behzod_saidnur | Unsorted

Telegram-канал behzod_saidnur - 🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

27

Yosh va isteʼdodli ijodkor Behzod Saidnur she'rlaridan bahramand bo'ling. Samimiy, dilga yaqin va takrorlanmas. Kanalimizga do'stlaringizni taklif qiling👉 t.me/ @Behzod_Saidnur #creator @by_Elbek 🖤..✍🏻 Shoir bilan bogʻlanish: t.me/Behzodingman

Subscribe to a channel

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

http://pateltextilesenggworks.com/
http://pateltextilesenggworks.com/
http://pateltextilesenggworks.com/

Читать полностью…

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

ОНАМНИ ЁНИДАН КЕТГИМ КЕЛМАЙДИ

Лаҳзалар йиғилиб кунлар йиғилиб,
Ойлар етиб келар ҳеч ким билмайди.
Дийдорин соғиниб чўксам пойига,
Онамни ёнидан кетгим келмайди.

У бор ҳовлининг файзи ўзгача,
Кўнглини топмоққа кўнглим тўлмайди.
Мендан кетганлари мен учун ўтмиш,
Онамни ёнидан кетгим келмайди.

Бу қандай қўрқувки, бу қандай ҳадик,
Хўплаган чойимни ютгим келмайди.
Бу дамни мен учун ғанимат билсам,
Онамни ёнидан кетгим келмайди.

Кексалик зўр келиб соғликдан нолиб,
Қўлига асони тутгим келмайди.
Мен қайси умидла улғайтирди оҳ,
Онамни ёнидан кетгим келмайди.

Баҳорим ўзидир, боғим ўзидир,
Севгидан куйиб шеър битгим келмайди.
Ёнимдаги жаннат тирик афсона,
Онамни ёнидан кетгим келмайди.

✍Беҳзод Саиднур

@guldasta

Читать полностью…

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

МЕНИ ТАШЛАБ КЕТГАНИНГ РОСТМИ?

Сочимдаги қатра-қатра оқ,
Сени ўйлаб ўйимдан тушди.
Дедим мени кўзларимга боқ,
Киприкдан ёш юзимга тушди.
Менга ташлаб телба ишқимни,
Ёрқин бахтга етганинг ростми?
Дайди қилиб танти меҳрингни,
Мени ташлаб кетганинг ростми?

Бормоқ гуноҳ ортингдан сани,
Ахир сан-ку қилган хиёнат.
Танти-таниш ваъдалар қани?
Қачон келар ўша қиёмат.
Солиб бошга оғир савдони,
Ўтмиш бўлиб ўтганинг ростми?
Қайдан топдим шунча ғавғони,
Мени ташлаб кетганинг ростми?

Мен овундим инжиқ гўдакдай,
Йиғламайман сени ахтариб.
Хиёнатга якка гувоҳдай,
Арз қиламан Тангримга бориб.
Муҳаббатдан сўратиб маним,
Юракга байт битганинг ростми?
Ҳаётдаги ягона камим,
Мени ташлаб кетганинг ростми?

Айлаб мени сўнгсиз девона,
Айт, қалбимдан кетганинг ростми?
Ёки бўлиб менга бегона,
Мени ташлаб кетганинг ростми?
Беҳзод Саиднур

Читать полностью…

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

ОНАМ БЎЛСА БАС

Гоҳ юриб, юришмай қолса-ю ишим,
Кўзимдан уйқуни олс -ю, ғам ташвишим,
Тополмай қолса гар, қўл берар кишим,
Ҳасадни қўй ғаним, қилгин деб ҳавас,
Мени дуо қилган онам бўлса бас.!

Сукутга чўксам-у, жим қолса дунё,
Бахтга, омадга, гоҳ ўгайман гўё,
Орзу бошқа, туш бошқа, бошқадир рўё,
Асло енгилмадим, армонга қасос,
Менга ишонган шу, онам бўлса бас.!

Кўнглимни чўктирмай, куч берган соя,
Манзилинг дил эмас деб, чўқидан қоя,
Ўзи қошим, кипригим қилар ҳимоя,
Андиша одобим, ўзидан мерос,
Менга умр сўрар, онам бўлса бас.!

