bbekmurodov | Unsorted

Telegram-канал bbekmurodov - Bobur Bekmurodov

-

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси Олий Мажлис депутати Қайта алоқа: @BekmurodovBot

Subscribe to a channel

Bobur Bekmurodov

Парламент масъулият юкини олиши лозим.

Bobur BEKMURODOV

👉Yuksalish tarafdorlariga qo‘shiling!

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

Заҳириддин Муҳаммад Бобур соҳибқирон Амир Темурнинг бешинчи авлоди, шоҳ ва шоир, давлат арбоби, 332 йил ҳукмронлик қилган Ҳиндистондаги буюк Бобурийлар салтанатининг асосчиси.

Бобур номи билан аталади:

▫️2005 йил Покистонда синовдан ўтказилган ракета;
▫️Ҳиндистон, Покистон ва Бангладешдаги кўчалар;
▫️Ҳиндистондаги Айодхья масжиди;
▫️Афғонистоннинг Кобул шаҳридаги боғ (Боғи Бобур);
▫️Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театри;
▫️Қозоғистоннинг Олмаота, Чимкент шаҳарларидаги кўчалар, Сайрам туманидаги қишлоқ мактаби;
▫️Тошкент шаҳридаги боғ ва кўча, Наманган ва Андижондаги марказий кўчалар, Фарғона ва Нукусдаги кўчалар;
▫️Андижондаги халқаро аэропорт, театр, университет, музей, кутубхона ва миллий боғ.

Ҳар куни - Инфографика

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

Марҳум Полат Шамшетовнинг бевақт ўлими юзасидан Мустақил комиссиянинг расмий баёноти

Аввал хабар берилганидек, Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия аъзолари Полат Шамшетовнинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида 4-сонли Тергов ҳибсхонасига бориб, у ердаги шароитлар, камера ёзувлари, дастлабки тиббий хулоса ва бошқа тегишли ҳужжатларни ўрганишди. Шунингдек, марҳум билан битта камерада бўлган шахслар ва тергов ҳибсхонаси ходимлари билан суҳбат ўтказишди.

Марҳум П.Шамшетов билан бир камерада бўлган Б.М. ва Ш.С.лар билан суҳбатда, улар 3 февраль куни нонуштадан кейин камерада суд ҳукмини қайта-қайта ўқиган, муҳокама қилишган, тушликдан сўнг сайр қилишгач, камерага қайтишган. Уларнинг айтишича, шу кунларда П.Шамшетов кўп тамаки чеккани туфайли нафас олиши оғирроқ бўлиб қолган. Хонадошларнинг сўзларига кўра, ўша куни марҳум кўп безовталанган, тўсатдан уларнинг кўз ўнгида хушини йўқотган.

Камера ёзувларида марҳум Шамшетовнинг ўша кундаги ҳаракатлари, санитария-гигиена ходими ва тез тиббий ёрдамнинг оператив ҳаракатлари аниқ акс этган.

4 февраль куни соат 01:50да П.Шамшетовнинг соғлиги ёмонлашганлиги сабабли камерадошлари ҳибсхона тиббиёт бўлими шифокорини чақиртирган. Ҳибсхона тиббиёт бўлими фельдшери катта сержант Д.Темиров камерага келган вақтида маҳкум П.Шамшетов ҳушсиз ҳолатда бўлган. Соат 02:15 да РШТТЁИМ Бухоро вилояти филиали тез ёрдам шифокори А.Ғафуров ва фельдшер М.Рахмонов етиб келган вақтда маҳкум П.Шамшетовни биологик ўлим ҳолатида эканлигини аниқланган.

Ўрганиш давомида Бухоро вилоят суд тиббий экпертизаси томонидан ўтказилган текширувларнинг видеоёзувлари ҳам таҳлил қилинди.

Шунингдек, Комиссия аъзолари марҳум вафот этган кунда ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро вилоятидаги филиалидан жалб қилинган тез ёрдам шифокори А.Ғафуров ва фельдшер М.Рахмоновлар ҳамда суд-тиббий экспертизасини ўтказган Республика Суд тиббий экспертиза маркази Бухоро вилоят филиали мутахассислари билан ҳам суҳбатлашиб, керакли маълумотларни олишди.

Бундан ташқари, маҳбусларга тасдиқланган меню асосида берилган таомлар кўриб чиқилди ва ошхонадаги шароитлар ўрганилди. Ўрганиш давомида, марҳумга нисбатан руҳий ёки жисмоний қийноқ қўлланилиши мумкинлигига оид маълумотлар ассосиз эканлиги аниқланди.

Марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига Комиссия аъзолари номидан таъзия изҳор этамиз.


👉@commissionuz

Twitter | Facebook

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

Педофилия ва жинсий жиноятлар учун энг оғир жазо берилиши ва қўшимча жазо чоралари киритилиши керак.

Педофилия бу шунчаки жиноят эмас, Халқаро касалликлар квалификациясига киритилган ўта оғир руҳий касаллик. Бундай беморлар 25 йил қамоқдан кейин ҳам жамиятга шунчаки қайтарилмаслиги керак.

Мажбурий даволаш, кимёвий ва жисмоний бичиш амалиётларини ҳам жорий қилишда шубҳа бўлмаслиги зарур.

Bobur BEKMURODOV

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

Жиддий сув таъминоти танқислигини сезаётган мамлакатлар.

🇺🇿Ўзбекистон дунёда ичимлик суви танқислиги жиддий хавф солаётган 25 та мамлакат қаторида — бундай хавф 80% дан юқори.

Ҳар куни - Инфографика

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

Ўзбекистон энергетика вазирлиги ва "Газпром" ўртасида газ соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича "Йўл харитаси"нинг имзолангани ижтимоий тармоқлар фаоллари ва жамоатчиликда саволларни уйғотди.

Яъни, энергетика тизими мустақиллигига таҳдид дея қаралаётган "Газ иттифоқи" лойиҳаси томон қадам сифатида талқин қилинмоқда.

Аввало, Энергетика вазирлиги мазкур "Йўл харитаси"нинг умумий мазмуни ҳақида жамоатчиликка хабар бериши лозим деб ҳисоблаймиз. Келгусида бундай ҳужжатлар ҳақидаги маълумотлар, аввал вазирликларимиз расмийлари томонидан эълон қилиниши керак.

Шу билан биргаликда, ҳуқуқий жиҳатдан, "Йўл харитаси" томонларга ҳеч қандай мажбурият юклаймайди, ҳуқуқий оқибат туғдирмайди. Томонларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатларини мувофиқлаштиришга хизмат қиладиган ҳужжат тури ҳисобланади.

Қолаверса, 2022 йилнинг декабрь ойида энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов бу борада қатъий позициямизни эълон қилган эди:

"...Биз газ ва электр энергиясини қандайдир альянс ёки иттифоқ орқали эмас, балки қўшни давлатлардан импорт қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқдамиз".

Миллий манфаатларимиз учун бу энг тўғри позиция эканлигини таъкидлаган ҳолда, Ҳукуматнинг энергетик инқирозни бартараф этиш ҳамда келгусида бундай хавфларни олдини олишга қаратилган қўшимча дипломатик ва амалий ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш лозимлигини билдирамиз.

Bobur BEKMURODOV

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов бундан 1.5 ой олдин шундай деган эди:

"Талабни қоплаш, ички истеъмолни таъминлаш ва муаммони ҳал қилиш мақсадида бугун биз газ ва электр энергиясини қандайдир альянс ёки иттифоқ орқали эмас, балки қўшни давлатлардан импорт қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқдамиз.

Бу ерда биз энергия тармоқларни кимгадир бериб юбориш билан эмас, балки тижорат шартномаси, олди-сотди шартномаси асосида ҳамкорлик қилиш учун миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда музокаралар олиб бормоқдамиз»
.
______________________________________________


Бу энг тўғри позиция ва ушбу позицияда қолинади деган умиддамиз.


Bobur BEKMURODOV

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

Жамоат транспорти инфратузилмасини ривожлантириш қанчалик муҳим?

Bobur BEKMURODOV

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

Бундан 3 йил олдин биз шаҳарларда тезликни 60км/соатигача тушириш масаласини илгари суришни бошлаган эдик. Бугун шундай қарорга келинди. Кеч бўлсада, тўғри қарор!

Ўзбекистонда ҳар куни ўртача 4-5 киши автоҳалокатлар оқибатида ҳаётдан кўз юмаётганини инобатга олиб, муҳим қадам дея оламиз. Навбат — шаҳарларда жамоат транспортини яхшилаш масаласига!

Bobur BEKMURODOV

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

Шу кунларда республика бўйлаб электр энергияси, газ ва иссиқлик таъминоти билан боғлиқ муаммолар аҳолининг эътирозларига сабаб бўлди.

