behzod_saidnur | Unsorted

Telegram-канал behzod_saidnur - 🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

27

Yosh va isteʼdodli ijodkor Behzod Saidnur she'rlaridan bahramand bo'ling. Samimiy, dilga yaqin va takrorlanmas. Kanalimizga do'stlaringizni taklif qiling👉 t.me/ @Behzod_Saidnur #creator @by_Elbek 🖤..✍🏻 Shoir bilan bogʻlanish: t.me/Behzodingman

Subscribe to a channel

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

ЯШАЙСИЗ ОНА

Онам йўқ ҳовлида, файз йўқ шукуҳ йўқ,
Дардларга дош бериб толмайсиз она.
Худодан йиғлаб чин сўраганим бор,
Ҳали сиз ўлмайсиз яшайсиз она.

Кексалик чарчатди, кўрсатиб кучин,
Меҳрга зор бўлиб, қолмайсиз она.
Укамни, синглимни ноласи учун,
Ҳали сиз бизни деб, яшайсиз она.

Мен золим ғафлатда мудраган ўғил,
Ғамларим юракга олмайсиз она.
Олис юртлардаги, жигарлар учун,
Куч топиб дийдорга, яшайсиз она.

Онам йўқ уйларга, киргим келмайди....

✍Behzod Saidnur📃
17/12/2022

@guldasta

Читать полностью…

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

NIMA UCHUN..?

🎼🎤Behzod Saidnur📖
@guldasta

Читать полностью…

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

НАСАФ СЕНИ ОЛИЙ ЖАНОБ ҒАЛАБАНГНИ

Гўзал сабр ортидаги, гўзал ҳилқат,
Бу кунларни, қанча кутдик, қилдик тоқат,
Соғингандик, талпингандек шунга фақат,
"Насаф" сени, олийжаноб ғалабангни!

Мухлисликни, садоқати синовларда,
Сувлар кечса, кечса агар оловларда,
Бизда ишонч, хусумат йўқ бировларда,
"Насаф" сени, соғингандек ғалабангни!

Аждарлардан олиб қочмас, тўпни шамол,
Меҳнат билан, заҳмат билан, топдинг камол,
Бугун сенга, шодиёналар тўйлар ҳалол,
"Насаф" сени, соғингандек ғалабангни!

Ул азамат, шунқорларга далда бўлиб,
Ҳаммамиз бир оила, бир жамоа бўлиб,
Гоҳ ҳаяжон, гоҳи эса, завқга тўлиб,
"Насаф" сени, соғинганмиз ғалабангни!

✍Беҳзод Саиднур📃
30/10/2022

@guldasta 👏👏👏

⚽️

Читать полностью…

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

YO‘L BERMASDIM.

🎤Behzod Saidnur✍
@guldasta

Читать полностью…

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

ЖАРИМАГА ТОРТГАНМИШ СОҒИНЧ

Жаримага тортганмиш соғинч,
Англамадим неча «оклад».
Қуёш ёнар, олдингидан ҳам,
Юрагинг тош нега шоколад.

Радарларни менсимас ҳислар,
Йўллар «яма» кўнглимдай ярим.
«ДАН» ходими бўлиб кўринар,
Ҳижрон деган, ўша бераҳм.

Жаримага тортганмиш соғинч,
Солиқ ёзди дил, уйимга бир хат.
Мажбурий ижроданман деб,
Тун саволи айлайди илҳақ.

Мошинамни тезлиги ортар,
“Боковой”дан кўринар ўтмиш.
Бораяпман ёнингга елиб,
Олиб борай қанд билан кишмиш.

Жаримага тортганмиш соғинч,
Дил қоидасин бузган дилим-а.
“Бевафо” деб исмимни ёзгин,
Фақат мени севмайди дема!...

✍Беҳзод Саиднур📚
@guldasta

09/08/2022

🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊

Читать полностью…

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

ВАТАН ДEЙМИЗ

Севгандайин онамизни,
Асраб гулу лоламизни,
Қучиб туриб боламизни,
Ватан деймиз,
              Ватан деймиз.

Меҳри дарё элимизни,
Элга бериб дилимизни,
Тутиб маҳкам қўлимизни,
Ватан деймиз,
               Ватан деймиз.

Азиз билиб, азиз тупроқ,
Ким бағрида, кимдир йироқ,
Она ерни ўпиб бироқ,
Ватан деймиз,
           Ватан деймиз.

