ПРЕЗИДЕНТ АНДИЖОНДА БЎЛАДИ
Президент Матбуот хизмати хабарига кўра, бугун Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташриф буюради.
Давлатимиз раҳбари саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари, ижтимоий соҳа объектлари ва маҳаллалар ҳаёти билан танишиши, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича келгуси вазифаларни белгилаб бериши режалаштирилган.
Албатта, Андижон кўп соҳаларда ўзининг намунали ҳудуд эканини, оз ердан қандай қилиб, кўп даромад олиш бўйича мастер класс кўрсатиб келади. Ҳоким лавозимида умумий иш тажрибаси 17 йил, вилоят ҳокими лавозимида эса 11 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган Шуҳратбек Қушақбаевич Андижонни янги марраларга кўтариш бўйича бугун барча режаларини ошкор этади.
👉 @bankirkundaligi 👈
Ижтимоий тармоқларда Қаҳрамон Қуронбоев тегишли экани айтилаётган аудио тарқалди. Унда маҳалла “еттилиги” ҳар куни тонгда ишни давлат мадҳиясини айтишдан бошлаши кераклиги айтилган.
“Андижон вилоятига катта раҳмат. Ҳақиқатдан бугун соат 7:00да барча маҳаллаларда “еттиталик”, “тўққизталик” чиқиб, бирданига Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳиясини ижро қилдилар. Очиғи, катта “калонка” қўйиш шарт эмас. Ҳар ким ўзининг имкониятидан келиб чиқсин, лекин эшитиладиган бўлсин.
Менинг айтадиганим шуки, кўчадан машиналарда ўтиб кетаётган одамлар, мактаб ўқувчилари ҳам тўхтаб, мадҳияга қўшилдилар. Шунинг учун ҳамма вилоятга топшириқ бўлади: эрталаб мадҳиямиз билан ишни бошлашни режалаштирасизлар. Кейин, мадҳияни айтиб бўлиш билан дарҳол 100 фоиз маҳаллари раислари ўзининг ҳудудида жойлашган мактабга бориб, дарс соат 8:00да бошланадиган бўлса, 7:45да мактабнинг олдида мактаб “замдиректори”, ўзи ва профилактика инспектори – уччаласи ўқувчиларни кутиб олади.
Соат 8:15 да мактабнинг “замдиректори” кимлар келмагани тўғрисидаги маълумотни маҳалла раисига беради. Маҳалла раиси олиб келиб, “еттиталик” кўчаларни бўлиб олган-ку, ҳар қайси кўчадаги ўша масъулга беради. Улар бориб, нима учун боласи мактабга келмаганини жойида муҳокама қилади.
Шунинг учун ҳаммага топшириқ, кечқурун соат 9 ларда мен ZOOM ўтказаман сизлар билан, ким қанақа тушунганини менга айтиб беради ҳар биттаси. Демак, мактабдаги давомат масаласига алоҳида эътибор берилади".
👉 @bankirkundaligi 👈
Қадрдоним МЧСдан СМС келди. Ҳаво совуб кетиб, қор ёғиши мумкин экан.
- Нима қилиш керак?
- Тезда ҳаммани чақириб йиғилиш қилиб юборинглар. Ҳокимлар қаёққа қараяпти. Марказий банкни ҳам чақиринг, банклар қаёққа қараяпти ўзи.
👉 @bankirkundaligi 👈
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ УЧУН 100 МЛН. ГАЧА КРЕДИТЛАР ГАРОВСИЗ АЖРАТИЛИШИДАН ХАБАРДОРМИСИЗ?
Ҳукуматнинг 2024 йил 1 февралдаги 62-сонли қарорига асосан Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қишлоқ хўжалиги техникалари ва асбоб ускуналарини харид қилиш, кичик ҳажмдаги совиткичли омборхоналар қуриш учун 100 млн. сўмгача кредитларни гаровсиз ҳамда 150 млн. сўмгача кредитларни гаров талабини 50 фоизгача пасайтирилган ҳолда ажратиш белгилаб берилган.
Ушбу кредитлар Бизнесни ривожлантириш банки, Микрокредитбаник, Халқбанки ва Агробанк томонидан ажратилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 февраль куни Венгриянинг энг йирик “OTP” банки бошқаруви раиси Шандор Чаньини қабул қилди.
Учрашувда банк-молия соҳасидаги, шу жумладан “OTP” гуруҳига давлатнинг “Ипотека-банк”даги улушини сотиш бўйича битим доирасидаги ҳамкорликнинг ижобий суръати мамнуният билан қайд этилди.
