bankxabar | Unsorted

Telegram-канал bankxabar - 🇺🇿Bankxabar

56084

Банк ва молия янгиликлари — биринчи бизда! Канал статистикаси: @bankxabar_statistika Ҳамкорлик ва тижорат масалалари бўйича: @Xabaryozishbot Мурожаат учун: @Xabaryozishbot

Subscribe to a channel

🇺🇿Bankxabar

📉 Банк омонатлари бўйича фоизлар пасаяпти — сабаб нима?

1 апрелдан бошлаб кўплаб тижорат банклари омонатлар бўйича фоиз ставкаларини пасайтиришни бошлади. Қизиғи шундаки, бу ҳолат Марказий банк асосий ставкани 0,5 фоиз бандига оширган вақтга тўғри келмоқда. Қуйида асосий ўзгаришлар билан танишинг:

🏦Ўзмиллийбанк:
◦ "Mustaqillik 27", "Foydali" ва "Sarmoya" омонатлари бўйича янги омонат очиш тўхтатилади.
◦ "Jozibali" омонати бўйича фоиз ставкалари банк офисида очилса – 20%, Milliy иловаси орқали очилса – 21%.

🏦 Ипотека банк: "Konstruktor" омонати бўйича энг юқори фоиз ставкаси 23,5% дан 22% га пасайади.

🏦 Агробанк: "Sandiq", "Komfort" ва "Progress" омонатларида фоиз ставкаси 21% этиб белгиланди.

🏦 Анорбанк:
◦ "Yuqori Daromad" – 23%
◦ "Ko‘rpacha" – 22%
◦ "Tez" (янги омонат) – 22%
◦ "Baraka" (янги омонат) – 21%

🏦 ТБС банк:
◦ 24 ойлик омонат – 26% дан 23% га
◦ 13 ойлик омонат – 25% дан 23% га
◦ 3 ойлик омонат – 20% дан 20,5% га

🏦 Асакабанк: "Onlayn", "Maksimal foyda" ва "Avans" омонатлари бўйича фоиз ставкаси 21% этиб белгиланди.

Банклар бир вақтда ва синхрон равишда ставкаларни пасайтиришни бошлаши – бу асосан маъмурий топшириқ, босим ёки таъсир натижасида юз беради. Қизиқ, Марказий банк буни қандай изоҳлайди?

деб савол қўймоқда Отабек Бакиров.

🚨 Муҳими! Ушбу ўзгаришлар фақат юқорида кўрсатилган банкларда эмас, балки барча тижорат банкларида ҳам кузатилиши мумкин. Яъни, бугун ёки эртага қолган банклар ҳам омонат фоиз ставкаларини туширганини эълон қилиши эҳтимоли юқори.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 Туронбанк раиси жойларга чиқиб, аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилмоқда

☑️ Туронбанк Бошқаруви раиси Мирзаев Чори Садибақосович Қашқадарё вилояти, Китоб туманига ташриф буюриб, аҳоли билан учрашув ўтказди.

Ташриф давомида иссиқхона хўжаликлари фаолияти ўрганилиб, томорқадан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди. Лимон кўчатлари етказиб берилиб, экиш жараёнида шахсан ўзи иштирок этди.

Бу ташаббус аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга хизмат қилади.

☑️ Чори Мирзаев Сурхондарё вилояти, Денов туманига ҳам ташриф буюриб, банк томонидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

🔹 “Қуёшли” МФЙда молиявий кўмак олган тадбиркорлар фаолияти ва инфратузилмани яхшилаш ишлари ўрганилди.
🔹 Денов Agrostar МЧЖ офис фаолияти ўрганилиб, лимончиликни ривожлантириш бўйича фикр алмашилди.
🔹 Денов қишлоқ хўжалиги коллежига ташриф буюрилиб, лимончиликни ривожлантириш ва мутахассислар билан ҳамкорлик муҳокама қилинди.

Чори Мирзаевнинг шахсан жойларга чиқиб, аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиши — Туронбанкнинг аҳоли манфаатларини амалда қўллаб-қувватлашга бўлган содиқлигининг ёрқин намунасидир.


👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Банклар байрамда ҳам хизматингизда!

