#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)
КРЕДИТНИ ЁПГАНИМГА БИР ҲАФТА БЎЛДИ. ГАРОВНИ БЎШАТИБ БЕРИШСИН.
Капиталбанк Жиззахдаги филиалидан автокредит олганман. 15.05.2024 йил муддатидан олдин тўлиқ тўладим, энди автомашинани таъқиқдан чиқариш учун мурожаат қилганимда, паспортим билан Самарқандга боришим кераклигини айтди Капиталбанк ходимлари.
Ўзим ишлайман, Самарқандга боришга вақтим йўқ, ҳозир таъқиқдан чиқариш электрон шаклда автомат амалга оширилиши керакмасми, 3 кун ичида гаровдан чиқади деб ўйлагандим ўзим.
Гаровдан чиқариш учун бориб ариза беролмасам, туроврадими таъқиқда, қачонгача шундай бўлади?
Кимга мурожаат қилиш керак, буни ҳал қилиш учун? Капитал банк Call марказига тел қилсам, З. исмли 224-оператор тўлиқ исм шарифини айтишга мажбур эмаслигини айтди ва Капитал банк тизимида фуқаро паспорти билан банкнинг Самарқанд вилоятидаги офисига бориб мурожаат қилиш керак, кейин улар Тошкентга хат билан чиқиш керак, кейин таъқиқдан чиқариш мумкин экан, бу жараёнга қанча вақт кетади, қайси замонда яшаяпмиз?
Бу жараёнга қонуний асос беришини сўрайман Капитал банкдан.
P.S.: Масалани Марказий банкда банк истеъмолчилари ҳуқуқлари ҳимоясига масъуллар шуғулланиб кўрса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Ахир XXI асрда ҳам шундай муаммолар бўлиши, ўрганишга арзийди. Мурожаатчи шахсий маълумотлари банк расмийларига тақдим этилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
TBC Bank Group PLC халқаро бизнес раҳбари Оливер Хьюз Fintech Leaders нашрига интервью берди
TBC Bank Group PLC халқаро бизнес раҳбари Оливер Хьюз финтех соҳасида етакчи нашрлардан бири —Fintech Leaders'га интервью берди. Интервьюда у Марказий Осиё ҳамда Ўзбекистондаги финтех келажаги ҳақида ўз тажрибаси ва қарашлари билан ўртоқлашди. Бундан ташқари, ўзининг фаолиятидаги муҳим воқеалар ва TBC Bank'ни ривожлантириш режалари ҳақида тўхталиб ўтди.
Оливер TBC Bank муваффақиятини маълумотлар таҳлилига эътибор қаратиш ва юқори малакали мутахассисларни жалб этишда кўришини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бу ёндашувлар банкнинг онлайн-банкинг соҳасида етакчилигини сақлаб қолиш ҳамда инновацион ривожланишини давом эттиришга ёрдам беради.
Шунингдек, у иқтисодий ўсишга эришаётган ёш аҳоли қатламига эга Ўзбекистоннинг инвестицион потенциали мамлакатда финтехни ривожлантириш учун ноёб имкониятлар яратаётганини ҳам қайд этди.
Интервьюда сунъий интеллектдан (AI) фойдаланиладиган банк хизматлари келажагига алоҳида эътибор қаратилди. Хьюз фойдаланувчилар тажрибаси ва молиявий бошқарувни яхшилаб, AI қандай қилиб шахсий молиявий ёрдамчилар яратиши ҳақида ҳам батафсил маълумот берди. У, шунингдек, финтех компаниялари дуч келаётган қийинчиликлар ва имкониятлар ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашиб, уларни бартараф этиш йўлларини таклиф қилди.
Интервью TBC Bank'нинг стратегия ва режалари ҳамда Марказий Осиёдаги финтех келажаги ҳақида муҳим тасаввурлар беради.
TBC Bank рақамли трансформация даврида қандай қилиб онлайн-банкингни фаолиятини олиб боришда давом этаётганини билиш учун Fintech Leaders'га берилган интервьюни томоша қилинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
КРЕДИТ РАСМИЙЛАШТИРИБ БЕРИШ ЭВАЗИГА ПОРА ОЛГАН БАНКИР ҚЎЛГА ТУШДИ
Банк ходими маҳаллий фуқародан аввалдан келишилган 20 млн. сўм ва 100 АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
yuz.uz сайтида 2024 йил 20 май куни эълон қилинган хабарга кўра, Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тадбирда 1988 й.т., Самарқанд шаҳрида яшовчи, «Ипотека-банк» акциядорлик тижорат ипотека банкининг «Сўғдиёна» банк хизматлари марказида молиявий консультант лавозимида ишлаб келаётган М.Ж. банк мижози бўлган маҳаллий фуқарога 700 млн. сўм миқдорида ипотека кредити расмийлаштириб беришда ёрдам беришини айтиб, эвазига 20 млн. сўм ва 100 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағини талаб қилиб келаётганлиги аниқланди.
Шундан сўнг, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган фаол тадбирда М.Ж. маҳаллий фуқародан аввалдан келишилган 20 млн. сўм ва 100 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, процессуал тарзда расмийлаштирилди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (13 - 19 май) янгиликлари.
☑️Асакабанк Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки томонидан учинчи бор Ўзбекистондаги энг фаол эмитент банк сифатида тақдирланди. Батафсил.
☑️Халқ банки тери, чарм, жун ва бошқаларни қайта ишлаш учун тадбиркорларга кредит таклиф этди. Муддати 24 ойгача, имтиёзли давр 9 ойгача, фоизи 17%, нақд пулда.
☑️Трастбанк микроқарз таклиф этди. Фоизи 24%дан бошланади, муддати 60 ой, миқдори 100 млн. сўмгача.
