bankirkundaligi | Unsorted

Telegram-канал bankirkundaligi - 🇺🇿Банкир кундалиги

66917

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Subscribe to a channel

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️⚡️ЧОРВАГА НАҚД ПУЛДА КРЕДИТ БЕРИЛАДИГАН БЎЛДИ

Бугунги йиғилишда:

Эндиликда оилавий тадбиркорлик дастури доирасида қорамол, қўй ва эчки олиш учун 33 миллион сўм имтиёзли кредит гаровсиз, нақд пулда берилади. Бу орқали тумандаги 1,5 минг хонадонга чорвани кўпайтириш учун шароит яратилади.

(Жуда шошилиб қолмаймиз, чунки хабарда «тумандаги» дейилмоқда. Яъни, мазкур хабар фақат Сайхунобод учун бўлиши ҳам мумкин)

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️АСОСИЙ СТАВКА ЎЗГАРМАДИ, 14%

Марказий банк Бошқарувининг 2024 йил 14 мартда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Пресс-релиз.

Навбатдаги йиғилиш 2024 йил 25 апрелга белгиланган.

☝️🏻Эслатиб ўтамиз, асосий ставка 2024 йил 25 январда ҳам кўриб чиқилиб, ўзгаришсиз қолдирилган эди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

СИРДАРЁДА ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ФАОЛИЯТИГА ОИД (ТАНҚИД)

Сирдарёда тадбиркорликни ривожлантиришда ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлиги бўйича ўз ечимини кутаётган айрим масалалар мавжудлиги қайд этилиб, сенатор агентлик директорига сўров юборган.

Қайд этилишича,

▪️2023 йилда ташкил этилган 2 824 та якка тартибдаги тадбиркорлик субъектининг 53,8 фоизи фаолиятини тўхтатиб қўйган (1500 дан ортиқ ЯТТлар КПИни кўтариш учун ташкил этилганми шунда?).

▪️Ҳоким ёрдамчилари кўмагида микролойиҳалар ва микромарказлар ташкил этиш ҳисобига аҳоли бандлигининг таъминланиши режага нисбатан атиги 36 фоизни ташкил қилган. (Бу йўналишда белгиланган режа 50 фоизга ҳам етиб бормаганини қандай тушуниш мумкин).

▪️Имконият ва шарт-шароитлар етарли бўлишига қарамасдан Гулистон шаҳрида “Аёллар дафтари”га киритилган 890 нафар ишсиз хотин-қиздан атиги 15 нафари доимий меҳнат билан банд. Оқолтин тумани ва Ширин шаҳрида эса бундай тоифадаги хотин-қизлар бандлигини таъминлашда субсидиялаш механизмидан умуман фойдаланилмаган. (Гулистон шаҳрида дафтарга киритилган аёлларнинг атиги 1,7 фоизигина иш билан таъминланган холосми? Оқолтин тумани ва Ширин шаҳрида дафтардаги аёлларларга бир дона ҳам субсидия ажратилмаган бўлса, бу қандай механизм ўзи!)

▪️Вилоятда 2023 йил мобайнида “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида 24 та тадбиркорлик субъекти томонидан тижорат банкларига жами 112,8 млрд. сўмлик кредит олиш учун киритилган аризаларининг 17 тасига автоматик скоринг таҳлили орқали ижобий хулоса берилган бўлса-да, амалда бор-йўғи 2 нафар тадбиркорга кредит ажратилган. (Бу маълумот ҳаммасидан ҳам аянчли. Наҳотки бутун вилоятда бу дастур асосида атиги 2 дона кредит ажратилган бўлса. Тайёр ажратиладиган ресурсни ҳам ўзлаштира олмаган.)

▪️Ҳокимликларга аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг тадбиркорлик масаласидаги мурожаатлари сони ўтган йилга нисбатан 2 баробарга ошган. (Маҳалладаги ҳоким ёрдамчисига мурожаат қилиб, иши битмагач ҳокимликка келиб мурожаат қилган тадбиркорлар дейилмоқчи. Минг афсус.)

