Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (29 январ - 4 феврал) янгиликлари.
☑️Марказий банк томонидан «2024 йил 1 январь ҳолатига Нобанк кредит ташкилотларининг молиявий ҳолати тўғрисида шарҳ» тақдим этилди.
☑️Ўзсаноатқурилишбанк уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити таклиф этди. Миқдори 1,5 млрд. сўмгача, муддати 15 йилгача, бошланғич тўлов 15%, кредит фоизи 24%.
☑️Ипотека-банк «Осон» ипотека кредитини таклиф этди. Муддати 240 ойга, фоизи 18%, бошланғич бадал 15%, миқдори 416,5 млн. сўмгача.
☑️Ипак йўли банк 12, 24 ёки 36 ой муддатга онлайн-микроқарз таклиф этди. Миқдори 50 млн. сўмгача.
☑️Туронбанк «Максимум» омонатини таклиф этди. Фоизи 23,5%. Шунингдек, банк ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга 300 млн. сўмгача микрокредит таклиф этди. Батафсил.
☑️Гарант банк доимий даромадга эга фуқароларга 32%ли «Тараққиёт» микроқарзини таклиф этди. Муддати 24 ой, миқдори 30 млн. сўмгача.
☑️Универсал банк «Сармоя-25» омонатини таклиф этди. Муддати 18 ой, фоизи 25%, энг кам миқдор 100 минг сўм. Шунингдек, банк иккиламчи бозор учун автокредит таклиф этди. Муддати 3 йил, фоизи 36%.
☑️Трастбанк жорий йилда 30 йиллигини нишонлаши муносабати билан пластик картани бепул очиб беришни эълон қилди. Батафсил.
☑️Апекс банк ўтган ҳафтада (ундан аввалгисида ҳам) ўз телеграм каналида ҳеч қандай ахборот улашмади.
☑️ТБС банк 2023 йил 18 декабрида Глобал иқлим ҳамкорлиги фонди (GCPF) билан 10 миллион AҚШ доллари миқдорида кредит тақдим этиш тўғрисида шартнома имзолагани ҳақида (2024 йил 31 январда) маълум қилди.
☑️Ҳамкорбанк агрокредит (чорвачилик соҳаси учун) таклиф этди. Миқдори 1 млн. Евро эквивалентигача, муддати 10 йилгача, фоизи имтиёзли ставкаларда.
☑️Инфин банк банкомат картани қайтариб бермаса, банкоматда кўрсатилган алоқа маркази рақами-банк ходимига қўнғироқ қилиб, картани чайнаб юборган банкомат манзилини айтиш, банк ходимига шахсий маълумотларни айтиш ҳамда 24 соат ичида карта чиқариб олиниши ва уни банк филиали ёки банкомат ўрнатилган жойдан олиш мумкинлигини тушунтирди.
☑️Бизнесни ривожлантириш банки қуёш панеллари учун жисмоний шахсларга истеъмол кредит таклиф этди. Миқдори БҲМнинг 500 бараваригача, муддати 5 йилгача, фоизи МБнинг асосий ставкаси + 6%, имтиёзли давр 6 ой.
☑️Анор банк хавфсизликни кучайтириш мақсадида, мобил иловасида янги мажбурий функция жорий этганини маълум қилди. Энди банк иловасига янги картани қўшганда, ундан пул ўтказмалари фақат 1 соатдан кейин амалга оширилади.
☑️Ҳаёт банк 29 январ (душанба) куни алоқа маркази техник ишлар сабабли вақтинча ишламаслигини маълум қилди. Ҳафта якунигача ҳам техник ишлар якунлангани ҳақида хабар бермади, бир ҳафта давомида техник ишлар якунланмаганми?
☑️Тенге банк 2023 йилда муваффақиятли кешбэк дастурини ишлаб чиқариши натижасида Mastercard дан мукофот олди. Банкда 2024 йил 31 мартгача ҳамкорлар тармоғидан қилинган харид суммасидан 10% кешбэк тақдим этиш давом этаётганини маълум қилди.
☑️Узум банк мобил алоқа, уй интернети, газ, электр энергия, совуқ сув, иссиқ сув, чиқинди йиғиш хизматлари учун тўловларни 2% кешбэк билан амалга оширишни таклиф этди.
☑️МКбанк хизмат кўрсатаётган барча бюджет ташкилотлари ходимлари иш ҳақи ва унга тенглаштирилган маблағларини ҳеч қандай қийинчиликларсиз, 24/7 режимда банк карталарига онлайн тушириш имкониятига эга бўлганини маълум қилди. Жараён автоматлашиб, инсон омилига барҳам берилди.
☑️Халқ банк оилавий тадбиркорлик дастуридан фойдаланиб ўз бизнесингизни йўлга қўйган мижозларга, фаолиятни кенгайтириш учун 50 млн. сўмгача кредит таклиф этди. Батафсил.