Қуёш ўпса пешонасин,
Ой тутади тош ойнасин,
Туғилган жой кошонасин,
Ватан деймиз,
             Ватан деймиз.

Қошим деймиз, кўзим деймиз,
Оға-иним, юзим деймиз,
Ҳалол ошу тузим деймиз,
Ватан деймиз,
             Ватан деймиз.


Беҳзод Саиднур

Читать полностью…

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

ХАЙР

Бирда бол, бирда оғу, тутаётганлар,
Мушкулда синовдан ўтаётганлар,
Энг сўнги, сўзимни кўтаётганлар,
Эшигимни секин ёпинг
     Ҳаётимдан кетаётганлар.

Уйғотиб қалбимни бўронларини,
Бошимга ҳайдаб дард суронларини,
Вужудимга чирмаб ҳижрон илонларини,
Кўчангизни топинг
      Кўчамдан кетаётганлар.


Менга осмон йироқ менга ер яқин,
Толейим Тангримдан, қуёшдай ёрқин,
Юракга санчдингиз пичоқсиз бир хин,
Сиз ўтмишсиз, 
     Бугунимдан кетаётганлар.


Бас, юрак дастурхонин қилдиларку лой,
Бу юрак эмаску эх карвон сарой,
Мен қора, сиз оқил, сиз осмонда ой,
Кўзимдан бир бир ўтаётганлар
     Яхши боринг мендан кетаётганлар.


Беҳзод Саиднур

Читать полностью…

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

АКАМАН

Бахтим сенинг борлигинг, сен ҳаётда бахтиёр,
Забон аччиқ сўзласа, ичим ёнар ҳақким бор,
Оға-инимиз, жигармиз, биз қатордаги нор,
Эгнингдаги куйлакка, чирой берган ёқаман,
Унутмагин, укажон, мен барибир акаман.

Болаликни бир эсланг, елкамда об юрганман,
Қоқилсангиз сизнимас, бориб ерни урганман,
Сиз санаган юлдузни, укамга деб терганман,
Туқсонга кир, юзга кир, эшигингни қоқаман,
Унутмагин суянчим, мен барибир акаман.

Ҳаётда кўп адашган, йиғлаб бошин урганлар,
Одамларга гап керак, тили билан юрганлар,
Улар дўстмас, душманмас, бизга қараб турганлар,
Ўқиб ол деб, kўзимдан кўзларингга боқаман,
Сендан кўзим уткирроқ мен барибир акаман.

Оқибатни асрасак қилмас бизни ҳаёт хор,
Асл боғнинг меваси, қилар, луқмадан дер, ор,
Иккитта куйлак сиздан кўп, йиртиб қуйган жойим бор,
Дилим билан эркалаб, сўзим билан чақаман!
Унутмагин укажон, қиёматлик акаман.

Курмасам бас, камингни, балқиб тургин қуёшим,
Сен тинч доим, сен омон мағрур ҳамиша бошим,
Тикан кирса танангга, етмайди бил, бардошим,
Ажал келса бир куни, тобут кемам оқаман,
Ўзинг топшир тупроққа, мен барибир АКАМАН.

✍Behzod Saidnur
👉@guldasta📝

Читать полностью…

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

РИЗО

Сукунатда қабристон жим-жит,
Сўз демасди замин, на фазо.
Бир қабрга тиз чўкиб йигит,
Онасидан тиларди ризо.

Хотиралар эскирмас китоб,
Бу дунёни бордир ҳисоби.
Инсон учун энг ёмон азоб,
Тан оғриқмас, виждон азоби.

Туғилгандим, покиза эдим,
Ҳаёт гўзал, ақлим англар он.
Йиллар ўтиб, ўзгарди ҳаёт,
Кирланди ва қайирда иймон.

Она сизга бердим кўп озор,
Юришмади, нимага ишим.
Сатанг боланг саргардон боланг,
Ҳаёт метин синдирди тишим.

Маишату кўнгилни ўйлаб,
Бериб қўйдим, вақтимни қазо.
Ўйламабман сочларимда оқ,
Қилдимми, деб онамни ризо?

Фаслларнинг сава чипида,
Сарви қадди эгилган онам.
Кеч келсам ҳам, маҳал бемаҳал,
Остонада термулган онам.

Заҳар ханда сўзимни сочиб,
Мени она кутинг, дедимми.
Ўтирасиз эшикни очиб,
Нима сизга бола, эдимми.

Вақт, қайтсангдинг, бир дам ортинга,
Топа олсам, дил дардга даво.
Ўйлайверсам хотираларни,
Етмай қолар, буғзимга ҳаво.

