baxtigul_sheriyati | Unsorted

Telegram-канал baxtigul_sheriyati - SUKUNAT QO'SHIG'I

-

Ushbu kanal orqali sizlar Navoiylik marhum ijodkor Baxtigul Mirzaqulova she'riyati bilan tanishib borasizlar. Kanal marhuma shoira Baxtigul Mirzaqulovaning yorqin xotirasiga bag'ishlanadi

Subscribe to a channel

SUKUNAT QO'SHIG'I

Соғинар

Мен ҳеч кимни соғинмай қўйдим буткул,
Мени соғинишингиз, бу ҳам мушкул,
Қўлларимга армон тўла қадаҳлар тутгил,
Мени ушалмаган орзуларим, соғинар.

Севгим саробдир, сувдай симириб ютгил,
Севилмоғим мушкул, ўша саробларда мени кутгил,
Қўлларимга ҳижрон тўла қадаҳлар тутгил,
Адашган бир муҳаббат, мени соғинар.

Мен соғинган дунёларда мангудир баҳор,
Қизғалдоқ тубида ястанади оппоқ қор,
Маъбудлар сиғингудек бир гўзаллик яратиб кетгум бор,
Телбасимон туйғуларим, мени соғинар.

Тош босмайди ҳеч тарози палласи,
Гарчи оғирроқ бўлса ҳам дўстлар хандаси,
Қўяверинг, кўпроқ йиғлайди худонинг суйган бандаси,
Ширингина қайғуларим, мени соғинар.

✍Бахтигул Мирзақулова .
👉
@baxtigul_sheriyati

Читать полностью…

SUKUNAT QO'SHIG'I

Ёлғиз эмасман

Адашган туйғунинг манзили сароб,
Умиди чилпарчин йўллари хароб.
Ўксиган аламининг титраган лабида,
Йиғлайди бир томчи шароб.

Умрим фаслининг ҳаммаси кўклам,
Азобли ҳижронинг ҳаммадан кўркам,
Мени ёлғиз демагил, асло,
Хаёлимда сен билан биргаман эркам.

Қисмат ортида йиғлайди шодлик,
Ҳижрон алласида мудрайди киприк.
Менга дўст бўлади, ҳамдам бўлади,
Сени соғинтирган сархуш жимлик.

Орзулар тенгсиз, хаёллар денгиз.
Сароблар ичра яшайман сенсиз.
Юрак-ку ҳушёр, умидим бисёр,
Устимдан кулар, тушунмас дўст-ёр. ✍Бахтигул Мирзақулова.
👉
@baxtigul_sheriyati

Читать полностью…

SUKUNAT QO'SHIG'I

Кўнгил хоҳиши

Кўнгил хоҳишидир...
Ҳайронман, нима дейишга?!
Сира ҳаққим йўқ менинг,
Сени севишга.

Учиб кетган бахт қуши,
Бир Оллоҳнинг ёзмиши.
Тақдир тақдим этган,
Савдолари шу.

Денгиз узра елкандек.
Оқ чимилдиқ осилмиш.
Сени севиб яшашга
Энди ҳаққим йўқ эмиш.

Тақдир битган битиклар,
Қалб ўкинчини ким тинглар.
Туйғуларни тушунмас,
Дил саройи кемтиклар.

Муҳаббат ҳам зўрнинки,
Зўрга берган замонанинг зайлини.
Дўстлар тили узундир,
Тилга берган кўнгил майлини.
✍Бахтигул Мирзақулова.


@baxtigul_sheriyati

Читать полностью…

SUKUNAT QO'SHIG'I

Нега 50 даража иссиқ бўлишига қарамай Масжидул Ҳаром ҳовлиси қизиб кетмайди?

Маккадаги Масжидул Ҳаромни зиёрат қилган ҳар бир киши, тўғридан-тўғри қуёш нури тушиши ва ҳарорат Цельсий бўйича 50 даражагача қизишига қарамай, ернинг совуқлигига қойил қолади, бунинг сири нимада?
Саудия Арабистони оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўнлаб йиллар давомида Маккадаги Масжидул Ҳаром учун ёруғлик ва иссиқликни акс эттириш учун ишлатиладиган машҳур юнон Тассос мармарини импорт қилади, бошқа ҳеч қандай гранит ва мармар бундай хусусиятга эга эмас.
Тассос мармарлари камдан-кам учрайди ва Греция тоғларининг биридан келтирилади, бу эса Байтуллоҳ полини совуқ ҳолда тутиб туради.
Мармар Грециянинг шимолида жойлашган Тассос оролида қазиб олинади ва унинг майдони 380 квадрат метрдан ошмайди.
Мармарнинг қалинлиги 5 сантиметрга етади; у ўзининг кристалли оқ ранги билан ажралиб туриши билан бирга, энг соф ва энг қаттиқ табиий тошлардан бири ҳисобланади. Мармарнинг асосий хусусияти, у кечаси майда тешиклар орқали ҳаводан намликни сўриб олади ва кундузи уни чиқаради.
Қироллик мармарни улкан тош бўлаклари кўринишида импорт қилади ва у Саудиянинг хусусий заводларида малакали мутахассислар назорати остида қайта ишланади.(c)

