ПРЕЗИДЕНТ МЕҲНАТ ТАЪТИЛИГА ЧИҚДИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2024 йил 26 июлдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.
Жорий йил 22 апрелда ҳам қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқиб, 29 апрел куни таътилдан қайтгани хабар берилган эди.
👉 @bankirkundaligi 👈
🏦 Асакабанк бош офисида «Замонавий жамиятда гендер тенглиги» мавзусида кенгайтирилган очиқ учрашув ташкил этилди
Замонавий жамиятда аёллар ва эркаклар ўртасидаги тенгликка бўлган интилиш нафақат адолат тўғрисидаги масала, балки барқарор ривожланиш ва фаровонликнинг асосий меъзонидир. Айнан мана шундай йўналишдаги гендер стереотипини бартараф этиш ва гендер тенгликка эришиш мақсадида Асакабанк фаол ишлар олиб бормоқда.
Шу жумладан, Асакабанк томонидан "Аёллар клуби" фаолияти йўлга қўйилган. Клубнинг асосий мақсад ва вазифалари аёлларни шахсий ва касбий жиҳатдан ўсишида қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий муҳитни яратишдан иборат.
Асакабанкнинг ISFT институти билан ҳамкорликдаги кенгайтирилган очиқ учрашуви шу мақсадда ўтказилиб, ушбу тадбирда банк ходимлари, шунингдек, банкнинг Кузатув кенгаши аъзолари ҳамда таклиф қилинган меҳмонлар иштирок этдилар.
Хусусан тадбирда Ўзбекистон фанлар Академияси вице-президенти Шаҳло Турдикулова, Ўзбекистон иш берувчилар Конфедерациясининг ижрочи директори Элико Маргишвили ҳамда ISFT тадқиқот маркази директори Михаил Царев каби спикерлар мавзу доирасида чиқиш қилишди.
👉 @bankirkundaligi 👈
🏦 Бизнесни ривожлантириш банки Жаҳон банки билан ҳамкорликда тадбиркорларга грантлар ажратади
"Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ Жаҳон банкининг "MUNIS" лойиҳаси билан ҳамкорликда кичик ва ўрта бизнес субъектлари учун грантлар ажратиш лойиҳасини эълон қилади. Грант доирасида ҳар бир лойиҳа учун 50 минг АҚШ долларигача маблағ тақдим этилади.
Мазкур дастурда Бизнесни ривожлантириш банки томонидан Жаҳон банки билан ҳамкорликда кичик ва ўрта бизнес соҳасида фаолият юритувчи корхоналарнинг инновацион салоҳиятини ошириш, ички, минтақавий ва жаҳон бозорларида ўз имкониятларини такомиллаштириш учун янги ёки такомиллаштирилган маҳсулотлар, хизматлар ва жараёнларни ишлаб чиқишга қаратилган лойиҳалар молиялаштирилади.
Батафсил маълумотни ушбу ҳавола орқали олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
36 oylik foizsiz muddatli to'lov evaziga JETTA BY VOLKSWAGEN.
✨Boshlangʻich toʻlov – 35%'dan
✨Oylik toʻlov – 5,5 million soʻmdan
✨Daromad haqida ma'lumotnoma kerak emas
Maksimal foyda bilan nemis sifatiga ega avtomobil egasi bo'lish imkoniyatini qo'ldan boy bermang!
Shoshiling, taklif muddati cheklangan!
Qo'shimcha ma'lumot uchun:
Telefon: +998712070303
Veb-sayt: jetta-auto.uz
Instagram: @jettauzbekistan
(reklama huquqi asosida)
#JETTAUzbekistan #Volkswagen #UzbekistanCars #Uzbekistan
👉 @bankirkundaligi 👈
"APEX INSURANCE" АЖ дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоасини Париждаги ёзги Олимпия ўйинларида қўллаб-қувватламоқда
Биз Ўзбекистон дзюдо Федерацияси билан йўлга қўйилган ҳамкорлигимизни мамнуният билан эътироф этамиз ва уларга миллий терма жамоамизни халқаро аренада юқори натижаларга эришишини таъминлаш йўлидаги беқиёс фаолияти учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Спортчиларимизни биз билан қўллаб-қувватланг ва уларнинг ғайрат-шижоати ва маҳорати билан дунёнинг энг нуфузли спорт тадбирида, давлатимиз мадҳияси янграб, Ватанимиз байроғи баланд кўтарилишига гувоҳ бўлинг.