☑️Юқоридагилардан келиб чиқиб, сенатор агентлик директоридан фаолияти тўхтаб қолган тадбиркорлик субъектларининг мавжуд муаммоларини маҳаллабай ишлаш асосида ўрганиш ва бартараф этиш юзасидан кўрилаётган чоралар, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида имтиёзли кредит маблағларининг ўзлаштирилиши ҳамда субсидия маблағларининг ажратилиши паст бўлган ҳудудлардаги ҳоким ёрдамчиларининг масъулиятини ошириш каби йўналишларда амалга оширилаётган ишлар бўйича асослантирилган тушунтириш беришни сўради.

P.S.: Сенатор реал ҳолатни аниқлаб, аниқ саволлар қўйган, оғир саволлар қўйган. Чунки, аксарият камчиликларни тўғрилаш имконсиз (2023 йил якунланиб бўлган). Юриш навбати агентликдан. Кузатамиз, жавоб қандай бўлар экан. Бу қадар аниқ фактлар билан сўров киритган сенаторга олди-қочди ҳисоботлар маъқул келмаслиги аниқ.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ОЧИҚ БЮДЖЕТГА ОВОЗ БЕРИШ 16 МАРТДАН БОШЛАНАДИГАН БЎЛДИ
(Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги бу борада расмий муносабат бериб, ҳурматли фуқаролардан узр сўради)

«Очиқ бюджет» портали ишида айрим техник носозликлар кузатилаётгани сабабли портал фаолиятида узилишлар бўлмоқда. Носозликларни тўлиқ бартараф этиш мақсадида овоз бериш жараёнлари вақтинча тўхтатилади ва 16 март соат 00:00 дан бошлаб давом эттирилади.

Айни вақтда мутахассислар томонидан камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Тизим фаолиятига оид қўшимча саволлар юзасидан ушбу рақам орқали мурожаат қилиш мумкин: +99871 2035050 (ички рақам — 01323, 01327).

Юзага келган ноқулайликлар учун Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги узр сўради.

P.S.: Қойиле, бутун мамлакат қараб турган дастурни бир соат эмас, ярим кун эмас, бир кун эмас, уч кунга тўхтатиб қўйишди. Бўлди, энди ҳамма бошқа ишларга қарайверинглар. Масалан, банклар маҳаллада нима иш қилмоқда, ўшани кўриб чиқинглар.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​“МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ” ТАВСИЯСИ АСОСИДА, ЎЗ ҲОВЛИСИДА УЙ ҚУРИШ ВА ТАЪМИРЛАШГА 120 МИЛЛИОН СЎМГАЧА ИПОТЕКА КРЕДИТИ АЖРАТИШ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

☑️Президент бугунги
йиғилишда:

▪️Янги уйларнинг сотув нархи ва сифатига эътибор қаратилиб, номутаносибликлар кўрсатиб ўтилди. Мутасаддиларга қурилиш таннархини пасайтириш ва уйлар сифатини яхшилаш бўйича топшириқлар берилди. Шу мақсадда, таклифни кўпайтириш учун кўп қаватли уй-жойлар қурилишига қўшимча ерлар аукционга чиқарилиши белгиланди.

▪️Қурилиш ишлари ҳамда аҳолининг уй-жой сотиб олиши учун ҳам қўшимча енгилликлар яратилади. Хусусан, энди 5 қаватли уйларни барпо этишга камида “қониқарли” ва 9 қаватли уйларга “ўрта қониқарли” рейтингига эга бўлган пудратчилар жалб қилинади. Бу – қўшимча 2 мингга яқин пудратчига йўл очиб беради.

▪️Турар жойлар қурилишида “яшил” стандарт жорий қилинади. У асосида бунёд этиладиган уй учун пудратчиларга кредитлар бир фоиз паст, яъни йиллик 15 фоиз ставкада берилади.

▪️Пудратчиларга кредитлар бўйича кафиллик бериш ва фоиз харажатини қисман қоплашга Тадбиркорлик компанияси томонидан 200 миллиард сўм йўналтирилади. Уй қурилиши учун махсус техникалар импорти бўйича берилган божхона имтиёзи яна бир йилга узайтирилади.

☝🏻▪️Бундан буён ипотека кредитлари бўйича гаровга олинадиган уйни суғурталаш талаби бекор қилинади.

⚡️▪️Камбағалликдан чиқариш дастурига кирган ва турар жойи ночор аҳволдаги оилаларга, “маҳалла еттилиги” тавсияси асосида, ўз ҳовлисида уй қуриш ва таъмирлашга 120 миллион сўмгача ипотека кредити ажратиш йўлга қўйилади. Бунда кредитнинг 15 фоизи ва дастлабки беш йилда фоиз ставкасининг 6 фоизгача банди бюджетдан қоплаб берилади.

