📢 Диққат, эълон!
Ўзсаноатқурилишбанк режавий профилактика ишлари сабабли, жорий йилнинг 22, 23 ва 24 июль кунлари банкка тегишли айрим банкоматлар фаолияти вақтинча тўхтатилишини маълум қилмоқда.
Ўчириладиган банкоматлар манзили билан sqb.uz сайтида ёки 1180 рақами орқали танишиш мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
ТУРОНБАНК ҚУЛАЙ ИПОТЕКА КРЕДИТИНИ ТАКЛИФ ЭТМОҚДА!
☑️Янги қурилган уйлардан хонадон харид қилиш истагида бўлган фуқаролар учун эксклюзив таклиф:
▪️Кредит муддати: 20 йил
▪️Йиллик ставка: 18%
▪️Кредит миқдори: 420 млн. сўмгача
▪️Бошланғич тўлов: 15%
☑️Агар сизга 420 миллион сўмлик кредит камлик қилса, Туронбанк яна бир қулай ечимни таклиф этади. Яъни, банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан қўшимча ипотека кредитини олишингиз мумкин.
▪️Кредит муддати: 10 йил
▪️Йиллик ставка: 27%
▪️Дастлабки тўлов: 25%
▪️Имтиёзли давр: 12 ой
▪️Кредит миқдори: БҲМнинг 3 000 бараваригача.
Алоқа маркази: 1220
Батафсил: www.turonbank.uz
👉 @bankirkundaligi 👈
Вақтингиз қиммат: Ipak Yo‘li Banki автоматлаштирилган хизматни тақдим этади
Ipak Yo‘li Banki бизнесингизни янада самаралироқ бошқаришингиз учун Dibank хизматини тақдим этмоқда.
Эндиликда сиз:
• Тўловлар билан ишлаш вақтингизни икки баробарга қисқартирасиз
• Бухгалтерия ва e-bank операцияларини осонлаштирасиз
• HUMO ва UZCARD терминаллари ҳисоботларини тезкор қайта ишлайсиз
• Ходимларингиз иш ҳақи ва бюджет тўловларини қулайроқ бошқарасиз
Бизнесингизни янги босқичга олиб чиқиш учун банк сайтига ташриф буюринг ва янги имкониятлар билан батафсил танишинг!
Боғланиш учун алоқа: @ipaksupport
1296 қисқа рақами
👉 @bankirkundaligi 👈
📱Manfaatli shartlarda ideal smartfon – faqat Ucellda!
Samsung A seriyasidagi istalgan smartfonni Ucell SIM-kartasi bilan xarid qilishda “Katta Doimiy” tarif rejalarida 3 oy aloqa xizmatlariga ega bo‘ling.
O‘zingizga ideal smartfon toping va yorqin taassurotlar olamini kashf eting!
Aksiya 16.07.2024-y.dan Ucell sotuv ofislarida faqat yangi ulanishda amal qiladi.
👉 @bankirkundaligi 👈
🏦 Янги уйга йўлингизни Асакабанк ипотекаси билан бошланг!
☑️ «Бозор тамойиллари асосида ипотека кредити» энг яхши шароитларда бирламчи бозордаги хонадон сотиб олиш учун идеал имкониятдир.
◦ Фоиз ставкаси - 18%
◦ Кредит муддати - 20 йил
◦ Бошланғич тўлов:
👉 Расмий даромадга эга бўлган жисмоний шахслар учун - 15%
👉 Расмий даромади бўлмаган жисмоний шахслар учун - 40%
Максимал миқдор:
◦ Тошкент шаҳрида 420 миллион сўм
◦ Ҳудудларда 330 миллион сўм
▪️Сотиб олинаётган уй-жой учун зарур бўлган ипотека кредити белгиланган миқдордан юқори бўлганда, кредитнинг етмаган қисмини банк ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
◦ Фоиз ставкаси - 27%
◦ Кредит муддати - 15 йил
◦ Бошланғич тўлов - уй-жойнинг умумий нархидан 30%
👉 Кредит миқдори - 1 360 000 000 сўмгача
📞Мурожаат учун: 1152
👉 @bankirkundaligi 👈
10 ТА ШАҲАР/ТУМАН ҲОКИМЛАРИ ИШДАН ОЛИНГАН
Бугунги йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев фаолиятида тизимли камчиликларга йўл қўйган 28 та туман-шаҳар ҳокимига нисабатан интизомий жазо чораларини кўриш, Қораўзак, Тахиатош, Учқудуқ, Тошкент, Фурқат, Гурлан, Мирзаобод, Янгиариқ, Мингбулоқ туманлари, Ғозғон шаҳри ҳокимларини ишдан олиш бўйича Бош вазир А.Ариповнинг таклифини қўллаб-қувватлади.
