bankirkundaligi | Unsorted

Telegram-канал bankirkundaligi - 🇺🇿Банкир кундалиги

66917

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Subscribe to a channel

🇺🇿Банкир кундалиги

2024-yil yakunlanguniga qadar so‘m, dollar va yevro kurslari qanday bo‘ladi? Alpari mutaxassislari javob beradilar

AQSh davlatida inflyatsiya yuzasidan sezilarli xavf-xatarlar mavjudligi to‘g‘risidagi xabarlar tarqalib turgan vaziyatda dollar indeksi (DXY) tobora o‘sib borib, ayni damda 105 dan baland ko‘satkichlar bilan savdo qilmoqda.

Inflyatsiyaning pasayishi haqida qandaydir aniq xabarlar mavjud emas. Bu esa AQSh Federal zaxira tizimini (FRS) tomonidan asosiy stavkaning joriy darajasini uzoq vaqt davomida tutib turilishiga undashi mumkin. Inflyatsiyaga doir tavakkalchiliklarning aniq-ravshan kamayishi tufayli Yevropa Markaziy banki (ECB)  stavkalarni FRSdan avvalroq pasaytira boshlashi mumkinligi ehtimoldan xoli emas.

Oxir-oqibat AQSh dollarning boshqa valyutalarga, jumladan, yevroga nisbatan yanada mustahkamroq bo‘lib qolishi mumkin.

Tahminlarimizga ko‘ra, 2024-yil oxirigacha AQSh dollarning o‘zbek so‘miga nisbatan kursi 13 000 dan 13 200 so‘mgacha, yevro kursi esa 14 300 dan 14 520 so‘mgacha o‘zgarib borishi mumkin.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦 «Асакабанк» АЖ ва Тошкент фармацевтика институти ҳамкорликда таълим ривожига ҳисса қўшмоқда!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-14 сонли Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида соҳани ривожлантириш ва тармоқда малакали кадрларни тайёрлаш учун Тошкент фармацевтика институти ва Асакабанк ўртасида меморандум имзоланди.

Ушбу меморандум доирасида Асакабанк томонидан Институт олимларининг ишланмаларини ишлаб чиқиш, талабаларга бир қанча институтдаги ўқув ҳамда лаборатория, малака ошириш маркази ва замонавий электрон кутубхоналар Асакабанк томонидан моддий техник базалари билан таъминлаш ишлари амалга оширилди.

Меморандумдан кўзланган мақсад, фармацевтика соҳасини ривожлантириш ва тармоқда малакали кадрларни тайёрлаш, институтда таҳсил оладиган талабаларга  замонавий технологиялардан фойдаланиш шароитини тақдим этишдан иборат.

Батафсил

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (17 - 23 июн) янгиликлари.

☑️Трастбанк ўзининг 30 йиллигини нишонлаганини маълум қилди.

☑️Анорбанк хорижий валютада «Қулай 7%» омонатини таклиф этди. Фоизи 7%, минимал сумма 100$, муддати 24 ой, чекловларсиз тўлдириб бориш мумкин.

☑️
Асакабанк бизнесни ривожлантириш учун экспортолди молиялаштиришни тақдим этди. Экспорт билан шуғулланувчи тадбиркорларга махсус кредитлар ажратилади.

☑️Ўзсаноатқурилишбанк Кореянинг Эксим-банки билан ҳамкорликни кенгайтириб, банклараро кредитларни мувофиқлаштириш бўйича Бош келишув имзолаганини маълум қилди. Кредит линиясининг умумий қиймати 50 млн. АҚШ доллари.

☑️Капиталбанк банкка бормасдан ҳисобрақам очишни таклиф этди. Бунда банкнинг сайёр менежерлари ҳужжатларни расмийлаштириш учун олдингизга боради.

☑️Инфинбанк Infin PREMIUM валюта омонатини таклиф этди. Муддати 24 ой, фоизи 7,5%, минимал миқдори 1000$.

☑️Универсал банк "Сармоя-25" омонатини таклиф этди. Фоизи 25%, муддати 18 ой.

☑️
Микрокредитбанк энди "Золотая Корона" орқали Россия ва Туркияга пул жўнатмаларини комиссиясиз амалга ошириш мумкинлигини маълум қилди.

☑️Пойтахт банк бизнес учун нақд пулда 500 млн. сўмгача кредит таклиф этди. Муддати 18 ойгача, фоизи 28%.

☑️Ипотека-банк "Ipoteka-Retail" мобил иловаси орқали виртуал карта очишни таклиф этди.

☑️mybank кичик бизнес учун 2 млрд. сўмгача кредит таклиф этди. Муддати 36 ойгача, фоизи сўмда 28%дан, чет эл валютасида 14%дан.

☑️Давр банк Onix ва Tracker сотиб олиш учун автокредит таклиф этди. Бошланғич тўлов 10%, мудлати 60 ойгача.

☑️Халқ банки иш ҳақи лойиҳаси мижозлари ва барча бюджет ташкилоти ходимлари учун «Хазна» иловаси орқали 100 млн. сўмгача микроқарз таклиф этди. Муддати 4 йилгача.

☑️Тенге банк тадбиркор юридик шахслар учун Қозоғистонга тўловларни имтиёзли нарҳларда юборишни таклиф этди.

☑️Ҳаёт банк Туркиянинг Актиф банкида корреспондентлик ҳисобрақамини очганини маълум қилди.

☑️Ўзмиллий банк мобил илова орқали микроқарз олишни таклиф этди. Миқдори 30 млн. сўмгача, муддати 36 ойгача.

☑️Гарант банк "Имконият" микроқарзини таклиф этди. Миқдори 100 млн. сўмгача, фоизи 32%, муддати 30 ойгача.

☑️Ориентфинансбанк BYD автомобиллари учун автокредит таклиф этди. Муддати 1-5 йилгача, миқдори 600 млн. сўмгача, фоизи 22 - 25,9%.

☑️Банклар ишга таклиф этди:
▪️Гарант банк;
▪️Ўзсаноатқурилишбанк;
▪️Ҳамкорбанк.

☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.

