bankxabar | Unsorted

Telegram-канал bankxabar - 🇺🇿Bankxabar

56084

Банк ва молия янгиликлари — биринчи бизда! Канал статистикаси: @bankxabar_statistika Ҳамкорлик ва тижорат масалалари бўйича: @Xabaryozishbot Мурожаат учун: @Xabaryozishbot

Subscribe to a channel

🇺🇿Bankxabar

📢 Қишлоқ хўжалиги ерларини аукционга чиқариш тартиби бугундан янгиланди!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 10 мартдаги топшириғига асосан, қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида 2025 йил 11 мартдан бошлаб “E-auksion” электрон савдо платформасида қишлоқ хўжалиги ерларини онлайн-аукционга чиқариш бўйича янги тартиб жорий этилади:

Биринчи аукцион – 5 кун муддатда ўтказилади.
◦ Агар аукционда ғолиб аниқланмаса, такрорий савдо бир кун муддатда ўтказилади.
◦ Такрорий савдоларда бир нафар иштирокчи бўлса ҳам, савдо ўтган деб ҳисобланади.
◦ Такрорий савдоларда бошланғич нарх 10 фоиздан 20 фоизгача пасайтирилади.

🔎 Маҳаллий ҳокимликлар ўз заҳирасидаги қишлоқ хўжалиги ерларини аукционга чиқаришда ушбу янги талаб ва тартибларга қатъий амал қилишлари керак. Ушбу тартиблар фойдаланилмаган ерлардан самарали фойдаланишни таъминлашга хизмат қилади.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Ижтимоий ҳимоя агентлиги банк сирига оид маълумотларни олиши қонунийми?

Олий Мажлисга тақдим этилган қонун лойиҳасида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига фуқароларнинг банк сирига оид маълумотларини олиш ваколати бериш таклиф қилинмоқда.

Лойиҳага кўра, агентлик "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари орқали фуқароларнинг розилиги асосида банк ҳисобварақлари, омонатлари ва молиявий операциялари ҳақидаги маълумотларни олиши мумкин.

☑️ Банк сири — фуқароларнинг банкдаги ҳисобварақлари, омонатлари, сейфлари ва молиявий операциялари ҳақидаги махфий маълумотлардир. Қонунга кўра, банк сири фақат:
▪️Суд қарори билан
▪️Тергов ёки солиқ органлари сўрови билан
▪️Фуқаронинг шахсий розилиги билан берилиши мумкин.

🔹 Агар маълумот фуқаронинг розилиги билан олинса, бу қонунга тўғри келади.
🔹 Лекин маълумот розиликсиз ёки автоматик равишда олинса, бу ҳолат банк сири бузилиши ҳисобланади ва қонунга зид бўлади.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Агар бизнинг телеграм-каналимизга аъзо бўлсангиз ва Россияда яшасангиз, сизга пулни Ўзбекистонга қандай қилиб осон ўтказиш тўғрисида маслаҳат бермоқчимиз!

Т-Банкнинг Black картасини расмийлаштиринг, у сизга МДҲ давлатларига қулай пул ўтказиш имконини беради. Агар Pro обунасини уласангиз, сизга 1 ойлик бепул обуна тақдим этилади ва қуйидагилардан фойдаланишингиз мумкин бўлади:

- Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистонга комиссиясиз 50 000 рублгача (обунасиз 20 000 рублгача) пул ўтказмалари
- Қулай мобил илова орқали хорижий карталарга тезкор пул ўтказмалари
- Чет элликларга ўз она тилида ёрдам хизмати
- Махсус таклифлар учун 30% кешбек
- Картага бепул хизмат кўрсатиш (агар Т‐Банк картасида 50 000 ₽ дан ортиқ маблағ сақланса, акс ҳолда ойига 99 ₽)

Картани расмийлаштириш учун Россия паспорти, телефон рақами ва рўйхатдан ўтиш шарт эмас.

Қуйидаги ҳавола орқали картани расмийлаштиринг:
https://t.tb.ru/bankxabar_uz

Reklama. Реклама. АО "ТБанк", ИНН 7710140679, лицензия ЦБ РФ Но 2673, erid: 2VtzquvFyq9

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🌹Сизни «8 март – Халқаро хотин-қизлар куни» билан табриклайман!

Лабингиздан самимий кулгу, хонадонингиздан бахт-саодат туйғулари, эзгулик ҳисси, нур ва севинч, меҳр ва муҳаббат асло аримасин!

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Расмий даромадингиз йўқлиги учун автокредит ололмаяпсизми? 

Энди бунинг ечими мавжуд!

Биз сиз учун расмий даромадсиз ҳам автокредитлар ажратаётган банклар рўйхатини тузиб чиқдик)

👉Батафсил👈

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

⚡️ Банклар аёллар бандлигини таъминлашга кўмаклашади

Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан банклар ва тадбиркорлик соҳасида аёлларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги ташаббусларни эълон қилди.

