МУРОЖААТЛАР ҲАЛ БЎЛДИ
Яна мурожаатчилар сўзидан...
Ассалому алайкум мени таълим кредит бўйича ишим ҳал бўлди КАТТАКОН РАҲМАТ.
База ишлади ишимизни ярим соатда ҳал қилиб беришди талаба кредитни.
100% ажратилди, олдим.
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Каналда мурожаат юборилгандан сўнг қайта ва қайта масъулар телефон қилиб нима бўлганини, масъуллар билан нима учун боғланмаганим сабабини сўради. Келгусида муаммолар вужудга келса шахсан ўша шахсларга мурожаат қилишимни айтишди. Банкоматларни созлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида айтиб ўтишди.
Канал админига раҳмат. Бўлмаса халқни муаммоси биргина шахс билан чегараланиб қолган бўларди. Биргина мурожаат билан барча банкоматларни созламаларини қайта кўриб чиқишадиган бўлишди.
Раҳмат банкиркундалиги каналига.
P.S.: Арзимайди!
👉 @bankirkundaligi 👈
Орзуларингиздагидек, денгиз бўйида ўз уйингиз бўлишини хоҳлармидингингиз?
Қора денгиз бўйида ҳамёнбоп уйлар сотувга чиқибти! Грузиянинг Батуми шаҳрида барпо этилаётган Premium уй жой Тошкентдаги 2 хонали уйларнинг нарҳида сотилмоқда.
🌊 Ҳаётингизнинг янги саҳифасини денгиз бўйидаги Lemon Gardens & SPA билан бошланг. Lemon Gardens мажмуаси сизга:
✅ Фоизсиз бўлиб тўлаш;
✅ 30 фоизли бошланғич тўлов;
✅ Сармоянинг юқори фоизда қопланиши;
✅ 29 кв.м дан бошланадиган кўплаб лойиҳа вариантлари;
✅ Кўчиб ўтишга тайёр хушманзара квартираларни тақдим этади.
✅ Уй жой комплекси деярли битган.
Lemon Gardens & SPA резиденти бўлиб, Батуми соҳилларининг бир қисмига ҳозироқ эгалик қилинг!
Жазирама иссиқ ва чанг ҳаводан ўзингизни ва оила аъзоларингизни асраш учун ажойиб жой.
🌐 Телеграм орқали боғланиш: @lemongardens_bot
🌐 WhatsApp ва Tелегам орқали менеджерлар билан боғланиш: +995 555 221 188 +995 557 221 188
👉 @bankirkundaligi 👈
МАҲАЛЛАЛАРГА ҲОКИМЛИК ВА БАРЧА ИҚТИСОДИЙ ИДОРА ХОДИМЛАРИ БИРИКТИРИЛАДИ
Президентимиз Наманган вилоятига ташриф давомида Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятлари ҳокимлари ҳамда иқтисодий комплекс мутасаддилари иштирокида йиғилиш ўтказди.
Унда Сайхунобод тажрибаси асосида маҳаллабай ишлаш, томорқа ва хонадонлардаги имкониятлардан фойдаланиб, аҳоли даромадларини ошириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.
⚡️Маҳаллаларга ҳокимлик ва барча иқтисодий идора ходимлари бириктирилмоқда. Улар хонадонларда бўлиб, имкониятларини таҳлил қилади.
Масалан, томорқаси бўлса, ундан самарали фойдаланиш, даромадини 60-70 миллион сўмга олиб чиқиш бўйича намуна яратади. Ҳунармандликка уқуви борларга хомашё, ускуна ва айланма маблағдан ёрдамлашилади. Тадбиркорлик истаги бўлса, бизнес лойиҳалар қилиб берилади.
Бунда, айниқса, тижорат банклари фаол бўлиши кераклиги кўрсатиб ўтилди. Яъни, улар, аввало, ўз мижозлари бўлган корхоналар негизида қўшимча иш ўринлари очилишини қўллаб-қувватлаши лозим.
Қолаверса, банкларга давлат томонидан катта ресурслар ажратилмоқда. Улар жойларда аҳоли ташаббусларига йўналтирилиб, бандликка хизмат қилиши зарур.
Бу маблағлар янги иш ўринлари, қўшимча маҳсулотлар, аҳолининг харид қобилияти орқали охир оқибат иқтисодиётга тушум бўлиб қайтади.
