bankxabar | Unsorted

Telegram-канал bankxabar - 🇺🇿Bankxabar

56084

Банк ва молия янгиликлари — биринчи бизда! Канал статистикаси: @bankxabar_statistika Ҳамкорлик ва тижорат масалалари бўйича: @Xabaryozishbot Мурожаат учун: @Xabaryozishbot

Subscribe to a channel

🇺🇿Bankxabar

Туронбанк томонидан таклиф этилаётган автокредитлар 🚙

"Imkoniyat 2.0" автокредити ("UzAuto Motors", "Astana Motors", "ADMJizzax", "Roodell Service" ишлаб чиқарилган автотранспортларни бирламчи ва иккиламчи бозордан сотиб олиш учун)
💠Фоизи - 25 %
💠Муддати – 60 ойгача;
💠Бошланғич бадал:
Расмий даромад манбаига эга фуқаролар учун – 25%
Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун – 30%
💠Кредит миқдори – БҲМнинг 2000 баробаригача
Батафсил маълумот.

"Green Avto" автокредити (Импорт қилинган автотранспорт воситаларини бирламчи (электромобиль, гибрид, бензинли) ва иккиламчи (бензинли) бозордан сотиб олиш учун)
💠Фоизи - 25 %
💠Муддати – 60 ойгача;
💠Бошланғич бадал:
Расмий даромад манбаига эга фуқаролар учун – 25%
Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун – 30%
💠Кредит миқдори – БҲМнинг 2000 баробаригача
Батафсил маълумот.

"AvtoSelf 2.0" автокредити йўловчи ва юк ташиш учун мўлжалланган оғирлиги 5 тоннадан ошмайдиган автотранспорт воситаларини бирламчи ва иккиламчи бозордан сотиб олиш учун)
💠Фоизи - 25 %
💠Муддати – 60 ойгача;
💠Бошланғич бадал:
Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун – 25% дан
💠Кредит миқдори – БҲМнинг 1200 баробаригача
Батафсил маълумот.

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️Вақтинчалик ишсизларга нафақа тўланади

"Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги қонунга кўра, агар одам расман ишсиз деб тан олинса ва маҳаллий меҳнат органига иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтса, у ҳолда у нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бу нафақа у рўйхатга олинган биринчи кундан бошлаб ҳисоблаб берилади.

Рўйхатдан ўтиш учун онлайн ариза бериш:
https://www.my.gov.uz/uz/service/903

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Янги "Moliyachi" иловаси ойлик маошни осон ҳисоблайди

Ойлик маошни ҳисоблашга ёрдам берадиган янги "Moliyachi" мобил иловаси синов (тест) тартибида ишга туширилди. Бу илова аввалги "Oylikbot" ўрнига яратилган.

Иловани "Play Market" ва "App Store" орқали бепул юклаб олиш мумкин.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 Марказий банк раҳбарлигида из қолдирган мустаҳкам шахс – Мамаризо Нурмуратов 65 ёшда!

Бугун, 28 март куни Ўзбекистон банк-молия тизимидаги таниқли мутахассис, Марказий банкнинг собиқ раиси, ҳозирда раиси маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган Мамаризо Бердимуратович Нурмуратов 65 ёшни қарши олдилар.

Мамаризо Нурмуратов 1960 йилда Самарқанд вилоятида таваллуд топган. Молия ва иқтисодиёт соҳасида мустаҳкам билим ва тажрибага эга бўлган мутахассис сифатида узоқ йиллар давомида юртимиз банк тизимида самарали меҳнат қилди.

У киши 2017 йилдан 2024 йил декабрига қадар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси лавозимида ишлаб, ушбу муддат ичида банк-молия соҳасида кенг қамровли ислоҳотларни амалга оширди. Валюта бозорини либераллаштириш, инфляцион таргетлаш тизимига ўтиш, банк тизимини рақамлаштириш ва Марказий банк фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш борасида кўрсатган фаолияти юрт тараққиётига катта ҳисса бўлиб хизмат қилди.

Айни пайтда Мамаризо Бердимуратович Марказий банк раиси Тимур Ишметовнинг маслаҳатчиси сифатида ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Сизнинг ҳаёт йўлингиз, масъулият билан ёндошувингиз ва адолатпарварликка асосланган раҳбарлик услубингиз шогирдларингиз қалбида чуқур из қолдирган. Сиз юртимиздаги молиявий барқарорлик ва иқтисодий эркинликни таъминлашда муҳим роль ўйнаган етук мутахассис сифатида ҳамиша юксак ҳурматга сазоворсиз.

Сизга узоқ умр, соғлик-саломатлик ва келгусидаги фаолиятингизда янги ютуқлар тилаймиз. Эҳтиром билан, Банк-молия соҳасидаги шогирдларингиз ҳамда @bankxabar жамоаси

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Давлат идоралари битта бинога кўчириладиган ҳудудлар эълон қилинди

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 19 март куни ўтказилган йиғилишда 15 та туман ва шаҳарда барча давлат идоралари туманлар марказидаги битта кўп қаватли бинога кўчирилишини маълум қилганди.

