bankirkundaligi | Unsorted

Telegram-канал bankirkundaligi - 🇺🇿Банкир кундалиги

66917

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Subscribe to a channel

🇺🇿Банкир кундалиги

ДХХ: Жойларда коррупция ва фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилди

2 ТАСИ ФАРҒОНА. 2 ТАСИ ОРГАН ХОДИМЛАРИ ВА БИТТАСИ ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ.

▪️Фарғона вилояти Риштон тумани электр тармоқлари корхонасида ишловчи шахс ЯТТнинг кулолчиликка ихтисослашган устахонаси электр тармоғига ноқонуний уланганлиги боис, 2 млрд. сўм миқдорида жарима солиниши мумкинлигини айтиб, жаримани камайтириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХ ходимлари томонидан вилоят ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда у сўралган пул маблағидан 6600 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида ушланди.

▪️Марғилон шаҳар Надирмат МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси фуқарога Фарғона шаҳар Қиргули мавзесида жойлашган 0,5 сотих бўш ер майдонини “Е-auksion” платформаси орқали ютиб, кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига 2 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

▪️Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ИИБ Вақтинча сақлаш ҳибсхонаси бошлиғи мазкур ҳибсхонада сақланаётган шахсга судья томонидан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишида ёрдам бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағидан 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Терговга қадар текширув давомида, мазкур мансабдор шахс муқаддам ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, ҳибсхонада сақланаётган ушбу фуқаронинг оила-аъзолари билан учрашиши ҳамда уйидан олиб келинган озиқ-овқат маҳсулотларининг киритилиши учун рухсат бериш эвазига 400 АҚШ доллари олганлиги ҳам маълум бўлди.

▪️Миллий Гвардиянинг Самарқанд вилояти Иштихон туманлараро Қўриқлаш бўлими ходими маҳаллий фуқарога нисбатан ички ишлар органлари томонидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисм “в” банди ва 211-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган жиноят ишини танишлари орқали унинг фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 1,5 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ходимлари томонидан ушланди.

Ҳозирда уларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Айтишларича, бироздан сўнг Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилади.

Кун тартиби: Ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида.

Йиғилишда ҳокимлар, уларнинг иқтисодиёт ва молия, ёшлар ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, миллий гвардия, Иқтисодиёт ва молия, Ёшлар ишлари агентлиги, қишлоқ ва сув хўжалиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик, давлат активларини бошқариш, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси бошқармалари бошлиқлари, Марказий банк ва тижорат банклари раҳбарлари иштирок этади. Жумладан шаҳар ва туман тижорат банклари раҳбарлари ҳам иштирок этади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)
#таҳрирсиз

ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ҲАҚИ ТЎЛАНМАГАЁТГАНИ ҲАҚИДА

▪️ҚАШҚАДАРЁ
Барча вилоятларда, жумладан ҚАШҚАДАРЁ вилояти ҳоким ёрдамчиларига ҳалигача ДЕКАБРЬ ВА ЯНВАРЬ ойи учун компенсация тўловлари ҳалигача тулаб берилмади. Бу дегани декабрь ва январь ойи иш ҳақларимиз туланмади дегани.  Ҳаттоки кундалик ҳаражат учун ҳам қийналмоқдамиз. Бу ёқда кредитларни тўлашимиз керак. Ўтган ойлик кредит тўловларимиз қолиб кетган. Банкдан уйгача келиб талаб қилишмоқда. Контракт асосида ўқийдиган талаба фарзандларимиз бор.

Ваҳоланки Муҳтарам Президентимизни қарорларига асосан ҳар ойнинг 5-санасига туланиши керак эди. Вазирлик янгилангандан сўнг ҳеч қанақа маблағ ажратилмади вилоятларга.
На Компенсация ва на КПИ маблағлари.

☝🏻ДЕКАБРЬ ВА ЯНВАРЬ ойи учун компенсация ҲАМДА УТГАН ЙИЛДАН ҚОЛГАН КПИ МАБЛАГЛАРИНИ тўлаб берилишига ёрдам берсангизлар.

▪️ЖИЗЗАХ
Жиззах вилоятида Ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаб келмоқдаман. 2024 йилнинг феврал ойи хам якунланиб бормокда, Афсуски, 2023 йил сентябр, октябр, ноябр ва декабр ойларининг иш ҳақига қўшимча компенсация ҳамда КПИ пуллари тўлаб берилмаяпти.
Берилаётган топшириқлар бошимиздан ошиб кетмоқда, ҳоким ёрдамчиларининг фармонда белгиланган аҳоли бандлигини таъминлаш вазифамиз четда қолиб кетиб, соат 7:00 мадҳия, мактаб давомати, солиқ йиғиш, шунингдек статга ҳисобот топширмаган корхоналарга ҳисобот топширтириш, ва ҳоказо топшириқларга кўмиб ташламоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

😇 UDEA bank va moliya mutaxassislari uchun maxsus ishlab chiqilgan xalqaro professional qisqa muddatli kurslarni taqdim etadi!

💼 American University (AQSh), Polimi Graduate School of Management (Italiya), King's College London (Buyuk Britaniya) kabi nufuzli xalqaro ta'lim muassasalari bilan hamkorlikda doimo rivojlanib borayotgan moliya olamida o‘z malaka va bilimlaringizni oshirish uchun noyob imkoniyatiga ega bo’lasiz!