☑️Анорбанк «Юқори даромад» омонатини тақдим этди. Фоизи 27%, минимал сумма бир миллион сўм, муддати 25 ой. Батафсил.
☑️Ориентфинансбанк «Фойдали автокредит» таклиф этди. Муддати 12 ойгача, миқдори 600 млн сўмгача, дастлабки тўлов 30%, фоизи 23%.
☑️Ипак йўли банк Visa start sum картасини таклиф этди. Банк мобил иловасида ушбу картадан исталган банкнинг Ҳумо ва Узкард карталарига ўтказмалар 0%. Картага банкнинг мобил иловасида ва филиалларга ташриф буюриб буюртма бериш мумкин.
☑️МКБанк "Боғбонлар учун", "Чаққон курер", "Моҳир сартарошликка қадам" каби бир қанча турдаги микроқарзларни таклиф этди. Муддати 48 ойгача, миқдори 17 млн. сўм, фоизи 25%дан.
☑️Ўзсаноатқурилишбанк режавий профилактика ишлари сабабли, жорий йилнинг 20-24-май кунлари банкнинг айрим банкоматлари фаолияти вақтинча тўхтатилишини маълум қилди. Рўйҳат. Шунингдек, банк Риск бош директори лавозимига хорижий мутахассис тайинланди.
☑️Ипотека-банк 2 дақиқа ичида 30 млн. сўмгача онлайн микроқарз таклиф этди. Миқдори 416,5 млн. сўмгача, бошланғич тўлов 15%, муддати 20 йилгача.
☑️Туронбанк "Капитал" омонатини таклиф этди. Муддати 18 ой,бошланҳғич бадал 500 минг сўм, фоизи 21%. Шунингдек, банк жисмоний ва ўзини ўзи банд қилган шахсларга манзил танламас кўчма мобил офис хизматини йўлга қўйганини маълум қилди. Батафсил.
☑️Капиталбанк юридик шахслар учун масофавий хизмат кўрсатишни таклиф этди. Яъни, банк ўзи офисингизга ташриф буюради. Бунинг учун +998781481133 рақамига буюртма қолдириш лозим.
☑️Тенге банк онлайн микроқарз таклиф этди. Ариза бир дақиқада кўриб чиқилади. Миқдори 50 млн. сўмгача. Шунингдек, банк ўтган ҳафтада ўзининг ташкил этилганлигининг 5 йиллигини нишонлади.
☑️Инфинбанк мобил иловасида исталган Узкард карталари ўртасидаги пул ўтказмаларини комиссияси 4 баробарга арзонлаганини маълум қилди. Ҳумо карталари ўртасида ўтказмалар эса бепул.
☑️Ҳамкорбанк бизнесни ривожлантириш учун "Biznes start" кредитини таклиф этди. Миқдори 100 млн. сўмгача, муддати 48 ойгача, имтиёзли давр 6 ой.
☑️Пойтахт банк ипотека кредити таклиф этди. 60, 84 ёки 120 ой муддатга, фоизи 25%, 27% ва 29%. Бошланғич тўлов 25%дан бошлаб.
☑️Зираат банк бирламчи ва иккиламчи бозор учун автокредит тақдим этди. Бошланғич тўлов 20 %дан бошланади. Кредит фоизи бирламчи бозор учун 23%дан, иккиламчи бозор учун 26%дан бошланади. Муддати бирламчи бозор учун 5 йилгача, иккиламчига 4 йилгача.
☑️Универсал банк "Туризм" истеъмол кредитини таклиф этди. Муддати 36 ой, фоизи 36%, миқдори БҲМнинг 200 баробаригача.
☑️Банклар ишга таклиф этди:
▪️Зираат банк;
▪️МКБанк;
▪️TBC bank.
☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.
☑️Ипотека кредитлари шартларини эълон қилганмиз. 👉Мана бу ерда.👈
☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.
Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
🥇 Асакабанк - Йил Бренди 2023 мукофоти ғолиби!
18-19 май кунлари "Ҳумо Арена" мажмуасида "Йил бренди 2023" тақдирлаш маросимида бўлиб ўтди.
Маросимда Асакабанк "Молия. Банклар" номинациясида истеъмолчилар танловига кўра ғолиб деб топилди.
❤️ Асакабанк жамоаси ушбу эътироф ва танлов учун мижозларига миннатдорчилик билдиради.
Шуни эслатиб ўтиш керакки, Асакабанк ушбу номинацияга 10 000 дан зиёд овозлар орқали сазовор бўлди.
👉 @bankirkundaligi 👈
Кредит маблағларини ўзлаштирган собиқ менежер ва банк хизматлари маркази раҳбари аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Касби тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ю.Ш. ҳудудий тижорат банки филиали бўлими бош менежери лавозимида ишлаган даврида фуқаро Т.Ш. билан ўзаро тил бириктириб, 12 нафар фуқаро номидан уларнинг хабардорлигисиз кредит шартномаларини расмийлаштириб, жами 304,3 млн. сўм кредит маблағларини олиб ўзлаштирганликлари аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Янгиер шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳудудий тижорат банки Янгиер шаҳар банк хизматлари маркази собиқ раҳбари И.Б. ва бошқалар фуқаро Ғ.С.га ажратилган 390 млн. сўм кредит маблағини унинг хабардорлигисиз нақдлаштириб олишиб, шундан 260 млн сўмини Ғ.С.га бериб, қолган 130 млн. сўмини ўзлаштирганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
P.S.: Афсус банкирлик! Бундай ишларга банкирлар аралашса хамирдан қил суғургандек амалга ошадида ўзиям.
👉 @bankirkundaligi 👈
Халқ банки "Йил бренди-2023" маросимида эътироф этилди
Жорий йилнинг 18-19 май кунлари Тошкентдаги "Хумо Арена" мажмуасида йилнинг энг яхши брендлариги тақдирлаш учун махсус тадбир — "Йил бренди - 2023" тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Ўзбекистоннинг энг кўзга кўринган турли брендлари орасидан энг яхшилари 25 та йўналишда тақдирландилар.