☑️Бирламчи ва иккиламчи ипотека кредитлар шартларини 👉Мана бу ерда.👈

☑️Микроқарзлар шартларини 👉Мана бу ерда.👈

☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

😇 "Агробанк" АТБ томонидан ажратилаётган 200 та грантдан бирига эга бўлинг!

UDEAдаги Ковентри университетига ҳужжат қабул қилиш давом этмоқда. Қуйидаги йўналишларда таълим олишингиз мумкин:

— Информацион технологиялар (IT);
— Молия;
— Бизнес;
— Банк иши;
— Маркетинг ва PR;

Ҳужжатлар udea.uz сайти ёки @Udea_apply_bot орқали қабул қилинади.

Батафсил маълумот: +998788880800

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

3 tasi 99 000 dan kombosi bilan tushlik mazaliroq bo'ladi

Uchtasi 99 000 dan 29% gacha chegirmali kombosi — hamkasblar bilan tushlik qilish uchun ajoyib sabab — uchta sevimli 25 sm'lik pitsangizni tanlang va foydani ta'tib ko'ring

Buyurtma qiling — bp.uz/Bellissimobankirkundaligi

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ТРАСТБАНК 30 ЁШГА ТЎЛДИ

Бугун, 21 июн куни Трастбанк хусусий акциядорлик банки ташкил этилганига 30 йил бўлди.

Банк бу даврда ўзбекистонликларнинг ишончини қозониб, хизмат кўрсатишда сифат ва тезкорлик, аниқлик ва мукаммал режалар асосида ишлаш, жаҳон тажрибасидан кенг фойдаланиш, хорижий ҳамкорлар билан мустаҳкам алоқалар, инновацион технологияларидан фойдаланган ҳолда банк хизматларининг янги турларини жорий этиш ва бошқа кўплаб тармоқларда улкан ютуқларни қўлга киритди.

Трастбанк бугунги кунга келиб 14 та банк хизматлари офиси, 120 га яқин банк хизматлари марказига эга. 2023 йилга келиб банк активларининг ҳажми 9,4 трлн сўмга, кредит портфели эса 4,8 трлн сўмга етди. Умумий капитал 495,4 млрд сўмга ёки 1,3 баробарга ошиб, 2 трлн сўмни ташкил этди.

Бугунги кунда банк мижозлари миллий валютада 23 фоизгача, хорижий валютада 7 фоизгача бўлган жами 12 та омонат туридан фойдаланади. Бу омонатларнинг қайтарилиши 100 фоиз кафолатланган.

Ҳозирда TrastPay мобил иловаси ёрдамида мижозлар 50 миллион сўмгача онлайн микроқарз олиш, миллий ва хорижий валютада омонат расмийлаштириш, турли хил тўловларни амалга ошириш, техник ёрдам олиш ва онлайн конверсия каби хизматлардан фойдаланишлари мумкин.

Банк 30 йиллик фаолияти давомида бир қанча ютуқларга эришди. Англиянинг нуфузли “Brand Finance” компанияси банкни Ўзбекистондаги ТОП 3 брендлардан бири деб топди.

2023 йил якунлари бўйича Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази “Трастбанк”ни Ўзбекистондаги банклар рейтингида иккинчи ўринга лойиқ кўрди.

Бундан ташқари, банкнинг ислом шариатлари асосида молиявий хизмат кўрсатадиган “TrastMuamalat” шўъба корхонаси юртдошларимизга шариатга мос молиявий маҳсулотларни тақдим этиб келмоқда.

Банк ижтимоий лойиҳаларга сармоя киритиш, иш ўринлари яратиш, маҳаллаларда кутубхона ташкил қилиш каби бир қанча жамият учун муҳим ишларни амалга оширмоқда.

Трастбанк раҳбарияти, меҳнаткаш жамоаси ва мижозларини ушбу байрам билан табриклаймиз! Банк келгусида бунданда баланд марраларини забт этишига ишонамиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️ТАДБИРКОРЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА ШТАБИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

Мурожаатлар 1094 ва 1100 қисқа рақами орқали қабул қилинади.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2024 йилдаги очиқ мулоқоти Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилиши белгиланган.

Савдо-саноат палатаси жорий йил 20 август – Тадбиркорлар куни арафасида Шавкат Мирзиёевнинг бизнес эгалари билан навбатдаги учрашуви кутилаётганини маълум қилди.

Республика штаби манзили: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 30-уй. 41.2876656,69.248298,14z/data=!4m6!3m5!1s0x38ae8b260b220561:0x6fa3decc49ab80bc!8m2!3d41.2892816!4d69.2510555!16s%2Fg%2F11sby5zt55?hl=ru-uz">Жойлашув

☑️Ушбу хабарни тадбиркор танишларга юбориб қўйинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​⚡️⚡️МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ ТАВСИЯСИ БИЛАН УЙ-ЖОЙ ҚУРИШ ВА ТАЪМИРЛАШ УЧУН 120 МИЛЛИОН СЎМГАЧА АЖРАТИЛАДИГАН ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ ТЎҒРИСИДА (Кўп берилган саволларга жавоб берамиз)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги (ПФ-70-сон, 30.04.2024 й.) Фармони қабул қилинди.

☑️Фармонга кўра, 2024 йил 1 июндан “маҳалла еттилиги” тавсияси асосида камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож шахсларга уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача ипотека кредитлари ажратилади.

Савол: Ушбу кредитларнинг муддати қанча?

Жавоб: Ипотека кредитлари 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга ажратилади.

Савол: Кредитларнинг фоизи қанча?

Жавоб: Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади (Айни пайтда асосий ставка 14%ни ташкил этади. Унга 4 фоиз қўшилса, фуқароларга 18%дан ажратилади);

Савол: Мазкур ипотека кредитларига субсидия олса ҳам бўладими?

Жавоб: Ҳа, бўлади. Ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун – ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланиши белгиланган. 2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 12 фоиздан ошган қисмига, 2025 йил ва ундан кейинги йиллар Дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса – Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланади. Бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади.

Савол: "Маҳалла еттилиги" тавсияси нима? Уни қаердан олади?