▪️Аҳолига бу борада кўмаклашишда Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси муҳим ўрин тутади. Ўтган уч йилда унинг кредит портфели 3 триллион сўмдан ошди. Ушбу компания устав капиталини 100 миллион долларга етказиш, хорижий маблағлар жалб этишни кенгайтириш вазифаси белгиланди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Payme компанияси ўзбек аёллари тадбиркорлиги ривожига ўз ҳиссасини қўшмоқда

Юртимиздаги аёллар тадбиркорлигининг ривожланишига давлат ва нодавлат ташкилотлари бирдек, фаол равишда кўмаклашмоқда. Шу жумладан, Payme компанияси ҳам #AyolTadbirkorligiTarafida лойиҳаси доирасида бунга ўз муносиб ҳиссасини қўшмоқда. Сал аввалроқ тадбиркор аёллар PizzaPitch Women тадбирида ўзларининг энг яхши лойиҳаларини намойиш этган бўлсалар, 9 март куни бўлиб ўтган U-ENTER кўргазмасида 45 нафар аёллар таниқли бизнесмен ва инвесторларга ўз ғояларини намойиш этди ва уларнинг 5 таси Payme томонидан пул мукофотлари билан тақдирланди.

Айтиш мумкинки, молиялаштирилган — Choose and Cook, QarzSiz, Mendeleev Kids & Juniors, Vision ва Cook and Book бизнес лойиҳалари юртимиздаги тажрибали аёлларнинг инновацияларга бўлган содиқлигини кўрсатади. Молиявий манбалардан ташқари, лойиҳалар муаллифлари Payme компаниясининг етакчи экспертларидан бизнес консультация ҳам олишди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️Марказий банк раиси М.Нурмуратов барча вилоятлар, шаҳар ва туманларга йиғилиши ўтказмоқда. Барча иқтисодий комплекс идоралари иштирок этмоқда.

Банклар маҳаллаларга бириктирилади. Маҳаллада аҳоли даромадларини ошириш, томорқа ерлардан фойдаланиш, аҳолини бизнесга жалб қилиш билан шуғулланади.

Ҳаммаси аралашиб кетди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🌙 Beeline Uzbekistan kirib kelgan muqaddas Ramazon oyi bilan qutlaydi! Ilovamizda taqvimdan foydalanishingiz mumkin.

Reklama

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Телефон орқали фирибгарликдан ҳеч ким кафолатли ҳимояланмаган – ўтган йили Ўзбекистон фуқаролари шу туфайли 300 млрд. сўмдан айрилдилар.

Бу фирибгарлик кекса авлод учун айниқса кўпроқ хавф туғдиради. Фирибгарлар оналаримиз ва бувиларимизнинг ишонувчанлиги ва ёрдамга шайлигидан фойдаланиб, уларни алдаб, картадаги пулларини ечиб олишмоқда.

🏦ТBC Банк бу фирибгарларнинг қандай услубда ишлаши ва қандай қилиб уларга алданмаслик ҳақида фойдали материал тайёрлади.
Ўқиб чиқинг ва яқинларингизга ғамхўрлик қилинг: мақола якунидаги ҳавола орқали онангиз ёки бувингизнинг телефонига кўринувчи тасвир сифатида қўйиш мумкин бўлган ёқимли эслатмаларни юклаб олишингиз мумкин.

Мақоланинг ўзида ўзбек тилида (лотин ва кирилл алифбосида) ва рус тилида кўплаб расмлар берилган.

Батафсил

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ЯНА БИР БАНКИР ҲОКИМ БЎЛДИ

Комилжон Муллажанов Сирдарё вилоятининг Сайхунобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Бугунга қадар у Микрокредитбанк акциядорлик-тижорат банки Сирдарё вилояти минтақавий филиали бошлиғи сифатида фаолият юритиб келган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​🕌Азизлар, барчангизни кириб келаётган муқаддас Рамазон ойи билан табриклаймиз!

🌙 Рамазон — руҳан ва маънан покланиш, эътиқод ва иродани мустаҳкамлаш ойидир.

✨ Ушбу кунларни гўзал хулқ ва муносиб қаноат билан қарши олиб, саҳарлик ва ифторлик вақтларини ёдда тутишингиз учун Туронбанк махсус Рамазон - 2024 тақвимини тайёрлабди.