Ризонгизни беринг, онажон,
Унуб-ўссин, мен яратган боғ.
Ризонгизга маҳтал келдиму,
Кетмаяпди, юрагимда доғ.

Туш кўраман, тушларим чалкаш,
Охиратми, атроф менга ёт.
Қилган гуноҳ, амалим тоғча,
Қилдан нафис ва кўприк сирот.

Жаннат томон қиламан нола,
Майли руҳим дўззахда куйсин.
Жаннатларда пичирлаб бир бор,
Онажоним, ризоман десин.

Уйғонаман чўчиб, сесканиб,
Тушдан қўрқинч, асли бу рўё.
Менга бунча дардни илиндинг,
Сенга нима қиливдим, дунё?

Бешта фарзнинг амали бўлиб,
Балки юзим Каъбага етар.
Етмиш марта ҳажга розиман,
Ўтмишимни бир лаҳза қайтар.

Оёғига урар эдим, бош,
Қилиб исён, меҳрга низо.
Шу лаҳзамни умр билардим,
Онам айтса бир марта ризо.

Одамзотнинг қисмати ғалат,
Лойдан олиб, лойга элтувчи.
Қудратингни чеки йўқ, Тангрим
Сен заргарсан, тақдир битивчи.

Иқроримни йўргаклаб келдим,
Тўкилади, тилимдан оят.
Йиғлаяпман, қабр бошида,
Кечирсанг бас, Оллоҳим шояд.

Беҳиштдаги беланчак каби,
Таратади тароват бир нур.
Фарзанд учун саждагоҳ даргоҳ.
Ғарибгина она ётган гўр.

Эҳсон қилдим, ҳавога сочдим,
Кўзимга тор, найлай бу жаҳон.
Кеч бўлсада кўзимни очдим
Розимисиз мендан, онажон?

Сукунатда қабристон жим-жит,
Сўз демасди замин, на фазо.
Бир қабрга тиз чўкиб йигит,
Онасидан тиларди ризо.

✍Беҳзод Саиднур
@guldasta

Читать полностью…

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

ҚАДРДОН

Бир сим қоқсанг на эди, кетар сентга ачинма,
Ўртамизда араз не, нима қилади гина?
Вақтни боғлаб қўйдингми, вақтим йўқ эди дема,
Қадринг баланд қадрдон, инсон бўламиз қачон.

Иккита қотган нонни қўй, дийдорни қўй туяйин,
Таянчим деб суянчим, меҳр билан севайин,
Ғала ғовўр бозорда, дўстим бор деб юрайин
Қадринг қандку қадрдон, лаззат бўламиз қачон.

Кўрмайсанми одамзод, бугун бордир эрта йўқ,
Ким кўнгилга, тақдирга, ўлимга берди буюруқ,
Келсанг эшик очиқдир, дема қўлларим қуруқ,
Қадринг баланд қадрдон, гирён бўламиз қачон?

Кетар фано карвонни, тизгин узун, йўл узун,
Машҳаргача дийдор йўқ, кўрмас кўзларинг кўзин,
Эй воҳ сўнгги кўрганим, қулоғимда бонг сўзин,
Қадринг баланд қадрдон, ризо сўраймиз қачон?

Бир сим қоқсанг на энди, кетар пулга ачинма...

✍Беҳзод Саиднур📝

⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜

@guldasta

Читать полностью…

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

Yolg‘iz Onam.

🎤Behzod Saidnur✍

Читать полностью…

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

ТАҚДИР...

Кимни бағри бутун, кимни шод кўрдинг,
Яримта кўнгил дер, яримта бахтдир.
Хар кимни дунёси, ўзига равшан,
Ўзларин аврайди, дерлар бу тақдир.

Оқил одамларда, қалтис қадамлар,
Ўзича донодир, ўзича ҳақдир.
Хатонинг сўнгги бу, асли пушаймон,
Ўзини совутар, дейдилар тақдир.

Севгини шаробин, саробин ичиб,
Яксон туйғуларни, этдилар тақир.
Кулиб йиғлаганни, кўрмадим деманг,
Ажратади бизни дер, яна шум тақдир.

Хаёт гардишида, айланса ҳам бош,
Ҳеч ким йўқ тоғларга, боргин ва ҳайқир.
Минг бир синовларга, топамиз бардош,
Бизни елкалаган, мўйсафид тақдир.

Кимни бағри бутун, кимни шод кўрдинг.?

