bankirkundaligi | Unsorted

Telegram-канал bankirkundaligi - 🇺🇿Банкир кундалиги

66917

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Subscribe to a channel

🇺🇿Банкир кундалиги

3 таси 99 000 дан комбоси билан тушлик мазалироқ бўлади

Учтаси 99 000 дан 29% гача чегирмали комбоси — ҳамкасблар билан тушлик қилиш учун ажойиб сабаб — учта севимли 25 см'лик пиццангизни танланг ва фойдани таътиб кўринг

Буюртма қилинг — bp.uz/Bellissimobankirkundaligi

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (8 - 14 июл) янгиликлари.

☑️Халқ банки сутни қайта ишлаш бизнеси учун Қашқадарё ва Жиззах вилоятида хорижий валютада кредит таклиф этди. Муддати 5 йил, фоизи (АҚШ долларида) 5,5%.

☑️Трастбанк 50 млн сўмгача онлайн микроқарз таклиф этди. Муддати 12 ойгача, фоизи 32%.

☑️
Асакабанк дам олиш кунлари ҳам банкка қарашли савдо нуқталарида автокредит расмийлаштириш мумкинлигини маълум қилди.

☑️Ўзсаноатқурилишбанк бизнес учун «Фойдали» депозитини таклиф қилди. Минимал сумма 10 млн сўм, муддати 18 ой, фоизи 23%.

☑️
Микрокредитбанк "Fitch Ratings" халқаро рейтинг агентлиги банкнинг кредит рейтингини "Astrasend" халқаро пул ўтказмалари тизимлари билан ҳамкорлик шартномаси имзолагани. ни маълум қилди.

☑️Пойтахт банк саёҳат учун кредит таклиф этди. 12 ой муддатга 28%, миқдори БҲМнинг 100 бараваригача.

☑️Ипотека-банкда BYD автомобиллари учун автокредит таклиф этди. Бошланғич тўлов 10%, муддати 5 йил, фоизи 27%.

☑️Тенге банк бизнес учун автомобил ва махсус жиҳозлар учун кредит таклиф этди. Дастлабки тўлов 25%дан, фоизи 26%дан, миқдори 5 млрд. сўмгача, имтиёзли давр 6 ойгача.

☑️Агробанк юридик шахслар учун депозитлар таклиф этди. Минимал миқдори 5 млн. сўм, муддати 24 ойгача. Фоизи 18-20%.

☑️Ўзмиллийбанк 100 млн. сўмгача микроқарз таклиф этди. Стандарт фоиз ставкаси 24 ой муддатга йиллик 29%. 36 ой муддатга бюджет ташкилот ходимларига 27%, банк иш ҳақи лойиҳаларига 26%, "Ишхонада банк" лойиҳаси доирасида 25%.

☑️Универсал банк «Invest 8» хорижий валютада омонат таклиф этди. Муддати 18 ой, фоизи 8%, минимал миқдори 200$.

☑️ТБС банк танлов ўтказиб, 30 та ғолибга йиллик 30% ставкада омонат тақдим этишини маълум қилди.

☑️Ипак йўли банки Chevrolet Onix ни 5 йил муддатга автокредитга олганда ойлик тўлови 2467 минг сўмдан тўғри келишини маълум қилиб, автокредит таклиф этди.

☑️КДБ банк Ўзбекистан “S&P Global Ratings” халқаро рейтинг агентлиги банкнинг кредит рейтингини тасдиқлади.

☑️Гарант банк фарзандлар учун KIDS CARD пластик карталарини бепул очишни таклиф этди.

☑️Туронбанк «Капитал» жамғарма омонатини таклиф этди. Муддати 18 ой, фоизи 21%, бошланғич бадал 500 минг сўм. Қўшимча бадал киритиб бориш мумкин.

☑️Ҳамкорбанк уй-жойни таъмирлаш учун 240 млн сўмгача ипотека кредит таклиф этди. Муддати 72 ойгача, фоизи 28%. Бошланғич тўлов талаб этилмайди.

☑️Қуйидагилар ишга таклиф этди:
▪️Бизнесни ривожлантириш банки;
▪️Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси.

☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.

☑️Банкларнинг бошқарув раислари қабулига қандай кириш мумкинлиги ҳақида пост тайёрладик.

☑️Бирламчи ва иккиламчи ипотека кредитлар шартлари 👉Мана бу ерда.👈

☑️Микроқарзлар шартлари 👉Мана бу ерда.👈

☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Тошкент шаҳрида ҳамёнбор нархларда кўчмас мулк излаяпсизми?

Бунда сизга «B_Tower» кўчмас мулк агентлиги ёрдам беради. Тошкент марказидаги энг талаб юқори жойларни шу ерда топасиз. Уларнинг маълумотлар базасида Тошкент шаҳридаги 1000 дан ортиқ объектлар мавжуд.

Тижорат учун кўчмас мулк:
Офис/дўкон/кафе/Бутик, гўзаллик салони/ Шоурум, Ўқув маркази / дўкон.

