bankirkundaligi | Unsorted

Telegram-канал bankirkundaligi - 🇺🇿Банкир кундалиги

66917

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Subscribe to a channel

🇺🇿Банкир кундалиги

“Multicard” bilan qulaylikning yangi darajasini kashf qiling!

Navbatda turish, ortiqcha qog‘ozbozliklardan xalos bo‘lishni istaysizmi? “Trastbank” xususiy aksiyadorlik banki “Raqamli” bank xizmatlari ofisining “Multicard” kartalari bunga optimal yechim bo‘ladi!

“Multicard” orqali quyidagi imkoniyatlarga ega bo‘lasiz:
✅ Bankka bormasdan mablag‘laringizni nazorat qilish;
✅ Kartani muzlatish, pin-kodni almashtirish yoki blokdan chiqarish;
✅ Kamxarj P2P o‘tkazmalari;
✅ Istalgan hududda qulay valyutada to‘lovlar qilish;
✅ Fond birjasiga investitsiyalar qilish va h.k.


Bularning barchasi birgina mobil ilova orqali boshqariladi. App Store // Google Play

Batafsil ma’lumot va onlayn buyurtma berish uchun: https://multibank.uz/individuals/

Savollaringiz bo‘lsa, qo‘ng‘iroq qiling: 1287, +99855 506-01-01

Telegram: @trustbankuz

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Oʻzbekistondagi eng tezkor mobil internet kimda?

O‘zbekistondagi eng tezkor mobil internet Ucell'da*! Mamlakatimizning barcha hududlarida — Chimyonning baland tog‘laridan Orol dengizi tubigacha sifatli aloqa yo‘lga qo‘yilgan.

Biz bilan bo‘lganingiz uchun rahmat!

*Ookla® kompaniyasining 2024-yil 1-2-choraklari uchun Speedtest Intelligence® ma’lumotlari tahlili asosida. Ookla tovar belgilari litsenziya bo‘yicha ishlatiladi va muallif ruxsati bilan qayta chop etiladi.

Batafsil: www.ucell.uz/3n2c

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (29 июл - 4 август) янгиликлари.

☑️Асакабанк бирламчи бозордан хонадон сотиб олиш учун ипотека кредит таклиф этди. Муддати 20 йил, фоизи 17,5%, бошланғич тўлов 15%дан.

☑️Ўзсаноатқурилишбанк бирламчи уйга ипотека кредит таклиф этди. Бошланғич тўлов 25%, муддати 20 йилгача, фоизи 21,5%. Миқдори пойтахтда 800 млн сўмгача, вилоятлар учун 500 млн сўмгача.

☑️Микрокредитбанк "Чаққон курер" ва "Уста бор" микроқарзларини таклиф этди. Муддати 48 ойгача, миқдори 17 млн сўмгача, фоизи 28%дан.

☑️Тенге банк Tenge Business иловасида банкка бормасдан ёки қўнғироқларсиз онлайн ҳисобрақам очишни таклиф этди.

☑️
Инфинбанк таълим кредити таклиф этди. Миқдори шартнома нархидан келиб чиқади, фоизи 26,99%, муддати 3 йилгача.

☑️Ипак йўли банки 25 фоизли онлайн омонат тақдим этди. Минимал сумма 1 млн сўм, муддати 24 ой.

☑️Туронбанк MyTuron иловасида Maksimum омонатини очишни таклиф этди. Фоизи 23,5%, бошланғич сумма 500 минг сўм.

☑️Ҳамкорбанк бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредит таклиф этди. Мууддати20 йилгача, фоизи21,5%, вилоятларда 500 млн сўмгача, Тошкент шаҳрида 800 млн сўмгача.

☑️Ўзмиллийбанк Марказий банк асосий ставкани 13,5% гача пасайтиргани сабабли, Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ресурслари ҳисобидан ажратилган ипотека кредитлари фоизи 0,5%га камайтирилганини маълум қилди.

☑️Ориент финанс банк бирламчи уйга ипотека кредит таклиф этди. Бошланғич тўлов 30%дан, муддати 240 ой, фоизи 21,5%. Миқдори пойтахтда 800 млн сўмгача, республиканинг бошқа шаҳарларида 500 млн сўмгача.

☑️Зираат банк Ўзбекистон Туркиянинг Юнус Эмре институти томонидан 21 сентябр куни Тошкент шаҳрида ташкил қилинаётган TYS (Türkçe Yeterlik Sınavı) имтиҳони учун тўловларни банк офисларида 25 август кунигача чегирмали равишда амалга ошириш мумкинлигини маълум қилди.

☑️Ҳаёт Банк Тожикистоннинг энг катта банкларидан бири "Bank Esxata"да корреспондентлик ҳисобини очганини маълум қилди.

☑️Капитал банк “Visa учун фоизлар ҳар куни” ва “Visa бўйича фоизлар ҳар ой” омонатлари бўйича фоиз ставкасини 0,5 фоизга оширди. Омонат эгалари фоизлар ҳисобланган санада ҳисобварақдаги қолдиқлар бўйича йиллик 22% олишда давом этишини маълум қилди.