📝Беҳзод Саиднур✍
04/11/2021

⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜
@guldasta

Читать полностью…

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

СЕВИБ ҚЎЙГАНМАН

Тош бағир эмасман, эмасман золим.
Лойқа сув каби жим, тиниб бўлганман.
Сўқмоқ кўчалардан юрганим ҳам рост,
Ёшлигимда чин дилдан севиб қўйганман..

Хаёл бошқа эди, хаёт деб бошқа,
Қуёшдек жилмайиб ёниб куйганман.
Меҳримни бериб гулга ё тошга,
Ёшлигимда ёмон севиб қўйганман.

Бошимни боғлаган ҳисларда илинж,
Юрсам ҳам ёмон ҳам юриб қўйганман.
Менку оқил эдим, юрак қўймас тинч,
Ёшликда телбача севиб қўйганман.

Фасллар завқини сезардим унда,
Ойга деб юлдузни териб қўйганман.
Қолиб кетди билсам хаёлим унда,
Ўшанда чинакам севиб қўйганман.

Шоккоклик бўлмасин, Бахтим беқиёс,
Ўлимдан бошқасин кўриб бўлганман.
Телба туйғуларим Одам атодан мерос,
Ёшликда адашиб севиб қўйганман.

Қоқилиб туртиниб очилган кўзим,
Ўтмишни ўтин деб, кўмиб бўлганман.
Лайлимни бетакрор Мажнуни ўзим,
Ёшликда ёмон ҳам севиб қўйганман.

14/10/2021

✍Behzod Saidnur📝
@guldasta

Читать полностью…

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

* * *

Бир телбадир, бир савдойи кўнглим мани,
Чигал чалкаш, бораётган йўлим мани,
Кеч қолдингиз, бор-ку танҳо гулим мани,
Қўйинг мени, ўтмишимни суриштирманг,
Кўзингизни,кўзим билан уриштирманг.

Олиб қочсам, таъқиб қилар нигоҳ бўлиб,
Ишвами бу, нозми айтинг сохта кулиб,
Туйғуларга, эрк берманг кўп ҳисни туйиб,
Имонимни, шайтон билан кўриштирманг,
Кўзингизни, кўзим билан уриштирманг.

Шу ёшимда, севги нима, олов нима?
Олиб кетган, умидимни, оҳ ўша кема,
Меҳринг қадоқ, меҳрим фақат денгиз дема
Гар боқмасам, пешонангиз тириштирманг,
Кўзингизни, кўзим билан уриштирманг.

Бир телбадир, бир савдойи кўнглим мани,

✍Беҳзод Саиднур📝
21/08/2021

@guldasta

Читать полностью…

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

🌟 Ажойиб шеърият каналига қўшилинг ва гўзал ижод намуналаридан баҳраманд бўлинг!🌟

Истеъдодли ёш ижодкор Беҳзод САИДНУР каналига марҳамат қилинг!
👇👇👇👇

https://telegram.me/joinchat/D9kYjECAZjgrX0DzMTCedA

Читать полностью…

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

ТАҚДИР...

Кимни бағри бутун, кимни шод кўрдинг?
Яримта кўнгил дер, яримта бахтдир.
Хар кимни дунёси, ўзига равшан,
Ўзларин аврайди, дерлар бу тақдир.

Оқил одамларда, қалтис қадамлар,
Ўзича донодир, ўзича ҳақдир.
Хатонинг сўнгги бу, асли пушаймон,
Ўзини совутар, дейдилар тақдир.

Севгини шаробин, саробин ичиб,
Яксон туйғуларни, этдилар тақир.
Кулиб йиғлаганни, кўрмадим деманг,
Ажратади бизни дер, яна шум тақдир.

Хаёт гардишида, айланса ҳам бош,
Ҳеч ким йўқ тоғларга, боргин ва ҳайқир.
Минг бир синовларга, топамиз бардош,
Бизни елкалаган, мўйсафид тақдир.

Кимни бағри бутун, кимни шод кўрдинг.?

📝Беҳзод Саиднур✍


⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜
@guldasta

Читать полностью…

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

ОНАМ МАНИ...

🎤Беҳзод Саиднур✍
@guldasta

Читать полностью…

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

АТИРГУЛ

Кечикмадинг, кеч қолдинг,
Ташлаб кетди, ошиқ дил.
Шу ёшлигинг, зумрад қиш,
Совқатдингми, атиргул?

