Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot
БАНКЛАРНИНГ 2023 ЙИЛ IV ЧОРАГИДАГИ ФАОЛИЯТИ РЕЙТИНГИ
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари Ўзбекистон банкларининг 2023 йил IV чорагидаги фаолиятини баҳолаб, бизга таҳлилларни юбордилар. 17 та йирик кредит ташкилотлари орасида хусусий Траст банк ва давлат Миллий банки, 11 та кичик кредит ташкилоти орасида Октобанк ва Гарант банк фаолликнинг энг юқори ўсишини кўрсатди.
▪️Давлат банкларидан муаммоли кредитларнинг энг юқори улуши Бизнесни ривожлантириш банкида – 8,5% ва Халқ банкда – 8,1%, хусусий банклар орасида Октобанкда - 84,6%, Гарант банкда – 20,4% ва Мадад инвест банкда – 13% қайд этилди.
Азия алянс банк иккинчи ўринни Траст банкга бой берди, бу банк икки поғона йўқотиб, умумий рейтингда 4-ўринни эгаллади.
▪️17 та йирик банклар орасида энг юқори фаолликни Траст банк кўрсатди, у рейтингда иккинчи ўринни эгаллаб, бир вақтнинг ўзида тўртта индекс бўйича кўрсаткичларни яхшилади: молиявий воситачилик ва мавжудлик, бошқарув сифати ва ликвидлик.
Капитал банк молиявий мавжудлик, бошқарув сифати ва даромад кўрсаткичларини бироз ёмонлаштирганига қарамай, капиталнинг етарлилиги ва ликвидлиги бўйича ўз кўрсаткичларини ошириб, етакчиликни сақлаб қолди.
▪️Умумий рейтингда учта йирик хусусий банк – Инфинбанк, Алоқа банк ва Ипотека банк бир поғона юқорига кўтарилди, йирик давлат банклари орасида Миллий банк умумий рейтингдаги ўрнини сезиларли даражада яхшилади ва 15-ўриндан 13-ўринга кўтарилди.
Шу билан бирга, хусусий банклар Ипак йўли ва Бизнесни ривожлантириш банки, шунингдек, Халқ банк давлат банки рейтингидаги позициясини бироз ёмонлаштирди.
Давлат улушига эга бўлган йирик банклар орасида Микрокредитбанк – 11-ўрин, Агробанк – 12-ўрин, Ўзсаноатқурилиш банк – 14-ўрин, Турон банк – 16-ўрин ва Асакабанк – 17-ўринни сақланиб қолди.
▶️Тўлиқ мақола.
👉 @bankirkundaligi 👈
ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТГА АРИЗА БЕРИШ БОШЛАНДИ
OILAKREDIT.UZ сайтига кўра, оилавий тадбиркорлик кредитларига ариза қабул қилиш бошланган.
Бунда имтиёзли кредит олмоқчи бўлган фуқаролар "Ўзини ўзи банд қилган шахс" сифатида давлат рўйҳатидан ўтиши лозимлиги "талаб этилмоқда".
☑️Эслатиб ўтамиз, мазкур кредитлар
▪️кредитлар устувор равишда аввал кредитлардан фойдаланмаган аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ажратилади;
▪️аграр тармоқда узоқ муддатга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ижарага олиб, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган деҳқон хўжаликлари ва кичик тадбиркорлик субъектларига 50 млн сўмгача гаровсиз кредит берилади;
▪️тадбиркорлик субъектларининг маҳаллаларда, шу жумладан ташкил этилган микромарказларда ишлаб чиқаришни, хизмат кўрсатиш соҳасини ва ҳунармандчиликни ҳамда аҳоли билан кооперация ва касаначиликни кенгайтиришга йўналтирилган лойиҳалари учун ҳоким ёрдамчиларининг тавсияномаси асосида ажратиладиган кредитлар миқдори амалдаги 225 миллион сўмдан 300 миллион сўмгача оширилган. Бунда, ташаббускор лойиҳада камида ўттиз фоиз улуш билан иштирок этиши лозим;
▪️дастурлар доирасида илгари олган кредитларидан самарали фойдаланиб, тадбиркорлигини йўлга қўйган ва кредит тўловларини ўз вақтида амалга оширган кичик тадбиркорлик субъектларига фаолиятини янада кенгайтириши учун мазкур кредитлардан такроран фойдаланишга рухсат этилади;
▪️имтиёзли кредитлардан фойдаланиб, даромад топишга қаратилган фаолият билан шуғулланаётган фуқаролар қонунчиликда белгиланган йўналишлар бўйича ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида таснифланади;
▪️кредит суммасининг 10 миллион сўмгача бўлган қисми (ҳунармандлар учун 20 миллион сўмгача) банк карталарига (нақдлаштириш имкониятини чеклаган ҳолда) ўтказиб берилади;
▪️ажратилган кредитларни ўз муддатида қайтармаганларга дастурлар доирасида янги кредитлар берилишига йўл қўйилмайди.
Мазкур кредитларни олиш учун юқорида кўрсатилган сайтга кириб, онлайн тарзда ариза юборасиз.
Юқоридаги масалалар кўрсатилган қарор. Манба.
👉 @bankirkundaligi 👈
ЯНГИ ҚАРОРГА АСОСАН КИЧИК БИЗНЕС ҚАНДАЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНАДИ?
