2025 ЙИЛ - “АТРОФ-МУҲИТНИ АСРАШ ВА “ЯШИЛ” ИҚТИСОДИЁТ ЙИЛИ”
Президент: Мамлакатимизда уч йил аввал “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бошланди. Қўшни мамлакатлар билан биргаликда Минтақавий иқлим стратегиясини амалга оширишга киришилди. Пойтахтимизда Марказий Осиё атроф-муҳит ваj иқлим ўзгаришларини ўрганиш университети ташкил этилди.
Эл-юртимизнинг фикр-мулоҳазалари, хоҳиш-истакларини атрофлича ўрганиб, билдирилган тавсиялардан келиб чиққан ҳолда, бу борадаги ишларни янги, янада юксак босқичга кўтариш мақсадида Президентимиз 2025 йилни юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.
👉 @bankirkundaligi 👈
МАРКАЗИЙ БАНКНИНГ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ БОШ БОШҚАРМАСИГА ЯНГИ БОШЛИҚ ТАЙИНЛАНДИ
2024 йил февралдан буён Асакабанк департаменти директори лавозимида ишлаб келган Бекзод Анварович Сулайманов Марказий банкнинг Наманган вилоят Бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
У 1987 йил Наманган вилояти Наманган шаҳрида туғилган. Наманган мухандислик Иқтисодиёт институтини, 2021 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат бошқарув академияси Магистратурасини тамомлаган.
👉 @bankirkundaligi 👈
ДХХ: ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИГА НИСБАТАН ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ
▪️Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманидаги маҳаллалардан биридаги ҳоким ёрдамчиси 33 нафар фуқарога имтиёзли кредит маблағлари ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида тавсияномалар расмийлаштириб, улар номига банкдан жами 1 млрд. 88 млн. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилишига муваффақ бўлган.
Сўнгра ўзининг таниши бўлган фуқаро номига масъулияти чекланган жамият ташкил қилиб, амалда уни норасмий тарзда бошқариб, 1 млрд. 88 млн. сўмни гўёки турли хил маҳсулотлар харид қилиш учун мазкур МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказган ва нақдлаштириш орқали талон-торож қилган.
Бундан ташқари, ҳоким ёрдамчиси ўзининг турмуш ўртоғи ва синглиси номига олинган жами 65,9 млн. сўм кредит маблағларини ҳам мақсадсиз сарфлаб юборган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 167 (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддалари (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
▪️Бухоро вилоятида кузатилган ҳолатда эса Ғиждувон туманидаги маҳаллалардан биридаги ҳоким ёрдамчиси 26 нафар фуқарога йирик ва майда шохли чорва моллари сотиб олишлари учун имтиёзли кредит маблағлари ажратиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида тавсияномлар расмийлаштириб, улар номига банкдан жами 821 млн. 858 минг сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилишига эришган.
Сўнгра мазкур фуқароларни алдаб, кредит маблағлари эвазига таъминотчи корхонлардан 26 киши учун ажратилган чорва молларини сохта ҳужжатлар асосида қабул қилиб, уларни бошқа шахсларга сотиб юбориш орқали 821 млн. 858 минг сўм миқдоридаги маблағни талон-торож қилган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 167 (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддалари (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
АВТОКРЕДИТЛАР
Бизнинг канал билан беғараз ҳамкорлик қилиб келаётган тижорат банклари расмийлари томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида тайёрланди.
▪️Ипак йўли банки
Янги автомобил учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 24,90% дан бошлаб
Бошланғич тўлов 0% дан бошлаб
Батафсил
Иккиламчи бозор учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 24,90% дан бошлаб
Бошланғич тўлов 0% дан бошлаб
Батафсил
▪️Халқ банки
Янги автомобил учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 24% дан бошланади
Бошланғич тўлов 25% дан бошланади
Миқдори 600 млн.гача
Батафсил
Иккиламчи бозор учун мавжуд эмас
▪️Трастбанк
Янги автомобил учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 24% дан бошлаб
Бошланғич тўлов 30% дан бошлаб
Батафсил
Иккиламчи бозор учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 27% дан бошлаб
Бошланғич тўлов 30%дан бошлаб
Батафсил
▪️Алоқабанк
Янги автомобил учун
Муддати 5 йилгача
Фоизи 28%
Бошланғич тўлов: 25-30%
Батафсил
Иккиламчи бозор учун
Муддати 5 йилгача
Фоизи 28-29%
Бошланғич тўлов 25-30%
Батафсил
▪️Агробанк
Янги автомобил учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 28% дан бошлаб
Бошланғич тўлов 25% дан бошлаб
Батафсил
Иккиламчи бозор учун йўқ
▪️Асакабанк
Янги автомобил учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 23,5% дан - 31,5% гача
Бошланғич тўлов 20%
Батафсил
Иккиламчи бозор учун мавжуд эмас
▪️Ўзсаноатқурилишбанк
Янги автомобил учун
Муддати 36 ойгача
Фоизи 25%дан
Бошланғич тўлов 50%
Батафсил
Иккиламчи бозор учун
Муддати 36 ойгача
Фоизи 25%дан
Бошланғич тўлов 50%
Батафсил
▪️Анорбанк
Янги автомобил учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 33%
Бошланғич тўлов 40%
Батафсил
Иккиламчи бозор учун
Муддати 60 ойгача
Фоизи 33%
Бошланғич тўлов 40%
Батафсил
Рўйҳатда кўрсатилгандан бошқа шартлар билан танишиш учун «БАТАФСИЛ» деган сўзга босиб, банк сайтига кириб тўлиқ танишинг.
