bankirkundaligi | Unsorted

Telegram-канал bankirkundaligi - 🇺🇿Банкир кундалиги

66917

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Subscribe to a channel

🇺🇿Банкир кундалиги

“Трастбанк”да “MasterCard” картасини БЕПУЛ очинг ва “Chevrolet Tracker” автомобили ютиб олиш имкониятини қўлга киритинг!

“Трастбанк” кўплаб мижозларнинг талаб ва истакларига биноан, “MasterCard” билан бирга ўтказаётган акция муддатини узайтириб, совринларни янада кўпайтирди. Банкдан “MasterCard” картасини БEПУЛ очасиз. Ундан камида 10$ миқдорида транзакцияларни амалга ошириш орқали қуйидаги қимматбаҳо совринларни қўлга киритишингиз мумкин:
* “Chevrolet Tracker” автомобили (1 дона);
* Туркияга саёҳат учун 2 кишилик йўлланма;
* “Samsung” кир ювиш машинаси (4 дона);
* “Samsung 32 дюймли” телевизори (4 дона);
* “Samsung Galaxy A 23” уяли алоқа телефони (4 дона).


Акция 2024 йил 31 майга қадар давом этади. Банк офисларига ташриф буюриб, “MasterCard” картасини БEПУЛ қўлга киритинг. Ёки расмий веб-сайти орқали онлайн буюртма қилинг.

Саволларингиз бўлса, 1287 рақамига қўнғироқ қилинг.

👉 Кўпроқ маълумот бу ерда: /channel/trustbankuz

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

😎Жорий йилнинг 7 март куни Токио шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон - Япония бизнес форуми доирасида «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ Бошқаруви раиси Сахи Аннакличев ва Ямагата университети президенти Хедитоши Тамате томонидан шартнома имзоланди. 

Ўзаро келишувга мувофиқ, республикамиздаги 10 минг нафар тадбиркор Япония тажрибаси асосида ўқитилади ва менторлар тайёрланади. Мазкур келишув Банк ва Университет ўртасида ўтган йилнинг ноябрь ойидан ўрнатилган ҳамкорлик алоқаларининг амалий самараси ҳисобланади.

Батафсил

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​КРЕДИТ МАБЛАҒЛАРИНИ ЎЗЛАШТИРИШ ҲОЛАТЛАРИ ФОШ ЭТИЛДИ. ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ҲАМ АРАЛАШГАН.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Сайхунобод туманида фаолият юритувчи “S-S.” МЧЖ масъул шахслари ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 1,6 млрд. сўм кредит маблағлари ҳисобидан маҳалла гузари ва маиший хизмат кўрсатиш цехини қурмасдан, кредит маблағларини бошқа мақсадларда сарфлаб талон-торож қилганликлари аниқланган.

Департаментнинг Наманган туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “B.M.” МЧЖ собиқ раҳбари А.Қ. ва бошқалар 935 млн. сўм имтиёзли кредит маблағлари эвазига хориждан олиб келинган 4 турдаги жами 7 дона мебель ишлаб чиқариш дастгоҳларини бошқа шахсларга сотиб юбориб, ушбу маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Департаментнинг Жарқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Н.Ш. ҳамда тумандаги “И.” МФЙ бўйича ҳоким ёрдамчиси Х.М. 11 нафар фуқаро ва ЯТТ У.Т.нинг номига сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали 698 млн. сўм кредит ажратиб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ҲОКИМ БЎЛДИ

Нурилла Абдурахманов Бектемир тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Чилонзор тумани «Гавҳар» маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишлаган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Ўзсаноатқурилишбанк ўз тизимида меҳнат қилаётган аёллар улуши халқаро менежмент тизими стандартларига жавоб бермаганлиги туфайли “Лидер аёл” лойиҳасини бошлабди.

Аёлларда бошқарув кўникмаларини ривожлантириб, менежерлараро гендер тенглигини таъминлашга қаратилган мазкур лойиҳа доирасида дастлаб 50 дан ортиқ хотин-қиз саралаб олиниб, уларнинг касбий ва шахсий салоҳияти ривожлантирилади, қарор қабул қилиш кўникмалари шакллантирилади, замонга хос тенденциялар ва талаблар бўйича тажриба алмашиш имкониятлари яратилади.

