bankirkundaligi | Unsorted

Telegram-канал bankirkundaligi - 🇺🇿Банкир кундалиги

66917

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Subscribe to a channel

🇺🇿Банкир кундалиги

СЕРТИФИКАТЛАНГАН ШАРИАТ АУДИТОРИ ВА МАСЛАҲАТЧИСИ БЎЛИШ ИМКОНИЯТИНИ ҚЎЛГА КИРИТИНГ

Ислом молияси соҳасида дунё бўйича тан олинган AAOIFI нинг CSAA ва CPSS сертификатига биз билан тайёрланинг!
 
☝🏻Ушбу сертификат ўз эгасига дунёнинг исталган давлатида исломий молия соҳасида ишлаш ва Махсус Кенгаш таркибида бўлиш имкониятини беради.

Дарслар онлайн жонли эфирда, AAOIFI сертифкатини олган халқаро экспертларимиз томонидан, инглиз тилида олиб борилади.

Тайёрлов курси: 21 - сентябрдан бошланади, рўйхатдан ўтишга улгуриб қолинг!

Энди нарҳ атиги 3 950 минг сўм.


Ушбу тайёрлов курсини якунлаган иштирокчилар AAOIFI ташкилоти томонидан ўтказиладиган CSAA  ва CPSS имтихонларига руйхатдан ўтиб имтиҳон топширишлари мумкин бўлади.

Шошилинг бу чегирма ва CSАА бошқа бўлмайди! Айнан сизга керак ушбу тайёрлов курси!

CSАА онлайн жонли тайёрлов курсларимиздан рўйхатдан ўтиш учун муддат оз қолди. Ушбу курслар Ислом молияси масалалари бўйича мутахассис бўлишингизга ёрдам беради ва CPSSШариат стандартлари бўйича малака сертификатини олиш учун ҳам тайёргарлик вазифасини ўтайди. CSАА курсларини тугатган иштирокчилар CPSS имтиҳонларини ҳам топширишга тайёр бўлишади.

Рўйхатдан ўтиш ва қўшимча маълумот учун:
@AlMuamalat_contact

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

JETTA BY VOLKSWAGEN -sizning orzuingiz haqiqatga aylanadi!
36 oylik foizsiz to'lov reja evaziga nemis sifatli avtomobilga ega bo'ling!

⚡️Dastlabki to'lov – 35%
⚡️Oylik to'lov – 5,8 mln. so'm
⚡️Daromad haqida ma’lumotnoma kerak emas.

Shoshiling! Foydali shartlardagi noyob taklif ayni hozir amalda va muddati cheklangan.

Ma'lumot olish uchun:
☎️Telefon: + 998712070303
🌐Veb-sayt: jetta-auto.uz
📸Instagram: @ jettauzbekistan

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

АСОСИЙ СТАВКА ЎЗГАРМАДИ

Марказий банк Бошқарувининг 2024 йил 12 сентябрда асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарори юзасидан Пресс-релиз.

Одатда Марказий банк бир кун олдин ўз телеграм каналида анонс сифатида эълон қилар эди. Бу сафар ундай бўлмади.

Навбатдаги йиғилиши 2024 йил 24 октябрга белгиланган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

“Трастбанк” жисмоний ва юридик шахсларга қуёш панелларини сотиб олиш ҳамда ўрнатиш учун “Яшил энергия” кредитини таклиф этади

Жисмоний шахсларга қуввати 5 квт гача бўлган энергия тежамкор қуёш панелларини сотиб олиш ва ўрнатиш учун:
➡️ Миқдори: БҲМнинг 200 бараваригача;
➡️ Муддати: 60 ой;
➡️ Фоиз ставкаси: 19,5 %.

Юридик шахсларга:
➡️ Миқдори: БҲМнинг 1000 бараваригача;
➡️ Муддати: 60 ой;
➡️ Фоиз ставкаси: 20,5 %.

Шошилинг! “Трастбанк” офисларига мурожаат қилинг.
Саволларингиз бўлса 1287 рақамига қўнғироқ қилинг.
Батафсил маълумот www.trastbank.uz сайтида

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Chegirmalar oyi!

10 000 000 so‘mdan ortiq miqdordagi kredit foiz stavkasiga 10% gacha chegirmalar sovg‘a qilamiz. TBC UZ ilovasini yuklang, ariza topshiring va bir daqiqada yechimga ega bo‘ling.

Batafsil tbcbank.uz saytida

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Айтишларича, бугун Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кутилмоқда.

Кун тартиби: Маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш, камбағал оилалар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида.

Йиғилишда ҳокимлар, уларнинг барча ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, Божхона, Иқтисодиёт ва молия, инвестициялар, саноат ва савдо, ижтимоий ҳимоя агентлиги, қишлоқ ва сув хўжалиги, соғлиқни сақлаш, мактабгача ва мактаб таълими, камбағалликни қисқартириш ва бандлик, маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш, ёшлар, хотин-қизлар, статистика, Бизнес-омбудсман, Савдо-саноат палатаси ҳудудий бўлимлари бошлиқлари, Марказий банк ва тижорат банклари раҳбарлари иштирок этади.

Жумладан шаҳар ва туман тижорат банклари раҳбарлари ва юқоридаги бошқармаларининг шаҳар ва туман бўлим бошлиқлари ҳамда МФЙлардаги ҳоким ёрдамчилари ва ижтимоий ходимлар ҳам иштирок этади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦 MKBANK KIA ва CHERY автомобилларини сотиб олиш учун автокредит таклиф қилмоқда

MKBANK'нинг қулай шартлардаги кредитлари орқали KIA ва CHERY автомобиллари эгасига айланиш имконияти мавжуд.