☑️Бизнесни ривожлантириш банки ташкил этилганлигининг 30 йиллигини нишонлади (Ғаллабанк - Қишлоққурилишбанк - Бизнесни ривожлантириш банки). Табриклаймиз.

☑️Узум банк Visa карта таклиф этишни бошлади. Унда 30 кунгача фоизсиз 25 млн сўмгача кредит, Узум карталари ўртасида фоизсиз ўтказмалар ва бошқа таклифлар тақдим этилади. Батафсил.

☑️ТБС банк фойдаланувчилари сони 5 млн нафардан ортганини маълум қилди.

☑️Универсалбанк иккиламчи бозор учун автокредит таклиф этди. Фоизи 36%, бошланғич тўлов 36%, миқдори автотрнаспорт воситасининг 64% миқдоригача. Банкнинг иш ҳақи картасига эга бўлган фуқаролар учун 34%.

☑️Гарант банк бошланғич тўловсиз автокредит таклиф этди. Миқдори 300 млн сўмгача, фоизи 30%, муддати 40 ойгача.

☑️Алоқабанк "Zoomrad" иловаси орқали 50 млн сўмгача онлайн микроқарз таклиф этди. Муддати 3 йилгача, фоизи 28-32%.

☑️Давр банк тадбиркорларга миллий (27,99%) ва хорижий валютада(14,99%) нақд пулда кредит таклиф этди. Муддати 60 ойгача.

☑️Банклар ишга таклиф этди:
▪️Ҳаёт банк;
▪️Анорбанк;
▪️Бизнесни ривожлантириш банки;
▪️Гарант банк;
▪️Капитал банк;
▪️Ўзмиллийбанк.

☑️
Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.

☑️Банкларнинг бошқарув раислари қабулига қандай кириш мумкинлиги ҳақида пост тайёрладик.

☑️Бирламчи ва иккиламчи ипотека кредитлар шартлари 👉Мана бу ерда.👈

☑️Микроқарзлар шартлари 👉Мана бу ерда.👈

☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ПРЕЗИДЕНТ ҚИСҚА МУДДАТЛИ МЕҲНАТ ТАЪТИЛИДАН ҚАЙТДИ

Жорий ҳафтада давлатимиз раҳбари ҳузурида ижтимоий-иқтисодий кун тартибидаги муҳим масалалар юзасидан йиғилишлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, ҳафта давомида Президентимиз давлат ташрифи билан Қозоғистон Республикасида бўлиши, Остона шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида ҳамда "Марказий Осиё + Япония" форматидаги саммитда иштирок этиши режалаштирилган. Ҳафта якунида Япония Бош вазири Фумио Кисида расмий ташриф билан юртимизга келиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 26 июл куни Президент қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққани хабар берилган эди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏘 БИРЛАМЧИ БОЗОРДАГИ ЭНГ МАҚБУЛ ИПОТЕКА КРЕДИТИ

Ўзбекистон Ипотекани қайта молиялаштириш компаниясига кўра, энди сизда қулай инвестиция ёки бир хўжаликда 2-3 оила бўлиб яшамаслигингиз учун имконият бор.

Бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун тижорат банкларига мурожаат қилдингиз. Аммо таклиф қилинаётган кредит суммаси сиз танлаган уй-жойни сотиб олишга етмаяптими?

Ёки аввал ипотека кредити бўйича Давлат дастуридан фойдаланганингиз учун банк сизга кредит ажратишдан бош тортяптими?

Бунинг ечими бор!

Энди сиз Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-70-сонли Фармонига биноан ажратилиши кўзда тутилган ипотека кредитларини Тошкент шаҳри миқиёсида 800 миллион сўм ва вилоятлар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуди доирасида 500 миллион сўмгача қулай шартларда тижорат банкларининг ўзингизга яқин филлиалларидан расмийлаштиришингиз мумкин.

☝🏻Яна бир энг муҳим томони, аввал ипотека кредити олганлигингиз иккинчи марта бу кредитни олишингизга тўсқинлик қилмайди. Албатта кредит тарихингиз салбий бўлмаса!

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️20 ТА БАНКЛАР ТОМОНИДАН ИСТЕЪМОЛЧИЛАР БИЛАН ЎЗАРО МУНОСАБАТЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШДА АМАЛДАГИ ҚОНУНЧИЛИККА РИОЯ ҚИЛИНМАГАН

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси жорий йилнинг июнь ойидаги йиғилишларида (8 марта) 59 та масалани кўриб чиқди ва улар бўйича тегишли қарорларни қабул қилди.

Шу билан бирга, тўлов тизими оператори (1 та) ҳамда тўлов ташкилоти фаолиятини (3 та) амалга ошириш учун берилган лицензия чақириб олинди.

Кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига оид 8 та масала – Марказий банкнинг кўрсатмалари ва пруденциал меъёрлари талабларининг бажарилиши, микромолия ташкилотида ўтказилган текширишлар натижаси ҳам муҳокама қилинди.

Тўлов тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларининг устав фонди ва ташкилий-ҳуқуқий шаклига қўйилган талабларга риоя қилмаганлиги учун 13 та тўлов тизимлари операторлари ҳамда тўлов ташкилотларига нисбатан чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Шунингдек, амалга оширилган назорат тадбирлари давомида банклар томонидан истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда амалдаги қонунчиликка риоя қилинмаганлиги учун 20 та тижорат банки огоҳлантирилди.

