bankirkundaligi | Unsorted

Telegram-канал bankirkundaligi - 🇺🇿Банкир кундалиги

66917

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Subscribe to a channel

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️СОЯДАН ЧИҚИБ ИШЛАМОҚЧИ БЎЛГАН ОИЛАЛАРГА 100 МИЛЛИОН СЎМГАЧА КРЕДИТЛАР БЕРИЛАДИ

Хонадонларда кичик ишлаб чиқаришлар ташкил этиш Ғиждувонда аллақачон йўлга қўйилган.

Лекин, 100 дан ортиқ саноат маҳсулотлари хонадонларда бизнес катталашмайдиган, “яширин” шароитда ишлаб чиқарилмоқда. Бу оилалар "соя"дан чиқиши учун уйига узоқ бўлмаган ҳудуддан жой, электр ва маблағдан ёрдам керак.

Мутасаддиларга 20 та маҳалладаги бўш ерда ишлаб чиқариш иншоотларини қуриб, 400 та оилага тадбиркорликни йўлга қўйишга кўмаклашиш ва 2 минг иш ўрнини расмийлаштириш топширилди.

Шунингдек, соядан чиқиб ишламоқчи бўлган оилаларга 100 миллион сўмгача кредитлар берилади. Бу тадбиркорлар иш ўрни ва айланмасини қонунийлаштиргани учун уларнинг бир йилда тўлаган солиқларининг ярми қайтариб берилади.

Бундай ишлаш тартиби Ғиждувон тажрибаси бўлиши белгиланди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

БУХОРОДА ЙИҒИЛИШ БОШЛАНДИ

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Давлатимиз раҳбари Бухорода ҳам сўнгги йилларда катта ўзгаришлар бўлганини қайд этди.

Жумладан, вилоят иқтисодиёти 1,5 баробар ўсиб, 53 триллион сўмдан ошди. Саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатишда 115 триллион сўм инвестиция жалб қилинди, 4,6 мингта корхона ишга тушиб, 90 мингта иш ўрни яратилди.

Экспорт 215 миллион долларга етди, Қоракўл, Жондор, Шофиркон ва Когон туманларининг ҳар бирида саноат ҳажми йилига 1 триллион сўмдан ошди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ИИВ Тезкор - қидирув департаменти ходимлари томонидан Ҳоким ёрдамчиси ва унинг жиноий шеригида ер сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ва пора беришга далолат қилиш ҳолати аниқланди.

2024 йил 18 апрель куни, Шайхонтоҳур туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида, 1984 йилда туғилган шахс 1986 йилда туғилган фуқародан 5 минг АҚШ доллари миқдоридаги пуллари олаётган вақтда ушланди.

У Янгийўл туманидаги давлат захирасидаги 20 сотих ер майдонидан 4 сотихини мансабдор таниши орқали келгусида расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, 20 минг АҚШ долларига сотишга келишган ҳолда олдиндан бўнак (аванс) сифатида олган 5 минг АҚШ доллари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилди.

Кўрилган чоралар натижасида унинг мансабдор таниши 1973 йилда туғилган Янгийўл туманида ҳоким ёрдамчиси, лавозимида ишловчи шахс эканлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, икки нафар шахс ЖПКнинг 221-моддаси тартибида қамоққа олинди. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ТАШРИФ ЯХШИ НИЯТЛАР БИЛАН БОШЛАНДИ

Давлатимиз раҳбари Бухоро вилоятига ташрифини Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​Ўзсаноатқурилишбанк, Асакабанк ва Алоқабанкларнинг Toshkent city ҳудудидаги бино-иншоотларини сотувга қўйилди

Давактив агентлиги, Асакабанк, Ўзсаноатқурилишбанк ва Алоқабанкга тегишли Toshkent City халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудидаги янги кўп қаватли биноларини оммавий савдолар орқали сотилиши тўғрисида эълон қилди.

Ушбу битимга “KPMG” компанияси сотиш жараёнини ташкил этиш бўйича консультант сифатида жалб қилинди.

Давактив агентлиги мазкур сотув жараёнларини ташкиллаштиришда тижорат банклари (актив эгалари) ва консультант ҳаракатларини мувофиқлаштиради.

Савдо жараёнларининг мазкур босқичида, консультант томонидан инвесторларнинг мазкур активларни сотиб олишга бўлган қизиқишлари ўрганилади. Бозордаги ушбу Бизнес марказларини сотиб олишга бўлган қизиқишини ўрганиш, KPMG томонидан Активлар тўғрисида тайёрланган инвестицион тизерларни соҳадаги инвесторларга, шу жумладан халқаро инвесторларга юбориш ва улар билан индивидуал мулоқотга кириш орқали амалга оширилиши режалаштирилган.