Qisqa muddatli kurslar xorijda bo’lib o’tadi! 🇺🇸🇬🇧🇮🇹

Batafsil:
AQShning eksport nazorati va iqtisodiy sanksiyalar (American University, Niche reyting agentligi tomonidan AQShdagi #1 kollej, hamkorlik boʻyicha #36, xalqaro
aloqalar boʻyicha #37 o’rinda baholangan)

Moliyaviy sohada loyiha va portfel boshqaruvi
(Polimi Graduate School of Management, QS Management reytingida: TOP #9)

Moliyaviy tashkilotlarda korporativ boshqaruv
(King's College London, Times Higher Education TOP#38)

Ma'lumot uchun:
☎️ 97 166 00 08
🌏 international@udea.uz

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Куни кеча, "Платформа аслида қандай эканимизни кўрсатиб берди" - деб номланган постимизга Бизнесни ривожлантириш банки масъулиятни ўз бўйнига олиб, расмий муносабат билдирди. Гарчи биз ушбу мақолада банкнинг номини ҳам кўрсатмаган бўлсакда, масала банкнинг назоратида эканини, тизим янги ташкил этилганини маълум қилибди.

Қайд этилишча, банк томонидан ишлаб чиқилган ”Бизнес портал“ да юборилган аризаларнинг ҳолати бўйича кунлик маълумотлар ҳисоби юритилмоқда. Бу жараён шаффоф ва очиқлик сиёсати тамойилларига тўла мос равишда, ПҚ-306-сонли қарор талабларига мувофиқ ташкил этилган.

Шунингдек, ҳозирда “Бизнес портал”да акс этаётган молиялаштириш ҳажмининг камлигини “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури доирасидаги лойиҳаларни молиялаштириш жараёни яқинда бошлангани ва айни вақтда скоринг баҳолаш, лойиҳаларни баҳолаш ва танлаш жараёни фаол олиб борилаётгани билан изоҳланган.

Нима бўлганда ҳам банкнинг ушбу масалада назоратни қўлга олгани, масъулиятни ҳис қилгани ва ижтимоий тармоқда кўтарилган масалага бефарқ бўлмагани таҳсинга лойиқ.

Хабардаги ҳоким ёрдамчиларига оид масалалар эса очиқ қолмоқда. Постга 3-4 та ҳоким ёрдамчиси "айбни бошқа ёқдан излаш" юзасидан фикр билдиришди. Маҳаллабай ишлаш агентлигининг (Сайти ёки телеграм саҳифасида) Матбуот хизмати ушбу масалаларга киприк ҳам қоқиб қўйгани йўқ.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

БАНКЛАР МИНГ НАФАР НОГИРОНЛИГИ БОРЛАРНИ ИШГА ОЛАДИ

Бугунги йиғилишда Президентимиз:

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида мономарказларда ногиронлиги бўлганлар таълим олиши учун қулай муҳит ва зарур инфратузилмани яратиб, уларга стипендия тўлаш тартибини жорий қилиш топширилди.

Ногиронлиги борлар касаначилик ва ҳунармандчилик асосида яратган маҳсулотларини электрон платформа орқали сотиш тизими йўлга қўйилади.

☑️Вазирлик ва ҳудуд раҳбарларига йил якунига қадар барча бюджет ташкилотларига 20 минг нафар, банкларга камида 1 минг нафар ногиронлиги борларни ишга қабул қилиш топширилди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​ПЛАТФОРМА АСЛИДА ҚАНДАЙ ЭКАНИМИЗНИ КЎРСАТИБ БЕРДИ

Аввалроқ ҳам таъкидлаган эдик, қарорни чиқаришга чиқариб қўйишиб, энди унга мос келадиган тадбиркорлар ҳали ҳамон изланмоқда.

Президентимизнинг 2023 йил 14 сентябрда ПҚ-306-сонли қарори тасдиқланган эди. Ундан 4 ойдан ҳам кўпроқ вақт ўтгандан сўнг 2024 йил 20 январда Вазирлар Маҳкамасининг ВМ-37-сонли қарори қабул қилинди.

Келинг, юқоридаги қарорлар асосида ташкил этилаётган ишлардаги рақамларни кўриб чиқайлик.

2024 йил 19 феврал ҳолатига 34684 та аризалар (3,4 трлн. сўмлик) келиб тушган.

☑️Ушбу аризаларнинг 69 фоизи (23888 таси) рад этилган:

▪️56 фоизи (19423 таси) скорингдан ўтмасдан рад этилган.

▪️905 та ариза эса скорингдан ўтган лекин, ҳоким ёрдамчиси томонидан рад этилган.

▪️3560 таси эса ҳоким ёрдамчисидан ўтган, лекин "Лойиҳаларни баҳолаш ва танлаш гуруҳи" томонидан рад этилган.

4005 та ариза "Лойиҳаларни баҳолаш ва танлаш гуруҳи" томонидан рухсат берилган (11,5 фоиз) бўлсада, 3113 таси ўқув жараёнида бўлса, 892 таси имтиҳон топширган. Шундан 793 таси бизнес режасини ҳимоя қилиб, сертификат олган (Яъни, тадбиркор барча босқичлардан ижобий ўтгандан сўнг Марказда ўқиб, имтиҳондан ўтиши, бизнес-режасини ҳимоя қилиши зарур).

