bankirkundaligi | Unsorted

Telegram-канал bankirkundaligi - 🇺🇿Банкир кундалиги

66917

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Subscribe to a channel

🇺🇿Банкир кундалиги

Банкда ишлаш учун диплом керак. Лекин, диплом фақатгина банкка кириб олиш учунгина керак, сиз банкка ишга кириб ўқиш давомида олган билимларингиздан қанчалик фойдаландингиз? Шахсий фикримча, диплом бу ўлчов бўлиши керак эмас. Менга қолса кадрлар билимига қараб танланиши керак, қанақадир қоғозга қараб эмас.

Лекин мендан фарқли фикр юритувчилар ҳам анча кўп экан. Бунга Пэймига кириб кўзим тушиб қолди мана шу нарсага. У ерда одамлар икки томонга бўлиниб овоз беришмоқда. Мен ўз томонимни танладим, сиз қандай фикрдасиз?

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

👍👍👍👍👍
Қайси маҳсулот энг чидамли?

❓ Тажрибада HPL, MDF, LDSP, SERANIT, ALYUMIN KOMPOZIT панелларни механик зарбалар, олов, сув таъсирига бардошлилиги синаб кўрилди.

✅ Тафсилотларни видеода тўлиқ кўришингиз мумкин. Сизнинг фикрингизча қайси маҳсулот энг мустаҳкам? Изоҳларда ёзиб қолдиринг.

Instagram
| Telegram | Website | YouTube | Facebook

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​Кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди
 
▪️Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қоракўл туман бўлими томонидан АТ “Халқ банки” Бухоро вилоят филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда “G.Ch.” фермер хўжалиги масъул шахслари ва бошқалар чорвачиликни ривожлантириш учун ажратилган 423 560 АҚШ доллари миқдоридаги кредитни сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали гаров таъминотисиз қолдириб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “K.Т.” МЧЖ раҳбари С.Қ. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, 10 нафар фуқарога иссиқхона қуриш ва тикувчилик фаолиятини йўлга қўйиш учун ажратилган 457 млн сўм кредитни расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Департаментнинг Олтинсой туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса тумандаги “Қ.” МФЙ бўйича собиқ ҳоким ёрдамчиси Қ.Н. 7 нафар фуқарога иссиқхона қуриш учун ажратилган 215,4 млн сўм имтиёзли кредитни ўзи норасмий бошқариб келаётган “O.C.” ва “B.T.” МЧЖларнинг ҳисоб рақамларига ўтказиб ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

▪️Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қизилтепа туман бўлими томонидан АТ “Халқ банки” Қизилтепа филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда “V.Z.” МЧЖ масъул шахслари “Н.И.” фермер хўжалигига ижара ҳуқуқи асосида ажратилган ер майдонини ҳамда иссиқхона иншоотини МЧЖга ажратилган кредитнинг гаров таъминоти сифатида қабул қилинишига эришиб, жами 3,2 млрд сўм кредит маблағини нақдлаштириб олиб ўзлаштирганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Бойсун туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда "B.Y.” МЧЖ раҳбари Ф.Б. 7 нафар фуқарога ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 202 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини нақдлаштириб олганлиги, шунингдек 122,8 млн сўм солиқни тўлашдан бўйин товлаб келганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️АСОСИЙ СТАВКА ЎЗГАРМАДИ, 14% ҚОЛДИ

Марказий банк Бошқарувининг 2024 йил 25 январда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Пресс-релиз.

Каналимиз обуначилари ҳам олдиндан биладиган бўлиб қолибди. Куни кеча ўтказилган сўровномада катта қисм обуначилар асосий ставка «ўзгармаслигини» прогноз қилган эди.

Марказий банк бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиши 2024 йил 14 мартда бўлиб ўтади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​​​⚡️​​ЭРТАГА ​​​​АСОСИЙ СТАВКА ҚАЙТА КЎРИБ ЧИҚИЛАДИ

Аввалдан
белгиланганидек эртага, 2024 йил 25 январ куни Марказий банкда асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича йиғилиш ўтказилади.

Маълумот учун, 2023 йил 14 декабр куни асосий ставка ўзгартирилмасдан, 14 фоиз этиб белгиланган эди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 16 январда Президент видеоселектор йиғилишида кредитлар ставкаларини 2-3 фоизга пастлатиш юзасидан Марказий банк раиси ўринбосарига кўрсатма берган эди.

Таҳмин қилиб кўрингчи, 25.01.2024 йил куни асосий ставка (14%), навбати бўйича кўриб чиқилса, қандай қарор қабул қилинади?

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

📈 2023-YILDA HUMANS'ning TUSHUMI DEYARLI $42 MILLIONNI TASHKIL QILDI

Humans superappi 2023-yil uchun yakuniy hisobotni taqdim qildi: kompaniyaning umumiy tushumi $41,7 mlnni tashkil etdi, uch yil davomida esa ekotizim jami $114 mln ishlab topdi. Bunda sof tushum o‘sishining oxirgi ikki yil davomidagi yillik o‘rtacha sur’ati 28,4%ni tashkil qildi. Shu davrda ekotizim oboroti o‘sishining yillik o‘rtacha sur’ati — 285,9% bo‘ldi.

