bankirkundaligi | Unsorted

Telegram-канал bankirkundaligi - 🇺🇿Банкир кундалиги

67088

Банк-молия тизимидаги актуал канал. Бизда фақат долзарб масалалар ёритилади. Бошқа лойиҳаларимиз: @ishbank, @bank_xabar Тижорий ҳамкорлик масалалари: @arslonpr Мурожаат юбориш учун: @bankirmanbot

Subscribe to a channel

🇺🇿Банкир кундалиги

“Трастбанк” экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар учун қулай шартлар асосида кредит тақдим этади

Тадбиркорлар ва экспортёрларга экспорт билан боғлиқ фаолиятини кенгайтириш ҳамда ўз бизнесини янги босқичга олиб чиқиш учун янги имкониятлар бермоқда! Яъни айланма маблағларни тўлдириш учун қулай ва имтиёзли шартларда кредитлар таклиф этади.

▪️Суммаси: Лойиҳа ҳажмидан келиб чиқиб;
▪️Валютаси: Хорижий валюта;

☑️Фоиз ставкаси:
▪️Банк маблағлари ҳисобидан: келишув асосида;
▪️Савдони ривожлантириш компанияси АЖ маблағлари ҳисобидан: йиллик 4 %.

☑️Муддати:
▪️Банк маблағлари ҳисобидан: 24 ойгача;
▪️“Савдони ривожлантириш компанияси” АЖ маблағлари ҳисобидан: 36 ойгача

Батафсил маълумот.

Алоқа маркази:1287
Телеграм: @trustbankuz

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ИМТИЁЗЛИ ИПОТЕКА КРЕДИТИ УЧУН ҚАНДАЙ АРИЗА ТОПШИРИЛАДИ?

Видеода якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун ипотека кредитига ариза бериш йўриқномаси тушунтирилади.

Мазкур кредит ҳақида саволларга 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ҚУРУВЧИГА АЛДАНДИНГИЗМИ, БАНК ПУЛЛАРИНГИЗНИ ҚАЙТАРИБ БЕРАДИ

Уй-жой сотиб олишда фуқаролар фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслиги учун қандай ўзгаришлар киритилмоқда?

Мавзу юзасидан Марказий банк масъул ходими изоҳ берди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Ўзбекистон ўзгармоқдабиз буни кўришга ёрдам берамиз. Муҳим янгиликлар қисқа ва мазмунли шаклда.

Биринчилардан бўлинг:
— Ислоҳотлар, технологиялар, сиёсат ва лайфстайл
— Қизиқарли хабарлар ва муҳокама қилмоқчи бўлган воқеалар

Шунчаки янгиликдан ҳам кўпроқ. Билишингиз керак бўлган барчаси — шу ерда.

Босинг 👉 @proviewuz

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

АСОСИЙ СТАВКА ДИНАМИКАСИ!

«Супер» таҳлилчилар асосий ставканинг 2200 йилгача бўлган динамикасини ишлаб чиқишибди.

Эҳтимоллар назариясини ёмон ўқиган талаба ҳам ушбу таҳлил нимага асосланиб тайёрланганини тушунади.

(Жиддий қабул қилиб юборманг).

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

“Трастбанк” ЯТТ ва юридик шахслар учун фойдали шартларда янги омонатни жорий этди

Корхонангиз маблағларини хавфсиз сақлаш ва унинг ойма-ой ошиб боришини истасангиз “Трастбанк”нинг “Мултибанк” платформаси орқали тақдим этилаётган янги онлайн омонатни танланг.

🟢Муддати: 400 кун;
🟢Фоиз ставкаси: 17 %;
🟢Энг кам миқдори: 15 млн сўм;
🟢Максимал миқдори: 1 млрд сўм;
🟢 Ҳар ойда фоизларни олиш имконияти;
🟢 Мабағларни тўлдириб бориш мумкин.

Мурожаат учун 1287 ёки +998 55 506-01-01 рақамларига қўнғироқ қилинг.