Совуқ қуёш назари,
Бошинг силамайди ел.
Қиров ўпган чиройинг,
Совқатибсан, атиргул.!

Эгма бошинг, тўкма ёш,
Ровон эмас, ҳаёт йўл.
Қадрингни бил, унутма,
Сен гулсан-ку, атиргул.!

Шамол қилар ғийбатинг,
Тутиб бўронларга қўл.
Қор тагида, қон қалбим,
Қолиб кетдинг, атиргул.

Мендан кейин мен келмас,
Унутмагин, шуни бил.
Бир йилда бир қабримга,
Бориб тургин, атиргул.

Кечикмадинг, кеч қолдинг,
Ташлаб кетди, ошиқ дил.
Гул ёшлигинг, зумрад қиш,
Совқатингми, атиргул.?

✍Беҳзод Саиднур📝

Читать полностью…

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

НАФРАТГА

Қанча ёнсанг куйсанг, ёнганигни билмаса,
Ўзгалардан, ўзингдан, тонганигни билмаса,
Оташ қалбинг ё музлаб қолганигни билмаса,
Юз бурмасин оқибат, солиб бизни ҳайратга,
Бу дунёда ҳеч севги, айланмасин нафратга.

Қалбим билан ўйнашма, сохта нигоҳ қўғирчоқ,
Юрак эмас кўксингда, ўзинг билган овунчоқ,
Мени қалбим сен деди, сен очдинг кимга қучоқ,
Ўхшамаскан аслида, сийратлари суратга,
Ҳеч кимни чин севгиси, айланмасин нафратга.

Зарҳал эди севгимиз, ё зарларга учдингми?
Осонмиди унутиш осонгина кечдингми?
Эъзозда эдинг ҳурматда, осмонимдан тушдингми?
Вақт ҳакамдир, вақт даъво, дерлар асли ҳар дардга,
Кунлар келиб ихлосим, айланмасин нафратга.

Йигит боши омонми, лойиқ Тангри нурига,
Учратади қараб тур, сендан латиф зўрига,
Мухаббатни бағри қон, бевафолар шўрига,
Сўрарман ҳам бир куни, етдингми деб айт бахтга,
Юракдаги севгимни, айлантирма нафратга..

✍ Беҳзод Саиднур



@guldasta

Читать полностью…

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

АССАЛОМ

Яратганни меҳри билан яралгандир бу башар,
Шундай гўзал ҳаёт учун, шукур деймиз, ярашар,
Умр агар кўйлак бўлса кунлар унга талашар,

Бизни бизга қайтиб берар тонглар учун АССАЛОМ.

У борлиқни фонуси замин аро зарин нур,
Нима ушлаб турибди фариштами ёки ҳур,
Қудратингга бош эгдим айлаб туриб тафаккур,

Кўкда танҳо меҳрожим, қамар учун АССАЛОМ.

Тинч ётганим, турганим, ўйнаб кулиб юрганим,
Озод, обод Юртимда бахтдир даврон сурганим,
Сочиб қўйган ризқимни қўлим билан терганим,

Бахтим шудир, бахтиёр кунлар учун АССАЛОМ.

Оғиритмангиз дилимни, дил дардига даво йўқ,
Битта ширин сўз билан ишонмайсиз қорним тўқ,
Таъзимдаман сиз учун қилиб тураман қуллуқ,

Олисдаги яқиним, азизларга АССАЛОМ.

Беҳзод Саиднур

Читать полностью…

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

QASHQADARYO.

Sen quyoshga yaqinimsan, oftob o‘par peshonang,
Tonglar otsa - qaramading, quyosh erur toshoynang,
Ostonasi tilloga teng g‘arib fayzli koshonang,
Bo‘lmay ado - o‘lmay turib diydoringdan qilma ayro,
Kindik qonim to‘kilgan yer - QASHQADARYO, QASHQADARYO!!!

“Vatan!” deya bong urdilar, Boburlar-u Navoiysi,
Temur bilan sayqallandi Samarqandning go‘zal husni,
SHAHRISABZ nomi bir-la butun dunyo tanir bizni.
Bitta misra bitgim keldi, qalbim bilan shu el aro,
Bilmaganlar bilib qo‘ysin, umring boqiy, QASHQADARYO!!!

Adir uzra qo‘y haydagan - qo‘lda kitobi bolangning,
Paxtam, deya umrin bergan, sochi oppoq onangning,
O‘zingdan ham aziz bilding cho‘l-u sahro-yu dalangni.
Daryolar ko‘p azim-azim, boshqa daryo, boshqa daryo,
Sahroga-da jon bag‘ishlar, QASHQADARYO, QASHQADARYO!!!