Qiziqarli holat: Humans mijozlari superappda bir necha servisni tobora tez-tez birlashtirishmoqda. Misol uchun, 2022-yilda 782 ming mijoz, 2023-yilda esa deyarli 1,1 mln mijoz xizmatlarning kamida ikki turidan foydalanishgan, ya’ni o‘sish yiliga 40%dan ortiq bo‘ldi.

«Biz ekotizim tuzish strategiyamiz ish berayotganiga ishonch hosil qildik — tobora ko‘proq mijozlar biryo‘la superapp ichidagi bir nechta servislardan foydalanishmoqda. Tushum, oborot, tranzaksiyalar va mijozlar faolligining muntazam ortib borishi O‘zbekiston bozori superapplar uchun butunlay yetishib bo‘lganligi va mijozlar ekotizimning usutnliklarini tushunib yetayotganligini tasdiqlamoqda», — deb ta’kidladi SEO va Humans Group asoschisi Vladimir Dobrynin.

Batafsil — Humans hisobotida.

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️⚡️Айтишларича, бу қарорни чиқаришга чиқариб қўйиб, энди бу талабларга жавоб берадиган тадбиркорлар қидирилаётган экан. Агар шу талабларга жавоб берадиган тадбиркор бўлсангиз, тезроқ топилиб қўяқолинг.

Айримлар, ундан кўра, пул йўқ деб қўяқолинглар деб ҳам ёзишмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚽️ "Futbol yarmarkasi"da ishtirok eting — bonuslar va chegirmali paketlarni Beeline Uzbekistan ilovasida qo‘lga kiriting

Ilovani yuklab oling

Reklama

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Муаммоли кредитлар таҳлили

Ўтган йилга нисбатан тижорат банклари кредит портфели 81,4 трлн. сўмга ошган. Кредит портфели қолдиғи ўтган йилга нисбатан энг кўп ошган банклар Капиталбанк (11,1 трлн. сўм), Агробанк (10,6 трлн. сўм) ва Ўзмиллийбанк (10 трлн. сўм). Фақатгина Гарантбанк ва Октобанк (Собиқ Равнақбанк) кредит портфеллари қолдиғи ўтган йилга нисбатан камайиб кетган.

Республикамиз кредит портфелида давлат улуши мавжуд банклар улуши 71 фоизни ташкил этмоқда. Ўтган йилга нисбатан давлат улуши мавжуд банклар жами кредит портфелдаги улуши 12 фоизга камайиб, мос равишда бошқа тижорат банклари улуши 17 фоиздан 29 фоизгача ошган. Иқтисодиётда давлат улуши мавжуд банклар ўз ўрнини хусусий банкларга бўшатиб беришга мажбур бўлмоқда. Қайд этиш лозимки, республикада энг йирик кредит портфел Ўзмиллийбанк ҳиссасига тўғри келади (21 фоиз).

Муаммоли кредитлар борасида эса давлат улуши мавжуд банклар кўрсаткичлари умумий 10 фоизга яхшиланиб 80 фоизни ташкил этган бўлса, ўз навбатида бошқа банкларнинг муаммоли кредитлари қолдиғи 10 фоизга ошиб, жами муаммоли кредитларнинг 20 фоизини ташкил этган.

Давлат улуши мавжуд банклардан Ўзмиллийбанк, Ўзсаноатқурилишбанк, Бизнесни ривожлантириш банки, Микрокредитбанкларда муаммоли кредитлар улуши ўтган йилга нисбатан кўпайган. Бошқа банклардан эса, Ипотека-банк, Капиталбанк, Ипак йўли банк, Инфинбанк, Азия альянс банк, Универсалбанк, Октобанк, Эрон Содерот банкларда ҳам муаммоли кредитлар улуши ошган.

2024 йил 1 январ ҳолатига Асакабанк, Халқ банк, Бизнесни ривожлантириш банки, Микрокредитбанк, Ипотека банк, Гарант банк, Мадад инвест банк Октобанк, Эрон Содерот банкларнинг муаммоли кредитлар улуши республика даражасидан юқори.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Uzcard ишламаётган юзасидан

Ягона умумреспублика процессинг маркази, 2024 йил 22 январь куни соат 00:30 дан 10:00 гача техник ва профилактик ишлар олиб борилиши сабабли АТМ, E-POS, POS-терминалларда алоқа уланишида қисқа муддатли узилишлар, UZCARD инфратузилмасида халқаро тўлов тизимлари карталарига ҳамда хорижда кобейж карталарига хизмат кўрсатилишида узилишлар эҳтимоли ҳақида маълум қилади.

Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

Изоҳ:
АТМ - банкоматлар
POS - терминаллар
E-POS - виртуал терминаллар.


👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2024 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастури тўғрисида"ги ПҚ-7-сонли қарори қабул қилинган.

