Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (10 - 16 июн) янгиликлари.
☑️Алоқабанк бирламчи ва иккиламчи бозордан логистика учун мўлжалланган юк машиналарини сотиб олиш учун модулли кредит таклиф этди. Муддати 3-5 йил, миқдори 2 млрд. сўмгача. Имтиёзли давр 6 ойгача.
☑️Трастбанк Наманган, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги ўз балансидаги мулкларни сотувга қўйганини маълум қилди.
☑️Анорбанк Anor Black Mastercard картасидан фойдаланганда CITROEN C4X ютиб олиш мумкинлигини маълум қилди.
☑️Асакабанк бирламчи ва иккиламчи бозор учун "Universal" ипотека кредитини таклиф этди. Бошланғич тўлов 25%, муддати 10 йил.
☑️Ўзсаноатқурилишбанк ва Туркиянинг биринчи лицензияланган халқаро пул ўтказмалари тизими UPT ўртасида халқаро пул ўтказмалари соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Бош келишув имзоланганини маълум қилди.
☑️Капиталбанк Узум маркет савдогарларига электрон тижорат учун 15 минг АҚШ долларигача кредит таклиф этди. Муддати 12 ой, фоизи 13%.
☑️Инфинбанк микромолия ва лизинг компаниялари учун кредит таклиф этди. Муддати 3 йилгача, имтиёзли давр — 3 ойгача, ҳам сўмда, ҳам АҚШ долларида берилади.
☑️Универсал банк доимий иш жойига эга фуқаролар учун микроқарз таклиф этди. Фоизи 36%, муддати 3 йил. Банк мижози бўлган бюджет ташкилоти ходимларига эса 34%. Миқдори кафиллик билан 50 млн. сўмгача, гаров билан 100 млн. сўмгача.
☑️Агробанк UDEAдаги Ковентри университетига ҳужжат қабул қилиш давом этаётганини ва банк томонидан ажратилаётган 200 та грантдан бирига эга бўлиш мумкинлигини эълон қилди.
☑️Микрокредитбанк "Уста бор" микроқарзини таклиф этди. Фоизи 25%дан, миқдори 17 млн. сўмгача, муддати 48 ойгача. Шунингдек банк "Маврид" мобил иловасида имтиёзли кредит учун ариза юбориш хизматини йўлга қўйганини маълум қилди. Батафсил.
☑️Азия аллианс банк мижозларнинг Россия Федерацияси резидентлари билан боғлиқ операцияларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хизмат кўрсатишни давом эттираётганини маълум қилди.
☑️Давр банк 1,5 млрд. сўмгача янги уй-жой сотиб олиш учун бирламчи ипотека кредити таклиф этди. Фоизи 28,5%дан, муддати 84 ойгача, бошланғич тўлов 20%дан.
☑️Ҳамкорбанк қишлоқ хўжалиги секторини ривожлантиришга ихтисослашган халқаро молия ташкилоти IFAD билан келишувга эришганини маълум қилди.
☑️KDB bank Uzbekistan Онлайн казино, тотализатор, қимор ва таваккалчиликка асосланган интернет сайтлар/платформалар (Х-Bеt, pin.up ва бошқалар) билан боғлиқ операцияларга Банкни жалб этиш мумкин эмаслигини эслатиб ўтди.
☑️Пойтахт банк саёҳат учун кредит таклиф этди. Миқдори БҲМнинг 100 бараваригача, муддати 12 ойгача, фоизи 28%.
☑️Ўзмиллийбанк корпоратив мижозлари учун иш ҳақи лойиҳасида янги хизматларни таклиф этди. Ходимлар карталарини масофадан ва бепул бериш ва уларга хизмат кўрсатиш, қўшимча қоғозларга имзо чекмасдан iBank орқали карталарни улаш ва маошларини қулай тарзда ўтказиш, реестрларни юбориш ва янги ходимларни иш ҳақи лойиҳасига онлайн тарзда бириктириш, тизимга ходимлар рўйхатини киритиш шулар жумласидан.
☑️Туронбанк энди кредитларни Click иловаси орқали сўндиришни йўлга қўйилганини маълум қилди.
☑️Ипотека-банк "Осон" ипотека кредитини таклиф этди. Миқдори 420 млн. сўмгача, бошланғич тўлов 15%, муддати 20 йилгача, кредит фоизи 18%.
☑️Банклар ишга таклиф этди:
▪️Ўзмиллийбанк;
▪️TBC Bank;
▪️Бизнесни ривожлантириш банки.
☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.
☑️Бирламчи ва иккиламчи ипотека кредитлар шартларини эълон қилдик. 👉Мана бу ерда.👈
☑️Микроқарзлар шартларини ҳам эълон қилдик. 👉Мана бу ерда.👈
☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.
Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
МАЖЛИС ҚИЛИНГ
Вақтингиз бўш бўлса ҳам,
Бўш бўлмаса, мажлис қилинг,
Кўнглингиз хуш бўлса ҳам,
Хуш бўлмаса, мажлис қилинг,
Овчилар, сиз отгани
Қуш бўлмаса, мажлис қилинг,
Аҳли бозор, сотгани
Гўшт бўлмаса, мажлис қилинг,
Ҳеч ҳисобмас, ҳар куни
Қўш бўлмаса — мажлис қилинг.
Сиз бирор мажлиссиз ўтган
Кунни кундеб айтмангиз,
Тортингу ҳомуза,
Маъруза узун деб айтмангиз,
Ҳамма такрор этса бир гапни,
Нечун, деб айтмангиз,
Кўкка вовайло қилиб,
Гардуни дун деб айтмангиз,
Дод демакка сизда
Товуш бўлмаса, мажлис қилинг.
Сиз ҳам, эй тафтишчилар,
Мажлис саноғин текширинг,
Ҳамқарор, кун тартибу
Ҳужжат вароғин текширинг.