Yangi tushgan kelinchakday, chiroy ochgan go‘zal Qarshi,
Ko‘hna Nasaf zamonaga yangicha ko‘z qarashi,
Avliyo-yu, Elmuroddek alommalarning shahri,
Karvon yo‘li tizginida o‘zing tanho, o‘zing tanho,
Tuprog‘ingni hazrat bilsam, ko‘z qarog‘im - QASHQADARYO!!!

G‘arbdan boqsam, ko‘ringaydir Muborakning mash’alasi,
Betakrordir baxshilarning dostoni-yu kuy, yallasi,
O‘zbekiston yuragisan, tarozining teng pallasi,
O‘zgachasan o‘n ikkita og‘ang aro, og‘ang aro,
Barakoting mehnatingda, QASHQADARYO, QASHQADARYO!!!

Bug‘doy rangim, qaro qoshim, ko‘zi qarom, ko‘zi qaro,
O‘zligimsan, o‘zagimsan, QASHQADARYO, QASHQADARYO!!!

Behzod Saidnur.
@guldasta

Читать полностью…

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

САБОҚ

Миннатдан сув ичган боғларни кўрдим,
Миннатдан ер бўлган тоғларни кўрдим.
Улар-ку қуёш деб талпинди аммо,
Дашномдан сарғайган доғларни кўрдим.

Танангда бор экан аввали жонинг,
Ҳар кунинг бир ҳикмат тириклик онинг.
Сен бахтсиз эмассан, насибанг бутми,
Бир пиёла чойинг, бир туғрам нонинг.

Қўл билан ташийсан боламга дейсан,
Тиш билан ташийсан боламга дейсан.
Ўйламадинг бир бор ўзингни бир бор,
Дил билан ташийсан боламга дейсан.

Кексалик ҳам бир неъмат юракда бонгинг,
Ўзингдан қолмасанг соғ бўлса танинг.
Фарзанд ҳам ўз йўлига ўзинга ҳурмат,
Бир пиёла чойинг бир туғрам нонинг.

Биров бор ўйлайди нишимни санчсам,
Биров бор ўйлайди соянгни боссам.
Кимлар юрибдия тишини қайраб,
Кимлар кутиб турар гурингни қазсам.

Бу бозор оралаб собитми норинг,
Ўзингга аёнку оғириган жойинг.
Сенга дўст қолгани бекордир бекор,
Бир пиёла чойинг бир туғрам нонинг.

Дунё қувган ўтди саросар ўтди,
Шох ўтди гадо баробар ўтди.
Бошингда не ўтмас умр йўлингда
Неча куз изидан сўнг баҳор ўтди.
Бор бўлса иймонинг ғуруринг оринг,
Шу сени обрўйинг ҳаётда боринг.
Она сутидайин ҳалолдир ҳалол,
Бир пиёла чойинг бир туғрам нонинг.

Гоҳи дўст деганни тилаги бошқа,
Гоҳи ёр дегани юраги бошқа.
Ҳар кимни қараши қаричи ўзга,
Ҳаётни бешафқат элаги бошқа.

Бомдоддан бошланса ҳар кунинг тонгинг,
Оллоҳ номи билан айланса қонинг.
Сен ёлғиз эмассан қилиб қўймас хор,
Бир пиёла чойинг бир туғрам нонинг.


