bashorat_otajonova | Unsorted

Telegram-канал bashorat_otajonova - Bashorat Otajonova

365

Instagram: @poetess_otajonova

Subscribe to a channel

Bashorat Otajonova

kim?
Mo'tabar Xushvaqtova
- kecha boshlovchisi
- eko-aktivist
- Yashil Uyim va Baxt Ulash xayriya brendlari ekologik tashkilotlari asoschisi

nima?
o‘zbek she’riyati kechasi

nima uchun?
- o‘zbek adabiy janrlari bilan tanishish
- o‘zbek shoirlarining va boshqa mualliflar she’rlarini tinglash
- tomoshabinlarga sevimli she'rlaringizni mutolaa qilish

kecha ochiq mikrofon formatida bo'lib o'tadi va har bir mehmonimiz istalgan sheʼriyatlarini mutolaa qilib taqdim etish imkoniga ega bo'ladi.

qachon?
29.02
20:00

qanday qilib?
oldindan ro'yxatdan o'tilgan holda — kirish bepul
@moc_support (Telegram)

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

ТАҲРИРИЯТ ИШГА ТАКЛИФ ҚИЛАДИ!

“Янги Ўзбекистон” газетаси таҳририяти ёш журналистларни ишга қабул қилиш учун танлов эълон қилади.

Талабгорлар қуйидаги мезонлар асосида танлаб олинади:

➖ Журналистика, ўзбек филологияси йўналишида таҳсил олган ёки битирувчи курс талабалари бўлиши;

➖ босма нашрлар фаолиятидан хабардорлиги, жумладан, газетхонлар талабларига мос таҳлилий-танқидий руҳдаги мақолалар тайёрлаш, турли жанрларда ёзиш маҳоратига эгалиги;

➖кирилл ва лотин алифбосида хатоларсиз ёза олиши;

➖ мамлакатимиздаги ислоҳотлар кўлами ва бу жараёнда журналистларнинг роли ва жамиятдаги ўрнини, улар олдидаги вазифаларни теран англаб етиши.

➖ “Янги Ўзбекистон” газетасида ишлаш истагида бўлган йигит-қизлар ёши ўттиз бешгача бўлиши ҳамда Тошкент шаҳрида яшаётган бўлиши устуворлик касб этади.

Ўзингиз ҳақингиздаги маълумотларни +998 90 167 16 77 телефон рақами ва телеграмига юборишингиз мумкин.

Қўшимча маълумотлар учун (71) 233-56-33
.

Telegram | Facebook | YUZ">YouTube | Instagram

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

Бизда тез орада янги лойиҳа!

@mittihaqiqatlar

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

Укажўрам Шаҳриёр Шавкатни, қизим Нозимани ва набирамни бугунги айём билан чин юракдан қутлайман! Умр, оилавий бахт ва ижод йўлингиз узоқ бўлсин!
P.S. Ушбуни тайёрлашда Бахтиёр Раҳмоновнинг Maktubpoems канали видеоларидан фойдаландик.

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

Ассалому алайкум. Бу мурожаатни менинг турмуш ўртоғим ёзган. Биз 2021 йил яхши ниятда Президентимиз берган имкониятдан тадбиркорлар халқни алдамай фойдаланади, уларнинг назорати тегишли идоралар қўлида, деган қатъий ишонч билан бир уйга тўлов қилдик ва алдандик. Икки йилдан ортиқ вақт давомида тегишли ташкилотлардан жўяли жавоб кутдик. Яна ишондик-да, уларга давлат ишоняпти, элга, халққа қайишади деб. Бормаган эшигимиз, ёзмаган идорамиз қолмади, ҳисоби. Суд қарори бор, бироқ МИБнинг қўлидан ҳеч иш келмайди. Чунки МЧЖ балансида пул йўқ. Нега бунақа ҳолатлар кўпайиб боряпти Ўзбекистонда? Нега судга даъвогар чақирилмайди? Нега идоралар халқни ўзига яқинлаштиргиси келмайди? Саволлар кўп. Бугун барчангиздан, бу постнинг максимал тарқалишида ёрдам сўрайман!

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

Бугун "Янги Ўзбекистон" газетасининг навбатдаги сонида устоз Эркин Воҳидовнинг 87 йиллик таваллудига бағишланган мақоламиз чоп этилди.