Хонадонларда кичик қайта ишлашларни ташкил этиш, одамларни маҳсулот ишлаб чиқаришга ўргатиш, кооперация ва касаначиликни кенгайтириш вазифаси қўйилди.
Томорқаларда ва деҳқончилик учун ажратилган ерларда сархил мева-сабзавотлар етиштириб, экспорт қилиш, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик орқали рўзғорларга барака киритиш мумкинлиги таъкидланди.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️БУГУН НАМАНГАНГА ТАШРИФ
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради.
Давлатимиз раҳбари иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалга оширилаётган лойиҳаларни кўздан кечиради ва йирик энергетика объектлари қурилишини бошлаб беради, маҳаллалар ҳаёти билан танишади. Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг келгуси вазифалари белгилаб берилади.
Шунингдек, ифторлик дастурхони ёзилиши режалаштирилган.
👉 @bankirkundaligi 👈
РИОЯ ЭТИЛМОҚДАМИ?
Президент: Ҳоким ёрдамчиларининг мазкур (ПҚ-31-сонли) қарорда белгиланган вазифалардан бошқа ишларни бажаришга, шу жумладан йиғилишларга Бош вазир ўринбосари Ж.Қўчқоров рухсатисиз жалб этиш тақиқлансин - деб 03.12.2021 йилдаги ПҚ-31-сонли қарорида белгилаб қўйган.
Аслида ушбу қарорга риоя этилмоқдами?
👉 @bankirkundaligi 👈
🌺Наврўз айёмингиз муборак бўлсин
Энг яқин инсоним!
Яшариш ва янгиланиш айёми сизга ва оилангизга, жамоангизга қутлуғ бўлсин. Янаги Наврўзларгача соғ ва саломат бўлинг. Тинчлигимиз ва тотувлигимизга кўз тегмасин, абадий бўлсин.
👉 @bankirkundaligi 👈
ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИ ДАМ ОЛИБ ҚЎЙМАНГ ЯНА...
Мана бу рўйҳатдаги топшириқларни кўриб, банкирларга нима алоқаси бор деб ўйласангиз, сиз бугунги кундаги энг тренддаги топшириқлардан бехабар инсон экансиз. Чунки бу топшириқларнинг ҳаммасини банкирлар бажариши (бажартириши) керак.
Иқтисодий комплексга қарашли ташкилот хизматчиси бўлсангиз, келаётган дам олиш кунларига оилангиз билан бир нарсаларни режалаштириб қўйманг хуллас.
Бу вазифаларни амалга ошириш учун масъул бўлган давлат хизматчиларини иш жойига келишини пойлаб ўтирасиз. Чунки улар турли маросим ва тадбирларини ўтказиб, сизни олдингизга кўзини ишқалаб, қовоғини осилтириб келади.
Аёнки, улар бу каби топшириқлар билан бир неча марта шуғулланишган. Билиб туришибди натижа нима бўлишини. Майли кўрайлик-чи, бу сафарги компаниянинг натижаси нима бўлар экан.
БАНК ТИЗИМИНИ АҲВОЛИНИ ҚАРАНГ.
👉 @bankirkundaligi 👈
БУГУН ИШДАН БИР СОАТ ЭРТАРОҚ КЕТИШГА ҲАҚЛИСИЗ
Эртага 21 март – Наврўз умумхалқ байрами.
Меҳнат кодекси, 187-моддасига асосан:
Ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.
Байрамдан олдинги куни ишнинг (сменанинг) давомийлигини қисқартириш имкони бўлмаган узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда ортиқча ишлаганлик ходимга қўшимча дам олиш вақти бериш ёки ходимнинг розилиги билан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган нормалар бўйича ҳақ тўлаш орқали компенсация қилинади.
P.S.: Кодекслар ичида энг эътибордан четда қолгани шу Меҳнат кодекси бўлса керак. Мана масалан, 8 март арафасида 7 март куни банкларда уход 17:30 гача узайтирилган эди. Кўрамиз, бугун нима бўларкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
👍👍👍👍👍
AKFA BUILD — Ўрта Осиёдаги ягона HPL панеллар ишлаб чиқарувчиси
✅ Марказий Осиёда ягона AKFA BUILD компанияси 22 март куни 16:00 да компания HPL панелларнинг расмий шоурумини очмоқда.