Маълумот учун: "APEX INSURANCE" АЖ 2018 йилдан буён фаолият юритади ва юртимиз бўйлаб 170 дан ортиқ алоҳида бўлинмаларига эга. Ўзбекистон суғурта бозорининг шак-шубҳасиз етакчиси бўлган "APEX INSURANCE" АЖ — суғурта мукофоти, суғурта товони, акциядорлик капитали ва активлар ҳажми бўйича пешқадам ҳисобланади.
#APEXINSURANCE #Olympics2024 #TarixYangilashNavbatiKeldi
Мурожаат учун: 1188
Website | Telegram | Facebook | Instagram
Реклама
Бугун Президентимиз Шавкат Миромонович туғилган кун.
У - Ўзбекистон Республикасида давлат бошлиғи, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига, мамлакатимиз Конституцияси ва қонунларига риоя этилишининг кафили бўлган, қонунларни имзолайдиган энг муҳим шахсдир.У 1957 йил 24 июлда Жиззах вилоятининг Зомин туманида шифокор оиласида туғилган.
Мамлакатимиз мустақилликка эришган илк йиллардан бошлаб Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг юксак ишончини қозониб, унинг яқин сафдоши ва маслаҳатдоши сифатида самарали фаолият олиб бормоқда.
2023 йил 9 июл куни бўлиб ўтган Президент сайлови якунлари бўйича сайловчиларнинг 87,05 фоиз овози билан Президент этиб сайланди. 2023 йил 14 июлда расман ўз вазифасини бажаришга киришди.
Оилали, икки қиз, бир ўғли, олти нафар набираси бор. У кўп йиллик самарали меҳнати учун “Меҳнат шуҳрати” ва “Фидокорона хизматлари учун" орденлари билан тақдирланган.
@bankirkundaligi жамоаси Президентимизнинг таваллуд кунлари билан бутун Ўзбекистон банкирлари номидан муборакбод этади.
Сўм ва доллар учун алоҳида карта олиб юриш даври тугади
Ipak Yoʻli Banki томонидан тақдим этилган VISA START SUM картаси билан бунинг иложи бор. Ундан исталган жойда ва вақтда фойдаланишингиз мумкин. Бундан ташқари карта бир қатор қулайликларга эга:
✅Комиссиясиз транзакциялар;
✅Банкоматда пул ечиш 0,5 %;
✅Автобус ва метро учун атиги 990 сўм;
✅Депозит талаб қилинмайди.
Универсал картани расмийлаштиринг ва ҳар қандай транзакцияларни битта карта орқали бажаринг!
Мурожаат учун: @ipaksupport
👉 @bankirkundaligi 👈
📢 Диққат, эълон!
Ўзсаноатқурилишбанк режавий профилактика ишлари сабабли, жорий йилнинг 22, 23 ва 24 июль кунлари банкка тегишли айрим банкоматлар фаолияти вақтинча тўхтатилишини маълум қилмоқда.
Ўчириладиган банкоматлар манзили билан sqb.uz сайтида ёки 1180 рақами орқали танишиш мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
ТУРОНБАНК ҚУЛАЙ ИПОТЕКА КРЕДИТИНИ ТАКЛИФ ЭТМОҚДА!
☑️Янги қурилган уйлардан хонадон харид қилиш истагида бўлган фуқаролар учун эксклюзив таклиф:
▪️Кредит муддати: 20 йил
▪️Йиллик ставка: 18%
▪️Кредит миқдори: 420 млн. сўмгача
▪️Бошланғич тўлов: 15%
☑️Агар сизга 420 миллион сўмлик кредит камлик қилса, Туронбанк яна бир қулай ечимни таклиф этади. Яъни, банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан қўшимча ипотека кредитини олишингиз мумкин.
▪️Кредит муддати: 10 йил
▪️Йиллик ставка: 27%
▪️Дастлабки тўлов: 25%
▪️Имтиёзли давр: 12 ой
▪️Кредит миқдори: БҲМнинг 3 000 бараваригача.
Алоқа маркази: 1220
Батафсил: www.turonbank.uz
👉 @bankirkundaligi 👈
Вақтингиз қиммат: Ipak Yo‘li Banki автоматлаштирилган хизматни тақдим этади
Ipak Yo‘li Banki бизнесингизни янада самаралироқ бошқаришингиз учун Dibank хизматини тақдим этмоқда.
Эндиликда сиз:
• Тўловлар билан ишлаш вақтингизни икки баробарга қисқартирасиз
• Бухгалтерия ва e-bank операцияларини осонлаштирасиз
• HUMO ва UZCARD терминаллари ҳисоботларини тезкор қайта ишлайсиз
• Ходимларингиз иш ҳақи ва бюджет тўловларини қулайроқ бошқарасиз
Бизнесингизни янги босқичга олиб чиқиш учун банк сайтига ташриф буюринг ва янги имкониятлар билан батафсил танишинг!