Фурсатдан фойдаланиб, мазкур мақола ёзилишига буюртма беришда ва унинг нашр этилишида ташаббус кўрсатган газета таҳририятининг барча мутасаддиларига ўзимнинг чуқур миннатдорчилигимни билдираман.

Қуйида мақолани қисм-қисмлаб, Сизнинг ҳукмингизга ҳавола қиламиз.

@Rustam_MIRVOKHID

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

ҚАЙДАДИР

Мен жуда зерикдим,
ҳолимдан тўйдим,
Қанотим ҳориди ҳаддан ташқари.
Мана шу ёшимда кунларим куйди,
Мана шу ёшимда қолганман қариб.

Билмассан,
осмоннинг кўзи тўла мунг,
Ботиним бир гадой,
сиртимда кибор.
Хандон отганимда
йиғладим ҳўнг-ҳўнг,
Сукут соясида ўлдим неча бор.

Майсаларни суйдим,
тошларни суйдим...
Ғариб оғочларга сиғиндим —
синдим,
“Кўнглимни не тубан куйларга солдим”,
Отамдай кўмилдим ва унутилдим,
Силлам қуригунча ўзимни сўкдим,
Бошим қонайверди,
ғамимга чўкдим.

Қуш сўйсам,
қушлигим ёдимга тушди,
Хавотирга тушдим чоҳга тушгандай.
Кимдир шаробимга
сароблар қўшди,
Кимдир шиддатимдан
сув ичди тинмай.

Мен жуда зерикдим
ва ҳолдан тойдим,
Қанотим ҳориди —
бунда ҳад надир?!
Қайдадир фасллар кўз очар ойдин,
Менинг
армонларим
гуллар
қайдадир!


Рашид ХЎЖАМОВ

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

#tarjima #xushxabar

Doʻstlar, kecha aytgan yangiligimni eʼlon qilish vaqti keldi. Hozirgina Turkoslavia jurnali tahririyatidan jurnalning 2023-yil kuzgi 2-soni chop etilganini bildirishdi.

Bu jurnal turkiy va slavyan tillaridan ingliz tiliga oʻgirmalarni saralab, yilda ikki marta chop etadi. Turkoslavianing ikkinchi sonida shoira Bashorat Otajonovaning sheʼrlari kamina tarjimasida chop etildi.

Bundan oldin ham chet el saytlarida bir necha bor tarjimalarim chop etilgan, baʼzilaridan oʻzim ham bexabar qolib ketganman. Ammo buning saviyasi, oʻrni umuman boshqa. Bu nashrni may oyidan beri kutib kelaman.

Avval ijodiy ishlar yuboriladi, keyin saralanadi, tarjimonga xabar beriladi, tahrirlanadi, yana xabar beriladi, shartnoma imzolanadi va hokazo-hokazo bosqichlardan oʻtib, axiyri tarjimam nufuzli nashrda paydo boʻldi.

Bundan judayam xursandman. Ustozlar allaqachon qoʻngʻiroq qilishni boshlashdi. Siz ham bemalol suyunchi-yu tabriklaringizni yoʻllayvering!

Mana tarjimani oʻqish uchun havola:
👉🏿https://exchanges.uiowa.edu/issue-2/issues/issue-2/otajonova/?fbclid=IwAR0nGXpI_E2x-Ue2vOTyVfnkzWmt5AzP9TwrybeS979k1368iLwOC_CauqM

@usmonosphere

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

***
Зам-зам лабимда ўйнар,
Чанқоғим мангу қонмас.
То ЙИҒИ келмагунча
Мудроқ кўзим уйғонмас.

Булутдир маним кайфим ,
Ҳар дамим мажнун-ҳумор.
Ташхиси ёлғон фано,
Мен кимман: соғми, бемор?

Аммо, аслим тупроқдир
Қақраган ердай яшайман.
Шу сабаб ёмғир ёққанда,
ЯШНАЙМАН...

Жонибек Алижонов
#24_10_23

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

🎉 “Anorbooks”da yangi ruh!

🔸 Bu kitob vaqt dovonlaridan “oshib oʻtdi”.
🔸 Bu kitob ustida ancha mehnat qilindi.
🔸 Bu kitobni hatto biz ham uzoooq intiq bo'lib kutdik.

🔥 Nihoyat kitob o'z o'quvchilari qo'liga borishga shay turibdi.

