bankirkundaligi | Unsorted

Telegram-канал bankirkundaligi - 🇺🇿Банкир кундалиги

66917

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Subscribe to a channel

🇺🇿Банкир кундалиги

​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими янгиликлари.

☑️Ориентфинансбанк «Кичик ва ўрта бизнес учун капитал» кредитини таклиф этди. Муддати 12 ойгача, миқдори 500 млн сўмгача. Қўшимча иш ўринлари яратилса, кредит фоизлари мос равишда пастлатилади. Батафсил.

☑️Халқ банки ўзининг ташкил топганининг 149 йиллигини кўтаринки кайфиятда нишонлади. Бунда ҳатто мактаб ўқувчиларини ҳам таклиф этди. Батафсил.

☑️Агробанк мобил иловасида Humo дан Humо га 20 млн. сўмгача, Uzcard дан Humo га, Uzcard дан Uzcard га ва Humo дан Uzcard га эса 10 млн. сўмгача ўтказмаларни 0% комиссия билан амалга ошириш мумкинлигини маълум қилди.

☑️Трастбанк «Мақсадли» омонатини тақдим этди. Фоизи 23%, муддати 24 ой, минимал сармоя 500 минг сўм. Шунингдек, банк Хусусий секторни ривожлантириш ислом Корпорацияси билан ўзаро англашув Меморандуми имзолади. Батафсил.

☑️Анорбанк «Баландда 9%» валюта омонатини тақдим этди. Фоизи 9%, минимал сумма 1000$, муддати 2 йил. Шунингдек, банк Ислом банкини яратиш бўйича келишув имзолади. Батафсил.

☑️TBC Group 2024 йилнинг биринчи чорагида қандай натижаларга эришганини маълум қилди. Батафсил.

☑️Ипак йўли банк SamAuto фургонлари учун автокредит таклиф этди. 2 йилгача 18%, 3 йилгача 20%, 4 йилгача 22%. Бошланғич тўлов 40% ёки ликвид гаров.

☑️МКБанк бирламчи ва иккиламчи бозор учун автокредит таклиф этди. Фоизи 27%дан бошланади, миқдори 680 млн. сўмгача, муддати 60 ойгача.

☑️Ўзсаноатқурилишбанк иккиламчи бозор учун автокредит кредитини таклиф этди. Миқдори 400 млн. сўмгача, бошланғич тўлов 25%, муддати 5 йилгача.

☑️Ипотека-банк «Осон» ипотека кредитини таклиф этди. Миқдори 416,5 млн. сўмгача, бошланғич тўлов 15%, муддати 20 йилгача.

☑️Туронбанк ўзини ўзи банд қилган шахслар учун «Бизнесга биринчи қадам» кредитини таклиф этди. Муддати 12 ойгача, миқдори 5 млн. сўмгача, бошланғич тўловсиз ва гаровсиз тақдим этилади.

☑️Азия аллианс банк тадбиркорларга «Бандликка кўмак» модули кредитни таклиф этди. Муддати 36 миқдори 1 млрд. сўмгача.

☑️Инфинбанк 2 та янги омонатларни тақдим этди. InFin-Sharqona-23% ва InFin-Premium 7,5% омонатлари муддатлари 24 ой. Батафсил.

☑️Ўзмиллийбанк кичик бизнес вакиллари учун «Тадбиркорга мададкор» янги кредит таклиф этди. Миқдори 10 млрд. сўмгача, фоизи 24%.

☑️Капиталбанк «Ният» омонатини таклиф этди. Фоизи 24%, энг кам бадал 1 млн. сўм, муддати 25 ой.

☑️Тенге банк Марказий банк билан Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали талабалари учун молиявий саводхонлик бўйича мастер-класс ўтказди.

☑️Гарант банк ўз банкоматларида банкка тегишли пластик карталардан маблағ нақдлаштиришда банк хизматини 0,7%га туширганини маълум қилди. Шунингдек, банк ўзининг ташкил этилганининг 30 йиллигини нишонлади.

☑️Алоқабанк қўшимча иш ўрин яратган тадбиркорларга (+ЯТТларга) 340 млн. сўмгача кредит таклиф этди. Фоизи 26%, муддати 36 ойгача.

☑️Мадад инвест банк янги корпоратив мижозларга дебет айланмалари учун 3 ойлик бепул хизмат кўрсатилишини маълум қилди.

☑️Ипотека кредитлари шартларини эълон қилганмиз. 👉Мана бу ерда.👈

☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

TBC Group 2024 йилнинг биринчи чорагида қандай натижаларга эришганини маълум қилди

10 май санасида TBC Group Uzbekistan экотизимининг вакиллари 2024 йилнинг чораклик якунларига бағишланган йиғилишида қатнашишди.

Компания йилнинг дастлабки уч ойида қандай натижаларга эришганини маълум қилди. Масалан Payme ва TBC UZ иловаларида рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони йил бошидан буён 1,4 миллионга ошиб, жами 14,6 миллионни ташкил этди. Маълумотларга кўра, мамлакат аҳолисининг 13 фоизи TBC Group маҳсулотларидан ҳар ой давомида фойдаланади.

