bankxabar | Unsorted

Telegram-канал bankxabar - 🇺🇿Bankxabar

56084

Банк ва молия янгиликлари — биринчи бизда! Канал статистикаси: @bankxabar_statistika Ҳамкорлик ва тижорат масалалари бўйича: @Xabaryozishbot Мурожаат учун: @Xabaryozishbot

Subscribe to a channel

🇺🇿Bankxabar

Ўзбекистондаги банклар ҳақида тўлиқ маълумотлар жамланмаси
(Манзиллар, веб-сайтлар, СТИР, лицензия ва очилган сана тўғрисида маълумот)

Бир жойга сақлаб қўйсангиз ушбу маълумотлар албатта керак бўлади.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Dam olish kunlarisiz biznes: TBC Business bilan 24/7 moliyaviy boshqaruv

Biznesda tezlik muhim. Ish kuni yoki dam olish kuni bo‘lishidan qat’i nazar, hisoblar tez ochilishi, to‘lovlar o‘z vaqtida o‘tkazilishi va moliyaviy boshqaruv nazorat ostida bo‘lishi zarur.

TBC Business bilan ish haftasi boshlanishini kutib o‘tirmasdan:

✅ Hisobni onlayn ochish - bir necha daqiqada, ERI va qog‘ozbozliksiz amalga oshiriladi.
✅ To‘lovlar va pul o‘tkazmalarini 24/7 - o‘zingizga qulay vaqtda, vaqt cheklovisiz amalga oshiring.
✅ Xodimlar uchun moslashuvchan kirish imkoniyati - hisoblarni jamoa bilan birgalikda boshqaring.

30-aprelgacha hisoblarga bepul xizmat ko‘rsatiladi. TBC Business bilan biznesingizni o‘zingizga qulay sur’atda yo‘lga qo‘ying.

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Россияда оилангиз ва яқинларингизни қўллаб-қувватлаш учун ишлайсизми?

Биз SalamPay'да буни тушунамиз ва сизнинг меҳнатингизни қадрлаймиз! Шунинг учун биз Россиядан Ўзбекистонга (УЗKАРД/ҲУМО) комиссиясиз пул ўтказиш учун қулай ва хавфсиз иловани таклиф этамиз.

🔥 SalamPay иловаси аллақачон 1,4 миллиондан ортиқ одам томонидан юклаб олинган. Google Play'да ўртача баҳо - 4.6 юлдузни ташкил етади. App Store - 4.9 юлдуз.

Нега бизни танлашади?
✅ Ҳаққоний валюта курси
✅ Илова ва қўллаб-қувватлаш ўзбек тилида мавжуд
✅ Ҳалол сертификати, шариат нормаларига мувофиқ тарзда ўтказмалар
✅ Фойдали нархларда авиачипталар
✅ Миллий Радио

👉 SalamPay - ни ҳозироқ ўрнатинг ва комиссиясиз қулай пул ўтказмаларидан фойдаланишни бошланг!

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 Ipoteka bank OTP Group ўзининг Mastercard ва VISA карталари учун процессинг тизимини ишга туширди

Ipoteka bank OTP Group янги процессинг тизимини ишга туширди! Энди банк томонидан чиқарилган VISA ва Mastercard карталари бўйича барча тўловлар банкнинг ўз тизими орқали қайта ишланади.

🔹 Бу нимани англатади?
▪️Тўловлар тезроқ ва барқарор амалга ошади
▪️Тўлов тизими тўлиқ назоратга олинади
▪️Хизмат сифати яхшиланади

🔸 Мижозлар учун имкониятлар:
▪️Янгиланган шахсий тарифлар
▪️Мослашувчан ва қулай карталар
▪️Яхшиланган хизмат кўрсатиш

🔸 Бизнес учун фойда:
▪️Харажатлар камаяди
▪️Операцион хатарлар қисқаради
▪️Махсус тўлов ечимлари жорий этилади

🏦 Ipoteka bank OTP Group мижозлар учун хизматларни янада қулай ва самарали қилишда давом этмоқда! 🚀

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 Asakabank — Истеъмолчилар Ишончини Қозонган Банк🏆

Аsakabank яна бир катта ютуққа эришди! 🎉

15-март — Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни муносабати билан ўтказилган "Истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича энг яхши корхона" танловида Asakabank молиявий хизматлар йўналишида 2-ўринга сазовор бўлди!

Банкка "Истеъмолчи ишончи" сифати белгиси ва II даражали диплом топширилди. Бу — банкнинг мижозларга сифатли хизмат кўрсатишга интилиши ва ишончли муносабатлар қуришга қаратилган саъй-ҳаракатларининг юксак баҳоси десак, адашмаймиз.

🏦 Asakabank — Ишончли хизматлар, мустаҳкам муносабатлар!


👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Расмий иш жойингиз бўлмаса ҳам, ипотека кредити олиш мумкин

“Трастбанк” ўзини ўзи банд қилган шахсларга қулай шартларда ипотека кредитини таклиф этмоқда.

• Муддати: 240 ойгача;
• Миқдори: Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун 330 млн сўмгача, Тошкент шаҳри учун 420 млн сўмгача;
• Бошланғич тўлов: расмий дорамдга эга бўлганлар учун – 15%, ўзини ўзи банд қилганларга – 35%.

Шунингдек, “Трастбанк”нинг ўз маблағлари ҳисобидан бирламчи ва иккиламчи бозордан кўп квартирали уйлардан уй-жой (квартира) сотиб олиш учун БҲМнинг 2 500 баробаригача (937,5 млн сўмгача) ёки ҳовли уй-жой сотиб олиш учун БҲМнинг 3 000 баробаригача (1 млрд 125 млн сўмгача) ипотека кредити ажратилади.

Алоқа маркази: 1287
Батафсил

Телеграм: @trustbankuz

Реклама

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 Бизнесни ривожлантириш банки Парижда 50 миллион евролик битимлар имзолади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Франция Республикасига амалга оширган расмий ташрифи доирасида ўтказилган бизнес-форум давомида Бизнесни ривожлантириш банки қуйидаги муҳим келишувларга эришди:

☑️ Франциянинг тараққиёт агентлиги (AFD) билан 30 миллион евро миқдоридаги кредит линиясини очиш бўйича асосий шартлар ҳақида битим имзоланди.

☑️ Union of Arab and French Banks (UBAF) билан савдо молиялаштириш соҳасида стратегик ҳамкорликни ривожлантириш, корреспондентлик муносабатларини ўрнатиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган 20 миллион евро миқдоридаги ҳамкорлик келишуви имзоланди.

Батафсил

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартларига ўзгартиришлар киритилмоқда!

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки банклар ва микромолия банклари фаолиятига рухсат бериш тартибини белгилайдиган низомга муҳим ўзгартиш ва қўшимчалар киритмоқда. Қуйида асосий янгиликлар билан танишинг:

☑️ Низом мазмуни такомиллаштирилди: Банклар ва микромолия банкларига рухсат бериш тартибига оид қоидалар аниқлаштирилди. Уставга киритилган ўзгартишлар ва қайта ташкил қилиш тартиби белгиланди.

☑️ Ҳужжатлар тақдим этиш тартиби янгиланди: Ҳужжатлар қоғоз ёки электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар ахборот-коммуникация тизими орқали қабул қилинади. Чет эллик ариза берувчилар ҳужжатларни Ўзбекистон консуллик муассасалари томонидан тасдиқлатишлари лозим бўлади.

☑️ Банк номини ўзгартириш тартиби белгилаб қўйилди: Банк акционерлари таркиби ёки улуши ўзгарганда, банк 6 ой ичида номини ўзгартириши ва тегишли ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиши керак бўлади.

☑️ Ташкил этиш жараёни соддалаштирилди: Банк икки ва ундан ортиқ шахслар томонидан ташкил қилинганда, таъсис шартномаси ва таъсис қилиш тўғрисидаги қарор тақдим этилиши шарт.

☑️ Лицензия олиш учун йиғим миқдори белгиланди: Лицензия олиш учун банк ёки микромолия банки устав капитали миқдорининг 0,1% миқдорида давлат божи ундирилади.

☑️ Чет элда филиал ва ваколатхона очиш тартиби янгиланди: Банклар, Марказий банк рухсати билан, чет элда филиал ва ваколатхона очишлари мумкин. Микромолия банкларига чет элда филиал очиш ва капиталда иштирок этиш тақиқланади.

☑️ Банк хизматлари офислари тартиби белгилаб қўйилди: Банк хизматлари офислари банкнинг таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва банк билан ягона балансга ва кодга эга бўлади.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦🌍 Асакабанк: Халқаро пул ўтказмалари хизмати янада кенгайди! 🚀

Энди пул юбориш ёки қабул қилиш янада ОCОН ва ТЕЗ! Асакабанк сизга "Zolotaya Korona", "MoneySend", "Ria", "Asia Express", "AstraSend", "Kwikpay" тизимлари орқали қулай пул ўтказмаларини таклиф этади – ўзингиз учун энг мақбулини танланг!

📲Мобил иловада – навбатсиз, фақат бир неча босиш билан пул ўтказинг!
🏦 Банк филиалларида – мутахассислар ёрдами ва тезкор хизмат!

