Юксалган Худога сажда қилганимда
Нима олиб борай Эгам ҳузурига
Унга атаб минглаб ҳадялар келтирсам
Эгам мендан мамнун бўлармикан
Аён қил хохишингни
Билай мен истагингни
Зайтун мойин дарё дарё қилиб оқизсам
Эгам мен томонга қарармикан
Итоатсизлигим гунохим эвазига
Жоним фидо қилсам рози бўлармикан
Бу ғам ташвишларинг ўтади
Нур бизни самода кутади
Оқан ҳар бир кўз ёшингни
Раббимизни Ўзи артади
Ҳали гўзал тонглар келади
Қайғуларинг ортга қолади
Ҳаётинг қувончга тўлади
Буни яратган ҳам истайди
Фақат сен ишон Масиҳга
Ҳали қуёшли кунларинг олдинда
Ахир У бизни биринчи севди
Севди бу ёруғ оламда
Агар сиз имонингизни мустаҳкамлашингиз керак бўлса, Раббийни улуғланг! Ҳамду сано пайтида имонга имон қўшилади.
Читать полностью…Эгамиз тахтини ўрнатгандир самода
Унинг Шоҳлиги ҳукумрондир ҳамма ерда
Эгамни олқишланг эй Унинг фаришталари
Унинг сўзларига итоат этувчилар
Эгам Буюк Эгам Улуғ
Эгам Буюк Эгам Улуғ
Унинг Номини мақтайлик
Унинг Номини улуғлайлик
Унинг Ўзи муқаддас
Унинг Сўзи муқаддас
Эгам Улуғ Эгам Буюк
Тенгинг Йўқсан Улуғ Эгам
Am F G Em
Худога ҳамдлар қойилмақом даражада мустаҳкам, доимий, ишончли ва катъиятли бўлиши ва "мен ҳеч иккиланмай, турган жойимдан ҳам Худони куйлайвераман" деб айтадиган инсон бўлиши керак.Бу инсон ҳаётнинг ҳар хил вазиятларида ҳам тўла хурсандчилик билан Худонинг Сўзига ишониб юрагидан, Унинг Номини куйлайдиган ҳамдусаночи бўлиши керак.
Читать полностью…Раббим мен бир арзимас сенинг фарзандинг
Куп гунохлар килдимку лек мени суйдинг Гунохларим урнига Ўз углинг бердинг Яраландинг мен учун мехрибон Отам
Раббим рахмат миннатдорман
Сенинг хочдаги конинг учун
Раббим рахмат миннатдорман
Бутун танангдаги яраларинг учун
Ахир мен бир арзимас
Сенинг фарзандинг
Бунча юракдан мени
Севасан нечун
Кечир гунохларим куп
Кечиргин Ота
Мени узингга лойик
курдингку Ота
Аммо гунох келганда
Ажралдим сендан
Жаннат эшикларини
Ортида колдим
Аммо лекин сен суйдинг
Хар бир фарзандинг
Уз углинг курбон килдинг
Гунохим кечирдинг
Шукрона айтинг дустлар
Раббим ИСОГА
У бизлар учун келди
Биз учун дунёга
Гунохларимиз олди
Хочга михланди
Худойим билан бизни
У яраштирди.
Эгамни олқишлайман
У менга йўл кўрсатади
Тунда қалбим менга
Менга ўгит беради
Мен доим Эгамга
Кўз тикаман фақат Унга
Ҳар дақиқа ҳар қадамда
Бўлай яқин Унга
Шу боис эй Эгам Седан
Юрагим қувончга тўла
Сенинг паноҳингда яшаб
Айтайин севгинг ҳаммага
Биз Муқаддас Худога умид боғлаймиз
У Бизнинг мададкор қалқонимиздир
Биз Муқаддас Худога куй куйлаймиз
У туфайли юрагимиз шодликка тўладир
Содиқ Севгинг бизга ёр бўлсин
Сенга биз ҳамон умид боғлаймиз
Ҳаётнинг булоғи Сендадир
Зиё олармиз Сенинг Нурингдан
Шодлик бўлсин ғамдан кўра
Севги бўлсин хасаддан кўра
Ботир бўлгин қўрқувдан кечиб
Соғман дегин хасталикни енгиб
Ҳамду сано ибодатимизнинг энг муҳим қисми бўлиши мумкин. Бу бизни Худога бўлган севгимизнинг намоён бўлишини ифодалайди.
Читать полностью…Самодан Эгам бизга қутқарувчи нурни берди
Зулматда қолган шаҳар катта ёруғликни кўрди
Ўлим соя солган халқларга ҳаёт келтирди
Яна биз учун Худо нажод эшигини очди
Бутун ер юзи бўйлаб Сенинг Номинг Улуғлансин
Бугун мен Сени куйлаб тилим ҳамдусано айтсин
Бутун ер юзи бўйлаб Сенга шон шарафлар бўлсин
Бугун мен Сени ўйлаб дилим бахт қувончга тўлсин
Бугун жам бўлиб эллар куйлар ҳамдусанолар
Шодликка тўлиб диллар Сенга айтар наволар
Баланд осмонингда Сени ҳамма улуғлар
Гўзал масканингда куйлар бутун жамоа
Am C Em F
Тилимдан тушмас Сенга мадҳия
Ҳаётдан афзал Сенинг севгинг
Бир умр Сени олқишлайман
Қўлларимни кўтариб Сенга
Тилимдан тушмас Сенга мадҳия
Ҳаётдан афзал Сенинг севгинг
Бир умр Сени олқишлайман
Сенга Сажда қиламан
Am G F G
Муқаддас масканингда Сенга нигоҳ ташлайман
Қудратингни, шуҳратингни яна бир бор мен кўраман
F G Em Am
Жоним ташнадир Сенга
Вужудим орзуманддир Сенга
Қуру толиққан сувсиз тупроқдай
Вужудим ташнадир Сенга