☑️Янги қарорга кўра, кичик бизнес субъектлари қуйидаги кўринишларда молиявий қўллаб-қувватланади:
▪️Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ёки кенгайтириш учун 2 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга ҳамда айланма маблағлар учун револьвер тарзда 3 йилгача муддатга йиллик Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада 1,5 миллиард сўмгача кредитлар ажратиш ва (ёки) асосий воситаларни сотиб олиш учун лизинг бериш. Бунда, 100 миллион сўмгача кредитларни гаровсиз, 150 миллион сўмгача кредитларни гаров талаби 50 фоизгача пасайтирилган ҳолда ажратиш имконияти назарда тутилади;
▪️Охирги 12 ойда айланма маблағлари миқдори 500 млн. сўмдан 10 миллиард сўмгача бўлган ҳамда камида 5 нафар кишини доимий иш билан таъминлаган кичик тадбиркорлик субъектларининг тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш истаги бўлган истиқболли лойиҳаларига асосий воситаларни сотиб олиш учун 24 ойлик имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 1 млрд. сўмгача кредитлар ажратиш;
▪️24 ойдан ортиқ фаолият кўрсатаётган ва охирги 12 ойда айланма маблағлари миқдори 1 миллиард сўмдан 10 миллиард сўмгача бўлган ҳамда камида 10 нафар кишини доимий иш билан таъминлаган кичик тадбиркорлик субъектларининг тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш истаги бўлган истиқболли лойиҳаларига асосий воситаларни сотиб олиш учун 24 ойлик имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 1,5 млрд. сўмгача кредитлар ажратиш;
▪️24 ойдан ортиқ фаолият кўрсатаётган ва охирги 12 ойда айланма маблағлари миқдори 1 миллиард сўмдан 10 миллиард сўмгача бўлган ҳамда камида 10 нафар кишини доимий иш билан таъминлаган кичик тадбиркорлик субъектларининг тадбиркорликфаолиятини кенгайтириш истаги бўлган истиқболли лойиҳаларига асбоб ускуналар, технологик жиҳозлар ва махсус техникаларни сотиб олиш учун 24 ойлик имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 1,5 млрд. сўмгача лизинг хизматларини кўрсатиш;
▪️24 ойдан ортиқ фаолият кўрсатаётган ва охирги 12 ойда айланма маблағлари миқдори 1 миллиард сўмдан 10 миллиард сўмгача бўлган ҳамда камида 10 нафар кишини доимий иш билан таъминлаган кичик тадбиркорлик субъектларининг тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш истаги бўлган истиқболли лойиҳаларига асбоб ускуналар, технологик жиҳозлар ва махсус техникаларни сотиб олиш учун 24 ойлик имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 1,5 млрд.сўмгача фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан қарзга бериш;
▪️24 ойдан ортиқ фаолият кўрсатаётган ва охирги 12 ойда айланма маблағлари миқдори 1 миллиард сўмдан 10 миллиард сўмгача бўлган ҳамда камида 10 нафар кишини доимий иш билан таъминлаган кичик тадбиркорлик субъектларининг тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш истаги бўлган истиқболли лойиҳаларига бўш турган давлат мулки объектлари ва ер майдонлари, асбоб-ускуналар, бино-иншоотлар ва бошқа кўринишдаги моддий активлар билан 20 фоизгача, бироқ 1 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган қийматда улушдор бўлиб иштирок этиш;
▪️Инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш, юқори технологик стартап лойиҳаларига давлат илмий дастурлари доирасида 2 миллиард сўмгача грант маблағларини ажратиш.
ВМ-37-сонли қарор тўлиқ ҳолатда.
👉 @bankirkundaligi 👈
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» (20.01.2024 й) ВМ-37-сонли қарори қабул қилинди.
☑️Унга кўра,
▪️«Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастури амалга оширилади;
▪️«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ Дастурда таянч банк этиб белгиланади.
▪️Банклар томонидан амалий ўқув курсларини муваффақиятли тугатиб, сертификат олган лойиҳаларгина ушбу Дастурга мувофиқ молиялаштирилади;
▪️Дастурда иштирок этиш, ундаги воситалардан фойдаланиш, банклар томонидан соддалаштирилган тартибда қарор қабул қилиш, кредит шартномаларини расмийлаштириш, лойиҳани мониторинг қилиш Бизнес портал (https://biznes-portal.uz/) орқали амалга оширилади.
▪️Микрокредитбанк ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги биргаликда «Касаначилар мактаби»ни ташкил этади;
▪️Дастурда Агробанк иштирок этмайди, ҳамкор банклар сифатида Микрокредитбанк ва Халқ банк иштирок этади;
▪️Ушбу лойиҳада кимлар иштирок этиши мумкин? Камида 1 йил узлуксиз фаолият юритиб келаётган ЯТТлар, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилганлар, ҳунармандлар, касаначилар, шунингдек, уч ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаб келаётган кичик тадбиркорлик субъектлари ва нодавлат таълим ташкилотлари ҳамда оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз бизнес лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб, ижобий кредит тарихига эга юридик ва жисмоний шахслар иштирок этиши мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (15-21 январ) янгиликлари.
☑️Марказий банк томонидан «2023 йилнинг IV чораги учун Пул бозори ва ликвидлик шарҳи» тақдим этилди.
☑️Халқ банк бир пайтда Humo, Uzcard va Visa тизимларида ишловчи кобейж картасини таклиф қилди. Ушбу картадан Humo ва Uzcard терминалларида бирдай фойдаланса бўлади.
☑️Ориент финанс банк Trade-In дастури асосида автокредит таклиф этди. Бунда эски автомобил янгиси учун бошланғич тўлов сифатида ҳам қабул қилиниши мумкинлигини ва ушбу дастур фақат бирламчи бозор (янги автомобил сотиб олиш) учун амал қилишини маълум қилди.
☑️МКБанк таълим кредити ажратиш бошланганини маълум қилди. Муддати 15 йилгача, фоизи хотин-қизларга 0%, йигитларга 14%.
