bankxabar | Unsorted

Telegram-канал bankxabar - 🇺🇿Bankxabar

56084

Банк ва молия янгиликлари — биринчи бизда! Канал статистикаси: @bankxabar_statistika Ҳамкорлик ва тижорат масалалари бўйича: @Xabaryozishbot Мурожаат учун: @Xabaryozishbot

Subscribe to a channel

🇺🇿Bankxabar

Ҳоким ёрдамчиси каналига аъзо бўлинг!

Мазкур каналда, камбағал оилалар учун берилаётган имтиёзлар, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича сўнги маълумотлар бериб борилади.

⚠️Мазкур долзарб мавзулар билан танишиб кўринг:
🟡Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлаш
🟡Камбағал оилалар учун 120 млн сўмлик уй жой кредитига тавсия бериш тартиби
🟡Чет тили ўқитувчилари учун 50 миллион сўмлик субсидия
🟡Германиядаги 3000 евролик иш жойи
🟡Жанубий Кореяда 2500 АҚШ долларилик иш жойи
🟡Томорқаси қаровсиз бўлганларга кредит ва "бола пули" берилмайди
🟡Камбағал оилаларга фоизсиз ссуда қарз маблағи ажратилади
🟡Маҳалла еттилиги (раис, ҳоким ёрдамчиси ва бошқалар)нинг асосий вазифалари
🟡Нархи ошган Коммунал хизматларининг янги таърифи
🟡Бола пули ва моддий ёрдам тайинлаш учун онлайн ариза бериш
🟡Маҳалла кўчаларини таъмирлашга ким масъул?

телеграмда аъзо бўлиш учун ҳавола:
/channel/hokim_yordamchilar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Эндиликда банклар четдан маблағ жалб қилиши билан уни қандай лойиҳаларга, қанча муддатга ва қайси шартда бериши ҳақида ҳокимларни хабардор қилади. Ҳокимлар эса тадбиркорлар ишлаб чиққан тайёр лойиҳаларни тўплаб, банкларга тақдим этади — Президент

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦Ipoteka bank OTP Group: Киберхавфсизлик ва барқарор молиявий хизматлар учун мустаҳкам қадамлар

Бугун Тошкентдаги Интерконтинентал меҳмонхонасида банк ва тўлов ташкилотларида киберхавфсизлик ҳамда кибербарқарорлик масалаларига бағишланган муҳим семинар бўлиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда Ипотека банк OTP Group ташаббуси билан ташкил этилди. Семинарда банклар ва тўлов ташкилотлари мутахассислари, халқаро экспертлар иштирок этиб, киберхужумлар ва онлайн фирибгарликларга қарши самарали ёндашувлар билан ўртоқлашишди.

Ипотека банк OTP Groupнинг операцион блок раҳбари Максим Биков ўз чиқишида:

Янги технологиялар даврида фақат маълумотларни эмас, балки мижозларнинг билим ва хабардорлигини ҳам ҳимоя қилиш муҳим. Молиявий саводхонликни ошириш – барқарор ва ишончли банк муносабатларининг асосидир
— дея таъкидлади.

Семинар якунида йирик банклар ва IT компаниялар ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва хавфсизликни янада ошириш бўйича келишувларга эришишди.

🏦 Ипотека банк OTP Group бугунги кунда нафақат замонавий молиявий хизматлар таклиф қилмоқда, балки мижозларнинг хавфсизлиги ва молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида махсус лойиҳа ва подкастлар устида ҳам иш олиб бормоқда.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️ФИРИБГАРЛАРНИНГ ЯНА БИР НАЙРАНГИ

Онлайн фирибгарлар Telegram мессенжери орқали фойдаланувчиларни алдаш мақсадида “Toyga taklifnoma, iltimos uydagilarga ham tashlang, ochilmasa boshqa telefonda oching” мазмунидаги хабарга қурилмага зарар етказувчи бириктирилган APK файлни юборишмоқда.

Бириктирилган файлни юклаб олган заҳоти қурилмангиз хавф остида қолиши мумкин. Фирибгарлар фойдаланувчи номидан спам хабарлар тарқатиш, бошқа фирибгарлик схемаларида фойдаланиш, шунингдек, шахсий маълумотларни ўғирлаши мумкин.