Бундан ташқари, Қўмита томонидан банк тизими барқарорлигини сақлаш, омонатчилар ва инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тамойилидан келиб чиқиб, тижорат банклари бошқарувлари ва микромолия ташкилотлари раҳбариятларига аниқланган камчиликларни тузатиш, улар бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, ўрнатилган пруденциал нормативларга амал қилиш, банк фаолиятида мавжуд заифликларни бартараф этиш ва молиявий ҳолатини соғломлаштиришга қаратилган талабларга риоя қилиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

ОЛГАН КРЕДИТИМНИ ЁПА ОЛМАЯПМАН

Яхши ният учун ТБС кредит олдим. 3-4 ойга қолмай ёпдим. Шу 22 июль кунида ёпган эдим. Ҳалигача КАТМ малумотидан ўчмаяпти.

4 марта ишонч рақамига чиқдим. Кредит тарихидан ўчириб беринглар десам қанақадир ID рақам олиб келасиз бошқа банкдан кейин ўчириб берамиз дейишди? Шу қанчалик тўғри?

ТБС дан олган кредитимни бошқа банкдан бориб ID рақам олиб юраманми? Бу банк ўзи чиқарган кредитни ўзи ўчира олмайдими? Мижозлар сарсон бўлиб юриши керакми?

ТБС банкнинг +998 78-777-27-27 шу рақамига 4-5 марта мурожаат қолдирдим.

Марказий банкнинг ишонч рақамига 71-200-00-44 кўп маротаба телефон қилдим, 22 санадан бери. Лекин тушиб бўлмади. Марказий банкка айтмоқчи эдим бўлмади.

P.S.: Мурожаатчининг шахсий маълумотлари банк расмийларига тақдим этилади. Марказий банк масъуллари ҳам ҳолатни ўрганиб кўрса, тушунмаган жойини тушунтириб беришса яхши бўларди. Мурожаатчи банкни ўзига чиққан, ҳал бўлмаган Марказий банкка, улар билан боғлана олмаган бизга ёзган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Телеграм тармоғида турли блоглар жуда кўп, аммо сараланган блогларни ҳамма ҳам осонгина топа олмайди.

Шу сабабли биз сизнинг мушкулингизни осон қилиш учун энг фаол блогерларни блогини битта рўйхатда жамладик.
Биз ўзимизга ёққанларини сизга ҳам илиндик.

Ушбу ҳавола орқали ўзингизга ёққан бир ёки бир нечта блогларга аъзо бўлишингиз мумкин.

— Хўш, ўртоқлар, қани марҳамат 👉 Аъзо бўлиш 👈

👉 /channel/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Uzum Bank Uzum виртуал картасига олдиндан буюртма беришни ишга туширди

Виза халқаро тўлов тизимининг виртуал картаси Uzum Bankнинг ўз инфратузилмасида амалга оширилган биринчи молиявий маҳсулот бўлади. Август ойи давомида картани олдиндан буюртма қилган ҳар бир киши учун Uzcard ва Humo карталари ўртасида бепул ўтказмалар мавжуд бўлади. Бундан ташқари, картани олдиндан буюртма қилиш фоизсиз давр билан микрокредит олиш имкониятини беради.

Тасдиқланган кредит суммасидан онлайн ва офлайн харидларни тўлаш учун фойдаланиш, Uzum картасига ўтказиш ёки нақд пулда ечиб олиш мумкин. Шунингдек, Uzum картаси эгалари учун Uzum Маркет, Uzum Тезкор махсус таклифлари ва Uzum экотизим сервисларидан бошқа бонусларидан фойдаланиш имконияти пайдо бўлади.

— Биз Uzum Bankнинг биринчи ўз молиявий маҳсулотни ишга туширишга тайёргарлик кўрмоқдамиз ва, албатта, биринчи фойдаланувчиларимизга иловада карта пайдо бўлишидан олдин ҳам энг қулай шароитларни таклиф қилмоқчимиз. Шундай қилиб, картани олдиндан буюртма қилган Uzum Bank мижозлари ҳар қандай Uzcard ва Humo карталари ўртасида бепул пул ўтказишлари мумкин, — дейди Uzum Fintech бош директори Егор Абрамец. — Яқин келажакда биз картанинг ишга туширилишини эълон қиламиз ва уни олдиндан буюртма қилган мижозлар шу пайтнинг ўзида Uzum Bankнинг янги қулай молиявий воситасига эга бўлишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси резидентлари картани Android ва iOSдаги Uzum Bank иловасида олдиндан буюртма қилишлари мумкин, рўйхатдан ўтиш жараёни бир неча дақиқа давом этади.

Uzum Bank — бу Uzum миллий рақамли экотизимига кирувчи рақамли банк. Uzum Bank орқали товарлар ва хизматлар учун тўлов бутун мамлакат бўйлаб 15 000 та ҳамкорлик пунктларида амалга оширилиши мумкин, бунда ҳамкорларнинг қарийб 40 фоизи Uzum Bank орқали тўлашда 20 фоизгача кешбек таклиф қилади. Иловада қулай тўлов ва p2p-ўтказмалардан ташқари, Uzum Насия орқали ҳар қандай товар ва хизматларни тўлаш учун 25 миллион сўмгача насия олиш мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

#Бугун_ойнинг_охири

НПЛ ГА КИРГАНЛАР

Кредит олгунича,
Берар котта вадача,
Бўлар бизга укача,
НПЛ га кирганлар.