SHAVKAT RAHMONni sogʻingan va
“ZULFIQOR RUH”ni kutganlar kitobga oldindan buyurtma berishi hamda toʻlov qilishi mumkin. Bu bilan siz oʻz kitobingizga 10 % lik chegirma bilan boshqalardan oldin ega boʻlasiz.

Buyurtma uchun:
@anorbooks_bot yoki @anorbooks_admin
manzillariga yozing.

Buyurtma muddati 3 kun!


❗️Eslatma!
Tez kunda kitobning katta taqdimoti boʻladi. Chinakam Shavkatona ruhni his qilish uchun siz, albatta, u yerda boʻlishingiz kerak.

Sahifalarimiz:👇
Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

🏆 She’rga haykal qo‘yilganini eshitganmisiz?

Ijroda Rustam Mirvohid.

Kanalga
ulanish 👉 /channel/dtrdep

Bizning manzil:
Veb-sahifa | Telegram | Facebook

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

Mustaqil ijodkor yoshlar birlashmasi, Oyina.uz portali, Book.uz hamkorligidagi

Ochiq mikrofon loyihasining 5-sonini kutib oling!

🔸Nazm
Go‘zal Ro‘ziyeva,
Dilmurod Do‘st,
Madina Norchayeva,
Anvar Eshnazarov.

🔹Nasr
Bobo Ravshan,
Nafosat,
Farhod Eshon,
Zoir Zokirov.

🔥 Kecha mehmonlari —yozuvchi Nazar Eshonqul va shoira Sohiba Hayot.

Keling, tinglang, his qiling! O‘z she’r va hikoyalaringiz bilan ishtirok eting.

⏰ 16-sentabr, 18:00
📌 Book.uz

/channel/ochiq_mikrofon

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

Koʻngil ichida bir gul,
Gulning ichida koʻngil…

(Na sen borsan, na men yoʻq)

Koʻzgu ichida osmon,
Osmon ichida koʻzgu…

(Na sen borsan, na men yoʻq)

Qushning koʻzida bir tush,
Tushning ichida bir qush…

(Na sen borsan, na men yoʻq)

Koʻzimni yumsam sen bor,
Koʻzimni ochsam sen yoʻq.
Koʻzingni ochsang men bor,
Koʻzingni yumsang men yoʻq.
Qara, sen-u men jumboq
Ibtidodan intiho:

Na men yoʻqman, na sen bor!

Башорат  ОТАЖОНОВА

@shomuz    -  Yo‘limiz   bir!

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

* * *

Мен - ярми форс
ярми - туркийман...
Бўлгани шу. Бошқасин билмам...
Хожа Ҳофиз ғазали билан
тили чиққан битта шоирман
Менинг йиртиқ яқоларимни
ғазал билан тиккан азизлар
Аллалади боболаримни
Ҳирот Шероз Балху Табризлар...
Гарчи маъюс бу Мусаллода
пешонамнинг излари йўқдир
лекин бузруквор Бухорода
Мусаллонинг шаъни улуғдир
Нақшбанднинг чориғи билан
кездим Табриз кўчаларини

Авлиёлар қўпдилар бирдан
бошда тутиб қуббаларини...
Фаришталар учарди енгил
нурга чулғаб гўё бағрингни
Авлиёлар дедилар: "Бергил
эй мусофир чориқларингни..."
Ўйладим Шайх розидир балки
боқдим Жайҳун узра шафаққа...
"Олинг Шамс Табризий ҳаққи
чориқ эмас жоним садақа"...

26.10.2000

* * *

Қораяди Табриз шамоли
дарвиш тоғлар аста кўз юмар
Эртакларда ўлмас шоҳларни
пари қизлар ўпиб ўлдирар...
Лаб тутаркан бу маккоралар
оғу билан бўяниб рангин
Шоҳаншоҳлар ҳай бечоралар
жон бераркан ушлаб юрагин...
Қорайганда қора қасрлар
жим-жит ҳарам ичра тўлғаниб
мана неча-неча асрлар
шоҳлар ётар ерда булғаниб
балки эртак балки чин-ёлғон
нима дердим менга бари бир...
Паривашлар бўярлар ҳамон
оғу билан ғунча лабларин...

26.10.2000


Мусофирман...
ғарибман...
билмам...
Табриз менга афсоналар айт!
Юриб-юриб бунда келибман
Табриз менга афсоналар айт!..

