ҚАЙСИ БАНКДА КРЕДИТ АЖРАТИЛМОҚДА?
Жуда кўплаб обуначилар кредит бериш бошландими, банкка борсам кредит тўхтатилган демоқда дея мурожаат қилишмоқда. Ушбу масалага ойдиклик киритиш мақсадида, айни кунда (12.01.2024 йил ҳолатига) банклардаги ҳолатни тижорат банклари Бош офислари масъулларидан маълумотини олдик. Эътиборингизга ҳавола қиламиз.
▪️Халқ банки
Автокредит:
Бирламчи -ажратилмоқда
иккиламчи-тўхтатилган
Истеъмол кредит -тўхтатилган
Ипотека кредит:
Бирламчи -ажратилмоқда
Иккиламчи-ажратилмоқда
Микроқарз -тўхтатилган
Онлайн микроқарз - ажратилмоқда
Юридик шахсларга айланма маблағ учун кредит - ажратилмоқда
Чет эл валютасидаги кредитлар - ажратилмоқда.
Батафсил
▪️Туронбанк
Автокредит - тўхтатилди
Истеъмол кредит - ажратилмоқда
Ипотека кредит:
Бирламчи - ажратилмоқда
Иккиламчи - ажратилмоқда
Қурилиш реконструкция - ажратилмоқда
Микроқарз - ажратилмоқда
Онлайн микроқарз - ажратилмоқда
Юридик шахсларга айланма маблағ учун кредит - ажратилмоқда
Чет эл валютасидаги кредитлар - ажратилмоқда.
Батафсил
▪️Ҳамкорбанк
Автокредит - ажратилмоқда
Истеъмол кредит - ажратилмоқда
Ипотека кредит:
Бирламчи - ажратилмоқда
Иккиламчи - ажратилмоқда
Қурилиш реконструкция - ажратилмоқда
Микроқарз - ажратилмоқда
Онлайн микроқарз - ажратилмоқда
Юридик шахсларга айланма маблағ учун кредит - ажратилмоқда
Чет эл валютасидаги кредитлар - ажратилмоқда.
Батафсил
▪️Ўзсаноатқурилишбанк
Автокредит - ажратилмоқда
Истеъмол кредит - ажратилмоқда
Ипотека кредит:
ИСТАЛГАН УЙ-ЖОЙ УЧУН ИПОТЕКА (Бирламчи ва иккиламчи) - ажратилмоқда
Қурилиш реконструкция - тўхтатилди
Микроқарз - ажратилмоқда
Онлайн микроқарз - ажратилмоқда
Юридик шахсларга айланма маблағ учун кредит - ажратилмоқда
Чет эл валютасидаги кредитлар - ажратилмоқда
Батафсил
▪️Трастбанк
Автокредит - ажратилмоқда
Истеъмол кредит - ажратилмоқда
Ипотека кредит:
мавжуд эмас
Микроқарз - ажратилмоқда
Онлайн микроқарз - ажратилмоқда
Юридик шахсларга айланма маблағ учун кредит - ажратилмоқда
Чет эл валютасидаги кредитлар - ажратилмоқда.
Батафсил
▪️Агробанк
Автокредит - ажратилмоқда
Истеъмол кредит - тўхтатилган
Ипотека кредит:
Бирламчи - ажратилмоқда
Иккиламчи - тўхтатилган
Қурилиш реконструкция - ажратилмоқда
Микроқарз - ажратилмоқда
Онлайн микроқарз - ажратилмоқда
Батафсил
▪️Анорбанк
Автокредит - ажратилмоқда
Истеъмол кредит - тўхтатилган
Ипотека кредит:
Бирламчи - тўтатилди
Иккиламчи - тўхтатилди
Қурилиш реконструкция - тўхтатилди
Микроқарз - ажратилмоқда
Онлайн микроқарз - ажратилмоқда
Юридик шахсларга айланма маблағ учун кредит - ажратилмоқда
Чет эл валютасидаги кредитлар - ажратилмоқда.
Батафсил
▪️Ипак Йули Банки
Автокредит - ажратилмоқда
Истеъмол кредит - ажратилмоқда
Ипотека кредит:
Бирламчи - ажратилмоқда
Иккиламчи - ажратилмоқда
Қурилиш реконструкция - йук
Микроқарз - ажратилмоқда
Онлайн микроқарз -ажратилмоқда
Юридик шахсларга айланма маблағ учун кредит - ажратилмоқда
Чет эл валютасидаги кредитлар - ажратилмоқда
Батафсил
Бизнесни ривожлантириш банки, Алоқабанк ва Микрокредитбанкларда юқоридаги кредитлар айни кунда бошлангани йўқ. Асакабанк эса маълумот тақдим этмади.
👉 @bankirkundaligi 👈
Қаҳрамон Қуранбоев Президент фармонига кўра янги ташкил этилган Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан Қуронбоев Қаҳрамон Қўчқорович Президент Администрацияси Ёшлар сиёсати департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди.
Маълумот ўрнида, Уюшма раиси мақоми, тиббий, транспорт ва маиший таъминот шароитлари бўйича Бош вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
Бугунги йиғилишда:
Банк тизимини ҳам Президент танқид қилган. Марказий банк раиси ўринбосари Ҳамраевга кредитлар ставкаларини 2-3 фоизгача пастлатиш масаласида кўрсатма бўлган.
Муаммоли кредитларни ундириш борасида янгича тизим жорий этилади. Кредит ўз вақтида қайтмаган тақдирда (кредит олганда ҳам, берганда ҳам) жавобгарлик масаласи қўйилади. Муаммоли кредитларни кескин камайтириш топшириғи берилган.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️Айтишларича, бугун, 2024 йил 16 январ куни, соат 10:00 да Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилади.
