💰 Ҳам пассив даромад, ҳам совғага эга бўлинг!
Халқ банки акция доирасида онлайн омонат расмийлаштирган мижозларга шундай имкониятни тақдим қилади.
✅ Шартлар жуда оддий:
“xazna” иловасида энг ками 10 млн. сўм миқдорида онлайн омонат расмийлаштирасиз ва иштирокчига айланасиз.
Совринлар:
🟢 10 та iPhone 16 Pro Max
🟢 15 та Apple Watch 8
🟢 10 та iPad mini 6
🟢 15 та AirPods Pro
Шошилинг, ғолиблар сони чекланган! 50 нафар омадли омонат эгаси совғалардан бирига эга бўлади.
🔎 Ғолиблар ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимизда жонли эфирда random.org платформаси орқали аниқланади.
🌐 Акция 2024 йилнинг 29 декабригача давом этади.
🌐 Батафсил: xb.uz
⬇️"xazna" иловасини юклаб олинг:
Play market / APP Store
👉 @bankirkundaligi 👈
Biznesingizni targ‘ib etish uchun SMS-tarqatma xizmati
90% kishilar SMSni olinganidan keyingi besh daqiqa ichida o‘qishadi. «Promo» tijoriy tarqatmalar xizmati bilan sizda quyidagi imkoniyatlar paydo bo‘ladi:
• Ucell abonentlari orasidan yangi mijozlar orttirish;
• Faqat mo‘ljaldagi auditoriyani jalb etish;
• Mavjud mijozlarning sodiqligini oshirish;
• Kompaniyaning ijobiy imijini shakllantirish.
O‘z tovar va xizmatlaringizni targ‘ib etish uchun tezkor va ishonchli usuldan foydalaning!
✉️ smsb2bservice@ucell.uz
Batafsil: www.ucell.uz/3fkk
👉 @bankirkundaligi 👈
120 МЛН СЎМ ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ ҚАЙСИ ҲОЛАТЛАРДА РАД ЭТИЛАДИ!? (3-қисм)
Аввалроқ хабар берганимиз, "Маҳалла еттилиги" тавсия асосида 120 млн сўмгача имтиёзли ипотека кредитлари "Маҳалла еттилиги" томонидан қуйидаги ҳолатларда рад этилади:
▪️ариза берувчининг оиласи Дастурга киритилмаган бўлса;
▪️ариза берувчи уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож ҳисобланмаса;
▪️ариза берувчи шахс ёки унинг турмуш ўртоғи мазкур имтиёздан аввал фойдаланган бўлса;
▪️ариза берувчи шахс давлат томонидан аввал берилган ижтимоий ёрдам ва кўникмалардан мақсадсиз фойдаланганлиги тўғрисида тегишли ташкилотларнинг маълумотлари мавжуд бўлса;
▪️қурилиш, реконструкция қилиниши ва таъмирланиши назарда тутилаётган уй-жой ёки у жойлашган ер участкасига нисбатан ашёвий ҳуқуқ низоли бўлса.
☑️Тижорат банклари томонидан қуйидаги ҳолатларда мазкур ипотека кредитини беришни рад қилинади:
▪️қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг умумий даромади ипотека кредити бўйича бир ойлик тўловларни амалга ошириш учун етарли бўлмаганда;
▪️ариза берувчининг бошқа кредитлари бўйича тўлов муддати кечиккан қарздорликлари мавжуд бўлганда;
▪️ариза берувчи томонидан нотўғри маълумотлар тақдим этилганда.
☝🏻"Маҳалла еттилиги" ариза берувчига тижорат банкининг ипотека кредити беришни раж этиш хулосасидаги камчиликларни бартараф этишга кўмаклашади.
Мазкур кредитлар неча йил муддатга, қайси банклар томонидан ажратилиши ҳақида 👉мана бу ерда👈, кимларга ажратилиши ҳақида эса 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.
Давоми бор.
👉 @bankirkundaligi 👈
120 МЛН СЎМ ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ!? (2-қисм)
Аввалроқ хабар берганимиз, "Маҳалла еттилиги" тавсия асосида 120 млн сўмгача имтиёзли ипотека кредити олиш учун қуйидаги талабларга жавоб беришингиз керак:
▪️18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлишингиз;
▪️кредит бўйича ҳисобланган фоизларни ва асосий қарзни тўлов жадвалига мувофиқ ҳар ойда тўлаш учун етарли ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган даромад манбаига, шу жумладан, шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалигидан ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан даромадга эга бўлишингиз;
(Даромадга эга бўлмаганларга ажратилмайди)
▪️қарз юки кўрсаткичингиз сизнинг барча кредитлар ва микроқарзлар бўйича ўртача ойлик тўловларингиз сизнинг тасдиқланган ўртача ойлик даромадларингизнинг 60 фоизидан юқори бўлмаслиги;
▪️кредит ажратишни кўриб чиқиш вақтида сизнинг кредит ташкилотларидан аввал олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлигингиз мавжуд бўлмаслиги;
(Мана шу пунктда жуда кўпчилик тўкилиб қолади)
▪️илгари бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури доирасида ипотека кредитларидан ва ипотека кредитлари бўйича субсидиялардан фойдаланмаган бўлишингиз;
▪️реконструкция қилинадиган ва таъмирланадиган якка тартибдаги уй-жой ёки якка тартибдаги уй-жой қуриладиган ep участкаси сизнинг ўзингизга ёки сиз билан биргаликда яшовчи яқин қариндошларингиздан бирига тегишли эканлиги ва сиз мазкур манзилда камида 6 ой давомида доимий рўйхатда турган бўлишингиз лозим.