Айрим банклар аҳолига қулайлик яратиш мақсадида байрам ва дам олиш кунлари валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчаларини ишга туширмоқда.

▪️Валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолият юритадиган банклар:

🏦 Asakabank
🏦 Milliy bank
🏦 Sanoatqurilishbank
🏦 Ipoteka bank OTP group
🏦 Universalbank
🏦 Infin bank
🏦 Davr bank
🏦 Xalq banki
🏦 Poytaxt bank
🏦 Saderatbank
🏦 Hamkorbank
🏦 Trastbank
🏦 Aloqabank
🏦 Mkbank
🏦 Garant bank
🏦 Biznesni rivojlantirish banki ATB
🏦 Orient Finans Bank
🏦 Ipak yo'li bank
🏦 Turonbank
🏦 Agrobank
🏦 Tenge bank
🏦 Anorbank

Шунингдек, куннинг исталган вақтида автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари ёки банк мобил иловалари орқали ҳам операцияларни амалга оширишингиз мумкин!

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Ўзбекистонда Temu маркетплейси блокланди

Ўзбекистонда Хитойнинг Temu маркетплейсига кириш чекланди. Бу ҳақда "Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги" (ILMA) матбуот хизмати spot.uz га тасдиқлади.

Temu сайти очилмаяпти, киришга уринишда “Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 5-сентябрдаги 707-сонли қарорига асосан сайтга чеклов қўйилган” деган хабар чиқмоқда.

Temu’нинг мобил иловаси App Store ва Google Play'да ҳали ҳам бор. У App Store'да 26-ўринни, Google Play'да эса 33-ўринни эгаллаган. Бироқ, иловада маҳсулотни саватга қўшишда ишлаш секинлашиб, интернетга уланиш билан боғлиқ муаммолар ҳақида огоҳлантириш чиқади.

Temu аввалроқ Ўзбекистонда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтган ва солиққа қўйилган. Аммо 20 мартдан блокировка амалга оширилди, чунки платформа олдинги давр учун солиқ тўламаган.

ILMA раҳбари Камронбек Муҳаммадиевга кўра, Temu ҚҚС тўлаши ва солиқ органлари билан интеграция қилиниши керак. Ҳозирда Солиқ қўмитаси ва ILMA Temu билан музокаралар олиб бормоқда, натижаларга кўра якуний қарор қабул қилинади.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 Kapitalbank ахборот хавфсизлиги бўйича халқаро сертификатларга эга бўлди

Kapitalbank Ўзбекистонда халқаро ISO/IEC 27001:2022 ва ISO/IEC 27701:2019 сертификатларини қўлга киритган биринчи банк бўлди. Бу банкнинг ахборот хавфсизлиги ва шахсий маълумотлар махфийлигини бошқариш бўйича юқори даражадаги ҳимоясини ва рискларни самарали бошқара олишини тасдиқлайди.

🔸ISO/IEC 27001:2022 – ахборот хавфсизлигини бошқариш тизимига қўйиладиган талабларни белгилайди.
🔸ISO/IEC 27701:2019 – шахсий маълумотларни бошқариш тизими учун талабларни белгилайди.

Капиталбанк ахборот хавфсизлиги бўйича халқаро сертификатларга эга бўлди. Бу мижозлар, ҳамкорлар ва инвесторлар ишончини мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлди. Ушбу сертификатлар банк ахборот хавфсизлиги билан боғлиқ хатарларни самарали бошқараётганини ва маълумотларни ишончли ҳимоя қилиш учун барча зарур чора-тадбирларни кўраётганини тасдиқлайди. Капиталбанк жараёнларни доимий такомиллаштириш ва мижозларга юқори даражадаги хавфсизликни таъминлашга интилаётганини таъкидлади
— дейди банк бошқаруви раиси Кирилл Маевский.

Kapitalbank мижозлар учун хавфсизликни таъминлаш ва жараёнларни доимий равишда такомиллаштиришга интилишда давом этади.