Инвесторларнинг мазкур Бизнес марказларини сотиб олишга қизиқишларини, шунингдек сотиб олиш шакли яъни бинони тўлиқ сотиб олиш ёки лотларга бўлган ҳолда сотиб олиш бўйича фикрларини ўрганиш орқали сотишга ёндашув механизми ишлаб чиқилади.

☑️Ушбу бизнес марказларни сотиб олишга қизиқиши бўлган инвесторлар қуйидаги каналлар орқали батафсил маълумотларни олишлари мумкин:

SSandykbayeva@kpmg.com
MSarsekeyeva@kpmg.com
NShuxratov@kpmg.co.uz

Активлар тўғрисида қисқача маълумот:

▪️Ўзсаноатқурилишбанкнинг кўп қаватли биноси
Объект манзили: Тошкент ш., Шайхонтоҳур тумани, Ислом Каримов кўчаси, 3-уй
Баланс сақловчи: Ўзсаноатқурилишбанк;
Умумий майдони: 82,284 кв.м.;
Қаватларнинг умумий сони: 33

▪️Асакабанкнинг кўп қаватли биноси
Объект манзили: Тошкент шаҳри., Шайхонтоҳур тумани, Янги Тошкент кўчаси, 1-уй
Баланс сақловчи: Асакабанк;
Умумий майдони: 66,202 кв.м;
Қаватларнинг умумий сони: 26

▪️Алокабанк кўп қаватли биноси
Объект манзили: Тошкент ш., Шайхонтоҳур тумани, Укчи кўчаси, 2
Баланс сақловчи: Алоқабанк;
Умумий майдони: 81,439 кв.м.;
Умумий қаватлар сони: 26

Югурганники эмас, буюрганники!

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

UDEA 27 май 4 июн кунлари Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида бўлиб ўтувчи «Молиявий ташкилотларда корпоратив бошқарув» қисқа муддатли курсини ташкил этди

🇬🇧 Ушбу Лондон Қироллик Коллежи (King's College London) билан ҳамкорликда ташкил қилинган профессионал курс тижорат банклар раҳбар ходимлари учун махсус ишлаб чиқилган бўлиб, Лондон Қироллик Коллежи кампуси ва шу каби диққатга сазовор жойларда ўтказилмоқда.

📈 Курс иштирокчилари банк ишида корпоратив бошқарув, кенгаш бошқаруви, тартибга солиш ҳамда рақамли дунёда молиявий ташкилот сифатида ҳаракатланишдек муҳим мавзуларни интерактив маърузалар, семинар ва реал кейслар ёрдамида ўрганмоқдалар.

🎓 Ушбу қисқа муддатли курсда Қироллик Бизнес Мактабидан Проф. Леоне Леонида, Лондоннинг Қиролича Мария университетидан Др. Алфонсина Лона, Блоомберг бош офисидан Анна Ширшова ва шу каби ўз соҳасининг етук экспертлари маъруза қиладилар

Профессионал курс давомида Лондондаги Bloomberg бош офисига ташриф ва бир қатор молия ташкилотларидан ўзбекистонлик экспертларнинг ҳам маърузалари кутилмқода.

Сиз ҳам мутахассис сифатида ўз малакангизни оширишни истасангиз бизга мурожаат қилинг.

Батафсил:
📞 +998788880800
🌐 https://udea.uz/courses/

🔵 Telegram 🟣 Instagram
🔵 Facebook  🔵 LinkedIn
Реклама

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

МУРОЖААТ КЎРИБ ЧИҚИЛДИ

Куни кеча, Бухоро вилояти Пешку туманида ҳоким банкирни тепиб, беҳурмат қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугунги хабарларга кўра, ҳоким ўша банкирни ва раҳбариятини чақириб, келишиб, орани очиқ қилиб олибди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️ИПОТЕКА-БАНК ХОДИМИ УШЛАНГАН

Манба кўрсатмай ёзишларига кўра, жорий йил 21 май куни Ипотека банк Фарғона филилали ходимлари А. ва Д.лар уй-жой субсидияси чиқариб бериш эвазига 500 АҚШ доллари олганда ушланган.

Банк расмийлари изоҳ бериб юборишса, масала ойдинлашар эди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Булунғур ва Пайариқ туманида кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “F.M.” хусусий корхонаси раҳбари З.А. ва бошқалар тижорат банки филиалидан ун ва қурилиш маҳсулотлари сотиб олиш учун ажратилган 1,5 млрд. сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Пайариқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ch.F.” МЧЖ раҳбари Ғ.М. тижорат банки филиалидан ажратилган 1,1 млрд. сўм имтиёзли кредит маблағларини мақсадсиз ишлатиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦 Ориент Финанс банкдан супер-акцияда иштирок этинг ва 100 000 сўм ғолибига айланинг!

