baxtigul_sheriyati | Unsorted

Telegram-канал baxtigul_sheriyati - SUKUNAT QO'SHIG'I

-

Ushbu kanal orqali sizlar Navoiylik marhum ijodkor Baxtigul Mirzaqulova she'riyati bilan tanishib borasizlar. Kanal marhuma shoira Baxtigul Mirzaqulovaning yorqin xotirasiga bag'ishlanadi

Subscribe to a channel

SUKUNAT QO'SHIG'I

@baxtigul_sheriyati

Читать полностью…

SUKUNAT QO'SHIG'I

Dardingizni menga ayting yaproqlar - Baxtigul Mirzaqulova ijodi.
Kumushoy Erkayeva ijrosi


@baxtigul_sheriyati

Читать полностью…

SUKUNAT QO'SHIG'I

Бугун опажонимнинг таваллуд куни... Агар ҳаёт бўлганларида  46 ёшни қарши олган бўлардилар. Афсуски,  бевақт ажал марҳума шоирани орамиздан олиб кетди. Тақдир ҳукми олдида барчамиз ожизмиз...

ОЛЛОХ РАХМАТИГА ОЛГАН БЎЛСИН😢🤲🤲🤲

Читать полностью…

SUKUNAT QO'SHIG'I

Baxtigul Mirzaqulova xotirasiga:
Siz haqingizda boshladim soʻzim,
Yongan dilni sovutib boʻlmas.
Alam bilan yoshladim koʻzim.
Ustoz, sizni unutib boʻlmas.

Kam ediya sizning tengingiz,
Shoiralarning donosi edingiz.
Siz samimiy, begʻubor hamda,
Ayollarning a'losi edingiz.

Eh, Ranjima, bahorim deya,
Bahorlarni ranjitib ketdingiz.
Sizni sevgan insonlaringiz.
Yuragini vayrona etdingiz.

Bitta bahor, bitta bahor kam.
Kirolmayin qolib qirq yoshga.
Nahot erta oʻlim keldiya.
Sizdek aziz, mo'tabar boshga.

Unutmayman, Baxtigul opa.
Har yili shu qaro kun kelsa.
Ikkilanmay birga ketardim,
Birga ketish imkoni boʻlsa.

Mana, besh yil oʻtdi oradan.
Hamon, hamon xayolimdasiz.
Unutmayman xayotimdagi.
Siz eng aziz ayolimdansiz.

Xotirangiz doim men bilan.
Mangu yashab qolasiz, albat.
Sizga boʻlgan mehrim abadiy,
Soʻnmagaydir, oʻsha muhabbat.

Men kechmayman, Baxtigul opa.
Ham opamsiz, ham ustozim.
Sizni aziz xotirangizga.
Bugun ushbu satrni yozdim.

Jannatlarda boʻlsin joyingiz.
Qabringiz ham nurlarga toʻlsin.
Unutmayman sizni hech qachon.
Xotirangiz abadiy boʻlsin.

Xayot shunday olib ketadi.
Naki gʻarib, nainki xon-u.
Ushbu she'rni xotirangizga.
Oʻqir bugun Xurshidabonu.

Opajonim, jannati boʻling.
Farishtadek edingiz doim.
Ikki dunyo saodatini.
Bergan boʻlsin, sizga Allohim!

Har xayol ketganda sizga.
Nomingizdan qilaman faxr.
Ketingizdan duolar qilib.
Turadigan biz bormiz
axir.

✍Xurshida Jo'rayeva.

👉@baxtigul_sheriyati

Читать полностью…

SUKUNAT QO'SHIG'I

@baxtigul_sheriyati

Читать полностью…

SUKUNAT QO'SHIG'I

ндан бошқа нарсаларнинг ҳаммаси бекор:
Мажнун, бу мен,
Ҳузурингга келдим яна,
Йиғлатиб ташлаб кетиб аламни,
Ажиб, бир наводай,
Саҳро қуёши балқитса,
Саратонда муз қотган танамни.
Келишим боиси,
Муҳаббат ҳақида ёзмоқчиман,
Илҳомнинг кўз ёшига ботириб бер қаламни.
Сўнгра, сатрим орасидан,
Ахтариб топиб олурсан,
Сени Лайлидан ҳам ортиқ суйган санамни.

Ишқ орқали англанган дунёни комилликсиз тасаввур этиб бўлмайди. Дунёнинг ўзи ҳам мукаммал уйғунликдан ташкил топган. Инсон ҳам унинг бир бўлаги сифатида камолотга етишмоғи лозим. Ахир одамзоднинг ўз-ўзини англашга бўлган қизиқиши, интилиши ҳеч қачон тинч қўймаган. Ўзни англаш эса бир умр давом этадиган узлуксиз жараён. Инсоннинг камолоти хам худди мана шу ўзликни англашдан бошланади.