Ушбу туманларда давлат идораларидан бўшайдиган 150 та бино аукционда тадбиркорларга таклиф қилинади.


👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 Айтишларича, Шахзод Махматмуродович Юсупов Бизнесни ривожлантириш банки Бошқаруви раиси биринчи ўринбосари лавозимига тайинланади

Юсупов Шахзод 1983 йил 14 январь куни Қашқадарё вилоятида туғилган. 2004 йилда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти бакалавриатини, 2006 йилда эса Тошкент давлат иқтисодиёт университети магистратурасини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2003 йилда Қашқадарё вилоятида сув қурилишида ёрдамчи ҳисобчи сифатида бошлаган. 2005–2017 йилларда Ўзмиллийбанк тизимида турли лавозимларда ишлаган. 2018–2022 йиллар давомида Ўзсаноатқурилишбанкда ижро аппарати раҳбари ўринбосари, Ҳукумат топшириқлари бажарилишини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи ҳамда Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ривожлантириш департаменти директори сифатида фаолият юритган.

Тайинловга қадар, 2022 йил ноябридан бошлаб Ўзсаноатқурилишбанк Бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Octobank интернет ОАВларда энг кўп тилга олинган банклардан бири бўлди

Index маркетинг агентлиги 2025 йил бошидан 15 мартгача мамлакат интернет ОАВларида банк фаолиятига бағишланган нашрлар сонидан келиб чиқиб тадқиқот ўтказди. Унда Octobank барча хусусий банклар орасида энг кўп ёритилган 5 та банк қаторига кирди. Банк ҳақида жами 107 та мақола эълон қилинган.

«Биз мижозларимизнинг ҳаётини янада қулайлаштирадиган банк яратмоқдамиз ҳамда биз ҳақимизда интернет маконида қайдлар ошиб борган сари, одамлар биз ва маҳсулотларимиз ҳақида шунчалик кўп маълумотга эга бўлишади», дейди Octobank Ижро аппарати раҳбари Комилжон Саидов.


Octobank 20 йилдан ортиқ вақт давомида инновацион хизматлар тақдим этиб, бугунги кунда 3 миллиондан ортиқ жисмоний шахс ва 2500 дан ортиқ корпоратив мижозларга хизмат кўрсатмоқда.

Реклама

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Хотин-қизлар учун бизнес-режа ва кредит олиш бўйича фойдали платформа

"Лойиҳалар фабрикаси" – ўз бизнесини бошлаш ва ривожлантириш истагидаги аёллар учун махсус онлайн платформа.

Платформада:
🔹 Ҳудудлар ихтисослашувига кўра ишлаб чиқилган 250 турдаги тавсиявий бизнес-режалар ва уларга кредит ажратиш шартлари;

🔹 Мамлакатимиздаги энг яхши бизнес ғоялар каталоги мавжуд.

Шунингдек, платформа орқали хотин-қизлар учун яратилаётган имкониятлар ва янгиликлардан хабардор бўлиш мумкин.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 MKBANK: Visa Direct — пул ўтказишнинг энг қулай ва хавфсиз йўли💳

Эндиликда MKBANK’нинг Visa Direct хизмати орқали телефон орқали исталган VISA картасига пул ўтказишингиз мумкин!

📱 MAVRID иловаси орқали 200дан ортиқ давлатга тез ва осон пул юбора оласиз. Ўтказма учун яқинингизнинг Visa карта рақами, фамилияси ва исмини киритиш кифоя.

💸 MKBANK карталари орасидаги ўтказмалар – 0% комисия!
💳 Бошқа банк карталарига – фақат 1% комисия!

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

⚡️ПРЕЗИДЕНТНИНГ “КИЧИК ВА ЎРТА БИЗНЕСНИНГ ИҚТИСОДИЁТДАГИ ЎРНИНИ ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ФАРМОНИ (ПФ-50, 19.03.2025 ЙИЛ)

☑️ 2025 йил 1 майдан бошлаб жорий этиладиган чора-тадбирлар:
▪️Ўзини ўзи банд қилган шахслар якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтганда давлат божи ундирилмайди.
▪️Фаолиятини якка тартибдаги тадбиркор, микрофирма ёки кичик корхона даражасигача кенгайтирган шахслар ва тадбиркорлик субъектларига:
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида 50 миллион сўмгача кредитлар;
Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури доирасида 150 миллион сўмгача гаровсиз кредитлар ажратилади.
▪️Фаолиятини ўрта ёки йирик бизнес даражасигача кенгайтирган тадбиркорлик субъектларига бир йил давомида қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрнини қоплаш 7 кун ичида амалга оширилади.

