🎙ХАЛҚ БАНКИ МАСЪУЛЛАРИ САВОЛЛАРИНГИЗГА ЖОНЛИ ЭФИРДА ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ ЖАВОБ БЕРАДИ
Эртага — 1 май, соат 15:00 да Халқ банкининг расмий саҳифаларида навбатдаги «Халқ банки билан бизнесга биринчи қадам» мавзусидаги жонли эфир бўлиб ўтади.
☑️Ҳозирда Халқ банкида ўзини ўзи банд қилган ҳамда бизнесини янги ташкил қилган шахслар тадбиркорлигини ривожлантириш, мижозларни микромолиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида қуйидаги кредитлар ажратилмоқда:
▪️ Онлайн кўмак
▪️ Молиявий оммабоп
▪️ Молиявий кўмак 100
☝️🏻Мавзу юзасидан ўзингизни қизиқтирган саволларга масъуллардан шахсан жавоб олиш мумкин бўлган эркин форматдаги учрашувни ўтказиб юборманг.
Онлайн эфирда қатнашиш учун банк расмий саҳифалари👇🏼
Facebook | Instagram | Youtube | Telegram
👉 @bankirkundaligi 👈
InfinBank вакиллари Саудия Арабистонида Ислом тараққиёт банкининг йиллик анжуман йиғилишида иштирок этди
Айни дамда Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида Ислом тараққиёт банкининг йиллик анжуман йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда InfinBank вакиллари ҳам иштирок этиб, ҳамкорликни алоқаларини чуқурлаштириш ва молиялаштириш линияларини жалб қилиш бўйича музокаралар ўтказмоқда.
Ислом тараққиёт банкига қарашли хусусий сектор институтлар, жумладан Ислом инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш корпорацияси (ICIEC), Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ICD) ва Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси (ITFC) Ислом тараққиёт банкининг юбилейини муносабати билан форум ўтказмоқда .
InfinBank бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Бахтиёржон Жўраев Ислом инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш корпорацияси (ICIES), Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ICD) ва Халқаро ислом савдони молиялаштириш корпорацияси (ITFC) вакиллари билан учрашувлар ўтказди. Музокаралар вақтида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ўсиш нуқталари ва ривожланишнинг янги йўлларини ўрганишга қаратилган мавзулар муҳокама қилинди.
👉 @bankirkundaligi 👈
Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (22 - 28 апрел) янгиликлари.
☑️Анорбанк 100 млн. сўмгача онлайн-микроқарз таклиф этди. Иш ҳақи карта уланса 10% чегирма тақдим этилади. Шунингдек, банк савдо офислари бутун Ўзбекистон бўйлаб фаолият юритаётганини маълум қилди. Батафсил.
☑️Ипак йўли банк UzAuto Motors автомобиллари учун автокредит таклиф этди. Муддати 4 йилгача, бошланғич тўлов 15 фоиздан бошланади.
☑️МКБанк «Стимул» валюта омонати шартлари ўзгарганини маълум қилди. Фоизи 9%, минимал миқдор 100$, муддати 24 ойгача. Батафсил.
☑️Ориентфинансбанк «Кичик бизнесга қадам» микроқарзини таклиф этди. Муддати 24 ойгача,
миқдори 5 млн сўмгача. «Кичик ва ўрта бизнес учун капитал» кредити билан сиз ўз бизнесингизни ривожлантириш учун 500 миллион сўмгача кредит таклиф этди. Қўшимча иш ўринлари яратилса, кредит фоизлари мос равишда пастлатилади. Батафсил.
☑️Халқ банки Humo-Visa kobeyj картасини расмийлаштириб, хорижга саёҳатга йўлланма ютиб олиш мумкинлигини маълум қилди. Шунингдек, 2024 йил 24 апрел куни АОКА да матбуот анжумани ўтказди. Батафсил.
☑️Ўзсаноатқурилишбанк «Тадбиркорга кўмак» кредитини таклиф этди. Миқдори 1 млн. АҚШ доллари эквивалентигача, кредит фоизи яратилган иш ўрнига қараб пастлатилади.
☑️Ипотека-банк микроқарз таклиф этди. Онлайн 30 млн. сўмгача, оффланй 50 млн. сўмгача. Муддати 36 ойгача.
☑️Туронбанк янги иш ўринларини ташкил этган тадбиркорлар учун кредит фоизларини пасайтирганини маълум қилди. Батафсил.
☑️Траст банк тадбиркорликни кенгайтириш учун 100 млн сўмдан 500 млн сўмгача нақд пулда микрокредит таклиф этди. Муддати 24 ойгача, имтиёзли давр 3 ой. Қанча кўп иш ўрни яратилса, микрокредитнинг фоиз ставкаси шунча пасаяди. Яъни 26% дан 20% гача. Батафсил.
☑️Азия аллианс банк карталарини ўз банкоматларида нақдлаштирганда комиссияси 1 фоиздан 0,6 фоизга туширилганини маълум қилди.