Давлатимиз раҳбари банк хизматларини рақамлаштириш орқали уларнинг сифатини ошириш, кичик ва оилавий бизнес учун инновацион ва ҳамёнбоп молиявий маҳсулотларни жорий қилиш, ходимларни Европанинг энг намунали амалиётларига ўқитиш муҳимлигини таъкидлади.
Венгриянинг етакчи компаниялари билан, шу жумладан Тошкент вилоятида улар учун ташкил этилаётган махсус иқтисодий зона негизида қишлоқ хўжалиги, виночилик, ирригация, кимё, фармацевтика ва саноатнинг бошқа тармоқларида кооперацияни янада чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Шандор Чаньи, ўз навбатида, Венгрия бизнеси мамлакатимиз бозоридаги фаолиятини жадал кенгайтиришга тайёрлигини таcдиқлади.
Учрашув якунида “OTP” банки бошқаруви раиси Ўзбекистон етакчисига унинг фаолиятига берилган юксак эътироф ҳамда ўзига давлат мукофоти – “Дўстлик” ордени топширилгани учун чуқур миннатдорлик билдирди.
👉 @bankirkundaligi 👈
Кечаги видеоселекторда Президентимиз:
▪️Чорвачиликдаги лойиҳаларга 315 миллион доллар имтиёзли кредитлар ажратилади. Кечаги йиғилишда Президентимиз кредитлашдаги бошқа янгиликлар ҳақида ҳам таъкидлаган эди. Уларни 👉бу ерда👈 кўрсатиб ўтганмиз.
▪️Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар натижасида ҳам миқдор, ҳам сифат жиҳатидан катта ўзгаришлар бўлмоқда.
▪️Президент ёқилғисиз иситиладиган ихчам иссиқхоналар барпо этилишини қўллаб-қувватлади.
👉 @bankirkundaligi 👈
UzCard ва Ipak Yo‘li Banki ҳамкорлигидаги янги акцияга старт берилди!
Ipak Yo‘li Banki томонидан чиқарилган UzCard кобейджинг картасида камида 50 минг сўмлик тўловни амалга оширинг ва «Менинг ўйиним» акцияси иштирокчисига айланинг.
Акция 05.02.2024 йилдан 28.04.2024 йилгача давом этади ва ғолиблар 25 май куни Ҳумо Аренада бўлиб ўтадиган Бастанинг концертига чипталарни қўлга киритишади.
Акция 4 босқичдан иборат бўлиб, ҳар бир босқич 3 ҳафта давом этади ва ғолибларга 2тадан чипта совға қилинади (ҳар бир босқичда 25 нафар ғолиб аниқланади).
📞 1296
Instagram |Telegram | Ipak Yo'li Mobile | LinkedIn
Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (5 - 11 феврал) янгиликлари.
☑️Марказий банк томонидан “LIME MIKROMOLIYA TASHKILOTI” МЧЖ ҳамда “TASHDI” МЧЖ микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестрига киритилди ва ҳисоб рўйхатидан ўтказилди.
☑️Ўзсаноатқурилишбанк АҚШ, Германия ва Полшага Ria Money Transfer тизимидан фойдаланиб, акция доирасида 1 фоиз комиссия эвазига пул юбориш мумкинлигини маълум қилди. Акция 2024 йил 31 мартгача давом этади.
☑️Ипотека-банк бирламчи (26,9%) ва иккиламчи (28,99%) бозор учун автокредит таклиф этди. Муддати 5 йилгача.
☑️Ипак йўли банк банкоматларда долларни сўмга айирбошлаш шохобчаларга нисбатан фойдалироқ бўлишини маълум қилди. Мамлакат бўйлаб 700 дан ортиқ бундай банкоматлар мавжуд.
☑️Туронбанк иккиламчи бозор учун ипотека кредити таклиф этди. Бошланғич тўлов 25%, кредит фоизи 25%, муддати 120 ой.
☑️Гарант банк "Бинго" валюта омонатини таклиф этди. Муддати 13 ой, фоизи 8%.
☑️Универсал банк «Сармоя-25» омонатини таклиф этди. Муддати 18 ой, фоизи 25%, энг кам миқдор 100 минг сўм.
☑️Ҳамкорбанк Hamkor иловасида 50 млн. сўмгача онлайн микроқарз таклиф этди. Фоизи 32 фоиздан бошланади, муддати 36 ойгача.