Обуна бўлинг ва кўчмас мулк бозори таклифлари ҳақида маълумот олинг👇👇

/channel/BTower_Nedvijimost222
Реклама

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Koventri universiteti Oʻzbekistonda diplomlari toʻgʻridan-toʻgʻri tan olinadigan xorijiy OTMlarning 2024-yilgi roʻyxatidan joy oldi!

Ro’yxatga xalqaro e’tirof etilgan tashkilotlarning (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Higher Education, Academic Ranking of World Universities) reytingida ilk 1000 likdan joy olgan oliy ta’lim muassasalari kiritildi.

Ammo xorijda o’qish uchun ko’p mablag’ va albatta ota-onaning ruxsati kerak 😁

Agar biz O’zbekiston hududida UDEA va Koventri oliygohlari hamkorligi asosida sifatli ta’lim olish imkoni mavjud desakchi?!

Ushbu 4 yillik ta’lim Agrobank tomonidan ajratilayotgan grantlar bilan to’liq qoplanadi desakchi?! 😱

Ishonasizmi? Unda sinab ko’ring!

Shoshiling, hujjatlar 15-avgustga qadar udea.uz sayti yoki @Udea_apply_bot orqali qabul qilinadi.

Batafsil ma'lumot: +998788880800

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦 Асакабанк балансидаги ишлаб-чиқариш ва саноатга мўлжалланган мол-мулкларини сотувга чиқарди

Асакабанк Ўзбекистон бўйлаб балансидаги мол-мулкларини сотувга чиқармоқда. Қуйида завод, фабрика ва ускуналардан иборат мол-мулкларнинг рўйхати, нархлари ва тўлов шакли билан танишиш мумкин:

▪️Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида жойлашган Мармар ва гранит маҳсулотларини ишлаб чиқариш мажмуаси 11 млрд 680 млн сўм. Тўлов шакли: 30% аванс - 5 йил муддатга (батафсил).

▪️Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳрида жойлашган Ип-йигирув фабрикаси 86 млрд 521 млн сўм. Тўлов шакли: тўлиқ тўлов (батафсил).

▪️Сирдарё вилояти, Боёвут туманида жойлашган ғишт ишлаб чиқариш заводи 16 млрд 424 млн сўм. Тўлов шакли: 15% аванс - 10 йил муддатга (батафсил).

▪️Жиззах вилояти, Мирзачўл туманида жойлашган дон ва дуккакли маҳсулотларни тозалаш, саралаш, калибровкалаш, қадоқлаш, пластмасса қути ва шарбат ишлаб чиқариш ускуналари 12 млрд 407 млн сўм. Тўлов шакли: 15% аванс - 5 йил муддатга (батафсил).

▪️Андижон вилояти, Асака туманида жойлашган қолипли ғишт, брусчатка ва черепица ишлаб чиқариш бино-иншоотлари 324 млн сўм. Тўлов шакли: тўлиқ тўлов (батафсил).

▪️Фарғона вилояти, Фарғона шаҳрида жойлашган текстиль фабрикаси 68 млрд 22 млн сўм. Тўлов шакли: тўлиқ тўлов (батафсил).

▪️Наманган вилояти, Наманган шаҳрида жойлашган тикув ва тўқув дастгоҳлари 8 млрд 305 млн сўм. Тўлов шакли: 25% аванс - 7 йил муддатга (батафсил).

Асакабанк балансидаги сотувга қўйилган бошқа мол-мулклар ҳақида ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

UZTELECOM biznesingiz uchun aqlli yechim taklif etadi!

Yangi “Video kuzatuv” xizmati quyidagi imkoniyatlarni taqdim etadi:

✅ Avtomatik ravishda Kompaniyangiz hududiga tashrif buyurgan odamlar sonini qayd etadi, bu esa mijozlar oqimini batafsil tahlil qilish imkonini beradi;
✅Avtomobillarning davlat raqamlarini aniqlaydi va ularni avtomatik ravishda ma'lumotlar bazasidan tekshirib, Kompaniyangiz hududiga kirishning tez va ishonchli nazoratini ta'minlaydi;
✅ Shaxsni aniqlash texnologiyasi xodimlar va tashrif buyuruvchilarni aniq identifikatsiyalashni ta'minlaydi
✅ Vandalizmdan himoya qilish, yong‘inning oldini olish va h.k.

Hoziroq 1155 qisqa raqami yoki sayt orqali ariza qoldirishingiz mumkin.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ДХХ: жойларда коррупция билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

Навоий вилояти ИИБ Тезкор қидирув хизматининг Киберхавфсизлик бўлинмаси катта тезкор ходими Кармана туманида яшовчи фуқаронинг пластик картасидан 62 млн. сўм пул маблағини ноқонуний ечиб олган шахсларни аниқлаб бериш эвазига 600 АҚШ доллари талаб қилади.

Бундай ҳолатларни фош этиш катта тезкор ходимнинг бевосита хизмат вазифасига кирсада, у жабрланувчидан сўралган пул маблағини олган вақтида ДХХ ва Департамент ходимлари томонидан ушланди.