Шу жумладан тадбирда Халқ банки ҳам 2023 йилда Ўзбекистонда банк ва ижтимоий хизматларни рақамлаштиришда етакчи инклюзив "xazna" иловаси учун тақдирланди.
Банк жамоаси ҳамда "xazna" иловаси лойиҳаси иштирокчиларини, шунингдек барча мижозларни ушбу эътироф билан табриклаймиз.
«хazna» ўзида 40дан ортиқ давлат ва ижтимоий хизматлар, банк хизматларини жамлаган мобил илова. Унинг «xazna» Prо ва пенционерлар учун махсус «xazna» Lite интерфейси мавжуд бўлиб, илова ёрдамида амалиётларни банкка келмасдан смартфон орқали бир зумда ҳал қилиш мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
Ўзсаноатқурилишбанк Риск бош директори лавозимига хорижий мутахассис тайинланди
Исмагилов Салават Фоатович Ўзсаноатқурилишбанк Риск бош директори лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Россия Федерацияси ПАО "АК Барс" банкининг Риск бош бошқарувчи директори лавозимида фаолият юритган.
Рискларни бошқариш бўйича тажрибали ва юқори малакали хорижий мутахассис ҳисобланган Салават Исмагилов фаолияти давомида "Альфа Банк", "Кредит Европа Банк", "Возрождение" каби йирик банкларда раҳбар лавозимларда ишлаган. Хусусан, 2018-2019 йилларда "KPMG" халқаро аудит ва консалтинг корпорациясида солиқлар бўйича катта менежер лавозимида фаолият юритган.
С.Исмагилов 2024 йилда "Татаристон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи" унвони билан тақдирланган.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️ iPhone 15 Pro ни совғага олишга нима дейсиз? Ориент Финанс Банк Uzcard билан биргаликда “Омадингизни белгиланг!” акциясини бошлади!
Бош соврин — iPhone 15 Pro учта бахтли ғолибга берилади.
Иштирок этиш учун нима қилиш керак:
1️⃣ Янги “OFB” мобил иловасини юклаб олинг, ўрнатинг ва идентификациядан ўтинг;
2️⃣ Акция бошланишидан олдин ёки унинг давомида банкда 5614 рақам билан бошланувчи Uzcard картасини очинг;
3️⃣ Карта ёрдамида қуйидаги амалиётлардан бирини амалга оширинг: картага ўтказиш (p2p), хизматлар учун тўлов, валюта конвертацияси, депозит очиш.
Акция 20 июлгача давом этади. Ҳар ой битта iPhone 15 Pro совға қилинади.
Катта совринли ўйинга қўшилинг! 🎉
👉 @bankirkundaligi 👈
ANORBANK'дан янги "ЮҚОРИ ДАРОМАД" омонати
ANORBANK йиллик 27% ставкасига эга сўмдаги янги омонатни тақдим этди.
Шартлар:
- минимал сармоя — 1 000 000 сўм;
- омонат муддати — 25 ой.
Фоизлар маблағларнинг омонатда турган давридаги тўлиқ ойлари ҳақиқий сони учун ҳар ой тўлаб борилади. Омонат муддатидан олдин ёпилган тақдирда, ҳисобланган фоизлар фойдали ставкаларда қайта ҳисобланади.
Янги омонатни ҳозироқ ANORBANK'нинг мобил иловасида очиш мумкин (SNS рейтинги бўйича “Энг яхши илова”).
ANORBANK'дан омонат очиб, BYD E2 электромобилини ютиб олиш имконини ҳам қўлга киритиш мумкин.
Алоқа маркази: 1290
Telegram: /channel/anorbank
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️⚡️СУБСИДИЯГА АРИЗА БЕРИШ БУГУНДАН БОШЛАНГАН.
Аввалроқ ҳам эслатганмиз, кам ресурс - кўп талабгор. Ҳаракатингизни тезроқ қилиб қолинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
Банклар қовун экишга масъул этиб бириктирилибди.
Бу йил қовунни нарҳи ҳам арзонлашиб кетадиёв.
👉 @bankirkundaligi 👈
БАНК ЯЧЕЙКАЛАРИ
Банк ячейкаси (сейф) – мижозларга буюмларни сақлаш учун ижарага бериладиган банкдаги рақамланган, ҳимояланган сейф.
Банк ячейкасининг асосий афзалликларидан бири унинг хавфсизлигида ҳисобланади. Банклар кўп босқичли ҳимоя тизимига эга. Банк ячейкаси – бу металл сейф бўлиб, у зирҳли эшик, қўриқлаш тизими, сигнализация ва видеокузатув билан жиҳозланган хонада ҳимояланади.
Бу хизматдан фойдаланиш учун банк ячейкаси ижараси тўғрисида шартнома тузилади. Бунинг учун шундай хизматларни кўрсатувчи банкка паспорт (ID карта) тақдим этиш кифоя.
Шартномада ячейка ҳажми ва ижара муддати кўрсатилади. Банк ячейкалари ижараси тарифлари банк томонидан ячейканинг ҳажми ва сақлаш муддатидан келиб чиқиб ўрнатилади.
Шартнома расмийлаштирилгач, мижозга ячейка калити берилади, у мижозда сақлаш муддати давомида қолади.
Ячейкада қурол-яроқ, наркотик, портловчи, заҳарли ёки радиоактив моддалар, истеъмол маҳсулотлари ёхуд бошқа тез бузиладиган буюмлар сақланиши тақиқланади.
