Прокуратура вакиллари пора билан ушланган
Тошкент шаҳар прокуратурасининг маъмурий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бўлими катта прокурори ҳамда Сурхондарё вилояти прокуратурасининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими катта прокурори қўлга олинган.
👉 @bankirkundaligi 👈
МУРОЖААТДАГИ МАСАЛАЛАР ҲАЛ ЭТИЛДИ
Жорий йил 28 июн куни Ипотека-банкдан кредит олиб, 8 ойдан буён кредит тарихи салбийлигича қолаётган банк мижози мурожаати банк ва КАТМ бюроси мутасаддилари томонидан ижобий ҳал этилиб, унинг кредит анкетаси ёпиб берилибди. Мурожаатчи, тасдиқлаб, миннатдорчилик билдирди.
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
Куни кеча АВО банк рекламаларига ишониб, унинг хизматидан фойдаланган мижоз, мурожаат қолдирган эди. Бугун ушбу мурожаатчи билан ҳам банк мутасаддилари боғланиб, кўтарган масалалари юзасидан тегишли тушунтиришлар берибди. Камчиликларни айримларини бартараф этишга маълум муддат кутишга тўғри келиши, мижозга тушунтирилибди. Мижоз тасдиқлаб, миннатдорчилик билдирди.
P.S.: Шу ўринда банк хизматларидан фойдаланаётган мижозлар диққатига кичик эслатмамиз бор. Банк хизматларидан фойдаланишда унинг барча шартлари билан эринмай танишиб чиқинг, охиригача ўқинг. Тушунмаган жойларингизни банк хизматчисидан уялмай сўранг, тушуниб олинг.
Ҳа, яна бир гап. Бизнинг канал номидан сохта ботлар очиб, банкка боғлиқ масалаларни ҳал қилиб бериш эвазига ҳақ талаб қилаётган шоввозлар ҳақида ҳам хабарлар бизгача етиб келди. Унутманг, биз мурожаат учун мурожаатчидан ҳеч қандай ҳақ олмаймиз. Бизда бепул! Шунчаки, ёнғоқни шақир-шуқурига ишқивозмиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
💼"SQB Business" онлайн-банкинг - банкка бормасдан компаниянгиз молиявий ҳолатининг тўлиқ назорати.
🌐 Исталган вақтда ва исталган жойда:
✅ битта логиндан бир нечта ташкилотларнинг аккаунтларини бошқаринг;
✅ юқори даромадли онлайн депозитларни очинг;
✅ чет эл валютасини сотинг ва сотиб олинг;
✅ ҳисоб рақамингиз ва давр бўйича кўчирма ва маълумотномаларни бир зумда олинг;
✅ Картотекадаги маълумотларни текширинг;
✅ Корпоратив карталарни тўлдиринг;
✅ 1C-Бухгалтерия билан маълумотлар алмашинг;
➕ 24 соатлик техник ёрдам.
📌 "SQB Business"ни СҚБнинг энг яқин офисида улаб олинг. “SQB Business” иловасини App Store ва Google Play дан юклаб олинг.
Батафсил маълумот sqb.uz сайтида ёки 1180 рақами орқали.
👉 @bankirkundaligi 👈
#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)
РЕКЛАМАГА ИШОНИБМАН
Шикоятим АВО банкдан. Рекламаларига, бонусларига ишониб кредит карта расмийлаштирдим. Бонусига ишониб 15 млн. ишлатиб, яна вақтида фоиз билан қўшиб тўладим.
Бундан ташқари бошқа пластикка ташлаганим учун ҳар куни яна фоизи бор экан, айтмаган. Уни ҳам ташладим. Яқинда бошқа пластигимдан йўқ жойдан ойлик тулов деб 18 минг, яна ортиқча 12 минг сўрамасдан ечиб олган.
Бу ҳақида 22 июн куни ариза қолдирдим, бир неча марта илтимосномалар киритдим барибир фойдаси йўқ.
АВО банк call марказига телефон қилиб бонус берилмагани ҳақида айтдим. Улар "Ушбу масалада ариза олиб қоламиз" - деди. Бошқа кунлари яна телефон қилиб тезлаштиришини сўраб телефонлар қилдим. Улар "Хўп аризангизни тезлаштириш ҳақида илтимоснома киритамиз" - деб олиб қолишарди. Яқинда пластигимдан асоссиз пул ечиб олган яна call марказга мурожаат қилсам "Хатолик ўтибди, мутахассислар ўзи сиз билан боғланади" - деб айтишди. Афсуски ҳеч ким алоқага чиқмади. Кимга мурожаат қилсам бўлади.
P.S.: Марказий банкда банк истеъмолчилари ҳимоясига масъуллар ушбу масалани ўрганиб кўришларига умид билдирамиз. Мурожаатчининг шахсий маълумотлари банк расмийларига тақдим этилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
ГЕРБ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНИГА 32 ЙИЛ БЎЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисидаги Қонуни 1992 йил 2 июлда қабул қилинган. Қонун 8 та моддадан иборат. Гербнинг юқоридаги рангли ва оқ-қора тасвири ушбу Қонун билан тасдиқланган.
Қонуннинг 5-моддасига кўра:
- Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг такрорланаётган тасвири, унинг катта-кичиклигидан қатъи назар, ушбу Қонунга илова қилинаётган рангли ва оқ-қора тасвирига аниқ мос бўлиши керак.
- Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг элементларини нодавлат ташкилотлари ҳужжатларининг реквизитлари ёки реклама материалларига киритилишига йўл қўйилмайди.
- Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган белгилардан ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарларни (ишларни, хизматларни) ўтказиш учун тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмас.
- Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат гербига ўхшаш бўлиши мумкин эмас.
👉 @bankirkundaligi 👈
Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (24 - 30 июн) янгиликлари.