Кун тартиби: 2024 йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси ҳамда вазирлик идораларнинг устувор вазифалари тўғрисида.
Йиғилишда ҳокимлар, уларнинг барча ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, Кадастр, Иқтисодиёт ва молия, Инвестициялар, саноат ва савдо, Пенсия, равобатни ривожлантириш, Давлат активларини бошқариш бошқармалари, Давлат молияий назорат инспекциялари, Марказий банк ва тижорат банклари раҳбарлари иштирок этади. Жумладан шаҳар ва туман тижорат банклари раҳбарлари ҳам иштирок этади.
2023 йил якунлари - итог!
👉 @bankirkundaligi 👈
Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (8-14 январ) янгиликлари.
☑️Марказий банк «Евроосиё Банки» АЖни рўйҳатдан ўтказиб лицензия берди. Батафсил.
☑️Халқ банк мобил иловаси орқали 50 млн. сўмгача онлайн микроқарз таклиф этди. Кафил, гаров талаб этилмайди. Муддати 24 ой. Банкнинг иш ҳақи лойиҳаси иштирокчилари ва барча бюджет ташкилотлари ходимларига тақдим этилади.
☑️Ориент финанс банк автокредит таклиф этди. Фоизи 23,9 фоиздан, муддати 60 ойгача, миқдори 600 млн. сўмгача.
☑️Асакабанк йиллик 24 фоизли «Максимал фойда» омонатини таклиф этди. Минимал миқдор 100 минг сўм.
☑️МКБанк Германиянинг “ODDO BHF” банки билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатганини маълум қилди.
☑️Ўзсаноатқурилишбанк бошқаруви раисининг 1-ўринбосари этиб А.Эргашев, бошқарув раиси ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб Д.Умаровлар тайинланганини эълон қилди.
☑️Ипотека-банк бирламчи ва иккиламчи бозор учун ипотека кредит таклиф этди. Муддати 10 йилдан 20 йилгача, фоизи 17,5%, бошланғич бадал 26%, миқдори 400 млн. сўмгача.
☑️Азия альянс банк Symbiotics Investment компаниялар гуруҳидан миллий валютада 4,5 млн. АҚШ доллари эквивалентида кредит жалб қилди. Банк хорижий компаниядан миллий валютада маблағ жалб қилиш банк тарихида биринчи марта содир этилганини алоҳида қайд этмоқда. Ушбу маблағлар Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун хизмат қилади.
☑️Давр Банк «Кафолат» омонатини тақдим этди. Омонатни банк мобил иловасида очиш мумкин. Фоизи йиллик 26%.
☑️Ипак йўли банк OSAGO суғурта полисини банк мобил иловасида 24/7 режимда расмийлаштириш мумкинлигини маълум қилди.
☑️Капиталбанк «Капитал суғурта» АЖ суғурта компанияси банкнинг бўлинмаси ёки ҳамкори эмаслигини маълум қилди.
☑️Туронбанк янги лойиҳасида «Зомин» туристик-рекрацион зонаси ҳақида видео тайёрлади.
☑️KDB Bank Uzbekistan 15.04.2024 йил куни АҚШ доллари валютасидаги тўлов топшириқномалари ва конвертация қилиш бўйича аризалар қабул қилинмаслигини маълум қилди.
☑️Инфин банк «Настарин» омонатини таклиф этди. Фоизи 22%, муддати 18 ой, минимал миқдор 1 млн. сўм. Омонатни исталган банк картаси орқали онлайн ҳам очиш мумкин.
☑️Гарант банк ва British Management University ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
☑️Пойтахт банк профилактика муносабати билан 11-14 январ кунлари банкоматлар фаолиятини вақтинча тўхтатилишини маълум қилди.
☑️Универсал банк «Сармоя-25» омонатини таклиф этди. Муддати 18 ой, фоизи 25%, энг кам миқдор 100 минг сўм. Омонатга камида 100 минг сўмдан қўшимча киритиш мумкин.
☑️Агробанк "Open" муддатли тўлов картасини таклиф этди. Миқдори 68 млн. сўмгача, фоизсиз. Муддати 3 йилга (Ҳар 12 ойда сўндириш шарти билан).
☑️Мадад инвест банк 50 млн. сўмгача, 24 ойгача муддатга расмий даромадсизларга ва кафилларсиз микроқарз таклиф этди. Фоизи 12 ойга 33%, 24 ойга 36%. Шунингдек, йиллик 24 фоизда "Мадад плюс" омонатини таклиф этди. Муддати 13 ой. Шунингдек, банк сайтига кўра, банк бошқаруви раиси ўзгарган. Амалдаги О.Аширалиев ўрнига банк тизимида 2017 йилдан буён ишлаб келаётган Фозилов Боходир Камолджон ўғли в.в.б. этиб тайинланган.
☑️Октобанк мобил иловасида Visa Classik карталарига буюртма бериш мумкинлигини маълум қилди. Карта Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади.
☑️Тенге банк маҳсулотларни фоизсиз муддатли тўловни харид қилишни таклиф этди. Муддати 12 ойгача, бошланғич тўлов шарт эмас. Тел.: 1245.
☑️Трастбанк PAX A930 назорат касса қурилмаларига банк ва Миллий банклараро процессинг маркази ўртасида интеграция якунланганини маълум қилди.
☑️Бизнесни ривожлантириш банки иштирокида Қорақалпоғистон Республикасининг туман-шаҳарларида ҳоким ёрдамчилари учун ўқув курслари ташкил этилмоқда. Батафсил.
☑️Банклар ишга таклиф этди:
▪️Ипак йўли банки;
▪️Зираат банк;
▪️БРБ;
▪️ЎзМиллийбанк.
☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.
☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.
Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
ИННА ЛИЛЛАҲИ ВА ИННА ИЛАЙҲИ РОЖИЪУН
Трастбанк Амалиёт бошқармаси бошлиғи ўринбосари, ўзининг ташаббускорлиги, ҳалоллиги ва юксак инсоний фазилатлари билан ҳамкасблар, шогирдлар ва мижозлар қалбидан чуқур жой олган Абдували Қаҳҳоров бевақт вафот этди.
У 2018 йилдан буён мазкур лавозимда фаолият юритиб келаётган эди.
Марҳумнинг оила аъзоларига, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз. Охиратлари обод, жойлари Жаннат боғчаларида бўлсин.
👉 @bankirkundaligi 👈
#Сўраган_экансиз
DURANBANK қандай ташкилот?
Охирги пайтда ушбу муассаса унинг фаолияти ҳақида саволлар кўпайиб тўхтагани йўқ.
Фуқароларга мазкур ҳолатга ўхшаш вазиятларда Марказий банкнинг cbu.uz сайтига кириб, кредит ташкилотлари реестридан текшириб кўришни маслаҳат берамиз.
Жумладан, тижорат банклари рўйҳатида ҳам, Микрокредит ташкилотлари рўйҳатида ҳам, Ломбардлар рўйҳатида бундай ташкилот номи мавжуд эмас.
Қолаверса, мазкур кредит муассасаси сайтида манзил, телефон рақамлар кўрсатилмаган. Ёш болаларча кўплаб имловий хатолар билан тўлдирилган.
Durandbank ни Google излаб кўрилса Париж(Франция)даги кредит муассаси экани ойдинлашади.
Тижорат банкларидан кредит ажратиш механизми ҳали ҳам фуқаролар учун очиқ ва ошкора эмаслиги, қоғозбозлик кўплиги, коррупция ҳолатларининг кўплаб учраши, фуқароларни мана шундай ташкилотларнинг қармоғига осон илинишига сабаб бўлади.
Унутманг, текин пишлоқ қопқонда бўлади холос.
Яқинларингиз группасига юбориб, огоҳлантириб қўйинг уларни ҳам.
👉 @bankirkundaligi 👈
#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)
РАҚАМНИ АЛМАШТИРИШ ШУНЧАЛИК ҚИЙИНМИ!
Шахсий номерим ва барча банк карталаримга уланган номеримни алмаштирдим. 30.11.2023 йил кунида Анорбанк карта рақамни алмаштириш бўйича Мобил илова орқали ариза қолдирдим. Ариза бойича 14 кун ичида курьер орқали янги шартнома олишимни айтишди. Лекин аризам ҳали ҳануз қаноатлантирилмаяпти.
2023 йил 14 декабр куни 55-503-00-00 рақамига боғланиб мурожаат бўйича алмаштириб беришлари ҳақида айтсам, бугун 14 кун бўлди бугун ё эртага ҳал бўлади деб айтишди. Лекин ҳечким ҳал қилмади.
2023 йил 19 декабр куни ҳам шикоят олиб қолди. Лекин унда ҳам натижа йўқ.
Мана 12.01.2024 куни ҳам натижа йўқ. Сизларга мурожаат қилмасам ҳал бўлмайди деб ўйладим.
Мурожаатчининг шахсий маълумотлари банк мутасаддиларига тақдим этилади.
☝️🏻Куни кеча эълон қилинган Халқ банки бўйича мурожаат ҳал этилибди. Банк изоҳи: Фуқаро У.А. картасидан автомат Халқ банки мижози бўлган бошқа бошқа бир У.А. исмли фуқаро номидаги кредитга ечилган. Сабаби: Исм фамилия, ҳам яшайдиган вилоят ва туман ҳам тўғри келиб қолган. Бу техник хатолик. База иккаласини ҳам битта одам деб ҳисоблаган ва автомат картадан тортган. Бу хатоликни тўғрилаб бартараф этилди. Мурожаатчининг картасидан ечилган сумма ортга қайтарилди. Келгусида ундан кредит учун бошқа ечилмайди.
👉 @bankirkundaligi 👈
📗 ЭНГ МАСЪУЛИЯТЛИ БАНК
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банклари ҳамкорлигида аҳоли ва банк мижозларининг молиявий саводхонлигини ошириш борасида кенг кўламли таълим лойиҳалари амалга оширилиб келинмоқда.
▪️Бу каби ижтимоий тадбирларда айниқса, мамлакатимизнинг олис ҳудудларидаги аҳоли ва мактаблар ўқувчиларнинг қамраб олиниши янада аҳамиятли ҳисобланади.
Маълум қилишларича, «Агробанк» АТБ томонидан айни шу йўналишда олиб борилган ишлар Марказий банк томонидан муносиб баҳоланиб, банк молиявий саводхонлик лойиҳаларини амалга оширишда энг масъулиятли банк сифатида эътироф этилди.
Агробанк жамоасини мазкур эътироф билан муборакбод этамиз!
👉 @bankirkundaligi 👈
Энди 1Fitнинг сизга қандай таътил тўғри келиши ҳақидаги қизиқарли тестидан ўтиш орқали орзуингиздаги мамлакатга саёҳатни ютиб олишингиз мумкин
Бунинг учун кўрсатилган ҳаволага кириб, саволларга жавоб бериш керак бўлади. Шундан сўнг телефон рақамингизни ҳам қолдирасиз ва совринли ўйин иштирокчисига айланасиз. Совринлар:
- дунёнинг исталган нуқтасига саёҳат (танлов сизники, 1Fit совғани сертификат кўринишида беради)
- 3/6/12 ойлик 1Fit абонементлари
Ғолиблар 25 январ куни Инстаграмдаги 1Fit саҳифасида эълон қилинади.
