bankirkundaligi | Unsorted

Telegram-канал bankirkundaligi - 🇺🇿Банкир кундалиги

66917

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Subscribe to a channel

🇺🇿Банкир кундалиги

💼БАНКДА ИШЛАМОҚЧИМИСИЗ?

🏦Иш қидираётган экансиз, лекин бу каналдаги бўш вакансияларга сизни қидиришмоқда:

▪️Бизнесни ривожлантириш банки;

▪️Миллийбанк;

▪️Микрокредитбанк...

Ишбанк каналида мамлакатимизнинг нуфузли банклари энг актуал вакансияларни эълон қилиб боришади. Шунинг учун бу канал банкирлар ва банк соҳасида ўзини синаб кўрмоқчи бўлганлар учун имкониятлар сандиғидир.

Сиз топширмоқчи бўлган лавозим бугун ёпилиши мумкин. Ўз резюменгизни юборишга улгуринг!

🟡 Ишбанк — бутун Ўзбекистон банкирлари учун

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

НЕГА КЎПЧИЛИК ИНСОНЛАР МОЛИЯВИЙ ЎЗИГА ТЎҚ БЎЛА ОЛМАЙДИ?

Жамиятимиз ҳаётидан келиб чиқиб бунинг олтита энг муҳим сабабини тўпладик ва улардан биронтаси сизда мавжуд бўлса тузатишингиз кераклиги учун тақдим этамиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

КОРРУПЦИЯ, МАНФФАТЛАР ТЎҚНАШУВИ ВА НЕПОТИЗМ

КОРРУПЦИЯ
- шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиш, ҳудди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш тушунилади.

МАНФФАТЛАР ТЎҚНАШУВИ - давлат фуқаролик хизматчисининг бевосита ёки билвосита шахсий манфаатини эгаллаб турган лавозимнинг хизмат мажбуриятларини холис бажаришга таъсир кўрсатувчи ёки шундай таъсир кўрсатиши мумкин бўлган вазият ҳисобланади.

НЕПОТИЗМ - қариндош-уруғ ва ошна-оғайничилик алоқаларини биринчи ўринга қўйган ҳолда, камчиликлари ва бошқа хислатларига эътибор бермасдан сиёсатда ёки тадбиркорликда уларга махсус шароит яратиб беришлик, қўллаб-қувватлаш, касбларида ва ишларида мулозимлик поғонасида кўтарилиши, бойлик орттиришларида ёрдам беришлик иллатидир.

Кимга юборишни ўзингиз ҳал қилинг. Гап эгасини топади.

👉 @bankirkundaligi👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Олтиариқ туманида 219,3 млн сўм субсидия маблағларини ўзлаштирган фермер хўжаликлари аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтиариқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “A.S.”  ҳамда “I.Y.” фермер хўжаликлари масъул шахслари “M.B.” хусусий корхонаси раҳбари Р.М. билан ўзаро тил бириктириб, ушбу фермер хўжаликлари ер майдонларига ҳақиқатда ўрнатилмаган 14 629 дона шпалерлар учун жами 219,3 млн. сўм миқдорида субсидия маблағлари ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни “M.B.” хусусий корхонаси орқали нақдлаштириб олганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шпалер - юқоридаги расмда кўриб турганингиз деҳқончилик ва боғдорчиликда фойдаланиладиган нарса. Наҳотки, шу нарса учун ҳам субсидия бўлса деб ҳайрон бўлдингизми? Бор, ҳатто унга ажратилган маблағдан ўзлаштиришга ҳам улгуришган.

Ҳақиқий муҳтожлар нима қилди экан. Сизчи, бундай субсидия борлигини билармидингиз? Билмасангиз ўқинг, молиявий саводхонлигингизни оширинг яратилган имкониятларни ўрганинг.


👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 21.12.2023 йилдаги ПФ-209-сон Фармонининг 2-иловасида "Ҳоким ёрдамчисининг асосий вазифалари" кўрсатилган.

Юқоридаги вазифаларни бир қатор ўқиб чиқинг. Мана янги йилнинг икки ойи якунланди.

Сизнинг маҳаллангиз ҳоким ёрдамчиси ушбу вазифаларни ўз вақтида бажармоқдами? Шу саволга ўзингизнинг шахсий фикрингизни изоҳларда қолдиринг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 21.12.2023 йилдаги ПФ-209-сон Фармонининг 1-иловасида "Маҳалла раисининг асосий вазифалари" кўрсатилган.