✔️Шартлари:
🟣Фоиз ставкаси - 18% дан;
🟣Бошланғич тўлов - 20% дан;
🟣Кредит муддати - 60 ойгача;
🟣Кредитнинг максимал миқдори - 680 млн сўм.

🔗 Автокредит расмийлаштириш орқали, Visa Platinum ва Visa Infinite карталарини бепул қўлга киритиш мумкин!

📌 Диққат, акция 1 декабргача амал қилади!

Батафсил.


👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (2 - 8 сентябр) янгиликлари.

☑️
Марказий банк махсус стипендия танловини эълон қилди. Батафсил.

☑️Бизнесни ривожлантириш банки ишсиз фуқароларни касбга ўқитиш ва ишга жойлаш бўйича янги лойиҳани амалга оширганини маълум қилди. Батафсил.

☑️Азия аллианс банк бирламчи ва иккиламчи бозор учун автокредит таклиф этди. Муддати 60 ойгача, фоизи26,9%дан бошлаб.

☑️Асакабанк Chevrolet Tracker автомобили учун 5 йил муддатга автокредит таклиф этди Бошланғич тўлов 44 590 000 сўм.

☑️Ўзсаноатқурилишбанк кичик бизнес учун депозит таклиф этди. Минимал сумма 10 млн сўм, фоизи 23%. Фоизлар капиталлашади ва муддатидан олдин ечиб олиш мумкин.

☑️Микрокредитбанк KIA автомобиллари учун автокредит таклиф этди. Фоизи 18%дан, бошланғич тўлов 20%дан, муддати 60 ойгача.

☑️Ўзмиллийбанк "Жозибали" омонатини тақдим этди. Минимал бошланғич тўлов 500 минг сўм, муддати 6 ой. Фоизи банк бўлимларига бориб очилганда 21%, мобил иловада очилганда 22%.

☑️Ориент финанс банк иккиламчи бозор учун автокредитни таклиф этди. Муддати 48 ой, фоизи 26%дан. Дастлабки тўлов автомобил қийматининг камида 25%.

☑️Универсалбанк "Миллий" автокредитини таклиф этди. Муддати 36 ойдан 60 ойгача, фоизи 30-34%.

☑️Анорбанк Давлат олий ўқув юртлари талабалари контракт тўловларини банк мобил иловаси орқали тўлаганда тўлов маблағидан 100%гача кешбек ютиб олиш мумкин бўлган танлов эълон қилди. Ғолибларга 1 та 1-ўринга 100%, 2 та 2-ўринга 50% ва 3 та 3-ўринга 30% кешбек тақдим этилади.

☑️Агробанк "Agrobank mobile" орқали қанча керак бўлса, шунча пул юборишни таклиф этди. Лимит 20 млн сўмгача.

☑️Пойтахт банк "Биргаликда" омонатини таклиф этди. Муддати 24 ойгача, минимал миқдор 1 млн сўм, фоизи 25%.

☑️Гарант банк "Ягона МФО" технологиясига ўтаётганини маълум қилди. Ягона код 00439.

☑️Алоқабанк Осиё Тараққиёт Банкининг “Савдо ва таъминот занжирини молиялаштириш дастури” доирасида “Ўзбекистоннинг етакчи ҳамкор банки” мукофоти билан тақдирланганини маълум қилди.

☑️Халқбанки Қашқадарё ва Жиззах вилоятида сутчилик соҳасини ривожлантириш учун хорижий валютада кредит таклиф этди. Муддати 5 йил, имтиёзли давр 12 ой, фоизи (АҚШ долларида) 5,5%.

☑️Давр банк тадбиркорлар учун 5 млрд сўмгача кредит таклиф этди. Фоизи 24%дан, муддати 60 ойгача. Кредит бир ойда асосий ҳисобрақам айланмаси 440 млн сўмдан ошган юридик шахсларга мўлжалланган.

☑️Капиталбанк 2024 йил 1-ярим йиллик якунлари бўйича соф фойдаси 775 млрд сўмдан ошганини маълум қилди. Банк ушбу даврда хусусий компаниялар орасида ТОП-5 энг йирик солиқ тўловчилар қаторига кирган.

☑️Smartbank Халқаро Савдони Молиялаштириш Ислом Корпорацияси (ITFS) билан ҳамкорликда кичик ва ўрта бизнес субъектларига 100.000 АҚШ долларидан бошлаб, 18 ой муддатгача Исломий молиялаштириш линиясини таклиф этди. Тел.: 1377.

☑️Инфинбанк InfinBLACK кредит картасини таклиф этди. Миқдори 50 млн сўмгача, 50 кунгача фоизсиз фойдаланиш имконияти ва муддати 5 йилгача. Ушбу картадан хорижда ҳам фойдаланиш мумкин.

☑️AVO bank мобил иловаси орқали AVO platinum картасини фаоллаштирган мижозлари ютуқли ўйин иштирокчиси бўлиб, бир қатор совғаларга эга бўлиши мумкинлигини маълум қилди. Батафсил.

☑️Қуйидагилар ишга таклиф этди:
▪️Микрокредитбанк;
▪️Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси.

☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.

