ДХХ: прокурор, терговчи, суриштирувчи, адвокат ва бошқаларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди
Жиззах вилояти прокуратурасининг бўлим прокурори Жиззах шаҳрида яшовчи, 1975 й.т. фуқарони муқаддам Жиноят Кодексининг 167-моддаси билан судланганлик ҳолатини ўзининг ваколатли ҳамкасби орқали олиб ташлашни ваъда қилиб, эвазига 1000 АҚШ доллари ва 1 дона “Samsung Galaxy S24 Ultra” русумли телефон аппаратини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Тошкент шаҳар Яккасарой туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси ва 2 нафар суриштирувчиси ўзаро тил бириктириб, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, бўлим иш юритувида бўлган жиноят иши бўйича айбланувчига нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўлламаслик ҳамда унинг ҳаракатларини ЖКнинг 273-моддаси 5-қисмидан 276-моддасининг 2-қисми “а” бандига қайта малакалаш эвазига, айбланувчининг таниши Қ.О. орқали 7 минг АҚШ доллари олган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланди.
Тошкент шаҳрида яшовчи, 1967 ва 1970 йилларда туғилган, муқаддам судланган 2 нафар шахс 1980 й.т. фуқаронинг ишончига кириб, унга нисбатан ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти иш юритувидаги ЖКнинг 168-моддаси билан қўзғатилган жиноят ишини прокуратура органларидаги танишлари орқали унинг фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш ва “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўлламаслик эвазига 50 минг АҚШ доллари талаб қилишади.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фирибгарлардан бири, яъни, 1970 й.т. шахс сўралган пул маблағини олган вақтида ушланди.
Ҳозирда уларни прокуратура тизимидаги танишларининг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Наманган шаҳридаги адвокатлар ҳайъати адвокати ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
👉 @bankirkundaligi 👈
▶️ Xalq banki mas'ullari to'g'ridan-to'g'ri efirda savollaringizga javob beradi
12-iyun, soat 16:00da bank rasmiy sahifalarida "Xalq bankida mavjud ipoteka kreditlari va ularning shartlari" mavzusi navbatdagi jonli efir bo'lib o'tadi.
🎙 Mavzu bo'yicha o'zingizni qiziqtirgan savollarga mas'ullardan shaxsan javob olish mumkin bo'lgan erkin formatdagi uchrashuvni o'tkazib yubormang.
Onlayn efirda qatnashish uchun havola👇
🌐Instagram | 🌐Telegram | 🌐 Facebook
👉 @bankirkundaligi 👈
Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (3 - 9 июн) янгиликлари.
☑️Алоқабанк ва ODDO BHF ўртасида молиявий ўсишни ва халқаро миқёсда савдони рағбатлантиришга қаратилган истиқболли ҳамкорликнинг бошланиши бўлган муҳим шартнома расман имзоланди. Батафсил.
☑️ТБС банк Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги банкка “BB-” рейтингини берди, прогноз — “барқарор”. Батафсил.
☑️Халқ банки "Молиявий оммабоп" кредитини таклиф этди. Муддати 36 ойгача, фоизи 25% (Аёл тадбиркорларга 24%), имтиёзли давр 6 ойгача, миқдори 50 млн. сўмгача.
☑️Трастбанк ва “Raiffeisen Bank International” банки ўртасида миқдори 10 млн. Евро бўлган кредит шартномаси имзоланди. Батафсил. Шунингдек, банк иккиламчи бозор учун автокредит таклиф этди. Муддати 60 ойгача, фоизи 24%дан бошлаб, бошланғич тўлов 25%дан бошлаб.
☑️Анорбанк иловасида мобил алоқа учун пул ўтказганда 2% кешбэк тақдим этишни йўлга қўйганини маълум қилди.
☑️Ориентфинансбанк «Курьер микроқарзини таклиф этди. Миқдори 20 млн. сўмгача, фоизи 24,9%, муддати 18 ой.
☑️Асакабанк "Онлайн" омонатини таклиф этди. Фоизи 22%, минимал миқдори 100 минг сўм.
☑️Ипак йўли банк VISA START SUM картаси учун банкнинг банкоматларидан пул ечганда 0,5% комиссия олинишини маълум қилди.
☑️Ўзсаноатқурилишбанк ва “Uzcard ventures” ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Батафсил.
☑️Капиталбанк жорий йил 30 июнга қадар акция доирасида"Ҳаммаси учун 0" тарифида ҳисобрақам очиш ва унга хизмат кўрсатиш, айланмадан комиссия, бошқа банкларга ўтказмалар ҳамда кассадан нақд пул олиш мутлақо бепул бўлишини маълум қилди.
☑️Инфинбанк Tracker учун автокредит таклиф этди. Фоизи 16,99%дан бошланади, муддати 48 ойгача, бошланғич тўлов камида 15%.
☑️Универсал банк иккиламчи бозор учун автокредит таклиф этди. Фоизи 36%, бошланғич тўлов автомобилнинг 36%дан кам бўлмаган миқдорда.
☑️Ҳаёт банк Қозоғистоннинг "First Heartland Jusan Bank"ида корреспондентлик ҳисобрақамини очганини маълум қилди.
☑️Агробанк Европа футбол чемпионати трансляциясининг бош ҳомийсига айланганини маълум қилди.