Автокредит олиш учун қандай ҳужжатлар тайёрланиши ҳақида 👉 шу ерда 👈 ўқинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
Ноябрь ойи - АҚШ да жуда ҳам катта чегирмалар ойи. Нархлар жуда ҳам арзонлиги сабабли харидорлар бир-бири билан ҳатто урушишга ҳам тайёр.
Бу чегирмалар Амазон каби онлайн дўконларда ҳам амал қилади.
Нархлар анча арзон. Ўзингиз текшириб кўринг.
Харидларингизни АҚШ дўконларидан Ўзбекистонга етказишда эса сизга @turonexpress_bot ёрдам беради!
Бот ишлатиш учун жуда ҳам қулай. Ичида видео-ёрдамчиси ҳам бор. Синаб кўринг!
👉 @bankirkundaligi 👈
The Business Park – kelajakni quruvchilar uchun yaratilgan joy
Biznesingizni Golden House kompaniysining The Business Park majmuasiga joylashtirish orqali, siz novatorlik, yetakchilik va muvaffaqiyat muhitiga tushasiz. Bu yerda o‘z oldiga katta maqsadlar qo‘yadigan va ularga erishishdan qo‘rqmaydiganlar ishlaydi.
Afzalliklari
✅ Kadastr hisobidagi binolar
✅ Qoplanish davri 7 yilgacha - sarmoyalarni qaytarishning eng maqbul muddati.
✅ Quruvchidan ta’mirlash opsiyasi
✅ Qulay xarid shartlari
✅ Istiqbolli joylashuv
🌐 Batafsil
💬 Telegram kanal
📞 +998 (78) 113 07 34
👉 @bankirkundaligi 👈
Ҳар қандай тадбиркорнинг асосий вазифаси — доимий равишда ўсиш имкониятларини излаш ва ўзгаришларга тезкор мослашишдир.
Бироқ, янгиликлар ва қонунлар оқимида осонликча адашиб қолиш мумкин.
Бунинг олдини олиш мақсадида, NBU Business каналида кичик ва ўрта бизнесга оид муҳим мавзулар мунтазам равишда ёритиб борилади:
● Бизнесингизни рўйхатдан ўтказиш
● Biznes-rejani tuzish
● Uydan chiqmay turib bank hisobraqamini ochish
● Biznes vositalaridan samarali foydalanish
Булар ва бошқа кўплаб фойдали маълумотлар NBU Business каналида — бизнесингизни ривожлантириш ва ўсишингизга ёрдам берадиган фойдали маълумотларни ушбу каналдан олинг.
💼 NBU Business – бизнес оламидаги ҳамкор
👉 @bankirkundaligi 👈
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ипотека кредитларини ажратиш механизмлари такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ВМ-749-сонли (11.11.2024й.) қарори қабул қилинди.
Ушбу қарор ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз харажатларининг бир қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш учун даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни аниқлаш мезонларини, субсидияни ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
☑️Унга кўра,
▪️ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш учун субсидияларни тўлаб беришнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этилади;
▪️ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлаб бериладиган фуқароларни танлаб олиш мезонларини такомиллаштирилади;
▪️тижорат банклари томонидан фуқароларга ажратилган ипотека кредитларини қайта молиялаштириш тартибини белгиланади.
👉 @bankirkundaligi 👈
Shoshkent мажмуасидан қулай шартлар!
Бошланғич тўловсиз 24 ойга бўлиб тўлаш🤩
Лойиха - 95% га тайор холатда
Мажмуа топшириш муддати
2025 йил, 1 чораги.
