bankirkundaligi | Unsorted

Telegram-канал bankirkundaligi - 🇺🇿Банкир кундалиги

66917

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Subscribe to a channel

🇺🇿Банкир кундалиги

МИКРОҚАРЗЛАР
Бизнинг канал билан беғараз ҳамкорлик қилиб келаётган тижорат банклари масъулларидан олинган маълумотлар асосида тайёрланди.

☑️Hamkorbank
Муддати 36 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 27,99% дан бошлаб
Батафсил

Онлайн микроқарз
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 32% дан бошлаб
Батафсил

☑️Ўзсаноатқурилишбанк
Муддати 48 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 31%дан; банкнинг иш ҳақи лойиҳасидаги мижозлари (жисмоний шахслар) учун 29%дан

JOYDA иловасида
Муддати 48 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 29%дан
Батафсил

☑️Бизнесни ривожлантириш банки
Муддати 48 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 26-31%
Батафсил

☑️Агробанк
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 27%
Батафсил

Онлайн микроқарз
Муддати 24 ойгача
Миқдори 30 млн. сўмгача
Фоизи 27,99%
Батафсил

☑️Капиталбанк
Офлайн микроқарз
Муддати 60 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 33%
Батафсил

☑️Алоқабанк
Онлайн микроқарз
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 32%
Батафсил

☑️Anorbank
Онлайн микроқарз
Муддати 36 ойгача
Миқдори 100 млн сўмгача
Фоизи: ойлик 2,83% дан, ариза беришда иловага ойлик иш ҳақи картаси киритилганида, тариф бўйича 10% чегирмани қўлга киритиш мумкин
Батафсил

☑️Халқ банки
Микроқарз (вақтинчалик тўхтатилган)
Онлайн микроқарз
Муддати 48 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 25% дан
Батафсил

☑️Ipak yo‘li banki
Муддати 60 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 29,9 фоиздан бошлаб
Батафсил

Онлайн микроқарз
Муддати 36 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 30,9 фоиздан бошлаб
Батафсил

☑️Асакабанк
Онлайн микроқарз
Фоизи 30% дан бошланади
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Батафсил

☑️Микроқарз қандай кредит, уни қандай олиш мумкин, қандай ҳужжатлар расмийлаштириш ҳақида 👉 бу ерда батафсил 👈 ўқинг.

☑️Айни пайтда тижорат банкларида ажратилаётган автокредитлар ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

РИВОЖЛАНИШ ЯХШИЛИККА БЎЛСАЮ...

▪️Банклар капитали катталашди, аммо жойларда филиаллари камайди, ходимлар қисқартирилмоқда;

▪️Пул ўтказмалари тури ва хавфсизлик талаблари кучайди, лекин фирибгарликлар ҳам кўпайди;

▪️Одамларнинг пули кўпайди, аммо ён қўшнисининг ҳолидан бехабар;

▪️Пластик карталар сони жами аҳоли сонидан ҳам кўпайди, лекин ҳали ҳам дўконларда "УзКардми, Ҳумоми" - деб сўрашади;

▪️Билим-маърифат ошди, аммо мурожаатлар ҳам камаймади;

▪️Пул кўпайди, аммо хотиржамлик йўқолди;

▪️Омонатлар фоизи ошиб бормоқда, бироқ мижозлар ҳали ҳам маблағини банкка қўйишга шубҳаланади;

▪️Ҳаммада кредит қолдиғи ортиб бормоқда, лекин тўлов маданиятимиз ортгани йўқ;

▪️Техника-технологияларимиз ривожланиб кетди, аммо кўп нарсага вақт топа олмаймиз;

▪️Кредитлар тури доимий кўпайиб бормоқда, лекин уни олиш фуқароларга ҳали ҳам мураккаб туюлади.

Рўйҳатни изоҳларда яна давом эттиринг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

УХЛАМАСИН, ХАЛҚИМ, БАНКНИНГ БОЛАСИ

Банкирнинг уйғонган рост бўлсин деган шеърга банкнинг турмуш ўртоғи ҳам жавоб тайёрлабди.

Ажаб савдо саволи бор жавоб йўқ,
Оч қориннинг даъвоси бор, кабоб йўқ.
Ой сўнггида ҳисоб бору, китоб йўқ,
Қарз берганлар хуноб, олганларда шитоб йўқ
Ухламасин халқим,  банкнинг боласи
Уйқулари хароб уйнинг ноласи.


На касбида байрам бормиш аталган,
Айби доим номларига қадалган.
Давралардан сабаб нима, ҳайдалган
Ҳар юмушда билиб билмай таланган,
Ухламасин халқим банкнинг боласи
Бежиз оқармаган сочин толаси.

Фоиз баланд бўлса, ноҳақ таънада,
Хизматлари қолиб кетар панада.
Кимга олқиш, кимга қарсак, анада!
Бир кор бўлса банкнинг номи қорада!!!
Ухламасин халқим банкнинг боласи!
Асли у ҳам бир она садпораси!

Мажлисларнинг "гули" асли уларлар,
Ҳокимликлар мазах қилиб куларлар.
Алламбало "дастур қули" шуларлар
Топшириққа лаббай, дея турарлар.
Ухламасин халқим, банкнинг боласи,
Кутсин бедор уйда унинг оиласи.

Мижоз таъби учун юрса ораста,
Олифта деб қилишади писанда.
Банкнинг пули -банкирларнинг мулкимас,
Сиз айтгандек, банкнинг хаққини емас.
У ҳам Яратганнинг ожиз бандаси!
Ухламайди энди банкнинг боласи!