🎯 HPL панеллари ўзининг мустаҳкамлиги билан ажралиб туради ва экстерьерда ишлатиладиган турларига 10 йил кафолат берилади. 22 март куни шоурумга ташриф буюрсангиз, ушбу панелларнинг кўплаб турлари ва кўринишларини ўз кўзингиз билан кўришингиз мумкин.
Маълумот учун:
95-323-33-33
95-325-55-55
Instagram | Telegram | Website | YouTube | Facebook
⚡️Айтишларича, бироздан сўнг Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилади.
Кун тартиби: Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати соҳаларида инвестицияларни жалб қилиш ва экспортни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида.
Йиғилишда ҳокимлар, уларнинг иқтисодиёт, инвестиция ва қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, божхона, Иқтисодиёт ва молия, инвестициялар, саноат ва савдо, қишлоқ ва сув хўжалиги, ўсимликлар карантини ва ҳимояси, СЭС, Статистика, Марказий банк ва тижорат банклари раҳбарлари иштирок этади. Жумладан шаҳар ва туман тижорат банклари раҳбарлари ҳам иштирок этади.
👉 @bankirkundaligi 👈
Қайси банклар 100 млн сўмгача микроқарз ажратаётганини биласизми?
Биз энг паст фоизли микроқарзлар рўйхатини тайёрладик. Танишинг!
/channel/+TBh4hM3yHwJiMjY6
⚡️«Ташаббусли бюджет»нинг 2024 йил биринчи мавсуми учун овоз бериш жараёнларига бугун, 16 март куни соат 00:00 дан старт берилганидан хабардормисиз!
Мазкур жараён 4 апрель 23:59 га қадар давом этади.
☑️Сиз ўзингизга қулай бўлган усуллардан бири орқали, жумладан:
▪️«Очиқ бюджет» порталининг веб-саҳифаси;
▪️порталнинг мобил иловаси;
▪️Телеграмдаги расмий бот орқали овоз беришингиз мумкин.
☝️🏻Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда бир фуқаро фақат бир марта овоз бериши мумкин. Бу нима дегани 👉мана бу ерда👈 ўқинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️⚡️500 МЛН. СЎМГАЧА КРЕДИТЛАР АЖРАТИШ ҲАМ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ, БУНДА 250 МЛН. СЎМНИ АЙЛАНМА МАБЛАҒНИ ТЎЛДИРИШГА САРФЛАШ МУМКИН
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–306-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (ПҚ-130, 15.03.2024й).
Қарор қуйидаги б1) банд билан тўлдирилди:
☑️500 миллион сўмгача кредитлар
▪️Иштирокчилар:
- тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш истаги бўлган ва лойиҳалари белгиланган тартибда истиқболли лойиҳа сифатида танлаб олинган қуйидаги кичик тадбиркорлик субъектлари:
- охирги 12 ойда айланма маблағлари миқдори 200 млн сўмдан зиёд бўлган;
- камида тўрт нафар кишини доимий иш билан таъминлаган.
▪️Фоиз ставкаси:
Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада
▪️Кредит ажратиш мақсади ва муддатлари:
лойиҳани амалга ошириш учун 24 ойгача имтиёзли давр билан 84 ойгача ажратилади.
Бунда, лойиҳа хусусиятидан келиб чиқиб, кредитнинг 50 фоизгача қисми айланма маблағларни тўлдириш учун очиқ кредит линияси асосида ҳар 12 ойда сўндириш шарти билан 24 ойгача ажратилиши мумкин.
☝🏻Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 100 млн. сўмгача гаровсиз кредитлар айланма маблағни тўлдириш учун ҳам ажратилиши ҳақида 👉мана бу ерда👈 хабар берган эдик.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️⚡️100 МЛН. СЎМГАЧА ГАРОВСИЗ КРЕДИТЛАР ЭНДИ АЙЛАНМА МАБЛАҒНИ ТЎЛДИРИШ УЧУН ҲАМ АЖРАТИЛАДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–306-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (ПҚ-130, 15.03.2024й).
▪️100 миллион сўмгача гаровсиз кредитлар бўйича:
Аввалги тартибда: ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун 24 ойгача имтиёзли давр билан 84 ойгача ажратилади - деб кўрсатилган эди.