☑️Агробанк «Сувчилар мактаби»ни иккинчи босқичига старт берилганини маълум қилди. Бунда банк ҳар йили 10 минг нафар фермерларни ўқитади. Батафсил.
☑️Банклар ишга таклиф этди:
▪️Анорбанк;
▪️МКбанк;
▪️Ипак йўли банк;
▪️ТБС Банк.
☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.
☑️Қайси банк қандай кредит ажратаётгани ҳақида пост 👉мана бу ерда.👈
☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.
Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
АГРОБАНК 60 МИНГ ФЕРМЕРНИ ЧУҚУРЛАШТИРИЛГАН ҲОЛДА ЎҚИТАДИ
Бу ҳақида бугун, банк томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Ўқувларда иштирок этган тингловчилар таклиф, фикр мулоҳазалари инобатга олган ҳолда узоқ муддатли дастур ишлаб чиқилди ҳамда “Сувчилар мактаби”ни иккинчи босқичига старт берилди.
Ўқув курслари иккинчи босқичи 2024–2030 йилларда 60 минг нафар фермер хўжаликлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитишга мўлжалланган бўлиб, ҳар йили 10 минг нафар фермерларнинг амалий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган бўлади.
Ҳар бир гуруҳ ўқув курсларда 5 кун давомида ўқитилади, бунда 3 кун назарий 2 кун амалий машғулотлар ўтказилади.
Ўқув дастурлари ишлаб чиқиш ва дарс бериш жараёнларига 150 нафар профессор ўқитувчилар (шундан 30 нафар Туркия, Испания, Хитойлик экспертлар) танлов асосида жалб қилинди.
Ўқув курслари билан боғлиқ харажатлар Агробанк томонидан молиялаштирилади ҳамда курслари ташкил этиш учун 13 та ҳудудга махсус жиҳозланган микроавтобуслар ажратилди.
Батафсил.
👉 @bankirkundaligi 👈
Бу йил кабиса йили (арабча «кабаса» – «чуқурни тўлдириш») ҳисобланиб, феврал ойи тўрт йилда бир 29 кун келади. 29 февралда туғилган чақалоқларни ҳозирдан табриклашни бошлайверинг.
Айтганча, февраль ойи кредит олганлар учун машаққатли ой бўлади дейишмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
Президент фармони билан пенсиянинг энг кам миқдорлари минимал истеъмол харажатлари миқдорига етказилди
☑️Фармонга кўра, 2024 йил 1 февралдан:
▪️иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – ойига 621 минг сўм;
▪️боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 621 минг сўм этиб белгиланиб, кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади.
👉 @bankirkundaligi 👈
🤩 Ucell yangi abonentlari uchun a’lo taklif!
2024-yil 1-fevraldan «Doimiy 40», «Doimiy 55», «Yangi Doimiy 70», «Doimiy 100», «Doimiy 150» hamda «Start 35» tarif rejalariga yangi ulanishda barcha yo‘nalishlar uchun oylik internet-trafik limiti ulanishdan keyingi birinchi oyda ikki karra ko‘paytirib beriladi!
Aksiyaning amal qilish muddati: 01.02.2024-y.dan 29.02.2024-y.gacha.
9 000 000 abonentning tanloviga qo‘shiling!
Batafsil: www.ucell.uz/3krv
ҚАЙСИ ҲУДУДГА ҚАНЧА МАБЛАҒ АЖРАТИЛДИ?
Эслатиб ўтамиз, «Ташаббусли бюджет» жараёни 2024 йил 1-мавсумида лойиҳа киритиш бошланишига 1 кун вақт қолди.
Бунда, ҳар бир лойиҳани амалга оширишнинг энг юқори қиймати 1 360 млн. сўмни ташкил этади. Республика бўйича 3 трлн. сўм ажратилмоқда.
Қайси вилоят, қайси шаҳар/туманга қанча маблағ ажратилгани рўйҳати билан ушбу файлдан танишиб олишингиз мумкин.
Қайси санадан бошлаб, лойиҳа таклифини киритиш ва қайси санадан бошлаб овоз йиғиш бошланиши ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
ХАЛҚ БАНКИДАН 50 МИЛЛИОНГАЧА КРЕДИТ
Халқ банки мижозларни микромолиявий қўллаб-қувватлаш учун Молиявий оммабоп кредитини кенг тарғиб қилишни бошлабди. Тест режими тугаган кўринади.
Мутахассис билан суҳбат шаклида ташкил қилинган диалогда микромолия хизматларининг жамиятга зарурлигини, Халқ банкидан таклиф қилинаётган кредитнинг нимаси билан афзаллигини ҳижжалаб тушунтиришибти.
Ўтган йили Президентнинг микромолия хизматлари бозорини кенгайтириш тўғрисидаги қарори тасдиқлангач, Халқ банки бу хизматни биринчи бўлиб жорий қилган эди.