Мен қоқилсам гар, йиқилди деманг,
Кулсангиз устимдан чинакам кулинг.
Шунчаки оҳ уриб, ғамимни еманг,
Дўстларим, бироз самимий бўлинг.

Менга отган ниш, тошга қадалур,
Кўксим керак бўлса, тиғлаб қўйинг.
Сохта табассум жонимни олур,
Дўстларим, самимий йиғлаб қўйинг.

деб ёзадиижодкор “Самимий тилак” шеърида.
Б. Мирзақулова шоирларга ҳам ўзгача назар билан ёндашади, у бир шеърида шундай деган эди:

Шеърлари туҳмат бўлиб ёпирилса ўзига,
Ғазабидан шеър ёзади шоирлар.
Шеърлари ғурбат бўлиб кўринса кўзига,
Азобидан шеър ёзади шоирлар.
Шеърлари ёлғон дея, ишонмай қўйса сўзига,
Шеър ёзиб, аламини олади шоирлар.
Шеърлари ажал бўлиб, тиғ урса буғзига,
Фурсат топиб, шеър ёзиб қолади шоирлар.

Чиндан, шоирдан фақат сўз қолади. Абдулла Қодирий, Чўлпон ва Фитратдан фақат сўз қолди. Буюк Навоийдан сўз қолди. Дилни ўртайдиган, борлиқни куйдириб-кул қиладиган, – руҳни камолотга элта биладиган сўз қолди. Бу сўз вақтнинг шамолларида қаддини тутди, исён-оташларда ўзини тоблади – ўлмади, балки яшарди – яшади. Чунки бу сўз мангуликка дахлдор эди. Инсоннинг азалий ва абадий дардлари, муаммоларини англаш ва англатишга уринган қалбнинг ўз-ўзини намойиш қилиши эди. Бахтигул Мирзақулова ҳам сўз қудратини қалб кўзи ва теран тафаккури билан шундай ҳис этади.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкин-ки, сўз кўнгилнинг таржимони, орзуларни яширган бир хазина.
Кўплаб шоир ва шоиралар каби Б. Мирзақулова учун ҳам шеърият яшашнинг маъно-мақсадини, умр ва ҳаёт мазмунини, тирикликнинг моҳиятини англашга, инсоннинг инсонлик шаънига, қадр-қимматини, миллатнинг тақдири ўзининг бўйидан бир неча энлик(қарич) баландроқ эканлигини англашга йўл топиб берган мўъжизавий сўз бўлди.
Абадият оралаб ўзини, сўзини излаган ижодкор учун сўз идрокка, ифодага айланд.и
Шеър – дилнинг таржимони, дедик. Бироқ Б. Мирзақулова шеърлари фақат дилнинг эмас, жасоратнинг таржимасидир. Шеърият оламига ўзининг янгича сўзи ва овози билан кириб келаётган шоиранинг шеърлари ўзи мансуб бўлган авлод шеърияти каби кўнгил иши бўлиб бораётир.


@baxtigul_sheriyati

Читать полностью…

SUKUNAT QO'SHIG'I

Yosh Shoiraga

Bu yorug’ dunyoni qirq yoshida tark etgan,
qalbi yoniq yosh Shoira,
opamdek yaqin bo’lib qolgan taqdirdoshim-

Baxtigul Mirzaqulovaga bag’ishlanadi.

Muvashshah

Baxtining gullari ochilgan mahal
Ashorga hislari sochilgan mahal
Xush damlar nag’masi soz chalgan mahal,
Tark edi hayotni yosh bir Shoira,
Izida bayt qoldi, qoldi xotira.


Go’zal orzulardan tizgandi marjon
Umidbaxsh kunlardan kutgandi imkon,
Lahzadan iqbolin izlardi har on,
Mangulikka ketdi yosh bir Shoira,
Izida bayt qoldi, qoldi xotira.

Ro’shno hislarini to’kib qog’ozga,
Zavq oldi, shaylanib baland parvozga,
Anduh rishtasini uladi rozga
Qismatga qo’l tutdi yosh bir Shoira
Umridan bayt qoldi, qoldi xotira.

Lobar edi o’zi, xush edi so’zi
Oydin oqshomdagi to’lin oy qizi,
Vaqtning vatanida qoldi bir izi
Armonga gul tutdi, yosh bir Shoira
Zarinada qoldi undan xotira.

Muallif- Zarina Olimova.
2019 yilda nashr etilgan “Tuyg’ular sohili” kitobidan olindi.
soat 06:43ga yuborish, Oʻqilgan, 2 из 80


@baxtigul_sheriyati

Читать полностью…

SUKUNAT QO'SHIG'I

Ёшлар сизники

Пок дилингиз оқликларга иморат бўлсин,
Сўзларингз адолату шижоат бўлсин.
Орзуларингиз доим ижобат бўлсин,
Ҳаётингиз фақат бахтдан иборат бўлсин.
Мана бу ҳаёт ёшлар, сизники!