✍ Гулоро Арипова,
Тошкент шаҳри.


Nega 50 daraja issiq boʻlishiga qaramay Masjidul Harom hovlisi qizib ketmaydi?

Makkadagi Masjidul Haromni ziyorat qilgan har bir kishi, toʻgʻridan-toʻgʻri quyosh nuri tushishi va harorat Selsiy boʻyicha 50 darajagacha qizishiga qaramay, yerning sovuqligiga qoyil qoladi, buning siri nimada?
Saudiya Arabistoni ommaviy axborot vositalarining xabarlariga koʻra, Saudiya Arabistoni Podshohligi oʻnlab yillar davomida Makkadagi Masjidul Harom uchun yorugʻlik va issiqlikni aks ettirish uchun ishlatiladigan mashhur yunon Tassos marmarini import qiladi, boshqa hech qanday granit va marmar bunday xususiyatga ega emas.
Tassos marmarlari kamdan-kam uchraydi va Gretsiya togʻlarining biridan keltiriladi, bu esa Baytulloh polini sovuq holda tutib turadi.
Marmar Gretsiyaning shimolida joylashgan Tassos orolida qazib olinadi va uning maydoni 380 kvadrat metrdan oshmaydi.
Marmarning qalinligi 5 santimetrga yetadi; u oʻzining kristalli oq rangi bilan ajralib turishi bilan birga, eng sof va eng qattiq tabiiy toshlardan biri hisoblanadi. Marmarning asosiy xususiyati, u kechasi mayda teshiklar orqali havodan namlikni soʻrib oladi va kunduzi uni chiqaradi.
Qirollik marmarni ulkan tosh boʻlaklari koʻrinishida import qiladi va u Saudiyaning xususiy zavodlarida malakali mutaxassislar nazorati ostida qayta ishlanadi.(c)

Guloro Aripova,
Toshkent shahri.


Turon adiblari telegram kanali va guruhi👇
@Turonadiblari 👈 kanalimiz,
@Turon_adiblari👈 guruhimiz.

/channel/Turonadiblari

Читать полностью…

SUKUNAT QO'SHIG'I

Соғлом бўлсин!

Қадрдон ошна, ҳотамтой улфат,
Қадаҳлар жаранги, туманли тутун.
Сотиб олмоқдасиз, савдойи кулфат,
Фарзанд керакмасму, тўрт мучаси бус-бутун?!

Кимларнинг гуноҳига йиғлаган кимлар,
Орзулар йўлини тўсмасму хатолар.
Тенгдошлар сафида яшамоқ истайди,
Умрнинг ўғриси сизмасму оталар?!

Қадаҳлар тубига чўккан қисмат,
Сесканиб кетади, ҳайқириқ нидодан.
Яшагим келмоқда, отажон, яшагим,
Умр сўраб беринг меҳрибон худодан.

Боланинг соғлиги, онанинг шодлиги,
Кўнгиллар ўсиб, тоғ бўлсин!
Аждодлари соғлом элнинг,
Авлоди ҳам соғлом бўлсин!
✍Бахтигул Мирзақулова.
👉
@baxtigul_sheriyati

Читать полностью…

SUKUNAT QO'SHIG'I

Адашди

Ишқ дейдилар, бу ҳаёт нақши,
Муҳаббатни кўтаролмас юрак бор.
Танлаб-танлаб сени суйдирган,
Туйғуларим адашди.

Наволарим гул солмай,
Юракк ўқ қадашди.
Куйни ҳам кўтаролмас юрак бор,
Чолғуларим адашди.

Кўпроқ йиғласа, худонинг суйгани гарчи
Менинг дардимни кўтаролмас юрак бор.
Мени эмас, онамни кўп куйдирган,
Қайғуларим адашди.

