Очиқлик сиёсатига зид бўлган қонун лойиҳаси (+видео)
Сўнгги вақтларда Ички ишлар органлари ходимларининг иш фаолиятига оид фото ва видеолавҳаларни "обрўсизлантириш мақсадида" интернет тармоғида эълон қилганлик учун жавобгарликнинг белгиланиши назарда тутилган қонун лойиҳаси депутатлар томонидан халқ муҳокамасига қўйилмасиданоқ учинчи ўқишда қабул қилингани кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
🎥 https://youtu.be/0FDWjad5bEE
Батафсил: https://uza.uz/posts/545414
📱Мобил илова 👉 iOS | Android
Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
Huquqni muhofaza qiluvchi organlar xodimlarini obroʻsizlantirish yoki haqorat qilish maqsadida foto va video tasvirlarni Internetga joylashtirganlik uchun jarima yoki 15 sutka maʼmuriy qamoq bilan jazolanishga oid norma bugungi ochiqlik siyosatiga zid. Bizningcha, bu mamlakatda inson huquqlari bilan bogʻliq holatga putur yetkazadi.
BOBUR BEKMURODOV
Bugun Oliy Majlis Senati bilan hamkorlikda transport sohasini rivojlantirishga bag’ishlangan jamoatchilik eshituvi tashkil etildi.
BOBUR BEKMURODOV
Ўзбекистон Депутат Пётр Толстойнинг томорқаси эмас.
Ўз мамлакати ва фуқаролари муаммолари билан шуғуллансин.
Ўзбекистонда рус тили эркин мулоқот тили. Биз иттифоқчи мамлакат мақомига мос ишлаяпмиз. Депутат Толстой эса йўқ.
На русском
BOBUR BEKMURODOV
#Live Fuqarolik jamiyati haftaligi doirasidago navbatdagi tadbir - “Oʻzbekistonda ijtimoiy masʼuliyatli biznes. U qanday boʻlishi kerak? mavzusidagi biznes forumi boshlandi.
⭕️ Tadbirni Facebook'dagi sahifamiz orqali onlayn koʻrishingiz mumkin:
https://fb.watch/oj0g4AP_zN/?mibextid=Nif5oz
YUKSALISH HARAKATI
So‘nggi kunlarda jamoatchilikda
yo‘l infratuzilmasini yaxshilash, yo‘l harakati xavfsizligini oshirish, tirbandliklarni oldini olish mavzulari faol muhokama qilinmoqda.
…yo‘l infratuzilmasini yaxshilashda respublikamizdagi barcha shaharlarning bosh rejalarini tasdiqlashga e’tibor qaratish lozim.
Aniq rejalarsiz yangilangan yo‘llarni bir fursatdan keyin qayta buzish va qurish natijasida cheklangan resurslarda nooqilona foydalanishga olib keladi.
Ikkinchidan, yo‘l infratuzilmalarini yaxshilashga ajratilgan mablag‘larning maqsadli sarflanishi, ushbu jarayonlarda korrupsiyaviy holatlarga yo‘l qo‘ymaslik muhim.
Buning uchun loyihaga ajratilayotgan
har 100 so‘mning 1 so‘mi jamoatchilik nazoratchilariga berilishi zarur.
Uchinchidan, megapolislar shaharsozlikni rejalashtirishda 10-20 yillik tendensiyalar prognozini (uchar mashinalar, osma jamoat transportlari) inobatga olmoqda. Bizda esa, mahalliy hokimliklar hali xanuz “tirbandlikni bartaraf etish uchun yo‘llarni kengaytiramiz” qabilidagi qarorlarni qabul qilib kelmoqda.
Batafsil
#Jarayon
Xatirchi tumani "Ko'ksaroy" mahallasida ichimlik suvini chiqarish jarayoni davom etmoqda.
Hozirda quduq qazish ishlari yakunlandi. Endilikda yer ostiga polietilen quvurlarni tashlash ishlari boshlanadi.
Homiylar mablag'iga 84 metrlik quvur va 5,5 KVTlik elektr nasos yetkazib berildi.
