bankirkundaligi | Unsorted

Telegram-канал bankirkundaligi - 🇺🇿Банкир кундалиги

67088

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Subscribe to a channel

🇺🇿Банкир кундалиги

​​ТАДБИРКОРЛИКДА БАНК ТИЗИМИГА ОИД КЎРСАТМАЛАР

☑️Бугунги очиқ мулоқотда:

▪️Ўтган йили кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш учун янги тизим жорий қилинган эди. Бу борада Бизнесни ривожлантириш банки ва Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси ташкил этилиб, йил бошидан 35 мингдан ортиқ тадбиркорларга жами 3,5 триллион сўм микрокредитлар ажратилди.

Бундан ташқари, “Бизнесга биринчи қадам” дастури бўйича тадбиркорликни энди бошлаётган 115 минг аҳолига 1 триллион сўмлик микроқарзлар берилди.

Ушбу тажриба янада кенгайтирилиши белгиланди.

▪️Эндиликда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашда барча банклар ва микромолия ташкилотлари иштирок этиши мумкин бўлади.

Масалан, 100 миллион сўмгача микрокредит бор-йўғи 9 фоиз тадбиркорларнинг эҳтиёжи учун етарли эканлиги маълум бўлди. Шу боис, микрокредитлар миқдори 3 карра оширилиб, 300 миллион сўмга етказилади. Бунда кредитнинг 100 миллион сўмгача бўлган қисмига гаров талаб қилинмайди.

Бу мақсадга бир йилда 10 триллион сўм берилади.

▪️Энди Тадбиркорлик компаниясининг филиали ҳар бир вилоятда ташкил қилинади. Компания ва унинг филиаллари ҳудудларда салоҳияти бор тадбиркорларни аниқлайди.

Компания кафилликлари яхши кредит тарихи ва юқори барқарорлик рейтингига эга тадбиркорларга берилади.

▪️Микромолия бозори учун йўл очиб берилди. Масалан, ўтган етти ойда 91 та микромолия ташкилоти 6,6 триллион сўмлик молиявий хизматлар кўрсатди ва йил якунигача бу рақам 12 триллион сўмга етказилади.

Микромолия хизматларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш давом эттирилади. Уларга жорий йилдаги 1,6 триллион сўмга қўшимча 1 триллион сўм ресурс ажратилади.

Шу билан бирга, устав капитали камида 50 миллиард сўм бўлган микромолия банкларини ташкил этишга рухсат берилади.

Ушбу банклар кредит портфелининг камида 70 фоизи кичик ва ўрта бизнесни молиялаштиришга йўналтирилади.

Микромолия ташкилотлари томонидан тадбиркорларга хорижий валютада хизмат кўрсатиш ва лицензия асосида тўлов ташкилоти сифатида фаолият юритишга рухсат берилади.

▪️Тадбиркордан гаров талаб қилмайдиган энг қулай инструмент бу – факторинг. Халқаро молия корпорациясига кўра, бизда 10 миллиард долларлик факторинг хизматига талаб бор. Ҳозир бу хизматни фақат банклар, микромолия ташкилотлари кўрсатаяпти.

Бундан буён банк бўлмаган янги институт – факторинг ташкилоти учун йўл очилади. Улар хорижий валютада ҳам хизмат кўрсатиши мумкин бўлади. Бу жараёнда қатнашадиган банк, микромолия, факторинг ташкилоти ва тадбиркорлар фойдаланадиган алоҳида электрон платформа ишга тушади. Яъни, тадбиркор ундан ўзига қулай молиявий маҳсулотни танлаш имкониятига эга бўлади.

Умуман, факторингни оммалаштириш ҳисобидан тадбиркорларга айланма учун 20 триллион сўм, экспортчи корхоналарга 1 миллиард доллар қўшимча молиявий ресурслар пайдо бўлади.

▪️Ўтказилган сўровда тадбиркорларнинг 38 фоизи ислом молияси асосида ресурс олиш истагини билдирган.

Ўтган ойда микромолия ташкилотларига исломий шартлар асосида хизмат кўрсатишга рухсат берилди.

Тайёрланган янги қонун лойиҳаси қабул қилинса, ислом молияси билан банклар ҳам ишлаши мумкин бўлади.

▪️Давлат банклари берган кредитнинг 92 триллион сўми ёки 30 фоизи 10 та йирик давлат корхонасига тўғри келади.

Энди давлат жалб қилган маблағларни йирик корхоналарга бериш амалиётидан босқичма-босқич воз кечилиши таъкидланди.

Бундай маблағларни бериш икки йил ичида камида 40 фоизга қисқаради. Банклар бунинг ҳисобидан камида 30 триллион сўмни хусусий бизнесга йўналтиради.

▪️Бюджетдан, кредитдан ва бошқалардан қарзи бор тадбиркорларни ҳисоб рақамига “инкассо” қўйилгани учун, улар электр, газ ва сувга тўлов қила олмаяпти. Ваҳоланки, ишлаб чиқариш тўхтамаса, қарздорлик тезроқ узилади.

Эндиликда “инкассо” бўлганда ҳам, коммунал хизматларга тўловлар тўхтатилмайди.

▪️Очиқ мулоқотга тайёргарлик доирасида яна 122 та экспортчининг 145 миллион долларлик айланма маблағга эҳтиёжи борлиги аниқланди. Тармоқларни ривожлантиришга берилган маблағдан 200 миллион доллари экспортолди молиялаш учун йўналтирилади.

Шундан, 50 миллион доллари банк кредитлари учун кафилликка берилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Кредит олди-бердисида банк ҳам, тадбиркор ҳам таваккал қилади. Лекин, амалиётда банкнинг ҳуқуқ ва ваколатлари тадбиркорга нисбатан анча кўпроқ.

Масалан, кредит вақтида қайтмаса, гаровга қўйилган мулк шартнома тузилган пайтдаги қийматида сотувга чиқарилади. 3-4 йил олдин кредит олинганда 100 миллион сўмга баҳоланган мулкнинг бугунги нархи 30-40 фоиз қимматлашса, уни қандай қилиб эски қийматида сотиш мумкин, дея савол қўйди Президент.

“Тўғри, муаммоли кредит билан қаттиқ шуғулланиш керак, лекин бу тадбиркорни “тугатиш” ҳисобидан бўлмаслиги зарур”, - деди давлат раҳбари.