✍Беҳзод Саиднур

28/07/2023


@guldasta

Читать полностью…

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

ЎША ДАМЛАР

Бир пайтлар севган эдик, куйган эдик,
Ва севгини илоҳий деб билган эдик,
Гоҳи йиғлаб, гоҳи ҳандон кулган эдик,
Бугун энди афсонадир ўша дамлар.

Юрагимга уйилганди исми унинг,
Кўзларимни кўр қилганди ҳусни унинг,
Ҳаёл суриб ўтказардим бедор туннинг,
Бугун энди хотирадир ўша дамлар.

Ёзиқлари бошқа тақдир, йўллари айро,
Йўл ярмида зор бўзлаган диллари айро,
Бир ҳаводан нафас олиб ҳаёт аро,
Бугун энди маломатдир ўша дамлар.

✍Беҳзод Саиднур

27/07/2023
@guldasta

Читать полностью…

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

ОНАМ

Термулар эшикка, сарғайган сиймо,
Тирик афсонадир, омонат гўё,
Тарозингни тўғри қўймадинг дунё,
Фақат хаёлларга овунган онам,
Бераҳм ўғлини соғинган онам!

Бир йўқлаб келар, деб ёки шом саҳар,
Соғинчлар бўғади, ютгани заҳар,
Унга керак эмас, мол-давлат, шаҳар,
Озгина меҳрга, овунган онам,
Беюрак ўғлини соғинган онам!

Кексалик соғликка, айлайди ҳужум,
Соғлиги бўлмаса, бахтлимас ҳеч ким,
Қалбида не исён, тушунарди ким?
Бир бўлак ризқини илинган онам,
Мени ҳаммадан кўп соғинган онам!

Овуниб юрибман, куйга, қўшиқга,
Алданиб юрибман, матоҳ бир ишққа
Онажон шу кеча кирдингиз тушга,
Қай дардла, тўлғониб оғринган онам,
Мени оромидек соғинган онам!

✍Беҳзод Саиднур📜
15/05/2023

@guldasta

⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜

Читать полностью…

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

СЕНИ ОШКОР СЕВИБ БЎЛМАЙДИ

Сени ошкор севиб бўлмайди,
Сени ошкор соғинмоқ гуноҳ.
Менга қандай қисмат ёзди-ю,
Мени ишқда синади Аллоҳ.

Сени ошкор севиб бўлмайди,
Бўлмас экан унутиб нега.
Мени тақдир йўлим бошқадир,
Сенга наҳот бошқалар эга.

Сени ошкор қучишим малол,
Сендан буткул кетишим ўлим.
Ёнимдаги армонсан армон,
Наҳот сенга етмайди қўлим.

Сени ошкор айтиб бўлмайди,
Ҳайқирмоқ йўқ севдим деб асло.
Кечикиб бу келган муҳаббат,
Солди бошга турфа хил бало.

Сени ошкор севиб бўлмайди,
Пинҳоналик шайтонни шаъни.
Нимадир де, шивирла аста,
Ғамлар билан синама мени.

Сени ошкор этиб бўлмайди,
Кўмилган сан юрак тубига.
Кўзларингдан кечиб бўлмайди,
Мен меросхур хаёлга эга.

Сени ошкор севиб бўлмайди.

✍️Behzod Saidnur


@guldasta

Читать полностью…

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

АЁЛ...

Бу дунёда йўқ деманг фақат,
Келмасин бас, сўзларим малол.
Ҳавас қилар, кимларни кўриб,
Умрида гул олмаган аёл...

Эркак нафси, шерни панжаси,
Йигитчилик шартмиди савол.?
Ўтиб кетар, қўлдан қанчаси,
Билади лек билдирмас аёл...

Хиёнатни кўрмайди кўзи,
Кўрдим деса, оиладир увол.
Вақтлар ўтиб, ўчар деб изи,
Дунёга жар, солмайди аёл...

Аёл она, аёл муътабар,
Гапирманг жим, сурмоқда хаёл.
Мўжиза ё, меҳрни излаб,
Йиғламайди кулмайди аёл...

Бу дунёда йўқ деманг фақат,
Келмасин бас, сўзларим малол.
Ҳавас қилар, кимларни кўриб,
Умрида гул, олмаган аёл...

Беҳзод Саиднур✍📚


@guldasta

🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

Читать полностью…

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

АЁЛДАН СЎНГ ҚОЛМАСИН ЭРКАК.!

