"Open" муддатли тўлов картаси билан исталган харидларингизни амалга оширинг!
☑️Маиший техника, қурилиш моллари-ю, уй жиҳозларини харид қилинг ёки ўқув курсларида таълим олинг!
Миқдори: 68 000 000 сўмгача
Муддати: 3 йилга (ҳар 12 ойда сўндириш шарти билан)
👉 Картани "Open card: насия картаси" иловасида онлайн тарзда қулай расмийлаштиринг — iOS | Android
Батафсил маълумот Agrobank.uz сайтида.
👉 @bankirkundaligi 👈
Тошкентлик фуқаро қиёфасини ўзгартириб, ўзини ёши ўтган инсонга ўхшатиб, банкни ўмармоқчи бўлганди.
Грим усулида бошқа шахс қиёфасига кирган шахс 286 минг АҚШ долларини ўмаришга уриниб кўрди, аммо банк ходимида уйғонган шубҳа бу режани чиппакка чиқарган.
У ҳозир ҳуқуқ тартибор органлари томонидан ушланиб, бугунги кунда жазо муддатини ўтамоқда. Маҳкум суҳбатда ўз қилмишлари ҳақида сўзлаб берган.
Энг қизиғи у қамоқдан топилган.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВИ ҲАҚИДА ХАБАР БЕРГАНЛАР МУКОФОТЛАНАДИ
Қарорга кўра, манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳолатларни аниқлашда жамоатчилик иштирокини таъминлаш мақсадида:
- давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари фаолиятида манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари бўйича тегишли далилларни илова қилган ҳолда уларни аниқлашда фаол ёрдам берган шахсларга ундирилган жариманинг эллик фоизи миқдорида мукофот пули берилади.
Ушбу хабардан айрим "Кўзи ўткирлар" шошилиб кетманг. Югуриб бориб ҳаммасини сотиб берганингиз билан ушбу ҳолатда, далилларни илова қилишингиз керак. Шунда ҳам жарима ундирилса, кейин сизга "доля" ажратилади.
☝🏻"Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида"ги Қонуннинг 21-моддасига кўра, Манфаатлар тўқнашувига оид ҳолларга нисбатан кўриладиган 8 хил чоралар белгиланган. Қонунни тўлиқ ҳолатда мана бу ерда ўқиб чиқишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
Молиявий ўсишни ва халқаро миқёсда савдони рағбатлантиришга қаратилган шартнома
АлоқаБанк ва ODDO BHF ўртасида молиявий ўсишни ва халқаро миқёсда савдони рағбатлантиришга қаратилган истиқболли ҳамкорликнинг бошланиши бўлган муҳим шартнома расман имзоланди.
Иккала муассасанинг раҳбарлари 20 миллион АҚШ доллари миқдордаги савдо кредитлари бўйича Бош кредит битимини якунлаш учун бирлашди. Ушбу муҳим шартнома инновациялар ва мижозларга йўналтирилган хизматларга содиқлиги билан машҳур бўлган етакчи молия институти АлоқаБанк ва жаҳон банк соҳасининг кўзга кўринган иштирокчиси, тажриба ва ишончлилик меросига эга бўлган ODDO BHF ўртасидаги стратегик иттифоқни англатади.
Ушбу ҳамкорлик орқали АлоқаБанк ва ODDO BHF ўзларининг умумий тажрибаси ва ресурсларидан фойдаланиб, иқтисодий фаровонлик ва барқарор ривожланишни таъминлаб, глобал савдонинг мураккабликларини ҳал қилишда бизнесни қўллаб-қувватлашни мақсад қилган.
👉 @bankirkundaligi 👈
ДХХ: ҚАШҚАДАРЁ ВА БУХОРО ВИЛОЯТЛАРИ ҲАМДА ТОШКЕНТ ШАҲРИДА СОЛИҚ ХОДИМЛАРИНИНГ НОҚОНУНИЙ ҲАРАКАТЛАРИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ
ДХХ Қашқадарё бошқармаси ходимлари тезкор тадбирда Қарши туман солиқ инспекциясининг инспектори маҳаллий 5 та МЧЖ фаолияти юзасидан жорий йил сентябр ойига қадар камерал солиқ текширувлари ўтказмаслик эвазига 2300 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. У ушбу пул маблағини вилоят солиқ бошқармасининг камерал солиқ текширувлари шўъбаси бош инспекторига бериши кераклиги аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилди ҳамда мазкур мансабдор шахс ҳам 2300 АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
Бухоро вилояти Ғиждувон туман солиқ инспектори ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, туман марказидаги савдо комплекси ҳудудида фаолият юритувчи ЯТТни жорий йилнинг охиригача айланма солиқ тўловчиси тоифасидан, ҳар ойда 2 млн. 424 минг сўм тўлайдиган қатъий турдаги солиқ тўловчиси тоифасига ўтказмаслик, солиқ томонидан бўладиган текширувлардан ҳимоя этиш ҳамда унинг фаолиятига раҳнамолик қилиш эвазига 8 млн. сўм олган вақтида ДХХ ва Департамент ходимлари томонидан ушланди.