Билсак бари хашаки,
Дейди тоға, амаки,
Узатади тамаки,
НПЛ га кирганлар.

Янги номер олади,
Чёрнийга ҳам киради,
Буни яхши билади,
НПЛ га кирганлар.

Ўғли ҳам банкир бўлсин,
Уйма-уй сарсон юрсин,
Мажлисда дакки есин,
НПЛ га кирганлар.

✍️ Бойқобил Норбоев

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

“Трастбанк”дан акция! Ҳам бизнесингизни кенгайтирасиз, ҳам имтиёзларга эга бўласиз!

“Трастбанк” хусусий акциядорлик банки томонидан “Янги иш ўринлари яратинг ва банк хизматидан бепул фойдаланинг акцияси” эълон қилинган эди. Мазкур акция жорий йил 15 май кунидан 2025 йилнинг 15 май кунига қадар ўтказилади. Яратилган янги иш ўринлари сонига қараб дебет айланмадан “БEПУЛ” фойдаланиши муддати ҳам кўпайиб бораверади. Хусусан,

* 3 тадан кам бўлмаган иш ўрни яратганда 3 ойгача;
* 6 тадан кам бўлмаган иш ўрни яратганда 6 ойгача;
* 10 тадан кам бўлмаган иш ўрни яратганда 10 ойгача;
* 15 тадан кам бўлмаган иш ўрни яратганда 12 ойгача
воситачилик ҳақидан озод қилинади.

Батафсил маълумот

Саволларингиз бўлса 1287 рақамига қўнғироқ қилинг. Мутахассислар атрофлича жавоб беришади.

Кўпроқ маълумот бу ерда: @t.me/trustbankuz

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (22 - 28 июл) янгиликлари.

☑️Халқ банки чорвачилик бизнеси учун хорижий валютада кредит таклиф этди. Фоизи 17%, муддати 10 йилгача, миқдори 1 млн Евро )Сўм эквивалентида).

☑️Трастбанк фарзандлар келажаги учун "Мақсадли" омонатини таклиф этди. Фоизи 23%, минимал сумма 500 минг сўм, муддати 24 ойгача. Маблағни қисман ечиш ва тўлдириб бориш мумкин.

☑️Асакабанк янгиланган "Микроқарз 2.4"ни таклиф этди. Миқдори 100 млн сўмгача, муддати 4 йилгача.

☑️Ўзсаноатқурилишбанк Ўзбекистон банк тизими тарихида биринчи маротаба Reg S ва 144А форматларида Лондон фонд биржасининг асосий бозорида АҚШ доллари ва ўзбек сўмида банкнинг навбатдаги халқаро облигацияларини жойлаштирганини маълум қилди.

☑️Микрокредитбанкда ҳужжатлар айланмасини тезлаштириш, кредит таъминоти сифатида гаровга олинишини лозим бўлган мол-мулкларнинг нотариал ҳужжатларини банк биносида расмийлаштиришни ташкил қилиш мақсадида E-notarius платформасидан фойдаланиши бўйича Адлия вазирлиги билан келишувга эришилганини маълум қилди.

☑️Тенге банк "Қулай" омонатини таклиф этди. Муддати 13 ойгача, минимал миқдори 1 млн сўм, фоизи 21,5%. Исталган вақтда қисман ечиб олиш ва тўлдириш имконияти мавжуд.

☑️Инфин банк жорий йил 26-31 июл кунлари айрим банкоматлар ишламаслигини маълум қилди. Банк кассалари одатий тарзда ишлайди.

☑️Ипак йўли банки исталган дизайндаги UZCARD, HUMO, Mastercard ёки Visa карталарига онлайн буюртма бериш мумкинлигини маълум қилди.

☑️Туронбанк янги қурилган хонадонлар ёки иккиламчи бозордан уй олишни истаганлар учун ипотека кредит таклиф этди. Фоизи 25%, бошланғич тўлов 25% кредит муддати10 йил.

☑️Ҳамкорбанк бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредит таклиф этди. Мууддати20 йилгача, фоизи18%, вилоятларда 330 млн сўмгача, Тошкент шаҳрида 420 млн сўмгача.

☑️Пойтахт банк айланма маблағлар учун кредит таклиф этди. Муддати 18 ойдан 36 ойгача, фоизи йиллик 26% дан, кредит кафолати: ликвид мол-мулк, учинчи шахснинг кафиллиги.

☑️Ўзмиллийбанк бирламчи ва иккиламчи бозордан автомобил сотиб олиш учун автокредит таклиф этди. Муддати 5йил, бошланғич тўлов 30%дан.

☑️Азия альянс банк «Euromoney Awards for Excellence 2024» мукофоти доирасида «Ўзбекистондаги кичик ва ўрта бизнес учун энг яхши банк» номинациясида ғолиб бўлганини маълум қилди.