☑️Унга кўра,
▪️ижтимоий солиқ тўлаётган ўзини ўзи банд қилган шахслар учун «Бизнесга биринчи қадам» банк карталари орқали 5 миллион сўмгача миқдорда бир йил муддатгача микроқарзлар тақдим этилади;

▪️камида 6 ой фаолият юритган ва ҳисобварақларида (банк карталарида) пул айланмаларини амалга оширган кичик тадбиркорлик субъектларига фаолиятини кенгайтириш учун микрокредитлар ажратилади;

▪️мазкур кичик банддаги тадбирларни молиялаштириш учун 2024 йилда тижорат банклари томонидан 1 триллион сўм, шу жумладан «Ўзмиллийбанк» АЖ томонидан 100 миллиард сўм маблағ ажратилади;

☑️«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ
икки ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи «Менинг бизнесим» электрон платформасини жорий этади:

▪️меҳнат стажига эга бўлмаган фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш орқали уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш;

▪️аҳолига бизнесни йўлга қўйиш учун кредитлар ажратиш;

▪️фаолиятини бошлаган тадбиркорлик субъектларига маҳсулотини сотиш ва хизмат кўрсатиш учун бозорлар топишга кўмаклашиш;

☑️Ўзини ўзи банд қилган шахсларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ томонидан 100 миллион сўмгача гаровсиз ажратиладиган кредитларнинг 50 фоизини уларнинг банк картасига ўтказиб берилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

КРЕДИТ МАБЛАҒЛАРИНИ МАҚСАДСИЗ САРФЛАШ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан Бизнесни ривожлантириш банки АТ Навоий филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда “D.Q.” МЧЖ масъул шахслари қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш ускуналарини харид қилиш учун ушбу банк филиалидан ажратилган 800 млн сўм кредит эвазига ускуналарни тўлиқ олиб келмасдан, кредит маблағларини ўзларининг эҳтиёжларига сарфлаб юборганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “U.A.” хусусий корхонаси раҳбари К.Ш. ва бошқалар АТ Халқ банки Узун филиалидан айланма маблағларни тўлдириш мақсадида ажратилган кредит маблағини мақсадсиз ишлатиб, жами 741,3 млн. сўмни йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Qanday qilib butun oila bilan Turkiyada 55 foizgacha tejamkorlik bilan dam olish mumkin

Yozgi dam olish foyda bilan! Erta band qilish aksiyasining ikkinchi bosqichi yakunlanishiga 14 kun qoldi.

🇹🇷Antaliya, Alaniya, Bodrum, Dalaman (Marmaris, Fetxiye) “Uzbekistan Airways”da toʻgʻridan toʻgʻri uchish bilan.

MEHMONXONALAR ROʻYXATI VA NARXLAR BU YERDA

📞Bogʻlanish:
+998712017777

Zulfiya | Bekzod | Sitora | Shirin

🌐 Telegram
🌐 Instagram

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

▪️Бош вазир ўринбосари огоҳлантирилиб, унинг ўринбосари ва агентлик раҳбари лавозимдан озод этилди

Бош вазир ўринбосари Ж.Ходжаев чорак якунигача ўзгариш қилмаса, лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Ўз тизимидаги камчиликлар ва сусткашлик учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Б.Абидов ва Техник тартибга солиш агентлиги раҳбари Д.Саттаров лавозимидан озод қилинди.

▪️Адлия вазири А.Тошқулов  огоҳлантирилди

Соҳадаги барча ҳуқуқий жараёнларни талаб даражасига етказиш учун адлия вазири А.Тошқулов масъул этиб белгиланди. Икки ойда соҳани тартибга солмаса, лавозимидан озод этилиб, ушбу Техник тартибга солиш агентлигига раҳбар этиб тайинланиши ҳақида огоҳлантирилди.

▪️Агентлик раҳбари М.Мирзаев эгаллаб турган лавозимидан озод этилади

Бундан ташқари, йиғилишда Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги раҳбари М.Мирзаевни эгаллаб турган лавозимидан озод этишга кўрсатма берилди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

БУГУНГИ ЙИҒИЛИШДА:

Экспортни кредитлашга 200 миллион доллар ресурс берилган. Бундан ташқари, бу йил экспортчиларни қўллаб-қувватлашга 800 миллиард сўм йўналтирилмоқда.

Лекин, Экспорт агентлиги тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари билан биргаликда бу маблағлардан самарали фойдаланишини таъминлай олмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Масалан, экспорт олди молиялаштириш учун имтиёзли шартларда ажратилган ҳар бир долларга ўртача 5 долларлик экспорт тўғри келаяпти. Лекин, электротехникада 2,5 доллар, қишлоқ хўжалигида ва фармацевтикада 3 долларни ташкил қилади.

▪️Ачинарлиси, айрим корхоналарнинг экспорт ҳажми олинган кредитдан кам бўлган бўлса, баъзилари кредит олиб, умуман экспорт қилмаган.

Шунингдек, ўтган йили халқаро стандарт жорий қилиш ва сертификат олиш учун 4,5 миллиард сўм маблағ берилган 31 та корхона экспорт билан шуғулланмаган.