Ўзгаришдан сўнг: лойиҳани* амалга ошириш учун 24 ойгача имтиёзли давр билан 84 ойгача ажратилади. Бунда, лойиҳа хусусиятидан келиб чиқиб, кредитнинг 50 фоизгача қисми айланма маблағларни тўлдириш учун очиқ кредит линияси асосида ҳар 12 ойда сўндириш шарти билан 24 ойгача ажратилиши мумкин - деб тўлдирилди.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️Ipak Yo'li Banki’дан доллардаги омонат!
💲Ipak Yo'li Banki 6% ставкали доллардаги омонат ҳақида маълум қилмоқда. Ушбу омонатнинг юқори фоизидан ташқари бир қанча қулайликлари ҳам мавжуд. Масалан, унга нақд пул қўшиш мумкин. Бундан ташқари уни исталган вақтда Ipak Yo’li Mobile иловаси орқали назорат қилиб турса бўлади.
Агар омонат сизни қизиқтирган бўлса, батафсил у билан бу ерда танишишингиз мумкин.
🏦 Омонатни очиш учун эса, исталган банк филилалига ташриф буюринг.
💬Мижозларни қўллаб-қувватлаш хизмати: @ipaksupport
💬Расмий саҳифалар: Инстаграм ва Телеграм
👉 @bankirkundaligi 👈
КРЕДИТ МАБЛАҒИНИ БОШҚА МАҚСАДГА САРФЛАШ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан “O’zsanoatqurilishbank” АТБ Сирдарё минтақавий филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда “O’.SH.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, МЧЖга ажратилган 10 млрд. сўм кредит маблағлари эвазига турар жой биносини қурмасдан, таъминотчи корхоналардан харид қилинган қурилиш молларини нақд пулга сотиб юбориб, ушбу маблағларни ўзлаштирганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)
Асакабанк таълим кредити берадими?
Ассалому алайкум. Биз бир ҳафтадан бери Асака банкдан талаба кредит ололмаяпмиз. Чунки база ишламаяпти деб бизни ишимизни ҳал қилишмаяпти.
Ростдан ҳам база ишламадими талаба кредити учун?
Сурхандарё вилояти, Термиз Асака банкдан талаба кредит олмоқчи эдим.
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Халқ банки банкоматида муаммо
Халқ банки умуман фуқароларини ўйламаябти. Банкоматлар ишламаяпти, ичида пластигим қолиб кетди. Йўл кирам қолмади бор пулим пластикда эди.
Ишонч телефонлари иш вақтимиз тугади дея кўтармади масъулар йўқ. Ишламаса нима қилади банкамат қўйиб.
Юнусобод туманидаги банкоматда 1 соат илтимос кутинг деб чиқди роса кутдим, кейин пластигим ичида қолди ўзим кетдим.
Халқ банки ҳар доим шунақа умуман пул кредит сиёсатида халқни ўйламайди.
Банк масъул ходимлари борми ўзи банкни инсон бошқарадими, ҳеч кимга боғланиб бўлмаяпти.
(Кеча пластиги банкоматда қолиб кетган фуқаро бугун соат 12 гача ҳам ҳеч ким билан боғланиб бўлмаганини маълум қилмоқда)
Марказий банк ёки ушбу банклар бош офислари мутасаддилари масалани ўрганиб кўрамиз дейишса, мурожаатчилар шахсий маълумотлари тақдим этилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
Оддий томорқадан қанча даромад топса бўлади?
Бу саволга Агробанкнинг «Менинг томорқам» лойиҳаси орқали жавоб топиш мумкин. Лойиҳада илғор томорқа ер эгаларининг даромадлари, тажрибалари ва бошқа томорқага доир кўплаб мавзулар ҳикоя қилинади.
Агробанк бу лойиҳаси орқали юртимиздаги томорқа ер эгаларига ердан қандай фойдаланиш, унинг даромад манбаи эканлигинини реал ва оддий мисоллар билан тушунтириб беришни мақсад қилган. Лойиҳани давом эттириш ва республиканинг барча ҳудудларини қамраб олишни режалаштирган. Лойиҳанинг яна бир муҳим жиҳати шуки, унда сиз ҳам қаҳрамон сифатида қатнашишингиз мумкин. Бу босқичгача суратга олинган барча сонлар YouTube тармоғида мавжуд.