Эндиликда гаровдаги мулкни савдога чиқаришдан олдин унинг ҳозирги бозор қиймати аниқланадиган, қайтмаган қарздорлик гаров қийматининг 15 фоизидан кам бўлса ундирув мулкка қаратилмайдиган тизим яратилади. Банк мижозига қарзни бошқа манба ҳисобидан қоплашга имкон беради.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🍕 Bellissimo Pizza bilan tushlikni mazali va hamyonbop qilish mumkin

Istalgan 35 sm'lik pitsa, 8 ta tovuqli strips, sinnamon rollar va Coca-Cola 1 l ichimligidan iborat Barakali 2 seti bilan o'zingizni va hamkasblaringizni tushlikka xursand qiling

🛵 Buyurtma qiling — 35 daqiqada bepul yetkazib berish

/channel/bellissimo_bot

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (12 - 18 август) янгиликлари.

☑️
Инфинбанк Узкард карталари ўртасида ўтказмалар комиссияси 0,25 фоизга тушганини маълум қилди. Ҳумо карталари ўртасида ўтказмалар эса бепул.

☑️
Азия аллианс банк ўтган ҳафтадан ўзининг 15 йиллик юбилейини нишонлади. Табриклаймиз. Батафсил.

☑️Асакабанк Кiа автомобиллари учун автокредит таклиф этди. Бошланғич тўлов 20% дан бошлаб, фоизи 8,5% дан (EV6 модели учун), 14% дан (Cerato, Seltos, K5, Sportage, Sorento, K8, K9, Carnival, Bongo моделлари учун), муддати 5 йилгача.

☑️Ўзсаноатқурилишбанк ёшларни ва аёл тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун махсус кредит линиясини тақдим этди. Миқдори $100 000 гача, муддати 36 ойгача, фоизи 23% дан.

☑️Микрокредитбанк Чилонзор тумани Лутфий кўчаси 14-уй манзилдаги Амалиёт бошқармаси янги бинога кўчаётганини маълум қилди. Эндиликда Амалиёт бошқармаси Миробод тумани А.Темур шох кўчаси, 4-уйда давом эттиради.

☑️Ўзмиллийбанк юридик шахслар ва ЯТТларга масофадан туриб иккиламчи ҳисобварақ очишни таклиф этди.

☑️Ориент финанс банк икки турдаги Visa ва Mastercard карталарини ягона ҳисобрақам билан очишни таклиф этди. Бунда битта карта ҳисоби тўлдирилса, иккинчи картанинг ҳисоби ҳам автоматик равишда тўлдирилади. Оилавий фойдаланиш учун қулай.

☑️Ҳаёт Банк ўтган ҳафтада обуначилари учун ҳеч қандай хабар эълон қилмади.

☑️Капитал банк ҳамкорлик дастури доирасида банкка янги жалб қилинган мижозлар учун 200-400 минг сўм ҳамда ушбу мижознинг ойлик даромадидан ҳам улуш сифатида даромад олиш мумкинлигини маълум қилди.

☑️Узумбанк
Узум картадан бошқа Узум карталарга пулни бепул ўтказиш мумкинлигини маълум қилди.

☑️Бизнесни ривожлантириш банки ва Япониялик ҳамкорлар Тошкент вилоятида — "Yori-I” лойиҳасини ишга туширилиши маълум
қилинди.
Батафсил.

☑️Универсалбанк доимий иш жойига эга фуқаролар учун микроқарз таклиф этди. Муддати 3 йил, фоизи 32%. Учинчи шахс кафиллиги билан 50 млн сўмгача, ликвид гаров асосида 100 млн сўмгача. Банк мижози бўлган бюджет ташкилоти ходимларига 30% ставкада ажратилади.

☑️Ипотека-банк онлайн микроқарз таклиф этди. Муддати 3 йилгача, фоизи 31,99%, миқдори 30 млн сўмгача.

☑️Анорбанк пул ўтказмаларини Қозоғистон ва Қирғизистондан Ҳумо ёки Узкард Анорбанк карталарига саноқли дақиқаларда онлайн тарзда қабул қилишни таклиф этди.

☑️Ипак йўли банки чет элда таълим олаётган фарзандларни SWIFT ўтказмалари орқали қўллаб-қувватлашни таклиф этди.

☑️Туронбанк фарзандлар 18 ёшга тўлгунга қадар сақланувчи "Келажак пойдевори" омонатини таклиф этди. Фоизи 19%. Минимал бадал 100 минг сўм, қўшимча маблағ қиритиб бориш мумкин.

☑️Халқ банки ўзини ўзи банд қилган шахслар, кичик тадбиркорлик субъектлари ва оилавий тадбиркорлик дастурларидан фойдаланиб, бизнесини йўлга қўйган шахсларга “Молиявий оммабоп” кредитини таклиф этди. Миқдори 50 млн. сўмгача, фоизи 25% (Аёл тадбиркорлар учун 24%), муддати 36 ойгача. 

☑️Зираат Банк Узбекистан микроқарз таклиф этди. Муддати 36 ойгача, миқдори 100 млн сўмгача, фоизи йиллик 27% дан бошлаб.

☑️Агробанк "Agrobank mobile" орқали 20 миллион сўмгача картадан картага комиссиясиз ўтказмаларни таклиф этди.

☑️Трастбанк ўзини-ўзи банд қилган шахслар учун 150 млн сўмгача микрокредит таклиф этди. Муддати 36 ойгача, фоизи 28% дан бошлаб.

☑️Пойтахт банк BYD автомобиллари учун автокредит таклиф этди. Фоизи 24,9%дан, муддати 48 ойгача, бошланғич бадал 30%дан.

☑️Банклар ишга таклиф этди:
▪️Бизнесни ривожлантириш банки;
▪️Т банк (Россия).

☑️
Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.

☑️Бирламчи ва иккиламчи ипотека кредитлар шартлари 👉Мана бу ерда.👈

☑️Микроқарзлар шартлари 👉Мана бу ерда.👈

☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣6️⃣7️⃣8️⃣9️⃣Батафсил

⚡️⚡️ДИҚҚАТ ФЕЙК, ФИРИБГАРЛАР!!!