Боғланиш учун алоқа: @ipaksupport
1296 қисқа рақами
👉 @bankirkundaligi 👈
📱Manfaatli shartlarda ideal smartfon – faqat Ucellda!
Samsung A seriyasidagi istalgan smartfonni Ucell SIM-kartasi bilan xarid qilishda “Katta Doimiy” tarif rejalarida 3 oy aloqa xizmatlariga ega bo‘ling.
O‘zingizga ideal smartfon toping va yorqin taassurotlar olamini kashf eting!
Aksiya 16.07.2024-y.dan Ucell sotuv ofislarida faqat yangi ulanishda amal qiladi.
👉 @bankirkundaligi 👈
🏦 Янги уйга йўлингизни Асакабанк ипотекаси билан бошланг!
☑️ «Бозор тамойиллари асосида ипотека кредити» энг яхши шароитларда бирламчи бозордаги хонадон сотиб олиш учун идеал имкониятдир.
◦ Фоиз ставкаси - 18%
◦ Кредит муддати - 20 йил
◦ Бошланғич тўлов:
👉 Расмий даромадга эга бўлган жисмоний шахслар учун - 15%
👉 Расмий даромади бўлмаган жисмоний шахслар учун - 40%
Максимал миқдор:
◦ Тошкент шаҳрида 420 миллион сўм
◦ Ҳудудларда 330 миллион сўм
▪️Сотиб олинаётган уй-жой учун зарур бўлган ипотека кредити белгиланган миқдордан юқори бўлганда, кредитнинг етмаган қисмини банк ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
◦ Фоиз ставкаси - 27%
◦ Кредит муддати - 15 йил
◦ Бошланғич тўлов - уй-жойнинг умумий нархидан 30%
👉 Кредит миқдори - 1 360 000 000 сўмгача
📞Мурожаат учун: 1152
👉 @bankirkundaligi 👈
10 ТА ШАҲАР/ТУМАН ҲОКИМЛАРИ ИШДАН ОЛИНГАН
Бугунги йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев фаолиятида тизимли камчиликларга йўл қўйган 28 та туман-шаҳар ҳокимига нисабатан интизомий жазо чораларини кўриш, Қораўзак, Тахиатош, Учқудуқ, Тошкент, Фурқат, Гурлан, Мирзаобод, Янгиариқ, Мингбулоқ туманлари, Ғозғон шаҳри ҳокимларини ишдан олиш бўйича Бош вазир А.Ариповнинг таклифини қўллаб-қувватлади.
👉 @bankirkundaligi 👈
ЯНГИ КОРПОРАТИВ МИЖОЗЛАР УЧУН IPAK YO’LI BANKI’ДАН ҚУЛАЙ ТАКЛИФ
Ipak Yo’li Banki’да янги корпоратив мижозлар учун миллий валютада ҳисобварақ очиш, дебет айланмаси бўйича комиссия, миллий валютадаги ўтказмалар, корпоратив картани тўлдириш ва аккредитив хизматлар 0%да таклиф этилмоқда.
❗️Ушбу таклиф шу йилнинг 31 декабригача амал қилади.
Мурожаат учун: @ipaksupport
Қисқа рақам: 1296
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️МАРКАЗИЙ БАНК: ИЮН ОЙИДА 11 ТА БАНК, 1 ТА МИКРОМОЛИЯ ТАШКИЛОТИ ВА 1 ТА ЛОМБАРДГА НИСБАТАН ЖАРИМА САНКЦИЯСИ ҚЎЛЛАНИЛГАН
Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан жорий йилнинг июнь ойидаги йиғилишларида (7 марта) 42 та масала кўрилди ва улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.
Марказий банк томонидан ўрнатилган иқтисодий меъёрлар талабларига риоя қилинмаганлиги ҳамда Марказий банкка тақдим этилган маълумотларда ноаниқликларга йўл қўйилганлиги ва текшириш натижаларида аниқланган қоидабузарликлар учун 11 та банк, 1 та микромолия ташкилоти ва 1 та ломбардга нисбатан жарима санкцияси қўлланилди.
Бундан ташқари, Қўмита томонидан банк тизими барқарорлигини сақлаш, омонатчилар ва инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тамойилидан келиб чиқиб, тижорат банклари бошқарувлари ва микромолия ташкилотлари раҳбариятларига аниқланган камчиликларни тузатиш, улар бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, ўрнатилган пруденциал нормативларга амал қилиш, банк фаолиятида мавжуд заифликларни бартараф этиш ва молиявий ҳолатини соғломлаштиришга қаратилган талабларга риоя қилиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
☝️🏻Эслатиб ўтамиз. Жорий йил май ойида ҳам 11 та банкка санкция қўлланилган эди. Ўшанда ҳам банк номи ва қайси айби учун жарима қўлланилгани очиқланмаган эди.