Фирибгарларга алдовига тушиб қолмаслик учун ҳушёрликни оширинг ва нотаниш аккаунтлардан келган файлларни юклаб олманг!

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️Наманганда ҳоким ёрдамчиси ва унинг қизи катта миқдордаги кредитни талон-торож қилганлиги аниқланди

2025 йил 5 март куни Наманган туман судида ҳоким ёрдамчиси Р.Т. ва унинг қизи Д.Т.га нисбатан жиноий иш кўриб чиқилди.

Маълум бўлишича, Р.Т. қизи номига МЧЖ очиб, кредитга олинган 350 млн сўмни бизнис ривожига эмас, бошқа компания ҳисоб-рақамига ўтказган. Кейин жиҳозларни номаълум шахсларга сотиб, пулни шахсий эҳтиёжларига ишлатишган ва кредитни қайтармаган.

Судда улар айбини тан олди. Р.Т. 1 йил 6 ой, Д.Т. эса 6 ой ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинди. Зарар тўлиқ қопланган.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Кредит тўловини кўпроқ тўласам нима бўлади?

Агар сизнинг ойлик кредит тўловингиз, масалан, 1 млн сўм бўлса ва сиз тасодифан ёки ўз хоҳишингиз билан 1,5 млн сўм тўласангиз — бу маблағнинг ортиқча қисми бекор кетмайди.

Банк тўланган 1,5 млн сўмнинг 1 млн сўмини жорий тўлов сифатида қабул қилади, қолган 500 минг сўм эса асосий қарзингизни камайтиришга йўналтирилади. Бу эса кредитингизни тезроқ ёпишга ёрдам беради.

☝️Ҳуқуқий асос: 3030-сонли Низом

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

✨ HUAWEI nova 13 seriyasi – bu uslub, qudrat va zamonaviy texnologiyalar birlashgan smartfon! 🚀

📸 Kameralar: Sun’iy intellektga ega 50 MP asosiy kamera va 60 MP selfi kamerasi – mukammal suratlar uchun!
🌈 Displey: Yorqin OLED 120 Hz – ravonlik va boy ranglar!
⚡️ Quvvatlash: 100 Vt – atigi 10 daqiqada 50% zaryadlanish, har doim faol hayot uchun!

Goʻzallik, aqllilik va tezlik – nova 13 bilan hammasi bir joyda! 💫💙

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️Электрон пул ўтказмаларидаги янги талабларда мижозлар учун қўшимча қийинчилик бўлмаслиги маълум қилинди

Марказий банк тўлов ташкилотлари ва электрон пул тизими операторлари фаолияти бўйича ички назорат қоидаларига киритилган ўзгаришлар юзасидан тушунтириш берди.

☑️ Эътиборли жиҳатлар:
▪️ Агар ички электрон пул ўтказмаси миқдори БҲМнинг 30 баробари (ҳозирда 10 млн сўмдан ортиқ) бўлса, жўнатувчи шахснинг идентификацион маълумотлари ҳам ўтказма билан бирга юборилиши лозим.
▪️ Бу талаб фақат тўлов ташкилотлари ва банклар ўртасидаги маълумот алмашинуви учун мўлжалланган.
▪️ Мижозлар учун ҳеч қандай қўшимча ҳаракат ёки қийинчилик талаб қилинмайди, чунки маълумотлар аввалдан (аккаунт очиш пайтида) банк тизимига киритилган бўлади.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Ишсиз фуқароларга субсидия (қайтарилмайдиган маблағ) ва ссуда (фоизсиз қарз) ажратиш бўйича аризалар қабули бошланди

Субсидия ва ссуда аризалари жисмоний шахслардан тест режимда қуйидаги 3 та йўналишда қабул қилинмоқда.

☑️ Уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун субсидия (1 125 000 сўм).
☑️ Миграциядан келган шахсларга қишлоқ хўжалиги кооперативларига устав фонди киритиш учун субсидия (3 750 000 сўм).
☑️ Камбағал оила аъзоларига зарур асбоб-ускуналар учун ссуда (18 750 000 сўм).