☑️Бирламчи ва иккиламчи ипотека кредитлар шартлари 👉Мана бу ерда.👈

☑️Микроқарзлар шартлари 👉Мана бу ерда.👈

☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦 Бизнесни ривожлантириш банки ишсиз фуқароларни касбга ўқитиш ва ишга жойлаш бўйича янги лойиҳани амалга оширди

"Бизнесни ривожлантириш банки" ва “HOTEL PRO” компанияси ҳамкорлигида “Меҳмонхона хизмати” йўналишида касбий билим олишга қаратилган бепул ўқув курслари ташкил этилди.
Ўқув курсида 42 нафар ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар ўқитилиб, банк кўмагида меҳмонхоналарга ишга жойланди.

Батафсил.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

💛 AVO картомания билан орзулар томон олға 💛

AVO банкдан ютуқли ўйинда иштирок етинг ва iPhone 15, PlayStation 5, Dyson Airwrap ҳамда AVO етакчи дизайнерларидан эксклюзив бренддаги кийим ютиш имконини қўлга киритинг!

Иштирокчига айланиш учун:
AVO иловасида 👍👍👍👍 пластик картасини буюртма қилинг
Уни сизга яқин AVO картомати ёки почтоматидан олиб кетинг
Картани унинг орқа томонидаги QR-код ёрдамида фаоллаштиринг — тайёр!

Ҳар жума 19:00 да AVO Телеграм саҳифасида ютуқли ўйинни кузатинг.
📆Акция даври: 4.09.2024-йилдан 4.10.2024-йилгача

Ғолиблар тасодифий рақамлар генератори ёрдамида аниқланади.
Акция шартлари билан
оммавий офертада танишиб чиқинг

Маълумот учун: +998 (78) 888-78-87

Батафсил: avo.uz
«AVO bank» АЖ

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (26 август - 1 сентябр) янгиликлари.

☑️
Азия аллианс банк KIA ва CHERY автомобиллари учун автокредит таклиф этди. Фоизи 22%дан, муддати 60 ойгача, бошланғич тўлов 25%дан бошлаб.

☑️Асакабанк BYD E2 автомобили учун 5 йил муддатга автокредит таклиф этди Бошланғич тўлов 50%.

☑️Ўзсаноатқурилишбанк кластерлар учун имтиёзли кредит таклиф этди. Миқдори индивидуал белгиланади, муддати 24 ойгача, имтиёзли давр 18 ойгача, UZS, USD, EUR валюталарда ажратилади.

☑️Микрокредитбанк "Маврид" иловаси орқали оилавий тадбиркорлик йўналишида имтиёзли кредит олишни таклиф этди. Илова орқали кредитни сўндириш ҳам мумкин. Миқдори 33 млн сўмгача, фоизи 17,5%:, муддати18-24 ой.

☑️Ўзмиллийбанк KWIKPAY тўлов тизими орқали Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Арманистон, Туркия, Греция, Кипр, Исроил каби мамлакатларга, шунингдек, Ўзбекистон йўналиши бўйича ортга тезкор пул ўтказмаларини амалга ошириш мумкинлигини маълум қилди. Ўтказма 0% комиссия билан ва АҚШ долларида берилади.

☑️Ориент финанс банк овердрафт кредитини таклиф этди. Муддати 24 ой, фоизи 24%. Фоизлар фақат сарфланган суммага ҳисобланади.

☑️Узумбанк Узум карталарини чиқариш ва унга хизмат кўрсатиш 0 сўмни ташкил этиши ростлигини маълум қилди.

☑️Бизнесни ривожлантириш банки IT-лойиҳалар ва рақамли хизматлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди Батафсил.

☑️Универсалбанк 60 ой муддатга қуёш панеллари учун кредит таклиф этди. Фоизи 19,5%, миқдори БҲМнинг 200 баробаригача. Кафиллик, гаров ёки суғурта полиси билан ажратилади.

☑️Анорбанк 100 млн сўмгача микроқарзни байрам кунлари ҳам онлайн расмийлаштириш мумкинлигини маълум қилди.

☑️Агробанк "Agrobank mobile" орқали қанча керак бўлса, шунча пул юборишни таклиф этди. Лимит 20 млн сўмгача. Батафсил.

☑️Пойтахт банк BYD автомобиллари учун автокредит таклиф этди. Муддати 48 ойгача, дастлабки бадал 30-50%.

☑️ТБC банк 19%дан 25%гача омонат очиб, фоизларни йўқотмасдан пулларни ечиб олиш мумкинлигини ва исталган вақтда уларга қўшимча маблағ киритиш мумкинлигини маълум қилди. Бунда 20 млн сўм қолдиқ қолиши керак.

☑️Ҳамкорбанк жорий йил 31 август куни ўзининг 33 йиллигини нишонлади. Табриклаймиз.

☑️Гарант банк "Имконият" микроқарзини таклиф этди. Миқдори 100 млн сўмгача, муддати 30 ойгача, фоизи 32%.

☑️КДБ банк Ўзбекистан Бошқаруви қарорига асосан Корпоратив мижозлар ходимларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган бошқа тўловларни банк карталарига ўтказиш лойиҳаси бўйича Оммавий оферта тасдиқланганини маълум қилди.

☑️Туронбанк С.Т.Калдибаевни банк Бошқаруви Раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганини маълум қилди. Батафсил.

☑️Алоқабанк янги уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредит таклиф этди. Муддати 20 йил, бошланғич тўлов 15%.

☑️Халқбанки "Фаровон" ипотека кредитини таклиф этди. Янги уй-жой сотиб олиш учун муддати 20 йил, бошланғич тўлов 15%дан бошлаб, фоизи 17%дан бошлаб.