Юқоридаги вазифаларни бир қатор ўқиб чиқинг. Мана янги йилнинг икки ойи якунланди.

Сизнинг маҳаллангиз раиси ушбу вазифаларни ўз вақтида бажармоқдами? Шу саволга ўзингизнинг шахсий фикрингизни изоҳларда қолдиринг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

NBU da tashqi savdo operatsiyalari bo‘yicha mijozlarga xizmat ko‘rsatish tezligi 2 baravar oshdi

NBU ko‘p yillardan buyon tashqi savdo faoliyati olib boruvchi mijozlar uchun asosiy bank bo'lib kelgan.

2023-yilda bank korrespondentlik tarmog‘i yanada kengaydi: 10 ta xorijiy banklar bilan turli valyutalarda 16 ta qo‘shimcha hisob raqamlari ochildi.

Tashqi savdo operatsiyalari yo'nalishidagi transformatsiya operatsiyalar tezligini oshirishga qaratilgan edi. Ularni mijozning е tashrifisiz NBU internet-banki orqali amalga oshirish mumkin. Misol uchun, GPI tracker xizmati har qanday xalqaro to‘lovni amalga oshirayotganda uning holatini, komissiyalar miqdorini hamda o'tkazmaning yakuniy miqdorini kuzatish imkonini beradi. NBU mijozlari uchun xizmat bepul taqdim etiladi.

Batafsil nbu.uz saytida

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

“Poytaxt bank” томонидан “Келажак” омонатини очиш имконияти тақдим этилди

Омонат шартлари:
▫️муддати – 13 ойгача;
▫️йиллик фоиз ставкаси – 23%;
▫️минимал миқдори – 1 млн сўм.

❗️Омонат пулларининг қайтарилиши “Ўзбекистон Республикаси банкларида фуқароларнинг омонатларини кафолатлаш жамғармаси” томонидан кафолатланган.

🏦 “Poytaxt bank” — келажагингизни ишончли тарзда бунёд этинг.

Web ▪️ Telegram ▪️ Facebook ▪️ Instagram

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

БРБ МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗДИ

«Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс Дастури доирасида банк томонидан «Бизнес портал» ишга туширилди. Дастурда иштирок этиш истагида бўлганлар мазкур портал орқали онлайн ариза билан мурожаат қиладилар.

2024 йил 28 февраль ҳолатига «Бизнес портал»га келиб тушган аризалар сони 52 091 тани ташкил этмоқда. Аризаларнинг умумий лойиҳа қиймати 5 трлн. 16 млрд. 700 млн. сўмга тенг.

Шу кунга қадар 21 155 та, умумий қиймати 2 трлн. 27 млрд. 800 млн. сўмлик лойиҳалар скоринг босқичида ижобий баҳоланди. Мазкур жараён инсон омили иштирокисиз амалга оширилмоқда.

Ўз навбатида, кейинги босқичда ўрганиш учун ҳоким ёрдамчиларига ўтказилган лойиҳалар сони 1 856 тани ва уларнинг умумий қиймати 169 млрд. 400 млн. сўмни ташкил этади.

Шу кунга қадар айни босқичдан жами қиймати 1 трлн. 719 млрд. 500 млн. сўмлик 17 856 та лойиҳа ижобий хулоса билан кейинги босқичга ўтказилди.
Лойиҳаларни баҳолаш ва танлаш гуруҳи томонидан айни пайтда умумий қиймати 199 млрд. 600 млн. сўмлик 2 144 та лойиҳа кўриб чиқилмоқда.

Шу кунга қадар гуруҳ томонидан 9 504 та лойиҳага рухсат берилган ва уларнинг умумий қиймати 935 млрд. 600 млн. сўмга тенг.

Мазкур босқичлардан ўтиб, ўқув жараёнига жалб қилинган тадбиркорлар сони 6 083 нафарни ташкил этмоқда. Улар томонидан таклиф этилган лойиҳалар қиймати эса 580 млрд. 800 млн. сўмни ташкил қилади.

☝️🏻Энг муҳим босқич – сертификат олиш учун жами 3 421 та ташаббускор имтиҳон топширган бўлиб, улардан 2 729 таси сертификатни қўлга киритишган.