Aksiyaga hissa qo'shish:
➡️ Sayt
➡️ Telegram bot
Biz bilan 👉 @hayotulash
⚡️⚡️БМТ Бош Ассамблеясининг Ғазо секторида гуманитар сулҳ тузиш ва ҳарбий ҳаракатларни барқарор тўхтатишга чақирувчи махсус резолюцияси қабул қилинди.
Ўзбекистон ушбу резолюцияни қўллаб-қувватлаб овоз берди.
Жами 120 та мамлакат қўллаган, 14 та мамлакат қарши овоз берган.
@bbekmurodov
Россия Думаси депутати Михаил Делягин Ўзбекистон Президенти Администрацияси вакили Қахрамон Қуранбоевнинг ўзбекистонлик мигрантлар фарзандлари учун ватандошларимиз ҳисобидан Россияда боғча ва мактаблар ташкил этиш ҳақидаги сўровини ноқонуний ҳисоблади.
Эмишки, бу Россия конституциясига зид бўлиб, дискриминацияга сабаб бўлар экан.
Қолаверса, рус депутати Ўзбекистонга қарата жиддий айбловларни илгари сурди. Унинг фикрича, бу ҳаракатлар Россия ичкарисида руслар учун бегона ва душман анклавларни яратишга қаратилган онгли сиёсатдир.
Шу билан бирга, у Ўзбекистон Россияга “сиқиб чиқарган” ўз фуқароларини қайтариши лозимлигини билдирган.
Биринчидан, ҳар қандай мамлакат ўз фуқаролари тўғрисида қайғурган ҳолда, уларга зарур шароитлар яратиш бўйича ташаббусларни илгари суриши нормал ҳолдир. Ушбу ташаббусларни амалиётга татбиқ этиш сўзсиз Россия қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
Иккинчидан, Россияда меҳнат қилаётган ватандошларимиз, табиийки, ҳалол меҳнатлари эвазига ўз оилаларини моддий таъминламоқдалар, Россия уларни текинга боқмаяпти. Бу борада уларнинг аксарияти ёшларни ташкил этган ҳолда, ўзларининг айни кучга тўлган даврларида Россия иқтисоди учун хизмат қилмоқдалар.
Учинчидан, рус депутатининг иттифоқчи мамлакатга нисбатан бу каби ўта оғир айбловларни илгари суриши Россия билан муносабатларда ҳаттоки энг яқин ҳамкорларини ҳам хушёрликка даъват этади.
Тўртинчидан, ўртоқ Делягин Михаил, агар сиз айтгандек, Россия Федерацияси каби катта мамлакатни меҳнат мигрантлари “парчалай” олса, олдингизда давлатчиликни мустаҳкамлаш билан боғлиқ бошқа муҳимроқ вазифалар турибди.
Михаил, бизда эркин ОАВ бор, Дума депутатлари айтаётган фикрлар Ўзбекистон жамоатчилигига етиб боради ва шубҳасиз мамлакатингизга нисбатан салбий фикрни шакллантиради. Давом этинг.
BOBUR BEKMURODOV
текст на русском
Ғазо секторида вазият оғирлашмоқда
Аёллар, болалар, тинч аҳолининг қони тўкилишини тўхтатиш, икки томон дарҳол музокараларга ўтиши керак.
Ғазо секторида ичимлик суви қамалини бекор қилиш, гуманитар коридорларни очиш лозим.
Хусусан, секторга БМТнинг гуманитар карвони, Қизил ярим ой жамиятининг миссияси киритилиши учун шароит яратилиши лозим.
Геосиёсий поляризациянинг чуқурлашишига йўл қўймаслик, минтақага таъсир ўтказувчи йирик мамлакатлар эътиборни тарафкашлик қилиш эмас, тинчлик ўрнатишга қаратиши лозим.
BOBUR BEKMURODOV
Алоҳида мансабдор шахслар ва айрим ҳокимлар томонидан одамларни оммавий равишда пахта йиғим-теримига жалб қилиш ҳаракатлари бугунги Ўзбекистоннинг прогрессив сиёсатига зид.
Бундай ҳаракатларга тўлақонли барҳам бериш, эскича бошқарув ёндашувларидан батамом воз кечиш зарур.