Кўксингиздан тўкилмасин бардошлар,
Кўзингиздан оқмасинлар, нам ёшлар.
Атрофингизда парвонадир тенгдошлар,
Сизга ҳавас қилгуси, тоғу тошлар.
Мана бу ҳаёт ёшлар, сизники!

Бахш этмиш, қир ўз лоласини,
Қўшиқлардан йўқотинг, ғамнинг ноласини.
Кўрдингми, сен, асрнинг қувноқ боласини,
Сочи узра ёймиш қуёш толасини.
Мана бу ҳаёт ёшлар, сизники!

Ўйнанг, бугун авж олсин шодон кулгулар,
Муҳрлансин юракка эсдан чиқмас, бу кунлар.
Қалбларда исён урмиш, ажиб туйғулар,
Бугун сизга аталган мана бу гуллар.
Мана бу ҳаёт ёшлар, сизники!

Мардона йигитлар юртнинг посбони,
Сиз билан беғубор, элнинг осмони.
Замонам қизлари, гули райҳони,
Бугун сизга аталмиш сўзлар маржони.
Мана бу ҳаёт ёшлар, сизники!

Не бахт қўнмиш, куёвтўра бошига,
Оппоқ тилак тақмиш, келинбола сочига.
Шўх йигитчалар, ҳавас қилинг тенгдошимга,
Қизалоқ улғайиб, етсин келин ёшига.
Мана бу ҳаёт ёшлар, сизники!

Осмон ҳам сизники, парвоз этсангиз,
Замин ҳам сизники, гуллар эксангиз.
Бахтигулнинг юрак сўзин, қабул этсангиз,
Мана бу қўшиқ, ёшлар сизники!

Ўйнанг, бугун юракда армон қолмасин,
Менинг азиз тенгдошларим, давра сизники!

✍Бахтигул Мирзақулова.
@baxtigul_sheriyati

Читать полностью…

SUKUNAT QO'SHIG'I

Baxtigul opa ovozi
@baxtigul_sheriyati

Читать полностью…

SUKUNAT QO'SHIG'I

Baxtigul opa ovozi
@baxtigul_sheriyati

Читать полностью…

SUKUNAT QO'SHIG'I

Муҳаббат қароқчисиман

Ўрин қолмади, ҳеч бир сўровга,
Кўнгил беролмайсан, энди бировга.
Юрагингни олганман, ахир гаровга,
Мен муҳаббат қароқчисиман!

Ойга ялин майли эркингни сўраб,
Кетолмайсан барибир, ўзга ёр қараб.
Зебу-зийнат сендан қилмасман талаб,
Мен муҳаббат қароқчисиман.

Жинни ғурур бевақт эшик очдида,
Шундан ҳуркиб туйғуларим қочдида.
Юрагим бор менинг кўксим остида,
Мен муҳаббат қароқчисиман!

Кўп куйинма, юрагингни қайтариб ол,
Юзимда ниқоб, ўзимни таниб қол.
Вақти келса сендан сўрарман аҳвол,
Мен муҳаббат қароқчисиман!

✍Бахтигул Мирзақулова.
👉


@baxtigul_sheriyati

Читать полностью…

SUKUNAT QO'SHIG'I

Эртакларим

Сокин оқшом, шивирлаган япроқ,
Қоронғу сукунатнинг лабида титроқ,
Титраган қўлларда бир қадаҳ тупроқ,
Ярми юлуқ  эртакларим, Ассалом!

Кўз ёшларим кулаётир, таҳсинлар айтинг,
Йиғлаётган кулгумга таскинлар айтинг,
Кўзгудаги кўринмаган аксимга қайтинг,
Ярми юлуқ  эртакларим, Ассалом!

Саратонда тош қотган қалбимнинг музлари,
Устида маст сукунатнинг чалкашган излари,
Музларни кемираётган ялмоғизнинг  қизлари,
Ярми юлуқ  эртакларим, Ассалом!                                        ✍ Бахтигул  Мирзақулова.            


@baxtigul_sheriyati

Читать полностью…

SUKUNAT QO'SHIG'I

Йиғламанг

Мени йиғлатганлар, йиғламанг асло,
Кўзларингиздан оқмасин бирор томчи ёш.
Сиз йиғламанг, устингиздан кулмасин биров,
Четлаб ўтсин сизга отилган тош.

Мен йиғлай, сиз йиғламанг асло,
Оллоҳ азоб беришга топмасин фурсат.
Оллоҳнинг азобини соғиниб-соғиниб,
Шундайин яшайверинг, шундайин хурсанд.

Тилло тахтда ўтириб кулаверинг,
Йиғлайвераман, менга етади шу қора тупроқ.
Йиғлайвераман токи тошлар кўкариб кетгунча,
Чунки, йиғлаган одам Оллоҳни эслайди кўпроқ.                                 ✍Бахтигул Мирзақулова.            