Тошкент шаҳар Яккасарой туманида жойлашган умумий овқатланиш масканида 6 ой мобайнида солиқ текширувлари ўтказмаслик, аксинча, унинг фаолиятига раҳнамолик қилиш эвазига 600 АҚШ доллари олган вақтида мазкур туман солиқ инспекциясининг бош инспектори ДХХ ва Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди. Терговга қадар текширув давомида, ушбу ноқонуний ишга туман солиқ инспекциясининг шўъба бошлиғининг алоқадор эканлиги аниқланиб, у ҳам процессуал тартибда ушланди.
Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида МЧЖ фаолияти бўйича ўтказилган солиқ аудити текшируви натижасида аниқланган 267 млн. 300 минг сўм ҚҚС ва 664 млн. 700 минг сўм соф фойда солиғини мансабдор танишлари орқали камайтириб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари олган вақтида мазкур туман солиқ инспекциясининг камерал назорат шўъбасининг собиқ бошлиғи ушланди.
Ҳозирда бу шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
Дунёнинг 10 нафар етакчи шахматчилари Тошкентда жам бўлди
Ўзбекистон 2026 йилда 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига мезбонлик қилишидан хабарингиз бор. 5-15 июнь кунлари Тошкентда ушбу нуфузли турнирга тайёргарлик вазифасини ўтаб берувчи “UzChess Cup” халқаро шахмат мусобақаси бўлиб ўтади.
Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда АлоқаБанк турнир расмий ҳомийлари сифатида мусобақанинг юқори савияда ўтишига ўз ҳиссасини қўшмоқда. Эсингизда бўлса, яқинда ёш гроссмейстеримиз Нодирбек Абдусатторов айни шу банкнинг амбассадори этиб тайинланганди.
Соврин жамғармаси 166 минг АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақада жаҳоннинг экстроклассдаги 10 нафар етакчи шахматчиси иштирок этади.
Турнир қуйидаги учта гуруҳда ўтказилади:
1) “Masters” гуруҳи FIDE рейтинги 2700 ва ундан юқори бўлган шахматчилар;
2) “Challengers” гуруҳи FIDE рейтинги 2600 ва ундан юқори бўлган шахматчилар;
3) “Futures” гуруҳи FIDE рейтинги 2500 ва ундан юқори бўлган шахматчилар ўртасида.
Ўзбекистон сўнгги йилларда спортнинг айнан шу тури бўйича катта ўсишга эришди. Энг нуфузли турнирларга мезбонлик қилиш мамлакатимизга ишониб топширилаётгани ҳам бунинг исботи!
Мусобақани жонли томоша қилишни истаганлар Ёшлар ишлари агентлигининг “Китоб олами” дўконига ташриф буюришлари мумкин.
Турнир ташкилотчилари: Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси ва Ёшлар ишлари агентлигининг «Uzchess» лойиҳаси
Турнир бош ҳомийлари: АлоқаБанк, Uzbekistan Airways
👉 @bankirkundaligi 👈
🍇🍇🍇🍇 Uzum Marketda қайноқ чегирмалар 🤩
Бир кунда етказиб бериш ва 40% гача чегирма билан фойдали нархларда электроникага буюртма беринг.
Насия эса янада арзонлашди – ҳозир харид қилинг, кейинроқ тўланг. ⚡️
👉 @bankirkundaligi 👈
Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги TBC Bank Uzbekistan'га “BB-” рейтингини берди, прогноз — “барқарор”.
Халқаро рейтинг агентлиги Fitch Ratings Inc. (АҚШ) TBC Bank Uzbekistan учун “BB-” кредит рейтингини тасдиқлади. Ушбу муҳим воқеа банкнинг барқарор ривожланиши ва молиявий барқарорлигини билдиради.
Ника Курдиани, TBC Bank Uzbekistan бош директори:
“Бу TBC Uzbekistan учун тарихий босқич бўлиб, ажойиб натижаларимизни кўрсатади. Fitch рейтинги фойдали ўсишимизни ва глобал финтех экотизимини яратишга интилаётганимизни ифодалайди. Биз Ўзбекистондаги “BB-” кредит рейтингига эришган кам сонли компанияларданмиз, бу мамлакатдаги амалдаги суверен кредит рейтингига мос келади”.
Оливер Хьюз, TBC Group Uzbekistan халқаро бизнес бўлими раҳбари:
“TBC Bank Uzbekistan ишга тушганидан атиги икки йил ўтиб рентабелликка эришди – бу глобал рақамли банклар учун рекорд вақт. Ўзбек халқининг ҳаётини яхшилаш учун бизнесимизни кенгайтиряпмиз ва оммабоп рақамли молиявий хизматларни йўлга қўйяпмиз. Биз истеъмол кредитига йўналтирилган ва депозитлар ҳисобидан молиялаштириладиган тўлиқ лицензияланган бизнесни юритамиз. Мақсадимиз барқарор ўсиш ва акциядорларимиз учун узоқ муддатли қийматни таъминлашдир”.