✨ Муборак ва муқаддас ой оилангизга тинчлик-хотиржамлик, сиҳат-саломатлик ва барака олиб келсин!

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​ИҚТИСОДИЙ КОМПЛЕКС МАҲАЛЛАЛАРГА БИРИКТИРИЛАДИ

Президентимиз бугун, 7 март куни маҳаллаларда аҳоли даромадини ошириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Бу йил 5 миллион аҳолининг бандлигини таъминлаш, 2 миллион кишини тадбиркорликка жалб этиш мақсад қилинган.

Хусусан, бу мақсадларга 16 триллион сўм ажратилди. Шунингдек, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Маҳаллабай ишлаш агентлиги, Фермерлар кенгаши жамғармалари томонидан 1,4 триллион сўм йўналтирилади.

Президент топшириғига мувофиқ, Жиззах вилоятининг Ғаллаорол ва Шароф Рашидов туманлари мисолида бу борада тез натижа берадиган янги механизмлар ишлаб чиқилмоқда. Келгусида бу тизим барча ҳудудларда жорий этилади.

Йиғилишда Бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Ж.Қўчқоров мазкур туманлардаги янги имкониятлар ва уларни ишга солиш бўйича таклифларни баён этди.

Унга кўра, ҳар бир маҳаллага иқтисодий комплекс ташкилотлари раҳбарлари бириктирилади. Улар ўзи масъул бўлган маҳалладаги камбағал оилалар билан манзилли ишлаб, одамларнинг даромадини оширишга кўмаклашади. Арзон кредитлар, субсидия ва имтиёзли ресурслар, энг аввало, аҳолини камбағалликдан чиқаришга йўналтирилади. Яширин бизнес қонунийлаштирилиб, расмий иш ўрни кўпайтирилади.

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳам, маҳаллага масъуллар билан бирга, аҳоли хонадонларида сердаромад экин экишни ташкил қилади.

Янги ускуналар ва бозор талабларини маҳаллаларга етказиш орқали аҳолига даромадни оширишни ўргатиш зарурлиги таъкидланди.

Йиғилишда вазирлар ва ҳокимларнинг ҳам фикрлари эшитилди. Вилоят ҳокимларига ривожланишдан орқада қолаётган туманларда шу каби ишларни ташкил этиб, намуна қилиш, ҳар бир маҳалла кесимида ишсизликни камайтириш чораларини кўриш топширилди.

P.S.: Расмлардан кўринадики, йиғилишга фақат вилоят ҳокимликлари уланган. Эътибор қиладиган жойи шундаки, ҳар бир МФЙга иқтисодий комплекс ташкилотлари раҳбарлари бириктирилади. Улар маҳаллада юради, маҳалла дарди билан шуғулланади. Бу, албатта, банклар, Солиқ, Молия, Пенсия ва бошқа ташкилотлар идорасидаги ишларига қўшимча равишда ушбу МФЙлар билан ҳам шуғулланади. Мақсад 5 миллион аҳолининг бандлигини таъминлаш, 2 миллион кишини тадбиркорликка жалб этиш.

Савол: Ҳар бир маҳалладаги камбағал оилалар билан манзилли ишлаб, одамларнинг даромадини ошириш, ишсизликни камайтириш чораларини кўриш вазифалари ўзи кимга юклатилган эди?

Жавоб: Бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Ж.Қўчқоров комплексига кирувчи маҳалладаги ҳоким ёрдамчиларига.

Ҳоким ёрдамчиларига фармон билан белгилаб берилган вазифалари ҳақида 👉Мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚽️✈️ Beeline Uzbekistan Euro Boom aksiyasi doirasida futbol bo‘yicha Yevropa Chempionatiga ikki kishilik yo‘llanma, 200 000 000 so‘m, vivo smartfonlari, har hafta o‘n million so‘mlik pul yutuqlari va boshqa sovrinlarni o‘yinga qo‘ydi.

4-martdan 28-aprelgacha ishtirok etishga ulguring.

Reklama

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ТУҒИЛГАН КУН МУБОРАК!

Бугун Марказий банкнинг Сурхондарё вилоят Бош бошқармаси бошлиғи Азамат Бердимуродович Тўхтаев (1979 й.) таваллуд топган кун.