☑️Микрокредитбанк хорижий валюатада "Stimul" омонатини таклиф этди. Фоизи 9%, энг кам миқдор 100$, муддати 24 ой.
☑️Азия аллианс банк "Инвест онлайн" омонатини таклиф этди. Биринчи 12 ой учун 25%, 13 ойдан 25 ойгача 24%. Қўшимча маблағ киритиш мумкин.
☑️Давр банк 1,5 млрд. сўмгача янги уй-жой сотиб олиш учун бирламчи ипотека кредити таклиф этди. Фоизи 28,5%дан, муддати 84 ойгача, бошланғич тўлов 20%дан.
☑️Мадад инвест банк ребрендингни амалга оширди. Энди у MyBank бўлди. Доимги сиёҳ ранглари қизил рангга ўзгартирилди.
☑️Ҳамкорбанк уй-жой хариди ва таъмири учун ипотека кредит таклиф этди. Уй-жой харид қилиш учун миқдори 600 млн. сўмгача, муддати 120 ойгача, фоизи 28%, бошланғич тўлов 26%. Уй-жой таъмири учун миқдори 200 млн. сўмгача, муддати 60 ойгача, фоизи 28%, бошланғич бадал 26%.
☑️Банклар ишга таклиф этди:
▪️Ўзмиллийбанк;
▪️Капиталбанк;
▪️Бизнесни ривожлантириш банки.
☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.
☑️Автокредитлар шартларини эълон қилдик. 👉Мана бу ерда.👈
☑️Микроқарзлар шартларини ҳам эълон қилдик. 👉Мана бу ерда.👈
☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.
Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️Айтишларича, бироздан сўнг Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилади.
Кун тартиби: Энергия ресурсларини тежаш ҳамда энергетика соҳаси объектларини 2024/2025 йиллар куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида.
Йиғилишда ҳокимлар, уларнинг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва экология масалалари бўйича ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, Иқтисодиёт ва молия, инвестициялар ва саноат, кадастр, қурилиш, уй-жой ва коммунал хўжалиги, транспорт, автомобил йўллари, экология ҳудудий бўлимлари бошлиқлари, Марказий банк ва тижорат банклари раҳбарлари иштирок этади.
Жумладан шаҳар ва туман тижорат банклари раҳбарлари ва юқоридаги бошқармаларининг шаҳар ва туман бўлим бошлиқлари ҳам иштирок этади.
👉 @bankirkundaligi 👈
Ipak Yoʻli Banki'дан сўмдаги халқаро карта!
Ipak Yoʻli Banki янгича хизмат, аниқроғи Ўзбекистонда ҳам хорижда ҳам ишлайдиган янги халқаро — VISA START SUM картасини мижозалар эътиборига тақдим этади. Бу халқаро карта сўмда ишлайди ва унинг ёрдамида сиз кундалик тўловларингизни сўмда ёки бошқа исталган валютада бемалол амалга ошира оласиз. Чунки конвертация автоматик равишда керакли валютага ўзгаради.
Карта қуйидаги имкониятларга эга:
• Ipak Yoʻli Mobile'да Ўзбекистондаги банкларнинг исталган HUMO ва UZCARD карталарига картадан ўтказмалар – 0%;
• Ipak Yoʻli Banki банкоматлари орқали нақд пул ечиб олиш - 0,5%;
• Жамоат транспорти учун тўлов 990 сўм.
Ушбу картани Ipak Yoʻli Mobile иловасида олишингиз мумкин. Етказиб бериш ҳам бепул.
Қўшимча саволлар учун @ipaksupport ёки 1296 рақами орқали боғланишингиз мумкин.
Instagram | Telegram
👉 @bankirkundaligi 👈
🏦 Янги OFB мобил иловаси ҳар куни, ҳатто байрам ва дам олиш кунларида исталган банк амалиётларни бажариш имкониятини беради!
Иловада хизматлардан 24/7 тартибида фойдаланиш мумкин бўлиб, сизга:
✔️ банкка бормай туриб тўловларни амалга ошириш;
✔️ бир зумда карталар орасида ўтказмаларни амалга ошириш;
✔️ илованинг ўзида омонатларни очиш ва бошқариш;
✔️ реал вақт режимида валютани айирбошлаш;
✔️ халқаро пул ўтказмаларини амалга ошириш;
✔️ кредитларни қулай ва тез сўндириш имконини беради.
Иловани юклаб олинг ва банк хизматларидан чекловларсиз фойдаланинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
Сиз идеал шартлардаги омонатни излаяпсизми? Уни топдингиз!
TBC Bank да муддатли омонатлар бўйича катта янгиланишлар юз берди. Энди бизда:
💵 қисман ечиб олиш - фоизларни йўқотмасдан пул ечиб олинг.
🔄 автоматик узайтириш - муддат тугаши билан яна автоматик тарзда узайтирилади. Сиз фоизларни олишда давом этасиз.
📱янги, қулай интерфейс - биз сизнинг қулайлигингиз учун барча ноқулай функцияларни қисқартирдик.
Биз керакли бўлган барча нарсани сақлаб қолдик: энг юқори ставкалар 27% гача, мослашувчан шартлар ва исталган вақтда тўлдириш.
