bankirkundaligi | Unsorted

Telegram-канал bankirkundaligi - 🇺🇿Банкир кундалиги

66917

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Subscribe to a channel

🇺🇿Банкир кундалиги

Shoshkent ТЖМ дан хонадон харид қилишга шошилинг🏡
Булиб тулаш имконияти бор - 24 ойгача

Лойиҳа 2025 йилнинг 1-чорагида топширилиш режалаштирилмоқда✅

Хонадонларнинг майдони:
2️⃣55-68 м2
3️⃣92-114 м2
4️⃣113-148 м2

Тўлиқроқ маълумот учун:
+998555009090

🖥 Онлайн мурожаат: O'zbegim Development

🌐 Расмий сайт | Instagram | Telegram

📍Манзил: Тошкент шaҳар, Яккасарой тумани, Усмон Носир (Шота Руставели), 67 уй

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

СИРДАРЁДА СУДЬЯЛАР ВА БАНКЛАР ХОДИМЛАРИ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРНИ МУҲОКАМА ҚИЛДИ

Вилоятдаги мавжуд банклар, уларнинг 25 нафар ходими томонидан содир этилган 15 та жиноят иши кўриб чиқилиб, улар томонидан банкларга 11 миллиард сўмдан ортиқ зарар етказилганлиги суд ҳукми билан асосланган. Жорий йилда 2 нафар банк ходими озодликдан маҳрум қилинган.

Шунингдек, айрим ҳолатларда бир неча йиллар муқаддам вафот этган фуқаролар ҳам кредит қарздорлиги бўйича судга берилган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

3686 ТА МАҲАЛЛАЛАРДАГИ ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛИ ШТАТЛАРИ ҚИСҚАРТИРИЛАДИ

“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”
ги Президент Қарори (ПҚ-330-сон, 23.09.2024 й.) қабул қилинди.

Қарорнинг 6-иловасида Вазирлар Маҳкамасининг, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, вазирлик ва идораларнинг штат бирликларига киритилаётган ўзгаришлар кўрсатилган.

☑️Жумладан,

- Ижтимоий ҳимоя милиий агентлиги ижтимоий ходимлар гуруҳларига
4540 та штат бирликлари қўшилиши;

- Оила ва хотин-қизлар қўмитаси таркибидаги
3686 та маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоли штатлари қисқартирилиши кўрсатилган.

Қайси маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари штатлари қисқартирилиши ҳақида кўрсатилмаган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШГА ЭЪТИБОР

Президентимизнинг 2024 йил 23 сентябр кунги
йиғилишидан:

▪️МАҲАЛЛАБАЙ АГЕНТЛИГИ ТУГАТИЛАДИ
Шу йилнинг ўзида 500 минг, келгуси йилда яна 1 миллион одамни камбағалликдан чиқаришга қаратилган “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури бошланмоқда.

Бу вазирлик фаолияти ҳам мутлақо бошқача бўлиши кўрсатиб ўтилди. Маҳаллабай агентлиги тугатилиб, унинг барча вазифалари ҳамда ҳоким ёрдамчилари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ўтади.

▪️ТАШҚИ МЕҲНАТ МИГРАЦИЯСИ АГЕНТЛИГИ ҲУКУМАТ БЎЙСУНУВИГА ЎТКАЗИЛАДИ
Агентликка фуқароларнинг хориждаги юқори даромадли меҳнат бозорларига кириши бўйича бошланган ишларни жадаллаштириш топширилди. Ҳокимлар ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимиз тақдири учун агентлик билан тенгма-тенг жавобгар бўлиши белгиланди.

▪️ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ ВА ҲОКИМЛИКЛАРГА ЯНА ҚЎШИМЧА 50 МИНГ ГЕКТАР ЕР ТОПИШ ВАЗИФАСИ ҚЎЙИЛДИ
Улар негизида 200 минг оилани даромадли қилиб, камбағалликдан чиқариш бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш топширилди.

▪️БУНДА, “ИПОТЕКА БОҒЛАРИ” ЯРАТИЛИБ, ҲОСИЛГА КИРГАНИДАН КЕЙИН ОДАМЛАРГА 5 ЙИЛДА БЎЛИБ ТЎЛАШ ШАРТИ БИЛАН ЛИЗИНГГА БЕРИЛАДИ

Боғ яратаман, деган тадбиркорга ерни арзон кредити ва тайёр лойиҳаси билан бирга берадиган тизим бўлади.

Ушбу тизимни йўлга қўйиб, шу йилни ўзида 14 минг, келгуси йил 29 минг гектарда мана шундай боғ ва токзорлар ташкил қилиш вазифаси қўйилди.

▪️ЭНДИЛИКДА УЙ-ЖОЙ СОТИБ ОЛИШ БЎЙИЧА КАФОЛАТЛИ ЭСКРОУ ТИЗИМИ ЖОРИЙ ҚИЛИНАДИ

Бунда девелоперлар ўзлари қураётган уйлар сотувини ташкил қилиш бўйича банклар билан шартнома тузади, бу уйларни олмоқчи бўлган одамлар пулини қурувчига эмас, тўғридан-тўғри банкка топширади.