☑️Трастбанк жисмоний ва юридик шахсларга қўёш панеллари учун кредит таклиф этди. Муддати 60 ой, фоизи фуқароларга 19,5%, юридик шахсларга 20,5%. Шукнингдек, “Trastpay” мобил иловаси орқали “UzCard” ва “HUMO" карталари ўртасида бир ой ичида 10 млн сўмгача пул ўтказмаларини фоизсиз амалга ошириш мумкинлигини маълум қилди. Батафсил.

☑️Ипак йўли банки Рақобат қўмитаси томонидан реклама қонунчилиги бузилиши юзасидан қўлланилган чора юзасидан муносабат билдириб, аниқланган ҳолат юзасидан узр сўради.

☑️Давр банк "Шарқона" омонатини таклиф этди. Муддати 60 ой, фоизи 22%, минимал миқдори 500 минг сўм.

☑️Ипотека-банк иккиламчи бозор учун ипотека кредит таклиф этди. Муддати 450 млн сўмгача, муддати 10-20 йил, фоизи 24%, дастлабки тўлов 26%.

☑️Банклар ишга таклиф этди:
▪️Ҳаётбанк;
▪️Гарантбанк;
▪️Анорбанк.

☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.

☑️Бирламчи ва иккиламчи ипотека кредитлар шартлари 👉Мана бу ерда.👈

☑️Микроқарзлар шартлари 👉Мана бу ерда.👈

☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

ВАЗИРЛИК ДАМ ОЛГАНИ ҚЎЙМАЙДИ

Иқтисодиёт ва Молия вазирлигидан 2024 йил 31 август (дам олиш куни) топшириқ ёзилмоқда:

- Ҳурматли ҳамкасблар, сиздан, драйвер лойиҳаларни 1 сентябр ҳолатига бажарилиши бўйича маълумотларни 2 сентябр соат 12-00 га қадар тақдим қилишингизни сўрайман.

Мазкур маълумот Раҳбар ҳузурида бўладиган йиғилишга тайёргарлик кўриш мақсадида ишлатилади
.

Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги бизни байрам кунлари оила даврасида байрамни нишонлашга йўл қўймаяпти - деб ёзишмоқда.

☝️🏻Маълумот учун, 31 август ҳам 2 сентябр ҳам дам олиш кунлари ҳисобланади. Бу Президент томонидан белгиланган. Вазирлик эса Президент фармонини шунчаки менсимайди. Шу топшириғини иш кунида бажарса нима бўлади ёки драйвер лойиҳаларда жуда катта ўзгаришлар бўлиб кетадими?

P.S.: Вазирлик эпласа муносабат билдирсин. Истаса шу топшириқни ёзган масъул билан шуғуллансин, топа олмаса бизда исм-шарифи ҳам мавжуд.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Юртим 33 ёшинг муборак!
Сени яхши кўраман, хизматингдаман.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

АМАЛ НИМА?!

Менга қолса, раислик уёқда турсин, минг марта катта амалиям мисоли оёғингдаги этикдай гап.

Сени амалга халқ кўтардими, давлат кўтардими, барибир "Мана шу этикни кийгин-да, керак бўлса сув кечиб, керак бўлса лой кечиб халқнинг хизматини қилгин", дейди.

Қиласанам!..
Тўғри, бир хиллар бор: зиғирдай амал тегдими, бўлди, Худо амал билан ақл қўшиб берди, деб ўйлайди. Бунақалар ёнида ўзидан ақллироқ одам ишлашини хоҳламайди. Назарида ақлли одам этигини ечиб олаётгандай бўлаверади.

Ўткир Ҳошимов

Амалдорлардан тортиб, оддий ходимларгача, ҳатто бугун ишда ўтирганларигача байрам муборак бўлсин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)

▪️БАНКОМАТДАГИ МУАММО
Мен М.Э.А. 27 август куни Тошкент шаҳри, Ипподромда жойлашган Ипак йўли банкининг банкоматидан бир млн сўм ечгандим. Техник хатолик деб кўрсатди ҳамда пул бермади. Лекин картамдан пул ечилди. Банкка мурожаат қилсам 4 сентябрдан иш бошланади, ходимлар чиқиб кўриб беради деди. Мени 3 та фарзандим мактабга чиқиши керак, оёқ кийим олгани тушгандик Ипподромга. Илтимос шу маслами ечишга ёрдам беринглар.

(Ушбу мурожаатчи шахсий маълумотлари банк расмийларига тақдим этилади)

▪️«ИШЧАНЛИК» МАСАЛАСИ
Микрокредитбанк Фарғона вилоят ҳамма филиаллари бугун ишламоқда (31.08.2024й.).

▪️Қуйидаги расмда ҳам Алоқабанкдаги «ўта ишчанлик» масаласи кўтарилган (31.08.2024й.).