👉
@baxtigul_sheriyati

Читать полностью…

SUKUNAT QO'SHIG'I

Сокин дарё

Сокин дарёман, булутларнинг
устида қирғоғим,
Тилсим дунёман, гулларнинг
илдизи титроғим.

Узоқ тентирайди...
Кўм-кўк саробнинг адашган манзили.
Сўнгра йиғлайди...
Тўкилган шаробнинг илжайган ҳазили.

Сокин дарё узра, тўлиб оқди,
оппоқ елканлар.
Гуллардай титраб қолди, ўша энгашмаган қадди улканлар.

Борлиқ ғафлатни енгиб ўтди,
Узр сўраб шабнамли япроқдан.
Тўкилган шароб сингиб кетди,
Бир сиқим униб чиқди намли тупроқдан.

✍Бахтигул Мирзақулова.


@baxtigul_sheriyati

Читать полностью…

SUKUNAT QO'SHIG'I

Муқаддас тумор

Бир сиқим тупроқ ...
Соғинч сувидан қонаётир жон.
Тирноқлари суғорилган бармоқ,
Аста-секин томаётир қон.

Қип-қизил тупроқ...
Гуллаб кетди, қип-қизил тошлар.
Туркийлар кўрган азобга,
Йиғласа арзийди бардошлар.

Озодлик истадим... отилдим.
Озодликнинг душмани, қотил ким.
Эрк изладим йўқолдим.
Охири юраклардан топилдим.

Бир парча Ватанга озодлик беринг!
Бошқа дунёлар унга қилади торлик.
Музхонада музлаган совуқ вужуднинг,
Юраги оташдан ўртанар борлиқ.

Бу Ватан тупроғида дарахтлар тугул,
Томирсиз тошлар ҳам гуллаб кетади.
Бўй чўзган гулларнинг кўланкасида,
Қуёшни соғиниб бу тупроқ йиғлаб ётади.

Тупроқ йиғлайди...
кўз ёш ила суғорилар,
Қадди энгашмаган...
шохлари тарқоқ чинор.
Бир сиқим олу, бир умр сиғин,
Шу тупроқ бўлсин, муқаддас тумор.

Мен туркийман,
сен ҳам туркийсан
Азобларинг ўртаб ёққан жонинг бир.
Биринг миллатим...
биринг элатим дейсан.
Тиғлар ботса, тирқираб оққан қонинг бир!

Шохларинг тарқоқ чинор бўлсанг,
илдизинг битта.
Сонсиз юлдузлар ичра,
юлдузинг битта.
Минг элатга бўлинсангда ягона Оллоҳ,
Осмонга термулиб сиғинган,
кўзларинг битта.
✍Бахтигул Мирзақулова .
👉
@baxtigul_sheriyati

Читать полностью…

SUKUNAT QO'SHIG'I

@baxtigul_sheriyati

Читать полностью…

SUKUNAT QO'SHIG'I

Kanalimiz obunachisi Surayyo Zaripovnadan:

Assalomu aleykum. Bugun 16- yanvar iste'dodli shoira, "Sukunat qo'shig'i", "Ranjima bahor" kabi bir qator ajoyib she'riy kitoblar muallifi Baxtigul Mirzaqulovaning tug'ilgan kuni. Agar u hayot bo'lganida bu yil 46 bahorni qarshi olgan bo'lardi. Ilohim Olloh o'z rahmatiga olgani rost bo'lsin, oxirati obod, ruxi shod bo'lsin. Bu dunyoni o'tkinchi, bevafo deyishadi. Lekin shu o'tkinchi, bevafo dunyoda ham o'zidan yorqin iz qoldirib ketadigan insonlar judayam ko'p. Baxtigul Mirzaqulova ham qisqa fursatda o'z muxlislariga ega bo'la olgan shoiradir. Uning porloq xotirasi biz muxlislar qalbida mangu yashaydi.

Soyangiz bulutga ergashgan,
Sizlarga yaxshilik ergashgan.
Yodingiz dillarga joylashgan,
Unutmoq osonmas SIZLARNI.

Afsusdan egildi boshlar ham,
Sog'inib uyildi qoshlar ham.
Firoqdan dengizdir yoshlar ham,
Unutmoq osonmas SIZLARNI.

Bu dunyo o'tkinchi, bevafo,
Siz shoir, Siz hofiz, Siz daho,
Ushbu dam qalbimda bir vido
Unutmoq osonmas SIZLARNI.


@baxtigul_sheriyati

Читать полностью…

SUKUNAT QO'SHIG'I

БАХТИГУЛ  МИРЗАҚУЛОВА ОПА ХОТИРАСИГА.