☑️ 2025 йил 1 июлдан бошлаб амалга ошириладиган чора-тадбирлар:
▪️2028 йил 1 январга қадар кичик ва ўрта бизнес субъектларига қўшимча мажбуриятлар юклаши мумкин бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишга мораторий эълон қилинади.
▪️Тадбиркорлик субъектларига янги тартибга солиш воситаларини белгилаш ёки мавжуд нормаларни кучайтиришга оид ҳужжатлар фақат 1 январь ёки 1 июль кунлари кучга киради.
▪️2028 йил 1 январга қадар "Биринчи имконият" тамойили жорий этилади: Биринчи фаолият йили давомида маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган кичик тадбиркорлик субъектлари маъмурий жавобгарликдан озод этилади.
▪️Лойиҳа офислари тавсиясига асосан юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларига майдони 10 минг кв метргача бўлган бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини 5 йил муддатга текин фойдаланишга бериш тизими жорий этилади.
▪️Маҳаллий бошқарув органлари ва давлат ташкилотларини кўчириш натижасида бўшайдиган давлат кўчмас мулк объектлари бизнес лойиҳаларини амалга ошириш учун электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилади.

☑️ 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб амалга ошириладиган чора-тадбирлар:
▪️Қуйидаги мезонларга жавоб берадиган кичик ва ўрта бизнес субъектларининг фаолияти ихтиёрий равишда тугатилганда солиқ текшируви ўтказилмайди:
➖Охирги уч йилда товарлар (хизматлар)ни реализация қилишдан олинган умумий даромад 10 миллиард сўмдан ошмаган бўлса;
➖Бюджет ва кредиторлар олдида қарздорлиги мавжуд бўлмаса;
➖“Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизимида ҳуқуқбузарликлар қайд этилмаган ёки хавфи паст даражада баҳоланган бўлса.

☑️ Қорақалпоғистон Республикаси бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар:
▪️Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида янгидан ташкил этилган ва ҳисоб рақамида етарли маблағларга эга бўлмаган кичик ва ўрта бизнес субъектларига уларнинг гаров таъминотидан келиб чиқиб кредит ажратишга рухсат берилади.
▪️Марказий банк Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 июлга қадар юридик шахсларга онлайн тартибда микрокредит ажратиш жараёнини соддалаштириш ва тезкор тасдиқлаш механизмларини жорий этади.
▪️Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш дастури доирасида ижтимоий ҳимоя ягона реестрида турган ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаган кичик ва ўрта бизнес субъектларига:
➖Ҳар бир ташкил этилган иш ўрни учун 10 миллион сўм миқдорида тўлов ажратилади;
10 ва ундан кўп иш ўрни яратган тадбиркорларга 100 миллион сўмгача гаровсиз кредитлар берилади (3 йилгача муддатда, 14 фоиз ставкада).

☑️ Стартап лойиҳаларини молиялаштириш чоралари: Марказий банк тижорат банклари билан биргаликда 2026 йил якунга қадар "United Ventures" ва "SQB Ventures" венчур жамғармалари орқали 50 миллион АҚШ доллари ажратилишини таъминлайди.

☑️ (Сахи Аннакличев)Uzagrostar holding билан биргаликда 9 та замонавий агросаноат мажмуалари ташкил этилади. Ушбу мажмуалар ёрдамида 10 турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бренди яратилади. Агросаноат мажмуаларини қўллаб-қувватлаш учун хорижий давлатлардан тажрибали агротехнолог, маркетолог ва бренд-менежер каби мутахассислар жалб қилинади.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

TIME журнали: Octobank шунчaки банк эмас

Дунёда етакчи ҳисобланадиган TIME журнали ўзининг янги сонида Octobankни молия соҳасидаги инновацион ва жадал ривожланаётган банк сифатида эътироф этди. «Octobank — The Future Face of Finance» сарлавҳаси остидаги мақолада банкнинг бозорда жорий этаётган рақамли молия соҳасидаги янги стандартларга алоҳида эътибор қаратган.

«Octobank шунчки банк эмас. У молия ва ижтимоий масъулиятнинг келажагига бўлган нигоҳдир. Илғор технологияларни инклюзивлик, шаффофликка бўлган садоқат билан уйғунлаштирган ҳолда, Octobank рақамли даврда банк бўлиш нимани англатишини қайта идрок этди.

Молиявий муҳит ривожланишда давом этаётган бир пайтда, Octobank банк хизмати ҳам инновацион, ҳам инсон томонга йўналтирилган бўлиши мумкинлигини исботлаб, етакчиликка тайёр», дейилади мақолада.


Octobankнинг бундай эътирофга сазовор бўлиши Марказий Осиё компаниялари учун глобал иқтисодий майдонда янада фаол иштирок этишига йўл очиши мумкин.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

"Қулай" ипотека кредити: янги уйингиз учун 800 миллион сўмгача кредит!