У 1979 йилда Бойсун туманида туғилган. 2002 йилда Термиз давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – банк иши. 2018 йилдан Марказий банк вилоят  бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.

2022 йилдан буён Марказий банкнинг Сурхондарё вилояти Бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.

Азамат Бердимуродовични таваллуд куни муносабати билан самимий табриклаймиз, унга мустаҳкам соғлиқ ва зафарлар тилаб қоламиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏛 УШБУ БАНК ДУНЁ БЎЙИЧА ЭНГ ИШОНЧЛИ ВА СИФАТЛИ ХИЗМАТ КЎРСАТАДИ

▶️ Банкнинг афзалликлари:
— Қайтариб бериш шартисиз ва фоизсиз қарз беради
— Молиявий ҳолатингиздан доимо хабардор бўлиб туради ва қийналган вақтингизда албатта ёрдам беради
— Мустақил бўлгунгизгача университет контракти, таълим учун харажатлар, кундалик харажатларингизни тўлиқ қоплаб беради
— Уй-жой, кўчмас мулк билан таъминлайди
Ва яна кўплаб фойдали хизматлар шулар жумласидан.

Бундай афзалликлар эвазига фақат бир нарсани талаб қилинади — эътибор ва ардоқлаш. Контактларингиз орасида бу банкнинг телефон рақами албатта сақлаб қўйилган.

Оталар банки — бир умрли банк.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Бугунги йиғилишда банклар жуда қаттиқ танқидга учраган.

Тумандаги муаммоларни санашда энг аввал, туманда тадбиркорликни ривожлантиришда банкларнинг ўрни сезилмаётгани қайд этилган. Ваҳоланки, давлат уларга катта ресурслар ажратмоқда - деган Президент.

Бизга хабар юборишларига кўра, туманда Микрокредитбанк раисига паррандачиликни ривожлантириш, Халқ банки ва Агро банк раисларига асаларичиликни ривожлантириш, Туронбанк раисига балиқчиликни ривожлантириш масалаларида топшириқлар берилган.

☝🏻Эслатиб ўтамиз, 3 кун олдин Президент йиғилиш ўтказаётган Сайхунобод туманига банкир ҳоким бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Айтишларича, бироздан сўнг Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилади.

Кун тартиби: Томорқа ва уй хўжаликларидаги имкониятларни тўлиқ ишга солиш орқали аҳоли даромадларини ошириш тўғрисида.

Йиғилишда ҳокимлар, уларнинг иқтисодиёт ва молия ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, миллий гвардия, Иқтисодиёт ва молия, қишлоқ ва сув хўжалиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик, ёшлар, хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари, маҳаллалардаги "еттилик" (Маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектор, ижтимоий ходим, солиқ инспекторлари) Марказий банк ва тижорат банклари раҳбарлари иштирок этади. Жумладан шаҳар ва туман тижорат банклари раҳбарлари ҳам иштирок этади.

Бежизга барча ижтимоий тармоқларда Сирдарё масалалари кўтарилмаётган экан.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

💰Все, что нужно знать про акции: от А до Я

Чтобы повысить свою финансовую грамотность, разобраться в том, как работает фондовый рынок и начать свой путь в инвестировании - присоединяйтесь к бесплатному вебинару.

Расскажем вам:
📌 Что такое акции?
📌 Какие виды акций существуют?
📌 Как заработать с помощью акций на фондовом рынке?

🟢19 марта|19:00

Интересно?
Для регистрации напишите своё ФИО и номер телефона.

➡️РЕГИСТРАЦИЯ

Наш сайт | Instagram | YouTube

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​⚡️⚡️⚡️СУБСИДИЯ АЖРАТИЛИШИ БОШЛАНАДИ. 2024 ЙИЛДА ҚАНЧА СУБСИДИЯ АЖРАТИЛИШИ МАЪЛУМ БЎЛДИ

☑️Президент кечаги кунги
йиғилишида:

▪️Бу йил ипотекани молиялаштириш учун барча манбалардан 22,5 триллион сўм йўналтирилади. Жумладан, ипотека кредитлари учун қарийб 10 триллион сўм, даромади юқори бўлмаган 20 минг оилага бошланғич бадал ва фоиз тўловини қоплаш учун 2,3 триллион сўм берилади.

