bashorat_otajonova | Unsorted

Telegram-канал bashorat_otajonova - Bashorat Otajonova

365

Instagram: @poetess_otajonova

Subscribe to a channel

Bashorat Otajonova

***

Ихлос билан йўлга чиққан одам
Ҳар бир қадамини хайрга йўяр
Қанотида ихлос ташиган қуш
Ҳаво оқимларин танир бемалол

Ихлос билан ариқ лабига тошган сачратқи
Илдизларин эркин қўяр тупроққа
Тоғдан из олган сувни
Уммонгача етказар ихлос

Сенга мактуб юборгандим,
Бу орада:
Ихлос билан йўлга чиққан одам
Муроду мақсадига етди
Қанотида ихлос ташиган қуш
Омон қайтди олис шимолдан
Ариқ лабига тошган сачратқи
Яшил гиламга айланди
Тоғдан из олган сувни
Уммонгача элтиб қўйди ихлос
Мен эса ҳануз жавоб кутяпман.

Башорат Отажонова

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

***
Мен рассомман
Совуқ рассомман
Совуқ ранглардан фойдаланиб ишлайман сурат
Ва қувват оламан совуқ ранглардан
Юрагимни тутиб иситаман ҳисларни
совуқ рангларга
Масалан, касалванд онамни
қандай қилиб ишлайман қуёш рангида?
Ундан кўра, чизаман сувнинг суратин
Улар орасида деярли фарқ йўқ
Онам ҳам сувдай сокин
Бу сукут ортида оламни маҳв этар мавжлар яширин
Синиқ табассуми сувдай сингади ҳужайраларимга
Сувсиз ҳаёт бўлмаганидек, нимжон онам билан ҳаёт муҳташам
Сувнинг расмин чизсам ўзимни санайман энг моҳир рассом

Ёки бобомнинг суратин ишласам,
(у ўлган, бироқ ҳоли-жонимга қўймас, мени чиз, дея)
Қандай рангдан фойдаланаман?
Жигарранг ва ғадир қўллари,
Офтоб олган ва қишда ҳам аслига қайтмас
(тўғрироғи рангини йўқотган)
юзини ифодалайман қайси рангларда?
Зеро, ранг-баранг эди бобом.
Тириклигида мен учун эккан дарахтлари ҳурмати,
Борлиққа,
Худога меҳри ҳурмати,
Япроқнинг суратин чизаман
Ҳали етилмаган оч яшил рангда

Яна Шеърнинг суратин чизишим мумкин
Шеър Денгиз
Шеър Осмон
Шеър Кўнгил

Мен совуқ рассомман,                                   
Мен совуқ расмман,                                                                                                
Совуқ ранглар-ла чизилганман ўзим ҳам                                                                                                           
Моҳирлигимга тан бериш учун
Излаб топинг Севгилим ҳақидаги
“Абадий музликлар” асарин

Заҳро Нажот
Башорат Отажонова таржимаси

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

ТОРТИБ ОЛ
(публицистик шеър)

Чечаклар сўлмоқда – осмон мусаффо!
Гўдаклар ўлмоқда – осмон мусаффо!
Тобутлар қайтмоқда ўзга давлатдан,
Тобутлар қайтмоқда ҳарбий хизматдан.
Тозилар хотинни хўрлайверади,
Қозилар етимни зўрлайверади –
Фойда йўқ қарғиш-у
пушмонларингдан,
Ватанни тортиб ол
душманларингдан…

Қоплонлар талайди тариқатингни,
Карвонлар топтайди маърифатингни,
Чинқириб ётганда бечора номус,
Жилпанглаб чопарлар: Бизники қомус!
Токай сен лабингни тишлайверасан,
Уйингда ёстиқни муштлайверасан?
Фойда йўқ қарғиш-у
пушмонларингдан,
Ватанни тортиб ол
душманларингдан.

Ёвларинг – миллатни талаётганлар,
Ямлаган, тўймаган, ялаётганлар,
Йўқолсин сохталик демаганлар ҳам,
Деганни қамчилаб, қамаганлар ҳам,
Бошингда қиличин сермаган – ғаним,
Қаҳратон қишда газ бермаган – ғаним,
Қўйнингда исиниб ётганлари бор,
Юртида юртини сотганлари бор.
Фойда йўқ қарғиш-у
пушмонларингдан,
Ватанни тортиб ол
душманларингдан.