Бугунги кунда тижорат банклари сайтларидан улардаги банк ячейкаларининг хизмат ҳақлари ҳақида ўрганиб чиқдик. Унда бир ойлик хизмат ҳақлари 15 минг сўмдан ячейканинг ҳажмига қараб 200 минг сўмгача белгиланган (Асакабанк, Алоқабанк, Ипак йўли банк, Ориент финанс банк, Ўзсаноатқурилишбанк, Ҳамкорбанк, Ўзмиллийбанк, Ипотека-банк, Инфинбанк ва Азия аллианс банкларда мавжудлиги ҳақида ахборот топа олдик).
Айрим банклар сейфни ижарага топширишда гаров (залог) суммаси олади, шунингдек, сейфни калити йўқотиб қўйиш ёки шикастлаш, сейфни бузиб қўйишда қўшимча жарималар ҳам ўрнатилади. Буни шартнома имзолаётганда яхшилаб танишиб олинг.
Банк ячейкаларидан ривожланган давлатларда банк мижозлари анча кенг фойдаланишади. Ушбу ячейкалардан қимматли буюмларингизни, қоғозларингизни, маблағларингиз ва бошқа эҳтиёт қилишингиз зарур бўлган буюм ва бойликларингизни сақлашингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
🔹Мобиллашиб бораётган Туронбанк навбатдаги креатив кейсини ишга туширибди!
➖Банк расмий сайтида келтирилишича, энди жисмоний ва ўзини ўзи банд қилган шахсларга манзил танламас кўчма мобил офис хизмат кўрсатар экан. Чакки ғоя эмас...
☑️Мазкур мини автобанк қуйидаги амалиётларни бажаради:
▪️Онлайн ва оффлайн микроқарз ажратиш
▪️Омонат очиш ва ҳисобланган фойдани етказиш
▪️Пластик карточкага буюртма қабул қилиш
▪️Халқаро пул ўтказмаларини амалга ошириш
▪️Валюта айирбошлаш амалиётини бажариш
▪️Барча турдаги тўловларни қабул қилиш.
➖Банкнинг корпоратив мижозларига икки карра қулайроқ. Мобил офис ўзи уларнинг корхонасига боради ва барча хизматларни кўрсатади.
📍Ҳозирча Тошкент шаҳрида кейин эса Туронбанкнинг 21 та марказида ташкил этилиши режа қилинаётган экан.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️4 ТА БАНКНИНГ АЙРИМ ОПЕРАЦИЯЛАРИ ЧЕКЛАНДИ, 9 ТАСИГА ЖАРИМА САНКЦИЯСИ ҚЎЛЛАНДИ
Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси жорий йилнинг апрель ойидаги йиғилишларида (7 марта) 49 та масалани кўриб чиқди ва улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилди.
Тижорат банклари ва микромолия ташкилотларида ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган қоидабузарликлар учун 16 та банк ва 2 та микромолия ташкилоти чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.
Шунингдек, устав капиталининг миқдори “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонун талабларига мувофиқлаштирилмаганлиги сабабли 4 та банкнинг айрим операциялари чекланди ҳамда амалдаги қонунчилик ва Марказий банк томонидан ўрнатилган иқтисодий меъёрлар талабларига риоя қилинмаганлиги ва аниқланган қоидабузарликлар учун 9 та банкка нисбатан жарима санкциялари қўлланди.
P.S.: Марказий банкка кичик маслаҳат (ҳам илтимос). Қайси операцияларини чеклаганингизни-ку мантиқан таҳмин қилиш мумкин, лекин шу қоидабузар банкларни рўйҳатини ҳам эълон қилиб борганингизда, мижозлар ушбу банклардан узоқроқ юришга ҳаракат қиларди. Бу эса уларга берилган энг катта жазо бўларди. Сиз эса номини яширгансиз, ошкор қилмайсиз. Мижозлар эса қайси банк қоидаларга риоя қилмай ғирром рақобат қилади, қайсилари барча амал қилаётган меъёрларга риоя этмаётганини билмайди.
👉 @bankirkundaligi 👈
ИПОТЕКАГА ОИД СЎНГГИ ҚАРОР БЎЙИЧА ЭНГ КЎП БЕРИЛАЁТГАН САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРАМИЗ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги (ПФ-70-сон, 30.04.2024 й.) Фармони қабул қилингани ҳақида аввалроқ хабар берганмиз.
Савол: Ушбу қарорга асосан «маҳалла еттилиги» тавсияси асосида 120 млн. сўмгача ипотека кредитлари кимларга ажратилади?
Жавоб: Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга якка тартибдаги уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача ипотека кредитларини ажратилади.
(Яъни, ушбу турдаги кредитлар барчага ажратилмайди. Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган шахсларгагина ажратилади. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Мусаев) бир ой муддатда «Онлайн маҳалла» электрон платформасида Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган оилаларнинг рўйхатини юритиш имкониятини яратилиши белгиланган. Бу бир ой муддат 30 май куни охирига етади. Яъни ўша рўйҳатда бўлишингиз керак. Сиз ушбу кредитни олиш учун югуриб банкка бориб олманг. Аввал маҳалладаги рўйҳатга киришни ҳаракатини қилинг.)
Савол: Ушбу кредит ажратиш қачондан бошланади?
Жавоб: 2024 йил 1 июндан бошланади.
Савол: Ушбу кредитлар қанча миқдорда ва яна қандай шартларда ажратилади?
Жавоб: Ушбу ипотека кредитлари 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада (Айни кунда 18%) якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади.
Савол: Ушбу ипотека кредитларида давлатдан субсидия ҳам ажратиладими?
Жавоб: Ҳа. Ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун — ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун — кредит муддатининг биринчи беш йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️Айтишларича, бугун, 2024 йил 22 май куни соат 17:00 да Zoom орқали семинар йиғилиши ўтказилади (Семинар!!!).