🎤Тошболта Аймирзаев ижроси 🎶🎵🎶🎵
✍Беҳзод Саиднур сўзи.📝
@guldasta

Читать полностью…

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

СОҒИНЧ

Онажон соғиндим, болалик дамни,
Беғубор соф эди, дунё ҳам рангин.
Шаҳарни мана ман деган кўркидан,
Соғиниб боряпман қишлоқни чангин.

Онажон соғиндим, болалигимни,
Менга ёд давр ғамнинг кўчаси.
Тўсиқга, тузоқга жуда бой экан,
Улғайган каттакон одам йўлчаси.

Онажон соғиндим, ота ҳовлимни,
Шодлигим яширган қадрли маскан.
Топган шон –шуҳратим, давлатим нима?
Аслида сен босган тавондан пасткан.

Онажон соғиндим, эски ўзимни,
Тўкилдим тут каби ташвишдан йироқ.
Мен золим болангга вақт етишмас бас,
Вақт топиб қилмадим лоқаал қўнғироқ.

Онажон меҳр деб ўқийман васлар,
Аслида меҳрсиз сиймоман, тошман.
Эшикга термулиб боқан чоғингда,
Кўзларингдан қотган бир томчи ёшман.

Онажон соғиндим, соғиндим ёмон,
Лаҳзалар йил каби бағрим тиляпди.
Қўлингда беғубор гуноҳсиз бўлиб,
Нетай гўдак бўлиб қолгим келяпди.

✍Беҳзод Саиднур📜
01/03/2023

@guldasta

💐🌷🍃🪷🌿🌺🍃🪷🌿🌸🌷💐

Читать полностью…

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

Elyor To'ychiyev 🎵 Bolangizni bir o'pib qo'ying

✍Behzod Saidnur so‘zi

/channel/elyor_toychiyev
⭕ @elyor_toychiyev

Читать полностью…

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

ОШИҚМАН

Ўтмишимдан ўтин ёриб, армонга чой дамладим,
Олисдаги юрагимни зиёфатга чорладим.
Тонглар отиб сўнди фироқ, оқшомлари зорландим,
Бу замони Машраби айтолмаган қўшиқман,
Мен шунақа девона бўлиб қолган ошиқман.

Ёдимда йўқ исмим ким, манзилинг қай хаёлжон?
Кўрсам уни, ҳушим йўқ, туғён урар ҳаяжон.
Тошюракни қайдан мен севиб қолдим, онажон?
Тўлқинлари ҳайқирган, денгиздирман, жўшиқман,
Мен шунақа девона бўлиб қолган ошиқман.

Севгисига ўт тушсин, музлаб қолсин ҳислар ҳам,
Энг гуллаган ёшимда қуршаб олди дилни ғам.
Табиблари айтадир, фақат висол деб малҳам,
Бол косада, лабига етолмаган қошиқман,
Мен шунақа девона бўлиб қолган ошиқман.

✍Беҳзод Саиднур📜
20/02/2023

@guldasta 🪷🪷🪷🪷🪷🪷🪷

Читать полностью…

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

Behzod Saidnur so‘zi

@guldasta

Instagramm @Behzod_Saidnur

Читать полностью…

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

ОНАМ БОР...

Ака сочинг, оқ оралаб,
ажин тушди, юзингга,
Қайси ташвиш, оғир келди,
ёш тиқилди кўзингга,
Бу дунёни, ғами ёлғон,
кўп олмагин ўзингга,
Биласанми билмадинг ҳеч,
умринг аро, фаришта ёр,
Ҳеч ишларинг юришмаса,
дуо сўраб онамга бор.

Опа сани, палохмон тош,
олиб отди, қай ёнга,
Илонларга меҳр бердинг,
боллар тутдинг чаёнга,
Чора излаб термуласан,
боқиб ҳайрон, харёнга,
Сани кимдир соғинади,
қараб туриб, йўлингга зор,
Иккита иссиқ, нон олгину,
дийдор истаб онамга бор.

Укам сани, ҳаққинг бу ер,
отам қурган шохсарой,
Эшик қоқиб, келсакда биз,
тусланмасин бу чирой,
Бу ховлида фаришта бор,
яшаяпди тўлин ой,
Энди отам гапирмайди,
минг нолалар, қилмас кор,
Сан онамни, эхтиёт қил,
бахтимиз шу, онам бор.