📞 Телефон:
+998555009090
+998900090009
🖥 Онлайн мурожаат: O'zbegim Development
🌐 Расмий сайт | Instagram | Канал
📍Манзил: Тошкент шaҳар, Яккасарой тумани, Усмон Носир - 67 уй
👉 @bankirkundaligi 👈
11:11 — Hambi’da yanada ko‘proq chegirmalar 🤩
11 va 12 noyabrda! Hambi ilovasida chegirmali takliflarni tanlang: cheklanmagan ijtimoiy tarmoqlar va internet paketlari!
BeeMarket bo‘limiga kirishni unutmang va 30 noyabrgacha gacha smartfonlarni bo‘lib to‘lash va 50% gacha chegirma bilan olish imkoniyatini qo‘ldan boy bermang.
Faqat 11 noyabrda! BeeFortuna barabanini 3 marta bepul aylantiring va ikki baravar bonus yutish imkoniyatini qo‘lga kiriting! 🎁
🏦 АСАКАБАНКНИНГ ПОЙТАХТ ВА САМАРҚАНД БХМЛАРИ ЯНГИ БИНОЛАРГА КЎЧИРИЛДИ
Жорий йил 7 ноябрь куни Асакабанкнинг 29 йиллиги нишонланди ва бу сана банк учун яна бир муҳим қадам билан эсда қолди – "Пойтахт" ва "Самарқанд" БХМлари замонавий, шинам янги биноларга кўчишди!
Янги бинолар замонавий талабларга жавоб берадиган тарзда қурилиб, мижозларга сифатли, тезкор ва ишончли хизмат кўрсатиш учун барча шарт-шароитлар яратилган.
📍Пойтахт БХМ манзили: Яккасарой тумани, Абдулла Қаҳҳор кўчаси 73-уй.
📍Самарқанд БХМ манзили: Самарқанд шаҳар, Кўксарой майдони 7-уй.
❤️ Асакабанкнинг янги биноларида барчага янада яқиндан ва самарали хизмат кўрсатилиши мақсад қилинган.
👉 @bankirkundaligi 👈
💸 OQ ilovasida 20 000 000 so'mgacha komissiyasiz pul o'tkazmalari!
Endi pul o'tkazmalarini yanada osonroq va foydaliroq amalga oshirish mumkin. Ilovani o'rnating, kartani qo'shing va pul yuboring — hech qanday qo'shimcha ro'yxatsiz.
💳 Uzcard va Humo
📲 To'lovlarni qulay monitoring qilish
👤 Qabul qiluvchilarni tezkor o'tkazmalar uchun saqlash
💰 Limiti oshganda – faqat 0.5% komissiya
OQ bilan moliyangizni boshqarish yanada qulay va shaffof bo'ldi!
✅ Ilovani yuklab olish
🇺🇿 @oqmobile
👉 @bankirkundaligi 👈
2024 ЙИЛ 1 НОЯБРДАН НИМАЛАР ЎЗГАРДИ?
▪️Хорижий иш берувчилар томонидан таклиф қилинаётган иш ўринлари очиқ эълон қилиб борилади. Батафсил;
▪️Автобусларни ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжларига мослаштириш харажатлари қоплаб берилади. Батафсил;
▪️Тайёр заргарлик буюмларига нисбатан импорт божхона божи камайтирилади. Батафсил;
▪️“Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” дастури доирасида тадбиркорларга бериладиган кредит 300 миллион сўмгача оширилади ➖ Батафсил;
▪️Айрим гаровсиз микрокредитлар қайта молиялаштирилади. Батафсил;
▪️Аҳоли турмуш фаровонлиги оширилади. Батафсил.
👉 @bankirkundaligi 👈
Golden House Assalom Jomiy sotuv ofisining ochilishiga taklif qiladi!
Faqat ochilish kuni sizni tayyor ta’mirlangan xonadonlarni sotib olish uchun eksklyuziv shartlar va qimmatbaho sovg‘alar, jumladan, yirik maishiy texnika uchun vaucher kutmoqda.
Noyob imkoniyat va maxsus narxdan foydalaning - 100% oldindan to‘lov qilinganda 1 kvadrat metr uchun 13,5 million so‘mdan.
Ofisning ish vaqti: 9:00 dan 19:00 gacha
📍Toshkent shahri, Usta Shirin ko‘chasi, 114-uy
📞 +998 (78) 150 11 11
🌐 gh.uz
⚡️⚡️⚡️МАРКАЗИЙ БАНККА ИШГА КИРМОҚЧИМИСИЗ?
Марказий банкдаги 16 вакант жойларга танлов бошланди.
Танлов жорий йил 12 ноябрда якунланади.
Қаерда ва қандай бўш иш ўринлари мавжудлиги ҳақида 👉мана бу ерда👈 танишинг.