Айни пайтга қадар барча банклар томонидан 459 та лойиҳага кредит ажратиш ишлари тўлиқ якунига етказилди. Уларни амалга ошириш учун умумий ҳисобда 44 млрд. 200 млн. сўмлик кредит шартномалари тузилган ва улар доирасида тўлиқ ажратиб бўлинган кредит ҳажми 41 млрд. 300 млн. сўмни ташкил этмоқда.

Қолган тафсилотлар 👉шу ерда.👈

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида қайта тикланувчи энергетика соҳасидаги устувор вазифалар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бошланади.

Мазкур йиғилишга шаҳар ва туманлар таклиф этилмаган (фақат вилоят). Қолаверса тижорат банклари ҳам таклиф этилмаган. Айрим вилоятлар тижорат банкларини чақириб олган бўлса, ажаб эмас.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚽️Asakabank'дан акция: Чемпионлар Лигаси финалига иккита чипта, шунингдек, бепул парвоз ва Лондонда истиқомат қилиш имконияти!

Asakabank Европанинг юқори дивизион клублари ўртасида ҳар йили ўтказиладиган халқаро УЕФА футбол турнири муносабати билан "350 минг сўм эвазига УЕФА Чемпионлар Лигаси финалига" Акцияси бошланганини эълон қилди! Акцияда банкнинг Mastercard карта эгалари иштирок этади.

Акция шартлари:
🔥 Asakabank Mastercard карталаридан бирининг эгаси бўлишингиз лозим.
🔥 Ушбу картадан 350 000 сўм ёки $30 харид эвазига ютиш учун 1 имкониятга эга бўласиз.
🔥 Харидлар қанча кўп бўлса, ғалаба қозониш имконияти шунчалик юқори бўлади!

🇬🇧 Акция ғолиби Чемпионлар лигаси финалига иккита чипта, шунингдек, бепул парвоз ва Лондонда истиқомат қилиш имкониятига мушарраф бўлади.

🏆 Акция 31-мартгача давом этади. Ғолиблар 8-апрел куни эълон қилинади!

💳 Карта очиб, Чемпионлар Лигаси финалига чипталарни ютиб олишни хоҳлайсизми? Унда Асакабанкнинг исталган филиалига келинг ёки мобил илова орқали Mastercard картага буюртма беринг ва картангиз атиги икки кун ичида сизга етказиб берилади!

👉Кўпроқ маълумотга эга бўлиш учун каналга уланинг: @pressa_asakabank

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ЭНГ ОСОНИ ТОПШИРИҚ ЁЗИШ

Бу мавзу қарорда ҳам кўтарилди.
Ёзиб ташлайверамиз, таклиф киритаверамиз, маъқуллайверамиз, масала кўтараверамиз.

"2017 - 2023 йилларда қабул қилинган 135 та яхлит қонунда жами 543 та ҳаволаки норма мавжудлиги, шундан 23 та қонундаги 41 та ҳаволаки нормани амалга ошириш бўйича қонуности ҳужжатлари қабул қилинмаган".

Юқоридаги рақамлардан кўриниб турибдики, 41 та нормани қандай, қачон, айнан ким томонидан амалга оширилиши белгиланмаган. Янаям жайдари тилда тушунтириладиган бўлса, қонун (шунчаки чиқариб қўйилгандай) ижроси ўз ҳолига ташлаб қўйилган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Ушбу мурожаатга агентлик бирор жавоб ёза олмаган бўлсада, миннатдорчилик ёзаётган ҳоким ёрдамчиларига кўра, масала ҳал этилган. Вилоятларга бирин-кетин ҳоким ёрдамчиларининг тўловлари тўлашни бошланибди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Хоразм вилоятида 1,4 млрд сўм кредит маблағини ноқонуний четга олиб чиққан шахслар аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A.D.” оилавий корхонаси масъул шахслари давлат кафолати остида олинган кредит маблағлари ҳисобидан импорт қилинган парранда боқиш ускуналарининг нархини сунъий равишда ошириб, аслида бозор бахоси 1,1 млрд. сўм бўлган 25,9 минг парранда боқишга мўлжалланган ускуналарни гўёки 50 минг бош парранда боқишга мўлжалланганлигини кўрсатиб, ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 2,5 млрд. сўм кредитни “Sh.Y.” хорижий компаниясига ўтказишга эришиб, жами 1,4 млрд. сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (19 - 25 феврал) янгиликлари.

☑️Ипак йўли банк бошқа банк карталарини ҳам Ipak Yoʻli Banki банкоматларида 24/7 тўлдиришингиз мумкинлигини маълум қилди. Батафсил.