Нотиқ оғзин текширинг,
Соме қулоғин текширинг,
Курси тешган нозик ул
Жойда қадоғин текширинг,
Гар жароҳат унда
Қўш-қўш бўлмаса, мажлис қилинг.
Кўрмасин деҳқон дала,
Созанда соз, шоир қалам,
Ишчи ҳам дастгоҳ ёнига
Қўймасин асло қадам,
Очмасин олимкитобу
Қилмасин тажриба ҳам,
Кимки гап билмас, билар иш,
Қилсин ўлгунча алам,
Иш биларни ургани
Мушт бўлмаса, мажлис қилинг.
Гар мабодо мажлисингиз
Эртароқ бўлса тамом,
Сизга лозимдир йиғинни
Уйда эттирмоқ давом,
Хонага минбар ясангу
Юксалинг олиймақом,
Масала қўймоққа уйда
Бир сабаб бўлгай мудом,
Газ қозон ё ванна, ё —
Душ бўлмаса, мажлис қилинг.
Белни боғланг, бу жаҳонни
Тўлдиринг қоғоз билан.
Ўзни алданг, бўлмаганни
Бўлдиринг қоғоз билан.
Иш билан шод этмангиз ҳеч,
Кулдиринг
қоғоз билан.
Ким қоғозбозликни суймас,
Ўлдиринг қоғоз билан.
Ўлмаса у ёки
Беҳуш бўлмаса, мажлис, қилинг.
Сиз агар топқир эсангиз,
На фақат соҳиб сухан —
Демангиз мажлисни мажлис,
От қўйинг турли-туман.
Гоҳи суҳбат, гоҳи ҳайъат,
Давра денг, ё анжуман,
Лаҳзалик денг, ҳафталик денг,
Не десангиз жону тан,
Номи минг бўлгач,
Фаромуш бўлмаса, мажлис қилинг.
Вақт ўтар, соат ўтар
Кун ой бўлур, ой йил бўлур.
Киму ўтган умрига
Қарсак чалур, қойил бўлур?!
Фурсат энг олий ҳакамдур,
Доимо одил бўлур,
Барча бир кун ул ҳакамнинг
Ҳукмига дохил бўлур,
Тўплангиз эс-ҳушни,
Эс-ҳуш бўлмаса, мажлис қилинг.
Эркин Воҳидов, 1982 йил.
P.S.: Бундан 42 йил олдинги масала ҳали ҳам долзарблигини йўқотмаган.
👉 @bankirkundaligi 👈
✨Энг яқин инсонимга.
◽️Қурбон ҳайити муборак бўлсин, ибодатларингизни Аллоҳ қабул қилсин. Уйингиз файз-баракага тўлсин. Келгуси Ҳайитларда ҳам бир-биримизни мана шундай табриклаш насиб этсин.
▫️Сизга ва оилангизга соғлик тилайман. Она юртимиз тинч бўлсин!
👉 @bankirkundaligi 👈
БАЙРАМ ВА ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИ ҚАЙСИ ВАЛЮТА АЙИРБОШЛАШ ВА ПУЛ ЎТКАЗМАЛАРИ ШОХОБЧАЛАРИ ИШЛАЙДИ?
Марказий банк хабарига кўра, байрам ва дам олиш кунлари айрим банклар томонидан аҳолига қулайлик яратиш мақсадида валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолияти йўлга қўйилмоқда. Булар,👇
🏦Агро банк
🏦Азия Альянс банк
🏦Алоқа банк
🏦Анор банк
🏦Асака банк
🏦БРБ
🏦Гарант банк
🏦Давр банк
🏦ИнФин банк
🏦Ипотека-банк
🏦Ипак Йўли банки
🏦Капиталбанк
🏦Миллий банк
🏦МКБанк
🔘Октобанк
🏦Ориент Финанс банк
🏦Пойтахт банк
🏦Саноатқурилишбанк
🏦Садерат банк
🏦 Тенге банкю
🏦Траст банк
🏦Турон банк
🏦 Универсалбанк
🏦Халқ банки
🏦Ҳаёт банк
🏦Ҳамкорбанк
☑️Шу билан бирга, “24/7” режимида ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари орқали ҳамда банк биносига ташриф буюрмаган ҳолда куннинг исталган вақтида тижорат банкларининг мобил иловалари орқали валюта айирбошлаш операциясини амалга ошириш имкониятлари ҳам мавжуд.
👉 @bankirkundaligi 👈
МАЙ ОЙИДА 11 ТА БАНККА ЖАРИМА САНКЦИЯЛАРИ ҚЎЛЛАНИЛГАН. УЛАР ҚАЙСИ БАНКЛАРЛИГИ МАЪЛУМ ҚИЛИНМАГАН.
Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси жорий йилнинг май ойидаги йиғилишларида (7 марта) 47 та масалани кўриб чиқди ва улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилди.
Тижорат банклари ва микромолия ташкилотларида ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган қоидабузарликлар, яъни банк кафолатлари тўғрисидаги маълумотларнинг Кредит ахборотининг давлат реестрига тўлиқ юборилишини таъминламаганлиги ҳамда очиқ валюта мавқеи бўйича ўрнатилган лимитларга амал қилмаганлиги учун 3 та банк чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.
Шунингдек, “PAYMENT AGGREGATION SYSTEMS” ва “YURT PAY” масъулияти чекланган жамиятлари таъсисчилари томонидан ташкилотлар фаолиятини тўхтатиш бўйича қарорга келингани сабабли уларнинг лицензиясини чақириб олиш тўғрисида қарор қабул қилинди ҳамда амалдаги қонунчилик ва Марказий банк томонидан ўрнатилган иқтисодий меъёрлар талабларига риоя қилинмаганлиги ва аниқланган қоидабузарликлар учун 11 та банкка нисбатан жарима санкцияси қўлланилди.