Батафсил

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

📈 Марказий банк асосий ставкани оширди — айрим кредитлар фоизи ҳам ошади

Марказий банк асосий ставкани 0,5 фоиз бандга ошириб, 14% этиб белгилади. Шунинг натижасида айрим кредитлар бўйича фоиз ставкалари ҳам ошади:

☑️ Камбағалликдан чиқариш дастури доирасида уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун ажратиладиган ипотека кредитлари фоиз ставкаси 18% этиб ҳисобланади (илгари 17,5% эди).
👉Асос:
ПФ-70-сон

☑️ Бирламчи уй-жой бозорида квартира сотиб олиш учун кредитлар фоиз ставкаси 20% этиб ҳисобланади (илгари 19,5% эди).
👉Асос: ПФ-26-сон

☑️ Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури бўйича ажратиладиган кредитлар фоиз ставкаси ҳам 18% этиб ҳисобланади (илгари 17,5% эди).
👉Асос: ПҚ-306-сон

☝️Маълумот учун имтиёзли таълим кредити фоиз ставкаси ошмайди. Чунки Вазирлар маҳкамасининг 527-сонли қарорида, "Агар Марказий банк асосий ставкаси пасайса, имтиёзли таълим кредити фоиз ставкаси ҳам пасайтирилади, агар асосий ставка оширилса, кредит ставкаси кўтарилмаслиги" белгилаб қўйилган.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️Меҳнат шартномасини расмийлаштирмаслик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда

Фуқаролар билан меҳнат шартномасини расмийлаштирмаслик ёки шартнома тузмасдан ишга қабул қилиш учун энди қаттиқроқ жазо белгиланмоқда:

☑️ Фуқароларга — базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари миқдорида(3 750 000 сўм) жарима солинади.
☑️ Мансабдор шахсларга — базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баробари миқдорида(11 250 000 сўм) жарима солинади.

☝️Агар мансабдор шахс аввал жаримага тортилиб, бир йил ичида шу ҳуқуқбузарликни қайта содир этса, у ҳолда Базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баробари миқдорида(75 млн сўм) жарима солинади.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 Халқ банки хотин-қизлар тадбиркорлиги учун янги турдаги имтиёзли кредит таклиф қилди!

Янги иш ўринлари яратиб, фаолиятингизни янада ривожлантиришни истасангиз, “Hamroh” кредити сиз учун ишончли молиявий таянч бўлади!

Кредит шартлари:
◦ Муддати – 84 ойгача (айланма маблағлар учун – 24 ойгача)
◦ Имтиёзли давр – 24 ойгача (айланма маблағлар учун – 6 ойгача)
◦ Йиллик фоизи:
– Асосий воситалар учун – 20%
– Айланма маблағлар учун – 21%

● Маблағ миқдори:
2 та иш ўрни яратадиган лойиҳалар учун – БҲМнинг 1 000 баробаригача(375 млн сўм)
5 та иш ўрни яратадиган лойиҳалар учун – БҲМнинг 4 000 баробаригача(1.5 млрд сўм)
Батафсил маълумот
☎️Мурожаат учун: 1106

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

⚡️АЁЛ ТАДБИРКОРЛАРГА КРЕДИТ ФОИЗ СТАВКАСИ БОШҚАЛАРГА НИСБАТАН 2 ФОИЗ АРЗОН БЎЛАДИ!

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев кичик ва ўрта бизнес вакиллари билан учрашиб, соҳани янада ривожлантириш бўйича муҳим қарорлар қабул қилди. Қуйида асосий ўзгаришлар билан танишинг:

☑️ 22 трлн сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилади:
▪️2,5 трлн сўм ёшлар тадбиркорлигига;
▪️2,5 трлн сўм аёллар тадбиркорлигига.
▪️Аёл тадбиркорлар учун кредит ставкаси бошқаларга нисбатан 2 фоиз паст бўлади.

☑️ Кичик бизнесга 300 млн сўмгача кредитлар:
▪️Кичик бизнесга 300 млн сўмгача имтиёзли кредит ажратиш бошланди;
▪️Йириклашган кичик бизнес эгаларига 150 млн сўмгача гаровсиз кредит берилди;
▪️Оилавий тадбиркорлик учун 50 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратилади.