На тўйда бор, на катта тантанада,
Қариндошлар бор, банкир йўқ маъракада.
Уйда хатм қилса ҳаммадан кейин,
Ишдан етиб келса бу ҳам ҳарнада!
Ухламасин халқим, банкнинг боласи,
Уйда маҳтал совуган, чой пиёласи.

Ярим тунда ҳузур қилиб тўшакда,
Ухлаганлар кимлар бўлар, биласиз
Лекин қўли хужжат билан гўшакда,
Қарз дафтарин титганларни сўкасиз?
Ҳаловатсиз кундузлари, тунлари,
Ухламасин, халқим, банкнинг боласи.

Тонг оқармай кетар эмиш-йиғилиш!
Кун якуни яна бўлар "гап териш".
Тушлигидан қизғанади ишини,
Асли, банкир одатидир югуриш.
Кросс бўлди маҳаллада ишгинанг,
Шиор шудир: Ит ётиш -мирза туриш.
Айтсам ҳали тугамайди ноласи,
Халқим, асли банкир ҳам эл боласи.

Банкирнинг турмуш ўртоғидан...

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

СУРХОНДАРЁДА КАДРЛАР РОКИРОВКАСИ АМАЛГА ОШИРИЛДИ

Қизириқ туман ҳокими вилоятга 1-ўринбосар бўлди, вилоятнинг 1-ўринбосари эса Қизириқ туманига ҳоким бўлди.

Ражабов Шерзод Абдимуратович – Сурхондарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Қизириқ тумани ҳокими лавозимида фаолият юритаётган эди.

Орипов Анвар Хомитович – Сурхондарё вилоятининг Қизириқ тумани ҳокими этиб тайинланди.

Шу вақтга қадар у вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

МУРОЖААТ ҲАЛ ЭТИЛДИ

Куни кеча эълон қилинган мурожаат Капиталбанк мутасаддилари томонидан ҳал этилибди, мурожаатчи миннатдорчилигини билдириб, расм ташлади.

Шу ўринда пластик карта эгаларига кичик эслатма:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари тўғрисидаги Низом талаблари:

44-банд.
Тўлов тизими субъектлари томонидан ўрнатилган банкоматлар ва ўз-ўзига хизмат қилувчи қурилмаларда эквайер номи, мижозларни қўллаб-қувватлаш маркази телефон рақами ҳамда қурилма уланган тўлов тизими логотипи бўлиши лозим.
Банкомат техник носозлик сабабли банк картасини қайтариб бермаганда, банк картаси сақловчиси томонидан эквайерга оғзаки ёки ёзма мурожаат қилинади. Мурожаат банк операция куни давомида келиб тушса шу куннинг ўзида, операция куни тугаганда келиб тушган тақдирда кейинги банк операция кунидан кечикмаган ҳолда мижозга банк картаси қайтариб берилиши зарур.

Банк картаси ШИР-код нотўғри киритилиши натижасида банкомат томонидан қайтариб берилмаганда, банк картаси эквайер томонидан банк картаси сақловчиси идентификация қилинган ҳолда банк картаси сақловчисининг мурожаати келиб тушган кундан кейинги банк иш кунидан кечиктирмасдан қайтариб берилади.

Банклар томонидан ўрнатилган банкоматларнинг иш фаолияти ва нақд пул билан таъминланганлиги устидан доимий назорат ўрнатилиши ҳамда банкоматларнинг жойлашуви ва ишчи ҳолати тўғрисидаги маълумотлар банкнинг веб-сайти ва/ёки мобил иловаларида кўрсатилган бўлиши лозим.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Энг яқин инсонимга.

◽️Рамазон ҳайити муборак бўлсин, тутган рўзаларингизни Аллоҳ қабул қилсин. Уйингиз файз-баракага тўлсин. Келгуси Рамазонда ҳам бир-биримизни мана шундай табриклаш насиб этсин.

▫️Сизга ва оилангизга соғлик тилайман. Она юртимиз тинч бўлсин!

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

“БИЗНЕСГА БИРИНЧИ ҚАДАМ” КРЕДИТЛАРИ 17 МИЛЛИОН СЎМГАЧА ОШИРИЛАДИ

Президент Жиззахда йиғилиш ўтказмоқда.

Жиззахда томорқаларни ишга солиш бўйича 309 та маҳаллага лидер тадбиркор – экспортчилар бириктирилиши белгиланди.

Лидер тадбиркор – экспортчи учун ҳар бир маҳалла ихтисослашувидан келиб чиқиб томорқада 50 миллион сўм даромад қиладиган молиявий хизмат пакети ишлаб чиқилади.

Бу борада банклар лидер тадбиркорларга айланма учун 3 йил муддатга 1,5 миллиард сўмгача кредитлар ажратади, бюджет ҳисобидан агроном жалб қилиш, ўқитиш, маҳаллада йиғиш, сақлаш ва қуритиш пунктларини ташкил қилиш учун 1 миллиард сўмгача грантлар беради, хонадонларга Оилавий тадбиркорлик дастуридан 33 миллион сўмдан, “Бизнесга биринчи қадам” дастуридан 17 миллион сўмдан кредит ажратади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Moody’s InfinBankнинг кредит рейтингини B1 даражасига кўтарди

Moody’s Ratings рейтинг агентлиги InfinBankнинг миллий ва хорижий валютадаги кредит рейтингини B2 даражасидан B1 даражасига кўтарди.

Moody’s кредит рейтингларини белгиловчи ҳамда тадқиқотлар ва риск таҳлилларини ўтказувчи халқаро рейтинг агентлиги ҳисобланади. Ташкилот халқаро рейтинг агентликларининг "катта учлиги" қаторига киритилган.