☑️Инфинбанк тасдиқланган лимит доирасида фойдаланиш мумкин бўлган кредит картаси ҳақида тушунча берди. Банкда ушбу турдаги картани 50 млн. сўмгача расмийлаштириб, 50 кун давомида фоизсиз фойдаланиш мумкин. Шунингдек банкDibank хизматини ишга туширганини маълум қилди. Батафсил.
☑️Ўзмиллийбанк бизнес учун ҳисобрақам очиш ва унга хизмат кўрсатиш, Ўзбекистон бўйлаб ўтказмалар, картага ўтказмалар 0 фоиз эканини эълон қилди. Батафсил.
☑️Капиталбанк юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар 10, 30, 60 ёки 90 кун муддатга йиллик 17% гача бўлган сўмлик даромадли депозитлар очишни таклиф этди.
☑️Тенге банк Тенге24 мобил иловаси орқали 50 млн. сўмгача муддатли тўловга ўзингизга ёққан маҳсулотларни харид қилиш ммкинлигини маълум қилди.
☑️Uzum Bank телеграмда мижозларни қўллаб-қувватлаш хизматини янгилади. Банк ходимлари 24/7 режимида ёрдам беришини маълум қилди. Батафсил.
☑️Асакабанк «Тадбиркорга янги куч» кредит маҳсулотини таклиф этди. Миқдори 1 млн. АҚШ долларгача, муддати 60 ойгача. Батафсил.
☑️Бизнесни ривожлантириш банки «Янги иш ўрин яратишга рағбат» кредитин таклиф этди. Миқдори 3 млрд. сўмгача, муддати 36 ойгача. Батафсил.
☑️Ziraat Bank Uzbekistan Humo ва Uzcard терминалларини муваффақиятли равишда интеграциясини амалга оширганини маълум қилди.
☑️Гарант банк Uzcard ва Humo тизимларида ишловчи KIDS CARD пластик карталарини очишни таклиф этди. Карта устига исталган дизайнни танлаш (Фарзандингизни ўзини расмини тушириш ҳам) мумкин.
☑️Агробанк мобил иловасида 2024 йил 4 июнгача 20 млн. сўмгача картадан ўтказмалар комиссиясиз амалга оширилишини маълум қилди.
☑️Асакабанк «Тадбиркорга янги куч» кредитини таклиф этди. Миқдори 1 млн. АҚШ доллари эквивалентигача, муддати 60 ойгача. Лойиҳада иш ўрни қанча кўп бўлса, кредит фоизи шунча паст бўлади. Батафсил.
☑️Банклар ишга таклиф этди:
▪️Миллийбанк;
▪️Анорбанк.
☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.
☑️Ипотека кредитлари шартларини эълон қилдик. 👉Мана бу ерда.👈
☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.
Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️СОЛИҚЧИЛАР, МИБ ВА АДВОКАТ ҚЎЛГА ОЛИНГАН
▪️Сирдарё Солиқ бошқармаси бош инспектори Гулистон шаҳрида фаолият юритувчи 3 та МЧЖнинг солиқ қарзларини, ушбу МЧЖларни соддалаштирилган тартибда банкрот деб топиш йўли билан бартараф қилиб бериш эвазига 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
▪️Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани солиқ катта инспектори фермер хўжаликнинг 2023 ва 2024 йиллар учун ер солиғидан аниқланган 11 млн. 200 минг сўм миқдоридаги қарздорлигини бартараф қилиб бериш эвазига 7 млн. сўм, шунингдек, ушбу фермер хўжалик раҳбарининг танишига тегишли нотурар жойнинг мол-мулк ва ер солиқларидан бўлган 55 млн. 100 минг сўм қарздорлигини ҳам тўлиқ бартараф қилиб бериш эвазига 28 млн. сўм талаб қилади.
ДХХ ходимлари томонидан вилоят прокуратураси ҳамда ИИБ билан ўтказилган тадбирда, 35 млн. сўм пул маблағини олган вақтида ушланди.
▪️Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги мева-сабзавот сақлаш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖга совутиш омбори қуриш ва унга зарур бўладиган агрегатлар сотиб олиш учун 2023 йилнинг январь ойида тижорат банкидан 170 минг АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилади.
Аммо, олинган кредитни тўлаш даврида 3 ойлик қарздорлик юзага келиб, уни ундириш мақсадида банк томонидан МИБнинг Учқўрғон туман бўлимига мурожаат қилинади.
МЧЖ томонидан кредит қарздорлиги тўлансада, бюронинг 2 нафар давлат ижрочиси МЧЖ раҳбарини алдаб, гўёки туман прокуратураси томонидан кредит маблағи мақсадсиз сарфланганлиги ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилганлигини айтиб, уни жавобгарликка тортилмаслигига ёрдам бериш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилишади.
Аммо МИБ Учқўрғон туман бўлимининг давлат ижрочилари сўралган пул маблағини олган вақтларида ДХХ ходимлари томонидан ушланди.