☑️Халқ банки йиллик 17,5 фоиздан ипотека кредит таклиф этди. Муддати 20 йилгача. Батафсил. Шунингдек, банк ташаббуси билан шахсий бизнесини йўлга қўйиш истагидаги хотин-қизлар учун махсус электрон ахборот тизими ишга туширилганини маълум қилди. Батафсил.
☑️Трастбанк ўтган ҳафтада 2 та: Юнусобод ва Паркент банк хизматлари марказларини очилишини ўтказди.
☑️Асакабанк ва Тошкент фармацевтика институти ҳамкорликда таълим ривожига ҳисса қўшаётганини маълум қилди. Батафсил.
☑️Ўзсаноатқурилишбанк янги хонадон хариди учун ипотека кредит таклиф этди. Фоизи 17 %дан, бошланғич тўлов 15%дан.
☑️Капиталбанк банкка бормасдан ҳисобрақам очиш 3 та қадамда амалга оширишни тушунтирди. 1-қадамда business.kapitalbank.uz сайтида ёки +998781481133 рақамга қўнғироқ қилсангиз, 2-қадамда менежер сизга қўнғироқ қилади ва 3-қадамда у олдингизга келади.
☑️Микрокредитбанк "Маҳалла еттилиги" тавсияси асосида "Имконият ипотекаси" кредитини таклиф этди. Муддати 20 йилгача, бошланғич тўлов 15%дан бошлаб, фоизи 18%.
☑️Пойтахт банк 100 млн. сўмгача микроқарз таклиф этди. Муддати 12-36 ойгача, фоизи 25-30%. 50 млн. сўмгача 3-шахс кафиллиги ёки суғурта полиси, 50 млн. сўмдан юқорисига ликвидли мол-мулк гарови асосида ажратилади.
☑️Ипотека-банк 420 млн. сўмгача "Осон" ипотека кредитини таклиф этди. Миқдори 420 млн. сўмгача, бошланғич тўлов 15 фоиз, муддати 20 йилгача. Банк бундан ташқари тижорат ипотека кредитини ҳам таклиф этди. Буни миқдори 1,7 млрд. сўмгача, муддати 20 йилгача, бошланғич тўлов 20 фоиздан, кредит фоизи 25,99 фоиздан.
☑️mybank 100 млн. сўмгача микроқарз таклиф этди. Муддати 6 ойдан 36 ойгача, фоизи 31,9%.
☑️Давр банк ижтимоий тармоқларда "Банк ходимлари кредитдан қарздорлигинг бор деб уйидаги молини олиб кетишяпти" дея тарқалган хабарда банкка нисбатан сохта айбловлар қўйилганини маълум қилди.
☑️Тенге банк давлат рўйҳатидан ўтганига 6 ойдан ошган ЯТТ ва юридик шахслар учун 5 млрд. сўмгача "Тезкор бизнес" кредитини таклиф этди. Муддати 60 ойгача, фоизи 26%дан, имтиёзли давр 3 ойгача.
☑️Гарант банк 40 млн. сўмгача миқдорда "Тараққиёт" микроқарзини таклиф этди. Муддати 30 ойгача.
☑️Ориентфинансбанк бирламчи бозор учун ипотека кредитини таклиф этди. Фоизи 18%дан, муддати 240 ойгача.
☑️ТБС банк 27% фоизли омонат очишни таклиф этди. Ушбу омонатни очган заҳоти 3 фоизи тўлаб берилади.
☑️Бизнесни ривожлантириш банки Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси билан "Маҳалла тараққиёти учун энг яхши бизнес лойиҳа" республика кўрик танловини ўтказаётганини маълум қилди
☑️Агробанк бирламчи бозордан хонадон харид қилиш учун ипотека кредити таклиф этди. Бошланғич тўлов 15%, кредит фоизи 18%, муддати 20 йилгача. Батафсил. Шунингдек, банк Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси ресурслари ҳисобидан ҳам ипотека кредити таклиф этди. Миқдори пойтахда 800 млн. сўмгача, бошқа ҳудудларда 500 млн. сўмгача, муддати 10 йилгача, турар-жой таъмири учун эса 170 млн. сўмгача миқдорда ажратилади.
☑️Ҳамкорбанк бизнес учун 3 млрд. сўмгача нақд пулда кредит таклиф этди.
☑️Туронбанк мобил иловасида Максимум омонатини таклиф этди. Муддати 18 ой, минимал миқдори 100 минг сўм, омонат фоизи 23,5 фоиз.
☑️Алоқабанк юридик шахслар учун модулли кредитлар таклиф этди. "Старт-бизнес" кредити 18-36 ойгача, 26-27%дан, 500 млн. сўмдан 1 млрд. сўмгача. "Айланма-2" кредити 12-18 ойгача, 26-27%,, 2 млрд. сўмгача.
☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.
☑️Банкларнинг бошқарув раислари қабулига қандай кириш мумкинлиги ҳақида пост тайёрладик.
☑️Бирламчи ва иккиламчи ипотека кредитлар шартлари 👉Мана бу ерда.👈
☑️Микроқарзлар шартлари 👉Мана бу ерда.👈
☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.
Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ВАЛЮТАСИ 30 ЁШДА
Бугун миллий валютамиз сўм қабул қилинганига 30 йил тўлди.
☑️Марказий банк томонидан 1991-1993 йиллар давомида миллий валютани муомалага киритиш учун жуда кўп изланишлар олиб борилди, хорижий мамлакатлар тажрибаси ўрганилди.
▪️1993 йилнинг 15 ноябридан бошлаб тўлов воситаси сифатида “Сўм-купон” муомалага киритилди. Пул ислоҳотини амалга ошириш борасида маълум тажрибага эга бўлиш учун “Сўм-купон” ўтиш валютаси сифатида хизмат қилди.
▪️Ушбу йўналишда етарли тажриба тўплангач, 1994 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси “сўм” муомалага киритилди. Дастлаб 1, 3, 5, 10, 25, 50, 100, 200 (1997 йил), 500 (1999 йил) ва 1000 сўмлик (2001 йил) пуллар бирин-кетин муомалага киритилди.