Беҳзод САИДНУР

Читать полностью…

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

ХАТО

Бир қишлоқда бор экан,
Кексагина донишманд.
У қишлоққа эътибор,
Баланд эди ва ҳурмат.
Уткир эди сўзлари,
Тошни ёриб утарди.
Насиҳатин олиш учун,
Барча навбат кутарди.
Нур таратар нуроний,
Соч соқоли оқ эди.
Бошқаларга жумбоқлик,
Бир одати бор эди.
Ҳар кун оқшом боладай,
Уксиб- уксиб йиғларди.
Барча ҳайрон бу ҳолга,
Барча дилин тиғларди.
Айтмас эди тилсимни,
Уртар уни не ғамлар.
Қанча сувлар оқса ҳам
Жавоб топмас одамлар
Бир кун элни чақирди,
Донишманд ўз ёнига.
Ошкор қилай деб сирни,
Ишонмай ўз жонига.
....... . ..... ............ ....... ....
Эй, ҳалойиқ, қулоқ сол,
Виждон деган дард ёмон.
Битта гуноҳимни мен,
Юволмадимку, ҳамон.
Уртанмадим, эҳ қанча,
Ҳаётда панд егандим.
Буз йигитча вақтимда,
Отамга сан дегандим.
Йиллар утди, пойма-пой,
Етилдим ақл-хушимда.
Отам юзин бурганча,
Гап қушмайди тушимда.
Юзга тик боққандим,
Кун ботари, шом эди.
Бу дунёда суянчим,
Ота, деган ном эди.
Ҳар кун оқшом йиғлайман,
Курсам қуёш ботишин.
Тушунмайман, ҳали ҳам,
Ҳаётнинг баъзи ишин.
Оқ ювган у тараган,
Катта қилди онасиз.
Мен нотавон ўғилман,
Қолиб кеттим чорасиз.
Илм топдим, ургатдим,
Умр фаслим,:энди қиш.
Ибодатим муккамал,
Олдим элдан кўп олқиш.
Бўлмас экан ҳеч қачон,
Ризонинг кеч қазоси.
Етишмади, ҳамиша,
Менга отам ризоси.
Ҳар тукисда бир айиб,
Бош эгарди сукут, эл.
Хом сут эмган бандаси,
Шивирлайди, ҳар бир дил.
.... .. ........ .... .... ..... .....
Кўзида ёш, муйсафид,
Ҳазрат билинг, отани.
Такрорламасин, ҳеч ким,
Мен қилган бу хатони.
Ўшал тунда туш курди,
Ота кулиб турганмиш.
Ўғлининг тутиб қўлидан,
Жаннатга олиб керганмиш.
Уч кун утди, орадан,
Гузал эди, бу жаҳон.
Кечирилган ўғил ҳам,
Оқшом берди, аста жон.
..... ...... ..... ... .... ..... ..
Хулоса шу, азизлар,
Тукилмайлик, тулайлик.
Ота билан онамиз,
Биз ҳам рози қилайлик.

✍Behzod Saidnur
👉@guldasta💐

Читать полностью…

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

СОҒИНЧ...

Кўзларимга тор келган дунё, санда хуним бор,
Қайтар вақтни ортига, тўймаган йил-куним бор,
Соғинч ўртар юракни айлаб дилимни абгор,
Соғинаман онамни, соғинаман отамни.

Болам урса юзимга битта аччиқ сўз билан,
Таъна қилса бир куни миннат оши туз билан,
Бўғзимда бор қўрғошин сарғайган ул юз билан,
Соғинаман онамни, соғинаман отамни.

Бугун боқиб атрофга, девонаман, карахтман,
Мева солмас энди ҳеч, кексайган бир дарахтман,
Салтанати йўқ, бунда бир буюмман, бир тахтман,
Соғинаман онамни, соғинаман отамни.

Ёзганларим шеър эмас, шеърга сиғмас баётдир,
Қилсам дилдан тилавот, бахш этганим оятдир,
Ота-онаси борлик - тенгсиз бахт-соадатдир,
Соғинаман онамни, соғинаман отамни.

Танамдан кетди қувват, беш кунлигим борми-йўқ -
Эгилди бу қаддим ҳам қилди-я вақтга қуллуқ,
Мана, йиллар кўксимда ҳеч совимас ўчмас чўғ
Соғинаман онамни, соғинаман отамни.

Ёстиқдошинг елкадош - тани бошқа дард билмас,
Ишонганинг - дўстларинг ғам-ташвишда мард келмас,
Бир туйғуга асирман, исмини қўйиб «Ўлмас»,
Соғинаман онамни, соғинаман отамни.

Мусичадай жон билан кўнгил ташна меҳрга,
Хотиралар олисдан чорлаб, олар асирга,
Бола бўлиб қолсам, деб ишониб йўқ сеҳрга,
Соғинаман онамни, соғинаман отамни.

Беҳзод Саиднур

⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜
Kanalimizga obuna boʻling:
👉 @guldasta 💐

Читать полностью…

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

* * *

Соғинишни ўргатдинг нега?
Энди дилда, ҳислар исёни.
Қалбимдасан бунчалар яқин,
Бунчалик тез соғиндим сани.

Соф севгини ўргатдинг нега?
Дўст санасам, нега уйим бўш.?
Сочим силаб ухлатган ўзинг,
Уйғон дейсан кўряпсан туш.

Унутишни ўргатдинг нега?
Золимлардан ранжидим кечдим.
Оломонни ичида борман,
Инсон қани кўринмас ҳечким.