Якунда шундан 77 та аризага (7,2 млрд. сўм) кредит ажратилган.

Бу билан ушбу тизимни нотўғри ёки қийин ташкил этилган дейиш фикридан йироқмиз. Тизим жуда ақл билан ташкил этилган. Масала умуман бошқа масалада.

☑️Мана саволлар:

▪️2 йилдан ортиқроқ вақт давомида фаолият юритиб келаётган МФЙ ҳоким ёрдамчилари ўз ҳудудида ушбу шартларга мос тушадиган бир дона ҳам тадбиркорни шунча пайтдан буён топа олмайдими! Ҳоким ёрдамчилари атиги бир донадан тадбиркорни ушбу тизимдан ўтишига кўмаклаша олганда, ҳозирда 77 та эмас, 9 мингдан ортиқ тадбиркор имтиёзли кредит олган бўлар эди.

▪️Мамлакатимизда 11,5 фоиз тадбиркорларгина ушбу талабларга мос келади холосми! (Жами 34684 та аризанинг 4005 таси "Лойиҳаларни баҳолаш ва танлаш гуруҳи" томонидан рухсат берилган).

▪️Тайёр молиявий инструментлардан фойдаланишни, ажратилган имтиёзли маблағларни тадбиркорлар томонидан ўзлаштирилишида жойларда ким бу масалаларни тадбиркорларга етказиши керак?

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ҲУКУМАТГА ЯНА БИР БАНКИР ҲОКИМ МУБОРАК

Қодиржон Эркабоев Фарғона вилоятининг Учкўприк тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Бунгача у «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Фарғона минтақавий филиали бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 7 феврал ушбу туманнинг ҳокими лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берилган эди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (12 - 18 феврал) янгиликлари.

☑️Марказий банк 400 минг сўмлик купюрани чиқарилгани ҳақидаги хабарлар ёлғон эканлигини маълум қилди. Батафсил.

☑️Ипотека-банк онлайн микроқарз таклиф этди. Миқдори 30 млн. сўм, фоизи 29,99%дан бошланади, муддати 36 ойгача.

☑️Ипак йўли банк Еврода омонат таклиф этди. 6, 12 ёки 24 ой муддатга минимал €500 билан очиш мумкин. Фоизи йиллик 4%.

☑️Туронбанк расмий даромадга эга бўлмаган фуқаролар учун 50 млн. сўмгача микроқарз таклиф этди. Фоизи 29%, муддати 4 йил.

☑️Универсал банк доимий иш жойига эга фуқароларга микрокредит таклиф этди. Муддати 3 йил, фоизи 36%. Умиқдори уинчи шахс кафиллиги билан 50 млн. сўм, ликвид омонат кафиллиги билан 100 млн. сўмгача.

☑️Ҳамкорбанк тадбиркорлар ва юридик шахсларга автокредит таклиф этди. Миқдори 1,2 млрд. сўмгача, муддати 48 ойгача, имтиёзли давр 3 ойгача.

☑️Инфин банк InfinBLACK кредит картасини таклиф этди. Миқдори 50 млн. сўмгача, фойдаланиш муддати 5 йилгача, қайта тикланувчи лимитга эга. Яъни, кредитни қайтарган қисмингизни яна кредит қилиб олишингиз мумкин. 50 кунгача фоизсиз.

☑️Бизнесни ривожлантириш банки автокредит таклиф этди.

☑️Анор банк OSAGO суғурта полисини онлайн расмийлаштиришди таклиф этди.

☑️Ҳаёт банк контактсиз ишловчи UZCARD DUO картасини паспорт ёки ID карта ёрдамида 50 минг сўмга очиш мумкинлигини маълум қилди.

☑️МКбанк таълим кредит таклиф этди. Муддати 15 йилгача, миқдори шартнома асосида, фоизи 14%, хотин-қизларга 0%.

☑️Ориентфинансбанк таълим кредити таклиф этди. Муддати 90 ойгача, фоизи МБнинг асосий ставкаси миқдорида. Хотин-қизлар учун кредит бўйича фоизлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қошидаги Таълим кредитларини молиялаштириш фонди томонидан қоплаб берилади.

☑️Азия аллианс банк онлайн омонат таклиф этди. 12 ойгача 25%, 13 ойдан 25 ойгача 24%. Қисман ечиб олиш имконияти мавжуд эмас.

☑️Мадад инвест банк 24 фоизли «Мадад плюс» омонатини таклиф этди. Муддати 13 ой, минимал миқдор 1 млн. сўм.

☑️Давр банк бирламчи ва иккиламчи бозор учун ипотека кредити таклиф этди. Муддати 84 ойгача, миқдори 1,5 млрд. сўмгача, дастлабки тўлов 20%.

☑️Асакабанк йиллик 24% ставкада "Максимал фойда" омонатини таклиф этди. Батафсил.

☑️TBC Bank 27 фоизли мууддатли ва 25 фоизли жамғарма (устига маблағ қўшса бўладиган) омонатларини таклиф этди.