BOBUR BEKMURODOV
Наманган ва Андижон вилоятида захарланиб, даволанаётган болалар учун дуодамиз🙏
Масъулиятсизлик ва айбдорларнинг жазоланиши ҳақида кейин фикрлашамиз.
Ҳозир болалар ва уларнинг ота-оналари учун дуода бўлайлик.
@bbekmurodov
Навбатдаги фантазёр
“Собиқ иттифоқ республикаларини уруш ёки дипломатик йўл билан қайтариш” каби иддаолар соғлом фикр маҳсули эмас.
Бугунги кунда Россия ташқи кучлар колонияси эканлигига ишонувчи, конспирологик назарияларни илгари сурувчи Дума депутатининг сўзларига қандайдир жиддий муносабат билдириш шарт эмас, деб ҳисоблаймиз.
Ўзбекистон мустаҳкам суверенитет ва кучли давлатчиликка эга мамлакатдир.
Қолаверса, биз Россия билан иттифоқчи мамлакатлармиз, халқларимиз ўртасидаги муносабатлар дўстлик ва ўзаро ҳурматга асосланган.
p.s: Яқинда Ярослав Евдокимовнинг “Фантазёр” деган қўшиғини Азамат Мусагалиев янги оранжировкада ижро этди.
@bbekmurodov
Жорий йилда Ўзбекистоннинг қатор халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрни юқорилади. Мисол учун:
▫️Маълумотлар очиқлиги рейтингида (The Open Data Inventory 2023) 15 поғонага;
▫️Ҳукуматнинг сунъий интеллектга тайёрлик индексида (Government Artificial Intelligence Readiness Index) 14 поғонага;
▫️Барқарор ривожланиш мақсадлари индексида (SDG Index 2023) 8 поғонага кўтарилди.
Эътиборлиси, жорий йилда мамлакатимиз илк бор Меҳмондўстлик индексига киритилиб, 195 та давлат орасида 25-ўринни эгаллади.
YUKSALISH HARAKATI
“Миллий тикланиш” партияси ўринбосари М.Абдураҳмонов Б.Бекмуродовга нисбатан фикр билдирибди!
Кўпчилик юртдошларимизнинг ҳайрон бўлаётганлари бежиз эмас.
Депутатларимиз Маъмурий жавобгарлик тўиғрисидаги кодекснинг 195²-моддасидаги нормани иккинчи ўвишда ўзгартиришди. Ва буни ўзлари ижтимоий тармоқда эълон ҳам қилдилар.
Матнни ҳам бир депутат ўқиб берди. Аммо ҳали бу на мабуотда, на ижтимоий тармоқда эълон килинмади. Лекин кўпчилик буни ўзича шарҳлаб, очиқлик сиёсатига зид деган фикрга боряпти.
Назаримда, бу матн олдин эълон қилиниши керак, шундагина унинг мазмун-моҳияти тушунарли бўлади.
Бу “Юксалиш” етакчиси Бобур Бекмуродовга бевосита тегишли гап. Агар Сиз мажлисда қатнашганингизда эди нима, бирон нима ўзгарармиди...
Шу кунгача Сизни парламент минбарида депутат сифатида камдан-кам кўрганимизни айтиб, бирон нарсани ўзгартиришга оид жиддий таклиф билдирганингизни ҳам сайловчилар эслолмасликларини айтмоқчиман...
👉 @polemicouz
Жаноб Толстой, Ватандошларимиз Россияда ўз меҳнати учун ҳукуматингиз белгилаган тўловларни тўламоқда.
Уларнинг оилаларига юбораётган пулини тақсимлаш сизнинг ваколатингизга кирмайди.
Рус тилида сўзлашувчи ватандошларимиз ҳақида эса ўзимиз қайғурамиз.
Бугунги форумда ижтимоий масъулиятли бизнес қандай бўлиши кераклиги ҳақида суҳбатлашдик.
BOBUR BEKMURODOV
Yaqin Sharqda Falastin-Isroil muammosi jiddiy tus olmoqda. Uzoq vaqtdan buyon davom etayotgan nizoning keng yoyilib ketish xavfi kuchaymoqda. Qurolli to‘qnashuvlarda tinch aholi, ayniqsa, keksalar, ayollar va bolalar qurbon bo‘lmoqda.