☝️🏻Оилавий тадбиркорлик дастуридан фойдаланиб ўз бизнесингизни йўлга қўйган бўлсангиз, ишингизни кенгайтириш учун бу ажойиб имконият. Кредит ҳақида батафсил маълумотни 👉мана бу ердан👈 олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
Ўзсаноатқурилишбанк акциядорларининг қарорига кўра, Одилбек Исаков банк кузатув кенгаши раиси этиб сайланди.
Шунингдек, банк кузатув кенгашининг аввалги раиси Азиз Воитов ҳамда кенгаш аъзоси, молия вазирининг собиқ ўринбосари Дилшод Султонов ваколати муддатидан олдин тугатилган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 14 декабрда Азиз Воитовга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилгани хабар берилган эди.
👉 @bankirkundaligi 👈
МАРКАЗИЙ БАНК БАНКЛАРГА ҚАРЗДОРЛАРНИНГ КАРТАЛАРИДАН МАБЛАҒ ЕЧИШНИ ТАҚИҚЛАГАНИ ЙЎҚ
Бу ҳақида Марказий банк раиси ўтказилган учрашувда «Шартномада кўрсатилган карталар ва манбалар бўйича ундириш давом этади» - деб маълумот берди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган 2023 йил охирида ҳам Марказий банк мутасаддиси бу масалада тушунтириш бериб ўтган эди.
Такрорлаш бўлса ҳам эслатамизки, банклар сизнинг барча карталарингиздан кредит учун тўлов ундирмаслиги, фақатгина шартномада кўрсатилган карталардангина тўловларни ундириши лозим.
Аслида-чи?
👉 @bankirkundaligi 👈
- Юлдуз учяпти. Тилак билдириш керак!
- Ойликлар ошсин. Нархлар кўтарилмасин.
- ...
👉 @bankirkundaligi 👈
КРЕДИТГА ОЛИНГАН МАҲСУЛОТЛАРНИ, КРЕДИТ ТЎЛИҚ ЁПИЛГУНЧА СОТИБ ЮБОРИШ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғиждувон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “И.Т.” ва “А.Л.” МЧЖлар раҳбари И.К. чорвачилик фаолиятини ривожлантириш учун ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 4,2 млрд сўм кредит маблағлари эвазига харид қилинган чорва молларини сотиб юбориб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан Ўзмиллийбанк Учқўрғон банк хизмати марказининг мурожаатига ўтказилган терговга қадар текширувда “Z.7.” МЧЖ раҳбари Ж.С., "T.H." МЧЖ раҳбари С.Т. ва бошқалар умумий овқатланиш шохобчаси ва тайёр таомлар етказиб бериш хизматини ташкил этиш мақсадида ажратилган 800 млн сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “P.T.” МЧЖ раҳбари У.М., “T.M.” МЧЖ раҳбари И.М. ва бошқалар тижорат банки филиалидан тикувчилик фаолиятини ривожлантириш ва дастгоҳлар сотиб олиш учун ажратилган кредит маблағлари эвазига олинган 800 млн. сўмлик 81 дона ва 291,8 минг АҚШ доллари қийматидаги 26 дона тикув дастгоҳларини сотиб юбориб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Халқ банки Чирчиқ шаҳар филиалидан “I.” МЧЖга ажратилган 735 млн сўм кредит маблағлари эвазига МЧЖ раҳбари А.Э. гўёки “М.С” ва “Sh.D” МЧЖ қум, цемент ва шебень қабул қилиб олганлиги тўғрисида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
“Трастбанк”дан энди пластик карталарни очиш БЕПУЛ!
Жорий йилда “Трастбанк” ўзининг 30 йиллигини нишонлайди. Банк юбилейи арафасида мижозларга қатор янгиликларни ҳозирлаб қўйган.
Жумладан, энди Банк миллий валютадаги (“UzCard”, “HUMO”) ва “MasterCard” халқаро тўлов карталарини бепул эмиссия қилиб беради. Яъни Сиз “Трастбанк”дан ушбу карталарни текинга оласиз. Ҳозироқ банк филиалларига ташриф буюринг ёки расмий веб-сайт орқали онлайн буюртма қилинг!
Айтганча, “MasterCard” картасини очиб, 10$ сарфланг ва акция иштирокчисига айланинг. Бош соврин - “Chevrolet Tracker” автомобили!
Алоқа маркази: 1287
Кўпроқ маълумотга эга бўлиш учун каналга уланинг: /channel/trustbankuz
▶️Телеграмда Stories функцияси мавжудлигидан кўпчиликнинг хабари бор
Каналимизда янада қизиқарли медиа контентларни тақдим этиш учун ушбу функцияни ёқмоқчимиз. Бунинг учун Премиум обуначиларнинг ёрдами керак.