☑️ Тижорат банклари қишлоқ хўжалиги, саноат, IT ва хизмат кўрсатиш соҳаларида аёллар учун иш ўринлари ташкил этади. Жумладан:
🏦 “Микрокредитбанк” – паррандачиликда 160 минг нафар аёлни банд қилади.
🏦 “ЎзСаноатқурилишбанк” – сабзавот ва кўчатлар етиштиришда 160 минг нафар аёлга ёрдам беради.
🏦 “Халқ банки” – узум, брокколи ва маҳаллий карам етиштиришда 150 минг нафар хотин-қизни қўллаб-қувватлайди.
🏦 “Агробанк” – боғдорчилик соҳасида 144 минг нафар аёлнинг бандлигини таъминлайди.
🏦 “Бизнесни ривожлантириш банки” – кўкат, булғор қалампири, бақлажон ва помидор етиштиришда 94 минг аёлга иш ўрни яратади.
🏦 “Асакабанк” – фармасевтика ва узумчиликда 82 минг нафар аёлга имконият беради.
🏦 “Алоқабанк” – IT, асаларичилик ва мевали экинлар йўналишида 58 минг аёлни иш билан таъминлашга кўмаклашади.
🏦“Ўзмиллийбанк” – хизматлар соҳасида 200 минг нафар хотин-қизнинг лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди.
🏦 “Туронбанк” – лимончилик соҳасида 150 минг аёлга арзон кредитлар тақдим этади.

▪️Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш учун 3,3 трлн сўм ва 200 млн доллар ажратилади
• Оилавий тадбиркорлик дастури учун 100 млн доллар;
• Тижорат банклари орқали 100 млн доллар;
• Маҳаллаларда хотин-қизлар учун 50 млн сўмгача гаровсиз кредитлар.
• “Ҳамроҳ” компанияси тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш учун 100 млн доллар ажратади.

☑️ Кредитлар ва грантлар:
• Кредитини вақтида тўлаган аёлларга 100 млн сўмгача гаровсиз кредит берилади.
• 5 нафар аёлни бизнесга олиб кирган “устоз” тадбиркорларга 50 млн сўмгача грант ажратилади.
• Туғруқ таътилига чиққан аёллар учун банк кредитлари тўлов муддати 10 ойгача узайтирилади.

☑️ Аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича 4 босқичли тизим
• 20 минг аёл тадбиркорликка ўқитилади (Савдо-саноат палатаси).
• 100 минг аёл кичик тадбиркор бўлиши учун қўллаб-қувватланади (“Халқ банки”).
• Ҳар бир туманда 2 та кичик корхона ўрта бизнес даражасига чиқарилади (“Ҳамроҳ” компанияси).
• 50 нафар энг фаол аёл тадбиркор 100 млрд сўм айланмали “чемпион тадбиркор”га айлантирилади.

☑️ 2025 йил – аёллар бандлигини таъминлаш йили:
• 2 миллион нафар аёл иш билан таъминланади.
• 1,3 миллион аёл банклар ёрдамида тадбиркорликка жалб этилади.
• 636 минг аёл Касаба уюшмалари орқали ишга жойлаштирилади.
• 100 минг аёл тадбиркорликка ўқитилади ва бизнесини очишга кўмаклашилади.

Марказий банк (Т.Ишметов) тижорат банклари билан бирга икки ой муддатда банкларда хотин-қизлар учун янгича ёндашув асосида молиявий хизматларни йўлга қўйиш учун масъул бўлади.


👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

📱Қайси банкда нечта картангиз борлигини мобил илова орқали билишингиз мумкин бўлади!

Марказий банкнинг Ахборотлаштириш бош маркази ДУК тез орада ўз мобил иловасини ишга туширади. Бу ҳақда ташкилот раҳбари Дилшод Сариҳўжаев ОАВ вакиллари билан ўтказилган медиамулоқотда маълум қилди.

Иловадан қандай фойдаланилади?
▪️Мобил иловани юклаб олиб, идентификациядан ўтган ҳар бир фойдаланувчи ўз банк маълумотларини кўра олади.
▪️Қайси банкларда нечта карталар ва ҳисоблар мавжудлигини билиш мумкин бўлади.
▪️Ҳисоблар ёки карталарни ёпиш учун ариза қолдириш имконияти ҳам жорий этилиши режалаштирилган.

Дилшод Сариҳўжаевнинг таъкидлашича, 2-3 ой ичида илова ишга туширилади ва барча бепул фойдаланиши мумкин бўлади.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Бугун қисқартирилган иш куни!

Бугун одатий иш кунидан бир соат эртароқ кетишингиз мумкин ва бунга қонунан ҳақлисиз. Чунки эртага "8 март – Халқаро хотин-қизлар куни" байрами.

Меҳнат кодексининг 187-моддасига асосан, ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🇬🇧 MBF Academy Буюк Британияда малака ошириш тренингларига таклиф қилади!

MBF Academy 2025 йил 18-28 февраль кунлари Буюк Британияда февраль кунлари (1) банкларда рақамлаштириш ва сунъий интеллект; (2) санкциялар, комплаенс ва коррупцияга қарши кураш мавзуларида тренинглар ўтказди.