Сирдарё вилоятида кузатилган ҳолатда, Янгиер шаҳар ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати пробация гуруҳи катта инспектори пробация назоратида турган, жорий йилнинг февраль ойида суд ҳукмига асосан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан айбли деб топилиб, ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган шахсни жазони Янгиер шаҳрида ўтамаслик, Тошкент шаҳрида эркин тадбиркорлик фаолиятини олиб бориши учун ёрдам бериш, яшаш манзилини текширмаслик ҳамда чора кўрмаслик эвазига Янгиер шаҳридан 2 хонали уйни сотиб олиб, унинг номига расмийлаштириб беришини ҳамда 500 АҚШ доллари миқдорида пул маблағи беришини талаб қилади.

ДХХ ходимлари томонидан прокуратура ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда катта инспектор 400 АҚШ доллари ҳамда 1 млн. 260 минг сўмни ўз хизмат хонасида олган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Микрокредитбанк ISO 37001:2016 халқаро стандартига мувофиқлик сертификатини қўлга киритди

«Микрокредитбанк» АТБнинг коррупцияга қарши бошқарув тизими ИСО 37001:2016 халқаро стандарти талабларига мувофиқлиги тасдиқланди.

2021 йил 6 июлдаги «Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарорига асосан банк тизимида Коррупцияга қарши назорат департаменти ташкил этилган.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги кўмаги ва тавсияси асосида банкда коррупциянинг олдини олиш ва уни бартараф этиш бўйича қатор ички идоравий ҳужжатлар ишлаб чиқилган.

Агентлик томонидан, шунингдек, банк тизимида коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси фаолиятини самарали ташкил этиш борасида ҳам амалий кўмак кўрсатиб келинмоқда.

Маълумот ўрнида: 2023 йил натижаларига кўра, давлат идораларининг коррупцияга қарши курашишдаги фаолияти самарадорлиги рейтингида «Микрокредитбанк» АТБ юқори натижа қайд этиб, «яхши» тоифадан жой олган.

Эслатма! Агарда сиз коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатларига дуч келсангиз Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг Call-markazi – 1253 ёки https://eanticor.uz электрон платформаси орқали мурожаат қилинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

БАНК ХОДИМЛАРИ АРАЛАШГАН

ДХХ томонидан Тошкент шаҳрида бир гуруҳ бўлиб 370 млрд сўмни банк ҳисобрақамлардан ўғирлаб, оффшор ҳудудларга чиқариб юборишга уриниш бартараф этилган.

Ачинарлиси, собиқ банк ходими ҳозирги кунда амалдаги банк ходимидан банк дастурий таъминоти ва ҳисобрақамларига кириш имкониятини берувчи кодларни 6500 АҚШ долларига сотиб олган.

Агар уларнинг жиноятлари амалга ошганида, гўёки банк дастурига чет элдан хакерлик ҳужуми уюуштирилгани ҳақида ёлғон хабар тарқатишларини режалаштирилган.

Ҳозир улар қўлга олиниб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ АГРОБАНКНИНГ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ БОШҚАРМАСИГА ЧОРА КЎРДИ

Фермер хўжаликлари Агробанк Чиноз филиали билан кредит шартномаси ва таъминотчи ташкилотларни ихтиёрий танлаш бўйича шартнома имзолаган. Бироқ Агробанк бош офисининг Агросаноат мажмуини кредитлаш бўлими томонидан фермер хўжаликлардан ушбу кредитларни ажратилишида маблағлардан эркин фойдаланишига ҳамда моддий ресурслар етказиб берувчиларни ихтиёрий танлашида бир қатор сунъий ҳамда бюрократик тўсиқлар, хусусан фермер хўжаликларига ажратиладиган ушбу кредит маблағлари ҳисобидан минерал ўғит, ёқилғи мойлаш маҳсулотлари, техника хизмати ва техникаларга эҳтиёт қисимлар сотиб олишда Чиноз тумани ҳокимлигидан ушбу етказиб берувчи корхоналарни таъминотчилар рўйхатига қўшиш учун асоссиз равишда хат талаб қилиш ҳолати маълум бўлди.

Бундан ташқари, ўрганиш даври маълумотларига кўра, Агробанк Чиноз филиали маълумотларига асосан фермер хўжаликларига Ғалла-2024 йил ҳосилини етиштириш учун ажратилган имтиёзли кредит маблағининг ишлатилган қисми 4,6 млрд сўмни ташкил этиши аниқланди.

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабарига кўра, Агробанк товар ёки молия бозорида давлат реестрида “Фермер хўжаликларини кредитлаш хизмати” бўйича устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъект ҳисобланади.

Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, Агробанк Тошкент вилоят бошқармасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни бузилиши аломатлари бўйича тегишли тартибда иш қўзғатилиб, белгиланган тартибда чора қўлланилди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (1 - 7 июл) янгиликлари.

☑️Халқ банки бизнес ривожи учун гаров эвазига 100 млн сўмгача кредит таклиф этди. Фоизи 25%, имтиёзли давр 6 ойгача, муддати 36 ойгача.