Bu dunyo mamlakatlarini jiddiy xavotirga solmoqda. Tinchlik tarafdorlari bo'lgan yetakchilar tomonlarni harbiy harakatlarni, o‘t ochishni to‘xtatishga, murosaga kelishga chaqirmoqda.
Jumladan, MDH davlatlari rahbarlari va Tashqi ishlar vazirliklari G‘azo sektoridagi vaziyatga munosabatini bildirdi. Fikrlarni bitta rasmga jamladik.
YUKSALISH HARAKATI
Ривожланган демократиялар ўз фуқароларининг овозини эшитиши керак. Миллионлаб одамлар Ғазода ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чорламоқда.
Инсонийликни сақлаб қолинг!
BOBUR BEKMURODOV
Қизиқарли жиҳат - резолюцияни қўллаб овоз берган мамлакатлар:
Исроилнинг анъанавий ҳамкори - Озарбайжон,
сўнгги кунларда Исроил ҳаракатларини тўлиқ қўллаётган Франция,
демократик ғарб мамлакатлари - Швейцария, Бельгия, Норвегия
қўшни мамлакатлар - Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон
@bbekmurodov
Бобур Бекмуродов Ғазодаги касалхонага ҳаво ҳужуми ҳақида
2023 йил 18 октябрь
BOBUR BEKMURODOV
Яқин шарқдаги вазиятнинг янада кескинлашиши катта мамлакатларинг тарафкашлиги оқибатидир.
Ғазодаги Ал-Аҳли касалхонасининг ўққа тутилиши натижасида 1000 га яқин одам қурбон бўлди.
Шубҳасиз, бу халқаро ҳуқуқ ва умуминсоний қадриятлар чегарасидан чиқишдир. Тинч аҳолининг, болаларнинг хун тўлашини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди.
Бугун геосиёсий акторлар масъулиятни олиши, сиёсий манфаатларни талашиш, ўзаро айблаш эмас, минтақада вазиятни нормаллаштириш устида ишлаши шарт.
Бугун, уларнинг риторикаси қандай қилиб урушни қўллаш эмас, қандай қилиб урушни тўхтатиш бўлиши керак.
BOBUR BEKMURODOV
Биз бугун "Hayot ulash" xайрия акциясини эълон қилдик.
Мақсадимиз – мамлакатимизнинг чекка маҳалла ва қишлоқларидаги одамларимизни тоза ичимлик суви билан таъминлаш.
Биз ичимлик суви билан таъминланмаган ҳудудларда қудуқлар қазамиз, сув тозалаш фильтрларини ўрнатамиз.
Эртадан бошлаб Навоий, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларидаги учта маҳаллада қудуқлар қазишни бошлаяпмиз.
Жами Акция натижасида олис ҳудудлардаги 40 мингга яқин одамларимиз тоза ичимлик сувига эга бўлади.
Фаол фуқаролар, тадбиркорлар, хориждаги ватандошларимиз ва мамлакатимиз тақдирига бефарқ бўлмаган барчани "Hayot ulash" хайрия акциясига қўшилишга чорлаймиз!
BOBUR BEKMURODOV
Шу кунларда айрим туманларда одамларни ноқонуний пахтага жалб қилиш ҳолатлари жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлмоқда.
Аввало, айтиш керакки, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳаларидаги ислоҳотлар туфайли ҳар мавсумда 6-7 миллион одамларимиз, шу жумладан аёллар, болалар, талабалар, ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларининг мажбурий меҳнатига барҳам берилди.
Қисқа давр ичида Ўзбекистон ўнлаб халқаро ташкилотлар ва ҳукуматларнинг мазкур йўналишдаги "қора рўйхатлари"дан чиқарилди, бойкотлар бекор бўлди. Мамлакатимизда мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланиб, қисқа давр ичида 300 дан зиёд мансабдорлар жавобгарликка тортилди.