🤔 Нега айнан Асакабанк?
💯 Паст комисcиялар ва қулай шартлар
💯 Дунё бўйлаб кенг ҳамкорлар тармоғи
💯 Хавфсиз ва тезкор транзакциялар кафолати

📍Қаерда бўлишингиздан қатъи назар – пулларингиз доимо назорат остида!

🏦 Асакабанк билан пул ўтказмалари – ишончли ва қулай!


👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

📕 Сизлар учун фойдали маълумотларни жамладик! Ушбу маълумотлар ҳақида тўлиқ ахборот олиш учун ўзингизга керакли матн устига босинг

▪️Микроқарзлар;

▪️Бирламчи бозор учун ипотека кредитлари;

▪️Уй-жойни таъмирлаш учун кредитлар;

▪️Иккиламчи бозор учун паст фоизли ипотека кредити;

▪️Расмий даромадсиз автокредитлар;

▪️Бирламчи бозор учун автокредитлар;

▪️Иккиламчи бозор учун автокредитлар;

▪️Сўмдаги юқори фоизли омонатлар;

▪️Доллардаги юқори фоизли омонатлар;

▪️Кредит ва омонат калькулятори;

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Чет элда ишлаган давр пенсия стажига ҳисобланиши учун нима қилиш керак?

☑️ Пенсия жамғармасининг маълум қилишича, меҳнат шартномаси асосида чет элда ишлаган фуқаролар учун иш стажи қуйидаги тартибда ҳисобланади:

▪️2019 йил 1 январгача – Ҳар бир ой учун БҲМ (базавий ҳисоблаш миқдори) миқдорида ижтимоий солиқ тўланган бўлиши керак.

▪️2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабргача – Бир йил учун БҲМнинг 4,5 баравари миқдорида тўланиши керак.

▪️2020 йил 1 январдан кейин – Ҳар йил учун БҲМ миқдорида ижтимоий солиқ тўланган бўлиши лозим.

👉Мисол учун: 2015 йилда чет элга ишлаш учун кетган фуқаро 2024 йилда Ўзбекистонга қайтди. Агар у 2015–2024 йил даври (9 йил) учун ижтимоий солиқни 3 йил ичида тўласа, унга 9 йил иш стажи ҳисобланади.

Маълумот учун бугунги кунда БҲМ(Базавий ҳисоблаш миқдори) 375 000 сўмни ташкил қилади.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

☀️ Қуёш панелларини сотиб олиш учун жисмоний шахсларга ажратилаётган истеъмол кредитлар
(Банкларнинг Бош офис масъул ходимлари томонидан берилган маълумот асосида тайёрланди)

🏦 Асакабанк
• Миқдори – 75 млн сўмгача
• Фоиз ставкаси – 19,5 %
• Муддати – 5 йилгача
• Имтиёзли давр - 6 ойгача
• Бошланғич тўлов – йўқ
📞 1152
Батафсил

🏦 Ипак Йўли Банки
• Миқдори – 80 млн сўмгача
• Фоиз ставкаси – 19,5 %
• Муддати – 5 йилгача
• Бошланғич тўлов – йўқ
📞 1296
Батафсил

🏦 АлоқаБанк
• Миқдори – 75 млн сўмгача
• Фоиз ставкаси – 19,5 %
• Муддати – 36 ойгача
• Бошланғич тўлов – йўқ
📞 (71) 230 77 77
Батафсил

🏦 Ҳамкорбанк
• Миқдори – 75 млн сўмгача
• Фоиз ставкаси – 19,5 %
• Муддати – 3 йилгача
• Бошланғич тўлов – йўқ
📞 1256
Батафсил

🏦 ЎзСҚБ
• Миқдори – 200 млн сўмгача
• Фоиз ставкаси – 19,5 %
• Муддати – 60 ойгача
• Имтиёзли давр - 6 ойгача
• Бошланғич тўлов – йўқ
📞 (78) 777 11 80
Батафсил

🏦 БРБ
• Миқдори – 187,5 млн сўмгача
• Фоиз ставкаси – 19,5 %
• Муддати – 60 ойгача
• Бошланғич тўлов – йўқ
📞 1254
Батафсил

🏦 Ўзмиллийбанк
• Миқдори – 70 млн сўмгача
• Иш ҳақи лойиҳаси иштирокчилари учун – 20%
• Бошқа жисмоний шахслар учун – 22%
• Муддати – 60 ойгача
• Бошланғич тўлов – йўқ
📞 1344
Батафсил

🏦 МКБанк
• Миқдори – 187,5 млн сўмгача
• Фоиз ставкаси – 19,5 %
• Муддати – 60 ойгача
• Бошланғич тўлов – йўқ
📞 1285
Батафсил

🏦 Капиталбанк
• Миқдори – 50 млн сўмгача
• Фоиз ставкаси – 19,5 %
• Муддати – 60 ойгача
• Имтиёзли давр - 6 ойгача
• Бошланғич тўлов – йўқ
📞 1340
Батафсил