☑️Капиталбанк “Ahbor-Reyting” рейтинг агентлигининг "Ижобий" прогнози билан “UzA+” рейтингини сақлаб қолди.

☑️Халқ банки "Онлайн кўмак" кредитини таклиф этди, фоизи 25%, миқдори 5 млн. сўмгача, муддати 12 ойгача.

☑️Алоқа банк "Бизнесга биринчи қадам" микроқарзини таклиф этди. 1-босқичда 5 млн. сўмгача миқдорда 26% устама тўлаш шарти билан ажратилади. 2-босқичда 17 млн. сўмгача, 27% устама тўлаш шарти билан ажратилади. Муддати 12 ойгача.

☑️Ўзсаноатқурилишбанк 500 минг АҚШ доллари эквивалентигача миқдоригача нақд пулда кредит таклиф этди.

☑️Траст банк ўзининг 30 йиллик юбилейи муносабати билан «Ишончли сармоя» валюта омонати тақдим этди. Фоизи 7%, муддати 24 ой. Батафсил.

☑️Банклар ишга таклиф этди:
▪️Ипак йўли банк.

☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.

☑️Қайси банк қандай кредит ажратаётгани ҳақида пост 👉мана бу ерда.👈

☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

400 МИНГ СЎМЛИК ҲАҚИДА ХАБАРЛАР ЁЛҒОН

Айрим ижтимоий тармоқларда 100 000 сўмлик банкнотнинг номинали кўрсатилган рақамларини 400 000 рақамига ўзгартирилган ҳолатидаги расмлари тарқалмоқда.

☑️Ушбу хабарлар юзасидан Марказий банк қўйидагиларни маълум қилди.

▪️“Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 39-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси пул белгиларининг номинал қиймати Марказий банк томонидан белгиланади.

▪️Мазкур қонуннинг 40-моддасига мувофиқ, Марказий банк Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний тўлов воситаси сифатида пул белгиларини муомалага чиқаришда мутлақ ҳуқуққа эга бўлиб, янги намуналардаги пул белгилари муомалага чиқарилиши тўғрисидаги хабар, шунингдек, уларнинг тавсифлари Марказий банк томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

☝🏻Шунга кўра, айрим ижтимоий тармоқларда тарқалаётган 400 000 сўм номиналдаги банкнотлар ҳеч қандай қонуний асосларга эга эмас ва бундай ёлғон хабарларга алданиб қолманг, айниқса ёлғон хабарларни тарқатиб юрманг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ПРЕЗИДЕНТ АНДИЖОНДА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗМОҚДА

Хабарингиз бор, Президентимиз Андижон вилоятига ташриф буюрган.

Ташриф доирасида бугун вилоятни ижтиоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказмоқда.

☑️Андижон вилоятида:

▪️Маҳаллалар мева-сабзавот, чорвачилик, ҳунармандчилик, касаначилик, саноат, савдо ва хизматга чуқур ихтисослаштирилади.

☝🏻Бу мақсадларга 850 миллиард сўм кредит ресурслари ва 50 миллиард сўм субсидия ажратилади.

▪️Аҳолиси 100 мингдан ошадиган Асака ва Шаҳрихон шаҳарлари вилоят бўйсунувига ўтказилиши белгиланди.

▪️Ипотека дастури учун Андижонга қўшимча 100 миллион доллар ажратилади.

▪️400 минг аҳолини камбағалликдан олиб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

☝🏻Мутасаддиларга 335 минг аҳолини ишли қилиш, тадбиркорлик лойиҳаларига 8 триллион сўм кредит бериш топширилди.

▪️Андижонда 225 минг аҳоли ўзини ўзи банд қилган. Молиявий кўмак берилгани натижасида 45 минги тадбиркорга айланди.

☝🏻Шу муносабат билан 200 миллиард сўм ресурс ажратиб, ўзини ўзи банд қилган яна 40 минг аҳоли тадбиркорга айланишига кўмаклашиш топширилди.

▪️Вилоятнинг 16 та тумани ва шаҳрида камида биттадан микрокредит ташкилотини очиб, 30 минг аҳоли ва тадбиркорга молиявий хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.

▪️Иқтисодиёт ва молия, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирликларига чет тили сертификати олган ёшларга ўқиш харажатини 50 фоизгача қоплашни йўлга қўйиш, немис ва француз тили бўйича Б-2 сертификатини олган ҳар бир ўқувчи учун хусусий ўқув марказларини субсидиялаш тартибини жорий этиш топширилди.

▪️Рақамлаштириш вазирлигига вилоят IT экспортини 50 миллион долларга етказиб, камида 1 минг нафар дастурчига халқаро бозорга чиқишга кўмаклашиш вазифаси қўйилди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Asakabank йиллик 24% ставкада "Максимал фойда" омонатини таклиф этмоқда

Банкнинг қулай шартлардаги омонати билан жамғармаларингизни кундан кунга оширинг!

Омонат шартлари:
Йиллик фоизи-22% (мобил илова орқали йиллик 24% ставкада)
Муддати-24 ойгача
Ариза қолдириш

📱Иловани юклаб олиш: App Store/Google Play

☎️Батафсил маълумот учун 1152 қисқа рақамига қўнғроқ қилишингиз мумкин.