Ипотека Bank OTP Group уй-жой сотиб олишни янада қулай йўлини таклиф қилади. Қулай ипотека кредитини 800 миллион сўмгача йиллик 20% фоиз ставкада расмийлаштириш орқали орзуингизни рўёбга чиқаринг.

🧐Нима учун айнан "Қулай"?
• Кредит миқдори – пойтахт аҳолиси учун 800 млн сўмгача, вилоятлар учун эса 500 млн сўмгача ажратилади.
• Фойдали ставка – кредит очиқ ва шаффоф шартларда йиллик 20% ставкада берилади.
• Дастлабки тўлов – 26% дан бошлаб, 20 йилгача расмийлаштириш имкони билан ойлик тўловларни бюджетингизга мослашингиз мумкин.
Батафсил маълумот

Уйга эга бўлиш орзусини кейинга қолдиришнинг ҳожати қолмади – Ипотека Банк OTП Group билан келажак сари қадам ташланг. Ҳозироқ "Қулай" ипотека кредитига ариза қолдиринг.

🏦 Ипотека Bank OTP Group билан янги уйингизни ҳақиқатга айлантиринг.

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 МИКРОКРЕДИТБАНК ХОТИН-ҚИЗЛАР ТАДБИРКОРЛИГИ УЧУН КРЕДИТЛАР ФОИЗЛАРИНИ ТУШИРДИ!

🇺🇿 Президентимиз томонидан Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан берилган топшириқлар ижроси доирасида, Микрокредитбанк хотин-қизлар учун имтиёзли кредитлар шартларини янада яхшилади!

☑️ Асосий ўзгаришлар:
▪️“Ҳамроҳ” кредити ставкаси 3 фоизга туширилдиБатафсил
▪️Аёллар раҳбарлигидаги тадбиркорлик субъектлари ва камида 3 та хотин-қизни иш билан таъминлаган бизнеслар учун 300 млн сўмгача кредит ставкалари 2 фоизга пасайтирилдиБатафсил
▪️“Водий тадбиркор аёли” кредити доирасида 5 та хотин-қизни иш билан таъминлаган тадбиркорлар учун ставка 1 фоизга туширилдиБатафсил
▪️“Истиқболли аёл” кредити ҳам 1 фоизга камайтирилдиБатафсил

💫 Имкониятдан фойдаланинг! Хотин-қизлар тадбиркорлиги учун қулай ва фойдали шароитлар яратилди!

🏦 Микрокредитбанк — хотин-қизлар тадбиркорлиги учун ишончли ҳамкор!

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️Банк карталари бўйича муҳим ўзгаришлар

Марказий банк талабларига мувофиқ банкларнинг карталарни чиқариш ва уларга хизмат кўрсатиш шартларига ўзгартиришлар киритлганлигидан хабарингиз бор. Хусусан, ушбу тартиб ҳақида Халқ банки ўзида чиқариладиган карталар офертаси бўйича тушунтириш берди.

☑️ Бир киши номига Ўзбекистон ҳудудидаги барча банклардан жами 20 та сўм ҳисобли карта (шу жумладан, виртуал ва кобейжинг карталар) очилган бўлса, банк янги карта очиш ҳақидаги сўровни рад этади.
☑️ Битта банкда мижоз 5 та сўм ҳисобли карта (шу жумладан, виртуал ва кобейжинг карталар) очиши мумкин. Ушбу лимитга етгандан сўнг, қўшимча карта чиқарилмайди.
☑️ Банк охирги 12 ой давомида ҳеч қандай амалиёт бажармаган ва қолдиғи мавжуд бўлган ёки бўлмаган карталарни блоклаш ва ҳисобварағини ёпиш ҳуқуқига эга.

P/S: Маълумот учун, ушбу тартиб фақат Халқ банкига эмас, барча банкларга нисбатан ҳам қўлланилиши мумкин.


👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️"Ойликбот" ўрнига янги "Молиячи" тизими ишга туширилади!

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг маълум қилишича, Telegram'даги "Ойликбот" чат-боти ишлашдан тўхтатилди. Унинг ўрнига хавфсиз ва қулай бўлган янги "Молиячи" ахборот тизими ишга туширилади.

📲 Янги "Молиячи" тизими орқали ходимлар ўз маоши ва бошқа зарур маълумотларни тўғридан-тўғри юклаб олиш имкониятига эга бўладилар.

📢 Дастур ишга туширилгани ҳақида батафсил маълумот расмий ижтимоий тармоқ саҳифаларида эълон қилинади.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

👨‍🏫 Қишлоқларда ўқув маркази очиш учун 50 млн сўмгача субсидия ажратиш бошланди!

💻 Хорижий тилларни ўргатишга ихтисослашган нодавлат таълим ташкилотларига субсидия олиш имконияти давом этмоқда! Талабгорлар 10-апрелгача ариза топширишлари мумкин.