Аразладинг ва қаро кийдинг
Қаро зулфинг қародир қошинг
Карбалода йиғлаб йиқилдинг
Ҳусайндек кесилди бошинг...

Табриз менга афсоналар айт!
Тунлар ҳижоб кийганида тек
Менинг кампир бувим ҳам бир пайт
ҳижоб кийиб юрарди сендек...

Табриз менга афсоналар айт
мен-да ғариб
сен-да ғарибсан...
Табриз менга афсоналар айт!
Мен-да Табриз
сен-да Табризсан!...

26.10.2000

Асқар Маҳкам

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

***
Мен учун ёзган илк дастурхонингда
бой бериб улгурдим
ҳамма нарсани.
Сенга кўнгил бермасман энди...
Эшитиб бўлганим ҳикоя каби
ва бир шеър мисоли- мен тугаллаган -
унутгум сени.
Қўшиққа айлансанг,
тилимни ютгум,
Ўлимга тайёрман агар нон бўлсанг.

Ва бундан ташқари,
Ва бундан ташқари
умид қиламан,
ҳаргиз ўқимайсан ушбу шеърни сен.

© Расул Юнон

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

Муҳими, рус тилини билиш шарт эмас!!!

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

ОҚДАН ҚИЗИЛГА

Уйғониб кўзгуга қараркансан
бўйнингдаги оппоқ дур
қонга ботганин кўрдинг

ҳайрат билан қўл теккиздинг унга
бармоқларинг қизарди
ахир кечагина бегард эди у
бу тонг нечун
қирмизи рангда?
бўйнингдан юлқиб олиб
тоза сувда ювишга шошдинг
дур бўйингга маҳкам чирмашган
ечиб олиш эди иложсиз
узиб ташлашга эса қиймас кўзларинг
сен кўчага чиқаркансан
шарфинг билан беркитиб олдинг
марвариднинг қизил томонин
ва олазарак боқдинг жинсдошларингга
уларнинг бари сен каби
яшириб қўйишганди рўмол остига
номаълум рангли мунчоқларини
сен оппоқ дур изладинг -
юлқиб отдинг йўлингда учраган
ҳар бир аёл шарфини
қип қизил
қип қизил
қип қизил!
ҳатто бир дона оқ мунчоқ
кўзга ташланмас сира
олам тўлди алвон рангга
қон аста томарди
оқиб тушиб бўйиндан
тўкиларди юракларига
тўкиларди оқ қор устига

кейин сен ҳам ечиб юбординг
бўйнингдан шарфни
ва кетдинг,
кетдинг хотиржам.

Аниф

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

Қозоқбой Йўлдош:
(Нажмиддин Эрматовга юзма-юз)

- Ўзбекнинг номуси! Табриклайман!

@dadaxonmuhammadiy

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

СОВҒАЛАР

18 ёшимда
Чечаклар кутар эдим журъатсиз ошиғимдан
45 ёшимда
Менга тўппонча совға қилишларин истайман
Дастасига исми шарифимнинг
Бош ҳарфлари туширилган
Ихчам жигарранг тўппонча –
Кўряпсизми,
Йиллар одамни қандай ўзгартирар
Энди олажак совғамни
Таърифлаб бергум ҳатто киприк қоқмай.
Умримиз борича
Устимиздан кулади ҳаёт
Ва ҳеч қачон
Кечикмай тутқазмас совғаларини
Қалбим ўртанади аламдан
45 имнинг баланд пошналари остига
Сочим юборгум
Қачонлардир 18 имдан қизғанилган чечакларни
Қабул бўлар қурбонлигим –
Аста-секин пасая бошлар
Кечиккан қасоснинг аччиқ гулхани

Мен эса ўчаётган гулхан ёнида
Дастасини силаб узоқ ўтиргум
Жигарранг ихчам тўппончамнинг

ГУЛНОЗ МЎМИНОВА
2024, январь

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

МИБ шунча пайтдан бери нимани аниқлади?➖Чилонзор

Мен уй олиш учун “БАЛИҚСАВДО” МЧЖ билан 2021 йилнинг 27 декабрь куни Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Муқимий кўчасидаги 7-рақамли турар жойга шартнома имзолаган эдим.

Уй 2022 йилнинг декабрда қуриб битказилиши лозим эди. Бироқ назарда тутилган талаблар бажарилмагани боис, 2023 йил ёзида ФИБ Учтепа туманлараро судига мурожаат қилдим.