Ҳозирги кунда фирибгарларнинг интернет тармоғидан сохта телефон рақамлари орқали фуқароларга қўнғироқ қилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бунда фирибгарлар Марказий банк ходими сифатида ўзини таништириб, фуқароларнинг ишончига киришга уринмоқда.

Бундан ташқари, фирибгарлар Telegram мессенжерида Марказий банк номидан очилган “O'zbekiston Respublikasi Markaziy banki” (@cb_uzbek) сохта қўллаб-қувватлаш чатга қўшиб, фуқароларнинг банк карталарига оид маълумотларини қўлга киритиш орқали банк картасидаги пул маблағларини ўзлаштирмоқда.

Марказий банк бу каби хабарлар ва аккаунтларга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилади.

☑️Фуқаролар учун қуйидаги маълумотларни эслатиб ўтилади:

▪️Марказий банк жисмоний шахсларга кредитлар ажратмаслигини ва молиявий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланмаслигини ёдда тутинг.

▪️Фуқаролардан ушбу хабарларга эътибор қаратмаслик ва банк карталари маълумотларини учинчи шахсларга бермаслик, ҳеч қандай ҳаволага кирмаслик сўралади.

▪️Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш жараёнида регуляторнинг тармоқлардаги верификацияланган саҳифаларидан фойдаланиш тавсия этилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНГА ТАШРИФ

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюради.

Сафар давомида саноат корхоналари, IT ва ижтимоий соҳа объектларини кўздан кечириш, маҳаллаларда аҳоли ҳаёти билан танишиш режалаштирилган. Янги мажмуалар ишга туширилиб, навбатдаги лойиҳалар бошланади.

20 август куни Нукус шаҳрида Ўзбекистон Президентининг тадбиркорлар билан мулоқоти бўлиб ўтади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣6️⃣7️⃣8️⃣9️⃣ Батафсил

🏘 ЭНДИЛИКДА ХАЛҚБАНКИ ҲАМ ҚУЛАЙ ИПОТЕКА КРЕДИТИНИ ТАКЛИФ ҚИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-70-сонли Фармонига кўра бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун Компания мувофиқ талаблари асосида ҳамкор тижорат банклар томонидан ажратилаётган ипотека кредитлари сизга қулай шартларда уй-жойли бўлишингизда ёрдам беради.

☑️Кредит шартлари:
▪️Муддати 20 йилгача;
▪️Миқдори 800 млн сўмгача Тошкент шаҳри кесимида, 500 млн сўмгача Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кесимида;
▪️Фоиз ставкаси - Марказий Банк асосий ставкаси + 8%.


☑️Батафсил маълумотлар учун қуйидаги тижорат банкларининг расмий саҳифаларига кириб, тўлиқроқ маълумот олинг:

▪️Hamkorbank
▪️InFinBank
▪️OFB
▪️Agrobank
▪️Asakabank
▪️Ipotekabank
▪️SQB
▪️Xalqbanki

ПФ-70-сонли Фармондаги кредитларга оид бошқа саволларга 👉мана бу ерда👈 жавоб берганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Chaqar турар-жой мажмуасидан манфаатли харид!

Бугун олиб, эртага кўчишингиз мукин🤩

Охирги хонадонларга улугуриб қолинг🏠

📞 Телефон: +998555003333

🖥 Онлайн мурожаат: @chaqarmsg

📍Жойлашуви: Шайхонтоҳур тумани, Фурқат ва Қоратош кўчалари ораси, Чақар маҳалласи.

Telegram | Instagram

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣6️⃣7️⃣8️⃣

МОЛИЯ ХИЗМАТЛАРИ БОЗОРИДА РАҚОБАТ МУҲИТИГА САЛБИЙ ТАЪСИР КЎРСАТАЁТГАН ОМИЛГА ЧЕК ҚЎЙИЛАДИ

Қонунчилик палатасининг йиғилишидаБанклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

▪️Ҳозирги омонатларни кафолатлаш тизими ҳамма тижорат банкларини қамраб олмаган. Масалан, Халқ банки омонатларни кафолатлаш тизимида ўзи иштирок этмайди, бу банкка омонат қўйсангиз, омонат давлат томонидан кафолатланади. Бу молия хизматлари бозорида рақобатни пасайтириб юборади.

Мазкур қонун лойиҳасида шу муаммолар ҳал қилиниб, омонатларни кафолатлаш тизимини яхшилаш, шу жумладан банк тизимининг узоқ муддатли барқарорлигини таъминлаш, уни илғор хорижий тажриба ва халқаро стандартларга мувофиқлаштириш кўзда тутилмоқда.

☝🏻Қонун лойиҳасига кўра, кафолатланган омонат миқдорининг юқори чегараси 200 млн сўм миқдорида белгиланмоқда. Мазкур юқори чегарани белгилашда омонатларнинг амалдаги ҳолати тўлиқ таҳлил қилинган бўлиб, ушбу миқдор бугунги кунда мамлакатимизда 99,7 фоиз омонатчиларнинг банклардаги маблағлари тўлиқ кафолатланишини таъминлайди.

▪️Жаҳон банки экспертлари томонидан республикамиздаги банкларнинг “Омонатларни кафолатлашнинг самарали тизими асосий тамойиллари”га мувофиқлиги ўрганилганда, 16 та асосий тамойилдан 8 таси бўйича қўйилган мақсадларга эришиш мумкин эмаслиги ёки бундай мақсадларга зид қоидалар мавжудлиги аниқланган.

Қонун лойиҳасини яна бир асосий жиҳати омонатларни кафолатлаш тизими нафақат жисмоний шахсларга, балки юридик шахсларга ҳам татбиқ қилинади, бу эса тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга олиб чиқади.

Кафолатланган омонат миқдорининг юқори чегараси муайян шахснинг фақат битта банкдаги омонатига татбиқ этилади, яъни ушбу шахс бир вақтнинг ўзида бир нечта банкларда ўз омонатларига эга бўла туриб, мазкур банкларнинг барчаси тугатилган тақдирда ҳам қонун лойиҳаси билан яратилаётган тизим барча омонатларни бир хилда кафолатлайди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИ ФАОЛИЯТИ ҚАЙТА КЎРИБ ЧИҚИЛАДИ

Президент бугун камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди.