Жавоб: Фармонда белгиланганидек, ушбу ипотека кредитлари барчага ажратилмайди. Фақатгина камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож шахсларга ажратилади. Бу масалада маҳаллангиздаги ҳоким ёрдамчисига учрашинг. Айнан у ўзининг "Онлайн маҳалла" электрон платформаси орқали "Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтожлар" рўйҳатини шакллантирмоқда.

Савол: Ҳозир ушбу кредитларни қайси банклар ажратмоқда?

Жавоб: Банкларнинг расмий саҳифаларидан олинган маълумотларга кўра, айни кунда қуйидаги тижорат банклари мазкур ипотека кредитларини ажратмоқда:

▪️Микрокредитбанк (Банк сайтига ҳавола);

▪️Ўзсаноатқурилишбанк (Банк сайтига ҳавола);

▪️Ўзмиллийбанк (Банк сайтига ҳавола);

▪️Алоқабанк (Банк сайтига ҳавола);

▪️Халқбанк (Қуйидаги расмда батафсил кўрсатилган).

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🍋🌱🍹 Har bir bankada yozning salqin harorati! 🌴

🍋😍"Ochakovo"dan haqiqiy "Moxito" - issiq kunlar uchun maxsus yaratilgan ichimlik

🌱🌞 Tabiiy ingredientlar: yangi uzilgan laym, yalpiz va toza suv - mukammal tetiklik uchun kerak bo'lgan barcha mahsulotlarni o'zida jamlagan.

😋 Chanqoqni bir zumda qondiradi
🧊 Har bir qultumda salqinlik lazzati

‼️ Takrorlashga urinmang - professionallar tomonidan ijro etilgan!

“Ochakovo”dan haqiqiy “Moxito” bilan yozingiz yanada yorqinroq va mazali bo'ladi 😍

Rasmiy Instagram sahifamizga obuna bo'ling: https://www.instagram.com/moxito_uzbekistan/

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Oʻzbekistondagi “Ozon” franshizasi – hamma uchun sinovdan oʻtgan va tushunarli biznes.

Oʻzbekistonda oʻz ishini ochish haqida oʻylayotganlar uchun yaxshi yangilik. “Ozon” marketpleysi buyurtmalarni berish punktini ochishni va nuqta ishga tushirilgandan keyin birinchi yarim yilda 81 000 000 soʻmgacha qoʻllab-quvvatlov imkoniyatiga ega boʻlishni taklif qilmoqda.

Marketpleys auditoriyasi oʻsmoqda va 49 mln nafargacha boʻlgan faol foydalanuvchilarga koʻpaydi – 10 kishidan 8 nafari mahsulotlarni buyurtmalarni berish punktlaridan olib ketishni maʼqul koʻrishadi. Bunday punktni ishga tushirish uchun katta mablagʻ yoki maxsus bilim kerak emas. YTT yoki yuridik shaxs boʻlish va pul ishlab topish istagiga ega boʻlish kifoya.

Oʻz ishingizni quyidagi beshta qadam orqali boshlashingiz mumkin:

1. saytda ariza toʻldirish;
2. mijozlarga qulay joyni tanlash;
3. shartnoma imzolash;
4. minimal darajada pardozlash ishlarini amalga oshirish;
5. buyurtmalarni berishni boshlash.

19-iyun kuni Toshkent vaqti bilan soat 13:00 da esa “Ozon” tomonidan tadbirkorlar bilan onlayn-uchrashuv oʻtkaziladi. Uchrashuvda maksimal darajada qoʻllab-quvvatlov bilan buyurtmalarni berish punktini ochish, mos joyni tanlash va pul ishlab topish haqida maʼlumot beriladi.

Uchrashuv ikkita tilda oʻtkaziladi, ishtirok etish esa bepul. Havola orqali roʻyxatdan oʻtishingiz mumkin.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

📱 Mavrid иловасида янги хизматлардан фойдаланиш имкони яратилди

🗣 Энди “Mavrid!” иловаси орқали oilakredit.uz платформасининг имтиёзли кредитларига ариза юборишингиз, кредит сўндиришдаги афзалликлар ва кўплаб хизматларининг такомиллашган имкониятларидан фойдаланишингиз мумкин.

🔤 Иловани янгиланг ва янги хизматлардан баҳраманд бўлинг !

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Murad Buildings компанияси янги "SOY BO’YI" турар-жой мажмуасининг видео ролигини тақдим этди. Ушбу видеода кўплаб ўзбекистонликларга хос бўлган ҳаёт тарзи ва урф-одатларга эътибор қаратилган.

"SOY BO’YI" турар-жой мажмуасида одатий бўлиб қолган умумий меҳмонхона, тренажер зали, болалар учун очиқ ва ёпиқ ўйин майдончаларидан ташқари, чойхона, ёзги кинотеатр, болалар учун ёзги ҳовуз, кутубхона ва ҳатто новвойхона мавжуд.

Бундай ёндашув турар-жой мажмуасида яшовчилар учун қулай муҳитни шакллантириш ва қўшнилар орасида аҳил муносабатларни яратиш имконини беради.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️АСОСИЙ СТАВКА ЎЗГАРМАДИ

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Иқтисодиёт, бизнес, банк ва тадбиркорлик соҳаларида моҳир мутахассис бўлиш учун нима қилиш керак?

Албатта, “University of Business and Science”нинг қуйидаги йўналишларидан бирини танлаб, ўқиш керак:

➡️ Иқтисодиёт
➡️ Банк иши ва аудит
➡️ Солиқ ва солиққа тортиш
➡️ Бухгалтерия ҳисоби ва аудит
➡️ Бухгалтерия ва молия (халқаро)
➡️ Молия ва молиявий технологиялар

🌐 qabul.ubsu.uz

☎️ +998781132626, +998907894242

📍 Наманган ш, Нодим Намангоний, 5-уй

Телеграм: @ubsuzbekistan

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Ucelldan yangi – “3tasi 1da” aksiyasi!

Ucellning “3tasi 1da” aksiyasi bo‘yicha Infinix Smart 8 Pro smartfonini 3 oyga “Katta Doimiy” tarif rejasi hamda “Keep Talk” qo`shimcha kafolat xizmati bilan to‘plam holida manfaatli xarid qilish mumkin.