☑️Инфин банк Tahoe ва Traverse автомобиллари учун 4 йилгача муддатга автокредит таклиф этди. Фоизи 18,99 фоиздан, бошланғич тўлов эса автомобил қийматининг 25 фоизидан бошланади.
☑️Бизнесни ривожлантириш банки бирламчи бозор учун автокредит таклиф этди. Фоизи 23-29%, муддати 60 ой, бошланғич тўлов 15%.
☑️Анор банк ўз мобил иловасида "Contact" пул ўтказмаларини йўлга қўйганини маълум қилди. Ушбу хизмат орқали 100 дан ортиқ мамлакатлардан пул ўтказмаларини онлайн ва офлайн тарзда қабул қилиш мумкин.
☑️Ҳаёт банк 6 феврал куни алоқа марказида техник ишлар якунланиб, ўз фаолиятини юритганини маълум қилди. Шунингдек, банк Hayot Business номли мобил иловани ишга туширганини маълум қилди.
☑️Тенге банк Қозоғистондан (Halyk Bank филиалларига бориб) Ўзбекистонга уйдан чиқмасдан тўғридан-тўғри Uzcard ёки Humo пластик картага пул ўтказишни йўлга қўйганини маълум қилди.
☑️МКбанк 50 млн. сўмгача микроқарз таклиф этди. Муддати 36 ойгача, фоизи 26-28%.
☑️Агробанк онлайн микроқарз таклиф этди. Муддати 24 ой, миқдори 30 млн. сўмгача.
☑️Ориентфинансбанк автокредит таклиф этди. Миқдори 600 млн. сўмгача, фоизи 23,9 фоиздан бошланади, бошланғич тўлов эса 20 фоиздан бошланади.
☑️Азия аллианс банк сўмлик пластик карталаридан фойдали комиссия асосида пул ечиш акцияси муддатини 2024 йил 25 декабрга қадар узайтирганини маълум қилди. Акция доирасида банк хизмати 0,6 фоиз олинади (1 фоиз эмас).
☑️NBU Solfy Foyda содиқлик дастурида иштирок этиб, ҳамкор-дўконлар тармоғидан маҳсулотлар ёки хизматлар учун банк сўм карталари орқали тўлов қилиб, 20% гача ҳақиқий пул кўринишидаги кешбекка эга бўлиш мумкинлигини маълум қилди. Бир ой давомида йиғилган кешбекларни кейинги ой якунигача НБУ картага тушириб олиш мумкин.
☑️Мадад инвест банк «Мадад-3» микроқарзини таклиф этди. 12 ойгача 33%, 24 ойгача 36%. Расмий даромад ва кафил талаб этилмайди. Гаров тақдим этилади.
☑️Октобанк Uzcard карта очиш 61 минг сўм, Humo карта очиш 12 минг сўм эвазига амалга оширилишини маълум қилди. Ҳар иккала картанинг ҳам амал қилиш муддати 5 йил.
☑️Давр банк ижтимоий тармоқларда кредит ундириш учун фуқаронинг дарвозасини олиб кетиш тасвирлари тарқалган видеога ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилди.
☑️Асакабанк Onix автомобили учун йиллик 19 фоизли автокредит таклиф этди. Муддати 24 ойгача, дастлабки тўлов 30%.
☑️Банклар ишга таклиф этди:
▪️МКбанк;
▪️Ҳамкор банк;
▪️БРБ.
☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.
☑️Қайси банк қандай кредит ажратаётгани ҳақида пост 👉мана бу ерда.👈
☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.
Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.
👉Ўтган ҳафта хабарлари👈
👉 @bankirkundaligi 👈
ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТНИ ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ФЕРМЕРГА БЕРИШ ТИЗИМИ ЖОРИЙ ҚИЛИНАДИ
Бугунги йиғилишда, Президентимиз:
Ўтган йили ғалла ҳосили илк бор 8 миллион тоннага етди.
Фермерлар манфаатдорлигини янада ошириш учун бу йил ғаллачиликда ҳам янгиликлар қилиниши таъкидланди.
☑️Жорий йилда пахтадаги каби ғаллада ҳам имтиёзли кредитни тўғридан-тўғри фермерга бериш тизими жорий қилинади.
Бундан ташқари, давлат ресурси учун харид қилинган буғдойни даладан ташиб келиш ва сақлаш харажати 2024 йилда ҳам тўлиқ бюджетдан қопланади.