👉 @bankirkundaligi 👈
БОШ ВАЗИРЛИККА НОМЗОД ТАҚДИМ ЭТИЛДИ
Президент: Ҳукумат ўз фаолиятини мутлақо янгича асосда ташкил этиши керак, бунинг учун унга кучли раҳбар, яъни, Бош вазир зарур.
Давлатимиз раҳбари бу масалани атрофлича ўйлаб, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига Абдулла Нигматович Арипов номзодини кўрсатишга қарор қилганини айтди.
Абдулла Арипов катта ташкилотчилик салоҳиятига эга бўлган, ижро ҳокимияти тизимида бой билим ва тажриба орттирган, масъулиятни доимо чуқур ҳис этадиган раҳбар экани таъкидланди.
Президентимиз Абдулла Арипов номзодини депутатлар муҳокамасига тақдим этди.
👉 @bankirkundaligi 👈
💰ИСТАЛГАН МАҚСАДЛАР УЧУН ОНЛАЙН МИКРОҚАРЗ
Харидларни ортга сурманг 100 млн сўмгача онлайн микроқарз олинг🔥
- Гаровсиз
- Кафилликсиз
- Суғуртасиз!
🔸Фоиз ставкаси - 27% дан бошлаб
🔸Муддати - 36 ойгача
💡Микроқарзни ўз вақтида сўндиринг ва тўланган фоизлар бўйича 10% гача кешбекка эга бўлинг
📌Қолаверса, микроқарз расмийлаштирганда, АНОРБАНК карталаридан бирини бепул очишингиз мумкин💳
✅Анорбанк иловаси орқали уйингиздан чиқмасдан онлайн микроқарз расмийлаштиринг👉https://anorbank.onelink.me/ultE/bankirkundaligi
👉 @bankirkundaligi 👈
Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (11 - 17 ноябр) янгиликлари.
☑️Асакабанк UzAuto Motors автомобиллари учун пасайтирилган фоиз ставкаларида автокредит таклиф этди. Фоизи 16,5%дан бошлаб, муддати 48 ойгача, бошланғич тўлов 30%дан бошланади.
☑️Халқбанки бирламчи бозордан хонадон харид қилиш учун ипотека кредит таклиф этди. Муддати 20 йилгача, бошланғич тўлов 15%дан бошлаб, фоизи 17%дан бошлаб. Суғуртага харажат қилмайсиз.
☑️Ипотека-банк иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредит таклиф этди. Миқдори 450 млн сўм, фоизи 21,99%, бошланғич тўлов 26%, муддати 20 йилгача.
☑️Ўзмиллийбанк кўчмас мулк сотиб олишни режалаштираётганларга ўзининг ипотека дастурларини таклиф этди.
☑️Анорбанк MARTAни таклиф этди. Унда смартфондан тўлов терминали ва виртуал касса сифатида фойдаланиш имконияти яратилади.
☑️Smartbank исталган банк картасидан Smartbank карталарига кунига 30 млн сўм, ойига 150 млн сўмгача комиссиясиз пул ўтказиш мумкинлигини маълум қилди.
☑️Давр банк бизнес учун 300 млн сўмгача гаровсиз кредит таклиф этди. Фоизи 34%, муддати 60 ойгача. Тел.: 1284.
☑️Агробанк Виза картасини Пин-кодини тўғридан тўғри мобил иловасидан ўрнатиш мумкинлигини маълум қилди.
☑️Трастбанк кичик бизнес учун 300 млн сўмгача имтиёзли кредит таклиф этди. Муддати 60 ойгача, фоизи 19%дан бошлаб. Камида учта иш ўрни яратиш шарти билан.
☑️Ўзсаноатқурилишбанк «Joyda» мобил иловаси билан хайрлашди. Ўрнига «SQB MOBILE»ни таклиф этди.
☑️Янги банк йиллик 26% ставкали омонат тақдим этди. Чекловларсиз тўлдириш ва қисман пул ечиш мумкин. Минимал сумма 500 минг сўм.
☑️Туронбанк янги хонадон сотиб олиш учун ипотека кредит таклиф этди. Фоизи 17,5%, бошланғич тўлов 15%, муддати 20 йил, миқдори 420 млн сўмгача.
☑️Универсалбанк бизнес бошлаш учун «Econom» кредитини таклиф этди. Миқдори 10 млн сўмгача, муддати 12 ойгача, фоизи 32%.
☑️МКБанк янги квартира сотиб олиш учун ипотека кредит таклиф этди. Муддати 20 йилгача, бошланғич тўлови 15%дан бошлаб фоизи 17,5%дан.