☑️Трастбанк тизимини "Ягона банк коди" технологиясига тўлиқ ўтказиш муносабати билан 2024 йил 5 июл соат 18-00 дан 7 июл 18-00 га қадар банк тўлов тизимларида, жумладан мобил илова фаолиятида узилишлар содир бўлиши мумкинлигини маълум қилиб, узр сўради.

☑️
Асакабанк "Автокредит 2.4" автокредитини таклиф этди. Бошланғич тўлов 20%дан, фоизи 23,5%дан, муддати 5 йилгача. Расмий даромад талаб этилмайди ва суғурта тўловини кредит ҳисобидан амалга ошириш мумкин.

☑️Ўзсаноатқурилишбанк бизнес учун Payments 24/7 – ташқи савдо шартномалари бўйича хавфсиз ва тезкор тўловларни амалга ошириш учун биринчи онлайн хизмат эканини маълум қилди.

☑️Капиталбанкка "Fitch Ratings" халқаро рейтинг агентлиги хорижий валютадаги узоқ муддатли эмитент дефолт рейтингини (IDR) “B” даражасида барқарор прогноз ва “b” барқарорлик рейтинги билан берганини маълум қилди.

☑️
Микрокредитбанк Россиянинг "KWIKPay" va "Astrasend" халқаро пул ўтказмалари тизимлари билан ҳамкорлик шартномаси имзолаганини маълум қилди.

☑️Пойтахт банк ипотека кредит таклиф этди. 60 ой муддатга 25%, 84 ой муддатга 27%, 120 ой муддатга 29%. Дастлабки тўлов 25%.

☑️Ипотека-банкда корруцион ҳуқуқбузарликларга дуч келганда, банкнинг ишонч телефони, электрон почтаси ёки @compliance_control_bot махсус бот орқали мурожаат қилиш мумкинлиги ҳақида хабар берди.

☑️Давр банк маблағларингизни миллий ёки хорижий валютада банкда сақлашни таклиф этди. Бундай хизмат кўрсатиш бепул, истаган вақтингизда қайтариб олишингиз мумкин.

☑️Тенге банк Тенге24 мобил иловасида ойига 10 млн сўмгача пул ўтказмаларини бепул амалга ошириш мумкинлигини маълум қилди (31.12.2024й гача).

☑️Ориентфинансбанк ўз мижозлари - тадбиркорлар учун фойдали бизнес-нонушталарни ўтказганини маълум қилди. Тадбирларда 100 дан ортиқ бизнес вакиллари иштирок этган.

☑️Агробанк "Комфорт" омонатини таклиф этди. Минимал миқдори 500 минг сўм, фоизи 22%, муддати 13 ой. Қўшимча маблағ киритиш ва қисман маблағ ечиш имконияти мавжуд.

☑️Алоқабанк карталари орқали ойлик маош олувчи мижозларига Zoomrad иловасида 50 млн сўмгача микроқарз таклиф этди. Муддати3 йилгача, фоизи 28-30%.

☑️Инфин банк InfinBLACK кредит картасини таклиф этди. Миқдори 50 млн. сўмгача, 50 кунгача фоизсиз, муддати 5 йилгача, янгиланадиган лимитга эга.

☑️Азия альянс банк карта эгалари 2024 йил 25 декабрга қадар банк банкоматларида 0,6% хизмат ҳақи эвазига нақд пул ечиб олиш мумкинлигини маълум қилди.

☑️Анорбанк 2024 йил 12 июлдан бошлаб ANOR BLACK вa HUMO TRIA жисмоний карталаридан фойдаланиш шартларига ўзгартиришлар киритилади. Янги фойдали таклиф ишлаб чиқилиши сабабли, банк карталари қолдиғи бўйича йиллик 10% ҳисобланиши вақтинчалик тўхтатилади.

☑️Ўзмиллийбанк "Жозибали" омонатини таклиф этди. Омонатни энг ками 500 минг сўм билан очиб, истаган вақтда, истаганча унга қўшиб бориш мумкин. Муддати 6 ой. Фоизи 21%, агар мобил илова орқали очилса 22%.

☑️Ziraat bank Uzbekistan корпоратив мижозларига банк кафолати тақдим этишини маълум қилди. Банк кафолати - банк мижозга учинчи шахслар олдидаги шартнома шартларидаги мажбуриятларидан келиб чиқиши мумкин бўлган қарзини тўлашга кафиллик бериладиган ҳужжат.

☑️Универсал банк “UzAutoMotors” автомашиналари сотиб олиш учун "Миллий" автокредитини таклиф этди. Бошланғич тўлов 25%дан бошлаб, муддати 36 ойдан 60 ойгача, фоизи 30-34%.

☑️Банклар ишга таклиф этди:
▪️Капиталбанк;
▪️Марказий банк;
▪️ТБС банк.

☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.

☑️Банкларнинг бошқарув раислари қабулига қандай кириш мумкинлиги ҳақида пост тайёрладик.

☑️Бирламчи ва иккиламчи ипотека кредитлар шартлари 👉Мана бу ерда.👈

☑️Микроқарзлар шартлари 👉Мана бу ерда.👈

☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ШАНБА КУНИ МАЖЛИС

Айтишларича, бироздан сўнг, иқтисодий комплекснинг 1-ярим йиллик якунлари бўйича иқтисодий кўрсаткичлар таҳлили, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳолати ва йил якунлари бўйича кутилаётган натижалар муҳокамаси ўтказилади (Бизда имзоланган хабарномада мавжуд).

