Ёш ёзувчи Байрам АЛИнинг телеграм канали. [Илтимос, мавзу кўчирганингизда манба кўрсатинг.] Боғланиш учун: @Bayram_Ali Канал муаллифи ҳақида: @muallif_haqida_1
#iqtibos
«Худо лойга жон ато этганида эмас, унга руҳ бериб, шу руҳга туйғу ва кечинмаларни жойлаганида инсонни юксакка кўтарди... Кўксимизда уйғонган ҳар битта туйғу бизнинг азалий юксалиш поғоналаримиз».
© Байрам АЛИ, «Дунёдан қарздорман»
👉 @BeshinchiTomon
#asardan_iqtiboslar #arxiv
•••
...Матильда эндигина ўн тўққиз баҳорни кўрган қиз! Наҳотки айнан шу ёшда ҳам одам шундай мунтазамлик билан, бир лаҳзага бўлса-да, дилидагини сездирмай алдаши мумкин бўлса?
•••
Тасаввури остин-устин бўлиб кетган бу йигит ўша тасаввури ёрдамида ҳаётни тушунишга урина бошлади. Одатда фақат кучли заковат эгасигина шундай янглишиши мумкин.
•••
Кимки ўзини оқлашга киришса, бор гуноҳини очиб беради.
•••
Инсон зотига телбаликлар ҳеч қачон севиб қолган палласичалик ярашиб тушмайди.
•••
Ахир Матильда ўсиб-улғайган Париждаги аслзодалар жамиятида ҳеч қандай туйғу мулоҳазакорликдан, одат тусидан четга чиқмасди, ҳатто одамлар ўзларини деразадан ташласалар ҳам, фақат бешинчи қаватдан ташлардилар.
© Стендаль, «Қизил ва қора»дан.
👉 @BeshinchiTomon
#musiqa #ruhiyat_manzaralari
«Сўзларимга бўлгин вафодор,
Ўшал кунни бир бор эслагин...
Эслаганда фарёд этмагин...»
Жонли ижрони, табиий овозни соғинганлар учун!
🎼 Алижон Эшонқулов — Ўртоқларинг айтганда ёр-ёр...
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos
Бу ҳаётни зиёфатни тарк этган каби тарк этмоқ керак: қорин тўқ, аммо маст бўлмасдан.
© Диоген
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikech #iqtibos
Қачондир сизга дунё ва муҳаббатнинг иккисидан бирини танлаш шарт қилиб қўйилса, муҳаббатни танланг! Чунки муҳаббатсиз дунё ҳеч нарсага арзимайди, лекин муҳаббат билан дунёни забт этишингиз мумкин.
© Альберт Эйнштейн
👉 @BeshinchiTomon
#asardan_parcha
«У таъзим қилиб, хонимлар қўлини оҳиста сиқар, эркаклар билан мардона қўл олишарди. Хайрлашаркан, у бир нарсани сезди: Жак Ривальнинг сўхта ва қайноқ қўллари унга дўстона жавоб қайтарди. Норбер де Вареннинг нам тортган совуқ бармоқлари Дюруанинг панжасидан илондек сирғалиб ўтди, Вальтернинг қўли эса муздек, пахта каби юмшоқ, жонсиз, ифодасиз эди, Форестьенинг кўллари эса ипакдай майин, иссиққина экан... Ахир инсон қўллари ўз соҳиби ва соҳибининг сизга бўлган муносабати ҳақида жуда кўп нарсаларни сўзлаб бериши мумкин...»
© Мопассан, «Азизим»дан.
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikech #kechinma
У мен учун ўзини қурбон қилмоқчи эди. Ҳарқалай, менга шундай туюлган...
Бундан ўзимни ҳақоратлангандай ҳис этар, энди уни ҳам ҳақоратламасам, кўнглим жойига тушмайдигандай эди.
«Тўғри келмайсан! ⸺ дедим бепарво туриб. ⸺ Оилаларинг бизга тўғри келмайди»
У аввалига ҳанг-манг бўлиб қолди, кейин эса бирдан кулиб юборди...
Нимадир демоқчи бўлаётгандай турди, турди-ю, сўнг ёстиғимнинг тагига ёзишган хатларимизни тиқиб, индамай чиқиб кетди...
