🏦 InfinBANK Dibank хизматини ишга туширди
Dibank қулай интерфейсга эга рақамли хизмат тури бўлиб, хизмат банкнинг мижозларига одатий вазифаларни бажаришнинг янги қулай усулларини таклиф қила олади. Натижада йирик корхоналар ва тадбиркорлик субектлари учун бир қатор жараёнлар автоматлаштирилади.
Хизматга кириш учун сиз 1C ёки Didox дастурида Dibank ҳисобини яратишингиз ва тизимга InfinBANKни қўшишингиз керак бўлади. Шундан сўнг эса, мижозлар турли янги имкониятларга эга бўлади. Бу эса нафақат ходимларнинг вақтини тежайди, балки инсон омилини ҳам йўққа чиқаради.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️АСОСИЙ СТАВКА ЎЗГАРМАДИ
Марказий банк Бошқарувининг 2024 йил 25 апрелда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Тўлиқ пресс-релиз.
Марказий банк бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиши 2024 йил 13 июнга белгиланган.
👉 @bankirkundaligi 👈
“Трастбанк”дан тадбиркорлар учун яна бир имконият! Қанча кўп иш ўрни яратилса, микрокредитнинг фоиз ставкаси шунча пасайтирилади
“Трастбанк” ўзининг 30 йиллиги арафасида юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун қулай шартлар асосида яна бир микрокредит маҳсулотини жорий этди. “Бизнесни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш” микрокредити — катта марраларни кўзлаганлар учун энг қулай таклифдир.
100 млн сўмдан 500 млн сўмгача НАҚД ПУЛДА микрокредит олиб, тадбиркорлигингизни кенгайтиринг!
Муддати 24 ойгача, имтиёзли давр эса 3 ой.
Қанча кўп иш ўрни яратсангиз, микрокредитнинг фоиз ставкаси шунча пасаяди. Яъни 26% дан 20% гача
Батафсил маълумот trastbank.uz сайтида.
Саволларингиз бўлса 1287 рақамига қўнғироқ қилинг.
“Трастбанк” — 30 йил ишонч билан юзма юз!
👉 Кўпроқ маълумот бу ерда: /channel/trustbankuz
👉 @bankirkundaligi 👈
Uzum Bank қўллаб-қувватлаш хизматининг янгиланган Телеграм-чатини ишга туширди
Uzum Bank телеграмда мижозларни қўллаб-қувватлаш хизматини янгилади. Банк ходимлари аввалгидек 24/7 режимида ёрдамга келишга тайёр ва ботнинг ички тизимлар билан интеграцияси туфайли мутахассислар сўровларни янада тез ва самарали қайта ишлашлари мумкин. Энди қўллаб-қувватлаш хизмати чати @UzumBank_Robot манзили бўйича бўлади.
— Телеграм — кўплаб мижозларимиз учун энг қулай ва таниш алоқа усули, демак, мамлакатнинг энг машҳур мессенжеридаги қўллаб-қувватлаш хизмати тез ва самарали ишлаши керак, — дейди Uzum Bank контакт-маркази бошқармаси бошлиғи Михаил Панченко. — Ҳеч қандай мурожаатни ўтказиб юбормаслик учун биз Телеграм-чатимизни қўллаб-қувватлаш ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш тизими билан бирлаштирдик, шунингдек ходимларнинг жавобларининг тезлиги, сифати ва тўлиқлигини мониторинг қилмоқдамиз.
@UzumBank_Robot — Телеграм орқали Uzum Bank билан боғланишнинг ягона расмий усули. Бундан ташқари банк қўллаб-қувватлаш хизмати банк иловасидаги чатда ёки +99878 7770799 ишонч телефони орқали ёрдамга келишга ва саволларга жавоб беришга тайёр.
👉 @bankirkundaligi 👈
«KAFIL-SUG‘URTA» тўлов қобилияти рейтинги яна бир бор жуда юқори даражада барқарор дея эътироф этилди
«KAFIL-SUG‘URTA» компанияси яна бир бор «Ahbor - Reyting» агентлиги томонидан миллий шкала бўйича тўлов қобилияти рейтинги «UzA++» жуда юқори даражасидаги барқарор прогнози билан эътироф этилди.
Сайт | Facebook | Instagram | Telegram | Реклама
👍👍👍👍👍
Ва ниҳоят AKFA BUILD ҳақидаги ушбу маълумотлар очиқланди
❓ AKFA BUILD компаниясининг ушбу видеоси ҳозиргача ижтимоий тармоқларнинг ҳеч бирида кўрсатилмаган эди.
✅ Ҳозирда ҳам ушбу видео чекланган миқдордаги телеграм саҳифалардагина мавжуд ва 24 соат ичида ўчиб кетиши ҳам мумкин. Шу сабабли ҳозироқ кўришни тавсия қиламиз.
Instagram | Telegram | Website | YouTube | Facebook
⚡️100 МИЛЛИОН СЎМГАЧА ГАРОВСИЗ КРЕДИТЛАР КИМЛАРГА АЖРАТИЛАДИ, ШАРТЛАРИ ҚАНАҚА?
«Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастури иштирокчиларини молиявий ва консультатив қўллаб-қувватлаш инструментлари ва улардан фойдаланиш шартларига кўра:
☑️Қуйидагиларга ажратилади:
▪️камида бир йил мобайнида фаолият юритиб келаётган якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилган шахслар, ҳунармандлар, касаначилар, нодавлат таълим ташкилотлари, уч ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектлари;
▪️оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз бизнес лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб, ижобий кредит тарихига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар.
☑️Фоиз ставкаси:
Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада (Айни кунда 18%ни ташкил этади).
