КРЕДИТ ТАЪТИЛИ НИМА ВА УНИ КИМЛАР ОЛИШИ МУМКИН (2-қисм)
Кредит таътиллари сизни барча молиявий муаммолардан қутқарадиган сеҳрли таблетка эмас. Йўқ, бу фақат имтиёзли давр. Таътил тугагач, қарз олувчи ҳали ҳам бутун кредит суммасини + ушбу давр учун ҳисобланган фоизларни тўлаши керак.
Кредит таътиллари банкка кредит тўлаш муддатини оширишини унутманг. Таътил учун ажратилган олти ой маблағларни қайтариш учун ажратилган умумий муддатга қўшилади. Улар ҳеч қандай тарзда бекор қилинмайди ёки ҳисобдан чиқарилмайди.
Расмий равишда кредит таътиллари қарз олувчининг рейтинги ва тарихига нейтрал таъсир кўрсатади. Бироқ, фуқаронинг кечиктириш тўғрисида ариза берганлиги унинг молиявий "досеси" да кўрсатилади, шунинг учун банклар бу маълумотни кўради ва қарз олувчининг ишончлилигини баҳолашда фойдаланади.
Кредитор ҳар доим таътилни рад этишга ҳақли. Ҳатто банклар ўз қарорларининг сабабларини кўрсатмасдан ҳам аризани бекор қилишлари мумкин. Амалда, кредиторлар кўпинча таътилни рад этади, шунинг учун қарз олувчилар муаммони ҳал қилишнинг бошқа усулларини излашлари керак.
Кредит таътиллари қарз ёки фоиз миқдорини камайтирмайди. Қарз олувчининг 6 ойлик таътили бўлади холос, лекин кўпинча бу давр молиявий қийинчиликларни енгиш ва кредитни тўлашни давом эттириш учун етарли эмас.
☑️Агар сиз кредит таътили олмоқчи бўлсангиз, қуйидаги қоидаларни унутманг:
▪️Таътил ҳар хил турдаги кредитлар учун тақдим этилади. Сиз ипотека кредитлари, истеъмол кредитлари, автокредитлар, микроқарзлар, шунингдек кредит карталари учун таътил олишингиз мумкин.
▪️Битта кредит - битта таътил. Агар даромад бир неча марта камайган бўлса ёки сиз умуман ишлашни тўхтатган бўлсангиз ҳам, таътилни қайта олиш мумкин бўлмайди. Агар кредитлар турли банкларда бўлса, таътил учун аризалар ҳар бирига юборилиши мумкин.
▪️Қарз олувчи имтиёзли даврда ҳам ойлик тўловларни амалга ошириши мумкин. Тўловни амалга ошириш кредит таътилининг тугатилиши ёки қисқаришига олиб келмайди.
▪️Таътил олиш тўғрисидаги аризада кечиктириш керак бўлган муддатни кўрсатишингиз керак. Максимал муддат - 6 ой. Ва максимал муддатни белгилаш яхшироқдир. Агар сиз 2-3 ой ичида муаммоларни ҳал қилсангиз ҳам, сиз одатдаги тарзда тўловларни амалга оширишингиз мумкин.
▪️Агар кредит бўйича ойлик тўлов тўланишига 10-14 кундан камроқ вақт қолган бўлса ва сиз эндигина таътил учун ариза берган бўлсангиз, катта эҳтимол билан бу ой ўз мажбуриятларингизни тўлиқ бажаришингиз керак бўлади. Агар таътил тасдиқланса, улар кейинги ойдан кучга киради.
☑️Кредит таътилининг қуйидаги ижобий ва салбий томонлари мавжуд.
▪️Кредит таътили қарз олувчига молиявий муаммоларни ҳал қилиш ва қарзни кечиктирмасдан тўлашни давом эттириш учун вақт беради - бу унинг асосий афзаллигидир. Сизнинг тўлов қобилиятини тиклаш - куч тўплаш ва банк олдидаги мажбуриятларингизни бажариш учун 6 ойингиз бор.
☑️Кредит таътилининг афзалликлари:
▪️қарз юкини вақтинча камайтириш;
▪️ойлик тўлов суммаси сақланади;
фоиз ошмайди;
▪️қарз олувчининг кредит рейтинги ва тарихи ёмонлашмайди.
☑️Кредит таътилининг камчиликлари:
▪️фақат бир марта берилади;
▪️фоизлар ҳисобланиши давом этади;
▪️банк билан тузилган шартнома муддати узайтирилади;
▪️кредитор таътилни рад этиши мумкин.
Кредит таътиллари ҳар доим ҳам энг тўғри ечим эмас. Сиз келажакни билмайсиз ва молиявий аҳволингиз олти ой ичида барқарорлашишини кафолатлай олмайсиз. Бироқ, агар сиз яхши мутахассис бўлсангиз ва талаб қилинадиган касбга эга бўлсангиз, бу албатта амалга ошади.
1-қисм.