📲 Тестдан ҳозироқ ўтинг ва совғани қўлга киритинг
⚡️ИШГА ТАКЛИФ
Ипотекабанк юқори малакали кадрларни Лойиҳаларни бошқариш бошқармаси (ПМО) бошлиғи ва лойиҳа менежери сингари бўш иш ўринларига таклиф қилади.
☑️Агар сиз ушбу талаблардан бирига мос келсангиз:
▪️«Катта тўртлик» (Big Four) аудит ташкилотларида консалтинг йўналишида иш тажрибаси;
▪️банк ёки бошқа молиявий ташкилотларда лойиҳаларни бошқариш йўналишида иш тажрибаси;
▪️ПМИ институти турли сертификатлари ва иш тажрибаси;
▪️Ҳамда инглиз тилида эркин суҳбатлаша олиш ва хат-ҳужжат юрита олиш.
☑️Ўзингиз ҳақингиздаги маълумотномани cv@ipotekabank.uz электрон почта манзилига ёки +998970333061 рақамдаги телеграмм манзилига юборишингиз сўралади.
👉 @bankirkundaligi 👈
ДХХ: САМАРҚАНДДА ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ, ТЬЮТОР ВА ЯНА БИР ШАХС ПОРА БИЛАН УШЛАНДИ
Порахўрлик ҳар қандай соҳани ботқоққа етакловчи иллатдир. Коррупция бор жойда на ўсиш ва на кутилган натижа бўлади. Бироқ шундай нафс қуллари борки, улар учун на давлат хизматчиси сифатидаги бурч ва мажбуриятлари аҳамиятли, на порахўрлик билан боғлиқ ҳолатларнинг аянчли якуни.
ДХХ Самарқанд вилояти Бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда юртдошларимизнинг ишончига кириб, коррупцион ҳолатларнинг янада илдиз отишига замин яратган бир неча шахс ашёвий далиллар билан ушланди.
Хусусан, олиб борилган фаол тадбир давомида Самарқанд давлат университети «Математика» факультети тьютори вазифасида ишловчи, 1975 й.т. Т.А. вилоят Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг мансабдор шахслари билан жиноий тил бириктириб, маҳаллий фуқароларнинг меҳнат фаолиятларига 20 йиллик иш стажи қўшиб, нафақага чиқариб бериш эвазига фирибгарлик йўли билан 3 000 АҚШ долларини олаётган вақтда қўлга олинди.
Ҳудди шундай ўтказилган тезкор тадбирларнинг бирида Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида яшовчи, 1994 й.т. Ў.М. Навоий кон-металлургия комбинатида ишловчи яқин танишларининг имконияти орқали маҳаллий фуқарони комбинатга қарашли «Маржонбулоқ» ва «Зарафшон» олтин конларидан бирига ишга киритишга ёрдам беришини айтиб, ундан 2 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилиб, олаётган вақтида ушланди.
Шунингдек, ДХХ Самарқанд вилояти Бошқармаси ҳамда ИЖҚК Департаменти вилоят Бошқармаси билан хамкорликда ўтказилган фаол тадбирда 1990 й.т., Самарқанд шаҳрида яшовчи, Самарқанд туманидаги маҳаллалардан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи Х.Э. ва 1975 й.т., Паст Дарғом туманида яшовчи, Самарқанд туманидаги маҳаллаларнинг бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи Б.В.лар жиноий тил бириктирган ҳолда тумандаги маҳалла ҳудудидан оқиб ўтувчи «Сиёб» канали бўйида жойлашган, ҳокимлик захирасидаги 3,5 сотих бўш ер майдонини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.12.2021 йилдаги ПФ-29–сонли Фармонига асосан ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш баҳонасида аукционга чиқариб, ютиб бериш ва туман ҳокимлигида ишловчи танишлари орқали кадастр ҳужжатларини қонуний расмийлаштириб бериш эвазига маҳаллий фуқародан 1 300 АҚШ долларини талаб қилиб, олдиндан 1 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни бўнак сифатида олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда юқорида келтирилган барча шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Боши берк кўчада эканлигини била туриб, ортга қайтмаган инсоннинг сўнгги манзили пушаймонлик бўлади. Нафси кўзларини кўр қилган кимсаларнинг тақдири барчамизга ўрнак бўлсин! Қонун ҳамма учун баробардир.
☝️🏻2023 йил 30 декабр куни ҳам Оҳангаронда ҳоким ёрдамчиси қўлга олинган ҳақида хабар берилган эди.
👉 @bankirkundaligi 👈
Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (1-7 январ) янгиликлари.
☑️Марказий банк 2 та банкка жарима санкцияси қўллади. Батафсил.
☑️Универсал банк «Юбилей» онлайн омонатини таклиф этди. Муддати 22 ой, фоизи 22%, энг кам миқдор 500 минг сўм. Омонатга қўшимча киритиш мумкин.
☑️Халқ банк мобил иловаси ёрдамида жамғариб бориладиган пенсия таъминотига мажбурий бадаллар билан бир қаторда ихтиёрий бадалларни кирим қилиб, пенсия ёшига етганда улардан фойдаланиш мумкинлигини маълум қилди.
☑️Ориент финанс банк 2024 йил 1 январдан 31 мартга қадар АҚШ, Польша ва Германияга Ria пул ўтказмалари комиссияси ўтказма суммасининг атиги 1 фоизини ташкил этишини маълум қилди.
☑️Hamkorbank Микроқарз Драйвни таклиф этди. Миқдори 50 млн. сўмгача, муддати 24 ойгача, фоизи 48 фоиз. Расмий даромад талаб этилмайди.