Банклар эса йиғилган пулни қурувчига ресурс сифатида беради. Шунда банклар қурувчи ва харидор ўртасида кўприк бўлиб, уй-жойни ўз вақтида ва сифатли қуриб, эгасига топширишга кафил бўлади.

☝🏻Камбағаллик билан ишлашга оид аввалга кўрсатмалар ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦АСАКАБАНК ТАДБИРКОРЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШДА ДАВОМ ЭТМОҚДА

Банк, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-306 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, тадбиркорларга кредит ажратиб, банкнинг тадбиркорлик ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида ролик орқали таништириб бормоқда.

Банк ушбу лойиҳани "Тадбиркор - элга мададкор" - деб номлаган. Хусусан, Наманган шаҳрида жойлашган нодавлат таълим билан шуғулланувчи корхона фаолияти бунга мисол бўла олади.

▪️Шундай қилиб, Асакабанк Президентимизнинг ПҚ-306-сонли қарори ижросини таъминлаётганини, тадбиркорликни фаол қўллаб-қувватлаётганини, айниқса бундан тадбиркорларнинг хурсандчилигини жамоатчиликка таништириб бормоқда.

Банк манзилларини билмасангиз 👉мана бу ердан👈 ўзингизга яқин офисини топинг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Айтишларича, бугун Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кутилмоқда.

Кун тартиби: Қурилиш индустрияси ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида.

Йиғилишда ҳокимлар, уларнинг иқтисодиёт ва молия, инвестиция, қурилиш масалалари бўйича ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, Божхона, Иқтисодиёт ва молия, инвестициялар, саноат ва савдо, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, экология бошқармалари бошлиқлари, Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компаниялари раҳбарлари, Қурилиш ва қурилиш материаллари соҳасидаги фаолият юритаётган йирик корхоналар раҳбарлари, Бизнес-омбудсман, Савдо-саноат палатаси ҳудудий вакиллари, Марказий банк ва тижорат банклари раҳбарлари иштирок этади.

Жумладан шаҳар ва туман тижорат банклари раҳбарлари ва юқоридаги бошқармаларининг шаҳар ва туман бўлим бошлиқлари иштирок этади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

АВТОКРЕДИТ ЭВАЗИГА ОЛИНГАН АВТОМАШИНАНИ ГАРОВГА ҚЎЙМАСДАН, СОТИБ ЮБОРИШ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.Н. ва бошқалар ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит эвазига сотиб олинган “Chevrolet Equinox” русумли автомашинани гаровга қўймасдан фуқаро Б.М.га 39 000 АҚШ долларига сотиб юбориб, банк манфаатларига 378 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Бугун Трастбанк Бошқарув раиси Сардор Рифатович Нормухамедов таваллуд топган кун. Шу муносабат билан @bankirkundaligi канали номидан уларнинг таваллуд айёми билан муборакбод этиб, сиҳат-саломатлик ва оилавий бахт тилаб қоламиз.

2017 йилдан бери ушбу лавозимда ишлаб келаётган С.Нормухамедов 1981 йил 21 сентябр куни Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2002 йил Тошкент Молия Институтини, 2007 йил эса Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган. Иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасига эга.

У Трастбанк Бошқарув раиси лавозимига тайинлангунга қадар Халқ банки бошқаруви раисининг 1-ўринбосари лавозимида ишлаган.

Шукрона кунингиз муборак бўлсин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦 "Микрокредитбанк томонидан 2024 йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди

Анжуманда банкнинг 2025 йилгача ривожлантириш стратегияси бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”да белгиланган чора-тадбирлар доирасида 2024 йилнинг январь-август ойларида бажарилган ишлар бўйича ахборот берилди.

Хусусн, жалб қилинган ресурслар ҳамда барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан жорий йилнинг ўтган 8 ойида 133 578 нафар аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 5 трлн сўм кредит ажратилиб, қарийб 206 минг нафар аҳоли бандлиги таъминлангани қайд этилди.

Микрокредитбанк томонидан маҳаллабай тизими асосида бир қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, “Сайхунобод тажрибаси” бўйича банкка бириктирилган 1 230 та маҳаллалардаги 7 767 та хонадонларга жами 136,5 млрд сўмлик лойиҳа пакетлари етказиб берилиши натижасида 15 844 нафар аҳолининг бандлиги таъминланди.

“Уйчи тажрибаси” асосида раҳбарият томонидан банк мижозлари, тадбиркорлар иштирокида жами 337 маротаба учрашувлар ўтказилиб, тадбиркорларнинг 5 516 та мурожаатлари ижобий ҳал этилиши натижасида 61 987 та иш ўрни яратилди. Шунингдек, 903 млрд сўм кредит ҳисобига 29 049 та микролойиҳалар амалга оширилди. Йил якунига қадар 144 млрд сўм банк кредити ҳисобига 11 608 та микролойиҳаларни амалга ошириб, 96 912 та иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

Батафсил.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

УЙ-ЖОЙ УЧУН СУБСИДИЯ ОЛИШ ТАРТИБИ

Хабарингиз бор, 23 сентябрдан субсидия учун аризалар қабул қилиш бошланади. Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.

1. СУБСИДИЯ УЧУН КИМГА МУРОЖААТ ҚИЛИНАДИ?

Субсидия олиш учун давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали ариза берилади. Бунда анкета-ариза электрон тарзда тўлдирилади ва мазкур хизмат мутлақо бепул.