👉 @bankirkundaligi 👈
ЭРТАГА ФИНАЛ
Шу кунларда Ўзбекистон банклари Ассоциацияси ва “UzCard” ташаббуси билан тижорат банклари ўртасида футбол бўйича мусобақа ўтказилмоқда. Унда “Трастбанк” ва “Миллий банк” жамоалари финалга чиққан эди.
Бугун “Трастбанк” Бошқаруви раиси С.Нормухамедов жамоа аъзолари билан учрашиб, эртага бўлиб ўтадиган финал босқичидаги ўйинда уларга омад тилабди.
Сизнинг шахсий фикрингизча, эртага қайси жамоа аъзолари кубокни қўлга киритади?
👉 @bankirkundaligi 👈
ПЕНСИЯ ТАЙИНЛАШ УЧУН ОНЛАЙН АРИЗА БЕРИШ ХИЗМАТИ ИШГА ТУШИРИЛГАНИДАН ХАБАРДОРМИСИЗ?
Пенсия ёшига етган фуқаролар уларга пенсия тайинланиши учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали (онлайн) мурожаат қилишлари мумкин.
☑️Бунинг учун ёшга доир пенсия тайинлаш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталига кириб, онлайн ариза бериш лозим:
▪️Сўровнома шаклини тўлдириб, Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан кўриб чиқилиши учун «Пенсия» дастурий мажмуасига юборилади;
▪️Пенсия жамғармасининг «Пенсия» дастурий мажмуаси ахборот тизими орқали тегишли вазирлик ва идоралараро ахборот алмашинуви асосида олинадиган фуқаронинг иш стажи, иш ҳақи ҳамда бошқа маълумотларига асосан давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартиб ва меъёрларга мувофиқ ҳисоблайди ва тайинлайди;
▪️Пенсия тайинланганлиги ёки рад этилганлиги сабабларини кўрсатган ҳолда шахсий кабинетга маълумотнома юборилади.
☝🏻Хизматни кўрсатиш муддати 10 кун бўлиб, бепул тақдим этилади.
Бундан ташқари, фуқаролар онлайн хизматдан фойдаланиш имкониятлари бўлмаган ҳолатда қўшимча равишда Давлат хизматлари марказига ташриф буюрган ҳолда пенсия тайинлаш учун мурожаат қилишлари мумкин.
Шунингдек, фуқаролар пенсия тайинлашни сўраб Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига мурожаат қилиш ҳуқуқлари ҳам сақланади.
Хизмат юзасидан боғланиш учун тел.: +998 (71) 202-12-71
👉 @bankirkundaligi 👈
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИГА БИРИНЧИ ЎРИНБОСАР ТАЙИНЛАНДИ, У КАБМИНДАН КЕЛДИ
Турсунов Отабек Равшанбек ўғли Тошкент вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
О.Турсунов 1984 йилда Андижон вилояти Андижон шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий. 2007 йилда Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган.
Тайинловга қадар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодиёт, саноат, молия-банк, солиқ, давлат активлари, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти мудирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.
Айрим телеграм каналлар уни Андижон вилояти ҳокимининг 1-ўринбосарлигидан келган дея нотўғри маълумот чиқариб юборишди. У КабМиндан келди. КабМингача Андижон вилояти ҳокимлигида ишлаган.
👉 @bankirkundaligi 👈
AVO bank ТАF!24 фестивалида инновацияларга содиқлиги ва ижтимоий фаоллигини тасдиқловчи тўртта нуфузли мукофотни қўлга киритди
AVO bank — рақамли трансформация соҳасида илғор ечимлари билан танилган Ўзбекистондаги етакчи инновацион банк. Банк замонавий технологиялар ва мижозларнинг қулайлигига алоҳида эътибор қаратган ҳолда молиявий маҳсулот ва хизматларини фаол ривожлантирмоқда. AVO bank, ўз фаолиятини яқинда бошлаганига қарамай, банк хизматлари соҳасида янгича ёндашувларни жорий этиб, барча бирдек фойдалана оладиган премиум маҳсулотни — AVO platinum кредит картасини таклиф этмоқда.
АVO bank илк бор ТАF!24 Тошкент реклама фестивалининг бош ҳомийси сифатида иштирок этди. Ушбу тадбир Ўзбекистон реклама саноати учун муҳим воқеа ҳисобланади, унда ҳар йили турли мамлакатлар мутахассислари йиғилади.
Илк иштирокининг ўзидаёқ AVO bank тўртта нуфузли мукофотни қўлга киритди
💛Инновациялар учун мукофот
Компания Ўзбекистондаги рақамли банкингни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун махсус мукофотга сазовор бўлди.
🥇See Beyond лойиҳаси учун олтин
Лойиҳа кўзи ожиз болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ёрдам бергани учун ESG номинациясида тақдирланди.
🥈РR-кампания учун кумуш
See Beyond лойиҳасининг самарали РR-кампанияси учун кумуш совринга ҳам лойиқ деб топилди.