Реклама

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Таҳмин қилганимиздек, об-ҳавони совуб кетганлиги сабабли 16:45 да Республика бўйича видеоселектор йиғилиши ташкил этилибди.

Йиғилишга, Марказий банк ҳамда айрим тижорат банклари таклиф этилган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ҲОКИМ БЎЛДИ

Бугун, 14 феврал куни халқ депутатлари Учқўрғон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди.

Туман ҳокими Жаҳонгир Ризаев лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Ҳайдаров Муҳаммад Абдуҳакимович Учқўрғон тумани ҳокими этиб тайинланди.

Муҳаммад Ҳайдаров ушбу тайинловга қадар Наманган туманидаги «Олахамак» МФЙда ҳоким ёрдамчиси сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Пулларингизни ёстиқ тагига яширманг! “Трастбанк”нинг янги “Ишончли сармоя” омонати билан маблағларингизни янада кўпайтиринг!

“Трастбанк” ўзининг 30 йиллик юбилейи арафасида юқори фоизли янги омонат турини таклиф этади.

Фоиз ставкаси: 7%
Муддати: 24 ой

Батафсил: https://trastbank.uz/uz/private/deposit/ishonchli-sarmoya/

Пулларингизни ёстиқ тагига яширманг, аксинча, ишончли қўлларга топширинг ва самарали кўпайтириб боринг!

Унутманг! Омонатларнинг қайтарилиши Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ кафолатланади.

Қўшимча маълумот учун 1287 рақамига қўнғироқ қилинг.

“Трастбанк” – 30 йил ишонч билан юзма-юз!

Кўпроқ маълумотга эга бўлиш учун каналга уланинг: /channel/trustbankuz

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

БАНКОМАТЛАРДАГИ ХИЗМАТ ҲАҚЛАРИ ҲАҚИДА

Куни кеча банкоматларда пластик картадан маблағлар нақдлаштирилганида банк хизмат ҳақлари 1,5 фоизга кўтарилгани ҳақида хабарлар тарқади. Ушбу масалалар ҳақиқатга қанчалик мос ёки ёлғон экани ҳақида бизнинг канал билан беғараз ҳамкорлик қилиб келаётган тижорат банки расмийларидан маълумот олдик. Эътиборингизга ҳавола этамиз.

☑️Ўзсаноатқурилишбанк
▪️маҳаллий (UzCard, Humo) карталаридан нақд пул бериш суммадан 1 фоиз;

▪️халқаро тўлов карталаридан (шу жумладан, кобейджинг банк карталари) нақд пул бериш суммадан 1,5 фоиз;

▪️Ўзсаноатқурилишбанк томонидан иш ҳақи лойиҳаси доирасида чиқарилган халқаро карталардан банкнинг ўз процессинг марказига уланган банкоматлар орқали нақд пул ечиш суммадан 0,4 фоиз.

☑️Туронбанк
▪️UzCard ва Humo тизимида ишловчи банкоматлардан пул ечганда 1 фоиз;

▪️Humo ва UzCard тўлов тизими банкоматлари орқали халқаро пластик карталаридан (Виза, Мастеркард ва бошқалар) нақд пул маблағларни ечганда 0,5 фоиздан - 3 фоизгача;

▪️Humo тўлов тизими банкоматлари орқали Humo пластик карточкасини нақд пул билан тўлдириш - 0 фоиз.

☑️Бизнесни ривожлантириш банки
▪️Банк кассаси ва банкоматлар орқали сўм банк картасидан нақд пул бериш — Банк эмитентидан қатъий назар сумманинг 1 фоизи;

▪️Банк кассаси UzCard тўлов терминаллари ва банкоматлар орқали Виза тўлов карталаридан миллий валютада нақд пул бериш сумманинг 1,5 фоизи;

▪️Банк кассаси UzCard тўлов терминаллари ва банкоматлар орқали МастерКард тўлов карталаридан миллий валютада нақд пул бериш сумманинг 1,5 фоизи;

▪️Банк кассаси Humo тўлов терминаллари ва банкоматлар орқали маҳаллий (доместик) Виза ва МастерКард тўлов карталаридан миллий валютада нақд пул бериш сумманинг 1,5 фоизи;

▪️Банк кассаси Humo тўлов терминаллари ва банкоматлар орқали хорижда эмиссия қилинган Виза ва МастерКард тўлов карталаридан миллий валютада нақд пул бериш сумманинг 1,5 фоизи.

☑️Халқ банки
▪️маҳаллий (UzCard, Humo) карталаридан нақд пул бериш суммадан 1 фоиз;

▪️халқаро тўлов карталаридан (шу жумладан, кобейджинг банк карталари) нақд пул бериш суммадан 1,5 фоиз;

☑️Трастбанк 
▪️маҳаллий (UzCard, Himo) карталаридан нақд пул бериш суммадан 1 фоиз;

▪️халқаро тўлов карталаридан (Виза, МастерКард) 1,5 фоиз,
Кобейджинг банк карталаридан суммадан 1 фоиз.

☑️Агробанк
▪️маҳаллий (UzCard, Humo) карталаридан нақд пул бериш суммадан 1 фоиз;

▪️Халқаро Виза карталаридан Агробанк 1 фоиз, бошқа банк 1,5 фоиз
▪️Халқаро Мастер карталаридан 1,5 фоиз.