1 та микромолия ташкилотида ўтказилган инспекция текшируви натижасида аниқланган қоидабузарликлар учун жамиятнинг кредитлаш операцияларини амалга ошириш фаолияти уч ой муддатга чекланди.
Бундан ташқари, Қўмита томонидан банк тизими барқарорлигини сақлаш, омонатчилар ва инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тамойилидан келиб чиқиб, тижорат банклари бошқарувлари ва микромолия ташкилотлари раҳбариятларига аниқланган камчиликларни тузатиш, улар бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, ўрнатилган пруденциал нормативларга амал қилиш, банк фаолиятида мавжуд заифликларни бартараф этиш ва молиявий ҳолатини соғломлаштиришга қаратилган талабларга риоя қилиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
P.S.: Айнан қайси банк, айнан қайси айби учун жарима қўлланилгани ҳали ҳамон очиқланмайди. Ёки Марказий банкка ҳам жарима бўйича режа белгилаб қўйилганми? Банк истеъмолчиларини қоидабузар банклар ҳақида огоҳлантиринг. Банк номини ва қоидабузарлик турини ошкор қилинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ
Бизнинг канал беғараз ҳамкорлик қилиб келаётган тижорат банкларида ипотека кредитига оид амалдаги ҳолат. Банк расмийларидан олинган маълумотлар асосида тайёрланди.
☑️ Халқ банки
▪️Янги уй-жой учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 17% дан
Бошланғич тўлов 15% дан
Батафсил
▪️Иккиламчи бозор учун
Муддати 15 йилгача
Фоизи 25%
Бошланғич тўлов 26%
Батафсил
▪️Якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция учун
Мавжуд эмас
☑️Ипак йўли банк
Фоизи 27% дан бошлаб
Муддати 7 йилгача
Бошланғич тўлов 25% дан бошлаб
Батафсил
☑️Ҳамкорбанк
▪️Банк ўз маблағлари ҳисобидан ипотека кредити (сотиб олиш ва таъмирлаш учун)
Муддати 10 йилгача
Фоизи 28%
Бошланғич тўлов 26%
Батафсил
☑️Бизнесни ривожлантириш банк
▪️Янги уй-жой учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 17.5-18%
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил
▪️Иккиламчи бозор учун
Муддати 3 йилдан15 йилгача
Фоизи 24.9-26%
Бошланғич тўлов 20%
Батафсил
▪️Якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция учун
Муддати 3 йилдан 15 йилгача
Фоизи 24.5-25.5%
Бошланғич тўлов 20%
Батафсил
☑️Ўзсаноатқурилишбанк
▪️Янги уй-жой учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 17% дан бошлаб
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил
▪️Иккиламчи бозор учун
Муддати 15 йилгача
Фоизи 26% дан бошлаб
Бошланғич тўлов 20%
Батафсил
▪️Уй-жойни таъмирлаш учун
Муддати 10 йилгача
Фоизи 31% дан бошлаб
Бошланғич тўлов 0%
Батафсил
☑️Микрокредитбанк
▪️Бирламчи бозордан ипотека кредити
Муддати 20 йилгача
Фоизи 18%
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил
▪️Иккиламчи бозор учун
Муддати 15 йилгача
Фоизи 26% дан бошлаб
Бошланғич тўлов 25%
Батафсил
▪️"Имконият Ипотекаси" кредити
Муддати 20 йилгача
Фоизи 18% дан бошлаб
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил
☑️Алоқабанк
▪️Янги уй-жой учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 18%
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил
▪️Иккиламчи бозор учун
Муддати 10 йилгача
Фоизи 27%
Бошланғич тўлов 25%
Батафсил
▪️Якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция учун
мавжуд эмас
☑️Инфинбанк
▪️Янги ва иккиламчи уй-жой учун
Муддати 15 йилгача
Фоизи 27,99% дан
Бошланғич тўлов 26% дан бошлаб
Батафсил
▪️Реконструкция учун
Муддати 6 йилгача
Фоизи 29,99% дан
Бошланғич тўлов 26% дан бошлаб
Батафсил
☑️Асакабанк
▪️Янги уй-жой учун
(фақат NRG компанияси томонидан қурилаётган турар жой мажмуаларидан хонадон сотиб олиш учун, расмий даромади йўқларга ҳам ажратилади)
Фоизи 0% дан бошланади
Муддати 10 йилгача
Бошланғич тўлов 25% дан бошланади
Батафсил
☑️Агробанк
▪️Янги уй-жой учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 18%
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил
▪️Банк ўз маблағлари ҳисобидан ипотека
Муддати 10 йилгача
Фоизи 26 - 26,5%
Бошланғич тўлов 25 - 40%
Батафсил
Агробанк, Капиталбанк ва Туронбанкларда ипотека кредитлари вақтинча тўхтатилган.
☝🏻Бирламчи - янги қурилган кўп қаватли квартира учун кредит.
Иккиламчи - аввал фойдаланишда бўлган уй-жой учун кредит.
Рўйҳатдаги кредитларнинг қолган шартлари билан танишиш учун рўйҳатдаги «Батафсил» деган сўзлар устига босинг.
Ипотека кредитини расмийлаштириш учун зарур ҳужжатлар рўйҳатини 👉мана бу ерда 👈 кўрсатиб ўтганмиз.