Батафсил маълумот ва онлайн расмийлаштириш учун

Корхонангиз маблағлари хавфсиз ўсишини кузатиб боринг! Унутманг! Пулларингизнинг қайтарилиши Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш Фонди томонидан ҳимояланган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

2025 йил банкирлар учун синов йили бўлади.

"Маҳалла еттилиги" олдида "Маҳалла банкири" ҳам бўлади.

Банклар 5 млн дан ортиқ аҳолини даромад банд қилади, 1,5 млн одамни камбағалликдан чиқаради.

@bankirkundaligi

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИДА НЕЧА КУН ДАМ ОЛИШ КУНИ БЎЛАДИ?

☑️Бу йилги байрам арафасида беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар кетма-кет 5 кун, олти кунликлар 4 кун дам олишади:

▪️ 28 декабрь, шанба ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун одатий дам олиш куни;

▪️ 29 декабрь, якшанба барча учун одатий дам олиш куни;

▪️ 30 декабрь, душанба 6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 14 декабрь – шанба кунидан кўчирилган дам олиш куни;

▪️ 31 декабрь, сешанба — Президент фармони асосида барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;

▪️ 1 январь, чоршанба Янги йил байрами, дам олиш куни;

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🥳😀😌🤌👍😱🤔

TBC Kredit билан янада кўпроооооқ харидлар!

Янги йилга икки ҳафта қолди — ўзингиз ва яқинларингиз учун ёқимли харидларнинг айни вақти. Совғалар тўла қопми ёки битта катта ажойиб совғами? Ҳар қандай совғани фоиз ставкасига 15% гача чегирма билан кредит орқали осонликча олиш мумкин. Ахир байрамона харидлар TBC Kredit билан фойдалироқ бўлиши мумкин 🎄

✅ 100 000 000 сўмгача
✅ Ҳужжатларсиз, кафилларсиз, гаровсиз
✅ Ҳатто дам олиш кунлари ҳам

Акция шартлари

👉🏻Ҳозироқ расмийлаштириш! 👈🏻

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Форексда энг машҳур жуфтлик — EURUSD. Бошқа "асосий валюталар" ҳам фаол савдо қилинмоқда.

Улар кимга мос келиши мумкин ва уларнинг курслари қандай бўлади? Алпари мутахассислари жавоб берадилар.

🇯🇵 JPY, япон иенаси. Иқтисодий ва геосиёсий беқарорлик даврида "хавфсиз валюталар" қаторига киради. Паст фоиз ставкаси бу валютани "керри-трейд" стратегияси учун машҳур қилди.
2025-йилнинг 1-чорагида USDJPYнинг потенциал оралиғи: 140,40–158,55 (эҳтимоллик 72,0%).

🇬🇧 GBP, Британия фунт стерлинги. Юқори ўзгарувчанликка эга. Фаол спекуляцияга йўналтирилган трейдерлар учун қизиқарли бўлиши мумкин.
2025-йилнинг 1-чорагида GBPUSDнинг потенциал оралиғи: 1,2209–1,3259 (эҳтимоллик 72,5%).

🇨🇭 CHF, Швейцария франки. Барқарорликни афзал кўрувчилар учун қизиқарли, аммо ташқи иқтисодий омилларни ҳисобга олишга тайёр бўлишлари керак.
2025-йилнинг 1-чорагида USDCHFнинг потенциал оралиғи: 0,8340–0,9050 (эҳтимоллик 73,0%).

🇦🇺 🇳🇿 AUD ва NZD, Австралия ва Янги Зеландия долларлари. Улар курслари, жумладан, экспорт қилинадиган ресурслар нархларига боғлиқ.
2025-йилнинг 1-чорагида AUDUSDнинг потенциал оралиғи: 0,6033–0,6756 (эҳтимоллик 71,7%).
NZDUSDнинг потенциал оралиғи: 0,5499–0,6158 (эҳтимоллик 72,0%).