👉 @bankirkundaligi 👈
ЯНГИ КОРПОРАТИВ МИЖОЗЛАР УЧУН IPAK YO’LI BANKI’ДАН ҚУЛАЙ ТАКЛИФ
Ipak Yo’li Banki’да янги корпоратив мижозлар учун миллий валютада ҳисобварақ очиш, дебет айланмаси бўйича комиссия, миллий валютадаги ўтказмалар, корпоратив картани тўлдириш ва аккредитив хизматлар 0%да таклиф этилмоқда.
❗️Ушбу таклиф шу йилнинг 31 декабригача амал қилади.
Мурожаат учун: @ipaksupport
Қисқа рақам: 1296
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️МАРКАЗИЙ БАНК: ИЮН ОЙИДА 11 ТА БАНК, 1 ТА МИКРОМОЛИЯ ТАШКИЛОТИ ВА 1 ТА ЛОМБАРДГА НИСБАТАН ЖАРИМА САНКЦИЯСИ ҚЎЛЛАНИЛГАН
Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан жорий йилнинг июнь ойидаги йиғилишларида (7 марта) 42 та масала кўрилди ва улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.
Марказий банк томонидан ўрнатилган иқтисодий меъёрлар талабларига риоя қилинмаганлиги ҳамда Марказий банкка тақдим этилган маълумотларда ноаниқликларга йўл қўйилганлиги ва текшириш натижаларида аниқланган қоидабузарликлар учун 11 та банк, 1 та микромолия ташкилоти ва 1 та ломбардга нисбатан жарима санкцияси қўлланилди.
Бундан ташқари, Қўмита томонидан банк тизими барқарорлигини сақлаш, омонатчилар ва инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тамойилидан келиб чиқиб, тижорат банклари бошқарувлари ва микромолия ташкилотлари раҳбариятларига аниқланган камчиликларни тузатиш, улар бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, ўрнатилган пруденциал нормативларга амал қилиш, банк фаолиятида мавжуд заифликларни бартараф этиш ва молиявий ҳолатини соғломлаштиришга қаратилган талабларга риоя қилиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
☝️🏻Эслатиб ўтамиз. Жорий йил май ойида ҳам 11 та банкка санкция қўлланилган эди. Ўшанда ҳам банк номи ва қайси айби учун жарима қўлланилгани очиқланмаган эди.
👉 @bankirkundaligi 👈
3 таси 99 000 дан комбоси билан тушлик мазалироқ бўлади
Учтаси 99 000 дан 29% гача чегирмали комбоси — ҳамкасблар билан тушлик қилиш учун ажойиб сабаб — учта севимли 25 см'лик пиццангизни танланг ва фойдани таътиб кўринг
Буюртма қилинг — bp.uz/Bellissimobankirkundaligi
Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (8 - 14 июл) янгиликлари.
☑️Халқ банки сутни қайта ишлаш бизнеси учун Қашқадарё ва Жиззах вилоятида хорижий валютада кредит таклиф этди. Муддати 5 йил, фоизи (АҚШ долларида) 5,5%.
☑️Трастбанк 50 млн сўмгача онлайн микроқарз таклиф этди. Муддати 12 ойгача, фоизи 32%.
☑️Асакабанк дам олиш кунлари ҳам банкка қарашли савдо нуқталарида автокредит расмийлаштириш мумкинлигини маълум қилди.
☑️Ўзсаноатқурилишбанк бизнес учун «Фойдали» депозитини таклиф қилди. Минимал сумма 10 млн сўм, муддати 18 ой, фоизи 23%.