👉 @bankirkundaligi 👈
АСОСИЙ СТАВКА ПАСАЙДИ. БУ НИМА ДЕГАНИ?
Марказий банкнинг асосий ставкаси пул-кредит сиёсатининг асосий воситаларидан бири ҳисобланади. Пул бозоридаги қолган барча фоиз ставкалари, жумладан банклар бир-биридан ва Марказий банкдан ўзаро қарз олишда белгиланадиган фоиз ставкалари асосий ставкага асосланади.
Шундай қилиб, асосий ставка иқтисодиётдаги фоиз ставкалари даражасига, шунингдек, аҳолининг истеъмол ва инвестиция қарорларига таъсир қилади, бу эса ўз навбатида жамғариш кайфиятидаги ўзгаришларга сабаб бўлади.
☑️Асосий ставканинг пасайиши ёки ошиши банкларни ўз маҳсулотлари ва хизматлари, масалан, аҳоли ва корхоналар учун депозитлар ёки кредитлар қийматини ўзгартиришга ундайди.
Инфляция пасайганда ва шунга мос равишда асосий фоиз ставкасининг камайиши билан банклар томонидан нисбатан пастроқ фоиз ставкаларда кредитлар ажратилади, молиявий ресурслар эса ўз навбатида аҳоли ва бизнес учун янада қулайроқ бўлади.
Марказий банк раиси бу жараён 2 чоракдан 6 чоракгача вақт олишини таъкидлади.
Банклардан кредит олганлар, омонат қўйганлар банк билан тузилган шартномангизни кўздан кечириб қўйинг. Асосий ставка ўзгариши билан банк хизматларига ўзгариш киритилиши белгиланган бўлиши мумкин. Белгиланмаган бўлиши ҳам мумкин.
Асосий ставка боғланган оилавий тадбиркорлик кредитлари, БРБ кредитлари, ипотека кредитлари, Халқаро молия институтлари кредитлари, Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси хизматлари ставка ўзгаришига мос равишда пастлайди. Барчага муборак бўлсин.
👉 @bankirkundaligi 👈
АСОСИЙ СТАВКА 0,5% ПАСТЛАДИ
Марказий банк Бошқарувининг 2024 йил 25 июлда асосий ставкани йиллик 0,5 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 13,5 фоиз даражасида белгилаш тўғрисидаги қарори юзасидан Пресс-релиз
Куни кеча ўтказилган муҳокамада «пастлатилади» деб белгилаганлар, тўғри прогноз қилган экан.
Кейинги йиғилиш жорий йил 12 сентябр куни бўлиб ўтади.
👉 @bankirkundaligi 👈
“AVO BANK” АЖга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
Рақобат қўмитасига “AVO Bank” АЖ (рақамли банк) кўрсатаётган хизматлари ҳақида нотўғри реклама тарқатаётганлиги юзасидан мурожаат келиб тушган.
Хусусан мурожаатда, банк сайтининг “AVO bonuslari” саҳифасидаги реклама ахборотларида “250 000 so‘m Har bir yangi mijozga”, “+250 000 so‘m Sizga va Avoning har bir yangi mijoziga”, “Hisobingizga 250 000 so‘m olish” ва “Kartaga 250 000 so‘m olish” каби маълумотлар кўрсатилганлиги, бироқ, банк томонидан ҳар бир янги мижозга 250 000 сўм пул берилмаслиги, мазкур пул кўринишидаги бонусларни олиш учун банк мижози маълум бир ҳаракатларни амалга ошириши лозимлиги, шунда ҳам мижозга 250 000 сўм пул маблағи нақд пул кўринишида тақдим этилмасдан банкнинг мобил иловаси орқали бонус баллари кўринишида тақдим этилиши маълум қилинган.