☑️Ориент финанс банк Tashkent City Mall БХОда автокредитни расмийлаштиришни таклиф этди. Офис ҳар куни соат 10:00 дан 22:00 гача ишлайди.

☑️Зираат банк Ўзбекистон бирламчи ва иккиламчи бозордан турар-жой харид қилиш учун ипотека кредит таклиф этди. Муддати 10 йил, бошланғич тўлов 25%, фоизи 25,5%, миқдори 1 млрд 850 млн сўмгача.

☑️Ҳаёт Банк Самарқанд шаҳрида Банк хизматлари марказини очишни режалаштираётганини маълум қилди.

☑️Анорбанк камида 3 млрд сўм билан очиладиган "Кўрпача" омонатини таклиф этди. Фоизи 26%, муддати 24 ой, максимал суммаси чекланмаган.

☑️Капитал банк Марказий банк томонидан асосий ставка ўзгариши муносабати билан банк омонатлари ставкалари ўзгариши ҳақида хабар берди.

☑️Ипотека-банк 30 млн сўмгача таклиф этди. Муддати 13 ойгача, минимал миқдори 1 млн сўм, фоизи 21,5%. Исталган вақтда қисман ечиб олиш ва тўлдириш имконияти мавжуд.

☑️Бизнесни ривожлантириш банки Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси билан "Энг яхши тадбиркор" кўрик танловини эълон қилди. Асосий ғолиблар 200 млн. сўмгача пул ютуғи билан мукофотланади. Танловга аризалар жорий йил 2 августгача қабул қилинади.

☑️Банклар ишга таклиф этди:
▪️Бизнесни ривожлантириш банки;
▪️Капитал банк;
▪️Ўзмиллийбанк.

☑️
Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.

☑️Банкларнинг бошқарув раислари қабулига қандай кириш мумкинлиги ҳақида пост тайёрладик.

☑️Бирламчи ва иккиламчи ипотека кредитлар шартлари 👉Мана бу ерда.👈

☑️Микроқарзлар шартлари 👉Мана бу ерда.👈

☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

‼️ТЎЛОВ-КОНТРАКТ МИҚДОРЛАРИ ЎЗГАРДИ

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Республика олий таълим муассасаларида таълим йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) бўйича битта талабани тўлов-контракт шаклда бир йиллик ўқитиш қиймати миқдорлари тасдиқланди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ИСЛОМИЙ МОЛИЯЛАШТИРИШГА ОИД ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНДИ
(Марказий банк шарҳи)

"Микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисида"ги низом тасдиқланди.л

Марказий банк мазкур низомга шарҳ берди.

Марказий банк бошқарувининг ушбу қарори Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 26 июлда 3536-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди.

☑️Мазкур низом Исломий молия институтлари учун бухгалтерия ҳисоби ва аудит ташкилотининг (AAOIFI) исломий молиялаштиришга оид стандартлари асосида, шунингдек, илғор хорижий тажриба ҳамда миллий контекстни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилди ва микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматлар кўрсатиш тартибини белгилайди.

☑️Низом билан микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматларни кўрсатишда риоя қилиниши лозим  бўлган умумий талаблар ўрнатилди.

▪️Хусусан, микромолия ташкилотлари исломий молиялаштиришга оид хизматларни кўрсатиши учун ўзида исломий молия масалаларини мувофиқлаштирувчи махсус кенгашни ташкил этиши лозимлиги ёки унинг фаолиятини аутсорсинг асосида жалб қилиши мумкинлиги белгиланди.

▪️Микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматлар билан бир қаторда, қонунчиликка мувофиқ бошқа анъанавий хизматлар ҳам кўрсатилса, ушбу микромолия ташкилотининг исломий молиялаштиришга оид хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ фаолияти бўйича бухгалтерия ҳисоби алоҳида юритилиши кераклиги қайд этилди.

▪️Низом билан махсус кенгаш ва унинг аъзоларига нисбатан қўйиладиган талаблар ҳамда исломий ижара, фойдани тақсимлашга асосланган молиялаштириш (музораба), насия савдога асосланган молиялаштириш (муробаҳа), шерикчилик – фойда ва зарарларни тақсимлашга асосланган молиялаштириш (мушорака), олдиндан тўловга асосланган молиялаштириш (салам) каби исломий молиялаштиришга оид хизматлар ва ушбу хизматларни кўрсатиш юзасидан талаблар белгиланди.

☝️🏻Ушбу низом тасдиқланган куни кучга кирган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ПРЕЗИДЕНТ МЕҲНАТ ТАЪТИЛИГА ЧИҚДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2024 йил 26 июлдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.