Экспорт агентлиги экспортчиларга ҳақиқий кўмакчи бўлиш ўрнига давлатдан берилган тайёр пулни йўналтирадиган “бухгалтер-кассир”га айланиб қолгани танқид қилинди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ТУРКИЯ МАРКАЗИЙ БАНКИ АСОСИЙ СТАВКАНИ ЯНА ОШИРДИ, ЭНДИ УЛАРДА 45%

Туркия Марказий банки асосий ставкани 2,5 фоиз пунктга ошириб, 45 фоизга оширди, дея хабар берди Туркия регулятори.

Бу 2023 йил июн ойи охиридан бери саккизинчи ставка ўсишидир. 2023 йил 22 декабрда Туркия регулятори асосий ставкани 40 фоиздан 42,5 фоизга оширган эди.

Туркияда ноябр ойида инфляция 62 фоизни ташкил этди. 2023 йилнинг учинчи чорагида у прогноздан ошиб, 70 фоизга етди. 2023 йил декабр ойида инфляция даражаси 64,77 фоизга тушди.

Эслатиб ўтамиз, бизда ҳам куни кеча асосий ставка қайта кўриб чиқилиб, унда 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирган эди.

БИРНИ КЎРИБ ФИКР ҚИЛ, БИРНИ КЎРИБ ШУКУР ҚИЛ.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (МБ) бошқарувининг "Банклар ва нобанк кредит ташкилотларига нисбатан чоралар ва санкциялар қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (23.01.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3492) қабул қилинди.

☑️Унга кўра, МБ

▪️банк ва нобанк кредит ташкилотларига, банкнинг мулкдор шахсларига ва раҳбар шахсларига нисбатан чора ва санкциялар қўллашга;

▪️айни бир қоидабузарлик бўйича бир вақтнинг ўзида ёки кетма-кет бир нечта чоралар ва (ёки) санкциялар қўллашга ҳақли
.

МБ ҳар ойнинг 10 санасига қадар ўзининг расмий веб-сайтида ўтган ой давомида
қўлланилган чора ва санкциялар тўғрисидаги маълумотлар статистикасини жойлаштириш орқали эълон қилиб боради.

☑️МБ қуйидаги ҳолларда банкнинг айрим молиявий операцияларни амалга оширишини ёки инфратузилмасининг кенгайишини олти ойгача бўлган муддатга чеклаш ва (ёки) тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин:

▪️молиявий операцияларни амалга ошириш бўйича қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганда;

▪️юридик шахсларни ташкил этиш ва (ёки) юридик шахсларнинг устав фондларидаги улушларни ёки акцияларни олишда қонунчилик талаблари бузилганда;

▪️муаммоли активларнинг жами активлардаги улуши ўн фоиз ва ундан юқори бўлганда
(Йил бошида қайси банкда неча фоизлиги ҳақида 👉мана бу ерда👈 кўрсатилган);

▪️банклар тақиқланган ёки чекланган фаолият билан шуғулланганда;

▪️МБнинг банк фаолиятида аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатма хати белгиланган муддатда бажарилмаганда;

▪️валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари мунтазам равишда бузилганда;

▪️банкнинг МБдаги вакиллик ҳисобварағидаги қолдиғи 0 ёки ундан кичик (манфий) бўлса;

▪️молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганда;

▪️Ва бошқа ҳолатларда. Яна қайсилар, мен уларни тўлиқ ўқиб олишим керак десангиз, юқоридаги pdf файлни очиб, ўқиб чиқинг. Фақат ўқиётганда қўрқиб кетманг, у Жиноят кодекси эмас.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

«Асакабанк» АЖ «Mastercard» томонидан Ўзбекистонда биринчи бўлиб «Mastercard World Black Edition» картасини эмиссия қилган банк сифатида эътироф этилди!

Банк Матбуот марказининг хабар беришича, жорий йилнинг 23 январь куни «MasterCard Europe SA»нинг кантри менеджери Денис Филлипов, Марказий Осиёда мижозлар билан ишлаш бўйича директори Вадил Галиулин, ҳамда унинг Ўзбекистон Республикасидаги мижозлар билан ишлаш бўйича менежери Элзара Габитова «Асакабанк» Бошқарувчи директори Бекзод Тангматовга мукофотни топширишди.

Учрашув давомида «Асакабанк» ва «MasterCard» ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Реклама

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Жойларда фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилди

▪️Тошкент шаҳрида яшовчи, 1970 й.т. ва Жиззах шаҳрида яшовчи, 1971 й.т. 2 нафар шахс қурилиш фирмаси раҳбарига, ўзларининг танишлари орқали Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманидаги 72,5 млрд. сўмлик ичимлик суви тармоғини тортиш лойиҳасини тендер савдоларисиз, тўғридан-тўғри олиб беришни ваъда қилиб, эвазига объект қийматининг 6 фоизини, яъни 4 млрд. 350 млн. сўм талаб қилишади.

ДХХ ходимлари томонидан Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, улар сўралган пул маблағидан 29 минг АҚШ долларини олган вақтларида ушланди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур ноқонуний ишга Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида жойлашган, ИИВ ҳузуридаги 44-сонли манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкумнинг алоқадорлиги аниқланиб, юқоридаги пул маблағидан 28500 АҚШ долларини олган вақтида у ҳам қўлга олинди.