▪️Пудрат ташкилотларининг айланма маблағини кўпайтириш учун 500 миллиард сўм ресурс йўналтирилади. Бунда йиллик 16 фоиз ставкада 12 ойлик имтиёзли давр билан 18 ойга имтиёзли кредитлар ажратилади.

▪️Айрим ноинсоф қурувчилар харидорлар ишончини суиистеъмол қилаётгани қайд этилар экан, улушдорлик асосида уй-жой барпо этишда аҳолини ҳимоя қилиш тизимини кучайтириш зарурлиги таъкидланди. Шунингдек, ер аукционида қатнашадиган қурилиш ва пудрат ташкилотларининг молиявий салоҳиятига минимал талаблар жорий қилиниши белгиланди.

☝️🏻Эслатиб ўтамиз 👉мана бу ерда👈 “маҳалла еттилиги” тавсияси асосида, ўз ҳовлисида уй қуриш ва таъмирлашга 120 миллион сўмгача ипотека кредити ажратиш йўлга қўйилиши ҳақида хабар берган эдик.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

“Трастбанк”да “MasterCard” картасини БЕПУЛ очинг ва “Chevrolet Tracker” автомобили ютиб олиш имкониятини қўлга киритинг!

“Трастбанк” кўплаб мижозларнинг талаб ва истакларига биноан, “MasterCard” билан бирга ўтказаётган акция муддатини узайтириб, совринларни янада кўпайтирди. Банкдан “MasterCard” картасини БEПУЛ очасиз. Ундан камида 10$ миқдорида транзакцияларни амалга ошириш орқали қуйидаги қимматбаҳо совринларни қўлга киритишингиз мумкин:
* “Chevrolet Tracker” автомобили (1 дона);
* Туркияга саёҳат учун 2 кишилик йўлланма;
* “Samsung” кир ювиш машинаси (4 дона);
* “Samsung 32 дюймли” телевизори (4 дона);
* “Samsung Galaxy A 23” уяли алоқа телефони (4 дона).


Акция 2024 йил 31 майга қадар давом этади. Банк офисларига ташриф буюриб, “MasterCard” картасини БEПУЛ қўлга киритинг. Ёки расмий веб-сайти орқали онлайн буюртма қилинг.

Саволларингиз бўлса, 1287 рақамига қўнғироқ қилинг.

👉 Кўпроқ маълумот бу ерда: /channel/trustbankuz

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

😎Жорий йилнинг 7 март куни Токио шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон - Япония бизнес форуми доирасида «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ Бошқаруви раиси Сахи Аннакличев ва Ямагата университети президенти Хедитоши Тамате томонидан шартнома имзоланди. 

Ўзаро келишувга мувофиқ, республикамиздаги 10 минг нафар тадбиркор Япония тажрибаси асосида ўқитилади ва менторлар тайёрланади. Мазкур келишув Банк ва Университет ўртасида ўтган йилнинг ноябрь ойидан ўрнатилган ҳамкорлик алоқаларининг амалий самараси ҳисобланади.

Батафсил

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​КРЕДИТ МАБЛАҒЛАРИНИ ЎЗЛАШТИРИШ ҲОЛАТЛАРИ ФОШ ЭТИЛДИ. ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ҲАМ АРАЛАШГАН.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Сайхунобод туманида фаолият юритувчи “S-S.” МЧЖ масъул шахслари ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган 1,6 млрд. сўм кредит маблағлари ҳисобидан маҳалла гузари ва маиший хизмат кўрсатиш цехини қурмасдан, кредит маблағларини бошқа мақсадларда сарфлаб талон-торож қилганликлари аниқланган.

Департаментнинг Наманган туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “B.M.” МЧЖ собиқ раҳбари А.Қ. ва бошқалар 935 млн. сўм имтиёзли кредит маблағлари эвазига хориждан олиб келинган 4 турдаги жами 7 дона мебель ишлаб чиқариш дастгоҳларини бошқа шахсларга сотиб юбориб, ушбу маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Департаментнинг Жарқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Н.Ш. ҳамда тумандаги “И.” МФЙ бўйича ҳоким ёрдамчиси Х.М. 11 нафар фуқаро ва ЯТТ У.Т.нинг номига сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали 698 млн. сўм кредит ажратиб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ҲОКИМ БЎЛДИ

Нурилла Абдурахманов Бектемир тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Чилонзор тумани «Гавҳар» маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишлаган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Ўзсаноатқурилишбанк ўз тизимида меҳнат қилаётган аёллар улуши халқаро менежмент тизими стандартларига жавоб бермаганлиги туфайли “Лидер аёл” лойиҳасини бошлабди.