☑️ Давлат объектлари тадбиркорларга бепул ижарага берилади:
▪️Юқори технологияли маҳсулот ишлаб чиқарадиган тадбиркорларга 10 минг квадрат метргача давлат объекти 5 йилга бепул ижарага берилади;
▪️15 та туман ва шаҳарда давлат идоралари битта бинога кўчирилади ва биноларнинг 1-2-қаватлари тадбиркорларга сотилади.

☑️ 20 та туманда саноат корхоналари учун лойиҳа офислари ташкил қилинади:
▪️Хорижий мутахассислар (муҳандис, технолог, дизайнер, бухгалтер, маркетолог) жалб қилинади;
▪️Бу мақсадларга 100 млрд сўм ажратилади.

☑️ “Биринчи имконият” тамойили жорий этилади: Илк бор маъмурий хатога йўл қўйган тадбиркорларга жарима солинмайди, камчиликни тўғрилаш учун имконият берилади.

☑️ Солиқ юки оширилмайди:
▪️Охирги уч йиллик айланмаси 10 млрд сўмдан ошмаган корхона ихтиёрий тугатилганда текширув ўтказилмайди;
▪️2028 йилгача ҚҚС ва фойда солиғи ставкаси оширилмайди;
▪️Фермерларнинг йиғилиб қолган 1 трлн сўмлик пеняси кечирилади.

☑️ Тадбиркорларга кўмак бериш учун ягона тизим яратилади: Маҳалла ҳоким ёрдамчиси, маҳалла банкири, банклар, Бандлик вазири ва Бош вазир ўринбосарлари тадбиркорларга ёрдам кўрсатишга сафарбар қилинади.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦"UZUM MARKET" онлайн тўлов бозорида монополист деб эътироф этилди

Рақобат қўмитаси "UZUM MARKET"ни электрон савдо майдончаларида монополист деб тан олди. Бу унинг бозорда катта таъсирга эга эканлигини ва рақобатчиларга боғлиқ бўлмаган ҳолда иш юрита олишини англатади.

Монополист мақомига эга компаниялар Рақобат қўмитаси назорати остида бўлади. Уларга нархларни сунъий ошириш ёки рақобатни чеклашга йўл қўйилмайди.

Бу қарор онлайн тўлов бозорида адолатли рақобатни таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🛒 TEMU расман Ўзбекистонда рўйхатдан ўтди

Машҳур TEMU маркетплейси расман Ўзбекистон Республикасида юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтди. Энди TEMU Ўзбекистонда расмий равишда фаолият юритади ва маҳаллий мижозларга ўз хизматларини таклиф этади.

Бу ўзгариш TEMU'нинг Ўзбекистон бозорига бўлган қизиқишини ва маҳаллий мижозларга қулайлик яратиш истагини кўрсатади.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️20:00 гача

Бугун - 18 март куни банкларда тўловлар 20:00 гача узайтирилди.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️Банклар гаров мулкини 25% арзонроқ баҳода олиб қолиши мумкин

Сенатнинг бешинчи ялпи мажлисида кредиторларнинг гаровга қўйилган мулк билан боғлиқ ҳуқуқларини мустаҳкамлашга оид қонун қабул қилинди. Ушбу қонун банклар ва бошқа кредиторлар учун қарзни ундириш жараёнини соддалаштиради.

☑️ Гаров мулки сотилмаса, банк уни арзонроқ нархда олиб қолади: Агар гаровга қўйилган мулк кимошди савдосида сотилмаса, банк ёки бошқа кредитор уни бошланғич нархдан 25% арзон баҳода ўз балансига олиши мумкин.

☑️ Қарз қолдиғи гаров қийматининг 15% дан кам бўлса, ундирув қаратилмайди: Агар қарз қолдиғи гаров қийматининг 15% дан кам бўлса, банк ундирувни амалга оширмайди.

☑️ Жиноят содир этилганда гаров мулки мусодара қилинса, банк ўз талабини қондириш ҳуқуқига эга: Агар гаров мулки эгаси жиноят содир этса ва унинг мол-мулки давлат томонидан мусодара қилинса, банк ушбу мулкдан ўз талабини қондириш имкониятига эга бўлади.

