Ёш ёзувчи Байрам АЛИнинг телеграм канали. [Илтимос, мавзу кўчирганингизда манба кўрсатинг.] Боғланиш учун: @Bayram_Ali Канал муаллифи ҳақида: @muallif_haqida_1
#iqtibos
Бирор кишини қаттиқ соғиниш ҳақиқатда азоб. Аммо агар шундай соғинчни бошдан кечираётган бўлсангиз, унда омадингиз бор экан. Чунки сиз соғинишга арзийдиган бир инсонни қачондир ҳаётингизда учратгансиз...
© Ясунари Кавабата, япон адиби.
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikech #kechinma
Агар сен манфаат кутиб яшасанг, атрофингни манфаатпараст одамлар ўрай бошлайди.
Агар сен муҳаббат кутиб яшасанг, атрофингни муҳаббатли инсонлар ўрай бошлайди.
Мавлоно Румий айтмиш:
«Бу жаҳон тоғ эрур, феъли-атворинг нидо,
Ул нидодин сенга қайтарур садо...»
© Байрам АЛИ
@BeshinchiTomon
#iqtibos #munosabatlar
Ким нима дейишидан қатъий назар, эркакнинг ҳаётида битта аёл бўлади: қолган барча аёллар ⸺ унинг сояларидир.
© Фридрих Нитше
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikech #munosabat
БЕВАҚТ ТУҒИЛГАН ОШНАМ-А...
Эшитгансиз-а, шундоқ ривоят бор. Алқисса, бир одам ўн йил машқ қилиб, ипни узоқдаги игнанинг тешигидан ўтказишни ўрганади. Ана сўнг бориб, ҳунарини саройда намойиш этибди. Шунда подшо нима қилибди, денг? Бу кишимни мукофотлаш ўрнига, тезда тутиб, оёғидан осишни буюрибди. Нимамиш, шунча вақтини кетказиб, фойдасиз ҳунарни ўрганган эмиш...
Бу одамни эсларканман, мен эса “Эҳ, шўр-а! Шўрликкина ошнам-а!” деган ҳасратли ўйларга чўмаман. Палакатинг қисиб, қаерданам ўша қадим даврларда туғилдинг?! Менинг замонамда туғилганингда эди, “ютуб”, “фесбук”, “тветтир” ... лардан ўзингга саҳифа очар ва шубҳасиз, атрофингда миллионлаб томошабинлар йиғиларди...
Улар сени олқишларди...
Кўча-куйларда учратиб, “селфи”ларга тушишарди...
Дилбузарнинг тонгги дастурларига чақиришар, ёшлар ўзига қаҳрамон санаб, турли тақлидлар қилиб чиқишарди...
© Байрам АЛИ
@BeshinchiTomon
#iqtibos
Эшитиш ҳар кимнинг қўлидан келади, бироқ фақат ўйғоқ қалбларгина сени тушуна олиши мумкин.
© Жуброн Халил Жуброн
@BeshinchiTomon
#xayrlikech #voqeot #kechinma
Чоптириб келаётган эшагим зарб билан тўхтади-ю, устидан учиб кетдим. Ерда қимирламай ётганимни кўрган қўшнимиз орқасига қарамай қочиб қолди...
Велосипедига миндиришни ваъда қилган тоғам гилос дарахтини кўрсатиб, энг тепасидан бир сиқим териб туш, деди. Мен териб тушганимда у ҳеч қаерда йўқ эди...
Битта партада ўтирадиган синфдош ўртоғим отам Москвадан олиб келган антиқа ручкамни печканинг тешигидан тиқиб юборди. Буни ўз кўзларим билан кўрган бўлсам-да, қасам ичиб, ундай қилганим йўқ, деди...
Булар ҳаммаси болалигимда рўй берган воқеалар. Лекин гўё кеча бўлиб ўтгандай кўз олдимда турибди. Кейинчалик ўзимга қилинган ёмонликларнинг, ўзим дуч бўлган хиёнатларнинг ҳамма-ҳаммасини кечирдим, бироқ ўша болалик йилларимда тупроққа беланиб ётишимни кўрмасликка олган қўшнимизни, алдаб дарахтга чиқазиб, қочиб кетган тоғамни, кўзларимга тик қараб ёлғон айтган синфдошимни ҳалигача кечирганим йўқ. Уларни учратсам, ҳануз ичимга совуқ бир шамол эсиб киргандай бўлади...
Катталар билан эмас, болалар билан муносабатда айниқса эҳтиёт бўлинг, дўстим. Зотан болалик умрнинг шундай бир покиза палласики, унга томчилаган ҳар битта кўз ёш гард бўлиб кетмай қолади...
Хайрли кеч.
© Байрам АЛИ
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikun #iqtibos
Жозибадорлик! Бу сиз ўзингизга ўхшашга қарор қилган онингиздан бошланади!
© Коко Шанель
@BeshinchiTomon
#xayrlikech #iqtibos
Вақтнинг ўтиши энг катта неъмат. Агар у ҳаётингизнинг машаққатли дамларида тўхтаганда эди, азобларингиз ҳеч қачон тугамас эди. Мабодо у бахтиёр дамларингизда тўхтаб қолганда эса, сиз тезда зерикар ҳамда қувончингиз қайғули зерикишга сабаб бўларди...