"Юксалиш” умуммиллий ҳаракати фуқароларнинг бу борадаги фикрларига таяниб, масъул давлат идораларга чақириқ билан чиқди.

Bobur BEKMURODOV

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

Ҳозирги об ҳаво ҳарорати — Сибирь ва Тошкентда

Bobur BEKMURODOV

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

Mard, jasur, bahodir, dovyurak, zabardast deymiz ularni. Ular oʻzbek oʻgʻlonlari, xizmat burchini yerda ham, suvda ham, havoda ham sharaf bilan ado etadigan Vatan posbonlaridir. Biz Sizlar bilan faxrlanamiz!

Bugun dunyoda qarama-qarshiliklar, yangi tahdidlar yuz berayotgan vaziyatda yurtimizda tinchlik va osoyishtalikni saqlash harbiylarimiz zimmasidagi masʼuliyatni oshiradi. Biz Sizlarga ishonamiz!

Vatan himoyasiga nafaqat harbiylar, sarhadlarda sergak chegarachilar, balki hammamiz masʼulmiz. Biz — birgamiz!

@uzbyuksalish

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

“Юксалиш” ҳаракатининг боғча ва мактабларда ўқиш жараёнларини кейинги ҳафтадан бошлаш чақириғи Хоразм вилоятида ҳам қўллаб-қувватланди.

Бугун Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан ўқиш жараёнларини 16 январдан бошлаш қарорига келинди.

Bobur BEKMURODOV

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

Биз Фарғона вилояти ҳокимининг
Вилоят мактабларида ўқишни 16 январдан бошлаш қарорини олқишлаймиз.

Ота-оналар ва педагогик таркиб ушбу қарорни чуқур ўйланган, болалар саломатлиги устувор қўйилган қарор сифатида баҳоламоқда.

Bobur BEKMURODOV

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

🌐 Xalqaro talabalar uchun to'liq moliyalashtiriladigan stipendiyalar 2023/2024 (magistratura / PhD) ⬇️

🌐 Полностью финансируемые стипендии 2023/2024 для Международных студентов (магистратура / PhD) ⬇️

Oxford Pershing Square Scholarship: https://lnkd.in/gijaMgqt
Closing: Jan 2023
World Bank Scholarships Program: https://lnkd.in/gwgEiawf
Closing: Jan 2023
Danish Government Scholarship: https://lnkd.in/ghyRUVeX
Closing: Jan 2023
Swedish Institute for Global Professionals: https://lnkd.in/gZ85NzXM
Closing: Jan 2023
Eiffel Scholarship Program Of Excellence: https://lnkd.in/g3fUVRyy
Closing: Jan 2023
President’s Scholarship 2019-20 at The Imperial College London: https://lnkd.in/gQguKeAq
Closing: Jan/Mar/May 2023
Chalmers IPOET Scholarships
Closing: Jan 2023
https://lnkd.in/gFeHFbqP
Orange Tulip Scholarship: https://lnkd.in/g7cUJAJj
Closing: Feb 2023
Rotary Peace Fellowship: https://lnkd.in/g_7BYKdg
Closing: Feb 2023
Lund University Global Scholarship: https://lnkd.in/gnJ2xAnv
Closing: Feb 2023
Uppsala University IPK Scholarship & Uppsala University President’s Club Scholarship: https://lnkd.in/g4KyNJdm
Closing: Feb 2023
Manaaki New Zealand Scholarship: https://lnkd.in/gD7EArh7
Closing: Mar 2023
Erasmus Mundus Joint Masters scholarships: https://lnkd.in/gK3KFe2n
Closing: Mar 2023
Commonwealth Shared Scholarship: https://lnkd.in/gdpxFtnc
Closing: Mar 2023
Australia Awards Scholarships: https://lnkd.in/gZHa4Q6Z
Closing: Mar 2023
Government of Romania Scholarship: https://lnkd.in/g-ebTZsj
Closing: Mar 2023
British Council scholarships for women in STEM: https://lnkd.in/g6_wNKkd
Closing: Apr 2023
✅ Harvard University MBA Scholarship: https://lnkd.in/gHxCdswj
Closing: May 2023
MEXT Scholarships: https://lnkd.in/g89s7AjB
Closing: May 2023

‼️Obuna bo’ling: @uz_grants
‼️ Подпишись: @uz_grants

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

​Шу кунларда муҳокамада бўлиб турган - гўёки газ конларининг бошқа давлат манфаатларига бериб юборилганлиги борасидаги муҳокамаларга муносабатимиз қуйидагича бўлиши керак, деб ҳисоблаймиз:

Биринчидан, суриштирув манипулятив ва провокацион характерга эга. Ўзбекистон сиёсати мустақил ва миллий манфаатлар асосида олиб борилмоқда.