☑️Асакабанк ҳисобрақамини олиб ўтган мижозларга ноль фоизли комиссия ва корпоратив картани бепул тақдим этишини маълум қилди (31.05.2024й. гача).
☑️МКБанк «Абу Даби Узбек Инвестмент» МЧЖ ўртасида 11 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағ жалб қилиш бўйича келишувга эришганини маълум қилди. Ушбу маблағлар кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш мақсадида сарфланади.
☑️Ўзсаноатқурилишбанк савдо, ҳунармандчилик ва ишлаб чиқариш соҳасидаги янги тадбиркорлар учун «Start-Up» пакетини ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаси учун «100 га 0» махсус пакетларини таклиф этди.
☑️Ипотека-банк «Қулай» омонатини таклиф этди. Муддати 24 ой, фоизи 22%, муддатидан олдин қайтариб олиш имконияти мавжуд.
☑️Азия альянс банк 2024 йил 15 январдан бошлаб СВИФТ банк хизматлари тарифларига ўзгартиришлар киритилаётганини маълум қилди. Шунингдек, банкнинг барча корпоратив мижозлари автоматик тарзда «Стандарт» тўпламида хизмат кўрсатишга ўтказилади. Агар ушбу банк мижози бўлсангиз, жорий йил 15 январ санасигача банк филиалига бориб, шартнома шартларини аниқлаштириб олинг.
☑️Анорбанк Uzcard DUO карта очиб, 200 минг сўм тўловни амалга оширган мижозлари акция доирасида автомобил ютиб олиши мумкинлигини маълум қилди. Картани Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш бепул.
☑️Узум банк ва Апекс банк янги йилнинг илк ҳафтасида ўз телеграм каналида умуман хабар жойламади.
☑️Давр Банк бошқаруви раиси ўринбосари С.Назаров ўзининг янги йил табригида банкнинг тўлақонли рақамли банк бўлишга тайёрлигини эълон қилди.
☑️Ипак йўли банк ўз-ўзини банд қилганларга микроқарз таклиф этди. Миқдори 50 млн. сўмгача, муддати 5 йилгача.
☑️Капиталбанк мобил иловаси орқали жисмоний шахслар билан бир қаторда ЯТТ лар ҳам молиявий операцияларни амалга ошириш имкониятини тақдим этди.
☑️Туронбанк банк хизматлари марказлари кассаларида ўрнатилган Uzcard ва Humo тизимида ишловчи тўлов терминаллари орқали бажарилган амалиётларнинг тўғрилиги ҳамда шаффофлигини ўрганиш мақсадида мазкур терминаллар режа график асосида вақтинча ўчирилишини маълум қилди.
☑️KDB Bank Uzbekistan мобил иловасида сўнгги янгиланишлар амалга оширилганини маълум қилди. Энди банк мижозлари илова орқали Корея элчихонаси учун маълумотнома, карталарни янгилаш учун ариза бериш, онлайн чат ва бошқа хизматлардан фойдаланишлари мумкин.
☑️Инфин банк Visa карталари орқали тўловларни амалга оширганда комиссия 0% бўладиган «Нол» тарифини таклиф этди.
☑️Гарант банк Kids card карталарини бепул очиш акцияси муддатини 1 февралгача узайтирганини маълум қилди. 16 ёшгача бўлган болаларга расмийлаштириш мумкин.
☑️TBC банк кредитни Пайнет нуқталарида нақд пулда тўлаш мумкинлигини маълум қилди.
☑️Ҳаёт банк масофадан туриб, бир кунда бизнес учун ҳисобрақам очишни таклиф этди. Бунинг учун банк сайтида ариза қолдириш ёки 1320 қисқа рақамига қўнғироқ қилиш кифоя.
☑️Банклар ишга таклиф этди:
▪️Ипотека-банк;
▪️Гарант банк;
▪️БРБ;
▪️Анорбанк.
☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.
☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.
Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
СКОРИНГ ЎЗИ НИМА ВА УНГА ҚАНДАЙ ОМИЛЛАР ТАЪСИР ҚИЛАДИ?
(Кредит тарихи, 1-қисм)
Скоринг сўзи инглизча «score» сўзидан келиб чиққан бўлиб, «ҳисоб» ёки «ҳисоблаш» деб таржима қилинади. Молиявий секторда скоринг, потенциал қарз олувчининг тўлов қобилиятини баҳолаш учун қўлланилади. Скоринг балл қарз олувчининг кредит тарихи маълумотлари асосида ҳисобланиб, кредит қарзини ўз вақтида тўлай олиш эҳтимолини баҳолайди.
Скоринг балл қанчалик юқори бўлса, қарз берувчи томонидан кредит аризаси маъқулланиш эҳтимоли шунчалик юқори бўлади.
Скоринг балига ижобий ва салбий омиллар таъсир қилиши мумкин, масалан, қарз мажбуриятлари бўйича муддати ўтган тўловларнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги, кредит ахбороти субъектининг (жисмоний ва юридик шахслар) даромади, шунингдек, баъзи шахсий омиллар: ёши, оилавий аҳволи, фаолият соҳаси ва бошқалар таъсир қилиши мумкин.
☑️«Кредит-ахборот таҳлилий маркази» кредит бюроси томонидан қарз олувчилар 0 дан 500 гача бўлган оралиқдаги скоринг балл орқали баҳоланади ва ушбу оралиқ 5 гуруҳга бўлинади:
▪️А – аъло;
▪️Б - яхши;
▪️C - ўртача;
▪️Д - қониқарли;
▪️Э – ёмон.