🇨🇦 CAD, Канада доллари. Нефт нархларига, Канада ва АҚШдаги иқтисодий вазиятга кучли боғлиқ.
2025-йилнинг 1-чорагида USDCADнинг потенциал оралиғи: 1,3655–1,4584 (эҳтимоллик 73,4%).

Алпари 43 та FX жуфтлиги билан ишлаш имконини беради. "Асосий валюталар" — бу юқори ликвидном валюталар бўлиб, улар операцияларни амалга оширишни осонлаштиради ва трейдерлар учун харажатларни камайтиради.

Валюта жуфтликлари потенциал оралиқларининг башорати — Bloomberg маълумотларига кўра, 10.12.2024 ҳолатига асосан.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️ИЖТИМОИЙ КАРТА ЖОРИЙ ҚИЛИНАДИ

Бугунги йиғилишда, Президент оворагарчиликка чек қўйиш вақти келганини таъкидлаб, барча ҳужжатларни ўрнини босадиган битта – ижтимоий карта жорий этилишини эълон қилди.

☑️Мазкур карта қуйидаги имкониятларни беради:

▪️автобус ва метрода бепул юриш;
▪️электр, газ ва ўқиш харажатига компенсация олиш;
▪️нафақа ва ёрдам пуллари ҳам шу картага тушади.

Шу тариқа ягона ижтимоий карта 10 дан ортиқ ҳужжатлар ўрнини босади.

Бу тизим 2025 йил 1 июлгача Тошкент шаҳри ва Янгийўл туманида синовдан ўтказилади, йил якунигача ҳамма жойда ишга туширилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

«Shoshkent» мажмуасидан қулай шартлар!

- Бошланғич тўлов: 0%
- Фоизсиз бўлиб тўлаш: 24 ой
- Лойиха 95% га тайёр холатда

Мажмуанинг топшириш муддати:
2025-йилнинг 1-чораги

Батафсил маълумот учун:
📞 +998555009090
📞 +998900090009

Онлайн мурожаат:
Oʻzbegim Development

📍Манзил: Тошкент шахри, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси, 67-уй.

🌐 Расмий сайт | Instagram | Канал

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️ЭСКИ 100$ЛИК КУПЮРАЛАР МУАММОСИЗ МУОМАЛАДА БЎЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳозирги кунда мамлакатимиз ҳудудида эски намунадаги 100 АҚШ доллари номиналидаги (2009 йилгача эмиссия қилинган) банкнотларни банклар томонидан сотиш ва сотиб олиш билан боғлиқ амалиётлар ҳеч қандай муаммоларсиз амалга оширилаётганлигини маълум қилади.

Шу билан бирга, бирорта давлат ҳисоб-китобларида эски намунадаги 100 АҚШ доллари номиналидаги банкнотларнинг қонуний тўлов воситаси сифатидаги мақоми ўзгармаган.

▪️Марказий банк аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини ижтимоий тармоқларда тарқалаётган тасдиқланмаган маълумотларга ишонмасликка чақириб, фақат расмий манбаларга таянишни тавсия этади.

Шунингдек, агар тижорат банкларининг валюта айирбошлаш шохобчалари томонидан эски намунадаги 100 АҚШ доллари номиналидаги банкнотларни қабул қилишда қийинчиликларга дуч келсангиз, Марказий банкнинг “Ишонч телефони” (71 200-00-44) ёки ҳудудий бошқармаларга мурожаат этишингиз мумкин.

Ўз навбатда, Марказий банк бу борада вазиятни доимий равишда кузатиб боришини маълум қилади.

Шу билан бирга, “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, мамлакатимиз ҳудудида резидентлар ва норезидентлар томонидан чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш фақат маҳаллий банклар орқали амалга оширилиши эслатиб ўтилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🎄 Yangi yilgi hambi fortuna boshlandi! 🎄

⚡️hambi ilovasini yuklab oling, g‘ildirakni aylantiring va orzuyingizdagi sovg‘aga yaqinlashing! Beeline va boshqa mobil operator mijozlari qatnashishi mumkin! ⚡️

🌟 Asosiy sovg‘alar:
🚗 2 ta BYD Song Pro Flagship avtomobili
📱 iPhone 16 Pro Max, iPhone 16 Pro, iPhone 16
📱 5 ta Samsung A06 smartfoni

🎁 G`ildirakni ko‘proq aylantiring va orzudagi avtomobilni yutish imkoniyatini oshiring!