Танловда иштирок этиш учун:

➖ янги OFB мобил иловасини юклаб олинг;
➖ рўйхатдан ўтиб, идентификацияни амалга оширинг;
➖ камида битта операцияни, масалан Р2Р ўтказмалари, Visa Direct орқали ўтказмалар, валюта конверсияси, хизматлар учун тўловни амалга оширинг.

Шунда сиз автоматик равишда акция иштирокчисига айланасиз!

*Транзакциялар сонидан қатъий назар, мижоз автоматик равишда оралиқ даврда фақат бир марта иштирокчи бўлади.

📆 Акция 22 майдан 19 июнгача давом этади. Шу ойнинг ҳар ҳафтасида ғолиблар 100 000 сўмга эга бўладилар.

Иловани юклаб олинг ва ёқимли совға эгаси бўлишга шошилинг!

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️⚡️ТАДБИРКОРЛАРГА СУБСИДИЯГА АЖРАТИШ СОДДАЛАШТИРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги «Тадбиркорлик субектларига субсидиялар, имтиёзлар ва преференсияларни тақдим этиш тартибларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-193-сонли қарори қабул қилинди.

Тадбиркор танишларга, улар билан боғлиқ хизматчиларга юбориб қўйинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

КРЕДИТ ҚАРЗДОРЛИГИНИ СЎНДИРИШ УЧУН КЕЛИБ ТУШГАН МАБЛАҒНИ ЎЗЛАШТИРИШ ҲОЛАТИ АНИҚЛАНДИ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган шаҳри бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда тижорат банки Наманган минтақавий маркази ходимлари К.Д., Ў.М., М.Д. ва Н.А. “Z.s.” МЧЖга ажратилган кредитнинг муддати ўтган қарздорлигини сўндириш учун кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган транспорт воситаларини сотишдан тушган 142 млн. сўмни кредит тўловига йўналтирмасдан, банк ходими А.А.нинг номига нақд пул кўринишида чиқим қилиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🤩 Азиз дўстлар ва қадрли мижозларимиз учун янгилик!
🎉 “Узбекинвест” дан Суюнчи” аксиясининг 3-мавсумини эълон қилишдан мамнунмиз.

✍️ insurance.uz веб-сайти ёки “Узбекинвест” мобил иловаси орқали суғурта полисини расмийлаштиринг ҳамда қимматбаҳо совғаларни ютиб олиш имкониятини қўлга киритинг.

📆 Шошилинг, акция 2024 йил 1 декабргача давом этади.

- 1 ўринга (1 та): BYD SONG PLUS DM-I CHAMPION  (гибрид) автомобили;

- 2 ўринга (3 та): Ноутбук;
- 3 ўринга (3 та): Робот чангютгич;
- 4 ўринга (3 та): Кондиционер;
- 5 ўринга (3 та): Телевизор;
- 6 ўринга (3 та): Музлатгич

👨‍💻👩‍💻 Батафсил маълумотни 1160 телефон рақамига қўнғироқ қилиб билишингиз мумкин.

🌐Сайт | 🤬 Facebook | 📹Instagram | 💬Telegram | 📍 Manzil

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️ИШЛАГАН МУКОФОТЛАНАДИ, ИШЛАМАГАН ЛАВОЗИМИДАН ОЗОД ЭТИЛАДИ

Ҳокимларнинг биринчи ўринбосарлари
аҳоли бандлигини таъминлашга жавоб бериши ва уларни бошқа ишларга жалб қилинмайди.

Жорий йил май ойидан бошлаб, мақсадли кўрсаткичларни бажарилиши юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман ва шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари, иқтисодий комплекс таркибига кирувчи идоралар ва тижорат банкларининг раҳбар ходимларига "Сайхунобод тажрибаси" бўйича эришилган натижаларига кўра бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида қўшимча 50 фоизгача мукофот пули балн рағбатлантириб ёки қолоқликка йўл қўйган раҳбарларни лавозимидан озод этишгача чоралар кўрилади.

Ж.Қўчқоров (13.05.2024й.)