23 сентябрдан яна аризалар қабул қилиш бошланади.

2. СУБСИДИЯ ОЛИШ УЧУН ДАРОМАД ҚАНЧА БЎЛИШИ ЛОЗИМ?

Субсидия даромади юқори бўлмаган фуқаролар ёки оилаларга берилади.

☑️Ариза берувчи ва/ёки унинг турмуш ўртоғининг (шу жумладан, кафил сифатида келтирган яқин қариндошлари) ўртача даромад миқдори:


▪️Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан (2 млн 835 минг сўм) 8 бараваригача (8 млн 400 минг сўм);
▪️Тошкент шаҳрида — МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан (2 млн 835 минг сўм) 9,2 бараваригача (9 млн 660 минг сўмгача) бўлиши зарур.


3. ДАРОМАДИ ЕТМАСА ҚАНДАЙ ЙЎЛ ТУТИШ МУМКИН?

Ариза берувчи ўзининг даромади етмаса, унинг хоҳишига кўра, даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин.

4. CУБСИДИЯ АЖРАТИШДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛАДИ?

Субсидия ажратишнинг мезонлари бор, уларнинг биринчиси юқорида келтирилган ойлик даромад миқдори.

☑️Иккинчиси, аризачининг амалдаги турар жойининг мақоми:

▪️ижара (эр-хотиннинг ўз мулкида уй-жойи мавжуд эмас)
▪️эгасининг рухсати билан текин турар жой (эр-хотиннинг ўз мулкида уй-жойи мавжуд эмас)
▪️ариза берувчининг ўз мулкида якка тартибдаги уй-жойи мавжудлиги (якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция қилиш учун).

☑️Учинчидан, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар:

▪️“лабор-мигратион” дастурида рўйхатдан ўтган меҳнат мигранти;
▪️олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими;
▪️ёш оилалар, шу жумладан, 30 ёшдан ошмаган фуқаролар
▪️оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар.

☑️Тўртинчидан, ариза берувчи ва унинг оиласидаги шахсларнинг қуйидаги тоифага мансублиги:

▪️биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс;
▪️сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи;
▪️оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётган.

Ижтимоий мезонлар асосида 30 (жами 50 балдан) ва ундан юқори балл тўплаганларга субсидия берилади.

5. ҚАЙСИ ҲОЛАТЛАРДА СУБСИДИЯ БЕРИЛМАЙДИ?

☑️Қуйидаги ҳолларда субсидия ажратиш рад этилади:

▪️аризада кўрсатилган маълумотлар ижтимоий мезонларга мос келмаганда;
▪️маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда;
▪️илгари имтиёзли ипотека кредитлари асосида квартира ёки уй-жой ҳамда субсидия олганлар ариза берганида;
▪️жорий йилда ҳудуд учун ажратиладиган субсидия сони тугаганда;
▪️ариза берувчи ва/ёки оиланинг ўртача ойлик даромади юқорида кўрсатилган даромаддан кўп ёки кам бўлганида.

Бошқа асослар билан рад этиш мумкин эмас, ариза рад этилганидан сўнг яна қайта мурожаат қилиш мумкин.

Субсидия олувчилар кўп бўлганда, дастлаб биринчи ариза берганларга субсидия ажратилади.

6. БОШЛАНҒИЧ ТЎЛОВ ВА КРЕДИТ ФОИЗИ ҚАНЧА?

Дастлабки тўлов учун 30 млн сўм субсидия берилади.
Шунингдек, субсидия асосида олинган кредит фоизининг 12 фоизидан ошган қисми қоплаб берилади, илгари 10 фоизидан ошган қисмига берилган. 2025 йилдан бошлаб эса фақат Марказий банк асосий ставкасидан ошган миқдор қоплаб берилади.

7. КРЕДИТ МИҚДОРИ ҚАНЧА?

Субсидия асосида ажратиладиган кредит миқдори Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 330 млн, Тошкент шаҳрида эса 420 миллион сўмни ташкил қилади. Субсидия асосида ажратилган кредит сотиб олинаётган уй нархига етмаса, банклар ўз маблағидан кредит ажратиши мумкин.

Масалан, уй нархи 600 млн, субсидия эса 420 млн, 180 млн етмаганини банк ўзи кредит сифатида беради ва фоизини ҳам мустақил белгилайди.

Ипотека асосида янги уй олаётганда кредитни суғурта қилиш бекор қилинган.

☝🏻Уй-жой кредитига оид бошқа саволларга 👉мана бу ерда👈 жавоб берганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

TBC Bank бизнес учун янги йўналиш — TBC Business'ни ишга туширмоқда

Энди ортиқча ҳужжатларсиз атиги 3 дақиқада ҳисоб рақам очиш мумкин:

• 24/7 режимдаги пул ўтказмалари ва тўловлар;
• Роль тизимидан фойдаланган ҳолда ходимларни бошқариш;
• Кундалик операциялар учун интуитив ва фойдаланувчиларга қулай интерфейс;
• Тезкор тўловлар ҳамда тўловларни автоматлаштириш учун шаблонлар яратиш.