Fitch Ratings жаҳон кредит бозорларини мустақил ва истиқболли кредит рейтинглари, тадқиқотлари бўйича маълумотлар билан таъминлашга ихтисослашган.
👉 @bankirkundaligi 👈
КИМЛАР ИШСИЗ ДЕБ ҲИСОБЛАНАДИ?
«Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги қонуннинг 44-моддасига кўра, 16 ёшдан то пенсия билан таъминланиш ҳуқуқини олишгача бўлган ёшдаги, ҳақ тўланадиган ишга ёки даромад келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган, ишга жойлашишда кўмак олиш учун маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилган ва улар томонидан иш қидирувчи сифатида рўйхатга олинган меҳнатга лаёқатли шахслар (таълим муассасаларида таълим олаётганлар мустасно) ишсиз деб эътироф этилади.
Агар иш қидираётган шахсга у рўйхатга олинган кундан эътиборан дастлабки ўн кун ичида мақбул келадиган иш таклиф этилмаган бўлса ёки маҳаллий меҳнат органи мазкур шахс ишга жойлаштириш учун юборилган ташкилотдан рад жавобини олган бўлса, шахсни ишсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги қарор у иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган кундан эътиборан ўн биринчи кундан кечиктирмай маҳаллий меҳнат органи томонидан қабул қилинади.
Шахсни ишсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги қарор маҳаллий меҳнат органининг буйруғи билан расмийлаштирилади, ушбу буйруқ бир вақтнинг ўзида ишсизлик нафақаси тайинлаш тўғрисидаги буйруқ ҳисобланади. Буйруқда ишсизлик нафақасининг миқдори ва уни ҳисоблаш санаси кўрсатилади.
P.S.: Хуллас, иши йўқ бўлган ҳамма ҳам ишсиз дейилавермайди. Меҳнат бўлимига бориб учраб, у ерда ишсиз деб эътироф этилган бўлса, шунда ишсиз дейилади. Қолаверса, ишсиз деб эътироф этилгандан кейин ишсизлик нафақаси тўланади.
Ишим йўқ деб юрган яқинларга юбориб қўйинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
Бизнесни ривожлантириш банки IT-чилар учун қизиқ лойиҳа бошлаяпти экан. Ҳамкорлар рўйхатига қараганда катта лойиҳага ўхшаяпти.
👉 @bankirkundaligi 👈
Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi
Markswebb reytingi ilovalarda eng mashhur xizmatlar (tovarlar va xizmatlar uchun to‘lov, ma’lumotnomalarga buyurtma berish, karta raqamlari va bank rekvizitlari bo‘yicha o‘tkazmalar va boshqalar) qanchalik qulay amalga oshirilganligini aks ettiradi — agentlik mutaxassislari ilovalarni jami 13 dan ortiq vazifalar bloklari bo‘yicha baholaydilar.
Batafsil
Uzum Bank занял первое место среди приложений банков и платежных сервисов по версии Markswebb
Рейтинг Markswebb отражает то, насколько удобно реализованы в приложениях наиболее популярные сервисы (оплата товаров и услуг, заказ справок, переводы по номерам карты и банковским реквизитам и др) — всего эксперты агентства оценивают приложения по более чем 13 блокам задач.
Подробнореклама
Ўзсаноатқурилишбанк ва “Uzcard ventures” ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Жорий йилнинг 4 июнь куни Ўзсаноатқурилишбанк ва “Uzcard ventures” венчур фонди ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.
Мамлакатимизда стартап-экотизимини ривожлантиришга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда. Бу борада қулай ижтимоий ва иқтисодий шароитлар яратилган. Ушбу меморандум янги стартапларни қўллаб-қувватлаш ва юқори технологияли лойиҳаларга сармоя жалб қилиш мақсадида имзоланди.
Бу стартап лойиҳалар ташаббускорларининг молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятини ошириш баробарида, банк ва венчур фондлардан малакали маслаҳат хизматлари олишига кенг йўл очади.
Меморандумни имзолаш маросимида ушбу ҳамкорлик Ўзбекистонда венчур экотизимини ривожлантириш, хусусан, инновацияларни молия секторига интеграция қилган ҳолда, стартап лойиҳаларни жадал қўллаб-қувватлаш, айниқса, ёш тадбиркорлар учун янги имкониятлар яратишга хизмат қилиши таъкидланди.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️ЖИЗЗАХ, АНДИЖОН, ҚАШҚАДАРЁ ВА ФАРҒОНА КРЕДИТ МАБЛАҒЛАРИ ТАЛОН-ТАРОЖ ҚИЛИНГАНИ АНИҚЛАНДИ
Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “E.B.” фермер хўжалиги раҳбари М.Е. ва бошқалар ҳудудий тижорат банкидан ажратилган 110 минг АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит маблағлари эвазига сотиб олинган жами 40 бош наслли чорва молларини бошқа шахсларга сотиб юбориб, ушбу маблағларни талон-торож қилганликлари аниқланган.