Кун тартиби: 1. Ҳар бир туманда мавжуд маҳаллалар (МФЙ)га бириктирилган тижорат банклари томонидан камида 1 тадан (10-15 гектар) "бир контур - бир маҳсулот" тамойили асосида намунали лойиҳаларни амалга ошириш.
2. Тижорат банклари томонидан ҳар бир маҳаллада 10 тадан микро ва кичик лойиҳаларни амалга ошириш.
Йиғилишда вилоят ҳокимларининг 1-ўринбосарлари, Иқтисодиёт ва молия, Бандлик, Марказий банк, Маҳаллабай ҳудудий бошқарма бошлиқлари, тижорат банклари раҳбарлари ҳоким ёрдамчилари иштирок этади. Жумладан шаҳар ва туман тижорат банклари раҳбарлари ҳам иштирок этади.
P.S.: Банк қилмаган яна нима ишларинг қолди.
👉 @bankirkundaligi 👈
БАНКЛАРНИНГ ИНВЕСТИЦИЯВИЙ ФАОЛИЯТИ ВА АҲОЛИ БАНДЛИГИДАГИ ИШТИРОКИ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ
(Миллийбанк 2,5 млн. нафар, Ўзсаноатқурилишбанк 25 мингдан зиёд иш ўрин яратади)
Президент 20 май куни хорижий инвестицияларни жалб қилишда банкларнинг иштирокига оид тақдимот билан танишди.
Cўнгги 5 йилда банкларнинг капитали 2 баробарга, кредит портфели 2,3 баробарга ҳамда йиллик кредит ажратиш ҳажми 1,8 баробарга кўпайди.
Тўртта банк илк бор евробонд чиқариб, четдан 1 миллиард 300 миллион доллар ресурс жалб этди. Ўтган йили банклар 3,8 миллиард долларлик, шунингдек, уларнинг мижозлари ҳукумат кафолатисиз 6 миллиард долларлик хорижий кредитларни тўғридан-тўғри олиб келган.
Тақдимотда Миллий банк ҳамда Ўзсаноатқурилишбанкнинг шу борадаги фаолияти ҳақида ахборот берилди.
Жорий йилда Миллий банк томонидан 6 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган. Заргарлик тармоғида 2,1 триллион сўмлик 526 та, хизматлар соҳасида 41,8 триллион сўмлик кредитлар ҳисобидан 40 мингдан ортиқ лойиҳаларни амалга ошириш ва 2,5 миллион нафар аҳоли бандлигини таъминлаш кўзда тутилган.
Ўзсаноатқурилишбанк бу йил халқаро молия бозорларидан 3 миллиард 100 миллион долларлик маблағ жалб этишни мақсад қилган. Банк мижозлари билан умумий қиймати 4 миллиард 800 миллион долларлик инвестиция лойиҳаларига киришилган.
Ушбу банк томонидан қурилиш материаллари соҳасида 2024-2025 йилларда 529 та лойиҳа доирасида 2 миллиард 800 миллион долларлик хорижий инвестициялар жалб қилиниб, бу орқали 25 мингдан зиёд иш ўрни яратилиши режалаштирилган.
Миллий банк 967 та, Саноатқурилишбанк 727 та маҳаллада ишсиз аҳоли бандлигини таъминлашга кўмаклашмоқда. Яна бир муҳим жиҳати, банклар қуйи бўғинга тушиб ишлаётгани учун кўплаб бизнес тузилмалар “соя”дан чиқмоқда.
Тақдимотда мижозларнинг инвестиция лойиҳаларини тизимли мониторинг қилиб, муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиб бориш зарурлиги қайд этилди.
Тадбиркорларга тумандан республикагача ёрдам бериш, молиявий билимларини ошириш ва инновациялар билан таништириш муҳимлиги таъкидланди.
👉 @bankirkundaligi 👈
TBC Bank Uzbekistan "Йил бренди 2023" танлови доирасида махсус номинацияни қўлга киритди
18 май куни “Ҳумо Арена” мажмуасида Ўзбекистон маркетинг ассоциацияси томонидан ташкил этилган “Йил бренди 2023” VII анъанавий танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
TBC Bank Uzbekistan Ўзбекистон республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Маркетинг ассоциацияси томонидан “2023 йилда аҳоли ўртасида молиявий саводхонликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” махсус номинацияси бўйича тақдирланди. Муваффақият банкнинг бу борадаги фаол тарздаги фаолиятининг самараси бўлди дейиш мумкин.
Мамлакатда биринчи онлайн-банк — TBC Bank Uzbekistan ташкил этилганидан буён банк мутахассислари республика мактабларида молиявий масалалар бўйича маърузалар ўтказиб келишмоқда. Улар ўқувчиларга молиявий саводхонликнинг аҳамияти ҳақида маълумотлар, турли молияга оид саволларга жавоблар беради ва ёшларнинг келажаки борасида амалий маслаҳатлар билан ўртоқлашишади.
Мукофот TBC Bank Uzbekistan'нинг таълим ва молиявий саводхонликни оммалаштириш соҳасидаги фаолиятининг аҳамияти ва самарадорлигини тасдиқлайди.
“Ушбу мукофот биз учун муҳим аҳамиятга эга. Биз бундан кейин ҳам аҳолининг молиявий саводхонлиги даражасини ошириш бўйича фаол иш олиб боришда давом этамиз. Айниқса, ёшларга молиявий менежментни ўргатиш, уларни фирибгарликдан огоҳ этиш каби билимларни етказиш муҳим. Молиявий саводхонлик — инсонлар учун тўғри қарорлар қабул қилишга ёрдам беради ва уларнинг маблағлари хавфсизлигини таъминлашда асосий мезон бўлиб хизмат қилади”, — дея фикри билан бўлишган TBC Bank Uzbekistan'нинг корпоратив коммуникациялар бўлими раҳбари Камилла Мўминова.