Ишга туширишдан олдинги босқичда рўйхатдан ўтганлар учун бонуслар — 6 ойлик бепул хизмат ва эксклюзив совғалар тақдим этилади.

TBC Business'нинг илк мижозларидан бири бўлиш ва бизнесингиз бошқарувини оптималлаштириш имкониятини қўлдан бой берманг.

Ушбу ҳавола орқали ҳозироқ ариза қолдиринг.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Бизнесни ривожлантириш банки “BRB Fintech Hackcelerator” IT-танлови ғолибларини тақдирлади

Маросим IT-конференцияси кўринишида бўлиб ўтди. Соврин жамғармаси 300 млн сўм бўлган ушбу хакатон учун 200 та жамоадан аризалар қабул қилинди. Улардан, жами 206 та аъзоси бўлган 47 та жамоа саралаб олинди. Бир ойлик мусобақанинг финал босқичида ғолиб бўлган учта жамоа тақдирланди. Танлов орқали банк IT-бизнесни ва стартаперларни қўллаб-қувватлаш кўзланган.

Батафсил.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡ Humans ekotizimi Humans Pay brendi ostida barcha toʻlov va oʻtkazma xizmatlarini birlashtirdi

Bu 2022-yilda “Maroqand” MChJ to‘lov tashkilotining sotib olinishi (UPay savdo belgisi) va barcha xizmatlarning yagona platformaga integratsiyalashuvi tufayli mumkin bo‘ldi. Natijada, Humans ekotizimidagi fintex-servislari sezilarli o'sishni ko'rsatdi:

👥 2024-yilning birinchi yarmida Humans Pay mijozlari soni o‘tgan yilning shu davriga nisbatan 45%ga oshdi.

📊 2024 yilning birinchi 6 oyida Humans Pay daromadi dollar ko‘rinishida $5 million dollardan oshdi, bu 2023 yilning birinchi yarmiga nisbatan 65%ga ko‘p.

📈 2024 yilning birinchi yarmida amaliyotlar aylanmasi 2023 yilning shu davriga nisbatan 85%ga oshdi.

📊 Bitimlar soni ham izchil o‘sishni ko‘rsatmoqda – 2024-yilning birinchi yarmida bu ko‘rsatkich 60 milliondan ortiq tranzaksiyani tashkil etdi, bu o‘tgan yilning shu davriga nisbatan 21%ga ko‘p.

«Biz Humans ekotizimining qanchalik qulay xizmatlari bozorni tobora ko'proq zabt etayotganini ko'rmoqdamiz. Mijozlarimiz bazasi, xizmatlar aylanmasi va uning kapitallashuvi ortib bormoqda - bu ko'rsatkichlarning barchasi mamlakatda naqd pulsiz to'lovlarni ommalashtirish va moliyaviy savodxonlikni oshirishda Humans’ning o’rni muhimligini tasdiqlaydi», — dedi Humans Group bosh direktori va asoschisi Vladimir Dobrynin.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (9 - 15 сентябр) янгиликлари.

☑️
Марказий банк Бошқарувининг 2024 йил 12 сентябрда асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарори қабул қилинди. Батафсил.

☑️Бизнесни ривожлантириш банки Жаҳон банкининг «Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш» лойиҳаси билан ҳамкорликда кичик ва ўрта бизнес субъектлари учун грантлар ажратиш лойиҳасига аризалар қабул қилиш муддати 2024 йил 1 октябргача узайтирилганини маълум қилди. Грант миқдори: ҳар бир лойиҳа учун 50 000 АҚШ долларини ташкил этади.

☑️Асакабанк “BI Group” билан "Бизнинг ипотека" маҳсулотини жорий қилиш битимини имзоланди. Ушбу ипотека кредити фоизи 22,5% гача, дастлабки бошланғич тўлов 25% дан бошлаб, муддати – 1 йилдан 10 йилгача. Батафсил.

☑️Ўзсаноатқурилишбанк факторинг таклиф этди. Лимит муддати 12 ойгача, дисконт ставкаси 1,9%дан, муддати 120 кунгача.

☑️Микрокредитбанк микроқарзлар фоизлари пасайганини маълум қилди. KIA ва CHERY автомобиллари учун автокредит таклиф этди. Фоизи 18%дан, бошланғич тўлов 20%дан, муддати 60 ойгача. Батафсил.

☑️Ориент финанс банк янги қурилган уйлар учун ипотека кредит таклиф этди. Муддати 240 ой, фоизи 17,5%, дан, бошланғич тўлов 15%.

☑️Универсалбанк уй-жойни таъмирлаш учун “Comfort House” кредитини таклиф этди. Муддати 36 ой, фоизи 36%.

☑️Пойтахт банк истеъмол кредит таклиф этди. 102 млн сўм 36 ой муддатгача 32%. 24 ойгача 29%, 12 ойгача 27,9%.

☑️Гарант банк "Кунлик" онлайн омонатини таклиф этди. Фоизи йиллик 23%, минимал қиймати 10 минг сўм, муддати 555 кунгача. Фоизлар ҳар куни тақдим этилади ва уларни ишлатиш мумкин.

☑️Халқбанки бизнес учун 100 млн сўмгача кредит таклиф этди. Муддати 36 ойгача, имтиёзли давр 6 ойгача, фоизи 25%.