Жорий йилнинг ўтган даврида банкнинг Бош офисида Ижрони бошқариш ва ривожлантиришни таҳлил қилиш, Ходимлар ва ташкилий ривожлантириш, Корпоратив бизнес, Банкни стратегик ривожлантириш департаментлари директорлари ўринбосарлари ҳамда Алоқа маркази раҳбари лавозимларига аёллар номзоди тасдиқланган.

☝️🏻Маълумот учун, ҳозирда ушбу банк тизимида 1,5 мингдан зиёд хотин-қизлар фаолият юритади. Бу умумий ходимларнинг тахминан 40 фоизини, бошқарув жамоасида эса, эркак раҳбарларга нисбатан атиги 9 фоизни ташкил қилади.

Манба

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ҲУКУМАТГА ЯНА БИР БАНКИР РАҲБАР БЎЛИБ КИРИБ БОРДИ

Абдурахим Умаров Сирдарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Халқ банкининг Сирдарё вилояти филиали раҳбари лавозимида ишлаб келаётганди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🌷Азиз опам, меҳрибон синглим, жоним онам!

Сизни «Халқаро хотин - қизлар» куни билан табриклаймиз.

🥀Барча яхши тилакларингиз ижобат бўлсин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ

Фуқаролар томонидан илгари сурилган лойиҳаларни амалга ошириш учун жорий мавсумда 3 триллион сўм ажратилади.

Жорий мавсумда барча операторлар абонентлари “Ташаббусли бюджет” лойиҳаларига овоз беришда иштирок этишлари мумкин.

Бу дегани, қайси телефон ва қайси тариф бўлишидан қатъий назар, ўзингизга ёққан лойиҳаларга овоз беришингиз мумкин.

☑️Овоз бериш қачон бошланади?
▪️Овоз бериш 13 мартда бошланиб, 1 апрел, 23:59 га қадар давом этади.

☝🏻Сиз “Очиқ бюджет” портали орқали ёки порталнинг мобил иловасида ўзингизга ёққан лойиҳага овоз беришингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда бир фуқаро фақат бир марта овоз бериши мумкин. Бу нима дегани 👉мана бу ерда👈 ўқинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️ Бугун барча ходимлар 1 соат вақтли кетиш ҳуқуқига эга ва эртага ДАМ ОЛИШ КУНИ!

Лекин, бу гап банкирларга тегишли эмас. Чунки уход 17:30 гача узайтирилди. Сабрда бўламиз банкирлар.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Каттақўрғон шаҳарида 500 млн сўм имтиёзли кредитни ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A.Z.” МЧЖ рахбари Н.Б. ҳудуддаги 15 та хонадонда оилавий тадбиркорликни ташкил этиш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида тижорат банки филиалидан ажратилган 500 млн. сўм имтиёзли кредит маблағлари эвазига харид қилинган ускуна ва хом-ашёларни бошқа шахсларга сотиб юбориб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

P.S.: Энди 15 та кредит мақсадсиз ишлатилган дейилади. Уларнинг кредит тарихи эса бошқа мавзу.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 21.12.2023 йилдаги ПФ-209-сон Фармонининг 3-иловасида "Ёшлар етакчисининг асосий вазифалари" кўрсатилган.

Юқоридаги вазифаларни бир қатор ўқиб чиқинг. Мана янги йилнинг икки ойи якунланди.

Сизнинг маҳаллангиз Ёшлар етакчиси ушбу вазифаларни ўз вақтида бажармоқдами? Шу саволга ўзингизнинг шахсий фикрингизни изоҳларда қолдиринг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦Асакабанк балансидаги мол-мулкларни e-auksion орқали бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олинг!

Андижон вилояти, Избоскан туманида жойлашган маиший хизмат кўрсатиш биноси 2 млрд 158 млн сўм. Тўлов шакли: 15% аванс - 10 йил муддатга (батафсил).

Андижон вилояти, Асака туманида жойлашган омборхона бино-иншоотлари 2 млрд 535 млн сўм. Тўлов шакли: 15% аванс - 7 йил муддатга (батафсил).

Андижон вилояти, Асака шаҳрида жойлашган савдо дўкони 58 млн сўм. Тўлов шакли: 15% аванс - 3 йил муддатга (батафсил).