Ушбу ҳолат юзасидан олиб борилган ўрганиш ишлари натижасида “AVO Bank” АЖнинг расмий веб-сайтида “AVO Ўзбекистондаги энг қулай мобил банк” мазмунидаги реклама жойлаштирилганлиги, шунингдек, банк томонидан ҳар бир янги мижоз учун 1 бонус бали 1 сўмга тенг бўлган бонус баллари тақдим этилиши, мижознинг ўз хоҳишига кўра ушбу бонусларни пул маблағларига алмаштириши ёки банкнинг кўрсатган хизматлари учун тўлов сифатида ишлатиши мумкинлиги белгиланганлиги, шу сабабдан реклама ахборотларида “Har bir yangi mijoz uchun 250 000 so‘m oling”, “Har bir taklif qilingan shaxs uchun 50 000 so‘m”, “Hisob raqamiga 250 000 so‘m oling” мазмунидаги иборалардан фойдаланилганлиги, бироқ, “AVO Bank” АЖнинг ушбу пул маблағларини мижозларнинг ҳисоб-рақамларига тўғридан-тўғри ўтказиб бериш имкони мавжуд эмаслиги аниқланди.
☑️Шу билан биргаликда, “AVO Bank” АЖ томонидан кўрсатилаётган хизматлар тўғрисида оммавий ахборот воситалари ва ташқи реклама воситаларида тарқатилган реклама ахборотлари қўшимча равишда ўрганилганда бир қатор камчиликлар аниқланди.
▪️Жумладан, турли манбалар орқали эълон қилинган реклама ахборотларида “AVO Bank” АЖнинг “AVO Platinum” кредит картаси ҳақида жойлаштирилган маълумотларида “AVO platinum kredit kartasi - har qanday xarid uchun 0% stavka” hamda “AVO platinum kredit kartasi – 2 millionga xarid qilib, 2 million qaytarish” деган мазмундаги иборалар фойдаланилганлиги кузатилди.
▪️Ваҳоланки, “AVO Bank” АЖнинг “AVO Platinum” кредит картаси маблағларидан фойдаланиш шартларига кўра, мижозларнинг ушбу кредит карталари орқали амалга оширган харид суммалари учун 45 кун давомида фоизлар ҳисобланмаслиги, харид амалга оширилган санадан 45 кун ўтгач ушбу пул маблағлари учун белгиланган тартибда кредит фоизлари ҳисобланиши маълум бўлди.
☝🏻Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг 16-моддаси биринчи қисми ва Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаси биринчи қисми талаблари бузилиши аломатлари юзасидан “AVO Bank” АЖга нисбатан реклама ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилганлиги натижасида белгиланган тартибда молиявий жарима қўллаш юзасидан қарор қабул қилинди.
👉 @bankirkundaligi 👈
4.500.000 ойлик тўлов билан хонадонлар
Mavrid Mavzesi лойиҳасидан 1 хонали хонадон учун бошланғич тўловни амалга ошириб, қолган қисмини 4,500,000 дан ойма-ой тўлаб боринг.
Бонус: 21 м² гача бўлган терассалар
Лойиҳа қулайликлари:
- 14 қаватдан иборат
- Баскетбол стадиони, вело йўлаклар, workout зонаси
- Ерости ва ерусти автотураргоҳлари
📲 Бот орқали биз билан боғланинг!
📍Манзил: Тошкент шаҳри, Қўйлиқ 5-массив (Мўлжал: Daniel Hill меҳмонхонаси)
Телеграм канал | +998787770011| INSTAGRAM
Реклама
⚡️ЭРТАГА АСОСИЙ СТАВКА ҚАЙТА КЎРИБ ЧИҚИЛАДИ
Аввалдан белгиланганидек эртага, 2024 йил 25 июл куни Марказий банкда асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича йиғилиш ўтказилади.
Маълумот учун, 2024 йил 13 июн куни асосий ставка ўзгартирилмасдан, 14 фоиз этиб белгиланган эди. Асосий ставка 2023 йил 17 март кунидан буён ўзгартирилгани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 16 январда Президент видеоселектор йиғилишида кредитлар ставкаларини 2-3 фоизга пастлатиш юзасидан Марказий банк раиси ўринбосарига кўрсатма берган эди.
Таҳмин қилиб кўрингчи, 25.07.2024 йил куни асосий ставка (14%), навбати бўйича кўриб чиқилса, қандай қарор қабул қилинади?
👉 @bankirkundaligi 👈
ТУГАМАЙДИГАН МАЖЛИСВОЗЛИК
Жорий йил 17 июл кунги йиғилишда Президентимиз масъул раҳбарларни мажлисвозлик ҳақида огоҳлантирган. Мажлис қилишга ҳақлари йўқлиги, ойлик маош олиб ишлаётган ходимларни иш вақтини олаётгани, мажлисвозликни йиғиштириш ҳақида қатъий топшириқ берган.
Аммо, лекин, бироқ...
☑️Ижтимоий тармоқларни кузатар экан одам, жойлардаги раҳбарлар йиғилиш қилишда давом этаётганини кўриш мумкин.