Йиғилишга барча иқтисодий идоралар раҳбарлари билан бирга давлат улуши мавжуд тижорат банклари (барча вилоят, шаҳар ва туман филиаллари) раҳбарлари таклиф этилган. Ҳудудлар қолган банкларни ҳам чақирган бўлса, ҳеч ким ажабланмайди.

Дам олиш куни ишловчиларни, умуман, меҳнат муносабатларини тартибга солувчи Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимларининг барча вилоят ва шаҳар/туман бўлим бошлиқлари ҳам иштирок этади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИ БУЗИЛИШИГА ДОИР ЖАРИМАЛАРГА ҚАРШИ ЭЛЕКТРОН ШИКОЯТ ЙЎЛЛАШИНГИЗ МУМКИН БЎЛДИ

Эндиликда сиз Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир жарималарга қарши my.gov.uz портали орқали электрон шикоят йўллашингиз мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 3 июлдаги 382-сон қарорига асосан, жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб my.gov.uz портали орқали Йўл ҳаракати қоидалари бузилиши юзасидан чиқарилган қарорлар ва юборилган хабарномалар бўйича Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига электрон тартибда шикоят қилиш имконияти пайдо бўлади.

☝🏻Юборилган шикоят аризалари ЙҲХХ томонидан 10 иш куни ичида кўриб чиқилади.

Мурожаат кўриб чиқилаётган вақт мобайнида жарима учун белгиланган чегирма муддати тўхтатиб турилмайди.

Агар шикоят ўринли деб топилса, ЙҲХХ томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 271-моддасига асосан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш тугатилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

💥🎉"Beepul" orqali to‘lov qilganingizda raqamingizga 10% CashBack

Beepul orqali Beeline raqamingizga to'lov qiling va 10% CashBack oling!

💬 Do‘stlaringiz va yaqinlaringiz ushbu imkoniyatdan foydalanaolishlari uchun ularga ajoyib taklif yangiligini ulashing

Beepul orqali hisobni to‘ldiring – manfaatni his eting! 🚀

Beepul yuklash

(reklama)

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Анорбанкнинг расмий телеграм каналида Ипак йўли банки реклама бермоқда.

Билишимизча, бу рекламага Анорбанкнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Нима ҳам дердик, рақобат!

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

АГРОБАНК 800 МИЛЛИОН СЎМГАЧА ИПОТЕКА КРЕДИТИ АЖРАТМОҚДА

🏠 Агробанк орзуингиздаги хонадонни харид қилиш учун қулай имконият тақдим этади.

Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси (ИҚМК) ресурслари ҳисобидан ажратилмоқда.

▪️Муддати 10 йил.

Батафсил маълумот Agrobank.uz сайтида

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Бугун дам олиш куни.

Банкир: кино кўрмоқда!

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ АГЕНТЛИГИГА ЎТКАЗИЛАДИМИ?

Бугун, Фарғона вилоятидаги
ташриф доирасида Президентимиз томонидан камбағалликни қисқартириш бўйича ҳам тизимни ўзгартириш зарурлиги таъкидланди.

☝🏻Маҳалла еттилигида қандай ишлаш кераклиги бўйича тажриба тўпланди, уларга банк-молия инструментлари билан кўмаклашиш жорий қилинди. Шу билан бирга, тизим кенгайган сари янгича ёндашувга эҳтиёж сезилмоқда.

Эҳтиёжманд аҳоли даромад манбаи билан таъминланмаса, яна ижтимоий ёрдамга қайта-қайта мурожаат этиши кўрсатиб ўтилди.

Шу боис, энди камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя битта, яъни Ижтимоий ҳимоя агентлиги тизимида бўлади.

P.S.: Айрим ижтимоий тармоқларда ҳоким ёрдамчилари Ижтимоий ҳимоя агентлигига ўтказиларкан деган хабарлар тарқатилмоқда.

Ўзи Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 2023 йил январь ойида иш бошлаган эди. Юқоридаги кўрсатма амалга ошилса, вазирлик ўзининг аввалги ҳолатига қайтиб Бандлик масаласи билан шуғулланадиган вазирлик бўлиб қолиши мумкин.

▪️Бу ерда ҳоким ёрдамчиларининг тўғридан-тўғри агентликка тўлиқ ўтказиб қўйиш имконсиз. Чунки, ПФ-29-сонли фармонига асосан ҳоким ёрдамчиси - тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси ҳисобланади. Яъни уларга фақат камбағалликни қисқартириш юклатилмаган.

Ҳоким ёрдамчиларида бундан ташқари яна бошқа бир нечта вазифалари ҳам мавжуд.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️ФАРҒОНА АЙРИМ КЎРСАТКИЧЛАР БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКАДА ЭНГ ОХИРГИ ЎРИНДА

Фарғона вилоятига ташриф доирасида вилоятнинг Қува туманида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Йиғилиш танқидий руҳда ўтмоқда.