Департаментнинг Хўжаобод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ЯТТ Ф.Я. ва бошқалар ҳудудий тижорат банкидан трикатож ишлаб чиқариш мақсадида ажратилган кредит маблағлари эвазига харид қилинган жихозларни нақд пулга сотиб юбориб, трикотаж ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўймасдан 434,8 млн сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A.K.” ва "A.T." МЧЖ масъул шахслари ҳудудий тижорат банкидан 9 нафар фуқарога тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратилган имтиёзли кредит эвазига таъминотчи корхона сифатида техника маҳсулотларини етказиб бермасдан, расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали жами 323 млн сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Департаментнинг Фурқат туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, Фурқат банк хизматлари маркази собиқ раҳбари Д.М. ва бошқалар 5 нафар фуқаро номидан уларнинг хабардорлигисиз “Ф.Б.” ва “T.I.” МЧЖ ҳамда бошқа тадбиркорлик субъектлари билан сохта шартномалар тузиш орқали 132,3 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
P.S.: Бу ҳолат қачонгача давом этади, ҳеч ким аниқ жавоб бера олмайди. Билганимиз, одамларимиз молиявий саводхонлиги паст. Фирибгарларга осон алданиб қолмоқда.
Нега тартибда таъминотчи маҳсулотни олиб келганини далолатнома орқали расм билан тасдиқлайдиган ҳоким ёрдамчилари бундай масалаларга барҳам бермаяпти? Нега банкир маҳсулот олиб келинганидан сўнг кредит чиқаришда бепарво бўлиб қолмоқда! Буларнинг ҳаммасини ортида шахсий манфаат ёки ўз ишини тушунмаслик ёки бепарволик бор.
Бу каби ҳолатларда таъминотчи ёки қўлга тушган фирибгарларни жазолаш билан эмас, балки ушбу ҳолатга шароит яратиб берган ҳар бир масъулиятсиз масъуллар ҳам фаолиятига ҳам ҳуқуқий баҳо берилиши керак.
👉 @bankirkundaligi 👈
Har kuni moliyaviy bozorlarda pul ishlash uchun qancha imkoniyatlar paydo bo'ladi?
Ko’pincha. Axir, deyarli har bir mashhur yangilik qimmatli qog'ozlar, indekslar, tovarlar va valyutalar qiymatiga ta'sir qiladi.
Foyda olish uchun darhol professional treyder bo'lishingiz shart emas. Barqaror daromad olish uchun bu etarli:
✅ Yangiliklar tasmasini diqqat bilan o'qing;
✅ Monitoring tahlili;
✅ Tez qaror qabul qiling.
Sizda shubha bormi? Va biz buni isbotlaymiz. Qisqa sinovdan o'ting. Moliyaviy vositalarni sotish yoki sotib olish bo'yicha bir nechta qarorlar qabul qiling va 1 daqiqadan so'ng siz savdo orqali qancha pul ishlaganingizni ko'rasiz.
Sinovdan o'ting
Ўзсаноатқурилишбанк таъсислигида “Молиявий технологиялар” компанияси ташкил этилади
2024 йилнинг 4 июнь куни Ўзсаноатқурилишбанк томонидан “Замонавий коммуникациялар” МЧЖ билан ҳамкорликда муассаса таъсислигида “Молиявий технологиялар” компаниясини ташкил қилиш бўйича меморандум имзоланди.
☑️Компания фаолияти банк тизимдаги IT соҳасининг қуйидаги йўналишларни ривожлантиришга қаратилади:
- дастурий таъминотларни ишлаб чиқиш
- мобил технологияларни жорий этиш
- сунъий интеллект ёрдамида иш ташкил қилиш
- роботлаштирилган жараёнларини йўлга қўйиш.
“Замонавий коммуникациялар” МЧЖ билан биометрика ёрдамида хавфсизликни таъминлаш, булутли технологиялар ва стартап лойиҳаларни молиялаштириш юзасидан ҳам тажриба алмашилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
Ipak Yoʻli Banki'дан сўмдаги халқаро карта!
Ipak Yoʻli Banki янгича хизмат, аниқроғи Ўзбекистонда ҳам хорижда ҳам ишлайдиган янги халқаро — VISA START SUM картасини мижозалар эътиборига тақдим этади. Бу халқаро карта сўмда ишлайди ва унинг ёрдамида сиз кундалик тўловларингизни сўмда ёки бошқа исталган валютада бемалол амалга ошира оласиз. Чунки конвертация автоматик равишда керакли валютага ўзгаради.
Карта қуйидаги имкониятларга эга:
• Ipak Yoʻli Mobile'да Ўзбекистондаги банкларнинг исталган HUMO ва UZCARD карталарига картадан ўтказмалар – 0%;
• Ipak Yoʻli Banki банкоматлари орқали нақд пул ечиб олиш - 0,5%;
• Жамоат транспорти учун тўлов 990 сўм.