Суд менинг фойдамга қарор қабул қилинган. Суд қарори ижроси Чилонзор МИБга юкланган. МЧЖ раҳбари Р.Ҳайдаров МИБга берган мажбуриятномасида пулни фуқаро Усмонов Хайрулло берса, қайтариб беришини билдирган. Бироқ шартнома тузилаётган пайтда бундай киши иштирок этмаган. Унинг кимлиги менга қоронғу.

Қарор 2023 йил 15 июнда чиққан бўлишига қарамай, ижроси ҳанузгача таъминланмаган.

МИБ шунча пайтдан бери нимани аниқлади? Нима учун халқни алдаб келаётган "тадбиркорлар" иштирокидаги бундай "сценарийлар"га вақтида жавоб қайтарилмаяпти?

Улуғбек Юнусов,
Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани.


👉 @Kusherbayevga_murojaat

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

***

​​Соатлаб айланган кир мошин
яхши кўрган кўйлагингнинг
тортиб олар нимпушти рангин,
Гулнинг хира сояси кўнглингдаги ғашни тиниқлаштирар вақт ўтган сари
(хато қилмагансан)

Ёруғлик ва зулмат аро
мукаммал ранг излаб
бой берасан энг шаффоф лаҳзаларни
қуёшнинг нуқси урар
сафсар япроқларга
қўлингда жон берар дунёнинг энг гўзал ранглари
(хато қилмагансан)

судралиб келасан уйга,
бир-биридан ширин табассумдан чиқар чарчоғинг
бугуним уларники, қўл силтайсан шовқин дунёга,
болага айланиб ўйнашга шайсан,
болага айланасан:
телбага қарагандай ҳайрон боқар сенга топ-тоза нигоҳлар
(хато қилмагансан)

Дунё - тескари:
кутганинг келмайди,
кутилмаганда келар кутганинг.

Башорат Отажонова

T.me/Bashorat_Otajonova

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

Shohrux, mehnatingizga rozi bo‘lasiz. Tashakkur 🔥
Uzooooq kutilgan nashr ❤️

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

Бугун шоир, ҳамкасбим Жонибек Алижоновни туғилган куни. Каналимиз кузатувчилари номидан Шоирни табриклаймиз.

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

Мезон кирган пайти кўнглимдан шу сатрлар такрор-такрор ўтавердию мос расм топа олмадим. Бу орада фурсат ўтди-кетди. Ўтган ҳафта Iroda Toshmatova ташаббуси билан билан бир гуруҳ қизлар Ботаника боғига бордик, айландик, суратларга тушдик. Қайтишда ариқча кўриб қолдим, суви тип-тиниқ. E'zoza Umrzoqova сафимизда эди, ичимдагини айтдим, дарҳол 3-4 кадр йиғди. Мана, натижа 🥰

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

***

Ихлос билан йўлга чиққан одам
Ҳар бир қадамини хайрга йўяр
Қанотида ихлос ташиган қуш
Ҳаво оқимларин танир бемалол

Ихлос билан ариқ лабига тошган сачратқи
Илдизларин эркин қўяр тупроққа
Тоғдан из олган сувни
Уммонгача етказар ихлос

Сенга мактуб юборгандим,
Бу орада:
Ихлос билан йўлга чиққан одам
Муроду мақсадига етди
Қанотида ихлос ташиган қуш
Омон қайтди олис шимолдан
Ариқ лабига тошган сачратқи
Яшил гиламга айланди
Тоғдан из олган сувни
Уммонгача элтиб қўйди ихлос
Мен эса ҳануз жавоб кутяпман.