☝🏻Қарз юки кўрсаткичини ҳисоб-китоб қилишда сизнинг ўртача ойлик даромадларингиз миқдори охирги 12 ой мобайнида (12 ойдан кам ишланган тақдирда ишланган давр учун, бироқ 6 ойдан кам бўлмаган муддат давомида) олган даромадларингиз миқдорининг ўртача арифметик қийматидан келиб чиқиб аниқланади.
Тижорат банки Сизнинг тўлов қобилиятингизни аниқлашда муқобил усуллардан, шу жумладан, сизнинг банк картангиз айланмаси, коммунал ҳаражатлар ҳамдда белгиланган талаблардан юқори миқдордаги ихтиёрий тарзда тўланган дастлабки бадал маблағларингиз тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиши мумкин.
Мазкур кредитлар неча йил муддатга, қайси банклар томонидан ажратилиши ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.
Давоми бор.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАРГА ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ АЖРАТИЛАДИ (1-қисм)
Ҳукуматнинг “Маҳалла еттилиги” тавсияси асосида камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитини ажратиш тартиби тўғрисида"ги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги (ВМ-691-сонли, 21.10.2024й.) қарори тасдиқланди.
☑️Унга кўра:
▪️Якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун Марказий банк асосий ставкаси(13,5%)дан тўрт фоиз бандга юқори (17,5%) ставкада 120 млн сўмгача, 20 йилгача муддатда ипотека кредитлари ажратиш;
▪️Ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун кредит муддатининг биринчи беш йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўлаш;
▪️Ипотека кредитлари ва улар бўйича субсидияларни расмийлаштириш ҳамда ажратиш тартиблари тасдиқланди
☑️Шунингдек,
▪️Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитлари Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан қоида тариқасида Агробанк, Халқ банки, Микрокредитбанк ва Бизнесни ривожлантириш банки томонидан ажратилади;
▪️Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконятрукция қилиш ва таъмирлашда кадастр паспортини расмийлаштириш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйҳатидан ўтказиш билан боғлиқ тўловлар қиймати 50 фоизга камайтирилади;
▪️Якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадал ва фоиз хуражатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар subsidyplatform.mf.uz платформаси орқали ажратилади.
Давоми бор.
👉 @bankirkundaligi 👈
💳 🏦 “UzCard Forum - 2024” doirasida “Turonbank” ATB “Sifatli emissiya” nominatsiyasida taqdirlandi!
Turonbank o’z mijozlarga sifatli xizmatlarni taqdim etish maqsadia UzCard bilan izchil hamkorlik qilib keladi. Buning natijasida minglab mijozlarga naqd pulsiz to’lovlar va onlayn xaridlarda qator qulayliklar yaratilgan.
Hamkorlik natijasi oʻlaroq “UZCARD AWARDS” taqdirlash marosimida Turonbank «Sifatli emissiya» nominatsiyasini qoʻlga kiritdi.
Albatta bu natijalarga erishishimizda mijozlarning bizga bo’lgan ishonchi muhim ahamiyatga kasb etganligini ta’kidlab o’tish joyiz 💙
👉 @bankirkundaligi 👈
ҚАЙСИ ВИЛОЯТДАН НЕЧТА ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛИ ШТАТИ ҚИСҚАРТИРИЛАДИ?
Хабарингиз бор, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори(ПҚ-330)га асосан Республика бўйича 3686 та хотин-қизлар фаоли штатлари қисқартирилиши ҳақида маълум қилинган эди.
Юқоридаги расмда қайси вилоятдан нечта штат қисқартирилишини кўриш мумкин.
Ҳудудлар тоифаси, оғир енгиллиги ёки бошқа критерийларни ҳисоблашга вақт бўлмаган шекилли, МФЙ сонини 39 фоизга кўпайтириб қўя қолишган.
👉 @bankirkundaligi 👈
#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)
ПЛАСТИК КАРТАДАН ЕЧГАН ПУЛИМНИ ОЛОЛМАЯПМАН
Мен 2024 йил 21 октябрь куни соат 12:18 да Буюк Ипак йўли метродаги Гарант банк банкоматидан пул ечгандим. Пластикдан пул ечиб, лекин пул чиқариб бермади, Гарант банк ходимларига телефон қилсам, "Пластик картангиз банкига мурожаат қилиб пул ечилган тарихини олинг" - дейишиди.
Пластик картам Асака банкники эди, нимага бу Гарант банкни айби эмасми? Кечадан бери роса сарсон қилишяпти.
Мен ҳозир Чирчиқда Педогогика университетида ўқияпман, Асака банкига бориб, ечилиш тарихини оламан десам, кўпроқ пулим чиқиб кетади. Асака банк Чирчиқда йўқ, ҳаммасига ўша Гарант банкнинг банкомати айбдорку.
Марказий банкка ҳам кеча 22 октябрда телефон қилгандим, "Сизга алоқага чиқишади" - дейишди. Бир кундан буён ҳеч ким алоқага чиқмади.
Студентман пул жуда зарур бўлиб турибди, ёрдам беринглар.