Э, булар бир эски гаплар, дўстим. Эсласам, ҳозир ўзимнинг ҳам кулгим келади. Романтик туйғулар билан ёнган ўша икки ўспирин ҳадеб кулгимни қистатаверади...
Дарвоқе, сиз ҳеч ҳаётингизда йиғидан ҳам қайғулироқ кулгини кўрганмисиз?!!..
Хайрли кеч.
© Байрам АЛИ
👉 @BeshinchiTomon
#masal #umr_manzaralari
⸺ Қайғу асли нимадир? ⸺ деб сўрашибди бир донишманддан.
⸺ Қайғу асли худбинликдир, ⸺ жавоб берибди донишманд.
⸺ Нега энди?..
⸺ Ахир, ҳаётда қанча яхшиликлар бор... Қайғу чекаётган инсонга эса бошига тушган шу кичик ташвиш туфайли бутун дунё зимистон тортганга ўхшаб туюлаверади.
© Сўфийлар масали.
👉 @BeshinchiTomon
#umr_manzaralari #tabassum
Қария тенгдошига ҳасрат қилаяпти:
— Мен бир урушни кўрдим, уч марта автоҳалокатга йўлиқдим, бир марта мен ўтирган самолёт қулаб тушди, икки марта эса хотинга ёлчимадим, тижорат билан шуғулланиб, инқирозга учрадим ва кейинчалик ўз корхонамга асос солдим... Тунов куни бўлса, 13 ёшли неварам уялмасдан: «Бобо, сиз ҳаётни тушунмайсиз», дейди-я!
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikun #iqtibos
Яшаш ⸺ фақат ожиз инсонлар учун машаққатли ва фақат онги пуч инсонлар учун мазмунсиздир.
© Людвиг Фейербах
👉 @BeshinchiTomon
#asardan_iqtibos
«⸺ Қаерда эдинг? ⸺ сўради Изабелла.
⸺ Шаҳарда. Пул энг муҳим нарса ҳисобланадиган жойда»
© Эрих Мария Ремарк, «Қора ҳайкал»
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikun #iqtibos
Агар сиз ичингиздаги овозлардан қўрқмасангиз, ташқаридаги овозлардан ҳам қўрқмайсиз.
© Рэй Брэдбери
👉 @BeshinchiTomon
#tabassum
«ЎЗИНГ ТУШУНИБ ОЛАРСАН..»
Бир куни улуғ бир донишманддан сўрашди:
⸺Агар саёҳатчининг йўлини қора мушук кесиб ўтса, бу саёҳатчи учун муваффақиятсизлик белгисими?
⸺Албатта, муваффақиятсизлик белгиси, ⸺ деб жавоб берди донишманд. ⸺ Агар ўша саёҳатчи сичқон бўлса.
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikun #kechinma
Ҳеч кимнинг дунё ўзи кўраётган каби эканига ишонтиришига йўл қўйманг!
Дунё ⸺ сиз кўраётган каби!
© Байрам АЛИ
👉 @BeshinchiTomon
#munosabat
АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТ
Қаддинг кўтар, эй муаллим, кийма кишан,
Йўқса қадринг доимо бир пул бўлади.
Сен ўзингнинг ғурурингга шоҳ бўлмасанг,
Таълим берган болаларинг қул бўлади.
©️ Нуриддин Эгамов
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos
Интернет ва қўл телефони ҳаммани катта сиёсатчи, олим ва файласуфга айлантирди. Агар Аристотель гўридан турса, ўзига иш тополмасди.
© Нуриддин Йилдиз ҳафизаҳуллоҳ
#Mavjuda
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikech #kechinma
Дўстим, қасос олманг. Кечирганингизда ҳис қилган руҳий баландликни қасос олганда ҳис эта олмайсиз.
Хайрли кеч.
© Байрам АЛИ
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos
Агар сизда ғазаб ва ҳасад бўлмаса, душманни ҳеч қаерда учратмайсиз.
© Будда Шакя Муни
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikun #rivoyat #tabassum
Тарихий манбаалардан маълумки, Абдураҳмон Жомий гапга уста, киноя билан сўзлашни хуш кўрувчи зот бўлган. Ушбу ривоят ҳам бундан гувоҳлик беради.