☑️Универсал банк "Туризм" истеъмол кредитини таклиф этди. Муддати 36 ой, фоизи 32%, миқдори БҲМнинг 200 баробари.

☑️Ҳамкорбанк янги уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредит таклиф этди. Муддати 20 йилгача, фоизи 17,5%, бошланғич тўлов 26%, миқдори 400 млн. сўмгача.

☑️Инфин банк ўз-ўзини банд қилган шахслар учун 100 млн. сўмгача микроқарз таклиф этди. Имтиёзли давр 3 ой, муддати 3 йилгача, фоизи 26,99%.

☑️МКбанк тадбиркорларга кредит фоизини яратилган иш ўрнига мос равишда пасайтирилишини маълум қилди. 5-10 та иш ўрни яратилса 1 фоиз, 10-20 та камайтирса 1,5 фоиз ва 20 та ундан кўп яратганда 2 фоиз пастлатилади.

☑️Ориентфинансбанк Visa картадан турли хизматларга пул ечи қолинаётган бўлса, зарурат бўлмаган хизматларни ўчириб қўйиш йўлини ўргатди. Бунинг учун call-маркази(Тел.: 4004)га қўнғироқ қилинг.

☑️Азия аллианс банк халқаро нуфузли Global Finance журналининг номинациясида энг яхшиси, деб топилди. 2024 йилнинг 20 феврал куни Лондонда банкка "2024 йилда Ўзбекистондаги кичик ва ўрта корхоналар (КЎК) учун энг яхши банк" мукофоти тақдим этилди.

☑️Мадад инвест банк "Мадад плюс" омонатини таклиф этди. Фоизи 24%, муддати 13 ой, энг кам миқдор 1 млн. сўм. Шунингдек, банк Кузатув кенгашида ўзгаришлар бўлди. Батафсил.

☑️Давр банк Onix ва Tracker автомобиллари учун автокредит таклиф этди. Бошланғич тўлов 10%, муддати 60 ойгача. Тел.: 1284.

☑️Асакабанк:
- 20 февралдан бошлаб, мобил илова орқали картадан картага пул ўтказмалари 0,25 фоиз эвазига ўтказилишини маълум қилди;
- Onix автомобил учун 19 фоиздан автокредит таклиф этди. Муддати 24 ойгача, дастлабки тўлов 30%
.

☑️Халқ банки микроавтобус олиш учун кредит таклиф этди. Муддати 36 ой, имтиёзли давр 6 ой, фоизи 18%, миқдори 300 млн. сўмгача. Кредит ҳоким ёрдамчиси тавсияномаси асосида oilakredit.uz платформаси орқали ажратилади.

☑️Алоқа банк:
- Nest One биноси қурилишига алоқаси йўқлигини маълум қилди. Банк уни қурилишига кредит ҳам бермаган, судга ҳам бермаган;
- Уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити таклиф этди. Муддати 20 йилгача, фоизи 17,5%, миқдори 416,5 млн. сўмгача;
- Актокредит ҳам таклиф этди. Муддати 5 йилгача, фоизи 26%дан бошланади.

☑️Ўзсаноатқурилишбанк Тошкентда бўлиб ўтган “Tashkent Digital Marketing Forum 2024” II Халқаро форуми доирасида Senteo Inc (АҚШ) консалтинг ва тадқиқот компанияси тадқиқоти натижаларига кўра, “2023-йилда Ўзбекистон банк соҳасида мижозга йўналганлик бўйича етакчи” мукофоти билан тақдирланди.

☑️Траст банк Бухоро ва Наманган вилоятларида янги “Вобкент” ва “Норин” банк хизматлари марказлари ташкил этилганини маълум қилди.

☑️Ziraat bank Uzbekistan Туркиянинг Анадолу университетида ўқийдиган ўзбекистонлик талабалар баҳорги семестр учун 18 мартдан 1 апрел кунлари оралиғида контракт тўловларини чегирмали равишда банкда амалга оширишлари мумкинлигини маълум қилди.

☑️Агробанк расмий даромадга эга бўлмаган ва ўз ўзини банд қилган фуқароларга микроқарз таклиф этди. Муддати 12 ой, миқдори 5 млн. сўмгача, фоизи йиллик 25%.