▪️Жиззах шаҳрида адвокат 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва прокуратура органлари ходимлари томонидан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларинг барчасига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
👉 @bankirkundaligi 👈
ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТ МАБЛАҒЛАРИНИ ЎЗЛАШТИРИШ ҲОЛАТЛАРИ ФОШ ЭТИЛДИ
Кредитни мақсадсиз сарфлаш, нақдлаштириш жавобгарликка сабаб бўлади.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “B-o.” МЧЖ таъсисчиси Н.М. фуқаро Ф.Ш.га тегишли нотурар бинони гаровга қўйиш орқали тижорат банки филиалидан “Меҳмонхона” фаолияти учун 1,7 млрд. сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, ушбу нотурар бинода гўёки қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилганлиги тўғрисида ҳужжатларни расмийлаштириб, кредит маблағларини бошқа мақсадларга сарфлаб юборганлиги аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Тўрткўл туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “K.n.” МЧЖ масъул шахслари махсус техника ва қурилиш материалларини сотиб олиш учун тижорат банки Тўрткўл филиалидан ажратилган кредит маблағи эвазига гўёки 2 дона “Вовсат” русумли экскаватор харид қилганлиги тўғрисида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, фуқаро С.А.нинг пластик картасига 1,5 млрд. сўм кредит маблағини ўтказиб олиб нақдлаштирганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
“Трастбанк”дан тадбиркорлар учун яна бир имконият! Қанча кўп иш ўрни яратилса, микрокредитнинг фоиз ставкаси шунча пасайтирилади
“Трастбанк” ўзининг 30 йиллиги арафасида юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун қулай шартлар асосида яна бир микрокредит маҳсулотини жорий этди. “Бизнесни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш” микрокредити — катта марраларни кўзлаганлар учун энг қулай таклифдир.
100 млн сўмдан 500 млн сўмгача НАҚД ПУЛДА микрокредит олиб, тадбиркорлик фаолиятинингизни йўлга қўйинг ёки янада кенгайтиринг.
Муддати 24 ойгача, имтиёзли давр эса 3 ой.
Қанча кўп иш ўрни яратсангиз, микрокредитнинг фоиз ставкаси шунча пасаяди. Яъни 26% дан 20% гача
Батафсил маълумот trastbank.uz сайтида.
Саволларингиз бўлса 1287 рақамига қўнғироқ қилинг.
“Трастбанк” — 30 йил ишонч билан юзма юз!
👉 Кўпроқ маълумот бу ерда: /channel/trustbankuz
👉 @bankirkundaligi 👈
Ucell abonentlari sizning xizmatlaringiz, aksiyalaringiz va mahsulotlaringiz haqida xabardor bo’lishini istaysizmi?
Promo tijorat SMS yuborish xizmati yordamida Kompaniya abonentlari sizning barcha marketing faoliyatingiz haqida xabardor bo’ladi.
Batafsil: www.ucell.uz/3fkk
🏦 MKBANK энг юқори фоизли валюта омонатини таклиф қилмоқда: йиллик 9 фоиз даромад олиб келувчи “Стимул” омонати!
✔️ Банк "Стимул" омонати шартлари ўзгарганини маълум қилди. Эдиликда сиз MKBANK'даги жамғармангиздан юқори ва фойдали шартларда даромад олишингиз мумкин!
🔗 Йиллик фоиз ставкаси — 9 %;
💸Минимал миқдор — 100 $;
🗓 Омонат муддати — 12 ойгача.
✅ Энг муҳими, сиз омонат фоизини ҳар ойда ёки охирида жамлаб олишингиз мумкин!
📌 Унутманг, “Стимул” омонатида қўшимча тўлов қилиш имконияти ҳам мавжуд.
🗣 Шошилинг, акция 2024 йил 1 июлга қадар давом этади!
Батафсил
👉 @bankirkundaligi 👈
ОРИЕНТ ФИНАНС БАНК: КИЧИК БИЗНЕС ЭГАЛАРИ ВА ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАР УЧУН ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР ЭШИГИНИ ОЧАМИЗ.
☑️“Кичик бизнесга қадам” микроқарзи бизнесингизни ривожлантириш учун зарур маблағларни олишга ёрдам беради.
▪️Кредит муддати — 24 ойгача.
▪️Миқдори — 5 млн сўмгача.
Мақсадларни режалаштиринг ва белгиланг, биз эса уларни амалга оширишга ёрдам берамиз! 💰
👉 @bankirkundaligi 👈
Кеча 24 апрель куни АОКА да Халқ банкининг "2023 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби, 2024 йил учун беглиланган режалар" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманни Халқ банки Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Зафар Азимов кириш сўзи билан очиб берди. Йиғилганларга 2023 йилда банкда эришилган натижалар ва 2024 йил учун долзарб вазифалар тўғрисида маълумот берилди. Шунингдек, 2023 йил Халқ банкини трансформация қилиш жараёнининг муҳим даври сифатида эътироф этилди.
Анжуманда сўзга чиққанлар "xazna" мобил иловасининг афзалликлари, хусусан, мобил илова орқали кредит ажратиш йўлга қўйилгани ҳақида тўхталиб ўтишди.
Шу жумладан, ОАВ вакиллари
томонидан берилган саволларга банкнинг масъул ходимлари тегишли жавобларни беришди.