☑️Микрокредитбанк "Fitch Ratings" халқаро рейтинг агентлиги банкнинг кредит рейтингини "Astrasend" халқаро пул ўтказмалари тизимлари билан ҳамкорлик шартномаси имзолагани. ни маълум қилди.
☑️Пойтахт банк саёҳат учун кредит таклиф этди. 12 ой муддатга 28%, миқдори БҲМнинг 100 бараваригача.
☑️Ипотека-банкда BYD автомобиллари учун автокредит таклиф этди. Бошланғич тўлов 10%, муддати 5 йил, фоизи 27%.
☑️Тенге банк бизнес учун автомобил ва махсус жиҳозлар учун кредит таклиф этди. Дастлабки тўлов 25%дан, фоизи 26%дан, миқдори 5 млрд. сўмгача, имтиёзли давр 6 ойгача.
☑️Агробанк юридик шахслар учун депозитлар таклиф этди. Минимал миқдори 5 млн. сўм, муддати 24 ойгача. Фоизи 18-20%.
☑️Ўзмиллийбанк 100 млн. сўмгача микроқарз таклиф этди. Стандарт фоиз ставкаси 24 ой муддатга йиллик 29%. 36 ой муддатга бюджет ташкилот ходимларига 27%, банк иш ҳақи лойиҳаларига 26%, "Ишхонада банк" лойиҳаси доирасида 25%.
☑️Универсал банк «Invest 8» хорижий валютада омонат таклиф этди. Муддати 18 ой, фоизи 8%, минимал миқдори 200$.
☑️ТБС банк танлов ўтказиб, 30 та ғолибга йиллик 30% ставкада омонат тақдим этишини маълум қилди.
☑️Ипак йўли банки Chevrolet Onix ни 5 йил муддатга автокредитга олганда ойлик тўлови 2467 минг сўмдан тўғри келишини маълум қилиб, автокредит таклиф этди.
☑️КДБ банк Ўзбекистан “S&P Global Ratings” халқаро рейтинг агентлиги банкнинг кредит рейтингини тасдиқлади.
☑️Гарант банк фарзандлар учун KIDS CARD пластик карталарини бепул очишни таклиф этди.
☑️Туронбанк «Капитал» жамғарма омонатини таклиф этди. Муддати 18 ой, фоизи 21%, бошланғич бадал 500 минг сўм. Қўшимча бадал киритиб бориш мумкин.
☑️Ҳамкорбанк уй-жойни таъмирлаш учун 240 млн сўмгача ипотека кредит таклиф этди. Муддати 72 ойгача, фоизи 28%. Бошланғич тўлов талаб этилмайди.
☑️Қуйидагилар ишга таклиф этди:
▪️Бизнесни ривожлантириш банки;
▪️Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси.
☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.
☑️Банкларнинг бошқарув раислари қабулига қандай кириш мумкинлиги ҳақида пост тайёрладик.
☑️Бирламчи ва иккиламчи ипотека кредитлар шартлари 👉Мана бу ерда.👈
☑️Микроқарзлар шартлари 👉Мана бу ерда.👈
☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.
Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
Тошкент шаҳрида ҳамёнбор нархларда кўчмас мулк излаяпсизми?
Бунда сизга «B_Tower» кўчмас мулк агентлиги ёрдам беради. Тошкент марказидаги энг талаб юқори жойларни шу ерда топасиз. Уларнинг маълумотлар базасида Тошкент шаҳридаги 1000 дан ортиқ объектлар мавжуд.
Тижорат учун кўчмас мулк:
Офис/дўкон/кафе/Бутик, гўзаллик салони/ Шоурум, Ўқув маркази / дўкон.
Обуна бўлинг ва кўчмас мулк бозори таклифлари ҳақида маълумот олинг👇👇
/channel/BTower_Nedvijimost222
Реклама
Koventri universiteti Oʻzbekistonda diplomlari toʻgʻridan-toʻgʻri tan olinadigan xorijiy OTMlarning 2024-yilgi roʻyxatidan joy oldi!
Ro’yxatga xalqaro e’tirof etilgan tashkilotlarning (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Higher Education, Academic Ranking of World Universities) reytingida ilk 1000 likdan joy olgan oliy ta’lim muassasalari kiritildi.