Вилоят ҳокими, унинг 8 та ўринбосари, 19 та шаҳар-туман ҳокими олдига катта вазифалар қўйиб, улардан қаттиқ масъулият талаб этиши кўрсатиб ўтилди.

▪️Вилоятда янги корхона очаман, кенгайтираман, инновацион лойиҳам бор, юзлаб, минглаб одамни ишли қилмоқчиман, деган тадбиркор кўпайди.

Агар вилоят раҳбарияти янгича тизим қилиб, тадбиркорлар билан кўпроқ шуғулланганида эди, Фарғонада 2-3 карра кўп натижага эришиш мумкин бўлар эди, деди давлатимиз раҳбари.

▪️Вилоятдаги баъзи корхоналарда ишлаб чиқариш ҳажми пасайгани, айримлари ишламаётгани, 3 та лойиҳани ишга тушириш 4-5 йилдан бери чўзилиб келаётгани танқид қилиниб, масъул раҳбарлар бундай корхоналарга ёрдамлашиши зарурлиги тўғрисида огоҳлантирилди.

Рўйхатга олинган тадбиркорларнинг муайян қисми фаолият юритмаётгани, айримларида эса айланма ва иш ўринлари қайд этилмагани “яширин иқтисодиёт”дан далолат бериши қайд этилди.

Мутасаддиларга бу ҳолатларни ўрганиб, “соядан” чиқишга кўмаклашиш топширилди.

▪️Сўнгги етти йилда республика саноати 1,6 баробар ўсгани билан, Фарғона бу кўрсаткич бўйича республикада энг охирги ўринда.

Вилоят саноатининг ярми Фарғона ва Қўқон шаҳарлари, Учкўприк туманига тўғри келади.

Ўтган йилларда вилоятга киритилган ҳар бир минг доллар хорижий инвестиция солиқ тушумларини ўртача 207 долларга кўпайтирган. Лекин бу кўрсаткич бўйича Тошлоқ, Данғара, Ёзёвон, Риштон ва Учкўприк анча орқада.

Мутасаддиларга мева-сабзавот экспорти ва пахтани қайта ишлашда ҳам камчиликлар борлиги, бу борадаги режалар етарли эмаслиги кўрсатиб ўтилди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ПРЕЗИДЕНТ ФАРҒОНАГА ЕТИБ КЕЛДИ

Аввал хабар берилганидек, Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ҳаёти, ҳудудлар ривожи билан яқиндан танишиш мақсадида 11 июль куни Фарғона вилоятига келди.

Жорий йил март ойида Қўқон аэропорти янгидан очилган эди. Бугун Ўзбекистон Президентининг самолёти илк бор бу ерга қўнди.

Мазкур аэропорт 1977 йилда қурилган бўлиб, яқин йўналишларга парвозлар амалга оширилган. Кейинчалик фақат ҳарбий ҳаво кучлари томонидан фойдаланилган. Модернизация натижасида ушбу аэропорт орқали яна фуқаро авиацияси парвозлари йўлга қўйилди.

Давлатимиз раҳбари бу ердаги бунёдкорлик ишлари билан танишди. Аэропортда 100 нафар йўловчига мўлжалланган янги терминал қурилган, учиш-қўниш йўлаги қопламаси таъмирланган. Замонавий аэронавигация ускуналари ўрнатилган. Бу ишлар натижасида аэропорт А 320-200 ва ATR 72-600 русумли самолётларни қабул қилиш имкониятига эга бўлди.

Президентимиз энди бу аэропорт халқимизга манфаат келтириши кераклигини таъкидлади. Бунинг учун нарх ва хизматларни одамларга қулай қилиб, парвозларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

P.S.: Демак, айрим вилоятларда ҳали 1 та аэропорт йўқлик пайтида Фарғонада 2 та аэропорт бор! Ташрифнинг илк объекти зўр танланибди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️ФАРҒОНАДА ТАШРИФ

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Фарғона вилоятига ташриф буюради.

Ташриф давомида ҳудуд саноати ва инфратузилмасининг ривожланиши, маҳаллаларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш, янги йирик лойиҳаларга старт бериш кўзда тутилган.

Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган.   

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ДИҚҚАТ, ЯНГИ ФИРИБГАРЛИК

Марказий банк, энди пластик картангизда пул бўлмаса ҳам картангиз маълумотлари ва бир марталик SMS-кодни бегона шахсларга айтмаслик ҳақида огоҳлантиради.

▪️Фирибгарлар сизнинг номингизга кредит расмийлаштиришга уринишади.

☝️🏻Буни қандай уддалашмоқда? Ушбу видеода кўринг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

“IPOTEKABANK” АТИБГА НИСБАТАН ИШ ҚЎЗҒАТИЛДИ

Рақобат қўмитаси томонидан ўз ваколатлари доирасида жойлаштирилаётган реклама ахборотларининг қонун ҳужжатлари талабларига мослиги юзасидан олиб борилган ўрганиш ва таҳлил ишлари давомида “Instagram” ижтимоий тармоғидаги “IPOTEKABANK” АТИБ саҳифасида банк томонидан жорий қилинган “Super” номли омонат тури бўйича йиллик фоиз ставкаси 26 фоиздан эканлиги баён этилган.