Diqqat, aksiya faqat Ucell sotuv ofislarida yangi ulanishda amal qiladi. Shoshiling, smartfonlar soni cheklangan!

Batafsil: https://shop.ucell.uz/

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​“ПОЙТАХТ БАНК” 10 МЛН. АҚШ ДОЛЛАРИГА АРАБЛАРГА СОТИЛМОҚДА

Давлат активларини бошқариш агентлиги “Пойтахт банк” АЖ устав капиталидаги 100 фоиз акциялар пакетини Бирлашган Араб Амирликларининг “Bond Investments limited LLC” компаниясига 10,0 млн. АҚШ доллари миқдордаги сотиб олиш тўловини бирйўла амалга ошириш шарти билан сотиш бўйича келишувга эришилганлигини маълум қилди.

Мазкур жараён консультант “Deloitte” томонидан мувофиқлаштирилган ва олди-сотди шартномаси лойиҳаси тайёрланган, консультант томонидан “Bond Investments limited LLC” компанияси ҳамда унга тегишли шахсларидан ҳеч бири Европа Иттифоқи, АҚШ, шунингдек йирик халқаро молия институтларининг очиқ санкциялари рўйхатига киритилмаганлиги ўрганилган.

Инвестор Бирлашган Араб Амирликларининг юқори суръатларда ривожланаётган инвестиция компанияларидан бири бўлиб, “Das Holding LLC” компанияси гуруҳи таркибида фаолият юритади. Холдинг гуруҳи яқин Шарқ ва бутун дунёдаги диверсификацияланган бизнес соҳаларида фаолият юритувчи компаниялардан иборат. Таъкидлаш лозимки, Холдинг гуруҳи БААда исломий ва рақамли банкни ўз ичига олган муваффақиятли банкларни ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини юритиш тажрибасига эга. Ушбу тажриба Ўзбекистон банк секторида татбиқ этишга хизмат қилади.

Инвестор томонидан ушбу банк негизида энг замонавий мобил ва рақамли молиявий технологияларни жорий қилган банк инфратузилмасини яратиш режалаштирилган.

Таъкидлаш жоизки, Битимни ҳуқуқий жиҳатдан тўлиқ якунлаш учун Инвестор томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг “Пойтахт банк” АЖ акцияларини сотиб олишга доир дастлабки рухсатномасини олиш талаб этилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Янги хонадон харид қилмоқчи бўлганлар учун фойдали акция

Энди сиз Yunusabad Residence ТЖМ дан хонадон харид қилсангиз автоматик равишда Bosch компаниясининг илғор ошхона техникаси эгасига айланасиз.

Yunusabad Residence 2,4 ва 9 қаватли бинолардан иборат бўлиб, 2023 йилда қуриб битказилган. Уйлар хайтек услубда бўлиб таййор кадастрга эга.

Сотувда 38 дан 126 кв.мгача бўлган хонадонлав ва 85 та коттеджлар мавжуд.

✅ Акция муддати чекланган! Шартлар ва тўлиқ маълумот олиш учун сотув бўлимига мурожаат қилинг.

📲+998555122222

Телеграм | Инстаграм | Локация

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦 Асакабанк Тошкент шаҳридаги "ALUMINIUM SYSTEMS" МЧЖга пресс-тур уюштирди

Жорий йилнинг 20-июн куни "Асакабанк" АЖ томонидан Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги "ALUMINIUM SYSTEMS" масъулияти чекланган жамиятига пресс-тур ташкиллаштирилди.

Пресс-тур давомида ОАВ вакилларига "ALUMINIUM SYSTEMS" масъулияти чекланган жамияти томонидан алюмин ва биметал радиаторлар ишлаб чиқариш маҳсулотлари билан яқиндан таништирилди.

Шунингдек, ОАВ вакилларига ишлаб чиқариш жараёни хусусида етарлича маълумотлар берилиб, соҳа мутахассисларидан ўзлари қизиққан саволларга ҳам батафсил жавоб олишди.

Батафсил

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🔹Туронбанк ёшлари бу сафар Бухорода жам бўлишибди!

➖Адашмасам, биринчи бўлиб ёш талабаларни ишга жалб қилган, танлов асосида маош тўланадиган амалиётга олган, қўрқмасдан масъулиятли лавозимларни ишониб топширган бу Туронбанк ҳисобланади.

➖Яна йил давомида улар учун турли лойиҳалар, ўқув - семинарлари, "Zakovat" ўйинлари, спорт ўйинлари, чет эл сафарлари ва хаттоки стипендиялар ҳам жорий қилишдан ҳеч чарчамаяпди банк бошқаруви.

➖Ахборот хизмати эълон қилган материалда ҳам бу йил уларнинг барчаси Бухорода йиғилишганини кўриш мумкин. Анонс видеосини кўриб Туронбанкка ишга кириш истаги пайдо бўлди))

➖Туризим, шахмат мусобақалари, ёшлар учрашуви, шахсан Абдурасул Абдуллаев иштирокида "Zakovat" ўйинлари ва бошқа тадбирлар. Албатта, бу ёшлар йилида ёшлар ойлигида Турон ёшлари учун энг зўр совға.

➖Туронбанкнинг ёшлар бўйича қилган ишлари билан батафсил танишиш истагида бўлсангиз шу ҳавола орқали ўтинг. Кетқизган вақтингизга ачинмайсиз. Бошқа банклар учун бу "шпаргалка" бўлиши мумкин - www.turonbank.uz

➖Ёшларга қилинган инвестиция албатта ўз натижасини беради!

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ДХХ Бухоро, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида тезкор тадбирлар ўтказди

Ўзбекистон суд бошқарувчилари ассоциациясининг Самарқанд вилояти бўлими суд бошқарувчиси амалдаги қонун ҳужжатлари талабларини бузган ҳолда 1 млрд. 916 млн. сўм пул маблағи бошқа шахсларга молиявий ёрдам сифатида ўтказиб юборилганлиги ҳолатини аниқлайди ва ушбу пул маблағи қайтарилмасдан корхонани банкрот деб эълон қилиш масаласини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 1200 АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХ ходимлари томонидан департамент ва ИИО билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, суд бошқарувчиси сўралган пул маблағини олган вақтида ушланди.