☑️Бални ҳисоблашда тўртта омил муҳим ҳисобланади. Уларнинг ҳар бирида муҳимлилик даражасига кўра таъсир кучи ҳар хил:
▪️Олдин олинган ва ўз вақтида, кечикмасдан тўланиб ижобий ҳолатда ёпилган қарзлар энг юқори таъсир кучига эга бўлиб, баҳолаш мезонига 40% таъсир қилади;
▪️Агар шахсда айни вақтда кредит ёки муддатли тўлови мавжуд бўлса, уни тўлаб келаётган пайтидаги ҳолатини баҳолаш омили 30% таъсир қилади;
▪️Олдин олинган ва доимий равишда кечиктириб, салбий холатда ёпилган қарзларга бериладиган баллар омили 20% таъсир қилади;
▪️Шахснинг ўзига доир – ёши, манзили, жинси ва шунга ўхшаган маълумотлар омили 10% таъсир қилади.
☝🏻 Кимдир сизнинг номингизга кредит олмоқчи бўлса, сизга СМС хабар орқали хабар келадиган қилиб қўйиш мумкинлиги ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
3 ТА БАНККА НИСБАТАН АЙРИМ ОПЕРАЦИЯЛАРНИНГ АМАЛГА ОШИРИЛИШИГА ЧЕКЛОВ ЎРНАТИЛДИ ВА 2 ТА БАНККА ЭСА ЖАРИМА САНКЦИЯСИ ҚЎЛЛАНИЛДИ
Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан 2023 йилнинг декабрь ойидаги йиғилишларда (9 марта) 46 та масала кўрилиб, уларда тегишли қарорлар қабул қилинди.
Рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида 22 та масала кўриб чиқилиб, уларда кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш (11 та), кредит ташкилотларининг устав фондидаги улушига эгалик қилиш учун рухсат бериш (3 та) ҳамда тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари, шунингдек, муҳим аҳамиятга эга ходимларининг номзодларини кўриб чиқиш (8 та) каби масалалар ўрин олди.
Кредит ташкилотларининг молиявий ҳолати бўйича (24 та масала) банклар ва тўлов ташкилотлари томонидан Марказий банкнинг пруденциал меъёрлари талабларининг бажарилиши, банклар ва микромолия ташкилотларида ўтказилган ўрганишлар натижалари муҳокама қилинди.
Хусусан, амалдаги қонунчилик талабларига риоя этилмаганлиги оқибатида 3 та банкка нисбатан айрим операцияларнинг амалга оширилишига чеклов ўрнатилди ва 2 та банкка эса жарима санкцияси қўлланилди. Шунингдек, Марказий банкнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши таъминланмаганлиги учун 1 та ломбардга чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.
Шу билан бирга, Корея Республикаси “Кёнгнам банк” АЖ Бошқарув қўмитасининг қарорига мувофиқ, ушбу банкнинг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхонаси фаолияти тугатилганлиги сабабли унга берилган аккредитация сертификати бекор қилинди ҳамда “LOMBARD MAGIC CROWN” МЧЖ ломбардда ўтказилган текшируви натижаси аниқланган қўпол қоидабузарликлари учун ломбардлар реестридан чиқарилди.
Бундан ташқари, Қўмита томонидан ўзининг тизим барқарорлигини сақлаш, омонатчилар ва инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш принципидан келиб чиқиб, тижорат банклари бошқарувлари зиммасига аниқланган камчиликларни тузатиш, ўрнатилган пруденциал нормативларга амал қилиш, банк фаолиятида мавжуд заифликларни бартараф этиш ва молиявий ҳолатини соғломлаштиришга қаратилган талабларга риоя қилиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
👉 @bankirkundaligi 👈
🤩 Bayramlar nihoyasiga yetdi, Ucell esa sovg‘alar berishda davom etadi!
«Istalgan raqam» aksiyasi bilan barcha Ucell sotuv ofislarida «Doimiy» tariflari uchun chiroyli raqamlar bepul taqdim etiladi.
📍Ofislar manzillari
O‘zingizga ma’qul chiroyli raqamni ulatishga ulguring!
Бугунги йиғилишда:
Ҳоким ёрдамчилари фаолиятида ҳам бизнесга жалб қилиш борасида кутилгандек натижа бермаётгани қайд этилган.
13 та туман/шаҳарларда ҳоким ёрдамчилари томонидан тавсиянома асосида ажратилган кредитлар 15 фоиздан ортиқ қисми муаммога айланган. Ушбу ҳудудлар ҳокимларининг 1-ўринбосарларини ишда қолиш ёки қолмаслик масаласини кўриб чиқиш топширилган.
👉 @bankirkundaligi 👈
"Open" kartasi bilan istaganingizni bo'lib to'lash evaziga xarid qiling!
🤔 Anchadan buyon maishiy texnika, qurilish mollari, uy jihozlari xarid qilishni rejalashtirib yuribsizmi yoki davolanish hamda o'quv kurslarda ta'lim olishga imkon topa olmayapsizmi?!
🙂 "Open" muddatli to'lov kartasi bilan rejalaringizni bugunoq amalga oshirish mumkin.
Siz uchun yanada ko'proq, yanada qulay va foizsiz!
Miqdori: 68 000 000 so'mgacha
Muddati: 3 yilga (har 12 oyda so'ndirish sharti bilan)
👉 Kartani Open card ilovasida onlayn tarzda qulay rasmiylashtiring va hamkor do'konlardan xaridlarni amalga oshiring — IOS | Android
Batafsil ma'lumot Agrobank.uz saytida.
⚡️Айтишларича, бугун, 2024 йил 15 январ куни, соат 16:00 да Бош вазир ўринбосари Ж.Қўчқоров раҳбарлигида видеоселектор мажлиси ўтказилади.
Кун тартиби: Ҳоким ёрдамчилари фаолиятига оид юқоридаги масалалар.