🔽Қуйидаги линк орқали Storiesни ёқишга овоз бериб, ёрдам беришингиздан умидвормиз:👇
/channel/bankirkundaligi?boost
РАИС БЎЛСАНГ ҲАМ ЎЗИНГНИ КЎРСАТ, ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ БЎЛСАНГ ҲАМ ЎЗИНГНИ КЎРСАТ
«Ташаббусли бюджет»нинг жорий йилги илк мавсумига 1 февралдан бошланиши маълум қилинди.
▪️Лойиҳалар киритиш: 1–20 февраль;
▪️Лойиҳаларни саралаш: 21-феврал–11 март;
▪️Овоз бериш: 12–31 март саналари давомида ўтказилади.
Ушбу мавсум учун туман ва шаҳар бюджетлари ҳисобидан 3 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади!
Жорий йилда лойиҳаларнинг энг юқори қиймати 1 млрд 360 млн сўмни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 12 июн куни қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашув чоғида Ш.Мирзиёев (Президентликка номзодлик вақтида)«... энди, «Очиқ бюджет» лойиҳалари ғолиб бўлиши учун 1,5 минг овоз етарли бўлади...» - деган эди.
Лекин, ҳали 1500 дан ортиқ овозлар ғолиб бўлиши ҳақида Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги аниқ бир нарса дегани йўқ.
Порталга ўз ташаббусингизни киритмоқчи бўлсангиз, 👉мана бу видеода👈 батафсил тушунтирилган.
Маҳалла еттилиги бу борада энг етакчи бўлиши шубҳасиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
🏦 MKBANK 50 млн евро миқдоридаги кредит линияси маблағларини жалб қилди
"Микрокредитбанк" АТБ Марказий Осиёда биринчилардан бўлиб, Barclays Bank PLC ва Bank of New York Mellon билан гибрид битим тузиш орқали 50 млн евро миқдоридаги кредит линияси маблағларини жалб қилди.
Мазкур битим Barclays PLC банкининг Марказий Осиёдаги илк иштироки бўлиб, бу Микрокредитбанкнинг халқаро алоқаларда стратегик ҳамкорликни таъминлашдаги салоҳиятини намойиш этади.
Шунингдек, битимнинг яна бир муваффақияти бу Инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш бўйича Ислом корпорациясининг (ICIEС) иштироки бўлиб, у бутун операцияни суғурталашда ҳал қилувчи роль ўйнайди.
Батафсил
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️Айтишларича, бироздан сўнг Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилади.
Кун тартиби: Таълим, соғлиқни сақлаш, рақамлаштириш, маданият ва спорт йўналишлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси ҳамда вазирлик идораларнинг 2024 йилги устувор вазифалари тўғрисида.
Йиғилишда ҳокимлар, уларнинг барча ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, Миллий гвардия, Иқтисодиёт ва молия, Инвестициялар, саноат ва савдо, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, рақамлаштириш, маданият ва спорт, маҳалла ва ёшлар бошқармалари бошлиқлари, олий таълим муассасалари ректорлари, Марказий банк ва тижорат банклари раҳбарлари иштирок этади. Жумладан шаҳар ва туман тижорат банклари раҳбарлари ҳам иштирок этади.
👉 @bankirkundaligi 👈
КРЕДИТ ҲУЖЖАТИНИ СОХТАЛАШТИРИШ, КРЕДИТДАН БОШҚА МАҚСАДДА ФОЙДАЛАНИШ ВА НАҚДЛАШТИРИШ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жондор туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ж.Т.” ишлаб чиқариш кооперативи раҳбари Б.Т. “А.Қ.” МЧЖ раҳбари А.Ҳ. билан ўзаро тил бириктириб, тижорат банки филиалидан ажратилган 647 млн. сўм кредит маблағларини 32 нафар фуқаронинг иссиқхона фаолияти билан шуғулланиши учун йўналтирмасдан, ушбу маблағларни молиявий ёрдам сифатида 3 та хўжалик юритувчи субъектининг ҳисоб рақамига ўтказиш орқали нақдлаштириб олганлиги аниқланган.
Шу каби, Департаментининг Қумқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “G.Sh.” НТТ раҳбари К.М. ва бошқалар тижорат банки филиалидан хусусий шерикчилик асосида 100 ўринли замонавий мактабгача таълим ташкилоти қуриш учун ажратилган 1,6 млрд сўм кредитни ўзининг норасмий бошқариб келган “O’.-F.” МЧЖга ўтказиб, 356,7 млн. сўмни расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Департаментнинг Деҳқонобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, “A.S.” фермер хўжалиги раҳбари Н.Н. ҳуддуий тижорат банкидан 12 нафар фуқарога чорва моллари етказиб бериш учун ажратилган 349,5 млн. сўм имтиёзли кредит маблағларини расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
БИР ФУҚАРО БИР ОВОЗ НИМА ДЕГАНИ?