👉 @bankirkundaligi 👈
🏦АСАКАБАНКДАН ТАДБИРКОРЛАР УЧУН ЯНГИЛИК: ҚАНЧА ИШЧИ ЎРНИ КЎП БЎЛСА, КРЕДИТ ФОИЗ СТАВКАСИ ҲАМ ШУНГА ЯРАША ПАСАЯДИ!
Асакабанк «Тадбиркорга янги куч» кредит маҳсулотини таклиф этмоқда.
☑️Кредит мақсади: Янги фаолият турларини ташкил этиш, кенгайтириш, айланма маблағларни тўлдириш ҳамда асосий восита сотиб олиш орқали ишчи ўринларини кенгайтириш учун.
☑️Кредит муддати:
◦ Айланма маблағларни тўлдириш – 12 ойгача;
◦ Асосий восита сотиб олиш – 60 ойгача.
☑️Кредит миқдори: 1 000 000 АҚШ доллари эквивалентигача.
☑️Кредит фоизи:
◦ 10 тадан 20 тагача янги ишчи ўрни яратилса:
Миллий валютада – 25%;
Хорижий валютада – 13%.
◦ 21 тадан 50 тагача янги ишчи ўрни яратилса:
Миллий валютада – 24,5%;
Хорижий валютада – 12,5%.
◦ 51 тадан 100 тагача янги ишчи ўрни яратилса:
Миллий валютада – 24,25%;
Хорижий валютада – 12,25%.
◦ 101 тадан юқори ишчи ўрни яратилса:
Миллий валютада – 24%;
Хорижий валютада – 12%.
Батафсил маълумот олиш учун 1152 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг ёки банк офисларига ташриф буюринг.
Асакабанк Матбуот маркази
👉 @bankirkundaligi 👈
🏦 БРБ тадбиркорларга ноёб имкониятни тақдим этади!
"Янги иш ўрни яратишга рағбат" кредитидан фойдаланинг!
Сиз янги иш ўринларини яратасиз - биз кредитингиз фоиз ставкасини пасайтирамиз ↘️
🧰 Бизнесни ривожлантириш, янги лойиҳаларни йўлга қўйиш ёки айланма маблағларни тўлдириш учун 3 миллиард сўмгача кредит олинг.
📉 Лойиҳангиз доирасида қанчалик кўп янги иш ўрни яратсангиз, фоиз ставкангиз шунчалик пасайиб боради ва йиллик 24% гача тушурилади.
Кредит муддати 36 ойгача, имтиёзли давр 6 ойгача.
Ўзингизга қулай бўлган банкнинг хизмат кўрсатиш офисига ташриф буюринг. Биз юртимизнинг барча вилоятларида жойлашганмиз.
☎️ Батафсил маълумот учун 1254 рақами ёки @brbsupport га мурожаат қилинг
🏦БРБ — тадбиркорлар банки.
👉 @bankirkundaligi 👈
ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ
Бизнинг канал беғараз ҳамкорлик қилиб келаётган тижорат банкларида ипотека кредитига оид амалдаги ҳолат. Банк расмийларидан олинган маълумотлар асосида тайёрланди.
☑️Халқ банки
▪️Янги уй-жой учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 17%
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил
▪️Иккиламчи бозор учун
Муддати 15 йилгача
Фоизи 25%
Бошланғич тўлов 26%
Батафсил
▪️Якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция учун вақтинча тўхтатилган
☑️Ўзсаноатқурилишбанк
▪️Янги уй-жой учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 17%дан
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил
▪️Иккиламчи бозор учун
Муддати 15 йилгача
Фоизи 24%дан
Бошланғич тўлов 20%дан
Батафсил
▪️Якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 18%
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил
☑️Асакабанк
▪️Янги уй-жой учун
Фоизи 0% дан бошланади
Муддати 10 йилгача
Бошланғич тўлов 25 фоиздан бошланади
Батафсил
Асакабанкда мазкур ипотека кредит фақат битта компания томонидан қурилаётган турар жой мажмуаларидан хонадон сотиб олиш учун ажратилади.
☑️Ҳамкорбанк
▪️Бирламчи ва иккиламчи бозор учун (банк ўз маблағлари хисобидан)
Муддати 10 йилгача
Фоизи 25%
Бошланғич тўлов 26%
Батафсил
☑️Бизнесни ривожлантириш банки
▪️Янги уй-жой учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 18%
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил
▪️Иккиламчи бозор учун
Муддати 10 йилгача
Фоизи 25%
Бошланғич тўлов 26%
Батафсил
▪️Якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 19%
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил
☑️МКБАНК
▪️Янги уй-жой учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 18%
Бошланғич тўлов 25%
Батафсил
▪️Иккиламчи бозор учун
Муддати 15 йилгача
Фоизи 26%
Бошланғич тўлов 25%
Батафсил
▪️Якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 18%
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил
Агробанк, Алоқабанк ва Туронбанкларда ипотека кредитлари вақтинча тўхтатилган.
☝🏻Бирламчи - янги қурилган кўп қаватли квартира учун кредит.