Бас, етар, инингда ётма қунишиб,
Ярасин ялаган мушукдай ғингшиб.
Ҳовлингда изғийди бир гала кўппак,
Ҳакимга ўлжасан, ҳокимга шиппак.
Қироли саналсанг ғурур, орингни,
Қароли бўлмассан хизматкорингни.
Шу халқнинг оғирин қилгани енгил,
Виждонни тоза тут, чўққига интил.
Йўқса, шу шўрвани ҳўплайверсан,
Қорнингга мағзава тўплайверсан.
Фойда йўқ қарғиш-у
пушмонларингдан,
Ватанни тортиб ол
душманларингдан.

Шаҳриёр Шавкат

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

Одамлар кечира олмайдиган ягона нарса — сен охир оқибат уларсиз ҳам йўлда давом этишингдир.

Марина Цветаева

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

"Yoshlar ovozi" gazetasiga rahmat 🍀

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

Ko‘chalar gul isi bilan to‘lgandir...

✍Bashorat Otajonova she‘ri

🎤Rashid Xo‘jamov ijro etdi.


T.me/rashidxujamov_ijodi 🕊

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

***
Ўзгартиринг оғзимнинг ўрнин,
Кўзларимни қўйинг кўксимга.
Юрагим алмашсин
қўлларим билан.
Изтиробни англамоқ учун
Aлмаштиринг жойин
бу ёлғизликнинг.

***
Мен ўйлайман
жангдан қочган аскарлар ҳақда,
яна аскарлардан қочган
жанглар ҳақда ҳам.
Ўйлайман Ватаним байроғин –
шу қадар чекиндики ортга,
энди уни шкафдан олиб,
эгнимга иламан ҳар куни,
ва ишга отлангум шу қиёфада.

Азизам,
сен ёнимдан кетма,
нафасингни ютгил ичингга.
Бармоқларинг шунчаки
сенга етишишнинг ўн йўли бўлсин.
Бу қўл йўлдир –
боши берк бўлса ҳам
беш кўча шу йўлга элтади.
Гарчи билгум буни,
индама,
эркалай сени.

Ичимда
жангдан қочган бир аскар яширин.
Урушни
Ўқир,
Ёзар,
Ўйнар.
У ҳисбга тушган бир жангда.

Энди вайронага айланган уйлар.
Ғиштлардан мен учун бир тана ярат
Ва бўш қолдир
бир ғиштнинг жойин
менинг кўксимда

***
Ёлғиз –
у ётоқда қучса соясин,
Ёлғиз –
агар уйдан чиққач
кўрса ортидан эргашган сояларни,
эгасиз сояларни.
Ёлғиздир у –
сояси ўзига тушган бир занжи каби.

© Маҳди Ашрафи

Форс тилидан Б.Отажонова таржималари

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

​​ҲИЖРОН ФАСЛИ

Ойналарга юз босади шаб,
Қамчилайди боғларни шамол.
Исми мавҳум фасл оралаб
бир Эркакни излайди хаёл.
(“Олай десанг нафас нозиктаъб...”
хўрсинади хобгоҳда аёл)

О, каминда гумонлар ёнар
часир-чусур.
Эркак исинар.
Ичиб қўяр сўнг бўм-бўш хона
унинг мажҳул хотирасини.
(Ғудранади Эркак: “Ниҳоят
эслолмадим унинг исмини...”)

Пар ёстиқққа ушалар кўнгил,
Аёл ёлғиз... (биринчи марта)
Эркак, сигор ва бир уюм кул.
Зарда билан тортилар парда.
(Кимлигини англаган фасл
сайр бошлар тунги шаҳарда)

© Башорат Отажонова

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

***
Сен тонгдан печкага олов қалайсан,
Зулматни ёқасан юрагинг билан.
Мен тонгда уйқуга кетаман,
Чироқни ўчирмай иссиқ хонада.
Муаззин авайлаб уйғотар тонгни...
Ичингни иситар таниш товушлар.
Ташқарида олам ётибди тўнғиб -
Ковуш кундан совуқ,
кун... ковушдан.
Менинг тушларим берк, аёз қилмас кор,
денгизлар чайқалар кўзимда мудом.
Қулоқчинда янграр эллигинчи бор:
«эй гавҳари дарё, ту мароооооооо»...
Мана шундай отар сенинг тонгларинг,
Мана шундай ўтар кунларинг сенинг.
Мана шундай қуёш ботади -
Тутунга тўлади муҳташам кўнглинг.
Менинг иссиқ кунларим рангин,
Ишга отланаман оловдай ёниб.
Ёзаман - мен сўнгги русумдаги фолбин,
Боплаб алдайман дунёни, Худони (!)
Тутундай буралиб қораяди кун,
Уфқда титрайди қоп-қора елкан.
Сочимни силайсан... (тун узун)
Совуқда ёрилган қўлларинг билан.
Мен - ўзин дардини куйловчи найман,
Мен - ўз овозига банди чилдирма.
Мен совуқ қотмайман - одам бўлмайман,
Онажон, кечирма!!!