Автокредитлар ҳақида 👉 мана бу ерда 👈 тўхталиб ўтганмиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
"Shoshkent" мажмуасидан бошланғич тўловсиз 24 ойга бўлиб тўлаш асосида хонадон харид қилинг!🤩
📌Хонадонлар майдони 92 дан 148 м2 гача
📞Батафсил: +998555009090 | +998900090009
🖥 Онлайн мурожаат: O'zbegim Development
🌐 Расмий сайт | Instagram
📍Манзил: Тошкент шaхри, Яккасарой тумани, Усмон Носир - 67 уй
👉 @bankirkundaligi 👈
ДХХ: прокурор, терговчи, суриштирувчи, адвокат ва бошқаларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди
Жиззах вилояти прокуратурасининг бўлим прокурори Жиззах шаҳрида яшовчи, 1975 й.т. фуқарони муқаддам Жиноят Кодексининг 167-моддаси билан судланганлик ҳолатини ўзининг ваколатли ҳамкасби орқали олиб ташлашни ваъда қилиб, эвазига 1000 АҚШ доллари ва 1 дона “Samsung Galaxy S24 Ultra” русумли телефон аппаратини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Тошкент шаҳар Яккасарой туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси ва 2 нафар суриштирувчиси ўзаро тил бириктириб, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, бўлим иш юритувида бўлган жиноят иши бўйича айбланувчига нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўлламаслик ҳамда унинг ҳаракатларини ЖКнинг 273-моддаси 5-қисмидан 276-моддасининг 2-қисми “а” бандига қайта малакалаш эвазига, айбланувчининг таниши Қ.О. орқали 7 минг АҚШ доллари олган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланди.
Тошкент шаҳрида яшовчи, 1967 ва 1970 йилларда туғилган, муқаддам судланган 2 нафар шахс 1980 й.т. фуқаронинг ишончига кириб, унга нисбатан ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти иш юритувидаги ЖКнинг 168-моддаси билан қўзғатилган жиноят ишини прокуратура органларидаги танишлари орқали унинг фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш ва “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўлламаслик эвазига 50 минг АҚШ доллари талаб қилишади.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фирибгарлардан бири, яъни, 1970 й.т. шахс сўралган пул маблағини олган вақтида ушланди.
Ҳозирда уларни прокуратура тизимидаги танишларининг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Наманган шаҳридаги адвокатлар ҳайъати адвокати ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
👉 @bankirkundaligi 👈
▶️ Xalq banki mas'ullari to'g'ridan-to'g'ri efirda savollaringizga javob beradi
12-iyun, soat 16:00da bank rasmiy sahifalarida "Xalq bankida mavjud ipoteka kreditlari va ularning shartlari" mavzusi navbatdagi jonli efir bo'lib o'tadi.
🎙 Mavzu bo'yicha o'zingizni qiziqtirgan savollarga mas'ullardan shaxsan javob olish mumkin bo'lgan erkin formatdagi uchrashuvni o'tkazib yubormang.
Onlayn efirda qatnashish uchun havola👇
🌐Instagram | 🌐Telegram | 🌐 Facebook
👉 @bankirkundaligi 👈
Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (3 - 9 июн) янгиликлари.
☑️Алоқабанк ва ODDO BHF ўртасида молиявий ўсишни ва халқаро миқёсда савдони рағбатлантиришга қаратилган истиқболли ҳамкорликнинг бошланиши бўлган муҳим шартнома расман имзоланди. Батафсил.
☑️ТБС банк Fitch Ratings халқаро рейтинг агентлиги банкка “BB-” рейтингини берди, прогноз — “барқарор”. Батафсил.
☑️Халқ банки "Молиявий оммабоп" кредитини таклиф этди. Муддати 36 ойгача, фоизи 25% (Аёл тадбиркорларга 24%), имтиёзли давр 6 ойгача, миқдори 50 млн. сўмгача.
☑️Трастбанк ва “Raiffeisen Bank International” банки ўртасида миқдори 10 млн. Евро бўлган кредит шартномаси имзоланди. Батафсил. Шунингдек, банк иккиламчи бозор учун автокредит таклиф этди. Муддати 60 ойгача, фоизи 24%дан бошлаб, бошланғич тўлов 25%дан бошлаб.
☑️Анорбанк иловасида мобил алоқа учун пул ўтказганда 2% кешбэк тақдим этишни йўлга қўйганини маълум қилди.
☑️Ориентфинансбанк «Курьер микроқарзини таклиф этди. Миқдори 20 млн. сўмгача, фоизи 24,9%, муддати 18 ой.
☑️Асакабанк "Онлайн" омонатини таклиф этди. Фоизи 22%, минимал миқдори 100 минг сўм.
☑️Ипак йўли банк VISA START SUM картаси учун банкнинг банкоматларидан пул ечганда 0,5% комиссия олинишини маълум қилди.
☑️Ўзсаноатқурилишбанк ва “Uzcard ventures” ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Батафсил.
☑️Капиталбанк жорий йил 30 июнга қадар акция доирасида"Ҳаммаси учун 0" тарифида ҳисобрақам очиш ва унга хизмат кўрсатиш, айланмадан комиссия, бошқа банкларга ўтказмалар ҳамда кассадан нақд пул олиш мутлақо бепул бўлишини маълум қилди.
☑️Инфинбанк Tracker учун автокредит таклиф этди. Фоизи 16,99%дан бошланади, муддати 48 ойгача, бошланғич тўлов камида 15%.
☑️Универсал банк иккиламчи бозор учун автокредит таклиф этди. Фоизи 36%, бошланғич тўлов автомобилнинг 36%дан кам бўлмаган миқдорда.
☑️Ҳаёт банк Қозоғистоннинг "First Heartland Jusan Bank"ида корреспондентлик ҳисобрақамини очганини маълум қилди.
☑️Агробанк Европа футбол чемпионати трансляциясининг бош ҳомийсига айланганини маълум қилди.
☑️Микрокредитбанк хорижий валюатада "Stimul" омонатини таклиф этди. Фоизи 9%, энг кам миқдор 100$, муддати 24 ой.
☑️Азия аллианс банк "Инвест онлайн" омонатини таклиф этди. Биринчи 12 ой учун 25%, 13 ойдан 25 ойгача 24%. Қўшимча маблағ киритиш мумкин.