☑️Ипотека-банк доимий иш жойига эга фуқароларга микроқарз таклиф этди. Миқдори 50 млн. сўмгача, муддати 36 ойгача, фоизи 32 фоиздан бошланади. 30 млн. сўмгача кафиллик талаб этилмайди.

☑️Гарант банк ўзини ўзи банд қилганлар учун микроқарз таклиф этди. Муддати 12 ой, фоизи 30%, миқдори 5 млн. сўмгача.

☑️
AVO bank фоизсиз даврга эга AVO platinum кредит картасини ишга туширди. 50 млн. сўмгача лимит ажратилади ва имтиёзли даврда карта орқали амалга оширилган харидлар учун фоизлар олинмайди. Батафсил.

☑️Банклар ишга таклиф этди:
▪️МКБанк;
▪️Бизнесни ривожлантириш банки;
▪️Анорбанк.

☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.

☑️Банклар банкомати пул ечганда қанча хизмат ҳақи олиши ҳақида пост тайёрладик 👉мана.👈

☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Эхселда 3 кунда қиладиган ишингизни 10 ёки 20 дақиқада қиладиган Н1 ходим бўлмоқчимисиз?

Унда сизни 5-Март соат 20:00 бўлиб ўтадиган "Эхсел Ишласин Сиз Дам Олинг" номли бепул онлайн Масстерклассимга таклиф қиламан!

Мастеркласс Режаси: 👇

✅ Қисқача танишув!

✅ Кайзен тизими ҳақида!

✅ Эхсел имкониятлари!

✅ Эхселда амалий машқлар бажариш!

✅ Рўза ойи учун онлайн курс тақдимоти!

✅ Рўза ойи учун 1 йилда бир марта бўладиган курс учун чегирма!

✅ Бонусли, совғаларга тўла оқшом!

Сизларни бу эсда қоларли кечада кутаман.

Бу совғалар, бонуслар ва йилда 1 марта бўладиган чегирма буларни ҳаммаси сизлар учун!

Мастерклассда қатнашиш учун пастдаги линк билан телеграм каналимизга уланинг!!!

Бизнинг канал👇
/channel/+7Lm2UWpGJdBhN2Uy
/channel/+7Lm2UWpGJdBhN2Uy

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Deyarli har bir oilada er bilan munosabatlardagi muammolar paydo bo'lmoqda 😓

🗓️ 6-7 mart kunlari 20.00da jonli efirda 2 nafar mehmon munosabatlardagi muammolariga tajribali psixolog Nargiz Sattarovadan yechim oladi.

Siz ushbu muammolar misolida o'z muammolaringizni aniqlashingiz va professional psixologdan bepul yechim olishingiz mumkin.

Ushbu havola orqali bepul ishtirok eting 👇🏻

https://gizacentre.uz/?utm_source=telegram&utm_medium=bankirkundaligi&utm_campaign=kreo12

❗️Imkoniyatni boy bermang

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Муносабат: “InFinBank” Андижон филиалидаги ҳолат бўйича
——————

1 март куни ижтимоий тармоқларда«Банкда йўқолган миллиардлар ёҳуд омонатга хиёнат-ми?» сарлавҳали видеолавҳа эълон қилинди.

Унда бир қанча фуқароларнинг "InFinBank" Андижон вилоят филиалига омонатга қўйилган пул маблағлари талон-тарож қилинганлиги юзасидан фикрлари билдириб ўтилган.

Аслида бу ҳолат бўйича "InFinBank" Андижон вилоят филиалининг собиқ бошқарувчиси ва яна бир нечта шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов харакатлари давом этмоқда.

Шунга кўра, банк маъмурияти ОАВ вакиллари ва мавзуни ёритган саҳифадан якуний ҳулосага қадар бу мавзуни кузатиб боришга, ахборотларни бир томонлама бўлиб қолишини олдини олишга чақирмоқда.

Тергов ва суд муҳокамалари якунига кўра, айбдор шахсларнинг ҳаракатларига қонуний баҳо берилганидан сўнг, қўшимча ахборот тақдим қилинади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Президентимиз ташаббуслари асосида ташкил этилган “Янги Ўзбекистон” университетида ўқишга ҳужжатлар қабули бошланибди

Университетда 60% дан ортиқ илмий даражага эга хорижлик профессор-ўқитувчилар дарс беради. Маҳаллий профессор-ўқитувчилар ҳам камида PhD даражасига эга ва хорижда ўқиган ёки ишлаган мутахассислар ҳисобланади.