Иловага утинг ва ҳозироқ орзуларингиз учун пул тўплашни бошланг.
👉 @bankirkundaligi 👈
МИКРОҚАРЗЛАР
Бизнинг канал билан беғараз ҳамкорлик қилиб келаётган тижорат банклари масъулларидан олинган маълумотлар асосида тайёрланди.
▪️Ўзсаноатқурилишбанк
Онлайн ва оффлайн
Муддати 48 ойгача
Миқдори 100 млн сўмгача
Фоизи 29 фоиздан
Батафсил
▪️Ҳамкорбанк
Муддати 36 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 27,99 % дан бошлаб
Батафсил
Онлайн микроқарз
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 32 % дан бошлаб
Батафсил
▪️Халқ банки
Онлайн микроқарз
Муддати 36 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 25% дан
Батафсил
▪️Капиталбанк
Муддати 60 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 30% дан
Батафсил
▪️Трастбанк
Муддати 60 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 24 % дан бошлаб
Батафсил
Онлайн микроқарз
Муддати 12 ой
Миқдори 50 млн сўмгача
Фоизи 32%
Батафсил
▪️Агробанк
Муддати 24-36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 27-28% (тўхтатилган)
Онлайн микроқарз
Муддати 24 ойгача
Миқдори 30 млн. сўмгача
Фоизи 27,99%
▪️Микрокредитбанк
Муддати 60 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 28-32% гача
Батафсил
Онлайн микроқарз (вақтинча тўхтатилган)
Муддати 24 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 27-31% гача
Батафсил
▪️Бизнесни ривожлантириш банки
Муддати 48 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 26-31%
Батафсил
Онлайн микроқарз
Муддати 48 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 27-32%
Батафсил
▪️АлоқаБанк
Онлайн микроқарз
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 32%
Батафсил
▪️Инфинбанк
Муддати 18 ойдан 36 ойгача
Миқдори 20 млн. сўмдан 50 млн. сўмгача
Фоизи 34,99%дан 47,99%гача
Батафсил
Ўзини ўзи банд қилган шахслар учун
Муддати 9 ойдан 36 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 26,99%дан 32,99%гача
Батафсил
▪️Асакабанк
Фоизи 30% дан бошланади
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Онлайн микроқарз
Фоизи 30% дан бошланади
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн сўмгача
Батафсил
▪️Ипак йўли банки
Фоизи 29,9% дан
Муддати 5 йилгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Онлайн микроқарз
Фоизи 30,90% дан
Муддати йилгача
Миқдори 100 млн сумгача
Батафсил
▪️Анорбанк
Онлайн микроқарз
Фоизи ойлик 2,83% дан
Муддати 36 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Батафсил
☑️Микроқарз қандай кредит, уни қандай олиш мумкин, қандай ҳужжатлар расмийлаштириш ҳақида 👉 бу ерда батафсил 👈 ўқинг.
☑️Айни пайтда тижорат банкларида ажратилаётган автокредитлар ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
🏦 Асакабанк Ахборот хизматидан янги лойиҳа!
Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6084-сон Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 61-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Лойиҳадан кўзланган мақсад «Банк тизимида давлат тилида иш юритиш» видеоқўлланмалари орқали банкларда фаолият олиб бораётган барча соҳа мутахассисларининг меъёрий ҳужжатлар билан ишлашдаги саводхонлигини ошириш.
Бу каби лойиҳалар бардавом бўлишини тилаб қоламиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️ТАЪЛИМ КРЕДИТИГА ОИД МАСАЛАЛАР
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий ва профессионал таълим ташкилотлари талабалари ва ўқувчиларига бюджет маблағлари ҳисобидан таълим кредитини ажратиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" Фармони (27.05.2024 йилдаги ПФ-82-сон) қабул қилинган. Ушбу фармондан келиб чиқиб таълим кредитларига оид асосий саволларга жавоб тайёрладик.
☑️Унга кўра, олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредитини фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратилади.
☑️Кредит кимларга берилади?
▪️олий таълим ташкилотлари (давлат, хусусий ва хорижий ОТМлар филиаллари) талабалари учун — талабалар тўғрисидаги маълумотлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг «Талабаларга шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар ҳисобини юритиш» (kontrakt.edu.uz) ахборот тизими ва «Олий таълим жараёнларини бошқариш» (HEMIS) ахборот тизимида мавжуд бўлганда;
▪️профессионал таълим ташкилотлари (техникум, касб-ҳунар коллежи ва ҳ.к.) ўқувчилари учун — ўқувчилар тўғрисидаги маълумотлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг «Профессионал таълим жараёнларини бошқариш» (prof.edu.uz) ахборот тизимида мавжуд бўлганда ажратилади.
☑️Қайси таълим шаклига берилади?
Фақат кундузги таълимга ажратилади. Сиртқи, кечки ва масофавий таълимга кредит ажратилмайди.
☑️Таълим кредити қанча миқдорда ажратилади?
Таълим кредитлари:
▪️Олий таълим ташкилотларининг биринчи босқич талабалари ҳамда профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун тўлов-контракт суммаси миқдорида;
▪️олий таълим ташкилотларининг иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи «3» дан паст бўлган тақдирда тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида ажратилади («Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган оилалар фарзандлари бундан мустасно).