Зулматларни ёритмай,
Юракни йўл аташди.
Зиёни ҳам кўтаролмас юрак бор.
Ёғдуларим адашди.

Шодлик кунда шодланган яхши
Кулгуларни кўтаролмас юрак бор.
Ҳасаднинг хандасига, табассум қилган,
Кулгуларим адашди. ✍Бахтигул Мирзақулова. 👉


@baxtigul_sheriyati

Читать полностью…

SUKUNAT QO'SHIG'I

Мусиқа

Ойнинг ўроғи каби,
Эгилган қомат.
Чалкашган чизиқлар...
Хазинами ё неъмат?!
Сен кимсан санъат?!...
Шайтонми ё қудрат.
Армонлар йиғлайди қаршингда,
Бастакорим, сен шундай бир куй ярат.

Йўқ, бу куй эмас...
Бу ўша дард.
Ҳайбатли тоғлар, чўққилар баланд.
Буртиб чиққан силсилалар ўркач-ўркач,
Менинг юрагимнинг эрки каби занжирбанд.
Сукунатнинг эшиги берк...
Осилган қулфлар.
Уни тортқилайди қоп-қора булутлар.
Тешикдан мўралаган ёш бола каби,
Мўралайди...
Жилғадек ялтироқ нурлар.
Ёлғиз олқор...
Туришида салобат, ўзгача виқор.
Осмонни қоплаган булут сингари,
Қоплаб келмоқда қалбини ғубор!
Жим туради...
Жим тураверади ҳайкалдек қотган.
Вужудига тош эмас, нигоҳлар ботган.
Битта юрагини минг битта мерган,
Нишонга олгану... отган!
Шунда...
Кўз ўнгида чақади чақмоқ.
Ҳайбатли тоғларни ҳам босади титроқ.
Бургутнинг қаноти зарбидан
Ўкириб юборади момоқалдироқ.
Ёмғир ёғади...
Ва лекин эшитилмас шивири.
Қайси ковакда узилар ўргимчак тўри.
Реал устида ўйноқлаган бармоқлардек,
Тошлар панасида изғиб боради оқсоқ бўри.
Бастакор қалбида яратилмаган мусиқа,
Ёнаётган арчазорнинг кўрмаган туши.
Ҳуркиб қочган, галасидан ажралган
Ярадор кийикнинг оёқ товуши.
Ўша мусиқа...
Суратдек тош қотган манзара.
Боши айланиб қулаб кетаётган шаршара.
Вужудидан камон ўқи силкиниб кетаётган,
Кийикка ҳовучингни тутгину жон сўра!
Ёнаётган арчазордек юрак ўртаниб.
Адашган жуфтини излайди...
Бир жуфт нигоҳ.
Туёғи тагида эзилиб тошлар.
Жарликка...
Жарликка қулаб кетади ногоҳ.
Ҳаммасини кўриб турибди...
Қоя бошида оқсоқол олқор
Юракларга сиғмайди бунчалик ғубор.
Одамзот, не дардинг, не қасдинг бор?!
Мусиқани тўхтат... тўхтат бастакор!
Сендан ўтинч...
Бу куйни чалмагин зинҳор.
Юракларни қўйгил тинч,
Бу тоғларга яна келади баҳор.
Яшил майсалар ўпиб товонингдан,
Камалакранг ёғдулар ёнингга тушар.
Қизғалдоқлар илҳом парисига айланиб
Ўшанда яратурсан битта шоҳ асар! ✍ Бахтигул Мирзақулова .
👉
@baxtigul_sheriyati

Читать полностью…

SUKUNAT QO'SHIG'I

Яхшилар

Ёмонлар дастидан оғирса дилимиз,
Тор кўринса юрар йўлимиз.
Жонимизга малҳам бўлар,
Бордир бизда ширин тилимиз.

Зулмат ичра тошларни,
Ёриб чиққан митти нур.
Оз бўлса да борсиз-ку,
Эй, яхшилар, ташаккур!

Бизга баробардир ўнгу-сўлимиз,
Қоронғу бўлсада ўн беш кунимиз.
Қўлимиз калталиги билинмайди,
Бордир бизда ширин тилимиз.

Қаҳратонда очилиб,
Сизни гуллар қаршилар.
Борингизга минг шукур,
Омон бўлинг, яхшилар!
✍ Бахтигул Мирзақулова.


@baxtigul_sheriyati

Читать полностью…

SUKUNAT QO'SHIG'I

Қутқар баҳор!