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​ҚУЁШ ПАНЕЛЛАРИ УЧУН КРЕДИТЛАР
(Бош банк мутасаддиларидан олинган маълумотлар асосида тайёрланди)

☑️Асакабанк
▪️Фуқаролар учун
Муддати 3 йилдан 5 йилгача
Фоизи 19.5%
Бошланғич тўлов 0%
Миқдори 68 млн. сўмгача
Батафсил

☑️Ипак йўли банки
▪️Фуқаролар учун
Муддати 3 йилгача
Фоизи 27,9%
Миқдори 200 млн сўмгача
Батафсил

☑️Халқ банки
▪️Таъминотчи корхоналар учун
Муддати 36 ойгача
Имтиёзли давр 3 ойгача
Фоизи 24%
Бошланғич тўлов 0%
Миқдори 5 млрд.гача
Батафсил

▪️Фуқаролар учун
Фоизи 19,5%
Муддати 5 йил
Миқдори 100 млн. сўмгача
Батафсил

☑️Капиталбанк
▪️Фуқаролар учун
Фоизи 20%
Муддати 60 ой
Миқдори 50 млн сўм
Батафсил

☑️Ўзсаноатқурилишбанк
▪️Таъминотчи корхоналар учун
Муддати 5 йилгача
Фоизи 24,5%дан
Бошланғич тўлов 30%
Миқдори 1 млн. АҚШ доллари эквивалентигача
Батафсил

▪️Фуқаролар учун – вақтинча тўхтатилган

☑️Бизнесни ривожлантириш банки
Истеъмол кредити
Фоизи 26% дан
Муддати 48 ойгача
Миқдори 170 млн сўмгача
Батафсил

☑️
Трастбанк
▪️Таъминотчи корхоналар учун
Муддати 60 ой
Фоизи 20,5%
БҲМнинг 1000 бараваригача;
Батафсил

▪️Фуқаролар учун
Муддати 60 ой
Фоизи 19,5 %
Миқдори БҲМнинг 200 бараваригача
Батафсил

☑️Агробанк
▪️Фуқаролар
учун
Муддати 5 йилгача
Фоизи 19,5%
Миқдори 100 млн сўмгача
Батафсил

☑️Mикрокредитбанк
▪️Фуқаролар учун
Муддати 5 йилгача
Фоизи 19,5%
Миқдори 170 млн сўмгача
Батафсил

Anorbank'да мавжуд эмас
Туронбанкда мавжуд эмас
Алоқабанкда вақтинча тўхтатилган

Hamkorbank, Инфинбанк масъуллари маълумот тақдим этмади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

😇 UDEA magistraturasida qulay grafik asosida ta’lim oling!

💼 UDEA'da o‘z sohasida yetuk mutaxassis bo‘lishni maqsad qilganlar uchun magistratura dasturlariga qabul davom etadi.

Magistratura dasturlari:
— Bank ishi (kunduzgi va sirtqi, 2 yil)
— Loyiha boshqaruvi (kunduzgi, 1 yil)
— Biznesni boshqarish (kunduzgi, 2 yil)
— Inson resurslarini boshqarish (kunduzgi, 2 yil)

ℹ️ Kirish sharti: mutaxassislik fanlaridan suhbat.

❗️"Loyiha boshqaruvi" va "Biznesni boshqarish" mutaxassisliklariga turdosh yo'nalish diplomi talab etilmaydi.

Nega tanlash kerak?
• Qulay o'quv grafigi;
• IELTS talab etilmaydi;
• Malakali professorlar;
• Sirtqi ta’lim imkoniyati;
• Amaliyotga asoslangan ta’lim;
• 1 yillik dastur ham mavjudligi.


📌Hoziroq @udea_apply_bot orqali tanlagan ta’lim dasturingizga hujjat topshirib, jamiyatning yetakchilari safiga qo‘shiling.

📥 Hoziroq hujjat topshiring 📥

😇 UDEA — Biz yorqin kelajakka yo‘llanma beramiz!

🔹Instagram 🔹Facebook
🔹Telegram 🔹udea2931">YouTube

☎️ 78 888 08 00
🌏 udea.uz

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​⚡️КАМБАҒАЛЛИК БИЛАН ИШЛАШДА ЯНГИ ТИЗИМЛАР ЖОРИЙ ЭТИЛДИ

☑️АЙРИМ ҲУДУДЛАР ТАНҚИД ҚИЛИНДИ

Президент бугунги йиғилишда камбағалликни қисқартириш бўйича ишлар аҳволи ҳамма вилоят ва туманда ҳам бир хил эмаслигини кўрсатиб ўтди.

Масалан, ўтган олти ойда Навоий, Сурхондарё, Фарғона ва Тошкент шаҳрида ўзгариш бўлмаган.

Республиканинг 15 та туманида камбағаллик 20 фоиздан юқори. Булар – Амударё, Беруний, Қонликўл, Нукус, Тахтакўпир, Хўжайли, Чимбой, Гулистон, Мирзаобод, Оқолтин, Сардоба, Гурлан, Янгиариқ, Янгибозор ва Тупроққалъа.

Бу туманларда камбағалликни қисқартириш учун уч йилда 1,7 триллион сўмлик арзон кредит ва субсидия берилган бўлсада, ўзгариш бўлмаган.

14 та туман – Қонликўл, Шуманай, Қоровулбозор, Пешку, Чироқчи, Муборак, Нуробод, Оқолтин, Музработ, Бандихон, Қизириқ, Оҳангарон, Паркент, Тупроққалъада аҳолига бўлиб берилган ерлар бўйича
ўзгариш сезилмаяпти (камбағаллик камаймаган).

Туман ҳокимлари, уларнинг иқтисодиёт ва қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосарларига бу борадаги фаолияти сустлиги бўйича қатъий эътироз билдирилди.

☑️БУНДАН БУЁН КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ УМУММИЛЛИЙ ҲАРАКАТГА АЙЛАНАДИ.