Жорий йил 22 апрелда ҳам қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқиб, 29 апрел куни таътилдан қайтгани хабар берилган эди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ДХХ: Фарғона, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида ноқонуний ер сотиш ҳолатлари бартараф этилди

БАНКДА ГАРОВДА ТУРГАН ЕРНИ ҲАМ СОТМОҚЧИ БЎЛИШДИ

▪️Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Учкўприк туманида яшовчи, 1968 й.т. шахс ўзганинг текстил маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган МЧЖга қарашли, Фарғона шаҳридаги акциядорлик тижорат банкларидан бирида гаровда турган 12 сотих ер майдонини 130 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 109 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

▪️Хизматнинг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Ургут туманида яшовчи, 1991 й.т. фуқаро тумандаги ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликнинг суғориладиган ер майдонидан 50 сотихини 80 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, кадастр идораларидаги танишлари орқали ҳужжатларини расмийлаштириб беришини айтиб, келишилган пул маблағидан 30 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

▪️Хизматнинг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Қарши тумани ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари чорвачилик йўналишида фойдаланиш мақсадида фуқарога туман ҳокимлиги захирасидаги 25 гектар ер майдонини мансабдор танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ИПОТЕКА КРЕДИТИНИНГ ЙИЛЛИК ФОИЗ СТАВКАСИ МУТАНОСИБ РАВИШДА ТУШИРИЛДИ

Марказий банк бошқарувининг қарорига асосан 2024 йил 26 июлдан асосий ставка 13,5 фоизга пасайганлиги сабабли тижорат банклари томонидан марказлашган маблағлар ҳисобидан ажратиладиган ипотека кредитининг йиллик фоиз ставкаси мутаносиб равишда туширилди.

☑️Ушбу ипотека кредитлари қуйидаги тижорат банклари томонидан ажратилади:

▪️Ипотека банк
▪️Асака банк
▪️Миллий банк
▪️Халқ банки
▪️Алоқабанк
▪️Саноатқурилишбанк
▪️Бизнесни ривожлантириш банки
▪️Микрокредитбанк
▪️Турон банк
▪️Агробанк
▪️Ҳамкор банк
▪️Ориент финанс банк

Батафсил шартларини ўқиш учун банк номи устига босинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🎓 Xalqaro ta'lim va diplom olish endi oson!

🛫 "Millat Umidi" universiteti talabalari uchun eng yaxshi xalqaro universitetlarda almashinuv dasturlari mavjud: 2 yil O'zbekistonda va 2 yil BAA, Britaniya yoki Janubiy Koreyada tahsil olish imkoniyati.

IELTS/SAT/CEFR sertifikatlariga ega abituriyentlar kirish imtihonlarisiz qabul qilinadi!

2024 - 2025 o'quv yili uchun qabul ochildi!

1. Xalqaro o'qituvchilar;
2. Dunyo bo'ylab tan olingan diplom;
3. Xalqaro sertifikatlar;
4. Ishga joylashishda ko'mak;
5. Zamonaviy infratuzilma va qulay yotoqxona;

Bakalavriat ta'lim dasturlari:
🌍 ELT (Ingliz tili o'qitish);
💰 Buxgalteriya va moliya (ACCA);
🖥 IT va dasturlash;
📈 Biznes va menejment.

O'qish narxi: 18 - 25 mln. (fakultetga qarab farqlanadi).

🎁 IELTS va SAT sertifikatlariga ega talabalar 100% grantga ega bo'lishlari mumkin.

🔗 Hoziroq ariza topshiring va biz bilan birga xalqaro fuqaroga aylaning!

🌍 Website: millatumidi.uz
☎️ +998 71 200 03 06

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

МУРОЖААТДАГИ МАСАЛА ҲАЛ ЭТИЛДИ

ТБС банкдан «Олган кредитини ёпа олмаётган» мурожаатчининг масаласи ҳал этилди.

Банк маълумотларни тизимга етказилмаганини аниқлаб, хатолик устида иш олиб борган. КАТМ тизимида маълумотлар янгиланганини ва ҳолатдан афсусдалигини билдирган.

Алоқа маркази хизматини яхшилаш чоралари кўрилаётганини ҳам маълум қилиб ўтган.

Хуллас, масала ҳал этилди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

💰 Uydan chiqmasdan pul ishlang!

Open ilovasini yuklab oling, "Do'stingizni taklif qiling" bo'limiga o'ting, do'stlaringizga havola yuboring va shartlarni bajargan har bir yangi foydalanuvchi uchun 150 000 SO'M daromad oling.

Shuningdek, boshlash uchun Open muddatli to'lov kartasini ochish kerak emas!

👉 Batafsil ma'lumot

📞 71-200-15-45

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

#Тавсия

‼️Диққат ўқинг

Барча бакалавр дипломига эга бўлганлар учун ажойиб янгилик!

👨‍🎓👩🏻‍🎓Бакалавр босқичини якунлаб, PhD қилиш мумкинлигидан ҳабарингиз борми?!

🔝Докторантлар ва илмий изланувчилар | PhD DSc каналига аъзо бўлиш орқали бундай нюансларга эга бўлишингиз мумкин.

Қуйида магистр дипломисиз PhD қилиш ҳақида батафсил маълумот берилган. Эринмасдан тўлиқ уқиб чиқинг. Илм қилиш ниятида юрган ёшларга юбориб қўйинг.


1️⃣ Бакалавр даражасидан тўғридан-тўғри PhD дастурига ўтиш имконияти мавжудми? батафсил жавоб

2️⃣ Интегратед PhD дастури ҳақида нималарни биласиз?! - батафсил жавоб

3️⃣ Интегратед PhD дастурларига грант эълон қилиб борувчи топ - 10 сайтлар ҳақида - батафсил жавоб

📍Каналга аъзо бўлиш: @ILM_NUR_2020

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик соҳасида эришилган натижалар ҳамда келгусидаги режаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Савол. Вазирликнинг камбағалликни қисқартириш йўналиши Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига ўтказилиши мумкинлиги билан боғлиқ масала кўтарилди. Бунинг сабаби нима?