🏦 Агробанк
• Миқдори – 100 млн сўмгача
• Фоиз ставкаси – 19,5 %
• Муддати – 60 ойгача
• Бошланғич тўлов – йўқ
📞 1216
Батафсил

🏦 Халқ банки
• Миқдори – 100 млн сўмгача
• Фоиз ставкаси – 19.5%
• Муддати – 5 йилгача
• Бошланғич тўлов – 0
📞 1106
Батафсил

🏦 Тенге банкда мавжуд эмас
🏦 Пойтахтбанкда мавжуд эмас
🏦 Туронбанкда вақтинча тўхтатилган

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Пул ва маълумотларингизни кибержиноятчилардан қандай ҳимоя қилиш мумкин?

Замонавий дунёда кибержиноятчилик тобора кучайиб бормоқда. Фишинг сайтлари, "банк хавфсизлик хизмати" номидан қилинган ёлғон қўнғироқлар, фирибгарлик дастурлари – булар ҳар куни миллиардлаб сўмлик зарар келтирмоқда.

Пул ва шахсий маълумотларингизни қандай ҳимоя қилиш мумкин? Repost TV ва Ипотека Банк OTP Group сизга энг кўп учрайдиган фирибгарлик схемалари ҳақида сўзлаб беради. Шунингдек, Ўзбекистон бўйича янгиланган статистикани тақдим этади ва фирибгарлик тузоғига тушиб қолмаслик учун нималарга эътибор бериш кераклигини тушунтиради.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

⚡️ Маҳалла банкирлари иштирокида "Долзарб бир ойлик" бошланди

Ўзбекистон Президентининг ПФ-18-сонли Фармонига кўра, мамлакат бўйлаб "долзарб бир ойлик" эълон қилинди. Ушбу тадбир доирасида маҳалла банкирлари ва мутасадди ташкилотларга қуйидаги вазифалар юклатилди:

☑️ "Бир маҳалла – бир маҳсулот" тамойили асосида ҳар бир маҳаллада етиштириладиган маҳсулот турларини белгилаш ва қишлоқ хўжалиги ишларини ташкил этиш;
☑️ Маҳаллаларни ободонлаштириш, кўкалзорлаштириш ва тозалаш ишларини оммавий ҳашар ва маданий тадбирлар орқали ташкил этиш;
☑️ "Яшил макон" лойиҳаси доирасида дарахт кўчатлари экиш ва камбағал оилаларга мевали дарахтлар кўчатларини етказиб бериш;
☑️ Маҳаллаларда мини-трактор ва мотокультиваторлардан фойдаланиб, аҳоли томорқаларига экиш ишларини ташкил этиш;
☑️ Сув таъминоти оғир бўлган 874 та маҳаллада суғориш тизимини яратишни Наврўз умумхалқ байрамига қадар якунлаш;
☑️ Камбағал оилаларга молиявий кўмак пакетларини (иссиқхоналар, парранда, балиқ, чорва моллари, асаларичилик ускуналари, лимон, хурмо ва бошқа экиш материаллари) етказиб бериш;
☑️ Аҳоли даромадларини ошириш мақсадида микролойиҳалар амалга ошириш;
☑️ Камбағал оилалар фарзандларини касб-ҳунарга ўқитиш ва даволанишларига ёрдам бериш.

Марказий банк(Т.Ишметов) сафарбарлик даврида камбағал оилалар аъзолари ҳамда ишсиз фуқароларга молиявий кўмак пакетларини тақдим этиш ва микролойиҳалар амалга олирилганлиги тўғрисидаги якуний ҳисоботларни 2025 йил 10 апрелга қадар Республика комисиясига киритади.


👉 Бу тадбирлар маҳаллаларда иқтисодий тараққиётни қўллаб-қувватлаш, аҳоли турмуш даражасини ошириш ва янги даромад манбаларини яратишга қаратилган.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️БАНКЛАРДА БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ЎТГАН ОЙГА НИСБАТА КАМАЙДИ!
(11.03.2025 ҳолатига)

Айни пайтда қуйида кўрсатилган банклар томонидан hh.uz платформасига жами 632 та бўш иш ўринлар мавжудлиги ҳақида маълумот жойланган:

💳 «UZUM TECHNOLOGIES»да жами 107 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦 Ҳамкорбанкда жами 45 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 ТБС банкда жами 108 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦 АВО банкда жами 39 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Октобанкда жами 57 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦Янги банкда жами 6 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Халқ банкида жами 46 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Ҳаётбанкда жами 4 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Капиталбанкда жами 18 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Тенге банкда жами 15 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Инфинбанкда жами 10 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦 Ўзмиллийбанкда жами 28 та вакансия мавжуд— Батафсил

🏦 Апекс банкда жами 14 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Анорбанкда жами 18 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Ипак Йўли банкда жами 15 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Смартбанкда жами 8 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦 МКБанкда жами 10 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Давр банкда жами 13 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Агробанкда жами 2 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Гарант банкда жами 7 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Туронбанкда жами 5 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦 Ипотека банкда жами 28 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦 Бизнесни ривожлантириш банкида жами 29 та вакансия мавжуд — Батафсил

Ушбу вакансиялар бўйича тўлиқ маълумот олиш учун «Батафсил» деб ёзилган сўз устига босинг.