Башорат Отажонова

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

🆘️🆘️🆘️

"Ochiq mikrafon" loyihasining 5-sonini o'tkazdik. Umuman olganda, loyiha haqida fikrlar ijobiy. Chet eldan O'zbekistonga qaytgan yurtdoshlar ham keladi har gal va rahmat aytishadi "bizdayam shunday davralar bor ekan xursand bo'ldik, davom ettiringlar". Ustozlar ham oldiga chaqirib, tashlab qo'ymaslikni, kengaytirish kerakligini aytyapti.  Do'stlarimiz loyiha rang-barang bo'lib bormasa, yana bir-ikki martadan keyin qiziqish so'nadi deydi. Bu fikrlarning hammasi yaxshi , biz o'zimiz ham shu aytilgan fikrlarni o'ylaymiz, doimiy bir xil loyihaning keragi bo'lmay qolishini yaxshi tushinamiz. Ko'p loyihalar bir xilligi uchun borib-borib jozibasini yo'qotgan. Shundan qochib shu loyiha qildik. Lekin bitta muammo bor. Biz tashkiliy masalada ishlovchilar juda ozchilikmiz. Bor-yo'g'i 3-4 odam. Va ular ham allaqachon tashkilotchilikdan bezib qolishdi. Chunki tashkiliy guruhdagilar ham xuddi ishtirokchilar kabi ijodkor. Ularning ham ijodi, ishi, o'ylovi ko'p. Bu turishda oxir-oqibat ularning ham joniga tegadi. Undan tashqari loyihadan biror moddiy foyda ko'rmaymiz. Tashkiliy ish esa bir soatlik yo ikki soatlik emas. Deyarli hafta davomida miyaning bir cheti shu bilan band bo'ladi: ishtirokchilarni saralab ol, rasmini toptir, musiqa tanlat, poster, e'lon, avvalgi sonlarni yutubga, tarmoqlarga joyla, maqola yoz u haqda, ustoz taklif qil, qo'shiqchi gaplash, zalni hozirlar, ovoz bilan ishla, chiroq bilan ishla, auditoriya yig'ilishi uchun smm bilan shug'ullan...

Xullas, loyiha davom etishi uchun bizga yordam kerak. Bu yordam qanday ko'rinishda bo'ladi, farqi yo'q: moddiy yordam berolsangiz, moddiy bering,
Vaqtingiz bo'lsa, ko'ngilli bo'lib tashkiliy guruhga qo'shiling,
Biror nashriyot bo'lsangiz, loyihani homiyligingizga oling, bizga pul kerak emas, ammo kamera, maqola yozuvchilar, fotograflar va joy, ovoz rejissyori , sahna rejissyorlari uchun kerak - agar mabodo rejissyor bo'lsangiz, bizga yordam bering: boshlayotgan ijodkor bo'lsangiz ham, o'zingizga ham tajriba.
Smm chi bo'lsangiz, bizga juda zarur xizmatingiz - ijodkorlardan ko'ra jamoatchilik bilan aloqani siz yaxshi tushinasiz.
Joy masalasi ham muammo. Chunki Bookuz ning podvalida havo yetmayapti. Bir soat o'tirgan odamning miyasiga kislorod yetmay, yuragi o'ynab qolyapti. Qo'lingizdan kelsa, joy masalasini hal qilib bering.
Ijodkor do'stlardan esa tashkiliy masalaga vaqt ayamay qo'lko'mak bo'lishni so'rayman: chunki saralab olish, ijodkorlarni maromida ro'yxat qilish - umuman bu taraflarini siz yaxshi tushinasiz.
Qo'shiqchilar bilan aloqasi borlar, siz har galiga davramizga mos san'qtkorni chaqirib berish orqali yordam bera olasiz.

Tvda ishlaydigan, siz shi loyihani tvga olib chiqish orqali ommalashishiga yordam bera olasiz!

Xullas, bizga ko'ngillilar kerak! Bizga emas, Toshkent madaniy muhitida bitta loyiha yashab qolib, quloch yoyib, keng davralarga chiqishi uchun!

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

"Ochiq mikrofon" haqida ochiq fikrlar

"Ochiq mikrofon"da chiqish qilishdan ko‘ra ishtirokchilarni tinglash ko‘proq hayajonli bo‘ldi.

Bu minbar bugungi yoshlar ijodi haqida hukm berishga imkon beradi.

Masalan, shoirlar uchun o‘zini anglashdan ko‘ra, o‘zini anglatish she'rlarda bo‘rtib ko‘rinadi. Ya'ni, qalbni chuqur tadqiq etish ikkinchi darajaga tushib, uning ayni paytdagi holatini sharhlash she'rlarda asosiy mazmunni tashkil qilayotgandek. Bu holatdan loyihada chiqish qilgan, Rahmat Bobojon, Gulnor va kamina ham chetda emas.

Shuning uchun ham "Ochiq mikrofon" bugungi yoshlar orasidagi adabiy muhitni tamsil etayotganiga ishonaman.

Faqat Bashorat Otajonovaning yozganlari sharh etishdan tadqiq etish bosqichiga qadam qo‘yayotganini aytish mumkin. Bu haqda avval ham yozgandim.