Шунингдек, омонатлар ҳажми $244 миллионгача кўтарилди. TBC банкнинг кредит портфели 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 110 фоизга ошиб $345 миллионга етган.

Марказий банк статистикасини таҳлили шуни кўрсатдики, TBC Bank сўнгги 6 ой ичида кредит бериш тоифасида энг юқори ўсишни қайд этди. Гуруҳнинг соф фойдаси деярли 1,5 баробар ошди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Хоҳлаймизми йўқми, бозор иқтисодиёти жамиятда мулкий жиҳатдан бўлинишларни юзага келтиради

Асосий хавф мулкий табақалар ўртасида фарқнинг жуда катталашиб кетишидир.

Ўрта ва бой қатлам давлатнинг энг асосий кучи хисобланиши сир эмас. Юқорида иккала қатлам орасидаги ўхшаш ва фарқли жиҳатларни ўрганамиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦 Ориент Финанс банк тадбиркорлар учун янги имкониятлар эшигини очмоқда

Агар тадбиркорлик фаолияти билан шуғуллансангиз, айланма маблағларни тўлдириш, товар айланмасини ошириш ва ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун маблағларни қаердан топиш мумкин? 🔍

Ориент Финанс Банкдан "Кичик ва ўрта бизнес учун капитал" кредити билан сиз ўз бизнесингизни ривожлантириш учун 500 миллион сўмгача маблағ олишингиз мумкин.

Шунингдек, банк сизнинг бизнесингизда қўшимча иш ўринлари яратишда янада қулайроқ фоиз ставкасини тақдим этади. Фаолиятни кенгайтириш учун ажойиб имконият!

Кредитни ҳужжатсиз, осон ва тез расмийлаштиринг. 👌

Қўшимча маълумот учун:

📲 4004

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦 Ориент Финанс банк шахсий бизнес эгалари учун янги имкониятни тақдим этмоқда

❗️Агар сиз бизнесингизни янада ривожлантиришни хоҳласангиз ушбу таклиф сиз учун.

Ориент Финанс банкдан Start Up микроқарзини олинг ва янги мақсадларга эришинг.

Шартлар:

✔️ кредит муддати — 12 ойгача;
✔️ микроқарз миқдори — 15 млн. сўмгача;

Тафсилотлар учун қисқа рақам:
📞 4004

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ANORBANK O‘zbekistonda eng yuqori foiz stavkalaridan biriga ega xorijiy valyutadagi yangi omonatni taqdim etdi

Mablag‘larini inflyatsiyadan himoya qilishni va maksimal daromad olishni xohlovchilar uchun bank yillik 9% stavkaga ega xorijiy valyutadagi “BALANDDA” omonatini taklif qilmoqda.

Shartlar:

– minimal sarmoya — 1000$;
– muddat — 2 yil;
– omonat miqdorini oshirish imkoniyati dastlabki 6 oy davomida mavjud.

Yangi “BALANDDA” omonatini hozirning o‘zida ANORBANK‘ning mobil ilovasida ochish mumkin (SNS reytingi boʻyicha “Eng yaxshi ilova”).

ANORBANK‘dan omonat ochib, BYD E2 elektromobilini yutib olish imkonini ham qo‘lga kiritish mumkin.

Aloqa markazi: 1290
Telegram: /channel/anorbank

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

БАНК КАССАСИДАГИ 1,5 МЛРД. СЎМНИ ЎЗЛАШТИРГАН ОФИС БОШЛИҒИ АНИҚЛАНДИ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳудудий тижорат банкининг Янгиқўрғон банк хизматлари офиси бошлиғи Д.Ш. касса ходимлари М.А. ва О.Т.га филиал кассасидаги 1,5 млрд. сўмни гўёки Бувайда банк хизматлари марказига мадад пули сифатида юборишини айтиб, ушбу пулларни ҳеч қандай ҳужжатсиз олиб кетиб, ноқонуний ўзлаштирган пуллари ҳисобидан Чуст тумани, “Гулистон” МФЙ ҳудудида қурилган кўп қаватли уйдан 3-хонали квартира ҳамда “Malibu” русумли автотранспорт воситасини харид қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

P.S.: Ҳеч қандай ҳужжатсиз! Қизиқ.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦 Ўзсаноатқурилишбанк томонидан пойтахтимиздаги 15 та маҳаллада замонавий кутубхоналар барпо этилиб, фойдаланишга топширилди

Мамлакатимиздаги ижтимоий фаол банклардан бири — Ўзсаноатқурилишбанк ташаббуси билан Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги “Аҳиллик” ва “Алишеробод”, Олмазор туманидаги “Ниҳол”, Учтепа туманидаги “Заргарлик” ва “Диёробод”, Чилонзор туманидаги “Бўшқўрғон” ва “Қатортол”, Шайхонтоҳур туманидаги “Боғ кўча”, Сергели туманидаги “Нилуфар”, Миробод туманидаги “Тонг юлдузи”, Яккасарой туманидаги “Белариқ”, Яшнобод туманидаги “Ўқчи олмазор”, Юнусобод туманидаги “Акбаробод”, "Ғайратий" ва "Увайсий" номли маҳаллаларда замонавий кутубхоналар бунёд этилди.