Ушбу картани Ipak Yoʻli Mobile иловасида олишингиз мумкин. Етказиб бериш ҳам бепул.
Қўшимча саволлар учун @ipaksupport ёки 1296 рақами орқали боғланишингиз мумкин.
Instagram | Telegram
👉 @bankirkundaligi 👈
🏦 Янги OFB мобил иловаси ҳар куни, ҳатто байрам ва дам олиш кунларида исталган банк амалиётларни бажариш имкониятини беради!
Иловада хизматлардан 24/7 тартибида фойдаланиш мумкин бўлиб, сизга:
✔️ банкка бормай туриб тўловларни амалга ошириш;
✔️ бир зумда карталар орасида ўтказмаларни амалга ошириш;
✔️ илованинг ўзида омонатларни очиш ва бошқариш;
✔️ реал вақт режимида валютани айирбошлаш;
✔️ халқаро пул ўтказмаларини амалга ошириш;
✔️ кредитларни қулай ва тез сўндириш имконини беради.
Иловани юклаб олинг ва банк хизматларидан чекловларсиз фойдаланинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
Сиз идеал шартлардаги омонатни излаяпсизми? Уни топдингиз!
TBC Bank да муддатли омонатлар бўйича катта янгиланишлар юз берди. Энди бизда:
💵 қисман ечиб олиш - фоизларни йўқотмасдан пул ечиб олинг.
🔄 автоматик узайтириш - муддат тугаши билан яна автоматик тарзда узайтирилади. Сиз фоизларни олишда давом этасиз.
📱янги, қулай интерфейс - биз сизнинг қулайлигингиз учун барча ноқулай функцияларни қисқартирдик.
Биз керакли бўлган барча нарсани сақлаб қолдик: энг юқори ставкалар 27% гача, мослашувчан шартлар ва исталган вақтда тўлдириш.
Иловага утинг ва ҳозироқ орзуларингиз учун пул тўплашни бошланг.
👉 @bankirkundaligi 👈
МИКРОҚАРЗЛАР
Бизнинг канал билан беғараз ҳамкорлик қилиб келаётган тижорат банклари масъулларидан олинган маълумотлар асосида тайёрланди.
▪️Ўзсаноатқурилишбанк
Онлайн ва оффлайн
Муддати 48 ойгача
Миқдори 100 млн сўмгача
Фоизи 29 фоиздан
Батафсил
▪️Ҳамкорбанк
Муддати 36 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 27,99 % дан бошлаб
Батафсил
Онлайн микроқарз
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 32 % дан бошлаб
Батафсил
▪️Халқ банки
Онлайн микроқарз
Муддати 36 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 25% дан
Батафсил
▪️Капиталбанк
Муддати 60 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 30% дан
Батафсил
▪️Трастбанк
Муддати 60 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 24 % дан бошлаб
Батафсил
Онлайн микроқарз
Муддати 12 ой
Миқдори 50 млн сўмгача
Фоизи 32%
Батафсил
▪️Агробанк
Муддати 24-36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 27-28% (тўхтатилган)
Онлайн микроқарз
Муддати 24 ойгача
Миқдори 30 млн. сўмгача
Фоизи 27,99%
▪️Микрокредитбанк
Муддати 60 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 28-32% гача
Батафсил
Онлайн микроқарз (вақтинча тўхтатилган)
Муддати 24 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 27-31% гача
Батафсил
▪️Бизнесни ривожлантириш банки
Муддати 48 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 26-31%
Батафсил
Онлайн микроқарз
Муддати 48 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 27-32%
Батафсил
▪️АлоқаБанк
Онлайн микроқарз
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 32%
Батафсил
▪️Инфинбанк
Муддати 18 ойдан 36 ойгача
Миқдори 20 млн. сўмдан 50 млн. сўмгача
Фоизи 34,99%дан 47,99%гача
Батафсил
Ўзини ўзи банд қилган шахслар учун
Муддати 9 ойдан 36 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 26,99%дан 32,99%гача
Батафсил
▪️Асакабанк
Фоизи 30% дан бошланади
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Онлайн микроқарз
Фоизи 30% дан бошланади
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн сўмгача
Батафсил
▪️Ипак йўли банки
Фоизи 29,9% дан
Муддати 5 йилгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Онлайн микроқарз
Фоизи 30,90% дан
Муддати йилгача
Миқдори 100 млн сумгача
Батафсил
▪️Анорбанк
Онлайн микроқарз
Фоизи ойлик 2,83% дан
Муддати 36 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Батафсил
☑️Микроқарз қандай кредит, уни қандай олиш мумкин, қандай ҳужжатлар расмийлаштириш ҳақида 👉 бу ерда батафсил 👈 ўқинг.
☑️Айни пайтда тижорат банкларида ажратилаётган автокредитлар ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
🏦 Асакабанк Ахборот хизматидан янги лойиҳа!
Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6084-сон Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 61-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Лойиҳадан кўзланган мақсад «Банк тизимида давлат тилида иш юритиш» видеоқўлланмалари орқали банкларда фаолият олиб бораётган барча соҳа мутахассисларининг меъёрий ҳужжатлар билан ишлашдаги саводхонлигини ошириш.
Бу каби лойиҳалар бардавом бўлишини тилаб қоламиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️ТАЪЛИМ КРЕДИТИГА ОИД МАСАЛАЛАР
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий ва профессионал таълим ташкилотлари талабалари ва ўқувчиларига бюджет маблағлари ҳисобидан таълим кредитини ажратиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" Фармони (27.05.2024 йилдаги ПФ-82-сон) қабул қилинган. Ушбу фармондан келиб чиқиб таълим кредитларига оид асосий саволларга жавоб тайёрладик.
☑️Унга кўра, олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредитини фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратилади.
☑️Кредит кимларга берилади?
▪️олий таълим ташкилотлари (давлат, хусусий ва хорижий ОТМлар филиаллари) талабалари учун — талабалар тўғрисидаги маълумотлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг «Талабаларга шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар ҳисобини юритиш» (kontrakt.edu.uz) ахборот тизими ва «Олий таълим жараёнларини бошқариш» (HEMIS) ахборот тизимида мавжуд бўлганда;
▪️профессионал таълим ташкилотлари (техникум, касб-ҳунар коллежи ва ҳ.к.) ўқувчилари учун — ўқувчилар тўғрисидаги маълумотлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг «Профессионал таълим жараёнларини бошқариш» (prof.edu.uz) ахборот тизимида мавжуд бўлганда ажратилади.
☑️Қайси таълим шаклига берилади?
Фақат кундузги таълимга ажратилади. Сиртқи, кечки ва масофавий таълимга кредит ажратилмайди.
☑️Таълим кредити қанча миқдорда ажратилади?
Таълим кредитлари:
▪️Олий таълим ташкилотларининг биринчи босқич талабалари ҳамда профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун тўлов-контракт суммаси миқдорида;
▪️олий таълим ташкилотларининг иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи «3» дан паст бўлган тақдирда тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида ажратилади («Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган оилалар фарзандлари бундан мустасно).
☑️Таълим кредитини олиш учун ариза қандай қолдирилади?
▪️https://talim-krediti.mf.uz порталига онлайн тарзда ариза билан мурожаат қилинади.
Таълим кредити фоизи қанча?
Таълим кредити 14 фоиз ставкада ажратилади. Хотин-қизлар учун ушбу фоиз ставкасини давлат тўлаб беради, улар тўламайди (0%).
☑️Таълим кредити қачон тўланади?
▪️Таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб (яъни олти ой ўтиб) 7 йил давомида қайтарилади.
☑️Таълим кредити олши учун қандай ҳужжатлар керак?
▪️ариза;
▪️шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар;
▪️кредит қайтариш таъминоти (“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредитлари учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди).
☑️Таълим кредити ҳолатини қандай текшириш мумкин?
▪️Телеграмдаги @talim_krediti_mf_bot боти орқали кредит ҳолатини текшириш мумкин.
Таълим кредитларига оид бошқа масалаларга 👉мана бу ерда👈 ҳам тўхталиб ўтганмиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
КЎП БЕРИЛАДИГАН САВОЛЛАР
▪️Кредит ажратилаётганда қарз олувчиларга банк томонидан фақат маълум бир суғурта компанияси ёки баҳоловчи ташкилотнинг хизматидан фойдаланиши зарурлиги юзасидан талаб қўйиш тўғрими?
Нотўғри. Банк қарз олувчининг суғурта компанияси ва баҳоловчини танлаш ҳуқуқини чекламаслиги лозим.
▪️Тижорат банкининг фуқарога кредит олиш учун доимий рўйхатда турган аҳоли пунктида жойлашган банк муассасасига мурожаат этиши кераклиги тўғрисидаги талаби тўғрими?
Яшаш жойидан қатъи назар истеъмолчи-жисмоний шахс кредит олиш учун ўзи танлаган банкка мурожаат этишга ҳақли.
▪️Банк қарз олувчилардан кредит тўловларини фақат нақд пулда тўланишини талаб қилиши тўғрими?
Қарз олувчиларга нисбатан банк томонидан берилган кредитлар учун тўловларни фақат нақд пул шаклида тўлаш лозимлиги бўйича талаб белгиланишига йўл қўйилмайди.
Саволларга жавоблар Марказий банк томонидан “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида”ги Низом талаблари асосида берилди.
👉 @bankirkundaligi 👈
Кузатувчиларимиз учун ажойиб янгилик!
📊 Дунёда топ 13-ўринда турувчи АҚШнинг Чикаго университети билан ҳамкорликда иқтисодиёт бўйича ташкил этиладиган ёзги мактабга қабул бошланибди.