☑️ Мазкур маблағлардан фойдаланиш учун асосий талаблар:

▪️ Ижтимоий ҳимоя реестри ёки камбағал оила реестрига киритилган оила эгаси ёки аъзоси бўлиш;
▪️"Ишсизлар реестрида" ишсиз деб эътироф этилган бўлиш.

👉Онлайн ариза бериш

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 Микрокредитбанк Европа Инвестиция Банки билан 40 миллион еврога меморандум имзолади

Микрокредитбанк Ўзбекистондаги тижорат банклари орасида биринчи бўлиб Европа Инвестиция Банки билан 40 миллион евро қийматидаги меморандумни имзолади.

Мазкур меморандум жорий йилнинг 3–4 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилган "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" биринчи саммити доирасида имзоланди.

Таъкидлаш жоизки, Европа Инвестиция Банки билан ҳамкорлик Микрокредитбанкнинг халқаро майдондаги ишончлилигини янада оширади ҳамда уни глобал инвесторлар учун жозибадор молиявий институтга айлантиради.

Батафсил

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Светлана Хе — Uzum Bank'нинг янги бошқарув раиси

Светлана Хе Кузатув кенгашининг тасдиғи ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг розилигидан сўнг Uzum Bank бошқаруви раиси лавозимида ўз фаолиятини бошлади.

Янги лавозимда у банкни стратегик ривожлантириш ҳамда фойдаланувчилар ва бизнес учун инновацион финтех-маҳсулотларни яратишга эътибор қаратади.

Маълумот учун, бунга қадар Светлана Хе Ўзбекистон банк соҳасида 20 йилдан ортиқ фаолият юритган, хусусан, Yangi Bank, Octobank ҳамда Kapitalbank’да раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️Эндиликда 11,25 млн сўмдан юқори пул ўтказмалари қатъий назоратда бўлади

2025 йил 2 июлдан бошлаб тўлов тизимлари, электрон пуллар ва тўлов ташкилотлари фаолияти устидан назорат кучайтирилади.

Бу ҳақда Марказий банк ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қарор қабул қилди.

☑️ Янги тартибларга кўра:
▪️Агар жисмоний шахс тўлов ташкилоти иловасида аккаунт очмоқчи бўлса;
▪️Электрон терминал (E-POS) орқали фаолият бошламоқчи бўлса;
▪️187,5 миллион сўмдан кўп операцияни аккаунтсиз амалга оширмоқчи бўлса;
▪️Ёки мижоз ҳақидаги маълумотлар шубҳали бўлса — ташкилот мижозни текшириши шарт бўлади.

☑️ Шу билан бирга, 11,25 млн сўмдан юқори электрон пул ўтказмаларида жўнатувчи ва қабул қилувчи ҳақида тўлиқ маълумотлар кўрсатилиши мажбурий бўлади. Бунда:
▪️Жисмоний шахслар учун паспорт/ID-карта рақами, туғилган сана ва жойи;
▪️Юридик шахслар учун ташкилот номи ва СТИР илова қилинади.

Ҳар бир операция таваккалчилик даражасига қараб баҳоланади ва идентификация маълумотлари алоҳида сақланади.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

O‘zLiDeP кексаларнинг банклардаги омонатлари учун фоиз ставкаларни оширишни ҳамда имтиёзли кредитлар ажратишни таклиф қилмоқда

O‘zLiDeP ташаббуси билан ташкил этилган давра суҳбатида кексаларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

Давра суҳбатида кексаларга банклардан имтиёзли кредитлар ажратиш, кексаларнинг банклардаги омонатлари учун фоиз ставкаларини ошириш орқали уларни моддий қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар ҳам муҳокама қилинди.

Давра суҳбати сўнгида юқоридаги икки лойиҳа концепциясини яратишга келишиб олинди.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 Бугун — Халқ банки бошқаруви раиси Шуҳрат Халдарович Атабаевнинг туғилган куни!

Шуҳрат Атабаев 1978 йилда туғилган бўлиб, Тошкент молия институти, Япониянинг сиёсий фанлар миллий институти ҳамда Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини муваффақиятли тамомлаган.