Камбағалликни аниқлаш мезонлари ва манзилли рўйхати шакллантирилади. Жумладан, унга “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”даги ҳамда камбағалликка тушиш хавфи юқори бўлганлар киритилади. Бундай оилалар “маҳалла еттилиги” ва фаоллари томонидан овоз бериш йўли билан тасдиқланади. Камбағалликдан чиқаришга қаратилган барча ижтимоий хизмат ва ёрдамлар “Инсон” марказлари томонидан амалга оширилади.

Камбағаллик омилларини ўрганиш учун ижтимоий ҳимоя ва бандлик масалаларида 8 та йўналишда ягона саволнома ишлаб чиқилади. Шу асосида оилаларнинг имкониятлари баҳоланиб, 3 та тоифага ажратилади. Ҳар бир оилага индивидуал ёндашилиб, “оёққа туриши”га кўмаклашилади.

Шу тахлит, камбағаллик даражаси юқори бўлган маҳаллалар рўйхати ҳам шакллантирилади. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва ҳокимликлар томонидан ҳар йили 50 та маҳалла танлаб олиниб, улар камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантириб борилади.

Бугунги кунда ҳоким ёрдамчиларига 20 дан ортиқ вазифалар юклатилган. Шу сабабли камбағалликни қисқартириш масаласи иккиламчи даражага тушиб қолган. Энди ҳоким ёрдамчиларининг фаолиятини қайта кўриб чиқилиб, асосий эътибор камбағалликни қисқартириш ва улар бандлигини таъминлашга қаратилади.

Ҳар йили камбағалликни қисқартиришга 14 триллион сўм йўналтирилмоқда. Лекин бу маблағ 40 турдаги молиявий воситалар орқали, 10 га яқин идора томонидан берилмоқда, ягона ёндашув йўқ. Шу боис бу тизим ҳам ўзгартирилади. Маблағлар ҳудуд, туман ва маҳаллалар кесимида камбағал оилалар сонидан келиб чиқиб, мос равишда Агентлик ва ҳокимликлар томонидан тақсимланади. Бунда маблағлар, биринчи навбатда, оилани камбағалликдан чиқаришга йўналтирилади.

Камбағалликни қисқартиришга қаратилган дастурлар ижроси бўйича 3 босқичда – маҳалла ва туман, вилоят ҳамда республика даражасида мониторинг ташкил қилинади. Бу борада жамоатчилик назорати кучайтирилади.

Иш ўринларини захиралаш амалиёти ўрнига эҳтиёжманд кишиларни ишга олган тадбиркорлар учун солиқ имтиёзлари жорий қилинади. Бўш иш ўринлари тўлиқ рақамлаштирилади. Буюртмачини касаначи ва фрилансерга боғлайдиган онлайн платформа ташкил қилинади. “Ишга марҳамат” мономарказларида камбағал фуқароларни хизматлар соҳасида замонавий касбларга ўргатиш йўлга қўйилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

МУКОФОТЛАНАДИГАНЛАР

☑️Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлар куни муносабати билан соҳа вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди.

▪️Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, соҳада янги ва истиқболли лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш, юртимизнинг иқтисодий қудрати ва экспорт салоҳиятини юксалтиришга қўшаётган катта ҳиссаси, ўзининг ташаббускорлиги, замонавий билим ва тажрибасини намоён этиб, инвестицияларни жалб қилиш, импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатишни янада кенгайтириш, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини таъминлаш йўлида алоҳида жонбозлик кўрсатиб келаётгани, шунингдек, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун 👉мана бу рўйҳатдагилар👈 мукофотланди.


☑️Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида"ги фармойиши қабул қилинди.

▪️Мамлакатимиз иқтисодиётида барқарор ўсиш суръатларини таъминлаш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, тадбиркорлик ривожини янги босқичга кўтариш, юртимизнинг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини юксалтириш борасидаги катта хизматлари, соҳага илғор инновацион, «яшил» ва рақамли технологияларни жорий этиш, сармоялар ҳажмини кўпайтириш, иш ўринлари яратишга қўшган муносиб ҳиссаси, шунингдек, бизнесда эришаётган салмоқли натижалари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун 👉мана бу рўйҳатдагилар👈 «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони билан тақдирланди.

☝🏻Рўйҳатни кўриб чиқиб, эгаси ва яқинларига юбориб қўйинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦 Бизнесни ривожлантириш банки ва Япониялик ҳамкорлар Тошкент вилоятида — "Yori-I” лойиҳасини ишга туширади

Лойиҳа Ямагата университети раҳбарлигида, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ва Ўзбекистон — Япония маркази (UJC) техник кўмаги иштирокида  "Бизнесни ривожлантириш банки" худудий марказларида ва Тошкент вилояти ҳокимияти молиявий маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

“Yori-I” лойиҳасининг асосий мақсади тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш воситасида вилоятда маҳаллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлашдир. Бу янги бизнесларни яратиш ва ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш орқали амалга оширилади.

Батафсил.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (5 - 11 август) янгиликлари.

☑️Асакабанк ипотека кредит таклиф этди. Фоизи 21.5%, миқдори вилоятларда 500 млн сўмгача, Тошкент шаҳрида 800 млн сўмгача, муддати 240 ойгача. Банк шунингдек, таълим кредити ҳам таклиф этди. Муддати ўқиш даври + 7,5 йил, фоизи аёлларга 0%, эркакларга 13,5%.

☑️Ўзсаноатқурилишбанк Joyda иловаси орқали 30 млн сўмгача овердрафт кредит таклиф этди. Фоизлар фақат ишлатилган суммага нисбатан ҳисобланади. Имтиёзли давр 6 ой.

☑️Микрокредитбанк Сартарошлик хизмати ташкил этиш учун ва уй боғчаси ва энагалик хизматини ташкил этиш учун микроқарзлар таклиф этди. Муддати 48 ойгача, миқдори 17 млн сўмгача, фоизи 28%дан.

☑️Тенге банк гаров эвазига 100 млн сўмгача микроқарз таклиф этди. Фоизи 30%дан, муддати 48 ойгача.

☑️
Инфинбанк Malibu, Equinox, Traverse автомобиллари учун автокредит таклиф этди. Муддати 2 йил, фоизи 5,99%, бошланғич тўлов автомобил нарҳининг 50%и.

☑️Ҳамкорбанк бизнес учун 100 млн сўмгача нақд пулда кредит таклиф этди. Муддати 48 ойгача, фоизи28%дан бошлаб.