Ammo xorijda o’qish uchun ko’p mablag’ va albatta ota-onaning ruxsati kerak 😁
Agar biz O’zbekiston hududida UDEA va Koventri oliygohlari hamkorligi asosida sifatli ta’lim olish imkoni mavjud desakchi?!
Ushbu 4 yillik ta’lim Agrobank tomonidan ajratilayotgan grantlar bilan to’liq qoplanadi desakchi?! 😱
Ishonasizmi? Unda sinab ko’ring!
Shoshiling, hujjatlar 15-avgustga qadar udea.uz sayti yoki @Udea_apply_bot orqali qabul qilinadi.
Batafsil ma'lumot: +998788880800
👉 @bankirkundaligi 👈
🏦 Асакабанк балансидаги ишлаб-чиқариш ва саноатга мўлжалланган мол-мулкларини сотувга чиқарди
Асакабанк Ўзбекистон бўйлаб балансидаги мол-мулкларини сотувга чиқармоқда. Қуйида завод, фабрика ва ускуналардан иборат мол-мулкларнинг рўйхати, нархлари ва тўлов шакли билан танишиш мумкин:
▪️Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида жойлашган Мармар ва гранит маҳсулотларини ишлаб чиқариш мажмуаси 11 млрд 680 млн сўм. Тўлов шакли: 30% аванс - 5 йил муддатга (батафсил).
▪️Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳрида жойлашган Ип-йигирув фабрикаси 86 млрд 521 млн сўм. Тўлов шакли: тўлиқ тўлов (батафсил).
▪️Сирдарё вилояти, Боёвут туманида жойлашган ғишт ишлаб чиқариш заводи 16 млрд 424 млн сўм. Тўлов шакли: 15% аванс - 10 йил муддатга (батафсил).
▪️Жиззах вилояти, Мирзачўл туманида жойлашган дон ва дуккакли маҳсулотларни тозалаш, саралаш, калибровкалаш, қадоқлаш, пластмасса қути ва шарбат ишлаб чиқариш ускуналари 12 млрд 407 млн сўм. Тўлов шакли: 15% аванс - 5 йил муддатга (батафсил).
▪️Андижон вилояти, Асака туманида жойлашган қолипли ғишт, брусчатка ва черепица ишлаб чиқариш бино-иншоотлари 324 млн сўм. Тўлов шакли: тўлиқ тўлов (батафсил).
▪️Фарғона вилояти, Фарғона шаҳрида жойлашган текстиль фабрикаси 68 млрд 22 млн сўм. Тўлов шакли: тўлиқ тўлов (батафсил).
▪️Наманган вилояти, Наманган шаҳрида жойлашган тикув ва тўқув дастгоҳлари 8 млрд 305 млн сўм. Тўлов шакли: 25% аванс - 7 йил муддатга (батафсил).
Асакабанк балансидаги сотувга қўйилган бошқа мол-мулклар ҳақида ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
UZTELECOM biznesingiz uchun aqlli yechim taklif etadi!
Yangi “Video kuzatuv” xizmati quyidagi imkoniyatlarni taqdim etadi:
✅ Avtomatik ravishda Kompaniyangiz hududiga tashrif buyurgan odamlar sonini qayd etadi, bu esa mijozlar oqimini batafsil tahlil qilish imkonini beradi;
✅Avtomobillarning davlat raqamlarini aniqlaydi va ularni avtomatik ravishda ma'lumotlar bazasidan tekshirib, Kompaniyangiz hududiga kirishning tez va ishonchli nazoratini ta'minlaydi;
✅ Shaxsni aniqlash texnologiyasi xodimlar va tashrif buyuruvchilarni aniq identifikatsiyalashni ta'minlaydi
✅ Vandalizmdan himoya qilish, yong‘inning oldini olish va h.k.
Hoziroq 1155 qisqa raqami yoki sayt orqali ariza qoldirishingiz mumkin.