Иродасиз, ношукур бир оҳлардан,
Севиш деган тентаккина гуноҳлардан,
Менга боққан совуққина нигоҳлардан,
Ўзинг мени қутқар, баҳор!

Ёмғирларни қадаҳларга сузиб бергил,
Шабнамларни мунчоқдайин тизиб бергил.
Камалакдан буёқ сўраб,
Севги деган суратларни чизиб бергил.

Сабр қилиб сарғайган тоқатдан,
Севолмай қолиш деган бу офатдан,
Юраги йўқ милқовгина муҳаббатдан,
Ўзинг мени қутқар, баҳор!

Ёмғир тўла қадаҳларни биз ичайлик,
Шабнамдек қуриб қолган мунчоқларнинг
кераги йўқ.
Сийрати йўқ суратлардан воз кечайлик,
Чизиб қўйган севгиларнинг юраги йўқ!

✍ Бахтигул Мирзақулова.


@baxtigul_sheriyati

Читать полностью…

SUKUNAT QO'SHIG'I

Машҳурларим

Тошлар ичра ялтираган,
Ёқут, дурга ўхшайсиз.
Нигоҳларни қамаштирган,
Ёғду нурга ўхшайсиз.
Гердайишга ҳақлидирсиз,
Кўкси улуғ мағрурларим.
Юракдаги фахримсиз,
Омон бўлинг машҳурларим!
Қалбимизни забт этиб,
Юлдуз бўлиб учиб кетган халқачасиз.
Ҳамма инсон бир дейдилар,
Сиз барибир бошқачасиз.
Айтсам гўзал, хар бир жиҳатингиз,
Сўзи элга манзурларим.
Қўймай кетсангиз ҳам дастхатингиз,
Омон бўлинг машҳурларим!
Сизни севиб яшаймиз,
Ёшингизнинг йўқдир фарқи.
Жинни деманг, танишайлик,
Бизни дерлар, мухлис халқи!
✍ Бахтигул Мирзақулова.


@baxtigul_sheriyati

Читать полностью…

SUKUNAT QO'SHIG'I

Умидсизлик

Умидларим, қайда қолдинг?
Ҳаётимнинг йўлин бошланг, сардорим.
Сенсиз вужудимда бўлмас экан мадорим,
Сени юлдузлар-ла ёққанмидим, қўл етмас,
Шунчалар эрта сўндинг, умид чироғим.

17-ёш олиб бўлдимми, ҳаётнинг дарсин,
Нечун юрак орзулари бўлди чилпарчин.
Қайга борай, кимга боқай, йўл кўрсатинг?
Тушларимга бир кириб кетинг, Ойбарчин!

Вужудимни қоронғулик қамраб олди,
Кўзларимдан ёш эмас, юрагимдан қонлар томди.
Беқанот қушсимон қолдим, зулмат ичра,
Умидли дунё, умидларим қайда қолди?

Ҳаёт иплари чигаллашиб бойланмасин экан,
Юракка умидсизлик жойланмасин экан.
Тоғлар тупроққа айланса, майли,
Умидли дунё армонга айланмасин экан.

* * *

Юрагимда даҳшатли сукунат,
Умидим кўмилган, минг бир қабрлар.
Эй, юрак, сен бахт кўрмоқ истайсан,
Ахир, кимга бахт ато этиб шеърий сатрлар.
(1994 йил).
✍️Бахтигул Мирзақулова.
👉@baxtigul_sheriyati

Читать полностью…

SUKUNAT QO'SHIG'I

Sevgi nima?

Men muhabbat haqida yozmoqchiman,
Dardmand satrlar jonimga tegdi.
Hamma cho‘rtkesaru, sho‘x-shodon,
Hech kimni o‘ylantirmas qalbdagi sevgi.

Qaysi shoirni shoir etibdi,
Bu savdoiy ishqning nazmi.
Shodlik sig‘magan yurak,
Qanday bo‘ladi oshiqning bazmi?!

Titragan qo‘llarda qadahlar ma’yus,
Yana dardlar tug‘ilar yangi.
Musavvir, sen menga ko‘rsat,
Qanday bo‘ladi, sevgining rangi?!

Ko‘zlar to‘qnashganda ko‘z bilan,
Hayodan qurilgan tog‘lar quladi.
Cholg‘uchi bir kuy chalib ber,
Sevgining ohangi qanday bo‘ladi?!