☑️Ўзсаноатқурилишбанк «Ишонч» омонатини таклиф этди. Фоизи 21%, муддати 13 ой, минимал миқдор 500 минг сўм.
☑️Ипотека-банк «Орзу» омонатини таклиф этди. Муддати 6, 9 ва 13 ой ва фоизи мос равишда 19, 20 ва 21 фоиз.
☑️Давр Банк «Имконият» омонатини таклиф этди. Омонатни банк мобил иловасида очиш мумкин. Фоизи йиллик 27,09%, минимал миқдор 100 минг сўм.
☑️Ипак йўли банк иккиламчи бозор учун 600 млн. сўмгача автокредит таклиф этди. Муддати 5 йилгача. Бошланғич тўлов 0 фоиздан 50 фоизгача, кредит фоизи 28,9 фоиздан 31,9 фоизгача.
☑️Туронбанк ўзини ўзи банд қилган бизнес эгаларига, ўз хизматларини ривожлантириш учун 300 млн. сўмгача микрокредит таклиф этди. Муддати 36 ой, фоизи 27,99%, бошланғич тўлов талаби мавжуд эмас. Тел.:1220.
☑️KDB Bank Uzbekistan 2024 йил 1 февралдан бошлаб банк тарифларига ўзгартиришлар киритилишини маълум қилди. Унда банк карталари билан боғлиқ муомалаларда банк хизмат ҳақларида ўзгариш бўлган. Агар сизда ушбу банк картаси бўлса, тарифлар билан танишиб олганингиз фойдадан ҳоли эмас.
☑️Инфин банк InfinBLACK картасига 50 млн. сўмгача 50 кунгача фоизсиз кредит таклиф этди. Фоизлар фақат ишлатилган маблағ учун тўланади.
☑️Гарант банк «Мақсад» микроқарзини таклиф этди. Миқдори 30 млн. сўмгача, муддати 18 ойгача, фоизи 32%.
☑️Универсал банк «Миллий» автокредитини таклиф этди. 36 ой муддатга 32%, 60 ойгача муддатга 34%. Миқдори автомобил нарҳининг 75 фоизигача.
☑️Мадад инвест банк «Мадад плюс» омонатини таклиф этди. Муддати 13 ой, фоизи 24%, энг кам миқдор 1 млн. сўм.
☑️Трастбанк ягона МФОга ўтиши муносабати билан 2024 йил 19 январ куни соат 15:00 дан, 22 январ соат 18:00 га қадар тўлов тизимларида, мобил илова фаолиятида узилишлар кузатилиши мумкинлигини маълум қилиб, ноқулайлик учун узр сўради.
☑️Апекс банк ўтган ҳафтада ўз телеграм каналида ҳеч қандай ахборот улашмади.
☑️Узум банк Россия ва Ўзбекистон ўртасида комиссиясиз «Тез тўловлар тизими» (СБП)да пул ўтказмаларини йўлга қўйганини маълум қилди. Кунига бештагача ва 115 минг (Ойига 600 минг) рублгача маблағларни ўтказиш мумкин.
☑️Ҳаёт банк пойтахтда 24/7 айирбошлаш шохобчасини ишга туширганини маълум қилди.
☑️ТБС банк 27 фоизли омонат таклиф этди. Муддати 2 йил. Ушбу омонатга қўшимча маблағ киритиб бўлмайди. Бошқа турдаги жамғарма омонатининг фоизи 25%, у ҳам 2 йил муддатга, бунда омонатга қўшимча маблағлар киритиш мумкин.
☑️Ҳамкорбанк юридик шахслар ва тадбиркорлар учун бирламчи ва иккиламчи бозор учун ипотека кредитини таклиф этди. Миқдори 600 млн. сўмгача, муддати 10 йилгача, имтиёзли давр 3 ойгача.
☑️Ўзмиллийбанк 2024 йил 1 февралдан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлар учун мўлжалланган тариф режаларини ўзгаришини маълум қилди.
☑️Банклар ишга таклиф этди:
▪️Халқ банки;
▪️Ўзсаноатқурилишбанк;
▪️БРБ.
☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.
☑️Ўтган ҳафтада қайси банк қандай кредит ажратаётгани ҳақида пост тайёрладик. Рўйҳат 👉мана бу ерда.👈
☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.
Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
▶️Телеграмда Stories функцияси мавжудлигидан кўпчиликнинг хабари бор
Каналимизда янада қизиқарли медиа контентларни тақдим этиш учун ушбу функцияни ёқмоқчимиз. Бунинг учун Премиум обуначиларнинг ёрдами керак.
🔽Қуйидаги линк орқали Storiesни ёқишга овоз бериб, ёрдам беришингиздан умидвормиз:👇
/channel/bankirkundaligi?boost
🎡 iPhone 15 Pro Max va boshqa sovrinlar Beefortuna Plus'da
Beeline Uzbekistan ilovasida charxpalakni 990 so‘m evaziga aylantirib, ajoyib sovrinlardan birini yutish imkonini qo‘lga kiriting:
∙ Apple iPhone 15 Pro Max 1TB📱
∙ Samsung Galaxy A05s 🤳
∙ 1 500 000 so‘mlik "Platina" raqam 💳
∙ 150 GB internet-paket 🌎
⏬ Ilovani yuklash
Sovrindorlarni havola orqali kuzatib borish mumkin.
O‘yin 20-21-yanvar kunlari o‘tkaziladi. Tafsilotlar.