▪️Кобейджинг банк карталаридан суммадан 1 фоиз;

☑️Ҳамкорбанк
▪️Маҳаллий (UzCard, Humo) карталаридан нақд пул бериш суммадан 1 фоиз;

▪️Ҳамкорбанкнинг Халқаро Виза карталаридан сўмда пулларни нақдлаштириш 0 фоиз (Ҳамкорбанкнинг UzCard банкоматларида), бошқа банк Виза ва Мастеркард 1,5 фоиз;

☑️Ипак Йўли Банки
▪️маҳаллий (UzCard, Humo) карталаридан нақд пул бериш суммадан 1 фоиз;

▪️халқаро тўлов карталаридан (Виза, МастерКард) 1,5 фоиз.

☑️МКБАНК
▪️Маҳаллий (UzCard, Humo) карталаридан нақд пул бериш суммадан 1 фоиз;

▪️Халқаро Виза карталаридан
- Микрокредитбанк терминаллари орқали Микрокредитбанк томонидан чиқарилган карталардан нақд пул бериш (АҚШ долларида) бепул,

- Микрокредитбанк терминаллари орқали бошқа банклар томонидан чиқарилган карталардан нақд пул бериш (АҚШ долларида) сумманинг 1,5 фоизи;

- Банкоматлардан нақд пул олиш (миллий валютада): сумманинг 1,5 фоиз (+ учинчи банкларнинг мумкин бўлган комиссиялари).

ДЕМАК ЎРТОҚЛАР, КУНИ КЕЧА ТАРҚАЛГАН ХАБАРЛАР ҒИЙБАТЧИЛАРНИНГ ҒИЙБАТИ. ИШОНМАНГЛАР. ЛЕКИН, БИР НАРСАНИ УНУТМАЙЛИККИ, УШБУ БАНК ХИЗМАТИНИ ЎРНАТИШДА БАНКЛАР МУСТАҚИЛ ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛАДИ. КЕСКИН РАҚОБАТ ШАРОИТИДА, БУ ХИЗМАТ ҲАҚИ КЎТАРИЛИШДАН КЎРА, ПАСТЛАШ ХАРАКТЕРИГА ЭГА.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

AVO bank фоизсиз даврга эга AVO platinum кредит картасини ишга туширди

Маҳсулот ҳар бир ўзбекистонлик учун янги имкониятларни тақдим этишни ҳамда молиявий операцияларни соддалаштиришга ёрдам беришни мақсад қилган.

AVO platinum кредит картаси қатор афзалликларга эга бўлиб, масалан, имтиёзли даврда карта орқали амалга оширилган харидлар учун фоизлар олинмайди. Индивидуал кредит лимити 50 000 000 сўмгача ҳисобланади, виртуал карта эса бепул чиқарилади. Шунингдек, AVO platinum кредит картасидан нафақат кредит карта сифатида, балки, ундан шахсий маблағларни сақлаш ва сарфлаш учун ҳам фойдаланишингиз мумкин. Бундан ташқари, кредит лимити қарздорлик сўндирилиши биланоқ қайта тикланади, яъни кейинги лимитни олиш учун такрорий сўровлар юборишингиз ҳам шарт эмас.

☑️2024 йилнинг 20 февралидан бошлаб AVO bank мобил иловасини бутун мамлакат бўйлаб юклаб олиш мумкин. Ҳар бир Ўзбекистон фуқароси AVO platinum виртуал кредит картасини расмийлаштириш имконига эга. Кредит лимитларини тасдиқлаш бир кундан кейин, яъни жорий йилнинг 21 февралидан амалга оширилиши белгиланган. Шоурумлар, банкомат ва пластик картани чиқариш мумкин бўлган картоматлар ҳозирча фақат Жиззахда жойлашган экан. Айтишларича, тез орада улар бутун Ўзбекистон бўйлаб жойлаштирилади.

Иловани юклаб олиш учун ҳаволалар: iOS/Android

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​ХАДЖИЗАДАЕВ МАДАД ИНВЕСТ БАНККА КУЗАТУВ КЕНГАШИ РАИСИ ЎРНИГА САЙЛАНГАН

Мадад Инвест Банк акциядорлик тижорат банки Кузатув кенгаши аъзолигига Хаджизадаев Шерзод Рафатович Кенгаш аъзоси (Кузатув кенгаши раиси) сифатида ваколати муддатидан илгари тугатилган Йўлдашев Муминжон Шокиржоновичнинг ўрнига 3 йил муддатга Кузатув кенгаши аъзоси этиб сайланган. У Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилгандан сўнг Кузатув кенгаши аъзоси лавозимига кириши мумкин.

Шунингдек, Мадад Инвест Банк акциядорлик тижорат банкининг жойлашган ери (почта манзили) 150100, Ўзбекистон Республикаси, Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 312-уйдан 100077, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Сайрам, 6-тор кўчаси, 9-уйга ўзгартирилган. Ушбу масала ҳам Марказий банкда рўйхатдан ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Хаджизадаев Шерзод Рафатович Республика Марказий банкида ва Асакабанкда бошқарув раиси ўринбосари, Трастбанкда бошқарув раиси бўлиб ишлаган. Сўнгги пайтда у Марказий банкнинг Тошкент шаҳар Бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб, 2024 йил январ ойи охирида лавозимидан озод этилган эди.