Titragan labda sharob tomchisi,
Duru marvaridning eng a’losi.
Ey, notiq, tushuntir, nima o‘zi,
Sevgi so‘zining asl ma’nosi.

Muhabbat ham mast bo‘ladimi,
Sharobi bormi, to‘yib bir ichgulik.
Sevgining ham suygani bormi,
Yuragi bormi, yor deb jondan kechgulik.

Sevgining sig‘ingan xudosi bormi,
Bormi uning armoni, bormi orzusi.
Muhabbatni yig‘latgan dard nima,
Bormi uni quvontirgan kulgusi.

Yo‘q, men hech narsa bilmayman,
Dardlarni tark etishga yetmaydi kuchim.
Shunday dard bilan sevishim kerak,
Asl muhabbat haqida yozmog‘im uchun! (Baxtigul Mirzaqulova.)

Читать полностью…

SUKUNAT QO'SHIG'I

Audio intervyu. 37-dastur.

Qurbon hayitingiz muborak bo‘lsin.
Ushbu muqaddas kunda o‘tganlarni yod olamiz.
.
Marhum shoira Baxtigul Mirzaqulova bilan intervyu.
Intervyu Navoiy viloyat telekanali jurnalistlari tomonidan tashkil etilgan.
Baxtigul opaning ruhlari shod, joylari jannatdan bo‘lsin.


@MUXTAR_MEDIA

Читать полностью…

SUKUNAT QO'SHIG'I

Дунёларга сиғмаган қўшиқ.
(Эл суйган санъаткор, халқимиз ардоғидаги хофиз Охунжон Мадалиев ҳаёт бўлганларида бугун 59 ёшга тўлган бўлардилар.Минг афсуски, севимли санъаткор ҳам, унинг ёрқин хотирасига шеър ёзган Бахтигул опам ҳам бугунги кунда орамизда йўқ...😥😥😥. Ушбу шеър опамнинг сўнгги кунларида ёзилган шеърларидандир.)

Шоҳимардон, асли чиндан,
Баланд-баланд тоғмиди.
Кўкси тўла қизғалдоқ,
Ёки куйган доғмиди.

Оппоқ сочдек оқарган,
Қори нима дейди-я?!
Хофиз йўқ чолғунинг,
Тори нима дейди-я?!

Не-не кўкламни кўрган,
Кўҳна олам эдингми?!
37 баҳордан ўтмайин,
Ўтган болам қайда, дедингми?!

Оқ сувим, оппоқ орзуим.
Кўксувим кўкка етган нолам де.
Дардим сиққан дунёга,
Сиғмай кетган болам де.

Не-не қўшиқлар қолди,
Айтилмайин, куйланмай.
Хофиз эмас, бу мозорда,
Қўшиқлар ётибди де... ўйланмай.

Кўзда ёши томиб-томиб,
Киприкларда қалқиган дарёси-я,
Дунёларга сиғмаган қўшиқ,
Қўшиқларга сиғмаган дунёси-я.

Тоғу торшлар тилга бир,
Тинглар эдинг, суйиб-суйиб.
Қўшиқларинг кетди энди,
Куй бўлмай, куйиб-куйиб.

Киприклар кетса силтаниб,
Тўкилиб кетди ёмғир.
Юрак чиндан йиғладингга,
Юрак қўшиғи ўлмайди ахир.

Қаноти чертдими, торини,
Соғинчлар сачраб кетди.
Хофизинг келмаган кўкламга,
Капалаклар келиб етди.

Булбул хонишин эшит,
Қалдирғоч қўшиғин тингла.
Айтилмаган қўшиқ... армон,
Армоним дея, йиғла,

Армонни унутмоқ осонми?!
Томчилаб турса ишқ.
Барибир қайтади бир кун,
Мен ва сен кутаётган қўшиқ.
2017 йил.
✍Бахтигул Мирзақулова.
👉@baxtigul_sheriyati

Читать полностью…

SUKUNAT QO'SHIG'I

Shunchaki Baxtigulman
Oriat dono fm

Читать полностью…

SUKUNAT QO'SHIG'I

Sog‘inar
Ijroda muallifning o‘zi


@baxtigul_sheriyati

Читать полностью…

SUKUNAT QO'SHIG'I

@muxtor_audio

@baxtigul_sheriyati

Читать полностью…

SUKUNAT QO'SHIG'I

Бахт гул истади,
армони анча,
Гулларнинг бахти йиғлади
то тонггача,
Ай, дунё, аслида
нархинг қанча,
На гул, на бахт...
шунчаки, Бахтигулман.