Кутубхоналар фонди жами 16 минг дона китобдан иборат. Уларнинг ҳар бири эса, мингдан зиёд миллий ва хорижий адабиётлар билан бойитилди.

Кутубхоналарда, шунингдек, китобларни муносиб сақлаш ва бир пайтнинг ўзида 150 нафар китобхонга сифатли хизмат кўрсатиш учун барча шароитлар яратилди. 15 нафар кутубхоначи ишга жалб қилинди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ ТАВСИЯСИ БИЛАН УЙ-ЖОЙ ҚУРИШ ВА ТАЪМИРЛАШ УЧУН 120 МИЛЛИОН СЎМГАЧА ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ АЖРАТИЛАДИ

Субсидия ажратиш 15 майдан бошланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги (ПФ-70-сон, 30.04.2024 й.) Фармони қабул қилинди.

☑️Фармонга кўра, қуйидагилар амалга оширилади:

▪️ҳудудларда 100 мингта квартирадан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қурилади;

▪️кўп қаватли уй-жойлар қуриш жараёнларига “яшил” уй-жой стандартлари жорий қилинади;

▪️2024 йил 1 июндан “маҳалла еттилиги” тавсияси асосида камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож шахсларга уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача ипотека кредитлари ажратилади.

☑️Бунда:

▪️ипотека кредитлари 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади;

▪️ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади.

⚡️▪️субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар 2024 йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади;

▪️2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 12 фоиздан ошган қисмига, 2025 йил ва ундан кейинги йиллар Дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса – Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланади;

▪️бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади.

☑️Ипотека кредити ва субсидия излаб юрган танишларга юбориб, хабар бериб қўйинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Нидерландия тараққиёт банки TBC Bank Uzbekistan'га 40 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит ажратмоқда

TBC Bank Uzbekistan ва Нидерландия тараққиёт банки (FMO) ўртасида навбатдаги кредит шартномаси имзоланди. Унга кўра FMO TBC Bank Uzbekistan'га 40 миллион АҚШ доллари эквивалентида кредит линияси ажратади. Кредит миллий валюта – сўмда берилади. Маблағларнинг 70 фоизи микрокредитлар беришга, қолган 30 фоизи эса яшил кредитлашга йўналтирилиши режалаштирилган.

Ушбу кредит келишуви TBC Bank Uzbekistan ва FMO ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорликнинг давомидир. 2022 йилда FMO илк кредитор сифатида TBC Bank Uzbekistan'га 15 миллион АҚШ доллари эквивалентида кредит линияси тақдим этганди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги



Бу кимнинг автомобили? Балки Сизникидир?

Payme орқали пул ўтказиб, автомобил ҳамда бошқа кўплаб қимматбаҳо совринлар ўйинида қатнашинг!

Ўйиннинг биринчи босқичи 10 май куни бўлиб ўтади. Ўйин шартларини бажарган ҳар бир фойдаланувчи iPhone, PlayStation, телевизор ҳамда бошқа кўплаб совринларни ютиб олиш имкониятини қўлга киритади!

Шунингдек, омадли чипталар бош соврин — BYD Han учун бўлиб ўтадиган учинчи ўйинда ҳам иштирок этади. Эҳтимол, бу айнан сизнинг мукофотингиздир! Имкониятни қўлдан бой берманг — омад тилаймиз!

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ПЕНСИЯНИНГ ЭНГ КАМ МИҚДОРЛАРИ МИНИМАЛ ИСТЕЪМОЛ ХАРАЖАТЛАРИ МИҚДОРИГА ЕТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” 2024 йил 30 апрель куни ПФ–69-сон Фармони қабул қилинди. 

Фармонга кўра, 2024 йилнинг 1 майидан бошлаб минимал истеъмол харажатлари 648 минг сўм миқдорда белгиланганлиги сабабли қуйидаги пенсияларнинг миқдори оширилди:

▪️иш стажи тўлиқсиз чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм;

▪️боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм этиб белгиланди.

☑️Бунинг натижасида 751 минг нафар ёшга доир ва 110 минг нафар боқувчисини йўқотганлик пенсияларини олувчи фуқароларнинг пенсиялари минимал истеъмол харажатлари миқдорига етказилади.

Пенсияларни ошириш учун Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 180 млрд.сўм қўшимча маблағлар ажратилади.

☝️🏻Маълумот учун: юқоридаги миқдорда пенсия олувчиларга пенсиялар жорий йилнинг май ойидан янги миқдорда тўланади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

📣 Ўзбекистон ва Малайзияда ташкил этиладиган малака ошириш курсига таклиф этамиз!

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси “Ислом банки ва молияси: Малайзиа тажрибаси” йўналиши бўйича 2 босқичли малака ошириш курсига таклиф этади.