☑️Узум банк ҳамкорларидан харидларда 20%гача кешбек тақдим этишини маълум қилди.
☑️КДБ Банк Ўзбекистон мобил иловасида Visa Direct хизматини тақдим этди. Хорижга пул юбориш мумкин.
☑️Гарант банк «Смарт» валюта омонатини таклиф этди. Минимал миқдори 10 минг АҚШ доллари, фоизи 26%, муддати 24 ой.
☑️Apex bank ўзининг расмий телеграм саҳифасида 21 октябрда ўзбек тили байрами билан табриклаганди. Орадан бир ойга яқин вақт этгач, байроқ қабул қилинган кун билан табриклади. Ундан олдин 1 октябр устозлар куни, 1 сентябр мустақиллик байрамлари билан ҳам табриклаган. Бу байрамлар орасида уни кузатаётганларга ҳеч қандай хабар юбормаган.
☑️Hamkorbank автокредит фоизини камайтирганини маълум қилди. Автокредит фоизи 23,99%дан бошлаб, миқдори 600 млн сўмгача, муддати 60 ойгача, бошланғич тўлов 30%дан бошланади. Шунингдек, банк тадбиркорларга савдо терминалларидан бепул фойдаланишни таклиф этди.
☑️Ориент финанс банк янги уй-жой харид қилиш учун ипотека кредит таклиф этди. Муддати 240 ойгача, фоизи 21,5%, бошланғич тўлов 30%дан, миқдори пойтахтда 800 млн сўм, бошқа ҳудудларда 500 млн сўм.
☑️Алоқабанк UzAuto Motors автомобиллари учун махсус автокредит таклиф этди. Фоизи 5,99%дан бошланади. Батафсил.
☑️Қуйидагилар ишга таклиф этди:
▪️Банк-молия академияси;
▪️Бизнесни ривожлантириш банки.
☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.
☑️Автокредитлар рўйҳатини эълон қилдик. 👉Мана бу ерда.👈
☑️Камбағал оилаларга 120 млн сўмгача ипотека кредитлари ажратилиши ҳақида 👉Мана бу ерда👈 тўхталиб ўтдик.
☑️Қуёш панеллар учун кредитлар шартлари 👉Мана бу ерда.👈
☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.
Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️ФИРИБГАРЛИКНИНГ ЯНА БИР ТУРИ
Пластик картангизда пул бўлмаса ҳам карта маълумотлари ва бир марталик СМС-кодни бегона шахсларга айтманг. Фирибгарлар сизнинг номингизга кредит расмийлаштиришга уринишади.
☝️🏻Видеони диққат билан кўринг. Яқинларни ҳам огоҳлантиринг. Унутманг, банк ходимлари ҳеч қачон карта маълумотларини ёки смсларни сўраб ўзлари қўнғироқ қилмайди.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️ИПОТЕКА СУБСИДИЯЛАРИНИ ОЛИШ УЧУН АРИЗАЛАР ҚАНДАЙ МЕЗОНЛАРГА КЎРА БАҲОЛАНАДИ?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан аризаларни кўриб чиқиш энди subsidiya.idm.uz махсус платформасида амалга оширилади. Ягона портал (my.gov.uz) орқали мурожаат қилинганда аризалар автоматик равишда унга йўналтирилади, давлат хизматлари марказлари эса мурожаат қилингандан кейин бир соат ичида уларни тизимга киритиши керак.
Уларни баҳолашда ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғи (эри)нинг даромадлари билан бир қаторда энди кафиллик қилувчиларнинг яқин қариндошлари даромадлари ҳам ҳисобга олинади. Баҳолаш учун 12 ойгача бўлган давр учун ўртача даромаддан фойдаланилади.
👉 @bankirkundaligi 👈
Uydan chiqmasdan eSIM ulatish mumkinmi? O‘ta oson!
Siz zamonaviy xizmat ko‘rsatishdan foydalanishingiz va yaqin oradagi Ucell savdo nuqtasigacha yo‘lga vaqt sarflamasligingiz uchun qayg‘urdik.
Uyda yoki ishxonada o‘tirib eSIM ulatish endi mobil ilovamizda yo‘lga qo‘yildi.
Mana – kelajak!😎
👉 @bankirkundaligi 👈
➡️ MKBANK ва Адлия вазирлиги ҳамкорлигида мижозлар учун яна бир қулайлик яратилди
🔘 Мижозларга банк хизматларини кўрсатишда ҳужжатлар айланмасини тезлаштириш мақсадида "E-notarius" (Электрон нотариус) платформасидан фойдаланиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишувга эришилди.