Дил не истади,
ишққа ташна,
Ишқ ўзи надур,
чанқоқ чашма,
Бу жунун оламидан
дунё талашма,
На тож, на тахт...
шунчаки, Бахтигулман.

Гул юзидан сармаст,
гул барги гулобми,
Минг хил саросима,
йўллари саробми,
Ишқ, берганинг на...
шу ҳам изтиробми,
На кулгу, на дард...
шунчаки, Бахтигулман.

Изҳорини ёзди деб,
қаламга ишонай,
Ишқдан ўртанди деб,
аламга ишонай,
Билмам... мен яна
кимларга ишонай,
На вафо, на аҳд...
шунчаки, Бахтигулман. (Бахтигул Мирзақулова .) Ҳурматли шеърият ихлосмандлари! Ушбу шеър раҳматли опам ҳаётининг сўнгги кунларида ёзган шеърларидан эди. Илоҳим, жойи жаннатдан бўлсин, опам учун дуо қилинглар! 🎍🎍🎍😢😢😢


@baxtigul_sheriyati

Читать полностью…

SUKUNAT QO'SHIG'I

Тинч қўйинг!

Тинчликнинг қадрига етмаган гумроҳ,
Бу Ватан кўксида тиғлар изи бор.
Афғон урушидан қайтмаган боласи,
Оналар кўксида ҳали сутлар ҳиди бор.

Тинчини бузган бегона эмас,
Оталар кўксида алам кўпирган.
Сени ким дейин ватандаш,
Туз ичиб, тузлиққа тупурган.

Оғамсиз, инимсиз ёки тенгдошим,
Бўғзимга тиқилар аламли ўкинч.
Жаннат истасангиз, оқ йўл сизга,
Бизга шу Ватанни қўйинг тинч.

Кетганга ҳам, келганга ҳам чидаймиз,
Чидаш учун яралган бардош бўламиз.
Гул отганга, гул бўламиз очилиб,
Тош отганга шафқат йўқдир, тош бўламиз. ✍ Бахтигул Мирзақулова.
👉
@baxtigul_sheriyati

Читать полностью…

SUKUNAT QO'SHIG'I

Сиз йиғламанг

Ёлғиз табассум жонимга малҳам,
Баҳор гуллари бўлолмас ҳамдам,
Гуллар баргида йиғлайди шабнам,
Фақат сиз йиғламанг, онажон!

Қўяверинг, артманг кўз ёшимни,
Ҳеч ким енга олмас бардошимни,
Гулга айлантиргум рақиб отган тошини,
Фақат сиз йиғламанг, онажон!

Кўтармоққа кўнглимни дўстлар жамдир,
Бийрон тиллари тилагани бахтдир,
Қадаҳлар тубида йиғлайди тақдир,
Фақат сиз йиғламанг, онажон!

Ажин чизилган мунис юзлари,
Мен тортган азобнинг излари,
Юракнинг ёш тўла кўзлари,
Фақат сиз йиғламанг, онажон! ✍Бахтигул Мирзақулова.
👉
@baxtigul_sheriyati

Читать полностью…

SUKUNAT QO'SHIG'I

Шоир хотирасига
Осмон тўла ҳаволар,
Битта менга етмайди. (Шавкат Раҳмон)

Ўжар умрнинг ўрганган кўнгли,
Шоир дардига топилмайди даволар.
Шавкат Раҳмон қаерда ???
Қолиб кетди, осмон тўла ҳаволар.

Илжайган оғизга ўхшаб кетди,
Бугун кўкдаги ҳилол.
Шундайин, сукунат завқи,
Кимларгадир келмоқда малол.

Қоп-қора чечакларни суғуриб,
Айрилиқ куйини чалганда шамол.
Ўша чечакларнинг изини ўпиб,
Йиғлайди, жавобсиз битта савол.

Ўша Ўшга етиб бордими,
Етим сатрларда қолган наволар.
Шавкат Раҳмон қаерда ???
Қолиб кетди, осмон тўла ҳаволар.

Шоир баҳорига тўкилмиш хазон,
Гуллар кўтаролмай ўз баргини.
Ёмғирлар йиғлайди, йиғлайди ҳамон,
Ювмоқ бўлиб айрилиқнинг қалбини.

Сиз синаб-синаб шоирда кўринг,
Таги олтинли сарғайган сабрни.
Садақа сўрагандай, сатрлар,
Сўрайди сиздан ўзининг қадрини.