🥉Ташқи реклама учун бронза
«2024 йил рекламаси» танловида креатив ташқи реклама учун тақдирланди.
Ушбу ютуқлар AVO банкнинг хизматларни яхшилаш ва ижтимоий лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга бўлган интилишидан далолат беради.
👉 @bankirkundaligi 👈
☑️Давлат улуши мавжуд банкларда коррупцияга оид ҳаракатлар тўғрисида хабар бериш учун мўлжалланган алоқа каналлари (Банк номи устига босинг):
▪️Агробанк
▪️Алоқабанк
▪️Асакабанк
▪️Бизнесни ривожлантириш банки
▪️Микрокредитбанк
▪️Туронбанк
▪️Халқ банки
▪️Ўзмиллийбанк
▪️Ўзбекистон саноат-қурилиш банки
Эслатиб ўтамиз: Қонунчиликда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар қилувчи шахслар ва уларнинг яқин қариндошлари давлат ҳимоясида эканлиги белгиланган.
☝🏻Агарда сиз коррупцияга дуч келсангиз Коорупцияга ыарши курашиш агентлигининг “Call-маркази” – 1253 ёки eanticor.uz электрон платформаси орқали мурожаат қилишингиз сўралади.
👉 @bankirkundaligi 👈
ҚИЗИҚ ЎХШАШЛИК
Бугун лавозимидан озод этилган Эркин Мухитдинов Мадорбекович Тошкент вилояти ҳокимига 1-ўринбосар бўлишдан олдин Оҳангарон тумани ҳокими эди. Оҳангаронга эса Республика идорасидан (Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидан) келган эди.
Абдурасул Абдуллаев Неъматович ҳам Тошкент вилояти ҳокимига 1-ўринбосар бўлишдан олдин Оҳангарон тумани ҳокими эди. Оҳангаронга эса Республика идорасидан ("Ўзбекчорванасл" агентлигидан) келган эди.
Эркин Мухитдинов Мадорбекович 2023 йил август ойида айнан Абдурасул Абдуллаев Неъматович ўрнига Оҳангарон туман ҳокими этиб тайинланган эди.
👉 @bankirkundaligi 👈
🏦 Бизнесни ривожлантириш банки ва Ямагата университети тадбиркорлар учун БЕПУЛ онлайн ўқув курсини тақдим этади
Муваффақиятли бизнес лойиҳаларини яратишни, бизнес стратегияларни ишлаб чиқиш ва япон бошқарув усулларини қўллашни ўрганинг.
Курс сизга қуйидаги имкониятларни таклиф қилади:
✅Бизнесни яратишнинг босқичма-босқич режаси;
🇯🇵Япон бошқарув усуллари;
🌎Курсдан сўнг халқаро сертификат!
👉 Ҳаволага ўтинг ва бугуноқ ўқишни бошланг!
👉 @bankirkundaligi 👈
БУГУН ЭРТА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИГА ТАШРИФ
Президент матбуот хизмати хабарига кўра,
- 14-15 октябрь кунлари Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва саноат корхоналари фаолияти билан танишади. Шунингдек, иқтисодиётнинг турли тармоқларида объектларни ишга тушириш ва янгиларининг қурилишига старт бериш режалаштирилган.
👉 @bankirkundaligi 👈
АВТОРАҚАМЧИЛАРГА
Балки Авторақамларчиларга17 сентябр ўтиб кетганига 25 кундан ошганини айтармиз. Ёки, узр сўрашганига кўра, ўзларини шунчалик ҳам қаттиқ хафа қилиб қўйган ҳис қилишяптимикан.
Скриншот 2024 йил 13 октябр куни соат 14:30 да олинди.
👉 @bankirkundaligi 👈
#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)
ДАМ ОЛИШ КУНИ ҲАМ МАЖЛИС
Сурхондарё вилояти Шеробод туманидан ёзяпман. Бизда ҳар куни шу аҳвол. Мажлисбозлик.
Туман ҳокими У.А. ҳар ҳафтада 3 марта мажлис қилади.
P.S.: Расмда бугунги юборилган хабарномадан кўринадики, мажлис солиқ тушумлари бўйича бўлмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 17 июл кунги йиғилишда Президентимиз масъул раҳбарларни мажлисвозлик ҳақида огоҳлантирган. Мажлис қилишга ҳақлари йўқлиги, ойлик маош олиб ишлаётган ходимларни иш вақтини олаётгани, мажлисвозликни йиғиштириш ҳақида қатъий топшириқ берган.
👉 @bankirkundaligi 👈
🏦 ОФБ ва Mastercard Дубайга икки кишилик саёҳат ютиб олиш мумкин бўлган акцияни эълон қилди
Акция бош соврини — икки киши учун Дубайга 7 кунлик саёҳат бўлиб, бундан ташқари, ҳар 15 кунда 250 АҚШ доллари миқдорида оралиқ пул совринлари ўйналади.