Reklama
ЕР УЧАСТКАЛАРИ ЭЛЕКТРОН АУКЦИОН ОРҚАЛИ 30 ЙИЛГА ИЖАРАГА БЕРИЛАДИ
2024 йил 1 мартдан бошлаб қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага беришда очиқ электрон танлов ўрнига электрон онлайн-аукцион савдоларини жорий этиш белгиланди:
▪️ижара муддати – 30 йил, бошланғич нарх – ер участкасининг норматив қиймати миқдорида белгиланади;
▪️қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари ғолибларига ер участкаси нархини уч йил муддатда ҳар ойда тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади;
▪️деҳқон хўжалиги, якка тартибда боғдорчилик, полизчилик ва чорвачиликни юритиш учун ер участкаларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари ғолиби бўлган «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»да рўйхатда турган фуқароларга ер участкаси нархини беш йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади;
▪️аукциондан тушган маблағлар харажатлар чиқариб ташлангандан кейин, тегишли туман маҳаллий бюджетига ўтказилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
МИКРОКРЕДИТБАНКДА ТАЪЛИМ КРЕДИТИ АЖРАТИЛИШИ БОШЛАНДИ
Кимларга берилади?
Олий таълим муассасаларининг бакалавриат ёки магистратура таълим йўналиши бўйича тўлов-шартнома асосида ўқишга тавсия этилган талабаларга ажратилади.
Муддати қанча?
- 15 йилгача муддатга.
Бу кредитни фоизи қанча?
- Хотин-қизларга фоизсиз (0%);
- Йигитлар учун 14%.
Қандай ҳужжатлар талаб этилади?
- Юқоридаги расмда кўрсатилган.
Таълим кредит ажратиш тартиби ҳақида 👉мана бу ерда👈 батафсил ўқинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
❗️UDEA Лондон Қироллик Коллежи билан биргаликда молия ва банк сектори мутахассисларига янги имкониятлар таклиф қилади
Буюк Британиянинг энг қадимий ва нуфузли коллежларидан бири — Лондон Қироллик Коллежи UDEA университети билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Эндиликда сиз Лондон Қироллик Коллежининг Молиявий сиёсат ва бошқарув бўйича 2 йиллик магистратура дастурига ариза топширингиз ва ТЎЛИҚ ЁКИ ҚИСМАН қопланадиган грантлардан бирини ютиб олишингиз мумкин!
Шунингдек, коллеж Банк иши ва молия, Молиявий активларни баҳолаш ҳамда Иқтисод ва молия каби 1 йиллик офлайн магистратура дастурлари учун 10 та квотани таклиф қилади.
Батафсил маълумот учун:
☎️ 97 166 00 08
🌏 https://udea.uz/kings-college-london/
Ариза учун ҳавола: https://udea.uz/apply-to-kcl-postgraduate-programmes/
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда инвестиция, экспорт ва халқаро ҳамкорлик соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.
Йиғилишда ҳокимлар, уларнинг барча ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, Иқтисодиёт ва молия, Инвестиция, Кадастр, Қурилиш бошқармалари, Савдо-саноат палатаси, Бизнес Амбудсман, Марказий банк ва тижорат банклари раҳбарлари иштирок этади. Жумладан шаҳар ва туман тижорат банклари раҳбарлари ҳам иштирок этади.
👉 @bankirkundaligi 👈
🤩 Bayramlar nihoyasiga yetdi, Ucell esa sovg‘alar berishda davom etadi!
«Istalgan raqam» aksiyasi bilan barcha Ucell sotuv ofislarida «Doimiy» tariflari uchun chiroyli raqamlar bepul taqdim etiladi.
📍Ofislar manzillari
O‘zingizga ma’qul chiroyli raqamni ulatishga ulguring!
Бугунги йиғилишда:
Ҳоким ёрдамчилари фаолиятида ҳам бизнесга жалб қилиш борасида кутилгандек натижа бермаётгани қайд этилган.
13 та туман/шаҳарларда ҳоким ёрдамчилари томонидан тавсиянома асосида ажратилган кредитлар 15 фоиздан ортиқ қисми муаммога айланган. Ушбу ҳудудлар ҳокимларининг 1-ўринбосарларини ишда қолиш ёки қолмаслик масаласини кўриб чиқиш топширилган.
👉 @bankirkundaligi 👈
"Open" kartasi bilan istaganingizni bo'lib to'lash evaziga xarid qiling!
🤔 Anchadan buyon maishiy texnika, qurilish mollari, uy jihozlari xarid qilishni rejalashtirib yuribsizmi yoki davolanish hamda o'quv kurslarda ta'lim olishga imkon topa olmayapsizmi?!
🙂 "Open" muddatli to'lov kartasi bilan rejalaringizni bugunoq amalga oshirish mumkin.
Siz uchun yanada ko'proq, yanada qulay va foizsiz!
Miqdori: 68 000 000 so'mgacha
Muddati: 3 yilga (har 12 oyda so'ndirish sharti bilan)
👉 Kartani Open card ilovasida onlayn tarzda qulay rasmiylashtiring va hamkor do'konlardan xaridlarni amalga oshiring — IOS | Android
Batafsil ma'lumot Agrobank.uz saytida.
⚡️Айтишларича, бугун, 2024 йил 15 январ куни, соат 16:00 да Бош вазир ўринбосари Ж.Қўчқоров раҳбарлигида видеоселектор мажлиси ўтказилади.
Кун тартиби: Ҳоким ёрдамчилари фаолиятига оид юқоридаги масалалар.
Йиғилишда ҳокимларнинг биринчи ўринбосарлари, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари ва туман/шаҳар бўлим бошлиқлари ва ўринбосарлари ҳамда МФЙ ҳоким ёрдамчилари билан иштирок этади.