👉 @bankirkundaligi 👈
ANORBANK Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) йиллик йиғилишида иштирок этди
14-16 май кунлари Ереванда ЕТТБнинг йиллик йиғилиши ва Delivering Impact Together бизнес-форуми бўлиб ўтди, унда 74 давлатдан келган делегатлар қаторида ANORBANK вакиллари ҳам иштирок этди.
Молия соҳасининг кенг кўламли тадбири 2 мингга яқин иштирокчини, жумладан, юқори мартабали расмий делегациялар, халқаро ташкилотлар ва хусусий компаниялар вакилларини бир жойда жамлади. ANORBANK вакиллари Delivering Impact Together бизнес-форуми доирасида Германия, Италия ва Франциянинг йирик банклари, Швейцария ва Голландиянинг хусусий инвестиция фондлари, шунингдек, Европанинг бошқа молия институтлари делегатлари билан учрашувлар ўтказишди.
Соҳанинг хорижий етакчилари – DZ Bank, KfW IPEX-Bank, DEG, Banca Popolare di Sondrio, ODDO BHF, Proparco ва OPEC Халқаро тараққиёт жамғармаси вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувларда томонлар глобал молиявий-иқтисодий маконда рўй бераётган воқеалар юзасидан фикр алмашдилар, шунингдек, ҳамкорлик имкониятлари ва истиқболлари, жумладан, томонларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган лойиҳаларни муҳокама қилдилар.
ANORBANK фаолиятига оид энг сўнгги янгиликларни қуйидаги манзилларда кузатиб боришингиз мумкин:
www.anorbank.uz
Telegram/anorbank
Алоқа маркази: 1290
👉 @bankirkundaligi 👈
💸 АNОR BUSINESS’дан юридик шахсларга янги «Бонус» депозити
21% даромад ва йиллик 15% гача бонуслар кейинги ҳисоб бўйича:
🔸 Миллий валютада: 21% + йиллик 15% бонус, хорижийда 8% + йиллик 10% бонус.
🔹 61 кун ва ундан кўп муддатга фоизларни йўқотмасдан муддатидан аввал ечиш: миллий валютада - 21%, хорижийда - 8%.
Фоиз ставка депозит суммасига боғлиқ, бонус ойнинг охирги кунига ҳисобланади.
Капиталингизни биз билан оширинг! 🌱💰
📞 Бaтaфсил
1290
👉 @bankirkundaligi 👈
2024 йил 12-22 май кунлари UDEA ЎзР тижорат банклар раҳбар ходимлари учун АҚШ, Вашингтонда бўлиб ўтувчи “Экспорт назорати ва иқтисодий санкциялар” профессионал курсини ташкил этди.
🇺🇸 Америка Университети билан ҳамкорликда ташкил қилинган ушбу 10 кунлик профессионал курс тижорат банк раҳбар ходимлари малакасини оширишга қаратилган ва ҳозирда АҚШ, Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтмоқда.
Иштирокчилар қуйидаги модуллар бўйича ўз малакаларини оширишмоқда:
— Экспорт назоратининг қоидалари;
— Экспорт назорати ва иқтисодий санкциялар;
— Хорижий активлар назорати ва иқтисодий санкциялар;
— Экспертиза ва хавфларни камайтириш стратегиялари.
🏦 Курсда Халқаро ҳисоб-китоблар банки (BIS), Мудофаа савдосини назорат қилиш бошқармаси (DDTC) ва Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) каби ҳамкор ташкилотлар мутахассислари иштироки ҳам кўзда тутилган.
🇺🇿 Ушбу курсда Республикамиздаги бир қатор етакчи "Агробанк" АТБ, "Алоқабанк" АТБ, "Трастбанк" АТБ, "Туронбанк" АТБ, "Asia Alliance Bank" АТБ ва "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ каби тижорат банк раҳбар ходимлари иштирок этишмоқда.
📌 UDEA’нинг ушбу ташаббуси ЎзР миллий банк тизимини янги босқичга олиб чиқишдаги муҳим қадамдир. Бу каби молия секторини ривожлантиришга қаратилган қисқа муддатли курслар UDEA томонидан доимий тарзда ташкиллаштириб борилади.
Сиз ҳам мутахассис сифатида ўз малакангизни оширишни истасангиз, бизнинг курсларимизга ҳужжат топширинг.
Батафсил:
🌏 udea.uz | 🚀 Telegram |📷 Instagram | ☎️ +998788880800
Реклама
🏦 "Асакабанк" Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки томонидан учинчи бор Ўзбекистондаги энг фаол эмитент банк сифатида тақдирланди!
✅ Жорий йилнинг 14 май куни Арманистон Республикасининг Ереван шаҳрида Европа тикланиш ва тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 33 йиллик йиғилиши ҳамда бизнес-форуми бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Асакабанк ЕТТБ билан ҳамкорликда Ўзбекистонда савдони молиялаштириш бўйича энг фаол эмитент банк сифатида эътироф этилди.
🤗 Шу билан бирга, Асакабанк 2019 йил сентябрь ойида ЕТТБ савдони молиялаштириш дастурига илк бор қўшилганлигига карамасдан, ушбу қисқа муддат ичида бутун мамлакат бўйлаб савдо операцияларини амалга оширишда ўзининг тўлиқ салоҳиятини намойиш этишга муваффақ бўлиб, EТТБ томонидан муносиб баҳоланиб, 2019 ва 2022 йилларда ҳам Ўзбекистондаги энг фаол эмитент банк сифатида тақдирланган.
📊 Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда савдони молиялаштириш йуналиши Асакабанкнинг 2024 йил қабул қилинган янги стратегиясида ҳам алоҳида ўрин тутган бўлиб, бу ўз навбатида мамлакатимизда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш йулида олиб борилаётган сай-ҳаракатлар билан ҳамоҳанг.