✅ Ёзги мактабда сиз:
🔹дунёнинг юқори ўринларда турувчи олийгоҳларидан келган профессорларнинг маҳорат дарсларида қатнашиш;
🔹иқтисод соҳасига қизиқувчи сараланган ёшлар билан дўстона алоқалар ўрнатиш;
🔹ўз карьерангизни ривожлантириш учун мутахассислардан маслаҳатлар олишингиз мумкин.
❓Кимлар қатнаша олади?
- ўз билим ва тажрибасини оширишни мақсад қилган иқтисодиёт соҳасида ишловчи ходимлар;
- келажакда ушбу соҳада ишлашни мақсад қилган ўқувчи ва талаба ёшлар.
👉 Рўйхатдан ўтиш
👉 Батафсил
🗓 Рўйхатдан ўтиш жорий йилнинг 16 июн санасига қадар давом этади.
@newuzbekistanuniversity
👉 @bankirkundaligi 👈
АВТОКРЕДИТЛАР
(Бизнинг канал билан беғараз ҳамкорлик қилиб келаётган тижорат банкларида мавжуд автокредитлар тўғрисида маълумот. Бош офис мутасаддиларидан олинган)
▪️Асакабанк
Янги автомобил учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 23.5%дан бошланади
Бошланғич тўлов 30%
Батафсил
Иккиламчи бозор учун мавжуд эмас.
▪️Халқ банки
Янги автомобил учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 24% дан
Бошланғич тўлов 25% дан
Батафсил
Иккиламчи бозор учун мавжуд эмас.
▪️Ўзсаноатқурилишбанк
Янги автомобил учун
Муддати 5 йилгача
Фоизи 25%дан
Бошланғич тўлов 25%дан
Батафсил
Иккиламчи бозор учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 25%дан
Бошланғич тўлов 25%
Батафсил
▪️Трастбанк
Янги автомобил учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 24% дан бошлаб
Бошланғич тўлов 25% фоиздан бошлаб
Батафсил
Иккиламчи бозор учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 24% дан бошлаб
Бошланғич тўлов 25% фоиздан бошлаб
Батафсил
▪️Бизнесни ривожлантириш банки
Янги автомобил учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 23-29%
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил
Иккиламчи бозор учун мавжуд эмас.
▪️Агробанк, Микрокредитбанк ва Туронбанк
Автокредит вақтинча тўхтатилган.
▪️Капиталбанк
Иккиламчи бозор учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 30%
Бошланғич тўлов - харид килинаётган автотранспорт воситаси нархининг камида 10%
Батафсил
▪️Ипак йўли банки
Бирламчи ва иккиламчи бозор учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 26,90%
Бошланғич тўлов 0% дан
Батафсил
▪️Aнорбанк
Бирламчи ва иккиламчи бозор учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 33%
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил
▪️Aлоқабанк
Бирламчи бозор учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 30%
Бошланғич тўлов 36%
Батафсил
Иккиламчи бозор учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 30%
Бошланғич тўлов 36%
Батафсил
▪️Инфинбанк
Янги автомобил учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 27,99% дан бошлаб
Бошланғич тўлов 25% фоиздан бошлаб
Батафсил
Иккиламчи бозор учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 27,99% дан бошлаб
Бошланғич тўлов 25% фоиздан бошлаб
Батафсил
Tracker, Onix, Malibu, Captiva, Equinox, Traverse, Tahoe автомобиллари учун
Муддати 48 ойгача
Фоизи 16,99% дан бошлаб
Бошланғич тўлов 15% фоиздан бошлаб
Батафсил
Рўйҳатда кўрсатилгандан бошқа шартлар билан танишиш учун «БАТАФСИЛ» деган сўзга босиб, банк сайтига кириб тўлиқ танишинг.
Автокредит олиш учун қандай ҳужжатлар тайёрланиши ҳақида 👉 шу ерда 👈 ўқинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️"МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВИ ТЎҒРИСИДА" ҚОНУН ИМЗОЛАНДИ ВА БУГУН ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ
☑️Қонун давлат органларига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, давлат муассасаларига, давлат унитар корхоналарига, давлат мақсадли жамғармаларига, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларига (Жумладан давлат улуши мавжуд тижорат банкларига ҳам) нисбатан татбиқ этилади.
Қонунга кўра, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир.
Қонунни яхшилаб танишиб чиқинг, қўрқиб кетманг ҳали кучга кирган эмас. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач (2024 йил декабр ойидан) кучга киради.
☝🏻Эътибор беринг. Ушбу қонун кучга киргач, ташкилотда ишловчи мансабдор шахс ёки ходим манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги ҳақида хабар бермаса БҲМнинг уч бараваридан 5 бараваригача жарима солинади.
👉 @bankirkundaligi 👈
“Трастбанк” ва “Raiffeisen Bank International” банки ўртасида миқдори 10 млн евро бўлган кредит шартномаси имзоланди
“Трастбанк” ХАБ Австриянинг расмий экспорт кредит агентлиги ҳисобланган Австрия назорат банки суғурта қопламаси доирасида 10 млн. Евро миқдорида молиялаштиришни жалб қилиш бўйича “Raiffeisen Bank International” банки билан кредит шартномасини имзолади.