© Б.О.

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

***
Сен ҳақингда
ёзаётган мендир –
Ёлғизлик.
© Ризо Козимий

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

***
Бу шаҳар -
бувим сўзлаб берган
гўзал ва оромбахш
шаҳар эмасдир. Осмонин кўрмадим
ҳеч қачон мовий.
Мен тарк этиб кетгум бу ерни
ва фарқи ҳам йўқдир аслида
қўлимда фонуснинг бор ё йўқлигин.
Қочаётган одам
йўқолиб қолишдан асло қўрқмагай.

© Расул Юнон

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

Тўққизинчи кун

Башорат Отажонова

***
Соялар узайган настарин тусда
Ковакларга сингиб кетган товушлар
Яккам-дуккам шом гулларининг 
Таранг япроғида титрaйди ғусса
(Уйғонади ёп-ёруғ тушлар)

Оқшом қуюқлашар
Ой нури ўсар
Боғлар шовурида улғаяр тилсим
Aсрларни ҳатлаб Ерга юзланар
Лайлатулқадрдай муаззам қисса
(Не ҳоллар яширин
ким билсин)

Тўрт томоним яна ғамдан иборат
Оҳанглар яралар
Олам сархушдир
Қанот ёйиб парвоз қилганим сари
Ичимга нурайди кўҳна иморат
(Қанотлари чарчайди қушнинг)

Кейин най хиргойи бошлайди қадим
“Бир ман бордир манда
мандан ичкари”*
Шамоллар эсадир
Ёмғирлар ёғадир,
Сабоҳлар отгайдир бир надим
(Вақт измида тугайди бари)

*Юнус Эмро сатри

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

Parizoda Ro‘ziboyeva ijrosi
Rahmat ❤️🥰

@Bashorat_Otajonova

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

“Muvozanat”
Eshqobil Shukur she'ri

@Bashorat_Otajonova

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

​​Дуч келган шарпага ўзимни урдим,
Мен кесиб ўтмаган соя қолмади.
Кўнглимда тўполон бошлаган сирдан
Хабардор бўлдинг-у
Хабар олмадинг.

Шамоллар уйғонди урён ва гирён,
Совурилиб кетдим ярим нафасда.
"Менинг телба кўнглим- кўзлари осмон..."
Териб яна солдим эски қафасга.

Чақмоқ кўзларимда илдизлар ёйди,
Ишқнинг суратини теранроқ кўрдим.
Ичимга мунаввар ёмғирлар ёғди...
Қайга беркитаман энди бу сирни?!

Кўнглим гуллаб кетди қафас ичинда.
Кўнглим тўкилмасдан гулбарглар аро
хабар ол!
Бу сирни бирга ечайлик,
Эй, мусибат савдо -
Эй, гўзал ғавғо!
© Башорат Отажонова

T.me/Bashorat_Otajonova

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

*** Ётоққа чўзилдим.
Дераза - ранж ва ғам рамкаси.
Сен О.Генрининг “Сўнгги япроқ” ҳикоясидаги
cўнгги япроқсан,
узилма, қутқар мени ўлимдан.
Расул Юнон

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

***
Ҳар тонг
мактабга кетаркан
ўқимишли оғиз эгаллар
одатдаги оғзим ўрнини.
Қуёшни
чизаман тахтага,
токи қалбин нурафшон айлай.
Бўларми шундай қилса?!
Бўрли қуёш билан
оқлаб бўладими тахтанинг юзин?

Шоирлар ўйлайди:
нонни есанг қайси жойин ҳам
нонлигича қолар, ўзгармас.

Мен эса муаллим
ва яхши биламан
нон сўзини ўқиган билан
қорни тўйиб қолмас ҳеч бир боланинг.

Бироқ яхши муаллиммасман...
Чунки ўргата оламан
болаларга
сувни шундай зилол,
шундай тоза ҳис қилмакни
машқ дафтарларида.