Ўзбекистон суд бошқарувчилари ассоциациясининг Бухоро вилояти бўлими суд бошқарувчиси МЧЖ раҳбарини ишончига кириб, алдов йўли билан, департамент томонидан қайта текширув ўтказилмаслиги ҳамда давлат реестридан чиқаришда суд ва солиқ идораларидаги мансабдор танишлари орқали ёрдам бериш эвазига 1000 АҚШ доллари талаб қилиб, муқаддам 200 АҚШ доллари олади.

Суд бошқарувчиси қолган 800 АҚШ долларини олган вақтида ДХХ ва прокуратура органлари ходимлари томонидан ушланди.

Жиззах шаҳрида фаолият юритувчи адвокатлик бюроси раҳбари эса ўзининг ҳимоясида бўлган мазкур судланувчининг қариндошларидан муқаддам шартнома асосида 5 млн. сўм, шунингдек, шартномасиз 4900 АҚШ доллари олган бўлсада, озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишида гўёки ҳуқуқ-тартибот идораларидаги танишларига пул берганлигини айтиб, яна 3 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ходимлари томонидан ушланди.

Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ДХХ: Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатлари аниқланди

ПОРАЛАР МИҚДОРИ КАТТАЛАШИБ БОРМОҚДА

Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари жами 25 минг АҚШ доллари талаб қилади. ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мазкур мансабдор шахс сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

ДХХнинг Сирдарё бошқармаси ходимлари томонидан Департамент ҳамда ИИО билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, жами 7 гектар ер майдонини сирдарёлик харидорга 2 млн. АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 200 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Тошкент вилояти Янгийўл туманида яшовчи, 1975 й.т., муқаддам судланган шахс ўзининг ўғлини номида бўлган МЧЖга инвестиция киритиш шарти билан иссиқхона қуриш учун ажратиб берилган 2 гектар ер майдонини ҳокимият тизимидаги мансабдор танишлари орқали, 50 та коттеж қурмоқчи бўлган харидорга ўтказиб бериш эвазига 500 минг АҚШ доллари, шунингдек, турмуш ўртоғининг номидаги МЧЖга қарашли, бино ва унинг 486 м2 ер майдонини ҳам харидорга сотиш ва у ерда 12 қаватли уй қуриши учун масъул идоралардан рухсат олиб бериш эвазига 440 минг АҚШ доллари, жами 940 минг АҚШ доллари талаб қилади. Аммо, у сўралган пул маблағидан 400 минг АҚШ долларини олган вақтида ДХХ ва Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Фарғона вилояти Қува тумани фермер хўжалик раҳбари туман ҳокимининг 2015 йилдаги қарори билан пахтачилик ва ғаллачилик йўналишида фойдаланиш учун ажратиб берилган ер майдонининг 5,5 гектар қисмини харидорга 150 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, келгусида ер майдонини унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 40 минг АҚШ доллари талаб қилади. ДХХ ходимлари томонидан Департамент ва ИИО билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган жами 190 минг АҚШ долларидан 120 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ХАЛҚ БАНКИ ЧАРМ САНОАТИ ЛОЙИҲАЛАРИНИ ФАОЛ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАЙДИ

Хабарингиз бор, бир ярим ой аввал Президент раҳбарлигидаги йиғилишда чарм саноати ривожи бўйича ҳам вазифалар белгиланган, шунда Халқ банки соҳага масъул банк сифатида бириктирилгани таъкидланганди. 2024-2026 йилларга мўлжалланган жами 2,6 млрд долларлик (тижорат банклари кредити 308,1 млн. АҚШ долларлик) 1 050 та чарм-пойабзал соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширилиши белгиланган.

Ўтган ҳафта Халқ банкининг водийга ўтгаган пресс-тури давомида банкнинг бир нечта мижозлари қатори, юқоридаги соҳада фаолият олиб борувчи йирик лойиҳа — Андижоннинг Балиқчи туманидаги "Magna Sport" МЧЖга ташриф буюрдик. Бу ерда футбол, бокс, кураш, гимнастика ва бошқа спорт турлари учун сунъий чармдан кенг танловда 40 турга яқин маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. 2016 йил кичиккина оилавий корхона сифатида ташкил этилган "Magna Sport"да бугун 100 га яқин киши ишлаяпти, ишлаб чиқариш қуввати эса 55 млрд сўмдан ортиқ. Корхона банкдан 2023 йилда 3 млрд. сўм, 2024 йилда 840 минг АҚШ доллари миқдорида кредит олган. Президент йиғилишида айтилганидек, ўтган йил соҳада ишлаб чиқариш 3 трлн. сўм бўлгани, шунинг ярми Андижон ва Фарғона вилоятларига тўғри келгани бежизга эмаслигига гувоҳ бўлдик.

Айтишларича, Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган маҳаллий ва жаҳон миқёсидаги мусобақаларда айнан “Magna Sport” МЧЖнинг ҳам маҳсулотларидан фойдаланилади. Корхона жаҳон бозорларига ҳам чиқишни мақсад қилган. Ажаб эмас, ўзимиздаги ва жаҳондаги нуфузли мусобақаларда "Magna Sport"да ишлаб чиқарилган тўплар тепилаётганини кўриб қолсак.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (10 - 16 июн) янгиликлари.

☑️
Алоқабанк бирламчи ва иккиламчи бозордан логистика учун мўлжалланган юк машиналарини сотиб олиш учун модулли кредит таклиф этди. Муддати 3-5 йил, миқдори 2 млрд. сўмгача. Имтиёзли давр 6 ойгача.

☑️Трастбанк Наманган, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги ўз балансидаги мулкларни сотувга қўйганини маълум қилди.

☑️Анорбанк Anor Black Mastercard картасидан фойдаланганда CITROEN C4X ютиб олиш мумкинлигини маълум қилди.

☑️
Асакабанк бирламчи ва иккиламчи бозор учун "Universal" ипотека кредитини таклиф этди. Бошланғич тўлов 25%, муддати 10 йил.

