Политехга имтиёз билан кириб битирган инженер ишда бахтсиз ҳодисага учраб даволангани борса, медга имтиёз билан кириб битирган доктор нотўғри даволаб қўйиб, судга иши тушган экан, судья юридикага имтиёз билан кириб битирган судья эмиш...
Тугади...
© Суярқул Остонқул
P.S.: Ҳамма жойни имтиёз қилиб ташлашнинг оқибати шу эрур!
Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @bekorchi
Шундай ғалати замонда яшаяпмизки, унда бой ҳам, камбағал ҳам ҳар куни бир неча км масофа юради. Уларнинг орасидаги фарқ эса: Камбағал қорнини тўйдириш учун юради, бой эса қорнидагини ҳазм қилиш учун!
Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @Bekorchi
Ичган-ичмаганингизни аниқлаб оламиз!
Суратга қараб, рангларни овоз чиқариб айтинг, сўзларни ўқиш шарт эмас.
Агар рангларни эмас, сўзларни айтсангиз, спиртли ичимлик ичгансиз)))
@bekorchi
Аёллар мисоли булоқ суви! Ичган сари ичгин келади!
Лекин юрак қурғур баъзида Кока кола ичишни қумсаб қолади.
P.S.: Ҳурматли эркаклар, кўп Кола ичиш соғлик учун зарарли)))
Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @Bekorchi
Бир куни хотин эридан сўради:
- Мен сиз учун кимман?
Эр:
- Жаннатимсан.
Хотин:
- Унда нега онангиз мени оёқ ости қилсалар хам, индамай
турасиз?
Эр:
- Сен менинг жаннатимсан. Жаннат эса оналар оёғи остида...
Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @bekorchi
Бола бир ёшга тўлди, учувчи бўлади, деб қадах уриштиришди.
Бола 10 ёш бўлди, катта бўлса учувчи бўлади деб, қадах уриштиришди.
Бола 18 ёш бўлди, лекин у учувчи эмас ичувчи бўлди...
P.S.: Амалига қараб ниятлар рўёбга чиқади!!!
Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @bekorchi
Муҳтарама аёллар, турмуш ўртоғингиз йиртиқ пайпоқ кийиб, бемалол кўчага чиқиб кетса, билингки, демак, у сизга содиқ - чунки оёқ кийимини уйдан бошқа жойда ечмайди.
P.S.: Бу хабарни эркаклар эшитиб қолмасин тағин. Йўқса, ҳар куни йиртиқ пайпоқ кийиб, уйдан чиқишади!!!
Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @bekorchi
Телефондаги суҳбатлар вақти: (соат, дақиқа, сония)
Икки дўст - 00:00:58
Она-бола - 00:00:50
Ота-бола - 00:00:26
Қиз ва йигит - 01:16:54
Дугоналар - 02:16:25
Эр ва хотин - 00:00:17
Янги келинчак ва онаси - 03:14:11 (текин дақиқалар тугади)
Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @bekorchi
Рус, япон ва ўзбек аёллари суҳбатлашиб қолишибди.⠀
Рус:⠀
— Мен тўйдан кейин эримга уй ишларини қилмаслигимни айтдим. У кўчага чиқиб кетди, кечгача уни кўрмадим. Кечқурун уйимизга бир хизматкор олиб келди.⠀
Япон:⠀
— Мен эса тўйдан кейин умуман уй юмушларини бажармаслигимни айтсам, эримни бир ҳафта кўрмадим. Бир ҳафтадан кейин у робот олиб келди. Ҳозир ҳамма ишларни робот қилади.⠀
Ўзбек:⠀
— Мен ҳам тўйдан кейин эримга уй ишларини қила олмаслигимни айтгандим, эримни уч-тўрт кун умуман кўра олмадим. Кейин секин-секин бир кўзим очилди. Кейин иккинчи кўзимни кўкаргани кетиб, униси-ям кўра бошлади.
P.S.: Муҳтарама аёллар, бошқа миллат вакилларига тақлид қилишнинг оқибати шу эрур!
Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @bekorchi
Кўчада бир чиройли аёл каттакон бир амалдоримизнинг олдига келиб:⠀
— Кечирасиз, назаримда сиз болаларимдан бирининг отаси бўлсангиз керак, — дебди. ⠀
Даҳшатдан қотиб қолган амалдор: ⠀
— Йўғе! Наҳотки?! Майли, бу ҳақида биров билмасин, истаганингизни бераман... — деса, аёл: ⠀
— Ўзингизни босинг. Нега ҳовлиқасиз. Мен ўқитувчиман — дермиш.
P.S.: Муҳтарама устозлар, амалдорларимизни бунақа қўрқитиб юборманглар!
Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @bekorchi
Бир куни олимлар қайси миллат совуққа чидамли эканлигини аниқлаш учун бир тажриба ўтказишибди. Инглиз, рус ва ўзбекни музлатгич ичига қамаб қўйишибди.
⠀
Инглиз музлатгич ичида 2 соат ўтира олибди. Рус 4 соатга чидабди. Бироқ, орадан 3 кун ўтса ҳам ўзбеклардан хабар бўлмабди. Охири олимлар музлатгичнинг эшигини очиб:⠀
— Яхшимисиз? Совуқ эмасми? — дейишса, ўзбек:⠀
— Эшикни ёпинг! Ташқаридан ёмон совуқ киряпти, — дермиш.
Олимлар бунинг сирини аниқлашича, ўзбеклар қиш бўйи давлат газ бермаганидан шундай яшашга ўрганиб кетган экан!
Бугунги совуқларда газсиз ўтирганларга юборамиз!
Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @bekorchi
Ишга кириш мақсадида суҳбатга борган олий маълумотли қизга илмий салоҳиятини синаш учун ходим томонидан қуйидаги саволлар берилди:
- Панама шляпаларини қайси мамлакат тайёрлайди?
Қиз ўйланиб қолди, кейин таваккалига жавоб берди:
- Эквадор.
Энсаси қотган ходим яна савол берди:
- Хитой крижовникларининг ватани қаер?
Қиз шифтга қараб:
- Янги Зеландия.
Ходим кўзи ола-кула бўлиб, кейинги саволни берди:
- Канар ороллари қайси ҳайвон ё қуш шарафига номланган?
Қиз иккиланиб:
- Ит.
Ходим мияси қисиб, саволлар беришда давом этди:
- Самолётлардаги махсус қора қутининг ранги қанақа бўлади?
- Сариқ.
Ходим асабийлашганидан юраги увуша бошлади:
- Жаҳон тарихидаги Юз йиллик уруш неча йил давом этган?
- Менимча 116 йил.
Ходим адойи тамом бўлиб охирги саволни берди:
- Россияда Октябрь инқилоби қачон нишонланади?
- Ноябрда.
Ходим индамай ўрнидан турди-да, қизга бир оз тикилиб қолди. Кейин эса деди:
- Сиз барча саволларга тўғри жавоб бердингиз. Табриклайман! Эртадан ишга чиқишингиз мумкин.
Ҳа қиз чиндан ҳам барча саволларга тўғри жавоб берганди.
Панама шлаяпалари чиндан ҳам Эквадорда ишлаб чиқарилади.
Хитой крижовниклари (реза меванинг бир тури) ватани Хитой эмас, балки Янги Зеландия.
Канар ороллари эса канарейка қуши шарафига эмас ит шарафига "Канар" деб номланган. Лотинчада "канар" сўзи итни билдиради.
Қолган жавоблар ҳам айнан тўғри айтилган. Сиз-чи, сиз? Ўзингизча қизни ўқимаган аҳмоққа чиқараётганмидингиз?
P.S.: Ўзгалар ҳақида хулоса чиқаришга шошилманг!
Aчитадиган гаплар фақат бизда: @bekorchi
Бир куни бир аёл сеҳрли шамчироқни топиб олиб, ишқалаган экан ичидан жин чиқиб келибди.
– Тила, тилагингни, – дебди жин.