▪️Солиқ қўмитасида Президентимизнинг айнан 17 июл кунги берган топшириқлари ижроси ҳайъатнинг кенгайтирилган йиғилишида муҳокама этилган. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ бошқармалари, барча туман, шаҳарлар солиқ инспекциялари бошлиқлари, тизим таркибидаги ташкилотлар раҳбарлари иштирок этган.
▪️Навоий вилоят ҳокимлигида ҳам жорий йил 22 июл куни аппарат йиғилиши ўтказилган. Ҳокимлик ахборот хизмати томонидан ёритилган ушбу йиғилишнинг расмларидан кўриниб турибдики, вилоят ҳамда барча шаҳар ва туман студияларидан бир неча юзлаб раҳбарлар ушбу йиғилишда иштирок этган.
Ушбу йиғилишдаги рақамларга кўра, Навоий вилоятида 14112 нафар ишсизлар рўйҳати шаклланган бўлиб, шу кунга қадар жами 437 та мурожаат келиб тушган бўлиб, атиги 38 таси ёки 10 фоизи ижобий ҳал қилинган ва 91 таси таклиф этилган бўш иш ўринларини рад этган. 14112 нафардан 437 таси мурожаат қилган холосми? 38 таси ишга жойлашган холосми!
👉 @bankirkundaligi 👈
Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (15 - 21 июл) янгиликлари.
☑️Халқ банки коррупцион ҳолатлар ҳақида хабар бериш учун Тезкор хабар мобил иловасини ишга туширганини маълум қилди. 24/7 режимида хавфсиз ва махфий равишда хабар юбориш имконини беради.
☑️Трастбанк энди яратилган янги иш ўринлари сони ошган сари, дебет айланмадан бепул фойдаланиш муддати ҳам кўпайиб боришини маълум қилди. Яратилган иш ўрни 3 тадан кам бўлмаса 3 ойгача, 6 тадан кам бўлмаса 6 ойгача, 10 тадан кам бўлмаса 10 ойгача, 15 тадан кам бўлмаса 12 ойгача воситачилик ҳақидан озод қилинади.
☑️Асакабанк бирламчи бозордаги хонадон сотиб олиш учун ипотека кредит таклиф этди. Фоизи 18%, муддати 20 йил. Батафсил.
☑️Ўзсаноатқурилишбанк «Даромадли» омонатини таклиф қилди. Минимал сумма 1 млн сўм, муддати 24 ой, фоизи 25%.
☑️Микрокредитбанк «Гибрид» ипотека кредитини таклиф этди. Муддати 20 йилгача, бошлан-ич тщлов 15%дан бошлаб, фоизи 18%дан.
☑️Тенге банк Тенге24 мобил иловасида Қозоғистондаги Ҳалк банк карталарига комиссиясиз пул ўтказишни таклиф этди.
☑️Универсал банк «Туризм» кредитини таклиф этди. Муддати 18 ой, фоизи 8%, минимал миқдори 200$.
☑️Инфин банк бирламчи ва иккиламчи бозор учун ипотека кредит таклиф этди. Муддати 20 йилгача, фоизи 22%дан бошлаб, бошланғич тўлов 26%дан бошлаб, миқдори 918 млн сўмгача.
☑️ТБС банк 27% ставкада омонат очганда омонат суммасининг 3% ни дарҳол картага тўлаб беришини маълум қилди.
☑️Ипак йўли банки янги корпоратив мижозлар учун миллий валютада ҳисобварақ очиш, дебет айланмаси бўйича комиссия, миллий валютадаги ўтказмалар, корпоратив картани тўлдириш ва аккредитив хизматлар 0%да таклиф этди. Батафсил.
☑️Туронбанк янги қурилган уйлардан хонадон харид қилиш учун ипотека кредит таклиф этди. Батафсил.
☑️Ҳамкорбанк аёл-қизларни гендер ва ижтимоий ҳимоя бўйича мутахассис лавозимига ишга таклиф этди.
☑️Пойтахт банк ишбилармонлар учун «Бизнес» кредитини таклиф этди. Миқдори 500 млн сўмгача, фоизи 28%, муддати 18 ой.
☑️Октобанк банкомат ва инфокиоскаларини энди «Яндекс Хариталарида» ва «2GIS»да топиш мумкинлигини маълум қилди.
☑️Алоқабанк ипотека кредит таклиф этди. Бошланғич тўлов 15%, муддати 20 йил, миқдори пойтахтда 420 млн сўм, бошқа ҳудудларда 330 млн сўмгача.