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ДХХ: Сирдарё, Қашқадарё, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида коррупцион ҳолатларга чек қўйилди

Сирдарё вилоятининг Ховос тумани ҳокими ўринбосари ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва экспорт қилиш билан шуғулланувчи МЧЖга тегишли ерларни ҳокимлик захирасига олмаслик, аксинча, суғориш ишларига шароит яратиб бериш ва фаолиятига ҳеч ким аралашмаслиги эвазига 20 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 1 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва прокуратура ходимлари томонидан ушланди.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент вилоят филиалининг бўлим бошлиғи ва муҳандиси ўзаро тил бириктириб, Қибрай туманидаги қандолатчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхонани 3 фазали электр тармоғига улаш ва трансформатор ўрнатиб бериш, шунингдек, бошқа техник ҳужжатларини тайёрлашда кўмаклашиш эвазига 39 минг АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилишади. ДХХ ходимлари томонидан Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент вилоят филиали муҳандиси сўралган пул маблағидан 30 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Қашқадарё вилояти Қарши тумани ИИБ жиноят қидирув бўлинмаси катта тезкор ходими, ўзининг иш юритувида бўлган терговга қадар текширув материали юзасидан ЯТТга нисбатан Жиноят процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад этиш эвазига, тамагирлик йўли билан ундан 1500 АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилади ва аввалроқ ушбу пул маблағи ҳисобидан 400 АҚШ доллари олади. Лекин, у талаб қилинган пулдан яна 400 АҚШ долларини олган вақтида ДХХ ходимлари томонидан ушланди.

ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Сергели тумани ИИО ФМБ 2-сонли ички ишлар бўлими профилактика инспектори 5 минг АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида ушланди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, мазкур шахсларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Янги тайинланган вилоят раҳбарлари...

Йиғилишда аҳоли даромадларини ошириш ва тадбиркорликка кўмаклашиш масалалари кўриб чиқилди.

Вилоятда бу ой 21,5 минг битирувчи меҳнат бозорига кириб келади. Уларни ва ишсиз, кам даромадли аҳолини иш ва даромад манбалари билан таъминлашстратегик вазифа.

Янги тайинланган вилоят раҳбарлари тадбиркорга ёрдам бериб, Бухорони камбағаллик, ишсизлик ва жиноятдан холи ҳудудга айлантириш шартлиги ҳақида огоҳлантирди.

Бухорода кичик бизнесга бу йили 5,9 триллион сўмга қўшимча яна 2,1 триллион сўм кредит ажратилиши эълон қилинди. Туризм ва сервис учун яна 100 миллион доллар алоҳида ажратилади.

P.S.: Айнан қайси раҳбарлар янги тайинлангани ҳақида ҳали хабар берилмади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Бугун Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

Яқинда хат олдик. Ижтимоий ролик ушбу хат муаллифининг илтимосига биноан тайёрланди. У бу ҳақда барча давлат хизматчилари билишини хоҳлади.

Қайси ота ўз фарзандидан бахтли болалигини тортиб олади? Мен шундай қилдим. Қанийди вақтни орқага қайтара олсам, — деб ёзибди собиқ давлат хизматчиси!

Бугун байрам. Бироқ, мамлакатимиз болалари бир кун эмас, ҳар кун бахтли яшашга, ҳар кунини байрамдек ўтказишга муносиб. Ҳар кун ота-онаси, яқинлари меҳрини ҳис қилишга ҳақли. Биз болажонларимиз учун шундай ҳаётни истаймиз!

☑️Ҳамкасблар группасига тарқатиб қўямиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

100 йил деганда, банк мана шундай кўркам бинога эга бўлган эди.

Энди ушбу бино сотилади.
Банк ходимларини ичидан нима ўтаётган экана. Нима бўлса ҳам "Яхшиликка"денглар, балки Янги Ўзбекистонга сизлар учун бундан ҳам кўркам бинолар қурилар.

Тўғриси, сизга далда беришга ҳаракат қиляпману, ўзим эзилдим, юрагим эзилди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️⚡️БУГУН БУХОРО ТАШРИФ

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Бухоро вилоятига ташриф буюради.

Ташриф давомида ҳудудда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ва маҳаллалар ҳаёти билан танишиш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалга оширилаётган лойиҳаларни кўздан кечириш ва янги объектларни ишга тушириш кўзда тутилган.

Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган.   

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Муаммоли кредитлар таҳлили

Ўтган ойга нисбатан тижорат банклари кредит портфели 5,4 трлн. сўмга ошган. Кредит портфели қолдиғи ўтган ойга нисбатан барча давлат улуши мавжуд банкларда ошган бўлса, Асакабанк ва Бизнесни ривожлантириш банкларида камайган. Бошқа банклардан Ипотека-банк, Ориент финанс банк, Инфинбанк, Азия аллианс банк, Тенге банк, Гарант банк, Мадад инвест банк, Октобанк, Янги банк, Эрон Содерот банкларда ҳам кредит портфелида кредитлар қолдиғи камайган.