Ушбу ахборотга банкнинг интернетдаги расмий саҳифаси жойлаштирилган маълумотлар асосида аниқлик киритилишича, “Super” номли омонат тури шартларига мувофиқ мижозлардан касса орқали депозитга қабул қилинган нақд пул маблағлари бўйича дастлабки 3 ой учун 26 фоиздан ва кейинги уч ой учун 14 фоиздан ҳисобланиши, худди шунингдек, онлайн қабул қилинган депозит пул маблағлари бўйича эса мос равишда 26,09 ва 14 фоиздан ҳисобланиши маълум бўлди.

☝🏻Бунда, “Super” номли омонат тури бўйича фақатгина дастлабки 3 ой учун 26 фоиздан пул маблағлари берилса-да, ижтимоий тармоқдаги реклама ахборотида омонатнинг муҳим шартлари очиб берилмаган.

Рекламани бундай кўринишда бўлиши рекламадан фойдаланувчиларни чалғитувчи ёки чалғитишга олиб келувчи ҳолатни ифодалаши мумкин.

☑️Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 16-моддаси, 43-моддаси ва Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаси талаблари бузилиши аломатлари юзасидан “IPOTEKABANK” АТИБга нисбатан иш қўзғатилди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Онлайн омонат ваъда қилган собиқ банк ходими ва имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хива шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ж.А. ҳудудий тижорат банк хизматлари марказида ишлаган даврида 3 нафар фуқаронинг ишончига кириб, йиллик 23 фоиз устама тўлаш шарти билан онлайн омонат қўйишини айтиб, уларнинг жами 124,1 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Шу каби, Хива шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Т.Р. фуқаро Ж.Ю.нинг ишончига кириб, унга ҳудудий тижорат банки филиалидан 1,8 млрд сўм имтиёзли кредит олиб беришини ваъда қилиб, эвазига 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Тошкент шаҳридаги Вебстер университети (Webster University) 2024-йил учун қабул жараёнлари тугашига оз қолди!

📢 Ўзбекистондаги биринчи АҚШ университети талабаси бўлишни истаганлар учун Вебстер университети бакалавр ва магистратура дастурларини таклиф етади:

🎓 Бакалавр

🟡 Бизнес бошқаруви (BS in Business Administration)
🟡 Компютер фанлари (BS in Computer Science)
🟡 Халқаро алоқалар (BA in International Relations)
🟡 Иқтисодиёт (BA in Economics)
🟡 Медиашунослик (BA in Media Studies)
🟡 Ахборот тизимлари бошқаруви (BS in Management Information System)
🟡 Таълим (BE in Education Studies)

🎓 Магистратура

🟡 Бизнес бошқаруви (MBA)
🟡 Таълим ва инновация (MA EDIN)
🟡 Инглиз тилини иккинчи тил сифатида ўқитиш магистри (MA TESOL)
🟡 Соғлиқни сақлаш бошқаруви (MHA)

🎯 Қабул талаблари

⚡️ Бакалавр даражаси:

⏺ Инглиз тили сертификати (IELTS 5.5+, Дуолинго 100+, Michigan EPT B2, TOEFL 80+)
⏺ Мактаб/лицей ёки коллеж дипломи ва якуний баҳолар билан аттестат (инглиз тилида таржима қилинган ва нотариал тасдиқланган бўлиши керак)
⏺ Паспорт нусхаси ёки шахсий гувоҳнома - ID карта, иккала томон билан.

⚡️ Магистр даражаси:

⏺ Инглиз тили сертификати (IELTS 6.0+, Дуолинго 120+, Michigan EPT C1, TOEFL 80+)
⏺ Университет дипломи ва ҳужжат форматидаги транскрипт (агар диплом инглиз тилида бўлмаса, таржима қилинган ва нотариал тасдиқланган)
⏺ Паспорт нусхаси ёки шахсий гувоҳнома - ID карта, иккала томон билан.

❗️ Ҳужжатларингизни 31-июлгача онлайн тарзда топширинг. Аризалар 14 кун давомида кўриб чиқилади.

⚡ Шошилинг! Вебстер университети билан келажагингизни яратинг!

📧 Электрон почта: uzadmissions@webster.edu

📞 Телефон рақам: +998555030066

(Лицензия №038901 15.09.2022 y.)