Ушбу курсларда иштирокчилар замонавий молия ва банк соҳасидаги энг сўнгги тенденциялар бўйича билимларини оширишди. Тренингларни муваффақиятли якунлаган иштирокчиларга сертификатлар Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонасида топширилди.

Тадбирда АлоқаБанк, Банк “Ориент Финанс”, Микрокредитбанк, Туронбанк, Ўзбекнефтгаз, Octobank ва Uzbekistan Airports мутахассислари иштирок этди.
MBF Academy ушбу тренингларнинг ташкил этилишига ҳисса қўшган барча ташкилот раҳбарларига ўз миннатдорчилигини изҳор қилади!

⭐️ MBF Academy’дан Янги Тренинглар! Ушбу тренинглар давомида:

📄Стратегия ва корпоратив бошқарув: Инновациялар, барқарорлик ва қиймат яратишни бошқариш;
📑 Халқаро ҳисобот стандартлари, аудит ва ESG: Барқарор молиявий бошқарув учун илғор амалиётлар(IFRS 9, 15, 16, 17, S1 & S2)ни ўрганасиз.

🎯 Кимлар учун?
• Банк-молия, сервис, саноат ва олий таълим соҳаси вакиллари
• IFRS кейс таҳлиллари банк, молия, энергетика, аэропорт, суғурта ва бошқа сервис тармоқларини қамраб олади.

📅 Сана: 2025 йил 4 – 14 май
📍 Манзил: Борнмут, Лондон, Буюк Британия
📝 Рўйхатдан ўтиш муддати: 2025 йил 17 март
👉 Тўлиқ дастур ва қўшимча маълумотлар: @Kad1008 (Telegram)

Буюк Британияда малака ошириш имкониятини қўлдан бой берманг!


😌Telegram🥰Website 😅Instagram

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️Банкларга янги макропруденциал талаблар жорий қилинмоқда
(Барча банк ходимлари ўқиб чиқиши лозим)

Марказий банк банк тизими барқарорлигини таъминлаш мақсадида янги макропруденциал нормаларни жорий қилмоқда. Бу талаблар банкларнинг қарз бериш амалиётини тартибга солишга, аҳолининг ортиқча қарз юкига тушиб қолишининг олдини олишга ва молиявий тизим хавфсизлигини оширишга қаратилган. Унга кўра:

☑️ Қарз юки меъёри (DSTI/PTI) чекланмоқда
▪️Қарз олувчининг қарз юки 50% дан ошмаслиги керак (ойлик даромадининг ярмидан кўпроғи қарз тўловларига кетмаслиги шарт).
▪️2024 йил 1 июлдан 2025 йил 1 июлгача айрим кредитлар учун қарз юки 60% гача бўлиши мумкин.
▪️2025 йил 1 июлдан бошлаб қарз юки чеклови 50% ичида сақланади.
👉Мисол: Алининг ойлик даромади 6 млн сўм, у ҳар ойда ипотека учун 2 млн сўм, автомобиль кредити учун 1,5 млн сўм ва карта кредити учун 500 минг сўм тўлайди.
🔹 Умумий қарз тўлови: 4 млн сўм.
🔹 Қарз юки коэффициенти = (4 млн / 6 млн) × 100 = 66%.
❌ Алига янги кредит берилмайди, чунки унинг қарз юки 50% дан ошиб кетган.

☑️ Кредитларнинг гаровга нисбати (LTV) чекланмоқда:
▪️Ипотека кредитлари учун гаровга нисбатан кредит миқдори 80% дан ошмаслиги керак.
▪️Автомобиль кредитлари учун гаровга нисбатан кредит миқдори 75% дан ошмаслиги керак.
👉Мисол:Нилуфар 400 млн сўмлик уй сотиб олмоқчи. Банк унга 80% (320 млн сўм) кредит беради.
🔹 Агар у 100% кредит олишни истаса, бу мумкин эмас, чунки банк максимал 80% кредит бера олади.

☑️ Ойлик тўловлар ва даромадни аниқлаш тартиби ўзгармоқда:
▪️Ойлик тўловлар ҳисоб-китоби фақат амалдаги ва янги кредитлар учун олиб борилади.
▪️Даромадни ҳисоблашда сўнгги 6-12 ойлик даромадлар ҳисобга олинади.
▪️Агар шахс мавсумий ишчи бўлса, банк унинг даромадини олтинчи қисми асосида ҳисоблайди.
👉Мисол: Абдулазиз 9 ой ишлаб, 3 ой дам олади. Унинг даромади сўнгги 9 ойда 90 млн сўм бўлган.
🔹 Банк унинг ойлик даромадини (90 млн / 9 = 10 млн сўм) сифатида қабул қилади.