👉 @bankirkundaligi 👈
📈 2023-YILDA HUMANS'ning TUSHUMI DEYARLI $42 MILLIONNI TASHKIL QILDI
Humans superappi 2023-yil uchun yakuniy hisobotni taqdim qildi: kompaniyaning umumiy tushumi $41,7 mlnni tashkil etdi, uch yil davomida esa ekotizim jami $114 mln ishlab topdi. Bunda sof tushum o‘sishining oxirgi ikki yil davomidagi yillik o‘rtacha sur’ati 28,4%ni tashkil qildi. Shu davrda ekotizim oboroti o‘sishining yillik o‘rtacha sur’ati — 285,9% bo‘ldi.
Qiziqarli holat: Humans mijozlari superappda bir necha servisni tobora tez-tez birlashtirishmoqda. Misol uchun, 2022-yilda 782 ming mijoz, 2023-yilda esa deyarli 1,1 mln mijoz xizmatlarning kamida ikki turidan foydalanishgan, ya’ni o‘sish yiliga 40%dan ortiq bo‘ldi.
«Biz ekotizim tuzish strategiyamiz ish berayotganiga ishonch hosil qildik — tobora ko‘proq mijozlar biryo‘la superapp ichidagi bir nechta servislardan foydalanishmoqda. Tushum, oborot, tranzaksiyalar va mijozlar faolligining muntazam ortib borishi O‘zbekiston bozori superapplar uchun butunlay yetishib bo‘lganligi va mijozlar ekotizimning usutnliklarini tushunib yetayotganligini tasdiqlamoqda», — deb ta’kidladi SEO va Humans Group asoschisi Vladimir Dobrynin.
Batafsil — Humans hisobotida.
⚡️⚡️⚡️Айтишларича, бу қарорни чиқаришга чиқариб қўйиб, энди бу талабларга жавоб берадиган тадбиркорлар қидирилаётган экан. Агар шу талабларга жавоб берадиган тадбиркор бўлсангиз, тезроқ топилиб қўяқолинг.
Айримлар, ундан кўра, пул йўқ деб қўяқолинглар деб ҳам ёзишмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚽️ "Futbol yarmarkasi"da ishtirok eting — bonuslar va chegirmali paketlarni Beeline Uzbekistan ilovasida qo‘lga kiriting
⏬ Ilovani yuklab oling
Reklama
Муаммоли кредитлар таҳлили
Ўтган йилга нисбатан тижорат банклари кредит портфели 81,4 трлн. сўмга ошган. Кредит портфели қолдиғи ўтган йилга нисбатан энг кўп ошган банклар Капиталбанк (11,1 трлн. сўм), Агробанк (10,6 трлн. сўм) ва Ўзмиллийбанк (10 трлн. сўм). Фақатгина Гарантбанк ва Октобанк (Собиқ Равнақбанк) кредит портфеллари қолдиғи ўтган йилга нисбатан камайиб кетган.
Республикамиз кредит портфелида давлат улуши мавжуд банклар улуши 71 фоизни ташкил этмоқда. Ўтган йилга нисбатан давлат улуши мавжуд банклар жами кредит портфелдаги улуши 12 фоизга камайиб, мос равишда бошқа тижорат банклари улуши 17 фоиздан 29 фоизгача ошган. Иқтисодиётда давлат улуши мавжуд банклар ўз ўрнини хусусий банкларга бўшатиб беришга мажбур бўлмоқда. Қайд этиш лозимки, республикада энг йирик кредит портфел Ўзмиллийбанк ҳиссасига тўғри келади (21 фоиз).
Муаммоли кредитлар борасида эса давлат улуши мавжуд банклар кўрсаткичлари умумий 10 фоизга яхшиланиб 80 фоизни ташкил этган бўлса, ўз навбатида бошқа банкларнинг муаммоли кредитлари қолдиғи 10 фоизга ошиб, жами муаммоли кредитларнинг 20 фоизини ташкил этган.
Давлат улуши мавжуд банклардан Ўзмиллийбанк, Ўзсаноатқурилишбанк, Бизнесни ривожлантириш банки, Микрокредитбанкларда муаммоли кредитлар улуши ўтган йилга нисбатан кўпайган. Бошқа банклардан эса, Ипотека-банк, Капиталбанк, Ипак йўли банк, Инфинбанк, Азия альянс банк, Универсалбанк, Октобанк, Эрон Содерот банкларда ҳам муаммоли кредитлар улуши ошган.
2024 йил 1 январ ҳолатига Асакабанк, Халқ банк, Бизнесни ривожлантириш банки, Микрокредитбанк, Ипотека банк, Гарант банк, Мадад инвест банк Октобанк, Эрон Содерот банкларнинг муаммоли кредитлар улуши республика даражасидан юқори.
👉 @bankirkundaligi 👈
Uzcard ишламаётган юзасидан
Ягона умумреспублика процессинг маркази, 2024 йил 22 январь куни соат 00:30 дан 10:00 гача техник ва профилактик ишлар олиб борилиши сабабли АТМ, E-POS, POS-терминалларда алоқа уланишида қисқа муддатли узилишлар, UZCARD инфратузилмасида халқаро тўлов тизимлари карталарига ҳамда хорижда кобейж карталарига хизмат кўрсатилишида узилишлар эҳтимоли ҳақида маълум қилади.
Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз.Изоҳ:
АТМ - банкоматлар
POS - терминаллар
E-POS - виртуал терминаллар.
👉 @bankirkundaligi 👈
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2024 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастури тўғрисида"ги ПҚ-7-сонли қарори қабул қилинган.