Савол. Охирги пайтларда ҳоким ёрдамчилари фаолияти билан боғлиқ кўплаб салбий ҳолатлар кузатилмоқда. Ҳоким ёрдамчиси лавозимига кадрларни танлашда қандай муаммолар мавжуд?

Жавобларни видеода эшитинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

"ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ"ДА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис сенати кенгашининг "Ташаббусли бюджет жараёнларини ўтказиш ҳамда молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори тасдиқланди.

Унга кўра,
▪️Ҳар йили овоз бериш жараёнлари бошланишидан аввал фуқароларни хабардор қилиш мақсадида махсус бепул "СМС" хабарномалар юборилади.

▪️Ҳар мавсум давомида аҳоли ичида машҳур санъат вакиллари иштирокида махсус "челленжлар" ишлаб чиқиб, аҳоли ўртасида тарғибот ишларини кучайтирилади;

▪️овоз бериш жараёнларида бюджет ташкилоти ходимларини мажбурий овоз беришга жалб этиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида "қайноқ линия" қисқа рақами ишга туширилади.

▪️овоз бериш жараёни давомида фуқаролар томонидан шикоятлар келиб тушса, тегишли туман (шаҳар) халқ депутатлари кенгашига тақдимнома юборилали ҳамда ҳолат ўз тасдиғини топса мажбурий овоз тўпланган лойиҳаларни овоз бериш босқичидан четлатиш ёки ғолиблар рўйхатидан чиқариш ваколати берилади. Бунда, лойиҳа ғолиб лойиҳа сифатида аниқлангандан сўнг Кенгаш томонидан мажбурий равишда овоз тўпланган деб топилиб рад этилганда, рад этилган лойиҳага ажратилиши лозим бўлган маблағлар доирасида кейинги ўриндаги лойиҳа(лар) ғолиб деб эълон қилинади.

▪️Лойиҳани амалга оширишнинг умумий қиймати БҲМнинг 4 минг баробаридан ошмаслиги лозим.

▪️Сўнгги мавсумларда кетма-кет икки маротаба ғолиб деб топилган маҳаллалар (ташкилотлар) учун навбатдаги иккита мавсум доирасида лойиҳа киритиш имконияти чекланади.

▪️Ишлар тўлиқ якунланган лойиҳаларни ташаббускорлар, маҳалла раиси ва фаолларининг иш сифати юзасидан розилиги олингандан кейингина фойдаланишга топширилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

#Бизга_ёзишмоқда

Ассалому алайкум ҳурматли Банкир кундалиги канали админи.

Ушбу мурожатни юборишдан мақсад бугун тадбиркор сифатида кўпгина банкларга мурожаат қилиш ва у ерда ҳисоб-китоб ишларини амалга ошириш учун ташриф буюришга тўғри келяпти. Шунда кўпгина банк ходимларини мижозлар билан муомала маданияти ўзидан бюрократ ясаб, мижозларга қўпол муносабати ва уларни сарсон саргардон бўлиб юришига сабаб бўляпти.

Натижада тадбиркорни ҳам асаби бузилиб, ҳам вақти йўқолади. Лекин шу ўринда Азия Аллианс банк деган банк хам очилган бўлиб, бу банкда ходимларнинг муомала маданияти ва мижозларга кўрсатилаётган хизматлари олий даражадалигини ўз кўзим билан кўриб, бизда ҳам шундай банклар борлиги ва ходимларни муомала маданияти юксак даражадалиги кайфиятимни кўтарди.

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида жойлашган филиалига борганимда у ерда хақиқатан ҳам юксак маданиятли ва салоҳиятли ходимлар ишлашига гувоҳ бўлдим.

Айниқса мижозга бўлган ҳурмат эътибор мени ҳайрон қолдирди. Юртимиз ривожланиши учун шундай банклар кўпайса биз каби тадбиркорларга ҳам яхши бўларди. Бу банкни мижози бўлмасамда бу банкка нисбатан ҳурматим ошди. Шахрисабз тумани. Фахриддин Рахмонов.

Ушбу ёзганимни каналингизга қуйсангиз зора мижозлар бошқа банклар ҳақида хам шундай фикр юритса.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏘БИРЛАМЧИ БОЗОРДАН ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ АЖРАТУВЧИ БАНКЛАР САФИ ЯНА ИККИТАГА ОРТДИ

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 30-апрелдаги ПФ-70-сонли “2024-йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида“ги Фармонининг 5-бандида 2024-йил якунига қадар “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси“ АЖга босқичма-босқич Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 20 йил муддатга 1,2 триллион сўм миқдорида ресурс ажратиш кўзда тутилган.

☑️Ҳозирда Компания мувофиқлик мезонлари асосида қуйидаги тижорат банклари аҳолига бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратмоқда:

▪️Ҳамкорбанк
▪️ИнФинБанк
▪️ОФБ
▪️Агробанк
▪️Асакабанк
▪️Ипотекабанк

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​Наманганда банк ходими икки йигит томонидан 3-қаватдан ташлаб юборилди

Жабрланувчи ижара асосида яшаб келаётган икки нафар танишининг хонадонига келганида ўзаро жанжаллашиб кетишган.