Қадам боссангиз, қалб оғринган,
Ҳеч юра кўрманг шоирнинг йўлакларидан.
Дарахтлардан тўкилган япроқлар эмас,
Тушган парчалар-ку шоирнинг юракларидан.

Қаёқдандир шоир йўталиб қўяди,
Ёзилмаган шеърлар боқар биз томон.
Сукунат ухлаётган бўм-бўн хонанинг,
Илҳом париси эшигини тортқилар ҳамон.

Бу гал илҳом парисидан,
Шеър сўрамоқ келмоқда малол.
Парилардек бошни айлантирган,
Жавобсиз қолган ўша битта савол.
Шавкат Раҳмон қаерда...???
✍ Бахтигул Мирзақулова.
👉
@baxtigul_sheriyati

Читать полностью…

SUKUNAT QO'SHIG'I

Самимий тилак

Мен қоқилсам гар, йиқилди деманг,
Кулсангиз устимдан чинакам кулинг.
Шунчаки оҳ уриб, ғамимни еманг,
Дўстларим, бироз самимий бўлинг.

Менга отган ниш, тошга қадалур,
Кўксим керак бўлса, тиғлаб қўйинг.
Сохта табассум жонимни олур,
Дўстларим, самимий йиғлаб қўйинг.

Таскинларга зор юрак, юрак эмас,
Дардимга шерик бўлмай қўя қолинг.
Номард дўстлар менга керак эмас,
Самимий бир душманим бўла қолинг.

Ясаб қўйган гулзор ичра,
Ошиқ бўлиб дайдиб юринг.
Мен шўрликка юпанч бўлар,
“Севмайман”деб, юракдан айтиб қўйинг

Ҳеч ким билан бўлишмайман,
Ўзимникидир, каму-кўстларим.
Тилингиз-дилингиз бир бўлиб,
Самимий бўлинг дўстларим!
✍Бахтигул Мирзақулова .


@baxtigul_sheriyati

Читать полностью…

SUKUNAT QO'SHIG'I

Қутқар баҳор!

Иродасиз, ношукур бир оҳлардан,
Севиш деган тентаккина гуноҳлардан,
Менга боққан совуққина нигоҳлардан,
Ўзинг мени қутқар, баҳор!

Ёмғирларни қадаҳларга сузиб бергил,
Шабнамларни мунчоқдайин тизиб бергил.
Камалакдан буёқ сўраб,
Севги деган суратларни чизиб бергил.

Сабр қилиб сарғайган тоқатдан,
Севолмай қолиш деган бу офатдан,
Юраги йўқ милқовгина муҳаббатдан,
Ўзинг мени қутқар, баҳор!

Ёмғир тўла қадаҳларни биз ичайлик,
Шабнамдек қуриб қолган мунчоқларнинг
кераги йўқ.
Сийрати йўқ суратлардан воз кечайлик,
Чизиб қўйган севгиларнинг юраги йўқ!

✍ Бахтигул Мирзақулова.
👉


@baxtigul_sheriyati

Читать полностью…

SUKUNAT QO'SHIG'I

Даъвоси йўқ

Тани-жони соғ гадо, гадо эмасдир,
Гадо бўлиб нон ейди, жони адо бўлмасдир.
Тиллосига дори алиштирган шоҳдир асли гадо,
Тилло билан жонга мадор тўлмасдир.

Тани-жоним соғ дема, асли кар сенсан,
Она сўзини тингламасанг.
Ўзга тилда сайраб турсанг ҳам
асли соқов сенсан,
Ўз тилингда сўзламасанг.

Чўлоқни чўлоқ дема, асли чўлоқ сенсан,
Бемор ётган дўстингни, бориб бир кўрмасанг.
Юрар йўлин йўқотган сўқир, сўқир эмас,
асли сўқир сенсан,
Виждон йўлин топиб юрмасанг.

Оғриган дардни олиб кетар деб, қўрқмагин,
Озор бермай юзингни қаро қилиб ташлаб кетар дарддан қўрқ.
Виждонсизлик, нопоклик, қўли эгрилик,
Билиб қўйки, бу дардларнинг даъвоси йўқ.

✍️Бахтигул Мирзақулова.


@baxtigul_sheriyati

Читать полностью…

SUKUNAT QO'SHIG'I

Мусиқа

Сенинг қоп-қора сочларинг каби,
Силкиниб қўяди...
Оппоқ тулплорнинг оппоқ ёли.
Бизни қаёққадир чорлайди,
Муҳаббатнинг ўғирланган хаёли.