Бу эса мамлакатимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш, савдо, хизмат кўрсатиш, муқобил энергетика, соғлиқни сақлаш каби устувор тармоқларида кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштириш, экспортга йўналтирилган кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратишга замин яратади. Қолаверса, “Трастбанк”нинг халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш йўлидаги навбатдаги қадами десак муболаға эмас.
Маълумот ўрнида, мазкур икки банк ўртасидаги ҳамкорлик 2008 йилда йўлга қўйилган.
👉Кўпроқ маълумот учун каналга уланинг: @trastbank_press
👉 @bankirkundaligi 👈
Фарғоналик Депутат Д.Ғаниев қиш мавсумида табиий газ билан таъминланмаган ҳудудларда электр энергияси учун белгиланган «ижтимоий норма» миқдорини ошириш масаласини кўтарди.
Газ билан таъминланмаган ҳудудлар иситишда электрдан фойланади. Уларнинг тўловлари қиш мавсумида жуда ошиб кетади. Буларни лимитини ошириш масалани қўйилди.
Бош вазир ўринбосари Ж.Қўчқоров хонадонларнинг учдан бир қисмида табиий газ йўқлигини қайд этиб, бу масалани ёзиб олиб, маслаҳат қилиб, шуғулланиб, хабарини берамиз - деб жавоб қайтарган.
👉 @bankirkundaligi 👈
#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)
Банкоматдан ечилган пулимни ола олмаяпман
2024 йил 28 май куни Капитал банк банкоматидан пул ечдим 2 марта. Иккинчисида пул ечилди, лекин пул ололмадим. Банкоматда ёзилган ходим рақамига қилдим ўчиқ экан. Банкни қисқа рақами орқали ариза қолдирдим. Лекин ҳеч ким алоқага чиқмади. Мурожатлар билан ишлаш жуда жуда ёмон аҳволда. 6 кун бўлди ҳалиям алоқада чиқишмади.
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Куни кеча эълон қилинган мурожаатларнинг Тенге банкка боғлиғи ҳал этилибди.
Мурожаатчи:
Тенге банк
Ассалому алайкум? мени Тенге 24 иловасидаги виртуал карта билан боғлиқ муаммойим бартараф этилди. Мен билан банкнинг онлайн консултанти боғланиб муаммойимни ҳал қилиб берди. Раҳмат сизларга каналингиз фаолияти ривож тилайман (Қуйидаги расмда карта блокдан очилганини кўриш мумкин).
Тенге банк мутасаддиларига мурожаатчи номидан миннатдорчилик билдирамиз.
ТБС банк
Йўқ ҳали ҳал бўлмади ойлигим тушган эди яна ечиб олди. Банклар мени чёрный спискадасиз энди кредит ололмайсиз деяпти. Илтимос ёрдам берингизлар КАТМ ни тўғирлаб беришсин.
ТБС банк эса мурожаатни шунчаки кўрмади. Марказий банк ҳам қизиқмади. Чунки уларни кўрмади дейиш нотўғри бўлар эди. ТБС банкдан шикоят қилган мурожаатчига қуйидаги расмдаги огоҳлантириш хати келган. Марказий банкнинг Банк истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматидан ушбу мурожаатчига ёрдам кўрсатишларини такроран сўраб қоламиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
UDEA 27-май 4-июн кунлари Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида ташкил этган "Молиявий ташкилотларда корпоратив бошқарув" қисқа муддатли курси тақдирлаш маросими бўлиб ўтди
🇬🇧 Ушбу Лондон Қироллик Коллежи (King's College London) билан ҳамкорликда ташкил қилинган профессионал курс тижорат банклар раҳбар ходимлари учун махсус ишлаб чиқилган бўлиб, Лондон Қироллик Коллежи кампусида ўтказилди.
Профессионал курс иштирокчилари банк ишида корпоратив бошқарув, кенгаш бошқаруви, тартибга солиш ҳамда рақамли дунёда молиявий ташкилот сифатида ҳаракатланишдек муҳим мавзуларни интерактив маърузалар, семинар ва реал кейслар ёрдамида ўргандилар.
Профессионал курсда бир қатор хорижий экспертлар, жумладан, Қироллик Бизнес Мактабидан Prof. Leone Leonida, Bloomberg бош офисидан Анна Ширшова ҳамда HSBC Бухгалтерия ҳисоби ва баҳолаш менежери Dr. Тоштемир Мажидов, UBS Гуруҳ ички аудит директори Олимхон Азизов ва Seed Mentors директори Музаффар Сайдиганиев каби ўзбекистонлик етук экспертлар маъруза қилдилар.
Сиз ҳам мутахассис сифатида ўз малакангизни оширишни истасангиз бизга мурожаат қилинг.
Батафсил:
📞 +998788880800
🌐 https://udea.uz/courses/
🔵 Telegram 🟣 Instagram
🔵 Facebook 🔵 LinkedIn