Йиғилишда ҳокимларнинг биринчи ўринбосарлари, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари ва туман/шаҳар бўлим бошлиқлари ва ўринбосарлари ҳамда МФЙ ҳоким ёрдамчилари билан иштирок этади.
👉 @bankirkundaligi 👈
#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)
НОТЎҒРИ ЕЧИБ ОЛГАН, ҚАЙТАРМАЯПТИ
Микрокредитбанк картадаги пулларни ечиб олмоқда. 2023 йил 7 декабр куни Андижон вилояти Шаҳрихон филиалида кредитимга картамдан тушлик вақтида 878281.63 сўм пул тортиб олди. Кечки пайт эса яна 694624.37 сўм пул ечиб олди.
Банкка бордим. Икки марта картамдаги пулни ечиб олганини айтдим 878281.63 сўм кредит ҳисобрақамимга келиб тушмаган экан.
Шу кунгача банкка боряпман. «Республика жавоб бермаяпти» деб мени ишларимни хал қилишиб бермаяпти.
Президент виртуал қабулхонасига ҳам ариза қолдирдим, афсус натижа йўқ.
Микрокредитбанк пулларимни қайтариб беринглар бўлар 1 ой ишлатганларинг.
P.S.: Мурожаатчи шахсий маълумотлари банк мутасаддиларига тақдим этилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
ЎЗГАЛАРНИНГ ҲИСОБ РАҚАМИДАГИ 460 МЛН. СЎМ ПУЛЛАРНИ ЕЧИБ ОЛГАН ШАХСЛАР УШЛАНДИ
Маълум қилинишича, жорий йил 11 январ куни Тошкент шаҳар ИИББга фуқаро мурожаат қилиб, ўз номидаги омонат картасида мавжуд бўлган 460 миллион сўм миқдоридаги пул номаълум шахслар томонидан ечиб олинганини айтган.
Жиноятчилар жабрланувчининг шахсий маълумотларини қўлга киритиб, унга тегишли пулларни мобил иловалар орқали ўмаришган. Ҳозирда гумондорлар далилий ашёлар билан қўлга олинган.
Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, ушбу шахслардан жабр кўрган ёки уларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга фуқаролардан ИИББ(тел.: 71-206-49-44 рақамига)га мурожаат қилишлари сўралган.
👉 @bankirkundaligi 👈
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ЎҚИТИЛМОҚДА
Давлат раҳбари томонидан «2024 йил – Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили» деб эълон қилингани аҳоли, хусусан, ёшларнинг тадбиркорлик ташаббуси ва интилишларини қўллаб-қувватлаш борасида янги босқич бошланганини англатади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги «Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан бизнес ривожига доир янгича механизмлар ва молиявий инструментлар жорий этилмоқда. Бунда ҳудудлардаги ҳоким ёрдамчиларининг самарали фаолияти муҳим ўрин тутади.
Шу кунларда «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ ва бир қатор манфаатдор идоралар ҳамкорлигида Қорақалпоғистон Республикасининг туман-шаҳарларида ҳоким ёрдамчилари учун ўқув курслари ташкил этилмоқда. Тадбирларда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги масъул ходими Н.Мардонов, «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ ва «Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси» вакиллари маъруза ва тақдимотлар билан иштирок этмоқда.
Бугунгача ўқув семинарлари Қонликўл, Шўманой, Беруний, Тўрткўл, Элликқалъа, Хўжайли, Тахиатош, Нукус ва Амударё туманлари ҳамда Нукус шаҳарларида ўтказилди. Семинарлар давомида «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастурининг мазмун-моҳияти, уни амалга оширишда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар, белгиланган вазифалар ижроси каби муҳим йўналишлар ҳақида тушунтиришлар берилди. Ўқув курсларида иштирок этаётган ҳоким ёрдамчилари кичик тадбиркорлик субйектларига молиявий ва консултатив кўмаклашиш дастакларидан тўла хабардор қилинмоқда.
Олинган билим ва кўникмалар Дастурни амалга оширишда муҳим бўғинлардан бири бўлган ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти самарадорлигини таъминлашга хизмат қилади.
Ўқув машғулотлари давом эттирилмоқда.
Банк ахборот хизмати.
👉 @bankirkundaligi 👈
ЯНГИ БАНККА БАНК ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН РУХСАТ БЕРИЛДИ
Марказий банк Тошкент шаҳрида «Евроосиё Банки» акциядорлик жамиятини рўйхатдан ўтказиш ва унга банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилди.
Бу банк Қозоғистоннинг ТОП-10 талик банкига кирувчи йирик банкларидан бири ҳисобланади. У қандай банк эканини расмдан кўриб олаверинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
Кредит тарихи нима ва у нимага асосланади?
(Кредит тарихи, 2-қисм)
Кредит тарихи – бу кредит бюроси томонидан кредит ахбороти субъектига (жисмоний ва юридик шахс) нисбатан шакллантирилган кредит ахбороти мажмуидир. Кредит тарихи қарз олувчининг олган барча кредитлари ва уларнинг қайтарилиши тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади ва биринчи кредит олинган пайтдан бошлаб шакллана бошлайди. Кредит тарихи маълумотлари асосида қарз олувчиларнинг молиявий аҳволи, уларнинг қарз мажбуриятларини тўлаш қобилияти баҳоланади, шунингдек, қарз олувчиларнинг баҳоси (скоринги) шакллантирилади.
Кредит тарихини кредит ахбороти субъектларига уларнинг сўровига асосан ёки фойдаланувчиларга (кредиторлар, лизинг берувчилар, гаровга олувчилар, шунингдек кредит битимлари бўйича суғурталовчилар) тақдим этиш кредит ахбороти субъектларининг розилиги билан кредит бюролари томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасида кредит ахбороти алмашинуви борасидаги муносабатлар «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги Қонун ва бошқа қонуности ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Кредит тарихи нимага керак?