☑️Таълим кредитини олиш учун ариза қандай қолдирилади?
▪️https://talim-krediti.mf.uz порталига онлайн тарзда ариза билан мурожаат қилинади.
Таълим кредити фоизи қанча?
Таълим кредити 14 фоиз ставкада ажратилади. Хотин-қизлар учун ушбу фоиз ставкасини давлат тўлаб беради, улар тўламайди (0%).
☑️Таълим кредити қачон тўланади?
▪️Таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб (яъни олти ой ўтиб) 7 йил давомида қайтарилади.
☑️Таълим кредити олши учун қандай ҳужжатлар керак?
▪️ариза;
▪️шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар;
▪️кредит қайтариш таъминоти (“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредитлари учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди).
☑️Таълим кредити ҳолатини қандай текшириш мумкин?
▪️Телеграмдаги @talim_krediti_mf_bot боти орқали кредит ҳолатини текшириш мумкин.
Таълим кредитларига оид бошқа масалаларга 👉мана бу ерда👈 ҳам тўхталиб ўтганмиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
КЎП БЕРИЛАДИГАН САВОЛЛАР
▪️Кредит ажратилаётганда қарз олувчиларга банк томонидан фақат маълум бир суғурта компанияси ёки баҳоловчи ташкилотнинг хизматидан фойдаланиши зарурлиги юзасидан талаб қўйиш тўғрими?
Нотўғри. Банк қарз олувчининг суғурта компанияси ва баҳоловчини танлаш ҳуқуқини чекламаслиги лозим.
▪️Тижорат банкининг фуқарога кредит олиш учун доимий рўйхатда турган аҳоли пунктида жойлашган банк муассасасига мурожаат этиши кераклиги тўғрисидаги талаби тўғрими?
Яшаш жойидан қатъи назар истеъмолчи-жисмоний шахс кредит олиш учун ўзи танлаган банкка мурожаат этишга ҳақли.
▪️Банк қарз олувчилардан кредит тўловларини фақат нақд пулда тўланишини талаб қилиши тўғрими?
Қарз олувчиларга нисбатан банк томонидан берилган кредитлар учун тўловларни фақат нақд пул шаклида тўлаш лозимлиги бўйича талаб белгиланишига йўл қўйилмайди.
Саволларга жавоблар Марказий банк томонидан “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида”ги Низом талаблари асосида берилди.
👉 @bankirkundaligi 👈
Кузатувчиларимиз учун ажойиб янгилик!
📊 Дунёда топ 13-ўринда турувчи АҚШнинг Чикаго университети билан ҳамкорликда иқтисодиёт бўйича ташкил этиладиган ёзги мактабга қабул бошланибди.
✅ Ёзги мактабда сиз:
🔹дунёнинг юқори ўринларда турувчи олийгоҳларидан келган профессорларнинг маҳорат дарсларида қатнашиш;
🔹иқтисод соҳасига қизиқувчи сараланган ёшлар билан дўстона алоқалар ўрнатиш;
🔹ўз карьерангизни ривожлантириш учун мутахассислардан маслаҳатлар олишингиз мумкин.
❓Кимлар қатнаша олади?
- ўз билим ва тажрибасини оширишни мақсад қилган иқтисодиёт соҳасида ишловчи ходимлар;
- келажакда ушбу соҳада ишлашни мақсад қилган ўқувчи ва талаба ёшлар.
👉 Рўйхатдан ўтиш
👉 Батафсил
🗓 Рўйхатдан ўтиш жорий йилнинг 16 июн санасига қадар давом этади.
@newuzbekistanuniversity
👉 @bankirkundaligi 👈
АВТОКРЕДИТЛАР
(Бизнинг канал билан беғараз ҳамкорлик қилиб келаётган тижорат банкларида мавжуд автокредитлар тўғрисида маълумот. Бош офис мутасаддиларидан олинган)
▪️Асакабанк
Янги автомобил учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 23.5%дан бошланади
Бошланғич тўлов 30%
Батафсил
Иккиламчи бозор учун мавжуд эмас.
▪️Халқ банки
Янги автомобил учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 24% дан
Бошланғич тўлов 25% дан
Батафсил
Иккиламчи бозор учун мавжуд эмас.
▪️Ўзсаноатқурилишбанк
Янги автомобил учун
Муддати 5 йилгача
Фоизи 25%дан
Бошланғич тўлов 25%дан
Батафсил
Иккиламчи бозор учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 25%дан
Бошланғич тўлов 25%
Батафсил
▪️Трастбанк
Янги автомобил учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 24% дан бошлаб
Бошланғич тўлов 25% фоиздан бошлаб
Батафсил
Иккиламчи бозор учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 24% дан бошлаб
Бошланғич тўлов 25% фоиздан бошлаб
Батафсил
▪️Бизнесни ривожлантириш банки
Янги автомобил учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 23-29%
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил
Иккиламчи бозор учун мавжуд эмас.
▪️Агробанк, Микрокредитбанк ва Туронбанк
Автокредит вақтинча тўхтатилган.