☑️Ўзмиллийбанк иш ҳақи лойиҳаси мижозлари учун 50 млн сўмгача онлайн-кредит таклиф этди. Муддати 36 ойгача. Фоизи 27%.

☑️Ориент финанс банк янги қурилган квартира сотиб олиш ва уй-жой қуриш ва реконструкция қилиш учун ипотека кредит таклиф этди. Фоизи 17.5%, миқдори вилоятларда 330 млн сўмгача, Тошкент шаҳрида 420 млн сўмгача. Банк шунингдек, таълим кредити ҳам таклиф этди. Муддати 90 ой, фоизи аёлларга 0%, эркакларга 13,5%.

☑️Ҳаёт Банк Хитойнинг "Zhejiang Chouzhou Commercial Bank"да корреспондентлик ҳисобини очганини маълум қилди. Ушбу банк 254 та филиал ва БХМларга эга.

☑️Капитал банк ва Узумбанклар ўтган ҳафтада обуначилари учун ҳеч қандай хабар юбормади.

☑️Бизнесни ривожлантириш банки микро, кичик ва ўрта бизнесга хизмат кўрсатишнинг янги операцион моделини ишлаб чиқиш юзасидан Осиё тараққиёт банки билан келишувга эришганини маълум қилди.

☑️ТБС банк "ТБС Дўстлар" дастури доирасида дўстингизни банкдан кредит олишга таклиф қилсангиз, у кредит олса, сизга ҳам дўстингизга ҳам 100 минг сўмдан мукофот берилади. Банкдан аввалроқ кредит олган бўлса ҳам бўлаверади.

☑️Универсалбанк "Сармоя-25" омонатини таклиф этди. Муддати 18 ой, фоизи 25%, энг кам миқдори 100 минг сўм. 100 минг сўмдан қўшимча маблағ киритиш мумкин.

☑️Гарант банк 5 млн сўмгача "Экспресс" микроқарзини таклиф этди. Муддати 12 ойгача, фоизи 32%.

☑️Давр банк Навоий шаҳрида янги филиал очганини маълум қилди. Манзил Навоий вилояти, Навоий ш., Ғалаба шох кўчаси, 190-уй, 11-савдо дўкони.

☑️Трастбанк экспорт билан шуғулланувчи тадбиркорларга айланма маблағларни тўлдириш учун хорижий валютада кредит таклиф этди. Муддати 24 ойгача. Миқдори лойиҳа ҳажмига қараб. Фоизи "Экспортни рағбатлантириш агентлиги" маблағлари ҳисобидан ажратилганда 4%.

☑️Халқ банк тадбиркорларга гаров эвазига 100 млн сўмгача кредит таклиф этди. Фоиизи 25%, муддати 36 ойгача, имтиёзли давр 6 ойгача.

☑️Ипотека-банк "Қулай" ипотека кредитини таклиф этди. Муддати 20 йил, фоизи 21,5%, дастлабки тўлов 26%, миқдори 800 млн сўмгача.

☑️Анорбанк “Ahbor-Reyting” миллий агентлиги томонидан 2023 йил натижалари бўйича маҳаллий шкалада “Барқарор” прогнози билан “uzA” даражасидаги кредитга лаёқатлилик рейтингини қўлга киритганини маълум қилди.

☑️Пойтахт банк фарзандлар келажаги "Келажак" омонатини таклиф этди. Муддати 13 ой, фоизи 23%, энг кам миқдори бир млн сўм.

☑️Банклар ишга таклиф этди:
▪️Гарант банк;
▪️Капитал банк.

☑️
Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.

☑️Банкларнинг бошқарув раислари қабулига қандай кириш мумкинлиги ҳақида пост тайёрладик.

☑️Бирламчи ва иккиламчи ипотека кредитлар шартлари 👉Мана бу ерда.👈

☑️Микроқарзлар шартлари 👉Мана бу ерда.👈

☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

📶 TBC Uzbekistan шу кунгача бўлган фаолияти ҳақидаги маълумотларни очиқлади.

⬆️ Натижалардан банкнинг фаол ўсиб бораётганини кўриш мумкин. Масалан, TBC Bank’нинг кредит портфели ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 117%га ўсиб, 5 триллион сўмга етган ва 2024 йилнинг биринчи ярмидаги соф фойда 110 млрд. сўмни ташкил этди

2024 йилнинг иккинчи чораги ва биринчи ярим йиллиги учун МҲХС (Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари) бўйича молиявий натижаларга кўра эса TBC’нинг Ўзбекистондаги асосий кўрсаткичлари қуйидагича:

— Кредит портфели 117%га ошиб, 5 триллион сўмга етган
— Депозитлар 61%га ўсиб, 3,2 триллион сўмга етган
— Рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони 41%га ошиб, 15,7 миллионга етди ва бу TBC’ни Марказий Осиёдаги энг йирик онлайн банк экотизимларидан бирига айлантирди.
— Ойлик фаол фойдаланувчилар сони (MAU) эса 38%га ошиб, 4,7 миллионга етди
— 2024 йилнинг биринчи ярмида соф фойда 81%га ўсиб, 196 млрд сўмга етди
— Соф фоизли маржа 24%ни ташкил этди

Бундан ташқари, банк кредит маҳсулотлари учун ойига 1,3 млн ариза қабул қилади. Банк ўзининг кўп маданиятли хоимлари меҳнатини ҳам алоҳида эътироф этиб келади. Ҳозирда TBC’да 25 хил миллат вакилларидан иборат 2100 нафар мутахассис фаолият юритади.

TBC Bank'дан келгусида ҳам мана шундай юқори натижаларни кутиб қоламиз. 🤝

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

“Маҳалла тараққиёти учун энг яхши бизнес лойиҳа” Республика кўрик-танловининг ҳудудий босқичи якунланди

Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллигига бағишлаб "Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси “Маҳалла тараққиёти учун энг яхши бизнес лойиҳа” Республика кўрик-танловини эълон қилганди.

Жорий йилнинг 6-8 август кунлари кўрик-танловнинг худудий босқичлари ғолиб ва совриндорлари аниқланди. Танловга 186 та тумандан 1189 та онлайн ариза келиб тушди. Танловининг республика босқичи ғолиб ва совриндорлари Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги арафасида маълум қилинади.