⏰ Final 30-dekabr kuni Instagramdagi @hambi_superapp sahifasida jonli efirda bo‘lib o‘tadi.

Hamkor: "Voris Motors" 🤝

Batafsil...

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

РАСМАН: ТИМУР ИШМЕТОВ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ РАИСИ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратовни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Олий Мажлис Сенатининг Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига мувофиқ Тимур Ишметовни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раиси лавозимига тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилди.

У 1979 йил 10 ноябрда Тошкентда туғилган. Фаолиятини 2000 йил Марказий банкда етакчи мутахассисликдан бошлаган.

Тимур Ишметовнинг қадами қутлуғ келсин. Банк тизими гуллаб-яшнасин. Келгусидаги ишларига муваффақиятлар тилаймиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Маҳалла банкирлари битта банкда ҳам бўлмайди, ҳамма банкларнинг ходимлари маҳалла банкирларига ҳам айланмайди ё туман банклари ҳам пайдо бўлмайди?

Иқтисодчи Бакироо "Маҳалла банкирлари" жараёни қандай воситалар билан амалга оширилиши қизиқиб, айрим тахминларини келтириб ўтган.

Бизнинг тахмин эса қуйидагича...

Марказий банкда ва тижорат банклари бош офисларида ушбу йўналишда алоҳида бўлинмалар ташкил этилади. Банкларнинг қуйи бўлинмаларида ҳам ушбу тузилмалар ташкил этилади.

Банк филиалларида ҳар бири 2-3 та МФЙга доимий ишловчи банк ходимлари бириктирилади. Улар бориб-келиб эмас, доимий, узлуксиз ўша МФЙларда иш олиб боради.

Банклар ушбу ходимларни агент сифатида ишга олади. Ҳозирда ишлаётган банк ходимлари ўрнига янги олинган агентлар маҳаллага чиқарилади. Улар фақат маҳаллада ишлайди.

Ушбу тахминларни илгари суришимизга сабаб, Президент ўша кунги йиғилишида банк тизими олдига маҳалладаги ишлардан ташқари жуда кўплаб функционал вазифаларини ҳам эслатиб ўтган (Муаммоли кредит (МИБ, Суд...), депозит ва инвестиция жалб этиш, янги кредит ва хизматлар жорий этиш, Венчур компаниялар, микромолия ва факторинг ташкилотлари очиш, Сотилмай турган балансдаги мулклар, ва ҳ.)

☑️Президент томонидан Маҳалла банкирлари фаолиятини йўлга қўйиш таклифи билдирилганда, уларга қуйидаги вазифалар юклатилган:
▪️маҳалланинг бизнес имкониятларини ўрганади;
▪️одамларнинг ғоялари ва қобилиятини лойиҳаларга айлантиради;
▪️аҳолига молиявий тартибларни, маҳсулот ва хизматларини сотишни ўргатади;
▪️лойиҳаларга ҳамроҳлик қилади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ҲУКУМАТГА ЯНА БИР БАНКИР МУБОРАК БЎЛСИН

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

▪️Эргаш Алибекович Салиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Жиззах вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди;

▪️"Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Улуғбек Мавлонович Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

☝️🏻У.Мустафоев Ўзсаноатқурилишбанкда иш бошлаб, Республика Марказий банки раисининг 1-ўринбосари лавозимигача бўлган банкирлик йўлини босиб ўтган. Шунингдек, фаолияти давомида Жиззах вилояти ҳокимининг 1-ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган.