Мутасаддиларга ҳар бир маҳаллани тўлиқ хатловдан ўтказиб, улардаги “камбағал оилалар портрети”ни ишлаб чиқиш топширилди. Камбағал оила бўйича индивидуал дастур бўлади, ҳар бир вазирликнинг аниқ вазифаси кўрсатилади.

Иқтисодий комплекс – Ж.Қўчқоров тизими оилаларни камбағалликдан олиб чиқиш билан шуғулланса, ижтимоий ҳимоя – М.Оллоёров тизими кимни реестрга киритиш, қайси оилани ундан чиқаришга жавоб бериши белгиланди.

☑️КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАРГА РАҲБАРЛАР БИРИКТИРИЛАДИ

Вазирлар, ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, бошқарма бошлиқларидан иборат 250 нафар раҳбарга энг оғир 1 мингта маҳалла боғлаб берилади.

Вилоятдаги 2 минг ва тумандаги 12 минг нафар раҳбарнинг ҳар бирига 5 тадан шароити энг оғир оила бириктирилади.

☑️КРЕДИТЛАР

2024-2025 йилларда одамлар ўзини ўзи банд қилиши, кичик ва ўрта тадбиркорлик билан шуғулланиши учун микрокредитлар ажратишга 10 триллион сўм берилади.

Шунингдек, камбағал оилаларга 30 миллион сўмгача ускуна, кўчма дўкон (фуд-трак), мотороллер, скутер каби воситалар 5 йилда бўлиб тўлаш шарти билан берилади.

Камбағал оила фарзандларига компьютер сотиб олиш учун 5 йилга 2 йиллик имтиёзли давр билан фоизсиз кредит ажратилади.

☑️САВДО-САНОАТ ПАЛАТАСИ ҲУЗУРИДА ИШЛАШ ИСТАГИ БОР КАМБАҒАЛ АҲОЛИ ОРАСИДАН ТАДБИРКОРЛАРГА ИШЧИ ТОПИБ, УЛАРНИ ТАЙЁРЛАБ БЕРАДИГАН МАРКАЗ ТАШКИЛ ҚИЛИНАДИ

Ушбу марказ орқали қайси йўналишда қанча ишчи кераклиги ўрганилади, камбағал аҳоли нимага қизиқиши ва кўникмаси борлиги аниқланади, тадбиркорлар талабига мос камбағал оила аъзолари ишга йўналтирилади, малакаси етмаганлар эса тадбиркорлар билан бирга касбга ўқитилиб, кейин ишли қилинади.

☑️ҲУКУМАТДАН ТОРТИБ ТУМАН ТАШКИЛОТИГАЧА БАРЧА БЎҒИНДАГИ РАҲБАРЛАРНИНГ КУНДАЛИК ИШИ ОИЛАЛАРНИ КАМБАҒАЛЛИК ШАРОИТИДАН ОЛИБ ЧИҚИШ БЎЛИШИ КЕРАК

Бош прокурорнинг соҳага оид қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назорат учун масъул алоҳида ўринбосари
тайинланди.

У ҳар ҳафта камида битта туманга бориб, камбағал оилаларни реестрга киритиш ва чиқаришнинг ҳаққонийлигини ўрганади, камбағал оилаларга берилаётган маблағлар эгасига манзилли етиб боришини назорат қилади.

☑️БОШ ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ БОШЧИЛИГИДА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ МАСАЛАЛАРИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИ КОМИССИЯ ТУЗИЛИШИ БЕЛГИЛАНДИ. ИЖТИИМОИЙ ҲИМОЯ АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИ УНГА ЎРИНБОСАР БЎЛАДИ

Вилоят ва туман комиссияларига ҳокимлар бошчилик қилади.

Комиссия ҳар бир вилоятда биттадан тумандаги ишларни ҳафталик муҳокама қилиб, бириктирилган раҳбарлар фаолиятига баҳо беради. Жойларда кўтарилган масалаларни зудлик билан ҳал қилиб боради. Камбағалликни қисқартириш бўйича режалар ижроси юзасидан ҳар ойда Президентга ахборот киритади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​​​ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ИШОНЧЛИ FOREX БРОКEРИНИ ТАНЛАШ МУМКИН
Alpari экспертлари жавоб беради

Узоқ муддатли фаолият
Самарали компаниялар барқарор бўлади. Alpari 1998 йилда ташкил топган ва инқироз даврида ўз барқарорлигини кўрсатган.

Хизматларнинг хилма-хиллиги
Инвестиция киритиш учун вариантларнинг мавжудлиги: валюталар, металлар, акциялар, хомашё, крипт ва бошқалар билан савдо қилиш имконияти.

Савдо учун қулай шароитлар
Савдо харажатлари ва спредларнинг пастлиги, содиқлик дастурларининг мавжудлиги.

Пулни алоҳида сақлаш
Ишончли компаниялар трейдерларнинг маблағларини алоҳида ҳисобварақларда сақлайди. Улар бу пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлата олишмайди.

Профессионал таҳлил
Янгиликлар ва прогнозлар, компания ходимларидан савдо ғоялари. Таълим дастурларининг мавжудлиги.

Сифатли дастурий таъминот
Нолицензион дастурлар исталган вақтда узилиб қолиши ёки мижоз хабарисиз операцияларни бажариши мумкин. Alpari мижозлари профессионал савдо платформаларидан фойдаланади.

Мижозларни тезкор қўллаб-қувватлаш
Оператор билан турли усуллар (чат, телефон, мессенжер, e-mail) орқали боғланиш имконияти мавжудлиги.