☑️Ўзмиллийбанк 2024 йилнинг 22-26 июл кунлари Навоий вилояти, 23-24 июл кунлари Тошкент шаҳар Бош Бошқармаларига тегишли барча банкоматлар профилактика ишлари туфайли вақтинча ўчирилишини маълум қилиб, узр сўради.
☑️Азия альянс банк кредит тарихида 90 кундан ошмаган муддати ўтган тўловлари борлар ҳам олса бўладиган кредит таклиф этди. Муддати 3 йилгача, миқдори 35 млн сўмгача, фоизи 35,99%.
☑️Ориентс финанс банк BYD автомобиллари учун автокредит таклиф этди. Муддати 1-5 йилгача, миқдори 600 млн сўмгача, фоизи 22,9 %дан 25,9 %гача.
☑️Зираат банк Ўзбекистон Эшмурзаев Ойбек Эшназарович Бошқарув Раисининг биринчи ўринбосари этиб тасдиқланганини маълум қилди.
☑️Қуйидагилар ишга таклиф этди:
▪️Пулман микромолия ташкилоти;
▪️Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси.
☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.
☑️Банкларнинг бошқарув раислари қабулига қандай кириш мумкинлиги ҳақида пост тайёрладик.
☑️Бирламчи ва иккиламчи ипотека кредитлар шартлари 👉Мана бу ерда.👈
☑️Микроқарзлар шартлари 👉Мана бу ерда.👈
☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.
Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 январдаги ПФ-2-сон фармонига мувофиқ “Савдони ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан молиявий ресурслар тақдим этиш тартиби.
Газлама, трикотаж мато ва тайёр трикотаж маҳсулотлари экспорт қилувчи корхоналарни узлуксиз, жумладан револвер кредитлаш асосида айланма маблағлар билан таъминлаш учун 3 йил муддатгача молиявий ресурслар ажратилади.
☑️Ажратиладиган молиявий ресурслар миқдорлари:
▪️Экспорт 5 млн $ бўлганда - 1 млн $ гача;
▪️Экспорт 5-10 млн $ бўлганда 2 млн $ гача;
▪️Экспорт 10-15 млн $ бўлганда 3 млн $ гача;
▪️Экспорт 15-20 млн $ бўлганда 4 млн $ гача;
▪️Экспорт 20 млн $ ортиқ бўлганда 5 млн $ гача;
▪️Экспорт 50 млн $ ортиқ бўлганда 10 млн $ гача.
☑️Молиявий ресурсларни ажратиш ставкаси ва муддати:
6% хорижий валютада ажратилади.
Шундан:
- 4% Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси;
- 1,5% Банк маржаси;
- 0,5% Компанияси маржаси.
Бундан ташқари 0,3% Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига бир марталик устама ҳақи (хорижий валютада) тўланади.
Суратда компания билан бош келишув имзолаган тижорат банклари рўйхати.
Фармонга асосан, тижорат банклари томонидан тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарини револьвер кредитлаш орқали айланма маблағ билан таъминлашга 1 триллион сўм миқдорида 24 ойга, жумладан 6 ойлик имтиёзли давр билан 2 фоиздан ошмаган банк маржасини қўллаган ҳолда кредитлар ажратилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
КРЕДИТ МАБЛАҒЛАРИНИ ЎЗЛАШТИРИШ ҲОЛАТЛАРИ АНИҚЛАНДИ
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Б.Б.” фермер хўжалиги раҳбари Б.Б. мустақил баҳоловчи “Э.Б.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар билан ўзаро тил бириктириб, ҳудудий тижорат банки филиали билан томчилатиб суғориш ускуналарини сотиб олиш учун кредит шартномаси тузиб, кредит таъминоти сифатида тақдим этилган мулкларнинг бозор қийматини сунъий ошириб кўрсатиб, жами 450 млн сўм кредит маблағини қўлга киритганликлари аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ш.С. 2 дона “Equinox” русумли автомашина харид қилиш учун ҳудудий тижорат банки филиалидан ота-онасининг номига 660,7 млн сўмлик кредит шартномалари расмийлаштиришга эришиб, автомашиналарни кредит таъминоти сифатида гаровга қўймасдан бошқа шахсларга 67 000 АҚШ долларига сотиб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
🏘Бирламчи бозордан 22% ли ипотека кредитлари
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 апрелдаги ПФ-70-сонли “2024-йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида“ги Фармонининг 5-бандида 2024 йил якунига қадар “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси“ АЖга босқичма-босқич Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 20 йил муддатга 1,2 триллион сўм миқдорида ресурс ажратиш кўзда тутилган.