☑️Унга кўра,
▪️ижтимоий солиқ тўлаётган ўзини ўзи банд қилган шахслар учун «Бизнесга биринчи қадам» банк карталари орқали 5 миллион сўмгача миқдорда бир йил муддатгача микроқарзлар тақдим этилади;
▪️камида 6 ой фаолият юритган ва ҳисобварақларида (банк карталарида) пул айланмаларини амалга оширган кичик тадбиркорлик субъектларига фаолиятини кенгайтириш учун микрокредитлар ажратилади;
▪️мазкур кичик банддаги тадбирларни молиялаштириш учун 2024 йилда тижорат банклари томонидан 1 триллион сўм, шу жумладан «Ўзмиллийбанк» АЖ томонидан 100 миллиард сўм маблағ ажратилади;
☑️«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ икки ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи «Менинг бизнесим» электрон платформасини жорий этади:
▪️меҳнат стажига эга бўлмаган фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш орқали уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш;
▪️аҳолига бизнесни йўлга қўйиш учун кредитлар ажратиш;
▪️фаолиятини бошлаган тадбиркорлик субъектларига маҳсулотини сотиш ва хизмат кўрсатиш учун бозорлар топишга кўмаклашиш;
☑️Ўзини ўзи банд қилган шахсларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ томонидан 100 миллион сўмгача гаровсиз ажратиладиган кредитларнинг 50 фоизини уларнинг банк картасига ўтказиб берилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
КРЕДИТ МАБЛАҒЛАРИНИ МАҚСАДСИЗ САРФЛАШ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан Бизнесни ривожлантириш банки АТ Навоий филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда “D.Q.” МЧЖ масъул шахслари қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш ускуналарини харид қилиш учун ушбу банк филиалидан ажратилган 800 млн сўм кредит эвазига ускуналарни тўлиқ олиб келмасдан, кредит маблағларини ўзларининг эҳтиёжларига сарфлаб юборганликлари аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “U.A.” хусусий корхонаси раҳбари К.Ш. ва бошқалар АТ Халқ банки Узун филиалидан айланма маблағларни тўлдириш мақсадида ажратилган кредит маблағини мақсадсиз ишлатиб, жами 741,3 млн. сўмни йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
Qanday qilib butun oila bilan Turkiyada 55 foizgacha tejamkorlik bilan dam olish mumkin
Yozgi dam olish foyda bilan! Erta band qilish aksiyasining ikkinchi bosqichi yakunlanishiga 14 kun qoldi.
🇹🇷Antaliya, Alaniya, Bodrum, Dalaman (Marmaris, Fetxiye) “Uzbekistan Airways”da toʻgʻridan toʻgʻri uchish bilan.
MEHMONXONALAR ROʻYXATI VA NARXLAR BU YERDA
📞Bogʻlanish:
+998712017777
Zulfiya | Bekzod | Sitora | Shirin
🌐 Telegram
🌐 Instagram
▪️Бош вазир ўринбосари огоҳлантирилиб, унинг ўринбосари ва агентлик раҳбари лавозимдан озод этилди
Бош вазир ўринбосари Ж.Ходжаев чорак якунигача ўзгариш қилмаса, лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилиши тўғрисида огоҳлантирилди.
Ўз тизимидаги камчиликлар ва сусткашлик учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Б.Абидов ва Техник тартибга солиш агентлиги раҳбари Д.Саттаров лавозимидан озод қилинди.
▪️Адлия вазири А.Тошқулов огоҳлантирилди
Соҳадаги барча ҳуқуқий жараёнларни талаб даражасига етказиш учун адлия вазири А.Тошқулов масъул этиб белгиланди. Икки ойда соҳани тартибга солмаса, лавозимидан озод этилиб, ушбу Техник тартибга солиш агентлигига раҳбар этиб тайинланиши ҳақида огоҳлантирилди.
▪️Агентлик раҳбари М.Мирзаев эгаллаб турган лавозимидан озод этилади
Бундан ташқари, йиғилишда Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги раҳбари М.Мирзаевни эгаллаб турган лавозимидан озод этишга кўрсатма берилди.
👉 @bankirkundaligi 👈
БУГУНГИ ЙИҒИЛИШДА:
Экспортни кредитлашга 200 миллион доллар ресурс берилган. Бундан ташқари, бу йил экспортчиларни қўллаб-қувватлашга 800 миллиард сўм йўналтирилмоқда.
Лекин, Экспорт агентлиги тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари билан биргаликда бу маблағлардан самарали фойдаланишини таъминлай олмаётгани кўрсатиб ўтилди.
Масалан, экспорт олди молиялаштириш учун имтиёзли шартларда ажратилган ҳар бир долларга ўртача 5 долларлик экспорт тўғри келаяпти. Лекин, электротехникада 2,5 доллар, қишлоқ хўжалигида ва фармацевтикада 3 долларни ташкил қилади.
▪️Ачинарлиси, айрим корхоналарнинг экспорт ҳажми олинган кредитдан кам бўлган бўлса, баъзилари кредит олиб, умуман экспорт қилмаган.
Шунингдек, ўтган йили халқаро стандарт жорий қилиш ва сертификат олиш учун 4,5 миллиард сўм маблағ берилган 31 та корхона экспорт билан шуғулланмаган.
Экспорт агентлиги экспортчиларга ҳақиқий кўмакчи бўлиш ўрнига давлатдан берилган тайёр пулни йўналтирадиган “бухгалтер-кассир”га айланиб қолгани танқид қилинди.
👉 @bankirkundaligi 👈
ҚАЙСИ БАНКДА КРЕДИТ АЖРАТИЛМОҚДА?