☑️Давр банк 1,5 млрд. сўмгача янги уй-жой сотиб олиш учун бирламчи ипотека кредити таклиф этди. Фоизи 28,5%дан, муддати 84 ойгача, бошланғич тўлов 20%дан.
☑️Мадад инвест банк ребрендингни амалга оширди. Энди у MyBank бўлди. Доимги сиёҳ ранглари қизил рангга ўзгартирилди.
☑️Ҳамкорбанк уй-жой хариди ва таъмири учун ипотека кредит таклиф этди. Уй-жой харид қилиш учун миқдори 600 млн. сўмгача, муддати 120 ойгача, фоизи 28%, бошланғич тўлов 26%. Уй-жой таъмири учун миқдори 200 млн. сўмгача, муддати 60 ойгача, фоизи 28%, бошланғич бадал 26%.
☑️Банклар ишга таклиф этди:
▪️Ўзмиллийбанк;
▪️Капиталбанк;
▪️Бизнесни ривожлантириш банки.
☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.
☑️Автокредитлар шартларини эълон қилдик. 👉Мана бу ерда.👈
☑️Микроқарзлар шартларини ҳам эълон қилдик. 👉Мана бу ерда.👈
☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.
Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️Айтишларича, бироздан сўнг Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилади.
Кун тартиби: Энергия ресурсларини тежаш ҳамда энергетика соҳаси объектларини 2024/2025 йиллар куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида.
Йиғилишда ҳокимлар, уларнинг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва экология масалалари бўйича ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, Иқтисодиёт ва молия, инвестициялар ва саноат, кадастр, қурилиш, уй-жой ва коммунал хўжалиги, транспорт, автомобил йўллари, экология ҳудудий бўлимлари бошлиқлари, Марказий банк ва тижорат банклари раҳбарлари иштирок этади.
Жумладан шаҳар ва туман тижорат банклари раҳбарлари ва юқоридаги бошқармаларининг шаҳар ва туман бўлим бошлиқлари ҳам иштирок этади.
👉 @bankirkundaligi 👈
Ipak Yoʻli Banki'дан сўмдаги халқаро карта!
Ipak Yoʻli Banki янгича хизмат, аниқроғи Ўзбекистонда ҳам хорижда ҳам ишлайдиган янги халқаро — VISA START SUM картасини мижозалар эътиборига тақдим этади. Бу халқаро карта сўмда ишлайди ва унинг ёрдамида сиз кундалик тўловларингизни сўмда ёки бошқа исталган валютада бемалол амалга ошира оласиз. Чунки конвертация автоматик равишда керакли валютага ўзгаради.
Карта қуйидаги имкониятларга эга:
• Ipak Yoʻli Mobile'да Ўзбекистондаги банкларнинг исталган HUMO ва UZCARD карталарига картадан ўтказмалар – 0%;
• Ipak Yoʻli Banki банкоматлари орқали нақд пул ечиб олиш - 0,5%;
• Жамоат транспорти учун тўлов 990 сўм.
Ушбу картани Ipak Yoʻli Mobile иловасида олишингиз мумкин. Етказиб бериш ҳам бепул.
Қўшимча саволлар учун @ipaksupport ёки 1296 рақами орқали боғланишингиз мумкин.
Instagram | Telegram
👉 @bankirkundaligi 👈
🏦 Янги OFB мобил иловаси ҳар куни, ҳатто байрам ва дам олиш кунларида исталган банк амалиётларни бажариш имкониятини беради!
Иловада хизматлардан 24/7 тартибида фойдаланиш мумкин бўлиб, сизга:
✔️ банкка бормай туриб тўловларни амалга ошириш;
✔️ бир зумда карталар орасида ўтказмаларни амалга ошириш;
✔️ илованинг ўзида омонатларни очиш ва бошқариш;
✔️ реал вақт режимида валютани айирбошлаш;
✔️ халқаро пул ўтказмаларини амалга ошириш;
✔️ кредитларни қулай ва тез сўндириш имконини беради.
Иловани юклаб олинг ва банк хизматларидан чекловларсиз фойдаланинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
Сиз идеал шартлардаги омонатни излаяпсизми? Уни топдингиз!
TBC Bank да муддатли омонатлар бўйича катта янгиланишлар юз берди. Энди бизда:
💵 қисман ечиб олиш - фоизларни йўқотмасдан пул ечиб олинг.
🔄 автоматик узайтириш - муддат тугаши билан яна автоматик тарзда узайтирилади. Сиз фоизларни олишда давом этасиз.
📱янги, қулай интерфейс - биз сизнинг қулайлигингиз учун барча ноқулай функцияларни қисқартирдик.
Биз керакли бўлган барча нарсани сақлаб қолдик: энг юқори ставкалар 27% гача, мослашувчан шартлар ва исталган вақтда тўлдириш.
Иловага утинг ва ҳозироқ орзуларингиз учун пул тўплашни бошланг.
👉 @bankirkundaligi 👈
МИКРОҚАРЗЛАР
Бизнинг канал билан беғараз ҳамкорлик қилиб келаётган тижорат банклари масъулларидан олинган маълумотлар асосида тайёрланди.