Ёш шоир оламни кезарди шундай,
Кўкда ой балқиса сезарди шундай.
Бир куни айтдилар кўнглидагини,
Дўст қидиряпман мен дунёда шундай.

Деган сўзларини эшитиб ҳамон,
Мана мен дўстингиз дардлашинг ҳамон.
Деган эдим кулиб жилмайиб қўйиб,
Худо учраштирса борарман сиз томон,

Маюз жилмайиб қўйдилар шу чоҳда,
Юрак бағрини ҳам тилдилар гоҳда.
Шу дамларда мен ҳам тўшакда эдим,
Айланиб юрармиш мозийда боғда.

Ҳафас қилиб қўярдим Бахтигулга,
Исмингиз Бахтигул очилиб гулда.
Нур сочилар ҳали мана шу йўлда,
Деган эдим кулиб юпатдим аста.

Бир куни эшитиб йиғладим тўйиб,
Юрак бағримни ҳам тиғладим ўйиб.
Онамга айтиб мен чекдимда оҳлар,
Қалбимни уриб мен, оҳладим қўйиб.

Барно Ҳаётбахш
11 12 2022 18:43


@baxtigul_sheriyati

Читать полностью…

SUKUNAT QO'SHIG'I

2017 yil 10-dekabr bu dunyoni bevaqt tark etgan shoira Baxtigul Mirzaqulova xotirasiga bag‘ishlangan she‘r

Zarina Olimova ijodi va ijroda ham Zarina Olimova

MUXTOR MIRZAQULOV TASHKIL ETGAN BIRINCHI RAQAMLI KANALLARGA OBUNA BO‘LING:
TELEGRAM KANAL
YouTube kanal


@baxtigul_sheriyati

Читать полностью…

SUKUNAT QO'SHIG'I

@baxtigul_sheriyati

Читать полностью…

SUKUNAT QO'SHIG'I

Шоира- Бахтигул Мирзақулованинг шеърий тўпламига киритилган.


Рангин туйғуларнинг теран талқини



Мақола.

Адабиётнинг қисмати ижодкорнинг қалами қудратига, салоҳиятига, онгу шуур даражасига, қалби кенглиги ва албатта, виждонига боғлиқ.
Инсоннинг қалби ҳақидаги ҳар қандай китоб ўқилишга муҳтождир. Шубҳасиз, у Инсон ҳақидаги билимдир. Бу билимдан бебаҳра яшаш инсон ўз исмини билмай яшаш билан баробардир, деб бежиз айтмайдилар.ўн олти ёшида кўз аталмиш гавҳаридан айрилган бўлсада, қалб кўзи билан оламни идрок этиб келаётган ҳамда кўнгил кўзгусида рангин дунёни кўриб, идрок этиб бораётган “Хаёллар дунёси” ва “Ранжима баҳор” деб номланган илк шеърий гулдасталиари билан истиқлол даври шеърий дунёсига кириб ккелаётган ёш шоира Бахтигул Мирзақулова учун шеър умрининг, маъно-мазмунига айланган. бу ижодкорнинг шеърлари модернизм йўналишида ёзилган бўлиб, уларда фалсафий тамойиллар сингиб кетгани сабабли шахсий дардлар ифодасидан анча баланд туради. Унинг дарду армонлари, изтироблари халқнинг дарди, миллатнинг дарди билан, жамиятнинг муаммолари билан чамбарчас боғланиб кетган.
У дастлабки шеърларида шундай ёзади:

Ҳаётга илҳақ, ишқ тўла ишончим,
Зулматдан интилди нур тўла юлдузлар сари.
Ғафлат сени енголмайди ҳеч қачон,
Менда ишонч бор, демак, яшайман ҳали.

Беғубор дилимнинг кўз ёшларига юзингни чайгил,
Кўнглимни юпат, умидларимни ишонтир бахтли онларга.
Лаҳзаларим асрларга тенг бўлиб кетаётир,
Уйғона қол, юрак, мени бошла отажак тонгларга!

деб ёзган эди.
ёш ижодкор озод ва обод ватанимиз тарихинияхши ўргангани туфайли уни шеърга солади, тақдирини англашга уринади. Унинг ютуқларидан – тарихдаги улуғ сиймоларнинг – аждодларининг кашфиётларидан, жасоратидан қувонади. Айни пайтда миллатимиз тарихий шахсларининг бутун фожеаси уни ўйга толдиради, миллат бошига тушган фожеаларнинг сабаб ва илдизини рўйи рост айтишга шошилади.

Туркийлар қавмига отилган тош,
Тарих саҳифасида қоп-қора булут.
Кесилган бош, тўкилган кўз ёш,
Қаро кунлар қалбдан бўларму унут.
Чингиз тиғининг учидаги,
норасида гўдак юрагининг
Уришига бир дақиқа қулоқ тут!
Ҳеч ачинма булар ҳолига,
бу муқаддас ўлим.
Шундай муқаддас бўлади,
ажалнинг келса омади.
Сен айтиб бор ўша халқингга ,
Асло аламу ғамдан бўкилмайди,
туркийларнинг мағрур қомати!