👉 @bankirkundaligi 👈
#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)
ЙИҒИЛИШСИЗ КУН ЙЎҚ
Навоий
Навоий вилояти Кармана тумани ҳокимлигида икки ҳафтадан буён ҳар куни соат 8:00 да йиғилиш бўляпди. Шанба ва якшанба кунлари ҳам. Барча банк раҳбарлари, вилоят ва туман ташкилотлари қатнашиши шарт. Кимдир буни назорат қилиши керакку. Дам олиш кунлари ҳам тинчлик йўқ.
Телефонограмма чиқаришмайди. Йиғилишни вилоят ҳокимияти Ташкилий-кадрлар бўлими ўтказади.
Сурхондарё
Микрокредитбанкнинг Сурхондарё вилоят Жарқўрғон филиалидан ёзяпман. Банк ходимлари иш режимини кимдур назорат қиладими? Бизнинг филиал 7/24 режимда ишлаяпти. На шанба на якшанба дам бор. Ҳар дам олиш куни соат 8:30 да йиғилиш. Кечқурун эса 19:00 да яна йиғилиш. Йиғилиш камида 2-2,5 соатсиз тугамайди. Дам олиш кунлари кредит ундирувига чиқишга розимиз. Лекин дам олиш куни кечқурун йиғилиш қилиш нимаси. Оила-бола чақани эсданам чиқариб юборяпмиз. Бунақада қандай меҳнат унумдорлиги бўлади. Шу хабарни тегишли жойга етказишда амалий ёрдам беринг.
P.S.: Хабарни етказишгаку, етказамиз. Фақат уни ўқийдиганлар дам олишдада. Эртага хабарни кўришиб, ваколатли ходимлар вазиятни ўрганиб беришса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Лекин вилоят ҳокимиятидан ўтказиладиган йиғилишга улар ҳам бирор нима дея олмаслик эҳтимоли юқори.
👉 @bankirkundaligi 👈
ҚАШҚАДАРЁДА 606 НАФАР ФУҚАРОЛАРНИНГ ПУЛЛАРИНИ ЎЗЛАШТИРГАН ШАХСЛАР ҚИДИРИЛМОҚДА
«Қарши кредит» ташкилотчилари, юридик ва жисмоний шахслардан кредит бериш эвазига пул маблағлар жалб этилишига эришишган.
Фуқароларга дастлабки тўлов эвазига кредитга нақд пул беришни йўлга қўйишган. Пулнинг 20 фоизини олдиндан олиб, кредитни бир ой ичида нақд пулда беришга ишонтиришган. Мижозлар билан 4 йиллик муддатда ойма-ой қайтаришига ҳужжат расмийлаштирилади. 2023 йил 19 сентябрдан 26 октябргача (бир ойда) 606 нафар фуқаролар 6 млрд. 462 млн. 550 минг сўм маблағларни қабул қилишган.
Ҳозирда ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчилар эса қидирилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)
XXI АСРДАГИ ҲОЛАТ.
Мен Самарқанд вилояти Иштихон туманида яшайман. Капиталбанкнинг Чорсу филиалини Паркент БХМ дан автокредит олган эдим. 5 кун олдин кредитни муддатидан олдин ёпиш мақсадида Самарқанддаги Капиталбанкка бориб Кредитни қолган ҳамма қисмига етадиган маблағ ташладим. Пул ҳисоб рақамимда турибди. Мен Call марказига телефон қилиб кредини тўлиқ ёпиб автомашинани таъқиқдан чиқариб беришини сўрадим. Оператор қиз эса «Биз масофадан хизмат кўрсатмаймиз сиз пулни Самарқанддан қайтариб Паркентга шахсан олиб бориб топширсангиз кейин ёпиб берамиз» - деябди. Раҳбарият билан боғлаб беришини сўрасам иложи йўқ, фақат келиб мурожаат қилсангиз бўлади деди.
Мен кредитни ёпиш учун Самарқанддан Тошкентга бориб келишим керак экан. Борсам нима ўзгаради. Банкни компютерига ўтириб мен ўзим кредит ёпмайманку. Уларни талабидан маъно кўрмаяпман. Илтимос шу масалада ёрдам қилинглар.
Мен ҳозир Самарқанддаман. Кредитни тўлаш учун Самарқанддаги Капитал банк орқали тўлаган пулимни қайтариб олиб Тошкент шаҳридаги Чорсу Капиталбанкка олиб бориб тўлашимни талаб қилябди. Бошқа биронта телефон рақами йуқ экан банкни. Бугун Тошкент шаҳар Марказий банкка ҳам мурожаат қилдим. Ҳалича ҳал бўлмаябди.