– Мени шундай қилгинки эримнинг кўз қувончи бўлай: эрталаб турганда биринчи бўлиб менга қарасин, ухлашдан олдин охирги кўргани ҳам мен бўлай, мени ўйлаб кечалари ухлолмай чиқсин, хаёли фақат менда бўлсин, – дебди.
Жин аёлнинг тилакларини эшитиб бўлгач, уни телефонга айлантириб, “Telegram” ўрнатиб қўйибди.
P.S.: Муҳтарама аёллар, эрнинг кўз қувончи бўлиш учун жин эмас, ўзингизга эътибор бериб юришингиз кифоя!
Aчитадиган гаплар фақат бизда: @bekorchi
Бир аёл деразадан қараб туриб, рўпарадаги уйда кир осиб чиқаётган қўшнисини кўрсатиб:
— Дадаси, қаранг! Анави аёл кирларни чала ювар экан, — дебди. Эри индамабди. Эртасига, индинга яна шу ҳолат такрорланаверибди. Учинчи куни хотини деразадан қараб:
— Хайрият-ей, анави аёл бугун кирларни тоза ювибди, — деса, эри:
— Йўқ, мен эрталаб деразаларимизни артиб қўйдим... — дебди.
P.S.: Бировга баҳо беришдан аввал ўзимизни тўғрилайлик.
Aчитадиган гаплар фақат бизда: @bekorchi
Пули кўпайиб кетган Сўтақўзи ҳайвонот дўконига кириб, сотувчи қиз – Гулчапчапга:
– Яхши қиз, мен Тошкент ситида олти хонали уйда ёлғиз ўзим яшайман, хотиним ўлганига бир йил бўлди, жуда зерикиб кетдим. Менга бирор зотдор мушук бўлса, кўрсатсангиз? – деса, Гулчапчап мулойимгина боқиб:
– Миёв, миёв, – деямуш!
P.S.: Шунақа “Гулчапчап”лардан ўзи асрасин!
Aчитадиган гаплар фақат бизда: @bekorchi
Бир дарвешга:
- Хайрли жумалар, - дейишибди. У эса:
- Жума шундоқ ҳам хайрли, - дебди. Кейин:
- Жума муборак бўлсин, - дейишибди. У эса :
- Жума шундоқ ҳам муборак кун, - дебди.
- Унда нима дейлик? Сиз айтинг, - дейишибди. Сўнгра у:
- "Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин!" денг, - деган экан.
Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин!
Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @bekorchi
Хотинлар икки хил бўлади.
Биринчиси:
- эри гапирса унга қулоқ солади;
- унинг нима демоқчи эканини кўзидан англаб олади;
- ҳамма ишини муҳаббат билан бажаради;
- эрининг жаҳли чиқса, хотиржамлик ва табассум билан жавоб қилади.
Иккинчиси:
- Ҳаммангиз яшаётган хотинингиз...
Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @bekorchi
Ушбу ўқувчи имтиҳонда берилган савволларга тўғри жавоб берган бўлишига қарамай "0" баҳо олди!
1-савол: Антара ибн Шаддад қайси жангда ҳалок бўлган?
Жавоб: Энг охирги жангда!
2-савол: Женева иттифоқи қаерда имзолаштирилган?
Жавоб: Вароқнинг остида!
3-савол: Талоқ "ажралиш"ларга асосий сабаб нима?
Жавоб: Турмуш қуриш!
4-савол: Нонушта вақтида қайси таомларни тановул қилиб бўлмайди?
Жавоб: Кечки ва Тушлик таомларини!
5-савол: Нима ярим олмага ўхшайди?
Жавоб: Олманинг қолган ярим қисми!
6-савол: Гитлер қандай вафот топган?
Жавоб: Ўлим фариштаси келганидан сўнг унинг юраги уришдан тўхтаган!
Айтишларича, бу болани ўқитган синф раҳбари ўқтувчиликни ташлаб чорвачилик билан шуғулланаётганмуш😂 )
© Усмон Алиев
Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @bekorchi
Кекса отахондан сўрадилар:
- Болаларингизни соғинасизми?