☑️Кредит қуйидаги мақсадларга ажратилади:
▪️саноат;
▪️хизматлар;
▪️савдо ва умумий овқатланиш;
▪️туризм;
▪️чорвачилик;
▪️паррандачилик;
▪️балиқчилик;
▪️ҳунармандчилик;
▪️касаначилик;
▪️заргарлик;
▪️қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш;
▪️замонавий савдо марказлари ҳамда уларга туташ ҳудудларда ишлаб чиқариш бинолари (ангар ва цехлар)ни қуриш йўналишларида;
▪️тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш ва кенгайтириш (модернизация қилиш)ни амалга ошириш учун.
☑️Муддати:
▪️24 ойгача имтиёзли давр билан 84 ойгача ажратилади. Бунда, лойиҳа хусусиятидан келиб чиқиб, кредитнинг 50 фоизгача қисми айланма маблағларни тўлдириш учун очиқ кредит линияси асосида ҳар 12 ойда сўндириш шарти билан 24 ойгача ажратилиши мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
КРЕДИТ МАБЛАҒИНИ ЎЗЛАШТИРИШ, КРЕДИТГА ОЛИНГАН МАҲСУЛОТЛАРНИ СОТИБ ЮБОРИШ, ГАРОВНИ АСОССИЗ ЧИҚАРИБ ЮБОРИШ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “G.K.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар тижорат банки филиалидан ажратилган 18 млрд. сўм кредит эвазига “M.R.” МЧЖга 30 дона “Howo” русумли махсус техникларни етказиб бермасдан, кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Қўнғирот туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A.V.” МЧЖ масъул шахслари тижорат банки филиалидан ажратилган кредит маблағлари эвазига харид қилинган 85 бош наслли қорамолларни сотиб юбориб, 2,5 млрд. сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари, шунингдек 787,4 млн. сўм солиқларни тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганликлари фош этилган.
Бундан ташқари, банкнинг амалиёт бўлими масъул шахслари кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган 3,5 млрд. сўмлик кўчмас мулкларни асоссиз гаровдан чиқариб юборганликлари маълум бўлган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
P.S.: 21 асрда ҳам таъминотни гаровдан чиқаришда банкни хатига қараб чиқариб юбораверадими? Нотариусларни банкни базаси билан интеграция қилиб қўйиш ҳали ҳам "Бажариб бўлмас вазифами?". Ёки бундан кимлардир манфаатдорми? Нотариус қаёққа қараяпти, "маҳалла қаёққа қараяпти, телевидения қаёққа қараяпти?" (Кайфиятни бузмаймиз хуллас, "Қашшоқлашиб қолмаймиз".)
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️ Халқ банки якка тартибдаги тадбиркорлар учун яна бир ажойиб янгиликни тақдим этмоқда
☑️Эндиликда:
▪️ЯТТларга дебет айланма ва нақд пул чиқими учун банк тарифи бепул бўлади*.
▪️ЯТТлар учун амалдаги кредит фоизлари*:
- 2 нафар қўшимча ишчи ўрни яратилса, 2 % бандга;
- 3 ва ундан ортиқ қўшимча ишчи ўрни учун 4 % бандга камайтирилади;
▪️корпоратив карталар бепул расмийлаштирилади.
* Қўшимча маълумотларни қуйидаги ҳавола орқали ёки 1106 телефон рақами ва @xbcallsupport манзили орқали олиш мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
САМАРҚАНДДА ТАДБИРКОРЛАР СОНИ БИР ЙИЛДА 10 МИНГ 500 ТАГА КАМАЙИБ КЕТГАН.
Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Самарқанд вилояти маҳаллаларида тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича ишлар ҳолатини ўрганди.
☑️Ўрганиш жараёнларида амалга оширилган ижобий ишлар билан бирга қатор камчилик ва муаммолар ҳам мавжудлиги аниқланди:
▪️Вилоятда 2024 йилнинг 1 январ ҳолатига фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларининг сони 2023 йилга нисбатан 10,5 мингтага камайган. 3 497 та тадбиркорлик субъекти иқтисодий қийинчиликлар сабабли ўз фаолиятини тўхтатган.
☝🏻Эслатма: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.12.2021 йилдаги ПФ-29-сонли Фармонига кўра, Ҳоким ёрдамчиларининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
- маҳаллада тадбиркорликни ривожлантиришнинг ички имкониятлари, тадбиркорлик бўйича ихтисослашув ва меҳнат ресурсларини инобатга олган ҳолда, уни ривожлантиришга туртки берадиган омиллар ва йўналишларни белгилаш, уларни ишга солиш орқали маҳалланинг иқтисодий ривожланишини таъминлаш;
- тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга тўсиқ бўлаётган муаммоларнинг тегишли ташкилотлар томонидан ҳал этилишини ташкил этиш - белгиланган).
▪️Ҳоким ёрдамчилари томонидан оилавий тадбиркорлик учун кредит ажратиш сўралган мурожаатларни кўриб чиқишда белгиланган муддатлар бузилган.
▪️Вилоятда тадбиркорликни ташкил этиш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаган.
▪️Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик фаолиятига асоссиз аралашув ва эркин рақобат муҳитини бузиш ҳолатларига йўл қўйилган.
▪️Вилоятда тадбиркорлар мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқишда ҳам камчиликлар мавжуд.
P.S.: Самарқанд вилоятида айни кунда 1126 та МФЙда ҳоким ёрдамчилари фаолият юритаётган бўлса, уларнинг асосий вазифалари тадбиркорликни ривожлантириш бўладиган бўлса, бир йилда 10,5 мингтага камайиб кетиши ҳеч қайси қолипга сиғмаяптику!