© Константин Паустовский
Хайрли кеч, азизлар!
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikun #kechinma #kuzatish
Бир куни қоровул йигитнинг ўз шеригига маслаҳат бераётганини эшитдим: «ифлосга ифлос бўлиш керак!»
Бу гапи билан, у ўзининг табиатидаги ноқисликни намоён қилган эди. Ахир руҳимизда мавжуд турфа иллатлар юзага чиқиш учун муносиб вазиятни кутиб ётади. Файласуфлар айтганидек, ҳамма сабаблар ичкарида, ташқарида фақат баҳоналар бор...
Хайрли кун.
© Байрам АЛИ
@BeshinchiTomon
#musiqa #retro 🎧
«Aйтинг, асли сиз ҳам бани одамданму?
Ё париму ё фаришта ёки ғилмон?..»
Салоҳиддин Азизбоев - Қошларингиз қаролиги
Қадрдон қўшиқ!
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikun #iqtibos
Одамни жисмонан даволаш учун ухлатиш, руҳан даволаш учун эса уйғотиш зарур.
© Лев Толстой
@BeshinchiTomon
#iqtibos
Ҳамма қайтиб келади, сенга муҳтож бўлган одамлардан ташқари.
© Владимир Высоцкий
👉 @BeshinchiTomon
#Masal #munosabatlar
Темир магнитга дебди: «Сендаги худбинлик шундан иборатки, чақириб олмоқ ёки яқинроқ келмоққа қурбинг етмасдан туриб, мени ўзингга жалб қилаверасан!»
@BeshinchiTomon
«Дарахт, менга яшашни ўргат... »
✍ Абдимурод Қодиров
🎤 Байрам АЛИ
🔻 Дўрмон ижод уйи
👉 @BeshinchiTomon
#Kechinma #taassurot
Инсон ўз ҳаёти учун масъулдир. У бирор қабиҳ ишга мажбурлигидан эмас, аслида мойиллигидан қўл уради. Шунинг учун бўлса керак, ёмон йўлга кириб қолган одамларнинг одатда мана шу йўлни танлашига сабаб қилиб кўрсатувчи бирор ҳикояси бўлади. Ва у қанчалик ярамас бўлса, ҳикояси шунча таъсирли чиқади...
© Байрам АЛИ
@BeshinchiTomon
#xayrlikun #masal
Қурбақани сувли идишга солиб, оловга қўйилса, қизиқ ҳодисани кўриш мумкин.
У сувдан сакраб чиқиш ўрнига сувнинг ҳароратига мослашишга уринади. Сув исиб боргани сайин мослашишда давом этаверади. Ниҳоят сув қайнаш даражасига етганда, идишдан сакраб чиқмоқчи бўлган шўрлик бу ишни қила олмайди. Чунки у сув ҳароратига мослашиш учун бор кучини сарфлаб бўлган, ўта заифлашиб қолганди...
Одамлар қурбақани қайноқ сув ўлдиради, деб ўйлайдилар. Аслида эса, у қачон сакраш кераклигини ўз вақтида ҳал қила олмагани учун ўлиб қолади.
Шундай қилиб, нотўғри вазиятларга, ҳақоратли муносабатларга, паразит дўстларга, хуллас, "сизни қайнатадиган" ҳолатларга "мослашишни" тўхтатинг. Агар сиз мослашишни давом эттираверсангиз, сиз учун тез орада ичкарида "ўлиш" хавфи пайдо бўлиши мумкин.
"Имкони борида сакраб қолинг!"
© Интернет тармоғидан топилди.
@BeshinchiTomon
🎬 «Ўтар дунё»
Эшқобил Шукур шеъри.
Шеърни Бобо Равшан ўқиди.
@BeshinchiTomon
#xayrlikun #rivoyat
⸺ Тақанинг бахт келтириши ростми, тақсир? ⸺ деб сўрадилар бир илмли зотдан.
⸺ Агар шундай бўлганида, ⸺ жавоб берди ул зот, ⸺ От ҳаммадан бахтлироқ ҳисобланарди.
@BeshinchiTomon
#ruhiyat_manzaralari
Бу дунёдан ўргандим фақат
Жабру жафо аталмиш илм.
Юрагимнинг дарс кетган жойин
Меҳр билан чегала, синглим.
Сўзинг дилбар, овозинг нафис,
Арзирманми тинглашга бироқ.
Туюлмоқда меҳринг жулдурга
Ҳарир билан қилгандек ямоқ.
©Эрпўлат Бахт
@BeshinchiTomon
#iqtibos
Бир вақтлар арига нисбатан шафқатсизлик қилганим эсимга тушади. У ликопчадаги мураббони емоқчи эди, секинлик билан белидан иккига бўлиб ташладим. Ари бунга эътибор ҳам бермади. Мураббони туширишда давом этди. Ҳатто кесилган қорнидан шира оқиб чиқди. Аммо бироз ўтиб учиб кетмоқчи эди, ўзининг аҳволи қанчалар даҳшатли эканини англаб қолди...