Фаолиятини 1995 йили Нaвoий вилоятидаги 14-мактабда инглиз тили ўқитувчиси сифатида бошлаган. Шунингдек, 2005-2021 йиллар оралиғида Халқ банки, Марказий банк ва Ипотека банкда турли раҳбарлик лавозимларида ҳам ишлаган. 2021 йил июль ойидан буён Халқ банки бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келмоқда.

Шу ўринда, Шуҳрат Халдаровични туғилган куни билан самимий муборакбод этамиз! У кишига сиҳат-саломатлик, узоқ умр, янги муваффақиятлар ва эл манфаати йўлидаги эзгу ишларида зафарлар тилаймиз!

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Бизнес юритишда муаммо эмас, уни қандай ҳал қилишингиз муҳим.

Айниқса, молиявий масалаларда тўғри ва ўз вақтида қилинган ечим бизнесингиз ривожини таъминлайди.

"Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси" АЖ молиявий хизматлари билан сиз исталган мураккаб вазиятни самарали ҳал қилишингиз мумкин.

Биз билан биргаликда ҳар қандай қийинчилик сиз учун янги имкониятга айланади.

🟦 Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси

@edcomuz | +99871 205-57-57

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Кредит қарзи ёпилган, аммо банк гаровдаги мулкни тақиқдан чиқармаяпти – қонунбузарликми?

☑️ Марказий банкнинг 3030-сонли низомига мувофиқ, Банк қарздорлик тўлиқ сўндирилганидан сўнг уч иш куни ичида:
▪️Гаровда турган мулкни тақиқдан чиқариши;
▪️Гаров реестридан тегишли ёзувларни олиб ташлаши шарт.

❓Агар банк бу талабни бажармаса, қандай чоралар кўрилади?
☑️ Марказий банкнинг 3492-сонли низомига кўра, бундай ҳолатларда банкка жарима қўлланилиши мумкин:
▪️Ҳар бир ҳолат учун 5 млн сўм;
▪️Жами жарима миқдори 100 млн сўмдан ошмаслиги белгиланган.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

Субсидия ва ссуда олиш учун келиб тушган аризаларни кўриб чиқиш тартиби

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳакамасининг 11.03.2025 санадаги 158-сонли қарорига асосан келиб тушган аризаларни маҳалла еттилиги томонидан кўриб чиқиш йўриқномаси

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

БИРЛАМЧИ БОЗОР УЧУН АВТОКРЕДИТЛАР
(Банкларнинг Бош офис масъул ходимлари томонидан берилган маълумот асосида тайёрланди)

🏦 Агробанк
◦ Фоизи - 24% дан бошланади
◦ Муддати - 5 йилгача
◦ Бошланғич тўлов - 25%
Батафсил
☎️1216

🏦 АлоқаБанк
◦ Фоизи - 25% дан бошланади
◦ Муддати - 5 йилгача
◦ Бошланғич тўлов - 15% дан бошланади
Батафсил
☎️71 230-77-77

🏦 Халқ банки
(Иш ҳақи лойиҳаси)
◦ Фоизи - 25%
◦ Муддати - 60 ойгача
◦ Бошланғич тўлов - 25%
Батафсил
☎️1106

🏦 ЎзСҚБ
◦ Фоизи - 25% дан бошланади
◦ Муддати - 60 ойгача
◦ Бошланғич тўлов - 25% дан бошланади
Батафсил
☎️1180

🏦 Асакабанк
«Автокредит 2.4»
◦ Фоизи - 23.5% дан бошланади
◦ Муддати - 60 ойгача
◦ Бошланғич тўлов - 20% дан бошланади
Батафсил

«Автокредит GM»
◦ Фоизи - 5.5% дан бошланади
◦ Муддати - 48 ойгача
◦ Бошланғич тўлов - 30% дан бошланади
Батафсил

«Автокредит Kia I»
◦ Фоизи - 14% дан бошланади
◦ Муддати - 60 ойгача
◦ Бошланғич тўлов - 20% дан бошланди
Батафсил

«Автокредит Kia II»
◦ Фоизи - 8.5% дан бошланади
◦ Муддати - 60 ойгача
◦ Бошланғич тўлов - 20% дан бошланди
Батафсил
☎️ 1152

🏦 Ўзмиллийбанк
◦ Фоизи - 4% дан бошланади
◦ Муддати - 60 ойгача
◦ Бошланғич тўлов - 25% дан бошланади
Батафсил
☎️1344