☑️ Кредитлар бўйича кунлик фоиз чекланмоқда:
▪️Банклар кредит ёки микроқарз учун кунлик 0.25% дан юқори фоиз қўймаслиги керак.
▪️Барча қўшимча тўловлар (комиссия, пеня, жарима) йиллик 45% дан ошмаслиги керак.
👉Мисол: Равшан 12 млн сўм кредит олган ва унинг шартномасига кўра, у банкка 1 йил давомида 15 млн сўм қайтариши керак.
🔹 Агар кредитнинг фоиз, комиссия ва бошқа тўловлари жами 5.5 млн сўм бўлса, бу 45% меъёридан ошиб кетади ва банк бундай шартлар билан кредит бера олмайди.

☑️ Банклар кредит портфелининг концентрацияси чекланмоқда:
▪️Банклар томонидан ажратиладиган:
— Микроқарзлар улуши 25% дан ошмаслиги керак.
— Автомобиль кредитлари улуши 25% дан ошмаслиги керак.
👉Мисол: Банк умумий кредит портфелининг 30% қисмини автомобил кредитларига берган бўлса, бу меъёрдан ошиб кетган ҳисобланади ва бу чекловларга зид бўлади.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️Қарз олувчиларнинг қарз юкини ҳисоблаш тизими ўзгаради

Марказий банк "Қарз олувчи жисмоний шахсларнинг қарз юкини тартибга солиш тўғрисидаги низом"га ўзгартишлар киритишни режалаштирмоқда. Бу қарор банклар, микромолия ташкилотлари ва бошқа кредит ташкилотлари учун қандай янгиликлар олиб келади?

Нима учун ушбу ўзгаришлар керак?
☑️ Ҳозирда банклар қарз олувчининг ўртача даромадини инобатга олган ҳолда қарз юкини ҳисоблайди. Аммо бу жараёнда микромолия ташкилотлари ва бошқа кредит берувчи ташкилотларнинг шартлари ҳам инобатга олиниши керак. Шу сабабли, янги ўзгаришлар орқали:
▪️Қарз юкини ҳисоблаш тартиби аниқроқ белгиланади.
▪️Барча кредит ташкилотлари қарз юкини ҳисоблашда ягона мезонларга амал қилади.
▪️Лизинг ва товар истеъмол кредитларини ҳам қарз юки ҳисоб-китобига киритиш назарда тутилади.

Янги ўзгаришлар нималарни ўз ичига олади?
▪️"Қарз берувчи" тушунчаси "нобанк кредит ташкилоти" сифатида қайта аталади.
▪️Лизинг ва товар истеъмол кредитлари ҳам қарз юки ҳисоб-китобига киритилади.
▪️Кредитни қайта молиялаштиришда ҳам қарз юки ҳисоб-китобига алоҳида эътибор қаратилади.

☑️ Кутилган натижалар:
▪️Қарз юкини аниқ ҳисоблаш имконияти ошади.
▪️Нобанк кредит ташкилотлари ҳам қарз юкини ҳисоблашда бир хил тартибга амал қилади.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

СМСлар учун балансингиздан ҳар куни пул ечилишини билармидингиз?

1 мартдан кириш СМСлари нархи икки бараварга ошди. Энди битта хабар учун 84,2 сўм эмас, 168,4 сўм тўлайсиз.

Лекин СМС учун пул тўламасдан, ҳар ой анча суммани тежаб қолиш йўллари бор. Уларни билиш учун nechpul каналига ўтинг. Nechpul — бу пулларни тўғри бошқариш ҳақида медиа. Қаерда нима арзон, пулни қандай тежаш мумкин, фирибгарлардан қандай ҳимояланиш керак — ҳаммаси битта каналда.

Муҳим тавсияларни ўтказиб юбормаслик учун обуна бўлиб қўйинг!

СМС учун пул тўламаслик ҳақида ўқиш

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️Нобанк кредит ташкилотлари учун ички назорат қоидаларига муҳим ўзгартиришлар киритилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан нобанк кредит ташкилотлари учун жиноий даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролларини молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартиришлар киритилди.

☑️ Янги тушунчалар жорий этилди:
▪️Номинант – шахс ёки компания, бошқа шахс номидан иш юритувчи сифатида тайинланади.
▪️Номинатор – номинант орқали ўз манфаатларини кўзлайдиган шахс ёки акциядор.
▪️Аниқлик даражаси – шахс ва компанияларнинг маълумотлари қай даражада ишончли эканини текшириш мезонлари.
▪️Ўхшаш ҳолатлар – фойдаланувчиларнинг маълумотлари қисман бир-бирига мос келган ҳолатлар.

☑️ Тизимга киритилган шахсларнинг молиявий операциялари назорати кучайтирилди:
▪️Нобанк ташкилотлари шубҳали ҳисобланган шахсларнинг операцияларини тўхтатиш ёки доимий мониторинг қилиш мажбуриятига эга.
▪️Банклар бундай операцияларни олдиндан хабарсиз ва кечиктирмай қайд қилиши шарт.

☑️ Ахборот тизимларининг текширув механизми кучайтирилди:
▪️Ҳар бир операция таваккалчилик даражасига қараб аниқлик билан текширилади.
▪️Барча иштирокчиларнинг маълумотлари автоматик равишда давлат реестридаги маълумотлар билан солиштирилади.