📩 hh.uz орқали резюме юбориш бўйича қадамма-қадам қўлланма👈

👉Банкка ишга кирмоқчи бўлган ва банкда ишлаётганлар учун қўланмалар👈

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

⚡️ Контрактдаги талабалар яхши ўқиса, грантга ўта олади!

Жорий йилдан бошлаб талабаларнинг ўқиш кўрсаткичига қараб грант ва контракт ўринлари қайта тақсимланади:

☑️ Грантдаги талабалар учун:
▪️Агар грантда ўқиётган талаба GPAси 3,5 дан паст бўлса, у автомат равишда контрактга тушади.
▪️Агар GPA 3,5 дан юқори бўлса, грант сақланиб қолиши учун ҳар йили қайта танловда қатнашиш керак бўлади.
▪️Агар контрактдаги кўпчилик талабаларнинг натижалари яхши бўлса, грантдаги GPA 3,5 дан юқори талабалар ҳам контрактга тушиб қолиши мумкин.

☑️ Контрактдаги талабалар учун:
▪️Агар контрактда ўқиётган талабанинг GPAси 3,5 дан юқори бўлса, у грант учун танловда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади.
▪️Танловда фақат ўзлаштириш кўрсаткичи эмас, балки ижтимоий фаоллик ҳам инобатга олинади.

Тўлиқ маълумотлар ушбу файлда кўрсатилган.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Камбағалликни қисқартириш мақсадида янги давлат қўллаб-қувватлаш чоралари!

Вазирлар Маҳкамасининг 11.03.2025 йилдаги 158-сон қарорига асосан аҳолини тадбиркорлик ва иш билан таъминлаш бўйича бир қатор имтиёзлар белгиланди. Қуйида энг асосий чора-тадбирлар билан танишинг:

☑️ Усталар интернет сайти яратиш, маҳсулотларни жаҳон савдо майдонларига чиқариш ва реклама қилиш харажатларининг бир қисми қопланади:
▪️1-3 тоифа ҳудудлар учун — харажатнинг 50% (25 БҲМ гача)
▪️4-5 тоифа ҳудудлар учун — харажатнинг 75% (30 БҲМ гача)

☑️ Камбағал оилаларга деҳқончилик ва боғдорчилик мақсадидаги қуйидаги харажатларни қоплаб бериш учун 5 йил муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан 200 БҲМгача фоизсиз ссуда ажратилади:
▪️Сув қудуғини бурғилаш, насос ва суғориш тизимини ўрнатиш
▪️Электр тармоқларини тортиш учун  (6 ой имтиёзли давр билан)

☑️ Иссиқхоналар ва суғориш воситалари учун субсидия:
▪️Иссиқхона учун — 30 БҲМ гача
▪️Суғориш воситалари учун — 10 БҲМ гача
▪️Уруғлик ва кўчатлар учун — 3 БҲМ гача
💡 Бир вақтнинг ўзида бир нечта турдаги субсидиялардан фойдаланиш мумкин

☑️ Ҳунармандларга ёшларни ҳунарга ўргатиши учун ёрдам:
▪️1-3 тоифа ҳудудлар — 2 БҲМ гача
▪️4-тоифа ҳудудлар — 4 БҲМ гача
▪️5-тоифа ҳудудлар — 5 БҲМ гача
▪️Бир ҳунармандга 5 нафаргача шогирдга ёрдам ажратилади

☑️ Камбағал оила аъзоси тадбиркорлик фаолиятини бошласа:
▪️Бино ва иншоот ижараси учун — 10 БҲМ гача
▪️Дастлабки 3 ой давомида субсидия берилади

☑️ Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб чиққанлар учун:
▪️Тадбиркорлик, ҳунармандчилик ёки меъморчилик лойиҳалари учун — 10 БҲМ гача субсидия

☑️ Ишсизларни касаначи сифатида ишга олган тадбиркорларга:
▪️Ҳар бир касаначи учун — 10 БҲМ гача
▪️3 йилгача фоизсиз ссуда
▪️Агар тадбиркор 10 нафар касаначини ишга олса — 200 БҲМ гача ссуда берилади

☑️ Камбағал оила ўз фаолиятини бошлаши учун:
▪️Асбоб-ускуналар хариди учун — 50 БҲМ гача
▪️6 ойдан 3 йилгача фоизсиз ссуда ажратилади.