👉 @bankirkundaligi 👈
ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ
Қайси вилоятда аҳвол қандай?
«Ташаббусли бюджет» жараёни 2024 йил 1-мавсуми статистик кўрсаткичлари 24 март соат 10:00 ҳолатига эълон қилинди.
Республика бўйича 3026,3 млрд. сўм маблағ ажратилган, 29015 та ташаббус иштирок этмоқда. МФЙ сонига нисбатан, Андижон, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятларида ташаббуслар сони бошқаларга нисбатан кам, Республика кўрсаткичидан паст.
2024 йил 24 март, соат 10:00 ҳолатига 9523,6 мингта овоз берилган. Мамлакат аҳолисининг 29 фоизи жалб этилгани таъкидланмоқда. Берилган овозларни МФЙлар сонига солиштириб чиқиладиган бўлса, Андижон, Навоий, Наманган, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳарларида бошқа ҳудуларга нисбатан ортда қолаётганини, Республика кўрсаткичидан паст.
Соҳалар кесимида энг кўп ташаббуслар (Жами ташаббусларнинг 42 фоизи ёки 12144 таси) Ички йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ тадбирларга киритилган. Бундан кўринадики, 42 фоиз ҳудудларда йўлларни таъмирлашга эҳтиёж сезмоқда.
Энг кўп овоз йиғилган 24 та лойиҳаларни кўриб чиқиладиган бўлса, Қашқадарё вилояти мутлоқ чемпионлик қилмоқда. 24 та лойиҳанинг 19 таси ушбу вилоятга тўғри келади. Айниқса, Яккабоғ туманида 13 та лойиҳалар Республика бўйича энг кўп овоз тўплаган. Мазкур лойиҳаларга 1360 млн. сўмдан ташаббуслар маъқулланган (Қизиғи, Яккабоғ тумани Нурли йўл МФЙга 1320 млн. сўм ташаббус киритилган бўлсада, 1360 млн. сўмга маъқулланган). Яккабоғ туманда 158 та лойиҳалар киритилган бўлиб, афсуски, мазкур лойиҳаларнинг 12 тасига маблағ етади холос, сабаби туманга 17,1 млрд. сўм маблағ ажратилган.
☝️🏻Овоз бериш 4 апрел соат 23:59 гача давом этади.
Эслатма, сиз ўз туманингизда биринчилардан бўлинг, чунки ҳар бир ҳудудга алоҳида маблағ ажратилади. Янаям тушунарли бўлиши учун, масалан Яккабоғ туманида 25 та ташаббус республикада биринчи ўринни олгани билан, уларнинг 12 тасига маблағ ажратилади, қолган 13 тасига маблағ етишмайди. Шунинг учун ўз туманингизда ўрнингизни мустаҳкамланг.
👉 @bankirkundaligi 👈
ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИ ҚАЕРДА ВАЛЮТА АЙИРБОШЛАШ МУМКИН?
Байрам ва дам олиш кунлари айрим банклар томонидан аҳолига қулайлик яратиш мақсадида валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолияти йўлга қўйилмоқда. Булар,👇
▪️Ipak yo'li bank
▪️Milliy bank
▪️Bisnesni rivojjlantirish banki
▪️Agrobank
▪️Hamkorbank
▪️Trastbank
▪️Turonbank
▪️Aloqabank
▪️Sanoatqurilishbank
▪️Xalq banki
▪️Asakabank
▪️Infin bank
▪️Ipoteka bank
▪️Garant bank
▪️Mkbank
▪️Poytaxtbank
▪️Saderatbank
▪️Asia Alliance bank
▪️Octobank
▪️Universalbank
▪️Orient Finans Bank
▪️Hayotbank
▪️Tengebank
▪️Davrbank
☑️Шу билан бирга, “24/7” режимида ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари орқали ҳамда банк биносига ташриф буюрмаган ҳолда куннинг исталган вақтида тижорат банкларининг мобил иловалари орқали валюта айирбошлаш операциясини амалга ошириш имкониятлари ҳам мавжуд.