Давлат улуши мавжуд банклардан Ўзмиллийбанк, Ўзсаноатқурилишбанк, Асакабанк, Бизнесни ривожлантириш банки, Турон банк ва Алоқа банк ва Пойтахт банкларда муаммоли кредитлар улуши ўтган ойга нисбатан кўпайган. Бошқа банклардан эса, Ипотека-банк, Капиталбанк, Ҳамкорбанк, Ипак йўли банк, Давр банк, Тенге банк, ТБС банк, Зираат банк, Универсал банк, Гарант банк, Мадад инвест банк, Октобанк ва Эрон Содерот банкларда ҳам муаммоли кредитлар улуши ошган.

2024 йил 1 май ҳолатига Халқ банк, Бизнесни ривожлантириш банки, Асакабанк, Микрокредитбанк, Ипотека банк, Гарант банк, Мадад инвест банк Октобанк, Эрон Содерот банкларнинг муаммоли кредитлар улуши республика даражасидан юқорилигича қолмоқда.

Энг
йирик муаммоли кредит қолдиғига эга 7 та банк (Ўзмиллийбанк, Агробанк, Ўзсаноатқурилишбанк, Асакабанк, Халқ банки, Бизнесни ривожлантириш банки ва Ипотека банк) ларга республика бўйича муаммоли кредитларнинг 83 фоизи тўғри келмоқда. Қолган 28 та тижорат банкларининг муаммоли кредитлари 17 фоизни ташкил қилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

БАНКЛАР ЎЗ ИШИНИ ЯНГИЧА ТАШКИЛ ЭТИШИ ТОПШИРИЛДИ

Президент Шавкат Мирзиёев Асакабанк ва Бизнесни ривожлантириш банкининг инвестиция фаолияти ҳамда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашга оид тақдимоти билан танишди.

Асакабанк бу йил лойиҳаларга 2,1 миллиард доллар жалб қилиб, уларни тўлиқ ўзлаштиришни мақсад қилиб қўйган. Бундан ташқари, фармацевтика ва автомобиль саноатида жами 3 миллиард долларлик лойиҳалар шакллантирилган.

Асакабанк иштирокида 285 минг аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш орқали уларнинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш мўлжалланган.

Бизнесни ривожлантириш банкининг тақдимотига кўра, 2024 йилда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш дастурлари ва инвестиция лойиҳаларига жами 1,5 миллиард доллар жалб қилинади. Шундан 225 миллион доллари халқаро молия институтларидан олиб келинади. Ушбу маблағларни ўзлаштириш орқали йил якунигача жами 47 мингдан ортиқ микролойиҳалар амалга оширилади.

Шунингдек, аҳолининг бизнес ғояларини молиялаштириш орқали 380 мингта ўзини ўзи банд қилган шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган. Банкнинг ўқитиш дастурлари билан 70 мингдан ортиқ аҳолини қамраб олиш белгиланган.

Давлатимиз раҳбари банклар барча мижозлари билан манзилли ишлаб, лойиҳанинг ҳар бир босқичида кўмаклашиши зарурлигини, бунинг натижаси янги иш ўринлари яратилиши ва маҳаллаларда камбағалликнинг қисқаришида ўз ифодасини топиши кераклигини таъкидлади.

Банклар ўз ишини янгича ташкил қилиб, фақат кредит ажратадиган марказ эмас, балки ўзи истиқболли лойиҳаларни амалга оширадиган ва уларни тайёр бизнес сифатида тадбиркорларга тақдим этадиган замонавий инвестиция-тижорат тузилмасига айланиши мақсадга мувофиқлиги қайд этилди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

БУХОРОДА ҲОКИМ БАНКИРНИ ҲАММАНИ ОЛДИДА ТЕПДИ

Хабар беришларига кўра, бугун, 2024 йил 28 май куни Бухоро вилояти Пешку тумани ҳокимлигида эрталаб йиғилиш бўлган. Унда ҳоким ёрдамчилари ва банк раҳбарлари билан бирга ходимлари ҳам иштирок этган. Кун тартибида солиқ ундириш масаласи кўрилган.

Туман ҳокими Қ.В. ҳоким ёрдамчилари ва маҳаллага бириктирилган банк ходимларини саҳнага чиқариб бирма-бир сўров қилган. Ҳоким ёрдамчиларига солиқ ундируви бўйича ишларини танқид қилинган.

Навбат ўзи билан блокнотини саҳнага олиб чиқмаган Алоқабанкнинг Пешку КХКМ ходимига келганда, куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратлаб, банк бошлиғига ушбу ходимига нисбатан чора кўрилишини сўраб, унинг орқасига оёғи билан тепган ва йиғилиш залидан ҳайдаб чиқариб юборган.

У ерда туман ташкилотларидан камида 150 киши бор эди.