👉 Субсидия қандай мақсадларда ажратилади?
▪️Ўқув бинолари ва хоналарни замонавий технологиялар, мебел, асбоб-ускуналар, техник воситалар билан жиҳозлаш;
▪️Зарур дарсликлар, методик қўлланмалар ва кутубхона ресурсларини харид қилиш;
Ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш.

🗂 Ҳужжатлар рўйхати:
🔹 2 йилга мўлжалланган бизнес-режа;
🔹 Хизмат кўрсатиш ёки маҳсулот етказиб беришга оид шартномалар;
🔹 Педагоглар билан тузилган меҳнат шартномалари;
🔹 Педагогларнинг хорижий тил билимини тасдиқловчи сертификатлари;
🔹 Ўқув бинолари ёки хоналар ижара шартномаси (агар марказ ижара асосида ишлаётган бўлса).

👆 Хизматдан фойдаланиш!

Ариза топшириш тартиби ҳақида тўлиқ маълумотни видеойўриқномадан билиб олишингиз мумкин.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки томонидан аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадли қилиш бўйича қатор чора-тадбирлар тизимли равишда амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, “маҳалла банкирлари” ва “ёрдамчи-агент”лар фаолияти йўлга қўйилди. Улар нафақат кредит ажратилиши, балки молиявий маслаҳат, бизнес-режа тайёрлаб бериш, лойиҳаларини амалга оширишда ҳамроҳлик қилиш каби хизматлари орқали аҳолининг даромадини оширишга кўмаклашади.
Бу саъй-ҳаракатлар Тошкент шаҳридаги “Ал-Хоразмий”, “Аҳмад Югнакий”, “Азамат”, “Бектўпи”, “Бўстон”, “Гулобод”, “Ийк ота”, “Камолон дарвоза”, “Мажнунтол”, “Тахтапул” МФЙда ҳам жадал амалга оширилмоқда. Ушбу маҳаллаларда жорий йилнинг январь-март ойларида жами 1 млрд 434 млн сўмлик 120 та микролойиҳа ишга туширилди. Бунинг натижасида эса 252 нафар аҳоли иш билан таъминланди.

Пойтахтимизнинг “Камолон дарвоза” маҳалласида истиқомат қилувчи Назокат Шукурова автомашиналарга техник хизмат кўрсатиш устахонасини очиб, 4 нафар хотин-қизни иш билан таъминлаган.

– Ёшлигимдан ушбу соҳага қизиқаман, – деди у. – Бу қизиқиш 2015 йилда алоҳида бир устахона очишга туртки бўлди. Аёллар машиналари бузилиб қолса тўғридан-тўғри бизга мурожаат қилишади. Кимнингдир машинасида бензин тугаб қолган бўлса, яна айримларда “аккумлятор” ишдан чиққан. Уларга шу ернинг ўзида ечим топамиз. “Трастбанк”нинг “маҳалла банкирлари” ажратилаётган имтиёзли кредитлар, уларни олиш тартиби, бизнес ғояларни яратиш ва амалиётга татбиқ ҳақида мунтазам маълумот беришади. Келажакда фаолиятимизни янада кенгайтириш ва ишчи ўринлари сонини кўпайтириш истагидаман. Бунда “Трастбанк”нинг молиявий кўмагидан фойдаланаман.


Йўлга қўйилган ушбу янги тизим ҳудудларда тадбиркорлар сафининг кенгайишига, аҳоли бандлигини таъминлашга замин яратмоқда. Зеро, маҳалла банкирлари – ривожланиш сари муҳим қадам.
Батафсил видеода танишишингиз мумкин.

👉Kanalga ulaning: @trastbank_press

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️20:00 гача

Бугун - 28 март куни банкларда тўловлар 20:00 гача узайтирилди.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️Президент топшириғи билан электр ва газ тарифлари оширилиши 1 майгача кечиктирилди

Аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида президент Шавкат Мирзиёев ҳукуматга электр энергияси ва газ тарифларининг оширилишини бир ойга кечиктириш бўйича топшириқ берди. Янги тарифлар 1 апрелдан эмас, 1 майдан кучга киради.

Президент Шавкат Мирзиёев Вазирлар Маҳкамасига электр энергияси ва газ бўйича янги тарифларнинг кучга кириш муддатини кечиктириш топшириғини берди. Бу ҳақда «Газета.uz»га бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов хабар берди.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️Газ ва свет учун янги нархлар киритилади — Эски тарифларда тўлашни истасангиз 1 апрелгача ҳисобингизни тўлдиринг

1 апрелдан бошлаб Ижтимоий норма ва ундан ортиқ илк тижорий шкалада тарифлар газ бўйича 650/1500 сўмдан 1000/1800 сўмгача, электр энергияси бўйича эса 450/900 сўмдан 600/1000 сўмгача қимматлайди.

Агар 1 апрелгача ҳисобингизда 2 ойга етадиган маблағ бўлса, сиз 1 июнгача эски нархлар билан тўлашда давом этасиз. Яъни ким олдиндан тўласа — унга 2 ойгача эски тариф сақланади.