🏦 БРБ
◦ Фоизи - 23.99% дан бошланади
◦ Муддати - 60 ойгача
◦ Бошланғич тўлов - 25% дан бошланади
Батафсил
☎️1254

🏦 Туронбанк
“Imkoniyat 2.0” автокредити
◦ Фоизи – 25%
◦ Муддати – 60 ойгача
◦ Бошланғич тўлов – 25% дан бошланади    
Сайтга ўтиш

“Green Avto” автокредити
◦ Фоизи – 25%
◦ Муддати – 60 ойгача
◦ Бошланғич тўлов – 25% дан бошланади
Сайтга ўтиш

“AvtoSelf 2.0” автокредити
◦ Фоизи – 25,99%
◦ Муддати – 48 ойгача
◦ Бошланғич тўлов – 25% дан бошланади
Сайтга ўтиш
☎️ 1220

🏦 Гарантбанк
◦ Фоизи - 25% дан бошланади
◦ Муддати - 60 ойгача
◦ Бошланғич тўлов - 24% дан бошланади
Батафсил
☎️1326

🏦 МКБанк
Енгил автомобиллар учун
◦ Фоизи - 27%
◦ Муддати - 60 ойгача
◦ Бошланғич тўлов - 25%
Батафсил

Комфорт автокредит
◦ Фоизи - 28%
◦ Муддати - 60 ойгача
◦ Бошланғич тўлов - 25%
Батафсил
☎️1285

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

👤 AloqaBank орқали бизнесингизни бошланг! Ёш тадбиркорларга молиявий кўмак!

💠 2025 йил 14 февралдаги Президент қарори (PQ-62-сон) ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган. Ана шу қарор ижроси доирасида Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Богишамол маҳалласидан бўлган Муминов Жўрабек 246 миллион сўмлик имтиёзли кредитга эга бўлди.

🐝 Муминов Жўрабек ушбу имкониятдан унумли фойдаланиб, асаларичилик йўналишида фаолият бошлади. AloqaBank томонидан берилган кредит эвазига асалари парвариши учун зарур жиҳоз ва анжомларни тоғли ҳудудларга етказиш мақсадида FOTON TUMAN юк машинаси сотиб олинди. Лойиҳа доирасида 3 та янги иш ўрни яратилиб, ёшлар бандлигига ҳисса қўшилди.

👥 AloqaBank'нинг ёш тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш сиёсати нафақат шахсий бизнесларни ривожлантирмоқда, балки экологик ва иқтисодий аҳамиятга эга бўлган асаларичилик соҳасининг кенгайишига ҳам хизмат қилмоқда.

☑️ “Ёшлар бизнеси учун” имтиёзли кредит шартлари:
Йиллик фоиз ставкаси — 18,0%
Максимал сумма:
▪️ Жисмоний шахсларга — 100 млн сўмгача
▪️ Якка тартибдаги тадбиркорларга — 1,5 млрд сўмгача
▪️ Юридик шахсларга — 5,0 млрд сўмгача
Кредит муддати — 7 йилгача (2 йилгача имтиёзли давр билан)
Кредит мақсади — “Ёшлар бизнеси” дастури доирасида тадбиркорликни ривожлантириш

🏦 AloqaBank — орзуингиздаги бизнесни бошлашда ишончли ҳамкор!


👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 Kapitalbank o‘zini o‘zi band qilganlar va yakka tartibdagi tadbirkorlar uchun foydalanilgan avtomobillar xaridi bo‘yicha mikrokreditlarni yo‘lga qo‘ymoqda

Taklif Chevrolet, Kia, Skoda, Hyundai, BYD rusumidagi foydalanilgan avtomobillar uchun amal qiladi.

Shartlar:
• Miqdori — 300 mln so‘mgacha
• Muddati — 60 oygacha
• Stavkasi — yillik 22,99% dan boshlab

Batafsil ma’lumotni 1340 raqami yoki kapitalbank.uz saytidan olishingiz mumkin.

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 КАПИТАЛБАНК БУГУН 24 ЁШДА!

«Капиталбанк» акциядорлик тижорат банки Ўзбекистондаги биринчи хусусий тижорат банкларидан биридир.