Наманган вилояти, Наманган шаҳрида жойлашган тикув ва тўқув дастгоҳлари 8 млрд 305 млн сўм. Тўлов шакли: 25% аванс - 7 йил муддатга (батафсил).

Фарғона вилояти, Учкўприк туманида жойлашган нотурар бино-иншоотлар 11 млрд 730 млн сўм. Тўлов шакли: 15% аванс - 7 йил муддатга (батафсил).

Фарғона вилояти, Учкўприк туманида жойлашган тош майдалаш ускуналари 5 млрд 646 млн сўм. Тўлов шакли: 15% аванс - 5 йил муддатга (батафсил).

Фарғона вилояти, Данғара туманида жойлашган иссиқхона бино-иншоотлари 24 млрд 479 млн сўм. Тўлов шакли: 15% аванс - 10 йил муддатга (батафсил).

Фарғона вилояти, Қувасой шаҳрида жойлашган маданият маркази биноси 2 млрд 321 млн сўм. Тўлов шакли: 25% аванс - 7 йил муддатга (батафсил).

Фарғона вилояти, Олтиариқ туманида жойлашган молхона бино-иншоотлари 1 млрд 429 млн сўм. Тўлов шакли: 15% аванс - 5 йил муддатга (батафсил).

Фарғона вилояти, Олтиариқ туманида жойлашган дам олиш маскани 736 млн сўм. Тўлов шакли: 20% аванс - 3 йил муддатга (батафсил).

Қўқон шаҳрида жойлашган диагностика даволаш соғломлаштириш маркази 9 млрд 325 млн сўм. Тўлов шакли: 15% аванс - 7 йил муддатга (батафсил).

Асакабанк Матбуот маркази

Реклама

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

КРЕДИТНИ КЎЗЛАНГАНДАН МАҚСАДДАН БОШҚА ЙЎНАЛИШДА САРФЛАШ, АЙНИҚСА НАҚДЛАШТИРИШ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кўкдала туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “X.F.” МЧЖ раҳбари Х.Х. иш юритувчиси А.Я. ва бошқалар ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 1,5 млрд. сўм кредит маблағлари эвазига шартномада кўрсатилган қурилиш моллари ва темир-бетон маҳсулотларини сотиб олмасдан ушбу маблағларнинг 1,2 млрд. сўмини “U.Q.” МЧЖга ўтказиш орқали нақдлаштириб олганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🌐Yangi – «Katta Doimiy» tariflar tizimi

Doimiy asosda va qo‘shimcha shartlarsiz ikki karra ko‘p trafik yangi – «Katta Doimiy» tariflar tizimida!

Aynan o‘zingizga mos keluvchi tarifni tanlang va tashvishlarsiz mobil internetdan bahra oling!

Batafsil

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Payme Business sizga to‘lovlarni qabul qilish va ularni bir zumda bank hisobingizga o‘tkazishga yordam beradi.

Boshqa hollarda ushbu jarayon uch kungacha davom etsa, Payme Bussinesda pullar keyingi ish kunidayoq taqdim etiladi.

Xizmatdan O‘zbekistonning 73 000 dan ortiq kompaniyalari foydalanadi.

Havolaga o'ting😊

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Payme компанияси ўзбек аёллари тадбиркорлиги ривожига ўз ҳиссасини қўшмоқда

Юртимиздаги аёллар тадбиркорлигининг ривожланишига давлат ва нодавлат ташкилотлари бирдек, фаол равишда кўмаклашмоқда. Шу жумладан, Payme компанияси ҳам #AyolTadbirkorligiTarafida лойиҳаси доирасида бунга ўз муносиб ҳиссасини қўшмоқда. Сал аввалроқ тадбиркор аёллар PizzaPitch Women тадбирида ўзларининг энг яхши лойиҳаларини намойиш этган бўлсалар, 9 март куни бўлиб ўтган U-ENTER кўргазмасида 45 нафар аёллар таниқли бизнесмен ва инвесторларга ўз ғояларини намойиш этди ва уларнинг 5 таси Payme томонидан пул мукофотлари билан тақдирланди.