☝️🏻Рўйхатдаги банк номи устига босиб, манзилли рўйхатни кўришингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
ЯНА БИР НОҚОНУНИЙ ТОПШИРИҚ
Айтишларича, бугун давлат банкларнинг раислари ва уларнинг барча ўринбосарлари, шунингдек, ушбу банкларнинг барча филиаллари бошқарувчилари ўз вазифасидан озод қилиниб, вақтинча бажарувчи қилиб қайта тайинланиши юзасидан топшириқ берилган.
Барча буйруқ нусхаларини зудлик билан йиғиб олиш Марказий банк зиммасига юклатилган.
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
«БАНКЛАР ВА БАНК ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИ
8-модда. Банкларнинг мустақиллиги
- Банклар молиявий операцияларни амалга ошириш билан боғлиқ қарорлар қабул қилишда мустақилдир.
- Давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахсларига банклар фаолиятига, шу жумладан банкларнинг кредит портфелини ва активларини шакллантириш билан боғлиқ тадбиркорлик таваккалчиликларини бошқаришга, банкларнинг раҳбар ходимларини тайинлашга аралашиш, шунингдек банкнинг маблағлари ҳисобидан турли хил тўловлар ва бадаллар талаб қилиш тақиқланади, бундан ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
👉 @bankirkundaligi 👈
📢 Bu bahor sevgiling uchun emas, balki pul ishlash uchun! 💸
🔥 Qor ketgani bilan, moliyaviy bozorlarda haqiqiy harorat boshladi: oltin rekor darajalarga oshdi, dollarning qiymati ortib borgan va Bitkoin kosmosga yo'l oldi, bir nechta kriptovalyutalarni olib borib ketdi.
💰 Tajribali treyderlar ayni davrida kapital kotarish davri ekanligini bilishadilar. Imkoniyatingizni boy bermang! Ayni paytda yana bir yaxshi xabar mavjud:
AMarketsdan $10 000 bahor aksiyasi! 🎁
🎁
Bu aksiya ichida yangi va mavjud AMarkets mijozlari ishtirok etishi mumkin - Ozbekiston treyderlarining ishonchini qo'lga olishgan litsenziyalangan onlayn broker.
Qanday qilib qatnashish mumkin?
1️⃣ 31-martga qadar hisobingizga $500 dan ortiq summa qo'shing
2️⃣ Shaxsiy kabinetda aksiyada ishtirok etish uchun kuponga ega bo'ling
3️⃣ Uni faollashtiring, 1 lottadan ortiq savdo amalini bajaring
4️⃣ Tayyor. Siz aksiyada ishtirok etasiz!
🔥 Kuponlar soni cheklangan emas
💰 Har bir $500 to'plamlar ko'proq kuponlarga, shuningdek, g'alaba uchun ko'proq imkoniyatlarga ega bo'ladigan manba
🎉 Aprelda tasodifiy sonlar generatori asosida g'alaba qozonganlarni aniqlaymiz
🔍 Taklifning batafsil shartlari havolada mavjud
Moliyaviy bozorlarda pul ishlash va $10 000 gacha g'alaba qozonish imkoniyatini boy bermang!
Профессионал бухгалтерлар, аудиторлар ва солиқ маслаҳатчилари!
✅ Ўз соҳангизда юзага келадиган мавхум саволларнинг жавобини билишни, сўнгги янгиликлардан ҳабардор бўлишни истасангиз Auditor ижтимоий лойиҳасига қўшилинг.
📚 Мазкур каналдаги 2023 йил мобайнида тақдим этилган мулоҳазалар, фикрлар ва қизиқарли постлар жамланган китоб тез орада бепул фойдаланиш учун эълон қилинади.
👉 Каналга ушбу ҳавола орқали ўтишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
БАНКИРЛАР УЧУН СЎРОВНОМА
Гўзалхон Шоназарова Тошкентдаги Вестминстер Халқаро Университетида HR Менежмент бўйича магистратурада таҳсил олмоқда. Ҳозирда банк соҳаси бўйича илмий иш қиляпти. Бугунги кунда оммалашаётган "иш берувчи бренди", "барқарорлик", "яшил бошқарув", "хилма-хиллик", "тенглик", "инклюзия" каби тушунчаларга банк ходимларининг муносабати ва бу тушунчаларнинг улар учун аҳамиятини аниқлаш илмий ишнинг асосий мақсади ҳисобланади. Илмий ишнинг натижасидан келиб чиқиб, HR менежерлар Ўзбекистон банклари учун қилиниши зарур амалиёт ва қадриятларни яратa олишади. Ўзбекистон банк соҳасига қизиқаётган ва шу соҳа вакиллари учун шароит яратишга интилаётган ёш талабани қўллаб-қувватланг.