Аёлларда бошқарув кўникмаларини ривожлантириб, менежерлараро гендер тенглигини таъминлашга қаратилган мазкур лойиҳа доирасида дастлаб 50 дан ортиқ хотин-қиз саралаб олиниб, уларнинг касбий ва шахсий салоҳияти ривожлантирилади, қарор қабул қилиш кўникмалари шакллантирилади, замонга хос тенденциялар ва талаблар бўйича тажриба алмашиш имкониятлари яратилади.

Жорий йилнинг ўтган даврида банкнинг Бош офисида Ижрони бошқариш ва ривожлантиришни таҳлил қилиш, Ходимлар ва ташкилий ривожлантириш, Корпоратив бизнес, Банкни стратегик ривожлантириш департаментлари директорлари ўринбосарлари ҳамда Алоқа маркази раҳбари лавозимларига аёллар номзоди тасдиқланган.

☝️🏻Маълумот учун, ҳозирда ушбу банк тизимида 1,5 мингдан зиёд хотин-қизлар фаолият юритади. Бу умумий ходимларнинг тахминан 40 фоизини, бошқарув жамоасида эса, эркак раҳбарларга нисбатан атиги 9 фоизни ташкил қилади.

Манба

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ҲУКУМАТГА ЯНА БИР БАНКИР РАҲБАР БЎЛИБ КИРИБ БОРДИ

Абдурахим Умаров Сирдарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Халқ банкининг Сирдарё вилояти филиали раҳбари лавозимида ишлаб келаётганди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🌷Азиз опам, меҳрибон синглим, жоним онам!

Сизни «Халқаро хотин - қизлар» куни билан табриклаймиз.

🥀Барча яхши тилакларингиз ижобат бўлсин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ

Фуқаролар томонидан илгари сурилган лойиҳаларни амалга ошириш учун жорий мавсумда 3 триллион сўм ажратилади.

Жорий мавсумда барча операторлар абонентлари “Ташаббусли бюджет” лойиҳаларига овоз беришда иштирок этишлари мумкин.

Бу дегани, қайси телефон ва қайси тариф бўлишидан қатъий назар, ўзингизга ёққан лойиҳаларга овоз беришингиз мумкин.

☑️Овоз бериш қачон бошланади?
▪️Овоз бериш 13 мартда бошланиб, 1 апрел, 23:59 га қадар давом этади.

☝🏻Сиз “Очиқ бюджет” портали орқали ёки порталнинг мобил иловасида ўзингизга ёққан лойиҳага овоз беришингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда бир фуқаро фақат бир марта овоз бериши мумкин. Бу нима дегани 👉мана бу ерда👈 ўқинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️ Бугун барча ходимлар 1 соат вақтли кетиш ҳуқуқига эга ва эртага ДАМ ОЛИШ КУНИ!

Лекин, бу гап банкирларга тегишли эмас. Чунки уход 17:30 гача узайтирилди. Сабрда бўламиз банкирлар.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Каттақўрғон шаҳарида 500 млн сўм имтиёзли кредитни ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A.Z.” МЧЖ рахбари Н.Б. ҳудуддаги 15 та хонадонда оилавий тадбиркорликни ташкил этиш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида тижорат банки филиалидан ажратилган 500 млн. сўм имтиёзли кредит маблағлари эвазига харид қилинган ускуна ва хом-ашёларни бошқа шахсларга сотиб юбориб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

P.S.: Энди 15 та кредит мақсадсиз ишлатилган дейилади. Уларнинг кредит тарихи эса бошқа мавзу.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 21.12.2023 йилдаги ПФ-209-сон Фармонининг 3-иловасида "Ёшлар етакчисининг асосий вазифалари" кўрсатилган.

Юқоридаги вазифаларни бир қатор ўқиб чиқинг. Мана янги йилнинг икки ойи якунланди.

Сизнинг маҳаллангиз Ёшлар етакчиси ушбу вазифаларни ўз вақтида бажармоқдами? Шу саволга ўзингизнинг шахсий фикрингизни изоҳларда қолдиринг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…
Subscribe to a channel