☑️ Юридик шахслар билан ишлашда янги қоидалар жорий этилди: Агар компания раҳбари ёки таъсисчиси номинант экани аниқланса, бу ҳақда давлат органларига хабар бериш шарт.

☑️ Рўйхатга киритилган шахслар бўйича қўшимча чекловлар жорий этилди: Улар билан боғлиқ операцияларни таснифлаш ва тегишли чораларни кўриш тизими ишлаб чиқилган.

☑️ Қўшимча маълумотлар тўпланади:
▪️Фойдаланувчининг телефон рақами (агар мавжуд бўлса).
▪️Электрон кўринишдаги ҳисоботларда масъул ходимнинг ФИО ва лавозими кўрсатилади.

Ушбу қарор 2025 йил 5 июнь кунидан кучга киради.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

SQB Business тадбиркорларга 30 дақиқада валюта айирбошлаш имкониятини тақдим этади

Халқаро ҳисоб-китоблар аниқлик ва тезликни талаб қилади. SQB Business орқали валютани конвертация қилиш қулай курсларда ва 30 дақиқадан ошмаган вақтда бажарилади.

Шунингдек, бу хизмат орқали тадбиркорлар тезкор SWIFT ўтказмалари хизматидан фойдаланишлари мумкин. SQB вакил банкларининг кенг тармоғи ўтказмалар тезкорлигини таъминлайди.

SQB Business'да тўловни ҳар бир босқичда назорат қилиш мумкин бўлган GPI кузатуви ҳам мавжуд. Мазкур хизмат бепул ҳисобланади.

Батафсил.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Биз ҳали ҳам ўтмиш билан яшаймиз.

⭐️  Онлайн банкинг — бу ҳашамат эмас, балки норма. Биринчи қадамни бугун қўйинг, банк хизматларидан фойдаланишни бошланг!

💲 Finlit.uz билан молия оламини ўрганинг

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

📈 Ipoteka bank OTP Group 2024-йилда юқори даромад ва барқарор ривожланишга эришди

🏦 Ipoteka bank OTP Group — Ўзбекистондаги энг йирик чакана банклардан бири бўлиб, 2024-йил молиявий натижаларини эълон қилди. Банк барқарор фаолият ва самарали бошқарув туфайли юқори даромад ва ривожланишга эришди.

▪️Асосий кўрсаткичлар:
Активлар ўсиши: +17%
Умумий капитал ўсиши: +35%
Солиқдан кейинги соф фойда: 1,837 трлн сўм (145 млн доллар)
Харжат/даромад нисбати (CIR): 38%
Рисклар қиймати (COR): 1,16%
Хусусий капитал рентабеллиги (ROE): 30,4%
Активлар рентабеллиги (ROA): 4,0%

📊 Ушбу натижалар банкнинг халқаро OTP Group таркибига муваффақиятли қўшилганини ва банк бизнес стратегияси самарадорлигини тасдиқлайди. Банк юқори малакали бошқарув, харажатларни оптималлаштириш ва молиявий барқарорликни таъминлаш орқали барқарор фаолият олиб бормоқда.

🚀 Ipoteka bank OTP Group келажакда инновацион молиявий технологияларни жорий этиш, хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш орқали бозордаги мавқеини мустаҳкамлашни давом эттиради.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

10 март — 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун дам олиш куни!

🗓 8 март шанба кунига тўғри келгани учун, 5 кунлик иш ҳафтасига эга ходимлар 10 март (душанба) куни қўшимча дам олади.

☑️ 10 март (душанба) куни учун тартиб:
▪️5 кунлик иш ҳафтаси — дам олиш куни
▪️6 кунлик иш ҳафтаси — иш куни
▪️Боғчалар — асосан дам олиш куни, лекин айрим хусусий боғчалар ишлаши мумкин (аниқлаштириш тавсия этилади)
▪️Мактаблар — одатий ўқиш куни
▪️Олийгоҳлар — баъзиларида дам олиш, баъзиларида ўқиш давом этади (аниқ маълумотни ўқиш жойидан билиш керак)

Мактаблар 6 кунлик иш ҳафтасига мослашгани учун 10 март куни дарслар давом этади.


Банклар 11 мартдан бошлаб ишлайди.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 Octobank томонидан креатив табрик🌷

Octobank аёл-қизлар учун 8-мартга кутилмаган совға тайёрлади. Машҳур бошловчи Фарҳод Алимов билан биргаликда қизларга гуллар, совғалар ва яхши кайфият улашилган. Ҳар бир иштирокчи кейинги иштирокчига ўз тилакларини ёзиб қолдирган табрикномалар умуман ноодатий ёндашув бўлган.

Банк эркакларга ҳам оиласидаги аёллари учун ҳадялар берибди. Уларнинг ҳам уйига байрам кайфияти етиб борганига шубҳа йўқ.

Азиз аёллар, байраминггиз қутлуғ бўлсин!

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Банклар байрамда ҳам хизматингизда!

Айрим банклар аҳолига қулайлик яратиш мақсадида байрам ва дам олиш кунлари валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчаларини ишга туширмоқда.