Батафсил.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ДХХ: ТОШКЕНТ ВА ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТЛАРИДА ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИНИНГ НОҚОНУНИЙ ҲАРАКАТЛАРИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ

Аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда жойларда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ҳар бир маҳаллада туман ҳокими ёрдамчиси фаолияти йўлга қўйилган.

Бугун ушбу ёрдамчилар кўплаб оилаларнинг корига яраб, уларнинг ҳаётлари фаровонлашувига сабабчи бўлаётганликлари қувонарли албатта. Лекин, шоли курмаксиз бўлмаганидек, ҳоким ёрдамчилари орасида ҳам ўз ҳалқумини ўйлаганлар йўқ эмас.

▪️Жумладан, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Ўртачирчиқ туманидаги маҳаллалардан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи К.М. мансабдор танишлари орқали “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида фуқарога 1,8 гектар ер майдонини 10 йил муддатга ижарага олиб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 13 минг АҚШ доллари олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.

▪️Жиззах вилоятида кузатилган ҳолатда эса Ғаллаорол туманидаги маҳаллалардан бирида ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишловчи И.К. ваколатли танишлари кўмагида фуқарони туман тиббиёт бирлашмасига ишга киритиб қўйиш эвазига 1200 АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда ҳоким ёрдамчиларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

ТАДБИРКОРЛАР КУНИДА ТАДБИРКОР МУРОЖААТИ

"Тадбиркорликни ривожлантириш" компанияси Ҳамкор банк ва Турон банкка тадбиркорликни ривожлантириш учун имтиёзли маблағлар ажратган экан. Ўша маблағлар ҳисобидан белгиланган шартлари ва тартибларига асосан хизмат кўрсатиш йўналиши учун юридик шахс сифатида кредит олмоқчи эдим. Лекин афсус ушбу банклар рад жавоби беришди, лекин сабабини тушунтиришдан бош тортишди.

Ҳамкор банк ва Турон банк Call марказига телефон қилиб 6 йилдан буён фаолият юритишимни, Тадбиркорликни ривожлантириш  компанияси ҳисобидан ажратилган ресурс ҳисобидан  кредит олмоқчилигимни айтсам улар менга "БУ РEСУРСНИ ЎЗЛИГИМИЗ УЧУН БОШҚА МАҚСАДЛАРГА ОЛГАНМИЗ ВА БУНДАҚА КРEДИТ БEРМАЙМИЗ" дейишмоқда!

Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси Call марказига телефон қилсам улар "Биз ушбу маблағларни тадбиркорлар учун ажратиб берганмиз, фойдалансангиз бўлади" - дейишмоқда.

Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси ўзи бу маблағларни банкларга Тадбиркорликни ривожлантириш учун берганми ёки бошқа мақсадлар учунми? Нима учун ушбу банклар кредит ажратилмайди дейишмоқда ? Таниш билиши йўқ тадбиркорлар бу маблағлардан ва ресурслардан фойдалана олмайдими ?

6 йилдан буён тадбиркорлик билан шуғулланаман, "Ёшлар ва бизнесни ривожлантириш йили" деб муҳтарам Президентимиз қанчадан қанча ёш тадбиркорлар учун йўллар очиб бермоқда. Наҳотки олис вилоятлардаги тадбиркорлар бундай имкониятдан фойдалана олишмайди-ми?

P.S.: Марказий банк расмийларига ушбу мурожаатчи шахсий рақамлари тақдим этилади. Ўрганиб кўришса, Тадбиркорлар кунида тадбиркорга ёрдам кўрсатишса, йўл-йўриқ кўрсатилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣6️⃣7️⃣8️⃣

БУГУН ТАДБИРКОРЛАР КУНИ

20 август – Ўзбекистон тарихида 4-бора Тадбиркорлар куни кенг нишонланади.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сиз, азизларни, 20 август – Тадбиркорлар куни билан чин дилдан қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, юрт равнақи ҳамда халқ фаровонлиги йўлидаги олижаноб фаолиятингизда улкан зафарлар тилайди.

Сизлар бор экансизлар, Ўзбекистон албатта катта марраларни забт этишда дадил одимлайверади!


Бугун республикамизнинг барча ҳудудларидан 300 га яқин энг кўзга кўринган тадбиркор ва инвесторлар Қорақалпоғистонда тўпланади.

Бундан ташқари, хорижда бизнесини йўлга қўйган яна 40 дан зиёд ватандошларимиз келиб, Қорақалпоғистон шароити билан танишади. Ҳудудий студияларда мингдан ортиқ бизнес вакиллари иштирок этади.

БАРЧА ТАДБИРКОРЛАРНИ БУГУНГИ БАЙРАМИ БИЛАН САМИМИЙ ТАБРИКЛАЙМИЗ.🎉

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣6️⃣7️⃣8️⃣9️⃣Батафсил

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Ўзбекистон банклари ассоциацияси бош директори Хамидов Бахтияр Султанович "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи" фахрий унвони билан мукофотланди.


Давлатимиз раҳбарининг топшириғи билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Президентимиз номидан ушбу юксак унвонни Б.Хамидовга топширди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон банклари ассоциациясида ташкил этилган тадбирда Б.Хамидовнинг мустақил Ўзбекистон тарихининг энг мураккаб ва синовли даврларида давлатчилигимиз асосларини мустаҳкамлаш, халқ хўжалиги тармоқлари иқтисодиётини юксалтириш борасидаги фидокорона хизматлари ҳусусида сўз юритилди.

☝🏻Эслатиб ўтамиз, Б.Хамидов 2021 йилда «Дўстлик» ордени билан мукофотланган эди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

InfinBLACK – 5 дақиқада молиявий эркинлик!

InfinBANK сизга янги имкониятни тақдим этади! Энди атиги 5 дақиқада InfinBLACK кредит картасига эга бўлишингиз мумкин. Ушбу кредит карта билан сиз, 50 кунгача ва 50 миллион сўмгача InfinBANK маблағларидан фоизсиз фойдаланиш имкониятига эгасиз. Карта билан онлайн харидлар учун тўлов қилиш, дўкондан маҳсулотлар сотиб олиш ёки дунё бўйлаб саёҳат қилиш имконияти бор. Энг муҳими: ҳеч қандай гаровларсиз!

InfinBANK иловасида ҳозироқ ариза юборинг ва 5 дақиқада жавоб олинг! InfinBLACK билан молиявий орзуларингизни тезда амалга оширинг!