Бу рўй бераётган глобал сиёсий жараёнларга мамлакатимиз ёндашувларида ҳам яққол кўринмоқда. Дунёнинг нуфузли сиёсий лидерлари ҳам мамлакатимизнинг айнан мустақил ички ва ташқи сиёсатини эътироф этмоқда.

Иккинчидан, газ шартномалари масаласида Президентимиз Мурожаатномада халқ позициясини қатъий билдирди. Газ ишлаб чиқаришга олдин берилган барча лицензиялар қайта кўриб чиқилади, миллий манфаатлар мезонидан ўтказилади.

Учинчидан, Парламент бу борада масъулият юкини олиши лозим. Газ ва энергия ишлаб чиқариш бозорида ишлаётган компаниялар парламент олдида ҳисобдор бўлиши керак. Конларга хорижий компанияларни жалб қилиш ишларига Парламент ҳам масъул бўлиши — ҳар қандай эҳтимолий таъсирларнинг олдини олади. Буни қонунчилик билан белгилаш зарур.

Ваниҳоят, жамоатчилик расмий идораларга саволларни қўйиши тўғри, аммо ахборот ҳуружлари вибрациясига тушмаслиги лозим.

Ўзбекистонда бошланган демократик ислоҳотлар, иқтисодиёт модернизацияси курси изчил давом этиши, манипуляцияларга жамият иммунитети шаклланиши объектив заруратдир.


Bobur BEKMURODOV



👉Yuksalish tarafdorlariga qo‘shiling!

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

#Test_sinovi

Alisher Navoiy haqida 10 savol

📝Bugun, 9-fevral kuni — oʻzbek va boshqa turkiy xalqlarning shoiri, mutafakkiri va davlat arbobi Alisher Navoiy tavalludining 582-yilligi nishonlanmoqda.

Sana munosabati bilan Navoiy haqidagi bilimlaringizni sinovdan o'tkazing: 1️⃣0️⃣ ta savolga javob toping!

⏳Atigi 2,5 daqiqa vaqtingiz ketadi. Boshladik
👉 /channel/QuizBot?start=kU8SPFoH

@uzbyuksalish

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

Ҳар йили дунё бўйлаб сейсмик тебраниш ускуналари ёрдамида миллиондан ортиқ зилзилалар қайд этилади. Уларнинг 100 мингга яқини сезилади, 100 га яқини талафотли бўлади.

Кучли зилзилалардан бири 6 февраль, душанбага ўтар кечаси Туркия жануби-шарқидаги Газиантеп шаҳри яқинида юз берди. 7,8 магнитудали зилзиладан бир неча соат ўтиб, 7,5 магнитудали янги силкиниш кузатилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, қурбонлар сони қарийб ўн минг кишига етди: Туркияда — 7 мингдан ортиқ, унга қўшни Сурияда — 2,5 мингга яқин киши ҳалок бўлди. Рақамлар яна ўсиши мумкин, вайроналар остидан одамларни қутқариш ишлари давом этмоқда.

Навбатдаги #инфографикамиз дунёдаги 10 та энг талафотли зилзилалар ҳақида.

Ҳар куни - Инфографика

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

Мамлакатлар тараққиёти жамиятнинг креативлиги даражаси билан узвий боғлиқдир.

Кўплаб замонавий тадқиқотлар креатив, эркин ва плюрализм бўлмаган жамиятларнинг ривожланиш даражаси паст бўлиб қолишини исботлаган.

Шунинг учун, давлат идоралари ҳар қандай низоли масалага ҳуқуқ нуқтаи назаридан ёндашиши керак. Жамиятда пайдо бўлаётган ҳар қандай янги феномен ёки ижод маҳсулининг тўғри ёки нотўғри эканлигини фақат ҳуқуқ ҳал қилиши керак.

Ёзилмаган қоидалар ривожланишга қўшимча қиймат ва жозиба бериши мумкин, аммо ҳеч қачон тараққиётнинг драйвери бўла олмайди, унинг асосини ташкил қилмайди.

Бошқача айтганда, “Юксак маънавият — енгилмас куч” бўлиши мумкин. Аммо, бугун, замонавий дунёда, айнан ижодкорлик ва креативлик енгилмас ва кучли иқтисодиётларни яратмоқда.