☑️ Бозор қиймати бўйича савдога чиқариш тартиби белгиланди: Гаровга қўйилган мулкнинг кимошди савдосидаги бошланғич нархи суд қарори билан белгиланади ва бозор қийматида савдога чиқарилади.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Иккита банк бошқарув раиси ўринбосари Тадбиркор аёллар кенгашига киритилди

Халқ банки бошқаруви раиси ўринбосари Гулзода Рашидова ва Микрокредитбанк бошқаруви раиси ўринбосари Шаҳло Ибрагимова Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Тадбиркор аёллар кенгашига аъзо бўлдилар.

Улар тадбиркорлик соҳасида аёлларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга ҳисса қўшадилар.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️Тижорат банклари томонидан 2025 йилда аҳоли ҳамда хотин-қизлар бандлигини таъминлашнинг мақсадли кўрсаткичлари

Асос: ПҚ-103

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Сирдарёда фуқаро банкни судга берди

Сирдарё вилоятида бир фуқаро банкни судга берди. Унинг таъкидлашича, 2019 йилда у кредит олиш учун банкка мурожаат қилган, лекин банк унга рад жавобини берган. Лекин орадан 3 йил ўтиб, фуқаро ўз нафақасидан кредит учун пуллар ечиб олинаётганини аниқлаган.

Текширишлар давомида фуқаро номига сохта имзолар билан бошқа банклардан ҳам кредитлар расмийлаштирилгани маълум бўлди. Ваҳоланки, у бу кредит шартномаларига имзо қўймаган ва бу ҳақда умуман хабардор бўлмаган.

Ҳозирда фуқаро кредит қарзларини тўлаш учун ўз уйини сотишга мажбур бўлмоқда. Суд орқали у кредит шартномаларини ҳақиқий эмас деб топишни сўраяпти.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️Банкларнинг муаммоли кредитлари ҳажми ўсишда давом этмоқда!

Марказий банк тижорат банкларининг муаммоли кредитлари (NPL) тўғрисида 2025 йил 1 март ҳолатига маълумот тақдим этди.

Ўтган ойдан қараганда февралда энг кўп NPL ўсиши давлат улуши мавжуд банклар ҳиссасига тўғри келмади. Бу ойда давлат улуши мавжуд банкларнинг NPL ҳажми 198 млрд сўмга кўпайиб, 17 трлн сўмдан ошди.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

😊Қадрдон инсоним,
Наврўз байрами муборак бўлсин!


Сизни гўзал юртимизга қутлуғ қадамлар билан кириб келган баҳор фасли — янгиланиш, яшариш, эзгулик ва меҳр-оқибат рамзи бўлган Наврўз байрами билан чин қалбимдан табриклайман!

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Банклар байрамда ҳам хизматингизда!

Айрим банклар аҳолига қулайлик яратиш мақсадида байрам ва дам олиш кунлари валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчаларини ишга туширмоқда.

▪️Валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолият юритадиган банклар:

🏦 Asakabank
🏦 Milliy bank
🏦 Sanoatqurilishbank
🏦 Ipoteka bank OTP group
🏦 Universalbank
🏦 Infin bank
🏦 Davr bank
🏦 Xalq banki
🏦 Poytaxt bank
🏦 Saderatbank
🏦 Hamkorbank
🏦 Trastbank
🏦 Aloqabank
🏦 Mkbank
🏦 Garant bank
🏦 Biznesni rivojlantirish banki ATB
🏦 Orient Finans Bank
🏦 Ipak yo'li bank
🏦 Turonbank
🏦 Agrobank
🏦 Tenge bank
🏦 Anorbank

Шунингдек, куннинг исталган вақтида автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари ёки банк мобил иловалари орқали ҳам операцияларни амалга оширишингиз мумкин!

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 Туронбанк барча турдаги ипотека кредитларни таклиф қилмоқда!