P.C.: Банк истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилишга масъуллар ушбу масалани назоратга олишса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Мурожаатчи шахсий маълумотлари банк расмийларига тақдим этилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
🏦 Микрокредитбанк тадбиркорлар учун факторинг хизматини таклиф қилмоқда
🔗 Факторинг бу — етказиб берган маҳсулотларингиз учун тўловни олдиндан олиш имкониятини берувчи қулай хизматдир.
💰 Афзалликлари:
🟣Айланма маблағлар узлуксизлигини таъминлаш;
🟣Сотиш ҳажмини ошириш;
🟣Гаров талаб этилмаслиги.
✅ Шартлари:
➖ Муддати — 180 кунгача;
➖ Миқдори — ўзаро қарздорлик миқдоридан келиб чиқиб;
➖ Валюта — сўмда.
📌 Дисконт
90 кунгача — 6%дан кам бўлмаган;
180 кунгача — 8%дан кам бўлмаган.
✔️ Корхонанинг асосий ҳисобрақами “Микрокредитбанк” АТБда бўлиши лозим!
➡️ Факторинг ҳақида батафсил банкнинг веб-сайтидан ёки 1285 қисқа рақам орқали билиб олиш мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
АВТОКРЕДИТГА ХАРИД ҚИЛИНГАН АВТОМАШИНАНИ ГАРОВГА ҚЎЙМАЙ, СОТИБ ЮБОРИШ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар Ш.Қ. ва бошқалар фуқаро Ш.Қ.га ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит эвазига харид қилинган “BYD HAN” русумли автомашинани кредит таъминоти сифатида гаровга қўймасдан, банк манфаатларига 620 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
☝🏻Аввалроқ, Тошкент шаҳрида “Lixiang L9 Max” автомобилини кредит ҳисобига олиб гаровга қўймасдан сотиб юбориш ҳолати ҳақида хабар берилган эди.
Бундай жиноят ишлари кўпайиб бораверса, кредит ҳисобига олинган автомобиллар билан ишлаш тизимини қайта кўриб чиқиш лозим. Мисол учун, Божхона постидан олиб ўтган заҳоти, ушбу транспорт воситаси банк кредити ҳисобига олингани қайд этилса, уни гаровга қўйгандан кейин, эгасига бериш тизимини кўриб чиқса ҳам бўлади.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️"МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ"ГА ТОПШИРИҚЛАР
☑️Бугунги йиғилишда Президентимиз "Маҳалла еттилиги"га топшириқлар берди:
▪️“Маҳалла еттилиги” ҳар бир маҳаллада 30 тадан камбағал оила хонадонига 20 тупдан, 20 минг якка ёлғиз кексалар хонадонига 10 тупдан мевали дарахтлар тарқатади. Шунингдек, еттилик ўзига бириктирилган кўчаларда жами 6 миллион дона манзарали дарахт, кўчалар, уйлар, кўп қаватли уйлар атрофига жами 3 миллион мевали ва манзарали дарахт экишни ташкиллаштириши муҳимлиги қайд этилди.
▪️Бадантарбия қилиш, югуриш, велосипед ҳайдаш каби одатларни тарғиб қилиш, енгил касалликларни ҳам дори билан тузатишга ўрганиб қолишнинг олдини олиш зарурлиги қайд этилди. Бу йўналишда тушунтириш ишларини, айниқса 30 ёшдан катта аҳолига мўлжалланган оммавий дастурларни кўпайтириш муҳим экани кўрсатиб ўтилди.
▪️Президентимиз “маҳалла еттилиги”ни одамларни жисмоний машқ, юриш, югуриш, велосипед ҳайдашга чорлашда фаол иштирок этишга чақирди.
▪️Профессионал ва мактабларда фаолият юритаётган спорт тренерларини маҳаллаларга бириктириш, тиббиёт бригадалари, оилавий шифокор ва поликлиникалар ишига аҳолини тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини ўргатиш бўйича янги-янги ёндашувларни жорий қилиш муҳимлиги қайд этилди.
▪️Маҳаллаларнинг жисмоний фаоллик рейтинги тузилиши, энг яхши маҳалла ва оилаларни рағбатлантирилиши белгиланди.
👉 @bankirkundaligi 👈
Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (14 - 20 октябр) янгиликлари.
☑️Бизнесни ривожлантириш банки ва Ямагата университети тадбиркорлар учун БЕПУЛ онлайн ўқув курсини тақдим этишини маълум қилди. Батафсил.
☑️Асакабанк "Аванс" омонатини таклиф этди. Бунда омонат фоизлари шу заҳоти тўланади.
☑️Ўзсаноатқурилишбанк Joyda иловаси орқали "Золотая Корона"дан Visa, Mastercard ва UnionPay карталарига комиссиясиз пул ўтказиш мумкинлигини маълум қилди.
☑️Микрокредитбанк Western Union ўтказмасини МКБанк орқали юбориш ва қабул қилишни таклиф этди.
☑️Ориент финанс банк OFB иловасида элчихонага ҳужжат тўплаётганларга ҳисобрақам бўйича маълумотномани онлайн тарзда расмийлаштириш мумкинлигини маълум қилди.
☑️Халқбанки бирламчи бозор учун ипотека кредитини таклиф этди. Муддати 20 йилгача, фоизи 21,5%, бошланғич тўлов камида 25%. Миқдори пойтахтда 800 млн сўмгача, бошқа ҳудудларда 500 млн сўмгача. Кредит даромад манбасига эга шахсларга ажратилади.