▪️Валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолият юритадиган банклар:

🏦 Asakabank
🏦 Hayot bank
🏦 Ipak yo'li bank
🏦 Milliy bank
🏦 Biznesni rivojlantirish banki
🏦 Agrobank
🏦 Hamkorbank
🏦 Trastbank
🏦 Turonbank
🏦 Aloqabank
🏦 Sanoatqurilishbank
🏦 Xalq banki
🏦 Infin bank
🏦 Ipoteka bank
🏦 Garant bank
🏦 MKBank
🏦 Asia Alliance bank
🏦 Orient Finans Bank
🏦 Tenge bank

Шунингдек, куннинг исталган вақтида автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари ёки банк мобил иловалари орқали ҳам операцияларни амалга оширишингиз мумкин!

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 Ипотека Банк OTP Group: Бепул хизматлар ва янги имкониятлар!

Ипотека Банк OTP Group молиявий ишларингизни осонлаштириш учун янги қулай хизматларни таклиф этади!

▪️Бепул P2P ўтказмалар: Энди Ипотека Банк OTP Group карталари ўртасида ёки бошқа банк карталаридан Ипотека Retail мобил иловаси орқали бепул пул ўтказиш мумкин. Ҳеч қандай комиссиясиз, тез ва қулай!

▪️Омонат очганларга бепул карталар: Агар сиз 10 миллион сўм ва ундан юқори миқдорда депозит очсангиз, HUMO ёки Uzcard карталарини мутлақо бепул олишингиз мумкин! Пулингиз фойда келтирсин, сиз эса қулайликдан баҳраманд бўлинг.

▪️Халқаро ўтказмаларда бепул карталар: Агар сиз 500 АҚШ доллари ёки ундан юқори халқаро ўтказма қабул қилсангиз, HUMO, Uzcard ёки Mastercard карталарини бепул олиш имкониятига эгасиз!

▪️Коммунал тўловлар бепул, тез ва қулай: Энди коммунал тўловларни Ипотека Retail иловаси орқали бемалол ва комиссиясиз амалга оширишингиз мумкин.

📲 Ipoteka Retail мобил иловасини юклаб олинг

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Сизнинг омонатингиз ишончли қўлларда: НБУ депозитларининг афзалликлари

Омонат – бу маблағни сақлаш ва кўпайтириш усули. Ўзбекистон Миллий банки жисмоний ва юридик шахслар учун қулай депозитларни таклиф этади.

НБУ омонатларни кафолатлаш тизими иштирокчиси бўлиб, уларнинг ҳимояси Ўзбекистон Республикасининг “Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги қонуни билан тартибга солинади. Банкнинг молиявий барқарорлиги мижозларнинг маблағлари хавфсизлигини та’минлайди.

Мижозлар эҳтиёжларига мос равишда НБУ миллий ва хорижий валютадаги (USD, Euro) омонатларни турли шартларда таклиф этади.

Омонатлар рўйхати билан банк веб-сайтида танишиш мумкин.

https://nbu.uz/jismoniy-shaxslar-omonatlar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️Банклар ва микромолия ташкилотларига реклама қонунчилиги бузилиши бўйича иш қўзғатилди

Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган мониторинг натижасида "Реклама тўғрисида"ги Қонун талабларининг бузилиш аломатлари аниқланди. Шу асосда “TENGE BANK” АТБ, “AGROBANK” АТБ, “IPOTEKA XIZMATI GROUP” МЧЖ ҳамда "TASFINANCE MIKROMOLIYA TASHKILOTI" МЧЖ ХКга нисбатан иш қўзғатилди.

Мазкур ишлар белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади.


👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🚗 Onix ва Tracker'ни муддатли тўлов асосида харид қилинг! Дилерлик марказлари рўйхати эълон қилинди!

UzAuto Motors Chevrolet Onix ва Tracker автомобилларини муддатли тўлов асосида таклиф этмоқда!
☑️ Муддатли тўлов шартлари(фоизсиз):
▪️Бошланғич тўлов – 50%
▪️Муддат – 30 ойгача
▪️Чегирмасиз нархларда
▪️Нархлар:
🚙 Tracker220 951 360 сўмдан
🚗 Onix176 900 000 сўмдан бошланади

📍 Дилерлик марказлари рўйхати👈

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️️Шахснинг иштирокисиз ёки хабарисиз кредит расмийлаштиришнинг олди олинишга доир қонун қабул қилинди
(Барча банкирлар учун ўқиш талаб этилади)

Ўзбекистон Республикасида кредит соҳасидаги хавфсизликни ошириш ва фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида 2025 йил 4 мартда янги қонун қабул қилинди. Бу 2025 йил 6 июндан кучга киради. Унга кўра:

❌ Хабарсиз кредит олишга чекловлар қўйилмоқда:
▪️Фуқаролар ўз розилигисиз номига кредит расмийлаштирилишини тақиқлаш ҳуқуқига эга бўлади.
▪️Агар шахс кредит олишни тақиқламоқчи бўлса, уни махсус «Кредит битими тузиш тақиқланган шахслар реестри» га киритиш мумкин.
▪️Агар шахс ўз фикрини ўзгартирса, тақиқни олиб ташлаш имконияти ҳам мавжуд.