P.S.: Ўзбекистон Республикасининг "Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги Қонуни (08.08.2022 йилдаги ЎРҚ-788-сон)га кўра ҳоким давлат фуқаролик хизматчиси ҳисобланади. Қонуннинг 12-моддасига кўра, Давлат фуқаролик хизматчиси ўз хизмат мажбуриятларини виждонан бажариши, давлат органи томонидан белгиланган одоб-ахлоқ қоидаларига, хизматга оид ахборот билан ишлаш тартибига, шунингдек давлат фуқаролик хизматини ўташ билан боғлиқ бошқа қоидаларга риоя этиши шарт! Бу қонун!

Шунингдек ушбу қонунинг 17-моддасида Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларида қуйидагилар белгиланади:

- раҳбарлар, бўйсунувдагилар ва бошқа давлат фуқаролик хизматчилари ўртасидаги ўзаро ахлоқий муносабатлар;

- давлат фуқаролик хизматчисининг ишчанлик обрўсига ва давлат фуқаролик хизматининг нуфузига путур етказиши мумкин бўлган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик);

- давлат фуқаролик хизматчисининг хизмат фаолиятидаги ва хизматдан ташқаридаги хулқ-атворининг асосий қоидалари.

Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларини бузиш уларни қонунга мувофиқ интизомий ва бошқа жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши устидан назорат давлат органларининг кадрлар бўлинмалари ёки одоб-ахлоқ комиссиялари, шунингдек махсус ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.

Ушбу ҳолатни ҳокимликни Ташкилий кадрлар бўлими ўрганиб нимадир таъсир чораси кўришига ишониш қийин. Қонунда белгиланган ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи - Аргос ўрганиши лозим деб ҳисоблаймиз.

Қонуннинг 46-моддасида Давлат фуқаролик хизматчиси томонидан лавозим йўриқномасига ва Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этмаганлик унга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш учун асос бўлади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Uch oyda yuklab olishlar soni bir millionga yetdi — AVO ga ishonganingiz uchun rahmat!

AVO bank mobil ilovasiga bildirilgan ishonch uchun barcha foydalanuvchilarimizga minnatdorlik bildirmoqchimiz. Ilovalarni yuklab olishlar soni million marotabaga yetganligi —AVO jamoasi uchun muhim.

Biz foydalanuvchilar uchun maksimal darajada qulay ilovani ishlab chiqish hamda mijozlarga yuqori sifatli xizmat ko'rsatish va innovatsion moliyaviy yechimlar taqdim etishni maqsad qilganmiz.

AVO platinum kredit kartasi

Nega bizni tanlashmoqda? AVO platinum kredit kartasi ko‘pchilik uchun zarur vositaga aylangan. Bu mijozlarga kunning istalgan paytida mamlakatdagi istalgan hududdan turib pul olish, uni har qanday ehtiyojlarga sarflash imkoniyatidir. Sayohat paytida AVO platinum kredit kartasi bilan to‘lov qilish, kredit limitidan belgilangan davr mobaynida foiz to‘lamay foydalanish imkoniyati bor.

Foydalanuvchi tajribasi

Foydalanuvchilar AVOni intuitiv interfeys va yuqori ishlash tezligi uchun tanlashmoqda. Biz ilova kundalik hayotda foydalanish uchun oson va foydali bo‘lishi uchun funksiyalarini takomillashtirib boramiz.

Mijozlarga call markazi orqali tezkor javob berilishi ilova samaradorligini oshiradi. Aloqa markazimizda har qanday savolga 60 soniyada javob olish kafolatlangan, agar biror masalani yuzma-yuz hal qilmoqchi bo‘lsangiz, konsultantlarimiz yaqindan ko'maklashishadi. Ularni mamlakatimiz bo’ylab o‘rnatilgan AVO kartomat va bankomatlari yonida ko’rishingiz mumkin. Bularning bari bizga har qanday muammoni zudlik bilan hal qilish va eng yaxshi xizmatni taqdim etish imkonini beradi.

Kelajakka nazar

Faoliyatimizning dastlabki 3 oyida yuklab olishlar soni millionga yetganidan faxrlanamiz! Bu bizning ilova hamda AVO platinum kredit kartasi talabgir ekanligidan dalolatdir. Biz, foydalanuvchilarimizni  hamisha diqqat bilan tinglashga tayyormiz va moliyaviy xizmatlarimizga bildirgan ishonchingizni oqlashga harakat qilamiz.

AVO bank ilovasini yuklab oling va bizning  ajralmas qismimizga aylaning.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦 🏦InfinBANK — 4 миллион ўзбекистонлик ишончини билдирган банк

Тўрт миллиондан ортиқ ўзбекистонлик молия соҳасида InfinBANK'ни танлади, бу рақамлар банкнинг барқарор ривожланаётганидан далолат беради.