Бугун ижтимоий тармоқларда "Ташаббусли бюджет" жараёнида "Бир фуқаро бир овоз" тизими жорий этилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Бу нима дегани?
Юқорида тўғри ўқидингиз, энди шундай бўлади. Сизнинг номингизда 10 та сим-карта бўлса ҳам, сиз бир дона овоз бера оласиз.
Шахсан ўзингиз ота-онангиз, аёлингиз ва фарзандларингизга битта компаниядан, ўз паспортингизга 5 та сим-карта олган бўлсангиз, бунда фақат битта овоз бера оласиз. Қолганлар-чи? Қолганлар битта паспортга олингани учун овоз бера олмайди.
Аввалги мавсумларда, ҳақиқатан ҳам сим-карта сотиб олиб овоз йиғувчилар учун бу чекловнинг мавжуд эмаслиги имконият яратган эди.
Энди улар кўпроқ паспорт йиғишга мажбур бўлади ва катта эҳтимол билан хизмат нарҳини бир неча каррасига оширишади ёки бозор кўтармаса, бу ишини тўхтатади.
Ҳали бу масала ҳам катта шов-шувларга сабаб бўлади. Чунки, ҳозирку, овоз бериш бошлангани йўқ, бошланса кўраверинг. Чунки, аксарият инсонларда биттадан кўп сим-карта мавжуд, уларнинг ҳаммасига вазирлик жавоб бериб чиқишига тўғри келади.
Қайси ҳудудга қанча маблағ ажратилгани ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
🔹Туронбанкдан 300 миллион сўмгача микрокредит!
➖Ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга қулай шартларда.
➖Ортиқча бошланғич тўловсиз 3 йилгача бўлган муддатга.
☑️ Бизнесга биринчи қадамни Туронбанк билан ташланг!
Марказ ва офислар манзиллари: www.turonbank.uz
Алоқа маркази: 1220
Telegram|Facebook|Instagram|YouTube
Hurmatli obunachilar, agar siz Rossiyada yashasangiz va ishlasangiz, u holda sizga Tinkoff Black debet kartasini olishingizni maslahat beraman. Bu sizga MDH davlatlariga tez va qulay pul o‘tkazish imkonini beradi. Tinkoff Black kartasini bepul rasmiylashtirish uchun siz Rossiya fuqaroligiga ega bo'lishingiz shart emas.
☑️Kartaning afzalliklari:
▪️Tinkoff Pro obunasi bilan MDH davlatlariga oyiga 50 000 ₽ gacha pul o'tkazing. Obunasiz — 20 000 ₽ gacha. Undan ko‘piga - telefon raqami bo‘yicha o‘tkazmada o'tkazma summasining 1% miqdorida komissiya;
▪️Tinkoff hisobidan chet eldagi kartaga bir zumda pul o'tkazish. Puldan bankka bormasdan darhol foydalanish mumkin;
▪️Pul o‘tkazmasini amalga oshirayotganda, oluvchi yashirin to‘lovlarsiz milliy valyutada qancha pul olishini darhol ko‘rasiz;
Tavsifdagi havoladan o‘ting va Tinkoff Black debet kartasini rasmiylashtiring - https://l.tinkoff.ru/bankirkundaligitg
Reklama. АО "Тинькофф Банк", ИНН 7710140679, litsenziya ЦБ РФ № 2673, erid:LdtCKWD7d
ФОЙДАЛИ СЕМИНАРНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ, ҲОЗИР
Айни дақиқаларда Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 январдаги «Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-39-сонли қарорининг мазмун-моҳиятини тадбиркорларга етказиш мақсадида «семинар-тренинг» бўлиб ўтмоқда.
Жонли эфир
ПҚ-39-қарор, тўлиқ.
👉 @bankirkundaligi 👈
👍👍👍👍👍
AKFA BUILD билан Янги Ўзбекистонни бирга қурамиз
🤩 Ўша ёшлигимиздаги машҳур ретро таронани AKFA BUILD эскалаторлари мисолида тинглаган ҳолда ўзгача носталгияни ҳис қилишингиз мумкин.
☑️ AKFA BUILD'нинг ишончли ҳамда тежамкор эскалаторлари сиз учун 3 йиллик кафолат бериш орқали тун-у кун хизматингизда бўлади.
Маълумот учун:
95-323-33-33
95-325-55-55
Instagram | Telegram | Website | YouTube | Facebook
Лазиз Адҳамовнинг фикрига ҳам қўшилса бўлади. Бизнесга пул тикканда, истайсизми йўқми риск бўлади. Агар иш ўхшаб кетса яхши, лекин ўхшамаса қилинган инвестиция куйиб кетиши мумкин. Банкка қўйилган омонат эса кафолатланган фоизларга, яъни даромадга эга бўлишни имконини беради.