▪️Марказий банк томонидан йиллар давомида пул сифатини яхшилаш, хавфсизлигини ошириш ва дизайни борасида тинимсиз изланишлар олиб борилди.
▪️2018 йилда ихчам ва енгилроқ вазнда янги дизайндаги танга пуллар – 50, 100, 200 ва 500 сўмлик пуллар чиқарилди. Янги дизайндаги 1000 сўмлик танга эса 2022 йилда муомалага киритилди.
▪️Нақд пулга доир ислоҳотларнинг давоми сифатида банкнотларнинг янги дизайни ишлаб чиқилди. 2021 йилда 2 000, 5 000, 10 000, 20 000, 50 000, 100 000 сўмлик ва 2022 йилда 200 000 сўмлик қийматдаги янги банкнотлар халқимизга тақдим этилди.
▪️Ушбу банкнотлар қоғоз сифати, ҳимоя қатламлари борасида эскиларидан анча фарқ қилади. Пулларнинг дизайнида "Буюк Ипак йўли" ва мамлакатимизнинг тарихий шаҳарлари мавзуси акс эттирилди.
☑️Миллий валюта давлатнинг иқтисодий мустақиллигини таъминловчи, унинг ўзлигини акс эттирувчи, дунёга танитувчи муҳим давлат рамзи ҳисобланади. Давлат рамзларига ҳурмат билан муомалада бўлиш, аввало, ўша халқнинг ўзига бўлган юксак эътиборини ифодалайди.
👉 @bankirkundaligi 👈
#Бизга_ёзишмоқда
8 ОЙДАН БУЁН КРЕДИТИМНИ ЁПА ОЛМАЙ САРСОНМАН
Мен Ипотека банк Қашқадарё вилояти филиалидан микроқарз олганман. Микроқарзни 2023 йил октябр ойида тўлиқ узганман.
Мана орадан 8 ой ўтяпди, лекин банк мени анкетамни ёпмаган.
3 ойдан бери КАТМ га мурожаат қиламан. КАТМ берган маълумотномада "Шартнома ҳолати - Очиқ" деб берилади. Бу ҳолат буйича Ипотека банк мутахассисларига бир неча бор телефондан, бир неча бор шахсан ўзим бориб мурожаат қилдим.
Мен кредитни тўлиқ тўлаганимга 8 ой бўлган бўлса, нега банк ходимлари мени кредит шартномамни ёпишмаган.
Бу ҳолат буйича қонунчиликда қандай йўл бор? Банк мутасаддилари мени 8 ойдан бери сарсон қилишмоқда. Бу ҳолат мени кредит тарихимни салбий бўлиб колишига сабаб бўлмоқда.
Илтимос шу масалада конуний маслаҳат берсангиз.
P.S.: Марказий банк мутасаддилари масалани ўрганиб, назоратга олишади деган умиддамиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️БУГУН ОЙНИНГ ВА 1-ЯРИМ ЙИЛЛИКНИНГ, ҚОЛАВЕРСА 2-ЧОРАКНИНГ ОХИРГИ ИШ КУНИ
Бугун, 2024 йил 28 июн куни банклар учун (жорий ой учун) охирги иш куни. Шу билан ой ҳам якунланади, 1-ярим йиллик ҳам, 2-чорак ҳам якунланади. Банкирларни бўйнида бугун ва эрта қандай масъулиятли кун эканини ҳис қилиб турибмиз.
Иш куни дегани, шу кун ёпилгунга қадар банклараро тўловлар ўтади, ўша кунги ўтказмалар тўхтатилгач эса бошқа банкдан ўтказиладиган тўловлар ўтмайди. Бошқа банкдан пул ўтказиб кредит тўламоқчи бўлсангиз ҳам, бугун охирги кун. Ундан кейин фақат нақд пулда тўлашингиз мумкин. Ёки ўша банкдаги мижозлардан, сарғайиб пул сўрашга тўғри келади.
Шунинг учун бугун кредит тўловларини тўлаб олишга шошилинг.
Куч қувват тилаймиз банкирларга.
Кредит олганлардан эса кредит тўловларини графикка мувофиқ тўлаб боришларини сўраб қоламиз.
Кредитларини ўз вақтида тўламаётганларга 👉 мана бу ерда 👈 ҳам бир нималар деганмиз. Гап таъсир қилса ўқиб кўрарсиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️ХОНАДОН ХАРИД ҚИЛИШ УЧУН ФОЙДАЛИ ТАКЛИФ - ЙИЛЛИК 18% ГАЧА ИПОТЕКА КРЕДИТИ!
☑️Бирламчи уй-жой бозоридан хонадон сотиб олиш учун Агробанк ипотека кредит таклиф этмоқда:
▪️Бошланғич тўлов: 15%
▪️Кредит фоизи: 18%
▪️Муддати: 20 йилгача
Бошқа шартлари билан батафсил Agrobank.uz сайтида танишиб олинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
🏦 Янги OFB мобил иловаси ҳар куни, ҳатто байрам ва дам олиш кунларида исталган банк амалиётларни бажариш имкониятини беради!
Иловада хизматлардан 24/7 тартибида фойдаланиш мумкин бўлиб, сизга:
✔️ банкка бормай туриб тўловларни амалга ошириш;
✔️ бир зумда карталар орасида ўтказмаларни амалга ошириш;
✔️ илованинг ўзида омонатларни очиш ва бошқариш;
✔️ реал вақт режимида валютани айирбошлаш;
✔️ халқаро пул ўтказмаларини амалга ошириш;
✔️ кредитларни қулай ва тез сўндириш имконини беради.
Иловани юклаб олинг ва банк хизматларидан чекловларсиз фойдаланинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
МУАММОЛИ КРЕДИТЛАР ТАҲЛИЛИ. БЕШ ОЙДА НАТИЖАЛАР САЛБИЙ.