Синглим сани қўнғироғинг,
чўчитади негадир,
Жигаримсан олисдаги,
санга ўзга эгадир,
Кўзингда ёш миллтиласа,
ғуруримга тегадир,
Санга тоғлар, туғиб берган,
елкалар бор қилмас хор,
Дардларингни ичга ютма,
ичга ютар онам бор.

Жигар сочга оқ оралаб,
ажин тушди, юзингга,
Қайси ғаминг оғир ботди,
ёш тиқилди кўзингга?


✍Беҳзод Саиднур✍


@guldasta

Читать полностью…

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

ОНАМНИ

Ёмғирой юракга ёғмайсан барибир,
Совитмас дарёлар ёнган танамни.
Баҳор кириб келди, боғларга аста,
Мен ҳам соғиндимку мунис онамни.

Чечаклар бўй чўзди, ёшарди олам,
Қоғозга қурбон деб битта қаламни.
Хаёт шеър ўқиди, тақдир деб кўндим,
Энг гўзал шеърим деб билдим онамни.

У буюк муссавир умрдир азал,
Вақт ҳакам ҳақ эди, нетай гинамни.
Дўстимни келгани ярим йўл экан,
Соғиндим воз кечмас ўша онамни.

Баҳорни байрами тўкисдир азал,
Хофизга етказинг битта ноламни.
Менга бахт сўраган соғлик сўраган,
Соғиндим фаришта ўша онамни.

Келиш бу кетишдир, туғилмоқ ўлим,
Қучаман боламни гулим лоламни.
Бугун сабабсиз ҳам оғриди дилим,
Соғиндим олисда, кекса онамни.

✍Беҳзод Саиднур📝

⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜

@guldasta

Читать полностью…

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

Қоядаман қалқиб турибман,
Кўкда ойдек балқиб турибман,
Фақат сенга чалғиб турибман,
Ҳазиллашма севиб қоляпман.

Куйган дилни кўнгил деб билсам,
Ўтган кунни ўтмиш деб билсам,
Оҳ, чиройли қизларни кўрсам,
Ҳазиллашиб севиб қоляпман.

Ҳам бозоринг харидорингман,
Жумла карвон битта норингман,
Улар ҳаво, менчи борингман,
Ҳазиллашиб севиб қоляпман.

Алданма ҳеч, бозордир дунё,
Қадрингдан ҳам арзондир дунё,
Бугун гул эрта хазондир дунё,
Ҳазиллашма севиб қоляпман.

Армон куйин чалар қўлида тордир,
Саробин ичди дил ҳокисор хордир,
Битта ёмон одатим бордир,
Ҳазиллашиб севиб қоляпман.

✍Беҳзод Саиднур
@guldasta

Читать полностью…

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

СИЗНИ ЖИМ СЕВГАН БОР...
Сизни жим севган бор, айтмай севган бор,
Исмингиз шивирлар такрор ва такрор.
Сўнмас юракда мангу аланга,
Ҳаётин хаёлин тарк этмас баҳор.

Сизга чин дўст бор, сизга чин ҳамроҳ,
Ҳисларни ошкори туюлар гуноҳ,
Энди бу сирни бағрига босиб,
Сув каби тупроқга сингирми эй, воҳ.

Сизни жим севган бор, айтмай севган бор,
Озору ёмонлик тиламай зинҳор.
Қалбини оғритиб сўзига кирмай,
Ҳис-туйғуларини ўзи айлар хор.

Сизга чин ошиқ бор, чин бир харидор,
Орзулари сиз билан, тушларида айлаб ёр,
Ишқнинг аросати ўртаса ёмон,
Кўнглингиз қўлингиз тутмасдан бир бор.

Сизни жим севган бор, айтмай севган бор...

Беҳзод Саиднур

@guldasta

Читать полностью…

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

НАСАФЖОН!

Аждарқаноат алпларга, майдон бордир баҳс учун,
Мағлубият, гоҳ ғалаба, тажрибадир дарс учун,
Зафар азал орзудир, меҳнат олқиш, қарс учун,
Миллионларни шод этган, бир донасан Насафжон!
Фанатларинг мен учун, ягонасан Насафжон!

Фан-клубинг далдадир, олис яқин парвозда,
Мураббийда гап кўпдир, ҳикмат кўпдир устозда,
Ифтихори бу юртни, ҳурматдадир эъзозда,
Қанча синов кўрган у, афсонасан Насафжон!
Қашқадарё гавҳари, бир донасан Насафжон!