Яна огоҳ эт... сонсиз лашкарда эмас,
Ватан муҳаббати юракда.
Бу ишқдан бенасибдир,
Етти авлодингнинг етмиш пушти.
Бу юртни ололмайди ҳеч ким.
Чунки, ҳали очилган эмас,
Жалолиддиннинг сенга қарата тугулган мушти!

Шукурким бугунги кун шоирага кўнглидаги гапларни очиқ айтишга имкон беради. Шу боис у чечакларубоғлардан, қушлар ва капалаклардан биз ва сизни излаб, севгини шундай мадҳ этади. Уларни ўз фикрларини ифодалаш воситасига – тимсолу рамзларга, мажозий ифодаларга айлантиради:

Ишқ, муҳаббат нима бу?!
Бу ҳаётнинг ташвиши.
Гул устида кўрган у,
Капалакнинг бир туши.

Севгим эди бир чақмоқ,
Ёриб ўтар тошганча.
Ҳаё бўлмаса бари,
Бўлар эди бошқача.

Шоира ижодининг гуллаган даври энг фараҳбахш кунларга мустақил юртимизнинг ривожланиш даврига тўғри келгани сабабли Халқнинг фаровон турмуши, ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий ва ижтимоий барқарорликка шукроналик руҳи шеърга кўчгани сир эмас. Бунинг оқибатида Б. Мирзақулова ижодида ижтимоий мавзунинг муҳимроқ ўринга чиққанини кўрамиз.

Эй, қуёш! Ассалом, тонг элчиси,
Сенга интилган юраклардан нур томар.
Тонг... бу лаҳзалар нақадар мафтункор,
Бутун олам шабнамларга чайилгандай беғубор.
Кеча дунёлардан аразлаган қалбимнинг,
Қалби бугун покиза, заррача ҳам йўқ ғубор.
Тонг... бу лаҳзалар нақадар мафтункор, гўзал,
Кўзлар каби қалблар, умидлар уйғонар.
Лабида шабнам титраган, очилмаган ғунчадек,
Ҳали уйғонмаган умидларим нурга чулғанар!

Б. Мирзақулова шеърлари фақат дилнинг эмас,жасоратнинг ҳам таржимонидир.Шоир ижодини кузатиб борган ўқувчи унинг шеърдан-шеърга юксалиб,курашчанлиги ортиб борганлигини кўради.
Руҳ манзараларини тасвиру талқин этган шеър – изтиробнинг меваси, соғинчу армоннинг маҳсули, севги ва нафратнинг намойиши сифатида дунё юзини кўради.
Шоира бу серғалва, фоний дунёда ИШҚни ягона таянч деб билади. У

Читать полностью…

SUKUNAT QO'SHIG'I

Audio intervyu. Mahsus 155-dastur.
AQSHning Amazon kompaniyasi tomonidan kitoblari nashrdan chiqqan ijodkor, serqirra talant sohibasi, shoira, xonanda, audio ijrochi, porodiyachi Zarina Olimova bilan intervyu.
Suxbat Xurshida Jo‘rayeva tomonidan olib borildi.

Bundan 5 yil avval 2017 yil 10 dekabr kuni kuchli talantli shoira Baxtigul Mirzaqulova bevaqt olamdan ko‘z yumdi.
Baxtigul Mirzaqulova xotirasiga bag‘ishlangan she‘r,
Misr, Yaponiya, Qozog‘iston, Qirg‘iziston va boshqa mamlakatlarda o‘tkazilgan konferensiyalar, tadbirlar, tanlovlarga ishtirok,
Qoraqalpoqcha, Ozarbayjoncha, Eroncha, Arabcha ijro etilgan qo‘shiqlar,
Qunduz amaki, Kumushbibi porodiyalar,
Shu va boshqa barchasi ushbu intervyuda.

https://youtu.be/odrAZbUPhdw

MUXTOR MIRZAQULOV TASHKIL ETGAN BIRINCHI RAQAMLI KANALLARGA OBUNA BO‘LING:
TELEGRAM KANAL
YouTube kanal


@baxtigul_sheriyati

Читать полностью…

SUKUNAT QO'SHIG'I

Бахт кечасида

Севишган қалблар деб,
Кўтарамиз кўкгача.
Қай ошиқ кўрибди,
Шундай тўй-ю тантана.
Лайлининг бағри бўлди, қаро,
Муҳаббат Мажнуннни этди девона.
Бир-бирингизга бўлинг доим парвона,
Чин сўзладим, сизга дўстона,
Мен сизнинг муҳаббатингизга
сиғинаман дўстлар,
Лайли-Мажнун муҳаббати менга афсона.