📄Капиталбанк 2001 йил апрель ойидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки лицензияси асосида фаолият юрита бошлаган.

🥳 @Bankxabar канали ушбу кун билан банкнинг серғайрат жамоасини қутлайди ва келажакдаги ишларига муваффақият тилайди. Халқ хизматидан тўхтаманг азаматлар!

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

⚡️ ЭНЕРГИЯ УЧУН ТЎЛОВДА ҚИЙИНЧИЛИККА ДУЧ КЕЛГАН ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРГА 1 МИЛЛИОН СЎМДАН МОДДИЙ ЁРДАМ БЕРИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 апрелдаги ПҚ-134-сон қарорига кўра, қуйидаги қўллаб-қувватлаш чоралари амалга оширилади:

☑️ 2025 йил 1 майдан 2027 йил 1 апрелгача "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган ва шу каби эҳтиёжманд оилаларга:

▪️Электр энергияси учун ойига 150 кВт соатгача;
▪️Табиий газ учун иситиш мавсумида ойига 250 куб метргача, қолган вақтларда 150 куб метргача – базавий меъёрда фойдаланган қисм учун компенсация олади.

☑️ Бир марталик моддий ёрдам(2025/2026 йилги иситиш мавсуми учун):
▪️2025 йил ноябрь ойида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан моддий ёрдам берилади.
▪️Ёрдам олувчилар:
— Реестрга киритилган оилалар;
— “Маҳалла етиллиги” хулосасига кўра моддий ёрдамга муҳтож, лекин реестрда йўқ оилалар, жумладан:
— Бокувчисини йўқотганлар, ногирон фарзанд парваришлаётганлар, узоқ даволанишга муҳтожлар, якка кексалар ва бошқалар.

☑️ Маҳаллаларда реестр рўйхатлари янгиланади: 2025 йил 1 октябргача ҳар бир маҳалла бўйича эҳтиёжманд оилалар рўйхати янгиланади. Реестрдаги оилалар сони маҳалладги эҳтиёжманд оилаларнинг 40%идан ошмаслиги керак.

☑️ Молия масаласи: Барча компенсация ва моддий ёрдам тўловлари “Халқ банки” орқали амалга оширилади. Давлат бу мақсадда махсус маблағлар ажратади.

Тўлиқ маълумот учун ушбу файлни ўқиб чиқинг!


👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 Капиталбанкда корпоратив маданият — илҳомлантириб ривожланишга хизмат қилади

Капиталбанкда корпоратив маданият қандай шаклланаётгани, HR-бренд ва халқаро Top Employer сертификатини олиш ҳақида.

Ёндошувлар, қадриятлар ва корпоратив муҳитни ривожлантириш ҳақида батафсил — ҳавола орқали танишинг

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 Асакабанк ташаббуси билан Сайхунободда 12 минг туп кўчат экилиб, янги боғ барпо этилди🌱

Сайхунобод туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кенг қамровли ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Ушбу эзгу тадбир Сайхунобод туман ҳокимлиги ҳамда “Асакабанк” АЖ Гулистон Банк хизматлари маркази ҳамкорлигида ташкил этилди. Лойиҳа доирасида Амир Темур маҳалласи ҳудудида ташландиқ ҳолда бўлган ер майдонида 12 минг туп мевадор ва манзарали кўчатлар эклиб, янги замонавий боғ барпо этилди.

Бу ишлар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик ҳолатни яхшилаш, аҳоли учун дам олишга қулай шароитлар яратиш ҳамда туманнинг кўркини янада ошириш мақсадида амалга оширилди. Янги боғ нафақат туман аҳолиси, балки ташриф буюрувчи меҳмонлар учун ҳам севимли масканга айланиши шубҳасиз.

🏦"Асакабанк" АЖ нафақат молиявий хизматлар кўрсатишда, балки жамият ва атроф-муҳит равнақига ҳисса қўшишда ҳам фаол иштирок этмоқда. Табиатни асраш – келажакни асрашдир.


👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

🏦 InfinBANK "Корпоратив бошқарувда комплаенснинг ўрни" мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди

InfinBANK бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Равшан Кадиров KPMG ҳамда Америка Савдо Палатаси (AmCham) билан ҳамкорликда ташкил этилган "Корпоратив бошқарув: комплаенс ва ички аудитнинг долзарб масалалари" мавзусидаги давра суҳбатида қатнашди.

Тадбирда йирик халқаро компаниялар, банк сектори ва бошқа ташкилотларнинг мутахассислари ҳамда вакиллари ички назорат, хатарларни бошқариш ва меъёрий талабларга риоя этиш соҳасидаги замонавий муаммоларни муҳокама қилдилар. Шунингдек, иштирокчилар корпоратив бошқарувнинг шаффофлиги ва самарадорлигини оширишга қаратилган тажриба ва амалиётлари борасида ўзаро фикр алмашдилар.

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️19:00 гача

Бугун - 4 апрель куни банкларда тўловлар 19:00 гача узайтирилди.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️БАНКЛАРДА МАВЖУД БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ
(04.04.2025 ҳолатига)

Айни пайтда қуйида кўрсатилган банклар томонидан hh.uz платформасига жами 609 та бўш иш ўринлар мавжудлиги ҳақида маълумот жойланган:

💳 «UZUM TECHNOLOGIES»да жами 129 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦 Ҳамкорбанкда жами 76 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 ТБС банкда жами 37 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦 АВО банкда жами 40 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Октобанкда жами 52 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦Янги банкда жами 7 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Халқ банкида жами 24 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Капиталбанкда жами 18 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Тенге банкда жами 12 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Инфинбанкда жами 14 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦 Ўзмиллийбанкда жами 19 та вакансия мавжуд— Батафсил

🏦 Апекс банкда жами 14 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Анорбанкда жами 19 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Ипак Йўли банкда жами 16 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 МКБанкда жами 8 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Давр банкда жами 10 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Агробанкда жами 5 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Гарант банкда жами 4 та вакансия мавжуд—Батафсил

🏦 Туронбанкда жами 3 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦 Ипотека банкда жами 37 та вакансия мавжуд — Батафсил

🏦 Бизнесни ривожлантириш банкида жами 65 та вакансия мавжуд — Батафсил

Ушбу вакансиялар бўйича тўлиқ маълумот олиш учун «Батафсил» деб ёзилган сўз устига босинг.

📩 hh.uz орқали резюме юбориш бўйича қадамма-қадам қўлланма👈

👉Банкка ишга кирмоқчи бўлган ва банкда ишлаётганлар учун қўланмалар👈

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

👤 AloqaVentures 2025 йилни қандай стартаплар билан бошлади?

Президентнинг 2025 йил 14 февралдаги ПҚ-62-сонли қарорида “Инновацион ёшлар” лойиҳаси бўйича венчур жамғармалари орқали ёшларнинг стартап лойиҳаларига капитал инвестициялар киритиш ва бошқа бир қатор йўналишларда қўллаб-қувватлаш белгиланган.

Мазкур қарор ижроси доирасида 2025 йилнинг бошиданоқ AloqaVentures ўз инвестиция портфелини учта истиқболли стартап билан бойитди. Ушбу лойиҳалар сунъий интеллект, логистика, рақамли бошқарув ва бизнесни автоматлаштириш каби соҳаларда фаолият юритиб, Ўзбекистон ва минтақадаги рақамли экотизим ривожига ҳисса қўшмоқда.

☑️ Unitlab.ai — сунъий интеллектни тезроқ, арзонроқ ва самарали татбиқ этишга ёрдам берувчи платформа
AloqaVentures томонидан $200 000 инвестиция жалб қилинган мазкур стартап маълумотларни белgilаш ва ML модellarни бошқариш жараёнини автоматлаштиради.

▪️Unitlab.ai афзалликлари:
– маълумот белгилашни 15 баробар тезлаштиради,
– харажатларни 5 баробаргача қисқартиради,
– ML муҳандисларининг вақтини 60% гача тежайди.
unitlab.ai сайтига ўтиш

☑️ DATATRUCK (Fintruck) — АҚШда фаолият юритувчи логистика платформаси
Freight Tech соҳасидаги ушбу SaaS платформа $300 000 миқдорида Pre-Series A инвестициясини олди.