Ушбу банк бошқаруви раиси О.Аширалиев ҳам жорий йил январ ойи охирида лавозимидан озод этилгани хабар берилган эди. Унинг ўрнига қўйилган Б.К.Фозилов ҳозирда ҳам в.в.б. қўшимчаси билан фаолият юритмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

АVО иловаси App Store'да топга чиқди: илова 10 000 мартадан ортиқ юклаб олинди

20 феврал куни ишга туширилган янги рақамли АVО банк мобил иловасини фойдаланувчилар 10 000 мартадан ортиқ юклаб олишди

АVО мижозларга қулай онлайн форматда замонавий молиявий хизматларни тақдим этади. АVО мобил иловаси — бу смартфонингиздаги онлайн-банк: исталган HUМО ва Uzcard карталарига тезкор пул ўтказинг, керакли хизматлар учун 24/7 навбатсиз тўлов қилинг ва ҳисобларни қулай тўлдиринг.

Банкнинг асосий маҳсулоти — фоизсиз даврга эга АVО Platinum фоизсиз кредит картаси.

АVО Platinum кредит картасининг афзалликлари:

✅ Имтиёзли даврда карта орқали харидлар учун 0%
✅ 50 000 000 сўмгача индивидуал кредит лимити
✅ Бепул виртуал карта
✅ Гаровсиз, кафилсиз ва суғуртасиз кредит лимити

Картани қандай олиш мумкин?

✅ Иловани App Store ёки Google Play'дан юклаб олинг

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Энди бошқа банк карталарини ҳам Ipak Yoʻli Banki банкоматларида 24/7 тўлдиришингиз мумкин

Сизда ҳалқаро картангизни зудлик билан тўлдириш эҳтиёжи пайдо бўлиб қолса ёки олган картангиз банкининг сизга яқин жойда банкомати бўлмаса, сира ҳам ташвишга тушманг.

Чунки, бундан буён сиз энди ўзингизга яқин бўлган Ipak Yoʻli Banki'нинг барча банкоматларида исталган пайтда Visa ва Mastercard карталарингизни тўлдирсангиз бўлади.

Бундан ташқари, Ipak Yoʻli Mobile иловаси орқали индивидуал карталарни буюртма қилишингиз мумкин.

Instagram | Telegram

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

👍👍👍👍👍
AKFA BUILD билан Янги Ўзбекистонни бирга қурамиз

🤩 Ўша ёшлигимиздаги машҳур ретро таронани AKFA BUILD эскалаторлари мисолида тинглаган ҳолда ўзгача носталгияни ҳис қилишингиз мумкин.

☑️ AKFA BUILD'нинг ишончли ҳамда тежамкор эскалаторлари сиз учун 3 йиллик кафолат бериш орқали тун-у кун хизматингизда бўлади.

Маълумот учун:
95-323-33-33
95-325-55-55

Instagram | Telegram | Website | YouTube | Facebook

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги хизматлар қамровини янада кенгайтириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

Ушбу йиғилишга «Маҳалла еттилиги» таклиф этилган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ЯНА БИР ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ҲОКИМ БЎЛДИ

Фарғона вилояти Боғдод туманига ушбу туманнинг Хўжақишлоқ МФЙда ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаб келаётган Солиев Ғанижон Шералиевич ҳоким этиб тайинланган.

Очиқ манбаларга кўра, у ҳоким ёрдамчиси лавозимигача Фарғона вилоят Молия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 7 феврал ушбу туманнинг ҳокими лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берилган эди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

500 000 сўмни қандай ишлаб топиш мумкин?

TBC Банкдан ажойиб таклифга кўзим тушиб қолди – тасаввур қилинг, 5 миллион сўмингиз 6 ой ичида 5,5 миллионга айланиши мумкин. Ҳа, ҳа, ҳийла-найранг ва куф-суфларсиз!

Агар сиз жамғармаларингиздан пул ишлаш йўлини излаётган бўлсангиз, бу сизнинг имкониятингиз. Мен текшириб кўрдим, ҳаммаси адолатли ва шаффоф. Кўпроқ билишни хоҳлайсизми? Қуйидаги ҳаволани босинг ва ақлли инвестициялар дунёсига шўнғинг!

👉 Батафсил бу ерда ўқинг

Молиявий ривожланиш имкониятини бой берманг!

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️100 МЛН. СЎМГАЧА ГАРОВСИЗ КРЕДИТЛАР ВА 150 МЛН. СЎМГАЧА ГАРОВ ТАЛАБИ ПАСАЙТИРИЛГАН КРЕДИТЛАР

Ушбу кредитлар қандай мақсадларга, кимларга ажратилади ва қандай талаблар қўйилади? Ёки қандай лойиҳаларга ажратилмайди?

Батафсил ушбу жадвалда кўрсатилган.

Кредитларнинг бошқа шартлари ҳақида 👉мана бу ерда👈 ўқинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ПРЕЗИДЕНТ АНДИЖОНДА БЎЛАДИ

Президент Матбуот хизмати хабарига кўра, бугун Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташриф буюради.

Давлатимиз раҳбари саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари, ижтимоий соҳа объектлари ва маҳаллалар ҳаёти билан танишиши, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича келгуси вазифаларни белгилаб бериши режалаштирилган.