Иккиламчи - аввал фойдаланишда бўлган уй-жой учун кредит.
Рўйҳатдаги кредитларнинг қолган шартлари билан танишиш учун рўйҳатдаги «Батафсил» деган сўзлар устига босинг.
Ипотека кредитини расмийлаштириш учун зарур ҳужжатлар рўйҳатини 👉мана бу ерда 👈 кўрсатиб ўтганмиз.
Автокредитлар ҳақида 👉 мана бу ерда 👈 тўхталиб ўтганмиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
Videolarimizning yakuniy seriyasi😍💔
💁🏻♀️Biz sayirga chiqish imkon qadar qulay va quvnoq bo'lishi kerak deb hisoblaymiz.
Shunday ekan, kutilmagan holatlar sizni qo'rqitmasligi uchun 100 million so‘mgacha bo‘lgan onlayn mikroqarz siz uchun doimo tayyor.
Bundan tashqari, mikroqarzni rasmiylashtirishda ish haqi kartangizni Anorbank ilovasiga ulagangizda, asosiy stavkada -10% chegirma taqdim etamiz 📲
Maroqli tomosha tilaymiz🫰🏻
Bizning Telegram kanalimizga obuna bo'ling
Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (15 - 21 апрел) янгиликлари.
☑️Марказий банк Ўзбекистоннинг 12 ҳудудида 22-26 апрель кунлари ёшлар учун молиявий саводхонлик бўйича маҳорат дарслари бўлиб ўтишини маълум қилди. 22 апрель Термиз шаҳрида, 23 апрель Қарши шаҳрида, 24 апрель Гулистон, Фарғона шаҳарларида, 25 апрель Жиззах, Андижон, Нукус ва Бухоро шаҳарларида, 26 апрель Самарқанд, Наманган, Навоий ва Урганч шаҳарларида бўлиб ўтади.
☑️Ипак йўли банк эндиликда мамлакат резидентлари учун Visa Platinum, UnionPay Platinum ва Mastercard Platinum халқаро пластик карталари учун минимал депозит миқдори 50 АҚШ доллари ўрнига 20 АҚШ долларини ташкил этишини маълум қилди. Шунингдек, банк йиллик 25 фоизли онлайн омонат таклиф этди. Батафсил.
☑️МКБанк "FIFA-2026" валюта омонатини таклиф этди. Муддати 36 ой, фоизи 7,5%, энг кам миқдори 100$.
☑️Ориентфинансбанк Platinum микрокредитини таклиф этди. Миқдори 50 млн. сўмгача, муддати 12 ой, фоизи 24%.
☑️Халқ банки Uzcard ва Humo карталарини бепул тақдим этиш таклиф этди (31.12.2024 йилгача). Шунингдек, банк косибчилик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган тадбиркорларга имтиёзли кредит таклиф этди. Батафсил.
☑️Ўзсаноатқурилишбанк Fitch Ratings агентлиги банкнинг рейтингини "BB-" даражасида тасдиқлади. Рейтинг прогнози "Барқарор". Шунингдек, банк хорижи валютада йиллик 7 фоизли "Сармоя" омонатини таклиф этди. Батафсил.
☑️Ипотека-банк "Осон" ипотека кредитини таклиф этди. Миқдори 416,5 млн. сўмгача, муддати 240 ойгача, фоизи 18. Бошланғич тўлов 15%. Ушбу кредит доимий даромадга эга шахслар билан бир қаторда ўзини ўзи банд қилганларга ҳам (19%дан) ажратилади.
☑️Туронбанк биринчилардан бўлиб Humo ва Uzcard терминалларини муваффақиятли интеграция қилганини маълум қилди.
☑️Пойтахт банк 100 млн. сўмгача микрокредит таклиф этди. Фоизи 28%.
☑️ТБС банк жорий йил 30 апрелгача омонат очган мижозларга ўша заҳоти 3 фоиз тўловни олдиндан олиш мумкинлигини маълум қилди. Омонатни ўзини фоизи 27%.
☑️Траст банк “HUMO”, “UzCard” ва “MasterCard” карталарини бепул тақдим этаётганини маълум қилди. Банк офисларига бориш ёки онлайн буюртма қилиш мумкин.
☑️Азия аллианс банк АҚШ ва Европага пул ўтказмаларини амалга ошириб ишловчи юридик шахслар учун қулай ҳамкорлик шартларини эълон қилди. Бунга кўра, ҳар қанча пул ўтказиб, тушиниришдан қатъий назар қатъий белгиланган 850 минг сўм комиссия олинади (Бу бир кунгами, ҳафтагами, ойгами ёки йилгами телеграмдаги постда аниқлаштирилмаган). Тел.: 1270.
☑️Инфинбанк Asia Express пул ўтказмалари тизими 1,5%гача комиссия билан амалга ошириш мумкинлигини маълум қилди. Шунингдек, банк Тошкентда янги офис очди. Батафсил.
☑️Ўзмиллийбанк 15-22-апрел кунлари - Навоий, 19-25 кунлари Сирдарё вилоятларидаги банкоматлари профилактика ишлари муносабати билан вақтинча фаолият кўрсатмаслигини маълум қилди.