👉 @bankirkundaligi 👈
ДХХ: жойларда коррупция билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди
Навоий вилояти ИИБ Тезкор қидирув хизматининг Киберхавфсизлик бўлинмаси катта тезкор ходими Кармана туманида яшовчи фуқаронинг пластик картасидан 62 млн. сўм пул маблағини ноқонуний ечиб олган шахсларни аниқлаб бериш эвазига 600 АҚШ доллари талаб қилади.
Бундай ҳолатларни фош этиш катта тезкор ходимнинг бевосита хизмат вазифасига кирсада, у жабрланувчидан сўралган пул маблағини олган вақтида ДХХ ва Департамент ходимлари томонидан ушланди.
Сирдарё вилоятида кузатилган ҳолатда, Янгиер шаҳар ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати пробация гуруҳи катта инспектори пробация назоратида турган, жорий йилнинг февраль ойида суд ҳукмига асосан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан айбли деб топилиб, ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган шахсни жазони Янгиер шаҳрида ўтамаслик, Тошкент шаҳрида эркин тадбиркорлик фаолиятини олиб бориши учун ёрдам бериш, яшаш манзилини текширмаслик ҳамда чора кўрмаслик эвазига Янгиер шаҳридан 2 хонали уйни сотиб олиб, унинг номига расмийлаштириб беришини ҳамда 500 АҚШ доллари миқдорида пул маблағи беришини талаб қилади.
ДХХ ходимлари томонидан прокуратура ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда катта инспектор 400 АҚШ доллари ҳамда 1 млн. 260 минг сўмни ўз хизмат хонасида олган вақтида ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
👉 @bankirkundaligi 👈
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 январдаги ПФ-2-сон фармонига мувофиқ “Савдони ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан молиявий ресурслар тақдим этиш тартиби.
Газлама, трикотаж мато ва тайёр трикотаж маҳсулотлари экспорт қилувчи корхоналарни узлуксиз, жумладан револвер кредитлаш асосида айланма маблағлар билан таъминлаш учун 3 йил муддатгача молиявий ресурслар ажратилади.
☑️Ажратиладиган молиявий ресурслар миқдорлари:
▪️Экспорт 5 млн $ бўлганда - 1 млн $ гача;
▪️Экспорт 5-10 млн $ бўлганда 2 млн $ гача;
▪️Экспорт 10-15 млн $ бўлганда 3 млн $ гача;
▪️Экспорт 15-20 млн $ бўлганда 4 млн $ гача;
▪️Экспорт 20 млн $ ортиқ бўлганда 5 млн $ гача;
▪️Экспорт 50 млн $ ортиқ бўлганда 10 млн $ гача.
☑️Молиявий ресурсларни ажратиш ставкаси ва муддати:
6% хорижий валютада ажратилади.
Шундан:
- 4% Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси;
- 1,5% Банк маржаси;
- 0,5% Компанияси маржаси.
Бундан ташқари 0,3% Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига бир марталик устама ҳақи (хорижий валютада) тўланади.
Суратда компания билан бош келишув имзолаган тижорат банклари рўйхати.
Фармонга асосан, тижорат банклари томонидан тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарини револьвер кредитлаш орқали айланма маблағ билан таъминлашга 1 триллион сўм миқдорида 24 ойга, жумладан 6 ойлик имтиёзли давр билан 2 фоиздан ошмаган банк маржасини қўллаган ҳолда кредитлар ажратилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
КРЕДИТ МАБЛАҒЛАРИНИ ЎЗЛАШТИРИШ ҲОЛАТЛАРИ АНИҚЛАНДИ
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Б.Б.” фермер хўжалиги раҳбари Б.Б. мустақил баҳоловчи “Э.Б.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар билан ўзаро тил бириктириб, ҳудудий тижорат банки филиали билан томчилатиб суғориш ускуналарини сотиб олиш учун кредит шартномаси тузиб, кредит таъминоти сифатида тақдим этилган мулкларнинг бозор қийматини сунъий ошириб кўрсатиб, жами 450 млн сўм кредит маблағини қўлга киритганликлари аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ш.С. 2 дона “Equinox” русумли автомашина харид қилиш учун ҳудудий тижорат банки филиалидан ота-онасининг номига 660,7 млн сўмлик кредит шартномалари расмийлаштиришга эришиб, автомашиналарни кредит таъминоти сифатида гаровга қўймасдан бошқа шахсларга 67 000 АҚШ долларига сотиб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
🏘Бирламчи бозордан 22% ли ипотека кредитлари
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 апрелдаги ПФ-70-сонли “2024-йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида“ги Фармонининг 5-бандида 2024 йил якунига қадар “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси“ АЖга босқичма-босқич Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 20 йил муддатга 1,2 триллион сўм миқдорида ресурс ажратиш кўзда тутилган.