☑️Smartbank Халқаро Савдони Молиялаштириш Ислом Корпорацияси (ITFS) билан ҳамкорликда кичик ва ўрта бизнес субъектларига 100.000 АҚШ долларидан бошлаб, 18 ой муддатгача Исломий молиялаштириш линиясини таклиф этди.

☑️Инфинбанк VISA карта эгалари Самарқанднинг барча диққатга сазовор жойларига ташриф буюриш учун 20% чегирма тақдим этишини маълум қилди.

☑️Ипотека-банк янги автомобил учун автокредит таклиф этди. Бошланғич тўлов 25%, муддати 5 йил, фоизи 27,99%.

☑️Ўзмиллийбанк таълим кредит таклиф этди. Муддати 162 ойгача, имтиёзли давр 6 ой. Миқдори 1-курс талабаларига тўлов-контракт суммаси миқдорича, 2 ва юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичидан келиб чиқиб белгиланади.

☑️Туронбанк янги хонадон учун ипотека кредит таклиф этди. Фоизи 17,5%, бошланғич тўлов 15%, муддати 20 йил.

☑️Трастбанк тадбиркорлар учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этди. Айланма маблағларни учун 18 ойгача, инвестицион лойиҳалар учун 36 ойгача. Мазкур кредитнинг фоизи яратилган иш ўринларига қараб 24%дан, 20 %гача камайиб боради.

☑️Қуйидагилар ишга таклиф этди:
▪️Капиталбанк;
▪️Ўзмиллийбанк;
▪️Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси.

☑️
Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.

☑️Бирламчи ва иккиламчи ипотека кредитлар шартлари 👉Мана бу ерда.👈

☑️Қуёш панеллар учун кредитлар шартларини эълон қилдик 👉Мана бу ерда.👈

☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

«ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ»ДА 177 ТА ЛОЙИҲА ҚЎШИМЧА ҒОЛИБ ДЕБ ТОПИЛДИ

☑️Жумладан:

▪️Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан ғолиб бўлмаган навбатдаги лойиҳаларни молиялаштириш учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан 56 та лойиҳа;

▪️лойиҳа қийматининг 20 фоизигача маблағ етмаган навбатдаги 25 та лойиҳа;

▪️маҳалладаги мавжуд аҳоли сонидан кўп овоз тўплаб ғолиб бўлмаган 96 та лойиҳа қўшимча равишда ғолиб деб топилди.

Ушбу лойиҳаларни молиялаштириш учун жами 143,1 млрд сўм маблағ ажратилди.

☝️🏻Ғолиб лойиҳалар рўйхати 👉мана бу ерда👈 танишиш мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

МАРКАЗИЙ БАНК РАИСИ ЎРИНБОСАРИ АБУБАКИРОВ БОБИР ЮЛДАШОВИЧ ШАЙХОНТОҲУР ТУМАНИГА ҲОКИМ БЎЛДИ

У 1983 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Маълумоти олий, 2004 йилда Тошкент давлат шарқшунослик институтини Халқаро иқтисодий муносабатлар, 2015 йилда Япония халқаро университетини Халқаро иқтисод йўналишларида тамомлаган.

2019 йилдан бери Марказий банк раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

P. S.: Марказий банк ҳоким етиштирадиган конвейер бўлиб қолди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

БИРОВНИ НОМИГА КРЕДИТ ОЛИБ, ЎЗЛАШТИРИШ ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон шаҳар бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.А. (муқаддам ЖКнинг 167-моддаси билан судланган) 5 та МЧЖ раҳбари билан ўзаро тил бириктириб, ўзининг номига “N.I.” МЧЖни ташкил қилиб, ҳудудий тижорат банки филиалидан 9 нафар фуқаронинг номига жами 357,1 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни юқоридаги МЧЖлар орқали нақдлаштириб олганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Ҳеч нарса ишлаб чиқармай ва сотмай, сотувларнинг энг юқори вақтида қандай қилиб даромад олиш мумкин? Ozon буюртма бериш пунктларини очинг!

Forbes версиясига кўра, 2023 йилда Ozon Россияда биринчи рақамли франшиза бўлди. Бугунги кунда маркетплейс Ўзбекистонда янги ҳамкорларни изламоқда ва ҳар бир буюртма бериш пунктларини очиш учун дастлабки олти ойда 81 млн сўмгача ёрдам беришга тайёр. Очиш эса катта маблағ талаб қилмайди, ўртача икки ҳафта зарур ва тўртта оддий қадамни бажариш керак:

1. Сайтда формани тўлдиринг.
2. Интерактив харита ёрдамида бино танланг.
3. Бино тасдиқлангач, ижара ва франшиза шартномасини имзоланг.
4. Оддий пардозлаш ишларини бажаринг ва ходимлар топинг – Ozon пешлавҳа тақдим этади ва ходимларни ўқитишга ёрдам беради.

Буюртмаларни бериб, даромад олишни бошлаймиз!

Пункт эгалари қўшимча даромадни сотувчилардан посилкаларни қабул қилиш ва худди шу бинода қўшимча бизнес очиш орқали олишлари мумкин. Аммо асосий даромад айланмадан олинадиган фоиздир. Қанча кўп буюртма бўлса, даромад ҳам шунча катта бўлади. «11.11» сотуви ва «Қора жума» йилда энг катта даромад келтиради ва уларга озгина вақт қолди.