InfinBankнинг рейтинги кўтарилишига сабаб қилиб агентлик молиявий кўрсаткичлар яхши эканлиги, активлар ва рентабелликнинг юқори сифатини қайд этган.

Бу каби рейтинглар инвестиция қарорларини қабул қилишда молиявий барқарорлик ва рисклар даражасини тўғри баҳолашга ёрдам беради.

Агентликнинг ҳисоботларини кўриб чиққан мижоз банкнинг кредитга лаёқатлилиги тўғрисида обектив ва салмоқли қарорни қабул қилиши мумкин.

InfinBank мижозларга сифатли ва ишончли молиявий маҳсулотларни тақдим этишга интилар экан, ижобий ўзгаришларни амалга оширишда давом этади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🌙10 АПРЕЛ РАМАЗОН ҲАЙИТИ.
ХОДИМЛАР НЕЧА КУН ДАМ ОЛАДИ?

Президентимизнинг 2024 йилда қўшимча дам олиш кунларини белгилаш бўйича фармонига асосан 11-12 апрель кунлари барча учун дам олиш куни этиб белгиланган.

☑️Ҳайит байрами 10 апрель кунига тўғри келиши муносабати билан дам олиш кунлари кетма-кетлиги қуйидагича бўлади:

▪️10 апрель, чоршанба — Рамазон ҳайити куни;
▪️11 апрель, пайшанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;
▪️12 апрель, жума — 13 апрель, шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни;
▪️13 апрель, шанба — барча учун иш куни;
▪️14 апрель, якшанба — барча учун дам олиш куни.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️БУГУН ПРЕЗИДЕНТ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИГА ТАШРИФ БУЮРАДИ.

Давлатимиз раҳбари саноатнинг юқори технологик тармоқлари, қишлоқ хўжалиги ва бошқа йўналишларда амалга оширилаётган лойиҳалар, маҳаллаларда аҳоли даромадларини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишади.

Янги корхоналар қурилишига старт бериш, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларини муҳокама қилиш ҳам режалаштирилган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🇯🇵 Япония ажойиб мамлакат

Уларнинг кундалик ҳаёти ҳам тартиб устига қурилган. Японларнинг одатий бир кунидан ажойиб лавҳаларни сизга илиндик.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🔹Туронбанк “Бизнесга биринчи қадам” кредитини таклиф этмоқда!

➖Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар тадбиркорлигига 5 миллион сўмгача ажратилади.

➖Ҳеч қандай бошланғич тўлов ва гаровларсиз 12 ойгача бўлган муддатга.

➖Шартлар бўйича батафсил маълумот видеода ва www.turonbank.uz сайтида.

➖Боғланиш учун 1220 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг!

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️«ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ»НИНГ ҒОЛИБ ЛОЙИҲАЛАРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ!

«Очиқ бюджет» порталида «Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2024 йилдаги 1-мавсуми ғолиб лойиҳалари эълон қилинди. Унга кўра, республика бўйлаб 2 254 та маҳалла бўйича жами 2 770 та лойиҳа ғолиб деб топилди.

▪️Ушбу лойиҳаларни молиялаштириш учун маҳаллий буджет маблағлари ҳисобидан 3,3 трлн. сўм йўналтирилади.

☑️Маълумот учун, овоз бериш жараёнларида мамлакатимиз бўйлаб 11,7 миллион нафар фуқаро иштирок этди.

☝️🏻Ғолиб лойиҳалар билан 👉ушбу ҳавола👈 орқали танишишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

МЕНГА ҲАМ ТЕРМИНАЛ КЕРАК

Ассалом алайкум ҳурматли админ. Терминал ололмаяпман мавзусидаги постингиздан кейин мурожаат хал қилинганини ўқиб, айни менда ҳам шу муаммо борлиги сабабли сизга мурожат қиляпман.

Бизнинг «Б.И.» МЧЖ га Алоқабанк Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани филиали хизмат кўрсатади. Терминал бўйича икки ойдан буён Ғаллаорол тумани филлиалига ёзма ва оғзаки мурожаат қиламиз. Филиал ходимларини эртага ана мана деган вадалари билан шунча вақт ўтди. Кеча туман филиали ходимлари «Вилоятга боринг ҳал бўлди,«аризаларимни туман олган бераркансиз» деб айтинг» - деди. Бугун Алоқабанк Жиззах вилоят филиалига бориб учрашдим. Афсус менга ҳам юқоридаги жавобни беришди «Терминал йўқ қачон бўлишини билмаймиз» -деган мазмунда.

Сиздан, мени масаламга ҳам ёрдам беришингизни сўрайман, зора бунга ҳам ечим топилиб қолса.

P.S.: Ўзи тадбиркорларга терминал ажратиш масаласи билан ким шуғулланади? Бу масалани банк тизимида ким назорат қилади? Солиқ текширувида тадбиркорга жарима қўлланилса, терминал беришга масъул бўлган ташкилот масъулиятни бўйнига оладими?

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ШОИР ЖАМШИД АКБАРОВГА
БАНКИРЛАРДАН

Ётган эдик мудроқ босиб биз ғафлатда,
Шеърингиздан кетдик жуда ҳам мавжланиб.
Раҳмат сизга, қолган эдик аросатда,
Энди аниқ кетамиз биз ривожланиб.

Банкирларнинг уйғонгани рост бўлсин деб,
Чиқмасангиз бизга ҳеч ким қайғурмасди.
Қилар иши амалига мос бўлсин деб,
Ғамхўр бўлиб бошимизда ҳам турмасди.