Албатта, Андижон кўп соҳаларда ўзининг намунали ҳудуд эканини, оз ердан қандай қилиб, кўп даромад олиш бўйича мастер класс кўрсатиб келади. Ҳоким лавозимида умумий иш тажрибаси 17 йил, вилоят ҳокими лавозимида эса 11 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган Шуҳратбек Қушақбаевич Андижонни янги марраларга кўтариш бўйича бугун барча режаларини ошкор этади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Ижтимоий тармоқларда Қаҳрамон Қуронбоев тегишли экани айтилаётган аудио тарқалди. Унда маҳалла “еттилиги” ҳар куни тонгда ишни давлат мадҳиясини айтишдан бошлаши кераклиги айтилган.

“Андижон вилоятига катта раҳмат. Ҳақиқатдан бугун соат 7:00да барча маҳаллаларда “еттиталик”, “тўққизталик” чиқиб, бирданига Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳиясини ижро қилдилар. Очиғи, катта “калонка” қўйиш шарт эмас. Ҳар ким ўзининг имкониятидан келиб чиқсин, лекин эшитиладиган бўлсин.

Менинг айтадиганим шуки, кўчадан машиналарда ўтиб кетаётган одамлар, мактаб ўқувчилари ҳам тўхтаб, мадҳияга қўшилдилар. Шунинг учун ҳамма вилоятга топшириқ бўлади: эрталаб мадҳиямиз билан ишни бошлашни режалаштирасизлар. Кейин, мадҳияни айтиб бўлиш билан дарҳол 100 фоиз маҳаллари раислари ўзининг ҳудудида жойлашган мактабга бориб, дарс соат 8:00да бошланадиган бўлса, 7:45да мактабнинг олдида мактаб “замдиректори”, ўзи ва профилактика инспектори – уччаласи ўқувчиларни кутиб олади.

Соат 8:15 да мактабнинг “замдиректори” кимлар келмагани тўғрисидаги маълумотни маҳалла раисига беради. Маҳалла раиси олиб келиб, “еттиталик” кўчаларни бўлиб олган-ку, ҳар қайси кўчадаги ўша масъулга беради. Улар бориб, нима учун боласи мактабга келмаганини жойида муҳокама қилади.

Шунинг учун ҳаммага топшириқ, кечқурун соат 9 ларда мен ZOOM ўтказаман сизлар билан, ким қанақа тушунганини менга айтиб беради ҳар биттаси. Демак, мактабдаги давомат масаласига алоҳида эътибор берилади".

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Қадрдоним МЧСдан СМС келди. Ҳаво совуб кетиб, қор ёғиши мумкин экан.

- Нима қилиш керак?

- Тезда ҳаммани чақириб йиғилиш қилиб юборинглар. Ҳокимлар қаёққа қараяпти. Марказий банкни ҳам чақиринг, банклар қаёққа қараяпти ўзи.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ УЧУН 100 МЛН. ГАЧА КРЕДИТЛАР ГАРОВСИЗ АЖРАТИЛИШИДАН ХАБАРДОРМИСИЗ?

Ҳукуматнинг 2024 йил 1 февралдаги 62-сонли қарорига асосан Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қишлоқ хўжалиги техникалари ва асбоб ускуналарини харид қилиш, кичик ҳажмдаги совиткичли омборхоналар қуриш учун 100 млн. сўмгача кредитларни гаровсиз ҳамда 150 млн. сўмгача кредитларни гаров талабини 50 фоизгача пасайтирилган ҳолда ажратиш белгилаб берилган.

Ушбу кредитлар Бизнесни ривожлантириш банки, Микрокредитбаник, Халқбанки ва Агробанк томонидан ажратилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 февраль куни Венгриянинг энг йирик “OTP” банки бошқаруви раиси Шандор Чаньини қабул қилди.

Учрашувда банк-молия соҳасидаги, шу жумладан “OTP” гуруҳига давлатнинг “Ипотека-банк”даги улушини сотиш бўйича битим доирасидаги ҳамкорликнинг ижобий суръати мамнуният билан қайд этилди.
Давлатимиз раҳбари банк хизматларини рақамлаштириш орқали уларнинг сифатини ошириш, кичик ва оилавий бизнес учун инновацион ва ҳамёнбоп молиявий маҳсулотларни жорий қилиш, ходимларни Европанинг энг намунали амалиётларига ўқитиш муҳимлигини таъкидлади.

Венгриянинг етакчи компаниялари билан, шу жумладан Тошкент вилоятида улар учун ташкил этилаётган махсус иқтисодий зона негизида қишлоқ хўжалиги, виночилик, ирригация, кимё, фармацевтика ва саноатнинг бошқа тармоқларида кооперацияни янада чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Шандор Чаньи, ўз навбатида, Венгрия бизнеси мамлакатимиз бозоридаги фаолиятини жадал кенгайтиришга тайёрлигини таcдиқлади.

Учрашув якунида “OTP” банки бошқаруви раиси Ўзбекистон етакчисига унинг фаолиятига берилган юксак эътироф ҳамда ўзига давлат мукофоти – “Дўстлик” ордени топширилгани учун чуқур миннатдорлик билдирди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…
Subscribe to a channel