▪️Капиталбанк
Иккиламчи бозор учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 30%
Бошланғич тўлов - харид килинаётган автотранспорт воситаси нархининг камида 10%
Батафсил
▪️Ипак йўли банки
Бирламчи ва иккиламчи бозор учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 26,90%
Бошланғич тўлов 0% дан
Батафсил
▪️Aнорбанк
Бирламчи ва иккиламчи бозор учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 33%
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил
▪️Aлоқабанк
Бирламчи бозор учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 30%
Бошланғич тўлов 36%
Батафсил
Иккиламчи бозор учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 30%
Бошланғич тўлов 36%
Батафсил
▪️Инфинбанк
Янги автомобил учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 27,99% дан бошлаб
Бошланғич тўлов 25% фоиздан бошлаб
Батафсил
Иккиламчи бозор учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 27,99% дан бошлаб
Бошланғич тўлов 25% фоиздан бошлаб
Батафсил
Tracker, Onix, Malibu, Captiva, Equinox, Traverse, Tahoe автомобиллари учун
Муддати 48 ойгача
Фоизи 16,99% дан бошлаб
Бошланғич тўлов 15% фоиздан бошлаб
Батафсил
Рўйҳатда кўрсатилгандан бошқа шартлар билан танишиш учун «БАТАФСИЛ» деган сўзга босиб, банк сайтига кириб тўлиқ танишинг.
Автокредит олиш учун қандай ҳужжатлар тайёрланиши ҳақида 👉 шу ерда 👈 ўқинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️"МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВИ ТЎҒРИСИДА" ҚОНУН ИМЗОЛАНДИ ВА БУГУН ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ
☑️Қонун давлат органларига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, давлат муассасаларига, давлат унитар корхоналарига, давлат мақсадли жамғармаларига, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларига (Жумладан давлат улуши мавжуд тижорат банкларига ҳам) нисбатан татбиқ этилади.
Қонунга кўра, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир.
Қонунни яхшилаб танишиб чиқинг, қўрқиб кетманг ҳали кучга кирган эмас. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 6 ой ўтгач (2024 йил декабр ойидан) кучга киради.
☝🏻Эътибор беринг. Ушбу қонун кучга киргач, ташкилотда ишловчи мансабдор шахс ёки ходим манфаатлар тўқнашуви мавжудлиги ҳақида хабар бермаса БҲМнинг уч бараваридан 5 бараваригача жарима солинади.
👉 @bankirkundaligi 👈
🏛 Гаров ва омонат
Бир чол банкка кириб, бизнесига керак харажатлар учун 500 доллар кредит сўради. Банк ходими қоғозларни тўлдира бошлади:
— Гаровга нима қўясиз?
— Билмадим, гаров нима? — сўради соддалик билан чол
— Гаров бу пулнинг хавфсиз қайтиши учун кредит нархини қоплай оладиган нарса. Машинангиз борми?
— Ҳа, 20 йилдан бери минадиган юк машинам бор.
— Йўқ, ярамайди, — деди банк ходими. — Балки чорвангиз бордир?
— Ҳа, отим бор.
Охир-оқибат, кредит учун барча ҳужжатлар тўлдирилди ва чолга 500 доллар берилди. Бир-икки ҳафтадан сўнг қария қарзини қайтаргани банкка келди. Керакли пулни санаб, қолганини чўнтагига солиб қўйганини банк ходими кўриб турганди.
— Қолган пулни нима қиласиз? — деб сўради ходим.
— Уйимда сақлайман. — деб жавоб берди чол.
— Ундан кўра банкимизга омонатга қўйишингиз мумкин.
— Хўш-хўш, омонат нима?
— Сиз пулни банкка берасиз, пулингиз кўпайиб боради. Фойдаси билан қайтариб олишингиз мумкин.
Чол ўйланиб қолди ва сўради:
– Банкда гаровга қўядиган бирор нарса борми?
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️Қурбон ҳайитида кетма-кет 4 кун дам олиш кунлари бўлади
2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.
☑️Қуйидагича кетма-кет 4 кун дам олиш кунлари бўлади:
▪️15 июнь, шанба — 5 кунликлар учун дам олиш, 6 кунликлар учун иш куни;
▪️16 июнь, якшанба — Қурбон ҳайити;
▪️17 июнь, душанба — барча учун дам олиш куни.
☝️🏻Меҳнат кодексининг 208-моддасига биноан байрам якшанбага тўғри келса, дам олиш куни душанбага кўчирилади.
▪️18 июнь, сешанба — барча учун қўшимча дам олиш куни (Президентнинг 22.12.2023 йилдаги ПФ-213-сонли фармонига асосан).
👉 @bankirkundaligi 👈
Агробанк экотизими яна бир муҳим лойиҳа билан бойиди — “Agro In Vitro”
Агробанк ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий наф нуқтаи назаридан фойдаси катта бўлган яна бир муҳим лойиҳани ишга туширди. Ўтган ҳафта якунида Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида “Agro In Vitro” лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Сир эмас, ҳозирда бутун дунёда шу жумладан, бизда ҳам қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни ошириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласи долзарб бўлиб бормоқда. Ушбу мақсадларга эришиш эса соғлом кўчат ва уруғчилик ишини ташкил қилиш билан бўлади. Айнан шу мақсадда, чинакамига илғор технологик ечим айнан соҳанинг стратегик банки — Агробанк томонидан амалга оширилди.