☑️Ўзсаноатқурилишбанк ва Туркиянинг биринчи лицензияланган халқаро пул ўтказмалари тизими UPT ўртасида халқаро пул ўтказмалари соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Бош келишув имзоланганини маълум қилди.

☑️Капиталбанк Узум маркет савдогарларига электрон тижорат учун 15 минг АҚШ долларигача кредит таклиф этди. Муддати 12 ой, фоизи 13%.

☑️Инфинбанк микромолия ва лизинг компаниялари учун кредит таклиф этди. Муддати 3 йилгача, имтиёзли давр — 3 ойгача, ҳам сўмда, ҳам АҚШ долларида берилади.

☑️Универсал банк доимий иш жойига эга фуқаролар учун микроқарз таклиф этди. Фоизи 36%, муддати 3 йил. Банк мижози бўлган бюджет ташкилоти ходимларига эса 34%. Миқдори кафиллик билан 50 млн. сўмгача, гаров билан 100 млн. сўмгача.

☑️Агробанк UDEAдаги Ковентри университетига ҳужжат қабул қилиш давом этаётганини ва банк томонидан ажратилаётган 200 та грантдан бирига эга бўлиш мумкинлигини эълон қилди.

☑️
Микрокредитбанк "Уста бор" микроқарзини таклиф этди. Фоизи 25%дан, миқдори 17 млн. сўмгача, муддати 48 ойгача. Шунингдек банк "Маврид" мобил иловасида имтиёзли кредит учун ариза юбориш хизматини йўлга қўйганини маълум қилди. Батафсил.

☑️
Азия аллианс банк мижозларнинг Россия Федерацияси резидентлари билан боғлиқ операцияларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хизмат кўрсатишни давом эттираётганини маълум қилди.

☑️Давр банк 1,5 млрд. сўмгача янги уй-жой сотиб олиш учун бирламчи ипотека кредити таклиф этди. Фоизи 28,5%дан, муддати 84 ойгача, бошланғич тўлов 20%дан.

☑️Ҳамкорбанк қишлоқ хўжалиги секторини ривожлантиришга ихтисослашган халқаро молия ташкилоти IFAD билан келишувга эришганини маълум қилди.

☑️
KDB bank Uzbekistan Онлайн казино, тотализатор, қимор ва таваккалчиликка асосланган интернет сайтлар/платформалар (Х-Bеt, pin.up ва бошқалар) билан боғлиқ операцияларга Банкни жалб этиш мумкин эмаслигини эслатиб ўтди.

☑️Пойтахт банк саёҳат учун кредит таклиф этди. Миқдори БҲМнинг 100 бараваригача, муддати 12 ойгача, фоизи 28%.

☑️Ўзмиллийбанк корпоратив мижозлари учун иш ҳақи лойиҳасида янги хизматларни таклиф этди. Ходимлар карталарини масофадан ва бепул бериш ва уларга хизмат кўрсатиш, қўшимча қоғозларга имзо чекмасдан iBank орқали карталарни улаш ва маошларини қулай тарзда ўтказиш, реестрларни юбориш ва янги ходимларни иш ҳақи лойиҳасига онлайн тарзда бириктириш, тизимга ходимлар рўйхатини киритиш шулар жумласидан.

☑️Туронбанк энди кредитларни Click иловаси орқали сўндиришни йўлга қўйилганини маълум қилди.

☑️Ипотека-банк "Осон" ипотека кредитини таклиф этди. Миқдори 420 млн. сўмгача, бошланғич тўлов 15%, муддати 20 йилгача, кредит фоизи 18%.

☑️Банклар ишга таклиф этди:
▪️Ўзмиллийбанк;
▪️TBC Bank;
▪️Бизнесни ривожлантириш банки.

☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.

☑️Бирламчи ва иккиламчи ипотека кредитлар шартларини эълон қилдик. 👉Мана бу ерда.👈

☑️Микроқарзлар шартларини ҳам эълон қилдик. 👉Мана бу ерда.👈

☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

МАЖЛИС ҚИЛИНГ

Вақтингиз бўш бўлса ҳам,
Бўш бўлмаса, мажлис қилинг,
Кўнглингиз хуш бўлса ҳам,
Хуш бўлмаса, мажлис қилинг,
Овчилар, сиз отгани
Қуш бўлмаса, мажлис қилинг,
Аҳли бозор, сотгани
Гўшт бўлмаса, мажлис қилинг,
Ҳеч ҳисобмас, ҳар куни
Қўш бўлмаса — мажлис қилинг.

Сиз бирор мажлиссиз ўтган
Кунни кундеб айтмангиз,
Тортингу ҳомуза,
Маъруза узун деб айтмангиз,
Ҳамма такрор этса бир гапни,
Нечун, деб айтмангиз,
Кўкка вовайло қилиб,
Гардуни дун деб айтмангиз,
Дод демакка сизда
Товуш бўлмаса, мажлис қилинг.

Сиз ҳам, эй тафтишчилар,
Мажлис саноғин текширинг,
Ҳамқарор, кун тартибу
Ҳужжат вароғин текширинг.
Нотиқ оғзин текширинг,
Соме қулоғин текширинг,
Курси тешган нозик ул
Жойда қадоғин текширинг,
Гар жароҳат унда
Қўш-қўш бўлмаса, мажлис қилинг.

Кўрмасин деҳқон дала,
Созанда соз, шоир қалам,
Ишчи ҳам дастгоҳ ёнига
Қўймасин асло қадам,
Очмасин олимкитобу
Қилмасин тажриба ҳам,
Кимки гап билмас, билар иш,
Қилсин ўлгунча алам,
Иш биларни ургани
Мушт бўлмаса, мажлис қилинг.

Гар мабодо мажлисингиз
Эртароқ бўлса тамом,
Сизга лозимдир йиғинни
Уйда эттирмоқ давом,
Хонага минбар ясангу
Юксалинг олиймақом,
Масала қўймоққа уйда
Бир сабаб бўлгай мудом,
Газ қозон ё ванна, ё —
Душ бўлмаса, мажлис қилинг.