☝🏻Эслатиб ўтамиз, 2024 йил март ойида Сирдарё вилоятида ҳам шу борадаги кўрсаткичларда бир қатор камчиликлар қайд этилган эди. Маҳаллабай ишлаш агентлиги бу борада нима дейиши бизни ҳамон қизиқтирмоқда.
Ҳоким ёрдамчиларига нима иш қилдинг деб сўрашса, бир гала жадвалларни кўрсатиб, бир қанча кўрсаткичларни олдингизга қалаштириб ташлайди. Аслида-чи! Мана ҳақиқий рақамлар! Ҳақиқат ҳайрон!
👉 @bankirkundaligi 👈
💰 Ўзсаноатқурилишбанк хорижий валютада юқори даромадли «САРМОЯ» омонатини таклиф этмоқда
🔥 Йиллик фоиз ставкаси – 7 %;
💵 Минимал бадал – 500 АҚШ доллари;
⏱ Муддати – 18 ой.
❗️Омонатга кунлик ҳисобланган фоизларни йўқотмасдан, ҳисобдан исталган кунда, ой тўлмасдан ҳам ечиб олиш мумкин!
Омонатни JOYDA иловаси орқали ёки Ўзсаноатқурилишбанкнинг исталган офисида расмийлаштириш мумкин.
Батафсил маълумот sqb.uz ёки 1180 рақами орқали.
👉 @bankirkundaligi 👈
🏦ХАЛҚ БАНКИ КОСИБЧИЛИК УЧУН ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ ТАКЛИФ ҚИЛМОҚДА
Косибчилик фаолиятингизни кенгайтириш, зарурий хом-ашё, эҳтиёт қисмлар сотиб олиш учун маблағга эҳтиёжингиз бўлса, Халқ банки сизга ушбу шартларда имтиёзли кредит таклиф қилади.
☑️Кредит шартлари:
▪️йиллик фоизи: 18 фоиз;
▪️имтиёзли даври: 12 ойгача;
▪️муддати: 48 ойгача;
▪️максимал миқдори:
– жисмоний шахсларга 33 млн сўмгача;
– юридик шахсларга 300 млн сўмгача;
☑️Кредит чарм-поябзал ва мўйначилик билан шуғулланувчи косибларга зарурий хом-ашё, эҳтиёт қисмлар хариди учун 5 млн. сўмгача нақд пулда, 20 млн. сўмгача банк карталарига ўтказиб берилиши мумкин.
☑️Кредит оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ажратилади.
☝️🏻Кредит учун аризаларни oilakredit.uz платформасида қолдиришингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
#Бизга_ёзишмоқда
МУРОЖААТЛАР
Мен Самарқанд вилояти Ургут тумани Бирлик маҳалласида яшайман. М.Ё.А.ман. Мен бир ҳафта олдин Халқ банкининг Хазна иловасига кириб онлайн беш миллион лойиҳасидан кредит олмоқчи бўлиб ариза бердим. Менга кредит маъқулланди. 130 минг сўм суғуртага тўлов қилинг деди мен тўлов қилдим.
Менга кредит ажратилди аммо электрон ҳамёнимга ажратилган кредит суммасини ташлаб беришмади. Шундан кейин мен Халқ банки Call марказига телефон қилдим. Улар «Сизга уч иш кунида ўтказиб берамиз» - дейишди. Мана орадан бир ҳафта - ўн кун вақт ўтдики ҳалигача ташлаб беришмади. Шу масалада амилий ёрдам беринг. Мен емаган сомсамга пул тўлашимга тўғри келмоқда.
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Сизларга ёзишга охири мажбур бўлдим. Менинг опамни М.Н.А. болалар нафақаси тушадиган Халқ банки пластик 98600803хххх1680 картасидан 2022 йилдан буён Андижон вил Олтинкўл тумани Агробанк филиалидан фуқаро А.Р.Т.нинг ID 500х8 кредит қарздорлиги учун бизнинг пластикдан пулни ечиб олмоқда.
Энг қизиқ жойи бизнинг манзилимиз Фарғона вилояти Тошлоқ туманида яшаймиз. У ҳудудда ҳаттоки қариндошимиз ҳам йўқ.
Бу масала юзасидан 2023 йил феврал ойидан апрел ойигача мурожаат қилинмаган жойимиз қолмади. Агробанк бош офиси ҳам бу масаламизни ҳал қилиб бера олмади шекилли. Ҳанузгача бизнинг пластикдан пул маблағлари юқорида исми келтирилган аёл номига ечилиб келмоқда. Ўша 2023 йилда ечилган пулларни қайтаришга эришдик ва бизга банк ходимлари «Пластик картангизни алиштиринг» - деб айтишди ва пластик картани ҳам алмаштирдик. Лекин натижа бўлмади. Мана бугун ҳам смс хабарномани ёқишимиз билан яна ўша аёл номига пул маблағларимиз ечилиб келмоқда. Сизлардан илтимос шу масалани иложи борича ҳал қилиб беришингизни сўраймиз.
Картани алиштирдик ҳам фойда бермади, смс хабарномага уласак ечиб оляпти.
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Мен А.Ж.А. Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Зинаша маҳалласида яшайман. 100 миллион сўмгача кредитни олмоқчи эдим. ЯТТ очинг кейин ҳисобрақам очинг деди. Мени уйимда 12 та аёллар ишлайди. Ёнғоқни қайта ишлаш билан шуғулланаман. Ҳамма ҳужжатларни тайёрлаб Халқ банкига борсам «Сизга кредит беролмаймиз» - деди. Мен нимага десам, «Сиз ЯТТни янги очибсиз» - деди мен 3 млн. сўм пул сарфлаб қолавераманми энди? Ёрдам берадиган ташкилот борми?