Жиззахнинг Ғаллаоролида ташкил қилинган ушбу лойиҳа намунавий кўчатлар етиштиришга мўлжалланган лаборатория комплекси ва 20 гектардан ортиқ ерни (шу жумладан иссиқхоналарни) ўз ичига олади. Таъкидлаганидек, лойиҳанинг асосий мақсади ҳосилдорлиги юқори, кафолатланган, экспортбоп ҳамда замонавий селекция, генетика технологиялари асосида кўчатлар етиштириш ва шунинг натижасида юртимизда мева-сабзавотларни янги, серҳосил навларини кўпайтиришдир. Лойиҳа турли навлардаги йилига 10 миллион дона кўчат етиштиришнинг барча босқичларини ўз ичига олади.
Ўтган ҳафта охирида тақдимот баҳона “Agro In Vitro” комплексида бевосита бўлганимизда унинг Ўрта Осиёда ягона эканлигини, дунёда ҳам бундай лойиҳалар бармоқ билан санарли экани ҳақида айтилди.
👉 @bankirkundaligi 👈
"Open" муддатли тўлов картаси билан исталган харидларингизни амалга оширинг!
☑️Маиший техника, қурилиш моллари-ю, уй жиҳозларини харид қилинг ёки ўқув курсларида таълим олинг!
Миқдори: 68 000 000 сўмгача
Муддати: 3 йилга (ҳар 12 ойда сўндириш шарти билан)
👉 Картани "Open card: насия картаси" иловасида онлайн тарзда қулай расмийлаштиринг — iOS | Android
Батафсил маълумот Agrobank.uz сайтида.
👉 @bankirkundaligi 👈
Тошкентлик фуқаро қиёфасини ўзгартириб, ўзини ёши ўтган инсонга ўхшатиб, банкни ўмармоқчи бўлганди.
Грим усулида бошқа шахс қиёфасига кирган шахс 286 минг АҚШ долларини ўмаришга уриниб кўрди, аммо банк ходимида уйғонган шубҳа бу режани чиппакка чиқарган.
У ҳозир ҳуқуқ тартибор органлари томонидан ушланиб, бугунги кунда жазо муддатини ўтамоқда. Маҳкум суҳбатда ўз қилмишлари ҳақида сўзлаб берган.
Энг қизиғи у қамоқдан топилган.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВИ ҲАҚИДА ХАБАР БЕРГАНЛАР МУКОФОТЛАНАДИ
Қарорга кўра, манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳолатларни аниқлашда жамоатчилик иштирокини таъминлаш мақсадида:
- давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари фаолиятида манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари бўйича тегишли далилларни илова қилган ҳолда уларни аниқлашда фаол ёрдам берган шахсларга ундирилган жариманинг эллик фоизи миқдорида мукофот пули берилади.
Ушбу хабардан айрим "Кўзи ўткирлар" шошилиб кетманг. Югуриб бориб ҳаммасини сотиб берганингиз билан ушбу ҳолатда, далилларни илова қилишингиз керак. Шунда ҳам жарима ундирилса, кейин сизга "доля" ажратилади.
☝🏻"Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида"ги Қонуннинг 21-моддасига кўра, Манфаатлар тўқнашувига оид ҳолларга нисбатан кўриладиган 8 хил чоралар белгиланган. Қонунни тўлиқ ҳолатда мана бу ерда ўқиб чиқишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
Молиявий ўсишни ва халқаро миқёсда савдони рағбатлантиришга қаратилган шартнома
АлоқаБанк ва ODDO BHF ўртасида молиявий ўсишни ва халқаро миқёсда савдони рағбатлантиришга қаратилган истиқболли ҳамкорликнинг бошланиши бўлган муҳим шартнома расман имзоланди.
Иккала муассасанинг раҳбарлари 20 миллион АҚШ доллари миқдордаги савдо кредитлари бўйича Бош кредит битимини якунлаш учун бирлашди. Ушбу муҳим шартнома инновациялар ва мижозларга йўналтирилган хизматларга содиқлиги билан машҳур бўлган етакчи молия институти АлоқаБанк ва жаҳон банк соҳасининг кўзга кўринган иштирокчиси, тажриба ва ишончлилик меросига эга бўлган ODDO BHF ўртасидаги стратегик иттифоқни англатади.
Ушбу ҳамкорлик орқали АлоқаБанк ва ODDO BHF ўзларининг умумий тажрибаси ва ресурсларидан фойдаланиб, иқтисодий фаровонлик ва барқарор ривожланишни таъминлаб, глобал савдонинг мураккабликларини ҳал қилишда бизнесни қўллаб-қувватлашни мақсад қилган.