▪️Фарғона вилоят Учкўприк туманидаги боғдорчилик ва полизчиликка ихтисослашган уюшма раиси ҳамда Давлат кадастрлар палатаси Учкўприк туман филиалининг собиқ мутахассиси, муқаддам фирибгарлик учун бир неча маротаба судланган шахс, мазкур уюшма балансидаги 10 сотих ер майдонини харидор номига расмийлаштириб, кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига 12600 АҚШ доллари талаб қилишади.

ДХХ ва Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, улар сўралган пул маблағини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

БАНКЛАРНИНГ 2023 ЙИЛ IV ЧОРАГИДАГИ ФАОЛИЯТИ РЕЙТИНГИ

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари Ўзбекистон банкларининг 2023 йил IV чорагидаги фаолиятини баҳолаб, бизга таҳлилларни юбордилар. 17 та йирик кредит ташкилотлари орасида хусусий Траст банк ва давлат Миллий банки, 11 та кичик кредит ташкилоти орасида Октобанк ва Гарант банк фаолликнинг энг юқори ўсишини кўрсатди.

▪️Давлат банкларидан муаммоли кредитларнинг энг юқори улуши Бизнесни ривожлантириш банкида – 8,5% ва Халқ банкда – 8,1%, хусусий банклар орасида Октобанкда - 84,6%, Гарант банкда – 20,4% ва Мадад инвест банкда – 13% қайд этилди.

Азия алянс банк иккинчи ўринни Траст банкга бой берди, бу банк икки поғона йўқотиб, умумий рейтингда 4-ўринни эгаллади.

▪️17 та йирик банклар орасида энг юқори фаолликни Траст банк кўрсатди, у рейтингда иккинчи ўринни эгаллаб, бир вақтнинг ўзида тўртта индекс бўйича кўрсаткичларни яхшилади: молиявий воситачилик ва мавжудлик, бошқарув сифати ва ликвидлик.

Капитал банк молиявий мавжудлик, бошқарув сифати ва даромад кўрсаткичларини бироз ёмонлаштирганига қарамай, капиталнинг етарлилиги ва ликвидлиги бўйича ўз кўрсаткичларини ошириб, етакчиликни сақлаб қолди.

▪️Умумий рейтингда учта йирик хусусий банк – Инфинбанк, Алоқа банк ва Ипотека банк бир поғона юқорига кўтарилди, йирик давлат банклари орасида Миллий банк умумий рейтингдаги ўрнини сезиларли даражада яхшилади ва 15-ўриндан 13-ўринга кўтарилди.

Шу билан бирга, хусусий банклар Ипак йўли ва Бизнесни ривожлантириш банки, шунингдек, Халқ банк давлат банки рейтингидаги позициясини бироз ёмонлаштирди.

Давлат улушига эга бўлган йирик банклар орасида Микрокредитбанк – 11-ўрин, Агробанк – 12-ўрин, Ўзсаноатқурилиш банк – 14-ўрин, Турон банк – 16-ўрин ва Асакабанк – 17-ўринни сақланиб қолди.

▶️Тўлиқ мақола.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТГА АРИЗА БЕРИШ БОШЛАНДИ

OILAKREDIT.UZ сайтига кўра, оилавий тадбиркорлик кредитларига ариза қабул қилиш бошланган.

Бунда имтиёзли кредит олмоқчи бўлган фуқаролар "Ўзини ўзи банд қилган шахс" сифатида давлат рўйҳатидан ўтиши лозимлиги "талаб этилмоқда".

☑️
Эслатиб ўтамиз, мазкур кредитлар
▪️кредитлар устувор равишда аввал кредитлардан фойдаланмаган аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ажратилади;

▪️аграр тармоқда узоқ муддатга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ижарага олиб, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган деҳқон хўжаликлари ва кичик тадбиркорлик субъектларига 50 млн сўмгача гаровсиз кредит берилади;

▪️тадбиркорлик субъектларининг маҳаллаларда, шу жумладан ташкил этилган микромарказларда ишлаб чиқаришни, хизмат кўрсатиш соҳасини ва ҳунармандчиликни ҳамда аҳоли билан кооперация ва касаначиликни кенгайтиришга йўналтирилган лойиҳалари учун ҳоким ёрдамчиларининг тавсияномаси асосида ажратиладиган кредитлар миқдори амалдаги 225 миллион сўмдан 300 миллион сўмгача оширилган. Бунда, ташаббускор лойиҳада камида ўттиз фоиз улуш билан иштирок этиши лозим;

▪️дастурлар доирасида илгари олган кредитларидан самарали фойдаланиб, тадбиркорлигини йўлга қўйган ва кредит тўловларини ўз вақтида амалга оширган кичик тадбиркорлик субъектларига фаолиятини янада кенгайтириши учун мазкур кредитлардан такроран фойдаланишга рухсат этилади;

▪️имтиёзли кредитлардан фойдаланиб, даромад топишга қаратилган фаолият билан шуғулланаётган фуқаролар қонунчиликда белгиланган йўналишлар бўйича ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида таснифланади;

▪️кредит суммасининг 10 миллион сўмгача бўлган қисми (ҳунармандлар учун 20 миллион сўмгача) банк карталарига (нақдлаштириш имкониятини чеклаган ҳолда) ўтказиб берилади;

▪️ажратилган кредитларни ўз муддатида қайтармаганларга дастурлар доирасида янги кредитлар берилишига йўл қўйилмайди.