P.S.: Эслатиб ўтамиз айни пайт 21 асрнинг 24 йилидамиз. Бу пайтга келиб, маблағларни банклар ўртасида эмас, давлатлар ўртасида тўсиқларсиз ўтказиш мумкин. Албатта буни икки томон хоҳласа. Ажабланарлиси, Call марказ аралашгандан кейин ҳам, бундан ҳам ачинарлиси, Марказий банк аралашгандан кейин ҳам ҳал бўлмабди. Республика Марказий банкида истеъмолчи ҳуқуқини ҳимоясига масъуллар назоратга олса, масалани ўрганиб кўрса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Мурожаатчи шахсий маълумотлари банк ёки Марказий банк расмийларига тақдим этилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
☑️«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ Кузатув кенгашининг тегишли қарорига асосан банк Бошқаруви раисига янги ўринбосарлар тайинланди
▪️Муратов Алишер Акмалович «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
▪️Вохидов Ойбек Розиқович «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ Бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди.
👉 @bankirkundaligi 👈
КРЕДИТ МАБЛАҒИНИ БОШҚА МАҚСАДГА САРФЛАШ, БОШҚА КРЕДИТНИ ЁПИШГА ЙЎНАЛТИРИШ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марҳамат туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Z.T.” оилавий корхонаси раҳбари К.Т. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, ҳудудий тижорат банки филиалидан тикув дастгоҳлари ва мато сотиб олиш учун ажратилган 8 млрд. сўм кредит маблағлари эвазига шартномада кўрсатилган ускуналарни олиб келмасдан, ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйилганлиги ҳақида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, жуда кўп миқдордаги кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Андижон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “B.k.”, “G-M.” ва “B.B.” МЧЖлар раҳбари Г.М. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, Халқ банки Куйган-ёр филиалидан ушбу МЧЖларга ажратилган жами 2,2 млрд. сўм имтиёзли кредит маблағлари ҳисобига сотиб олинган ишлаб чиқариш дастгоҳлари ва қишлоқ хўжалиги техникаларини кредит таъминоти сифатида гаровга қўймасдан, бошқа шахсларга сотиб юбориб, имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Департаментнинг Касби туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда туман ҳокимининг “М.” МФЙ бўйича собиқ ёрдамчиси Д.З. ва фуқаро А.Ш. ўзаро тил бириктириб, 4 нафар фуқаро номига оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун ажратилган жами 130,6 млн. сўм имтиёзли кредит маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Департаментнинг Нуробод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “S.D.” фермер хўжалиги раҳбари С.Р. чорва молларни сотиб олиш ва чорвачиликни ривожлантириш мақсадида ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит эвазига сотиб олинган 1 250 бош қўйларни бошқа шахсларга сотиб юбориб, жами 124,6 минг АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағларини талон-торож қилганлиги аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “W.G.” МЧЖ раҳбари О.С. қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва қадоқлаш учун ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 5 млрд. сўм кредитнинг бир қисмини бошқа кредит қарздорлиги учун йўналтириб, 2,3 млрд. сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 168-моддаси (фирибгарлик), 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
P.S.: Шунча кредит маблағлари тўғри сарфланганда иқтисодиётга яхшигина фойда келтирган бўлар ёки 20 млн. сўмдан фуқароларга ажратилганда 840 та хонадонга кредит маблағи кириб борган бўлар эди.
👉 @bankirkundaligi 👈
ТУҒИЛГАН КУН МУБОРАК!
Бугун Марказий банкнинг Фарғона вилоят Бош бошқармаси бошлиғи Шавкатжон Толибович Дўсалиев (1985 й.) таваллуд топган кун.
Жамоамиз номидан соғлик-саломатлик, оилавий бахт ва тотувлик тилаб қоламиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
Asakabank йиллик 24% ставкада "Максимал фойда" омонатини таклиф этмоқда
Банкнинг қулай шартлардаги омонати билан жамғармаларингизни кундан кунга оширинг!
Омонат шартлари:
Йиллик фоизи-22% (мобил илова орқали йиллик 24% ставкада)
Муддати-24 ойгача
Ариза қолдириш
📱Иловани юклаб олиш: App Store/Google Play
☎️Батафсил маълумот учун 1152 қисқа рақамига қўнғроқ қилишингиз мумкин.
Реклама
Таҳмин қилганимиздек, об-ҳавони совуб кетганлиги сабабли 16:45 да Республика бўйича видеоселектор йиғилиши ташкил этилибди.
Йиғилишга, Марказий банк ҳамда айрим тижорат банклари таклиф этилган.