Бундай бизнес қандай ишлашини ҳамкорлар учун ишлаб чиқилган қўлланмада ва сайтда батафсил билиб олишингиз мумкин. Ozon ҳамкорига айланинг ва юқори мавсумгача пункт очишга улгуринг!

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (16 - 22 сентябр) янгиликлари.

☑️Бизнесни ривожлантириш банки “BRB Fintech Hackcelerator” IT-танлови ғолибларини тақдирлади. Батафсил.

☑️Асакабанк тадбиркорларга имтиёзли шартларда 8 йилгача муддатга "Тадбиркорлар ипотекаси"ни таклиф этди. Бунда тадбиркорлар кўчмас мулкларни узоқ муддатли ипотекага сотиб олиши мумкин.

☑️Ўзсаноатқурилишбанк "Ишонч телефон" рақами ўзгарганини маълум қилди. Энди ишонч телефони +998 (78) 777-11-80 рақамида. Банкка оид таклиф ёки эътирозлар шу рақам орқали қабул қилинади.

☑️Микрокредитбанк томонидан 2024 йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Батафсил.

☑️Ориент финанс банк чакана операциялар бўлимлари тушликда танаффуссиз ишлашини маълум қилди. Эрталаб соат 9:00 дан 17:00 гача исталган вақтда банкда ходимлар хизмат кўрсатади.

☑️Универсалбанк доимий иш жойига эга фуқаролар учун микроқарз таклиф этди. Муддати 3 йил, фоизи 32%. Ушбу банк мижозлари бўлган бюджет ташкилотлари ходимларига 30%. Миқдори кафиллик билан 50 млн сўмгача, ликвид гаров билан 100 млн сўмгача.

☑️Пойтахт банк истеъмол кредит таклиф этди. 102 млн сўм 36 ой муддатгача 32%. 24 ойгача 29%, 12 ойгача 27,9%.

☑️Гарант банк янги автомашина сотиб олиш учун автокредит таклиф этди. Фоизи 26%дан бошланади, бошланғич тўлов 25%дан бошлаб, миқдори 300 млн сўмгача, муддати 48 ойгача.

☑️Халқбанки таълим кредитини "Xazna" иловаси орқали онлайн расмийлаштиришни йўлга қўйганини маълум қилди.

☑️Инфинбанк мобил иловасида исталган сўм карталар ўртасидаги пул ўтказмалар учун 0,25% комиссия, Humo карталари ўртасида эса бепул бўлишини, 50 млн сўмгача кредит картани 5 дақиқада расмийлаштириш мумкинлигини маълум қилди.

☑️Ипотека-банк иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредит таклиф этди. Бошланғич тўлов 26%, миқдори 450 млн сўмгача, фоизи 24%.

☑️Ўзмиллийбанк мобил иловасида MoneyGram, AsiaExpress, Золотая Корона, Visa Direct ва Mastercard Send ўтказмалари орқали бутун дунё бўйлаб пулларни қабул қилиш ва жўнатиш мумкинлигини маълум қилди.

☑️Тенге банк болалар картасини таклиф этди. 7 ёшдан ошган болаларга чифарилади. Ота-оналардан бири банкка ташриф буюуриши керак. Индивидуал дизайнга эга карта нарҳи 35 минг сўм.

☑️Ипак йўли банки қуёш панеллари учун кредит таклиф этди. Муддати 5 йилгача, миқдори 80 млн сўмгача, фоизи 19,5%.

☑️TBC Bank бизнес учун TBC Business'ни ишга тушираётганини маълум қилди. 3 дақиқада ҳисоб рақам очиш мумкин. 24/7 режимдаги пул ўтказмалари ва тўловларни ўтказиш мумкин. Батафсил.

☑️Агробанк мижозлари таклифларидан келиб чиқиб, мобил иловасига бир қатор ўзгаришлар киритганини маълум қилди. Жумладан, кредитни тўлаш, омонат очиш, нақд пулни картасиз ечиб олиш, барча тўловларни битта иловада жамлаш кабилар шулар жумласидан.

☑️Октобанк хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида банкомат ва картоматлари вақтинчалик фаолияти тўхтатиб турилиши мумкинлигини маълум қилди. Техник ишлар 2024 йил 1 декабрга қадар давом этади.

☑️КДБ Банк Ўзбекистон мижозларини онлайн казино, тотализатор, қимор ва таваккалчиликка асосланган интернет сайтлар/платформалар билан боғлиқ операциялар аниқланган тақдирда, Банк томонидан ички назорат қоидаларига мувофиқ чора кўрилиши тўғрисида огоҳлантирди.

☑️Азия аллианс банк қуёш панеллари учун истеъмол кредит таклиф этди. Фоизи 19,5%, муддати 60 ойдан бошлаб, имтиёзли давр 6 ой.

☑️Анорбанк микроқарз фоиз ставкасини 28%дан 27%га пасайтирганини маълум қилди. Миқдори 100 млн сўмгача, кафилсиз, гаровсиз ва суғуртасиз тақдим этилади.

☑️Қуйидаги банклар ишга таклиф этди:
▪️МКБанк;
▪️Гарант банк;
▪️Бизнесни ривожлантириш банки;
▪️
Капитал банк.

☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.

☑️Бирламчи ва иккиламчи ипотека кредитлар шартлари 👉Мана бу ерда.👈

☑️Қуёш панеллар учун кредитлар шартлари 👉Мана бу ерда.👈

☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.

Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

БОТИР ЗОҲИДОВ КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА БАНДЛИК ВАЗИРИ ЛАВОЗИМИГА БЕХЗОД МУСАЕВ ТАШҚИ МЕҲНАТ МИГРАЦИЯСИ АГЕНТЛИГИГА РАҲБАР ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ

МАҲАЛЛАБАЙ АГЕНТЛИГИ ҲАМ ТУГАТИЛДИ

Бугунги йиғилишда Ботир Зоҳидов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тасдиқлангани маълум қилинди.

Бу вазирлик фаолияти ҳам мутлақо бошқача бўлиши кўрсатиб ўтилди. Маҳаллабай агентлиги тугатилиб, унинг барча вазифалари ҳамда ҳоким ёрдамчилари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ўтади.

Давлатимиз раҳбари мамлакатимиз олдида ташқи меҳнат миграцияси соҳасида очилаётган улкан имкониятларни тўлиқ ишга солиш зарурлигини таъкидлади.

Шу муносабат билан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ҳукумат бўйсунувига ўтказилади ва Бехзод Мусаев унга раҳбар этиб тайинланади.

Агентликка фуқароларимизнинг хориждаги юқори даромадли меҳнат бозорларига кириши бўйича бошланган ишларни жадаллаштириш топширилди. Ҳокимлар ва хориждаги дипломатик ваколатхоналар хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимиз тақдири учун агентлик билан тенгма-тенг жавобгар бўлиши белгиланди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️2024 ЙИЛ 1 ОКТЯБРДАН БОШЛАБ ИШ ҲАҚИ ОШАДИ

☑️Президент фармонига кўра, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб,

▪️Бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, “Мурувват” интернат уйлари, болалар ва меҳрибонлик уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори – 15 фоизга оширилади.

▪️Бошқа бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори – 10 фоизга оширилади.

☑️Бундан ташқари:

▪️меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲТЭКМ) – ойига 1 155 000 сўм;

▪️базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) 375 000 сўм этиб белгиланади.

☝️🏻Пенсия ва нафақалар қанча миқдорда оширилгани ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🤩Manfaatli narxda ideal smartfon egasiga aylaning!

Xiaomi Redmi Note 13 + “Katta Doimiy 55” tarifi bilan 3 oy aloqa xizmatlari + smartfonning “Keep Talk” himoya xizmati!

Zamonaviy, manfaatli, ishonchli.

Ucell ofislaridan so‘rang.
- - -
🤩Станьте обладателем идеального смартфона по выгодной цене!

Xiaomi Redmi Note 13 + 3 месяца связи с тарифом Katta Doimiy 55 + сервис защиты смартфона Keep Talk!

Современно, выгодно, надежно.

Спрашивайте в офисах Ucell.

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Туғилган кунлар муборак!

Бугун Марказий банкнинг Хоразм вилоят Бош бошқармаси бошлиғи Қурбанов Камоладдин Раҳматович (1983 й.) ва «Ўзмиллийбанк» АЖ бошқаруви раиси Мирсоатов Алишер Қудратуллаевичлар (1974 й.) таваллуд топган кун.

Уларга жамоамиз номидан соғлик-саломатлик, оилавий бахт ва тотувлик тилаб қоламиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

“APEX INSURANCE” АЖ FIFA 2024 йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионатининг расмий ҳамкори бўлди

Минтақамиз учун улкан аҳамиятга эга бўлган FIFA Futsal World Cup Uzbekistan 2024™ чемпионати - мамлакатимизда профессионал футболни ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлиб, APEX INSURANCE ушбу йирик спорт тадбирининг юқори савияда ўтказилишига ўз ҳиссасини қўшиш имкониятидан мамнун.

Шунингдек, APEX INSURANCE 2024 йилги Жаҳон чемпионати ташкилотчиларининг фуқаролик жавобгарлигини суғурталади, ушбу суғурта халқаро спорт тадбирининг ҳар бир ўйинини ишончли ҳимояда ўтказилишини таъминлайди.

Нафақат футболни, балки бокс, дзюдо, триатлон ва от спорти каби бошқа спорт турларини ҳам қўллаб-қувватловчи APEX INSURANCE ушбу ҳамкорликни Ўзбекистонда спорт маданиятини ривожлантириш, мусобақалар савиясини юксалтириш ва мамлакат футболини жаҳон ареналарида рақобатбардош даражага етказишга ҳисса қўшиш учун ажойиб имконият деб билади.

Мурожаат учун: 1188

Website | Telegram | Facebook | Instagram

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🏦Ipak Yoʻli Banki'дан "33" акцияси!

30 та iPhone 15 (128 GB)
3 та LEAPMOTOR автомобили (Т03 Smart)

Иштирок этишни ва 33 та совриндан бирини ютиб олишни хоҳлайсизми?

Ipak Yoʻli Banki'нинг VISA START SUM халқаро картаси билан исталган суммада тўлов ва харидларни амалга оширинг ва ғолиблардан бирига айланиш имкониятига эга бўлинг.