Халқаро миқёсда фаолият
Муваффақиятли компаниялар кенг филиал тармоғига эга бўлади. Alpari офислари 165 мамлакатда фаолият юритади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

“AGROBANK” АТБ НАВОИЙ ВИЛОЯТИ БОШҚАРМАСИ ТОМОНИДАН ЎТКАЗИЛГАН БОШЛАНҒИЧ НАРХИ 2 МЛРД 620 МЛН СЎМ БЎЛГАН ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИДА ҚОНУНБУЗИЛИШ ҲОЛАТЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Рақобат қўмитасининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “AGROBANK” АТБ Навоий вилояти бошқармасида 2023 йил ва 2024 йилнинг ўтган даври давомида ўтказилган танлов (тендер) савдоларида Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги ҳамда “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунчилик талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ўтказилди.

☑️Ўтказилган ўрганишлар давомида, бошланғич нархи 2 млрд 620 млн сўмлик 10 та давлат харидларида қонунчилик талабларига риоя қилинмаганлиги аниқланди.

▪️Жумладан, танлов ҳужжатларига мос равишда баҳоламаслик, мувофиқлаштириш ҳамда иштирокчилар ўртасидаги рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган талаблар мавжудлиги аломатлари кузатилди.

☝️🏻Юқоридагиларга кўра, Махсус комиссияси томонидан “AGROBANK” АТБ Навоий вилояти бошқармасига нисбатан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддаси талабларига амал қилинмаганлиги ҳолатлари юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан белгиланган тартибда иш қўзғатилди.

Ишни кўриб чиқиш натижалари юзасидан қўшимча ахборот берилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️ТАДБИРКОРЛАРГА 300 МЛН СЎМГАЧА ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАР АЖРАТИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
«Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастурини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида (ПҚ-312-сон, 07.09.2024 й.) қарори қабул қилинди.

☑️Унга кўра, «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастури доирасида қуйидаги механизмлар амалиётга жорий этилади:

▪️бир лойиҳа доирасида 300 миллион сўмгача микрокредитларни, шундан 100 миллион сўм гаровсиз қисмини «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамияти маблағлари ҳисобидан, 200 миллион сўмгача қисмини банклар ва микромолия ташкилотларининг ўз маблағлари ҳисобидан ажратиш;

▪️гаровсиз ажратилган 100 миллион сўм доирасида микрокредитлар бўйича кредит таваккалчилигини давлат ва микрокредит берувчилар ўртасида тақсимлаш ёки улар бўйича Компаниянинг портфель кафиллигини тақдим этиш;

▪️микрокредит берувчилар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган 100 миллион сўмгача гаровсиз микрокредитларни қайта молиялаштириш тизимига ўтиш.

☑️Дастур доирасида 100 миллион сўмгача гаровсиз микрокредитлар:

▪️барча микрокредит берувчилар томонидан камида бир йил мобайнида фаолият юритаётган ва ижобий кредит тарихига эга бўлган кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилади. Бунда кичик тадбиркорлик субъектларини танлаб олишда бошқа талаблар ва мезонлар киритилишига йўл қўйилмайди.

(Аввалги тартибда камида 3 та иш ўрин яратиш ёки оилавий тадбиркорлик йўналишида аввал кредит олган бўлиш талаби киритилган эди. Энди ушбу талаблар бекор бўлиши мумкин)

☝🏻100 млн сўмгача гаровсиз кредитлар кимларга ажратилади, қандай талаблар қўйилиши ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️ Асакабанк ва “BI Group” қулай шартларда янги "Бизнинг ипотека" маҳсулотини йўлга қўймоқда

30 август куни "Асакабанк" АЖ ҳамда "BI Group" қурилиш компанияси ўртасида янги "Бизнинг ипотека" номли кредит маҳсулотини жорий қилиш бўйича ҳамкорлик битими имзоланди. Мазкур кредит ёрдамида "BI Group" компаниясидан қулай шартларда уй-жой сотиб олиш имконияти яратилади.

"Бизнинг Ипотека" кредити шартлари:

• фоиз ставкаси – 0% дан 22,5% гача;
• дастлабки бошланғич тўлов – 25% дан бошлаб;
• муддати – 1 йилдан 10 йилгача;
• расмий даромадсиз ҳам кредит расмийлаштириш мумкин;
• қурилиш босқичида қўшимча гаров талаб қилинмайди.

Батафсил маълумотни Асакабанкнинг 1152 қисқа рақамидан олиш мумкин.

Реклама

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

КАТТАЛАРНИ ОДАТДА БИР ХИЛ САВОЛЛАР ҚИЗИҚТИРАДИ

Нега пул доим етмайди? Шахсий даромадларни ошириш учун нима қилса бўлади? Харажатларни камайтириш эвазига молиявий барқарорликка эришиш мумкинми?

Иқтисодчи Отабек Бакиров бу саволларга батафсил жавоб берибди.

«Ўртача ўзбекистонликнинг молиявий саводхонлиги ўртача британияликнинг молиявий саводхонлигидан кам эмас».

Иқтисодчи Отабек Бакиров таълим, аҳоли даромадлари ва мамлакат иқтисодиётининг ривожланиши ҳақида қизиқ фикрларни айтибди.

https://youtu.be/lc9bYd9oyoM?si=g5vcKdZJbf5xQ5TJ

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️МАГИСТРАТУРАГА КИРГАН ХОТИН-ҚИЗЛАРГА КОНТРАКТ ТЎЛИҚ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ

☑️Қонунчиликка кўра, давлат ОТМлари магистратура босқичига контракт асосида қабул қилинган ва таълим олаётган хотин-қизларнинг тўлов-контрактнинг тўлиқ суммаси бюджетдан қоплаб берилади.