Мазкур кредитларни олиш учун юқорида кўрсатилган сайтга кириб, онлайн тарзда ариза юборасиз.

Юқоридаги масалалар кўрсатилган қарор. Манба.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ЯНГИ ҚАРОРГА АСОСАН КИЧИК БИЗНЕС ҚАНДАЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНАДИ?

☑️Янги қарорга кўра, кичик бизнес субъектлари қуйидаги кўринишларда молиявий қўллаб-қувватланади:

▪️Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш ёки кенгайтириш учун 2 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга ҳамда айланма маблағлар учун револьвер тарзда 3 йилгача муддатга йиллик Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада 1,5 миллиард сўмгача кредитлар ажратиш ва (ёки) асосий воситаларни сотиб олиш учун лизинг бериш. Бунда, 100 миллион сўмгача кредитларни гаровсиз, 150 миллион сўмгача кредитларни гаров талаби 50 фоизгача пасайтирилган ҳолда ажратиш имконияти назарда тутилади;

▪️Охирги 12 ойда айланма маблағлари миқдори 500 млн. сўмдан 10 миллиард сўмгача бўлган ҳамда камида 5 нафар кишини доимий иш билан таъминлаган кичик тадбиркорлик субъектларининг тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш истаги бўлган истиқболли лойиҳаларига асосий воситаларни сотиб олиш учун 24 ойлик имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 1 млрд. сўмгача кредитлар ажратиш;

▪️24 ойдан ортиқ фаолият кўрсатаётган ва охирги 12 ойда айланма маблағлари миқдори 1 миллиард сўмдан 10 миллиард сўмгача бўлган ҳамда камида 10 нафар кишини доимий иш билан таъминлаган кичик тадбиркорлик субъектларининг тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш истаги бўлган истиқболли лойиҳаларига асосий воситаларни сотиб олиш учун 24 ойлик имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 1,5 млрд. сўмгача кредитлар ажратиш;

▪️24 ойдан ортиқ фаолият кўрсатаётган ва охирги 12 ойда айланма маблағлари миқдори 1 миллиард сўмдан 10 миллиард сўмгача бўлган ҳамда камида 10 нафар кишини доимий иш билан таъминлаган кичик тадбиркорлик субъектларининг тадбиркорликфаолиятини кенгайтириш истаги бўлган истиқболли лойиҳаларига асбоб ускуналар, технологик жиҳозлар ва махсус техникаларни сотиб олиш учун 24 ойлик имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 1,5 млрд. сўмгача лизинг хизматларини кўрсатиш;

▪️24 ойдан ортиқ фаолият кўрсатаётган ва охирги 12 ойда айланма маблағлари миқдори 1 миллиард сўмдан 10 миллиард сўмгача бўлган ҳамда камида 10 нафар кишини доимий иш билан таъминлаган кичик тадбиркорлик субъектларининг тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш истаги бўлган истиқболли лойиҳаларига асбоб ускуналар, технологик жиҳозлар ва махсус техникаларни сотиб олиш учун 24 ойлик имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 1,5 млрд.сўмгача фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан қарзга бериш;

▪️24 ойдан ортиқ фаолият кўрсатаётган ва охирги 12 ойда айланма маблағлари миқдори 1 миллиард сўмдан 10 миллиард сўмгача бўлган ҳамда камида 10 нафар кишини доимий иш билан таъминлаган кичик тадбиркорлик субъектларининг тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш истаги бўлган истиқболли лойиҳаларига бўш турган давлат мулки объектлари ва ер майдонлари, асбоб-ускуналар, бино-иншоотлар ва бошқа кўринишдаги моддий активлар билан 20 фоизгача, бироқ 1 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган қийматда улушдор бўлиб иштирок этиш;

▪️Инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш, юқори технологик стартап лойиҳаларига давлат илмий дастурлари доирасида 2 миллиард сўмгача грант маблағларини ажратиш.

ВМ-37-сонли қарор тўлиқ ҳолатда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» (20.01.2024 й) ВМ-37-сонли қарори қабул қилинди.

☑️Унга кўра,

▪️«Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастури амалга оширилади;

▪️«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ Дастурда таянч банк этиб белгиланади.

▪️Банклар томонидан амалий ўқув курсларини муваффақиятли тугатиб, сертификат олган лойиҳаларгина ушбу Дастурга мувофиқ молиялаштирилади;

▪️Дастурда иштирок этиш, ундаги воситалардан фойдаланиш, банклар томонидан соддалаштирилган тартибда қарор қабул қилиш, кредит шартномаларини расмийлаштириш, лойиҳани мониторинг қилиш Бизнес портал (https://biznes-portal.uz/) орқали амалга оширилади.