Эртадан
яхши муаллимга айлангум,
жаҳон харитасин келтиргум
ва илиб қўйгум синф деворига.

Сўнг
болаларга ўргатгум
дунёдан қочиб кетмак йўлларин
шу синфдан бошлаб
зинама-зина.

Настарин Ш. Форс тилидан Б.Отажонова таржимаси

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

Ўн тўққизинчи кун

Башорат Отажонова


"Одамга бу сафарнинг қисқалиги, тез орада Ўзига қайтарилиши айтилди.
Одам эса уй қурди".
                     ©Aлиризо Равшан
***
Одам тоза эди
Ҳавво сарин эди
Ишқдан бўлак туйғу йўқ эди ҳали
Еру Осмон, яна тўрт ён қатида
Хатолар етиларди, шубҳалар етиларди
(Яшагиси келди Ҳаввонинг)

Осмон тоза эди
Замин сарин эди
Бармоқлар титрарди парвоз завқидан -
Aзал яқин эди, абад яқин эди
Мудом ўйлардилар қайтиш ҳақида
(Яшагиси келди Одамнинг)

Кўзлар тоза эди
Сўзлар сарин эди
Илк каломдай бокира эди борлиқ
Маънодан иборат кунларда
Маънодан иборат тунларда
Саволлар кўз ёрди
(Ўзига сиғмади Ҳавво)

Қалам тоза эди
Aлам сарин эди
Оҳанглар нотугал, шеърлар нотугал:
"То қиёмат умр фақат йўл энди
Ҳавво ўйларидай чигал"
(Узоооқ йиғлади Одам)

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

Leizpigdagi Book Fairdagi Simurg antologiyasi taqdimotini ham o'tkazib oldik.

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

***
Йўқлигинг мен билан:
ёнимга чўзилар,
эртаклар айтар
ва бошини қўяр елкаларимга,
гоҳ бирга йиғлаймиз -
дунёда сўз йўқ.

Йўқлигинг ўзига ўргатди мени:
бир кун келар бўлсанг ёнимга,
ҳис қилсам борлигинг дунёда,
соғина бошлайман йўқлигинг,
ва йўқлигинг чалган куйларни.

Ташрифинг истайман,
Қўрқаман ташрифингдан.

Ч.Ясриби

Б.Отажонова тарж.

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

***
Кўчалар гул иси билан тўлгандир,
Кўчалар қутулган изтироблардан.
Кўчаларда...
шовқин ўлгандир,
Ранглар улғаяди сокин боғларда.
Ҳадик йўқ.
Нигоҳлар этмайди таъқиб.
Одамлар оёғи тинган йўлакда
Гоҳ ботартиб, гоҳо бетартиб,
Ёмғир ўйнар шаффоф кўйлакда.
Шамол - ўсмир, шамол - бетизгин,
Истаса соатлаб, кунлаб, ҳафталаб,
Йўлларда чўзилиб ётиши мумкин,
Ҳалақит бермайди энди автолар.
Гул ўсар, нур ўсар истаганича:
Ҳавода кезади турфа товушлар.
Эшитиб ўтирар мунаввар кеча
Сувларнинг умбалоқ ошишин.
Недир бўлмагандай,
Недир бўлгандай:
Бизлар яшаяпмиз беркиниб...
Кўчалар гул иси билан тўлгандир,
Унутган одамлар мавжудлигини.

Б.О.

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

7 ижодкор. 21 кун — ижодий марафони иштирокчилари Asaxiybooks дан тақдим этилган сара китоблар. Эътибор учун Фируз Аллаевга ташаккур!

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

Менинг тушларим берк, аёз қилмас кор,
Денгизлар чайқалар кўзимда мудом.
Қулоқчинда янграр эллигинчи бор:
"Эй гавҳари дарё, ту мароооооооо"...

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

***
Aёл тушларини тонгларга сепди,
Дон тергандек териб еди чумчуқлар.
Шундан бери тонг отмади ҳеч,
Овозини излаб юради қушлар

Aёл тушларини анҳорга сепди,
Ушоқ деб ўйлади содда балиқлар.
Шундан бери таъми ўзгарди сувнинг
Балиқлар анҳорни денгиз деб ўйлар.

Aёл тушларини ҳавога сочди,
Беватан чақмоқлар қошига келди,
Беватан шамоллар қошига келди,
Беватан ёмғирлар қошига келди.