☑️Инфинбанк мобил иловаси орқали Uzcard карталар ўртасида пул ўтказмалар 0,25% комиссия Humo карталари ўртасида эса ўтказмалар комиссиясиз амалга оширилишини маълум қилди.
☑️Ипотека-банк тадбиркор аёллар учун махсус кредитларни таклиф этди. Миқдори 5 - 1000 минг АҚШ долларигача, муддати 36 ойгача. 3-12 ой имтиёзли давр.
☑️Ўзмиллийбанк тижорат банклари ўртасида футбол бўйича мусобақада 1-ўринни эгаллади. Батафсил.
☑️TBC Bank йиллик ставкаси 27 фоизгача омонат таклиф этди. Муддати 3 ойдан бошлаб, омонатнинг 3 фоизини аванс сифатида ўша заҳоти тақдим этилади.
☑️Тенге банк ЯТТлар учун акция эълон қилди. Tenge Business иловасида онлайн ҳисобрақам очиб, камида 3 та транзакцияни амалга оширган ЯТТлар акция иштирокчисига айланади ва банкдан совғаларга эга бўлади. Акция муддати 27.12.2024 й.гача.
☑️Трастбанк (мижозлари) Trastpay иловасида HUMO ва UzCard карталари ўртасида 10 млн сўмгача ўтказмалар фоизсиз амалга оширилишини маълум қилди.
☑️Капиталбанк ва Uzum «Retail Week Awards 2024» тақдирлаш маросимида 5 та мукофотга сазовор бўлганини маълум қилди.
☑️AVO bank ТАF!24 фестивалида инновацияларга содиқлиги ва ижтимоий фаоллигини тасдиқловчи тўртта нуфузли мукофотни қўлга киритганини маълум қилди. Батафсил.
☑️Анорбанк тўй ўтказиш учун 100 млн сўмгача онлайн микроқарз таклиф этди.
☑️Зираат банк Ўзбекистон бизнес юритишда фойдаланиш учун факторинг хизматларини таклиф этди.
☑️Октобанк виртуал картасини таклиф этди. У орқали интернетда харидларни амалга ошириш, меҳмонхоналарни брон қилиш ва бошқа хизматлардан фойдаланиш мумкин.
☑️Ипак йўли банки мобил илова орқали картани бир дақиқада, омонатни бир неча дақиқада очишни таклиф этди.
☑️Гарант банк уйни таъмирлаш учун "Имконият" микроқарзини таклиф этди. Миқдори 100 млн сўмгача, муддати 30 ойгача, фоизи 32%.
☑️Қуйидаги банклар ишга таклиф этди:
▪️Ўзмиллийбанк;
▪️Капиталбанк;
▪️Бизнесни ривожлантириш банки;
▪️ТБС Банк.
☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.
☑️Бирламчи ва иккиламчи ипотека кредитлар шартлари 👉Мана бу ерда.👈
☑️Қуёш панеллар учун кредитлар шартлари 👉Мана бу ерда.👈
☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.
Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
ЎЗМИЛЛИЙБАНК ЧЕМПИОН
Ўзбекистон банклари Ассоциацияси ва “UzCard” ташаббуси билан тижорат банклари ўртасида футбол бўйича мусобақа ўтказилмоқда. Унда “Трастбанк” ва “Миллий банк” жамоалари финалга чиққан эди.
Финал учрашуви пеналтилар сериясигача бориб, якунда Ўзмиллийбанк жамоаси ғолибликни қўлга киритди.
Куни кеча ўтказилган сўровномада ҳам кўпчилик ушбу ғалабани таҳмин қилган экан.
Ўзмиллийбанк жамоасини ғалаба билан, Трастбанк жамоасини 2-ўрин билан муборакбод этамиз.
👉 @bankirkundaligi 👈
ИПОТЕКА КРЕДИТИ ЭВАЗИГА ФИРИБГАРЛИК ҚИЛГАНЛАР АНИҚЛАНДИ. УЛАРНИНГ БИТТАСИ БАНКИР.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳудудий тижорат банки филиали етакчи мутахассиси М.Т. ва фуқаро Ш.А. фуқаро Ф.Э.га янги қурилаётган уйлардан бирини кредит эвазига харид қилиш учун ипотека кредити ажратиб беришларини ваъда қилиб, олдиндан бошланғич тўлов сифатида фуқаронинг 61 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
КРЕДИТ УНДИРИШ ЖАРАЁНИДАН
Тўлов маданияти шаклланмас экан, иқтисодиётда тартиб бўлмайди.
Биздаги маълумотларга кўра, 1 октябр ҳолатига тижорат банкларидаги муаммоли кредитлар қолдиғи 26,8 трлн. сўмга етган. Бу кичкина рақам эмас (26 800 000 000 000 сўм)!
Ҳурматли кредит олганлар, банкирларга топилинглар.
👉 @bankirkundaligi 👈
🏦 Асакабанкдан Факторинг Хизмати!
✅ Факторинг — маҳсулотларингиз учун тўловларни олдиндан олиш имкони. Сиз етказиб берган маҳсулотларингиз учун дарҳол тўлов олишингиз мумкин, бу эса бизнесингизни ривожлантиришга ёрдам беради.
💡 Факторинг афзалликлари:
👉 Пул оқими тезлашади;
👉 Сотувлар ва даромадлар ошади;
👉 Тўловлар назорати ва самарали бошқарув орқали дебитор қарзлари билан боғлиқ хавфлар сезиларли даражада пасаяди.