☑️Ҳозирда Компания мувофиқлик мезонлари асосида қуйидаги тижорат банклари аҳолига бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратмоқда:
▪️Ҳамкорбанк
▪️ИнФинБанк
▪️Ориент Финанс Банк
Тижорат банкларининг ўзингизга қулай бўлган офисларига ташриф буюриб ипотека кредитларини расмийлаштиринг.
Кредитларнинг бошқа шартлари юқоридаги расмда кўрсатилган.
👉 @bankirkundaligi 👈
ЖИНОЯТНИ ҲАМ ЖИНОЯТЧИНИ ҲАМ СОНИ ОРТГАН
Бош прокуратура мансабдор шахслар жиноятчилиги таҳлилини тақдим этди.
Бу борада ҳар қанча ҳаракатларга қарамасдан қўзғатилган жиноят ишлари сони 721 тага, жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахслар сони 611 тага ортган. Ундирилган зарар эса 2 фоизга камайган.
Порахўрлик билан боғлиқ жиноятлар сони 239 фоизга ўсган.
👉 @bankirkundaligi 👈
Б.МУСАЕВ МИКРОКРЕДИТБАНК КУЗАТУВ АЪЗОСИ БЎЛДИ
«Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки Акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентига кўра, «Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки Кузатув кенгаши аъзолари Хусанов Нозим Бахтиёрович ва Салиев Шерзод Икромовичларнинг ваколатлари муддатидан илгари 2024 йил 13 июлдан тугатилди.
«Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки Кузатув кенгаши аъзолари этиб Мусаев Бехзод Анварович, Қўйчиев Суҳроб Курбанназарович ва Муйдинов Умиджон Иброхимжон ўғлилар тегишинча Кузатув кенгашининг ваколатлари муддатидан илгари тугатилган аъзолари Исаков Одилбек Рустамович, Хусанов Нозим Бахтиёрович ва Салиев Шерзод Икромовичлар ўрнига 3 (уч) йил муддатга сайланди.
Уларнинг номзоди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилгандан сўнг Кузатув кенгаши аъзоси лавозимига киришади.
Биз банк Матбуот хизматидан ушбу масала бўйича ойдинлик киритдик. Ҳақиқатан Б.Мусаев кузатув кенгаши аъзолигига сайланган, энди кенгаш аъзолари Марказий банкдан тасдиқлангандан сўнг улар ичидан раис сайланади. Албатта, лавозим жиҳатидан энг яқини Б.Мусаев ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Б.Мусаев лавозимидан озод этилгани йўқ. У ўзининг вазифасида, ВАЗИР лавозимида ишлайверади, ишламоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
МУСАЕВ ВА ҚУТБИЕВ ИШДАН ОЛИНМАГАН
Куни кеча бир нечта ижтимоий тармоқларда бугунги йиғилишда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев Анварович, Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Давлятович Кудбиев ишдан олиниши ҳақида хабарлар тарқатилган эди.
Ушбу хабарлар асоссиз бўлиб чиқди. Кўпчилик раҳбарлар қатори улар ҳам йўл қўйилаётган камчиликлари учун огоҳлантирилган.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️⚡️⚡️Айтишларича, эртага, 2024 йил 17 июл куни, соат 08:00 да Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида ҳудудларда ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича 2024 йил биринчи ярим йиллиги таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилади.
Унда иқтисодий комплекс ташкилотлари иштирок этади. Вилоят бошқармалари ва шаҳар/туман бўлим раҳбарлари ҳам иштирок этади.
Селекторда бир қатор мансабдорлар ишдан олиниши ҳақида маълум қилишмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
СУРХОНДАРЁ МАРКАЗИЙ БАНККА ЯНГИ РАҲБАР ТАЙИНЛАНДИ
Раджабов Азамат Жўраевич – Марказий банк Сурхондарё вилояти бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар “Микрокредитбанк” АТ банки Сурхондарё вилояти минтақавий филиали бошлиғи лавозимида меҳнат қилиб келаётган эди.
У 1983 йилда Музработ туманида туғилган. 2006 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – муҳосиблик ҳисоби, назорат ва хўжалик фаолияти таҳлили, иқтисодиёт. Меҳнат фаолияти “Микрокредитбанк” АТ банки туман филиали бошқарувчиси, “Микрокредитбанк” АТ банки вилоят минтақавий филиали бошлиғи, “Микрокредитбанк” АТ банки бошқарма бошлиғи лавозимларида ишлаган.
Энди Марказий банк ҳам ўз сайтида Сурхондарё вилоят Бош бошқарма бошлиғини О.О.Эсановдан А.Ж.Раджабовга ўзгартириб қўяди.
👉 @bankirkundaligi 👈