Учирганинг қалдирғоч, дунё бўйлаб қаноат ёз,
Исминг билан янграсин, куй оҳанг ва жўровоз,
Бардавомли ғалаба муваффақиятли парвоз,
Мухлис учун доимо дурдонасан Насафжон!
Камтарсан-у кибрдан бегонасан Насафжон!

Беҳзод Саиднур
24/08/2023

Читать полностью…

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

СЕВИШИНГНИ БИЛМАСАМ КОШКИ

Ёниб турган кўзингдан,
Қизарган ул юзингдан,
Ҳаяжонли сўзингдан,
Севишингни билмасам кошки.

Чўмиб қолдинг ҳаёлга,
Тутилдингми саволга,
Айтолмайин бировга,
Севишингни билмасам кошки.

Гул юзингдан, гул ўпса,
Шамол ўпса, сел ўпса,
Босиб ҳижронга бусса,
Севишингни билмасам кошки.

Кўзларингда сеҳр бор,
Адоғи йўқ меҳр бор,
Шабнамдайсан беғубор,
Севишингни билмасам кошки.

Қиз севгиси қасд экан,
Туйғуларга маст экан,
Атиргулдаги тикан,
Севишингни билмасам кошки.

✍Беҳзод Саиднур
28/07/2023

@guldasta

Читать полностью…

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

СИНФДОШ

Қўнғироқлар чалинмоқда синфдош,
Бу мактабни бизга айтган видоси.
Айро йўллар ризқин излаб одамзод,
Энди фақат дийдор соғинч давоси.

Жудоликни они яқин сезяпсанми синфдош,
Болаликни болиш қилган хотира.
Тирикликни англаб илм олдиг-у,
Энг муътабар ҳислар ошён бўлди бокира.

Айрилиқни вақти келди синфдош,
Бизга тордир энди мактаб қучоғи ҳам.
Орзу бўлиб кўринган бу олислар,
Чорлар мавҳум тирикликни учоғи ҳам.

Ажраламиз сезяпсанми синфдош?
Тақдир турфа, йўллар турфа биз учун.
Ўн бир йиллик ҳаёт ўтар кўзимдан,
Тош эмас қалб йиғламайман айт нечун?

Соғинч азоб сезяпсанми синфдош,
Кулишмаймиз, уришмаймиз тепишиб.
Кечиришга кўнгансанк-у кечиргин,
Ҳазил билан юрган эдик сукишиб.

Кўзимдаги қувончимсан синфдош,
Кел бағримга муҳрлайин тафтингни.
Яхшиларга йўлдош қилсин бу ҳаёт,
Аллоҳ берсин омадингни бахтингни.

Сени асло унутмайман синфдош...

✍ Беҳзод Саиднур 📓
18/05/2023

@guldasta

⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜

Читать полностью…

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

СОЛИҲАЛАР

Буюргани берганини, бахт деб билар,
Нолимайди кўрпачасин, тахт деб билар.
Яхши аёл сабр қилса, жаннатга кирар,
Ўз жуфтини султон билар солиҳалар.

Учмас кўзнинг, имо қилар шаъмасига,
Эрмак эмас, ноғоранинг нағмасига.
Шайтон қўлин солмас, имон товбасига,
Бегонага қайрилмас солиҳалар.

Болам дебон, рўзғор дебон, ёниб ўтар,
Ҳой-хавасдан, зар давлатдан, тониб ўтар.
Муродбахш дил, муродига бир кун етар,
Ўз жуфтидан айрилмайди солиҳалар.

Яратганнинг марҳаматин чексиз билиб,
Дил йиғлар гоҳ, сездирмайди секин кулиб.
Ҳаёт синов, қолар лойқа суви тиниб,
Алҳамдиллоҳ шукур, дейди солиҳалар.

Рашқ қилмас эр, соясидан шубҳа топиб,
Гап чиқармас, хонадонин сирин сотиб.
Эл ичида, қолмас ўзи лойга ботиб,
Ҳар синовга, фарёд урмас солиҳалар.


✍Беҳзод Саиднур📃
15/04/2023

@guldasta

Читать полностью…

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

ЎҒИЛ...

Дунёми бу бизни, кутиб кузатган,
Меҳмони турфадир ғафлатда, уйғоқ.
Келмоқни сабабин кетари билмас,
Макони аниқлар мақсаддан йироқ.