✔️ Дастлаб синов тариқасида банкнинг Тошкент шаҳар бошқармасида "E-notarius" тизими ёрдамида масофадан туриб, автомототранспорт воситалари билан боғлиқ гаров шартномаларини расмийлаштириш тижорат банклари орасида биринчи бўлиб, банк биносининг ўзида амалга ошириш имконияти яратилди.
Батафсил.
👉 @bankirkundaligi 👈
⚡️“МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУН КИМЛАРГА ТАТБИҚ ЭТИЛИШИ АНИҚ БЎЛДИ
☑️Қуйидаги давлат органлари ва ташкилотларига:
▪️давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига;
▪️давлат муассасаларига, давлат унитар корхоналарига, давлат мақсадли жамғармаларига;
▪️давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларига татбиқ этилиши белгиланган. Тўлиқ рўйхат юқорадаги расмларда кўрсатилган.
Ушбу қонун айни кунда кучга кирмаган, жорий йил 6 декабрдан бошлаб кучга киради.
☝️🏻Рўйҳатдаги Марказий банк ва давлат улуши мавжуд бўлган 9 та тижорат банклари ҳам киритилган. Бошқа банклар эса йўқ.
Рўйҳат Республика идоралараро комиссия томонидан жорий йил 1 июлга қадар шакллантирилиши лозим эди.
Энди қариндош-уруғ бир ташкилотда ишлаши қийинлашади, шунингдек, тадбиркорлик билан шуғулланадиган хизматчилар бу фаолиятини тугатади ёки бошқанинг номига ўтказади.
👉 @bankirkundaligi 👈
🌳🏘 ЯШИЛ ТАЪМИР ИПОТЕКА КРЕДИТИ - ХОНАДОНИНГИЗДА ТЕЖАМКОРЛИК ВА ҚУЛАЙЛИК!
«Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси» хабарига кўра, энди мувофиқ талаблари асосида қуйидаги банклар томонидан ажратилаётган ЯШИЛ ТАЪМИР ипотека кредити билан уйингизни қулай, атроф-муҳитга мос тарзда янгилашингиз мумкин.
Ушбу тижорат банкларига мурожаат қилиб, яшил келажак учун сармоянгизни киритинг:
▪️Агробанк
▪️Халқбанки
▪️Ҳамкорбанк
👉 @bankirkundaligi 👈
Ҳафталик дайжест.
Банк тизими ҳафталик (4 - 10 ноябр) янгиликлари.
☑️Асакабанк ўзининг ташкил этилганлигининг 29 йиллигини нишонлади. Банк шунингдек, «Пойтахт» ва «Самарқанд» БХМлари янги бинога кўчганини маълум қилди. Батафсил.
☑️Халқбанки бизнесни кенгайтириш учун 50 млн сўмгача молиявий кўмак таклиф этди. Фоизи 25%, аёл тадбиркорларга 24%, муддати 36 ойгача, имтиёзли давр 6 ойгача. Нақд пулда ҳам ажратилиши мумкин.
☑️Инфинбанк Нью-Йорк банки билан ҳамкорликни йўлга йўлга қўяётганини маълум қилди.
☑️Ипотека-банк Global Banking& Finance Awards томонидан чакана банк хизматлари бўйича "The Next 100 Global Awards 2024" эътироф этилди.
☑️Ўзмиллийбанк «Жозиба» омонатини таклиф этди. Минимал бошланғич бадал 500 минг сўм, банк бўлимида очилса 21%, мобил иловада очилса 22%, муддати 6 ой. Фоизларни ҳар ойда тўланади.
☑️Анорбанк ўзининг карталаридан бошқа банк карталарига ва бошқа банк карталаридан Анорбанк карталарига ўтказмалар учун комиссия 0,5%ни ташкил этишини маълум қилди.
☑️Ипак йўли банки Осиё Тараққиёт Банки билан 625 млрд сўмлик битим тузди. Маблағлар тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун ажратилади.
☑️Smartbank пластик картани Пин-кодини унутганда банкнинг мобил иловаси ёрдамида ўзгартириш мумкинлигини маълум қилди.
☑️Тенге банк Теnge Business иловаси орқали яширин комиссияларсиз бизнес учун банкҳофисларига ташриф буюрмаган ҳолда онлайн кредит таклиф этди.
☑️Азия аллианс банк Тошкент шаҳри Учтепа тумани 238-умумтаълим мактабининг юқори синф ўқувчилари учун семинар ўтказди.
☑️Пойтахт банк бирламчи бозор учун ипотека кредит таклиф этди. Бошланғич бадал 15%, муддати 240 ойгача, кредит фоизи 17,5%. Охирги 6 ойда расмий иш жойига эга бўлиш керак. Тел.: 712142000.