Шартлар:
– Дисконт: 30 кун учун 2%.
– Муддат: 180 кунгача.
🤝 Талаб: Корхонангизнинг асосий ҳисобрақами Асакабанкда бўлиши керак.
📞 1152 рақамига қўнғироқ қилинг ва бизнесингизни кенгайтиринг!
👉 @bankirkundaligi 👈
Орзуларга эришишда TBC Bank ёрдам беради
TBC Bank билан имкониятлар чексиз. Шунчаки
💎 100 миллион сўмгача кредит
🚀 Бир зумда жавоб
⏰ Исталган вақтда хихмат кўрсатиш;
💫 Кафилларсиз, ҳужжатларсиз
📱 Фақат смартфон керак, холос!
Уй жиҳозларими, таъмирми ёки ўқиш учун тўловми - қарор сизники, имконият бизники!
Энди орзуларни амалга ошириш учун узоқ кутиш, банкма-банк югуриш йўқ. Шунчаки иловани юкланг ва бир неча дақиқада керакли маблағга эга бўлинг.
Орзулар сари илк қадамни қўйинг. Иловани юклаб олинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
#Бизга_ёзишмоқда (@bankirmanbot)
ПЛАСТИК КАРТАДАН ЕЧГАН ПУЛИМНИ ОЛОЛМАЯПМАН - 2
2024 йил 16 октябр куни АТБ Капиталбанкка тегишли банкомат орқали пул маблағини ечдим. Бироқ банкомат пулни санашни бошлаганда автомат ўчиб қолди.
Бу борада Капиталбанкнинг ишонч телефонига 2 маротаба мурожаат қилдим. АТБ Капиталбанкнинг Наманган филиалига ариза билан мурожаат қилдим.
Орадан 10 кун ўтсада ҳозирга қадар пул маблағларим қайтариб берилмади. Шу масалада амалий ёрдам берсангиз. Олдиндан Раҳмат.
P.S.: Банк истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилишга масъуллар ушбу масалани ҳам назоратга олишса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Мурожаатчи шахсий маълумотлари банк расмийларига тақдим этилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
🎁 Onlayn mikroqarz oling va BYD Seagull egasiga aylaning!
Sizga tezkor pul kerakmi? "Davr mobile 2.0" ilovasida hech qanday hujjatlarsiz 50 mln so'mgacha onlayn mikroqarz oling:
✅ miqdori - 50 mln so'mgacha
✅ muddati — 60 oygacha;
✅ foizi — 23,99% dan boshlab.
Agar siz 22-noyabrga qadar mikroqarz rasmiylashtirsangiz, yutuqli aksiya ishtirokchisiga aylanasiz. Aksiya doirasida BYD Seagull, 5 ta iPhone 16 va boshqa 1000 dan ortiq sovrinlar o'ynaladi.
⚡️Shuningdek, "Davr mobile 2.0" ilovasida boshqa 8 ta shartlardan birini bajarib ham sovrinlarni yutib olishingiz mumkin.
Batafsil:
🌐 davrbank.uz
📞1284 | 71-207-40-40
👉 @bankirkundaligi 👈
МУРОЖААТДАГИ МАСАЛА ҲАЛ ЭТИЛДИ. МАБЛАҒ ҚАЙТАРИЛДИ.
Ассалому алайкум кечаги мурожаатим бўйича Марказий банк муносабат билдирди.
Алоқага чиқиб, вазиятни ўз қўлларига олишни айтишди, ўзимиз ҳал қилиб пулингизни туширишга ёрдам берамиз дейишди ва Гарант банк ходимлари ҳам алоқага чиқишди.
Бугун (24.10.2024й.) пулимни зудлик билан қайтаришди, раҳмат.
P.S.: Мурожаатлар @bankirmanbot боти орқали қабул қилинади. Иғво, туҳмат, асоссиз, ўрганиш учун тегишли маълумотлар тақдим этилмаган мурожаатлар қабул қилинмайди ва бу мутлақо бепул амалга оширилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
🏦 Асакабанк «Uzcard Awards 2024»да юксак мукофотни қўлга киритди
Асакабанк нуфузли Uzcard Awards 2024 тадбирида «Сифатли эмиссия» номинацияси бўйича тақдирланди.
«Сифатли эмиссия» – бу ном банклар ўртасидаги рақобатда сифат ва ишончлиликка эътибор қаратиш рамзидир.
Асакабанкнинг бу йўналишдаги ютуқлари унинг мижозлар билан ишлашдаги профессионал хизматларини ва молиявий бозордаги етакчилигини мустаҳкамлайди.
Ушбу мукофот банкнинг тўлов карталари ва молиявий воситаларни юқори стандартларда чиқаришга бўлган қатъий интилишлари ва ишончли хизматларни кўрсатишини тасдиқлайди.
Манба.
👉 @bankirkundaligi 👈
МУАММОЛИ КРЕДИТЛАР
Марказий банк маълумотларига кўра, Давлат улуши мавжуд банклардан Асакабанк, Халқ банки, Бизнесни ривожлантириш банки ва Микрокредитбанкларда муаммоли кредитлар улуши республика кўрсаткичидан ҳам юқори. Бошқа банклардан эса, Ипотека-банк, Гарант банк, Мадад инвест банк, АВО банк ва Эрон Содерот банкларда ҳам муаммоли кредитлар улуши юқори.