Жорий йил бошига нисбатан тижорат банклари кредит портфели 18,8 трлн. сўмга ошган. Кредит портфели қолдиғи ўтган ойга нисбатан барча давлат улуши мавжуд банкларда ошган бўлса, Асакабанк ва Бизнесни ривожлантириш банкларида камайган. Бошқа банклардан Ипотека-банк, Тенге банк, Гарант банк, Мадад инвест банк, Октобанк, Смарт банкларда ҳам кредит портфели қолдиғи камайиб кетган.
Давлат улуши мавжуд банклардан Ўзмиллийбанк, Ўзсаноатқурилишбанк, Асакабанк, Бизнесни ривожлантириш банки, Микрокредитбанк, Турон банк ва Алоқа банкларда муаммоли кредитлар улуши йил бошига нисбатан кўпайган. Бошқа банклардан эса, Ипотека-банк, Капиталбанк, Ҳамкорбанк, Ориентфинансбанк, Инфинбанк, Давр банк, Тенге банк, ТБС банк, Анорбанк, Азия альянс банк, Зираат банк, Гарант банк, Мадад инвест банкларда ҳам муаммоли кредитлар улуши ошган.
2024 йил 1 июн ҳолатига Халқ банк, Бизнесни ривожлантириш банки, Асакабанк, Микрокредитбанк, Алоқа банк, Ипотека банк, Гарант банк, Мадад инвест банкларнинг муаммоли кредитлар улуши республика даражасидан юқорилигича қолмоқда.
Энг йирик муаммоли кредит қолдиғига эга 7 та банк (Ўзмиллийбанк, Агробанк, Ўзсаноатқурилишбанк, Асакабанк, Халқ банки, Бизнесни ривожлантириш банки ва Ипотека банк) ларга республика бўйича муаммоли кредитларнинг 81 фоизи тўғри келмоқда. Қолган 28 та тижорат банкларининг муаммоли кредитлари 19 фоизни ташкил қилади.
Ачинарлиси, тижорат банкларидаги муаммоли кредитлар қолдиғи ошиб бормоқда. Иш ўрин яратаётган, Микролойиҳа яратаётган, қовун экаётган, энагалик масаласини ҳал этаётган, кутубхоначилик қилаётган тижорат банклари ўзларининг функционал мажбуриятларини бажара олмаяпти.
Йил бошига нисбатан республика бўйича муаммоли кредит 4,3 трлн. сўмга ошиб кетган. Бу рақам банклар фаолиятига аралашаётган ҳар қандай раҳбарни ўйлантириши лозим.
Бу рақамни тушунмаётган бўлсангиз, бу рақам шунчалик катта рақамки, агар уни бир миллионга бўлсангиз 4,3 миллион ҳосил бўлади.
👉 @bankirkundaligi 👈
2024-yil yakunlanguniga qadar so‘m, dollar va yevro kurslari qanday bo‘ladi? Alpari mutaxassislari javob beradilar
AQSh davlatida inflyatsiya yuzasidan sezilarli xavf-xatarlar mavjudligi to‘g‘risidagi xabarlar tarqalib turgan vaziyatda dollar indeksi (DXY) tobora o‘sib borib, ayni damda 105 dan baland ko‘satkichlar bilan savdo qilmoqda.
Inflyatsiyaning pasayishi haqida qandaydir aniq xabarlar mavjud emas. Bu esa AQSh Federal zaxira tizimini (FRS) tomonidan asosiy stavkaning joriy darajasini uzoq vaqt davomida tutib turilishiga undashi mumkin. Inflyatsiyaga doir tavakkalchiliklarning aniq-ravshan kamayishi tufayli Yevropa Markaziy banki (ECB) stavkalarni FRSdan avvalroq pasaytira boshlashi mumkinligi ehtimoldan xoli emas.
Oxir-oqibat AQSh dollarning boshqa valyutalarga, jumladan, yevroga nisbatan yanada mustahkamroq bo‘lib qolishi mumkin.
Tahminlarimizga ko‘ra, 2024-yil oxirigacha AQSh dollarning o‘zbek so‘miga nisbatan kursi 13 000 dan 13 200 so‘mgacha, yevro kursi esa 14 300 dan 14 520 so‘mgacha o‘zgarib borishi mumkin.
👉 @bankirkundaligi 👈
🏦 «Асакабанк» АЖ ва Тошкент фармацевтика институти ҳамкорликда таълим ривожига ҳисса қўшмоқда!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-14 сонли Қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида соҳани ривожлантириш ва тармоқда малакали кадрларни тайёрлаш учун Тошкент фармацевтика институти ва Асакабанк ўртасида меморандум имзоланди.
Ушбу меморандум доирасида Асакабанк томонидан Институт олимларининг ишланмаларини ишлаб чиқиш, талабаларга бир қанча институтдаги ўқув ҳамда лаборатория, малака ошириш маркази ва замонавий электрон кутубхоналар Асакабанк томонидан моддий техник базалари билан таъминлаш ишлари амалга оширилди.
Меморандумдан кўзланган мақсад, фармацевтика соҳасини ривожлантириш ва тармоқда малакали кадрларни тайёрлаш, институтда таҳсил оладиган талабаларга замонавий технологиялардан фойдаланиш шароитини тақдим этишдан иборат.
Батафсил
👉 @bankirkundaligi 👈
Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (17 - 23 июн) янгиликлари.
☑️Трастбанк ўзининг 30 йиллигини нишонлаганини маълум қилди.
☑️Анорбанк хорижий валютада «Қулай 7%» омонатини таклиф этди. Фоизи 7%, минимал сумма 100$, муддати 24 ой, чекловларсиз тўлдириб бориш мумкин.
☑️Асакабанк бизнесни ривожлантириш учун экспортолди молиялаштиришни тақдим этди. Экспорт билан шуғулланувчи тадбиркорларга махсус кредитлар ажратилади.