Иштирок этиш шартлари қуйидагича:
▪️ Ориент Финанс Банк томонидан чиқарилган Mastercard картасини эгаси бўлиш ёки акция давомида картани очиш;
▪️ 10 АҚШ доллари ва ундан юқори суммага транзакцияни амалга ошириш (терминал ёки онлайн орқали товар ва хизматлар учун тўлов).
🗓 Акция муддати: 2024 йил 1 октябрдан 15 декабргача
👉 @bankirkundaligi 👈
Марказий банк тижорат банклари билан биргаликда туман (шаҳар) ҳокимлари билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказмоқда экан.
👉 @bankirkundaligi 👈
#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)
Сирдарё вилояти Боёвут тумани Зиёкор маҳалласида яшайман, Х.И.Х. бўламан. Янгиер шаҳар Ипотека банк мижозиман. Пластик картам ҳам Ипотека банкники.
Янгиер шаҳар Агробанк банкоматидан 3 октябрь куни 900 минг сўм пул ечаётган эдим. Тўсатдан қўлимдан телефоним тушиб кетди. Телефон билан сал овора бўлиб қолибман, 30 секунд вақт ўтиб кетиб қолибди. Банкомат пулни қайтатиб олиб китиб кетди. Пулни ололмай қолдим.
Шу билан Ипотека банкка ҳам Агробанкка ҳам учрадим.
Ҳал қилиб беришмаяпти.
P.S.: Бир ҳафтадан буён... XXI аср фокс мокс тақдим этади. Банк мижоз учун мижоз ўзи учун. Яна бир нималар... Мурожаатчи шахсий маълумотлари банк расмийларига тақдим этилади. Марказий банкдан ҳам кимдир шуғулланмоқчи бўлса, марҳамат.
👉 @bankirkundaligi 👈
БАНК ҲИСОБВАРАҒИ ОЧИШДА ОРТИҚЧА ҲУЖЖАТ ТАЛАБ ҚИЛИШ БАНК МАНСАБДОРИ ВА ХИЗМАТЧИСИГА ЖАРИМА СОЛИШГА САБАБ БЎЛАДИ
Ўзбекистон Республикасининг "Маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги кодексига кўра,
☑️Тадбиркорлик субъектларидан қонунчиликда назарда тутилмаган статистика, молия, солиқ ҳисоботини ва бошқа ҳисоботни, шунингдек ўзга ҳужжатларни, шу жумладан банк ҳисобварағини очишда ортиқча ҳужжатларни талаб қилиб олиш, худди шунингдек қонунчиликда назарда тутилган ҳисоботни тақдим этишнинг белгиланган муддатлари ва тартибига зид равишда талаб қилиб олиш, —
▪️мансабдор шахслар ва хизматчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (Бугунги кунда 15 млн сўмгача).
☑️Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
▪️мансабдор шахслар ва хизматчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ бараваридан олтмиш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (Бугунги кунда 22,5 млн сўмгача).
👉 @bankirkundaligi 👈
КРЕДИТ УНДИРИШ ЖАРАЁНИДАН
Тўлов маданияти шаклланмас экан, иқтисодиётда тартиб бўлмайди.
Биздаги маълумотларга кўра, 1 октябр ҳолатига тижорат банкларидаги муаммоли кредитлар қолдиғи 26,8 трлн. сўмга етган. Бу кичкина рақам эмас (26 800 000 000 000 сўм)!
Ҳурматли кредит олганлар, банкирларга топилинглар.
👉 @bankirkundaligi 👈
КРЕДИТ ТАЪТИЛИ НИМА ВА УНИ КИМЛАР ОЛИШИ МУМКИН (1-қисм)
Кредит таътили - бу қарз олувчи жадвалга мувофиқ ойлик тўловларни амалга оширишдан озод қилинадиган имтиёзли давр. Шу билан бирга, фоиз ставкаси ўзгармайди ва банк билан кредит шартномаси таътил муддатига узайтирилади. Бундай муддат ҳар доим индивидуал тарзда белгиланади, лекин 6 ойдан ошмаслиги керак.
Кредит таътили - бу жарималарсиз ва кредит тарихига зарар етказмасдан тўловни кечиктириш ёки камайтириш имконини берувчи имтиёзли даврдир.
Кредит таътиллари зарурий ҳолатларда, масалан, пандемия ҳолатларида Марказий банк қарори асосида тижорат банклари томонидан берилади. Мисол учун, Ўзбекистон Марказий банки 2020 йилда коронавирус инфекцияси тарқалиши оқибатлари билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган кредит рискларини юмшатиш мақсадида тижорат банкларига қарз олувчиларга кредит таътиллари беришни тавсия қилган. Бошқа ҳолатларда кредит таътилини олиш деярли мумкин эмас.
▪️Кредит таътилига ариза бериш учун ҳар доим асос керак. Улар жисмоний шахснинг даромади камайганлигини ёки кредитни ўз вақтида тўлаш учун вақтинча етарли эмаслигини тасдиқлашлари керак.