📈Moody's Ratings халқаро рейтинг агентлиги InfinBANK кредит рейтингини B2 дан B1 га кўтарди. Рейтинг мижозлар учун инвестиция қарорларини қабул қилишда молиявий барқарорлик ва хавфни баҳолашга ёрдам беради. Бундан ташқари, InfinBANK SAP дастуридан фойдаланади, бу банкка ички жараёнларни автоматлаштириш ҳамда ишончлилик ва хавфсизликнинг энг юқори даражасини таъминлаш имконини беради.

💳Банкнинг замонавий маҳсулотларига келадиган бўлсак, InfinBANK InfinBLACK кредит картасини ишга туширди, бу банкнинг пулларидан мижозлар маълум муддат фоизсиз фойдаланишлари имконини берувчи маҳсулот. Шунингдек, бошланғич тўлови 15%лик автокредит ва юқори фоизли InFin-Sharqona-23% ҳамда InFin-Premium-7,5% омонатлари ҳам мижозлар кўнглидан жой топиб келмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

БОШЛИҚ КЕЛАЁТГАНДА ЎЗИНИ ИШЛАГАН ҚИЛИБ КЎРСАТУВЧИ ХОДИМЛАР ҲАММА ЖОЙДА БОР.

КИМГА ЮБОРИШНИ ЎЗИНГИЗ ҲАЛ ҚИЛИНГ.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

“Бизнесни ривожлантириш банки” жамоатчиликка ахборот берди

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агетлигида “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури ижроси бўйича ўтказилган брифингда "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ Ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Орипов иштирок этиб, жамоатчиликка ахборот берди.

Таъкидландики, Дастур  доирасида "Бизнесни ривожлантириш банки" тузилмалари, банк томонидан таъсис этилган Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси ва 14 та “Кичик бизнесга кўмаклашиш худудий марказлари” томонидан фаол амалий ишлар олиб борилмоқда.

2024 йил 24 май ҳолатига “Бизнес портал” платформасига келиб тушган аризалардан 54 488 та  ташаббускорлар скоринг босқичида ижобий баҳоланди. Шу кунга қадар ҳоким ёрдамчилари  томонидан 49 064 та лойиҳаларга ижобий тавсия берилган. Ҳозирда ўрганиш учун ҳоким ёрдамчилари жараёнидаги лойиҳалар сони 2 424 тани ташкил қилади.

Лойиҳаларни баҳолаш  ва танлаш гуруҳи томонидан 39 112 та лойиҳага ўқув жараёнига рухсат берилган бўлиб, бугунга қадар 4 524 та лойиҳа ташаббускорлари ўқув жараёнида иштирок этмоқда. Шу билан бирга, 34 588 та ташаббускор томонидан имтиҳон топширилган бўлиб, улардан 31 132 таси сертификатни қўлга киритишган.

Айни пайтга қадар барча тижорат банклари томонидан 19 377 та лойиҳага кредит ажратиш ишлари тўлиқ якунига етказилди. Уларни амалга ошириш учун умумий лойиҳа қиймати 1 трлн. 887 млрд.  сўмлик кредит шартномалари имзоланиб, ажратилган кредит ҳажми эса 1 трлн. 702 млрд. сўмни ташкил этади.

Банк ахборот хизмати

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​КРЕДИТ МАБЛАҒЛАРИНИ ЎЗЛАШТИРИШ ҲОЛАТЛАРИ АНИҚЛАНДИ. БАНКИРЛАР САБАБЧИ БЎЛГАН.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтачи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A.E.” хусусий корхонаси раҳбари “Э.А.” пишиқ ғишт ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш учун ажратилган 2,2 млрд. сўм имтиёзли кредит эвазига харид қилинган ускуналарни сотиб юбориб кредит маблағларини талон-торож қилганлиги, шунингдек ҳудудий тижорат банки филиали масъул шахслари “A.E.” корхонаси томонидан ишлар тўлиқ бажарилмаган бўлса-да, ускуналарни гаров таъминоти сифатида олиб қўймаганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Пахтакор туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “O.S.” ва “П.О.” МЧЖ масъул шахслари “П.О.” МЧЖга ёмғирлатиб суғориш технологиясини сотиб олиш учун тижорат банки филиалидан ажратилган кредит эвазига 849,9 млн. сўмлик ишларни бажариб, 1,9 млрд. сўм кредит маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Департаментнинг Қўнғирот туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Sh-Sh.” корхонаси масъул шахслари ва бошқалар автомобилларга хизмат кўрсатиш ускуналари олиш учун ажратилган 1,4 млрд. сўм кредит маблағини “M.T.” МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказилиб талон-тарож қилганликлари, шунингдек, банк филиали масъул шахслари ажратилган кредит маблағининг мақсадли сарфланишини ва гаровга қўйилган мулкнинг сақланишини ўрганмаганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 205-моддалари (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🥳😀😌🤌👍😱🤔

TBC Bank билан Туркияга саёҳат қилинг!