Мана шу жараён аслида замонавий одам билан ҳам содир бўлади. Қалбидан ажралади, лекин узоқ пайт, дейлик йигирма йиллаб, у буни пайқамайди...
© Жорж Оруэлл
@BeshinchiTomon
#musiqa
🎧 «Татимас ҳеч бу дунёнинг кулгулари,
Юрагимни чертмай қўйди туйғулари.
Соғинчимни додлар солиб айтгим келди,
Болалигим, бугун сенга қайтгим келди...»
🎙Зафаржон Раҳмонов — болалигим бугун сенга қайтгим келди
@BeshinchiTomon
#musiqa
Гонконгда бўлиб ўтган фестивалда Аббос Қосимов бошчилигидаги "Аббос" гуруҳи йигитлари ўзбек санъати билан йиғилганларни лол қолдирди.
Манба: Oyina.uz
@BeshinchiTomon
#ruhiyat_manzaralari
Кўзларингда чексиз кенгликлар,
Қийнар қушдек безовта жонни.
Лоқайдгина ерга бир қараб,
Сен яширдинг икки осмонни.
Бир вақтлари порлоқ бу осмон,
Сачратганди юлдуз-юлдуз чўғ.
Жавдирайди кўксимдаги қуш
Учай деса осмонлари йўқ...
© Матназар Абдулҳаким
👉 @BeshinchiTomon
#xayrlikech #kechinma
Тарк этсанг қуёшга ўхшаб тарк эт. Ортингдан ҳарорат, гўзаллик ва сир қолсин!
© Байрам АЛИ
👉 @BeshinchiTomon
#umr_manzaralari
ВАКИЛ
Одамнинг ичида Худонинг вакили бор. Бу вакил виждондир.
✍️ Эшқобил Шукур, «Аср афсоналари» китобидан.
@BeshinchiTomon
#xayrlikech #kechinma
«Уй – бу макон эмас, уй – бу туйғу!» деган жумлаларни ўқигандим, аллақайси китобда.
Мана шу гапга қўшиламан.
Тирик мавжудот борки, уйида ўзини хотиржам ҳис этади.
Муҳими уйингизнинг ҳашаматли бўлиши эмас, муҳими – унинг бўлиши...
Хайрли кеч, уйига қайтганлар!
© Байрам АЛИ
@BeshinchiTomon
#yakshanba_mutolaasi
Дилором АБДУРАҲМОН ҚИЗИ
ҲАЛИНЧАК (новелла)
У беном, беором узоқ тўлғоқдан сўнг дунёга кўз очди. Худди кўз илғамас бир бало каби қабоғим устида макон қурди. Киприкларимда кўтариб юрдим уни, шудринг каби сирғалиб юзимга тушди, лабимга, кўксимга… юрагимга томди. Бу томчилар ҳарорати қоним ҳарорати баробар эканлигини сездим, таъми эса шўр эди. У шунчалар бетоқат, саркаш эди-ки, шарпаси ойдинда теграмда айланар, тунлар тушларимнинг тоқи узра қанот қоқарди. У шунчалар безовта, бетизгин эди-ки, юрагимнинг дукурларини темир йўл устида Самарқанд томонларга қараб елиб бораётган поездларнинг «тарақа-туруқ»ларига олиб бориб қўшиб қўярди...
Тўлиқ ўқиш
@BeshinchiTomon
#Xayrlikech #Kechinma
Қилмишларимни ҳеч ким билмаяпти, дема. Кўп ўтмай улар юзингда акс эта бошлайди.
© Байрам АЛИ
@BeshinchiTomon
#iqtibos
Британ файласуфи Бертран Рассел ёзади:
•••
Кимки ҳақиқатдан ҳам ўзига ишонадиган бўлса, у ўз хатосини тан олишдан қўрқмайди.
•••
Одам боласи оми бўлиб туғилади, аҳмоқ эмас. Аммо сифатсиз таълим уларни аҳмоққа айлантиради.
•••
Агар мен шифокор бўлганимда, ўзини ўта муҳим деб ҳисоблайдиган ҳар битта одамга жиннилик ташхисини ёзган бўлардим.
@BeshinchiTomon
#xayrlikech #kechinma
Мактабда бир қизни яхши кўрардим. Яна бир қизниям... Учинчи қизга қолганда ҳеч тушунолмасдим: яхши кўраманми, аксими?..
Икки қизга бир неча бор хатлар ёзганман...
Икки қизни ҳар байрамда табриклаганман...
Икки қизнинг доимо атрофида гирдикапалак бўлганман...
Икки қизнинг тўйида... ҳаммадан кўпроқ хурсанд бўлганман.
Учинчи қиз борасида эса ҳалиям тушунолганим йўқ: нега хатлар ёзмадим, нега бир оғиз ширин сўзимни аядим, нега унинг тўйи куни... йиғладим???
Адашмасам, сен биринчи севгим эдинг, учинчи қиз!..
Хайрли кеч.
© Байрам АЛИ
👉 @BeshinchiTomon