☑️Универсал банк UzAutoMotors автомобиллари учун "Миллий" автокредитини таклиф этди. Муддати 60 ойгача, фоизи30 фоиздан бошланади.
☑️Капиталбанк миллий валютадаги "Ният" омонати фоизини 26 фоизгаа оширилганини маълум қилди (30.04.2024й.гача). Муддати 25 ой, минимал миқдор 1 млн. сўм.
☑️Банклар ишга таклиф этди:
▪️Капиталбанк;
▪️ТБС Банк;
▪️Бизнесни ривожлантириш банки;
▪️МКБанк;
▪️Ипотека-банк.
☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.
☑️Микроқарзлар шартларини эълон қилдик. 👉Мана бу ерда.👈
☑️Энг юқори фоизли омонатларни эълон қилдик. 👉Мана.👈
☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.
Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️⚡️БУГУН ОЙНИНГ ОХИРГИ ИШ КУНИ
МИЖОЗЛАРГА ОЙ ЯКУНИДАГИ ЭСЛАТМА!
Кредитларни вақтида тўламаётган мижозларга инсоф берсин. Ўзидан ҳам қарз олган одамлари бермай қийнасин.
Қарзимни бер, деб сўраб борса, бетига эшикни "қарс" этиб ёпиб қўйсин. Орқасидан казо-казо одамларни телефон қилдириб ҳижолатда қолдирсин.
У кредитни қайтармаётгани учун кредит ололмаётган бошқа тадбиркорларнинг қарғиши банкирларга эмас, тўғри ўшандайларга бориб тегсин.
Хуллас, биз банкирларга нима қилса, ўзига ҳам ҳудди шундай қилишсин, қиладиям Худо хоҳласа.
Мана шундай мижозларга ушбу постни ҳар ой юбориб ҚАЙТАР ДУНЁ эканини эслатиб қўяверинг. Ҳаммамизга яхши бўлади.Тартибли, интизомли мижозларга тегишли эмас.
👉 @bankirkundaligi 👈
📱 Пул ўта зарур бўлиб турган вақтда, уни 1 дақиқа ичида олиш мумкин! Ишонмайсизми?
Эндиликда 1 дақиқа ичида АлоқаБанкнинг «Zoomrad» иловасидан 50 млн сўмгача микроқарз олишингиз мумкин. Буни қандай амалга ошириш мумкинлиги видеода кўрсатилган.
«Zoomrad» иловасининг қулайликларидан хабардор бўлиб туриш учун унинг Телеграм-каналига обуна бўлиб, кузатиб боришингиз мумкин!
Telegram | Instagram | Facebook | Sayt | You Tube
⚡️ПРЕЗИДЕНТ БИР ҲАФТАДА МЕҲНАТ ТАЪТИЛИДАН ҚАЙТДИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди.
Бугун давлатимиз раҳбари Президент маслаҳатчилари, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини тинглайди.
Шунингдек, жорий ҳафтада Президентимиз III Тошкент халқаро инвестиция форуми ишида иштирок этиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 22 апрел куни қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққани хабар берилган эди.
👉 @bankirkundaligi 👈
ANORBANK савдо офислари Ўзбекистон бўйлаб фаолият кўрсатмоқда
Ўзбекистондаги илк маҳаллий рақамли банк ANORBANK мижозларга хизмат кўрсатишни ривожлантириш бўйича янги лойиҳаларни мунтазам равишда амалга ошириб келмоқда. Хусусан, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида банк Ўзбекистон бўйлаб барча савдо офисларини янгилади.
ANORBANK концепциясининг ўзига хослиги шундаки, у бутунлай рақамли банк бўлиб, унинг хизматларидан онлайн тарзда банкнинг веб-сайти, мобил иловаси ёки туну кун хизмат кўрсатувчи алоқа марказига мурожаат қилиш орқали фойдаланиш мумкин. Банк хизматларидан анъанавий офлайн тарзда фойдаланишни маъқул кўрувчи мижозларга қулайлик яратиш мақсадида ANORBANK Ўзбекистон бўйлаб янгиланган савдо офисларини таклиф этмоқда.
Батафсил
👉 @bankirkundaligi 👈
NBU bankida biznes uchun bepul hisob raqamini oching
✅ Havfsizlik va maxfiylik
✅ Tezkor va sifatli xizmat ko‘rsatish
✅ Keng ko‘lamli xizmatlar
✅ Hisob raqamini boshqarish uchun iBank va mobil ilovani bepul ulash
Tafsilotlar saytda: sme.nbu.uz
👉 @bankirkundaligi 👈
🔥Туронбанк тадбиркорлар учун кредит фоизларини пасайтирмоқда!
➖Бу имтиёздан фойдаланиш учун янги иш ўринларини ташкил этишнинг ўзи кифоя.