Биринчи босқич Банк-молия академиясида 2024-йил 13–14-май кунлари соат 9.00 дан 17.00 гача ташкил этилади ва бир нафар иштирокчи учун курс нархи 2 100 000 (икки миллион бир юз) сўм этиб белгиланган.

Иккинчи босқич Куала-Лампур шаҳрида 15–27-май кунлари хорижлик амалиётчи экспертлар томонидан олиб борилади ва бир нафар иштирокчи учун курснинг нархи 1800 (бир минг саккиз юз) АҚШ долларини ташкил этади. Курс давомида иштирокчилар Малайзия Марказий банки, Малайзия Солиқ ва закот қўмитаси, Халқаро Исломий Ликвидлиликни Бошқариш ташкилоти, Малайзия қимматли қоғозлар ташкилоти ва Малайзия Банк Муамалат Ислом банки каби ташкилотлар амалиёти билан танишиш учун корпоратив ташрифлар ташкил этилади.

Ўқув дастури якунида сертификат берилади.

Стажировка дастури билан ушбу 👉ҳавола👈 орқали танишишингиз мумкин.

🔗 Рўйхатдан ўтиш

Батафсил маълумотларни /channel/BekzodS_4840 орқали олишингиз мумкин.

🌐 www.bfa.uz | 🕊Telegram | 📱Facebook | 📱Instagram | 📺Youtube | Linked in

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтаётган Ислом тараққиёт банки гуруҳи кенгашининг йиллик йиғилишида Трастбанк Бошқаруви Раиси С.Нормухамедов бошчилигидаги делегация аъзолари ҳам фаол қатнашмоқда.

Хусусан, Трастбанк ва Хусусий секторни ривожлантириш ислом Корпопацияси ўзаро англашув Меморандуми имзолади. Унга кўра, икки молия институти ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади. Халқаро ислом савдо-молия копорацияси билан ўтказилган учрашувда икки томонлама алоқаларни ривожлантириш, кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларининг ислом шариати асосида молиялаштирилишига доир ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

☝️🏻Трастбанк Ислом Тараққиёт банки гуруҳига кирувчи ислом корпорациялари билан ҳамкорликни 2018 йилда йўлга қўйган бўлиб, бугунги кунга қадар жами 64 млн АҚШ доллари миқдорида 6 та келишув имзоланган. Улар доирасида Республикамиздаги кичик ва ўрта бизнес субъектларининг жами 74 та лойиҳаси молиялаштирилган. Бу тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ва янги иш ўринлари яратилишига хизмат қилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦ANORBANK ЎЗБЕКИСТОНДА БИРИНЧИ ИСЛОМ БАНКИНИ ЯРАТИШ БЎЙИЧА КЕЛИШУВ ИМЗОЛАДИ

Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтаётган Ислом тараққиёт банки гуруҳи йиллик анжуман йиғилишида иштирок этаётган ANORBANK вакиллари бир нечта муҳим келишувларга эришди.

Хусусан, ANORBANK ва Хусусий секторни ривожлантириш Ислом корпорацияси (ХСРИК) Ўзбекистонда биринчи Ислом банкини ташкил этиш лойиҳасини биргаликда ишлаб чиқиш бўйича шартнома имзолади. Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ ташкил этилиши режалаштирилган янги ислом банкига ХСРИК, ANORBANK ва бошқа хорижий компаниялар инвестиция киритади.

Батафсил.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Бу йил бир йили кам 1,5 асрлик Халқ банки ўзининг ташкил топган кунини бўлажак банкирлар билан нишонлади

Унда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари Агентлиги тизимидаги Олмазор туман ихтисослаштирилган мактаби, аниқ фанлар йўналиши ўқувчилари ва банк ходимларининг фарзандлари иштирок этти.

Тадбир бош офис биносига экскурсия билан бошланиб, интерактив ўйинлар, саҳна кўринишлари, молиявий саводхонликни оширишга хизмат қиладиган конкурслар ва мусиқий чиқишлар билан давом этти.

Банкнинг энг муҳим кунини соҳанинг эртанги эгалари билан нишонлаш, ўзгараётган халқ банкининг эртанги кунга ишончи рамзидир.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ТАБРИКЛАЙМИЗ

Бугун, 10 май куни «Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси» АЖ Ғазначилик раҳбари Жумагалдиев Мухиддин Мухаммаджанович таваллуд топган кун.

У 1980 йилда Хоразм вилоятида таваллуд топган. Тошкент Молия институтини тамомлаган.

Банк тизимида 2002 йилдан дастлаб мутахассис сўнгра турли раҳбар лавозимларида фаолият олиб борган. Мухиддин Мухаммаджанович, «Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси» АЖ Ғазначилик раҳбари лавозимида 2023 йилдан буён ишлаб келмоқда.

Унга жамоамиз номидан соғлик-саломатлик, оилавий бахт ва муваффақиятлар тилаб қоламиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏴 2008 йилда АҚШда бошланган жаҳон молиявий инқирози қандай рўй берди?