Bobur BEKMURODOV

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

“Yuksalish” harakati tashkil etilganiga 4 yil toʻldi. Bu vaqt mobaynida tashkilot ilgʻor gʻoyalar, yondashuvlar, innovatsiyalar, qarorlar qabul qilish jarayonlariga jamoatchilikni jalb qilish, ijtimoiy jipslik va jamoatchilik nazorati vositalarini ilgari suruvchi fuqarolik jamiyatining yirik va kuchli institutlaridan biriga aylandi.

Jamoamiz fuqarolik jamiyati faollari, jamoatchilik ishtiroki va media hamjamiyatining koʻmagi tufayli yillik Davlat va hududiy dasturlarning 200 dan ortiq bandini amalga oshirishga oʻz hissasini qoʻshdi. Oʻnlab jamoatchilik tashabbuslarini qoʻllab-quvvatladi.

Fuqarolik jamiyatini rivojlantirish, ommaviy axborot vositalari, yoshlar salohiyatini oshirish, ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash va bandlikni taʼminlash kabi yoʻnalishlarda 20 dan ortiq loyihani amalga oshirdi.

Xalqaro va xorijiy tashkilotlar — AQSHning Xalqaro taraqqiyot agentligi, Yevropa Ittifoqi, BMT, UNICEF, ACTED, Britaniya hukumati va boshqalarning 3 mln dollardan ortiq grantlarini jalb qildi.

“Yuksalish” harakati bugungi kunda birdaniga uchta xalqaro tashkilot — Rivojlanish boʻyicha Osiyo alyansi, CIVICUS global alyansi hamda Butunjahon nodavlat tashkilotlar assotsiatsiyasining aʼzosi boʻlgan Oʻzbekiston va mintaqadagi yagona nodavlat notijorat tashkilotdir.

“Yuksalish” davlat idoralari vakillari, oddiy fuqarolar, yoshlar, jamoat tashkilotlari faollari, xorijdagi vatandoshlar, tadbirkorlar, olimlar, oʻz ona mahallasi, tumani, butun yurt taqdiriga befarq boʻlmaganlarni birlashtirishga harakat qilmoqda.

Harakatning 15 mingga yaqin aʼzosi mamlakatdagi oʻzgarishlarning faol ishtirokchilaridir. Ular oramizdagi chinakam qahramonlar, ular har kungi shijoati, faolligi bilan atrofdagilarni ilhomlantiradi, Oʻzbekistondagi ijobiy ishlarga turtki beradi.

Kelgusida rejalar va loyihalar koʻp. Asosiysi, eng ilgʻor gʻoyalarni hayotga tadbiq etish uchun yosh, harakatchan, har biri oʻz sohasida professional boʻlgan jamoa bor.

“Yuksalish” harakati xodimlarini, aʼzolarini, hamkorlarini, volontyorlarini, umuman, faoliyatimizni qoʻllab-quvvatlayotgan barchani tabriklaymiz! Birgalikda rivojlanishda va birlashishda davom etaylik!

@uzbyuksalish

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

Дунёда энг кўп тасдиқланган газ заҳираларига эга бўлган мамлакатлар

Ўзбекистон 16-ўринда — 1 841 км3

Ҳар куни - Инфографика

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

Дунёнинг энг нуфузли экспертлар тармоғига эга бўлган "ақл маркази" — Atlantic Council кейинги 10 йилда Дунёда қандай ўзгаришлар рўй бериши юзасидан экспертлик сўровини ўтказган.

167 нафар экспертлар 10 та муҳим хулосага келишган:

1️⃣ Россиянинг қулаши эҳтимоли мавжуд (муваффақиятсиз мамлакатга айланади ёки ҳудудий бўлиниб кетиши).

2️⃣ Янги ядро державалари пайдо бўлиши мумкин (Ҳиндистон, Саудия Арабистони, Жанубий Корея).

3️⃣ Хитой Тайванга ҳужуми қилиши мумкин (70% респондентлар у ёки бу кўринишда куч қўлланишини таҳмин қилган).

4️⃣ АҚШ ва Хитой иқтисодиётларининг ўзаро боғлиқлиги камаяди (жами 58% респондентлар ишонади).

5️⃣ АҚШ қудратли бўлиб қолади, аммо гегемонлик мақомидан айрилиши мумкин (71% респондентлар - ҳарбий қудрат бўлиб қолишига, 54% респондентлар - Технологик гегемон бўлишига ишонади).