📌 Ушбу имтиёзларни қаердан, қандай қилиб олиш ҳақида ушбу файлда батафсил ёзилган.
👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Қарзингиз йўқми? Бўлса-чи?

Тўланмаган кичик жарима ёки коммунал қарз, арзимас кўринса-да, келажакда жиддий муаммо туғдириши мумкин. Четга чиқишга тақиқ, кунлик фоизлар ёки ўсиб борадиган пеня шу муаммолар жумласидан.

Жарима, солиқ, кредит, алимент, коммунал тўловлар — ҳамма қарзларни қандай текшириш мумкин? Nechpul медиасида тушунтириб бердик.

👉 Қарзларни текшириш

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Кичик ва ўрта бизнес учун SQB'дан фойдали таклиф!

Кўчмас мулк сотиб олиш учун маблағ излаётган тадбиркорлар учун Ўзсаноатқурилишбанкнинг "Бизнес ипотека" кредити ёрдам беради!

🔹 Кредит миқдори – 2 000 000 АҚШ долларигача (сўм эквивалентда);
🔹 Муддати – 84 ойгача;
🔹 Имтиёзли давр – 12 ойгача;
🔹 Фоиз ставкаси – йиллик 26% дан бошланади.

Батафсил.

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

⚡️Юридик шахслар энди коммунал тўловларни ҳам корпоратив карталар орқали тўлашлари мумкин!

Марказий банк қарорига асосан, юридик шахслар давлат божи ва йиғимларни тўлашдан ташқари, мобил иловалар орқали электр энергияси ва табиий газ учун тўловларни ҳам миллий валютадаги корпоратив банк карталаридан фойдаланган ҳолда амалга оширишлари мумкин бўлади.

Яъни, аввал юридик шахслар фақат давлат божи ва йиғимларни миллий валютада корпоратив карталар орқали тўлашлари мумкин бўлган бўлса, энди ушбу имконият электр энергияси ва табиий газ учун тўловларга ҳам татбиқ этилади.

Мазкур қарор 13.03.2025 кундан кучга кирди.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Фирибгарлар ишонарли алдов усулларидан фойдаланмоқда

Ҳозирда фирибгарлар сунъий интеллект ёрдамида жуда пухта тузилган алдов усулларидан фойдаланишмоқда. Octobank бу борада мижозларини огоҳликка чақирмоқда.

Улар кўпинча Telegram орқали "Салом, суратдаги сенмисан?" деган матнли хабар юбориб, аккаунтни ўзлаштиришади.

Сунъий интеллект ёрдамида жабрланувчининг сохта овозни яратади. Бу орқали уларнинг қариндош ва дўстларини алдаши мумкин. Уларга "Менга шошилинч пул керак, ёрдам қилинг" ёки "Муаммога дуч келдим, мана шу ҳисоб рақамига пул ўтказинг" каби овозли хабарлар юборади.

Сунъий интеллект фирибгарлигидан қандай ҳимояланиш мумкин?

✔️овозли хабарлар ва қўнғироқларга эътиборли бўлинг;
✔️Telegram'да икки босқичли аутентификацияни созланг ва мураккаб пароллардан фойдаланинг;
✔️нотаниш манбалардан файл ва иловаларни юклаб олманг;
✔️банк ва яқинларингизнинг расмий контактларини сақлаб қўйинг;
✔️ агар сизга "таниш" инсон ёзса ёки қўнғироқ қилса, лекин сизга хос бўлмаган ибораларни айтса ёки ўзини ғалати тутса, бу фирибгар бўлиши мумкин.

Реклама

👍Каналга уланиш 👉🏻@Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 Ipoteka Bank OTP Group’дан янги инновация – Маълумотларни Қайта Ишлаш Маркази ишга туширилди!

11-март куни Ipoteka bank (OTP Group) мижозларга хизмат кўрсатиш сифати ва хавфсизлигини ошириш мақсадида янги Асосий Маълумотларни Қайта Ишлаш Маркази (AMQM)ни ишга туширди. Ушбу замонавий марказ банк тизимларининг самарадорлиги ва барқарорлигини таъминлаш учун энг сўнгги технологиялар билан жиҳозланган.