Сукунатни ўргатдинг нега?
Ибодатла сўрадим паноҳ.
Мен ўзимни таниган кундан,
Фақат сени севаман Оллоҳ.

✍Behzod Saidnur📝


@guldasta

Читать полностью…

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

ГУЛИМ АРЗИМАЙСИЗ

Гулим арзимайсиз, мени севгимга,
Хулоса сўнггида, шу сўзни ёздим.
Адашиб қолдими? умр йўлида,
Ростдан телбаман, ақлдан оздим.

Гулим арзимайсиз, мени севгимга,
Дили дунёнгизни, эшиклари берк.
Зиндондан чиқардим, туйғуларимни,
Уларга озодлик, берай энди эрк.

Гулим арзимайсиз, мени севгимга,
Дедим бу ўтмишини, оловда ёнсин.
Қай жилва жодуга, учдинг айтгин дил,
Дедим ул ҳусни ҳам, бошида қолсин.

Гулим арзимайсиз, мени севигимга,
Тенгликда бўй эмас, юрак қовишар.
Бир гапни айтайми, оғир ботса ҳам,
Йигит қирққа кирса ҳам, сулув ярашар.

Гулим арзимадинг, мени севгимга,
Эрмак севгим эди, йиғлаб ўтасан.
Мендан келарми деб, илинж ё хабар,
Рости соғинасан, рости кутасан.

Гулим арзимайсиз, мени севгимга,
Хатойим сиз фақат, алдандим куйдим.
Кўзим очилганда, ҳабибим у деб,
Мен фақат, мен фақат, Оллоҳни севдим...!

Гулим арзимайсиз, мени севгимга....

📝Беҳзод Саиднур✍
05/11/2021

⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜

@guldasta

Читать полностью…

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

ЖУМАДИР ЖУМА

Тириклик борликни, бир сафар билсак,
Келишдан кетишдан, айт маъно нима?
Кунларни султони, кўнгил шод этган,
Мўмин учун у кун, жумадир жума.!!!

Хатосиз банда йўқ, савдосиз турмуш,
Жойнамоз бор-ку дўст, ёлғизман дема.
Шивирлаб айтсанг, ҳам Тангрим эшитар,
Мархамат эшигин, очган кун жума.!!!

Оқибат нима у, сийлайи раҳм,
Ҳеч кимни дилини, ражитиб қўйма.
Жилмайиб кимдандир, узр сўрашга,
Кечикманг бу кунни, жумадер жума.!!!

Шукрона тонгидан, уйғонар борлиқ,
Кўзингни оч инсон, ғафлатни севма.
Қалби имон билан, покланмоқ шукуҳ,
Биз омон етган кун, жумадир жума.!!!

⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜⚜

✍Беҳзод Саиднур📝
@guldasta

15/10/2021

Читать полностью…

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

YAXSHI QIZNING...

🎤Behzod Saidnur✍
@guldasta

Читать полностью…

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

KELASIZMI?

🎤Behzod Saidnur✍
@guldasta

Читать полностью…

🎅Behzod Saidnur she'rlari🎅

* * *

Чарчадим яшашдан ҳолим қолмади,
Кўксимда дарёлар, кўзга ёш тўлар.
Жаннат йўлакчаси юрганим сари,
Онамни ёнига етказар йўллар.

Бир мунис муштипар фариштам уйда,
Болам омонми деб, қўнғироқ қилар.
Дарбадар юрибман дунё куйида,
Онамни ёнига чорлайди йўллар.

Қўл силтаб кетгим бор ғамга ташвишга,
Кимдир мени соғинар, ҳар лаҳза ўйлар.
Ширин қадрдоним болалик сирдош,
Онамни ёнига етказар йўллар.

Берган ҳалол нони тузидан тотиб,
Ёруғ юзим элдан, шод энди диллар.
Фақат шу меҳрни қўймай йўқотиб,
Онамни бағрига етказар йўллар.

Бир қучоқ гул қайда, иккита нон қайда,
Дийдор ширин деб, соғинчлар елар.
Олисдан яқиним, яқиндан xолис,
Мени онам томон етказар йўллар.

Борлиқ чиройлидир, мафтункор хаёт,
У борки навобахш борлиқда куйлар.
Яна умидларга чорлайди мени,
Онамни бағрига етказар йўллар

✍Беҳзод Саиднур📝
27/07/2021

@guldasta

Читать полностью…
Subscribe to a channel