Унинг ҳокимлик вазифасида муваффақиятлар тилаб қоламиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Uzum Bank ва Visа пластик дебет карталарни ишга туширди

Uzum Bank ва Visа Ўзбекистонда финтехни ривожлантириш учун стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда. Банк экотизимдаги жисмоний ва IТ-инфратузилмаси негизида Uzum Visa пластик карталаридан эрта фойдаланиш имкониятини очди.

Пластик карта ёрдамида мижозлар харид учун янада қулай тўлов қилишлари ва нафақат Ўзбекистон, балки чет элда ҳам нақд пул ечиб олишлари мумкин. Visa технологияси тўловларнинг юқори тезлиги, қулай ва ишончли контактсиз тўлов ҳамда тезкор пул ўтказмаларини таъминлайди.

Батафсил

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Ижтимоий тармоқда манбаларнинг билдиришига кўра, Жиззах вилояти ҳокими бўлиб ишлаб келган Салиев Эргаш Алибекович лавозимидан озод этилган.

Унинг ўрнига “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ раиси лавозимида ишлаб келаётган Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланиши кутилмоқда.

Хабарлар ҳозирча расман тасдиқланмаган. Агар хабар тасдиқланса, ҳукуматга яна бир банкир ҳоким сифатида кириб келади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

🔘 Факторинг хизматидан фойдаланганда, тўлов муддатлари қандай белгиланади?

✔️ Факторинг тадбиркорларга ҳисоб-фактураларни дарҳол нақд пулга айлантириш имконини берувчи молиявий хизмат тури бўлиб, бугун унинг имкониятларидан фойдаланаётган тадбиркорлар сони ортмоқда.

➡️ Шу ўринда факторинг хизматидан фойдаланганда, тадбиркорларда савол туғилиши табиий. Хўш, факторинг хизматида тўлов муддатлари қандай белгиланади?

🔮 Факторинг хизматидан фойдаланганда тўлов муддатлари мижоз ва факторинг компанияси ўртасидаги шартнома ва мижозларнинг қарздорлик муддатларига қараб белгиланади. Бу муддат мобайнида банк ҳисоб-фактура бўйича пулнинг қайтарилишини кутади.

Батафсил.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

​​БАНКЛАР АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ДАРОМАДЛИ ҚИЛИШДА ФАОЛ БЎЛАДИ

– 2025 йил бандликни таъминлаш ва камбағалликни камайтиришда энг муҳим ва ҳал қилувчи йил бўлади, –
деди Шавкат Мирзиёев.

▪️“Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш” дастури доирасида шартсиз 300 миллион сўм кредит берилади. Бу орқали келгуси йилларда 1,5 миллион аҳоли ишли бўлади.

Илгари банклар оилавий тадбиркорлик дастурларига маблағни фақат давлатдан олган. Халқ банки ташаббус қилиб, Осиё тараққиёт банки билан “молиявий оммабоплик” дастури доирасида 50 миллион сўмгача ортиқча ҳужжат ва гаровсиз кредит бераяпти.

☑️Ушбу намуна асосида, келгуси йил 9 та давлат банки 1 миллиард доллар кредит бериб, 250 минг одамни даромадли қилиши мумкинлиги айтилди.

▪️Келаси йил 30 та туманда балиқчилик, қуёнчилик, чорвачилик ва асаларичилик бўйича шундай кооперациялар ташкил қилинади. Бунга 500 миллиард сўм йўналтирилади.

☑️Давлат банклари венчур компания тузиб, маҳалла стартапларига ўз маблағидан жами 50 миллион доллар ажратади. Ҳар бир банк хусусий шерик топиб, стартапларни бизнесга айлантирадиган акселераторлар очади.

Давлат инфратузилма қилиб берса, тадбиркорлар қўшимча 31 триллион сўмлик 3,5 мингта лойиҳа ва 200 мингта янги иш ўрни ташкил этиш ташаббусини билдирган. Келгуси йилда ушбу лойиҳалар инфратузилмасига 1 триллион сўм ажратилиши белгиланди.