...Ғўр шаҳрининг афту башараси қоп-қора, гавдаси йўғон ва ҳаммаёғини тук босган қозиси муҳим иш билан бирмунча вақт Ҳиротда қолиб кетибди. Бир куни у Жомийнинг олдига келса, шоир ундан:
— Нечук бунча узоқ юриб қолдингиз? — дея сўрабди.
— Бизнинг ўлкада тўнғиз кўпайиб қолибди, шу сабабдан қайтгим келмаяпти, — жавоб берибди қози.
Шунда жомий қозига бош-оёқ қараб олиб:
— Шу кунлари бироз камайиб қолгандир, — деган экан.
© «Аждодлар ўгити» китобидан.
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos #ruhiyat
Ақллилик инсон юзидаги ниқобдир. Сиз уни юлиб олгач, ё аламзадани, ё мунофиқни кўрасиз.
© Зигмунд Фрейд
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikun #iqtibos
Биз бирга кулган инсонларимизни унутамиз, бирга йиғлаган инсонлар эса ҳеч қачон унутилмайди.
© Жуброн Ҳалил
👉 @BeshinchiTomon
#ruhiyat #munosabatlar
Қачонки қишни севсангиз, у совуқ бўлишни бас қилади.
© Меҳмет Мурад Илдан
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikun #iqtibos
Бир лаҳза ⸺ бир кунни, бир кун ⸺ бир ҳаётни, бир ҳаёт эса ⸺ бутун оламни ўзгартириши мумкин.
© Конфуций
👉 @BeshinchiTomon
#asardan_iqtibos
«Баъзида одамлар бахтли яшаш учун пул топишга ҳаракат қиладилару, сабаб унутилади, восита эса ҳаётдаги бирдан-бир мақсадлигича сақланиб қолаверади...»
© Альбер Камю, «Сизиф ҳақида асотир»
👉 @BeshinchiTomon
#rivoyat #tabassum
Македониялик Искандар бир юртни босиб олиб, унинг ҳукмдорини асир этибди. Асир тушган ҳукмдорнинг эса ҳусну малоҳатда тенги йўқ қизи бўлган экан. Искандарнинг аъёнлари бу қизнинг ҳусну камолини мақтаб, шоҳни унга уйланишга тарғиб қилганида, доно Искандар айтибди:
−Дарҳол эсингизни йиғиб олинг! Мени ўз асиримга асир қилиб топширманг!
© Ўқиган эдим...
👉 @BeshinchiTomon
#Yakshanba_mutolaasi
⸺ «Уккағарди улига бекор Бойбўри деб от қўймаган. Кўзида бўриси бор, тикка қараб бўлмайди!»
Бундан ҳамма ўзича хулоса чиқариб, Қизилқоя номига сабаб бўлган гиёҳ унмас қип-қизил қоятошдай тиллар танглайга тинимсиз ишқаланиб, қишлоққа ғийбат оралайди: «Полвон ўзини жодулаган, бўлмаса ҳеч замонда одамнинг кўзида бўри кўринадими?!»
Бобо Равшан. ПОЛВОН (ҳикоя). Тўлиқ ўқиш: ⤵️
https://telegra.ph/POLVON-%D2%B3ikoya-02-13
#xayrlikech #kechinma
Бахтдан ҳам муҳимроқ нарсалар бор ва ўша нарсалар бизнинг инсоний қиёфамизни сақлаб турибди...
Хайрли кеч.
© Байрам АЛИ
👉 @BeshinchiTomon
#iqtibos
Оломонда туйғу йўқ. Улар учун ҳатто қатл ҳам томошадир.
© Александр Пушкин
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikech #kechinma
Инсоннинг ақли ортса, жавоблари эмас, саволлари кўпаяди. Кимнингки саволларидан жавоблари кўп бўлса, у ҳали пишмабди.
© Байрам АЛИ
👉 @BeshinchiTomon
#ruhiyat #umr_manzaralari
Бирор эркакни ҳақорат қилинг, бошқа эркаклар бунга парво ҳам қилишмайди. Лекин биргина аёлга сатирик тил теккизиш орқали сиз бутун аёлларнинг муросасиз қаршилигига учрашингиз тайин...
Аёллар ⸺ бир мазҳаб, бир халқдирлар!
© Иосиф Бродский
👉 @BeshinchiTomon