▪️Кредит тўловини кечиктиришга рухсат олиш учун асослар ҳужжатлаштирилган бўлиши керак. Агар ҳужжатлар етарли бўлмаса, банк кредит таътилини беришдан бош тортади ва бошқа ечимларни излаш керак бўлади.
▪️Кредит таътилини бериш мумкин бўлган шартлар ҳар бир банк томонидан алоҳида белгиланади. Бироқ, фақат илгари кредит таътилини олмаган ва кредитни тўлаш бўйича ўз мажбуриятларини виждонан бажарган қарз олувчилар таътил олишга умид қилишлари мумкин.
☝🏻Банк кредит таътилини рад этиши мумкин. Ҳар бир кредитор кредит таътили бериш бўйича мустақил равишда қарор қабул қилади.
☑️Қуйидаги ҳолатларда банк кредит таътилини рад этиши мумкин?
- ариза нотўғри тузилган;
- барча зарур ҳужжатлар йиғилмаган;
асос мавжуд эмас;
- Илгари қарз олувчи ушбу имтиёзли чорадан фойдаланган.
▪️Кўп ҳолларда, рад жавоби илгари муддати ўтган тўловларга йўл қўйган ва ойлик тўловларни ўз вақтида амалга оширмаган мижозларга берилади.
▪️Кредит таътили амалда бўлганда, қарз берувчи кредит бўйича фоизларни ошириши мумкин эмас, фоиз ставкаси бир хил бўлиб қолади.
▪️Кредит таътилини фақат бир марта олса бўлади. Қарз берувчи иккинчи марта таътилни маъқулламайди.
☝🏻Агар қарз олувчининг бир нечта кредитлари бўлса, кечиктириш бир вақтнинг ўзида ҳамма кредит учун берилмайди. Таътил фақат битта шартнома бўйича амал қилади. Агар кредитлар битта кредитордан олинган бўлса ҳам, фақат битта кредит бўйича 6 ойлик таътил олишни танлаш керак бўлади. Бундай ҳолатда, каттароқ ойлик тўловли шартнома бўйича таътилни расмийлаштириш тавсия этилади.
▪️Кредит таътилини узайтириш мумкин эмас. Уларнинг амал қилиш муддатини бўлиш ҳам мумкин эмас (масалан, 3 ойдан 2 марта таътил олиш).
Давоми бор.
👉 @bankirkundaligi 👈
EUROASIA INSURANCE ГА ЖАРИМА СОЛИНИБ, ФАОЛИЯТИ 10 КУНГА ТЎХТАТИЛДИ
“EUROASIA INSURANCE” суғурта ташкилотига 45,0 млн. сўм миқдорида жарима солиниб, лицензияси 2024 йил 17 октябрь санасидан бошлаб 10 кун муддатга тўхтатилди.
“EUROASIA INSURANCE” АЖ ҚК лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш муддати даврида янги суғурта (қайта суғурта) шартномаларини тузиш, амалдаги суғурта (қайта суғурта) шартномаларини узайтириш таъқиқланади.
“EUROASIA INSURANCE” АЖ ҚК илгари тузилган суғурта (қайта суғурта) шартномалари бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларни белгиланган тартибда бажариши шарт.
👉 @bankirkundaligi 👈
КРЕДИТ ТАРИХИНГИЗ ТЕКШИРИЛИШИНИ MY.GOV.UZ ЁРДАМИДА ЧЕКЛАБ, ЎЗГАЛАР НОМИНГИЗГА КРЕДИТ РАСМИЙЛАШТИРИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИНГ
Турли фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида Ягона порталда кредит тарихи текширилишини чеклаш хизмати ишга туширилганидан хабарингиз борми? Табиийки, агар сизнинг кредит тарихингиз текширилиши чекланган бўлса, ҳеч ким номингизга кредит расмийлаштира олмайди.
☑️Ягона портал орқали кредит тарихингиз текширилишини чеклаб қўйиш тартиби:
▪️my.gov.uz порталида синов тарзидаги хизматлар бўлимига ўтинг;
▪️Тегишли хизматни танланг;
▪️СМС-хабарнома хизматини ёқинг;
▪️Кредит тарихи олишни чеклашни фаоллаштиринг.
☝🏻Хизматдан фойдаланиш жуда осон ва мутлақо бепул!
Кредит тарихингизга қандай ҳолатлар салбий таъсир қилиши ва бошқа масалалар ҳақида 👉мана бу ерда👈 батафсил тўхталиб ўтганмиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
🏦 Асакабанк томонидан банкдаги мавжуд бўш иш ўринларини эълон қилиб борувчи махсус канал очилди
Ушбу Телеграм-канал орқали банк тизимидаги янги ваканcиялар ҳақида биринчи бўлиб хабардор бўлиш, шунингдек, Асакабанк ходимлари ва уларнинг муваффақиятлари билан танишиш мумкин.
Мамлакатнинг етакчи банкларидан бирида ўз карьерангизни бошлаш ва муҳим янгиланишларни қўлдан бой бермаслик учун каналга обуна бўлинг!