Энг йирик муаммоли кредит қолдиғига эга 8 та банк (Ўзмиллийбанк, Агробанк, Ўзсаноатқурилишбанк, Асакабанк, Халқ банки, Бизнесни ривожлантириш банки, Микрокредитбанк ва Ипотека банк) ларга республика бўйича муаммоли кредитларнинг 85 фоизи тўғри келмоқда. Қолган 28 та тижорат банкларининг муаммоли кредитлари 15 фоизни ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, қонунчиликка кўра,
- Тижорат банки балансида ва балансдан ташқари моддаларда юритилаётган муаммоли активларнинг улуши жами активларнинг ўн фоизидан ортиқ бўлса, Марказий банк томонидан тижорат банки ижро раҳбариятининг малакаси Марказий банк талабларига мувофиқ эмас деб топишга ҳамда тижорат банки Кенгаши томонидан банк фаолияти устидан ўрнатилган назоратни етарли эмас деб ҳисобланишига асос бўлади.
Биздаги маълумотларга кўра, вилоятлар кесимида жами кредит қўйилмаларидаги муаммоли кредитлар улуши энг юқори Андижон, Бухоро, Сирдарё, Жиззах ва Тошкент вилоятларига тўғри келади.
👉 @bankirkundaligi 👈
БАНКЛАРДА МУРОЖААТЛАР БИЛАН ИШЛАШ ЯНГИ БОСҚИЧГА КЎТАРИЛАДИ
Марказий банк бошқарувининг "Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш" ҳақида қарори тасдиқланди (Адлия вазирлигидан 3030-9-сон билан 2024 йил 11 октябрда Давлат рўйҳатидан ўтказилди)
Ушбу қарор билан Низомнинг 5-боби тўлиқ янгиланди.
☑️Мурожаатлар билан ишлашга оид бир қатор талаблар белгиланди.
▪️Банк томонидан мурожаатларни кўриб чиқиш тартибининг тўлиқ матни банкнинг расмий веб-сайтида барча учун очиқ шаклда, шунингдек, банкнинг мурожаатларни қабул қилиш манзиллари (почта ва электрон манзиллари, телефон рақамлари, ижтимоий каналлардаги манзиллар, мобил илова ва бошқалар) тўғрисидаги маълумотлар банк(филиал)нинг стендларида истеъмолчига кўринарли жойда ўқиш имконияти бўлган ҳолда жойлаштирилади.
▪️Банк истеъмолчининг мурожаат қилиш ҳуқуқини чеклашга ҳақли эмас вамурожаатни қабул қилишни рад этишга йўл қўйилмайди.
▪️Банк томонидан мурожаатларни кўриб чиқиш бепул амалга оширилади.
▪️Банк истеъмолчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқиши ва кўриб чиқиш натижалари бўйича мурожаат этувчиларга жавоб бериши лозим.
▪️Банк оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклдаги мурожаатларни қабул қилиш учун шароитлар яратиши зарур.
▪️Банк истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш офисларида (ёки марказларида), филиалларида ва ўзининг расмий веб-сайти орқали мурожаатларни қабул қилишни йўлга қўяди. Банк расмий веб-сайтининг бош саҳифасида ёки сайтнинг ўзгармас юқори қисмида (ушбу саҳифада) яққол кўринарли тарзда жойлаштирилган ҳавола орқали тўғридан-тўғри ўтиш мумкин бўлган бошқа саҳифасида мурожаатларни қабул қилишни ташкил этади.
▪️Банк мобил иловасида истеъмолчилар томонидан мурожаат қолдирилиши учун имконият яратади ва/ёки мурожаат юборилиши учун алоқа каналларини кўрсатиши керак.
▪️Банк истеъмолчилар билан телефон алоқаси орқали боғланишини таъминловчи Call-марказларни ташкил этиб, у орқали истеъмолчиларга банк фаолияти билан боғлиқ маслаҳатлар ва тушунтиришлар беради ҳамда оғзаки шаклдаги мурожаатларни қабул қилади.
▪️Call-марказ орқали тушаётган мурожаатлар камида иш вақти давомида қабул қилинади. Банк картасининг эмитенти банк картасини сақловчини банк картаси йўқолганлигива (ёки) банк картасидан рухсатсиз фойдаланилганлиги тўғрисидаги хабарномани туну кун юбориш имконияти билан таъминлаши ва ушбу хабарнома олинганидан кейин банк картасини дарҳол блокировка қилиши шарт.
▪️Банк ходимининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан келиб тушган мурожаат айнан ушбу ходимнинг ўзига кўриб чиқиш учун топширилиши мумкин эмас.
▪️Банк бош офисида мурожаатларни кўриб чиқиш учун алоҳида бўлинмани (банкнинг операцион бизнес бўлинмаларидан мустақил) ташкил қилади. Бўлинма банк бошқаруви раиси томонидан назорат қилинади.
▪️Банк шикоятларни кўриб чиқиш учун етарли ходимларга эга бўлиши ва уларни доимий (йиллик) равишда тегишли тарзда ўқитиши лозим.
Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
👉 @bankirkundaligi 👈
😊Poytaxt bank замонавий технологияларга асосланган янги веб-сайтини ишга туширди
Энди Poytaxt bank билан мулоқот қилиш янада қулай ва самарали бўлди, чунки сайт замонавий дизайн ва фунционалликка эга.