☑️Ҳозирда Компания мувофиқлик мезонлари асосида қуйидаги тижорат банклари аҳолига бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратмоқда:
▪️Ҳамкорбанк
▪️ИнФинБанк
▪️Ориент Финанс Банк
Тижорат банкларининг ўзингизга қулай бўлган офисларига ташриф буюриб ипотека кредитларини расмийлаштиринг.
Кредитларнинг бошқа шартлари юқоридаги расмда кўрсатилган.
👉 @bankirkundaligi 👈
ЖИНОЯТНИ ҲАМ ЖИНОЯТЧИНИ ҲАМ СОНИ ОРТГАН
Бош прокуратура мансабдор шахслар жиноятчилиги таҳлилини тақдим этди.
Бу борада ҳар қанча ҳаракатларга қарамасдан қўзғатилган жиноят ишлари сони 721 тага, жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахслар сони 611 тага ортган. Ундирилган зарар эса 2 фоизга камайган.
Порахўрлик билан боғлиқ жиноятлар сони 239 фоизга ўсган.
👉 @bankirkundaligi 👈
Б.МУСАЕВ МИКРОКРЕДИТБАНК КУЗАТУВ АЪЗОСИ БЎЛДИ
«Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки Акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентига кўра, «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки Кузатув кенгаши аъзолари Хусанов Нозим Бахтиёрович ва Салиев Шерзод Икромовичларнинг ваколатлари муддатидан илгари 2024 йил 13 июлдан тугатилди.
«Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки Кузатув кенгаши аъзолари этиб Мусаев Бехзод Анварович, Қўйчиев Суҳроб Курбанназарович ва Муйдинов Умиджон Иброхимжон ўғлилар тегишинча Кузатув кенгашининг ваколатлари муддатидан илгари тугатилган аъзолари Исаков Одилбек Рустамович, Хусанов Нозим Бахтиёрович ва Салиев Шерзод Икромовичлар ўрнига 3 (уч) йил муддатга сайланди.
Уларнинг номзоди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилгандан сўнг Кузатув кенгаши аъзоси лавозимига киришади.
Биз банк Матбуот хизматидан ушбу масала бўйича ойдинлик киритдик. Ҳақиқатан Б.Мусаев кузатув кенгаши аъзолигига сайланган, энди кенгаш аъзолари Марказий банкдан тасдиқлангандан сўнг улар ичидан раис сайланади. Албатта, лавозим жиҳатидан энг яқини Б.Мусаев ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Б.Мусаев лавозимидан озод этилгани йўқ. У ўзининг вазифасида, ВАЗИР лавозимида ишлайверади, ишламоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
МУСАЕВ ВА ҚУТБИЕВ ИШДАН ОЛИНМАГАН
Куни кеча бир нечта ижтимоий тармоқларда бугунги йиғилишда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев Анварович, Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Давлятович Кудбиев ишдан олиниши ҳақида хабарлар тарқатилган эди.
Ушбу хабарлар асоссиз бўлиб чиқди. Кўпчилик раҳбарлар қатори улар ҳам йўл қўйилаётган камчиликлари учун огоҳлантирилган.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️⚡️Айтишларича, эртага, 2024 йил 17 июл куни, соат 08:00 да Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида ҳудудларда ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича 2024 йил биринчи ярим йиллиги таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилади.
Унда иқтисодий комплекс ташкилотлари иштирок этади. Вилоят бошқармалари ва шаҳар/туман бўлим раҳбарлари ҳам иштирок этади.