Шунингдек, дунёда топ 100 талик ўринларда турувчи Американинг Массачусеттс технология институти ва Германиянинг Мюнхен техника университети билан яқин ҳамкорликда ишланади. Ҳозирда таълим дастурлари ушбу университет декан ва профессор-ўқитувчилари билан биргаликда тузилган. Дарс сифати ва сифатли таълим учун бу қилинган ишлар энг муҳими ҳисобланади.

Барча ёшларга шу ерда таҳсил олишни тавсия қиламиз.

👉@newuzbekistanuniversity👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🎁Ikkinchi smartfon – Ucelldan sovg‘a

Faqat Ucelldan aloqa to‘plami bilan Infinix Hot 40 smartfoni xaridida siz SOVG‘AGA Infinix Smart 7 HD smartfonini va 1 oyga bepul «Doimiy 40» tarifini qo‘lga kiritasiz!

Shoshiling, sovg‘a to‘plamlarining soni cheklangan!

📲 Aloqa to‘plami:
✅ 3 oyga «Doimiy 55» tarifi (Infinix HOT 40 8/256 smartfoniga),
✅ 1 oyga «Doimiy 40» tarifi (Infinix Smart 7 HD smartfoniga).

Aksiya faqat smartfonni xizmatlar to‘plami bilan bir vaqtda sotib olishda amal qiladi.

Tafsilotlar Ucell sotuv ofislarida yoki saytda: www.ucell.uz/3kzb

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Bahorning birinchi kuni bilan! 🌸🌻

ANORBANK ajoyib yangilik bilan bahorga kirib kelayapti⚡️

ONLAYN MIKROQARZ endi 100 milliongacha 😍

100 million so‘mgacha mikroqarzni 3 yilgacha muddat bilan barcha maqsadlar uchun hoziroq Anorbank ilovasida rasmiylashtiring🎯

Eslatib o‘tamiz, ish haqi kartangizni ulab, asosiy stavkaga -10% chegirma olasiz✅

📞Batafsil: 1290

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

СУД ҚАРОРИ ЧИҚАРИЛГАНДА ФОИЗ ҲИСОБЛАШ ТЎХТАТИЛАДИ

Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига кредит мажбуриятларини бажариш тартибини такомиллаштириш ҳамда аҳолининг микромолиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги 2024 йил 27 февралдаги (ЎРҚ-914-сон) Қонуни қабул қилинди.

☑️Унга кўра,

▪️Амалга оширилган тўлов суммаси пул мажбуриятини батамом бажариш учун етарли бўлмаганда, бошқа келишув бўлмаса, у энг аввало, кредиторнинг ижрони олишга қаратилган чиқимларни, сўнгра фоизларини, унинг қолган қисми эса - қарзнинг асосий суммасини узади, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.

☝🏻Агар амалга оширилган тўлов суммаси қарз олувчи жисмоний шахсга ёки қарз олувчи тадбиркорлик субъектига ажратилган микроқарз ёки кредит бўйича мажбуриятларни бажариш учун етарли бўлмаса, қарз олувчининг қарзи қуйидаги навбатда қопланади:

1) асосий қарз бўйича муддати ўтган қарздорлик ва муддати ўтган фоиз тўловлари мутаносиб равишда;
2) жорий давр учун ҳисобланган фоизлар ва жорий давр учун асосий қарз бўйича қарздорлик;
3) неустойка (жарима, пеня);
4) кредиторнинг қарздорликни узиш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлари.

▪️744-модди қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилди:

"Кредит бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда суд қарорида кўрсатилган, кредит бўйича ундириладиган суммага нисбатан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида ҳамда 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар, шунингдек неустойка ҳисобланиши тўхтатилади".

▪️Шунингдек, ушбу қонун билан жисмоний шахсларга ажратиладиган миккроқраз миқдори 50 млн. сўмдан 100 млн. сўмгача оширилди.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради (Айни пайтда Қонун расмий эълон қилинди ва кучга кирди).

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ТАШРИФ ХАБАРИ

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳалар ва маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар билан танишиш, янги объект ва лойиҳаларни ишга тушириш учун Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистоннинг Амударё туманига ташриф буюради.

Давлатимиз раҳбари Урганч шаҳрида вилоятни ривожлантириш бўйича яқин истиқболга мўлжалланган вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказиши ҳам режалаштирилган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

МАВЖУД ИМКОНИЯТЛАР ТЎЛИҚ ИШГА СОЛИНМАЯПТИ

Бугунги йиғилишда Президентимиз:

2024 йилда электр ишлаб чиқаришда “яшил энергия” улуши 15 фоизга етиши кутилмоқда.