☑️Кичик ва ўрта бизнес вакиллари учун:
20 тадан кам бўлмаган янги иш ўрни яратса:
▪️Миллий валютада – 2 фоизгача
▪️Хорижий валютада – 1 фоизгача
☑️Йирик тадбиркорлар учун:
25 тадан кам бўлмаган янги иш ўрни яратса:
▪️Миллий валютада – 4 фоизгача
▪️Хорижий валютада – 2 фоизгача
☑️Кредитнинг максимал миқдори:
▪️Миллий валютада – 10 млрд. сўм
▪️Хорижий валютада – 1 млн. АҚШ доллари
☑️Кредит муддати:
▪️Айланма маблағларни тўлдириш – 18 ойгача
▪️Асосий восита сотиб олиш – 36 ойгача
➖Шунингдек, Туронбанк мавжуд банк тарифларига ҳам чегирмалар бермоқда.
▪️25 тадан кам бўлган янги иш ўрни яратса - 50%дан 100%гача чегирма
➖Батафсил маълумот: www.turonbank.uz
➖Алоқа маркази: 1220
👉 @bankirkundaligi 👈
🏦 Ориент Финанс банкдан 'Бизнес учун кредит"ни расмийлаштиринг
Эндиликда тадбиркорлар товар айланмасини ошириш ва ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун маблағларни Ориент Финанс банкдан топишлари мумкин.
"Кичик ва ўрта бизнес учун капитал" кредити билан сиз ўз бизнесингизни ривожлантириш учун 500 миллион сўмгача маблағ олиш имкониятига эгасиз.
Шунингдек, ОФБ сизнинг бизнесингизда қўшимча иш ўринлари яратишда янада қулайроқ фоиз ставкасини тақдим этади. Фаолиятни кенгайтириш учун ажойиб имконият!
Кредитни ҳужжатсиз, осон ва тез расмийлаштиринг. 👌
Қўнғироқ учун: 📲 4004
👉 @bankirkundaligi 👈
🏦 InfinBANK Dibank хизматини ишга туширди
Dibank қулай интерфейсга эга рақамли хизмат тури бўлиб, хизмат банкнинг мижозларига одатий вазифаларни бажаришнинг янги қулай усулларини таклиф қила олади. Натижада йирик корхоналар ва тадбиркорлик субектлари учун бир қатор жараёнлар автоматлаштирилади.
Хизматга кириш учун сиз 1C ёки Didox дастурида Dibank ҳисобини яратишингиз ва тизимга InfinBANKни қўшишингиз керак бўлади. Шундан сўнг эса, мижозлар турли янги имкониятларга эга бўлади. Бу эса нафақат ходимларнинг вақтини тежайди, балки инсон омилини ҳам йўққа чиқаради.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️АСОСИЙ СТАВКА ЎЗГАРМАДИ
Марказий банк Бошқарувининг 2024 йил 25 апрелда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Тўлиқ пресс-релиз.
Марказий банк бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиши 2024 йил 13 июнга белгиланган.
👉 @bankirkundaligi 👈
“Трастбанк”дан тадбиркорлар учун яна бир имконият! Қанча кўп иш ўрни яратилса, микрокредитнинг фоиз ставкаси шунча пасайтирилади
“Трастбанк” ўзининг 30 йиллиги арафасида юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун қулай шартлар асосида яна бир микрокредит маҳсулотини жорий этди. “Бизнесни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш” микрокредити — катта марраларни кўзлаганлар учун энг қулай таклифдир.
100 млн сўмдан 500 млн сўмгача НАҚД ПУЛДА микрокредит олиб, тадбиркорлигингизни кенгайтиринг!
Муддати 24 ойгача, имтиёзли давр эса 3 ой.
Қанча кўп иш ўрни яратсангиз, микрокредитнинг фоиз ставкаси шунча пасаяди. Яъни 26% дан 20% гача
Батафсил маълумот trastbank.uz сайтида.
Саволларингиз бўлса 1287 рақамига қўнғироқ қилинг.
“Трастбанк” — 30 йил ишонч билан юзма юз!
👉 Кўпроқ маълумот бу ерда: /channel/trustbankuz
👉 @bankirkundaligi 👈
Uzum Bank қўллаб-қувватлаш хизматининг янгиланган Телеграм-чатини ишга туширди
Uzum Bank телеграмда мижозларни қўллаб-қувватлаш хизматини янгилади. Банк ходимлари аввалгидек 24/7 режимида ёрдамга келишга тайёр ва ботнинг ички тизимлар билан интеграцияси туфайли мутахассислар сўровларни янада тез ва самарали қайта ишлашлари мумкин. Энди қўллаб-қувватлаш хизмати чати @UzumBank_Robot манзили бўйича бўлади.
— Телеграм — кўплаб мижозларимиз учун энг қулай ва таниш алоқа усули, демак, мамлакатнинг энг машҳур мессенжеридаги қўллаб-қувватлаш хизмати тез ва самарали ишлаши керак, — дейди Uzum Bank контакт-маркази бошқармаси бошлиғи Михаил Панченко. — Ҳеч қандай мурожаатни ўтказиб юбормаслик учун биз Телеграм-чатимизни қўллаб-қувватлаш ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш тизими билан бирлаштирдик, шунингдек ходимларнинг жавобларининг тезлиги, сифати ва тўлиқлигини мониторинг қилмоқдамиз.