Айтиш мумкинки, молиялаштирилган — Choose and Cook, QarzSiz, Mendeleev Kids & Juniors, Vision ва Cook and Book бизнес лойиҳалари юртимиздаги тажрибали аёлларнинг инновацияларга бўлган содиқлигини кўрсатади. Молиявий манбалардан ташқари, лойиҳалар муаллифлари Payme компаниясининг етакчи экспертларидан бизнес консультация ҳам олишди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️Марказий банк раиси М.Нурмуратов барча вилоятлар, шаҳар ва туманларга йиғилиши ўтказмоқда. Барча иқтисодий комплекс идоралари иштирок этмоқда.

Банклар маҳаллаларга бириктирилади. Маҳаллада аҳоли даромадларини ошириш, томорқа ерлардан фойдаланиш, аҳолини бизнесга жалб қилиш билан шуғулланади.

Ҳаммаси аралашиб кетди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🌙 Beeline Uzbekistan kirib kelgan muqaddas Ramazon oyi bilan qutlaydi! Ilovamizda taqvimdan foydalanishingiz mumkin.

Reklama

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Телефон орқали фирибгарликдан ҳеч ким кафолатли ҳимояланмаган – ўтган йили Ўзбекистон фуқаролари шу туфайли 300 млрд. сўмдан айрилдилар.

Бу фирибгарлик кекса авлод учун айниқса кўпроқ хавф туғдиради. Фирибгарлар оналаримиз ва бувиларимизнинг ишонувчанлиги ва ёрдамга шайлигидан фойдаланиб, уларни алдаб, картадаги пулларини ечиб олишмоқда.

🏦ТBC Банк бу фирибгарларнинг қандай услубда ишлаши ва қандай қилиб уларга алданмаслик ҳақида фойдали материал тайёрлади.
Ўқиб чиқинг ва яқинларингизга ғамхўрлик қилинг: мақола якунидаги ҳавола орқали онангиз ёки бувингизнинг телефонига кўринувчи тасвир сифатида қўйиш мумкин бўлган ёқимли эслатмаларни юклаб олишингиз мумкин.

Мақоланинг ўзида ўзбек тилида (лотин ва кирилл алифбосида) ва рус тилида кўплаб расмлар берилган.

Батафсил

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ЯНА БИР БАНКИР ҲОКИМ БЎЛДИ

Комилжон Муллажанов Сирдарё вилоятининг Сайхунобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Бугунга қадар у Микрокредитбанк акциядорлик-тижорат банки Сирдарё вилояти минтақавий филиали бошлиғи сифатида фаолият юритиб келган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​🕌Азизлар, барчангизни кириб келаётган муқаддас Рамазон ойи билан табриклаймиз!

🌙 Рамазон — руҳан ва маънан покланиш, эътиқод ва иродани мустаҳкамлаш ойидир.

✨ Ушбу кунларни гўзал хулқ ва муносиб қаноат билан қарши олиб, саҳарлик ва ифторлик вақтларини ёдда тутишингиз учун Туронбанк махсус Рамазон - 2024 тақвимини тайёрлабди.

✨ Муборак ва муқаддас ой оилангизга тинчлик-хотиржамлик, сиҳат-саломатлик ва барака олиб келсин!

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​ИҚТИСОДИЙ КОМПЛЕКС МАҲАЛЛАЛАРГА БИРИКТИРИЛАДИ

Президентимиз бугун, 7 март куни маҳаллаларда аҳоли даромадини ошириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Бу йил 5 миллион аҳолининг бандлигини таъминлаш, 2 миллион кишини тадбиркорликка жалб этиш мақсад қилинган.

Хусусан, бу мақсадларга 16 триллион сўм ажратилди. Шунингдек, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Маҳаллабай ишлаш агентлиги, Фермерлар кенгаши жамғармалари томонидан 1,4 триллион сўм йўналтирилади.

Президент топшириғига мувофиқ, Жиззах вилоятининг Ғаллаорол ва Шароф Рашидов туманлари мисолида бу борада тез натижа берадиган янги механизмлар ишлаб чиқилмоқда. Келгусида бу тизим барча ҳудудларда жорий этилади.

Йиғилишда Бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Ж.Қўчқоров мазкур туманлардаги янги имкониятлар ва уларни ишга солиш бўйича таклифларни баён этди.