👉 @bankirkundaligi 👈
ДХХ: ҚАШҚАДАРЁ ВА БУХОРО ВИЛОЯТЛАРИ ҲАМДА ТОШКЕНТ ШАҲРИДА СОЛИҚ ХОДИМЛАРИНИНГ НОҚОНУНИЙ ҲАРАКАТЛАРИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ
ДХХ Қашқадарё бошқармаси ходимлари тезкор тадбирда Қарши туман солиқ инспекциясининг инспектори маҳаллий 5 та МЧЖ фаолияти юзасидан жорий йил сентябр ойига қадар камерал солиқ текширувлари ўтказмаслик эвазига 2300 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. У ушбу пул маблағини вилоят солиқ бошқармасининг камерал солиқ текширувлари шўъбаси бош инспекторига бериши кераклиги аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилди ҳамда мазкур мансабдор шахс ҳам 2300 АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
Бухоро вилояти Ғиждувон туман солиқ инспектори ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, туман марказидаги савдо комплекси ҳудудида фаолият юритувчи ЯТТни жорий йилнинг охиригача айланма солиқ тўловчиси тоифасидан, ҳар ойда 2 млн. 424 минг сўм тўлайдиган қатъий турдаги солиқ тўловчиси тоифасига ўтказмаслик, солиқ томонидан бўладиган текширувлардан ҳимоя этиш ҳамда унинг фаолиятига раҳнамолик қилиш эвазига 8 млн. сўм олган вақтида ДХХ ва Департамент ходимлари томонидан ушланди.
Тошкент шаҳар Яккасарой туманида жойлашган умумий овқатланиш масканида 6 ой мобайнида солиқ текширувлари ўтказмаслик, аксинча, унинг фаолиятига раҳнамолик қилиш эвазига 600 АҚШ доллари олган вақтида мазкур туман солиқ инспекциясининг бош инспектори ДХХ ва Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди. Терговга қадар текширув давомида, ушбу ноқонуний ишга туман солиқ инспекциясининг шўъба бошлиғининг алоқадор эканлиги аниқланиб, у ҳам процессуал тартибда ушланди.
Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида МЧЖ фаолияти бўйича ўтказилган солиқ аудити текшируви натижасида аниқланган 267 млн. 300 минг сўм ҚҚС ва 664 млн. 700 минг сўм соф фойда солиғини мансабдор танишлари орқали камайтириб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари олган вақтида мазкур туман солиқ инспекциясининг камерал назорат шўъбасининг собиқ бошлиғи ушланди.
Ҳозирда бу шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
Дунёнинг 10 нафар етакчи шахматчилари Тошкентда жам бўлди
Ўзбекистон 2026 йилда 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига мезбонлик қилишидан хабарингиз бор. 5-15 июнь кунлари Тошкентда ушбу нуфузли турнирга тайёргарлик вазифасини ўтаб берувчи “UzChess Cup” халқаро шахмат мусобақаси бўлиб ўтади.
Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда АлоқаБанк турнир расмий ҳомийлари сифатида мусобақанинг юқори савияда ўтишига ўз ҳиссасини қўшмоқда. Эсингизда бўлса, яқинда ёш гроссмейстеримиз Нодирбек Абдусатторов айни шу банкнинг амбассадори этиб тайинланганди.
Соврин жамғармаси 166 минг АҚШ долларини ташкил этувчи мусобақада жаҳоннинг экстроклассдаги 10 нафар етакчи шахматчиси иштирок этади.
Турнир қуйидаги учта гуруҳда ўтказилади:
1) “Masters” гуруҳи FIDE рейтинги 2700 ва ундан юқори бўлган шахматчилар;
2) “Challengers” гуруҳи FIDE рейтинги 2600 ва ундан юқори бўлган шахматчилар;
3) “Futures” гуруҳи FIDE рейтинги 2500 ва ундан юқори бўлган шахматчилар ўртасида.
Ўзбекистон сўнгги йилларда спортнинг айнан шу тури бўйича катта ўсишга эришди. Энг нуфузли турнирларга мезбонлик қилиш мамлакатимизга ишониб топширилаётгани ҳам бунинг исботи!
Мусобақани жонли томоша қилишни истаганлар Ёшлар ишлари агентлигининг “Китоб олами” дўконига ташриф буюришлари мумкин.
Турнир ташкилотчилари: Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон шахмат федерацияси ва Ёшлар ишлари агентлигининг «Uzchess» лойиҳаси
Турнир бош ҳомийлари: АлоқаБанк, Uzbekistan Airways
👉 @bankirkundaligi 👈
🍇🍇🍇🍇 Uzum Marketda қайноқ чегирмалар 🤩
Бир кунда етказиб бериш ва 40% гача чегирма билан фойдали нархларда электроникага буюртма беринг.
Насия эса янада арзонлашди – ҳозир харид қилинг, кейинроқ тўланг. ⚡️
👉 @bankirkundaligi 👈
Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги TBC Bank Uzbekistan'га “BB-” рейтингини берди, прогноз — “барқарор”.
Халқаро рейтинг агентлиги Fitch Ratings Inc. (АҚШ) TBC Bank Uzbekistan учун “BB-” кредит рейтингини тасдиқлади. Ушбу муҳим воқеа банкнинг барқарор ривожланиши ва молиявий барқарорлигини билдиради.
Ника Курдиани, TBC Bank Uzbekistan бош директори:
“Бу TBC Uzbekistan учун тарихий босқич бўлиб, ажойиб натижаларимизни кўрсатади. Fitch рейтинги фойдали ўсишимизни ва глобал финтех экотизимини яратишга интилаётганимизни ифодалайди. Биз Ўзбекистондаги “BB-” кредит рейтингига эришган кам сонли компанияларданмиз, бу мамлакатдаги амалдаги суверен кредит рейтингига мос келади”.