▪️Ўзсаноатқурилишбанк
Онлайн ва оффлайн
Муддати 48 ойгача
Миқдори 100 млн сўмгача
Фоизи 29 фоиздан
Батафсил
▪️Ҳамкорбанк
Муддати 36 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 27,99 % дан бошлаб
Батафсил
Онлайн микроқарз
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 32 % дан бошлаб
Батафсил
▪️Халқ банки
Онлайн микроқарз
Муддати 36 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 25% дан
Батафсил
▪️Капиталбанк
Муддати 60 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 30% дан
Батафсил
▪️Трастбанк
Муддати 60 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 24 % дан бошлаб
Батафсил
Онлайн микроқарз
Муддати 12 ой
Миқдори 50 млн сўмгача
Фоизи 32%
Батафсил
▪️Агробанк
Муддати 24-36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 27-28% (тўхтатилган)
Онлайн микроқарз
Муддати 24 ойгача
Миқдори 30 млн. сўмгача
Фоизи 27,99%
▪️Микрокредитбанк
Муддати 60 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 28-32% гача
Батафсил
Онлайн микроқарз (вақтинча тўхтатилган)
Муддати 24 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 27-31% гача
Батафсил
▪️Бизнесни ривожлантириш банки
Муддати 48 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 26-31%
Батафсил
Онлайн микроқарз
Муддати 48 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 27-32%
Батафсил
▪️АлоқаБанк
Онлайн микроқарз
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 32%
Батафсил
▪️Инфинбанк
Муддати 18 ойдан 36 ойгача
Миқдори 20 млн. сўмдан 50 млн. сўмгача
Фоизи 34,99%дан 47,99%гача
Батафсил
Ўзини ўзи банд қилган шахслар учун
Муддати 9 ойдан 36 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 26,99%дан 32,99%гача
Батафсил
▪️Асакабанк
Фоизи 30% дан бошланади
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Онлайн микроқарз
Фоизи 30% дан бошланади
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн сўмгача
Батафсил
▪️Ипак йўли банки
Фоизи 29,9% дан
Муддати 5 йилгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Онлайн микроқарз
Фоизи 30,90% дан
Муддати йилгача
Миқдори 100 млн сумгача
Батафсил
▪️Анорбанк
Онлайн микроқарз
Фоизи ойлик 2,83% дан
Муддати 36 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Батафсил
☑️Микроқарз қандай кредит, уни қандай олиш мумкин, қандай ҳужжатлар расмийлаштириш ҳақида 👉 бу ерда батафсил 👈 ўқинг.
☑️Айни пайтда тижорат банкларида ажратилаётган автокредитлар ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
🍋🌱🍹 Har bir bankada yozning salqin harorati! 🌴
🍋😍"Ochakovo"dan haqiqiy "Moxito" - issiq kunlar uchun maxsus yaratilgan ichimlik
🌱🌞 Tabiiy ingredientlar: yangi uzilgan laym, yalpiz va toza suv - mukammal tetiklik uchun kerak bo'lgan barcha mahsulotlarni o'zida jamlagan.
😋 Chanqoqni bir zumda qondiradi
🧊 Har bir qultumda salqinlik lazzati
‼️ Takrorlashga urinmang - professionallar tomonidan ijro etilgan!
“Ochakovo”dan haqiqiy “Moxito” bilan yozingiz yanada yorqinroq va mazali bo'ladi 😍
Rasmiy Instagram sahifamizga obuna bo'ling: https://www.instagram.com/moxito_uzbekistan/
Oʻzbekistondagi “Ozon” franshizasi – hamma uchun sinovdan oʻtgan va tushunarli biznes.
Oʻzbekistonda oʻz ishini ochish haqida oʻylayotganlar uchun yaxshi yangilik. “Ozon” marketpleysi buyurtmalarni berish punktini ochishni va nuqta ishga tushirilgandan keyin birinchi yarim yilda 81 000 000 soʻmgacha qoʻllab-quvvatlov imkoniyatiga ega boʻlishni taklif qilmoqda.
Marketpleys auditoriyasi oʻsmoqda va 49 mln nafargacha boʻlgan faol foydalanuvchilarga koʻpaydi – 10 kishidan 8 nafari mahsulotlarni buyurtmalarni berish punktlaridan olib ketishni maʼqul koʻrishadi. Bunday punktni ishga tushirish uchun katta mablagʻ yoki maxsus bilim kerak emas. YTT yoki yuridik shaxs boʻlish va pul ishlab topish istagiga ega boʻlish kifoya.
Oʻz ishingizni quyidagi beshta qadam orqali boshlashingiz mumkin:
1. saytda ariza toʻldirish;
2. mijozlarga qulay joyni tanlash;
3. shartnoma imzolash;
4. minimal darajada pardozlash ishlarini amalga oshirish;
5. buyurtmalarni berishni boshlash.
19-iyun kuni Toshkent vaqti bilan soat 13:00 da esa “Ozon” tomonidan tadbirkorlar bilan onlayn-uchrashuv oʻtkaziladi. Uchrashuvda maksimal darajada qoʻllab-quvvatlov bilan buyurtmalarni berish punktini ochish, mos joyni tanlash va pul ishlab topish haqida maʼlumot beriladi.
Uchrashuv ikkita tilda oʻtkaziladi, ishtirok etish esa bepul. Havola orqali roʻyxatdan oʻtishingiz mumkin.
👉 @bankirkundaligi 👈
📱 Mavrid иловасида янги хизматлардан фойдаланиш имкони яратилди
🗣 Энди “Mavrid!” иловаси орқали oilakredit.uz платформасининг имтиёзли кредитларига ариза юборишингиз, кредит сўндиришдаги афзалликлар ва кўплаб хизматларининг такомиллашган имкониятларидан фойдаланишингиз мумкин.
🔤 Иловани янгиланг ва янги хизматлардан баҳраманд бўлинг !
👉 @bankirkundaligi 👈
Murad Buildings компанияси янги "SOY BO’YI" турар-жой мажмуасининг видео ролигини тақдим этди. Ушбу видеода кўплаб ўзбекистонликларга хос бўлган ҳаёт тарзи ва урф-одатларга эътибор қаратилган.
"SOY BO’YI" турар-жой мажмуасида одатий бўлиб қолган умумий меҳмонхона, тренажер зали, болалар учун очиқ ва ёпиқ ўйин майдончаларидан ташқари, чойхона, ёзги кинотеатр, болалар учун ёзги ҳовуз, кутубхона ва ҳатто новвойхона мавжуд.