👉 @bankirkundaligi 👈
ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ҲОКИМ БЎЛДИ
Бугун, 14 феврал куни халқ депутатлари Учқўрғон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди.
Туман ҳокими Жаҳонгир Ризаев лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Ҳайдаров Муҳаммад Абдуҳакимович Учқўрғон тумани ҳокими этиб тайинланди.
Муҳаммад Ҳайдаров ушбу тайинловга қадар Наманган туманидаги «Олахамак» МФЙда ҳоким ёрдамчиси сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
👉 @bankirkundaligi 👈
Пулларингизни ёстиқ тагига яширманг! “Трастбанк”нинг янги “Ишончли сармоя” омонати билан маблағларингизни янада кўпайтиринг!
“Трастбанк” ўзининг 30 йиллик юбилейи арафасида юқори фоизли янги омонат турини таклиф этади.
Фоиз ставкаси: 7%
Муддати: 24 ой
Батафсил: https://trastbank.uz/uz/private/deposit/ishonchli-sarmoya/
Пулларингизни ёстиқ тагига яширманг, аксинча, ишончли қўлларга топширинг ва самарали кўпайтириб боринг!
Унутманг! Омонатларнинг қайтарилиши Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ кафолатланади.
Қўшимча маълумот учун 1287 рақамига қўнғироқ қилинг.
“Трастбанк” – 30 йил ишонч билан юзма-юз!
Кўпроқ маълумотга эга бўлиш учун каналга уланинг: /channel/trustbankuz
Tassavur qiling Qora dengiz sohilida o'z uyingiz🤩
Ekologik vaziyat tobora jadallashib bormoqda, shuning uchun kelajak haqida o'ylash vaqti keldi! Siz Batumida, Toshkentdagi narxlardan qimmat bo'lmagan holda, Qora dengiz sohilida o'z uyingizga egali bo'lishingiz mumkin!
☑️ Dengizni shundoqqina yonida, birinchi chiziqda
☑️ Yil davomida toza havo
☑️ 26,4 m2 dan boshlangan tugatilgan kvartiralar
☑️ Mulk solig'i yo'q
☑️ 24-36 oyga bo'lgan muddatli to'lov
☑️ Ishonchli quruvchi
☑️ Liberty Bank Georgia moliyaviy kafolat beradi, hech qanday xavf yo'q!
Kvartiralar narxi atigi 34.320$ dan boshlanadi. Boshlag'ich to'lo'vini to'lab keyin 3 yilga foizsiz, halol nasiyaga olsa bo'ladi.
Batafsil ma'lumot:
➡️ Telegram: @asector_zaprosi_bot
➡️ WhatsApp +995555612112
Reklama
ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТГА АРИЗА БЕРИШ БОШЛАНГАНИДАН ХАБАРДОРМИСИЗ?
OILAKREDIT.UZ сайтига кўра, оилавий тадбиркорлик кредитларига ариза қабул қилиш бошланган.
Бунда имтиёзли кредит олмоқчи бўлган фуқаролар «Ўзини ўзи банд қилган шахс» сифатида давлат рўйҳатидан ўтиши лозимлиги «талаб этилмоқда».
Ушбу кредитларни ажратиш тартиби ва шартлари ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.
Ушбу кредитни тушунмаётган бўлсангиз, МФЙ даги ҳоким ёрдамчисига учрашинг, батафсил тушунтиради, ариза юборишни билмасангиз кўмаклашади.
👉 @bankirkundaligi 👈
️АЙЛАНМА МАБЛАҒ УЧУН 100 МИЛЛИОН СЎМГАЧА ГАРОВСИЗ, 150 МИЛЛИОН СЎМГАЧА ГАРОВ ТАЪМИНОТИ 50 ФОИЗГА ПАСАЙТИРИЛГАН ҲОЛДА БЕРИЛАДИ
Бугунги йиғилишда, Президентимиз:
Кластерларнинг фермерлар олдидаги қарздорлиги ҳали тўлиқ тўланмаган.
☑️Янги тизимга кўра, олдинги қарзини 1 апрелгача ёпмаган кластер билан фьючерс шартномаси бекор қилинади ва фермерга пахтани биржада сотишга рухсат берилади.
Маълумотни электрон платформага тўлиқ киритган ва фьючерс шартнома имзолаган фермерга кредит кўпи билан уч кун ичида ажратилиши шартлиги таъкидланди.
Аҳолига бўлиб берилган ер майдонлари ҳамда томорқа ерларига саноат ва кооперацияни кенг олиб кириб, қўшимча 1 миллиард долларлик маҳсулот етиштириш мумкинлиги қайд этилди.