Банкирлари хор бўлмагай ушбу кунда,
Мақтаб турса шоирлари сизлардайин.
Уйғониш-чун ухлаш керак асли тунда,
Энди шу ҳам қўлимиздан кетгандайин.


Йўлимизни тополмайин юрган эдик,
Кўрсатдингиз йўлни биздай ношудларга.
Олға юрмай биз бир жойда турган эдик,
Катта раҳмат банкирлардан Жамшидларга!

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​ЖАМШИД ҚЎЧҚОРОВ — БАНКЛАРНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ҚАНДАЙ КЕТАЁТГАНИ ҲАҚИДА

Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров ҳукумат «Ўзсаноатқурилишбанк» хусусийлаштирилишини тезлаштириш устида ишлаётганини, май ойида «Асакабанк»ни хусусийлаштиришга тайёрлаш бўйича ЕТТБ билан келишув имзоланиши режа қилинганини билдирди. Шунингдек, Ислом молияси бўйича ишлар кўлами кенгаяди.

У бу ҳақда 2 апрель куни Иқтисодиёт ва молия вазирлигида президентнинг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган асосий йўналишлар бўйича ислоҳотларни амалга оширишнинг 2024 йилдаги устувор чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори юзасидан бўлиб ўтган йиғилишда гапириб ўтди.

«Ўзсаноатқурилишбанк» хусусийлаштирилишини тезлаштириш устида ишлаяпмиз. Яқинда Rothschild & Co вакиллари билан ҳам учрашув ўтказдик. Фурсатдан фойдаланиб, 3 та халқаро молия ташкилотига — Халқаро молия корпорацияси, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё банкига ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Улар мазкур банкка конвертация бўладиган кредит берган. Шунингдек, «Асакабанк»ни хусусийлаштиришга тайёрлаш бўйича Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан май ойида келишув имзолашни режалаштиряпмиз», — деди Ж.Қўчқоров.

У, шунингдек, мамлакат Ислом молияси механизмлари бўйича олиб борилаётган ишлар кўламини кенгайтириш ниятида эканини айтди.

«Банклар ҳақида гапирганда шуни ҳам айтмоқчиманки, Марказий банк ва Президент администрация билан биргаликда Ислом молиявий механизмлари бўйича ишламоқчимиз. Апрель ойида Ислом тараққиёт банки вице-президенти билан кўришмоқчимиз. Бу учрашув давомида июль ойида ёки улгурмасак, сентябрь ойида бу масала муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ўтказишни таклиф этмоқчимиз. Умуман олганда, бу соҳадаги ишларни кенгайтирмоқчимиз. Шу сабабли Ислом тараққиёт банки билан кўп масалаларда ҳамкорлик қиламиз деган умиддаман», — деди бош вазир ўринбосари.

«Бир сўз билан айтганда, банк секторидаги ислоҳотларимиз давом этяпти. Яна бир бор айтаман, бу ерда ўтирган халқаро молия ташкилотлари билан биргаликда ишлаймиз», — дея қўшимча қилди у.

Жамшид Қўчқоров, шунингдек, хусусийлаштириш бўйича янги катта дастур тайёрланганини ва у яқин кунларда тасдиқланиши кутилаётганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил август ойида президент «Қишлоқ қурилиш банк» (Бизнесни ривожлантириш банки), «Асакабанк», «Алоқабанк», «Агробанк» ва бошқа банкларни хусусийлаштириш ҳамда акциялари IPOсини кечроқ муддатга қолдирганди. Аввалига давлат улушини тўлиқ аукционга қўйиш режалаштирилган «Ўзсаноатқурилишбанк»нинг давлат улуши 2024 йил охиригача 50 фоизга камайтирилиши кўзда тутилганди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (8 - 14 апрел) янгиликлари.

☑️Марказий банк амалдаги қонунчилик ва Марказий банкнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларига тўлиқ риоя қилинишини таъминламаган 1 та банк ва 1 та микромолия ташкилоти чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилганини ва Ўзбекистон Республикасининг “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонун талабларига асосан лицензия олган кундан эътиборан бир йил давомида ўз фаолиятини амалга оширмаган 1 та тўлов тизими операторининг фаолияти олти ой муддатга чекланганини маълум қилди.

☑️Ипак йўли банк "Миллий-24/25" омонатини таклиф этди. Минимал миқдори 1 млн. сўм, муддати 24 ой, фоизи 25%.

☑️Ҳамкорбанк 50 млн. сўмгача онлайн микроқарз таклиф этди. Фоизи 12 ойга 32%, 24 ойга 36% ва 36 ойга 40%.

☑️МКБанк ўзига бириктирилган маҳаллаларда истиқомат қилувчи шахслар учун микроқарз таклиф этди. Миқдори 10 млн. сўмгача, муддати 48 ойгача, фоизи 22-24%.

☑️Ориентфинансбанк "Қулай" истеъмол кредитини таклиф этди. Миқдори 50 млн. сўмгача, муддати 36 ой, фоизи 26%.

☑️Халқ банки "Хазна" иловасида 100 млн. сўмгачаонлайн микроқарз кредит таклиф этди. Кафилларсиз, ҳужжатларсиз, гаровсиз ва навбатсиз!

☑️Ўзсаноатқурилишбанк режавий профилактика ишлари сабабли, жорий йилнинг 15-19-апрель кунлари соат 12:00 дан 17:00 гача бўлган даврда банкнинг банкоматлари фаолияти вақтинча тўхтатилишини маълум қилди.