Селекторда бир қатор мансабдорлар ишдан олиниши ҳақида маълум қилишмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
СУРХОНДАРЁ МАРКАЗИЙ БАНККА ЯНГИ РАҲБАР ТАЙИНЛАНДИ
Раджабов Азамат Жўраевич – Марказий банк Сурхондарё вилояти бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар “Микрокредитбанк” АТ банки Сурхондарё вилояти минтақавий филиали бошлиғи лавозимида меҳнат қилиб келаётган эди.
У 1983 йилда Музработ туманида туғилган. 2006 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – муҳосиблик ҳисоби, назорат ва хўжалик фаолияти таҳлили, иқтисодиёт. Меҳнат фаолияти “Микрокредитбанк” АТ банки туман филиали бошқарувчиси, “Микрокредитбанк” АТ банки вилоят минтақавий филиали бошлиғи, “Микрокредитбанк” АТ банки бошқарма бошлиғи лавозимларида ишлаган.
Энди Марказий банк ҳам ўз сайтида Сурхондарё вилоят Бош бошқарма бошлиғини О.О.Эсановдан А.Ж.Раджабовга ўзгартириб қўяди.
👉 @bankirkundaligi 👈
АГРОБАНК 800 МИЛЛИОН СЎМГАЧА ИПОТЕКА КРЕДИТИ АЖРАТМОҚДА
🏠 Агробанк орзуингиздаги хонадонни харид қилиш учун қулай имконият тақдим этади.
Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси (ИҚМК) ресурслари ҳисобидан ажратилмоқда.
▪️Муддати 10 йил.
Батафсил маълумот Agrobank.uz сайтида
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ АГЕНТЛИГИГА ЎТКАЗИЛАДИМИ?
Бугун, Фарғона вилоятидаги ташриф доирасида Президентимиз томонидан камбағалликни қисқартириш бўйича ҳам тизимни ўзгартириш зарурлиги таъкидланди.
☝🏻Маҳалла еттилигида қандай ишлаш кераклиги бўйича тажриба тўпланди, уларга банк-молия инструментлари билан кўмаклашиш жорий қилинди. Шу билан бирга, тизим кенгайган сари янгича ёндашувга эҳтиёж сезилмоқда.
Эҳтиёжманд аҳоли даромад манбаи билан таъминланмаса, яна ижтимоий ёрдамга қайта-қайта мурожаат этиши кўрсатиб ўтилди.
Шу боис, энди камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя битта, яъни Ижтимоий ҳимоя агентлиги тизимида бўлади.
P.S.: Айрим ижтимоий тармоқларда ҳоким ёрдамчилари Ижтимоий ҳимоя агентлигига ўтказиларкан деган хабарлар тарқатилмоқда.
Ўзи Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги 2023 йил январь ойида иш бошлаган эди. Юқоридаги кўрсатма амалга ошилса, вазирлик ўзининг аввалги ҳолатига қайтиб Бандлик масаласи билан шуғулланадиган вазирлик бўлиб қолиши мумкин.
▪️Бу ерда ҳоким ёрдамчиларининг тўғридан-тўғри агентликка тўлиқ ўтказиб қўйиш имконсиз. Чунки, ПФ-29-сонли фармонига асосан ҳоким ёрдамчиси - тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси ҳисобланади. Яъни уларга фақат камбағалликни қисқартириш юклатилмаган.
Ҳоким ёрдамчиларида бундан ташқари яна бошқа бир нечта вазифалари ҳам мавжуд.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️ФАРҒОНА АЙРИМ КЎРСАТКИЧЛАР БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКАДА ЭНГ ОХИРГИ ЎРИНДА
Фарғона вилоятига ташриф доирасида вилоятнинг Қува туманида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Йиғилиш танқидий руҳда ўтмоқда.
Вилоят ҳокими, унинг 8 та ўринбосари, 19 та шаҳар-туман ҳокими олдига катта вазифалар қўйиб, улардан қаттиқ масъулият талаб этиши кўрсатиб ўтилди.
▪️Вилоятда янги корхона очаман, кенгайтираман, инновацион лойиҳам бор, юзлаб, минглаб одамни ишли қилмоқчиман, деган тадбиркор кўпайди.
Агар вилоят раҳбарияти янгича тизим қилиб, тадбиркорлар билан кўпроқ шуғулланганида эди, Фарғонада 2-3 карра кўп натижага эришиш мумкин бўлар эди, деди давлатимиз раҳбари.