👉 Маълумот учун, Асакабанк ушбу йўналишда JPMorgan Chase Bank, Citi Bank, Deutsche Bank, SMBC, Commerzbank AG, LBBW, DZ bank, Natixis, Mashreq bank ҳамда Oddo BHF каби етакчи жаҳон молия институтлари ва банклари билан ҳам ҳамкорликда ишлаб келмоқда.
Асакабанк Матбуот маркази
👉 @bankirkundaligi 👈
#Бизга_ёзишмоқда
Ҳурматли Банкир кундалик канали ходимлари Самарқанд вилояти барча ҳоким ёрдамчилари номидан мурожаат қилмоқдамиз.
КПИ мукофот пуллари 2023 йил ноябр, декабр ойлариники берилгани йўқ. Вилоят бошқарма ҳисобчиси Т. дан сўрасак «Бир ойдан бери Узасбо ишламаяпти» - дейди, лекин бошқа вилоятлар ўтган ой ҳайит байрамида олган эди.
Вилоятга маблағлар келиб тушган, лекин берилмасдан алдаб юришибди. Узасбо айнан Самарқанд учун ишламай қолмаса керак, ваҳоланки ойликлар ўтдику Узасбо орқали. Шу борада амалий ёрдам беришларингизни сўраймиз.
P.S.: Агентликдан бу масалага бирор изоҳ беришини кутмаймиз ҳам.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️БИРИНЧИ КУННИ ЎЗИДА БИР ЙИЛЛИК АЖРАТИЛГАН ЛИМИТДАН КЎП СОНДА АРИЗА ҚОЛДИРИЛДИ
Субсидия учун биринчи кунни ўзида 63 минг ариза топширилди.
Ипотека кредитига давлат субсидиясини олиш учун бугун соат 18:00 га қадар фуқаролардан жами 63 457 та аризалар келиб тушган.
Маълумот учун: 2024 йил учун республика миқёсида 27 мингта субсидия ажратилиши белгиланган.
☝️🏻Субсидиялар ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи беш йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига тўланади.
🏠Бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар — 2024 йилдан бошлаб 30 миллион сўм миқдорида тўланади.
👉 @bankirkundaligi 👈
ИҚТИСОДИЙ ТАДҚИҚОТЛАР ВА ИСЛОҲОТЛАР МАРКАЗИ ЎЗБЕКИСТОН БАНК СЕКТОРИ ФАОЛИЯТИНИ БАҲОЛАДИ
☑️Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2024 йилнинг I чораги учун "Банклар фаоллиги индекси"ни ҳисоблаб чиқди ва унинг асосида банклар рейтингини янгилади.
▪️17 та йирик банклар орасида тўрттаси ўз мавқеини яхшилади. Хусусан, "Халқ банки" умумий рейтингда икки поғонага кўтарилди, яна учта банк - "Азия Альянс банк", "Ипак йўли банк", "Ўзмиллийбанк" - бир поғонага кўтарилди.
▪️Кичик банклар рейтингида “Давр банк” етакчиликни “Универсал банк”га бой бериб, иккинчи ўринни эгаллади. У кичик банклар орасида ортиқча 2 пункт билан энг яхши натижани кўрсатди. “ТВС банк” ўз фаолиятини яхшилаган ҳолда кучли учликни ёпди.
Батафсил.
👉 @bankirkundaligi 👈
ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИ УЧУН КРЕДИТЛАР
(Бизнинг канал билан беғараз ҳамкорлик қилиб келаётган тижорат банкларида мавжуд rредитлар тўғрисида маълумот)
☑️Ipak Yo’li Banki
▪️Жисмоний шахслар учун микрозайм
Муддати 3 йилгача
Фоизи 31,9%
Миқдори 50 млн. сўмгача
Батафсил
☑️Асакабанк
▪️Фойдаланувчи фуқаролар учун
Муддати 3 йилгача
Фоизи 30%
Бошланғич тўлов мавжуд эмас
Миқдори 68 млн. сўмгача
Батафсил
☑️Агробанк
▪️“Яшил энергия” жисмоний шахслар учун
Муддати 5 йилгача
Фоизи – банк ўз маблағлари ҳисобидан – 20%, тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан - 14%
Миқдори 100 млн. сўмгача
Батафсил
☑️Ўзсаноатқурилишбанк
▪️Қуёш панеллари олиб келиб ўрнатувчи таъминотчи корхоналар учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 17%дан
Миқдори 60 000 АҚШ доллари эквивалентигача
Батафсил
▪️Фойдаланувчи фуқаролар учун Вақтинчалик тўхтатилган
☑️Бизнесни ривожлантириш банки
▪️Истеъмол кредити
Муддати 4 йилгача
Фоизи 26-27%
Бошланғич тўлов 0%
Миқдори 170 млн. сўмгача
Батафсил
☑️InfinBANK
▪️Қуёш панеллари олиб келиб ўрнатувчи таъминотчи корхоналар учун
Муддати 5 йилгача
Фоизи 21%
Миқдори 1 млрд сўмгача
Имтиёзли давр - 6 ойгача
Батафсил
▪️Фойдаланувчи фуқаролар учун
Муддати 5 йил
Фоизи 20%
Миқдори 60 млн. сўмгача
Батафсил
☑️Халқ банки
▪️Қуёш панеллари олиб келиб ўрнатувчи таъминотчи корхоналар учун
Муддати 36 ойгача
Имтиёзли давр 3 ойгача
Фоизи 24%
Бошланғич тўлов 0%
Миқдори 5 млрд.гача
Батафсил
▪️Фойдаланувчи фуқаролар учун
Вақтинчалик тўхтатилган
☑️Трастбанк
▪️Қуёш панеллари олиб келиб ўрнатувчи таъминотчи корхоналар учун
Муддати 5 йилгача
Фоизи (Хорижий валютада) 10%
(Миллий валютада) - МБ асосий ставкасининг 1,5 баравари миқдорида
Миқдори лойиҳа суммасидан келиб чиқиб
Батафсил
▪️Фойдаланувчи фуқаролар учун
Муддати 5 йилгача
Фоизи 20%
Миқдори БҲМнинг 200 бараваригача
Батафсил
☑️Kapitalbank
▪️Фойдаланувчи фуқаролар учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 20%
Миқдори 50млн. сўмгача
Батафсил
Ўзингизни қизиқтирган кредитларнинг рўйҳатда кўрсатилмаган шартлари билан танишиш учун «Батафсил» деган сўз устига босинг. Биз у ерга тижорат банклари сайтларига ҳавола бириктирганмиз. Тўлиқ танишиб олиб, кейин бирор қарорга келинг.