☑️⚡️Яна бир таҳлил: 85 минг гектар ерда кам даромадли экин экилгани сабабли самараси пастлигича қолмоқда. Шу боис бундай ерлар йирик контурга бирлаштирилиб, етакчи тадбиркорларга иккиламчи ижарага берилади. Ер эгасига ижара ҳақи ва маҳсулотни сотишдан улуш тўланади. Экин экмаган аҳолига ерини бошқасига иккиламчи ижарага бериш ҳақида мажбурий талабнома киритилади. Келаси йил тақсимланадиган 100 минг гектар ер ҳам шу тартибда ажратилади.

▪️Давлат берадиган пулга боғланиб қолмасдан, ташқи манбалардан 6 миллиард доллар жалб қилиш муҳимлиги таъкидланди. Шунингдек, келаси йили аҳоли омонатларини 11 миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилди.

☑️Энди давлат банклари ҳам ўзининг микромолия ва факторинг компаниясини очиши, унга хорижий инвесторларни жалб қилиши мумкин.

☑️⚡️Банклар балансида 3 мингта ҳаракатсиз мулк бор, уларни бозор қийматида тўғридан-тўғри сотишга рухсат берилиши белгиланди.

☑️⚡️⚡️Кредит қарзи ҳисобидан гаровни суд орқали ундиришга ҳам кўп вақт кетаяпти. Шунинг учун бу борадаги қонунчиликни ўзгартириш, унда гаровга нисбатан банк ҳуқуқлари устуворлигини ҳамда ундирувга қаратилган мулклар тезроқ сотилишини назарда тутиш зарурлиги айтилди. (Ушбу масала кўрилган 2019 йилда 👉ёзилган постимизни👈 ўқиб чиқишни тавсия этамиз)

Ҳокимликлар билан банкларнинг маҳаллаларда мувофиқ ишлаш тизими кўрсатиб ўтилди. Бунда туман ҳокимлари лойиҳани жой ва инфратузилма билан таъминлаш мажбуриятини олади, банклар эса тадбиркорлар лойиҳаларига кўмаклашади, муаммоси бўлса, ҳал этади, ишсизларни бизнесга жалб қилади.

☑️Шу мақсадда маҳалла банкирлари фаолиятини йўлга қўйиш таклифи билдирилди. Улар:
▪️маҳалланинг бизнес имкониятларини ўрганади;
▪️одамларнинг ғоялари ва қобилиятини лойиҳаларга айлантиради;
▪️аҳолига молиявий тартибларни, маҳсулот ва хизматларини сотишни ўргатади;
▪️лойиҳаларга ҳамроҳлик қилади.

Йиғилишда ҳокимлар ва банк раҳбарлари 2025 йилда 5 миллиондан зиёд аҳолини даромадли қилиш, 1,5 миллион одамни камбағалликдан чиқариш бўйича ҳисоб-китобларини айтди.

P.S.: Бугунги йиғилишда банк тизими тўлиқ сарҳисоб қилинган. Марказий банк раиси, аксарият Давлат банклари раислари ҳисобот берган. Давлат раҳбари Марказий банк раиси ўринбосарларига эътироз билдириб, турли йўналишларга бириктирган, айниқса, Марказий банкнинг вилоят бош бошқармалари бошлиқлари кўп маротаба танқид қилинган. Бундан ташқари Бизнесни ривожлантириш банки раиси ҳам танқидга учраган. Банк раҳбарлари юклатилган вазифалар юзасидан халққа мурожаат билан чиқиши, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ҳоким ёрдамчилари билан бирга аҳолига тарқатилган ерлардан самарали фойдаланилишини ўрганиши топширилган.

Бир сўз билан айтганда, 2025 йил банклар учун синов йили бўлади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️Айтишларича, бугун Президентимиз Ш.Мирзиёев раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилиши кутилмоқда.

Кун тартиби: "Банклар томонидан маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадли қилиш бўйича 2025-йилда амалга ошириладиган ишлар" тўғрисида.