Нима учун бу муҳим?
▪️Маълумотларни қайта ишлаш тезлиги ошади
▪️Ташқи таҳдидлардан кучли ҳимоя таъминланади
▪️Операцион харажатлар қисқаради
▪️Мижозларга хизмат кўрсатиш тез ва самарали бўлади

☑️ Янги марказ жаҳон стандартларига мос равишда қуйидаги хавфсизлик тизимлари билан жиҳозланган:
• Маълумотларни шифрлаш
• Кўп босқичли аутентификация
• Жисмоний хавфсизлик назорати
• Firewall ва IDS/IPS тизимлари
• Доимий мониторинг ва таҳлил
• Журнал тўплаш ва хавфсизлик аудити

🖥 Маълумотларни қайта ишлаш маркази – банкимиз ривожланишидаги муҳим қадамдир. Биз нафақат хизматларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаймиз, балки мижозлар маълумотларини энг юқори даражада ҳимоя қиламиз

дейди Банкнинг IT хизматларини бошқариш бошқармаси директори Шерзод Бузуруков.

🌐 Янги имкониятлар:
🚀 Бизнеснинг ўсиб бораётган эҳтиёжларига мос келади
🚀 Блокчейн, сунъий интеллект ва машинани ўрганиш каби замонавий технологиялар жорий этилади
🚀 Мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш учун автоматлаштириш имконияти яратилади

🏦 Янги марказнинг ишга туширилиши Ipoteka bank’ни рақамли трансформация йўлида янада мустаҳкам қадам ташлашига замин яратади!

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

💥 Кичик биснес вакиллари учун махсус!

🤩 Banks & Business Expo 2025 тадбирида молиявий сектор етакчилари билан учрашинг, энг сўнгги трендлардан хабардор бўлинг ва манфаатли ҳамкорликлар ўрнатинг!

📅 16-17-18-кунлари ўтказиладиган ушбу тадбирда:
✅ Энг арзон кредитлар!
✅ Энг фойдали омонатлар!
✅ Энг катта кэшбекли карталар барчаси мужассам!

🙌 Кириш мутлақо БЕПУЛ!

Шошилинг, бу имкониятни қўлдан бой берманг!

Батафсил: info@uzglobalexpo.com
📞: +998 95 011 99 44
🌐www.global-expo.uz

🔻Рўйхатдан ўтиш🔻
https://forms.gle/YP93GgW2jUKqjCgZ9

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 UzAuto Motors ва Kapitalbank'дан тадбиркорлар учун супер таклиф! 🚗

UzAuto Motors ва Kapitalbank ўзини ўзи банд қилган шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга янги автомобилларни жуда фойдали шартлар билан сотиб олиш имкониятини таклиф этади!

4,5% йиллик ставкадан бошланади
300 миллион сўмгача кредит
60 ойгача муддат
• Chevrolet ONIX, TRACKER, CAPTIVA ва TRAVERSE моделларига тааллуқли

Тадбиркорлар учун шахсий транспорт бўлишининг аҳамияти катта. UzAuto Motors ва Kapitalbank сизга ишончли ва замонавий автомобиллар билан автопаркингизни янгилаш ёки тўлдириш имкониятини беради.

Батафсил маълумот учун банк бўлинмаларига мурожаат қилинг.

🚀 Фурсатни қўлдан бой берманг – янги автомобил билан бизнесингизни ривожлантиринг!


👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Марказий банк аниқлаган камчиликлар бўйича тижорат банклари 647 та ходимга интизомий жазо чоралари қўллади

Бу ҳақда банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати вакили Шаҳруз Бердиев маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, энди банкларда истеъмолчилар шикоятларини кўриб чиқиш учун янги назорат тизими жорий этилади. Шунингдек, ички назорат талаблари кучайтирилади.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 Kapitalbank 2024 йил молиявий натижаларини эълон қилди

▪️Активлар 13,4% га ошди: Kapitalbank активлари 2024 йилда 13,4% га ошиб, 47 069,9 миллиард сўмни (3 643,0 миллион $) ташкил этди.

▪️Соф фойда – 1 807,8 миллиард сўм: 2024 йил охирига келиб, банкнинг соф фойдаси 1 807,8 миллиард сўмни (142,9 миллион $) ташкил қилди.

▪️Депозитлар – рекорд даражага етди: Жисмоний шахслар депозитлари ҳажми бир йил ичида 37,2% га ўсиб, 21 383,9 миллиард сўмни (1 655,0 миллион $) ташкил қилди.

▪️Кредит портфели 6,3% га ошди: Кредит портфели 31 617,4 миллиард сўмга (2 447,1 миллион $) етди. Муаммоли кредитлар улуши эса 4,5% ни ташкил қилди, бу Ўзбекистон банк сектори бўйича ўртача кўрсаткичдан паст.

👉 Kapitalbank 2024 йилда Ўзбекистоннинг тизимий аҳамиятга молик банклари рўйхатига киритилди. Бу банкнинг молиявий барқарорлиги ва миллий иқтисодиёт учун муҳим аҳамиятга эга эканини тасдиқлайди.