☑️ Кредит ахборотидан фойдаланиш тартиби қатъийлаштирилмоқда:
▪️Банклар ва молиявий ташкилотлар қонунбузарлик ҳолатларида жавобгарликка тортилади.
▪️Кредит ахбороти қонунга зид равишда фойдаланилса ёки тақиқланган шахсларга кредит берилса, банклар жазоланади.
▪️Мисол учун: Банк фуқаро розилигисиз унинг номига кредит расмийлаштирди. Бу ҳолат қонунга зид ва банк маъмурий жавобгарликка тортилади.

☑️ Кредит бюролари учун янги талаблар белгиланмоқда:
▪️Кредит бюролари ўз фаолиятини қонунчиликка мувофиқ тарзда амалга ошириши шарт.
▪️Агар кредит бюролари маълумотларни нотўғри тақдим этса ёки қонун талабларини бузса, уларга нисбатан Марказий банк санкциялари қўлланилади.
▪️Мисол учун: Кредит бюроси нотўғри маълумот тақдим этди ва шахснинг кредит рейтинги пасайди. Марказий банк текширув ўтказиб, бюрога жарима қўллайди.

🔴 Банклар учун жавобгарлик кучайтирилмоқда:
▪️Агар банклар «Кредит битими тузиш тақиқланган шахслар реестри» даги шахсларга кредит берса, жавобгарликка тортилади.
▪️Кредит ахборотини нотўғри ёки мақсадсиз фойдаланган банклар жазоланади.
▪️Қонунбузарлик ҳолати аниқланса, банкка Марказий банк томонидан санкциялар ва жарималар қўлланилади.
▪️Мисол учун: Банк тақиқланган шахсга кредит берди ёки унинг маълумотларидан ноқонуний фойдаланди. Марказий банк бу ҳолатни аниқлаб, банкка жарима ёки лицензия чекловлари қўллайди.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

⚡️Ипотека кредитлари учун фоиз ставкалари пасайтирилди!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-26-сонли Фармонига мувофиқ, бирламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ажратиладиган ипотека кредитлари янада қулай шартларда берилади.

☑️ Янги кредит шартлари:
▪️Кредит муддати: 20 йилгача
▪️Кредит миқдори:
Тошкент шаҳри – 800 млн сўмгача
Қорақалпоғистон ва вилоятлар – 500 млн сўмгача
▪️Фоиз ставкaси: Марказий банкнинг асосий ставкаси + 6%
(Маълумот учун: 2024 йилда бу кўрсаткич +8% эди.)

☝️Ҳозирда Марказий банкнинг асосий ставкаси 13,5% бўлгани учун ипотека кредитининг фоиз ставкaси 19,5% ни ташкил этади.

☑️ Ипотека кредити олиш учун қуйидаги банкларга мурожаат қилинг:

🏦 Асакабанк
🏦 Халқ банки
🏦 Агробанк
🏦 Ипотека-банк
🏦 Ўзмиллийбанк
🏦 Hamkorbank
🏦 InfinBank
🏦 БРБ
🏦 Туронбанк
🏦 OFB

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 Бизнесни ривожлантириш банки қуйидаги лавозимларга ишга қабул қилиниш учун танлов эълон қилди:

☑️ Жиззах вилояти
▪️Кредит қарздорликлари билан ишлаш бўлими бошлиғи
▪️Маҳаллада тадбиркорликка кўмаклашиш бўлими 1-тоифали мутахассиси
▪️Жиззах БXO Операцион бўлим сервис менежери (мутахассис)
▪️Янгиобод БXM Операцион бўлим сервис менежери (1-тоифали мутахассис)

☑️ Бухоро вилояти
▪️Бухоро БXO Бизнесни ривожлантириш бўйича бошқарувчи ўринбосари

☑️ Наманган вилояти
▪️Кредит қарздорликлари билан ишлаш бўлими мутахассиси ва 1-тоифали мутахассиси
▪️Учқўрғон БXM Микро, кичик ва ўрта бизнес бўлими бош мутахассиси

☑️ Андижон вилояти
▪️Қўрғонтепа БXM Операцион бўлим сервис менежери (1-тоифали мутахассис)

☑️ Фарғона вилояти
▪️Кредитларни бошқариш бўлими 1-тоифали мутахассиси

☑️ Тошкент шаҳри
▪️Кредитларни бошқариш бўлими бошлиғи
▪️Кредит қарздорликлари билан ишлаш бўлими юрисконсулти

☑️ Самарқанд вилояти
▪️Самарқанд БXO Маҳалла тадбиркорларига хизмат кўрсатиш шўъбаси бош мутахассиси

📩 Резюме юбориш

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Яхши банкир бўлиш учун банкда ишни қаердан бошлаш керак?