Бундай ёндашув турар-жой мажмуасида яшовчилар учун қулай муҳитни шакллантириш ва қўшнилар орасида аҳил муносабатларни яратиш имконини беради.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️АСОСИЙ СТАВКА ЎЗГАРМАДИ
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
👉 @bankirkundaligi 👈
Иқтисодиёт, бизнес, банк ва тадбиркорлик соҳаларида моҳир мутахассис бўлиш учун нима қилиш керак?
Албатта, “University of Business and Science”нинг қуйидаги йўналишларидан бирини танлаб, ўқиш керак:
➡️ Иқтисодиёт
➡️ Банк иши ва аудит
➡️ Солиқ ва солиққа тортиш
➡️ Бухгалтерия ҳисоби ва аудит
➡️ Бухгалтерия ва молия (халқаро)
➡️ Молия ва молиявий технологиялар
🌐 qabul.ubsu.uz
☎️ +998781132626, +998907894242
📍 Наманган ш, Нодим Намангоний, 5-уй
Телеграм: @ubsuzbekistan
👉 @bankirkundaligi 👈
Ucelldan yangi – “3tasi 1da” aksiyasi!
Ucellning “3tasi 1da” aksiyasi bo‘yicha Infinix Smart 8 Pro smartfonini 3 oyga “Katta Doimiy” tarif rejasi hamda “Keep Talk” qo`shimcha kafolat xizmati bilan to‘plam holida manfaatli xarid qilish mumkin.
Diqqat, aksiya faqat Ucell sotuv ofislarida yangi ulanishda amal qiladi. Shoshiling, smartfonlar soni cheklangan!
Batafsil: https://shop.ucell.uz/
🏛 Гаров ва омонат
Бир чол банкка кириб, бизнесига керак харажатлар учун 500 доллар кредит сўради. Банк ходими қоғозларни тўлдира бошлади:
— Гаровга нима қўясиз?
— Билмадим, гаров нима? — сўради соддалик билан чол
— Гаров бу пулнинг хавфсиз қайтиши учун кредит нархини қоплай оладиган нарса. Машинангиз борми?
— Ҳа, 20 йилдан бери минадиган юк машинам бор.
— Йўқ, ярамайди, — деди банк ходими. — Балки чорвангиз бордир?
— Ҳа, отим бор.
Охир-оқибат, кредит учун барча ҳужжатлар тўлдирилди ва чолга 500 доллар берилди. Бир-икки ҳафтадан сўнг қария қарзини қайтаргани банкка келди. Керакли пулни санаб, қолганини чўнтагига солиб қўйганини банк ходими кўриб турганди.
— Қолган пулни нима қиласиз? — деб сўради ходим.
— Уйимда сақлайман. — деб жавоб берди чол.
— Ундан кўра банкимизга омонатга қўйишингиз мумкин.
— Хўш-хўш, омонат нима?
— Сиз пулни банкка берасиз, пулингиз кўпайиб боради. Фойдаси билан қайтариб олишингиз мумкин.
Чол ўйланиб қолди ва сўради:
– Банкда гаровга қўядиган бирор нарса борми?
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️Қурбон ҳайитида кетма-кет 4 кун дам олиш кунлари бўлади
2024 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 16 июнь – якшанбага тўғри келиши муносабати билан юртимизда 16 июнь Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади.
☑️Қуйидагича кетма-кет 4 кун дам олиш кунлари бўлади:
▪️15 июнь, шанба — 5 кунликлар учун дам олиш, 6 кунликлар учун иш куни;
▪️16 июнь, якшанба — Қурбон ҳайити;
▪️17 июнь, душанба — барча учун дам олиш куни.
☝️🏻Меҳнат кодексининг 208-моддасига биноан байрам якшанбага тўғри келса, дам олиш куни душанбага кўчирилади.
▪️18 июнь, сешанба — барча учун қўшимча дам олиш куни (Президентнинг 22.12.2023 йилдаги ПФ-213-сонли фармонига асосан).
👉 @bankirkundaligi 👈
Агробанк экотизими яна бир муҳим лойиҳа билан бойиди — “Agro In Vitro”
Агробанк ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий наф нуқтаи назаридан фойдаси катта бўлган яна бир муҳим лойиҳани ишга туширди. Ўтган ҳафта якунида Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида “Agro In Vitro” лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Сир эмас, ҳозирда бутун дунёда шу жумладан, бизда ҳам қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни ошириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласи долзарб бўлиб бормоқда. Ушбу мақсадларга эришиш эса соғлом кўчат ва уруғчилик ишини ташкил қилиш билан бўлади. Айнан шу мақсадда, чинакамига илғор технологик ечим айнан соҳанинг стратегик банки — Агробанк томонидан амалга оширилди.
Жиззахнинг Ғаллаоролида ташкил қилинган ушбу лойиҳа намунавий кўчатлар етиштиришга мўлжалланган лаборатория комплекси ва 20 гектардан ортиқ ерни (шу жумладан иссиқхоналарни) ўз ичига олади. Таъкидлаганидек, лойиҳанинг асосий мақсади ҳосилдорлиги юқори, кафолатланган, экспортбоп ҳамда замонавий селекция, генетика технологиялари асосида кўчатлар етиштириш ва шунинг натижасида юртимизда мева-сабзавотларни янги, серҳосил навларини кўпайтиришдир. Лойиҳа турли навлардаги йилига 10 миллион дона кўчат етиштиришнинг барча босқичларини ўз ичига олади.
Ўтган ҳафта охирида тақдимот баҳона “Agro In Vitro” комплексида бевосита бўлганимизда унинг Ўрта Осиёда ягона эканлигини, дунёда ҳам бундай лойиҳалар бармоқ билан санарли экани ҳақида айтилди.
👉 @bankirkundaligi 👈
"Open" муддатли тўлов картаси билан исталган харидларингизни амалга оширинг!
☑️Маиший техника, қурилиш моллари-ю, уй жиҳозларини харид қилинг ёки ўқув курсларида таълим олинг!