☑️Давр банк онлайн кредит таклиф этди. Муддати 60 ойгача, фоизи 23,99%дан бошлаб, миқдори 100 млн сўмгача.
☑️Агробанк юридик шахслар учун «Бизнес аванс» депозитини таклиф этди. Депозит қўйилган куннинг эртасига фоизларни аванс тарзида олиш мумкин.
☑️Трастбанк факторинг хизматини таклиф этди. Муддати миллий валютада 90, хорижий валютада 180 кунгача, дисконт суммаси 2-10 фоиз. Банк шунингдек, расмий даромадга эга мижозлари учун ипотека кредит таклиф этди. Фоизи 17,5%, муддати 240 ойгача. Батафсил.
☑️Ўзсаноатқурилишбанк қуёш панеллар учун кредит таклиф этди. Муддати 60 ойгача, миқдори 1 млн АҚШ доллари эквивалентигача, имтиёзли давр 6 ойгача.
☑️Янги банк бухгалтерларга бонус дастурини таклиф этди. Ҳар бир янги мижоз учун 100 минг сўмгача ва комиссиядан олинган даромаднинг 50% тақдим этишини маълум қилди. Тел.: +998787778887.
☑️Туронбанк ўзининг ташкил этилганлигининг 34 йиллигини нишонлади. Табриклаймиз.
☑️АВО БАНК Mastercard билан саёҳат қилиб, 10% гача кешбэк олишни таклиф этди.
☑️Универсалбанк Европага пул юборишда Profee иловасини тавсия этди.
☑️МКБанк «Туризм» кредитини таклиф этди. Муддати 120 ойгача, фоизи 17%, имтиёзли давр 24 ойгача, миқдори 25 млрд сўмгача.
☑️ТБС Банк 25%гача бдлган омонат таклиф этди. Муддати 24 ойгача. Исталган вақтда омонатни тўлдириш мумкин. 20 млн сўмдан ортиқ қолдиқ қолдирган ҳолда фоизларни йўқотмасдан қисман ечиш мумкин.
☑️Қуйидаги банклар ишга таклиф этди:
▪️МКБанк;
▪️Капиталбанк;
▪️Марказий банк;
▪️mybank.
☑️Ҳафта давомида энг кўп ўқилган пост.
☑️Камбағал оилаларга 120 млн сўмгача ипотека кредитлари ажратилиши ҳақида 👉Мана бу ерда👈 тўхталиб ўтдик.
☑️Қуёш панеллар учун кредитлар шартлари 👉Мана бу ерда.👈
☑️Субсидиялар ҳақида асосий саволларга жавобларни👉мана шу ерда👈 ўқишингиз мумкин.
Хабарлар қисқа кўринишда тақдим этилди. Батафсил банкнинг ижтимоий саҳифаси ёки колл-марказидан олишингиз мумкин.
👉 @bankirkundaligi 👈
МАНСАБДОР ШАХСЛАР ТОМОНИДАН ЖАМИЯТ ВА ДАВЛАТ МАНФААТЛАРИГА ЖУДА КЎП МИҚДОРДА МОДДИЙ ЗАРАР ЕТКАЗИЛГАНИ АНИҚЛАНДИ
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўтказилган ўрганишда Мажбурий ижро бюросининг Шайхонтоҳур туман бўлими мансабдор шахслари томонидан ўз мансабига совуққонлик билан қараш, хизмат вазифаларига лоқайдлик билан муносабатда бўлиш, иш юритувидаги ижро ҳужжатларини асоссиз тамомлаш оқибатида фуқаро, жамият ва давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда моддий зарар етказилгани аниқланди.
▪️Хусусан, 202,9 млрд сўмлик 200 та ижро ишида қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилган.
Жумладан, Бюронинг туман бўлими иш юритувида бўлган «С.Б» МЧЖдан давлат фойдасига 19 млрд сўмлик, «П.П» МЧЖдан 179,2 млн сўм солиқ қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ишлари қонунчилик талабларига зид равишда асоссиз тугатилганлиги натижасида ушбу солиқ қарздорликлари бугунги кунга қадар ундирилмаган.
Шунингдек, «СCГ» МЧЖ дан 26,3 млрд сўм, «Р.Ф.П.» МЧЖдан 19,4 млрд сўм ва «Я.М.С.Э.Т» МЧЖдан 1,7 млрд сўм давлат фойдасига солиқ қарздорликларини ундириш тўғрисидаги ижро ишлари мазкур корхоналар фаолият юритиб келаётган манзили аниқ бўла туриб, асоссиз тамомланган.