☝️🏻Бунинг учун хотин-қизлар ректор номига 15 сентябргача ариза бериши керак. Ушбу муддатдан кейин тақдим этилган аризалар кўриб чиқилмайди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🚀Yetakchi bilan tezlikni sinab ko‘ring!

Ucell — mobil internet tezligi bo‘yicha mamlakatda №1. “Katta Doimiy” tariflariga ulanib, bunga o‘zingiz ishonch hosil qiling.

Quyidagilarni qo‘lga kiritasiz:

Ortiqcha chiqimlarsiz bir zumda ulanish;
Yuqori tezlikdagi internet;
O‘zbekiston bo‘ylab cheksiz qo‘ng‘iroqlar va barqaror aloqa.

“Katta Doimiy” tariflariga ulaning va nimaga biz birinchi ekanligimizni baholang. Besh kun bepul!

Batafsil
- - -
🚀Тестируйте скорость с лидером!

Ucell — №1 по скорости мобильного интернета в стране. Убедитесь в этом сами, подключившись на тарифы Katta Doimiy.

Вы получите:

Мгновенное подключение без лишних затрат;
Высокоскоростной интернет;
Безлимитные звонки по Узбекистану и стабильную связь.

Подключайтесь на тарифы Katta Doimiy и оцените, почему мы номер один. Пять дней бесплатно!

Подробно

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ВАЗИРЛИК ЎЗ ТИЗИМИДАН ТАШҚАРИ, ҲОКИМЛИКЛАРНИ ҲАМ ДАМ ОЛИШ КУНИ ИШЛАТМОҚДА

Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ўз тизимини дам олиш куни ишлатгани етмаганидай, вилоят ҳокимликлари Котибият мудирларига ҳам 2024 йил 31 август (дам олиш куни) топшириқ (жадвал) юбориб, ижросини 2024 йил 2 сентябр (дам олиш куни) тақдим этишни сўраган.

Бу дегани вилоят ҳокимликларида ҳам ходимлар ишга чақирилади, жадвалга масъул бошқа ташкилотлар ҳам жалб этилади.

Жадвалларни тақдим этиш муддатлари куни кеча эълон қилинган постдаги саналарга мос келмоқда. Яъни, вазирлик дам олиш куни кенг қамровда оламшумул (4 та тажриба юзасидан) жадваллар тайёрламоқда. Ҳаттоки, бошқа вазирликларга ҳам боғлиқ жойлари борки, ҳокимликлар жалб этилган.

Ушбу хабарни ёзган масъулнинг ҳам (агар вазирликни қизиқтирса, жамоатчиликка нимадир асосли муносабат беришга ўзида куч топа олса) исм-шарифи ҳақида бизда маълумот мавжуд.

Меҳнат инспекцияси ҳам ушбу жадвалчиларни ўрганиб кўришидан яхши гумондамиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ХАЛҚ БАНКИ ХАЛҚ БИЛАН БИРГА

🏦Халқ банки юртимиз истиқлолининг 33 йиллигига бағишлаб видеоролик ишлабди. Уни байрам туҳфаси сифатида тақдим этди.

Унда банкнинг бугунги кундаги позициясини тушуниш мумкин.

☑️Жумладан, бугунги Халқ банки:

▪️Хотин-қизлар ва аёллар тадбиркорлигини;
▪️Чарм саноатини;
▪️Таълим ва китобхонликни;
▪️Ҳар бир ҳамюртимизнинг ўз бошпанаси бўлишини;
▪️Ҳунармандчиликни;
▪️Чорвачиликни қўллаб-қувватлайди.


👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ҒОЛИБ ЛОЙИҲАЛАР РЎЙХАТИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

«Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2024 йилдаги 2-мавсуми ғолиб лойиҳалари эълон қилинди. Жараёнларда мамлакатимиз бўйлаб 9 млн 81 мингта овоз берилди.

▪️Овоз бериш жараёни якунларига кўра, 2 трлн 139 млрд сўмлик 1772 та лойиҳа ғолиб деб топилди!

☑️Ғолиб бўлган лойиҳалар билан 👉мана бу ерда👈 танишишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Телеграм тармоғида турли блоглар жуда кўп, аммо сараланган блогларни ҳамма ҳам осонгина топа олмайди.

Шу сабабли биз сизнинг мушкулингизни осон қилиш учун энг фаол блогерларни блогини битта рўйхатда жамладик.
Биз ўзимизга ёққанларини сизга ҳам илиндик.

Ушбу ҳавола орқали ўзингизга ёққан бир ёки бир нечта блогларга аъзо бўлишингиз мумкин.

— Хўш, ўртоқлар, қани марҳамат 👉 Аъзо бўлиш 👈

👉 /channel/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Шу видеодаги воқеалар содир бўлган кунда туғилган чақалоқ бугун 33 ёшга кирди. Мамлакатимиз ҳам.

Бугун у чақалоқ эмас. Айни ўз фикрига эга, ўз позициясини танлаб олган, ҳаётнинг ҳар қандай синовларига матонат билан курашишга тайёр айни навқирон ёшда.

Мустақиллигимиз абадий бўлсин. Байрам кунларда ишга чақирганлар ... нималар деяпман ўзи.

Байрамингиз билан.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…
Subscribe to a channel