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣6️⃣7️⃣8️⃣9️⃣Батафсил

ТАВАЛЛУД КУНИНГИЗ БИЛАН

Бугун Абдурасул Неъматович Абдуллаевнинг таваллуд куни. У 1968 йил 17 августда Қашқадарё вилоятида таваллуд топган. 1991 йили Тошкент Халқ хўжалиги институтини тамомлаган.

Фаолияти давомида Ўзсаноатқурилишбанк, Ипотека-банк ва Халқ банкида Бошқарув Раиси лавозимида самарали фаолият юритган.

Оҳангарон тумани ҳокими ва Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимларида юрт хизматида бўлган.

Ҳозирда «Халқ лизинг» МЧЖ да Бош директор лавозимида ишлаб келмоқда.

Каналимиз ва барча шогирдларингиз номидан самимий табригимизни қабул қилинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣6️⃣7️⃣8️⃣9️⃣ батафсил

ҚИЗИҚ ИШЛАР


Фарғона вилоятига Президентимиз ташрифлари давомида вилоятнинг Қува туманида бўлиб, у ерда йиғилиш ўтказди. Шу сабаб Қува туманига эътибор кучайди. Ютубни кузатсангиз ушбу тумандаги ўзгаришларни кузатишингиз мумкин.

Ҳозир у ҳақида эмас.
Банклар ҳақида.
Ташрифдан кейин вилоят ҳокими Х.Бозаров иқтисодий комплекс бошқармалари ва вилоят тижорат банклари раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ тузиб Қувага юборади (Ишчи гуруҳнинг тасдиқланган варианти бизда мавжуд). Ишчи гуруҳлар ҳар бир МФЙдаги ишсизлар, мигрантлар, тадбиркорларни хатловдан ўтказиш вазифаси топширилган.

Қизиғи ушбу ишчи гуруҳга 20 та ишчи гуруҳнинг 4 таси бошқарма ва 16 таси вилоят тижорат банклари киритилган. Ҳар куни ишчи гуруҳга киритилган бошқарма ва банклар бир нечта ходимлари билан туманга бориши ва ушбу ишчи гуруҳ фаолиятига оид кунлик муҳокамаларда иштирок этиб боради. Айни кунда ҳам давом этмоқда. Кунлик ҳисоботлар юритилмоқда (Бир неча кунлик ҳисоботлар ҳам бизда мавжуд).

Энг ачинарлиси, кунлик кўрсаткичлар таҳлил қилиниб, маҳалладаги еттилик қолиб, вилоятдан бириктирилган тижорат банклари раҳбарлари ишдан олиш бошланган. Мазкур компания иш бошлаганидан буён 2 та вилоят тижорат банки ва битта Бош бошқарма бошлиғи эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармасику тушунарли, ишчи гуруҳ фаолияти унинг фаолияти билан боғлиқ масалада фаолият юритаётгандир. Тижорат банкига қандай алоқаси бор? Қолаверса тижорат банкини лавозимидан озод этиш ваколати қачондан буён вилоят ҳокимлигига берилган? Вилоят ҳокимлиги тижорат банки раҳбарини ишдан олиш бўйича республика банкига хат юборади холос. Афсуски, Республика банклари вилоятдаги бўлими ҳимоясига киришишдан кўра, вилоят ҳокими раъйига қарши бориши қийин.

Республика банклари Фарғонадаги бўлимларингдан хабар олиб қўйинглар. Меҳнат инспекцияси эътиборига ҳавола қилмоқчи эдик, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик Бош бошқармаси бошлиғи ишдан олинганини ўқиб, бу фикримиздан қайтдик. Банклар масаласига эса, ачиниб қўйдик холос.

Афсуски, Марказий банк статистик кўрсаткичларни, айниқса, муаммоли кредитлар таҳлилини вилоятлардаги банклар кесимида очиқлаганда эди, ушбу вилоятдаги мазкур кўрсакткичларни таҳлил қилиб кўрган бўлар эдик.

Ишчи гуруҳ ўрганишлари айни кунда ҳам давом этмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣6️⃣7️⃣8️⃣9️⃣ батафсил

55 НАФАР ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ТАДБИРКОРЛАР МУРОЖААТИНИ ЎЗ ВАҚТИДА КЎРМАГАНИ УЧУН ЖАЗОЛАНДИ

Бизнес-омбудсман томонидан тадбиркорлар мурожаатларининг ўз вақтида кўриб чиқилиши таҳлил қилинганда, айрим ҳоким ёрдамчилари томонидан қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.

Вазирлар Маҳкамасининг 373-сон қарорига асосан, ҳоким ёрдамчиси тадбиркорнинг кредит олиш учун аризасини 5 кун ичида кўриб чиқиб, Ягона электрон платформага ўз хулосасини киритиши шарт.

Аммо Жиззах вилоятидаги 55 нафар ҳоким ёрдамчиси ушбу талабга риоя қилмаган. Уларнинг ҳаракатсизлиги оқибатида 110 дан ортиқ тадбиркорнинг мурожаати ўз вақтида кўриб чиқилмади.

Зомин туманидаги "Яхши ният" (номи ўзгартирилган) МЧЖ раҳбарининг кредит олиш учун аризаси белгиланган муддатдан 60 кунга кечикиб кўриб чиқилгани бунга мисол бўла олади.

Қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган масъул шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.

P.S.: Ушбу хабардаги ҳолатни республика бўйича таҳлили кўтарилса, қандай ҳолат чиқишини таҳмин қилиш мумкин. Агентлик муносабат билдиришидан яхши гумондамиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣6️⃣7️⃣8️⃣

Банкир кундалиги канали ASIA ALLIANCE BANK жамоаси ва мижозларини 15 йиллик юбилей билан чин юракдан табриклайди!🎉

Ушбу сана муносабати билан сизларга мустаҳкам соғлиқ, барқарорлик, юқори даромад ва фаровонлик тилаймиз. Ҳаётингиз омадли лойиҳалар, ёқимли лаҳзалар ва ёрқин таассуротларга бой ўтсин!

Банкир кундалиги канали ASIA ALLIANCE BANK билан ҳамкорлик қилишдан доимо мамнун. Ва келажакда ҳам бирга, ҳамкорликда ишлашга тайёр. Яна бир бор ушбу сана барчангизга муборак бўлсин!