Таъкидлаш лозимки, мамлакатимиз раҳбарининг сиёсатида инсон ҳуқуқларини таъминлаш, айниқса мажбурий меҳнатга йўл қўймасликка қатъий эътибор қаратилмоқда.
Шу маънода, алоҳида мансабдор шахслар ва айрим ҳокимлар томонидан одамларни оммавий равишда пахта йиғим-теримига жалб қилиш ҳаракатлари бугунги Ўзбекистоннинг прогрессив сиёсатига зид. Бундай ҳаракатларга тўлақонли барҳам бериш, эскича бошқарув ёндашувларидан батамом воз кечиш зарур.
Шунингдек, мамлакатимизда пахта саноатининг муҳим ўрнини инобатга олган ҳолда, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва тегишли идоралар кластерлар ва фермерлар ўтасидаги қиймат ва фойда занжирларини қайта кўриб чиқиши лозим.
Ўз ўрнида, кластерлар ижтимоий масъулиятли бизнес қоидаларига риоя қилиши, фермерлар билан ўзаро муносабатларда ижтимоий манфаатларни инобатга олишлари шарт.
BOBUR BEKMURODOV
текст на русском
“Yuksalish” umummilliy harakati O‘zbekiston “aql markazlari” reytingini yangiladi
❕Eslatib o‘tamiz, 2020-yilda mamlakatimizda faoliyat olib borayotgan “aql markazlari”ning Top-15 taligi e’lon qilingan edi.
2023-yilgi Tор-20 reyting tahlil markazlarining rasmiy veb-saytlari, ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalari, o‘tkazgan tadqiqotlari va tahliliy maqolalari, xalqaro ilmiy nashrlarda iqtibos keltirilgan tahliliy ishlari va mustaqil ekspertlarning fikri asosida shakllantirildi.
Ro‘yxatga birinchi marta quyidagilar kiritildi:
▪️Barqaror rivojlanish markazi
▪️Demokratik jarayonlarni tahlil qilish markazi
▪️Huquqni muhofaza qilish akademiyasi
▪️“Ijtimoiy fikr” respublika markazi
▪️Makroiqtisodiy va hududiy tadqiqotlar instituti
▪️Markaziy Osiyo xalqaro instituti
▪️”Oila va xotin-qizlar” ilmiy tadqiqot instituti
▪️O‘zbekistonda ochiqlik va shaffoflik tahliliy markazi
▪️Qonunchilik va huquqiy siyosat instituti
Batafsil: 👉 https://yumh.uz/uz/news_detail/615
Кириллча
YUKSALISH HARAKATI
Qonunchilik palatasi deputati, “Yuksalish” harakati raisi Bobur Bekmurodov Rossiya Davlat dumasi deputati Yevgeniy Fyodorovni “navbatdagi fantazyor” deb atadi va uning iddaolari "sog'lom fikr mahsuli emas"ligini ta'kidladi.
Yuksalish_live
@uzbyuksalish ташаббуси билан Ўзбекистон ва Туркиянинг Қўқон-Баликесир ҳамда Термиз-Шахинбей шаҳарлари биродар шаҳар мақомини расмийлаштиришди.
Читать полностью…Глобал дунёда мустақилликни сақлаб қолиш тобора мураккаблашиб бормоқда. Катта давлатлар бошқа давлатларни турли йўллар билан ўзига қарам қилишга интилади. Шундай шароитда мустақиллигимизни асраш ва уни мустаҳкамлаш учун яна нималар қилишимиз керак?
Аввало, жамият бирдамлиги ва қонунларга итоаткорлиги, сифатли таълим кўрган авлодни тарбиялаш, профессионал ва кучли армия, давлат институтларининг ҳамкорлиги, ресурсларнинг адолатли тақсимоти ва ҳалол сиёсий рақобат!
Буларнинг барчасига эришиш учун оддий фуқародан тортиб барча даражадаги мансабдорлардан ўз бурч ва вазифаларига ҳалол ёндашиши талаб этилади.
Мустақиллик олий неъматлардан бири, уни асраб-авайлаш ҳар биримизга боғлиқ. Бу йўлда қўлимиздан келган барча ишни ҳалол ва сидқидилдан бажарайлик!
YUKSALISH HARAKATI