☑️Лекин, эришилган натижалар билан бир қаторда мавжуд имкониятлар барча ҳудудларда ҳам тўлиқ ишга солинмаётгани кўрсатиб ўтилди.

☝🏻Бу борада 2024 йил учун дастлабки режалар етарли эмаслиги қайд этилди. Мутасаддилар ўтган йилдан сабоқ чиқариб, бу йўналишда икки карра кўп ишлаши ва аниқ натижа кўрсатиши кераклиги таъкидланди.

(Бундан кўринадики, 2024 йил учун режа ишлаб чиқиш топшириғи берилган бўлиб, уларни белгилашда мутасаддилар рақамларни ўзларича кичик белгилаб олган. Ўтган йилга нисбатан икки баробар ошириш бўйича кўрсатма бўлди. Демак, тез кунларда янги режалар ишлаб чиқилади ва бу борада ишлар жадаллаштирилади).

▪️Жойларда қуёш панелларини ўрнатиш бўйича ишларни янада кенгайтириш, аҳолининг “яшил” энергиядан фойдаланиш борасидаги интилишларини қўллаб-қувватлаш муҳимлиги таъкидланди.

Бу мақсадларга қўшимча 50 миллион доллар ресурс ажратиш, хорижий инвесторлар билан музокаралар ўтказиб, яна 100 миллион доллар жалб қилишга кўрсатма берилди.

Тадбиркорларга қуёш энергияси қувватларини жорий этишда манфаатдорлигини ошириш учун қўшимча енгилликлар яратилиши белгиланди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Муаммоли кредитлар таҳлили

Ўтган ойга нисбатан тижорат банклари кредит портфели 1,8 трлн. сўмга камайган. Кредит портфели қолдиғи ўтган ойга нисбатан барча давлат улуши мавжуд банкларда камайган бўлса, энг кўп ошган банклар Ипотека-банк, Капиталбанк, Ипак йўли банк, Азия аллианс банк ва ТБС банклар бўлди.

Муаммоли кредитлар борасида эса давлат улуши мавжуд банклар кўрсаткичлари умумий 3 фоизга яхшиланиб 77 фоизни ташкил этган бўлса, ўз навбатида бошқа банкларнинг муаммоли кредитлари қолдиғи 3 фоизга ошиб, жами муаммоли кредитларнинг 23 фоизини ташкил этган.

Давлат улуши мавжуд банклардан Ўзмиллийбанк, Ўзсаноатқурилишбанк, Асакабанк, Бизнесни ривожлантириш банки, Микрокредитбанк, Турон банк ва Алоқа банкларда муаммоли кредитлар улуши ўтган ойга нисбатан кўпайган. Бошқа банклардан эса, Ипотека-банк, Капиталбанк, Ҳамкорбанк, Ипак йўли банк, Инфинбанк, Давр банк, Трастбанк, Тенге банк, ТБС банк, Азия альянс банк, Зираат банк, Гарант банк ва Мадад инвест банкларда ҳам муаммоли кредитлар улуши ошган.

2024 йил 1 феврал ҳолатига Халқ банк, Бизнесни ривожлантириш банки, Асакабанк, Микрокредитбанк, Ипотека банк, Гарант банк, Мадад инвест банк Октобанк, Эрон Содерот банкларнинг муаммоли кредитлар улуши республика даражасидан юқори.

Энг
йирик муаммоли кредит қолдиғига эга 5 та банк (Ўзмиллийбанк, Агробанк, Ўзсаноатқурилишбанк, Бизнесни ривожлантириш банки ва Ипотека банк) ларга республика бўйича муаммоли кредитларнинг 64 фоизи тўғри келмоқда. Қолган 30 та тижорат банкларининг муаммоли кредитлари 36 фоизни ташкил қилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ДХХ: адвокат, транспорт бошқармаси бош мутахассиси ва ҳокимлик ходимининг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди

▪️ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Бухоро шаҳридаги адвокатлик бюроси адвокати, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан қўзғатилган жиноят иши доирасида, прокуратура органларидаги мансабдор танишлари орқали енгиллик яратиб бериш эвазига 100 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

▪️ДХХнинг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ва Ички ишлар вазирлигининг Жиззах вилояти Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, вилоят Транспорт бошқармасининг Тендерлар ўтказиш бўлими бош мутахассиси Фориш туманида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи хусусий корхонага давлат томонидан берилган “ISUZU” автобусини сотиш ҳуқуқи бўлмасада, жисмоний шахсга 6,6 минг АҚШ долларига сотган вақтида ушланди.