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Ёрдам бериб юборинглар Алоқа банк масаласида. Алоқабанк хатоси деб сарсон бўлдим. 03.04.2024 куни Алоқабанк пластик картамдан сабабсиз 1 млн. 507 минг сўм ечиб олинган. Буни МИБ ечиб олган. Сабабини сарсон бўлиб ўзим аниқладим, 5 кун деганда.
Сабаби менга иш ҳақи пластик карта очганда бошқа отчествога мени бириктириб қўйган. Яъни мени исмим У.А.Ойбекжон ўғли, лекин мени пластигимдан У.А.Тоҳиржон ўғлига бириктириб қўйилган. Шунга доим мендан ечиб олинган. Далиларим бор, шунга сарсон бўлмоқдаман. Алоқабанк тўғрилаб бермаяпти, пулимни қайтариб тўғрилаб қўйишларини сўрайман банк катта хато қилган.
МИБдан олдим мени пластигимдан бошқа кишининг кредитига ечиб олинган.
Пулимни тушириб беришсин ва ўзимни номимга пластигимни тўғрилаб беришсин, илтимос жуда сарсон бўлдим.
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
P.S.: Мурожаатчилар билан боғланиш учун шахсий маълумотлари Марказий банк ва ушбу банк расмийларига тақдим этилади. Марказий банкда банк истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоясига масъуллар мурожаатдаги масалаларни ўрганиб берса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.
👉 @bankirkundaligi 👈
Bu kimning avtomobili? Balki, Siznikidir? Orzungizdagi avtomobilni yutib olish imkonini qo‘lga kiriting!
Shaxsiy avtomobil haqida orzu qilasizmi? Endi orzungiz amalga oshishi mumkin!
100 000 so‘m va undan ortiq pul o‘tkazmasini amalga oshiring va sovrinli o‘yinda qatnashish uchun chiptani qo‘lga kiriting. Pul o‘tkazmalari qancha ko‘p bo‘lsa, g‘olib bo‘lish imkoni ham shuncha ortadi! Masalan, 230 000 so‘m pul o‘tkazib, siz 2 ta chiptaga ega bo‘lasiz.
Asosiy sovrinli o‘yindan tashqari siz har oylik o‘yinlarda qatnashib, quyidagi turli sovg‘alarni yutib olishingiz mumkin:
1️⃣ Bosh sovrin — BYD avtomobili.
Va har oy may va iyunda:
2️⃣ IPhone 15 Pro.
3️⃣ Samsung UE65CU8500UXUZ televizori.
4️⃣ Sony PlayStation 5 Slim 2023 1TB.
5️⃣ Xiaomi Pad 6 plansheti 8 GB+128 GB 11.
6️⃣ Yandex Stansiya Mini aqlli kolonkasi, Alisa va soat bilan, 24W.
7️⃣ Xiaomi Mi Band 8 Pro aqlli smart soati.
Payme orqali pul o‘tkazing va ehtimol, BYD avtomobili aynan sizniki bo‘ladi!
👉 @bankirkundaligi 👈
«БИЗНЕСГА БИРИНЧИ ҚАДАМ» [КРЕДИТИ] ШУНДАЙ БЎЛАДИМИ?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2024 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастури тўғрисида"ги ПҚ-7-сонли қарори бошланиши:
(Эътибор билан ўқинг шу жойини. Чунки қарор шу мақсадда қабул қилингани баён этилмоқда)
- Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва янги иш ўринларини яратишга қаратилган имтиёзли ресурслар, механизм ва енгилликлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, иқтисодиёт тармоқларида расмий банд бўлган фуқароларни рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш мақсадида... ушбу қарор қабул қилинган.
Давом этамиз. Қарорнинг 3 бандида:
- Ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлашини рағбатлантириш мақсадида:
а) Марказий банк, «Ўзмиллийбанк» АЖ ва бошқа давлат иштирокидаги тижорат банкларининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
- ижтимоий солиқ тўлаётган ўзини ўзи банд қилган шахслар учун «Бизнесга биринчи қадам» банк карталари орқали 5 миллион сўмгача миқдорда бир йил муддатгача микроқарзлар тақдим этиш;
- камида 6 ой фаолият юритган ва ҳисобварақларида (банк карталарида) пул айланмаларини амалга оширган кичик тадбиркорлик субъектларига фаолиятини кенгайтириш учун микрокредитлар ажратиш;
- мазкур кичик банддаги тадбирларни молиялаштириш учун 2024 йилда тижорат банклари томонидан 1 триллион сўм, шу жумладан «Ўзмиллийбанк» АЖ томонидан 100 миллиард сўм маблағ ажратиш белгиланди.
Савол: Бугунги кунда ушбу қарор асосида тақдим этилаётган «Бизнесга биринчи қадам» кредитлари ҳақиқатан ҳам имтиёзли шартларда тақдим этилмоқдами?
Яна бир савол, кредит тижорат банки таклиф этаётган омонатлардан юқори ставкада тақдим этилса, унинг нимаси имтиёзли ресурс ҳисобидан берилган бўлади (Имтиёзли кредитнинг ресурси арзон фоизларда тақдим этилиши сабабли, у тижорат кредитларидан айнан фоизида фарқ қилади). Ушбу таклифни киритганлар, мазкур кредитлар шундай юқори ставкаларда тақдим этилиши ҳақида кўрсатганми?
👉 @bankirkundaligi 👈
ОРИЕНТ ФИНАНС БАНК: КИЧИК БИЗНЕС ЭГАЛАРИ ВА ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАР УЧУН ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИНИ ОЧАМИЗ.
☑️“Кичик бизнесга қадам” микроқарзи бизнесингизни ривожлантириш учун зарур маблағларни олишга ёрдам беради.