Белни боғланг, бу жаҳонни
Тўлдиринг қоғоз билан.
Ўзни алданг, бўлмаганни
Бўлдиринг қоғоз билан.
Иш билан шод этмангиз ҳеч,
Кулдиринг
қоғоз билан.
Ким қоғозбозликни суймас,
Ўлдиринг қоғоз билан.
Ўлмаса у ёки
Беҳуш бўлмаса, мажлис, қилинг.

Сиз агар топқир эсангиз,
На фақат соҳиб сухан —
Демангиз мажлисни мажлис,
От қўйинг турли-туман.
Гоҳи суҳбат, гоҳи ҳайъат,
Давра денг, ё анжуман,
Лаҳзалик денг, ҳафталик денг,
Не десангиз жону тан,
Номи минг бўлгач,
Фаромуш бўлмаса, мажлис қилинг.

Вақт ўтар, соат ўтар
Кун ой бўлур, ой йил бўлур.
Киму ўтган умрига
Қарсак чалур, қойил бўлур?!
Фурсат энг олий ҳакамдур,
Доимо одил бўлур,
Барча бир кун ул ҳакамнинг
Ҳукмига дохил бўлур,
Тўплангиз эс-ҳушни,
Эс-ҳуш бўлмаса, мажлис қилинг.

Эркин Воҳидов, 1982 йил.

P.S.: Бундан 42 йил олдинги масала ҳали ҳам долзарблигини йўқотмаган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Энг яқин инсонимга.

◽️Қурбон ҳайити муборак бўлсин, ибодатларингизни Аллоҳ қабул қилсин. Уйингиз файз-баракага тўлсин. Келгуси Ҳайитларда ҳам бир-биримизни мана шундай табриклаш насиб этсин.

▫️Сизга ва оилангизга соғлик тилайман. Она юртимиз тинч бўлсин!

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

БАЙРАМ ВА ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИ ҚАЙСИ ВАЛЮТА АЙИРБОШЛАШ ВА ПУЛ ЎТКАЗМАЛАРИ ШОХОБЧАЛАРИ ИШЛАЙДИ?

Марказий банк хабарига кўра, байрам ва дам олиш кунлари айрим банклар томонидан аҳолига қулайлик яратиш мақсадида валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолияти йўлга қўйилмоқда. Булар,👇

🏦Агро банк
🏦Азия Альянс банк
🏦Алоқа банк
🏦Анор банк
🏦Асака банк
🏦БРБ
🏦Гарант банк
🏦Давр банк
🏦ИнФин банк
🏦Ипотека-банк
🏦Ипак Йўли банки
🏦Капиталбанк
🏦Миллий банк
🏦МКБанк
🔘Октобанк
🏦Ориент Финанс банк
🏦Пойтахт банк
🏦Саноатқурилишбанк
🏦Садерат банк
🏦 Тенге банкю
🏦Траст банк
🏦Турон банк
🏦 Универсалбанк
🏦Халқ банки
🏦Ҳаёт банк
🏦Ҳамкорбанк


☑️Шу билан бирга, “24/7” режимида ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари орқали ҳамда банк биносига ташриф буюрмаган ҳолда куннинг исталган вақтида тижорат банкларининг мобил иловалари орқали валюта айирбошлаш операциясини амалга ошириш имкониятлари ҳам мавжуд.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

МАЙ ОЙИДА 11 ТА БАНККА ЖАРИМА САНКЦИЯЛАРИ ҚЎЛЛАНИЛГАН. УЛАР ҚАЙСИ БАНКЛАРЛИГИ МАЪЛУМ ҚИЛИНМАГАН.

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси жорий йилнинг май ойидаги йиғилишларида (7 марта) 47 та масалани кўриб чиқди ва улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилди.

Тижорат банклари ва микромолия ташкилотларида ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган қоидабузарликлар, яъни банк кафолатлари тўғрисидаги маълумотларнинг Кредит ахборотининг давлат реестрига тўлиқ юборилишини таъминламаганлиги ҳамда очиқ валюта мавқеи бўйича ўрнатилган лимитларга амал қилмаганлиги учун 3 та банк чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Шунингдек, “PAYMENT AGGREGATION SYSTEMS” ва “YURT PAY” масъулияти чекланган жамиятлари таъсисчилари томонидан ташкилотлар фаолиятини тўхтатиш бўйича қарорга келингани сабабли уларнинг лицензиясини чақириб олиш тўғрисида қарор қабул қилинди ҳамда амалдаги қонунчилик ва Марказий банк томонидан ўрнатилган иқтисодий меъёрлар талабларига риоя қилинмаганлиги ва аниқланган қоидабузарликлар учун 11 та банкка нисбатан жарима санкцияси қўлланилди.

1
та микромолия ташкилотида ўтказилган инспекция текшируви натижасида аниқланган қоидабузарликлар учун жамиятнинг кредитлаш операцияларини амалга ошириш фаолияти уч ой муддатга чекланди.

Бундан ташқари, Қўмита томонидан банк тизими барқарорлигини сақлаш, омонатчилар ва инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тамойилидан келиб чиқиб, тижорат банклари бошқарувлари ва микромолия ташкилотлари раҳбариятларига аниқланган камчиликларни тузатиш, улар бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, ўрнатилган пруденциал нормативларга амал қилиш, банк фаолиятида мавжуд заифликларни бартараф этиш ва молиявий ҳолатини соғломлаштиришга қаратилган талабларга риоя қилиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

P.S.: Айнан қайси банк, айнан қайси айби учун жарима қўлланилгани ҳали ҳамон очиқланмайди. Ёки Марказий банкка ҳам жарима бўйича режа белгилаб қўйилганми? Банк истеъмолчиларини қоидабузар банклар ҳақида огоҳлантиринг. Банк номини ва қоидабузарлик турини ошкор қилинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ
Бизнинг канал беғараз ҳамкорлик қилиб келаётган тижорат банкларида ипотека кредитига оид амалдаги ҳолат. Банк расмийларидан олинган маълумотлар асосида тайёрланди.

