Янги Ўзбекистоннинг 2022—2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2023 йилда амалга ошириш бўйича давлат дастури лойиҳасига таклифлар шакллантирилмоқда.
Ўз таклифларингизни jamoatchilik.uz платформаси орқали юборишингиз мумкин.
Платформада ҳар ким ўз ғоялари, таклифларини билдириш, изоҳлар қолдириш имкониятига эга. Бунинг учун рўйхатдан ўтиш ёки верификация талаб этилмайди. Муҳокамалар 2022 йилнинг 10 ноябрга қадар давом этади.
Ҳар бир фикр муҳим!
_________
Формируется пакет предложений для проекта госпрограммы по реализации в 2023 году Стратегии развития Нового Узбекистана на 2022—2026 годы.
Свои предложения вы можете направлять через платформу jamoatchilik.uz.
На платформе у каждого есть возможность высказать идеи, предложения, оставить комментарии. Для этого не требуется регистрации или верификации. Обсуждение продлится до 10 ноября 2022 года.
Важно мнение каждого!
@uzbyuksalish
Telegram мессенжерида ўтказилган сўровда "Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини қанчалик биласиз?" деган саволга респондентларнинг 87 фоизи "Эркин ўқийман ва ёзаман" деб жавоб берди.
Шу билан бирга, сўров иштирокчиларининг 3 фоизи лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосидаги матнларни қийналиб ўқиши ҳамда 2 фоизи лотин алифбосида ёзолмаслиги ва ўқий олмаслиги маълум бўлди. 7 фоиз респондентлар ўқишини, лекин хато билан ёзишини таъкидлаган.
@fikruzb
Ал-Хоразмий майдонининг реконструкцияси: лойиҳа экспертизадан ўтди
Ўтган йили “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати пойтахт ҳокимлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши ва Ўзбекистон экологик қурилиш кенгаши билан ҳамкорликда Чилонзорда жойлашган Ал-Хоразмий майдонини қайта тиклаш бўйича ёш архитектор-дизайнерлар учун танлов эълон қилганди.
Бугун Тошкент шаҳридаги Ал-Хоразмий майдонини реконструкция қилиш ишчи лойиҳаси ва смета ҳужжатлари экспертизадан ўтказилди.
Яқин вақтда майдонда қурилиш ва ободонлаштириш ишларини амалга оширадиган пудратчи ташкилотни танлаш учун тендер ўтказилади.
@bbekmurodov
40 yoshgacha bo’lgan rahbarlarning yillik Top-40 reytingi shakllantirildi
“Yuksalish” umummilliy harakati Ijtimoiy va iqtisodiy tashabbuslar instituti bilan hamkorlikda 2019-yildan buyon O‘zbekistonning 40 yoshgacha bo‘lgan istiqbolli yosh rahbar kadrlari reytingini e’lon qilib kelmoqda. Joriy yilda reytingni shakllantirish ikki bosqichda amalga oshirildi.
👉 Batafsil
Yuksalish_live
Президент фармони билан Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тасдиқланди.
2022 йилда амалга оширилиши назарда тутилган алоҳида вазифалар ва ташаббуслар ҳақида бизнинг #инфографикада.
@uzbyuksalish
Шу кунларда газ қазиб олиш ҳажмларини ошириш учун конларда машаққатли касбларига садоқат билан хизмат қилаётган нефть ва газ ходимларининг ўрни беқиёс.
Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси объектларида суратга олинган ушбу бир неча дақиқалик видеолавҳада мамлакатимиз бўйлаб нефть-газ соҳаси мутахассисларининг машаққатли меҳнати ҳақида сўзлаб беради.
—————
Путь к стабильным условиям в наших домах и рабочих местах лежит через месторождения, где с полной отдачей, круглосуточно работают нефтяники и газовики страны.
Благодаря их профессионализму и трудолюбию идет добыча природного газа, повышается отдача месторождений. Эти несколько минут видео, снятые на объектах Нефтегазодобывающее управление Долины, красноречиво говорят о сложной работе специалистов нефтегазовой сферы по всей стране.
▶️@minenergy_uz
▶️@prminenergy
⚡️Президент топшириғи билан электр энергияси таъминотида юзага келган носозликлар сабабини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича Бош вазир ҳузурида ҳукумат комиссияси тузилди.
Комиссияга, биринчи галда, истеъмолчиларнинг электр таъминотини тиклаш вазифаси қўйилган.
Yuksalish_live
Соат 10:57 да Қозоғистон Республикси электр тармоғида катта авария бўлган.
Қозоғистондан келувчи 530 линиядаги кучланиш ва частотани кескин ўзгариши оқибатида Тошкент ГРЭСи, Сирдарё ГРЭСи да авария ҳимоя воситалари ишлаб кетиб бу иккала станцияни ҳам автоматик равишда ўчишига олиб келган.