☑️Ўзсаноатқурилишбанк Кореянинг Эксим-банки билан ҳамкорликни кенгайтириб, банклараро кредитларни мувофиқлаштириш бўйича Бош келишув имзолаганини маълум қилди. Кредит линиясининг умумий қиймати 50 млн. АҚШ доллари.
☑️Капиталбанк банкка бормасдан ҳисобрақам очишни таклиф этди. Бунда банкнинг сайёр менежерлари ҳужжатларни расмийлаштириш учун олдингизга боради.
☑️Инфинбанк Infin PREMIUM валюта омонатини таклиф этди. Муддати 24 ой, фоизи 7,5%, минимал миқдори 1000$.
☑️Универсал банк "Сармоя-25" омонатини таклиф этди. Фоизи 25%, муддати 18 ой.
☑️Микрокредитбанк энди "Золотая Корона" орқали Россия ва Туркияга пул жўнатмаларини комиссиясиз амалга ошириш мумкинлигини маълум қилди.
☑️Пойтахт банк бизнес учун нақд пулда 500 млн. сўмгача кредит таклиф этди. Муддати 18 ойгача, фоизи 28%.
☑️Ипотека-банк "Ipoteka-Retail" мобил иловаси орқали виртуал карта очишни таклиф этди.
☑️mybank кичик бизнес учун 2 млрд. сўмгача кредит таклиф этди. Муддати 36 ойгача, фоизи сўмда 28%дан, чет эл валютасида 14%дан.
☑️Давр банк Onix ва Tracker сотиб олиш учун автокредит таклиф этди. Бошланғич тўлов 10%, мудлати 60 ойгача.
☑️Халқ банки иш ҳақи лойиҳаси мижозлари ва барча бюджет ташкилоти ходимлари учун «Хазна» иловаси орқали 100 млн. сўмгача микроқарз таклиф этди. Муддати 4 йилгача.
☑️Тенге банк тадбиркор юридик шахслар учун Қозоғистонга тўловларни имтиёзли нарҳларда юборишни таклиф этди.
☑️Ҳаёт банк Туркиянинг Актиф банкида корреспондентлик ҳисобрақамини очганини маълум қилди.
☑️Ўзмиллий банк мобил илова орқали микроқарз олишни таклиф этди. Миқдори 30 млн. сўмгача, муддати 36 ойгача.
☑️Гарант банк "Имконият" микроқарзини таклиф этди. Миқдори 100 млн. сўмгача, фоизи 32%, муддати 30 ойгача.
☑️Ориентфинансбанк BYD автомобиллари учун автокредит таклиф этди. Муддати 1-5 йилгача, миқдори 600 млн. сўмгача, фоизи 22 - 25,9%.
☑️Банклар ишга таклиф этди:
▪️Гарант банк;
▪️Ўзсаноатқурилишбанк;
▪️Ҳамкорбанк.
☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.
☑️Бирламчи ва иккиламчи ипотека кредитлар шартларини 👉Мана бу ерда.👈
☑️Микроқарзлар шартларини 👉Мана бу ерда.👈
☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.
Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
ШАНБА КУНИ МАЖЛИС
Айтишларича, бироздан сўнг, иқтисодий комплекснинг 1-ярим йиллик якунлари бўйича иқтисодий кўрсаткичлар таҳлили, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳолати ва йил якунлари бўйича кутилаётган натижалар муҳокамаси ўтказилади (Бизда имзоланган хабарномада мавжуд).
Йиғилишга барча иқтисодий идоралар раҳбарлари билан бирга давлат улуши мавжуд тижорат банклари (барча вилоят, шаҳар ва туман филиаллари) раҳбарлари таклиф этилган. Ҳудудлар қолган банкларни ҳам чақирган бўлса, ҳеч ким ажабланмайди.
Дам олиш куни ишловчиларни, умуман, меҳнат муносабатларини тартибга солувчи Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимларининг барча вилоят ва шаҳар/туман бўлим бошлиқлари ҳам иштирок этади.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИ БУЗИЛИШИГА ДОИР ЖАРИМАЛАРГА ҚАРШИ ЭЛЕКТРОН ШИКОЯТ ЙЎЛЛАШИНГИЗ МУМКИН БЎЛДИ
Эндиликда сиз Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир жарималарга қарши my.gov.uz портали орқали электрон шикоят йўллашингиз мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 3 июлдаги 382-сон қарорига асосан, жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб my.gov.uz портали орқали Йўл ҳаракати қоидалари бузилиши юзасидан чиқарилган қарорлар ва юборилган хабарномалар бўйича Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига электрон тартибда шикоят қилиш имконияти пайдо бўлади.
☝🏻Юборилган шикоят аризалари ЙҲХХ томонидан 10 иш куни ичида кўриб чиқилади.
Мурожаат кўриб чиқилаётган вақт мобайнида жарима учун белгиланган чегирма муддати тўхтатиб турилмайди.
Агар шикоят ўринли деб топилса, ЙҲХХ томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 271-моддасига асосан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш тугатилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
💥🎉"Beepul" orqali to‘lov qilganingizda raqamingizga 10% CashBack
Beepul orqali Beeline raqamingizga to'lov qiling va 10% CashBack oling!
💬 Do‘stlaringiz va yaqinlaringiz ushbu imkoniyatdan foydalanaolishlari uchun ularga ajoyib taklif yangiligini ulashing
Beepul orqali hisobni to‘ldiring – manfaatni his eting! 🚀
Beepul yuklash
(reklama)
Анорбанкнинг расмий телеграм каналида Ипак йўли банки реклама бермоқда.
Билишимизча, бу рекламага Анорбанкнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Нима ҳам дердик, рақобат!