📨 Телеграм канал манзили: @careerasakabank
👉 Маълумот учун, Асакабанк томонидан банкдаги вакансиялар ва уларга тўғридан-тўғри резюме юбориш мумкин бўлган «КАРЬЕРА» портали ҳам ишлаб чиқилган. Ушбу карьера портал орқали банкда мавжуд вакансиялар буйича батафсил маълумотларни олиш ва резюмеларни жўнатиш имконияти мавжуд.
🌐 Портал манзили: career.asakabank.uz
👉 @bankirkundaligi 👈
ЎҚУВЧИЛАРДАН ҲАЙДОВЧИЛАРГА МУРОЖААТ
Йўлларда болаларни кўрганда тезликни пасайтиринг.
(Ёдда сақланг, қарорга кўра, тегишли йўл белгилари ўрнатилган мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларига етмасдан ва ўтиб кетиб 300 метрдан кам масофада соатига 30 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади)
Яна бошқа масала.
Кунлар совиб, қисқариб қолди. Мактаб тугагунча, кеч кириб қолмоқда. Кечки пайт, қоронғу тушган вақтларда йўл бўйларида автомашиналарга қўл кўтариб турган ўқувчиларга кўзимиз тушади.
☝🏻Жамоат транспорти ҳайдовчилари ҳар доим ҳам ўқувчиларни олишни хушламайди. Шахсий транспорти мавжуд бўлмаган ёки ота-онаси ишда бўлган оилалар фарзандлари бўлган мактаб ўқувчиларининг мактабдан уйига етиб келиши бир масалага айланиб қолади.
▪️Жамоат транспорти ҳайдовчилари транспорт воситангизда бўш жойингиз камроқ бўлса ҳам йўл четида ўқувчиларни олишдан эринманг, ёмонларга рўпара бўлишмасин;
▪️Мактаблардаги дарс жадваллари вақтларини ҳам куннинг кеч киришига қараб, қайта тақсимлаб кўришса, мақсадга мувофиқ бўларди;
▪️Шахсий автомашинангизда йўлда кетаётганингизда таниш оилалар фарзандлари учраб қолса, ортга қайтиб уларни олишда ўзингизда куч топинг.
✔️Постни кўпроқ фойдали бўлиши учун, ўзингизда мавжуд группаларга тарқатиб қўйинг. Сиз туфайли қайсидир йўл четида турган ўқувчи уйига эртароқ келсин.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ 2 ТА 1-ЎРИНБОСАРИ ЛАВОЗИМЛАРИДАН ОЗОД ЭТИЛДИ
Тошкент вилоят ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича биринчи ўринбосари Б.Алимбеков Тошкент вилояти қишлоқ хўжалигидаги имкониятлардан фойдалана олмагани, тайёр қилиб берилган тизимни ишлата олмагани учун лавозимидан озод этилди.
Фаолиятидаги камчиликлар ва соҳадаги ишлар қониқарсиз олиб борилаётгани учун вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Э.Мухитдинов лавозимидан озод этилди.
👉 @bankirkundaligi 👈
Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (7 - 13 октябр) янгиликлари.
☑️Марказий банк фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш учун кредит ташкилотлари томонидан онлайн кредит ажратилишига доир жорий этилаётган вақтинчалик тартиб юзасидан шарҳ берди. Батафсил.
☑️Асакабанк микроқарз таклиф этди. Миқдори мобил иловада 50 млн сўмгача, БХМларда 100 млн сўмгача, муддати 4 йилгача.
☑️Ўзсаноатқурилишбанк “ESG Business” журналининг 2 та мукофотига сазовор бўлганини маълум қилди.
☑️Микрокредитбанк 100 млн сўмгача микроқарз таклиф этди. Муддати 5 йил, фоизи 27%.
☑️Ориент финанс банк ва Mastercard Дубайга икки кишилик саёҳат ютиб олиш мумкин бўлган акцияни эълон қилди. Акция бош соврини — икки киши учун Дубайга 7 кунлик саёҳат. Батафсил.
☑️Пойтахт банк ва “Халқаро Нордик университети” ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланганини маълум қилди.
☑️Халқбанки тадбиркорларга қуёш панеллари ўрнатиш ва сотиб олиш учун 5 млрд сўмгача "Яшил энергия" кредитини таклиф этди. Муддати 60 ой, фоизи Марказий банк асосий ставкаси +7% (20,5%). Имтиёзли давр 12 ой.
☑️Инфинбанк Malibu, Traverse ва Equinox автомобиллари учун йиллик 5,99 фоизли автокредит таклиф этди. Муддати 2 йил. Бошланғич тўлов автомобил нархининг 50%и.
☑️Ипотека-банк тезкор скор-тестдан ўтиб, ипотека кредитларини олиш бўйича ўз имкониятингизни билиб олишни таклиф этди. Бунинг учун my.ipotekabank.uz веб-сайтини ишга туширди.