Жуда кўплаб обуначилар кредит бериш бошландими, банкка борсам кредит тўхтатилган демоқда дея мурожаат қилишмоқда. Ушбу масалага ойдиклик киритиш мақсадида, айни кунда (12.01.2024 йил ҳолатига) банклардаги ҳолатни тижорат банклари Бош офислари масъулларидан маълумотини олдик. Эътиборингизга ҳавола қиламиз.
▪️Халқ банки
Автокредит:
Бирламчи -ажратилмоқда
иккиламчи-тўхтатилган
Истеъмол кредит -тўхтатилган
Ипотека кредит:
Бирламчи -ажратилмоқда
Иккиламчи-ажратилмоқда
Микроқарз -тўхтатилган
Онлайн микроқарз - ажратилмоқда
Юридик шахсларга айланма маблағ учун кредит - ажратилмоқда
Чет эл валютасидаги кредитлар - ажратилмоқда.
Батафсил
▪️Туронбанк
Автокредит - тўхтатилди
Истеъмол кредит - ажратилмоқда
Ипотека кредит:
Бирламчи - ажратилмоқда
Иккиламчи - ажратилмоқда
Қурилиш реконструкция - ажратилмоқда
Микроқарз - ажратилмоқда
Онлайн микроқарз - ажратилмоқда
Юридик шахсларга айланма маблағ учун кредит - ажратилмоқда
Чет эл валютасидаги кредитлар - ажратилмоқда.
Батафсил
▪️Ҳамкорбанк
Автокредит - ажратилмоқда
Истеъмол кредит - ажратилмоқда
Ипотека кредит:
Бирламчи - ажратилмоқда
Иккиламчи - ажратилмоқда
Қурилиш реконструкция - ажратилмоқда
Микроқарз - ажратилмоқда
Онлайн микроқарз - ажратилмоқда
Юридик шахсларга айланма маблағ учун кредит - ажратилмоқда
Чет эл валютасидаги кредитлар - ажратилмоқда.
Батафсил
▪️Ўзсаноатқурилишбанк
Автокредит - ажратилмоқда
Истеъмол кредит - ажратилмоқда
Ипотека кредит:
ИСТАЛГАН УЙ-ЖОЙ УЧУН ИПОТЕКА (Бирламчи ва иккиламчи) - ажратилмоқда
Қурилиш реконструкция - тўхтатилди
Микроқарз - ажратилмоқда
Онлайн микроқарз - ажратилмоқда
Юридик шахсларга айланма маблағ учун кредит - ажратилмоқда
Чет эл валютасидаги кредитлар - ажратилмоқда
Батафсил
▪️Трастбанк
Автокредит - ажратилмоқда
Истеъмол кредит - ажратилмоқда
Ипотека кредит:
мавжуд эмас
Микроқарз - ажратилмоқда
Онлайн микроқарз - ажратилмоқда
Юридик шахсларга айланма маблағ учун кредит - ажратилмоқда
Чет эл валютасидаги кредитлар - ажратилмоқда.
Батафсил
▪️Агробанк
Автокредит - ажратилмоқда
Истеъмол кредит - тўхтатилган
Ипотека кредит:
Бирламчи - ажратилмоқда
Иккиламчи - тўхтатилган
Қурилиш реконструкция - ажратилмоқда
Микроқарз - ажратилмоқда
Онлайн микроқарз - ажратилмоқда
Батафсил
▪️Анорбанк
Автокредит - ажратилмоқда
Истеъмол кредит - тўхтатилган
Ипотека кредит:
Бирламчи - тўтатилди
Иккиламчи - тўхтатилди
Қурилиш реконструкция - тўхтатилди
Микроқарз - ажратилмоқда
Онлайн микроқарз - ажратилмоқда
Юридик шахсларга айланма маблағ учун кредит - ажратилмоқда
Чет эл валютасидаги кредитлар - ажратилмоқда.
Батафсил
▪️Ипак Йули Банки
Автокредит - ажратилмоқда
Истеъмол кредит - ажратилмоқда
Ипотека кредит:
Бирламчи - ажратилмоқда
Иккиламчи - ажратилмоқда
Қурилиш реконструкция - йук
Микроқарз - ажратилмоқда
Онлайн микроқарз -ажратилмоқда
Юридик шахсларга айланма маблағ учун кредит - ажратилмоқда
Чет эл валютасидаги кредитлар - ажратилмоқда
Батафсил
Бизнесни ривожлантириш банки, Алоқабанк ва Микрокредитбанкларда юқоридаги кредитлар айни кунда бошлангани йўқ. Асакабанк эса маълумот тақдим этмади.
👉 @bankirkundaligi 👈
Қаҳрамон Қуранбоев Президент фармонига кўра янги ташкил этилган Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан Қуронбоев Қаҳрамон Қўчқорович Президент Администрацияси Ёшлар сиёсати департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди.
Маълумот ўрнида, Уюшма раиси мақоми, тиббий, транспорт ва маиший таъминот шароитлари бўйича Бош вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
Бугунги йиғилишда:
Банк тизимини ҳам Президент танқид қилган. Марказий банк раиси ўринбосари Ҳамраевга кредитлар ставкаларини 2-3 фоизгача пастлатиш масаласида кўрсатма бўлган.
Муаммоли кредитларни ундириш борасида янгича тизим жорий этилади. Кредит ўз вақтида қайтмаган тақдирда (кредит олганда ҳам, берганда ҳам) жавобгарлик масаласи қўйилади. Муаммоли кредитларни кескин камайтириш топшириғи берилган.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️Айтишларича, бугун, 2024 йил 16 январ куни, соат 10:00 да Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилади.
Кун тартиби: 2024 йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси ҳамда вазирлик идораларнинг устувор вазифалари тўғрисида.