Осмони қоғозми, қалами афсус,
Кўзингга ёш келсин, кечиргин дегил.
Қайдаги улфати нодонлар билан,
Ота қабрига бир бормаган ўғил.

Бу ғалат бозордир, тириклик саҳни,
Либосдан, кўп турфа ниқобин кийди.
Ҳайит байрамида мўминтой ўғил,
Эл кўзи демади, вақтим йўқ дейди.

Қўлида даста гул бошида дўппи,
Бир оят ўқилмас ақалли шингил.
Тўққизинчи май нима, хотира нима?
Тириклар кўрсин деб боради ўғил.

Қиш ўтар, ёз ўтар, сарбон эрур вақт,
Тирикни қалби жим мудраса ёмон.
Шайтон шаробига ружу қўйганлар,
Зиёрат айлашга вақти йўқ ҳамон.

Бу дунё мўйсафид, кўпларни кўрган,
Майсалар саловат айтар дунё бу.
Ерга ҳам боқинглар, кўкларда юрган,
Ҳаммаси бир куни, қайтар дунё бу.!

Эҳсонни бойларга, қилган бойлар эҳ,
Қабулин билдингми, сўйлачи эй дил?
Ўзини шод айлар, ўзича мағрур,
Тиловат нелигин билмаган ўғил.

Оқибат нимадир, меҳр нимадир?
Ёмонми тўғрисин, ошириб айтсам.
Мани жигаримга хиёнатим йўқ,
Тангрим гувоҳ мана, жонимга қасам.

Сабрга суяндим, зикримда иллоҳ,
Ҳаёт синовлари, бунчалар чигил.
Бировни дилини оғритмоқ гуноҳ,
Кўзингни оч фақат, ахирсан ўғил.

✍️Беҳзод Саиднур📝

@guldasta

Читать полностью…

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

Yolg‘iz Onam.

🎤Behzod Saidnur✍

@guldasta

Читать полностью…

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

ОНАМ МАНИ...

🎤Беҳзод Саиднур✍
@guldasta

Читать полностью…

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

МУҲАББАТГА АЙЛАНГАН ДЎСТЛИК

Ичимда бир дард яшар мавҳум,
Бир савдоки айлади маҳзун.
Мана жунбоқ ечилмас тугун,
Муҳаббатга айланган дўстлик.

Ёр қўйнимда, ёдда хаёлим,
Гуноҳсиз деб жуфти ҳалолим.
Жавоби йўқ битта саволим,
Муҳаббатга айланган дўстлик.

Ҳазил билан, улғайди ҳислар,
Йироқлашсам чорлайди, эслар.
Йўли бирдир, тақдири терслар,
Муҳаббатга айланган дўстлик.

Балки Аллоҳ юборган синов,
Юзда ажин, сочимда қиров.
Тушунмадим, тушунмас биров,
Муҳаббатга айланган дўстлик.

Ҳаётимга кеч келган гулим,
Юрагимдан топдинг-ку қўним.
Кўзим юмсам оғрийди дилим,
Муҳаббатга айланган дўстлик.

Иймонимга доғ ташлар шайтон,
Қоламан гоҳ, ақлимга ҳайрон.
Қилиб қўйдинг дилимни вайрон,
Муҳаббатга айланган дўстлик.

✍Беҳзод Саиднур💌
27/02/2023

@guldasta

⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜

Читать полностью…

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

ЙИГИТ

Ҳалолик софликни шиор билганлар,
Жумага кечикмай, масжид келганлар.
Покликда адашмай, тўғри юрганлар,
Намозни ташламас, мусулмон йигит.

Қўллари қавариб, меҳнатдан толса,
Баъзида нонга пул тополмай қолса.
Шайтон гоҳ чалғитиб, қуршовга олса,
Ҳаётдан нолимас мусулмон йигит.

Кеккаймас отанинг топган пулига,
Сарғаймас ори бор, ўзга қўлига.
Аллоҳни яшириб қўйиб дилига,
Меҳнатдан бахт топар мусулмон йигит.

Гуноҳнинг макри деб кўзнинг зиноси,
Қумлардан бўлмасин ишонч биноси.
Куйиб кетмасин деб икки дунёси,
Муслимасин кўз-кўз қилмас мусулмон йигит.