#TBCSmartBanking
@bankir
PROFEE – YEVROPADAN O'ZBEKISTONGA TEZ HAMYONBOP PUL O‘TKAZISH
Yaqinlaringiz sizga Yevropadan pul jo‘natishadimi? Ularga Profee ilovasini tavsiya eting: pul o‘tkazmalari ular uchun hamyonbop bo‘ladi, siz esa ro‘yxatdan o‘tishingiz shart emas!
Nega Profee?
🪙 Yevropadan O‘zbekistonga o‘tkazmalar komissiyasiz
💲So‘mga nisbatan qulay kurs, birja kursiga yaqin
🚀 Yevropa kartasidan HUMO va UzCard kartasiga pul bir zumda keladi
🔥Karta, hisob, Apple/Google Pay orqali pul o‘tkazmalari.
🎁 Birinchi o‘tkazma uchun esa Profee promo kurs taqdim etadi: bu yanada arzonroq!
Qanday qilib pul o‘tkazish mumkin?
1️⃣ ilovani havoladan yuklab oling
2️⃣ mamlakat, miqdor, oluvchi va joʻnatuvchi maʼlumotlarini kiriting
3️⃣ pulni o‘tkazing
Pulni qanday qilib olish mumkin?
1️⃣ ushbu havolani Yevropadagi yaqinlaringizga yuboring
2️⃣ ularga UzCard yoki HUMO karta raqamingizni berishni unutmang
3️⃣ pulni oling
Profee. Mehr va g‘amxo‘rlik bilan pul yuboring 🥰
Бугун, мамлакатимизнинг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг таваллуд топган куни.
Биринчи Президентимиз ҳаёт бўлганларида бугун 86 ёшни қарши олар эдилар.
Қарорга кўра, ҳар йили Ислом Абдуғаниевич таваллуд топган 30 январ куни мамлакатимизда кенг нишонланади.
👉 @bankirkundaligi 👈
ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИГА ОИД ХАБАР
Юборишларига кўра, Ҳоким ёрдамчилари платформасида ҳафтани бошида (ТЕСТ КЎРИНИШИДА) савол-жавоблар чиқар экан. Ушбу саволларга тўғри жавобларни белгиламаса, ҳоким ёрдамчисининг КПИ баҳолашида таъсир кўрсатиб, бали пастроқ чиқиб ўз навбатида, ойлик маошига салбий таъсир кўрсатар экан.
Агентлик яхши нарса ўйлаган, ҳоким ёрдамчилари билимини ошириб бориши ўзлари учун учун ҳам, ақлли кадрлар жамият учун фойдали. Аммо, лекин, бироқ...
Расмда кўриниб турибдики, ҳоким ёрдамчилари группа очиб, ушбу саволларга жамоа бўлиб жавоб топишмоқда. Энди, биринчи абзацни орқадан ўқиймиз. Ўз ақли етмаган ҳолатда жамоа бўлиб ишлангандан кейин, бали яхши чиқади, бали яхши чиққандан кейин, КПИ бали юқори чиқади ва ўз навбатида, бюджетдан оладиган маошига ҳам ижобий таъсир кўрсатади (Бу барча ҳоким ёрдамчилари ҳақида эмас. Ким қандай эканини ўзи яхши билади).
Бунда Агентликнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ дейиши мумкин. Лекин, холис баҳолашни жорий этишга бел боғланса, энг юқори баллилардан жонли суҳбат ўтказиш ҳам мумкин. Ёки яхшиси бундай кўзбўямачиликни тўхтатиб қўя қолиш керак, ёки натижасини жиддийлаштирмаслик, бюджетга боғламаслик зарур.
Ушбу группаларнинг бирида 570 дан иккинчисида 3600 дан ортиқ обуначилар (асосан ҳоким ёрдамчилари) жамланган. Фақат ҳоким ёрдамчилари учун ташкил этилган группага асосий каналидан бошқалар ҳам бемалол кириб, уларнинг фаолиятидан "нозик" ҳолатлар ҳақида хабар юборишмоқда. Хуллас, давлатни жуни билан, шахсий жун бирга аралашиб кетган (Кинодан иқтибос). Энг қизиғи ушбу гуруҳларда агентлик мутасаддилари ҳам мавжуд экан.
Агентликда ўтган йиллар давомида тестдан ким қандай балл олгани ҳақида маълумот мавжуд. Агентлик 9 мингдан ортиқ МФЙ ҳоким ёрдамчиларининг нечтаси етарли балл йиға олмагани ҳақида ахборотни ошкор этса, жамоатчилик ҳам хабар топган бўлар эди, мазкур жараённинг холислигидан. Ошкор этмаса ҳам майли, ўзи кўриниб турибди, нима бўлаётгани.
Умид қиламизки, аниқ ҳолатга ойдинлик киритилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (22-28 январ) янгиликлари.