Оливер Хьюз, TBC Group Uzbekistan халқаро бизнес бўлими раҳбари:
“TBC Bank Uzbekistan ишга тушганидан атиги икки йил ўтиб рентабелликка эришди – бу глобал рақамли банклар учун рекорд вақт. Ўзбек халқининг ҳаётини яхшилаш учун бизнесимизни кенгайтиряпмиз ва оммабоп рақамли молиявий хизматларни йўлга қўйяпмиз. Биз истеъмол кредитига йўналтирилган ва депозитлар ҳисобидан молиялаштириладиган тўлиқ лицензияланган бизнесни юритамиз. Мақсадимиз барқарор ўсиш ва акциядорларимиз учун узоқ муддатли қийматни таъминлашдир”.
Fitch Ratings жаҳон кредит бозорларини мустақил ва истиқболли кредит рейтинглари, тадқиқотлари бўйича маълумотлар билан таъминлашга ихтисослашган.
👉 @bankirkundaligi 👈
КИМЛАР ИШСИЗ ДЕБ ҲИСОБЛАНАДИ?
«Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги қонуннинг 44-моддасига кўра, 16 ёшдан то пенсия билан таъминланиш ҳуқуқини олишгача бўлган ёшдаги, ҳақ тўланадиган ишга ёки даромад келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган, ишга жойлашишда кўмак олиш учун маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилган ва улар томонидан иш қидирувчи сифатида рўйхатга олинган меҳнатга лаёқатли шахслар (таълим муассасаларида таълим олаётганлар мустасно) ишсиз деб эътироф этилади.
Агар иш қидираётган шахсга у рўйхатга олинган кундан эътиборан дастлабки ўн кун ичида мақбул келадиган иш таклиф этилмаган бўлса ёки маҳаллий меҳнат органи мазкур шахс ишга жойлаштириш учун юборилган ташкилотдан рад жавобини олган бўлса, шахсни ишсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги қарор у иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган кундан эътиборан ўн биринчи кундан кечиктирмай маҳаллий меҳнат органи томонидан қабул қилинади.
Шахсни ишсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги қарор маҳаллий меҳнат органининг буйруғи билан расмийлаштирилади, ушбу буйруқ бир вақтнинг ўзида ишсизлик нафақаси тайинлаш тўғрисидаги буйруқ ҳисобланади. Буйруқда ишсизлик нафақасининг миқдори ва уни ҳисоблаш санаси кўрсатилади.
P.S.: Хуллас, иши йўқ бўлган ҳамма ҳам ишсиз дейилавермайди. Меҳнат бўлимига бориб учраб, у ерда ишсиз деб эътироф этилган бўлса, шунда ишсиз дейилади. Қолаверса, ишсиз деб эътироф этилгандан кейин ишсизлик нафақаси тўланади.
Ишим йўқ деб юрган яқинларга юбориб қўйинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
Бизнесни ривожлантириш банки IT-чилар учун қизиқ лойиҳа бошлаяпти экан. Ҳамкорлар рўйхатига қараганда катта лойиҳага ўхшаяпти.
👉 @bankirkundaligi 👈
Uzum Bank Markswebb versiyasi bo‘yicha banklar va to‘lov servislari ilovalari orasida birinchi o‘rinni egalladi
Markswebb reytingi ilovalarda eng mashhur xizmatlar (tovarlar va xizmatlar uchun to‘lov, ma’lumotnomalarga buyurtma berish, karta raqamlari va bank rekvizitlari bo‘yicha o‘tkazmalar va boshqalar) qanchalik qulay amalga oshirilganligini aks ettiradi — agentlik mutaxassislari ilovalarni jami 13 dan ortiq vazifalar bloklari bo‘yicha baholaydilar.
Batafsil
Uzum Bank занял первое место среди приложений банков и платежных сервисов по версии Markswebb
Рейтинг Markswebb отражает то, насколько удобно реализованы в приложениях наиболее популярные сервисы (оплата товаров и услуг, заказ справок, переводы по номерам карты и банковским реквизитам и др) — всего эксперты агентства оценивают приложения по более чем 13 блокам задач.
Подробнореклама
Ўзсаноатқурилишбанк ва “Uzcard ventures” ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Жорий йилнинг 4 июнь куни Ўзсаноатқурилишбанк ва “Uzcard ventures” венчур фонди ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.
Мамлакатимизда стартап-экотизимини ривожлантиришга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда. Бу борада қулай ижтимоий ва иқтисодий шароитлар яратилган. Ушбу меморандум янги стартапларни қўллаб-қувватлаш ва юқори технологияли лойиҳаларга сармоя жалб қилиш мақсадида имзоланди.
Бу стартап лойиҳалар ташаббускорларининг молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятини ошириш баробарида, банк ва венчур фондлардан малакали маслаҳат хизматлари олишига кенг йўл очади.
Меморандумни имзолаш маросимида ушбу ҳамкорлик Ўзбекистонда венчур экотизимини ривожлантириш, хусусан, инновацияларни молия секторига интеграция қилган ҳолда, стартап лойиҳаларни жадал қўллаб-қувватлаш, айниқса, ёш тадбиркорлар учун янги имкониятлар яратишга хизмат қилиши таъкидланди.
👉 @bankirkundaligi 👈