☝️🏻Сўровномада 450 та банк ходимининг иштироки таъминланса, илмий ишни амалиётга татбиқ этиш мумкин бўлади. Шунингдек, халқаро журналда ўзбекистонлик талабанинг илмий иши ёритилади.
Сўровнома аноним тарзда бўлиб, икки тилда мавжуд. Қайси бири қулай бўлса, шунга кириб жавоб беришингиз мумкин. Энг сўнггида, албатта, "Юбориш" тугмасини босинг:
Ўзбек тилида:
https://forms.gle/ep3eYnJC6jckXjBT9
Рус тилида:
https://forms.gle/7MKEokDzqEVbBhPWA
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️⚡️100 МЛН. СЎМГАЧА ГАРОВСИЗ КРЕДИТЛАР, 500 МЛН. 1 МЛРД. ВА 1,5 МЛРД. СЎМГАЧА ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАРНИ ОЛИШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–306-сонли қарорига кўра асосий саволларга жавоб берамиз.
☑️Савол: Бу кредитлар кимларга ажратилади?
Жавоб:
- Камида бир йил мобайнида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилган шахслар, ҳунармандлар, касаначилар, нодавлат таълим ташкилотлари, уч ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектлари;
- оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз бизнес лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб, ижобий кредит тарихига эга бўлган юридик ва жисмоний шахсларга ажратилади.
☑️Савол: Бу кредитни олиш учун қандай тартибда мурожаат қилинади?
Жавоб:
Ушбу турдаги имтиёзли кредитларни олиш учун biznes-portal.uz сайти орқали онлайн тарзда ариза юборилади.
☑️Савол: Ариза қолдирилгач, ким бу масала билан шуғулланади? Қайси банкка бориш керак?
Жавоб: Ариза қолдирганингиздан сўнг, ариза скоринг текширувидан (Инсон омилисиз ўрганилади) аризангиз ҳоким ёрдамчисига юборилади. Ҳоким ёрдамчиси сизнинг фаолиятингизни ижобий баҳоласа аризангизни «Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази»га юборади (Уни орасида Лойиҳаларни баҳолаш ва танлаш гуруҳлари ҳам ўрганади). Аризангиз ҳоким ёрдамчисидан ўтгач, сизни марказлар томонидан танлаб олинган ташаббускорлар бизнес кўникмаларини шакллантириш йўналишида қисқа ва ўрта муддатли амалий ўқув курсларида ўқитилади. Амалий ўқув курсларини муваффақиятли тугатиб, сертификат олган ташаббускорлар Дастур доирасидаги қўллаб-қувватлаш механизмларидан фойдаланади.
☝🏻Барча босқичлардан ўтганингизда ҳисобрақамингиз қайси банкда бўлса ўша банкдан олишингиз мумкин. Агар сизга хизмат кўрсатаётган тижорат банки ушбу кредитни ажратишни рад этса, сиз ҳисобрақамингизни Бизнес ривожлантириш банкига кўчириб олиб ўтиб, ушбу молиявий инструментлардан фойдаланишингиз мумкин.
☑️Савол: Ушбу кредитлар фоизи қанча?
Жавоб: Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада. Ҳозирда бу 18 фоизни ташкил этади.
Савол: Мазкур кредитларнинг муддати қанча?
Жавоб: Кредитлар 24 ой имтиёзли давр билан, 84 ойгача ажратилади. Айланма маблағларни тўлдириш учун эса ҳар 12 ойда сўндириш шарти билан 24 ой муддатга ажратилади.
☑️Қуйида эса, юқоридаги имтиёзли кредитларга оид постларимизни илова қиламиз. Жумладан:
▪️100 млн. сўмгача гаровсиз кредитлар айланма маблағ учун ҳам ажратиладими?
▪️500 миллион сўмгача имтиёзли кредитлар қандай лойиҳаларга, қандай шартларда ажратилади?
▪️1,5 миллиард сўмгача ҳам 18 фоизли кредит олса бўладими?