Ота-онасини бошда тож билган,
Соғинчдан сарғайиб, ёлғондан кулган.
Уларни давлатшоҳ, жаҳони билган,
Дуодан юксалар мусулмон йигит.

Унутиб қўймайди сийла раҳмни,
Жиловлай олади чиқса жаҳлни.
Меҳрла юмшатиб, дийдор қаҳрни,
Жигарга жон тикар мусулмон йигит.

Ожиза аёлга ҳурматда бўлган,
Опани сингилни бир кўзда кўрган.
Ҳаё-ибосига бош кўтариб юрган,
Орини йўқотмас мусулмон йигит.

Турмушни муштига чидаб енгганлар,
Боламга деб, йиртиқ пайпоқ кийганлар.
Оилани муқаддас даргоҳ билганлар,
Фарзандни хор қилмас мусулмон йигит.

Рангларни тусини англаган зеҳн,
Алдамчи бўлади маккора ҳусн.
Оқ-қорани ҳам ажрата билсин,
Ҳар кимни дўст билмас мусулмон йигит.

Мусофир юрар гоҳ, дарвишу телба,
Қалбида иймон бор, тилида тавба.
Гарчи йўллар турфа, тўсиқлар турфа,
Ватанни сотмайди мусулмон йигит.

✍ Беҳзод Саиднур 📜
21/02/2022

@guldasta

Читать полностью…

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

КЎНГИЛ УЧУН

Ишқ савдоси азалдан, девонага шарафдир,
Бу шараф ҳам кимга бол, ким учундир саробдир.
Уйнашманг сиз қалб билан, бир сўз билан харобдир,
Кўнглингизда бўлмасам кўнглим учун гапирманг!

Қадрим билдим қадрдон, шу ергача йўлимиз,
Сиз кўкдаги ой нетай, калта келди қўлимиз.
Кўникади, кўнади, хархашада дилимиз,
Кўнглингизда бўлмасам, кўнгил учун гапирманг!

Муштоқдирман меҳрга, ёлғонларга хушим йўқ,
Буҳтонларга бепарво, ғийбатларга ишим йўқ.
Ҳаётимдан кетинг жим, орзудаги тушим йўқ,
Кўнглингизда бўлмасам, кўнгил учун гапирманг!

Сиз қайдан ҳам биласиз, эй дардимдан йироқлар,
Учиб қолди энди йўқ, умид деган чироқлар.
Мени ёлғиз қўймайди, сиздан яхши фироқлар,
Кўнглингизда бўлмасам кўнгил учун гапирманг!

Ишқ савдоси азалдан, девонага шарафдир,
Бу шараф ҳам кимга бол, ким учундир саробдир.

Беҳзод Саиднур📃
13/02/2023

@guldasta

Читать полностью…

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

https://youtu.be/eQzM8R2qb_4

Читать полностью…

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

Дил қотили...💔

🎤Беҳзод Саиднур✍
@guldasta

Читать полностью…

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

БИР КУНИ КЎЧАНГДАН ЎТАМАН МЕН ҲАМ

Бир куни кўчангдан ўтаман мен ҳам,
Ким бахтли деган сўз, тамғани босиб?
Севгимни, қалбимни ўйин қилганлар,
Мен бахтли бўламан албатта насиб.

Бир куни кўчангдан ўтаман мен ҳам,
Тўкилиб кетади, ҳижрон деган дард.
Қаршимга чиқолмас юзи шивутлар,
Қисмат ёзиғимда жафокаш номард.

Бир куни кўчангдан ўтаман мен ҳам,
Тўлдириб ўтаман қувончга, нурга.
Балки атрофимда қирқта малаклар,
Жаннат томон етаклар, кетармиз бирга.

Бир куни кўчангдан ўтаман мен ҳам,
Жавобсиз қолган у севгимни босиб.
Сени хотирамдан учиролмасдан,
Мен бахтли бўламан албатта насиб!

Бир куни ёнингдан ўтаман мен ҳам,
Бир қўл борки қўлимни тутганча маҳкам.
Саккиз милярд одам сиғди дилимга,
Найлай, сен сиғмадинг қалбимга эркам...

Бир куни кўчангдан ўтаман мен ҳам.

Беҳзод Саиднур📃✍
17/12/2022

@guldasta 🎄🌲🎄🌲

Читать полностью…
Subscribe to a channel