6️⃣ Иқлим ўзгариши- Глобал ҳамкорликнинг энг муҳим йўналишига айланади (42% респондентлар).

7️⃣ 2008 йилдаги каби иқтисодий инқироз рўй беради ва глобал пандемиялар давом этади (76% экспертлар глобал инқироз бўлишига ишонади).

8️⃣ Дунёда демократик мамлакатлар камаяди ёки уларнинг сони ортмайди (Экспертлар демократия даражаси АҚШда пасайишига, Эронда ортишига ишонадилар).

9️⃣ Националистик (28%) ва популистик (28%) ҳаракатлар кучаяди. Медианинг демократияга салбий таъсир этишига 53% респондентлар ишонмоқда.

1️⃣0️⃣ Глобал хавфсизлик ташкилотлари (НАТО, БМТ Хавфсизлик кенгаши) ўзгаришсиз қолади - 82% респондентлар шундай фикрда.

Bobur BEKMURODOV

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

Шу билан биргаликда, ҳайдовчиларда норозилик уйғотмаслик учун, ушбу тезлик режимига ўрганиш учун имконият берилиши керак.

Масалан, бир ой давомида тезликни 70 км/соатигача оширган ҳайдовчиларга биринчи мартасига огоҳлантириш берилиши мумкин.

Қолаверса, шаҳар ичида тезлик 60км/с эканлигини кўрсатиб турувчи белгиларни максимал даражада жойлаштириб чиқиш лозим.

Bobur BEKMURODOV

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

Белгиланган ҳароратдаги иссиқлик, иссиқ сув, электр энергияси ва газ таъминланмаган барча кунлар учун аҳоли билан қайта ҳисоб-китоб қилиш керак.

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

🇺🇿Газ қазиб чиқариш бўйича олдин берилган барча лицензиялар қайта кўриб чиқилади.

Самарасиз ишлаётган корхоналар бўйича тегишли хулосалар қилинади.

Bobur BEKMURODOV

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

🇺🇿Ўзбекистон армияси қудрати рақамларда

Bobur BEKMURODOV

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

Юртдошларимиз совуқ кунларда хизмат қилаётган ЙҲХ, ободондаштириш ходимлари, турли авариявий хизматлар ходимларига иссиқ чой ва кофе тарқатмоқдалар.

Халқимиз оғир кунларда доим бирлашиб, миллий характеримизнинг энг гўзал томонларини намоён қилади.

Bobur BEKMURODOV

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

Яна бир ҳудуд — Бухорода ҳам барча ўқув жараёнлари 16 январдан бошланадиган бўлди.

Ушбу қарор “совуқ об-ҳаво шароитида кўпчилик ота-оналарнинг мурожаатларини инобатга олиб” қабул қилингани айтилган.

Bobur BEKMURODOV

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

Биз маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва таълим жараёнларига масъул ҳудудий идораларни мактабгача ва мактаб таълими муассасаларида ўқиш жараёнларини кейинги ҳафтадан бошлаш масаласини кўриб чиқишга чақирамиз.

Аввало, аномал совуқ ва ёғингарчилик шароитида ўқувчиларнинг таълим муассасига етиб келиши кескин қийинлашади. Айрим қишлоқларда болалар бир неча километр пиёда юриб мактабга қатнашини инобатга олиш зарур.

Қолаверса, мурожаатларга кўра, қатор ҳудудларда мактабгача ва мактаб таълими муассасаларида иситиш тизимлари тўлақонли йўлга қўйилмаган.

Ўқишни бошлашнинг аниқ муддатини белгилаш қарори нафақат таълим муассасалари маъмурияти, балки ота-оналар ва педагогик таркиб билан маслаҳатлашган ҳолда қабул қилиниши лозим.

@bbekmurodov

Читать полностью…

Bobur Bekmurodov

Хабар берилганидек, «Док-1 МАКС» ва «Амбронол» дорилари стандартлаштириш илмий маркази» томонидан белгиланган тартибда лаборатория синовларидан ўтказилмаган.
 
Бундай дори воситаларини тарқатишга йўл қўйган шахсларга нисбатан жиноий жавобгарликни кучайтириш керак.

Шу мақсадда, Жиноят Кодексининг 186 -прим 3 моддаси субъектлари қаторига сифатсиз, қалбакилаштирилган ва хафсизлик талабларига жавоб бермайдиган дори воситаларини тарқатишга йўл қўйган шахсларни ҳам киритиш таклиф этилади.

@bbekmurodov

Читать полностью…
Subscribe to a channel