☑️Ziraat bank Uzbekistan жорий ҳафта 9 апрел куни техник профилактика ишлари олиб борилаётганлиги сабабли банкнинг мобил иловасидан СМС келишида вақтинчалик узилишлар кузатилаётганини маълум қилиб, узр сўради. Лекин ҳалигача (орадан 5 кун ўтса ҳам) ушбу узилиш бартараф этилгани юзасидан маълумот тақдим этмади.

☑️Ипотека-банк ўзини ўзи банд қилганлар учун тижорат ипотека кредитини таклиф этди. Миқдори 1,7 млрд. сўмгача, муддати 20 йилгача, фоизи 26,9. Бошланғич тўлов 26%. Банк шунингдек "Супер" омонатини таклиф этди. Минимал миқдор 100 минг сўм, муддати 6 ой. Ушбу омонатнинг дастлабки 3 ойда 26 фоиздан (Онлайн қўйилса 26,09%), қолган 3 ойда 14 фоиздан ҳисобланади.

☑️Анорбанк мобил иловасида 100 млн. сўмгача онлайн микроқарз таклиф этди. Муддати 36 ойгача. Иш ҳақи картани бириктирилса кредит фоизидан 10 фоиз чегирма берилади. Кредит фоизи 34%дан 52%гача.

☑️Инфин банк Moody’s Ratings рейтинг агентлиги банкнинг миллий ва хорижий валютадаги кредит рейтингини B2 даражасидан B1 даражасига кўтарди. Батафсил.

☑️Туронбанк "Максимум" онлайн омонатини таклиф этди. Фоизи 23,5%. 100 минг сўм билан бошлаб, исталган пайт қўшимча маблағ киритиш мумкин. Муддати 18 ой.

☑️Октобанк мобил иловасида виртуал карта очишни таклиф этди. Бунда виртуал Mastercard, Visa ёки Humo карталарни очиш мумкинлигини маълум қилди.

☑️Пойтахт банк “SNS RATINGS" рейтинг агентлиги бўйича Ўзбекистон Республикасининг энг яхши бешта банклар қаторига кирганини маълум қилди ("Сирли мижоз" қўнғироқлари натижаларига кўра).

☑️Банклар ишга таклиф этди:
▪️Капиталбанк;
▪️Капиталбанк;
▪️Анорбанк.

☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.

☑️Автокредитлар шартларини эълон қилдик. 👉Мана бу ерда.👈

☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️ЗАМҲОКИМ, Транспорт бошқармаси бошлиғи, МИБ ходими ва бошқаларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди

Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани ҳокимининг ўринбосари плёнка маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган хусусий корхонани “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида маҳаллий деҳқонларга плёнка етказиб берувчи таъминотчи корхона сифатида тайинлаш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Аммо, у сўралган пул маблағи ҳисобидан 15 млн. сўм олган вақтида ДХХ ва Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди. Терговга қадар текширув давомида, ҳоким ўринбосари ўзининг қўштирноқ ичидаги холис ёрдами эвазига аввал 10 млн. сўм олганлиги ҳам маълум бўлди. Таъкидлаш лозимки, у муқаддам Жиноят Кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан судланган бўлсада, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармаси катта инспектори Бюронинг марказий аппарати иш юритувидаги паррандачилик корхонаси ҳисобидан акциядорлик тижорат банки фойдасига жами 11 млн. 108 минг 629 АҚШ доллари ва 265 минг 187 евро миқдоридаги қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро иши юзасидан, корхонага тегишли кўчмас мулкларни баҳолаш ишлари учун белгиланган хизмат ҳақини турли важлар билан баҳолаш фирмаси фойдасига оширилган нархда кўрсатиб, банк томонидан баҳолаш фирмаси ҳисобига ўтказилган ортиқча пул маблағидан ўзининг улуши сифатида 2500 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ходимлари томонидан ушланди.

Фарғона вилоятида кузатилган ҳолатда, Ёзёвон тумани ҳокимлиги қошидаги “Хўжалик ҳисобидаги уй-жойларни рўйхатга олиш, алмаштириш ва тақсимлаш” бўлими бошлиғи ўзининг ваколатли танишлари орқали, маҳаллий фуқаронинг яшаш хонадони учун ордер ва кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига 2500 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ҳамда ИЖҚКД ходимлари томонидан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ҲУКУМАТГА ЯНА БИР БАНКИР МУБОРАК БЎЛСИН

Рустам Давутович Сулаймонов Навоий вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. 

Тайинловга қадар Микрокредитбанк акциядорлик-тижорат банки бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

У 1982 йилда Бухоро вилояти Шофиркон туманида туғилган. 2004 йилда Тошкент давлат Иқтисодиёт университетини ва 2012 йилда Банк-молия академиясини тамомлаган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

КАРТАМНИ ҚАЙТАРИБ БЕРСИН

Капиталбанкнинг Тошкент шаҳар, Шастрий чорраҳасидаги Макро супермаркети ичидаги банкомати бугун 5 дан ортиқ мижозларнинг карталарини ютиб юборган, меникини ҳам.

Банкомат носоз ҳолатда, Call марказга мурожаат қилсак «Банкоматнинг ID рақамини айтинг, бўлмаса ёрдам бера олмаймиз» - дейишди. У ID рақам банкомат берган чекда ёзилар экан. Чек кўриб турганингиздек оппоқ Капиталбанкнинг ходимларидек. Банкоматга ёзилган рақамлар мавжуд бўлмаган рақамлар.