2006 йил АҚШда кўчмас мулк нархлари чўққига чиқди ва уй-жой кредитлари бериш кўпайди. Баланс манфийга тушса ҳам кўплаб молиявий институтлар қарз бераверди. Бир йил ўтгач нархлар пасайишни бошлади. Натижада аслида кредит тўлашга қурби етмайдиган қарздорлар табақаси кўпайди.

2007 йилдан биринчи тўлқин юз берди. Инвестор ва кредиторлар катта йўқотишларга учрар, чунки қарз тўланмагани сабабли топширилган гаровдаги кўчмас мулклар кредит балансидан паст бўлган бозор нархида сотилишга мажбур эди.

2008 йил «Lehman Brothers» молиявий фирмаси инқирозга учрагач омонатчилар, инвесторлар бундай фирмалардан қўрқиб пулини ёппасига қайтариб ола бошлади. Барча инвесторлар ўз улушларини сотишга ўтиб кетгани билан фирмалар уларни ололмасди.

Инқироз АҚШ уй-жой бозорида катта улушга эга чет фирмалари, банклар ва чет элда ишлайдиган АҚШ молиявий институтларига таъсир кўрсатди ва глобал муаммога айланди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦 InfinBANK'дан янги омонатлар!

InfinBANK мижозлари учун янги иккита омонат йўлга қўйилди – сўмдаги InFin-Sharqona-23% ва InFin-Premium 7,5% валюта омонатлари.

InFin-Sharqona-23%:
Омонат муддати — 24 ой
➖Минимал миқдор — 1 000 000 сўм

➖Йиллик фоиз ставкаси — 23%
➖Қўшимча маблағ киритиш — 6 ой давомида
➖Муддатдан олдин ечиш — мумкин
➖Қисман пул ечиш — мумкин (минимал миқдорни сақлаш шарти билан).


InFin-Premium-7,5%:
Омонат муддати — 24 ой
➖Минимал миқдор — 1 000,0 АҚШ доллари

➖Йиллик фоиз ставкаси — 7,5%
➖Қўшимча маблағ киритиш — 6 ой давомида
➖Муддатдан олдин ечиш — мумкин
➖Қисман пул ечиш — мумкин (минимал миқдорни сақлаш шарти билан).


Сўмдаги InFin-Sharqona-23%% омонати — бу миллий валютадаги жамғармаларни самарали бошқаришни хоҳловчилар учун ечимдир. Аксинча, жамғармаларини чет эл валютасида сақлашни афзал кўрганлар учун InFin-Premium-7,5% валюта омонати мос келади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​НАВОИЙДА "ИПОТЕКА БАНК" МУТАХАССИСИ ВА ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИНИНГ ҚИЛМИШЛАРИ ОШКОР БЎЛДИ

Улар ўзаро тил бириктириб, имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштиришни мақсад қилган. 

Жиноят ишлари бўйича Конимех туман судида банкдан кредит олиб, уни мақсадсиз ишлатиб юборган банк ходими ва шериклари (ҳоким ёрдамчиси ҳамда ҳайдовчи)га жазо тайинланди. Суд ҳужжати Platina.uz`да мавжуд. 

Маълум бўлишича, "Ипотека банк” Зарафшон филиали муаммоли активлар бўлими бош мутахассиси вазифасида ишлайдиган шахс Зарафшон шаҳридаги ҳоким ёрдамчиларидан бири ва ҳайдовчи билан тил бириктирган.

Банк ходими мансаб вазифасини суиистеъмол қилиб, таниши У.М. ва “К.” МФЙда ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишловчи С.У. билан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ шахслар бўлиб, имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштиришни мақсад қилган. 

Улар фуқаро М.З. номига 17.05.2022 йилда “З.2” хусусий корхонасини ташкил қилган, йиллик 14 фоиз ставкада 3-6 ойгача бўлган имтиёзли давр билан 36 ойдан кўп бўлмаган муддатга ҳисоб-фактурага асосан унга 225 000 000 сўмлик 3 дона пахта тозалаш ускунаси (тин-тин) ва 2 дона пахта тозалаш ускунасининг жамланмалари етказиб берилмаган бўлса-да, сохта ҳужжатлар орқали 225 000 000 сўмлик жуда кўп миқдордаги имтиёзли кредит маблағларини нақдлаштириб ўзларининг шахсий манфаатлари йўлида ишлатиб юборган. 

Йиллик 14 фоизлик устама ҳақи тўлаш шарти билан ажратилган 225 млн. сўм имтиёзли кредит маблағи “Ш.О.Б.З” корхонаси ҳисоб рақамига кўчирилган, шартномада кўрсатилган пахта тозалаш ускуналари “З.2” ХКга етказиб берилмаган ва жуда кўп миқдордаги пуллар ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилинган.

Суд банк ходимининг пушаймонлигини, етказилган зарар тўлиқ қопланганини, муқаддам судланмаганини енгиллаштирувчи ҳолат дея топган.