Aёл тушларини Одамга айтди,
Одам индамади...
Кетди.
(Aёл чақмоқдек титради,
Шамолдек тўрт томон урди ўзини,
Ёмғирга айланди, тонгги ёмғирга)

Шундан бери овозин йўқотган Аёл,
Ҳаётни шўр денгиз деб қилар тасаввур.
Энг ёмони, туш кўрмайди ҳеч,
(Одам эса... Қайтмади ҳануз)

© Башорат ОТАЖОНОВА

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

Ўнинчи кун

Башорат Отажонова


Қуёшга борини ютқазар кундуз –
(бир сояга муштоқ япроқнинг
умидидек пучдир ҳозир ёмғир ҳақда ўйламоқ)
Мана, кўз ёшларим, истаганча ич.
Ўз ичига чўкиб боради кеча –
(бир гулнинг сиғмагани каби гулкосасига
таранг тортилар кўнгил)
Чўкма, чўксанг, юрагимга чўк.
Қуш тилин тушунмас дарахтлар –
(алмисоқдан қолган сўзларни
чақадек санайди тонггача шаҳар)
Сенга Сулаймондан хабар бор, эй, Қуш.
Тобора буғланиб кичраяр анҳор –
(ўргимчак тўр тўқир қиз сочларидан
тақдирнинг ҳукмига бошин эгар қиз)
Қўрқма, тўлдириб бераман изтироб билан.
Бундан ташқари,                                                                                             
Бир Шеър хира тортар ёзилмай –
(зулумотга ошиқ гунг балиқларнинг
тасаввури йўқдир парвоз ҳақида)
Сени кимдир ёзсин, энди келмас у.

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

7 ижодкор. 21 кун - ижодий марафони иштирокчилари учун Anorbooks нашриёти сара китобларини туҳфа қилди. Эътибор учун Ҳусан Мақсуд ва Суҳроб Зиёга ташаккур!

п.с. хомийлар учун очиқмиз )


@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

Bashorat Otajonova she'ri

@Bashorat_Otajonova

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

Йиқилишдан қўрқмайсан -
йиқилсанг қуламайсан ахир ҳеч қаерга.
Жуда бўлмаса, ичингга чўкиб кетасан
сўзма-сўз,
ҳарфма-ҳарф,
нуқтама-нуқта
сўзларни
ҳарфларни
нуқталарни еб
сенга иймон келтиради томирингда болалаган балиқлар -
ҳеч кимга


Videolavha: https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=144433314407950&id=100065238468319

T.me/Bashorat_Otajonova

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

​​Egatlarda devday bahaybat,
Izg‘ib yurar qirchillama kun.
Dala - issiq non to‘la savat,
Quyosh - tandir.
Purkaydi afsun.

Bulutlarni yeb qo‘ygan osmon,
Yomg‘irlarni ko‘rar tushida.
Bargchalarni bag‘riga bosib,
Bedapoya ketar hushidan.

O‘tloqzorlar - yashil yo‘laklar,
Qirg‘oqlarga o‘zini urar.
Ariqlarda kumush ko‘ylakda,
Suv sindirib nurlar yugurar.

Lohaslangan majnuna tollar,
Boshlarini egar quyiroq.
Quyosh ellik daraja elar,
To‘lg‘onadi ingichka so‘qmoq.

Kun kuyadi.
Charchagan dala,
Otashnafas kunlarni yutar.
Tutqatorlar oralab ko‘hna
Sukunatlar pinakka ketar...

Bashorat Otajonova

T.me/Bashorat_Otajonova

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

​​сен кетаркансан ҳотиржам
кўзгу юлиб отар кўйлагининг тугмаларини
ташқари отилар пойафзалларим
ва мен уйдан чиқаркан ташқари
унутиб қўяман ўзимни олишни ўзим билан
лаҳзалар тасбеҳининг ипи узилар
бўғзимда туриб қолган доналар
ерга сочилиб кетар бирин-кетин
уйга қайтганингда
тугмаларимни қадайсан
ортингдан эргашиб келар оёқ кийимим
йиғлай-йиғлай лаҳзалар тасбеҳин йиғасан
ва яна тартиблаб тизасан ипга
мен эса ёнингда эканман
на кўзгуга,
на оёқ кийим,
на кўйлакка,
на-да йиғи,
на лаҳзага сезгум эҳтиёж.

Афшин Ядаллоҳи

Башорат Отажонова таржимаси

T.me/Bashorat_Otajonova

Читать полностью…
Subscribe to a channel