Шу каби «П.Э.Э.С» МЧЖдан ундирувчи «Б.П.Т» МЧЖнинг фойдасига жами 1,9 млрд сўм, «М.С.» МЧЖдан ундирувчи «С.» АЖнинг фойдасига 1,1 млрд сўм қарздорликарни, қарздор Б.П.дан ундирувчи Н.Г.нинг фойдасига 332 млн сўм жиноят натижасида етказилган зарарни, қарздор «М.Т» МЧЖдан давлат фойдасига 6,3 млрд сўм ва 331 млн сўм солиқ қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ишлари қарздорнинг номига расмийлаштирилган мол-мулклар мавжуд бўла туриб, асоссиз якунланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан ўрганиш мобайнида тўпланган ҳужжатлар асосида Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉 @bankirkundaligi 👈
ДЕПУТАТ БЎЛСАНГИЗ ХАЛҚИМ ДЕБ ИШЛАНГ
«Банкирларнинг уйғонгани рост бўлсин» шеъри муаллифи Ж.Акбаровдан депутатларга бағишланган янги ижод.
👉 @bankirkundaligi 👈
Ozon Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтирмоқда. Бу эса шуни англатадики, ҳеч нарса сотмайдиган ва ишлаб чиқармайдиган одамлар ҳам ўз муваффақиятли бизнесини бошлаши мумкин.
Буни амалга ошириш осон — Ozon буюртмаларни бериш пунктини очиш. Очилишга ўртача икки ҳафта кифоя қилади:
1. Сайтда формани тўлдиринг.
2. Харитадан мос локацияни изланг.
3. Оферта шартларига розилик билдиринг.
4. Пардоз таъмири ишларини амалга оширинг.
5. Буюртмаларни беришни ва даромад олишни бошланг.
Ozon ҳар бир босқичда қўллаб-қувватлайди — таъмир бўйича маслаҳатлардан ва ходимларни ўқитишдан бошлаб товарларни қайтариш ва ҳисобот тақдим этиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишгача.
Бундан ташқари, платформа нуқта очилганидан кейинги дастлабки 6 ойда тадбиркорларга 81 млн сўмгача тўлов қилишга тайёр. Ушбу маблағни ривожланиш ёки бутун тармоқни ташкил этишга сарфлаш мумкин.
Яна саволларингиз борми? Бундай бизнес қандай ташкил этилиши ҳақида кўпроқ маълумотни маркетплейс ҳамкорлари учун бўлган қўлланмада ва сайт орқали билиб олинг. Ozon ҳамкори бўлинг ва ўз муваффақиятли бизнесингизни ривожлантиринг!
👉 @bankirkundaligi 👈
Фойдали ипотека: янги хонадон “Трастбанк” билан!
Ўз уйингиз бўлишини истайсизу, аммо маблағ масаласи сизни ўйлантиряптими?
Ташвишланманг! “Трастбанк” бирламчи бозордан уй-жой харид қилиш учун ипотека кредити ажратишни йўлга қўйди.
Расмий даромадга эга бўлган мижозлар учун:
✅Фоиз ставкаси: 17,5 %
✅Миқдори: Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун – 330 млн сўмгача, Тошкент шаҳрида эса 420 млн сўмгача;
✅Муддати: 240 ойгача;
✅Бошланғич тўлов: 25%.
Ўзини ўзи банд қилган шахсларга:
✅ Фоиз ставкаси: 17,5 %
✅ Миқдори: Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун – 330 млн сўмгача, Тошкент шаҳрида эса 420 млн сўмгача;
✅ Муддати: 240 ойгача;
✅ Бошланғич тўлов: 35%.
Батафсил
Саволларингиз бўлса 1287 рақамига қўнғироқ қилинг.
Кўпроқ маълумот: @trustbankuz
👉 @bankirkundaligi 👈
🏦 Ҳурматли “Асакабанк” жамоаси ва унинг қадрли мижозлари!
Сизни банкнинг 29 йиллик байрами билан табриклаймиз! “Асакабанк” — бу нафақат ишончли молиявий ҳамкор, балки Ўзбекистондаги иқтисодий тараққиётнинг ҳақиқий суянчи. Мижозлар билан елкама-елка туриб, уларнинг катта ютуқларига ҳам, қийинчиликларига ҳам елкадош бўлиб келаётган банк ҳақиқий ишонч ва садоқат рамзига айланган.
Бизнинг ортимизда ана шундай ишончли молиявий ҳамкор борлиги билан фахрланамиз ва келажакдаги янги марраларга эришишда омад ёр бўлишини тилаймиз!
🥳 29 йиллик байраминг муборак, “Асакабанк”!
👉 @bankirkundaligi 👈