Қуёш панеллари ҳақида бошқа саволларга 👉мана бу ерда👈 жавоб берилган.
Қуёш панеллари ўрнатганларга қандай имтиёзлар берилишини 👉мана бу ердан👈 топасиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣6️⃣7️⃣
Бу кимнинг совғалари? Балки сизникидир?
Ўйиннинг иккинчи тўлқини бошланди, унда барча қимматбаҳо совғалар эгаси бўлиши мумкин! 🎁
🚀 Биринчи босқичдаги барча чипталар кейинги босқичга ўтади.
Бунинг учун нима қилиш керак?
1. Payme орқали 100 000 сўмдан ортиқ пул ўтказинг. Ҳар 100 000 сўм учун сиз битта олтин чипта оласиз.
2. Пул ўтказмалари қанча кўп бўлса, ғалаба қозониш имконияти шунчалик юқори бўлади!
3-босқич якуни яъни июл ойида барча чипталар бош соврин - BYD автомобили ўйинида иштирок этади! Эҳтимол, бу сизнинг бўлажак мукофотингиздир! 🏆
Имкониятингизни қўлдан бой берманг! Payme орқали пул ўтказинг ва совринлар ютиб олинг!🔥
👉 @bankirkundaligi 👈
"САЙХУНОБОД ТАЖРИБАСИ" ҲОЗИРДАН ЁЛҒОН РАҚАМЛАР АРАЛИШИШНИ БОШЛАГАНИ ҚАЙД ЭТИЛДИ
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 10 май куни ўтказилган йиғилишда аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиш бўйича Сайхунобод тажрибасининг жойлардаги ижроси муҳокама қилинди.
Маҳаллаларда 70 мингта микро-лойиҳа амалга оширилди, 465 минг гектар томорқа ерларига экин экилди.
Давлатимиз раҳбари "Сайхунобод" тажрибаси доирасидаги ишлар ҳамма ҳудудларда ҳам бирдек ташкил қилинмаётганини кўрсатиб ўтди.
Масалан, 7 та туман ўрганилганда, 17 та маҳаллада ишлар сустлиги аниқланган.
Ёки, ишга тушгани айтилган 1 мингдан зиёд хонадондаги микро-лойиҳалар жойида ўрганилганда, 76 таси ёки 7 фоизи ўз тасдиғини топмади.
Шу боис, сусткашликка йўл қўйгани учун туман даражасидаги 382 нафар масъуллар ишдан олинган.
☑️МИКРОЛОЙИҲАНИ КИМ ТАШКИЛ ЭТАДИ?
▪️Ҳоким ёрдамчиси!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги ПФ-209-сон ФармониНИНГ 2-иловасида "Ҳоким ёрдамчисининг асосий вазифалари"нинг 5-бандида Маҳаллаларда кичик ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш бўйича микролойиҳалар манзилли дастурини шакллантиради ва лойиҳаларни амалга оширишга тўсиқ бўлаётган муаммоларни ҳал этишга кўмаклашади.
☑️ЖОРИЙ ЙИЛДА НЕЧТА МИКРОЛОЙИҲА ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ КЕРАК?
▪️45 мингта!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги ПҚ-422-сон қарорининг 7-иловасининг 15.3-бандига кўра, 2024 йил прогнозига кўра "Маҳаллада кичик ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш йўналишидаги микролойиҳаларни шакллантириш ва амалга оширилишига кўмаклашиш"да 45 мингта кўрсаткич белгиланган.
☑️Энди саволлар.
▪️45 мингта прогнозни ортиғи билан бажариб бўлдикми?
▪️Нега раҳбариятга атиги 7 та туман ва атиги мингта лойиҳа ўрганилиб маълумот берилган? Қолганларида нима аҳвол?
▪️Ҳақиқатан ҳам ташкил этилган микролойиҳалар кичик ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш йўналишидами? Ёки оилавий тадбиркорликка берилган кредитларни ҳам микролойиҳага киритиб юборилганми?
👉 @bankirkundaligi 👈
19 нафар фуқаро номига автокредит расмийлаштириб ўзлаштирган шахслар аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар Ш.У. ва А.В. Тошкент шаҳридаги “G-W.”. ва “E-W.” МЧЖлар масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, 19 нафар фуқаро номига тижорат банки филиалларидан жами 6,3 млрд сўм автокредит ажратилишига эришиб, ушбу кредит ҳисобидан фуқароларга автомашиналарни етказиб бермасдан кредит маблағларини талон-тарож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
P.S.: Ҳурматли фуқаролар автокредит олмоқчи бўлсангиз, ўзингиз автосалонга бориб шартнома олинг. Шахсан банкка бориб ариза қолдиринг. Ўртага кимларнидир қўйманг. Яна ким билсин, кимга ишонишингни ҳам билмайсан. Билганимиз, кредит атрофида фирибгарликлар сони ортиб бормоқда.
Автокредитлар шартларини 👉 мана бу ерда 👈 танишиб олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