Унга кўра, ҳар бир маҳаллага иқтисодий комплекс ташкилотлари раҳбарлари бириктирилади. Улар ўзи масъул бўлган маҳалладаги камбағал оилалар билан манзилли ишлаб, одамларнинг даромадини оширишга кўмаклашади. Арзон кредитлар, субсидия ва имтиёзли ресурслар, энг аввало, аҳолини камбағалликдан чиқаришга йўналтирилади. Яширин бизнес қонунийлаштирилиб, расмий иш ўрни кўпайтирилади.

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳам, маҳаллага масъуллар билан бирга, аҳоли хонадонларида сердаромад экин экишни ташкил қилади.

Янги ускуналар ва бозор талабларини маҳаллаларга етказиш орқали аҳолига даромадни оширишни ўргатиш зарурлиги таъкидланди.

Йиғилишда вазирлар ва ҳокимларнинг ҳам фикрлари эшитилди. Вилоят ҳокимларига ривожланишдан орқада қолаётган туманларда шу каби ишларни ташкил этиб, намуна қилиш, ҳар бир маҳалла кесимида ишсизликни камайтириш чораларини кўриш топширилди.

P.S.: Расмлардан кўринадики, йиғилишга фақат вилоят ҳокимликлари уланган. Эътибор қиладиган жойи шундаки, ҳар бир МФЙга иқтисодий комплекс ташкилотлари раҳбарлари бириктирилади. Улар маҳаллада юради, маҳалла дарди билан шуғулланади. Бу, албатта, банклар, Солиқ, Молия, Пенсия ва бошқа ташкилотлар идорасидаги ишларига қўшимча равишда ушбу МФЙлар билан ҳам шуғулланади. Мақсад 5 миллион аҳолининг бандлигини таъминлаш, 2 миллион кишини тадбиркорликка жалб этиш.

Савол: Ҳар бир маҳалладаги камбағал оилалар билан манзилли ишлаб, одамларнинг даромадини ошириш, ишсизликни камайтириш чораларини кўриш вазифалари ўзи кимга юклатилган эди?

Жавоб: Бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Ж.Қўчқоров комплексига кирувчи маҳалладаги ҳоким ёрдамчиларига.

Ҳоким ёрдамчиларига фармон билан белгилаб берилган вазифалари ҳақида 👉Мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚽️✈️ Beeline Uzbekistan Euro Boom aksiyasi doirasida futbol bo‘yicha Yevropa Chempionatiga ikki kishilik yo‘llanma, 200 000 000 so‘m, vivo smartfonlari, har hafta o‘n million so‘mlik pul yutuqlari va boshqa sovrinlarni o‘yinga qo‘ydi.

4-martdan 28-aprelgacha ishtirok etishga ulguring.

Reklama

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ТУҒИЛГАН КУН МУБОРАК!

Бугун Марказий банкнинг Сурхондарё вилоят Бош бошқармаси бошлиғи Азамат Бердимуродович Тўхтаев (1979 й.) таваллуд топган кун.

У 1979 йилда Бойсун туманида туғилган. 2002 йилда Термиз давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – банк иши. 2018 йилдан Марказий банк вилоят  бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.

2022 йилдан буён Марказий банкнинг Сурхондарё вилояти Бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.

Азамат Бердимуродовични таваллуд куни муносабати билан самимий табриклаймиз, унга мустаҳкам соғлиқ ва зафарлар тилаб қоламиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏛 УШБУ БАНК ДУНЁ БЎЙИЧА ЭНГ ИШОНЧЛИ ВА СИФАТЛИ ХИЗМАТ КЎРСАТАДИ

▶️ Банкнинг афзалликлари:
— Қайтариб бериш шартисиз ва фоизсиз қарз беради
— Молиявий ҳолатингиздан доимо хабардор бўлиб туради ва қийналган вақтингизда албатта ёрдам беради
— Мустақил бўлгунгизгача университет контракти, таълим учун харажатлар, кундалик харажатларингизни тўлиқ қоплаб беради
— Уй-жой, кўчмас мулк билан таъминлайди
Ва яна кўплаб фойдали хизматлар шулар жумласидан.

Бундай афзалликлар эвазига фақат бир нарсани талаб қилинади — эътибор ва ардоқлаш. Контактларингиз орасида бу банкнинг телефон рақами албатта сақлаб қўйилган.