▪️Микрокредитбанк ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги биргаликда «Касаначилар мактаби»ни ташкил этади;

▪️Дастурда Агробанк иштирок этмайди, ҳамкор банклар сифатида Микрокредитбанк ва Халқ банк иштирок этади;

▪️Ушбу лойиҳада кимлар иштирок этиши мумкин? Камида 1 йил узлуксиз фаолият юритиб келаётган ЯТТлар, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилганлар, ҳунармандлар, касаначилар, шунингдек, уч ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаб келаётган кичик тадбиркорлик субъектлари ва нодавлат таълим ташкилотлари ҳамда оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз бизнес лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб, ижобий кредит тарихига эга юридик ва жисмоний шахслар иштирок этиши мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (15-21 январ) янгиликлари.

☑️Марказий банк томонидан «2023 йилнинг IV чораги учун Пул бозори ва ликвидлик шарҳи» тақдим этилди.

☑️Халқ банк бир пайтда Humo, Uzcard va Visa тизимларида ишловчи кобейж картасини таклиф қилди. Ушбу картадан Humo ва Uzcard терминалларида бирдай фойдаланса бўлади.

☑️Ориент финанс банк Trade-In дастури асосида автокредит таклиф этди. Бунда эски автомобил янгиси учун бошланғич тўлов сифатида ҳам қабул қилиниши мумкинлигини ва ушбу дастур фақат бирламчи бозор (янги автомобил сотиб олиш) учун амал қилишини маълум қилди.

☑️МКБанк таълим кредити ажратиш бошланганини маълум қилди. Муддати 15 йилгача, фоизи хотин-қизларга 0%, йигитларга 14%.

☑️Ўзсаноатқурилишбанк «Ишонч» омонатини таклиф этди. Фоизи 21%, муддати 13 ой, минимал миқдор 500 минг сўм.

☑️Ипотека-банк «Орзу» омонатини таклиф этди. Муддати 6, 9 ва 13 ой ва фоизи мос равишда 19, 20 ва 21 фоиз.

☑️Давр Банк «Имконият» омонатини таклиф этди. Омонатни банк мобил иловасида очиш мумкин. Фоизи йиллик 27,09%, минимал миқдор 100 минг сўм.

☑️Ипак йўли банк иккиламчи бозор учун 600 млн. сўмгача автокредит таклиф этди. Муддати 5 йилгача. Бошланғич тўлов 0 фоиздан 50 фоизгача, кредит фоизи 28,9 фоиздан 31,9 фоизгача.

☑️Туронбанк ўзини ўзи банд қилган бизнес эгаларига, ўз хизматларини ривожлантириш учун 300 млн. сўмгача микрокредит таклиф этди. Муддати 36 ой, фоизи 27,99%, бошланғич тўлов талаби мавжуд эмас. Тел.:1220.

☑️KDB Bank Uzbekistan 2024 йил 1 февралдан бошлаб банк тарифларига ўзгартиришлар киритилишини маълум қилди. Унда банк карталари билан боғлиқ муомалаларда банк хизмат ҳақларида ўзгариш бўлган. Агар сизда ушбу банк картаси бўлса, тарифлар билан танишиб олганингиз фойдадан ҳоли эмас.

☑️Инфин банк InfinBLACK картасига 50 млн. сўмгача 50 кунгача фоизсиз кредит таклиф этди. Фоизлар фақат ишлатилган маблағ учун тўланади.

☑️Гарант банк «Мақсад» микроқарзини таклиф этди. Миқдори 30 млн. сўмгача, муддати 18 ойгача, фоизи 32%.

☑️
Универсал банк «Миллий» автокредитини таклиф этди. 36 ой муддатга 32%, 60 ойгача муддатга 34%. Миқдори автомобил нарҳининг 75 фоизигача.

☑️Мадад инвест банк «Мадад плюс» омонатини таклиф этди. Муддати 13 ой, фоизи 24%, энг кам миқдор 1 млн. сўм.

☑️Трастбанк ягона МФОга ўтиши муносабати билан 2024 йил 19 январ куни соат 15:00 дан, 22 январ соат 18:00 га қадар тўлов тизимларида, мобил илова фаолиятида узилишлар кузатилиши мумкинлигини маълум қилиб, ноқулайлик учун узр сўради.

☑️Апекс банк ўтган ҳафтада ўз телеграм каналида ҳеч қандай ахборот улашмади.

☑️Узум банк Россия ва Ўзбекистон ўртасида комиссиясиз «Тез тўловлар тизими» (СБП)да пул ўтказмаларини йўлга қўйганини маълум қилди. Кунига бештагача ва 115 минг (Ойига 600 минг) рублгача маблағларни ўтказиш мумкин.

☑️Ҳаёт банк пойтахтда 24/7 айирбошлаш шохобчасини ишга туширганини маълум қилди.

☑️ТБС банк 27 фоизли омонат таклиф этди. Муддати 2 йил. Ушбу омонатга қўшимча маблағ киритиб бўлмайди. Бошқа турдаги жамғарма омонатининг фоизи 25%, у ҳам 2 йил муддатга, бунда омонатга қўшимча маблағлар киритиш мумкин.