Кредит тарихи асосан кредит ташкилоти томонидан потенциал қарз олувчининг кредит қобилиятини баҳолашга хизмат қилади. Кредит тарихи кредит ташкилотларининг молиявий хавф-хатарларни камайтиришга ва бундан ҳам муҳими, қарз олувчиларнинг қарз юкини кескин ошишини олдини олишга имкон беради.
Кредит тарихи нима сабабдан ёмонлашиши мумкин?
Барча тижорат банклари кредит рискини баҳолашда ўз мезонларига эга. Асосий мезонлардан бири бу, кредитлар бўйича асосий қарз ва фоизларни тўлашда сурункали кечикишларни мавжудлигидир. Хусусан муддати 30, 60 ва 90 кун ҳамда ундан ортиқ муддатга кечиктирилган қарзларнинг сони ва миқдори мижознинг тўлов интизоми яхши эмаслигини ва ишончсиз тўловчи эканлигини англатиши мумкин.
☝🏻1-қисм 👉мана бу ерда.👈 Унда ижобий кредит тарихига эга бўлиш учун қандай омиллар таъсир этиши ҳақида тўхталиб ўтганмиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)
КРЕДИТИМ ЙЎҚ, ПУЛИМНИ ЕЧИБ ОЛИШДИ
Халқ банкидан мен умуман кредит олмаганман. Лекин мендан бугун (10.01.2024й.) 3 млн 220 минг сўм ечиб олинди.
Наманган вилоят Халқ банкига телефон қилсам, «Ҳақиқатан ҳам сиздан бошқа шахс номига кредит ечиб олинган» - деяпти.
Call center га қилсам умуман тураверяпти, 8 чи навбат деб.
Пулимни қайтариб беришсин илтимос.
P.S.: Марказий банк мутасаддисининг 👉мана бу ерда👈 гапирган масалалари нима бўлади энди. Икки ҳафта ҳам бўлмади бу масалалар кўтарилганига.
👉 @bankirkundaligi 👈
«Трастбанк» ҳам ягона банк кодига ўтмоқда
2024 йил 22 январ кунидан эътиборан «Трастбанк»нинг барча филиаллари ягона банк коди – 00491 га ўтказилмоқда.
Бу жараёнда барча филиаллар (Амалиёт бошқармасидан ташқари) мижозларига янги банк ҳисобрақамлари «00491 - хизмат кўрсатувчи банк коди» билан тақдим этилади. Мижозлар иш фаолиятига салбий таъсир этмаслиги учун аввалги банк ҳисобрақамлари ва банк кодлари бўйича келиб тушаётган тўловлар бир йил давомида қабул қилинади ва янги банк ҳисобрақамларига кирим қилинади.
👉 @bankirkundaligi 👈
КРЕДИТ ТАРИХИДАН ОГОҲ БЎЛИШНИНГ ЯНА БИР УСУЛИ
Куни кеча, кредит тарихи ўрганилганлиги бўйича огоҳлантирувчи «СМС-хабарнома» олиш мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.
Бундан ташқари, «СМС-хабарнома» хизматини www.infokredit.uz сайти орқали «Шахсий кабинет»га кириб, «СМС-хабарнома» бўлимида ёки www.my.gov.uz портали орқали ҳам фаоллаштириш ҳам мумкин.
☑️Мана ўша хизматни улаш учун ҳаволалар👇
https://portal.infokredit.uz/login
https://my.gov.uz/oz/service/938
☝️🏻«СМС-хабарнома» - бу сизнинг кредит тарихингиздан фойдаланишни назорат қилиш имконини берувчи бепул хизмат тури ҳисобланади.
Кредит олувчининг тўлов қобилиятини баҳолашда қайси омиллар ҳисобга олиниши тўғрисида 👉мана бу ерда👈 ўқинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️ДОЛЛАР ИККИ КУНДАН БУЁН КЎТАРИЛМОҚДА
2024 йил 8 январдан валюталар курси:
1$ - 12 384,00 (+ 28,84)⤴️
1€ - 13 550,57 (+ 67,38)⤴️
1₱ - 136,20 (+ 0,56)⤴️
1¥ - 85,60 (+ 0,50)⤴️
Ўтган 2023 йилда АҚШ доллари курси 11246,81 сўм билан бошланган ва йил давомида 1106,05 сўмга (9,8 фоизга) кўтарилди. Ўтган йилда энг юқори курс 21 декабр куни қайд этилиб, 12389,97 сўмни ташкил этди.
👉 @bankirkundaligi 👈
📱 iPhone 15 Pro Max va boshqa sovrinlar Beefortuna Plus'da
Beeline Uzbekistan ilovasida charxpalakni 990 so‘m evaziga aylantirib, ajoyib sovrinlardan birini yutish imkonini qo‘lga kiriting:
∙ Apple iPhone 15 Pro Max📱
∙ Samsung Galaxy A05s 🤳
∙ 1 500 000 so‘mlik "Platina" raqam 💳
∙ 150 GB internet-paket 🌎
⏬ Ilovani yuklash
Sovrindorlarni havola orqali kuzatib borish mumkin.
O‘yin 6-7-yanvar kunlari o‘tkaziladi. Tafsilotlar.
Reklama
⚡️ЭРТАГА ИШ КУНИ
Президентнинг ПФ-213-сонли Фармонига кўра, дам олиш куни 6 январь шанба кунидан 2 январь – (сешанба) кунига кўчирилган.
Яъни, эртага ҳамма ишга чиқади. Сешанба куни дамини олиб бўлгансиз.
👉 @bankirkundaligi 👈