Оталар банки — бир умрли банк.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

👍👍👍👍👍
AKFA BUILD эскалаторлари навбатдаги мижозга етказилди

🎯 Етказиб берилган эскалаторларнинг бўйи 10.2 метрга тенг бўлиб, узунлиги 28 метрни ташкил этади. Эскалаторнинг тезлиги эса 0.65 м/c дБ, унда қуввати ҳар бири 18.5 кВт'дан бўлган 2 та мотор ўрнатилган.

🔥 Эскалаторларнинг зиналари алюминийдан тайёрланган, шунингдек, сув ва чангдан ҳимоянинг IP55 даражасига эга. Эскалатор замонавий Monarch тизими билан жиҳозланган.

Маълумот учун:
95-323-33-33
95-325-55-55

Instagram | Telegram | Website | YouTube | Facebook

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

😎БИЗНЕСНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БАНКИДАН ТЕЗКОР МИКРОҚАРЗ!

☑️Микроқарз шартлари:

▪️ 50 миллион сўмгача: Хоҳлаган мақсадга, ўқиш ёки бошқа истаклар учун маблағ керакми, биз уни бир зумда тақдим этамиз.
▪️ Кредитни нақд ёки банк картасига олишингиз мумкин!
▪️ 4 йилгача: Имкониятларингизга мос жадвал тузамиз.
▪️ Фоизи йиллик 26% дан бошланади: Шаффоф шартлар, ортиқча тўловларсиз.


💡 Истакларингиз сари харакатни ҳозироқ бошланг.

Маълумот учун:
1254

Батафсил

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🔹Туронбанк “Бизнесга биринчи қадам” кредитини таклиф этмоқда!

➖Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар тадбиркорлигига 5 миллион сўмгача ажратилади.

➖Ҳеч қандай бошланғич тўлов ва гаровларсиз 12 ойгача бўлган муддатга.

➖Шунингдек, Туронбанк бизнесни янада ривожлантириш учун 300 млн. сўмгача микрокредит ҳам бермоқда.

➖Шартлар бўйича батафсил маълумот видеода ва www.turonbank.uz сайтида.

➖Боғланиш учун 1220 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг!

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

МАНСАБДОР ШАХСЛАР УШЛАНДИ

▪️ДХХнинг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Асака тумани ИИБ тергов бўлинмасининг собиқ ходими Асака тумани прокурори ўринбосари орқали, мазкур туман прокуратураси иш юритувида бўлган жиноят иши доирасида, қурилиш фирмаси раҳбарига нисбатан қўлланилган “қамоқ” эҳтиёт чорасини ўзгартириб, зарар суммасини камайтириш эвазига, айбланувчининг яқинларидан 15 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан тўпланган материаллар асосида собиқ терговчига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида туман прокурори ўринбосари ҳам ушбу жиноят ишига айбланувчи тариқасида жалб қилинди. Ҳозирда уларга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

▪️Бошқа ҳолатда эса Асака тумани ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари топшириғига асосан, унга тегишли чорвачиликка ихтисослашган масъулияти чекланган жамиятга узоқ муддатга ижарага берилган ер майдонининг 50 сотих қисмини сотиш ҳамда туман кадастр бўлими орқали ушбу ер майдонининг тоифасини нотурар жойга ўзгартириб, ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига харидордан 40 минг АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, туман ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи олдиндан 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу пул маблағидан 5 минг АҚШ долларини олган вақтида Кадастр агентлигининг Асака туман бўлими бошлиғи ҳам ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда Асака туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, туман ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ва Кадастр агентлигининг Асака туман бўлими бошлиғига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (26 феврал - 3 март) янгиликлари.

☑️Бизнесни ривожлантириш банки "Яшил эенергия" истеъмол кредитини таклиф этди. Миқдори БҲМнинг 500 бараваригача, муддати 5 йилгача.

☑️Ипак йўли банк иккиламчи бозор учун автокредит таклиф этди. Бошланғич тўлов 50%, муддати 5 йилгача. Шунингдек, ҳудди шу муддатга 100 млн. сўмгача микроқарз таклиф этди.

☑️Универсал банк иккиламчи бозор учун автокредит таклиф этди. Миқдори сотиб олинаётган автомашинанинг 64%и, кредит фоизи 36%, бошланғич тўлов ҳам 36%.

☑️Ҳамкорбанк 50 млн. сўмгача микроқарз таклиф этди. Муддати 36 ойгача, кафилларсиз ва гаровларсиз тақдим этилади.