Қуёш, пляж, денгиз... TBC Bank саёҳат учун акция эълон қилади! 30 июнгача TBC Кредит олинг ва 50 та совриндан бирини ютиб олиш имкониятига эга бўлинг!

Совринлар: Туркияга саёҳат, iPhone 15 Pro, Smart TV ва 10 000 000 сўмлик пул мукофоти! Сaйтгa ўтинг, иловани юклаб олинг ва акцияда иштирок этинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

😇 2024 йил 12-22 май кунлари АҚШнинг Вашингтон шаҳрида ЎзР тижорат банклар раҳбар ходимлари учун UDEA томонидан ташкил қилинган “Экспорт назорати ва иқтисодий санкциялар” профессионал курси иштирокчиларига халқаро сертификатлар топшириш маросими бўлиб ўтди

📈 Америка Университети билан ҳамкорликдаги ушбу 10 кунлик профессионал курс тижорат банк топ менежерлари, жумладан, раҳбар ходимлар малакасини оширишга қаратилган бўлиб, бунда иштирокчилар халқаро комплаенс қоидалари ва шу каби банк соҳасидаги энг муҳим билимларни ўзлаштириш имконига эга бўлдилар.

Иштирокчилар қуйидаги модуллар бўйича ўз малакаларини оширдилар:
— Экспорт назоратининг қоидалари;
— Экспорт назорат ва иқтисодий санкциялар;
— Хорижий активлар назорати ва иқтисодий санкциялар;
— Экспертиза ва хавфларни камайтириш стратегиялари.

🏦 Курсда Саноат ва хавфсизлик бюроси (BIS), Мудофаа савдосини назорат қилиш бошқармаси (DDTC) ва Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) каби ҳамкор ташкилотлар мутахассислари иштирок этиб, курсни мазмунан ва моҳиятан бойитиб беришди.

🇺🇿 Ушбу курсда Республикамиздаги бир қатор етакчи "Agrobank" АТБ, "Aloqabank" АТБ, "Asia Alliance Bank" АТБ, "Biznesni rivojlantirish banki" АТБ, "Ipak Yo'li Bank" АТБ, "Mikrokredit bank" АТБ, "Sanoat Qurilish Bank" АТБ, "Turonbank" АТБ ва "Xalq Banki" АТБ каби тижорат банк раҳбар ходимлари иштирок этиб, курс якунида сертификатлар билан тақдирландилар.

✅ UDEA'нинг ушбу ташаббуси Ўзбекистон банк тизими, жумладан, комплаенс-назорат йўналишининг халқаро стандартларга ўтишидаги жуда муҳим қадамлардан биридир. Ва бу каби молия секторини ривожлантиришга қаратилган қисқа муддатли курслар UDEA томонидан доимий тарзда ташкиллаштирилиб борилади.

Сиз ҳам мутахассис сифатида ўз малакангизни оширишни истасангиз бизга мурожаат қилинг.

Батафсил:
📞
+998788880800
🌐 https://udea.uz/courses/

🔵 Telegram 🟣 Instagram
🔵 Facebook  🔵 LinkedIn

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

😎 Бизнесни ривожлантириш банки барча хизмат кўрсатиш офисларида микролойиҳалар учун очиқ эшиклар кунини ўтказмоқда!

22-23 май кунлари БРБнинг барча хизмат кўрсатиш офисларида бўлиб ўтаётган микролойиҳалар учун махсус ташкил этилган очиқ эшиклар кунига таклиф қиламиз.

Банк мутахассисларидан маслаҳатлар олиш ва бизнесингиз учун энг мақбул молиявий ечимлар ҳақида маълумот олиш имкониятидан фойдаланинг!

🌟 Сизни нима кутади:

— Молиявий режалаштириш бўйича маслаҳатлар;
— Кредит ва молиялаштириш бўйича индивидуал ечимлар;
— Микролойиҳалар учун махсус таклифлар;
— Барча саволларингизга жавоблар.

🌟 Иштирок этиш афзалликлари:

— Банк етакчи мутахассислари билан шахсий мулоқот
— Иштирокчилар учун эксклюзив таклифлар
— Бошқа тадбиркорлар билан тажриба алмашиш имконияти

📅 Сана: 22-23 май

📍Хизмат кўрсатиш манзиллари ушбу ҳаволада.

Батафсил маълумот 1254 қисқа рақамида.

Бизнесингизни мустаҳкамлаш имкониятини қўлдан бой берманг!

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…
Subscribe to a channel