Бугун Улуғ айём бўлса, ҳамма дастурхон ёзиб нишонласа, деб тушунтирсак «3 банк иш куни картангизни қайтарамиз» - дейишди.

Банкомат на пароль сўради на монитори ёнган деб тушунтиришга қарамасдан телни қўйиб қуйишмоқда.

Кимга додонгни айтишни билмайсан. Илтимос карта жудаям зарур эди. 3 банк иш куни кўпда пул керак эди жудаям.

P.S.: Мурожаатчи шахсий маълумотлари Марказий банк ёки Капиталбанк расмийларига тақдим этилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

БАНКИР ВАФОТ ЭТДИ
(Томорқадан қайтаётган ходим)

Айтишларича, Самарқанд вилояти Нуробод туманида кеча (08.04.2024й. соат 15:30лар атрофида) Миллий банкнинг 1 та собиқ ходими ва яна бир ёш ходими автоҳалокатда вафот эди.

Маълум қилишларича, ёш банк ходими ҳокимлик топшириғи билан томорқа бўйича маҳаллага жўнатилган бўлган. Мана мажбурий меҳнат, мана ишдан ташқари топшириқлар берилишининг оқибати, ёш йигит вафот этди.

Гаффоров Максуд исмли бола, Аллоҳ раҳматига олсин.

Илтимос ушбу маълумотни ҳокимлик ва бошқа ишдан ташқари топшириқлар берувчи ташкилотларга етказсангиз.

Самарқанд шаҳридан Нуробод шаҳрига қатновчи таксига шаҳарга яқинлашишдаги маҳалладан банк ходими ҳам чиқиб минган, Сарикўл МФЙ дан қайтишдаги йўлда такси аварияга учраган оқибатда икки йўловчи вафот этган, бири Миллий банк ходими томорқа бўйича топшириқни бажариб маҳалладан қайтаётган бўлган.

Бугун бутун туман хавотир ва афсус билан гапириб юрибди.

P.S.: Марҳумнинг охирати обод бўлсин. Меҳнат инспекцияси ёки бошқа мутасадди идоралар ушбу ҳолатни ўрганиб кўришлари лозим. Изоҳ беришларини кутиб қоламиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

Фарғона
Хурматли админ ҳоким ёрдамчилари феврал ойи компенсация ва КПИ маблағлари ҳали ҳам олишган йўқ. Масъул раҳбарларни сизлар орқали уйғотмасак бўлмаяпти. Ходимларни 2 ойлик банклар олдидаги қарздорлигини ва кириб келаётган байрамни юқори кайфиятда ўтказишида сабабчи бўлинглар. Олдиндан раҳмат,

Андижон
Ассалому алайкум, Сизлардан илтимос Андижон вилоятига ҳоким ёрдамчиларига КПИ маблағи берилмади, шунга аниқлик киритиб беринглар. Ҳоким ёрдамчиларида ойлигидан бошқа кирим йўқ, ахир эртага Оиламизга бозорлик қилишимиз зарур, олдиндан раҳмат.

Яна Андижон
Ассаламу алайкум Андижон вилояти ҳоким ёрдамчилари номидан мурожаат қилмоқдаман. Ўтган йилги КПИ пулларимизни ҳалигача тўлаб беришмаяпти. Шунга амалий ёрдам берилар

Яна Фарғона
Ассалому алайкум ҳоким ёрдамчиларини КПИ пуллари тўғрисида ёритиб беринг. Ҳеч булмаса Ҳайит арафаси беришсин. 2 ойлик турибди.

P.S.: Масалани ўрганиб, агар ёзилганлари тўғри бўлса, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни кечикишига сабабчи бўлган айбдорларни аниқлаштириш 21 асрда унчалик қийин масала эмас. Агентликда бу масалани бўйнига оладиган раҳбар чиқиб, жамоатчиликка айбдорларни аниқлаб, чора кўрилди, энди кечикмайди деса, шунча эътироз билдираётган ҳоким ёрдамчиларини ўз томонига оғдирган бўларди. Афсуски, ҳоким ёрдамчилари ижтимоий тармоқлардан нажот излаб юрибди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (1 - 7 апрел) янгиликлари.

☑️Бизнесни ривожлантириш банки АОКА томонидан банклар Ахборот хизматлари ўртасида 2023 йил якунлари бўйича очиқлик индексида биринчи ўринни олганини эълон қилди.

☑️Ипак йўли банк 100 млн. сўмгача онлайн-микроқарз таклиф этди. Муддати 3 йилгача. Фоизи 40,9 фоиздан бошланади.

☑️Универсал банк "Сармоя 25" омонатини таклиф этди. Фоизи 25%, муддати 18 ой, энг кам миқдори 100 минг сўм.

☑️Ҳамкорбанк юридик шахслар ва ЯТТларга 600 млн. сўмгача ипотека кредит таклиф этди. Муддати 10 йилгача, имтиёзли давр 3 ойгача. Фоизи келишувга асосан.

☑️МКБанк микроқарз ва автокредитлар учун чегирмали таклифлар тақдим этди. Автокредит бошланғич тўлови 10%, муддати 60 ойгача, фоизи 22%дан бошланади. Микроқарз 100 млн. сўмгача, 5 йил муддатга, фоизи 27%. Шунингдек, банк балансидаги мол-мулкларни "E-auksion" орқали бўлиб тўлаш шарти билан сотувга қўйилганини маълум қилди. Батафсил.

☑️Ориентфинансбанк бирламчи ва иккиламчи уйлар учун ипотека кредит таклиф этди. Миқдори 600 млн. сўмгача, муддати 240 ойгача, фоизи 23,9%дан.