Якуний ҳукмга кўра, банк мутахассисини тизимда мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди. Ҳоким ёрдамчиси эса 1 йил 6 ой муддатга муайян ҳуқуқдан, яъни туман-шаҳар ҳокимлигида ҳоким ёрдамчиси лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди, унга иш ҳақининг 15 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди. Ҳайдовчига эса ахлоқ тузатиш ишлари жазоларини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил иш ҳақининг 20 фоизи миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил 4 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси берилди. 

Иш бўйича етказилган зарарлар тўлиқ қоплангани инобатга олиниши белгиланган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️МАНСАБДОР ШАХСЛАРНИНГ НОҚОНУНИЙ ҲАРАКАТЛАРИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ

ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона вилояти Қўштепа тумани прокурори ўринбосари хизмат мавқеидан фойдаланиб, мактабгача таълим ташкилоти раҳбаридан 2000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

У туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 210-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, айблов хулосаси туман судига юборилган МТТ раҳбарига нисбатан суд органларидаги танишлари орқали озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо тайинланмаслигига ҳамда ЖКнинг 45-моддаси қўлланилмаслигига ёрдам бериши эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилган ва муқаддам 1000 АҚШ доллари олган.

▪️Наманганда агрофирма раҳбари туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари билан ўзаро тил бириктириб, 2024 йил апрел ойида фермер хўжаликнинг давлат захирасига олинган 10 гектар ер майдонини ф/х ихтиёрига қайтариб бериш ҳамда хўжаликнинг бажарилмаган ғалла экиш режасини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 2,5 минг АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХ ходимлари томонидан Департамент билан тадбирда агрофирма раҳбари сўралган пул маблағидан 1000 АҚШ доллари ва 5 млн. сўм олган вақтида ушланди. Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, талаб қилинган пул маблағидан 100 АҚШ долларини олиб, қолган қисмини ўзида сақлаб туриши ҳақида агрофирма раҳбарига топшириқ берган вақтида Чортоқ тумани ҳокими ўринбосари ашёвий далиллар билан ушланди. Агрофирма раҳбари фермернинг ушбу масаласини ҳал қилиб бериш бўйича аввалроқ 3 млн. сўм олган.

▪️ДХХ ходимлари томонидан Департамент билан тадбирда Ангрен электр таъминоти корхонаси бошлиғи ўринбосари раҳбарининг оғзаки топшириғига асосан, савдо фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖнинг трансформаторини электр тармоғига улаб, тегишли ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига хизмат хонасида 40 млн. сўм миқдорида пора олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Шунингдек, Ангрен шаҳар электр таъминоти корхонаси бошлиғи ҳам процессуал тартибда ушланди.

Мазкур мансабдор шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦 Асакабанк кўмагида ташкил этилган кутубхоналардаги маънавий дурдоналар маҳалла фуқаролари онги ва қалбига маърифат зиёсини улашмоқда!

Бугун халқимизга хос миллий қадрият қайта тикланиб, китобхонлик зиёси бутун маҳаллалар бўйлаб ёйилмоқда. Тижорат банклари кўмагида ташкил этилаётган маҳалла кутубхонаси лойиҳаси доирасида мамлакатимиз йирик банкларидан бири Асакабанк фаол иштирок этмоқда.

Асакабанк бириктирилган Тошкент шаҳридаги «Оқ тепа», «Зафаробод», «Дамариқ» ва «Ракат» маҳаллаларда 500 дан зиёд китоб фондига эга бўлган кутубхоналар ташкил этилди. Ушбу маърифат масканларида барча ёшдаги маҳалла аҳли қизиқишига мос ўзбек ва жаҳон адабиётининг нодир асарлари жамланган бўлиб, бугунги кунда ушбу кутубхоналар одамлар билан гавжум.

Ушбу кутубхоналардаги китоб жавонларини тўлдириб турган маънавий дурдоналар аллақачон маҳалла ёшларини онги ва қалбига маърифат зиёсини улашишни бошлаган.

Асакабанк Матбуот маркази

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

HUMO Alif ни нақдсиз тўловлар ривожига қўшган ҳиссаси учун мукофотлади

Ўзбекистондаги етакчи тўлов тизимларидан бири HUMO ўзининг 5 йиллигини тантанали равишда нишонлади. Тадбир доирасида компания кўп йиллик ҳамкорларини алоҳида кўрсатиб ўтди. Alif «Нақд пулсиз тўловлар ривожига қўшган ҳиссаси» учун ҳам тақдирланди. Март ойидаги рақамларга кўра, финтех соҳасидаги онлайн транзакцияларнинг ҳажми бўйича Alif ТОП-5 нобанк мобил иловалар рўйхатига кирди.

Alif жамоаси HUMO компаниясини ушбу муҳим сана билан табриклайди ва фаолиятимизни юқори баҳолагани учун миннатдорчилик билдиради. Келажакда фуқароларимизнинг ҳаёт тарзини яхшилашга ва Ўзбекистон финтех бозорини ривожлантиришга туртки берадиган яна қатор улкан инновацион лойиҳаларни биргаликда амалга оширамиз деб ишонамиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦InfinBANK фойдали автокредит!