Чин севги дея, яна жар соламиз,
Ишқ висолида Фарҳод қўпорганмиш
тоғларни.
Унинг муҳаббатига сиғинтирмоқ
истасанг, мени,
Аввал кўрсат, шундай висол кечаси
ўтган боғларни.

Тоғлар сўзламаса ҳам, ишқи бўлсин кошона,
Келинчакка насиб этгани рост бўлсин,
шундай ажиб остона.
Чин сўзладим, сизга дўстона,
Мен сизнинг муҳаббатингизга
сиғинаман дўстлар,
Фарҳоду Ширин муҳаббати менга афсона!

✍Бахтигул Мирзақулова.

@baxtigul_sheriyati

Читать полностью…

SUKUNAT QO'SHIG'I

Baxtigul opa ovozi
@baxtigul_sheriyati

Читать полностью…

SUKUNAT QO'SHIG'I

Baxtigul opaning telefon diktafoniga yozilib qolgan ovozlari
@baxtigul_sheriyati

Читать полностью…

SUKUNAT QO'SHIG'I

б юбориб,
Ўзингиз муз бўлиб қотмайсизму7!

Чалишган киприкни босиб мудроқ,
Чўкаётган юлдузчани қутқаргил тезроқ,
Ухлаётган қизчани уйғотма бироқ,
Эртагимни қайтариб бер, фаранглар юрти!

Сафи бузилди, оқ қушлар учди қаторсиз,
Соҳилда тулпорлар йиқилди мадорсиз.
Белга қадар кўз ёшларга ботарсиз,
Эртагимни қайтариб бер, фаранглар юрти!

Тескари кийиб, тақдир тўнини,
Ёндириб юбор, ҳижрон уйини,
Мотам аро чалгин висол куйини,
Эртагимни қайтариб бер, фаранглар юрти!

Эртак эмас, тарихга айланди,
Ўша машъум ёзнинг сўнгги куни.
Малла соч қизларга момолар эмас,
Чанг босган архивлар сўзласин буни.

Шуҳратинг ёйилди кенг жаҳонга,
Оламни этиб мафтун, сен сўзла.
Кўзлари қизарган сархуш Париж,
Боши айланган маст тун, сен сўзла.
Ягона гувоҳсан ер ости йўли,
Ҳақиқатни томизмай бус-бутун гапир.
Машинани мажақлаб юборган,
Ўн иккинчи устун сен гапир.

Чолғучи чалгин, мотам куйини,
Бугун она-замин юракдан йиғлади.
Инглиз гўзаллиги, арабий юрак,
Парижу Лондонга сиғмади.

Ҳасадгўй хиёнатнинг йўллари дор,
Бу фоний дунё не кўрсатмоғи бор.
Кимлар ниманинг дардида яшайди,
Яроқсиз машинага талашмиш харидор.

Ёзнинг ёндирар кунида,
Совуқ танангдаги қормиди, Париж.
Битта машинани сиғдирмаган,
Йўлларинг шунчалик тормиди, Париж.
Малика таранган кўзгуда,
Сенинг ҳам аксинг бормиди, Париж.
Сочини юлиб дод солди Лондон,
Ололмаган қасдинг бормиди, Париж.

Мотамсаро шаҳар, туширилган байроқ,
Кўчада кезади, ғафлатли мудроқ,
Ва лекин қалбим уйғоқ,
Эртагимни қайтариб бер, фаранглар юрти!
Ҳали мени ялмоғиз ютгани йўқ,
Эртакчи момолар юлдузчадан ўтгани йўқ,
Чин ошиқлар муродига етгани йўқ,
Эртагимни қайтариб бер, фаранглар юрти!
Оппоқ қасрларни яна тиклаб қўй,
Ҳарир пардаларни бутлаб қўй,
Чин ошиқларни қутлаб қўй,
Эртагимни қайтариб бер, фаранглар юрти!

Оралиқ манзилда соғинчли алам,
Бахтли манзилларга бошлагин йўл.
Мен бир гўзаллик соғиндим,
Юрагимда ҳосилдор мовий ранг кўл.

Оқ булут узра оппоқ қасрлар,
Ҳарир пардалари силкинган дарчаси.
Меҳр соғинган юракнинг,
Қўлларига қўнмиш қуёшнинг бир парчаси.

Меҳр соғиндим, гўзаллик истадим,
Тентаккина қўнглимнинг нафис ғунчаси.
Орзулар қасрининг ноёб хилқати,
Диана – сенсан қалбим қироличаси!