☑️Асакабанк ўзини ўзи банд қилганлар учун 5 млн. сўмгача, 12 ой муддатга кредит таклиф этди. Батафсил.

☑️Халқ банки чорвачилик учун тадбиркорларга 1 млн. Евро (Сўм эквивалентида) 10 йилгача муддатга кредит таклиф этди. Имтиёзли давр 3 йилгача, фоизи 17%.

☑️Ўзсаноатқурилишбанк Жойда мобил иловасида барча Uzcard ва Humo карталари ўртасида бир ойда 5 млн. сўмгача пул ўтказмалар бепул бўлиши маълум қилди. Шунингдек банк 5 млн. сўмгача, 12 ойгача муддатга кредит таклик этди. Батафсил.

☑️Траст банк мобил иловаси орқали ҳеч қандай ҳужжатларсиз ва кафилларсиз 50 млн. сўмгача онлайн микроқарз таклиф этди. Муддати 12 ой, фоизи 32%.

☑️Ziraat bank Uzbekistan Венгрия давлати билан савдо алоқаларини амалга ошираётган тадбиркорлар учун қисқа ва узоқ муддатга кредит ажратишини эълон қилди. Еврода 6,5% дан бошлаб, АҚШ долларида 8,5% дан бошлаб.

☑️Ипотека-банк автокредит таклиф этди. Миқдори 480 млн. сўмгача, муддати 5 йил, фоизи 26,9 фоиздан бошланади. Бошланғич тўлов 10%.

☑️Анорбанк мобил иловасида давлат ОТМларига контракт тўловларини комиссиясиз амалга ошириш мумкинлигини маълум қилди.

☑️Ҳаёт банк бизнес учун ҳисобрақам очишнинг осон усулини таклиф этди. Банк сайтида сўров қолдиринг ёки банкнинг 1320 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг. Банк менежерлари ўзи офисингизга боради ва керакли ҳужжатларни расмийлаштиради.

☑️Азия аллианс банк Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида янги “Кеш” банк хизматлари маркази очилганини маълум қилди.

☑️Инфин банк мобил иловасида исталган Uzcard сўмлик карталар ўртасида пул ўтказиш комиссияси 0,25%. Humo карталар орасида ўтказмалар эса 0% эканини маълум қилди.

☑️Капиталбанк янги мижозлар учун (30.06.2024 й.гача) "Ҳаммаси 0 эвазига" тарифини таклиф этди. Бунда абонент тўловисиз бепул ҳисобрақам очиш ва комиссиясиз нақд пул ечиш мумкин бўлишини маълум қилди.

☑️Ўзмиллийбанк мобил иловасида идентификациядан ўтган иш ҳақи лойиҳаси иштирокчилари учун ойига 10 млн. сўмгача картадан пул ўтказмалар бепул бўлишини маълум қилди.

☑️Туронбанк фарзандлар 18 ёшга тўлгунга жамғарилиб борувчи "Келажак пойдевори" омонатини таклиф этди. Фоизи 19%. 100 минг сўм билан бошлаб, исталган пайт қўшимча маблағ киритиш мумкин. Шунингдек, банк ўзини ўзи банд қилган фуқаролар тадбиркорлигига 5 миллион сўмгача ҳеч қандай бошланғич тўлов ва гаровларсиз 12 ойгача бўлган муддатга кредит таклиф этди. Батафсил.

☑️Октобанк мобил иловасида уйдан чиқмасдан, Visa Direct хизматидан фойдаланган ҳолда, 175 дан ортиқ мамлакатларга пул юбориш мумкинлигини маълум қилди.

☑️Агробанк мобил иловаси орқали пул ўтказмаларини 0% комиссия билан амалга оширишни маълум қилди.

☑️Банклар ишга таклиф этди:
▪️Капиталбанк;
▪️Марказий банк;
▪️Анорбанк.

☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.

☑️Автокредитлар шартларини эълон қилдик. 👉Мана бу ерда.👈

☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

"SQB Insurance" суғурта компанияси фаолияти" яна бир бор "Барқарор" эканлиги маълум қилинди. Баҳолаш "Ahbor-Reyting" агентлиги томонидан амалга оширилди. Айни дамда акциядорлик жамиятининг рейтинги "uzА++" даражасида.

Мурожаат учун: 71 202 55 05

Facebook | Instagram | Telegram

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

💡 Ғоя бор. Бизнес-режа бор. Амалга ошириш учун эса “Бизнесга биринчи қадам” бор!

Ўзини ўзи банд қилганлар учун "Бизнесга биринчи қадам-1":

🤩 5 000 000 сўмгача!
😉 12 ойгача!
🥳 Имтиёзли давр – 2 ойгача!

"Бизнесга биринчи қадам-2":

🤩 15 000 000 сўмгача!
😉 3 йилга!
🥳 Имтиёзли давр – 6 ойгача!

😎 Кредитдан исталган мақсадлар учун фойдаланиш мумкин!

* "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБга бириктирилган МФЙларда истиқомат қилувчи 18 ёшдан 65 ёшгача бўлган фуқароларга ажратилади.

🚀 Бизнесингизни биз билан бирга бошланг!

Батафсил sqb.uz ёки 1180 рақами орқали.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦АСАКАБАНК ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАНЛАР УЧУН ҚУЛАЙ ШАРТЛАРДАГИ МИКРОҚАРЗЛАРНИ ТАКЛИФ ЭТМОҚДА!

👉Ушбу микроқарзлардан фойдаланиб, бугунданоқ шахсий бизнесингизни бошлаб, даромад олишни бошланг!