Биз кетамиз, жуда узоққа,
Ортимиздан боқади минг битта нигоҳ.
Жавоб бермаймиз, ҳеч бир сўроққа,
Армонлар қолар депсиниб, топмайин паноҳ.

Бир гала ҳурккан кабутардек,
Йўлимиздан қочади.
Парилардек моҳлиқо санамлар,
Кўзлари қийиғида кулади ҳасад,
Шу ерда қолади, йиғлоқи аламлар.

Биз кетамиз жуда олисга,
Ҳижрон дудуқланар, гапиролмай гапини.
Эртаклар юртига ҳам тўхтамаймиз,
Ялмоғизлар қолар тишлаб лабини.

Тулпор туёғида чақилмаган чақмоқ,
Муҳаббатдан худосига етказар хабар.
Фақат қолди...
Бир-биримизнинг нигоҳимизга боқмоқ,
Чунки, биз етиб келдик висолга қадар.

Фақат қолдик иккимиз...
Самолардан ёғилар гуллар.
Деразадан мўралайди,
Пардаларни аста силкитган еллар.

Очилган дераза...
Пардаларни аста силкитиб,
Пичирлаб қўяди, сукунат лаблари.
Бармоқлар чопади...
Бир-бирининг изини бекитиб,
Қиқирлаб кулади, нота дафтари!

Йўқ бўлмайди...
Бу куйни чалмагин такрор,
Бу ёғи нотага сиғмайди.
Кўп уринма, тинчлан, бастакор!
✍ Бахтигул Мирзақулова.


@baxtigul_sheriyati

Читать полностью…

SUKUNAT QO'SHIG'I

Sevgi nima?
Baxtigul she‘riyati
O‘zbekiston radiokanali


@baxtigul_sheriyati

Читать полностью…

SUKUNAT QO'SHIG'I

Севги нима?

Мен муҳаббат ҳақида ёзмоқчиман,
Дардманд сатрлар жонимга тегди.
Ҳамма чўрткесару, шўх-шодон,
Ҳеч кимни ўйлантирмас қалбдаги севги.

Қайси шоирни шоир этибди,
Бу савдоий ишқнинг назми.
Шодлик сиғмаган юрак,
Қандай бўлади ошиқнинг базми?!

Титраган қўлларда қадаҳлар маъюс,
Яна дардлар туғилар янги.
Мусаввир, сен менга кўрсат,
Қандай бўлади, севгининг ранги?!

Кўзлар тўқнашганда кўз билан,
Ҳаёдан қурилган тоғлар қулади.
Чолғучи бир куй чалиб бер,
Севгининг оҳанги қандай бўлади?!

Титраган лабда шароб томчиси,
Дуру марвариднинг энг аълоси.
Эй, нотиқ, тушунтир, нима ўзи,
Севги сўзининг асл маъноси.

Муҳаббат ҳам маст бўладими,
Шароби борми, тўйиб бир ичгулик.
Севгининг ҳам суйгани борми,
Юраги борми, ёр деб жондан кечгулик.

Севгининг сиғинган худоси борми,
Борми унинг армони, борми орзуси.
Муҳаббатни йиғлатган дард нима,
Борми уни қувонтирган кулгуси.

Йўқ, мен ҳеч нарса билмайман,
Дардларни тарк этишга етмайди кучим.
Шундай дард билан севишим керак,
Асл муҳаббат ҳақида ёзмоғим учун! (Бахтигул Мирзақулова.)

Читать полностью…

SUKUNAT QO'SHIG'I

YULDUZCHALARDAN TORTIB YORQIN YULDUZLARGACHA
CHEKKA BIR QISHLOQNING, CHEKKA BIR UYIDA YASHIRINIB YOTGAN TALANTLARDAN TORTIB MASHHUR TANIQLI IJODKORLARGACHA BO‘LIB O‘TGAN AUDIO INTERVYULARDAN BAHRAMAND BO‘LING.

BIRINCHI RAQAMLI KANALGA OBUNA BO‘LING:

@MUXTAR_MEDIA

Читать полностью…

SUKUNAT QO'SHIG'I

@muxtor_audio

Читать полностью…

SUKUNAT QO'SHIG'I

botni badiy kitoblar sherlar bo'limiga Baxtigul Mirzaqulova she‘rlari audio joylashtirildi do'stlaringizga ulashing @ilmziyokalitibot

Читать полностью…
Subscribe to a channel