👉 @bankirkundaligi 👈
ЯНА ЗАМҲОКИМЛАР УШЛАНДИ
Қорақалпоғистон, Тахиатош тумани ҳокими қурилиш бўйича ўринбосари ҳокимлик балансида бўлган ва режавий бузилишга тушган уйни маҳаллий фуқарога бузиш ишларини олиб бориш ва бузиш давомида чиққан материаллардан ўз хоҳишига кўра фойдаланишга ҳужжат расмийлаштириб бериш эвазига 35 млн. сўм талаб қилади.
ДХХ ходимлари ўтказган тадбирда, ҳоким ўринбосари сўралган пул маблағидан 32 млн. сўмни ўзининг хизмат хонасида олган вақтида ушланди.
Андижон вилояти Бўстон тумани фермер кенгаш раиси ўзининг номида бўлган ва фермер хўжалик тасарруфидаги 10 гектар ер майдонини ер тоифасини ўзгартириб, бу ҳақида туман ҳокимининг қарорини чиқартириб, уни каврак ўсимлиги етиштирмоқчи бўлган тадбиркорга 3 йилга фойдаланишга бериш эвазига 20 минг АҚШ доллари талаб қилади.
ДХХ ходимлари томонидан Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда, у олдиндан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Терговга қадар текширув давомида, кенгаш раиси аванс сифатида олган пул маблағини ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарига бериши кераклиги маълум бўлиб, тезкор тадбир давом эттирилди ҳамда ушбу мансабдор шахс ҳам 10 минг АҚШ долларини ўзининг хизмат автомашинасида олган вақтида ушланди.
Тошкент вилоятида кузатилган ҳолатда эса, ФВВнинг Бўка тумани бўлими бошлиғи 2022 йилда қурилган кўп қаватли уй учун қабул қилиш далолатномасини тасдиқлатиб бериш эвазига 2500 АҚШ доллари талаб қилади.
ДХХнинг ва департамент ходимлари ўтказган тезкор тадбирда, унинг топшириғига кўра, талаб қилинган пул маблағини олган вақтида туман ФВБ ходими ашёвий далиллар билан ушланди.
Терговга қадар текширув давомида, Бўка тумани фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи 1200 АҚШ долларини Бўка тумани ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосарига бериши кераклиги маълум бўлиб, тезкор тадбир давом эттирилди ҳамда мазкур мансабдор шахс ушбу пул маблағини ўзининг хизмат автомашинасида олган вақтида ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
👉 @bankirkundaligi 👈
UDEA ажойиб янгилик эълон қилмоқда. 2024-2025 ўқув йили учун «Aгробанк» AТБ томонидан ажратилаётган 200 та грантдан бирининг эгасига айланиш мумкин.
UDEA`даги Ковентри университетига ҳужжат қабул қилиш давом этмоқда ва қуйидаги йўналишларда таълим олиш имконияти мавжуд:
— «Бизнес учун ахборот технологиялари»;
— «Бухгалтерия ҳисоби ва молия»;
— «Халқаро молия ва банк иши»;
— «Маркетинг ва жамоатчилик билан алоқалар»;
— «Бизнесни бошқариш ва лидерлик»;
— «Инглиз тили ва инглиз тилини хорижий тил сифатида ўқитиш» (TEFL).
Ҳужжатлар udea.uz сайти ёки Telegram`даги bot орқали қабул қилинади.
Телефон: (+998) 78-888-08-00.
Реклама.
⚡️Расмий хабар!!!
БУГУН ИШ КУНИ - ОЧИҚ БАЛАНС
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 июндаги фармойишига кўра,
- Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни муваффақиятли амалга ошириш ҳамда иқтисодиётда тўловлар узлуксизлигини таъминлаш мақсадида банк тизими, иқтисодиёт ва молия, божхона ҳамда солиқ идораларининг айрим ходимларини 2024 йил 29 июнь - шанба куни қонунчиликда белгиланган тартибда ишга жалб қилишга рухсат берилди.
☝🏻Меҳнат кодексининг 189-моддасига кўра, иш вақтидан ташқари ишларга ходимнинг ёзма розилиги билан йўл қўйилиши, 262-моддасига кўра, иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши зарур.
Ҳатто 2023 йил якунида 30-31 декабр кунлари шанба-якшанба кунларига тўғри келганда ҳам очиқ баланс бўлмаган эди. Демак, юқоридагиларимиз вазиятни (йил якунидан ҳам) жиддий деб баҳолашган.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️⚡️ҚАЙСИ БАНК ИПОТЕКА КРЕДИТ АЖРАТМОҚДА?
Давлатимиз раҳбарининг “2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар” тўғрисидаги фармонига мувофиқ аҳолига ипотека кредити ажратилиш тартиби.
☑️Мазкур тартиб бўйича ипотека кредитни расмийлаштириш юзасидан қуйидаги тижорат банкларига мурожаат қилишингиз мумкин:
▪️Миллий банк
▪️Саноатқурилишбанк
▪️Ипотека банк OTP
▪️Халқ банки
▪️Турон банк
▪️Алоқабанк
▪️Бизнесни ривожлантириш банки
▪️Агробанк
▪️Ҳамкорбанк
▪️Асака банк
▪️Orient finans bank
▪️Микрокредитбанк
Мазкур ипотека кредитлари расмий даромадга эга бўлмаган фуқароларга ҳам ажратилади.
Кредитлар муддати 20 йил. Кредит фоизи бозор ставкалари асосида (Бугунги кунда 18 фоиз атрофида).
👉 @bankirkundaligi 👈
🏦Халқ банки ташаббуси билан шахсий бизнесини йўлга қўйиш истагидаги хотин-қизлар учун махсус электрон ахборот тизими ишга туширилди.
Халқ банки ва “Реалсофт” МЧЖ ҳамкорлигида хотин-қизларни бизнесга жалб қилиш, тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватловчи махсус электрон ахборот тизими – “Лойиҳалар фабрикаси” ишга туширилди.
Платформада ҳудудлар ихтисослашувига кўра ишлаб чиқилган 250 турдаги тавсиявий бизнес-режалар кредит ажратиш шартлари билан жойлаштирилган.