"Бизнесга биринчи қадам 1.0" микроқарз шартлари:
Миқдори-5 млн сўмгача
Муддати-12 ойгача
Фоизи-24% дан бошланади

"Бизнесга биринчи қадам 2.0" микроқарз шартлари:
Миқдори-17 млн сўмгача
Муддати: 13-36 ойгача
Фоизи-22%

💡Ушбу микроқарз:

👉Ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга;
👉"Асакабанк" АЖ бириктирилган МФЙларда истиқомат қилувчи 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган фуқароларга ажратилади.

☎️Мурожаат учун: 1152
🌐Батафсил маълумот

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​АВТОКРЕДИТЛАР
(Бизнинг канал билан беғараз ҳамкорлик қилиб келаётган тижорат банкларида мавжуд автокредитлар тўғрисида маълумот)

☑️Асакабанк
▪️Янги автомобил учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 23,5% дан
Бошланғич тўлов 30% дан
Батафсил

▪️Иккиламчи бозор учун мавжуд эмас.

☑️Hamkorbank
▪️Янги автомобил учун
Муддати 48 ойгача
Фоизи 25,99 % дан бошлаб
Бошланғич тўлов 25 % дан бошлаб

▪️Иккиламчи бозордан сотиб олиш учун
Муддати 48 ойгача
Фоизи 25,99 % дан бошлаб
Бошланғич тўлов 30 % дан бошлаб
Батафсил

☑️Ўзсаноатқурилишбанк
▪️Янги автомобил учун
Муддати 36 ойгача
Фоизи 25%дан
Бошланғич тўлов 25%дан
Батафсил

☑️Халқ банки
▪️Янги автомобил учун (иш ҳақи лойиҳаси)
Муддати 60 ойгача
Фоизи 24% дан
Бошланғич тўлов 25% дан
Батафсил

▪️Иккиламчи бозор учун мавжуд эмас

☑️Трастбанк
▪️Янги автомобил учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 24% дан бошлаб
Бошланғич тўлов 25% фоиздан бошлаб
Батафсил

▪️Иккиламчи бозор учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 24% дан бошлаб
Бошланғич тўлов 25% фоиздан бошлаб
Батафсил

☑️Aнор банк
▪️Янги автомобил учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 33%
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил

▪️Иккиламчи бозор учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 33%
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил

☑️Бизнесни ривожлантириш банки
▪️Янги автомобил учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 23-29%
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил

▪️Эксклюзив авто (Chevrolet Onix, Captiva, Malibu, Tahoe, Traverse ёки Equinox автомобиллари учун)
Муддати 60 ойгача
Фоизи 19,99-23,99%
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил

▪️Иккиламчи бозор учун (фаол эмас)

☑️Ипак Йўли Банки
▪️Бирламчи бозор учун
Фоизи 26,9% дан бошлаб
Муддати 5 йилгача
Бошланғич тўлов 0% дан бошлаб
Батафсил

▪️Иккиламчи бозор учун
Фоизи 26,9% дан бошлаб
Муддати 5 йилгача
Бошланғич тўлов 0% дан бошлаб
Батафсил

Туронбанкда ва Агробанкда вақтинчалик автокредитлар тўхтатилган, МКБанкда автокредитлар шартлари ўзгартирилмоқда.

Рўйҳатда кўрсатилгандан бошқа шартлар билан танишиш учун «БАТАФСИЛ» деган сўзга босиб, банк сайтига кириб тўлиқ танишинг.

Автокредит олиш учун қандай ҳужжатлар тайёрланиши ҳақида 👉 шу ерда 👈 ўқинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

МУРОЖААТ ҲАЛ ЭТИЛДИ

Мурожаатчи сўзидан...

Унча-мунча ташкилотдан кўра, сизни постларингиз кучлироқ экан гап йўқ.

Алоқабанк Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи телефон қилди. Кечаги йўқ деган ходимни ўзидан терминални берворяпман деди. Телефон рақамини бериб ҳар қандай муаммода телефон қилинг деди.

Мурожатга ижобий ечим бўлди сизга катта раҳмат. Канал фаолиятига омад ривожланишдан тўхтамасин! Сизга катта раҳмат. Терминални олдим, расмини юбордим, яна бир бор раҳмат.

P.S.: Арзимайди!

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Қандай қилиб етакчи бошқарув мактабида бизнес-таълим олиш мумкин?

СКОЛКОВО бошқарув мактаби – бу бакалавриат, MBA ва Executive MBAдан тортиб профил бизнес-дастурларгача қамраб олувчи 80 дан зиёд таълим йўналишидир:

📍 Давлат ва жамоат сектори;
📍 Таълим ва илм-фан;
📍 Соғлиқни сақлаш ва тиббиёт;
📍 Коучинг ва менторлик;
📍 Етакчилик;
📍 Касбий салоҳиятларни ривожлантириш.

Ўзбекистондан 150 нафар тингловчи аллақачон Мактаб тингловчилари бўлдилар.
Таълимни ўз қўлингизга олинг ва бизга қўшилинг!

👉 Батафсил

Реклама

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️ОПЕНБЮДЖЕТ ЯКУНЛАНИШИГА ОЗ ҚОЛДИ

«Ташаббусли буджет»нинг 2024 йил 1-мавсуми учун овоз бериш жараёни бугун, 4 апрель соат 23:59 да якунланади.

‼️Ғолиб лойиҳалар рўйхати овоз берувчилар маълумотларига аниқлик киритиш мақсадида батафсил ўрганишлардан сўнг «Очиқ бюджет» порталида эълон қилинади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…
Subscribe to a channel