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️⚡️100 МЛН. СЎМГАЧА ГАРОВСИЗ КРЕДИТЛАР, 500 МЛН. 1 МИЛЛИАРД ВА 1,5 МЛРД. СЎМГАЧА ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАР ҚАНДАЙ ЛОЙИҲАЛАРГА АЖРАТИЛАДИ?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–306-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (ПҚ-130, 15.03.2024й).
Қарор қуйидаги изоҳ билан тўлдирилди:
Изоҳ: *лойиҳа – саноат, хизматлар, савдо ва умумий овқатланиш, туризм, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, ҳунармандчилик, касаначилик, заргарлик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш, шунингдек, замонавий савдо марказлари ҳамда уларга туташ ҳудудларда ишлаб чиқариш бинолари (ангар ва цехлар)ни қуриш йўналишларида тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш ва кенгайтириш (модернизация қилиш).
Яъни,
▪️100 млн. сўмгача гаровсиз кредитлар;
▪️500 миллион сўмгача кредитлар;
▪️1 миллиард сўмгача кредитлар;
▪️1 миллиард сўмгача кредитлар юқоридаги мақсадларга 24 ой имтиёзли давр билан 84 ой муддатга (Айланма маблағларни тўлдириш учун эса ҳам 12 ойда сўндириш шарти билан 24 ойгача) 18 фоиздан ажратилади.
☝🏻Янаям яхшироқ тушунишингиз учун, ушбу қарорга киритилган энг катта ўзгариш шундаки, аввалги қарорда кредитлар фақат ишлаб чиқариш учун ажратилар эди. Энди эса хизмат кўрсатиш, савдо, чорва ва бошқа юқорида кўрсатилган мақсадларга ҳам ажратилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
1Fit ИЛОВАСИ РАМАЗОН ОЙИГА БИР ОЙЛИК ТЕКИН АБОНЕМЕНТ СОВҒА ҚИЛАДИ
🌙 Муборак Рамазон ойида 1 йиллик абонементни харид қилинг, ва яна 1 ойлик машғулотларга эга бўлинг.
Иловада 30 дан ортиқ спорт турлари жамланган: сузиш ва фитнесдан тортиб, от спорти ва боксгача. Сиз ҳар куни янги машғулотларни синаб кўришингиз мумкин. Бунинг учун алоҳида тўлаш шарт эмас: 1 та обуна барча спорт турлари учун амал қилади!
Қулайлиги, абонементни, муддатли тўлов асосида харид қилса бўлади.
Иловани юклаб олинг ва 200дан ортиқ спорт залларида шуғулланинг.
Илова 👉мана бу ерда.👈
*Абонемент Тошкент ва Самарқанд шахарларида амал қилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
НАВРЎЗ БАЙРАМИДА КЕТМА-КЕТ 4 КУН ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИ БЎЛАДИ
☑️Президентимизнинг ПФ–213-сонли Фармонига кўра (22.12.2023 й.):
▪️21 март – пайшанба (Наврўз байрами);
▪️22 март – жума (барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни);
▪️23 март – шанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни);
▪️24 март – якшанба (одатий дам олиш куни).
👉 @bankirkundaligi 👈
Оталар банки - ушбу банк сизга қайтариб бериш муддатисиз ва фоизсиз қарз беради. Эвазига эса...
(Бизнинг каналдаги ушбу мазмундаги постга видео тайёрлаб юборишибди)
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️БУГУН ҲАЛИ ТУГАМАДИ
Бир танишимга (банкир) бугун неча соат йиғилишда бўлдинг, телефонингни эрталабдан буён кўтармайсан деб ёзсам,
- Бугун ҳали тугагани йўқ, ҳозирам йиғилишдаман - деб ёзиб юборибди (Соат 21:10 да).
Ҳақиқатан ҳам бугун ҳали тугамади деб Вазирлар Маҳкамасидан битта раҳбар бутун республикага йиғилиш қилиб, барча вилоят ва шаҳар(туман) банкларини йиғиб олган экан. Банклардан ташқари, Иқтисодиёт ва Молия, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик, Солиқ тизимлари раҳбарлари ҳам ҳокимиятларда ўтирибди.
Бир таклифда, эртага эрталаб банклар ишламайди ўзи деб сўкиб қўйинглар.
👉 @bankirkundaligi 👈