Йиғилишда ҳокимлар, уларнинг барча ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, Кадастр, Иқтисодиёт ва молия, Инвестициялар, саноат ва савдо, Пенсия, равобатни ривожлантириш, Давлат активларини бошқариш бошқармалари, Давлат молияий назорат инспекциялари, Марказий банк ва тижорат банклари раҳбарлари иштирок этади. Жумладан шаҳар ва туман тижорат банклари раҳбарлари ҳам иштирок этади.
2023 йил якунлари - итог!
👉 @bankirkundaligi 👈
Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (8-14 январ) янгиликлари.
☑️Марказий банк «Евроосиё Банки» АЖни рўйҳатдан ўтказиб лицензия берди. Батафсил.
☑️Халқ банк мобил иловаси орқали 50 млн. сўмгача онлайн микроқарз таклиф этди. Кафил, гаров талаб этилмайди. Муддати 24 ой. Банкнинг иш ҳақи лойиҳаси иштирокчилари ва барча бюджет ташкилотлари ходимларига тақдим этилади.
☑️Ориент финанс банк автокредит таклиф этди. Фоизи 23,9 фоиздан, муддати 60 ойгача, миқдори 600 млн. сўмгача.
☑️Асакабанк йиллик 24 фоизли «Максимал фойда» омонатини таклиф этди. Минимал миқдор 100 минг сўм.
☑️МКБанк Германиянинг “ODDO BHF” банки билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатганини маълум қилди.
☑️Ўзсаноатқурилишбанк бошқаруви раисининг 1-ўринбосари этиб А.Эргашев, бошқарув раиси ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб Д.Умаровлар тайинланганини эълон қилди.
☑️Ипотека-банк бирламчи ва иккиламчи бозор учун ипотека кредит таклиф этди. Муддати 10 йилдан 20 йилгача, фоизи 17,5%, бошланғич бадал 26%, миқдори 400 млн. сўмгача.
☑️Азия альянс банк Symbiotics Investment компаниялар гуруҳидан миллий валютада 4,5 млн. АҚШ доллари эквивалентида кредит жалб қилди. Банк хорижий компаниядан миллий валютада маблағ жалб қилиш банк тарихида биринчи марта содир этилганини алоҳида қайд этмоқда. Ушбу маблағлар Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун хизмат қилади.
☑️Давр Банк «Кафолат» омонатини тақдим этди. Омонатни банк мобил иловасида очиш мумкин. Фоизи йиллик 26%.
☑️Ипак йўли банк OSAGO суғурта полисини банк мобил иловасида 24/7 режимда расмийлаштириш мумкинлигини маълум қилди.
☑️Капиталбанк «Капитал суғурта» АЖ суғурта компанияси банкнинг бўлинмаси ёки ҳамкори эмаслигини маълум қилди.
☑️Туронбанк янги лойиҳасида «Зомин» туристик-рекрацион зонаси ҳақида видео тайёрлади.
☑️KDB Bank Uzbekistan 15.04.2024 йил куни АҚШ доллари валютасидаги тўлов топшириқномалари ва конвертация қилиш бўйича аризалар қабул қилинмаслигини маълум қилди.
☑️Инфин банк «Настарин» омонатини таклиф этди. Фоизи 22%, муддати 18 ой, минимал миқдор 1 млн. сўм. Омонатни исталган банк картаси орқали онлайн ҳам очиш мумкин.
☑️Гарант банк ва British Management University ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
☑️Пойтахт банк профилактика муносабати билан 11-14 январ кунлари банкоматлар фаолиятини вақтинча тўхтатилишини маълум қилди.
☑️Универсал банк «Сармоя-25» омонатини таклиф этди. Муддати 18 ой, фоизи 25%, энг кам миқдор 100 минг сўм. Омонатга камида 100 минг сўмдан қўшимча киритиш мумкин.
☑️Агробанк "Open" муддатли тўлов картасини таклиф этди. Миқдори 68 млн. сўмгача, фоизсиз. Муддати 3 йилга (Ҳар 12 ойда сўндириш шарти билан).
☑️Мадад инвест банк 50 млн. сўмгача, 24 ойгача муддатга расмий даромадсизларга ва кафилларсиз микроқарз таклиф этди. Фоизи 12 ойга 33%, 24 ойга 36%. Шунингдек, йиллик 24 фоизда "Мадад плюс" омонатини таклиф этди. Муддати 13 ой. Шунингдек, банк сайтига кўра, банк бошқаруви раиси ўзгарган. Амалдаги О.Аширалиев ўрнига банк тизимида 2017 йилдан буён ишлаб келаётган Фозилов Боходир Камолджон ўғли в.в.б. этиб тайинланган.
☑️Октобанк мобил иловасида Visa Classik карталарига буюртма бериш мумкинлигини маълум қилди. Карта Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади.
☑️Тенге банк маҳсулотларни фоизсиз муддатли тўловни харид қилишни таклиф этди. Муддати 12 ойгача, бошланғич тўлов шарт эмас. Тел.: 1245.
☑️Трастбанк PAX A930 назорат касса қурилмаларига банк ва Миллий банклараро процессинг маркази ўртасида интеграция якунланганини маълум қилди.
☑️Бизнесни ривожлантириш банки иштирокида Қорақалпоғистон Республикасининг туман-шаҳарларида ҳоким ёрдамчилари учун ўқув курслари ташкил этилмоқда. Батафсил.
☑️Банклар ишга таклиф этди:
▪️Ипак йўли банки;
▪️Зираат банк;
▪️БРБ;
▪️ЎзМиллийбанк.
☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.
☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.
Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