InfinBANK қулай шартларда автокредит очилганини маълум қилмоқда. Кредит шартларига кўра:

24 ойгача: дастлабки тўлов 65%, фоиз ставкаси 16,99%
✅ 30 ойгача: дастлабки тўлов 50%, фоиз ставкаси 17,99%
✅ 36 ойгача: дастлабки тўлов 30%, фоиз ставкаси 21,99%
✅ 48 ойгача: дастлабки тўлов 15%, фоиз ставкаси 24,99%


Кредит учун қуйидаги автомобилларни расмийлаштириш мумкин: Onix, Malibu, Captiva, Equinox, Traverse, Tahoe.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ТАБРИКЛАЙМИЗ

Бугун, 2 май куни Марказий банкнинг Жиззах вилояти Бош бошқармаси бошлиғи Ботиров Салоҳиддин Бахтиёрович таваллуд топган кун.

У 1985 йилда Жиззах вилояти, Ғаллаорол туманида таваллуд топган. Ўзбекистон Миллий университетини ва Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

Банк тизимида 2003 йилдан буён фаолият олиб бораётган Салоҳиддин Бахтиёрович, Марказий банк Жиззах вилояти Бош бошқарма бошлиғи лавозимига куни кеча тайинланди.

Унга жамоамиз номидан соғлик-саломатлик, оилавий бахт ва муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар Марказий банкнинг Жиззах вилояти Бош бошқармасининг бошлиғи лавозимида Алишев Султонбек Холикназарович ишлаб келаётган эди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИК КРЕДИТЛАРИ ШАРТЛАРИДАН ХАБАРДОРМИСИЗ?

☑️2024 йил 1 апрелдан бошлаб дастурлар доирасида кредитлар ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга (асосий иш жойига эга шахслар бундан мустасно):

▪️33 миллион сўмгача, бир йилдан сўнг ушбу қарз олувчининг тадбиркорлик фаолияти самарадорлиги, қарзнинг мақсадли ишлатилганлиги ҳамда заруратга қараб гуруҳ кафиллиги (камида 3 нафар фуқаро) билан қўшимча 50 млн сўмгача револьвер асосида;

▪️ушбу кредитлардан томорқани ривожлантиришнинг бир нечта йўналишларида (паррандачилик, қуёнчилик, чорвачилик, асаларичилик, балиқчилик ва ихчам иссиқхона) фойдаланиши учун;

▪️ер майдони 10 сотихдан ортиқ бўлган томорқа ер эгаларига ва ижарачиларга 50 млн сўмгача гаровсиз;

(Агар томорқангиз 10 сотихдан катта бўлса, у ерга 2-3 сотих иссиқхона қуриш учун 50 млн. сўмгача гаровсиз олишингиз мумкин)

▪️10 сотихли ихчам иссиқхоналарни барпо этиш ва балиқчилик фаолиятини ташкил этиш учун 100 млн сўмгача гаровсиз ажратилади.

(Агар 10 сотих иссиқхона қурмоқчи бўлсангиз 100 млн. сўмгача гаровсиз олишингиз мумкин)

☑️Бунда:
▪️чорвачиликни ривожлантириш йўналишида кредитлар туман (шаҳар) ветеринария бўлими томонидан идентификация қилинган (биркалаш усули) ва ҳақиқатдан етказиб берилган чорва молларини (қорамол, қўй, эчки) сотиб олишга;

(Кредитга оладиган чорва ҳайвонларингизни қулоҳида биркаси бўлиши зарур. Маҳаллий бозордан ёки дуч келган тадбиркордан биркасиз чорва олиб бўлмайди)

▪️аҳоли томорқасида бизнесни йўлга қўйиш учун ўзларининг ички имкониятларидан фойдаланган ҳолда тадбиркорлик қилишни истаган аҳолига иссиқхона қуриш, чорва моллари боқиш, томорқага мавсумий экинлар экиш учун кредитлар бириктирилган банк ва ҳоким ёрдамчисининг ушбу тадбирлар амалга оширилиши борасидаги кафиллиги асосида нақд пулда берилиши мумкин.

(Агар сиз ушбу йўналишларга нақд пулда кредит олмоқчи бўлсангиз, маҳаллангизга бириктирилган банк ва ҳоким ёрдамчиси кафиллик тақдим этади)

Маҳаллага бириктирилган банк ва ҳоким ёрдамчиси маҳалладаги кредитлар ҳисобига амалга оширилаётган оилавий тадбиркорлик лойиҳаларининг натижадорлиги учун тенг манфаатдор ва жавобгар бўлади.

(Олган кредитингизни тўлиқ қайтаргунингизга қадар ушбу икки масъул назорат қилиб боради)

Энг фойдали жойи:
Ушбу кредитларни олиш учун oilakredit.uz сайтига кириб онлайн ариза қолдирасиз.