Chiqishimdan so‘ng Firdavs Shokirxo‘ja davriy mavzularga berilib qolganimni, eskirmas mavzularga qo‘l urish zaruratini eslatdi. Men eskirmas esa o‘zimning atrofimdagi ijtimoiy muammolarga o‘ralashibyurganimni bilgan holda ular haqida yozishda davom etaman. Chunki bu muhitni o‘zgartirmasdan yozilayotgan mavzuni o‘zgartirib bo‘lmaydi.

Gulnoz Mo‘minovaning chiqishi davraga baland she'riy ruh bag‘ishlaganini ham aytib o‘tish shart.

Nasrga kelsak. Xoliyor Safarov, Firdavs Shokirxo‘ja, Manzura Abdullayeva, Ma'mura To‘rayevalarning o‘qigan hikoyalari bugungi nasr bugunning odami bilan hamnafas ekanini ko‘rsatadi.

Bu to‘rt ijodkorning o‘qigan barcha hikoyalarida ijtimoiy ruh ham, kishining ma'naviy to‘lg‘onishlari ham bor.

Xoliyor Safarovning "Onamning yolg‘onlari" hikoyasini tinglab, tomog‘imga yig‘i tiqildi. Chunki dunyodagi hamma onalar bir xil "aldaydi". Hali hikoyaning ta'siri tugamay loyiha mehmoni yosh xonanda Yusuf Eltoyevning voqeband qo‘shig‘i odamni ado qildi.

Ma'mura To‘rayeva va Xoliyor Safarov hikoyalarida ijtimoiy yuk ko‘proq. Bu asarlar millatning fojiasiga aylangan mehnat migratsiyasi mavzusiga yosh o‘zbek nasrida adabiy rakursda qaralayotganini ko‘rsatadi.

Manzura Abdullayevaning hikoyasida ayol qalbining beqaror kechinmalari surat detali asosida ochishga uriniladi.

Firdavs Shokirxo‘ja o‘qigan hikoya shakliy izlanish jihatidan ham ahamiyatli. Bir hikoyada nasr, drama, nazm komponentlaridan samalari foydalanilgan. Eng muhimi bu ko‘zlangan g‘oyani ochib berishda qo‘l kelgan.

"Ochiq mikrofon"da nosirlarning chiqishlari nasriy asarni ham o‘qib berib yetkazish mumkinligini, tomoshabin uchun bu qiziqarli bo‘lishi mumkinligini ko‘rsatyapti.

Xullas, keling, ko'ring, tinglang va o'zingiz baho bering. Balki, men adashayotgandirman?!

Suhrob Ziyo

@suhrob_ziyo1

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

Mustaqil ijodkor yoshlar birlashmasi, Oyina.uz portali, Book.uz hamkorligidagi

Ochiq mikrofon loyihasining 4-sonini kutib oling!

🔸Nazm
Bashorat Otajonova,
Suhrob Ziyo,
Rahmat Bobojon,
Gulnor;

🔹Nasr
Xoliyor Safarov,
Manzura Abdullayeva,
Firdavs Shokirxo'ja,
Ma'mura To'rayeva.

🔥 Kecha mehmonlari — shoira Gulnoz Mo'minova hamda xonanda Yusuf Eltoyev.

Keling, tinglang, his qiling! O‘z she’r va hikoyalaringiz bilan ishtirok eting.

⏰ 9-sentabr, 19:00
📌 Book.uz

/channel/ochiq_mikrofon

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

***

Куздан илгарироқ келди ғуссалар
Куздан илгарироқ одимлади дард.
Куздан илгарироқ кунлар қисқарар
Куздан илгарироқ кимдир солди дод.

Куздан илгарироқ тирноқлар кўчди,
Куздан илгарироқ бармоқлар қоқшол.
Куздан илгарироқ рангимиз учди,
Куздан илгарироқ падарим беҳол.

Куздан илгарироқ йўлларни ичган
Куздан илгарироқ дарахтлар мастдир.
Куздан илгарироқ, кузгача кечган
Умримиз ҳеч қандай фасл эмасдир.

@Madina_Norchayeva

Читать полностью…

Bashorat Otajonova

"Аслида" аслида зўр лойиҳа бўлди. Авжини кузатамиз )

Читать полностью…
Subscribe to a channel