☑️Ўзмиллийбанк ПҚ-312-сонли қарор бўйича Кичик бизнес учун кредит таклиф этди. Миқдори 300 млн сўмгача. 100 млн сўм қисми (Жамғарма ҳисобидан) фоизи 18,5-24%, муддати 7 йилгача. 200 млн сўмгача қисми (Банк маблағи ҳисобидан) фоизи 24%, муддати 5 йилгача.
☑️TBC Bank юз миллион сўмгача кредитни ҳеч қандай кафил ёки ортиқча ҳужжат сўрамай, бир дақиқа ичида жавоб бериши маълум қилди. Батафсил.
☑️Агробанк доимий даромадга эга жисмоний шахслар учун ҳар қандай ҳаражатлар учун 100 млн сўмгача микроқарз таклиф этди. 2 йил муддатга йиллик 32%, 3 йил муддатга 33%, 4 йил муддатга 34%.
☑️Азия аллианс банк қайта тикланувчи манбалар учун истеъмол кредит таклиф этди. Фоизи 19,5%, муддати 60 ойгача, имтиёзли давр 6 ойгача.
☑️Тенге банк ЯТТларга янги ускуна ёки технология харид қилиш учун гаровсиз онлайн-кредит таклиф этди.
☑️Туронбанк "Капитал" муддатли омонатини таклиф этди. Фоизи 21%, муддати 18 ой, бошланғич бадал 500 минг сўм. Исталган пайт омонатни тўлдириш мумкин. Ҳар ой ҳисобланган фоизлар асосий маблағга қўшилиб боради.
☑️Трастбанк банкка бормасдан, “Trastpay” иловаси орқали банк картасини очишни таклиф этди.
☑️Капиталбанк сўм Visa картаси орқали 10 млн сўмгача нақд пулни Капиталбанк банкоматлари орқали комиссиясиз ечиб олишни таклиф этди.
☑️AVO bank 45 кунгача имтиёзли давр билан AVO plarinum картаасини таклиф этди. Кредит лимити ҳар ойда янгиланади.
☑️Hamkorbank 50 млн сўмгача онлайн микроқарз таклиф этди. Фоизи 32%.
☑️Давр Банк микроқарз таклиф этди. Миқдори 50 млн сўмгача, муддати 60 ойгача, фоизи 23.99% дан бўшланади.
☑️Анорбанк бизнесни ривожлантириш, хом ашё сотиб олиш, инновацияларни жорий этиш ёки бошқа муҳим лойиҳаларни амалга ошириш учун факторинг хизматини таклиф этди. Батафсил.
☑️Қуйидаги банклар ишга таклиф этди:
▪️Пойтахт банк;
▪️Ўзмиллийбанк;
▪️Капиталбанк;
▪️Анорбанк;
▪️Гарант банк.
☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.
☑️Бирламчи ва иккиламчи ипотека кредитлар шартлари 👉Мана бу ерда.👈
☑️Қуёш панеллар учун кредитлар шартлари 👉Мана бу ерда.👈
☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.
Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
TBC Bank куннинг исталган вақтида сизга юз миллион сўмгача пул қарзга бериб тура олади. Бунинг учун банк иловасини ўрнатиб у ердан кредит бўлимига ўтиш етарли. Энг муҳими, ҳеч қандай кафил ёки ортиқча ҳужжат сўралмайди. Кредит учун сўровингизга бир дақиқа ичида жавоб оласиз. Агар жавоб ижобий чиқса, банк белгилаб берган миқдор ичидан ўзингизга керакли қисмини танлайсиз.
TBC Bank таклиф қилаётган бу онлайн кредит ўзининг қулайлиги билан қолган банклар билан бемалол рақобат қила олади. Айниқса дам олиш кунлари ҳам ишлаши унинг асосий устунлигини таъминлаб бермоқда кредит бозорида.
Банк иловасини бу ердан юклаб олинг ва ўзингиз буни текшириб кўринг.
👉 @bankirkundaligi 👈
↗️🇺🇿Biz Network, Global Expo va Bankir Kundaligi sizni "Banks & Business Expo" xalqaro bank forumiga taklif qilishdan sharafdor.
📆15-17 oktabr kunlari “O‘zko‘rgazmamarkaz”da zamonaviy bank faoliyatiga bag‘ishlangan “Banks&Business Expo 2024” – Toshkent biznes kuzining eng muhim bank tadbiri bo‘lib o‘tadi.