▪️Кредит муддати — 24 ойгача.
▪️Миқдори — 5 млн сўмгача.
Мақсадларни режалаштиринг ва белгиланг, биз эса уларни амалга оширишга ёрдам берамиз! 💰
👉 @bankirkundaligi 👈
Кеча 24 апрель куни АОКА да Халқ банкининг "2023 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби, 2024 йил учун беглиланган режалар" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманни Халқ банки Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Зафар Азимов кириш сўзи билан очиб берди. Йиғилганларга 2023 йилда банкда эришилган натижалар ва 2024 йил учун долзарб вазифалар тўғрисида маълумот берилди. Шунингдек, 2023 йил Халқ банкини трансформация қилиш жараёнининг муҳим даври сифатида эътироф этилди.
Анжуманда сўзга чиққанлар "xazna" мобил иловасининг афзалликлари, хусусан, мобил илова орқали кредит ажратиш йўлга қўйилгани ҳақида тўхталиб ўтишди.
Шу жумладан, ОАВ вакиллари
томонидан берилган саволларга банкнинг масъул ходимлари тегишли жавобларни беришди.
👉 @bankirkundaligi 👈
🏦АСАКАБАНКДАН ТАДБИРКОРЛАР УЧУН ЯНГИЛИК: ҚАНЧА ИШЧИ ЎРНИ КЎП БЎЛСА, КРЕДИТ ФОИЗ СТАВКАСИ ҲАМ ШУНГА ЯРАША ПАСАЯДИ!
Асакабанк «Тадбиркорга янги куч» кредит маҳсулотини таклиф этмоқда.
☑️Кредит мақсади: Янги фаолият турларини ташкил этиш, кенгайтириш, айланма маблағларни тўлдириш ҳамда асосий восита сотиб олиш орқали ишчи ўринларини кенгайтириш учун.
☑️Кредит муддати:
◦ Айланма маблағларни тўлдириш – 12 ойгача;
◦ Асосий восита сотиб олиш – 60 ойгача.
☑️Кредит миқдори: 1 000 000 АҚШ доллари эквивалентигача.
☑️Кредит фоизи:
◦ 10 тадан 20 тагача янги ишчи ўрни яратилса:
Миллий валютада – 25%;
Хорижий валютада – 13%.
◦ 21 тадан 50 тагача янги ишчи ўрни яратилса:
Миллий валютада – 24,5%;
Хорижий валютада – 12,5%.
◦ 51 тадан 100 тагача янги ишчи ўрни яратилса:
Миллий валютада – 24,25%;
Хорижий валютада – 12,25%.
◦ 101 тадан юқори ишчи ўрни яратилса:
Миллий валютада – 24%;
Хорижий валютада – 12%.
Батафсил маълумот олиш учун 1152 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг ёки банк офисларига ташриф буюринг.
Асакабанк Матбуот маркази
👉 @bankirkundaligi 👈
🏦 БРБ тадбиркорларга ноёб имкониятни тақдим этади!
"Янги иш ўрни яратишга рағбат" кредитидан фойдаланинг!
Сиз янги иш ўринларини яратасиз - биз кредитингиз фоиз ставкасини пасайтирамиз ↘️
🧰 Бизнесни ривожлантириш, янги лойиҳаларни йўлга қўйиш ёки айланма маблағларни тўлдириш учун 3 миллиард сўмгача кредит олинг.
📉 Лойиҳангиз доирасида қанчалик кўп янги иш ўрни яратсангиз, фоиз ставкангиз шунчалик пасайиб боради ва йиллик 24% гача тушурилади.
Кредит муддати 36 ойгача, имтиёзли давр 6 ойгача.
Ўзингизга қулай бўлган банкнинг хизмат кўрсатиш офисига ташриф буюринг. Биз юртимизнинг барча вилоятларида жойлашганмиз.
☎️ Батафсил маълумот учун 1254 рақами ёки @brbsupport га мурожаат қилинг
🏦БРБ — тадбиркорлар банки.
👉 @bankirkundaligi 👈
ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ
Бизнинг канал беғараз ҳамкорлик қилиб келаётган тижорат банкларида ипотека кредитига оид амалдаги ҳолат. Банк расмийларидан олинган маълумотлар асосида тайёрланди.
☑️Халқ банки
▪️Янги уй-жой учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 17%
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил
▪️Иккиламчи бозор учун
Муддати 15 йилгача
Фоизи 25%
Бошланғич тўлов 26%
Батафсил
▪️Якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция учун вақтинча тўхтатилган
☑️Ўзсаноатқурилишбанк
▪️Янги уй-жой учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 17%дан
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил
▪️Иккиламчи бозор учун
Муддати 15 йилгача
Фоизи 24%дан
Бошланғич тўлов 20%дан
Батафсил
▪️Якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 18%
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил
☑️Асакабанк
▪️Янги уй-жой учун
Фоизи 0% дан бошланади
Муддати 10 йилгача
Бошланғич тўлов 25 фоиздан бошланади
Батафсил
Асакабанкда мазкур ипотека кредит фақат битта компания томонидан қурилаётган турар жой мажмуаларидан хонадон сотиб олиш учун ажратилади.
☑️Ҳамкорбанк
▪️Бирламчи ва иккиламчи бозор учун (банк ўз маблағлари хисобидан)
Муддати 10 йилгача
Фоизи 25%
Бошланғич тўлов 26%
Батафсил
☑️Бизнесни ривожлантириш банки
▪️Янги уй-жой учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 18%
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил
▪️Иккиламчи бозор учун
Муддати 10 йилгача
Фоизи 25%
Бошланғич тўлов 26%
Батафсил
▪️Якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 19%
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил
☑️МКБАНК
▪️Янги уй-жой учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 18%
Бошланғич тўлов 25%
Батафсил
▪️Иккиламчи бозор учун
Муддати 15 йилгача
Фоизи 26%
Бошланғич тўлов 25%
Батафсил
▪️Якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 18%
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил
Агробанк, Алоқабанк ва Туронбанкларда ипотека кредитлари вақтинча тўхтатилган.