▪️Вилоятдаги баъзи корхоналарда ишлаб чиқариш ҳажми пасайгани, айримлари ишламаётгани, 3 та лойиҳани ишга тушириш 4-5 йилдан бери чўзилиб келаётгани танқид қилиниб, масъул раҳбарлар бундай корхоналарга ёрдамлашиши зарурлиги тўғрисида огоҳлантирилди.
Рўйхатга олинган тадбиркорларнинг муайян қисми фаолият юритмаётгани, айримларида эса айланма ва иш ўринлари қайд этилмагани “яширин иқтисодиёт”дан далолат бериши қайд этилди.
Мутасаддиларга бу ҳолатларни ўрганиб, “соядан” чиқишга кўмаклашиш топширилди.
▪️Сўнгги етти йилда республика саноати 1,6 баробар ўсгани билан, Фарғона бу кўрсаткич бўйича республикада энг охирги ўринда.
Вилоят саноатининг ярми Фарғона ва Қўқон шаҳарлари, Учкўприк туманига тўғри келади.
Ўтган йилларда вилоятга киритилган ҳар бир минг доллар хорижий инвестиция солиқ тушумларини ўртача 207 долларга кўпайтирган. Лекин бу кўрсаткич бўйича Тошлоқ, Данғара, Ёзёвон, Риштон ва Учкўприк анча орқада.
Мутасаддиларга мева-сабзавот экспорти ва пахтани қайта ишлашда ҳам камчиликлар борлиги, бу борадаги режалар етарли эмаслиги кўрсатиб ўтилди.
👉 @bankirkundaligi 👈
ПРЕЗИДЕНТ ФАРҒОНАГА ЕТИБ КЕЛДИ
Аввал хабар берилганидек, Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ҳаёти, ҳудудлар ривожи билан яқиндан танишиш мақсадида 11 июль куни Фарғона вилоятига келди.
Жорий йил март ойида Қўқон аэропорти янгидан очилган эди. Бугун Ўзбекистон Президентининг самолёти илк бор бу ерга қўнди.
Мазкур аэропорт 1977 йилда қурилган бўлиб, яқин йўналишларга парвозлар амалга оширилган. Кейинчалик фақат ҳарбий ҳаво кучлари томонидан фойдаланилган. Модернизация натижасида ушбу аэропорт орқали яна фуқаро авиацияси парвозлари йўлга қўйилди.
Давлатимиз раҳбари бу ердаги бунёдкорлик ишлари билан танишди. Аэропортда 100 нафар йўловчига мўлжалланган янги терминал қурилган, учиш-қўниш йўлаги қопламаси таъмирланган. Замонавий аэронавигация ускуналари ўрнатилган. Бу ишлар натижасида аэропорт А 320-200 ва ATR 72-600 русумли самолётларни қабул қилиш имкониятига эга бўлди.
Президентимиз энди бу аэропорт халқимизга манфаат келтириши кераклигини таъкидлади. Бунинг учун нарх ва хизматларни одамларга қулай қилиб, парвозларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.
P.S.: Демак, айрим вилоятларда ҳали 1 та аэропорт йўқлик пайтида Фарғонада 2 та аэропорт бор! Ташрифнинг илк объекти зўр танланибди.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️ФАРҒОНАДА ТАШРИФ
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Фарғона вилоятига ташриф буюради.
Ташриф давомида ҳудуд саноати ва инфратузилмасининг ривожланиши, маҳаллаларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш, янги йирик лойиҳаларга старт бериш кўзда тутилган.
Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган.
👉 @bankirkundaligi 👈
ДИҚҚАТ, ЯНГИ ФИРИБГАРЛИК
Марказий банк, энди пластик картангизда пул бўлмаса ҳам картангиз маълумотлари ва бир марталик SMS-кодни бегона шахсларга айтмаслик ҳақида огоҳлантиради.
▪️Фирибгарлар сизнинг номингизга кредит расмийлаштиришга уринишади.
☝️🏻Буни қандай уддалашмоқда? Ушбу видеода кўринг.
👉 @bankirkundaligi 👈