Шунинг учун, Газ ва свет ҳисобингизни бугун тўлаб қўйинг, кейин қимматлашган нархда кўпроқ пул сарфлашга тўғри келмайди.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 Туронбанкдан 418 маҳаллага 63 минг лимон кўчати – тадбиркорга амалий ёрдам!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 декабрдаги ПҚ-465-сонли қарорига мувофиқ, мамлакатимизда лимон етиштириш йўналишига алоҳида эътибор қаратилаётгани барчамизга маълум.

Шу мақсадда, “Туронбанк” АТБ томонидан юртимиздаги 418 та маҳаллада жойлашган иссиқхоналар учун жами 63 минг дона лимон кўчатлари бепул тарқатилди.

Бу лойиҳа ҳудудларда иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда маҳаллий тадбиркорлик салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

🏦 “Туронбанк” ҳар доим тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва иқтисодий тараққиётга ҳисса қўшишга тайёр!

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 Асакабанкнинг коррупцияга қарши курашишда тизимли ёндашуви ва амалий тадбирлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2025 йил 5 мартдаги “Коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий кенгашнинг коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар”га бағишланган маърузасида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Асакабанк томонидан амалий чора-тадбирлар изчиллик билан амалга оширилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 26 март куни Банк бош офисида ўтказилган ўқув-семинарда Банк Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари, Комплаенс назорати департаменти мутахассислари ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази масъул ходими иштирок этди.

Семинарда банкнинг барча хизмат кўрсатиш марказлари ва маҳаллаларга бириктирилган "Маҳалла банкирлари" фаол қатнашиб, ҳалоллик, шаффофлик, жамоатчилик назорати ҳамда масъулият каби тамойиллар асосида коррупциянинг олдини олиш бўйича атрофлича маълумотлар ва амалий тавсияларга эга бўлдилар.

🏦 Асакабанк очиқлик ва ҳалолликни ўз фаолиятининг асосий мезони сифатида қабул қилган ҳолда, жамият ишончи ва давлат сиёсатини мустаҳкамлаш йўлида ўз ишини янада самарали давом эттиради.


👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

⚡️Рамазон ҳайитининг биринчи куни 30 март – якшанба кунига тўғри келди

Рамазон ҳайити 30 март, якшанба кунига тўғри келиши муносабати билан дам олиш кунлари қуйидагича белгиланди:

▪️29 март (шанба) — 5 кунликларга дам, 6 кунликларга иш;
▪️30 март (якшанба) — Рамазон ҳайити;
▪️31 март (душанба) — Рамазон ҳайити муносабати билан 30 март кунидан кўчирилган барча учун дам олиш куни.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

💰 МИКРОҚАРЗЛАР
(Банкларнинг Бош офис масъул ходимлари томонидан берилган маълумот асосида тайёрланди)

🏦 Асакабанк
● Онлайн: Вақтинча тўхтатилган
● Банкка бориб олинадиган:
1) Микроқарз 2.4
◦  Фоизи - 30% дан бошланади
◦  Муддати - 48 ойгача
◦  Миқдори - 100 млн сўмгача
Батафсил

2) Тадбиркорга кўмак:
◦ Миқдори - 25 млн сўмгача
◦ Муддати - 36 ойгача
◦ Фоизи - 25%
Батафсил

3) Бизнесга биринчи қадам:
◦ Миқдори - 17 млн сўмгача
◦ Муддати - 36 ойгача
◦ Фоизи - 24% дан бошланади
Батафсил
☎️1152

🏦 Агробанк
● Онлайн:
◦  Фоизи - 32%
◦  Муддати - 2 йил
◦  Миқдори - 100 млн сўмгача
Батафсил

● Банкка бориб олинадиган:
◦  Фоизи - 25% дан бошланади
◦  Муддати - 4 йилгача
◦  Миқдори - 100 млн сўмгача
Батафсил
☎️1216

🏦 ЎзСҚБ
● Онлайн: Мавжуд эмас
● Банкка бориб олинадиган:
◦  Фоизи - 29% дан бошланади
◦  Муддати - 48 ойгача
◦  Миқдори - 100 млн сўмгача
Батафсил
☎️1180

🏦 Туронбанк
● Онлайн: Мавжуд эмас
● Банкка бориб олинадиган:
◦  Фоизи - 29.9% дан бошланади
◦  Муддати - 48 ойгача
◦  Миқдори - 100 млн сўмгача
Батафсил
☎️1220

🏦 Халқ банки
● Онлайн(Иш ҳақи лойиҳаси):
◦  Фоизи - 25% дан бошланади
◦  Муддати - 48 ойгача
◦  Миқдори - 100 млн сўмгача
Батафсил