☝🏻Бирламчи - янги қурилган кўп қаватли квартира учун кредит.
Иккиламчи - аввал фойдаланишда бўлган уй-жой учун кредит.
Рўйҳатдаги кредитларнинг қолган шартлари билан танишиш учун рўйҳатдаги «Батафсил» деган сўзлар устига босинг.
Ипотека кредитини расмийлаштириш учун зарур ҳужжатлар рўйҳатини 👉мана бу ерда 👈 кўрсатиб ўтганмиз.
Автокредитлар ҳақида 👉 мана бу ерда 👈 тўхталиб ўтганмиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
Videolarimizning yakuniy seriyasi😍💔
💁🏻♀️Biz sayirga chiqish imkon qadar qulay va quvnoq bo'lishi kerak deb hisoblaymiz.
Shunday ekan, kutilmagan holatlar sizni qo'rqitmasligi uchun 100 million so‘mgacha bo‘lgan onlayn mikroqarz siz uchun doimo tayyor.
Bundan tashqari, mikroqarzni rasmiylashtirishda ish haqi kartangizni Anorbank ilovasiga ulagangizda, asosiy stavkada -10% chegirma taqdim etamiz 📲
Maroqli tomosha tilaymiz🫰🏻
Bizning Telegram kanalimizga obuna bo'ling
Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (15 - 21 апрел) янгиликлари.
☑️Марказий банк Ўзбекистоннинг 12 ҳудудида 22-26 апрель кунлари ёшлар учун молиявий саводхонлик бўйича маҳорат дарслари бўлиб ўтишини маълум қилди. 22 апрель Термиз шаҳрида, 23 апрель Қарши шаҳрида, 24 апрель Гулистон, Фарғона шаҳарларида, 25 апрель Жиззах, Андижон, Нукус ва Бухоро шаҳарларида, 26 апрель Самарқанд, Наманган, Навоий ва Урганч шаҳарларида бўлиб ўтади.
☑️Ипак йўли банк эндиликда мамлакат резидентлари учун Visa Platinum, UnionPay Platinum ва Mastercard Platinum халқаро пластик карталари учун минимал депозит миқдори 50 АҚШ доллари ўрнига 20 АҚШ долларини ташкил этишини маълум қилди. Шунингдек, банк йиллик 25 фоизли онлайн омонат таклиф этди. Батафсил.
☑️МКБанк "FIFA-2026" валюта омонатини таклиф этди. Муддати 36 ой, фоизи 7,5%, энг кам миқдори 100$.
☑️Ориентфинансбанк Platinum микрокредитини таклиф этди. Миқдори 50 млн. сўмгача, муддати 12 ой, фоизи 24%.
☑️Халқ банки Uzcard ва Humo карталарини бепул тақдим этиш таклиф этди (31.12.2024 йилгача). Шунингдек, банк косибчилик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган тадбиркорларга имтиёзли кредит таклиф этди. Батафсил.
☑️Ўзсаноатқурилишбанк Fitch Ratings агентлиги банкнинг рейтингини "BB-" даражасида тасдиқлади. Рейтинг прогнози "Барқарор". Шунингдек, банк хорижи валютада йиллик 7 фоизли "Сармоя" омонатини таклиф этди. Батафсил.
☑️Ипотека-банк "Осон" ипотека кредитини таклиф этди. Миқдори 416,5 млн. сўмгача, муддати 240 ойгача, фоизи 18. Бошланғич тўлов 15%. Ушбу кредит доимий даромадга эга шахслар билан бир қаторда ўзини ўзи банд қилганларга ҳам (19%дан) ажратилади.
☑️Туронбанк биринчилардан бўлиб Humo ва Uzcard терминалларини муваффақиятли интеграция қилганини маълум қилди.
☑️Пойтахт банк 100 млн. сўмгача микрокредит таклиф этди. Фоизи 28%.
☑️ТБС банк жорий йил 30 апрелгача омонат очган мижозларга ўша заҳоти 3 фоиз тўловни олдиндан олиш мумкинлигини маълум қилди. Омонатни ўзини фоизи 27%.
☑️Траст банк “HUMO”, “UzCard” ва “MasterCard” карталарини бепул тақдим этаётганини маълум қилди. Банк офисларига бориш ёки онлайн буюртма қилиш мумкин.
☑️Азия аллианс банк АҚШ ва Европага пул ўтказмаларини амалга ошириб ишловчи юридик шахслар учун қулай ҳамкорлик шартларини эълон қилди. Бунга кўра, ҳар қанча пул ўтказиб, тушиниришдан қатъий назар қатъий белгиланган 850 минг сўм комиссия олинади (Бу бир кунгами, ҳафтагами, ойгами ёки йилгами телеграмдаги постда аниқлаштирилмаган). Тел.: 1270.
☑️Инфинбанк Asia Express пул ўтказмалари тизими 1,5%гача комиссия билан амалга ошириш мумкинлигини маълум қилди. Шунингдек, банк Тошкентда янги офис очди. Батафсил.
☑️Ўзмиллийбанк 15-22-апрел кунлари - Навоий, 19-25 кунлари Сирдарё вилоятларидаги банкоматлари профилактика ишлари муносабати билан вақтинча фаолият кўрсатмаслигини маълум қилди.