☑️МКБанк ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида 19.7 миллион АҚШ доллар миқдоридаги маблағларни жалб қилиш бўйича уч томонлама қайта кредитлаш битими имзоланди. Маблағлар қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш, тўқимачилик, ҳунармандчилик ҳамда агротуризм каби турли соҳалардаги суб-лойиҳаларни қамраб олган ташаббусларга йўналтирилади.

☑️Ориентфинансбанк "Pro Corporate" микроқарзини таклиф этди. Миқдори 50 млн. сўмгача, муддати 36 ойгача, фоизи 24%дан бошланади.

☑️Мадад инвест банк жорий йил 15 февралда банк Кузатув кенгаши раиси ўзгаргани ҳақидаги хабарни орадан 2 ҳафтага яқин вақт ўтгач, 28 феврал куни эълон қилди.

☑️Асакабанк УЕФА футбол турнири муносабати билан "350 минг сўм эвазига Чемпионлар Лигаси финалига" Акцияси бошланганини эълон қилди. Акцияда банкнинг Mastercard карта эгалари иштирок этади. Батафсил.

☑️Халқ банки томонидан хизмат кўрсатилаётган барча бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган маблағларини 24/7 режимда банк карталарига онлайн тушириш имконияти яратилганини маълум қилди.

☑️Алоқа банк "Универсал микроқарз" (онлайн) таклиф этди. Миқдори 50 млн. сўмгача, муддати 36 ойгача, фоизи 32%дан бошланади.

☑️Ўзсаноатқурилишбанк "S&P Global Ratings" рейтинг агентлиги банкнинг кредит рейтингини "Барқарор" дея баҳолади.

☑️Траст банк ўзининг 30 йиллик юбилейи муносабати билан автокредит фоизларини пасайтирганини маълум қилди. Автокредит фоизи энди 24%дан бошланади, муддати 60 ойгача, бошланғич тўлов 25%дан бошланади. Шунингдек банк “MasterCard” картасини бепул олиш ва акция доирасида “Chevrolet Tracker” автомобилини ютиб олиш имкониятини таклиф этди. Батафсил.

☑️Ziraat bank Uzbekistan Венгрия Эксимбанки билан ҳамкорлик шартномасини имзолади.

☑️Ипотека-банк 1 млн. АҚШ долларигача асосий восита сотиб олиш ва айланма маблағларни тўлдириш учун хорижий валютада кредит таклиф этди. Кредит фоизи 14%дан бошланади.

☑️Капиталбанк https://Kapitalbank.uz сайтида кредитни онлайн тўлаш хизматини жорий этганини маълум қилди. Барча банкларнинг Huma ва Uzcard карталаридан тўлаш мумкин. Бунда Капиталбанк комиссия олмайди.

☑️Ҳаёт банк бизнес учун исломий лизинг таклиф этди. Миқдори 40 млрд. сўмгача, муддати 36 ойгача. Пеня ва жарималарсиз. Бунда автомобил, юк машинаси, автобус, махсус техника ёки кўчмас мулк олиш мумкин. Тел.: 1320.

☑️Poytaxt bank 50 млн. сўмгача микрокркедит таклиф этди. Муддати 24 ойгача, фоизи 28%. Шунингдек, банк йиллик 23 фоизда "Келажак" омонатини тақдим этди. Муддати 13 ойгача. Батафсил.

☑️Анорбанк кафилларсиз ва гаровсиз микроқарз таклиф этди. Муддати 36 ойгача, миқдори 100 млн. сўмгача. Батасил.

☑️KDB bank Uzbekistan профилактика ишлари муносабати билан "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ томонидан 2024 йил 2 март куни соат 00:00 дан 3 март куни соат 22:00 гача электрон хизматларни амалга оширишда чекланишлар бўлиши мумкинлигини маълум қилди.

☑️ТБС банк жорий йил 1-20 март кунлари муддатли омонат очган мижозларга 2%га тенг маблағни шу заҳоти картага тақдим этишини маълум қилди.

☑️Банклар ишга таклиф этди:
▪️МКБанк;
▪️Бизнесни ривожлантириш банки;
▪️Ўзмиллийбанк.

☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.

☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…
Subscribe to a channel