Кўпчилик банкда иш бошлаш учун бош офисни мақсад қилади, аммо тажрибали мутахассислар филиалдан, айниқса, сотув бўлимидан иш бошлашни тавсия қилишади. Нега? Мен 14 йиллик тажрибамдан келиб чиқиб, бунинг сабабларини тушунтириб бераман:

☑️ Банк маҳсулотларини сотишни ўрганасиз: Филиалда ишлаш орқали мижозлар билан бевосита мулоқот қиласиз, банк маҳсулотларини тарғиб қилишни ва уларга бўлган талабни яхши тушунасиз. Шу билан бирга, мижозларга хизмат кўрсатиш маданиятини шакллантиришда катта тажрибага эга бўласиз.

☑️ Бизнес жараёнларни ўз кўзингиз билан кўрасиз: Ҳар бир банк маҳсулоти қандай сотилишини, расмийлаштирилиш жараёни қандай кечишини амалда кўрасиз. Бу эса иш жараёнларини тўлиқ тушуниш ва уларни янада самарали қилиш имконини беради.

☑️ Мижозлар муаммоларини яхши тушунасиз: Мижозлар банк хизмати ҳақидаги тасаввурини айнан сотув бўлими ходимлари орқали шакллантиради. Агар мижоз билан тўғри муомала қила олмасангиз, у банкдан кўнгли қолади. Шунинг учун бу тажриба келажакда мутахассис сифатида ўсишингизда муҳим аҳамият касб этади.

☑️ Бош офисдаги муаммоларни яхши тушунасиз: Филиалда ишламаган одам филиал муаммоларини тушунишга қийналади. Бош офис ходими филиал ходимлари билан мулоқот қилишда бундай тажрибанинг етишмаслиги сабабли муаммоларни самарали ҳал қила олмаслиги мумкин.

☑️ Келажакда яхши раҳбар бўлишингиз учун пойдевор ҳозирлайсиз: Филиалда ишлаш раҳбарликка тайёргарликнинг ажралмас қисми. Бу ерда ишлаб, сиз банк тизимидаги муаммоли нуқталарни аниқлаш, иш жараёнларини яхшилаш ва ходимларнинг иш ҳажмини тўғри тақсимлашни ўрганасиз.

👆Менинг тажрибам: Мен ҳам ишни бош офисда бошлаганман, лекин 2 йилдан кейин филиалда ишлаб, жисмоний шахслар билан мулоқот қилишни ўргандим. Кейинчалик бош офисга қайтганимда, филиал муаммоларини тўлиқ тушуниб, уларни самарали ҳал қилиш имконига эга бўлдим.

Агар банкда муваффақиятли карьера қилмоқчи бўлсангиз, ишни филиалда сотув бўлимида бошланг. Бу ерда сиз реал тажриба, мижозлар билан мулоқот кўникмалари ва келажакда муваффақиятли раҳбар бўлиш учун муҳим билимларни оласиз.

Сиз қандай фикрдасиз? Банкда ишни қаердан бошлаш муҳим деб ўйлайсиз?

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

💼 Банкка ишга кирмоқчи бўлган ва банкда ишлаётганлар учун қўланмалар!

☑️ Банк-молия фаолиятига доир атамалар изоҳли луғати – батафсил;
☑️ Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низом – батафсил;
☑️ «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонун – батафсил;
☑️ «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги қонун – батафсил;
☑️ Ўзбекистон Республикасининг «Банк сири тўғрисида»ги қонуни – батафсил;
☑️ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари тўғрисидаги низом – батафсил;
☑️ Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонун – батафсил;
☑️ Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома – батафсил.

Ушбу қонун, йўриқнома ва низомларни банкки ишга кирмоқчи бўлган ва банкда ишлаётганлар учун юбориб қўйинг.

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️TEMU электрон савдо платформаси фаолияти 20 мартдан чекланади!

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги текширувлари натижасида айрим хорижий электрон савдо платформалари, жумладан, TEMU, қонун талабларига риоя этмаётгани аниқланди. Шу сабабли, 2025 йил 20 мартдан бошлаб TEMU платформасидан фойдаланиш чекланади.

Бундан ташқари, юртдошларимиздан TEMU орқали янги буюртмалар беришдан тийилиш ва олдин амалга оширилган буюртмалар учун тўловни қайтариш чораларини кўриш сўралади.

Агентлик ва Солиқ қўмитаси шахсий маълумотлар хавфсизлиги ва қонунбузарликларнинг олдини олиш мақсадида рўйхатдан ўтмаган хорижий электрон савдо платформаларидан фойдаланмасликка чақиради.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Хотин-қизлар куни ва Наврўз байрами муносабати билан дам олиш кунлари:

8-март (шанба) – Хотин-қизлар куни (байрам);
9-март (якшанба) – Дам олиш куни;
10-март (душанба)5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни.
21-март (жума) – Наврўз байрами (байрам);
22-март (шанба)5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни.
23-март (якшанба) – Дам олиш куни.

☝️Меҳнат кодексининг 208-моддасига кўра, агар байрам дам олиш кунида бўлса, у кейинги иш кунига кўчирилади.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…
Subscribe to a channel