Уй-жойни таъмирлаш учун:
◦  Фоизи - 25%
◦  Муддати - 10 йил
◦  Бошланғич тўлов - талаб этилмайди
◦  Миқдори - 170 млн сўмгача
Батафсил маълумот

Яшил таъмир ипотекаси - уй-жойни таъмирлаш учун:
◦  Фоизи - 23%
◦  Муддати - 10 йил
◦  Бошланғич тўлов - талаб этилмайди
◦  Миқдори - 140 млн сўмгача
Батафсил маълумот

Файзли маскан ипотекаси (бирламчи ва иккиламчи):
◦  Фоизи - 25%
◦  Муддати - 10 йил
◦  Бошланғич тўлов - 26%
◦  Миқдори - 800 млн сўмгача
Батафсил маълумот

Ипотека(Бирламчи):
◦ Фоизи - 17.5%
◦ Муддати - 20 йилгача
◦ Миқдори - 420 млн сўмгача
👆Расмий даромад манбаига эга фуқаролар учун бошланғич бадал 15 %;
👆Расмий даромадсиз мижозлар учун бошланғич бадал 30 % дан бошланади
Батафсил маълумот

Ипотека (ПФ-26 бирламчи):
◦  Фоизи - 19.5%
◦  Муддати - 20 йил
◦  Бошланғич тўлов - 25%
◦  Миқдори - 800 млн сўмгача
Батафсил маълумот

Янада осон ипотека (бирламчи ва иккиламчи бозордан):
◦  Фоизи - 26%
◦  Муддати - 10 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - 25% дан бошланади
👆Расмий даромад манбаи талаб этилмайди
Батафсил маълумот

☎️Мурожаат учун: 1220

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

АСОСИЙ СТАВКА ОШИРИЛДИ!

Марказий банк асосий ставкани йиллик 0,5 фоиз бандга ошириб, йиллик 14 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди. Қарор юзасидан Пресс-релиз.

Кейинги йиғилиш 24 апрель куни ўтказилади.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Бизнесни ривожлантириш банки 2024 йилги фаолияти натижалари бўйича жамоатчилик вакилларига ҳисобот берди

“Hyatt regency” меҳмонхонасида банк томонидан норасмий мулоқот платформаси сифатида ташкил қилинган “БРБ дўстлари” клуби доирасида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда банк эришган асосий иқтисодий кўрсаткичлар, бизнес ривожи учун йўналтирилган сармоялар, халқаро ҳамкорлик натижалари ва татбиқ қилинган лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.

Қайд этилишича, 2025 йил 1 январь ҳолатига банкнинг умумий капитали йил бошига нисбатан 35,1 фоизга ўсиб 4 трлн 295 млрд 500 млн сўмга етган. Шунингдек, банкнинг даромад келтирувчи активлари йил бошига нисбатан 12,8 фоизга ўсган.

Батафсил.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

⚡️Наврўз байрами муносабати билан дам олиш кунлари белгиланди

Наврўз байрами муносабати билан қуйидаги кунлар расман дам олиш куни ҳисобланади:

☑️ 21 март (жума) – Наврўз байрами. Барча учун дам олиш куни.

☑️ 22 март (шанба):
▪️5 кунлик иш ҳафтаси – дам олиш куни;
▪️6 кунлик иш ҳафтаси – иш куни.

☑️ 23 март (якшанба) – Барча учун дам олиш куни.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

📢 ИПОТЕКА СУБСИДИЯСИ ҲАҚИДА ТЎЛИҚ МАЪЛУМОТ

Субсидия қандай ҳолатларда берилмайди?
▪️Агар даромадингиз Тошкент шаҳри учун 9,2 МҲТЭКМ (10 626 000 сўм) ёки вилоятлар учун 8 МҲТЭКМ (9 240 000 сўм) дан юқори бўлса;
▪️Сиз ёки турмуш ўртоғингиз Ўзбекистонда уй-жойга эгалик қилсангиз;
▪️Агар аввал ипотека бўйича субсидия олган бўлсангиз;
▪️Агар сиз ёки турмуш ўртоғингиз бир оиладан икки ариза берган бўлсангиз (фаќат биттаси қабул қилинади);
▪️Аризада нотўғри ёки сохта маълумот берилган бўлса, автоматик равишда рад этилади;
▪️Агар ҳудудингизда субсидия квотаси тугаган бўлса, жорий йил учун ариза кўриб чиқилмайди.