Хозирги вақтда қўшни давлат тармоқларидан узган ҳолатда ҳар бир ТЭЦларни алоҳида ишга тушириб, босқичма босқич тармоқларни улаб, ишга тушириш чоралари кўрилмоқда.
@bbekmurodov
⚡️Чимкент, Олмаота, Тараз, Туркистон вилояти, Бишкек шаҳри ва Ўш вилоятида ҳам электр энергияси ўчган.
@bbekmurodov
Мудофаа саноатимиз учувчисиз учиш аппаратларини ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда.
Бундай аппаратлар миллий сарҳадларимиз ҳимоясини таъминлаш жараёнида мониторинг сифатини яхшилашга хизмат қилиши мумкин.
Бундан ташқари, келгусида учувчисиз қирувчи техникаларни ишлаб чиқариш ва қўллаш бўйича интеллектуал салоҳиятни яратиши мумкин.
Дунёнинг турли нуқталарида рўй бераётган жанговар воқеалар учувчисиз техниканинг ниҳоятда самарали эканлигини кўрсатди.
@bbekmurodov
🏥 Тошкент шаҳрида бепул ПЗР тест топшириш мумкин бўлган лабораториялар манзиллари
@uzbyuksalish
Murad Buildings асосчиси Мурод Назаровнинг 23-сон мехрибонлик уйидан 9 нафар болани фарзандликка олганини олқишлаймиз!
Бу нафақат бағрикенглик ва жамият муаммоларига даҳлдорлик намунаси, балки бошқа тадбиркорларимизга катта сигнал ҳам дейиш мумкин.
Қайсидир тадбиркор меҳрибонлик уйи биносини тиклашга ҳомийлик қилаяпти. Назаров эса меҳрибонлик уйини ўз уйига олиб келди.
@bbekmurodov
Мамлакатимизнинг у ёки бу халқаро ташкилот билан ҳамкорлиги масаласи аввало, мустақил Ўзбекистон халқи ва давлатининг миллий манфаатларидан келиб чиқиб қабул қилинади.
Бугунги кунда кузатилаётган хорижий сиёсатчиларнинг ташқаридан туриб “сабоқ” бериши ва маълум қарорни қабул қилишга шама қилиши ўта ноўрин ҳолат ва дипломатик хато деб ҳисоблаймиз.
@bbekmurodov
❄️ 2021 йил якунига етмоқда. Йил давомида қилинган ишларни сарҳисоб қилишнинг айни вақти. Бу йил “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати фаолияти салмоқли бўлди.
Йил давомида 620 та турли форматдаги тадбирлар ташкил этилди. Пандемия шароитида аҳолига кўмак кўрсатишга, қишлоқларда инфратузилмани яхшилашга, фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ҳаракат жамоаси "Ezgu amal" фонди билан ҳамкорликда онкобемор болаларга ёрдам бериш учун хайрия марафонини ўтказди, "Бир миллион дарахт" акцияси доирасида эковолонтёрларни қўллаб-қувватлади.
"Юксалиш" УМҲ 2022 йилда халқаро йўналишдаги фаолиятини кучайтиради. Хусусан, Марказий Осиё бўйича медиа мулоқот, Марказий Осиё Ёшлар конгресси, Марказий Осиё ННТлар мактаби ва “ақл марказлари” форумини ўтказишни режалаштирган.
Йил давомида бизни қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорлик билдирамиз! 🇺🇿
@uzbyuksalish
⚡️Президент фармонига кўра, Янги йил байрами муносабати билан идора, корхона ва ташкилотларнинг барча ходимларига кетма-кет беш кунлик таътил берилади.
Беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар 4 январь — сешанба куни учун шанба куни ишлаб бериши керак бўлади.
@bbekmurodov
Россия антикоррупция қўмитаси раиси Кирилл Кабановнинг маълум қилишича, Россия фуқаролигини олганига 10 йилдан кам муддат ўтган Марказий осиёликлар учун бир йиллик мажбурий ҳарбий хизматни ўташ бўйича таклиф тайёрланмоқда.
Бу талаб келиб чиқиши Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонлик бўлган Россия фуқароларига нисбатан қўлланилади.
Таклифга кўра, ҳарбий хизматдан бош тортиш шахсни ва унинг оила аъзоларини Россия фуқаролигидан маҳрум қилишга олиб келади.
Кабановнинг фикрича, ушбу ташаббус Марказий Осиё мамлакатлари томонидан ўз фуқароларининг "махсус ҳарбий операцияда" иштирок этишини расман тақиқлашига нисбатан адекват жавобдир.
@bbekmurodov
Россиядаги ҳарбий сафарбарлик РФ ва Украина ўртасидаги можарони янада кескинлаштиради.
Асосий вазифамиз — ушбу мамлакатлардаги ватандошларимизнинг ҳарбий ҳаракатларга жалб этилмасликларига эришишдан иборат.