Наманган шаҳар Обиҳаёт МФЙда ижара асосида яшаб келаётган 2002 йилда туғилган Х.М. ҳамда унинг таниши Н.Л. уларнинг олдига келган 2003 йилда туғилган банк кассири М.А билан ўзаро тортишиб қолиган.
Жанжал натижасида улар М.А.ни қасддан ўлдириш мақсадида, хонадонинг ётоқхона ойнаси ромига мажбурлаб чиқариб, уни қўп қаватли хонадонинг 3-қаватидан пастга мажбуран суриб, ташлаб юборган. Шундан сўнг, улар яшириниш мақсадида Spark автомашинасида воқеа жойидан номъалум томонга қочиб кетиб яширинган. Бу ҳақда UzNews.uz'га Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутнидов хабар берган.

М.А.га воқеа содир бўлган вақтда хонадон ховлисида бўлган фуқаролар томонидан ёрдам кўрсатилиб, Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказининг Наманган филиалига олиб борилган.

Шифокорларнинг дастлабки маълумотномасида, фуқаро М.А.даги жароҳатлар оғирлик даражасига кўра "ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати" гуруҳига кириши кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 25,97-моддаси 2-қисми "п" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Х.М. ва Н.Л. ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Туронбанк номидан сохта аккаунтлар орқали реклама қилаётган фирибгарлардан огоҳ бўлинг!

Барча каналимиз обуначиларини шу каби ёлғон саҳифалардан сақланишга чақирамиз.

Арзон ва паст фоиз билан кўрсатилаётган кредитларга ҳеч ҳам алданманг.

☑️Аниқ маълумотларни тижорат банкларининг расмий саҳифаларидан олинг.

☝️🏻Юқорида ҳам шу каби ҳолатлар бўйича тушунтириш берган эдик!

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ

Рақобат қўмитасига “ORIENT FINANS” ХАТБ Термиз филиали томонидан Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида ўрнатилган ташқи реклама воситаларини қонунийлиги юзасидан мурожаат келиб тушган.

▪️Мурожаатни ўрганиш жараёнида, “ORIENT FINANS” ХАТБ Термиз филиали томонидан Термиз шаҳри Ҳаким Ат-Термизий кўчасидаги банк офиси олдида ўрнатилган ташқи реклама воситаларининг ўрнатиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари (паспорт, гувоҳнома, рухсатнома ва ҳуқуқни белгиловчи бошқа ҳужжатлар) мавжуд эмаслиги ҳамда реклама ахборотини тарқатиш бўйича маҳаллий ҳокимликлар билан белгиланган тартибда шартномалар имзоланмасдан келинганлиги аниқланди.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги Қонуни 24 ва 25 моддалари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиши аломатлари юзасидан “ORIENT FINANS” ХАТБ Термиз филиалига нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, натижаси бўйича молиявий жарима қўлланилди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

АФАНДИ КРЕДИТ ОЛИБДИ.

Хотини ақллими афандими?

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

АСОСИЙ СТАВКА ПАСАЙДИ. БУ НИМА ДЕГАНИ?

Марказий банкнинг асосий ставкаси пул-кредит сиёсатининг асосий воситаларидан бири ҳисобланади. Пул бозоридаги қолган барча фоиз ставкалари, жумладан банклар бир-биридан ва Марказий банкдан ўзаро қарз олишда белгиланадиган фоиз ставкалари асосий ставкага асосланади.

Шундай қилиб, асосий ставка иқтисодиётдаги фоиз ставкалари даражасига, шунингдек, аҳолининг истеъмол ва инвестиция қарорларига таъсир қилади, бу эса ўз навбатида жамғариш кайфиятидаги ўзгаришларга сабаб бўлади.

☑️Асосий ставканинг пасайиши ёки ошиши банкларни ўз маҳсулотлари ва хизматлари, масалан, аҳоли ва корхоналар учун депозитлар ёки кредитлар қийматини ўзгартиришга ундайди.

Инфляция пасайганда ва шунга мос равишда асосий фоиз ставкасининг камайиши билан банклар томонидан нисбатан пастроқ фоиз ставкаларда кредитлар ажратилади, молиявий ресурслар эса ўз навбатида аҳоли ва бизнес учун янада қулайроқ бўлади.

Марказий банк раиси бу жараён 2 чоракдан 6 чоракгача вақт олишини таъкидлади.

Банклардан кредит олганлар, омонат қўйганлар банк билан тузилган шартномангизни кўздан кечириб қўйинг. Асосий ставка ўзгариши билан банк хизматларига ўзгариш киритилиши белгиланган бўлиши мумкин. Белгиланмаган бўлиши ҳам мумкин.

Асосий ставка боғланган оилавий тадбиркорлик кредитлари, БРБ кредитлари, ипотека кредитлари, Халқаро молия институтлари кредитлари, Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси хизматлари ставка ўзгаришига мос равишда пастлайди. Барчага муборак бўлсин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…
Subscribe to a channel