☑️Субсидия олиш учун даромад чегаралари:
👉 Тошкент шаҳри учун: 3 118 500 сўмдан 10 626 000 сўмгача (2,7 – 9,2 МҲТЭКМ)
👉 Қорақалпоғистон ва вилоятлар учун: 3 118 500 сўмдан 9 240 000 сўмгача (2,7 – 8 МҲТЭКМ)
🔺Сиз ва турмуш ўртоғингиз номида Ўзбекистонда уй-жой бўлмаслиги керак

☑️ Сиз қуйидаги тоифаларга кирсангиз, имтиёзга эга бўласиз:
▪️Меҳнат мигрантлари (labor-migration тизимида рўйхатдан ўтган)
▪️Қишлоқ ҳудудларида ишловчи тиббиёт ходими ёки олий маълумотли мутахассислар
▪️Муҳандислик, қурилиш ва ишлаб чиқариш соҳалари бўйича ўқитувчилар
▪️30 ёшгача бўлган фуқаролар
▪️Ажрашган аёллар, бева аёллар ва ёлғиз оналар
▪️Ногиронлиги бўлган шахслар

☑️ Ариза топшириш тартиби:
▪️Аризалар subsidia.idm.uz орқали 1 соат ичида кўриб чиқилади
▪️my.gov.uz орқали берилган аризалар автоматик равишда платформага йўналтирилади
▪️Баҳолашда нафақат талабгор ва турмуш ўртоғининг, балки кафил яқин қариндошлар даромади ҳам ҳисобга олинади
▪️Агар ариза берувчининг шахсий даромади 0 бўлса, турмуш ўртоғи ёки қариндошлар даромади ҳисобга олинмайди
▪️Субсидия олиш учун камида 30 балл тўплаш керак!

📌 Ариза бериш учун Давлат хизматлари марказига шахсан мурожаат қилиш ёки my.gov.uz портали орқали онлайн топшириш мумкин.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 Асакабанк қулай шартлардаги автокредитларни таклиф қилмоқда!

● «Автокредит 2.4»
◦ Фоизи - 23.5% дан бошланади
◦ Муддати - 60 ойгача
◦ Бошланғич тўлов - 20% дан бошланади
👆Расмий даромадга эга бўлмасдан ҳам автокредит расмийлаштириш имконияти мавжуд
Батафсил

● «Автокредит GM»
(Onix, Tracker, Traverse ва Captiva учун)
◦ Фоизи - 5.5% дан бошланади
◦ Муддати - 48 ойгача
◦ Бошланғич тўлов - 30% дан бошланади бошланади
Батафсил

● «Автокредит Kia I»
◦ Фоизи - 14% дан бошланади
◦ Муддати - 60 ойгача
◦ Бошланғич тўлов - 20% дан бошланди
👆Расмий даромадга эга бўлмасдан ҳам автокредит расмийлаштириш имконияти мавжуд
Батафсил

● «Автокредит Kia II»
◦ Фоизи - 8.5% дан бошланади
◦ Муддати - 60 ойгача
◦ Бошланғич тўлов - 20% дан бошланди
👆Расмий даромадга эга бўлмасдан ҳам автокредит расмийлаштириш имконияти мавжуд
Батафсил

☎️Мурожаат учун: 1152

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

"Трастбанк" авктокредит фоиз ставкаларини пасайтирди

“Трастбанк” автомобилларни харид қилиш учун тезкор молиявий ечимларни таклиф этади. Аҳамиятлиси, фоиз ставкалари ва бошланғич тўлов миқдори пасайтирилди. Барчаси қулай. Муҳими, қисқа фурсатда расмийлаштирилади.

* Муддати: 60 ойгача;
* Бошланғич тўлов: 20% дан бошлаб;
* Фоиз ставкаси: 24% дан бошлаб.

Ҳа, айтганча. Таълим ва соғлиқни сақлаш тизимлари ходимлари учун алоҳида имтиёзлар мавжуд.


Банк хизматлари офисларига ташриф буюриб, керакли ҳужжатларни тақдим этинг ва ўз автомобилингизга эга бўлинг!
Батафсил
Алоқа маркази: 1287
Телеграм: @trustbankuz

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦🏠 Асакабанк барча турдаги ипотека кредитларни таклиф қилмоқда!