“Лойиҳалар фабрикаси” онлайн платформасида шахсий бизнесини йўлга қўйиш истагидаги хотин-қизлар учун бир қатор қулайликлар яратилган.
“Лойиҳалар фабрикаси” ҳақида батафсил маълумот 👉🏻 https://loyihalar-fabrikasi.uz/
👉 @bankirkundaligi 👈
🏡Халқ банкидан ипотека кредити олинг ва ўз уйингизга эга бўлинг
Халқ банки бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун 20 йил муддатга ипотека кредитини таклиф қилади.
Шартлари:
▪️ муддати – 20 йилгача
▪️ бошланғич тўлов – 15% дан бошлаб
▪️ имтиёзли давр – 6 ой
▪️ йиллик фоизи – 17,5% дан бошлаб
📌 Кредит ўзини ўзи банд қилган ва/ёки банк карта айланмасига эга бўлган шахслар учун ҳам ажратилади.
Кредитнинг максимал миқдори:
▪️ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун – 330 млн. сўм
▪️ Тошкент шаҳрида уй-жой хариди учун – 420 млн. сўм
⚡️ Халқ банкининг ипотека кредити билан кўп қаватли уйдан хонадон харид қилсангиз, уй-жой гаров суғуртасига харажат қилмайсиз.
Батафсил: xb.uz
👉 @bankirkundaligi 👈
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига
Бугунги кунда жамиятимизда очиқлик ва ошкораликни ривожлантириш, давлат идоралари ва уларнинг мансабдор шахслари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, фуқароларимизнинг қонуний мурожаатларини ўрганиш ва ҳал қилиш борасида сизларнинг ўрнингиз ва таъсирингиз тобора ортиб бораётганини барчамиз яхши биламиз ва юксак қадрлаймиз.
Шу ўринда газета ва журналларимиз, теле ва радио каналлар, ижтимоий тармоқларда турли мавзулардаги долзарб чиқишлар, муаммоли масалалар юзасидан мутахассис ва экспертлар иштирокидаги кўрсатув ва эшиттиришлар, таҳлилий шарҳлар, баҳс-мунозаралар сезиларли равишда кўпайганини таъкидлаш лозим.
Хусусан, қурилиш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашдаги камчиликлар, ижтимоий ва иқтисодий соҳалардаги муаммолар бўйича бериб борилаётган танқидий ва таҳлилий материаллар жойларда мудраб ўтирган айрим раҳбар ва мутасаддиларни уйқудан уйғотиб, янгича ишлаб, одамларнинг ташвиши билан яшашга мажбур қилмоқда.
Мухтасар айтганда, куюнчак ва олижаноб журналистларимиз, фаол блогерларимиз ўзларининг қатъий позицияси, ҳаққоний сўзи билан ҳаётимиздаги ўткир муаммоларни ҳал этиш, ислоҳотларимизнинг самарасини ошириш, юртдошларимизнинг фикрини, дунёқарашини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшмоқдалар.
Шу билан бирга, бундай юксак маррага етиш осон эмаслиги, бу йўлда тўсиқ ва қийинчиликлар бўлиши табиийдир.
Лекин, қанчалик қийин бўлмасин, бу борадаги ишларимизни қатъият билан давом эттирамиз.
Фурсатдан фойдаланиб, бугунги байрам муносабати билан юксак давлат мукофотлари билан тақдирланган оммавий ахборот воситалари ходимларини чин дилдан қутлайман.
Ш.Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти
P.S.: Самимий тилаклар учун ташаккур, Ҳурматли Президент. Обнуачилардан табрикларни қабул қиламан, байрам байрамдай бўлсин. Сизларнинг самимий фикрларингиз, танқидий бўлса ҳам ижодга ундайди.👉 @bankirkundaligi 👈 Читать полностью…
БАНК РАИСИНИНГ ҚАБУЛИГА ҚАНДАЙ КИРИШ МУМКИН?
Хабарингиз бор, бир неча кун олдин, тижорат банкларининг бошқарув раислари қабулига кириб, учрашиш масаласи қанчалик масала экани ҳақида сўровнома ўтказган эдик. Ушбу сўровномада иштирок этганларнинг ярмидан кўпи, буни қийин масала эканини билдирган.
Ушбудан келиб чиқиб, бизнинг канал билан беғараз ҳамкорлик қилиб келаётган тижорат банклари бошқарув раислари қабулига қайси усуллар билан етиб бориш мумкинлиги ҳақида маълумот йиғдик.