☝🏻УШБУ КРЕДИТЛАР КИМЛАРГА ВА НИМА МАҚСАДЛАРГА АЖРАТИЛМАСЛИГИ ҲАҚИДА 👉 БУ ЕРДА 👈 ТЎХТАЛИБ ЎТГАНМИЗ.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

КИТОБ ТУМАНИДА КРЕДИТ МАБЛАҒЛАРИНИ ЎЗЛАШТИРГАН БАНК БОШҚАРУВЧИСИ СОБИҚ ЎРИНБОСАРИ АНИҚЛАНДИ
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Китоб туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро О.Х. ҳудудий тижорат банки филиали бошқарувчиси ўринбосари лавозимида ишлаган даврида отаси С.Х. раҳбарлигидаги “С.Т.” деҳқон хўжалигига ушбу банк филиалидан ажратилган 300 млн. сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шунингдек, О.Х. фуқаро З.Х.га имтиёзли кредит ажратиб бериши эвазига 30 млн. сўмини ҳамда фуқаро Ч.М.нинг кредит қарздорлигини сўндириб қўйиш учун 15 млн. сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ЯНГИЧА УСУЛМИ?

Бир неча кундан буён ижтимоий тармоқларда яширин иқтисодиётга қарши курашишга қаратилган Президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилгани, кимлардир кўриб чиқаётгани ҳақида шов-шувлар тарқатилмоқда. Ҳа, ўйлашимча, кимлардир буни ортига туриб олиб тарқаттирмоқда.

Қани, жамоатчилик нима деркин, қандай муносабатда бўларкин деб, катта-катта тармоқларда тарқатилмоқда. Нега, бу қарорни тасдиқлатишни янгича усулими?

Ҳали лойиҳаси ҳам эълон қилинмаган қарорнинг ҳар бир бандига урғу берилиб, Солиқ у қилмоқда, Марказий банк бу қилмоқда деб уқтирилмоқда.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида бу ҳақида гап-сўз йўқ. Нега порталга жойланмасдан бу кўринишда муҳокама қилинмоқда? Нега шу қарорни ишлаб чиққанлар қарор лойиҳасини порталга жойламаган?

Агар тарқатилаётган хабарлар рост бўлса, яширин иқтисодиётни фақат чеклов билан эмас, қулайлаштириш билан қисқартиришга эътибор қаратишларига чақириб қоламиз.

Кўзга кўринган манбаларда тарқатилаётган хабарлар рост бўлса, ушбу қарор муҳокамага қўйилиши, янги усулда бошланган қарор қандай фикрларга сабаб бўлиши қизиқ, кузатамиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ЭНДИ НАВБАТ КУТУБХОНАГА

Президент маслаҳатчиси ўринбосари Тимур Ишметов «X» тармоғида тижорат банклари Тошкент шаҳридаги 100 та маҳаллада кутубхона ташкил этиш ҳаракатини бошлаганини, кутубхоналар 1 майдан бошлаб кетма-кет ишга туширилишини маълум қилди.

Улар маҳалла учун оммабоп масканга айланадими? Келажакда уларнинг сонини кўпайтириб, ягона тармоққа бирлаштириш мумкинми? Уларнинг узлуксиз ишлаши, китоблар билан тўлдириб турилиши қандай ташкил қилинади? Ушбу саволлар жавоби устида бош қотирамиз, ҳозирча бошлайверайлик - деб ёзади у.

Банкларга юкланаётган банкка оид бўлмаган ишларнинг фойдалироғи шу бўлса керак, чунки китоб ўқимай қўйдик. Ҳеч бўлмаса китобни яхши кўрувчиларга шароит яратайлик, улар китоб ўқисин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ОРИЕНТ ФИНАНС БАНК ИСЛОМ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ГУРУҲИНИНГ АР-РИЁД ШАҲРИДА ЎТКАЗИЛГАН ЙИЛЛИК ЮБИЛЕЙ ЙИҒИЛИШИ ДОИРАСИДА ҲАМКОРЛИК КЕЛИШУВИНИ ИМЗОЛАДИ

Йиллик юбилей йиғилиши доирасида «Ориент Финанс» ХАТБ раҳбариятининг Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ХСРИК) ҳамда Савдони молиялаштириш ҳалқаро Ислом корпорацияси (ITFC) раҳбариятлари билан учрашувлари бўлиб ўтди.

Музокаралар натижасида, «Ориент Финанс» ХАТБ ҳамда Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ХСРИК) ўртасида молиялаштириш, инвестиция, техник кўмак ва маслаҳат хизматлари соҳаларида ҳамкорлик қилиш тўғрисида битим имзоланди ва унинг амалга оширилиши ҳар икки томон учун ҳам ўзаро манфаатли бўлиб, мамлакатимизнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшади.

Шунингдек, Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ХСРИК) ҳамда Савдони молиялаштириш ҳалқаро Ислом корпорацияси (ITFC) раҳбариятлари ташкилотларимиз ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдириб, келажакда «Ориент Финанс» ХАТБ билан самарали ҳамкорлик қилишга ишонч билдирдилар.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…
Subscribe to a channel