🎤Davlat o'rganlari rahbarlari, banklar va xalqaro moliya institutlari vakillari ishtirokidagi panel muhokamalari dolzarb mavzularga bag‘ishlangan:
✅Xususiylashtirish va banklarga investitsiyalarni jalb qilish;
✅Raqamli transformatsiya va FinTech;
✅Yangi bank vositalari va biznes imkoniyatlari;
✅Sun'iy intellekt
✅Xodimlarni tayyorlash va malakasini oshirish
Ishtirok etishga BEPUL, albatta roʻyxatdan oʻting⬇️
https://forms.gle/ZS4QNU7TAFq2aKfg9
🕕09:00-18:00
📍UzExpoCenter, 4-pavilon
👉 @bankirkundaligi 👈
АВТОКРЕДИТГА ХАРИД ҚИЛИНГАН АВТОМАШИНАНИ ГАРОВГА ҚЎЙМАЙ, СОТИБ ЮБОРИШ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар С.В. У.Д. ва А.И. ўзаро тил бириктириб тижорат банки филиалидан А.И.га автотранспорт воситасини сотиб олиш учун ажратилган кредит маблағи эвазига харид қилинган “Lixiang L9 Max” русумли автотранспорт воситасини гаровга тақдим этмасдан бошқа бир фуқаро А.З.га сотиб юборишиб, банк манфаатларига 587,4 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
UZEX акциялари: дивидендлар олиш имконияти
Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси (UZEX) "Xalqсhil IPO" доирасида маблағларни фойдали жойлаштиришни таклиф қилади. Харид қилинган ҳар бир акция 4 та қўшимча акция олиш имконини беради, бу эса сизнинг сармоянгизни оширади.
Биржа ҳар йили фойданинг камида 50% дивидендлар тўлашга йўналтиради. 15 йил давомида бир дона акция учун дивиденд миқдори 43,8 сўмдан 2600 сўмгача ошган.
Акциялар сони чекланган, таклиф 2024 йил 28 октябргача амал қилади.
Акцияларни ipo.e-auksion.uz ёки GoInvest иловаси орқали харид қилиш мумкин.
Батафсил: www.xalqchilipo.uz
Мурожаат учун контактлар:
☎️+998555110202.
👨💻@kapdepo_support.
Xalqсhil IPO расмий саҳифалари:
Telegram |xalqchilipo">YouTube |Instagram | Facebook
МУРОЖААТ ҲАЛ ЭТИЛДИ
Ассалому алайкум барчага. Мен куни кеча банкоматдаги ололмай қолинган пул масаласида Банкир кундалиги админига мурожаат қилган эдим.
Масала ижобий ҳал бўлди. Бу ерда Ипотека банк ҳодимларини ва маъмуриятини ҳам қолаверса, Агробанк ҳодимларини ҳам айби йўқ. Фақат тизим турли хил бўлганлиги туфайли озгина тушунмовчилик бўлиб ўтибди. Ипотека банк, Агробанк ходимлари ва жамоасига ҳам тўлиқ маъмуриятига ҳам ҳеч қандай эътирозим йўқ. Ўртадаги тушунмовчиликлар бўлган бўлса, узр сўрайман.
Марказий банк, Ипотека банк ва Агробанк ходимлари қолаверса, Банкир кундалиги админларига ҳам каттакон рахмат, ишларингга омад. Аллоҳ топганларингни баракасини берсин. Ҳаммаларингни ишларингга омад!
Сизларга алоҳида каттакон рахмат.
👉 @bankirkundaligi 👈
МАРКАЗИЙ БАНККА ЯНГИ РАИС ЎРИНБОСАРИ ТАЙИНЛАНДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Олимов Аброр Мирзо Муҳаммадқосимович Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари этиб тайинланди.
Унинг зиммасига халқаро ҳамкорлик, валютани тартибга солиш, халқаро заҳираларни бошқариш, қимматбаҳо металларни сақлаш ва улар билан ишлаш, молия-иқтисодни юритиш, амалиёт фаолиятига раҳбарлик вазифалари юклатилган. Шунингдек, у Республика Валюта биржаси ишини мувофиқлаштиради.
Шу кунгача А.Олимов Марказий банкнинг Валютани тартибга солиш ва тўлов баланси департаменти директори лавозимида ишлаб келган.
А.Олимов 1988 йилда туғилган. 2010 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг бакалавр, 2012 йилда магистратура босқичини тамомлаган. 2020 йилда Хитотсубаши университетининг (Япония) магистратура босқичини тамомлаган.
У банк тизимида 10 йиллик иш тажрибасига эга.
👉 @bankirkundaligi 👈
ANORBANK'дан факторинг
Бизнесингизни ривожлантириш, хомашё сотиб олиш, инновацияларни жорий этиш ёки бошқа муҳим лойиҳаларни амалга ошириш учун тез молиялаштириш усулини излаяпсизми? ANORBANK сизга қулай шартларда факторинг хизматини таклиф этади:
• Молиялаштириш миқдори — 300 млн сўмгача;
• Факторинг шартномаси муддати:
- Миллий валютада — 90 кунгача;
- Хорижий валютада — 180 кунгача.
• Факторинг бўйича дисконт миқдори:
- Миллий валютада — 10%;
- Хорижий валютада — 7 фоиз%.
ANORBANK'дан факторинг ёрдамида бизнесингиз мижозлардан пул тушишини кутмай, тезда айланма маблағларга эга бўлиши мумкин.
Батафсил маълумот учун 1290 рақамига мурожаат қилинг.
Telegram