@UzumBank_Robot — Телеграм орқали Uzum Bank билан боғланишнинг ягона расмий усули. Бундан ташқари банк қўллаб-қувватлаш хизмати банк иловасидаги чатда ёки +99878 7770799 ишонч телефони орқали ёрдамга келишга ва саволларга жавоб беришга тайёр.
👉 @bankirkundaligi 👈
«KAFIL-SUG‘URTA» тўлов қобилияти рейтинги яна бир бор жуда юқори даражада барқарор дея эътироф этилди
«KAFIL-SUG‘URTA» компанияси яна бир бор «Ahbor - Reyting» агентлиги томонидан миллий шкала бўйича тўлов қобилияти рейтинги «UzA++» жуда юқори даражасидаги барқарор прогнози билан эътироф этилди.
Сайт | Facebook | Instagram | Telegram | Реклама
👍👍👍👍👍
Ва ниҳоят AKFA BUILD ҳақидаги ушбу маълумотлар очиқланди
❓ AKFA BUILD компаниясининг ушбу видеоси ҳозиргача ижтимоий тармоқларнинг ҳеч бирида кўрсатилмаган эди.
✅ Ҳозирда ҳам ушбу видео чекланган миқдордаги телеграм саҳифалардагина мавжуд ва 24 соат ичида ўчиб кетиши ҳам мумкин. Шу сабабли ҳозироқ кўришни тавсия қиламиз.
Instagram | Telegram | Website | YouTube | Facebook
⚡️100 МИЛЛИОН СЎМГАЧА ГАРОВСИЗ КРЕДИТЛАР КИМЛАРГА АЖРАТИЛАДИ, ШАРТЛАРИ ҚАНАҚА?
«Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастури иштирокчиларини молиявий ва консультатив қўллаб-қувватлаш инструментлари ва улардан фойдаланиш шартларига кўра:
☑️Қуйидагиларга ажратилади:
▪️камида бир йил мобайнида фаолият юритиб келаётган якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилган шахслар, ҳунармандлар, касаначилар, нодавлат таълим ташкилотлари, уч ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектлари;
▪️оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз бизнес лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб, ижобий кредит тарихига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар.
☑️Фоиз ставкаси:
Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада (Айни кунда 18%ни ташкил этади).
☑️Кредит қуйидаги мақсадларга ажратилади:
▪️саноат;
▪️хизматлар;
▪️савдо ва умумий овқатланиш;
▪️туризм;
▪️чорвачилик;
▪️паррандачилик;
▪️балиқчилик;
▪️ҳунармандчилик;
▪️касаначилик;
▪️заргарлик;
▪️қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш;
▪️замонавий савдо марказлари ҳамда уларга туташ ҳудудларда ишлаб чиқариш бинолари (ангар ва цехлар)ни қуриш йўналишларида;
▪️тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш ва кенгайтириш (модернизация қилиш)ни амалга ошириш учун.
☑️Муддати:
▪️24 ойгача имтиёзли давр билан 84 ойгача ажратилади. Бунда, лойиҳа хусусиятидан келиб чиқиб, кредитнинг 50 фоизгача қисми айланма маблағларни тўлдириш учун очиқ кредит линияси асосида ҳар 12 ойда сўндириш шарти билан 24 ойгача ажратилиши мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
КРЕДИТ МАБЛАҒИНИ ЎЗЛАШТИРИШ, КРЕДИТГА ОЛИНГАН МАҲСУЛОТЛАРНИ СОТИБ ЮБОРИШ, ГАРОВНИ АСОССИЗ ЧИҚАРИБ ЮБОРИШ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “G.K.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар тижорат банки филиалидан ажратилган 18 млрд. сўм кредит эвазига “M.R.” МЧЖга 30 дона “Howo” русумли махсус техникларни етказиб бермасдан, кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Қўнғирот туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A.V.” МЧЖ масъул шахслари тижорат банки филиалидан ажратилган кредит маблағлари эвазига харид қилинган 85 бош наслли қорамолларни сотиб юбориб, 2,5 млрд. сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари, шунингдек 787,4 млн. сўм солиқларни тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганликлари фош этилган.
Бундан ташқари, банкнинг амалиёт бўлими масъул шахслари кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган 3,5 млрд. сўмлик кўчмас мулкларни асоссиз гаровдан чиқариб юборганликлари маълум бўлган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
P.S.: 21 асрда ҳам таъминотни гаровдан чиқаришда банкни хатига қараб чиқариб юбораверадими? Нотариусларни банкни базаси билан интеграция қилиб қўйиш ҳали ҳам "Бажариб бўлмас вазифами?". Ёки бундан кимлардир манфаатдорми? Нотариус қаёққа қараяпти, "маҳалла қаёққа қараяпти, телевидения қаёққа қараяпти?" (Кайфиятни бузмаймиз хуллас, "Қашшоқлашиб қолмаймиз".)
👉 @bankirkundaligi 👈