☑️Универсал банк UzAutoMotors автомобиллари учун "Миллий" автокредитини таклиф этди. Муддати 60 ойгача, фоизи30 фоиздан бошланади.
☑️Капиталбанк миллий валютадаги "Ният" омонати фоизини 26 фоизгаа оширилганини маълум қилди (30.04.2024й.гача). Муддати 25 ой, минимал миқдор 1 млн. сўм.
☑️Банклар ишга таклиф этди:
▪️Капиталбанк;
▪️ТБС Банк;
▪️Бизнесни ривожлантириш банки;
▪️МКБанк;
▪️Ипотека-банк.
☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.
☑️Микроқарзлар шартларини эълон қилдик. 👉Мана бу ерда.👈
☑️Энг юқори фоизли омонатларни эълон қилдик. 👉Мана.👈
☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.
Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
ПРЕЗИДЕНТ МЕҲНАТ ТАЪТИЛИГА ЧИҚДИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2024 йил 22 апрелдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.
👉 @bankirkundaligi 👈
ОМОНАТЛАР
Бизнинг канал билан беғараз ҳамкорлик қилиб келаётган тижорат банкларида айни кунда мавжуд энг юқори фоизли омонатлар (Банк расмийларидан маълумот асосида).
☑️Ҳамкорбанк
▪️Миллий валютада «Hamkor 24»
Mуддати - 18 oй
Фоизи - 24%
Энг кам бадал - 500 минг. сўм
▪️Хорижий валютада «Sarmoya-6»
Муддати - 13 oй
Фоизи - 6%
Энг кам бадал - 500 $
Батафсил
☑️Асакабанк
▪️Миллий валютада «Максимал фойда»
Mуддати - 24 oйгача
Фоизи – 22%гача
Фоизи (мобил илова орқали) – 24%гача
Энг кам бадал – 100 минг сўм
Батафсил
▪️Хорижий валютада «Максимал фойда»
Муддати - 24 oйгача
Фоизи – 7,5%гача
Энг кам бадал - 50 $
Батафсил
☑️МКБАНК
▪️Миллий валютада «Universal»
Mуддати - 12-24 oй
Фоизи - 24% (Маврид иловада + 1%) %
Энг кам бадал - 100 000 сўм
▪️Хорижий валютада «FIFA-2026»
Муддати - 36 oйгача
Фоизи – 7,5%
Энг кам бадал - 100 $
Батафсил
☑️Халқ банки
▪️Миллий валютада «Xazna»
Mуддати - 24 oй
Фоизи - 23%
Энг кам бадал - 100.000 сўм
▪️Хорижий валютада «STIMUL-2»
Муддати - 18 oй
Фоизи - 4.5%
Энг кам бадал - 10 $
Батафсил
☑️Ўзсаноатқурилишбанк
▪️Миллий валютада «Foyda»
Mуддати - 24 oй
Фоизи - 23%
Энг кам бадал - 500 000 сўм
▪️Хорижий валютада «Sarmoya»
Муддати - 18 oй
Фоизи - 7%
Энг кам бадал - 500 $
Батафсил
☑️Бизнесни ривожлантириш банки
▪️Миллий валютада
Омонат муддати — 13 ой
Фоиз ставкаси — 21-22%
Энг кам миқдори — 100 000 сўм
Батафсил
▪️Профит хорижий валютада
Омонат муддати — 13 ой
Фоиз ставкаси — 5%
Энг кам миқдори — 100 $
Батафсил
☑️Туронбанк
▪️Миллий валютада «Maksimum»
Mуддати - 18 oй
Фоизи - 23,5%
Энг кам бадал - 100 минг. сўм
▪️Хорижий валютада «Optimum»
Муддати - 18 oй
Фоизи - 7,2%
Энг кам бадал - чекланмаган
Батафсил
☑️Алоқа банк
▪️Миллий валютада «Сиз учун»
Mуддати - 24 oй
Фоизи - 23%
Энг кам бадал - 100.000 сўм
▪️Хорижий валютада «Comfort plus»
Муддати - 24 oй
Фоизи - 6,5%
Энг кам бадал - 100 $
Батафсил
☑️Anorbank
▪️ Миллий валютада "Шошилмасдан" омонати
Муддати - 24 ой
Фоизи - 25%
Энг кам бадал - 1 млн сўм
▪️ Хорижий валютада Premiere омонати
Муддати - 24 ой
Фоизи - 8%
Энг кам бадал - 1000$
Батафсил
☑️Агробанк
▪️Миллий валютада «Комфорт»
Mуддати - 13 oй
Фоизи - 21% (офлайн), 22% (онлайн)
Энг кам бадал – 500 000 сўм
▪️Хорижий валютада «Премиум»
Муддати - 13 oй, 24 ой
Фоизи - 6% (офлайн), 6,5% (онлайн)
Энг кам бадал - 100 $
Батафсил
☑️Ipak Yo’li Banki
▪️Миллий валютада «Milliy 25»
Mуддати - 24ой
Фоизи - 25%
Энг кам бадал - 1 млн. сўм
▪️ Хорижий валютада «Bahor tiklanish 9»
Mуддати - 12 ой
Фоизи - 3%
Энг кам бадал - 500$
Батафсил
Эслатиб ўтамиз, омонатдаги маблағларингиз давлат томонидан ҳимояланади, олган даромадларингиз солиқлардан озод қилинган.
Тижорат банклари омонатларидан кенг фойдаланишга чақирамиз. Қўлингиздаги жамғармангизни кичик сумма демасдан тижорат банкларига жойлайверинг.
Омонатларни танлашда нималарни ҳисобга олиш ҳақида 👉 шу ерда 👈 ўқинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
МУРОЖААТЛАР ҲАЛ ЭТИЛДИ
Бизнинг каналда жорий йил 17 апрел куни эълон қилинган мурожаатлар барчаси (Тўрталаси ҳам) ҳал этилди.