Банкнинг келажакдаги фаолиятига омад ва янги ютуқлар тилаб қоламиз!

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦 "BRB Fintech Hackcelerator" IT-танлови бошлангани эълон қилинди

Мазкур танловдан мақсад Ўзбекистонда IT-бизнесни қўллаб-қувватлаш, инновацион маҳсулотлар яратиш ва аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишдан иборат. Танлов Бизнесни ривожлантириш банки томонидан Amity университети, Yandex, Ўзбекистон IT ҳамжамияти ва Veon AdTech каби етакчи ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Батафсил.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИ ХОДИМЛАРИНИНГ ИШ ҲАҚЛАРИ ҲАМ ОШИРИЛДИ

☑️Куни кеча қабул қилинган фармонга кўра, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб:

▪️бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, “Мурувват” интернат уйлари, болалар ва меҳрибонлик уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори – 15 фоизга оширилди;

▪️бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори – 10 фоизга оширилди, мазкур банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ходимлар бундан мустасно;

▪️меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 155 000 сўм;

▪️базавий ҳисоблаш миқдори –
375 000 сўм этиб белгиланди.

☝🏻Такрорлаш бўлса ҳам эслатиш. Булар 1 октябрдан кучга киради! Эртадан бошлаб ҳисобчисини миялашни бошлайдиганлар ҳам борда!

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони қабул қилинди.

☑️2024 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар миқдори 15 фоизга оширилди.
Бунда:


▪️пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 428 000 сўм;

▪️ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 834 000 сўм;

▪️ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 920 000 сўм этиб;

▪️фуқароларга тўланадиган бошқа пенсиялар ва нафақалар миқдорлари иловага мувофиқ белгиланди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️СУДНИНГ ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЧИҚСА, КРЕДИТГА ФОИЗ ВА НЕУСТОЙКА ҲИСОБЛАНИШИ ТЎХТАТИЛАДИ

☑️Қонунчиликка кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб:

▪️аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига ажратилган кредитлар бўйича қарздорликни ундириш бўйича суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда, мазкур кредитлар бўйича фоизлар ва неустойка ҳисобланиши тўхтатилиши;

▪️тўлов миқдори кредит мажбуриятларини бажариш учун етарли бўлмаганда, маблағларни, биринчи навбатда, мутаносиб равишда муддати ўтган асосий қарз ва фоиз қарздорликларини, иккинчи навбатда жорий тўлов учун ҳисобланган фоизлар ва асосий қарзни, кейинги навбатларда неустойка ва ижро харажатларини қоплашга йўналтириш тартиби ўрнатилиши белгиланган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Вебстер университети (Webster University) ўзининг таълим дастурларини ҳамкор университетларда тақдим этади

📍 Тошкент Тиббиёт Академиясида:

🔹 Биология (BA in Biology)
🔹 Кимё (BS in Chemistry)
🔹 Психология (BA in Psychology)
🔹 Ҳамширалик иши (BSN in Nursing)

📍 Самарқанд Давлат Университетида:

🔹 Биология (BA in Biology)
🔹 Кимё (BS in Chemistry)
🔹 Психология (BS in Psychology)

📍 Самарқанд Давлат Тиббиёт Университетида:

🔹 Ҳамширалик иши (BS in Nursing)

📍 Бухоро Давлат Тиббиёт Университетида:

🔹 Биология (BA in Biology)
🔹 Кимё (BS in Chemistry)
🔹 Психология (BA in Psychology)
🔹 Ҳамширалик иши (BSN in Nursing)

3️⃣ ➕ 1️⃣ дастури орқали охирги 1 йилни АҚШда ўқиш ва 2 та диплом олиш имкониятига эга бўлинг!

🔗 Ҳужжатларингизни 19 августгача онлайн webster.uz/apply сайти орқали топширинг!

💫 Вебстер университети билан келажагингизни яратинг!

📧 Электрон почта:

uzadmissions@webster.edu

📞 Телефон рақам: +998555030066

(Лицензия №038901)

Сайт | Телеграм | Инстаграм

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ЭГАЛЛАБ ОЛИНГАН ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ ҲУЖЖАТЛАШТИРИБ ОЛИШИНГИЗ МУМКИН

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида»ги
қонуни имзоланди.

☑️Унга кўра, фуқаролар қуйидаги кўчмас мулкларни ўз номига (ижара ва мулк ҳуқуқи асосида) қонуний ўтказиб олиши мумкин:

▪️2018 йил 1 май кунигача якка тартибдаги уй-жой қуриб ўзбошимчалик билан эгаллаган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;

▪️2018 йил 1 май кунигача фуқаролар ва ташкилотлар томонидан ҳужжатда кўрсатилган майдондан ортиқча эгалланган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;

▪️“бир марталик акция” доирасида ҳуқуқларни эътироф этиш охирига етмаган ер ҳамда ундаги бино ва иншоотлар;

▪️2021 йил 8 июнга (ҳокимларнинг ваколати бекор қилингунига) қадар туман (шаҳар) ҳокимлари қарори билан ажратилган, лекин вилоят ҳокими ёки халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланмаган ер;

▪️боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудидаги турар жойлар ҳамда улар эгаллаган ер;

▪️кичик саноат зоналари ҳудудига 2020 йил 9 мартгача жойлаштирилган тадбиркорларнинг ери;

▪️давлат ордери билан хусусийлаштирилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер;

▪️ҳоким қарори билан мулк ҳуқуқи эътироф этилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер участкаси.

☑️Кўчмас мулкни қонунийлаштириш учун улар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

▪️ер бошқа шахсга ажратилмаган ёки аукционга чиқарилмаган бўлиши;
▪️ер участкасидан фойдаланишда низо мавжуд эмаслиги;
▪️ер ва мол-мулк солиғи бўйича қарздорлик мавжуд эмаслиги;
▪️муҳофаза зонасида, суғориладиган ерда жойлашмаганлиги;
▪️бош режа талабларига зид эмаслиги (мавжуд бўлса);
▪️ҳар бир категорияга хос бошқа шартлар (инвестиция мажбурияти бажарилганлиги, ширкат аъзоси ҳисобланиши ва бошқалар).

Қонун 3 ойдан сўнг кучга киради.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…
Subscribe to a channel