☑️Асакабанк
▪️Бошқарув раиси К.А.Туляганов
Қабул куни: Жума
Қабул вақти: 9:00 дан 11:00 гача
E-mail: ktulyaganov@asakabank.uz
Тел.: +998781475555
☑️Ҳамкорбанк
▪️Бошқарув раиси Б.Т.Жураев
Қабул куни: Жума
Қабул вақти: 9:00 дан 11:00 гача
E-mail: contact@hamkorbank.uz
Тел.: +998 78 298-10-00
☑️Трастбанк
▪️Бошқарув раиси С.Р.Нормухамедов
Қабул куни: Чоршанба
Қабул вақти: 9:00 дан 11:00 гача
E-mail: info@trastbank.uz
Тел.: +998712076202
☑️Агробанк
▪️Бошқарув раиси Р.Ў.Маматкулов
Қабул куни: Жума
Қабул вақти: 9:00 дан 12:00 гача
E-mail: headoffice@agrobank.uz
Тел.: +998712038888
☑️Ўзсаноатқурилишбанк
▪️Бошқарув раиси А.А.Акбаржонов
Қабул куни: Жума
Қабул вақти: 09:00 дан 11:00 гача
E-mail: Raisgamurojaat@sqb.uz
Телеграм-бот: @SQB_Raisgamurojaat_bot
Телефон: +998781204582
☑️Капиталбанк
▪️Бошқарув раиси: К.Л.Маевский
Қабул куни: Сешанба
Қабул вақти: 9:00 дан 11:00 гача
E-mail: info@kapitalbank.uz
Тел.: +998781484017
☑️Бизнесни ривожлантириш банки
▪️Бошқарув раиси С.С.Аннакличев
Қабул куни: Жума
Қабул вақти: 9:00 дан 11:00 гача
E-mail: annaklichev@brb.uz
Тел.: +998781507650
☑️Халқ банки
▪️Бошқарув раиси Ш.Х.Атабаев
Қабул куни: Жума
Қабул вақти: 9:00 дан 11:00 гача
E-mail: sh.atabaev@xb.uz
Тел.: +99878 120 17 87
☑️Ипак Йўли банки
▪️Бошқарув раиси: С.С.Сайдахмедов
Қабул куни: Душанба
Қабул вақти: 11:00 дан 13:00 гача
E-mail:info@ipakyulibank.uz
Тел.: +998781406901
☑️Микрокредитбанк
▪️Бошқарув раиси О.А.Бутаев
Қабул куни: Жума
Қабул вақти: 09:00 дан 12:00 гача
E-mail: o.butaev@mikrokreditbank.uz
Телефон: +998781204582
☑️Алоқабанк
▪️Бошқарув раиси К.Н.Ирисбекова
Қабул куни: сешанба
Қабул вақти: 9:00 дан 11:00 гача
E-mail: kammuna.irisbekova@aloqabank.uz
Тел.: +99871 2328373
☑️Инфинбанк
▪️Бошқарув раиси О.Л. Нуманова
Қабул куни: жума
Қабул вақти: 10:00 дан 12:00 гача
E-mail: info@infinbank.com
Тел.: +99871 202 50 60
☑️Туронбанк
▪️Бошқарув раиси Ч.С.Мирзаев
Қабул куни: Жума
Қабул вақти: 10:00 дан 12:00 гача
E-mail: mirzaev_ch@turonbank.uz
Тел.: +998951446000
👉 @bankirkundaligi 👈
“ПОЙТАХТ БАНК” 10 МЛН. АҚШ ДОЛЛАРИГА АРАБЛАРГА СОТИЛМОҚДА
Давлат активларини бошқариш агентлиги “Пойтахт банк” АЖ устав капиталидаги 100 фоиз акциялар пакетини Бирлашган Араб Амирликларининг “Bond Investments limited LLC” компаниясига 10,0 млн. АҚШ доллари миқдордаги сотиб олиш тўловини бирйўла амалга ошириш шарти билан сотиш бўйича келишувга эришилганлигини маълум қилди.
Мазкур жараён консультант “Deloitte” томонидан мувофиқлаштирилган ва олди-сотди шартномаси лойиҳаси тайёрланган, консультант томонидан “Bond Investments limited LLC” компанияси ҳамда унга тегишли шахсларидан ҳеч бири Европа Иттифоқи, АҚШ, шунингдек йирик халқаро молия институтларининг очиқ санкциялари рўйхатига киритилмаганлиги ўрганилган.
Инвестор Бирлашган Араб Амирликларининг юқори суръатларда ривожланаётган инвестиция компанияларидан бири бўлиб, “Das Holding LLC” компанияси гуруҳи таркибида фаолият юритади. Холдинг гуруҳи яқин Шарқ ва бутун дунёдаги диверсификацияланган бизнес соҳаларида фаолият юритувчи компаниялардан иборат. Таъкидлаш лозимки, Холдинг гуруҳи БААда исломий ва рақамли банкни ўз ичига олган муваффақиятли банкларни ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини юритиш тажрибасига эга. Ушбу тажриба Ўзбекистон банк секторида татбиқ этишга хизмат қилади.
Инвестор томонидан ушбу банк негизида энг замонавий мобил ва рақамли молиявий технологияларни жорий қилган банк инфратузилмасини яратиш режалаштирилган.
Таъкидлаш жоизки, Битимни ҳуқуқий жиҳатдан тўлиқ якунлаш учун Инвестор томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг “Пойтахт банк” АЖ акцияларини сотиб олишга доир дастлабки рухсатномасини олиш талаб этилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
Янги хонадон харид қилмоқчи бўлганлар учун фойдали акция
Энди сиз Yunusabad Residence ТЖМ дан хонадон харид қилсангиз автоматик равишда Bosch компаниясининг илғор ошхона техникаси эгасига айланасиз.
Yunusabad Residence 2,4 ва 9 қаватли бинолардан иборат бўлиб, 2023 йилда қуриб битказилган. Уйлар хайтек услубда бўлиб таййор кадастрга эга.
Сотувда 38 дан 126 кв.мгача бўлган хонадонлав ва 85 та коттеджлар мавжуд.
✅ Акция муддати чекланган! Шартлар ва тўлиқ маълумот олиш учун сотув бўлимига мурожаат қилинг.
📲+998555122222
Телеграм | Инстаграм | Локация
🏦 Асакабанк Тошкент шаҳридаги "ALUMINIUM SYSTEMS" МЧЖга пресс-тур уюштирди
Жорий йилнинг 20-июн куни "Асакабанк" АЖ томонидан Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги "ALUMINIUM SYSTEMS" масъулияти чекланган жамиятига пресс-тур ташкиллаштирилди.
Пресс-тур давомида ОАВ вакилларига "ALUMINIUM SYSTEMS" масъулияти чекланган жамияти томонидан алюмин ва биметал радиаторлар ишлаб чиқариш маҳсулотлари билан яқиндан таништирилди.
Шунингдек, ОАВ вакилларига ишлаб чиқариш жараёни хусусида етарлича маълумотлар берилиб, соҳа мутахассисларидан ўзлари қизиққан саволларга ҳам батафсил жавоб олишди.
Батафсил
👉 @bankirkundaligi 👈