О, буюк Англия, ёлғонларга ишонма,
Кўз ёшларга жўр бўлур юракнинг ғам-ғуссаси.
Безовта кишнаган... оппоқ тулпорлар,
Оппоқ салтанатнинг, энгашган жуссаси.
Гўзаллик истаган юракка,
Шу бўлди, илҳомнинг қўшган ҳиссаси.
Юрагимдан юлқиб олиб, берганим шудир,
Ёзилмаган бир муҳаббат қиссаси. ✍Бахтигул Мирзақулова. 👉


@baxtigul_sheriyati

Читать полностью…

SUKUNAT QO'SHIG'I

Кўл бўйида

Кўл бўйида термулган чўпон бола,
Кўзларида осмон кўрдим, оппоқ булутли.
Оймомонинг эртакларини эшитмадим,
Қалбим менинг дунёларни унутди.

Сўзларингни тингламай кетган дўстларинг,
Сезармикан бундай завқини.
Қизларини қизғанган ўша қишлоқдан,
Бугун яна эшитилди, тўйлар шовқини.

Орзуларга ишонтирган умидлар эмас,
Тентираган шуълаларнинг  рақсимиди?!
Ишонмадилар, кўзларингдаги осмон эмас,
Тентаккина Ҳайдаркўлнинг аксимиди?!                                                        ✍Бахтигул Мирзақулова.     👉


@baxtigul_sheriyati

Читать полностью…

SUKUNAT QO'SHIG'I

Умр

Керак эмас, Навоий бўлиб ғазаллар ёзмоқ.
Керак эмас, боғ ундириб, ариқлар қазмоқ.
Керак эмас, жаннат истаб,
Маккага бош урмоқ.
“Отангга раҳмат” дегизувчи, битта фарзанд қолса, бўлди эмасму ортингда
. ✍Бахтигул Мирзақулова.


@baxtigul_sheriyati

Читать полностью…

SUKUNAT QO'SHIG'I

Мени изланг

Изласангиз... мен бир гулман,
Балки, сиз истаган кўнгилман.
Қайғуларимдан чўчиманг асло,
Кулиб тураман...
мудом бир хилман.

Изласангиз мени, гулнинг баргидаман,
Шабнамдурман... сингиб кетаман.
Сиз қувончимга шерик бўлинг,
Ғамларини...
ўзим енгиб ўтаман.

Юрагимдан сўранг, озодлигимни,
Кулгулардан сўранг, ободлигимни.
Дардим қола қолсин ўзимга,
Бўлиб олинг... дил шодлигимни.

Ердан изласанг, эргашган сояман,
Юксакдан изласанг, чўққиман, қояман.
Тунда ҳам топасиз мени,
Ой бўлиб...
зар кокил ёяман.

Гулдан бўлмаса, изланг хазондан,
Сўраб кўринг, яхшидан ёмондан.
Кечадан ахтаринг, ахтаринг эртадан,
Изланг мени...
изланг тўрт томондан.

Маҳзун куз, қувноқ баҳорман,
Гоҳо ёмғир, гоҳида қорман.
Барибир мени, топасиз бир кун,
Излайверинг... чунки мен борман!!! ✍Бахтигул Мирзақулова. 👉


@baxtigul_sheriyati

Читать полностью…

SUKUNAT QO'SHIG'I

Ўзбекистон

Машраб осилган кундан буён,
қалбим менинг яродир,
Қодирийни отган кун, мен учун ҳам қародур.
Улуғбекнинг бўғзига урилган тиғ,
Юрагимга санчилиб борадур.

Қамалган Усмон Носиру, менинг қўлларим занжирбанд,
Шеърларимга кимдир оғу соладир.
Файзуллодек ўғлонинг кўролмади, бу кунни,
Юрагимда шул армон мангу қоладир.

Томиримда жўш урган, қозоқ қони-ю, ўзбекнинг жони,
Ўтмишдаги кечмишинг, мен учун ноладир.
Халқингни халқим дея, туғилдим,
Мени фарзандим дея, бағрингга Ўзбекистон!

Асрлаб тарих гувоҳи бўлган,
Тоқатни тоғларингдан сўрагин.
Булбул сайроғидан, кўнгил очилғуси,
Сулувликни баҳорларингдан сўрагин.

Сойларнинг сувига жимир ўйнайди,
майсалар мафтун,
Сен уларга жўр бўлиб куйлагин.
Гўзалдир бу юрт, сўқмоғини йўлларга,
Йўлларини бахтга улашгин.

Тангрим, тақсим айлаганми сенга,
Жаннатнинг бир бўлагини.
Юртингни юртим дея, туғилдим,
Мени фарзандим дея, бағрингга Ўзбекистон!

Бу кун кўксим озод, жўш уруб куйлар юрак,
Тунлар осуда, тушлар яхши кундан беради дарак.
Сўзламоққа сўзлар ожиз, тилагим энг олий тилак,
Жаҳон-ла бурилган юзинг муборак,
Қайта туғилдим, гуё менман уч яшар гўдак,
Гўдагим дея, аллалагин Ўзбекистон!
(1994).
✍Бахтигул Мирзақулова.


👉@baxtigul_sheriyati

Читать полностью…
Subscribe to a channel