Kapitalbank кўп йиллар давомида Ўзбекистоннинг етакчи молиявий муассасаларидан бири бўлиб келмоқда. Ҳар бир рақам ортида мижозлар учун янги маҳсулотлар ва рақамли банк хизматларини жорий этишга қаратилган улкан меҳнат турибди

дейди Kapitalbank бошқарув раиси Кирил Маевский

⭐️ 23 йилдан ортиқ вақт давомида Kapitalbank 2 миллиондан ортиқ жисмоний шахслар ва 100 000 дан ортиқ компанияларга хизмат кўрсатиб келмоқда. Банкнинг тармоғи бутун мамлакатни қамраб олиб, 100 дан ортиқ филиал ва 1,5 мингдан ортиқ банкоматлардан иборат.

🏦 Kapitalbank молиявий барқарорлик ва юқори самарадорликни сақлаб қолмоқда!

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

⚡️Хотин-қизлар тадбиркорлигига 200 млн доллар йўналтирилади!

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинди. 2025 йилда хотин-қизлар лойиҳалари учун қўшимча 200 миллион АҚШ доллари ажратилиши белгиланди. Бу маблағлар қуйидагича йўналтирилади:

▪️100 млн доллар кредит ресурслари ажратилади. Бундан:
◦ 35 млн доллар – "Халқ банки" орқали
◦ 35 млн доллар – "Бизнесни ривожлантириш банки" орқали
◦ 30 млн доллар – "Микрокредитбанк" орқали

▪️100 млн доллар "Маҳалла лойиҳаси" дастурига: Тижорат банклари орқали лойиҳаларни молиялаштириш учун ташқи молия бозорларидан маблағлар жалб қилинади.

▪️"Бизнесни ривожлантириш банки" орқали ажратилган маблағлар "HAMROH" дастури доирасида тадбиркор аёлларга молиявий ёрдам сифатида тақдим этилади.

▪️"Халқ банки" ва "Микрокредитбанк" орқали ажратилган маблағлар оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида кредит сифатида берилади.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 Бизнесни ривожлантириш банки Янгийўлда томорқадан самарали фойдаланиш бўйича семинар ўтказди

Бизнесни ривожлантириш банки томонидан “Янгийўл-агростар” компаниясининг томорқачилик мактабида аҳолининг томорқа ерларидан самарали фойдаланишини оширишга бағишланган семинар ташкил этилди.

Тадбирда ҳоким ёрдамчиларига янги қабул қилинган муҳим ҳужжатлар ва янгиликлар ҳақида маълумот берилди. Хусусан, давлат раҳбарининг жорий йил 14 февралда қабул қилинган “Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятида замонавий ташкилий тизимни жорий қилиш ва молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда “Ўзагростар холдинг” компанияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Семинар давомида аҳоли ўртасида банк маҳсулотларини тарғиб қилиш, қўшимча имкониятларни аниқлаш ва томорқадан самарали фойдаланишга оид тавсиялар берилди.

🏦 Бизнесни ривожлантириш банки аҳолини молиявий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг томорқадан самарали фойдаланишини таъминлашда муҳим роль ўйнамоқда.


👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

⚡️Президентнинг янги фармони билан "Долзарб бир ойлик" бошланди

2025 йил 11 мартдан Президентнинг ПФ-18-сонли Фармонига кўра мамлакат бўйлаб "долзарб бир ойлик" эълон қилинди.

☑️ Сафарбарлик доирасида белгиланган мақсадлар: 29 мингта маҳаллада кичик ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва ҳунармандчилик лойиҳалари амалга оширилади. Зарур қишлоқ хўжалиги техникаси ва асбоб-ускуналар етказиб берилади.

☑️ Аҳоли хонадонларига:
▪️1,23 миллион бош парранда
▪️24 минг оила асалари
▪️21 минг бош қўй-эчки ва қорамол етказиб берилади
▪️400 минг гектар аҳоли томорқаларида ва 180 минг гектар ижара ерларида сабзавот, полиз, картошка, дуккакли ва бошқа сердаромад экинлар экилади

👆Бу ишлар Бандлик вазирлиги, Марказий банк, ҳоким ёрдамчилари ва маҳалла банкирлари билан биргаликда амалга оширилади.

🚫 Сафарбарлик даврида бу ишларга масъуллар бошқа йиғилиш ва тадбирларга чақирилмайди.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Ipoteka bank OTP Group bilan birgalikda bolalarni moliyaviy savodxonlikga o‘qitamiz

Bankimizning istalgan filialida UZCARD Kids kartasini oching va bugunning o'zida farzandingizga moliyaviy mustaqillik sari ilk qadamini qo‘yishiga yordam bering!

Batafsil

Читать полностью…
Subscribe to a channel