▪️ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Чиноз тумани ҳокимлиги ходими тумандаги кам таъминланган оилаларга имтиёзли кредит асосида берилган уйлардан бирининг эгасини хабардорлигисиз, у кредит тўловларини амалга оширмаётганлигини рўкач қилиб, ушбу хонадонни банк балансига қайтариш орқали, бошқа бир фуқаро номига эгалик ҳуқуқини берувчи қарор чиқартириб, кредит расмийлаштириб бериш эвазига 6 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

“Трастбанк”дан “MasterCard” картасини БEПУЛ олинг ва “Chevrolet Tracker” автомобилини ютиб олиш имкониятига эга бўлинг!

Ҳа, “Трастбанк”да “MasterCard” карталари БEПУЛ очиб берилмоқда. Улар орқали камида 10$ миқдорида тўловларни амалга оширсангиз, махсус aкция иштирокчисига айланасиз.

Акцияда қуйидаги қимматбаҳо совринлар қўйилган:
“Chevrolet Tracker” автомобили (1 дона);
“Samsung” кир ювиш машинаси (4 дона);
“Samsung 32 дюймли” телевизори (4 дона);
“Samsung Galaxy А 23” уяли алоқа телефони (4 дона).

Шошилинг, aкция жорий йил 29 февраль кунигача давом этади. Ҳозироқ “Трастбанк” филиалларига ташриф буюринг ва “MasterCard” карталарини олинг.

Ажойиб а? Ҳам картани БЕПУЛ очасиз, ҳам кўплаб қимматбаҳо совринларни ютиб олиш имкониятига эга бўласиз!

Маълумот учун телефон: 1287

Кўпроқ маълумотга эга бўлиш учун каналга уланинг: /channel/trustbankuz

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШГА МАСЪУЛЛАР КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ЎРНИГА...
 
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Бекобод туманида қонунбузилиши ҳолати аниқланди.

Хусусан, Тошкент вилояти Бекобод тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Н.Ж. ва бош ҳисобчиси Э.Ў.лар тикувчиликка ихтисослашган 3 та МЧЖ раҳбарлари билан ўзаро тил бириктириб, 2023 йилнинг октябрь-декабрь ойларида Бекобод туманида яшовчи 116 нафар фуқарога гўёки касаначилик фаолиятида зарур бўладиган асбоб-ускуналар етказиб берилганлиги тўғрисида расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш йўли билан 950 млн. 570 минг сўм пул маблағини талон-торож қилишган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

👍👍👍👍👍
AKFA BUILD билан Янги Ўзбекистонни бирга қурамиз

🤩 Ўша ёшлигимиздаги машҳур ретро таронани AKFA BUILD эскалаторлари мисолида тинглаган ҳолда ўзгача носталгияни ҳис қилишингиз мумкин.

☑️ AKFA BUILD'нинг ишончли ҳамда тежамкор эскалаторлари сиз учун 3 йиллик кафолат бериш орқали тун-у кун хизматингизда бўлади.

Маълумот учун:
95-323-33-33
95-325-55-55

Instagram | Telegram | Website | YouTube | Facebook

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️ТУРОНБАНК АХБОРОТ ХИЗМАТИ МИЖОЗЛАРНИ ФИРИБГАРЛАРДАН ОГОҲЛАНТИРМОҚДА!

▪️Унда банкнинг "MyTuron" мобил иловаси фойдаланувчиларига фирибгарлар сохта банк ходими сифатида қўнғироқ қилаётгани ва уларнинг номларига онлайн кредит расмийлаштиришга уринаётгани айтилмоқда.

▪️Туронбанк Ахборот хизмати шу каби ҳолатга дуч келган фуқаролардан 1220 қисқа рақамига қўнғироқ қилишни сўрамоқда.

☝🏻Ахир биз блогимизда доим таъкидлаймиз, банк ходими ҳеч қачон сизга қўнғироқ қилиб шахсий маълумотларингизни олмайди, сизга юборилган махфий кодларни сўрамайди, уларни ҳеч кимга ошкор этманг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…
Subscribe to a channel