Миқдори: 68 000 000 сўмгача
Муддати: 3 йилга (ҳар 12 ойда сўндириш шарти билан)
👉 Картани "Open card: насия картаси" иловасида онлайн тарзда қулай расмийлаштиринг — iOS | Android
Батафсил маълумот Agrobank.uz сайтида.
👉 @bankirkundaligi 👈
Тошкентлик фуқаро қиёфасини ўзгартириб, ўзини ёши ўтган инсонга ўхшатиб, банкни ўмармоқчи бўлганди.
Грим усулида бошқа шахс қиёфасига кирган шахс 286 минг АҚШ долларини ўмаришга уриниб кўрди, аммо банк ходимида уйғонган шубҳа бу режани чиппакка чиқарган.
У ҳозир ҳуқуқ тартибор органлари томонидан ушланиб, бугунги кунда жазо муддатини ўтамоқда. Маҳкум суҳбатда ўз қилмишлари ҳақида сўзлаб берган.
Энг қизиғи у қамоқдан топилган.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВИ ҲАҚИДА ХАБАР БЕРГАНЛАР МУКОФОТЛАНАДИ
Қарорга кўра, манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳолатларни аниқлашда жамоатчилик иштирокини таъминлаш мақсадида:
- давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари фаолиятида манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари бўйича тегишли далилларни илова қилган ҳолда уларни аниқлашда фаол ёрдам берган шахсларга ундирилган жариманинг эллик фоизи миқдорида мукофот пули берилади.
Ушбу хабардан айрим "Кўзи ўткирлар" шошилиб кетманг. Югуриб бориб ҳаммасини сотиб берганингиз билан ушбу ҳолатда, далилларни илова қилишингиз керак. Шунда ҳам жарима ундирилса, кейин сизга "доля" ажратилади.
☝🏻"Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида"ги Қонуннинг 21-моддасига кўра, Манфаатлар тўқнашувига оид ҳолларга нисбатан кўриладиган 8 хил чоралар белгиланган. Қонунни тўлиқ ҳолатда мана бу ерда ўқиб чиқишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
Молиявий ўсишни ва халқаро миқёсда савдони рағбатлантиришга қаратилган шартнома
АлоқаБанк ва ODDO BHF ўртасида молиявий ўсишни ва халқаро миқёсда савдони рағбатлантиришга қаратилган истиқболли ҳамкорликнинг бошланиши бўлган муҳим шартнома расман имзоланди.
Иккала муассасанинг раҳбарлари 20 миллион АҚШ доллари миқдордаги савдо кредитлари бўйича Бош кредит битимини якунлаш учун бирлашди. Ушбу муҳим шартнома инновациялар ва мижозларга йўналтирилган хизматларга содиқлиги билан машҳур бўлган етакчи молия институти АлоқаБанк ва жаҳон банк соҳасининг кўзга кўринган иштирокчиси, тажриба ва ишончлилик меросига эга бўлган ODDO BHF ўртасидаги стратегик иттифоқни англатади.
Ушбу ҳамкорлик орқали АлоқаБанк ва ODDO BHF ўзларининг умумий тажрибаси ва ресурсларидан фойдаланиб, иқтисодий фаровонлик ва барқарор ривожланишни таъминлаб, глобал савдонинг мураккабликларини ҳал қилишда бизнесни қўллаб-қувватлашни мақсад қилган.
👉 @bankirkundaligi 👈
ДХХ: ҚАШҚАДАРЁ ВА БУХОРО ВИЛОЯТЛАРИ ҲАМДА ТОШКЕНТ ШАҲРИДА СОЛИҚ ХОДИМЛАРИНИНГ НОҚОНУНИЙ ҲАРАКАТЛАРИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ
ДХХ Қашқадарё бошқармаси ходимлари тезкор тадбирда Қарши туман солиқ инспекциясининг инспектори маҳаллий 5 та МЧЖ фаолияти юзасидан жорий йил сентябр ойига қадар камерал солиқ текширувлари ўтказмаслик эвазига 2300 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. У ушбу пул маблағини вилоят солиқ бошқармасининг камерал солиқ текширувлари шўъбаси бош инспекторига бериши кераклиги аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилди ҳамда мазкур мансабдор шахс ҳам 2300 АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
Бухоро вилояти Ғиждувон туман солиқ инспектори ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, туман марказидаги савдо комплекси ҳудудида фаолият юритувчи ЯТТни жорий йилнинг охиригача айланма солиқ тўловчиси тоифасидан, ҳар ойда 2 млн. 424 минг сўм тўлайдиган қатъий турдаги солиқ тўловчиси тоифасига ўтказмаслик, солиқ томонидан бўладиган текширувлардан ҳимоя этиш ҳамда унинг фаолиятига раҳнамолик қилиш эвазига 8 млн. сўм олган вақтида ДХХ ва Департамент ходимлари томонидан ушланди.
Тошкент шаҳар Яккасарой туманида жойлашган умумий овқатланиш масканида 6 ой мобайнида солиқ текширувлари ўтказмаслик, аксинча, унинг фаолиятига раҳнамолик қилиш эвазига 600 АҚШ доллари олган вақтида мазкур туман солиқ инспекциясининг бош инспектори ДХХ ва Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди. Терговга қадар текширув давомида, ушбу ноқонуний ишга туман солиқ инспекциясининг шўъба бошлиғининг алоқадор эканлиги аниқланиб, у ҳам процессуал тартибда ушланди.
Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида МЧЖ фаолияти бўйича ўтказилган солиқ аудити текшируви натижасида аниқланган 267 млн. 300 минг сўм ҚҚС ва 664 млн. 700 минг сўм соф фойда солиғини мансабдор танишлари орқали камайтириб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари олган вақтида мазкур туман солиқ инспекциясининг камерал назорат шўъбасининг собиқ бошлиғи ушланди.
Ҳозирда бу шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