☑️Марказий банк томонидан:
▪️ 2023 йил учун «Нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳ» тайёрланди. 2023 йилда умумий пул тушумлари 669 трлн. сўмни ташкил этиб, 2022 йилга нисбатан 28 фоизга ўсди;
▪️2024 йил 25 январда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
☑️Ориент финанс банк янги қурилган уйлардан хонадон сотиб олиш ва хусусий уй-жой қуриш ва таъмирлаш учун ипотека кредит таклиф этди. Фоизи вилоятларда 17%, Тошкент шаҳрида 18%. Миқдори вилоятларда 327, 250 млн. сўм, Тошкент шаҳрида 416,5 млн. сўм.
☑️МКБанк Марказий Осиёда биринчилардан бўлиб, Barclays Bank PLC ва Bank of New York Mellon билан гибрид битим тузиш орқали 50 млн евро миқдоридаги кредит линияси маблағларини жалб қилди. Батафсил.
☑️Ўзсаноатқурилишбанк кассаларида ушбу банкнинг Visa, Mastercard ва UnionPay карталаридан нақд пул ечиб олиш - 0% эканини маълум қилди.
☑️Ипотека-банк иккиламчи бозор учун ипотека кредит таклиф этди. Муддати 240 ойгача, фоизи 25,99%, бошланғич бадал 26%.
☑️Давр Банк қуёш панеллари хриди учун «Яшил энергия» кредитини таклиф этди. Миқдори 150 млн. сўмгача, фоизи йиллик 20%, муддати 60 ойгача.
☑️Ипак йўли банк бирламчи бозор учун автокредит таклиф этди. Муддати 60 ойгача. Бошланғич тўлов 0 фоиздан 50 фоизгача, кредит фоизи 29,9 фоиздан 31,9 фоизгача.
☑️Туронбанк иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредит таклиф этди. Муддати 10 йил, фоизи 25%, бошланғич тўлов 25%, миқдори 600 млн. сўмгача.
☑️Гарант банк доимий даромадга эга бўлмаган фуқароларга гаров асосида микроқарзини таклиф этди. Миқдори 50 млн. сўмгача, муддати 18 ойгача, фоизи 32%.
☑️Универсал банк уй-жойни таъмирлаш ва реконструкция қилиш учун "Comfort House" кредитини таклиф этди. 36 ой муддатга йиллик 32% (ушбу банкда ҳисобрақамга эга бюджет ташкилоти ходимларига эса 30%). Миқдори БҲМнинг 300 баробаригача.
☑️Мадад инвест банк «Мадад-3» микроқарзини таклиф этди. 12 ойгача 33%, 24 ойгача 36%. Расмий даромад ва кафил талаб этилмайди. Гаров тақдим этилади.
☑️Трастбанк микроқарз таклиф этди. Миқдори 50 млн. сўмгача, муддати 36 ойгача, фоизи 27%дан бошланади.
☑️Апекс банк, Капиаталбанк ва Зираат банклар ўтган ҳафтада ўз телеграм каналида ҳеч қандай ахборот улашмади.
☑️ТБС банк уйда пул сақлашнинг 4 та хавфлари ҳақида тўхталди. Булар ўғирлик, таббий офат, инфляция ва кафолатланган ҳимоя йўқлиги. Якунда банкнинг хулосаси пулларни банк депозитида сақланг. Оддий ва тушунарли тайёрланибди.
☑️Ҳамкорбанк онлайн микроқарз таклиф этди. Миқдори 50 млн. сўмгача, муддати 36 ойгача, фоизи 32 фоиздан бошланади.
☑️Тенге банк юридик шахслар учун депозит таклиф этди. муддати 1 кундан 30 кунгача, минимал миқдори 1 млн. сўм, фоизи йиллик 23%/
☑️Бизнесни ривожлантириш банки БМТнинг Глобал шартномаси ташаббусига қўшилди. Батафсил.
☑️Азия альянс банк «Иккиламчи» ва «Иккиламчи плюс» автокредитларини таклиф этди. Миқдори 300 млн. сўмгача, фоизи 26,99 фоиздан бошланади.
☑️Асакабанк ҳисобрақам очган тадбиркорларга жорий йил 31 майгача дебет айланма учун хизмат ҳақи олинмаслигини ва корпоратив карта совғага бепул тақдим этилишини маълум қилди. Шунингдек, банк Mastercard томонидан Ўзбекистонда биринчи бўлиб «Mastercard World Black Edition» картасини эмиссия қилган банк сифатида эътироф этилди. Батафсил.
☑️Анор банк онлайн микроқарзга 10% чегирма тақдим этилганини маълум қилди. Миқдори 50 млн. сўмгача, муддати 36 ойгача, кафилларсиз ва гаровсиз тақдим этилади. Жорий йил 31 мартгача.