DATATRUCK нима беради?
▪️ TruckGPT AI ёрдамида юк ташиш бизнесининг 60% жараёнини автоматлаштиради,
– 250 дан ортиқ компания бу платформадан фойдаланмоқда.
datatruck.io сайтига ўтиш

☑️ BITO ERP — бизнес учун рақамли экотизим: BITO $200 000 миқдорида инвестиция жалб қилди ва 1000 дан зиёд компанияларга рақамли трансформацияда ёрдам берди.

▪️BITO ERP имкониятлари:
– бир нечта бизнесни бир тизимда бошқариш,
– QR-код орқали тўлов,
– мижозлар билан чуқур алоқа,
– мультивалюта, кэшбэк, офлайн/онлайн режим, Telegram-бот ва бошқалар.
bito.uz сайтига ўтиш

👤AloqaVentures ушбу стартаплар орқали Ўзбекистон ва минтақадаги корхоналарни глобал рақамли трансформация йўлига етаклашни мақсад қилган.



Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️Octobank Moody’s халқаро кредит рейтингига сазовор бўлди

Moody’s халқаро рейтинг агентлиги Octobankга халқаро кредит рейтингини тақдим этди. Рейтинг бўйича прогноз — барқарор.

☑️ 2024-йил якуни бўйича банкнинг соф фойдаси 144 миллиард сўмни ташкил этди, активлар рентабеллиги – 4,8%, активларнинг 80% ликвид маблағлардан иборат. Банк капитали етарлилик кўрсаткичлари бўйича юқори натижаларга эга: биринчи даражали капитал – 38%, умумий капитал – 48,3%.

Moody’s келгуси 12-18 ой ичида Octobank'нинг молиявий ҳолати барқарор қолишини прогноз қилмоқда. Банк Бошқаруви раиси Искандар Турсунов ушбу рейтинг халқаро ҳамкорлар билан муносабатларни мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнашини таъкидлади.

Реклама

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…

🇺🇿Bankxabar

❗️Марказий банк ҳисоб-китоблар клиринг тизими тартибини янгиламоқда: Billing тизимлари учун янги талаблар жорий этилади

Марказий банк ҳисоб-китоблар клиринг тизими тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қарор лойиҳасини эълон қилди.

Ушбу ўзгаришлар асосан billing тизимларини клиринг тизимига улаш ва тўлов маълумотларини узатиш жараёнларини тартибга солишга қаратилган.

☑️ Billing — бу турли хизматлар учун (масалан: коммунал тўловлар, мобил алоқа, интернет, давлат хизматлари) электрон ҳисоб-китоб қилиш ва тўловларни қабул қилиш тизими.
Оддий қилиб айтганда, billing тизимлари орқали одамлар ўз хизмат тўловларини текшириб, тўловни онлайн амалга ошира олади.

☑️ Клиринг — бу банклар ва молиявий ташкилотлар ўртасидаги ҳисоб-китобларни мувофиқлаштириш жараёни.
Масалан, сиз бирор хизмат учун тўлов қилганингизда, пул аввал сизга хизмат кўрсатган ташкилотнинг ҳисоб рақамига етиб бориши керак. Ана шу маблағларни аниқ ҳисоблаб, қайси банк кимга ва қанча тўлаши кераклигини белгилаб берувчи тизим — клиринг тизими дейилади.

☑️ Низомга киритилаётган асосий ўзгаришлар:
▪️Billing тизимларини клиринг тизимига улаш учун техник ва ҳуқуқий талаблар жорий этилади.
▪️Тест режимида текшириш жараёни амалга оширилади.
▪️Баъзи ҳолларда тегишли давлат идораларидан рухсат олиниши талаб этилади.
▪️Техник ҳужжатлар, маълумот алмашиш формати ва хавфсизлик стандартлари белгиланади.
▪️Тўловларнинг хавф даражаси баҳоланиб, эҳтиёт чоралари кўрилади.

Янги тартиблар billing тизимлари ва банклараро клиринг тизими ўртасидаги ишончли ҳамкорликни таъминлайди. Бу эса фуқаролар ва тадбиркорлар учун онлайн тўловларни тез, хавфсиз ва қулай амалга ошириш имконини беради.

👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Читать полностью…
Subscribe to a channel