☑️Ҳамкорбанк юридик шахслар ва тадбиркорлар учун бирламчи ва иккиламчи бозор учун ипотека кредитини таклиф этди. Миқдори 600 млн. сўмгача, муддати 10 йилгача, имтиёзли давр 3 ойгача.

☑️Ўзмиллийбанк 2024 йил 1 февралдан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлар учун мўлжалланган тариф режаларини ўзгаришини маълум қилди.

☑️Банклар ишга таклиф этди:
▪️Халқ банки;
▪️Ўзсаноатқурилишбанк;
▪️БРБ.

☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.

☑️Ўтган ҳафтада қайси банк қандай кредит ажратаётгани ҳақида пост тайёрладик. Рўйҳат 👉мана бу ерда.👈

☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

▶️Телеграмда Stories функцияси мавжудлигидан кўпчиликнинг хабари бор

Каналимизда янада қизиқарли медиа контентларни тақдим этиш учун ушбу функцияни ёқмоқчимиз. Бунинг учун Премиум обуначиларнинг ёрдами керак.

🔽Қуйидаги линк орқали Storiesни ёқишга овоз бериб, ёрдам беришингиздан умидвормиз:👇

/channel/bankirkundaligi?boost

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🎡 iPhone 15 Pro Max va boshqa sovrinlar Beefortuna Plus'da

Beeline Uzbekistan ilovasida charxpalakni 990 so‘m evaziga aylantirib, ajoyib sovrinlardan birini yutish imkonini qo‘lga kiriting:

∙ Apple iPhone 15 Pro
Max 1TB📱
∙ Samsung Galaxy A05s 🤳
∙ 1 500 000 so‘mlik "Platina" raqam 💳
∙ 150 GB internet-paket
🌎

Ilovani yuklash

Sovrindorlarni havola orqali kuzatib borish mumkin.
O‘yin 20-21-yanvar kunlari o‘tkaziladi. Tafsilotlar.

Reklama

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ЕР УЧАСТКАЛАРИ ЭЛЕКТРОН АУКЦИОН ОРҚАЛИ 30 ЙИЛГА ИЖАРАГА БЕРИЛАДИ

2024 йил 1 мартдан бошлаб қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага беришда очиқ электрон танлов ўрнига электрон онлайн-аукцион савдоларини жорий этиш белгиланди:

▪️ижара муддати – 30 йил, бошланғич нарх – ер участкасининг норматив қиймати миқдорида белгиланади;

▪️қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари ғолибларига ер участкаси нархини уч йил муддатда ҳар ойда тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади;

▪️деҳқон хўжалиги, якка тартибда боғдорчилик, полизчилик ва чорвачиликни юритиш учун ер участкаларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари ғолиби бўлган «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»да рўйхатда турган фуқароларга ер участкаси нархини беш йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади;

▪️аукциондан тушган маблағлар харажатлар чиқариб ташлангандан кейин, тегишли туман маҳаллий бюджетига ўтказилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

МИКРОКРЕДИТБАНКДА ТАЪЛИМ КРЕДИТИ АЖРАТИЛИШИ БОШЛАНДИ

Кимларга берилади?
Олий таълим муассасаларининг бакалавриат ёки магистратура таълим йўналиши бўйича тўлов-шартнома асосида ўқишга тавсия этилган талабаларга ажратилади.

Муддати қанча?
- 15 йилгача муддатга.

Бу кредитни фоизи қанча?
- Хотин-қизларга фоизсиз (0%);
- Йигитлар учун 14%.

Қандай ҳужжатлар талаб этилади?
- Юқоридаги расмда кўрсатилган.

Таълим кредит ажратиш тартиби ҳақида 👉мана бу ерда👈 батафсил ўқинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

❗️UDEA Лондон Қироллик Коллежи билан биргаликда молия ва банк сектори мутахассисларига янги имкониятлар таклиф қилади

Буюк Британиянинг энг қадимий ва нуфузли коллежларидан бири — Лондон Қироллик Коллежи UDEA университети билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Эндиликда сиз Лондон Қироллик Коллежининг Молиявий сиёсат ва бошқарув бўйича 2 йиллик магистратура дастурига ариза топширингиз ва ТЎЛИҚ ЁКИ ҚИСМАН қопланадиган грантлардан бирини ютиб олишингиз мумкин!

Шунингдек, коллеж Банк иши ва молия, Молиявий активларни баҳолаш ҳамда Иқтисод ва молия каби 1 йиллик офлайн магистратура дастурлари учун 10 та квотани таклиф қилади.

Батафсил маълумот учун:


☎️ 97 166 00 08
🌏
https://udea.uz/kings-college-london/

Ариза учун ҳавола: https://udea.uz/apply-to-kcl-postgraduate-programmes/

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда инвестиция, экспорт ва халқаро ҳамкорлик соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Йиғилишда ҳокимлар, уларнинг барча ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, Иқтисодиёт ва молия, Инвестиция, Кадастр, Қурилиш бошқармалари, Савдо-саноат палатаси, Бизнес Амбудсман, Марказий банк ва тижорат банклари раҳбарлари иштирок этади. Жумладан шаҳар ва туман тижорат банклари раҳбарлари ҳам иштирок этади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…
Subscribe to a channel