Бундай вазиятда мавҳум ва провокацион ҳолатлар кучаяди. Ниҳоятда катта эътибор ва эҳтиёткорлик лозим.
@bbekmurodov
⚡️Давлатимиз раҳбари Тошкентда ҳаракатланиш тезлиги кўпи билан 60 км/соатгача белгиланиши бўйича қарор чиқишини айтди.
Читать полностью…Беларусда ўтказилган сўнгги ижтимоий сўровлар Александр Лукашенконинг сиёсатчи сифатидаги рейтинги 25-30 фоиз атрофида эканлигини кўрсатган.
Шу билан биргаликда, сўровда иштирок этганларнинг 46% - "ҳеч қачон Лукашенкога овоз бермаслиги"ни маълум қилган.
Бугун кўплаб ривожланган давлатлар Лукашенкони Беларус халқи номидан гапира олмайдиган шахс деб ҳисоблайди.
Шунинг учун, бугунги кунда бу инсоннинг Ўзбекистон ҳақидаги фантазияларини жиддий қабул қилиш шарт эмас.
@bbekmurodov
💡Бугун соат 16:00 да Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланиши режалаштирилган — Энергетика вазирлиги
Соат 14:00 ҳолатига, Андижон вилоятида — 89%, Наманган ва Фарғона вилоятларида — 91%. Қолган ҳудудларда электр таъминоти тўлиқ тикланган.
@uzbyuksalish
#Инфографика Blackout: электр энергияси тизимидаги йирик узилишлар
25 январь куни Марказий Осиё ягона электр тармоғида йирик авария туфайли Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида чироқ ўчди. Юз берган ушбу ҳалокат масштаби бўйича дунё электр энергияси тарихида энг йириги эмас. Бундай blackout’лар АҚШда, Ҳиндистонда, Покистонда кузатилган.
Yuksalish_live
Ҳудудлар бўйлаб энергия таъминоти тикланишни бошлади. Тошкентнинг айрим массивларида таъминот тикланди.
@bbekmurodov
⚡️Қирғизистон ОАВ маълумотларига кўра, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистонда кузатилаётган электр таъминотидаги узилишлар Марказий Осиё бирлашган энерготизимидаги авария билан боғлиқ.
Yuksalish_live
⚡️Бугун, 25 январь куни соат 11:00 да энерготизимда йирик носозлик юзага келиб, Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Айни пайтда мутахассислар томонидан носозликни тиклаш ишлари олиб борилмоқда - Энергетика вазирлиги.
Yuksalish_live
⚡️Қозоғистон элитасида ҳеч қандай низо ёки қарама-қаршилик йўқ, бу мавзудаги миш-мишлар мутлақо асоссиз - Назарбоев мурожаати
@bbekmurodov
Инсоннинг ёши бўйича дискриминация тури мавжуд. "Эйджизм" тушунчаси - шахсни ёшига кўра камситишни англатади.
Бу ўзидан кичик ёки ёши кексароқ одамлар билан муносабатда беписанд бўлиш ёки камситиш, фақат маълум бир ёш мезонига жавоб берадиган одамлар билан ҳамкорлик қилишга тайёрликда намоён бўлади.
Бир сўз билан айтганда замонавий дунёда "сиз қарисиз" ёки "сиз ҳали ёшсиз" деб айтиш бизнес этикетга тўғри келмайди.
@bbekmurodov
Bugun dunyoda qarama-qarshiliklar, yangi tahdidlar yuz berayotgan vaziyatda yurtimizda tinchlik va osoyishtalikni saqlash harbiylarimiz zimmasidagi masʼuliyatni oshiradi. Biz Sizlarga ishonamiz!
Vatan himoyasiga nafaqat harbiylar, sarhadlarda sergak chegarachilar, balki hammamiz masʼulmiz. Biz — birgamiz!
@bbekmurodov
⚡️Ўзбекистонда 2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилинди.
@bbekmurodov
⚡️Янги Ўзбекистоннинг 2022—2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.
Ҳужжат лойиҳаси билан jamoatchilik.uz
платформаси орқали танишиш мумкин.
Yuksalish_live
Oliy Majlis Yalpi majlisi — jonli efrida
O’zbekiston tarixida ilk bor Oliy Majlis Qonunchilik palatasi Yalpi majlisi jonli efirda yoritilmoqda.
2021-yil 3-dekabr sanasini tarixiy kun desak, mubolag’a qilmagan bo’lamiz. Ochiqlik, shaffoflik sari dadil qadam barchamizga muborak bo'lsin!
Bugun Toshkent vaqti bilan soat 11:00 da boshlangan Yalpi majlis UzReport telekanali va Oliy Majlis Qonunchilik palatasi YouTube sahifasi orqali jonli, real vaqt rejimida translyasiya qilib boriladi.
YouTube | Instagram | Facebook | Telegram