Йиғилишда ҳокимлар, уларнинг барча ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, Иқтисодиёт ва молия, инвестициялар, бандлик, қишлоқ хўжалиги бошқармалари бошлиқлари, Бизнес-омбудсман, Савдо-саноат палатаси ҳудудий вакиллари, Марказий банк ва тижорат банклари раҳбарлари иштирок этади.

Жумладан шаҳар ва туман тижорат банклари раҳбарлари ва юқоридаги бошқармаларининг шаҳар ва туман бўлим бошлиқлари ҳамда ҳоким ёрдамчилари иштирок этади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

ТУРОНБАНК ЎЗ МИЖОЗЛАРИНИ ЎҚИТМОҚДА

Банкнинг Матбуот хизматига кўра, банкнинг корпоратив мижозлари учун махсус ўқув-семинарлари ташкил қилинган.

Ушбу ўқув-семинари, учрашувдан мақсад йирик тадбиркорлар ҳамда банк ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш.

Тадбиркорларнинг соҳаларидаги муҳим масалаларига мутахассислар томонидан ечимлар берилмоқда. Ушбу дарс “Сколкова” бизнес бошқарув мактаби мутахассислари томонидан ўқувлар ташкил этилмоқда.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

МИКРОҚАРЗЛАР
(Тижорат банкларининг Бош офислари масъулларидан олинган маълумотлар асосида тайёрланди)

☑️Трастбанк
Муддати 60 ойгача
Миқдори 100 млн сўмгача
Фоизи 25 % дан бошлаб
Батафсил

Онлайн микроқарз вақтинча тўхтатилган.

☑️Туронбанк
Онлайн / Оффлайн микроқарз вақтинча тўхтатилган.

☑️Халқ банки
(иш ҳақи лойиҳаси ва бюджет ташкилотлари учун)
Муддати 48 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 25% дан
Батафсил

☑️Ўзсаноатқурилишбанк
Муддати 36 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 29%дан
Батафсил

Онлайн микроқарз вақтинча тўхтатилган

☑️ANORBANK
Онлайн микроқарз:
Муддати 36 ойгача
Миқдори 100 млн сўмгача
Фоизи 27% дан
Батафсил

☑️Агробанк
Муддати 48 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 32-34%
(Иш ҳақи доирасида бюджет
ҳодимлари учун 25-27%)
Батафсил

Онлайн микроқарз
Муддати 24 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 32%
Батафсил

☑️Ипак йўли банки
Муддати 60 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 24,90% дан
Батафсил

Онлайн микроқарз вақтинча мавжуд эмас

☑️Асакабанк
Муддати 48 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 30% дан бошлаб
Батафсил

Онлайн микроқарз вақтинчалик тўхтатилган

☑️АлоқаБанк
«Бизнесга мадад»
Муддати 5 йилгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 28%дан
Батафсил

Онлайн микроқарз
Муддати 48 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 28%дан
Батафсил

☑️Капиталбанк
Вақтинчалик тўхтатилган

☑️Ҳамкорбанк
Муддати 36 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 25,99 % дан бошлаб
Батафсил

Онлайн микроқарз
Муддати 36 ойгача
Миқдори 50 млн. сўмгача
Фоизи 32% дан бошлаб
Батафсил

☑️Микрокредитбанк
Муддати 60 ойгача
Миқдори 100 млн. сўмгача
Фоизи 27% дан бошлаб
Батафсил

Онлайн микроқарз
(тест жараёнида)
Муддати 24 ойгача
Миқдори 30 млн. сўмгача
Фоизи 30% дан бошлаб
Батафсил

Ушбу рўйҳатга қўшилиш истагида бўлган тижорат банк бош офиси Матбуот хизмати ёки масъуллари @bankirmanbot орқали алоқага чиқишлари мумкин.

☑️Микроқарз қандай кредит, уни қандай олиш мумкин, қандай ҳужжатлар расмийлаштириш ҳақида 👉 бу ерда батафсил 👈 ўқинг.