Акция ўтказилиш муддати: 2024 йил 19 августдан 10 ноябргача.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

АНТИКОР БАНКИРЛАРНИНГ ТАДБИРКОРЛИК БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШИ МУМКИНМИ ДЕГАН МАСАЛАГА ИЗОҲ БЕРДИ

Агентлик матбуот котиби куни кеча кўтарилган масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланган мансабдор шахсларнинг рўйхати тўғрисида»ги 103-сон Қарорига асосан, давлат банклари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларига, хизмат юзасидан пул белгиларига ва пул (банк) ҳужжатларига бевосита алоқаси бўлган мансабдор шахсларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланганлигини таъкидлаб ўтди.

Яъни, давлат банклари мансабдорлари тадбиркорлик билан шуғулланманглар. Бошқа банклар ўзларинг биласизлар.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

АНТИКОР: ДАВЛАТ ХИЗМАТЧИЛАРИНИНГ ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШИ ҲОЛАТЛАРИГА ЧЕК ҚЎЙИЛМОҚДА

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан «Микрокредитбанк» АТБ, «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ ҳамда «Туронбанк» АТБ ва уларнинг тизим ташкилотлари ўрганилганда уларнинг 148 нафар бошқарув ходими 155 та тадбиркорлик субъектида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келаётганлиги аниқланди.

Жумладан, Микрокредитбанкнинг 94 нафар бошқарув ходими 96 та, Бизнесни ривожлантириш банкининг 41 нафар бошқарув ходими 46 та ҳамда Туронбанкнинг 13 нафар бошқарув ходими 13 та тадбиркорлик субъектида таъсисчи сифатида рўйхатдан ўтган.

Юқоридаги қонунбузилиши ҳолатлари бўйича Агентлик томонидан мазкур банкларга тақдимномалар киритилди.

Ўз навбатида, банклар томонидан тақдимномалар танқидий муҳокама қилинган ҳолда тадбиркорлик субъектларида таъсисчилик қилаётган ходимларга нисбатан огоҳлантириш хатлари берилиб, қайд этилган қонунбузилиши ҳолатлари бартараф этилмоқда.

P.S.: Савол, банк ходимлари давлат фуқаролик хизматчиси ҳисобланадими?

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️⚡️СУБСИДИЯ АЖРАТИШ 23 СЕНТЯБРДАН БОШЛАНАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 апрелдаги «2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-70-сон Фармони кўра:

☑️Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги хабарига кўра, Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли параметрлари доирасида аризалар қабул қилишнинг иккинчи босқичи жорий йилнинг 23 сентябр куни соат 09:00 да бошланади.

▪️Шунингдек, ижтимоий мезонларга мувофиқ, субсидия олиш учун фуқароларга янада кенгроқ имконият яратиш мақсадида уларнинг даромадларини инобатга олиш тартибига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

☝🏻Эндиликда ариза берувчининг хоҳишига кўра, унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин бўлади.

Субсидия олиш учун аризани Давлат хизматлари марказларига бевосита борган ҳолда ёки «my.gov.uz» ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда ариза топширишингиз мумкин.

☑️Эслатма: ариза берувчи ва/ёки унинг турмуш ўртоғининг (шу жумладан, кафил сифатида келтирган яқин қариндошлари) ўртача даромад миқдори:

▪️Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан (2 млн 835 минг сўм) 8 бараваригача (8 млн 400 минг сўм);

▪️Тошкент шаҳрида — МҲТЭКМнинг 2,7 бараваридан (2 млн 835 минг сўм) 9,2 бараваригача (9 млн 660 минг сўмгача) бўлиши зарур.

☝🏻Ушбу кредитлар қайси банклар томонидан ажратилиши ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Ўзбекистондаги йирик компаниялар акциялари – “Xalqchil IPO”да

“Xalqchil IPO” билан йирик компаниялар акцияларини харид қилиб, уларнинг акциядорига айланиш ва даромад топиш мумкин.

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан Ўзбекистондаги йирик компанияларнинг акциялари “Xalqchil IPO”да сотилмоқда. Энди ҳар бир фуқарода компаниялар акциядорига айланиш ва уларнинг бошқарувида иштирок этиш имконияти мавжуд!

Расмий саҳифа: xalqchilipo.uz

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

МАРКАЗИЙ БАНК АВГУСТ ОЙИДА 2 ТА БАНККА ЖАРИМА САНКЦИЯСИ ҚЎЛЛАДИ

Жорий йил август ойида Марказий банк томонидан ўтказилган ўрганиш ва текшириш натижаларида аниқланган қоидабузарликлар учун 2 та банк, 1 та микромолия ташкилотига нисбатан жарима санкцияси қўлланилди.

Тўлов тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотларининг устав фонди ва ташкилий-ҳуқуқий шаклига қўйилган талабларга, Марказий банкнинг кўрсатмаларига ва пруденциал меъёрлари талабларининг бажарилишига, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш қоидаларига риоя қилмаганлиги учун 7 та микромолия ташкилоти, 2 та тўлов тизими операторлари ва 27 та тижорат банклари огоҳлантирилди.

P.S.: Доимигидай банк(ном)и номаълум.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…
Subscribe to a channel