☑️Бунинг учун 1 триллион сўм кредит учун ресурс ажратилади. Ушбу кредитлар кооперация асосида маҳсулот етиштириш, техника, айланма маблағ учун 100 миллион сўмгача гаровсиз, 150 миллион сўмгача гаров таъминоти 50 фоизга пасайтирилган ҳолда берилади.
Жами 10 мингта техника фермер ва деҳқонларга 10 йил муддатга 3 йил имтиёзли давр билан лизингга берилади. Четдан олиб келиниб, лизингга бериладиган мотокультиватор ва минитракторларга божхона имтиёзи 3 йилга узайтирилади.
☑️Президент ёқилғисиз иситиладиган, ихчам иссиқхоналарни барпо қилиш тажрибасини қўллаб-қувватлаб, тайёр ҳолда топшириш шарти билан 10 сотихли 200 тагача ихчам иссиқхона қуриш вазифасини қўйди.
Ушбу мақсадларга “Оилавий тадбиркорлик” дастури доирасида 100 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
АЙРИМ БАНКЛАР “РЕСУРС ЙЎҚ, ГАРОВ ТАЪМИНОТИ КЕРАК”, ДЕГАН БАҲОНАЛАР БИЛАН ТАЙЁР МАБЛАҒНИ БЕРМАЯПТИ
Бугунги йиғилишда, Президентимиз:
2024 йилги пахта ва ғалла ҳосили учун бюджетдан 10 триллион сўмдан зиёд имтиёзли ресурс ажратилди.
▪️Кластер, фермер ва деҳқонлар имтиёзли кредит олишини осонлаштириш мақсадида очиқ-ошкора платформа ишга тушди.
Лекин 2024 йил пахтасини сотиш бўйича фьючерс шартномаси тузган фермерларнинг маълум қисми кредитларни ҳалигача олмаган.
☑️Сабаби, айрим банклар “ресурс йўқ, гаров таъминоти керак”, деган баҳоналар билан тайёр маблағни бермаяпти.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️Айтишларича, бироздан сўнг Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилади.
Кун тартиби: Қишлоқ хўжалигида ишга солинмаган янги заҳираларни сафарбар этиш ҳамда 2024 йилги устувор вазифалари тўғрисида.
Йиғилишда ҳокимлар, уларнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, Иқтисодиёт ва молия, Инвестициялар, саноат ва савдо, қишлоқ ва сув хўжалиги, ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик, Монополия, Статистика бошқармалари, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари раҳбарлари Марказий банк ва тижорат банклари раҳбарлари иштирок этади. Жумладан шаҳар ва туман тижорат банклари раҳбарлари ҳам иштирок этади.
Навбат қишлоқ хўжалигига. Итог!
👉 @bankirkundaligi 👈
ЯНГИ УСУЛДА ЎҒРИЛИК. ЧЕТ ЭЛНИ КИНОСИДАЯМ УЧРАМАЙДИГАН СХЕМА!
Банкдаги 500 минг доллар пулини ўзлаштириш учун фирибгарлар омонатчининг кўринишига ўхшаб пардоз қилиб, сохта ҳужжат тайёрлаб, Капиталбанкдаги пулларни олмоқчи бўлишган.
Яхшиямки, қўлга тушган. Бармоқ изини қандай қилмоқчи бўлган экан-а!
👉 @bankirkundaligi 👈
13 ойлик
Аллоҳим кўзини тўқ қил йигитни
Бир нафси йўлида минг куйга солма
Бергувчи ўзингсанг олгувчи ўзинг
Банкирни 13 дан мосуво қилма
13 энг омадсиз бир саноқ эмиш
Лекин банкирларнинг севгани шудир
Қорни очган бўлса севимли емиш
Чанқоғин босмоққа энг лойиқ сувдир
Кўп бўлса кетади кам бўлса етар
Кунлик ҳаражатдан ортгани шудир
Ойлик кредиту емакка кетар
Бизни ишга асли тортгани шудир
Бир кунда 1000 турли характер билан
Кулиб гаплашишни Сиз осон билманг
Оилаю дўстлардан айро шундоғам
Банкирни 13 дан мосуво қилманг
Номи улуғ асли сурпаси қуруғ
Бой деб ўйлар ақрабо уруғ
Бўлай деб қолганда бу кунлар ёруғ
Шундоғам яримта кўнглини тилманг
Банкирни 13 дан мосуво қилманг
Нолиш йўқ кунимиз ўтиб турибди
Маошим яшашга етиб турибди
Ҳали мактаб сезон кутиб турибди
Шундоғам яримта кўнглини тилманг
Банкирни 13 дан мосуво қилманг
Аллоҳим кўзини тўқ қил йигитни
Бир нафси йўлида минг куйга солма
Бергувчи ўзингсанг олгувчи ўзинг
Кулиб турган кўзни бахтиёр билманг
Банкирни 13 дан мосуво қилма
Муаллиф Банкир шоир.