● Бюджет ташкилот ходимлари учун:
◦  Фоизи - 27% дан бошланади
◦  Муддати - 48 ойгача
◦  Миқдори - 100 млн сўмгача
Батафсил
☎️1106

🏦 Ипак йўли банки
● Онлайн:
◦  Фоизи - 30.9% дан бошланади
◦  Муддати - 3 йилгача
◦  Миқдори - 100 млн сўмгача
Батафсил

● Банкка бориб олинадиган:
◦  Фоизи - 29.9% дан бошланади
◦  Муддати - 5 йилгача
◦  Миқдори - 100 млн сўмгача
Батафсил
☎️1296

🏦 Гарант банк
● Онлайн: Мавжуд эмас
● Банкка бориб олинадиган:
◦  Фоизи - 32%
◦  Муддати - 30 ой
◦  Миқдори - 100 млн сўмгача
Батафсил
☎️1326

🏦 Пойтахт банк
● Онлайн: Мавжуд эмас
● Банкка бориб олинадиган:
1) Наврўз микроқарз
◦  Фоизи - 26% дан бошланади
◦  Муддати - 36 ойгача
◦  Миқдори - 100 млн сўмгача
Батафсил

2) Микроқарз
◦  Фоизи - 27.99% дан бошланади
◦  Муддати - 36 ойгача
◦  Миқдори - 100 млн сўмгача
Батафсил
☎️(71) 214 20 00

🏦 БРБ
● Онлайн:
◦  Фоизи - 28% дан бошланади
◦  Муддати - 48 ойгача
◦  Миқдори - 100 млн сўмгача
Батафсил

● Банкка бориб олинадиган:
◦  Фоизи - 26% дан бошланади
◦  Муддати - 48 ойгача
◦  Миқдори - 100 млн сўмгача
Батафсил
☎️1254

🏦 АлоқаБанк
● Онлайн:
◦  Фоизи - 26% дан бошланади
◦  Муддати - 48 ойгача
◦  Миқдори - 100 млн сўмгача
Батафсил

● Банкка бориб олинадиган:
◦  Фоизи - 28%
◦  Муддати - 5 йилгача
◦  Миқдори - 100 млн сўмгача
Батафсил
☎️(71) 230 77 77

🏦 МКБанк
● Онлайн: Вақтинча тўхтатилган
● Банкка бориб олинадиган:
1) Микроқарз
◦  Фоизи - 25% дан бошланади
◦  Муддати - 60 ойгача
◦  Миқдори - 100 млн сўмгача
Батафсил

2) Экспресс микроқарз:
◦ Миқдори - 100 млн сўмгача
◦ Муддати - 60 ойгача
◦ Фоизи - 26% дан бошланади
Батафсил

3) Менинг маҳаллам:
◦ Миқдори - 50 млн сўмгача
◦ Муддати - 60 ойгача
◦ Фоизи - 24% дан бошланади
Батафсил
☎️1285

🏦 Ўзмиллийбанк
● Онлайн:
◦  Фоизи - 26% дан бошланади
◦  Муддати - 36 ойгача
◦  Миқдори - 100 млн сўмгача
Батафсил

● Банкка бориб олинадиган:
◦  Фоизи -  25% дан бошланади
◦  Муддати - 36 ойгача
◦  Миқдори - 100 млн сўмгача
Батафсил
☎️1344

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Ўзбекистонда фаолият юритаётган банклар қачон ташкил топган?

▪️Давлат банклари:
1. Туронбанк – 06.11.1990
2. Ўзсаноатқурилишбанк – 25.06.1991
3. Ўзмиллийбанк – 25.10.1991
4. Халқ банки – 16.03.1992
5. Микрокредитбанк – 28.04.1993
6. БРБ – 02.08.1994
7. Алоқабанк – 22.03.1995
8. Агробанк – 07.09.1995
9. Асакабанк – 20.01.1996

▪️Хусусий банклар:
10. Ипак Йўли банк – 31.12.1990
11. Ҳамкорбанк – 30.08.1991
12. Ziraat Bank Uzbekistan – 13.05.1992
13. Гарант банк – 12.05.1994
14. Трастбанк – 21.06.1994
15. Ипотека-банк – 01.03.1996
16. КДБ Банк – 01.03.1997
17. Эрон Содерот банки – 11.10.1999
18. Универсал банк – 09.04.2001
19. Капиталбанк – 07.05.2001
20. Octobank – 23.07.2001
21. Давр-банк – 15.10.2001
22. Инфинбанк – 17.01.2008
23. Asia Alliance Bank – 08.09.2009
24. Ориент Финанс банк – 06.07.2010
25. Mybank – 19.11.2016
26. AVO bank – 19.07.2017
27. Пойтахт банк – 10.01.2019
28. Тенге Банк – 01.06.2019
29. TBC Bank – 22.04.2020
30. Анорбанк – 10.09.2020
31. Uzum bank – 29.11.2021
32. Smart bank – 05.01.2023
33. Apex bank – 30.03.2023
34. Янги банк – 23.05.2023
35. Hayot bank – 06.04.2023
36. Евроосиё Банки – 03.07.2024

Ушбу маълумотлар банклар мустақиллик арафасида олган лицензиялари асосида расмий тарзда ҳисобга олинган.


👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Ўзбекистондаги банкларнинг расмий Telegram каналлари

Марказий банк – @centralbankuzbekistan

▪️Давлат банклари:
1. Асакабанк – @Asakabank_official
2. Ўзсаноатқурилишбанк – @sqbuz
3. Агробанк – @AgrobankChannel
4. Микрокредитбанк – @mikrokreditbank
5. Халқ банки – @xalqbankinfo
6. Туронбанк – @turonbankuz
7. Қишлоқ қурилиш банки – @brb_uzb
8. Алоқабанк – @aloqabank
9. Ўзмиллийбанк – @nbu_official

▪️Хусусий банклар:
10. Ипотека-банк – @ipotekabankofficial
11. Ипак Йўли банк – @ipakyulibankuz
12. Ҳамкорбанк – @Hamkorbankuz
13. Гарант банк – @garantbankuz_official
14. Трастбанк – @trustbankuz
15. Ziraat Bank Uzbekistan – @ziraatbankuzbekistan
16. Пойтахт банк – @bank_poytaxt
17. TBC Bank – @tbc_bank_uzb
18. Анорбанк – @anorbank
19. КДБ Банк – @kdbuzbekistan
20. Uzum bank – @uzumbank
21. Универсал банк – @myuniversalbank
22. Капиталбанк – @kapital24
23. Инфинбанк – @Infin_bank_bot
24. Давр-банк – @davrbankuz
25. Octobank – @Octobank_AJ
26. Asia Alliance Bank – @asiaalliancebank
27. Ориент Финанс банк – @orientfinansbank
28. Mybank – @mybank_uzb
29. AVO bank – @avouzbank
30. Тенге Банк – @Tengebankuz
31. Smart bank – @smart_bank_uz
32. Янги банк – @yangibank_official
33. Apex bank – @apexbank_uzb
34. Hayot bank – @hayotbank_uz

▪️Телеграм канали ҳозирча мавжуд бўлмаган банклар:
35. Эрон Содерот банки
36. Евроосиё Банки

Манба

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️Ноқонуний ўрнатилган банкоматлар олиб ташланмоқда

Ўзбекистон бўйлаб ҳудудларда ноқонуний ўрнатилган банкоматларни олиб ташлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Кадастр агентлиги директори ўринбосари Мирсаид Мирмақсудов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, банкоматларни ноқонуний жойлаштириш ҳолатларига қарши назорат ишлари Марказий банк билан ҳамкорликда олиб борилади ва бу жараён мунтазам давом этади. Ҳозиргача қанча банкомат олиб ташлангани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. Бу ҳақда Марказий банк ёки тижорат банклари қўшимча маълумот бериши мумкин.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏠 Халқ банки билан ўз уйингизга эга бўлинг!

Бунинг учун Банк "Farovon" ипотека кредитини таклиф қилмоқда. Кредит бирламчи бозордан хонадон харид қилиш учун ажратилади.

Шартлари:
муддати: 20 йилгача
бошланғич тўлов: 15%дан бошлаб
йиллик фоизи: 17%дан бошлаб
имтиёзли давр: мижоз хоҳишига кўра 6 ой

Кредитнинг максимал миқдори:
➡️ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун – 330 млн. сўм
➡️ Тошкент шаҳри учун – 420 млн. сўм

Ипотека кредитини субсидия асосида расмийлаштириш учун Халқ банкига мурожаат қилишингиз мумкин.💬

Халқ банкининг ипотека кредити билан кўп қаватли уйдан хонадон харид қилсангиз, уй-жой гаров суғуртасига харажат қилмайсиз.

Бу хабарни уй олиш истагидаги яқинларингизга юбориб қўйинг✈️

Батафсил

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️Эртага барча давлат ташкилотларида “свет” бир соатга ўчади

Бу 25 март – “Ер соати” куни муносабати билан ўтказилаётган махсус акция ҳисобланади. Мақсад табиий ресурсларни асраш ва бу орқали сайёрамизга ғамхўрлик кўрсатишдир.

“Барчангизни ушбу акцияга бефарқ бўлмасликка ва кун давомида атиги 60 дақиқага электр энергиясидан фойдаланмасликка чақирамиз”, дейилади Экология вазирлиги чақириғида.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 Асакабанк ва Ўзмиллийбанк Алоқа марказига ёшларни операторликка ишга таклиф қилмоқда🏦

📩 Асакабанкка резюме юбориш👈
📩 Ўзмиллийбанкка резюме юбориш👈

👉hh.uz орқали резюме юбориш бўйича қадамма-қадам қўлланма👈

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…
Subscribe to a channel