● Уй-жойни таъмирлаш учун:
◦  Фоизи - 26%
◦  Муддати - 10 йил
◦  Бошланғич тўлов - талаб этилмайди
◦  Миқдори - 170 млн сўмгача
Батафсил маълумот

● Ипотека универсал(Бирламчи ва иккиламчи):

◦  Фоизи - 26%
◦  Муддати - 10 йил
◦  Бошланғич тўлов - 25%
◦  Миқдори - 800 млн сўмгача
Батафсил маълумот

● Ипотека(Бирламчи):
◦ Фоизи - 17.5%
◦ Муддати - 20 йилгача
◦ Миқдори - 420 млн сўмгача
👆Ўз-ўзини банд қилганлар учун квартира қийматининг 40 фоиз ва ундан юқори миқдорда бошланғич бадал шакиллантирса, расмий даромад талаб этилмайди ва мижознинг қарз юки ҳисобга олинмайди!
Батафсил маълумот

● Ипотека оила(Бирламчи):
◦  Фоизи - 21.5%
◦  Муддати - 20 йил
◦  Бошланғич тўлов - 25%
◦  Миқдори - 800 млн сўмгача
Батафсил маълумот

● NRG хонадонлари учун(бирламчи):
◦  Фоизи - 0% дан бошланади
◦  Муддати - 10 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - 25% дан бошланади
👆Расмий даромадга эга бўлмасдан ҳам ипотека расмийлаштириш имконияти мавжуд
Батафсил маълумот

● BI Group хонадонлари учун(бирламчи):
◦  Фоизи - 0% дан бошланади
◦  Муддати - 10 йилгача
◦  Бошланғич тўлов - 25% дан бошланади
👆Расмий даромадга эга бўлмасдан ҳам ипотека расмийлаштириш имконияти мавжуд
Батафсил маълумот

☎️Мурожаат учун: 1152

Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

⚠️ Диққат! Фирибгарларнинг найранги кун сайин кўпайиб бормоқда!

Охирги пайтларда фирибгарлар Telegram орқали ўзларини Марказий банк ходими сифатида таништириб, қалбаки профиллардан хабар ёзиш ҳолатлари кўпаймоқда. Улар Марказий банк рамзлари акс этган сохта ҳужжатлар ва гувоҳномалар юбориб, фуқароларни ишонтираяпти.

🚨 Фирибгарлар қандай йўл билан алдайди?
▪️Шахсий маълумотлар (банк картаси маълумотлари, паспорт маълумотлари) сўрашади.
▪️Бир марталик тасдиқлаш коди (OTP) талаб қилишади.
▪️Телефонга зарарли дастурлар (APK) ўрнатишни сўрашади.

☑️ Нима қилиш керак?
▪️Сохта профиллар билан мулоқот қилманг.
▪️Шубҳали ҳаволаларни очманг.
▪️Номаълум иловаларни телефонга ўрнатманг.

Ёдда тутинг! Марказий банк ҳеч қачон Telegram орқали шахсий маълумотлар сўрамайди!


👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️Пойтахтда тижорат банкларининг кредит ярмаркаси ўтказилади

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг хабар беришича, эндиликда тадбиркорликни ривожлантириш ва молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида пойтахт туманларида тижорат банкларининг кредит маҳсулотлари ярмаркаси мунтазам ўтказилади.

Шундай ярмаркалардан бири 18 март куни соат 12:00 да Мирзо Улуғбек туманидаги Марказий истироҳат боғида ташкил этилади. Унга тадбиркорлар, стартапчилар ва молиявий имконият излаётган барча таклиф этилмоқда.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️"Call марказ" орқали пул ва шахсий маълумотларни ўзлаштирган гуруҳ фош этилди

Ҳуқуқ-тартибот органлари "Call марказ" орқали фуқароларнинг пуллари ва шахсий маълумотларини ўзлаштириш билан шуғулланган гуруҳни қўлга олди.

Тадбир давомида 20 га яқин шахслар қўлга олинди. Уларнинг қўл остидан 15 мингдан ортиқ инсонларнинг шахсий маълумотлари, кўплаб пластик карталар ва гиёҳвандлик моддалари ашёвий далил сифатида олинди.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…
Subscribe to a channel