Бу борада Марказий банкнинг Фарғона вилоят Бош бошқармаси, Халқ банки, Агробанк ва Алоқа банк бош офислари масъул ходимлари бирдамлик билан мурожаатлардаги масалалар билан шуғулланишди.
Мурожаатчилар номидан мутасаддиларга миннатдорчилик билдирамиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
InfinBANK Тошкентда янги офис очди
Жорий йил 22 апрель санасидан бошлаб Тошкент марказида InfinBANK'нинг янги, 6 қаватли офиси ишга тушади. Банк берган маълумотларга кўра, биринчи қаватида банкнинг операцион маркази жойлашган. Қават икки қисмга — юридик ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлимларига бўлинган.
Алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, банк биносининг лойиҳаланишида Open Space тизимига урғу берилган. Бундай ёндашув ходимлар осонгина мулоқот қилишлари, бир-бирлари билан эркин боғлана олишлари ҳамда ғоя ва фикр алмашишлари мумкин бўлган муҳитни яратади.
Шунингдек, олтинчи қаватда шаҳарнинг гўзал манзараси кўриниб турадиган катта ресторан мавжуд. Бу барча банк ходимлари учун севимли жойга айланиши аниқ.
📍Тошкент шаҳар Мустақиллик 17 Б манзилида жойлашган бинонинг очилиш маросимида банк раҳбарияти, ҳамкорлар, ОАВ вакиллари ва блогерлар иштирок этишди.
👉 @bankirkundaligi 👈
🏦Ipak Yo'li Banki’дан 25% ставкали янги омонат
Ipak Yo'li Banki 25% ставкали янги онлайн-омонат ҳақида маълум қилади. Жамғармангизни қаерда ва қандай сақлашни билмаётган бўлсангиз, ушбу фойда келтирувчи омонат турини сизга таклиф қиламиз.
📱Омонатни Ipak Yo'li Mobile орқали очишингиз мумкин.
💲Йиллик фоиз ставкаси — 25%.
⌛️Давомийлик — 24 ой.
Мижозларга хизмат кўрсатиш хизмати: @ipaksupport
Instagram | Telegram | Ipak Yo'li Mobile
ҚУРИЛИШ УЧУН АЖРАТИЛГАН КРЕДИТНИ БОШҚА МАҚСАДГА САРФЛАШ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “K.B.” МЧЖ масъул шахслари ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит маблағлари ҳисобидан иссиқхона қурилишини тўлиқ амалга оширмасдан расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали 1,7 млрд. сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️МАРКАЗИЙ БАНК: ДИҚҚАТ ФЕЙК, ФИРИБГАРЛАРДАН ОГОҲ БЎЛИНГ!
Ҳозирги кунда фирибгарларнинг интернет тармоғидан сохта телефон рақамлари орқали банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиясини фуқароларга жўнатиб, кредит таклиф этиш ва уларнинг маблағларини ўзлаштиришга бўлган уринишлар кузатилмоқда.
☑️Ҳурматли фуқаролар, Ўзбекистон Республикасида фаолият олиб бораётган банклардан ижтимоий тармоқлар ҳамда мессенжерлар орқали кредит расмийлаштиришнинг имконияти мавжуд эмаслигини маълум қиламиз.
▪️Фирибгарлар томонидан Марказий банкнинг лицензия бланкасини сохталаштириш орқали содир этилиши мумкин бўлган турли ноқонуний ҳаракатлардан ҳимояланиш мақсадида Марказий банк фуқароларни шубҳали хизматлардан фойдаланмасликка, ҳужжатлар билан ишлашда эътиборлироқ бўлишга чақиради.
▪️Шу билан бирга, Марказий банкнинг расмий бланкасида чоп этилган лицензиялар тақдим этилган ҳолатларда ундаги маълумотларни Марказий банкнинг расмий веб-сайтида мавжуд бўлган лицензияланган ва рўйхатга олинган ташкилотлар тўғрисидаги маълумотлар билан солиштириб кўриш тавсия этилади.
☝️🏻Бу ўз навбатида, фуқароларнинг келгусида молиявий бозордаги хизматлардан фойдаланиш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган турли тушунмовчилик ва низоли ҳолатларнинг олдини олади.
👉 @bankirkundaligi 👈
ҚАРШИ ТУМАНИ ПРОКУРАТУРАСИ ТЕРГОВЧИСИНИНГ НОҚОНУНИЙ ҲАРАКАТИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ. КРЕДИТ БИЛАН БОҒЛИҚ ИШДА ПОРА БИЛАН УШЛАНДИ.
Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида яшовчи, 1983 й.т. фуқаро наслли чорвани ривожлантириш мақсадида, Қарши туманида истиқомат қилувчи қариндоши раҳбарлик қилаётган масъулияти чекланган жамият номига 2021 йилнинг март ойида акциядорлик тижорат банкидан 450 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит олади.
Лекин, имтиёзли кредит мақсадли йўналтирилмаганлиги сабабли, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қарши тумани бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб бориш учун Қарши тумани прокуратурасига юборилади.
Туман прокуратураси терговчиси иш юритувига берилган ушбу жиноят иши доирасида, жорий йилнинг 26 март куни кредит олган шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилади.
Бундан ташқари, шахсий бойлик орттиришни мақсад қилган терговчи ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, кредит ажратилган МЧЖ раҳбари бўлган аёлга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлламаслик эвазига, таъмагирлик йўли билан ундан 5 минг АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, терговчи сўралган пул маблағини ўзининг хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда Қарши тумани прокуратураси терговчисига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
👉 @bankirkundaligi 👈