Банкнинг янги веб-сайти қуйидаги имкониятларни ўз ичига олади:
⁃ Маҳсулот ва хизматлар ҳақидаги маълумотларни осон топиш;
⁃ Банкнинг сўнгги янгиликларидан хабардор бўлиш;
⁃ Банк картани уйгача етказиб бериш хизмати учун ариза қолдириш;
⁃ Фарзандлар учун болалар картасини расмийлаштириш;
⁃ Қулай кредит калкулятори ёрдамида кредит миқдорини ҳисоблаш;
⁃ Банк раисига электрон мурожаат юбориш;
⁃ Банкоматларнинг жойлашувини онлайн харита ёрдамида осон аниқлаш.
Ҳозироқ poytaxtbank.uz сайтига ташриф буюринг ва унинг қулайликларига ўзингиз баҳо беринг. Poytaxt bank билан келажак сари ишончли қадам!
👉 @bankirkundaligi 👈
АVO bank 16-17 октябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтган муҳим тадбир — Central Asia Retail Week 2024 электрон тижорат ва чакана савдо халқаро форумида «Йилнинг финтех лойиҳаси» номинациясида 1-ўринни қўлга киритди.
Ушбу кенг кўламли тадбир савдо ва молия соҳасидаги энг долзарб йўналишлар ва технологияларни муҳокама қилиш учун банкирлар, ишлаб чиқарувчилар ва мутахассисларни бир жойга тўплади. Форум чакана савдо келажаги бўйича ғоялар ва қарашлар алмашиш майдонига айланди.
Тадбир доирасида Retail Week Awards Central Asia мукофотини топшириш маросими ўтказилди. Унда «Йилнинг энг яхши ҳамкорлиги» ва «Энг яхши харид қилиш тажрибаси» каби 10 та номинация бўйича 50 дан ортиқ аризалар кўриб чиқилди. Иштирокчилар ўзларининг ижодий ечимлари ва инновацион лойиҳалари учун тақдирланди.
AVO bank'нинг «Йилнинг финтех лойиҳаси» номинациясидаги ғалабаси банк тўғри йўлдан бораётганини яна бир бор тасдиқлайди — унинг финтех ечимлари молиявий бошқарувни қулай ва хавфсиз қилмоқда. AVO bank инновациялари нафақат ички жараёнларни такомиллаштиради, балки мижозлар учун ажойиб рақамли маҳсулотларни ҳам яратади.
Ушбу мукофот АVO bank ҳақиқатан ҳам финтех соҳасида янги меъёрларни ўрнатаётгани ва Марказий Осиё молия индустриясини ўзгартираётганининг эътирофидир.
Батафсил: avo.uz
«AVO bank» АЖ
👉 @bankirkundaligi 👈
МАРКАЗИЙ БАНККА ИШГА КИРМОҚЧИМИСИЗ?
- Марказий банкдаги бўш иш ўринларига қандай қилиб ҳужжат топшириш мумкинлиги ҳақида қаердан маълумот олишни билмаяпсизми?
👉 Марҳамат 👈
AVO bank рақамли хавфсизлик мавзусида мижозлар учун видео қўлланмалар чиқарди
Банкнинг қарийб 5 миллион марта кўрилган рус ва ўзбек тилларидаги видеолари интернет фирибгарликларнинг энг кенг тарқалган усулларини ёритиб бериб, ундан сақланиш йўлларини ҳам кўрсатиб берган. Жумладан:
Фишинг — бунда фирибгарлар шахсий маълумотларингизни қўлга киритиш мақсадида ўзларини ишончли шахслар, масалан, банк ёки машҳур компанияларнинг ходимлари сифатида таништиради. Улар, маълумотларингизни тақдим этишингиз учун сохта хатлар ва СМС хабарлар юборади ёки қалбаки веб-сайтлар яратади.
Зарарли иловалар — маълумотларни ўғирлаш, ҳаракатларингизни назорат қилиш ёки вирусларни тарқатиш учун қурилмангизга ўрнатиладиган дастурлар. Банк, уларни қандай аниқлаш ва алданиб қолмаслик йўлларини айтиб берган.
Дипфейклар — бу сунъий интеллект ёрдамида сохталаштирилган овозлар ва фотосуратлар. Яъни, бу орқали сизга бир инсон, масалан, яқинларингиз номидан сохта хабарлар юборилади. Бу эса мижозларни дезинформация ёки шантаж қилиш учун қўлланилиши мумкин.
Барча видеолар банкнинг Инстаграм саҳифасига жойланган.
Instagram | Telegram | Facebook avobank">| YouTube | Website
ЖАМШИД АНВАРОВИЧГА "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН ИҚТИСОДЧИ" УНВОНИ БЕРИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан
- давлат идораларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, мамлакатимиз мустақиллиги ва унинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш, молия тизимини халқаро андозалар асосида ривожлантириш ва янги босқичга кўтариш, муҳим дастурлар ва инвестиция лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириш борасидаги катта хизматлари, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини юксалтиришга қўшаётган муносиб ҳиссаси, соҳада малакали кадрларни тайёрлаш йўлидаги ибратли фаолияти учун
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоровга "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи" фахрий унвони берилди.
👉 @bankirkundaligi 👈
КРЕДИТ ТАЪТИЛИ НИМА ВА УНИ КИМЛАР ОЛИШИ МУМКИН (2-қисм)
Кредит таътиллари сизни барча молиявий муаммолардан қутқарадиган сеҳрли таблетка эмас. Йўқ, бу фақат имтиёзли давр. Таътил тугагач, қарз олувчи ҳали ҳам бутун кредит суммасини + ушбу давр учун ҳисобланган фоизларни тўлаши керак.