Сайт | Телеграм | Инстаграм | Виртуал тур

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Прокуратура вакиллари пора билан ушланган

Тошкент шаҳар прокуратурасининг маъмурий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бўлими катта прокурори ҳамда Сурхондарё вилояти прокуратурасининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими катта прокурори қўлга олинган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

МУРОЖААТДАГИ МАСАЛАЛАР ҲАЛ ЭТИЛДИ

Жорий йил 28 июн куни Ипотека-банкдан кредит олиб, 8 ойдан буён кредит тарихи салбийлигича қолаётган банк мижози мурожаати банк ва КАТМ бюроси мутасаддилари томонидан ижобий ҳал этилиб, унинг кредит анкетаси ёпиб берилибди. Мурожаатчи, тасдиқлаб, миннатдорчилик билдирди.
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

Куни кеча АВО банк рекламаларига ишониб, унинг хизматидан фойдаланган мижоз, мурожаат қолдирган эди. Бугун ушбу мурожаатчи билан ҳам банк мутасаддилари боғланиб, кўтарган масалалари юзасидан тегишли тушунтиришлар берибди. Камчиликларни айримларини бартараф этишга маълум муддат кутишга тўғри келиши, мижозга тушунтирилибди. Мижоз тасдиқлаб, миннатдорчилик билдирди.

P.S.: Шу ўринда банк хизматларидан фойдаланаётган мижозлар диққатига кичик эслатмамиз бор. Банк хизматларидан фойдаланишда унинг барча шартлари билан эринмай танишиб чиқинг, охиригача ўқинг. Тушунмаган жойларингизни банк хизматчисидан уялмай сўранг, тушуниб олинг.

Ҳа, яна бир гап. Бизнинг канал номидан сохта ботлар очиб, банкка боғлиқ масалаларни ҳал қилиб бериш эвазига ҳақ талаб қилаётган шоввозлар ҳақида ҳам хабарлар бизгача етиб келди. Унутманг, биз мурожаат учун мурожаатчидан ҳеч қандай ҳақ олмаймиз. Бизда бепул! Шунчаки, ёнғоқни шақир-шуқурига ишқивозмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

💼"SQB Business" онлайн-банкинг - банкка бормасдан компаниянгиз молиявий ҳолатининг тўлиқ назорати.

🌐 Исталган вақтда ва исталган жойда:
✅ битта логиндан бир нечта ташкилотларнинг аккаунтларини бошқаринг;
✅ юқори даромадли онлайн депозитларни очинг;
✅ чет эл валютасини сотинг ва сотиб олинг;
✅ ҳисоб рақамингиз ва давр бўйича кўчирма ва маълумотномаларни бир зумда олинг;
✅ Картотекадаги маълумотларни текширинг;
✅ Корпоратив карталарни тўлдиринг;
✅ 1C-Бухгалтерия билан маълумотлар алмашинг;
➕ 24 соатлик техник ёрдам.

📌 "SQB Business"ни СҚБнинг энг яқин офисида улаб олинг. “SQB Business” иловасини App Store ва Google Play дан юклаб олинг.

Батафсил маълумот sqb.uz сайтида ёки 1180 рақами орқали.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

РЕКЛАМАГА ИШОНИБМАН

Шикоятим АВО банкдан. Рекламаларига, бонусларига ишониб кредит карта расмийлаштирдим. Бонусига ишониб 15 млн. ишлатиб, яна вақтида фоиз билан қўшиб тўладим.

Бундан ташқари бошқа пластикка ташлаганим учун ҳар куни яна фоизи бор экан, айтмаган. Уни ҳам ташладим. Яқинда бошқа пластигимдан йўқ жойдан ойлик тулов деб 18 минг, яна ортиқча 12 минг сўрамасдан ечиб олган.

Бу ҳақида 22 июн куни ариза қолдирдим, бир неча марта илтимосномалар киритдим барибир фойдаси йўқ.

АВО банк call марказига телефон қилиб бонус берилмагани ҳақида айтдим. Улар "Ушбу масалада ариза олиб қоламиз" - деди. Бошқа кунлари яна телефон қилиб тезлаштиришини сўраб телефонлар қилдим. Улар "Хўп аризангизни тезлаштириш ҳақида илтимоснома киритамиз" - деб олиб қолишарди. Яқинда пластигимдан асоссиз пул ечиб олган яна call марказга мурожаат қилсам "Хатолик ўтибди, мутахассислар ўзи сиз билан боғланади" - деб айтишди. Афсуски ҳеч ким алоқага чиқмади. Кимга мурожаат қилсам бўлади.

P.S.: Марказий банкда банк истеъмолчилари ҳимоясига масъуллар ушбу масалани ўрганиб кўришларига умид билдирамиз. Мурожаатчининг шахсий маълумотлари банк расмийларига тақдим этилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ГЕРБ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНИГА 32 ЙИЛ БЎЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисидаги Қонуни 1992 йил 2 июлда қабул қилинган. Қонун 8 та моддадан иборат. Гербнинг юқоридаги рангли ва оқ-қора тасвири ушбу Қонун билан тасдиқланган.

Қонуннинг 5-моддасига кўра:

- Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг такрорланаётган тасвири, унинг катта-кичиклигидан қатъи назар, ушбу Қонунга илова қилинаётган рангли ва оқ-қора тасвирига аниқ мос бўлиши керак.

- Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг элементларини нодавлат ташкилотлари ҳужжатларининг реквизитлари ёки реклама материалларига киритилишига йўл қўйилмайди.

- Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган белгилардан ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарларни (ишларни, хизматларни) ўтказиш учун тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмас.

- Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат гербига ўхшаш бўлиши мумкин эмас.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…
Subscribe to a channel