👉 @bankirkundaligi 👈
Тармоқларда маҳалла раисининг бир кунлик иш режаси тарқалди. Аниғини билмадик, бу қанчалик расмий ҳужжат, лекин...
Мадҳия тинглаш, унга ҳурматга гап-сўз йўқ.
Соат 07:00 да бошлашига савол бор. Мабодо буни тайёрлаган инсон иш вақти ёки Меҳнат қонунчилиги ҳақида ҳам ўйлаб кўрганми? Ёки уларга ҳар куни икки соатга икки баробар оширилган ҳолда иш ҳақи тўланадими?
Соат 07:15 дан 07:45 гача атиги ярим соат ҳудудни ўрганишга савол бор. Ўттиз минутда нимани ўрганиш мумкин! Яна бунда ҳар куни битта кўчани ўрганиш керак. Битта кўчани ярим соатда ўрганиб бўладими? Битта хонадонга ҳам етмаса керак.
Ҳужжатдан кўринадики, маҳалли еттилиги ваколатига кирувчи коллегиал қарорлар ва тегишли баённомаларни расмийлаштириш, йиғмажилдларни тартибга келтириш ҳам раислар ваколатига киритилган.Нима бўлганда ҳам маҳалла раислари масъулиятини оширишга қаратилган намунавий ҳужжат бўлса керак, лекин ҳар нарсада қонунга риоя этилса яхши бўлади.
Ipak Yo'li Banki'ning bankomatlarida foydali kursda valyuta ayirboshlang
Hozirgi kunga kelib mamlakat boʻylab bankning 700 tadan koʻproq bankomatlari faoliyat koʻrsatib kelmoqda. Ulardan siz kecha-yu kunduz foydalanib, foydali kurs boʻyicha bemalol valyuta ayirboshlay olasiz.
Ipak Yo‘li Mobile ilovasini yuklab oling, eng yaqin bankomatni toping va bank masalalarini osongina hal qiling.
Instagram | Telegram
ИШДАН ОЛИШЛАР ВА ТАЙИНЛОВЛАР:
▪️Фарғона вилояти Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков, Учкўприк тумани ҳокими А.Асқаров ва Боғдод тумани ҳокими Ю.Хусаиновлар лавозимидан озод этилган. Учкўприк ва Қўштепага ушбу ҳудудлар ҳокимларининг 1-ўринбосарлари ва Боғдод туманига Фарғона вилоят ҳокимлигидан Котибият мудири вақтинча тайинланган.
▪️Т.Маҳамадзияев Тошкент шаҳри Бектемир тумани ҳокими лавозимидан озод қилинган. Туманни вақтинча бошқариш ҳокимнинг биринчи ўринбосари Ф.Нигмановга юкланган;
▪️М.Обидов Андижон вилояти Олтинкўл тумани ҳокими лавозимидан озод этилган. Ўрнига Э.Абдужалилов в.б. этиб тайинланган. У бунга қадар Андижон вилояти ҳокими ёрдамчиси эди;
▪️Ўткир Шукуров Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани ҳокими лавозимидан озод этилган. Ўрнига ҳокимнинг 1-ўринбосари А.Мирзаолимов ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
▪️Акром Эшонқулов Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳри ҳокими лавозимидан озод этилган;
▪️Гулистон шаҳар ҳокими Т.Дадабаев лавозимдан озод этилган. Унинг вазифаси в.б. ҳокимнинг 1-ўринбосари Ғ.Ботиров зиммасига юклатилган.
▪️Даврон Исматов Марказий банк Тошкент шаҳар бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган. У 2018 йилдан ушбу бош бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
👉 @bankirkundaligi 👈
Марказий банк томонидан оилавий тадбиркорликка оид содда слайд ишлаб чиқарилибди.
Унда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратиладиган кредитларнинг шартлари ва кредит ажратиш босқичлари кўрсатиб ўтилган.
Имтиёзли кредитларнинг бошқа шартлари ҳақида 👉мана бу ерда👈 ҳам тўхталиб ўтганмиз.
👉 @bankirkundaligi 👈