☑️Айни пайтда тижорат банкларида ажратилаётган автокредитлар ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️⚡️⚡️Бугун барча ходимлар учун иш куни

5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 14 декабрь (шанба) расмий иш куни ҳисобланади.

Бунда ходимлар шанба куни ишлаганликлари ҳисобига, дам олиш куни 30 декабрь (душанба) кунига кўчирилган.

Банклар ҳам бугун тўлиқ ишламоқда!

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

AAOIFI Ислом молияси Шариат стандартларини ўрганишни истайсизми?

AAOIFI ташкилотининг Ўзбекистондаги расмий вакили Al Muamalat анъанавий тайёрлов курсларини давом эттириб, сизга AAOIFI CPSS (Шариат стандартлари бўйича малака сертификати) имтиҳони учун жонли онлайн тайёрлов курсларини таклиф этади!

CPSS дастури – бу Шариат стандартларини тўғри тушуниш, шарҳлаш ва амалда қўллаш кўникмаларини ривожлантиришга мўлжалланган, халқаро даражада тан олинган сертификат дастури.

Афзалликлари:
📚 59/60 дан ортиқ Шариат стандартларини чуқур ўрганиш
🚀 Карьера ривожи учун халқаро эътироф
💡 Амалий малака ва билимларни қўллаш

Al Muamalat билан AAOIFI (www.aaoifi.com) стандартларини профессионал даражада ўрганиш имкониятига эга бўлинг!

Рўйхатдан ўтиш ва қўшимча маълумот учун ҳозироқ мурожаат қилинг!
🌎 www.al-muamalat.uz
📩 @almuamalatuz
📩 @almuamalat_contact

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасида амалга оширилган ишлар ва 2025 йилдаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

⚡️АСОСИЙ СТАВКА КЎРИБ ЧИҚИЛДИ. ЎЗГАРМАДИ.

Марказий банк Бошқарувининг 2024 йил 12 декабрда асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги қарори юзасидан қабул қилинди.

Пресс-релиз.

Марказий банк бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиши 2025 йил 23 январга белгиланган.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

БУГУН АСОСИЙ СТАВКА КЎРИБ ЧИҚИЛАДИМИ?

Жорий йил 31 октябр куни Марказий банк бошқаруви асосий ставкани 13,5% даражасида ўзгаришсиз қолдириб, навбатдаги йиғилиши 2024 йил 12 декабрга белгиланганини маълум қилган эди.

Қолаверса, жорий йил бошида 2024 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича йиғилишлар графигида ҳам бугунги санада Марказий банк Бошқарувининг асосий ставкани кўриб чиқиш юзасидан йиғилиш ўтказилиши лозим.

Ёки Марказий банк бошқаруви раиси ўзгаргани туфайли ушбу йиғилиш бошқа кунга қолдириладими? Ҳали расман маълумот берилмади. Кутамиз.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 16 январда Президент видеоселектор йиғилишида кредитлар ставкаларини 2-3 фоизга пастлатиш юзасидан Марказий банк раиси ўринбосарига кўрсатма берган эди. Асосий ставка жорий йил бошида 14% эди.

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…

🇺🇿Банкир кундалиги

КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА БАНДЛИК ВАЗИРИ ЎРИНБОСАРЛАРИ ТАНИШТИРИЛДИ

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Қўчқоров раҳбарлигида вазирлик фаолиятининг келгусидаги устувор масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан тайинланган Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг уч нафар ўринбосари жамоага таништирилди.

▪️Азимов Зафар Абдумажидович Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари;

(Халқ банки Бошқарув Раисининг биринчи ўринбосари эди)

▪️Бобоқулов Сирожиддин Суюнович Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

(Бош вазири котибияти «Маҳалла еттилиги», ёшлар сиёсати ва маънавият масалалари департаменти Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўлими бошлиғи эди)

▪️Муратов Алишер Акмалович Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

(«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари эди)

👉 @bankirkundaligi 👈

Читать полностью…
Subscribe to a channel