☑️Банклар ишга таклиф этди:
▪️Анорбанк;
▪️Гарант банк;
▪️БРБ;
▪️ТБС Банк.
☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.
☑️Қайси банк қандай кредит ажратаётгани ҳақида пост 👉мана бу ерда.👈
☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.
Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️Айтишларича, бироздан сўнг Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилади.
Кун тартиби: 2024 йилда уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология йўналишлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси ҳамда вазирлик идораларнинг устувор вазифалари тўғрисида.
Йиғилишда ҳокимлар, уларнинг барча ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, Кадастр, Иқтисодиёт ва молия, Инвестициялар, саноат ва савдо, уй-жой ва коммунал хўжалиги, транспорт, автомобиль йўллари, экология, санитария-эпидемиология, «Ўзсувтаъминот» АЖ ҳудудий бошқармалари, Марказий банк ва тижорат банклари раҳбарлари иштирок этади. Жумладан шаҳар ва туман тижорат банклари раҳбарлари ҳам иштирок этади.
Қурилиш йўналишида 2023 йил якунлари - итог!
👉 @bankirkundaligi 👈
БАНК БОШҚАРУВЧИСИ (СОБИҚ) БАНК КАССАСИДАН ПУЛ ЎЗЛАШТИРГАН
Халқ банки АТБ Косонсой туман филиали иш бошқарувчиси лавозимида ишлаган К.Қ.В. сохта тезкор тадбир учун пул кераклигини айтиб, ўз ишхонасидан катта миқдордаги пулларни олиб, қочиб кетган.
У 2023 йил 9 августда ишдан олинган, аммо филиал бош ҳисобчиси ва касса мудири билан олдиндан тил бириктириб, 17 август куни касса омборига биргаликда киришган. Улар гўёки департаментнинг Косонсой тумани бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилаётганини, тадбирда фойдаланиш учун пул кераклигини айтишган.
Шу тариқа касса омборидан 137 000 АҚШ доллари ва 1,2 млрд. сўм пулни чиқим ордери расмийлаштирган ҳолда қўлга киритиб, пул маблағларидан ҳеч қандай тадбирда фойдаланмасдан, ишониб топширилган ёки уларнинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.
Жиноят ишлари бўйича Косонсой тумани судининг 2023 йил 18 августдаги ажримига асосан сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, 2023 йил 19 август куни у Қирғизистонда ушланиб, 2024 йил 16 январ куни Ўзбекистонга олиб келинган, 2024 йил 19 январь куни ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан К.Қ.В. 2023 йил 18 август куни Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди билан сиртдан айбланувчи тариқасида ишга жалб қилинган.
2024 йил 20 январдаги суд ажримига кўра, айбланувчига қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳолат юзасидан банк матбуот хизмати раҳбари, ҳақиқатан мазкур ҳолат содир этилганини, собиқ ходимнинг қилмишларини банк ташаббуси билан аниқланиб, банк томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берилганини маълум қилди.(9 август куни ишдан бўшатилиб, 17 август куни кассага кирган🤔. Ё буйруқ олдинроқ санадан чиқариб қўйилганми, ишлам калламай қолди хуллас)
👉 @bankirkundaligi 👈
😎 “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ БМТнинг Глобал шартномаси ташаббусига қўшилди
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Глобал шартномаси (UN Global Compact) – халқаро ишбилармонлар ҳамжамияти ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, дунё бўйлаб барқарор ривожланиш соҳасидаги йирик ташаббус деб тан олинган ҳамда барча аъзо компанияларни барқарор ва ижтимоий масъулиятли фаолият юритишга ундаши билан аҳамиятлидир.
Глобал шартномага қўшилиш орқали банк ўз фаолияти ва стратегиясини БМТ Глобал келишувининг инсон ва меҳнат ҳуқуқлари, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда коррупцияга қарши кураш соҳаларида умумэътироф этилган 10 та тамойилига мувофиқлаштириш, БМТ Барқарор ривожланишнинг 17 та мақсадини амалга татбиқ қилишда, шунингдек, масъулиятли бизнес амалиётларини ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва ошкор этишда ташаббус кўрсатиш мажбуриятини олган.
“Бутун дунё бўйлаб барқарор ва масъулиятли бизнес амалиётларини тарғиб қилиш бўйича жамоавий саъй-ҳаракатларимизга қўшилишингиздан жуда хурсандмиз. Сизнинг иштирокингиз барқарор ва масъулиятли глобал бизнес ҳамжамиятини шакллантириш йўлидаги муҳим қадамдир”, дейилади ташкилотнинг расмий хабарида.
Бизнесни ривожлантириш банки Глобал шартнома доирасидаги фаолиятида БМТ агентликлари, меҳнат гуруҳлари, хусусий секторни ривожлантириш корпорациялари ва фуқаролик жамияти институтлари билан интеграция қилинади.
Батафсил
👉 @bankirkundaligi 👈