☑️ Халқ банки
▪️Янги уй-жой учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 17% дан
Бошланғич тўлов 15% дан
Батафсил

▪️Иккиламчи бозор учун
Муддати 15 йилгача
Фоизи 25%
Бошланғич тўлов 26%
Батафсил

▪️Якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция учун
Мавжуд эмас

☑️Ипак йўли банк
Фоизи 27% дан бошлаб
Муддати 7 йилгача
Бошланғич тўлов 25% дан бошлаб
Батафсил

☑️Ҳамкорбанк
▪️Банк ўз маблағлари ҳисобидан ипотека кредити
(сотиб олиш ва таъмирлаш учун)
Муддати 10 йилгача
Фоизи 28%
Бошланғич тўлов 26%
Батафсил

☑️Бизнесни ривожлантириш банк
▪️Янги уй-жой учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 17.5-18%
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил

▪️Иккиламчи бозор учун
Муддати 3 йилдан15 йилгача
Фоизи 24.9-26%
Бошланғич тўлов 20%
Батафсил

▪️Якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция учун
Муддати 3 йилдан 15 йилгача
Фоизи 24.5-25.5%
Бошланғич тўлов 20%
Батафсил

☑️Ўзсаноатқурилишбанк
▪️Янги уй-жой учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 17% дан бошлаб
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил

▪️Иккиламчи бозор учун
Муддати 15 йилгача
Фоизи 26% дан бошлаб
Бошланғич тўлов 20%
Батафсил

▪️Уй-жойни таъмирлаш учун
Муддати 10 йилгача
Фоизи 31% дан бошлаб
Бошланғич тўлов 0%
Батафсил

☑️Микрокредитбанк
▪️Бирламчи бозордан ипотека кредити
Муддати 20 йилгача
Фоизи 18%
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил

▪️Иккиламчи бозор учун
Муддати 15 йилгача
Фоизи 26% дан бошлаб
Бошланғич тўлов 25%
Батафсил

▪️"Имконият Ипотекаси" кредити
Муддати 20 йилгача
Фоизи 18% дан бошлаб
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил

☑️Алоқабанк
▪️Янги уй-жой учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 18%
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил

▪️Иккиламчи бозор учун
Муддати 10 йилгача
Фоизи 27%
Бошланғич тўлов 25%
Батафсил

▪️Якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция учун
мавжуд эмас

☑️Инфинбанк
▪️Янги ва иккиламчи уй-жой учун
Муддати 15 йилгача
Фоизи 27,99% дан
Бошланғич тўлов 26% дан бошлаб
Батафсил

▪️Реконструкция учун
Муддати 6 йилгача
Фоизи 29,99% дан
Бошланғич тўлов 26% дан бошлаб
Батафсил

☑️Асакабанк
▪️Янги уй-жой учун
(фақат NRG компанияси томонидан қурилаётган турар жой мажмуаларидан хонадон сотиб олиш учун, расмий даромади йўқларга ҳам ажратилади)
Фоизи 0% дан бошланади
Муддати 10 йилгача
Бошланғич тўлов 25% дан бошланади
Батафсил

☑️Агробанк
▪️Янги уй-жой учун
Муддати 20 йилгача
Фоизи 18%
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил

▪️Банк ўз маблағлари ҳисобидан ипотека
Муддати 10 йилгача
Фоизи 26 - 26,5%
Бошланғич тўлов 25 - 40%
Батафсил
Агробанк, Капиталбанк ва Туронбанкларда ипотека кредитлари вақтинча тўхтатилган.

☝🏻Бирламчи
- янги қурилган кўп қаватли квартира учун кредит.
Иккиламчи - аввал фойдаланишда бўлган уй-жой учун кредит.

Рўйҳатдаги кредитларнинг қолган шартлари билан танишиш учун рўйҳатдаги «Батафсил» деган сўзлар устига босинг.

Ипотека кредитини расмийлаштириш учун зарур ҳужжатлар рўйҳатини 👉мана бу ерда 👈 кўрсатиб ўтганмиз.

Автокредитлар ҳақида
👉 мана бу ерда 👈 тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

"Shoshkent" мажмуасидан бошланғич тўловсиз 24 ойга бўлиб тўлаш асосида хонадон харид қилинг!🤩

📌Хонадонлар майдони 92 дан 148 м2 гача

📞Батафсил: +998555009090 | +998900090009

🖥 Онлайн мурожаат: O'zbegim Development

🌐 Расмий сайт | Instagram

📍Манзил: Тошкент шaхри, Яккасарой тумани, Усмон Носир - 67 уй

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ДХХ: прокурор, терговчи, суриштирувчи, адвокат ва бошқаларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди

Жиззах вилояти прокуратурасининг бўлим прокурори Жиззах шаҳрида яшовчи, 1975 й.т. фуқарони муқаддам Жиноят Кодексининг 167-моддаси билан судланганлик ҳолатини ўзининг ваколатли ҳамкасби орқали олиб ташлашни ваъда қилиб, эвазига 1000 АҚШ доллари ва 1 дона “Samsung Galaxy S24 Ultra” русумли телефон аппаратини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Тошкент шаҳар Яккасарой туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими терговчиси ва 2 нафар суриштирувчиси ўзаро тил бириктириб, хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, бўлим иш юритувида бўлган жиноят иши бўйича айбланувчига нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўлламаслик ҳамда унинг ҳаракатларини ЖКнинг 273-моддаси 5-қисмидан 276-моддасининг 2-қисми “а” бандига қайта малакалаш эвазига, айбланувчининг таниши Қ.О. орқали 7 минг АҚШ доллари олган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланди.

Тошкент шаҳрида яшовчи, 1967 ва 1970 йилларда туғилган, муқаддам судланган 2 нафар шахс 1980 й.т. фуқаронинг ишончига кириб, унга нисбатан ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти иш юритувидаги ЖКнинг 168-моддаси билан қўзғатилган жиноят ишини прокуратура органларидаги танишлари орқали унинг фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш ва “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўлламаслик эвазига 50 минг АҚШ доллари талаб қилишади.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фирибгарлардан бири, яъни, 1970 й.т. шахс сўралган пул маблағини олган вақтида ушланди.

Ҳозирда уларни прокуратура тизимидаги танишларининг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Наманган шаҳридаги адвокатлар ҳайъати адвокати ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…
Subscribe to a channel