Кредит таътиллари банкка кредит тўлаш муддатини оширишини унутманг. Таътил учун ажратилган олти ой маблағларни қайтариш учун ажратилган умумий муддатга қўшилади. Улар ҳеч қандай тарзда бекор қилинмайди ёки ҳисобдан чиқарилмайди.
Расмий равишда кредит таътиллари қарз олувчининг рейтинги ва тарихига нейтрал таъсир кўрсатади. Бироқ, фуқаронинг кечиктириш тўғрисида ариза берганлиги унинг молиявий "досеси" да кўрсатилади, шунинг учун банклар бу маълумотни кўради ва қарз олувчининг ишончлилигини баҳолашда фойдаланади.
Кредитор ҳар доим таътилни рад этишга ҳақли. Ҳатто банклар ўз қарорларининг сабабларини кўрсатмасдан ҳам аризани бекор қилишлари мумкин. Амалда, кредиторлар кўпинча таътилни рад этади, шунинг учун қарз олувчилар муаммони ҳал қилишнинг бошқа усулларини излашлари керак.
Кредит таътиллари қарз ёки фоиз миқдорини камайтирмайди. Қарз олувчининг 6 ойлик таътили бўлади холос, лекин кўпинча бу давр молиявий қийинчиликларни енгиш ва кредитни тўлашни давом эттириш учун етарли эмас.
☑️Агар сиз кредит таътили олмоқчи бўлсангиз, қуйидаги қоидаларни унутманг:
▪️Таътил ҳар хил турдаги кредитлар учун тақдим этилади. Сиз ипотека кредитлари, истеъмол кредитлари, автокредитлар, микроқарзлар, шунингдек кредит карталари учун таътил олишингиз мумкин.
▪️Битта кредит - битта таътил. Агар даромад бир неча марта камайган бўлса ёки сиз умуман ишлашни тўхтатган бўлсангиз ҳам, таътилни қайта олиш мумкин бўлмайди. Агар кредитлар турли банкларда бўлса, таътил учун аризалар ҳар бирига юборилиши мумкин.
▪️Қарз олувчи имтиёзли даврда ҳам ойлик тўловларни амалга ошириши мумкин. Тўловни амалга ошириш кредит таътилининг тугатилиши ёки қисқаришига олиб келмайди.
▪️Таътил олиш тўғрисидаги аризада кечиктириш керак бўлган муддатни кўрсатишингиз керак. Максимал муддат - 6 ой. Ва максимал муддатни белгилаш яхшироқдир. Агар сиз 2-3 ой ичида муаммоларни ҳал қилсангиз ҳам, сиз одатдаги тарзда тўловларни амалга оширишингиз мумкин.
▪️Агар кредит бўйича ойлик тўлов тўланишига 10-14 кундан камроқ вақт қолган бўлса ва сиз эндигина таътил учун ариза берган бўлсангиз, катта эҳтимол билан бу ой ўз мажбуриятларингизни тўлиқ бажаришингиз керак бўлади. Агар таътил тасдиқланса, улар кейинги ойдан кучга киради.
☑️Кредит таътилининг қуйидаги ижобий ва салбий томонлари мавжуд.
▪️Кредит таътили қарз олувчига молиявий муаммоларни ҳал қилиш ва қарзни кечиктирмасдан тўлашни давом эттириш учун вақт беради - бу унинг асосий афзаллигидир. Сизнинг тўлов қобилиятини тиклаш - куч тўплаш ва банк олдидаги мажбуриятларингизни бажариш учун 6 ойингиз бор.
☑️Кредит таътилининг афзалликлари:
▪️қарз юкини вақтинча камайтириш;
▪️ойлик тўлов суммаси сақланади;
фоиз ошмайди;
▪️қарз олувчининг кредит рейтинги ва тарихи ёмонлашмайди.
☑️Кредит таътилининг камчиликлари:
▪️фақат бир марта берилади;
▪️фоизлар ҳисобланиши давом этади;
▪️банк билан тузилган шартнома муддати узайтирилади;
▪️кредитор таътилни рад этиши мумкин.
Кредит таътиллари ҳар доим ҳам энг тўғри ечим эмас. Сиз келажакни билмайсиз ва молиявий аҳволингиз олти ой ичида барқарорлашишини кафолатлай олмайсиз. Бироқ, агар сиз яхши мутахассис бўлсангиз ва талаб қилинадиган касбга эга бўлсангиз, бу албатта амалга ошади.
1-қисм.
👉 @bankirkundaligi 👈
ЭРТАГА ФИНАЛ
Шу кунларда Ўзбекистон банклари Ассоциацияси ва “UzCard” ташаббуси билан тижорат банклари ўртасида футбол бўйича мусобақа ўтказилмоқда. Унда “Трастбанк” ва “Миллий банк” жамоалари финалга чиққан эди.
Бугун “Трастбанк” Бошқаруви раиси С.Нормухамедов жамоа аъзолари билан учрашиб, эртага бўлиб ўтадиган финал босқичидаги ўйинда уларга омад тилабди.
Сизнинг шахсий фикрингизча, эртага қайси жамоа аъзолари кубокни қўлга киритади?
👉 @bankirkundaligi 👈