Отахон жавоб берди:
- Мен болаларимнинг болалигини соғинаман... Чунки, у вақтларда болаларим узоққа кетсам мени йиғлаб соғинишар эдилар. Эшикдан кирсам, кулиб кутиб олишарди. Мен уйда бўлмасам мени қидиришар, менсиз овқат ҳам егилари келмас эди... Эндичи... Хаммаси акси..."
P.S.: Ота-оналаримиз ҳам шу кўйга тушиб қолишмасин. Илло, қайтар дунёлигини унутмайлик!
Ота-оналаримизни қадрлайлик!
Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @bekorchi
Соқолли кишининг қўлидаги ўғилчаси тинмай, чинқириб йиғларди. Соқолини қиртишлаб олган бир кишининг болага раҳми келди ва уни отасининг қўлидан олди. Қизиқ, болакай бу кишининг қўлида тинчланди. Фурсатдан фойдаланиб, бу киши мазах қилди:
- Сиз соқоллилардан, ҳатто, ёш болалар ҳам қўрқишади.
Ота жавоб қилди:
- Бола сизни онаси деб ўйлади...
Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @bekorchi
Нотўғри парол билан оддий телефонга киролмайсизу,
нотўғри ҳаёт кечириб, қандай Жаннатга кирмоқчисиз?!
Аллоҳ бир яхшиликка бирдан бошлаб етти юзгача ажр берса ва бир ёмонликка битта гуноҳ ёзса. Шу ҳолатда ҳам ёмонлик тарозиси оғир келган инсонни нима дейиш мумкин?
Тавба қилинг, биродарлар!
Жума муборак!!!
Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @bekorchi
Касблар
(пародия)
Касблар бир куни жам бўлди,
Тракторчидан прокурорга қадар.
Энг биринчи қоровул келди,
Энг сўнггида шифокор дарбадар.
Ўқитувчини таклиф қилмадилар ҳам,
Уни касб деб билмадилар ҳам.
Мақтандилар роса ўзаро,
Келиб чиқди охир можаро.
Ҳоким вилоятнинг бошиман, дерди,
Прокурор зўрдек кўксини керди.
Милиция сирлиман, деди,
Божхона ундан қолишмас эди.
Молия, солиқ, банкир бари куч,
Мақтандилар не сўз бўлса дуч.
Хуллас калом, энг кичик бўлиб,
Қоровулдан ҳам тенг кичик бўлиб,
Ҳаммол шарманда шармисор бўлди,
Барча касблар устидан кулди.
Шу пайт ногоҳ ўқитувчи келиб қолди,
Ҳаммол уни ёнига олди.
Шу йўл билан олимга айланди,
Ва аёвсиз жангга шайланди.
Ҳамма ўқитувчини ёнига тортди,
Унинг қадри, қиммати ортди.
Шундай қилиб, ўқитувчи талаш бўлди,
Барча касбга асос бош бўлди.
Шояд манзур сизга бу қисса,
Ушбу эрур қиссадан ҳисса:
Камситманг ҳеч бир касбни ҳам,
Тошу кесак, баланд, пастни ҳам.
Етти емас, минг ўйлаб сўнг денг,
Ўқитувчи бўлмаса, ҳамма нолга тенг.
© Девонайи Ҳақгўй
P.S.: Таассуфки, бугун ўқитувчининг қадри пастлиги сабаб идораларда кўплаб "нол"лар ишлаяпти!
Ўқитувчиларга юборамиз!!!
Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @bekorchi
Бир куни Насафийнинг бемаза қилиқларидан роса безган оламон уйидан чиқиши билан роса дўппослашибди. Эртаси куни ҳам шундай аҳвол эмиш. Бундан чарчаган Насафий аёллар либосини кийиб, бошига парик тақиб, кўчага чикибди. Шунда писта чақиб турган онахон Насафийнинг ёнига келиб, секингина:
— Ҳой Насафий, бу ёққа кел! — дебди.
Насафий онахон олдига бориб:
— Вой хола, мени танидингизми? — деса, ҳалиги онахон паригини ечиб:
— Аҳмоқ, қанақа хола? Мен Аҳад Қаюмман, — дермиш.
Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @bekorchi
Бир куни бир ўзбек тилла балиқ тутиб олиб, дебди:⠀
— Машина ва уй хоҳлайман!⠀
Тилла балиқ:⠀
— Кредитгами ёки бўлиб-бўлиб тўлашгами? — деса, ўзбек:⠀
— Пахта ёғида қовурайми ёки писта ёғидами? — дермиш.
P.S.: Бу мавзуда ўзбеклар билан ҳазиллашмаган маъқул!
Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @bekorchi
Бир каттаконнинг куёви машинасида 2 кишини уриб юборибди. Бири машинанинг олд ойнасига урилибди. Иккинчиси эса йўл четидаги ариқ ичига тушиб кетибди.⠀
Суд иши кўриб чиқилиб, ҳукм ўқилаётганмиш:⠀
“Биринчи пиёда машинанинг олд ойнасини синдиргани учун 2 йилга, иккинчи пиёда воқеа жойидан яширингани учун 3 йилга озодликдан маҳрум этилсин!”
Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @bekorchi
5 млн сўмга Москвич сотиб олдим. Номимга расмийлаштириш учун 2,7 млн сўм керак бўлар экан!
Мазами!?
Тугади!
Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @bekorchi
— Ойижон, бугун мактабимизда битириш кечаси бўлиб ўтади. Олмос кўзли узугимни тақсам майлими?
— Йўқ! Мумкин эмас!
— Нега энди мумкин эмас?! Янги йилга совға қилинган тилла занжирни тақиш мумкин эмас, 8 мартда совға қилинган "Malibu"ни миниш мумкин эмас — бувимникида чанг босиб ётибди. Саккизта лама пальтом бор, бирортасини кийиб кўчага чиққаним йўқ! Қачон мумкин бўлади, қачон?!
— Она қизим, шошмай тур, даданг нафақага чиқиб олсин! Ҳозирча у оддийгина вазир бўлса!
P.S.: АМалдорларнинг фарзандларига ҳам осон эмас!
Aчитадиган гаплар фақат бизда: @yolbelgi
Бир ишхонада бошлиқ латифа айтиб, ишчиларини кулдираётган экан. Ҳамма тиззага уриб кулармиш. Бир одам ҳеч кулмай, жим тураверибди. Ундан:
— Нега кулмаяпсан? — деб сўрашса:
— Мен бу ерда ишламайман, — деб жавоб берибди.
Aчитадиган гаплар фақат бизда: @bekorchi
Чет эллик бир сайёҳ:
- Ўзбеклар қанчалик бахил, хасис халқ эканлигини тасаввур ҳам қилолмайсиз...
Чой дамлади, бир пиёла тўлдириб қўйди-да, ўйланиб қолди, қайта чойнакка ағдарди. Иккинчи маротаба ҳам яна тўлдириб қўйди-да, иккиланди, шекилли, шоша-пиша чойнакка қайтариб қўйди. Учинчи маротаба ҳам шу аҳвол.
Ҳар тугул, қовоқ солиб турганимдан аччиғим чиққанини сезган кўринади, орадан нақд беш дақиқа ўтгач, бир қарорга келган, шекилли, пиёланинг тагига озгина чой қўйганча менга узатди.
Бечора, шунда ҳам “кўп қуйиб юбордим” - деб ўйлаётган бўлса керак, иккинчи қўли билан юрагини ушлаб олган – бахил.
P.S.: Сайёҳ бизни нотўғри тушунди, чамамда!
Aчитадиган гаплар фақат бизда: @bekorchi
Кекса яҳудийнинг жони узилмоқда. У заиф овозда:
- Менинг рафиқам... шу ердами?
- Ҳа, азизим...
- Болаларим, шу ердамисизлар..?
- Ҳа, отажон!
- Набираларим-чи...
- Шу ердамиз, буважон!..
Яҳудий оғир тин олиб, охирги кучини тўплаб:
- Унда ошхонадаги чироқни катта холанг учун ёқиб қўйдингларми?!
Aчитадиган гаплар фақат бизда: @bekorchi